ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
38K subscribers
4.67K photos
4.08K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
39👏17😢10🕊31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏1913🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21🔥13
#SABIRLIGIM
13-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Турсунбой акага тез ёрдам келиб укол қилиб қон босимини тушуриб кетгач Зулхумор опа катта қизига қўнғироқ қилиб тез етиб кел деди. Худди келишиб олингандай Вазира ҳам икки қўлида икки қиз қорнида яна битта бола билан кириб келди. Бутун оила жам бўлгач биров Турсунбой акадан хол сўраб кейин бошқа хонага ўтишди. Зулхумор опа бўлган ишларни айтиб катта қизига маслахат солди
- Менга қара, бирор жойдан яхшироқ фолчи суруштирсакмикан?! Исиқ совуқ қилишни билса янаям яхши.
- Ойи фолчини нима қиласиз...
- Дард қиламан, бало қиламан! - бирдан қизишди Зулхумор опа-Кўрмаяпсанми вазиятни?! Синглингни тўйи қайтаман деб турибди. Шунга Азизбек билан Гулҳаёни суратини бир бирига боғлатиб иситтириб келмоқчиман.
- Ойи нима кераги бор шу нарсани? Бўлмайдиган ишни бошидан бўлмагани мақул. - деди Вазира куйиниб.
- Тўғри ойи-гапга Бинобар аралашди-Ҳаммамизни турмушимиз сизни хохишингиз билан бўлган. Ҳеч бўлмаса Гулҳаёни мажбурламанг. Кейин уям менга ўхшаб...
- Эе кўп гапирма! Битта болани қарсиллатиб туғиб қўйганингда шу қайнопанг ажратиб юборолмасди сени!-деди Зулхумор опа қизининг кўнгли оғрийди ҳам демай. Кўзлари жавдираб қолган Бинобарга қараб Вазиранинг юраги увишди.
- Ойи бу нима деганингиз- деди Санобар вазиятни юмшатмоқчи бўлиб
-ажрим бола бўлиш бўлмасига боғлиқмаску. Энди...буям худони берган тақдирида...
- Болага қараса Санобар опам учта мен иккта бола билан тинчиб кетардикда она.. - деди Вазира ҳам.
- Уфф, уфф! Унда сенларам ажрашиб кел, Гулҳаёни тўйини тўхтатайлик. Аканг билан отангни гўрга тиқайлик. Кейин ўтирамиз гала қа**иқ битта уйда тиқилиб.
Зулхумор опанинг қизларига ишлатадиган доимий тарифи эди бу сўз. Қизлар ҳам бу гапни эшитавериб ўрганиб кетган бўлсада барибир ора орада диллари оғриб қоларди.
- Тўртта булар, тўртта қа**жиқ бўлсаям биттаси онам демайди. Дардингни олай, меҳр берай демайди!
141😢69🔥46👍10🌚5
#SABIRLIGIM
14-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Зулхумор опа ўзига ўзи жавраб гапирар экан тўртала қиз ҳам кўзлари жиққа ёшга тўлганча бош эгиб ўтиришарди. Айниқса Бинобар. Бечора турмуш қилиши билан бир ой нари берисида эри бир аёлга тажовузда айбланиб беш йилга қамалиб кетди. Беш йил эрини хонадонида қул бўлди. Уни келишини сабр билан кутди. Қайнонаси бирмарта ҳам эрини қамоқхонага кўрсатгани олиб бормаса ҳам чидади. Аммо эри кела солиб ажрашди. Нимамиш бола йўқ эмиш. Бир инсон чиқиб айтмадики " Хой нодан сен қамоқда бўлган бўлсанг бу бечора туну кун тиним билмай ишлаб даволанишга вақт топмаган бўлса, қайдан бола бўлади" демади. Бинобар эрини жуда севар экан, ажримдан сўнг стресга тушиб қолиб узун чиройли сочлари тўкилиб жуда сийраклашиб қолди. Сочларини жуда калта қилиб кестириб рўмол билан юрибди. Зулҳумор опа шуни билатуриб ҳам қизининг "айбини" юзига солди. Аслида Зулҳумор опанинг одати эди фарзандлари тугул бошқаларнинг ҳам айбини, бирор нотўғри қилган ишини билиб олиб шу гап билан доимий эзғилаб юриш.
137😢71🔥22🕊11❤‍🔥6👍6🤨2😍1😇1
#SABIRLIGIM
15 - қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Кўзлари ёшланиб рўмолини учини тишлаб ўтирган опасига қараб Вазира ғалати бўлиб кетди.
- Ойии шулар менинг қизларим гапларим кўнглига ботади деб ўйламайсиза? - деди оғриниб.
- Ҳа фақат сенларда кўнгил бор! Дадангда бор манави қисир опангда бор! Сенда, Гулҳаёда хатто манави эрли тўкисда ҳам бор-деди Санобарни кўрсатиб Зулҳумор опа-Фақат менда йўқ. Мен одам эмасман бу уйда-деди кўксига шапатилаб.
Табиатан юмшоқ фел Санобар вазиятни бироз юмшатишга уринди
- Хўп ойи, бу гапларни қўйинг. Бўладиган гапни гаплашайлик. Энди нима қиламиз.
Зулҳумор опа Уф тортиб гап бошлади
- Ҳа нимаям қилардик. Эрта Гулҳаё билан бориб Азизбекдан узур сўраймиз. Кейин...
- Нима?! - ўрнидан сапчиб турди Гулҳаё- нима деяпсиз ойи? Нима бе никох бе тўй анави Ифлосга очиб бермаганим учун бориб узур сўрайманми?!
-Ўчир овозингни! - Зулхумор опа Гулҳаёга шапалоқ тортиб юборди - Сўрайсан узур! Номинг ёмон бўлмай туриб эрга тегишни истасанг сўрайсан!
😨16684😢69🤨24🔥20👍5😍4🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
22👍15🌚4🔥1
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3554🔥3
#ижара_ҳаётлар

