ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
38.3K subscribers
4.67K photos
4.07K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
🔥SABRLIGIM🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi endi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
15
Bugun, 23 mart
🌧 +20°...+12°, Yomg'ir

Hozir: ☁️ +16°, ➡️ 2.9 m/s

Tong: ☁️ +13°
Kun: ☁️ +19°
Oqshom: ☁️ +18°
Namlik: 48%
Shamol: Sharqiy, 4.2 m/s
Bosim: 763 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:09
Quyosh botishi: 18:24
9
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏267🔥6😇1
#ижара_ҳаётлар

149-қисм

Феруза опа билан гаплашиб бўлиб гўшакни қўйдим. Телефонимнинг камерасини ўзимга қаратиб бўйнимга қарадим. Гуноҳимнинг излари бор эди бўйнимда. Сочларим ёйиқ бўлганидан уча фақрламаган эдим. Ўзи нима аҳволда чиққан эдим уйдан? Ойнага қарашга ҳам ҳолим қолмаган эди.


Тинчланиб олиб ишимни тезлатишим лозим. Юрагимнинг бир четидаги оғриқда ҳеч кимнинг айби йўқ эди. Ҳамма хатони қилган ўзим эдим. Эшигим тақиллади. Тимур ичкарига кириб ноутбукимдан бошимни узмай қараганимни кўрди.

“Нима қиляпсан?”,-деб сўради.

“Изқуварлик!”,-дедим оддий қилиб.

“Яна нима ишларни бошладинг?”

“Ҳеч нима?”,-деганимда ёнимга келиб бўлди.

Тимурнинг бу информатика ишларидан тушунчаси унча йўқ деб ўйлаган эдим. Фақат у қўлини экранга қўйиб

“Шу папакани оч!”,-деди

Папкани очганимда, унда узун рўйхат бор эди. Ичида турли хужжатларнинг нусхаси, тилхатлар расми ва...ва Наимани шантаж қилиши учун етадиган очиқ видеоси бор эди. Наима эканини қаердан билдим. Видеодаги киши Наима деб гапирарди. Яна бир нечта овозли хабарлар сақланган эди.

Ҳаммаси Наимага ва номини билмаганим бир неча кишига оид далил ва хужжатлар эди. Тимурнинг қошлари кўтарилди.

“Сен буни ишхонадан олдингми?”,-деб сўради.

Йўқ дегандек бош чайқадим.

“Уйидан”,-деганимда юзимга қаради.

“Ҳеч ким кўрмади. Бир иш билан бордим.. олдим, келдим. Энди қайта қўйишим керак”,-дедим унга қарамай флешкани чиқардим.

Тимур бир деганда флешкани қўлимдан тортиб олди.

“Нима қиляпсиз беринг”,-деб қўлига ёпишдим.

“Энди ҳам воз кечмайсанми бу ишдан?”,-деб бақиргандек бўлди.

“Беринг қайтариб уни этиб сейфига қўйишим керак”,-деганимда бошини чангаллаб ушлади.

“Баҳор,сен у аёлни сейфини очдингми? Сени содда қиз десам тайёр ахмоқ эканинг-у?”,-деб бақирди бу сафар.

“Ҳеч ким кўрмади! Этиб жойига қўяман”,-дедим мен ҳам бақириб.

“Сен нега одамларни нарсасига сўроқсиз тегиласан?”,-деб жаҳл қилиб сўради.

“Ётоқхонасига киришга фурсат топдим... олдим. Нима қилишим керак эди?”,-дедим энса қотириб.

“Нима қилишим керак эди деяпти-я?”

У мени ҳаётда тушунмасди.

“Сени ҳам бирор нарса билан шантаж қилсачи?”,-деб сўради.

“Қилди!”,-деганимда менга бошқача қаради.

Қўлим билан бўйнимни ишора қилдим.Тушунмагандек қараб турди.

“Ота-онамни юзини ерга қаратганимни айтди”,-дедим бўртириб.

“Унга нима экан? Сенга аниқ шундай дедими?”,-деб қайта сўради.

“Ишқилиб шунга яқин гапирди”

“Эртагаёқ бўшайсан у ердан!”,-деб яна шарт қўйди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
105🔥45👏26😍5👍4🙈1
#ижара_ҳаётлар

150-қисм


“Бўлди флешкани жойига қўяй.. кейин бўшайман”,-дедим юзига қараб.

“Бирга борамиз”,-дейишини кутмаган эдим.

“У уйга сиз билан кира олмайман. Ҳатто мендан шубҳа қилмасликлари керак”,-деб унга ялинган оҳангда гапирдим.

“Эртага бирга борамиз”,-деб флешкани чўнтагига солди.

