#ижара_ҳаётлар
142-қисм
Сўнгги пушаймонлик ўзингга душман деган машҳур бир гап бор. Инсонлар сўз билан ифода этадиган ўзликларини, хато амалларга алмашганида, оқибати нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Йигирма тўрт йилга яқин яшаган ҳаётим, оиламнинг қиймат берган шаънимни бир неча дақиқада ўз қўлларим ва иродасизлигим билан яксон қилган эдим.
Тимурнинг “Баҳор, мени тўхтат....сени хафа қилишни истамайман”,-деган илтимоси, бу ақлсиз бошимни ва туйғуларимни енга олмади. Уни тўхтатмадим. Оқибатини ўйламадим. Ҳатто ҳеч кимни ва ҳеч нарсани рўйхотир қилмадим.
Тонг отгунча Тимурга орқамни ўгириб йиғлашимни билсамда, ҳеч нима демаган эдим. Бир аёл ва эркак асло дўст бўла олмайди. Бир ерда ёлғиз қололмайди, деган шунча насиҳатларнинг, кун чиққанидан сўнг мағзини чақишимни билмаган эдим.
Ичимда яна икки Баҳор бор эди. Ва тинмай бир –бири билан тортишарди. Бири орсиз ва уятсиз бўлиб, Тимурнинг эътиборидан сармаст бўлган бўлса. Бошқаси юзсиз, номуссиз ва уятсиз Баҳорни кафансиз маломатларига кўмарди.
“Мен хонамда бўламан”,-деб Тимур кетган эди.
Хонада ёлғиз қолгач, ўзим билан курашим яна авж олди. Ойим қўнғироқ қилаётган эди. Видеоқўнғироқ бўлгани учун, шошиб устимни кийдим ва телефонни очдим.
“Баҳор, яхшимисан қизим?”
“Раҳмат ойи, ўзингиз яхшимисиз? Отам қандай?”,-деб кўзларига қарашдан ўзимни олиб қочардим.
“Мазанг йўқми? Нега икки бетинг қизарган?”,-деганида қўлим билан ўзимни қаттиқ чимчилаб олдим.
“Озроқ бошим оғрияпти”,-дея ёлғон гапирдим.
“Отанг яхши, врачлар бошқа бир клиникани маслаҳат беришяпти. Ўша ер яхшироқ дейишди”,-деб ойим уйимизнинг ичида юриб гапирарди.
“Ўтказиш керак бўлса, ўтказамиз ойи”,-деб унга далда бермоқчи бўлдим.
“Э, қизим, яна кимдан қарз оламан? Икки укангни харажати турибди мана бу томонда. Бир парникда иш бор экан. Шунга бориб иш сўрасамми, деяпман”,-деб кайфияти тушиб гапирди.
“Сиз ишласангиз отамга ким қарайди?”
“Нима қил дейсан, Баҳор?Ака-укасини кўряпсан... биттаси қўлини қимирлатмайди. Ана у куни амманг, жуда бўлмаса ҳовлини сотинглар, икки хонали дом олсангизлар сизларга етади, деб оғзини бир бурчагидан маслаҳат берди”,-деб гапида давом этди.
“Ойи, мажбур бўлсак, сотамиз, бошқа иложимиз йўқ”,-деганимда, бошқа ҳақиқатни юзимга урди.
“Отанг ҳовлини залокка қўйганди. Кредитлари фоиз туғиб ётибди. Бу туришда уй шундоқ ҳам кетади”,-деганида, сиқилиб қўлим билан юзимни ёпдим.

Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,
Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤146🔥60😍16👍12🕊7💔7👏3😇1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

❤2
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
#ижара_ҳаётлар 141-қисм Ёшимдан катта муаммоларга дучор бўлиб қолган эдим.Қайси томмони тутсам қўлимда зарар деган матох қуруқлигича қоладиганга ўхшарди. Ҳеч нарса қила олмаслигимни ҳозир яхши тушунардим. Эшик тақиллади. Ким деб сўрашни ҳожати қолмай…
Bu yogʻi qanchadan tushdi endi??? 😢😢😢
Voqealar rivojini tahmin qila olasizmi???