146-қисм


Юким оғир, ғариб чорасизлик ва чиқиши йўқ берк кўчаларда ўзимга бир эшик қидирган кишидек сарсонман. Қўлим титроқ, қалбимда қўрқув. Ақлим ўйловда, нимани қилсам тўғри бўлади дегандек бир жумбоқ ичидаман.
Феруза опанинг уйига бир неча бор келган эдим. Қаерда камералари борлигидан хабарим бор. Ётоқхонасида камера йўқ эди. Вақтим жуда оз, аммо имконим бордек ҳис этардим. Ётоқ хонанинг ичида жойласган кийиниш хонасида эдим. Бироз аввал кўрсатган ердан пул олиб чиққандим ва ҳозир ортимга қайтгандим.


Катта сумма бўлса, сейф ёки бошқа жойда сақларди аниқ. Кийимларининг орқа томонларини тезда қарадим. Ҳақиқатдам кичик бир сейф бор эди. Фақат бунинг коди нима бўлиши мумкин? Бир неча рақам тердим, ҳеч бири очмади.Туғилган кун ва йил, ҳатто машина рақамини ёздим бефойда вақт ўтаётган эди.


Бу ердан бир нарсасиз чиқсам қайтиб келиш имконим бўлмасди. Сўнги чора, Феруза опанинг банк карта пароли ёдимга тушди. Сейф рақами тўр хонали эди. Таваккал 4821 рақамини тердим ва сейф очилди. Бир-икки марта картасини бериб унга банкдан нақт пул ечиб келишимни истаганди.

Сейфни очганимда ичида тиллар,уй ва мулк хужжатлари ҳамда битта флешка бор эди. Хужжатлар ишимга ярамаганидан, флешкани олдим. Ноутбуким ёнимда эмас эди. Буни ичини кўра олмасдим. Лекин таввакал флешкани олдим. Сейфни ёпдим.

Феруза опа келаман дегунича, бу уйга қайтиб келиш йўлини топишим керак эди. Кийим хонасидан чиқдим.Ортимга ўгирилиб олдинги ҳолатига қарадим. Ҳаммаси эски ҳолидай эди. Юрагим қўрқувдан еридан чиқай дерди. Ётоқ хонасидан чиқишда эса, эшик олдида қолдирган сумкамга қарадим.

Ва унинг ичидан калитимни олиб, худди уни тушургандек парда бурчагига ташладим. Режам тезда флешкани текшириб калит баҳона қайтиш бўлди. Мен хонанинг эшикни очишга улгурмай Фарҳод ташқаридан уни очди.

“Сен бу ерда эдингми?”,-деди менга қараб

Юзимда эски Баҳорнинг самимиятини ниқоб қилиб телефонимни кўрсатдим.

“Феруза опани интернети ўчиб қолди. Бир мижозга пул беришимиз керак эди”,-деб унга пулни кўрсатдим.

“Менга нега айтмадинг?”,-деб шубҳалангандек сўради.

“Биламдим....Феруза опа айтди, келдим”,-деганимда хонага бир умумий қараш отди.

Эшикдан чиқдим. У ҳам ортимдан чиқди.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
92👍57🔥18👏14😇1
#ижара_ҳаётлар

147-қисм


“Баҳор!”,-деб чақирди.

