#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
19-қисм
Гулхаё кўзини қандайдир хонада очди. Бутун бадани хатто боши ҳам зирқираб оғриётганди. Дастлаб нима бўлганини ҳам қаерда эканлигини ҳам тушунмади. Боши қаттиқ оғриганидан ўрнидан туролмай ёнбошига ўгрилди ва дахшатдан чинқириб юборди. Ёнгинасида Азизбек битта ички кийим билан ялонғоч холда уҳлаб ётарди. Гулхаё дод деганча оғриқни ҳам унитиб ётоқдан отилиб турди. Аммо янада қаттиқроқ чинқириб юборди. Гулхаё баданида тиш излари бўртиб кўкарганча қип ялонғоч эди.
Унинг бақиришидан Азизбек эриниб кўзини очди
-Нимага бунча дод соласан? - деди кўзларини ишқалаб. Гулхаё шарта ётоқда турган чошабни олиб титраганча устига ёпди. Азизбек эса хунук тиржайди
- Беркитганингдан нима фойда? Барибир кўриб бўлдимку!
- Нима қилдинг?!! - йиғлаб юборди Гулхаё. Азизбек эса хотиржам керишди
- Сени унаштирувни бекор қилолмайдиган қилиб қўйдим.
- Энди нима қиламан.... - ўкраб йиғлаб юборди Гулҳаё-қандай бош кўтариб юраман...
-Ваҳима қилма. Эрта энамга бориб айтаман тўйни тезлатади.
Гулҳаё карахт бўлиб қолди. Нахот Азизбек шу даражагача борди?!
Аммо бу иш қандай бўлди. Қачон бу ерга келди. Нахот ўзини химоя қилолмади...
- Эслашга уриниб овора бўлма-деди Азизбек бошини чангалаб ўтириб қолган Гулҳаёга
- Ичимлигинга дори қўшиб бергандим-деди бамайлихотир ўрнидан туриб. Кейин ювинишхона томон юрди
- Бу *иш*дан кейин ювиниб олиш керак. - деди керишиб.
Гулхаё изиллаб йиғлаганча бошини чангаллаб узоқ ўтирди. Азизбек ювиниб чиққач оёғи билан Гулҳаёни туртди
- Тур ювиниб чиқ.
Гулхаё алламли қаради
- Энди нима қиламан?!
-Бунча ваҳима қиласан! - асабийлашди Азизбек - Айтдимку тўй тезроқ бўлади....

❤143😢66💔36🔥35👍8
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
20-қисм
Гулхаёни эрталаб Азизбек уйига ташлаб кетди. Азизбек нималардир деб минғирлади аммо Гулҳаё эшитмади. Бутун гавдаси ўзига бўйсинмай букчайиб кетарди. Ич ичидан Азизбекдан ҳам ўзидан ҳам жирканиб кетди. Гулҳаё қадамларини базўр судраб дарвозани очиб уйга кирди. Гулнора ҳалиям уҳлаб ётибдими ҳовлилар тўзиб ётибди. Онаси эса аллақачон бозорга чиқиб кетган кўринади. Акаси ва дадаси ҳам кўринмади. Гулхаё оғир қадамлар билан хонасига кириб ўзини кравотига ташлади. Елкалари силкиниб йиғлаб юборди.
- Худо жонингни олсин сени шунчаларам ифлос бўласанми?! - зорланиб Азизбекни қарғади Гулҳаё- сенга жинам урмайди. Энди мен қандай бош кўтариб юраман....
Гулҳаё узоқ йиғлади. Тушгача уни эшигини ит ҳам таққилатиб келмади.
Тушдан кейин Гулнора чимрилиб кириб келди. Гулҳаёни шу чоққача уҳлаб ётибди деб ўйлаб хонага кира солиб шанғиллай кетди
- Ҳўкиздек, эрта индин эрга тегадиган қиз пешин бўляптики ҳали ётибди ялпайиб. Билади булар чўриси кимлигини. Шунга ҳаммаёқ ивирсиб ётса ҳам қўлини қимирлатмайди. Э бир уй текин томоқлар. Шу бечора бола туғиб берди, акамни юзини ёруғ қилди демайди булар. Бир ўзим қай бирига бўлай ё болага қарайми ё уй ишларига...
- Ўчиринг овозингизни! - кравотида йиғлаб ётган Гулҳаё ўрнидан сапчиб турди-Мана бу еримга келдингиз-деди ҳиққилдоғини кўрсатиб-Жонимга тегиб кетди ҳали бир ёш ҳам бўлмаган болангизни пеш қилишингиз. Бу уйда сиз келинсиз қиролича эмас. Ҳаддингизни билинг. Туғган бўлсангиз ўзингиз учун анави эрингиз учун боринки қайнонангиз учун туққансиз мен учун эмас! Тушундингизми энди эса хонамдан даф бўлинг!