❤45✍22😢16👏11🙈10🔥4
Аёл сабри, ёхуд севиб севилмаган аёл кисмати.
Бир опанинг таклифларига биноан ёзилди хикоя.
Маьруф севган кизига совчи куймок учун онасига гап очди.
- Ойи мен бир кизни ёктираман. Шу кизга совчилар келаяпти экан бир бориб куясизми дегандим. Жуда хам яхши киз эди.
- Яхши киз дедингми? Яхши булса йигитлар билан танишадими? Билиб куйгин болам сенга мулжаллаб куйганим бор. Шуни оласан. Мен сени онангман, сенга ёмон кизни илинармидим.
Маьруф онасига ялинди, ёлворди булмади. Онасини райини кайтара олмади хам. Охийри суйгани колиб махалласидаги Комилага уйланди.
Комила зимдан Маьруфни ёктирарди, у жуда бахтиёр эди ёктирган йигитига турмушга чикаёткандан.
Улар турмуш куришди.
Комила елиб югуриб уй ишларини бажарар, эрини кунглига караб иш тутарди. Лекин Маьруф Комилага бефарк эди. Унга яхши гапиришга уринардию эплолмасиди. Тезда жахли чикиб кетарди аёли билан гаплашиб колса. Бора бора унча гаплашмай куйди. Комила хомиладор булганда хам Маьруф унча кувонмади. Фарзанд курмай ажрашсам эди деб ният киларди. Афсус у энди суймаган аёлидан фарзанд кутаяпти.
Комила биринчи фарзандини багрига босди. Кайнона биринчи набирасига оилага бахт олиб келсин деб, Табассум деб исм танлади кизалокка. Маьруф фарзандини кулига олганда хамма ташвишларини унутиб юборарди. Уни жуда яхши курарди. Комилага эса уша уша муомала эди.
Комила чидашга мажбур аёл эди. Чунки энди бир узи учун эмас, кизалоги бахти учун хам чидайди.
Йиллар утиб угил фарзанд куришди. Исмини Бахтиёр деб аташди.
Йук Бахтиёр хам отасини онасига мехрини узгартира олмади.
Йилларни шундай утказар онани панду насихати кор килмасди Маьруфга.
Хар сафар бир сузни эшитавериб охийри онаизор хам индамай куйди.
- Ойи ахир мени вазифам сизни ёктирган кизга уйланиш эди. Вазифамни бажардим. Ана биргасизлар, мени энди тинч куйинг. Мажбурлаб уни ёктиролмайман. Мен танламадим бу хаётни сизни танладим. Энди учалламиз хам кунамиз шу хаётка.
Ха она янглишканини фахмалаган аллакачон. Лекин дарди ичида. Нима хам килсин. Боласига яхши булсин деганди. Ёлгизгина углини бахтини уйлаганди ахир. Отасиз катта килди. Уни бахтсиз килиб куйганидан йиглаб оларди.
Комилага хам рахми келарди. Качондир бахтли булишларини орзу киларди.
Вактлар утиб Маьруф такдирга тан берди. Комилага мехри ошди. Энди у аёлисиз яшай олмаслигини фахмлади. Лекин хеч ёрилмади аёлига дилини ёрмади. Комила эса аллакачон сезиб улгурган. Ишдан кайткан Маьруф фарзандларидан биринчи сурайдиган саволи.
- Ойинг каерда?
Сабрнинг таги манашу булса керак. Нима дедингиз?
Каналимиздан узоклашменг