Юрагим ҳўпиқиб ортимга қарадим.

“Сумка сеникими?”,-деди.

Унга билдирмай қуруқ ютиндим.

“Меники”,-деб бориб қўлидан олдим.

Ҳаяжон билан сумкамни унутиа ёзган эдим.Калитни табиий тушгандек жойлаштириб эшик олдидаги сумкамни олиб чиқаман дегандим. Фақат Фарҳод киргач, оёқ қўлим бир-бирга ўралашиб қолганди.

“Сен чарчабсан”,-деди менга қараб

“Иш кўп...яна...мижозлар инжиқлиги”,-деб баҳона қилдим.

Икки –уч қадамда менга яқин келди.

“Бўйнингга нима қилди?”,-деб сочимни четга олганида сесканиб кетдим.

Унинг ғалати қарашлари остида ўзимни дунёдаги энг расво қиздек ҳис этдим.

“Бу..”

“Уйга кетяпсанми?”,-деганида бошим билан мажбур ҳа дедим.

“Обориб қўяман”,-деб таклиф берди.

Машинасига чиқишда, орқага ўтирдим.

“Олдинга ўтирсанг емасдим”,-деб киноя қилганида, олдинги сафар қилган ҳаракатини ёқмаганини сўзсиз эслатган бўлдим.

Йўл бўйи ҳар хил саволлар берди. Шулардан бири уйдаги киши яъни Тимур билан муносабатим ҳақида.

“Шунчаки битта уйда бирга яшашга мажбур қолган кишилар улар”,-дедим.

Она- ўғил мени Тимур билан тил бириктиришимдан ҳадикда эди. Мен эса шимимнинг чўнтагига қўйган флешкани тушириб қўймай ишқилиб, деб хавотирда эдим. Уй олдига яқинлашганимизда

“Мени дўкон олдига тушуринг оладиган нарсам бор”,-деб илтимос қилдим.

Индамай мени ўша ерда қолдирди. Фақат ўқнинг ёйдан чиққанига анча бўлганини унутган эдим. Дўкон олдида Тимур ва Бекни бирга суҳбат қилиб турганини кўрдим. Бу одамни мазаси йўқ эди. Уйда ўтирса бўлмас эканми деб ўйладим.

Мен уларни кўрмаган бўлсамда, улар мени машинадан тушганимни кўрганди. Тимурнинг еб қўяй деб қарашлари остида дўконга кириб, ўзимга йогурт ва булочка олдим. Аслида олмаслигим керак эди. Бироқ қайси томондан радарга тушишимни билмай ҳаракат қилишга мажбур бўлдим.
Икки дўстга эътибор қилмай уй олдига бордим. Фақат калитим йўқлиги учун ичкарига кира олмадим. Эшикни жиринглатдим ҳеч ким очмади. Жасмина уйда эмас эди демак. Илоҳим Тимур бошқа жойга кетиб қолмасин. Бўлмаса, бу пайтда компьютер қаердан топардим? Телефонимни чиқариб Тимурга қўнғироқ қилдим. Икки- уч чалганда кўтарди.

“Алло! Калитим йўқ... уйга киролмаяпман”,-дедим оддий оҳангда

“Калитинг қаерда?”,-деб дўқ қилгандек сўради.

“Биламдим қаердадир туширганга ўхшайман”,-деганимда

“Келган машинангда тушгандир?”,-деб кесатди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
121👏34🔥19😍14
#ижара_ҳаётлар

148-қисм


Балки у оддий бир тахмин қилгандир лекин менга нега бошқача туюлди оҳанги билмадим.

“Уйга тез киришим керак...илтимос”,-дедим.

“Чиқ ол!”,-деди совуқ овоз билан.

Ҳозир Тимурнинг кайфиятини билан ўралашиб қолсам, қўлимдаги фурсат, зараримга бўлиши мумкин. Подезд эшигидан чиққанимда Тимур, Бекни ортда қолдириб менга қараб юрди.

“Касалсиз кўчада нима қиласиз?”,-деб янада сўрадим.

“Сен аввал у машинада нега келдинг уни жавобини бер”,-деди қовоғини уйиб.

Калитни қўлидан олдим.

“Жасмина уйга нега келганини аввал айтинг! Ундан сўнг мен жавоб бераман”,-деб унга жавоб беришдан қочдим.

Бошимда мингта муаммо бор эди. Булар орасига янги ва энг яралиси қўшилди. Ҳолимга йиғлашга вақтим қолмай яна ўзимни бошқа можароларга отган эдим. Қўлимдан қаттиқ ушлади,

“Баҳор! Ўйнашма!”,-деганида кўзларига қарадим.