“Бунга ҳаққингиз йўқ!”,-деб унга қарши чиқдим.

“Сен ўз бошимчалик қилиб, етарлича балога кириб бўлибсан! Қўй энди мен ҳал қиламан”

“Сизга нега ишонай? Балки сизнинг дардингиз ҳам уйдир?”,-деб хаёлимдаги гапни айтдим.

Эшикка қараб чиқаётган эди, тўхтади. Менга шунақанги нигоҳ билан қарадики ичим титраб кетди.

“Гапирсам дилинг оғрийди. Бас қил!”,-деб эшикдан чиқди.

“Дилим етарлича оғриб бўлди. Мени ўйлаш баҳонасида алдаётган бўлсангиз, қаердан биламан?!”,-деб ортидан бақирдим.

Бу сафар аямади. Ортига ўгирилиб, менга қараб тез юриб келди. Кўзларимни ичига қараб

“Ишонма эди! Қоч эди! Қўйнимда ётма эди!”,-дейиши менинг ўлим фармонимдан ҳам ортиқ бўлди.

Унга тарсаки тушуришимни ҳеч ҳам кутмаганди. Флешкани қўлимга тутқазди.


“Эртага ўзинга жой топ! Чунки бу уйга ҳаққинг йўқ!”,-деди.


У кетди. Ҳатто уйдан кетди. Пушкинни яна эсладим. Олтин балиқча эртагидек тешик тоғара билан қолган кампирдек бўлдим. Қанча йиғласам, қистасам энди кеч ва фойдасиз эди.
Туни билан ўзимни нафратим келиб, ҳақоратларимни фақат ўзимнинг гўллигим ва ожизлигим учун тиздим. Тонгни отиши қийин, саотлар ўтиши қийин бўлди. Тимур тунда келмади. Калитини олмаган эди. Эшикни қулфлаб калитни ўзим билан олиб келдим. Балки шу баҳона қўнғироқ қилар деб ўйладим.

Ишхонада ўтирганимда фақат пайт пойладим. Фарҳодни инстаграмдан кузатиб турдим, одатда кунлик бир нарсалар қўярди. Балки бирор ерга кетса пайтдан фойдаланиб оламан, деб ўйладим. Умрага тўлаган пулини қайтариб олиш учун Муқаддас опа келди.

“Нассиб қилмаган эканда”,-деб пулини санаб олди.

“Опа, нега ҳамма кетяпти лекин сиз унақа дедингиз?”,-деб яна сўрадим.

“Синглим, Аллоҳ аёлни ожиза, заиф қилиб яратган. Унга соябон қилиб эса эркакни жуфт қилиб берган. У диёрлар узоқ ер, осон йўлми? Умра фарз эмас. Лекин маҳрам масаласи аёлнинг диққат қилиши керак бўлган энг муҳим нарсаси”,-деди менга қараб.

“Мен унча тушунмайман бу нарсаларни”,-дедим мавзуни ёпиш учун.

“Нега? Ибодатда бардавом эмасмисиз?”,-деб ғалати савол берди.

Унга нима деб жавоб беришимни билмай турганимда яна ўзи гапга кирди.

“Биласизми,бир кун бир аёл пайғамбаримиз с.а.в олдиларига келиб. Мен тушимда жаҳаннамда ёнганимни кўряпман. Гуноҳларимдан бўлса керак... жуда қўрқиб кетяпман деб айтибди. Гуноҳи- никоҳсиз бир муносабат қурагни, яъни зино қилгани экан. Шунда сарвари олам нима деб жавоб берибдилар биласизми?”,-деганида йўқ дедим.

“Сен намозларингни қолдирганинг учун тушингда дўззахда ёнганингни кўряпсан, дебдилар”


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
123🔥43😢33😇13👍5🙈2
#ижара_ҳаётлар

151-қисм


Жумлалар оғиздан чиқар, таъсири эса ўз изини қолдирмай кетмас экан. Оддий ва содда тилда юзимга урилган хатоларимдек бўлди бу мисол. Мусулмонман деб юриб, амалини ташлаб қўйган кишилардан эдим. Ҳаётимда тадбиғи унақа фаол эмас эди.

Муқаддас опа айтган гаплар маълум ёшга етиб боргандан сўнг амалиёти бошланадиган бир тушунчадек эди мен учун. Ичимда ўзимга бир сўз бериб яна кунлик ҳаётимнинг ташвишларига қайтган эдим. Вақти келиб диний ибодатларни ўрганишни ўзимга мақсад қилиб қўйдим.

Ичимдаги у зулмат ва имконсизликлар чамбари мени тобора қисиб келаётган эди.