-Вой ўлмасам ҳали шунақами? - бунақа муносабат кутмаган Гулнора аламли қаради-Ҳали қараб тур сен қан**иқ. Аканг келса ўлигингни чиқартираман шу уйдан!!
Гулнора зарда қилиб чиқиб кетди. Эрига айтиб қайнсинглисини роса урдиришни кўнглига тугиб қўйди аммо бу иш Гулнорагача етиб бормади.

❤163😨71🔥35🤨17👍10🙈1
#SABIRLIGIM
21-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Бу уйда Гулнора ҳеч кимдан қўрқмаслиги ва ҳаммани бемалол бехурмат қилишинг бир икки сабаби бор. Азиз ўқувчим келинг аввал шу сабабларга тўхталиб ўтамиз.
Зулхумор опанинг иккта чақалоқлигида нобуд бўлган ўғлидан сўнг уч қизи туғилган. Аммо ёш ораси жуда катта катта эди. Масалан Бинобар Санобардан йитти ёш кичик. Бинобардан эса Вазира тўрт ёш кичик. Элёр эса Вазирадан кейин туғилган ягона ўғил ва у Вазирадан тўрт ёш кичик. Гулхаё эса акасидан бор йўғи икки ёш кичик. Тушунганингиздек ҳали йигирма учга энди кирган йигит аллақачон хотин қўйиб бошқа уйланишга ҳам улгурганди. Элёрнинг тенгқурлари эса ҳали уйланмаган базилари энди унаштирилганди.
Зулхумор опа жуда орзу хавасга ўч аёл бўлгани учун эндигина ўн саккизга кирган ўғлини яхши кўргани борлигига қарамай "оқ қиламан, кўк қиламан" деб қўрқитиб ўзига ўхшаган бозорчи дугонасини қизига унашиб, ўн тўққизга кириши билан тўй қилди. Аммо икки ёш ҳам бир бирига тўғри келмади. Тўғрироғи кўнгли колеждаги курсдошида бўлган Элёрнинг кўнгли оғир босиқ ва жуда содда бўлган Гулшодага исимади. Нари бери саккиз ой яшаб ажрашишди. Бунга чидолмаган Гулшоданинг ойиси бутун қишлоқ ва таниш билишларига Элёрни *Эркаклиги йўқ* деб гап қилди. Зулхумор опа эса собиқ қудасига аччиқ қилиб ҳали ажрими тўлиқ ҳал бўлмаган ўғлига бошқа тумандан Гулнорани топиб олиб берди. Гулнора қиз бола эди. Аммо берилган катта катта вадалар айниқса "битта туғиб ўғлимни юзини ёруғ қилса бўлди! " деган гаплар тасирида рози бўлганди. Вадага муофиқ Гулнора келиши билан хомладор бўлиб қиз туғиб берди. Элёрни эл олдида боши тик бўлди ва шу жумладан Гулнорани ҳам Гулҳаё айтгандек *Шоҳи* чиқди.

❤154😢68🔥36😇27👏13👍5🤨4🐳3
🔥SABRLIGIM🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi endi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

❤22
👆👆👆 аёллар учун фойдали псиҳологик маслаҳатлар. Хар қандай муаммони ечимини топишингиз мумкин. Ўчиб кетмасидан уланиб олинг.
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushbu sherni bir nafas dunyo tashvishlarini unutib otangiz uchun oʻqishingizni soʻragan boʻlar edim
OTALAR UCHUN💔💔💔
OʻZI UCHUN YASHAMAGAN OTAM MENING......
OTALAR UCHUN💔💔💔
OʻZI UCHUN YASHAMAGAN OTAM MENING......
😢22❤12👏2
Bugun, 24 mart
☁️ +22°...+13°, Bulutli
Hozir: 🌡 N/A°, N/A m/s
Tong: ☀️ +16°
Kun: ☀️ +21°
Oqshom: ☀️ +21°
Namlik: 33%
Shamol: Sharqiy, 2.7 m/s
Bosim: N/A mm sim. ust.
Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:08
Quyosh botishi: 18:25
☁️ +22°...+13°, Bulutli
Hozir: 🌡 N/A°, N/A m/s
Tong: ☀️ +16°
Kun: ☀️ +21°
Oqshom: ☀️ +21°
Namlik: 33%
Shamol: Sharqiy, 2.7 m/s
Bosim: N/A mm sim. ust.
Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:08
Quyosh botishi: 18:25
❤9
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍21👏12🔥7❤4
#ижара_ҳаётлар
152-қисм
Ўттиз сония вақтим бор ёки йўқ эди. Мен эгилиб ерларни қараганимда ташқарида Фарҳоднинг овози эшитила бошлади. Бу кетган эди қаердан пайдо бўлди экан?
Юрагим хонасидан чиқай дерди.
"Фарҳоджон келди шекилли?",-деб ёрдамчи опа хонадан чиқди.
Унинг чиқиши ва менинг кассани кодини қалтираб териб очишим орасида сониялар фарқ қилди. Фелшакани касса ичига ташлаб оғзини ёпдим
"Баҳор!,"-деган овоз эшитилганда эса юлдузчани босиб ёпишга сўнги милли секунда улгургандим.
Кийиниш хонаси эшиги олдида Фарҳод билан бурун-бурунга тўқнаш келдик.
Юрагимнинг уришини у ҳам эшитарди аниқ. Қовоқлари уйилиб кўзлари ғалати аҳволда менга қаради.
"Нима қиляпсан бу ерда?",-деб шубҳа билан сўради.
"К-к-калитимни тушириб қолдирибман тополмаяпман ",-деб йиғламсираб жавоб бердим.
Онасининг кийимлари ораси очиқ қолганди.
"Топдингми?",-деб ола қараш қилди.
"Йўқ тополмаяпман. Кеча ҳам кўчада анча соат қолиб кетдим. Калитимни йўқотдим деб ўйладим.
Сўнг охирги чорам қидириб бу ерга келдим",-дедим.
У ичкарига кирди. Мен эса ётоқхона бўлимга ўтдим. Ҳозир топсам, мендан шубҳаланиши аниқ эди. Яна эгилиб атрофни қидира бошладим. Ёрдамчи аёл ҳам хонага келди. Фарҳод бизни кузатарди биз эса эгилиб калит қидирар эдик.
"Бошқа ерда тушургандирсан?",-деди.
"Йўқ кеча офисдан тўғри бу ерга келдим. Кейин уйга бирга кетдик-ку, ёки сизни машинангизда тушдими?",-деб унга қарадим.
"Бўлиши мумкин. Юр қарайликчи?",-деб асосийси мени хонадан олиб чиққан эди.
У олдинда мен ортидан юрдим.
"Бугун нега офисда сўрамадинг? Ўша ерда қарар эдик?",-деб ўзича ҳақли савол берди.
"Сизнинг ортингиздан чиқдим. Телефонда гапингиз тугашини кутдим фақат сиз кетиб қолдингиз",-деб баҳона қилдим.
Машинасини очиб берди. Орқа ўриндиқнинг ҳамма ерини қидиргандек, уф-пуфлаб қарадим. У эса телефонда кимгадир қўнғироқ қиларди.
"Калитини унутибди",-деганидан онаси билан гаплашганини билдим.
"Йўқ",-деб ҳафсалам пир бўлди.
"Офисни калити ҳам бор эдими?",-деб сўради.
Бош чайқаб ҳа дедим.
"Энди офиснинг қулфини алмаштиришга тўғри келади. Эътиборли бўлсанг бўлмайдими?",-деб уршиб берди.
"Қастдан қилганим йўқ ",-деб овозим пасайди.
Фарҳод телефонини овозини ташқарига берди.
"Уни ақли бошқа жойларда. Топади калитни! Топсин! Бўлмаса ўзини чўнтагидан алмаштиради қулфларни",-деб Феруза опа бақирарди.
Фарҳод эса менга шубҳа билан қараб ёнимга яқин келди.

Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,
Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.🔥83❤59👍31😍12🌚2
#ижара_ҳаётлар
153-қисм
"Сен ўзи чиндан калит учун келдингми? Балки бошқа ниятда келгандирсан?",-деб онасига эшиттириб сўради.
"Устини текширчи бирор нарса олмаганми?",-деган буйруқни эшитиб оғзим очиқ қолди.
"Уйда тилла -миллангиз бор эдими?",-деб сўради Фарҳод.
"Ҳа бор эди. Отамга пул керак деб юрганди. Кеча пулни ерини кўриб бугун баҳона билан келдими экан?",-деб она-бола бемалол мени ўғрига чиқаришган эди.
"Феруза опа? Мен қачон сизнинг бир нарсангизга тегилдим?",-деб телефонга қараб гапирдим.