“Нега? Тўғри гапни айтдим”,-деб ундан қўлимни тортиб уйга кирдим.

Қўлимдаги пакетни ошхонага қўйишга эриндим. Тезда ноутбукимни ёқиб флешкани тақдим. Флешкада сақланган барча маълумотларни керак, керак эмас деб айирмай ўзимга нусхалаб олдим.

Вақтим оз, Фарҳоднинг уйдалиги ишимни белига тепиши мумкин. Феруза опа қайтмасдан, Фарҳод уйда бўлмаган вақти флешкани қайтиб, ерига қўйишим лозим.

Телефоним жиринглай бошлади. Феруза опа қўнғироқ қилаётган эди. Гўшакни кўтариб экранга ҳеч нарса бўлмагандек қарашга ҳаракат қилдим.

"Интернет ўчиб қолди. Нима қилдинг етказдингми у аёлга?" ,-деб сўради.

"Йўқ, эртага офисга келадиган бўлди",-деб ёлғон гапирдим.

Флешкани кўриб, аёлга айтишни унутгандим.

"Яхши бўлибди. Камералар бор ерда бер пулини. Шунда бизга далил бўлади. Эрта пулимни беришмади деб шантаж қилиб юрмасин",-деб огоҳлантириб қўйди.

"Хўп, шундай қиламан",- дедим.

Мен Феруза опанинг қўнғироғини аслида мени назорат қилиш, пулни олиб менга керак демаслигим учун қилди деб ўйладим. У эса бошқа гап айтиб мени шокка солган эди.

"Баҳор? Бирортаси билан ўйнашиб юрибсанми?",-деди ногоҳ.

Фарҳод онасига- оқизмай томизмай гап етказишини билмас эдим.

"Й-й-йўқ!",-дедим овозим титраб.

"Қара кўзинга лекин! Сени ота-онанг ўқишга деб ишониб юборган. Оппоқ келин бўлиб чиқадиган имконингни қўлдан бой берма ",-деди менга ғалати қараб.