"Баҳор! Мана бу меҳмонхоналарга email жўнатиб биз учун қўшимча чегирма беришларини сўра",-деди Фарҳод.

Муқаддас опа кетгач, бир -икки соатдан сўнг Фарҳод офисга келганди. Уни ижтимоий тармоқдан эмас жонли кузатиб, уйига бориб- келиш иложини топишини ўйлаб турган эдим. Бир хаёлим Тимурнинг қўнғироқ қилмаганига ва ўзинга уй топ деган гапида қолганди.
Ечимини кутган муаммоларим ичида навбат кутган шунчалик кўп ишим бор эдики, ўз ҳолимга ўтириб йиғлашга фурсат қолмаганди.
Кун охирлай деганди. Фарҳод деярли бошлиқ хонасидан чиқмади. Вақтим кам ичимдаги хавотир эса авж пардада эди.

"Бўлди айтган ерда учрашамиз....ҳа ...ҳа биламан у ерни. Бўлди ош буюртма қилаверинглар мен унгача етиб бораман",-деб телефонда гаплашиб онасининг хона эшигини қулфлаб чиқди.

Аслида мен ҳам унинг ортидан чиқдим фақат дардимни айтиб улгурмай Фарҳод машинасига ўтириб кетди. Балкида бу биргина имконим бўлар. Тезда сункамни олиб мен ҳам офисдан чиқдим. Бир таксига миниб Феруза опанинг уйига бордим. Қиш вақти бўлганидан қоронғу эрта тушганди.
Уй олдида Фарҳоднинг машинаси кўринмас эди. Феруза опанинг уйига етиб келганда энди камералардан эҳтиёт бўлишим ва ҳамма ҳаракатим табиий чиқиши керак бўлди. Кутганимдек эшикни ёрдамчи опа очди унга аҳволни тушунтирган эдим майли деб мен билан бирга Феруза опанинг хонасига чиқди.

"Қаерга тушурдим экан?,"-деб йўлаклардан қидира бошладим.

Йўлак камерасига иккимизнинг бир нарса қидиргани ва хонага бирга кирганимиз ёзиб олинди энди қолгани чаққонлик иши бўлди.