❤150👍43😢31👏9🕊3😇1💘1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
эди. Ошхонадан чиқиб келган Зулайҳо эрининг кўзларидаги ёшни кўриб деди: -Ҳалитдан тўй харажатларини ўйлаб кўз ёш тўкаяпсизми? -Унга эмас, ўтган йили ўлиб қолган кучукчамиз негадир ҳозир эсимга тушиб кетди. Шунга, бечора ёш кетди, деб ачинаётгандим,- деб Искандар…
Ойнинг ўн беши (12 кисм)
иб берди.
-Вой ўлмасам, қандай она экан-а, ўз фарзандини шу куйларга солса?! -деди Зулайҳо эшитганларидан даҳшатга тушиб. -Биров айтса ўлақолсам ҳам ишонмасдим. Дунёда шундай оналар ҳам бор эканда?
-Ҳа, афсуски бор экан, -деди Искандар бош чайқаб.
-Буларни сиз қачон эшитдингиз? Самандар ўғлингиз эканлигини қандай билиб қолдингиз? -деб Зулайҳо ҳаяжонланиб кетма-кет савол берди.
Искандар дарров жавоб бермади. Бир муддат ўйланиб туриб кўзини йўлдан олиб ўгирилди. Миркомил келиб айтганларини ва бугун Самандарнинг уйида бўлиб ўтган воқеани гапириб берди.
-Самандарнинг қамалганини биз ёки Нилуфарнинг ота-онаси эшитиб қолишимиз мумкин эди-ку. Ана унда тўй ҳақида гап ҳам бўлмасди. Чунки Самандарнинг бегуноҳлигига ким ҳам ишонарди? Улар бундан қўрқмадиларми? Мен шунга тушунолмаяпман,-деди Зулайҳо.
-Самандар билан Нилуфар бу ҳақда тўйгача сир сақлашга келишиб олганлар. Кейин билшса билишар, барибир ҳеч нимани ўзгартиролмайдилар, деб ўйлашган шекилли.
-Бу фикрнинг Нилуфардан чиққани аниқ,- деди Зулайҳо кулимсираб.
-Ҳа. Ундан буни кутса бўлади,- деб Искандар ҳам жилмайди. Бирдан унинг юзини ташвишланиш қоплади. -Самандар ҳақидаги ҳалиги гаплар опанг билан поччангга ҳам етиб бормаганмикан мабодо, деб ўйлаяпман.
-Мен ҳам шундай бўлса керак, деб ташвишланаяпман. Бизни ҳам шунинг учун чақирган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас,- деб Зулайҳо тоқатсизланди.- Нима қилиб турибмиз бу ерда? Борайлик тезроқ.
-Тўғри айтасан, тезроқ боришимиз керакка ўхшайди.Тағин бирор кол-ҳол бўлмасин, -деб Искандар машинани ўт олдириб, тез ҳайдаб кетди.
(Давоми бор)
)

❤157✍41🔥35👏24👍19😍4🙈1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇 👇 👇 👇 👇 👇
🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠
Muallif:🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Muallif:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17🔥4✍3
#QIZIM
10-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
-Ўлдираман ўша....онасини....-Турсунбой акани Гулҳаё эсини танигамдан бери илк бор бу қадар важохатда кўриши ва ёмон сўзлар билан сўкиниши эди. Жахл билан куёвининг уйига йўл олган Турсунбой акани бугал Зулхумор опа ҳам тўхтатиб қололмади. Зулхумор опа эрининг ортидан югурди. Турсунбой ака аёлининг ҳай ҳайлашини ҳам эшитмас қулоғи остида фақат қизининг овози жарангларди "У менга тегинмоқчи бўлди"....
-Қанисан Ит!!! - Ўкириб кириб келган қудасинию ортидан холослаб келаётган қайнсинглисини кўриб Ҳалима буви бурун жийирди. У қудалари келишидан сира ажабланмади чунки онасининг этагидан ҳалиям ажралмаган ўғил аллақачон кўрсатган хунари ҳақида айтиб бўлганди. Ҳамма гапни эшитган Ҳалима ая шундоғам ёқтирмай эрининг райи учунгина қуда бўлаётганди. Бу айни муддао бўлиб туйилди. Шу баҳона тўйни тўхтатаману ўзим мўлжаллаган қизни олиб бераман деб ўйлади Ҳалима ая. Шунинг учун бақир чақир бўлиб жанжал бўлганда ҳам аралашмай бир четда индамай ўтираверди. Фақат Турсунбой ака ўғлини ёқасидан олганда атайдан олов устига керасин сепди
- Хўп ўғлим ёмон экан майли, лекин қизингиз нега қочади. Бирор айби бўлмаса нимадан бунча қўрқибди?! Барибир бўладиган иш эди... - деди маноли қилиб. Турсунбой аканинг эса кўзлари олайди
- Фотиха бекор! Мен бундай ҳором ҳаришни фарқига бормайдиганларга қизимни бермайман - деди вишиллаб