Бу гаплар бир таҳдид, бир камситиш ёки шунчаки сўзлар эмас. Менинг айбимни бир куч томондан юзимга урилиши эди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
127👏38🙈29🔥1513😍5👍4
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
😍116🤨5
Қалбидаги ишқ ўти янада авж олиб, бутун жисмини ёқимли ҳис чулғаб оларди. Баъзида уни биргина шу табассуми учунгина севиб қолмадиммикан, деган ҳаёлга ҳам борарди. Ишхонадаги қизларга шундай кулиб қараганини кўриб қолса юрагида рашкка ўхшаган бир нарса бош кўтариб қолгандай бўларди. Ҳатто аразлаб қолган ҳоллари ҳам бўлиб турарди. Бироқ бу ўткинчи бўлиб, бир кулиб қарашининг ўзиёқ қалбидаги барча гина-қудуратларни тарқатиб юборарди. Самандарнинг шу биргина табассумини яна бир бор кўриш учунгина учрашувга чиққан пайтлари ҳам бўларди.
Суратдан кўз узмаган ҳолда Самандарга нидо қила бошлади: « Энди нима қилдик? «Сен унда зор, мен бунда зор», бўлиб қолаверамизми? Наҳотки айрилиқ тақдиримизда бўлса?! Наҳотки қалбимизни туташтириб турган ишқ кўпригини арзимаган «тошқин» вайрон қилиб юбораверса? Бунга индамай қараб тураверамизми? Бир чорасини топишимиз керак-ку! Бошимизга қўнай деб турган бахт қушини учриб юбормасликлари учун нимадир қилишимиз керакка ўхшайди. Лекин нима?! Балки узоқ-узоқларга кетиб бу балолардан қутуламизми?»
Ҳаёлига келган бу фикрдан қувониб кетди. Ҳозирги шароитларида бу бирдан бир чорадай туюлди. Шу йўл билан нажот топадиганларидай эди. Аммо Самандар рози бўлармикан? Шу нарса уни ўйлантираётганди. Сабаби, аввал ҳам шундай қилишга ишора қилганида, ота- онани норози қилиб эришилган бахт татимайди, деб бундай қилишдан қайтарганди.
«Унда нима қилиш керак? Кимдан, қаердан нажот топиш мумкин? Борми ўзи нажот?!!!
Қалбидан отилиб чиқаётган ўтли туғёнлар кўз ёшларига айланиб яна ёноқлари устида оқа бошлади. Бутун дунё зулматга айлангандай эди. Муҳаббатсиз дунёдан дўзах ўти афзалдай туюлди. Шу лаҳзада қалбининг бир четида «йилт» этиб умид чироғи
ёнгандай бўлди. Лекин у ҳам тезда сўнди. Ўйлайвериб боши қотди. Ҳаёлига не-не фикрлар келди. Бироқ умид бахшида эта оладигани йўқ эди. Баъзилари ҳаёлийдай туюлса, баъзилари амалга ошириш мумкин эмасдай эди. Лекин умидсизланмади. Бирдан чора топгандай бўлиб қувониб кетди. Фақат бир кишигина Самандарнинг бегуноҳлигини тасдиқлаши мумкин. Бу унинг синглиси Шаҳодат…
Даҳлизда қадам товушлари эшитилди. Келаётганларнинг овозларидан ойиси билан холаси эканлигини билди. Шошиб ўрнидан туриб, қўлидаги суратни ёстиқ остига яширди. Лекин қоронғида суратнинг бир чети ёстиқ остидан чиқиб турганини кўрмади.
-Уйда бир ўзинг нима қилиб ўтирибсан? Чироқни ҳам ёқмабсанку, -деб биринчи бўлиб кириб келган Сохиба қизини койиди.
Нилуфар ойисига жавоб қайтармай Зулайҳога салом берди. Шунда овозининг титроқ, паст чиққанига ўзи ҳам ҳайрон бўлди.
-Менинг эрка жияним, чопқилаб юрибсанми? Холам келди, деб чиқмадинг ҳам. Ёки мендан ҳам ҳафамисан? -деб Зулайҳо унинг икки юзидан ўпиб кўришди. Ёноғида туриб қолган ёшларини кафти билан артиб қўйди.- Йиғлаяпсанми? Ким сени ҳафа қилди?
-Ҳеч ким ҳафа қилгани йўқ. Ўзим шунчаки,-деб Нилуфар унинг гапларидаги яширин маънони пайқаб ерга қаради.
-Ҳеч замонда одам шунчаки йиғлайдими?- деб Зулайҳо иягигидан кўтариб ўзига қаратди.- Яширмай очиғини айтавер.
-Қўйсанг-чи Зулайҳо, бўйи етган қизни ҳудди ёш боладай эркалайсан-а?- деди Сохиба кулимсираб.- Сенга айтдим-ку, озроқ уришгандим. Шунга салгина ҳафа бўлибди. Парво қилма, салдан кейин эсидан ҳам чиқиб кетади.
«- Айтганларингиз эсдан чиқадиган гаплар эмасди-ку», деб кўнглидан ўтказган Нилуфар ранжиганини билдирмади. Яна ерга қараб олиб индамай тураверди.
-Нима қипти, Нилуфар мен учун ҳар доим ҳам эркалашга лойиқ бўлиб қолаверади,- деди Зулайҳо ҳушчақчақлик билан.
-Аммо энди ундай бўлмаса керак? Умуман, эркалатишинг ярашмас ҳам, -деди Сохиба тагдор қилиб.
Нилуфар ер остидан қаради-ю, ойисидаги ўзгаришни кўриб ҳайратга тушди. Қилаётган муомиласи ҳам бутунлай бошқача эди. Бир соатча аввал кутиб олган ойисига мутлақо ўхшамасди. Назарида бир моҳир сеҳиргар алмаштириб кўйгандай эди.