"Опа, сиз бу томонга қаранг мен бу ерга қарайман",-деб ўзим кийиниш хонасига яқин келдим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
130👏41🔥36😇6👍3😍2
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan aksiya!!!
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
12
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Ойнинг ўн беши (14 қисм).  Нилуфар ҳарчанд уринмасин , кучайиб бораётган қалб туғёнини жиловлашга қўлидан келмади. Қулочини очганича турган жойида чир айланди. Ўзини диванга ташлади. Ҳансираб нафас оларкан, суратга бир қараб қўйиб кўксига босди. Севгилисини…
андинг-ку, -деди Искандар кўзини йўлдан олмай.- Зулайҳо, келин оламан, деяпсан. Ахир ҳали ҳеч қандай тайёргарлигинг йўқ-ку
-Бор, нега бўлмас экан. Фақат яна унча-мунча камчилигим бор. Пул бўлса чангалда шўрва, дейдилар-ку. Пулдан чўзсангиз бас, бир бозорга бориб ҳаммасини муҳайё қиламиз.
-Э қойил, жуда пухтасанда, -деб Искандар хандон отиб кулиб юборди. У хотинининг Самандар учун шунчалик жон куйдираётганидан жуда хурсанд эди.
Машинани дарвоза олдида қолдириб ҳовлига кирганларида сўрида Самандар билан Одилнинг шахмат ўйнаётганларига ва /айратнинг диққат билан ўйинни кузатаётганини кўрдилар. Бундан иккаласининг ҳам кўнгли ҳотиржам тортганди.
-Одил, аканг билан танишиб олдиингми?
-Ҳа, дада, шундай акамиз бор экану, билмай юрган эканмиз,- деди Одил Самандарга ишора қилиб. Унинг ўхшатишидан ҳаммалари кулиб юбордилар.
-Акам шахматни зўр ўйнар экан. Ҳеч ютиб бўлмаяпти,- деди /айрат завқ билан.
-Жуда яхшида. Сен зўр, мен зўр, деб эрта-ю, кеч суришиб ётардиларинг. Энди ҳолларингни кўрар экамизда,- деди Зулайҳо.
Бу мақтовлардан Самандар ўзини бирмунча нолқулай сезаётганди. Буни сезган Искандар уларни чалғитиш учун Одилга машинани гаражга киритиб қўйишин буюриб /айратдан сўради.
-Ўғлим, ошни едиларингми?
-Ҳа едик, жуда зўр бўлибди,- деди /айрат илжайиб.- Сизларга олиб қўйгандик, олиб келайми? Акамнинг маҳоратига ўзларинг баҳо берардиларинг.
-Ундай бўлса энди ошни фақат Самандарга қилдирамиз эканда,-деди Зулайҳо.
-Ҳозирча мен қарашиб тураман. Кейин Нилуфар опам , э кечирасизлар, келинойим ёрдам берадилар, -деди /айрат қитмирлиги тутиб.
Севгилисининг отини эшитишнинг ўзиёқ Самандарнинг қалбидаги нозик торларни тебратиб юборди. Ҳаяжонланиб, юраги орзиқиб кетди. Бу ҳиссиётини сездирмаслик учун ерга қаради. Буни бошқача тушинган Зулайҳо хўмрайиб қаради.
-Жуда маҳмадона бўлиб кетаяпсанда. Самандарнинг маҳоратига кейинроқ баҳо берармиз. Чунки қорнимиз тўқ. Ҳозир эса сенинг чой дамлаш маҳоратингга баҳо берайлик, -деб унинг қўлига бўш чойнакни тутқази.
Гайрат ўзларинг биласизлар, деб елкасини учириб қўйди. Машинани гаражга қўйиб келган Одил сўрига яқинлашаркан, деди:
-Холамнинг уйида зиёфат жуда қуюқ бўлганга ўхшайди. Ҳатто ошдан ҳам бош тортаяпсизлар.
-Бўлмасамчи, ҳар ҳолда қуда дейишдими, тузуккина сийлашдида,-деди Искандар.
-Дада, сизларни зиёфат учун чақирмаган бўлсалар керак? Нима гап экан?- сўради Одил.
-Э, нимасини айтасан? Худди жаҳон уруши бошланай, деб турган экан. Биз бориб томонларни яраштириб, ўзимиз учун ҳам жуда фойдали бўлган келишувга эришиб келдик.
-Дадаси, халқаро шархловчилардай ваҳима билан гапирасизда ўзиям, -деди Зулайҳо кулиб. -Мажлисларда кўп гапиришинигиз шу ерда билиниб қолдди. Тўғри, сал ғиди- биди бўлган экан. Лекин у даражада эмас. Биз кутгандай, Самандар ҳақидаги баъзи бир бемаъни гаплар уларга етиб борган экан. Шунинг учун опам, унақа йигитга қизимни бермайман, деб холанг жанжал қилибдилар. Энг қизиғи, Самандарнинг бир бегона эмас, бизнинг ўғлимиз, эканлигини билганларида бўлди. Ҳаммалари ҳангу манг бўлиб қолишди. Ўзиям жуда хурсанд бўлиб кетишди. Жаҳлдан ўзларини қўярга жой тополмай турган опам бирдан ўзгариб қолдилар. Биз боргунимизча ҳоли-жонигига қўймаган Нилуфарга айланиб- ўргулганларини кўрсаларинг эди.