"Устини текширмай қўйиб юборма ўғлим!,"-деб яна буйруқ берди.
Фарҳод телефонини ўчириб чўнтагига қўйди. Эгнимдаги куртканинг чўнтагларига қаради. Хўрлигим келсада индамай турдим. Ички киссаларида ҳам ҳеч нарса тополмади. Менга яқин турганидан уни буғиб қўйгим келди. Қўли шимимнинг чўнтагига етганида қўлига урдим.
"Уйдаги опани чақир кўрсин ",-дедим кўзига қараб.
Ўзим эса, ичимда катта туғёнлар бошланган эди. Шунча йил кимларга содиқ итдек хизмат қилгандим? Гапимга жавоб беришга улгурмай эшик очилди ва ёрдамчи опа ташқарига чиқди.
"Шу калитми?",-деганида Фарҳод ортига қаради.
"Ҳа, шу",-деб тасдиқладим.
"Қаерда экан?",-деб Фарҳод биринчи сўради.
"Ётоқхона кириш эшигини олдида пардани тагида экан",-деб жавоб берди.
"Сумкамни кеча шошиб ўша ерга қўйган эдим",-деб уни худди тасдиқлагандек бўлдим.
Фарҳод менга қошларини бирлаштириб қараб қолди.
"Опа, рахмат сизга. Яна бир илтимосим устимни сиз кўриб беринг ",-деганимда аёл бечора тушунмай қараб турди.
Кейин Фарҳод унга ишора қилганди менга яқин келиб ҳамма еримга қаради.
"Бўлдими энди кетсам бўладими?",-деганимда индамай иккаласи ҳам уйга кириб кетди.
Мен эса флешкани ерига қўйганим ва устига ўғрига ўхшаб муомала кўрганим билан ортга қайтдим.
Уйга етиб келгунимча хаёлимдан нималар ўтмади. Ким учун нима ишлар қилиб юрганимни ўйладим. Хўрлигим келди. Ҳаётим расво бўлиб бўлди. Келажагим битди ҳисоб.
Уйга етиб келганимда. Ташқарида мени кутиб турган Жасминани кўриб ярам устига яна туз ҳам сепилди. Индамай аввал уйга сўнг хонамга кирдим. Кейинроқ Тимурнинг овозини эшитдим. Жасмина билан нималарнидир иккаласи тортишди.
Ойим билан гаплашдим. Кайфиятим баттар тушди. Отамнинг соғлиғи ёмон дейишибди. Қон босими жуда баланд деган эмиш врачлар. Ҳамма нарса худди қўрқинчли фильмдек эди.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.🔥81❤60👍29🙈14🤨11🕊1
#ижара_ҳаётлар
154-қисм
Маъсумиятим, ихтиёрим орзуларим бир қафас ичига қўйилиб портлатилгандек эди. Эшигим тақиллади. Очмадим, ким деб ҳам сўрамадим. Шунчаки ётоғимда узаниб ётардим. Чироқ ўчиқ эди. Ичкарига ким кирганини оёқ товушларидан сездим.
"Нима қилдинг?",-деб сўради.
Индамадим аввалига, сўнг қайта сўради.
"Қайтиб сейфига қўйдим",-дедим флешкани сўрагандир деб ўйлаб.
Ҳеч нима демади лекин юрагимни оғритадиган бошқа гап айтди.
"Уйни нима қилдинг? Сени бу ерда кўргим келмаяпти. Тезроқ чиқиб кет! Бўлмаса қонунан иш қилишга мажбурман",-деди.
Ўрнимдан туриб унга қарадим. Эшик очиқ эди. Йўлакдан ёруғлик кирарди.
"Сенга ишониб айтганимни ўзимга қарши ишлатасанми?",-деб яна уни сенсираб душмандек муомала қила бошладим.
Ютинганини кўрдим.
"Бу уйга ҳақларинг йўқ ",-деди уялмай.
"Сени ҳаққинг борми?",-дедим кўзларига қараб.
"Мени расмий ишончномам бор... лекин сеники сохта. Агар эртага бориб меъросдан вос кечмасанг қонун олдида жавоб беришинга тўғри келади",-деди жиддий оҳангда.
"Мени қўрқитиб, йўқ ...йўқ ўйин ўйнаб шунчаки йўлингдан оляпсан, билдим. Икки кунда уй топа олмайман. Инсофинг шунчаликми?",-деб кўзимга ёш олдим.
"Мен сенга огоҳлантириб, бўладиганларни айтяпман. Шукур қил. Бошқаси бўлса кўз ёшинга қарамай мендан баттар муомала қилган бўларди",-деди у ҳам кўзларимга қараб.