«-Ойимга нима бўлди? Бирданига ўзгариб қолибдилар? -деб ўйлай бошлади.- Ёки холамлар келишганига шундай қилаяптиларми? Йўғ-е, ундай бўлмаса керак? Чунки уларнинг «артистлик» қиладиган одатлари йўқ эди-ку. Бу ерда бир гап борга ўхшайди. «Энди ундай бўлмаса керак», деганларинии қандай тушунса бўлади? Нима учун «энди», деяптилар? Ҳа, нимадир содир бўлг
201🔥51👏33👍24😍105
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Қалбидаги ишқ ўти янада авж олиб, бутун жисмини ёқимли ҳис чулғаб оларди. Баъзида уни биргина шу табассуми учунгина севиб қолмадиммикан, деган ҳаёлга ҳам борарди. Ишхонадаги қизларга шундай кулиб қараганини кўриб қолса юрагида рашкка ўхшаган бир нарса бош…
анга ўхшайди. Кутилмаган, аммо кўнгилли бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас».
Зулайҳо ёстиқ остидан чиқиб турган суратни кўриб қолиб, чаққонлик билан суғуриб олди. Уялганидан Нилуфарнинг юзлари қизариб кетди. Кўзларини қаёққа яширишни билмасди. Суратни олишга ҳам журъати етмади.
-Ие, Самандарнинг суратими? Дарров соғиниб қолиб, суратига тикилиб ўтирибсанми? Ёки гапларингни ўзига айтолмай суратига айтаяпсанми? -деди Зулайҳо ҳазиллашиб.
-Қўйсангчи, ҳадеб буни уялтираверма,- деб Сохиба қизининг ёнини олган бўлди.-
Нилуфарнинг ҳайратининг чегараси йўқдай эди. Ойисининг ҳатто Самандарнинг суратини кўриб ҳам индамаётганига ишонгиси ҳам келмаётганди. «Шу ўзимнинг ойимми ёки бошқами? Зулайҳо холам Самандар акамни қаёқдан биладилар? Ахир ҳеч кўрмаганлар-ку!» деб ҳаёлидан ўтказди.
-Ҳозир мен сенга бир гап айтаман. Фақат хурсанд бўлганингдан йиғлаб юбормайсан, келишдикми?- деб Зулайҳо унингн елкасидан қучди.- Энди сени ҳеч кимга ҳафа қилдириб қўймайман. Чунки менинг бўлғуси келинимсанда.
Нилуфар ҳазиллашаяпти, деб ўйлади. Шу пайтда кўнглимгаҳазил сиғармиди, айниқса бунқа ҳазил, деб оғринди. Лекин буни сездирмай ҳазил билан жавоб қайтарди.
-Қайси ўғлингизга, Одилгами? Мен ундан икки ёш каттаман-ку.
-Йўқ, Самандар, деганига.
Бу энди Нилуфарга мазах қилгандай туюлди. Хўрлиги келиб, ўзини аранг тутди.
-Сизнинг Самандар, деган ўғлингиз борлигини билмаган эканман…
-Ўзим ҳам шу бугун билдим, -деб Зулайҳо унинг кўзларини катта- катта очиб қараб қолганига кулгиси келди.- Ҳайрон бўлма, ҳозир ҳаммасини тушунтириб бераман.Поччанг мендан аввал ҳам уйлангандилар. У оиласидан бир ўғил ва бир қизлари бор эди. Лекин уларнинг қаердаликларини ҳам билмасадилар. Бугун билиб қолибдилар. Шу Самандар уларнинг ўғли экан. Поччангнинг ўғли менга ҳам ўғил бўлади, тўғрими? Шундай экан, сен ҳам менга келин бўласан.
-Албатта, келин бўладида холаси. Э, кечирасан, қайнонаси,- деди Сохиба «қайнонаси» сўзига алоҳида урғу бериб.
Уялганидан кўзларини ердан ололмай турган Нилуфар ҳам бу гапга кулиб юборди. Муборак кириб келиб, овқатни ҳозир сузаман, чиқинглар, деди.
Юр, Зулайҳо, деб, Сохиба эшикка қараб юрди. Қўлидаги суратни ёстиқ устига ташлаб Зулайҳо унга эргашди. Қалбини ларзага келтираётган шодликдан ўзини аранг тутиб турган Нилуфар улар чиқиб кетишлар билан келинойисини қучоқлаб ўпа бошлади. Ҳаяжондан энтикиб сўради:
- Эшитдингизми, наҳотки шу рост бўлса?!! Ҳеч ишонгим келмаяпти!!!
-Рост, рост. Ҳаммасини ўз қулоғим билан эшитдим. Сиздан суюнчи олай, дегандиму, фақат уларнинг олдида ноқулай бўлди, -деб Мубрак унинг қучоғидан сирғалиб чиқаркан, ҳазил қилди.- Ўпичларингизни сақлаб туринг, уларнинг эгаси бор.
-Парво қилманг, унга ҳам етади,- деб Нилуфар шўх кулди.
-Табриклайман, бахтли бўлинг.
-Раҳмат, нима овқат қилгансиз?- сўради Нилуфар юзлари лов-лов ёниб
-Манти қилгандим, нега сўраяпсиз?
-Тезроқ олиб келинг, қорним жуда очиб кетди,-деди Нилуфар ялингудай бўлиб.
-Ҳозиргина, чой ичиб олинг, деганимда иштаҳам йўқ, дегандингиз-ку. Энди бирданига… Ҳа майли, бу ҳазил. Ҳозир олиб келаман, иккаламиз бирга еймиз,- деб Муборак маъноли оҳангда қўшиб қўйди.- Унгача сиз ўзингизни сал тартибга келтириб олинг. Самандар акангиз бу аҳволда кўриб қолса сиздан айниб қолиши мумкин.
Келинойиси чиқиб кетганидан кейин Нилуфар девордаги тошойнага қараганида ўзиниг ҳам кулгиси келди. Ҳар доим мавжланиб турадиган сочлари тўзғиган. Кўзлари қизариб, қовоқлари шишган эди. Ёноғида туриб қолган кўз ёшларини артди. Суратни олиб бир неча дақиқа қараб қолди. 
Давоми бор.
203🔥64👍36😍14👏6🕊1🤨1
Ойнинг ўн беши (14 қисм). 