Зулайҳонинг «бизнинг ўғлимиз», деганини эшитиши билан Самандарнинг кўнгли алланечук бўлиб кетди. Бўғзига бир нима тиқилгандай бўлди. Жуда бир самимий тарзда айтилган шу биргина сўзнинг ўзиёқ болалигидан тош қотган кўнглини бир зумда юмшатиб, йиллар давомида юрагини эзиб келган армонни кўклам туманидай тарқатиб юборди. Ўтирган жойи анча қоронғи бўлгани сабабли унинг ҳолатини ҳеч ким сезмади. Кўзларида милтиллаган ёшларини ҳам кўрмадилар.
Искандарга эса хотинининг аввал ҳам Самандарни ўғлим деб атагани учун унчалик ҳам таъсир этмади. Фақат буни чин дилидан, жуда самимий тарзда айтаётганига ич-ичидан хурсанд бўлди.
-Энди ётиб дам олинглар, вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди, -деб сўридан тушди.- Эртага қиладиган ишларимиз кўп.
-Самандарга қаерга жой солиб берай? -сўради Зулайҳо.
-Биз билан сўрида ётадида,ойи. Лекин овора бўлманг, ўзимиз бир амаллаймиз,-деб Одил /айратга буюрди.- Бор, кўрпаларни олиб чиқ.
-Оббо
211🔥67👍13🤨3😍2👏1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
андинг-ку, -деди Искандар кўзини йўлдан олмай.- Зулайҳо, келин оламан, деяпсан. Ахир ҳали ҳеч қандай тайёргарлигинг йўқ-ку -Бор, нега бўлмас экан. Фақат яна унча-мунча камчилигим бор. Пул бўлса чангалда шўрва, дейдилар-ку. Пулдан чўзсангиз бас, бир бозорга…
, ҳамма нарсага /айрат эканда, -деб у норози оҳангада
тўнғиллаб уйга қараб кетди.
Сокин тун. Эсаётган салқингина шабада кишига ҳузур бағишлайди. Чигирткаларнинг чириллаши-ю, узоқ-яқинда эринибгина ҳуриб қўйётган кучукларнинг овозигина эшитилади. Ётишганларига анча вақт бўлганига қарамай Самандарнинг кўзига уйқу келмасди. Укалари аллақачон уйқуга кетишган. Уларнинг пишиллаб ухлашлари ҳавасини келтирарди. Юрагида жўш ураётган туғёнлар кўзини юмишига, ором олишига имкон бермасди. Юлдузли осмонга термулганича бугунги кун воқеаларини кўз олдидан ўтказа бошлади.
Эрталаб ўрнидан тураркан, кун шундай ўтишини ҳаёлига ҳам келтирмаганди. Дадаси уйга бошлаб келаркан, бугун ҳаётимда энг бахтли кун, деди. Самандар учунчи? Бахтли кун эмасми? Бахтли бўлганда ҳам дадасидан ўн чандон ортиқроқ-ку! Негаки, эсини танигандан бери биринчи марта «дада», деган сўзни тилига олди.Бирнчи марта «ўғлим»,деган сўзни эшитди. Фақат ўз дадасидан эмас, дегона бир аёлдан ҳам.
«Нима деяпман ўзи, -деб ўзидан ўзи уялиб кетди. -Ахир «болам», деб бағрини очган аёл мен учун бегона бўладими? Нега уни «бегона» деяпман? Бу кўрнамаклик эмасми? Ундан ҳам баттарроқ бўлса керак? Биринчи кунданоқ мен жуда-жуда муштоқ бўлган, кўнглимга армон солиб келаётган, биргина илинж бўлиб қолаётга оналик меҳрини берди-ку! Энди у менинг онам!!! Туққан онамдан ҳам азизроқ, қимматлироқ!»
Икки аёл- ўз онаси билан Зулайҳони ҳаёлан солиштирди. Улар ўртасида жуда катта тафовут борлигини пайқади. Ҳаётга, оилага, фарзандларига бўлган муносабатларида кескин фарқ борлигини, уларни ҳатто бир ўринга қўйиб, бир хил ном билан аташ мумкин эмаслигини англади. Ҳозир бир нарсага тушунди. Ҳамма аёл ҳам она бўлавермас экан. Қалбига оналик меҳрини сиғдиролмас эканлар. Унинг онаси-чи? Умуман, уни она, деб бўладими? Йўқ албатта. Айш-ишратга, ўйин-кулгуга кўпроқ мойил бўлган қалбида бундай инсоний туйғулар учун жой етмаган эди.
Кўз олдида Нилуфарнинг латиф чеҳраси намоён бўлиб, қалбини ажиб бир ҳис эгаллади. Майингина жилмайиб, мени ҳам эслаяпсизми, деётгандай эди. Ўйламай бўладими? Ахир унинг бор қувончи, қалб ардоғи эмасми? Борлиғи, ҳаётга , бахтли келажакка бўлган сўнгги ишончи эмасмиди? Энг оғир дамларда ҳамдам, ҳамроҳ бўлган, қалбида инсоний туйғуларнинг ўчмаслигига биргина Нилуфар сабабчи бўлмаганимиди? Бу янгиликни қандай қабул қилди экан? Албатта жуда хурсанд бўлгандир? Шу воқеа сабаб бўлиб бирга бўлишларига имкон туғилгани учунгина эмас. Ҳозир нима қилаяпти экан? Ширингина уйқудами ёки бедорми? Ажиб тушлар қанотида, чексиз олам бўйлаб сайр этаяпдими ёки турли ҳис-туйғулар исканжасида қолиб тўлғонаяптими?
«Эҳ, қани энди тезроқ тонг ота қолса»…
(Давоми бор)
144🔥53👏2511👍8😍3🌚3
• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!
👏22😢10🔥65🤨3
Ойнинг ўн беши. 15-қисм 