Мен учун йўлнинг охири шу ер бўлди. Бугунги Феруза ва ўғлининг иши яна устига Тимурнинг гаплари ортиқча бўлди.
“Ҳечми?”,-дедим сўзлар бўғзимга тиқилиб.
“Ҳеч... биз дедомскиларни шиори”,-деб жавоб берди.
Ҳеч сўроғида маъно кўп эди. Мен дунёдаги энг ахмоқ қиз эдим. Ўз бошимчалигимнинг жазосини тортаётган эдим. Ўз қўлим билан гулдек келажагимни расво қилиб бўлгандим.
Кўзимдан томчи ёш оқди. Индамай бир неча сония кўзларимга қараб турди. Сўнг хонадан чиқди. Қовурғаларимнинг орасида оғриқни шунақа қаттиқ ҳис эта бошладимки, нима фойда берарди билмадим? Кафорати нима эди бу хатоларнинг тушунолмай ҳалак бўлдим.
Пушаймонликлар, алам ва қийноқлар ҳаммаси бир бўлиб мени асир олганди. Худди дунёда ҳамма оппоқ бир мен қорадек эдим. Нима қилсам, яна қандай чора топсам ўзимни эплаб чиқиб кетардим?
Йиғимнинг овози энди фақат ичимда эмас, хонамнинг ичида ҳам янграрди. Қўшниларимнинг эса, баланд қўшиқ қўйгани менга битишимнинг ва яна бир бор ҳеч эканимнинг ишораси бўлди.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.😢89❤59🔥35👍21😨14✍3👏3❤🔥1🕊1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Uch kun aksiya!!! Soʻngra sotuv toʻxtaydi!!
Yani hikoya narxi endi 7.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Uch kun aksiya!!! Soʻngra sotuv toʻxtaydi!!
Yani hikoya narxi endi 7.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
❤10
Онангиз ҳам бир пайтлар сиз каби ёш, гўзал ва ҳаракатчан эди. Сўнг отангиз бошқа қизлар орасидан уни танлади, у билан оила қурди ва уни яхши кўрди. Сўнг у сизни жисмида кўтариб юрди. Ва шу тарзда бугунги кунингизгача кунлар унинг гўзаллигини, жисмидаги кучни, умрини секин-аста еди. Шундай экан сизнинг зиммангиздаги вазифа унга гўзал муомила қилиш, чиройли сўз айтиш, унга яхшилик қилишдир, унутманг.
❤38👏10
Зиқна заққум
(Бўлган воқеа)
Кийимларининг охори тўкилиб, эскириб кетган аёл, эрига ёлворди: "Жон адаси, илтимос... Бозорга олиб тушинг. Устимга у-бу нарса олиб беринг. Кийимларим эскириб, илма-тешик бўлиб кетди. Кийгани уялади одам. Росаям вилюр халат кийгим келяпти. Олиб берақолинг илтимос, жон адаси..."
Неча ойдан бери эрига ялинади. Зиқна, қурумсоқ эри ўзига олса оладию аёлига қарамайди. Унинг аёлига қараб, айтадиган бир шиори бор: "Эркак кўчаники... Доим ўзига қараб юриши керак. Аёл уйники... Аёлга шарт эмас ҳар хил қилиб кийиниб...Борингни кийиб юравер!"
Оғир ишларни ҳаммасини аёлига қилдиради. Аёлнинг вазифаси деб билади. Аёлнинг юки енгиллашса, бошга чиқади деб ўйлайди. Шундан қўрқиб, аёлини тиндирмайди. Эрнинг қўлига қараган инсон, унинг ҳеч меҳнат қилмаслигини яхши англайди. Қўли ҳудди гўзаллик салонидан чиққан ҳурлиқонинг қўлига ўхшайди.
Ойлар ўтиб, эрини бозорга кўндирган аёл, ҳархаша қила-қила музқаймоққа етишган боладек ҳурсанд...
Олдирди...Вилюр кўйлак олдирди. Ҳурсанд бўлиб кетганидан: "Адаси Аллоҳ рози бўлсин. Пулингизни баракасини берсин," деди қувониб. Эр: "Афиристлик қилмасдан тез-тез юр. Яхши гапириб яна у-бу нарса олдирмоқчи бўлсанг хомтама бўлма...", деди қадамини тезлатиб.