Нилуфар ҳарчанд уринмасин , кучайиб бораётган қалб туғёнини жиловлашга қўлидан келмади. Қулочини очганича турган жойида чир айланди. Ўзини диванга ташлади. Ҳансираб нафас оларкан, суратга бир қараб қўйиб кўксига босди. Севгилисини кўз олдига келтириб, у ҳақда ўйлай бошлади.
«Ҳозир нима қалаяпди? Ўзини қандай ҳис қилаяпди экан-а? Унинг ҳам шодлигининг чек-чегараси бўлмаса керак? Менга қараганда ҳам ўзини бахтлироқ сезаётган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ахир шунча йил кўрмаган дадасини топди-я!»
Бирпас туриб дил изҳорларинии ҳаёлан баён қила бошлади.
«Самандар ака, биз энди бирга бўламиз! Бир умрга. Ҳеч ким бизни бир-биримиздан ажратолмайди. Орамизга тўсиқ бўлолмайди. «Қоработир»лик қилолмайди. Бахтимизга чанг сололмайди. Ҳатто анави, Жавлонбековлар ҳам»…
Овқатни еб бўлганларидан кейин янги қудалар бамайлиҳотир чой ичиб ўтарардилар. Бегзод телевизордаги футболни кўриш учун кириб кетганди. Аввалига умумий тарзда кечаётган суҳбат иккига бўлиниб кетди. Эркаклар ўзларини қизиқтирган нарсалар ҳақида гаплашардилар. Опа-сингилларнинг суҳбати эса аёлларга ҳос: янги чиққан матолару, янги урф бўлган кийим-кечаклар, ўзларига таниш аёлларнинг кийинишлари, қандай тақинчоқлар тақиши, ким қизига қандай сеп қилган ва кимнинг келини қандай сарполар билан, қандай жиҳозлар билан келгани ҳақида эди. Искандар кутилмаганда уларнинг ширингина суҳбатини бўлиб қўйди.
-Энди тўй кунини ҳам белгилаб олсак бўлаверар. Бошқа нарсалар ҳақида шунга қараб келишиб олаверамиз.
-Ҳа, шундай қилсак ҳам бўлади,- деб Эргаш домла унинг гапини маъқуллади.- Қани, сиз нима дейсиз?
-Келаси ҳафтанинг дам олиш кунларига белгиласак нима дейсиз?- деб Искандар билинар- билинмас кўзини қисиб қўйди. Домла унинг мақсадига тушуниб кулиб қўйди.
Лекин гапиришга улгурмади.
-Вой ўлмасам, бунча шошмасаларинг?!- деб Сохиба хитоб қилди. -Орқаларингдан ёв қуваяптими?
-Ҳа. Қувиб қолиши мумкин, -деди Искандар унинг қилиғига кулгиси келиб.- Бизнинг рақибимиз, кимсан, Жавлонбеков эканлигини унутманглар. Шунинг учун шошилмасак бўлмайди. Нилуфардан қуруқ қолгани алам қилиб бир балони бошлаб юрмасин яна.
-Э, мен бор эканман, Жавлонбеков тугул, ундан зўрроғи ҳам ҳеч нима қилолмайди,- деди Сохиба тантанавор оҳангда. Бу ўтирганларининг юзида табассум ҳосил қилди.
-Дадаси, гапингиз тўғри. Тўйни қанчалик тез ўтказсак шунча яхши,-деди Зулайҳо. Эрининг қувлик қилаётганини сезиб эътроз билдирди.- Лекин тўй қилиш сизлар ўйлаганчалик осон эмасда. Айниқса қиз чиқариш. Қанча тайёргарлик керак бўлади.
-Қанақа тайёргарлик керак?
-Сиз эркакларга тушунтириш қийин. Кўрпа-тўшак, келин-куёвга сарполар, уй жиҳозлари дегандай. Ундан ташқари…
-Бўлди, бўлди. Индамай турсам яна бир дунё нарсаларни айтасиз, -деб Искандар Сохибанинг гапини шошиб бўлди. Унинг гапига кулиб юборганларига эътибор бермай гапини давом эттиди.- Майли, ҳамма тайёргарликларингга икки ҳафта муддат берамиз. Етарли бўлса керак? Ундан сўнг тўй кунини белгилаймиз.
-Ҳа, шундай қиламиз. Чўзиб юришнинг ҳожати йўқ,- деб домла ҳам ўз фикрини билдирди.- Розимисизлар?
-Нима ҳам дердик, ҳаракат қиламиз,-деди Зулайҳо. Кейин эрига муғомбирона кўз ташлаб қўйди.- Дадаси, сиз Нилуфарга тўйингда гарнитур совға қиламан, дегандингиз. Эсингиздами?
-Эсимда, ҳалиям олиб бераман, -деди Искандар сир бой бермай.
-Ундай деманг, Зулайҳо,- деб Эргаш домла божасига кўмакка келди.- Гарнитурни ўзимиз оламиз. Сизларга бошқа харажатлар ҳам етиб ортади. Ойиси, сен бунга нима дейсан?
-Ҳа, ўзимиз оламиз. Биттгинаа қизимизга мебелни олмасак одамлар нима дейишади, ахир,- деди Сохиба.
Опа-сингилларнинг ўртасида қолиб кетиб ночор аҳволга тушиб қолмаслик учун Искандар «жуфтакни ростлаш»га қарор қилди.
-Менимча ҳаммасига келишиб олдик. Энди уйга қайтсак ҳам бўлар?
Сохиба эътироз билдириб, яна бир оз ўтиришларини илтимос қилганида домла уни тўхтатди.
-Ойиси, кеч бўлиб қолди. Буларни йўлдан қолдирмайлик.
-Дадаси, тўйни келаси ҳафта қилайлик, деб опамни бир қўрқитдингизда,- деди Зулайҳо катта йўлга чиқққанлаидан кейин.
-Қарасам гапларинг ҳеч тугайдиганга ўхшамайди. Қаёқдаги бекорчи гапларни гаплашиб ўтирибсизлар. Буни шунчаки ҳазил тарзида айтганимни билиб тург
208🔥62👏35🕊11👍3😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17🔥144
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
16-қисм