Нонушта маҳали Самандар ўзини бирмунча ноқулай ҳис қилаётганди. Чунки бундай нонушта қилишга ўрганмаганди. Иштаҳасизлик билан ҳувиллаган уйда нонушта қиларди. Уни ич, буни е, дейдиганлари бўлмасди. Баъзан нонуштага ҳафсала ҳам қилмасди. Ҳозир эса дадаси сариёғдан суртиб ейишга ундаса, Зулайҳо қаймоқни янада яқинроқ суриб қўяди. Одил нон ушатиб қўйса, /айрат чой қуйиб узатади.
Зулайҳонинг гапи уни ноҳуш ҳаёлдан чалғитиб қўйди.
-Самандар, никоҳдан ўтиш учун ариза берганмидиларинг?
-Йўқ ҳали,- деб Самандар бош чайқади.
-Дадаси, сиз тўй кунини белгилашга шошилаяпсиз-у, булар ҳали ариза ҳам беришмабди. Бир ой олдин ариза беришмаса кейин овора қилишади.
-Ие, ҳалигача ариза бермай нима қилиб юрибсизлар?- деди Искандар..- Вақтни ўтказмай тезроқ ариза беринглар. Тўйни августнинг бошларида қиламиз. Ундан кейин яна бир гап. Ишдан чиққанингдан сўнг укаларингни олиб нарса- буюмларингни ҳам олиб кел.
Самандар, хўп, деб ишга боришдан олдин уйига ҳам кириб ўтиши кераклигини айтиб туришга изн сўради. Искандарнинг ўзи ҳам ишга шошилаётгани учун рухсат, бериб ўрнидан турди.
Шошилшининг сабаби эса бутунлай бошқа эди. Бошқа баҳона тополмай шундай деганди. Тезроқ Нилуфарни кўриш, юрагига сиғмаётган қувончу шодлиларини у билан баҳам кўриш иштиёқида эди.
«Ҳали анча эрта. Нилуфар ишга келмаган бўлса керак», деб ўйлаб секинроқ юриша ҳаракат қилди. Ҳаяжонини босиб, ўзини қўлга олишга ҳарчанд уринмасин, уддасидан чиқолмасди. Оёқлари ўзига бўйсинмас, қалби Нилуфар томон бесабр талпинаётганди. Завод кўчасига бурилиши билан юраги қинидан чиқиб кетаёзди. Йўл четида Ниулуфар турарди. Унга яқинлдашган сари биринчи марта маъшуқаси билан учрашувга бораётган ошиқдай ҳаяжони ортиб борарди. Нилуфарнинг ҳам кўзларида ўт чақнаб кетгандай бўлди.
-Нега бу ерда турибсиз? -сўради қизнинг қўлини авайлабгина қисаркан.
-Сизни кутаётгандим, -деди Нилуфар табассум билан.
-Бу ёқдан келишимни қаёқдан билдингиз? Ахир уйим у томонда-ку.
-Мени ҳеч нимадан ҳабари йўқ, деб ўйламанг. Энди уйингиз бу томонда, -деб Нилуфар Самандар келган томонни кўрсатди. Иккаласи бараварига кулиб юбордилар. -Дадангизни топибсиз, табриклайман. Хурсандмисиз?
-Раҳмат. Лекин хурсандлигимнинг сабаби фақат дадамни топганим эмас.
Бу билан у нима демоқчи эканлини Нилуфар тушунди. Лекин ҳаяжондан гапиришга тили ожиз эди. Самандарнинг аҳволи уникидан қолишмасди. Бир- бирларига тикилганларча сўзсиз туриб қолишди. Айтадиган гаплари жуда- жуда кўп эди. Туни билан ухламай айтадиган гапларини қайта-қайта ўйлаб, ҳаёлларида пишитиб олгандилар. Мана энди учрашганларида эса тиллари лол эди. Севишган қалблари бир-бирига талпинаяпти. Кўзлар интиқ. Бунинг ҳеч қандай ғайритабиийлик жойи йўқ. Зероки, севишганлар учун тилсиз сўзлашиш қийин эмас. Улар ўз ҳис-туйғуларини нигоҳлари билан етказа оладилар. Севганининг кўзига қаришиданоқ унинг нима демоқчи эканлигини билиб олади.
-Кўзларингиз қизарибдими? Яхши ухлай олмадингизми ёки йиғладингизми? –деб биринчи бўлиб ўзига келган Самандар сўради.
-Топдингиз. Йиғладим, яхши ухлай олмадим ҳам.
-Нима учун?-деб Самадар ташвишланиб сўради.
Нилуфар бошини кўтариб қаради. Унинг нигоҳида наҳотки шуни ҳам билолмадингиз, деган савол бор эди.
-Аввал сизни йўқотиб қўйишим мумкинлигидан қўрқиб йиғладим,- деди Нилуфар анчадан кейин юзлари лов-лов ёниб.- Кейин эса сизни ҳеч қачон йўқотмаслигимга ишонганим учун севинганимдан йиғладим. Яхши ухлай олмаганимнин сабабини эса ўзинигз тушуниб олинг.