Эрининг орқасидан пилдиллаганча юриб кетар экан, кўзи кабобга тушиб, ютиниб қўйди. Уйдан чиқаркан ўзича ҳаёл қилганди..."яхши гапириб, кабобгами, лавашгами кўндираман. Эр-хотин гаплашииб мазза қилиб, ўтириб еймиз", деб. Эрига ҳеч нарса деёлмади.
Уйга келгач бир кун аввалги мошхўрдасини иситаркан, эри ошхонага мўралаб: "Менга овқат тайёрлама. Бугун ўртоқларим билан кабобхўрлик қиламиз. Бироздан сўнг кетаман", деди аёлига кийим олиб бериб, катта ишни қойиллатган эркакдек. Аёл йиғлагудек бўлдию секингина "хоп", деди. Болалари билан ўтириб,
овқатланаркан ўпкаси тўлдию сабр билан кўз ёшини ичига ютди.
@Qisqa_Hikoyalar1

😢101❤44🔥21🌚2😇1
чалик яқин келиб қолгандиларки, гапирганларида нафаслари бир-бирининг юзига уриларди. Ўтган-кетганларнинг кулиб қўйишлаврига, маъноли йўталишлприга эътибор ҳам бермасдилпр. Назарларида бу атрофда ҳеч ким йўқдай эди.
-Ишга бормаймизми? -деди Нилуфар биринчи бўлиб ўзига келиб билагидаги соатини кўрсатди. Бу билан у энди сизга гапимни ўтказишга ҳаққим бор, деётгнадай эди. Қўлтиқлаб олиб юришга ундади. -Каранг, соат неччи бўлди. Кеч қоламиз.
-Ҳеч нима қилмайди,-деди Самандар бепарвогина. У бу ширин дамларнинг узилиб қолишини истамаётганди
-Сизга барибир, кечиксангиз ҳам ҳеч ким уришмайди. Ахир директорнинг ўғлисизку.
-Директор сизнинг қайнотангиз бўлади. Демак сизни ҳам уришишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмайди, -деди Самандар.
-Эҳ-ҳа бу ёғини ўйламабман-ку,-деб Нилуфар кулиб юборди. Унинг овозига йўлак четида донлаб юрган бир жуфт мусича чўчиб учиб кетди.
-Шу пайтгача никоҳдан ўтиш учун ариза бермабмиз. Дадам, тезроқ ариза беринглар, дедилар,- деди Самандар.
-Тўғри, бу нарса эсимизга ҳам келмабди,-деб Нилуфар сўради.- Қачон борамиз?
-Бугун тушдан кейин борсак қандай бўлади? Вақтингиз бўладими?
-Бунинг учун вақт топамиз,-деди Нилуфар.
Шу ҳолда завод дарвозасидан кириб боришди. Уларнинг муносабатлари кўпчиликка маълум эди. Бундай очиқчасига қўлтиқлашиб юришлари кутилмаган ҳол бўлгани учун ҳамманинг кўзи уларди эди. Идора олдига етганларида Нилуфар, кўришгунча, деб зинадн чопқилаб чиқа бошлади. Эшикка етганида яна бир марта хайр, деб қўлини силтаб кўйди. Бухгалтерлар хонасига кириши билан дугонаси Муҳайё ҳазил билан қарши олди.
-Ошиқ-маъшуқлар, бугун юришларинг жуда бошқача.
-Нима қипти, ошкоралик, демократия, -деб кулди Нилуфар.
-Искандар поччанг кўрса ошкоралик, демократияни кўрамиз, -деди Дилбар унинг жиғиги тегиш учун.
-Парво қилма, Дилбарим,-деди Нилуфар бунга жавобан.- У киши бундан хабардор. Ундан ташқари энди менга фақат почча эмас, қайнота ҳам бўладилар.
-Нималар деяпсан? Қанақасига Искандар ака сенга қайнота бўларкан?- Зебо ҳайрон бўлиб сўради. Нилуфарнинг ишонч билан гапириши бошқаларни ҳам таажжублантирган эди.
-Самандар аканинг дадаси менга қайнота бўлмай амаки бўладими? -деб Нилуфар жойига ўтирди.
-Самандар ака Искандар аканинг ўғли, дедингми?- деб Муҳайё ҳайратланганини яширмай сўради.
-Балки Самандар ака холамнинг ўғли экан, фақат мен буни билмаган эканман, ҳам дерсан? - деб Дилбар киноя билан сўради.
-Ҳа, ростдан ҳам ўғли экан, фақат ўгай ўғли. Ҳаммасини ҳозир тушунтириб бераман. Поччам холамга уйланмасдаридан аввал ҳам уйланган эканлар. Самандар ака ўша оилаларидан экан. Буни ўзлари ҳам кечагина билиб қолишди.