Ўша куни бўлган тўполон ва Турсунбой аканинг яна қон босими ошгани сабаб Гулҳаё таслим бўлди. Айби бўлмаса ҳам Азизбекдан узур сўраб бу бехосият тўйга рози бўлди. Аммо бу тўй бошланишининг ўзиёқ хато эди. Чунки Азизбек бир ҳафта эсли куёв бўлдию яна Гулҳаёга босим қилишни бошлади. Қаердасан, ёнингда ким бор, нима қилаяпсан?... Хуллас ҳар соатда қўнғироқ қилиб Гулҳаёни ишлагани қўймай тергайвериб жонидан тўйдирарди. Гулҳаё завод бошлиғидан яхшилаб гап эшитиб олди. Чунки бошқа қизлар йигирматага яқин ҳалат тикканда Гулҳаё хатто ўнта ҳам тиколмаганди.
- Бир эрга тегаётган сен эмас-деди Завод бошлиғини хотини ҳам ачитиб-Сал хушингни йиғиб ол. Бу ер ишхона ўйинхона эмас. Агар жуда куёв кўнмаётган бўлса ишдан бўшаб ўрнингни бўшатиб қўй. "Ақлимни йиғиб олиб ишлайман" деганлар тиқилиб ётибди.
Гулҳаё аёлнинг гапларини жим эшитди. Шунча ишчи қизлар олдида изза бўлгани жуда алам қилди. Уйга келиши билан қўнғироқ қилган Азизбекнинг телифонини кўтармади. Сим картасини чиқариб майдалаб ташлади. Қилган ишидан мамнун бўлиб енгил тортди. Аммо ҳаял ўтмай Гулнора эрининг телифонини кўтариб кириб келди.
- Нега ўзингизни тарозига солиб ўтирибсиз. Куёв акангизга телифон қиляпти. - деди Гулнора қош чимириб. Гулҳаё индамай телифонни қўлига олди. Гулнора эса энса қотирганча икки қўлини қовуштирганча деворга суяниб Гулҳаёни кузатди. Телифон қайта жиринглагач Гулҳаё Гулнорага қаради
- Балки чиқарсиз янга?
Гулнора бурун жийириб ташқарига чиқди. Атай Гулҳаёга эшиттириб қарғанди
- Э ўлл ноз қилмай. Гапингни эшитаман деб ўлиб турибманми? Савил!
120🔥71🤨24👏23👍6🙈4😍1