Қизнинг майин, ёқимли овози ва гапларидаги ўзгача мазмун Самандарнинг қалбидаги ишқ ўтининг янгидан авж олишига ва вужудини қамраб олишига сабаб бўлди. Буни сездириб қўймаслик учун ҳазиллашиб деди.
-Аёл зоти шуда. Ҳафа бўлсаям йиғлайди, хурсанд бўлса ҳам.
-Ўзингизнинг ҳам кам ухлаганингиз билиниб турибди-ку. Сабабини билсам бўладими? деди Нилуфар аразлагандай бўлиб.
-Тўғри топдингиз. Сабаби, сизни ўйлаб ухлай олмадим,-деб Самандар ўзи билмаган ҳолда янада яқинроқ келди.- Демак иккаламизнинг ҳам бошимизга бир ҳил савдо тушибди. Лекин бу кўпга бормайди. Дадам, тўй августнинг бошларида бўлади, дедилар .Ундан кейин бунақа «қийналиш»лар бўлмайди.
Нилуфар қизариниб ерга қаради. Шун
204👏36👍19😇13🔥10😍4🙈4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2544🔥4
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
19-қисм
Гулхаё кўзини қандайдир хонада очди. Бутун бадани хатто боши ҳам зирқираб оғриётганди. Дастлаб нима бўлганини ҳам қаерда эканлигини ҳам тушунмади. Боши қаттиқ оғриганидан ўрнидан туролмай ёнбошига ўгрилди ва дахшатдан чинқириб юборди. Ёнгинасида Азизбек битта ички кийим билан ялонғоч холда уҳлаб ётарди. Гулхаё дод деганча оғриқни ҳам унитиб ётоқдан отилиб турди. Аммо янада қаттиқроқ чинқириб юборди. Гулхаё баданида тиш излари бўртиб кўкарганча қип ялонғоч эди.
Унинг бақиришидан Азизбек эриниб кўзини очди
-Нимага бунча дод соласан? - деди кўзларини ишқалаб. Гулхаё шарта ётоқда турган чошабни олиб титраганча устига ёпди. Азизбек эса хунук тиржайди
- Беркитганингдан нима фойда? Барибир кўриб бўлдимку!
- Нима қилдинг?!! - йиғлаб юборди Гулхаё. Азизбек эса хотиржам керишди
- Сени унаштирувни бекор қилолмайдиган қилиб қўйдим.
- Энди нима қиламан.... - ўкраб йиғлаб юборди Гулҳаё-қандай бош кўтариб юраман...
-Ваҳима қилма. Эрта энамга бориб айтаман тўйни тезлатади.
Гулҳаё карахт бўлиб қолди. Нахот Азизбек шу даражагача борди?!
Аммо бу иш қандай бўлди. Қачон бу ерга келди. Нахот ўзини химоя қилолмади...
- Эслашга уриниб овора бўлма-деди Азизбек бошини чангалаб ўтириб қолган Гулҳаёга
- Ичимлигинга дори қўшиб бергандим-деди бамайлихотир ўрнидан туриб. Кейин ювинишхона томон юрди
- Бу *иш*дан кейин ювиниб олиш керак. - деди керишиб.
Гулхаё изиллаб йиғлаганча бошини чангаллаб узоқ ўтирди. Азизбек ювиниб чиққач оёғи билан Гулҳаёни туртди
- Тур ювиниб чиқ.
Гулхаё алламли қаради
- Энди нима қиламан?!
-Бунча ваҳима қиласан! - асабийлашди Азизбек - Айтдимку тўй тезроқ бўлади....
131😢57🔥35💔35👍8
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
20-қисм
Гулхаёни эрталаб Азизбек уйига ташлаб кетди. Азизбек нималардир деб минғирлади аммо Гулҳаё эшитмади. Бутун гавдаси ўзига бўйсинмай букчайиб кетарди. Ич ичидан Азизбекдан ҳам ўзидан ҳам жирканиб кетди. Гулҳаё қадамларини базўр судраб дарвозани очиб уйга кирди. Гулнора ҳалиям уҳлаб ётибдими ҳовлилар тўзиб ётибди. Онаси эса аллақачон бозорга чиқиб кетган кўринади. Акаси ва дадаси ҳам кўринмади. Гулхаё оғир қадамлар билан хонасига кириб ўзини кравотига ташлади. Елкалари силкиниб йиғлаб юборди.
- Худо жонингни олсин сени шунчаларам ифлос бўласанми?! - зорланиб Азизбекни қарғади Гулҳаё- сенга жинам урмайди. Энди мен қандай бош кўтариб юраман....
Гулҳаё узоқ йиғлади. Тушгача уни эшигини ит ҳам таққилатиб келмади.