-Мана буни ажойиб янгилик деса бўлади!- деди Зебо негадир ҳаяжонланиб.- Ундай бўлса холангга келин бўларкансанда.
-Шу муғомбирнинг гапига ишонаяпсизларми? -деди Дилбар ишонишни ҳаёлига ҳам келтирмай.- Ҳаммаларингни боплаб лақиллатаяпти.
Нилуфар ўрнидан туриб Дилбарнинг столига яқинлашди.- Ишонмаяпсанми?
-Ҳа, ишонмаяпман. Бунақа чўпчакларга ишонадиган лақмалардан эмасман, -деб Дилбар бошини кескин орқага ташлади.
-Унда кел гаров ўйнаймиз,-деб Нилуфар қўлини узатди.
-Бўпти, ўйнасак ўйнайверамиз. Қўрқадиган жойим йўқ, -деб Дилбар Нилуфарнинг қўлини қисди. -Ютқизганга нима шарт қўямиз?
Қизларнинг ҳаммаси уларнинг бахсига қизиқиб қолгандилар. Ҳозиргина кириб келган Каромат сабри чидамай яқин келди. Нилуфар ҳаммага бир-бир қараб чиқди. Кароматга кўзини қисиб қўйиб шартини айтди.
-Дилбар, ютқизсанг тўйимда битта ўзинг «Муножот»га ўйнаб берасан. Фақат битта ўзинг.
Табиатан шўх-шаддот бўлган Дилбар замонавий куй-қўшиқларни ёктирар. Мумтоз қўшиқларга сира тоқати йўқ эди. Буни билган қизлар пиқиллаб кулиб юборишди. Ҳалақит бермасаларинг-чи, деб Каромат қўл силтади.
-Майли, мен розиман,-деди Дилбар бир оз ўйланиб туриб.- Сен ютқизсанг қандай шартни бажарасан?
-Сенинг тўйингда шеър айтиб бераман.
-Қайси шеърни айтасан? -деб сўради Дилбар бундан кўнгли тўлмай.
Нилуфар қизларга бир-бир қараб чиқди. Унинг кўзларида қувлик аломатини сезган қизлар кулимсирашди. Дилбарнинг кўзига қараб турдида, стол устидаги гулдондан бир даста гулни олди. Чап қўли билан кўйлагининг этагидан ушлаб, ёш қизчаларнинг овозига тақлид қилиб шеър айта

❤189🔥38😁36👍11👏1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
чалик яқин келиб қолгандиларки, гапирганларида нафаслари бир-бирининг юзига уриларди. Ўтган-кетганларнинг кулиб қўйишлаврига, маъноли йўталишлприга эътибор ҳам бермасдилпр. Назарларида бу атрофда ҳеч ким йўқдай эди. -Ишга бормаймизми? -деди Нилуфар биринчи…
бошлади
Осмонда ой бормикан,
Юлдузга жой бормикан?
Келин-куёв олдида
Шампанский бормикан?
Зўр кулгидан хона ларзага келгандай бўлди. Ичкаридаги ўз хонасида ўтирган бош бухгалтер эшикни очиб, тинчликми қизлар, деб сўради. Ҳамон ўзларини тўхтатолмаётган қизлар юзларини четга буриб кулишда давом этдилар. Муҳайёнинг эса кўздаридан ёш ҳам чиқиб кетди.
-Кечирасиз Нурмамат ака, бир қизиқ гап бўлдида, -деди Дилбар аранг ўзини тўхтатиб.
Ишларингни қилинглар, деб бош бухгалтер хонасига кириб кетганидан кейин кулги яна давом этди.
-Майли розиман, фақат шу шеърни айтасан. Бошқасини айтсанг номардлик қилган бўласан,-деди Дилбар Нилуфарнинг қўлини махкам қисиб.
-Кўнглинг тўқ бўлсин, агар ютқизсам албатта айтаман, -деб Нилуфар Кароматга «уз» деди.
-Жуда ғалати гаров бўлди-да, -деб Каромат уларинг қўлларини «узди».
-Дилбар гаровда ютқизса бир амаллаб шартини бажарар. Лекин Нилуфар ютқизиб қўйса унинг бажаришни жуда қийин бўладида. Ахир шунча одам олдида ҳалиги шеърни қандай қилиб айтади?-деди Зебо бош чайқаб.-Лекин унинг туришига қараганда ютишига ишончи комил ўхшайди..
-Мен эса ким гаровда ютишини ҳозирдан билгим келаяпти,-деди Муҳайё.
-Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Искандар акадан сўраб келса бўлади,-деди Каромат
-Эсинг жойидами, қандай сўрайсан?-деб Каромат шу заҳоти эътироз билдирди.
-Унда Самандар акадан сўранглар. Лекин сира ташвишланманглар.Чунки бу ҳеч қандай ҳазил эмас,-деди Нилуфар. -Борми шунақа довюраклар?
«Мен сўраб келаман», деб Муҳайё чопиб чиқиб кетди. Унга Каромат эргашди. Самандарни ҳам цехдаги йигитлар ўзига ҳос тарзда кутиб олдилар. Сардор қўлидаги узунгина темирни ўқталиб «дўқ» уриб қолди.
-Тўй қачон? Айт ҳозир. Бўлмаса шу билан уриб бошингни ёраман.
-Нималар деяпсан? Қанақа тўй?- деб Самандар қўллари билан бошини тўсиб ўзини орқага ташлади.
-Қанақа бўларди, сен билан Нилуфарнинг тўйини айтаяманда! Қачонгача еталашиб юраверасизлар? Ҳозир ўзим қўлтиқлашиб келаётганларингни деразадан кўрдим,- деб Сардор қўлидаги темирни силтади. -Гапни айлантирмай лўндасиниа айт.
-Августнинг бошларига, -деди Самандар шуни айтсам сендан қутуламанми, дегандай.
-Гапинг ростми? Алдамаяпсанми? –деб Мирвали ишонқарамай сўради.
-Тўғри айтаяпти у,-деди хонасидан чиқиб келган Нуриддин яқин келиб. -Ўзим совчи бўлганман. Тўй кунини ҳам шундай таҳминан белгилагандик. Самандар сизларга айтмаганмиди?
-Бу ичидан пишган писмиқ неч нима дегани йўқ,-деди /айбулло.
Самандар унга жавоб беришга улгурмади. Қўлидаги темирни даранглатиб отиб юборган Сардор уни маҳкам қучоқлаб даст кўтарди. Бир айлантириб ерга қўйди.
-Табриклайман, оғайни. Ҳозирги қилиғимдан ҳафа бўлма. Бу шунчаки ҳазил эди,-деб Сардор хитоб қилди. -Йигитлар, эшитдиларингми, тўй яқин экан. Тайёрланаверинглар!
-Ишдан кейин менга уч-тўртта ёрдамчи керак эди. Кимнинг вақти бор?-деб Самандар атрофини зич ўраб олиб табриклаётган дўстларига мурожаат қилди.
-Айтавер, қандай ишинг бор эди?-деб Мирвали йўғон гавадаси билан ўзига йўл очиб яқинлашди.
-Кўчмоқчи эдим. Уй жиҳозларини ортиб- туширишга ёрдам керак эди.
-Қаёққа кўчмоқчисан, қайнотангникига бўлса ҳали эртароқ бўлса керак?-деб /айбулло ҳазиллаша бошлади. -Самандар, ҳозирча эркин қуш бўлиб юравер. Тўйдан кейин борсанг ҳам бўлаверади.
-Дадамнинг уйига кўчаман.
-Менга қара, нималар деяпсан? -деб Мирвали билагидан тортиб ўзига қаратди.- Шу пайтгача дадам йўқ, дер эдинг-ку.
-Бор эди, лекин унинг қаердалигини билмас эдим, -деди Самандар анчагина ҳаяжонланиб- Искандар ака менинг дадам эканлар. Буни кечагина билиб қолдик.
-Директоримиз Искандар акани дадам экан, демаяпсанми?-деди Сардор ишонгиси келмай.
-Ҳа. Ўша киши менинг дадам эканлар.
-Э қўйсангчи ҳазилингни,- деб Мирвали қўл силтади. Бошқаларнинг ҳам ишонмагани сезилиб турарди.
-Мирвали, нима деяпсан, келиб-келиб шунақа ҳазил қиладими?-деб Нуриддин унга танбеҳ берди.- Самандар, ростдан шундайми?
-Нима, ишонмаяпсизларми?!-деди Самандар ҳаяжонланиб.-Паспортимни кўрсатайми? Унда Искандар ўғли, деб ёзиб қўйилганини ўқийсизла. Шунда ҳам ишонмасаларинг ҳаммаларингни олдиларига бошлаб бораман. Ўзларидан сўрайсизлар.
-Ишондик, ишондик,-деб Нуриддин Самандарни бағрига босди.- Жуда ажойиб иш бўлибдида.

❤189🔥50👍36👏10🤨6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏30❤16🔥7💔6❤🔥2👍2😢1