Тушдан кейин Гулнора чимрилиб кириб келди. Гулҳаёни шу чоққача уҳлаб ётибди деб ўйлаб хонага кира солиб шанғиллай кетди
- Ҳўкиздек, эрта индин эрга тегадиган қиз пешин бўляптики ҳали ётибди ялпайиб. Билади булар чўриси кимлигини. Шунга ҳаммаёқ ивирсиб ётса ҳам қўлини қимирлатмайди. Э бир уй текин томоқлар. Шу бечора бола туғиб берди, акамни юзини ёруғ қилди демайди булар. Бир ўзим қай бирига бўлай ё болага қарайми ё уй ишларига...
- Ўчиринг овозингизни! - кравотида йиғлаб ётган Гулҳаё ўрнидан сапчиб турди-Мана бу еримга келдингиз-деди ҳиққилдоғини кўрсатиб-Жонимга тегиб кетди ҳали бир ёш ҳам бўлмаган болангизни пеш қилишингиз. Бу уйда сиз келинсиз қиролича эмас. Ҳаддингизни билинг. Туғган бўлсангиз ўзингиз учун анави эрингиз учун боринки қайнонангиз учун туққансиз мен учун эмас! Тушундингизми энди эса хонамдан даф бўлинг!
-Вой ўлмасам ҳали шунақами? - бунақа муносабат кутмаган Гулнора аламли қаради-Ҳали қараб тур сен қан**иқ. Аканг келса ўлигингни чиқартираман шу уйдан!!
Гулнора зарда қилиб чиқиб кетди. Эрига айтиб қайнсинглисини роса урдиришни кўнглига тугиб қўйди аммо бу иш Гулнорагача етиб бормади.
148😨66🔥35🤨16👍10🙈1
#SABIRLIGIM
21-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Бу уйда Гулнора ҳеч кимдан қўрқмаслиги ва ҳаммани бемалол бехурмат қилишинг бир икки сабаби бор. Азиз ўқувчим келинг аввал шу сабабларга тўхталиб ўтамиз.
Зулхумор опанинг иккта чақалоқлигида нобуд бўлган ўғлидан сўнг уч қизи туғилган. Аммо ёш ораси жуда катта катта эди. Масалан Бинобар Санобардан йитти ёш кичик. Бинобардан эса Вазира тўрт ёш кичик. Элёр эса Вазирадан кейин туғилган ягона ўғил ва у Вазирадан тўрт ёш кичик. Гулхаё эса акасидан бор йўғи икки ёш кичик. Тушунганингиздек ҳали йигирма учга энди кирган йигит аллақачон хотин қўйиб бошқа уйланишга ҳам улгурганди. Элёрнинг тенгқурлари эса ҳали уйланмаган базилари энди унаштирилганди.
Зулхумор опа жуда орзу хавасга ўч аёл бўлгани учун эндигина ўн саккизга кирган ўғлини яхши кўргани борлигига қарамай "оқ қиламан, кўк қиламан" деб қўрқитиб ўзига ўхшаган бозорчи дугонасини қизига унашиб, ўн тўққизга кириши билан тўй қилди. Аммо икки ёш ҳам бир бирига тўғри келмади. Тўғрироғи кўнгли колеждаги курсдошида бўлган Элёрнинг кўнгли оғир босиқ ва жуда содда бўлган Гулшодага исимади. Нари бери саккиз ой яшаб ажрашишди. Бунга чидолмаган Гулшоданинг ойиси бутун қишлоқ ва таниш билишларига Элёрни *Эркаклиги йўқ* деб гап қилди. Зулхумор опа эса собиқ қудасига аччиқ қилиб ҳали ажрими тўлиқ ҳал бўлмаган ўғлига бошқа тумандан Гулнорани топиб олиб берди. Гулнора қиз бола эди. Аммо берилган катта катта вадалар айниқса "битта туғиб ўғлимни юзини ёруғ қилса бўлди! " деган гаплар тасирида рози бўлганди. Вадага муофиқ Гулнора келиши билан хомладор бўлиб қиз туғиб берди. Элёрни эл олдида боши тик бўлди ва шу жумладан Гулнорани ҳам Гулҳаё айтгандек *Шоҳи* чиқди.
141😢63🔥35😇26👏13👍5🤨4🐳3
🔥SABRLIGIM🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi endi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
20
👆👆👆 аёллар учун фойдали псиҳологик маслаҳатлар. Хар қандай муаммони ечимини топишингиз мумкин. Ўчиб кетмасидан уланиб олинг.
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushbu sherni bir nafas dunyo tashvishlarini unutib otangiz uchun oʻqishingizni soʻragan boʻlar edim


OTALAR UCHUN💔💔💔

OʻZI UCHUN YASHAMAGAN OTAM MENING......
😢2212👏2