❤165😢76🔥54👏17👍8
#SABIRLIGIM
11-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Ҳалима ая қўл силтади
- Бекор бўлса ундан нари. Ўғлимга онаси ўпмаганини олиб бераман!
Шу гапдан кейин Азизбекнинг ҳам бирдан шашти тушди. Агар ҳозир фотиха бузилса Гулҳаёдан тамоман айриладику. Ахир неча йиллардан бери пинҳона севади.
- Энаа?-деди савол оҳангида Азизбек. "бундай қилманг" демоқчидек жовдираб қарар экан. Ҳалима ая ўғлига қараб бурун жийирди
- Сенга манаман деган, қишлоқнинг энг олди қизлари тегади. Гулҳаё эса бутун умр аммангнинг бошига ёстиқ бўлади. Чунки ҳеч ким ишонмайди кеча тунда сени қўлингдан "Соғ" чиқганига!
Зулхумор опа нима қилишини билмай икки ўт орасида куярди. Бутун умри давомида хотинига гапи ўтмай келган Абдурашид тоға эса гўё бу жанжалнинг унга алоқаси йўқдек сўрига қўйилган каравотда нос чекканча ялпайиб ётарди. Жанжал авж олавергач Зулхумор опа оҳирги чорани қўллади
- Ака-деди йиғи аралаш-онам бечора сизни ҳаммамизга бош бўлади деб васият қилиб ҳаммамизни сизга омонат қилиб кетгандилар. Шунинг учун бир сўзингизни икки қилмай қизимни ўғлингизга беришга рози бўлгандим...
- Зулим, менга нима дейсан-деди Абдурашид тоға носини айвон четига тупириб-мана жиянинг ана қизинг. Иккови келишиб олса келишсин, мен аралашмайман. Ўзи сенгаям ҳайронман қизингни бир оғиз гапига акамни юзи демаям уйимга чопиб келганингни қара-деди оҳирида гинали қилиб.

❤167🙈62🔥57👍28💔13🌚2👏1😍1
#SABIRLIGIM
12-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Шу куни Турсунбой ака уйига бир аҳволда қайтди. Қон босими кўтарилиб кетган аммо бунга Зулҳумор опа парво ҳам қилмасди. Эрининг қулоқ миясини еб фотихани бузмаслик кераклигини фотиха бузилса фақат Гулҳаёга қийин бўлишини уқтирарди.
- Ўчир! - деди оҳири чидолмаган Турсунбой ака-одаммисан сен ўзи?! Онгин, ақлинг, ҳеч бўлмаса кўзинг борми?! Кўрмаяпсанми қизингни ҳолини? Фотиҳа бўлганига икки ой бўлиб бўлмай сўлиб қолди. Эртаю кеч чеҳраси очилмайди. Ҳали уйига олиб бормай анави ит жиянинг қўл кўтарди. Ҳаромни фарқига бормай зино қилмоқчи бўлди. Уйига борса ўлдирадими нима?!
- Вой мени акам...
-Э акангниям сениям онангни....
Турсунбой ака гапиролмай қолди. Ерга гурс этиб йиқилди. Зулҳумор ая бор овозда дод солди. Гулнора уйда ўз хонасида қизини эмизиб ётарди. Қайнонасини овозини эшитди ўрнидан турди ҳам. Аммо кейин қўл силтади
- Эе менга нима? Ўлса ундан нари. Ҳарна биттага камаяди дардисар.

😢214❤81🔥47👍39😨18🤨7🌚4💔2😇1
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏38❤2🔥2
#ижара_ҳаётлар
143-қисм
Ойимнинг гаплари мени ўйлантириб қўйганди. Бало ёғилиб келса, бирдан келарди.
“Ҳа, айтганча... Элбекни онаси қўнғироқ қилиб кўнгил сўради. Ўғли бир ҳафтага қолмай келадиган экан. Тўй ҳақида гап очди. Ҳозир шароитимиз йўқ дедим. Худо сақласин, хўжайинингизга бир нарса бўлса нима қиласиз? Ҳеч бўлмаса қизини тўйини кўрсин, деди.”
“Ойи! Мен у Элбекка ҳаётда тегмайман. Отам тузалиб кетади. Ҳозир мен эрга тегишни эмас, пул ишлашни ўйлашим керак бўлган пайтим”,-деганимда, ойим билмасам, деб ўйланиб қолди.
Бир ҳафтада келармиш, келса кўрадигани ҳам бор. Ойим билан гаплашиб бўлиб бошимдаги муаммоларнинг ўйловидан вақт ўтганини ҳам билмай қолдим. Тимурнинг овози чиқмасди. Ювиниб, кийиниб хонасига бордим.
Танамда ҳолсизлик бор эди. Эшигини тақиллатмай қараганимда, хонасида кўринмади. Қаерга кетган бўлиши мумкин, дея ҳамма ёқни қарадим. Балки мен ювинганда чиқиб кетгандир.
Балконнинг эшиги очиқлигини кўриб, уни ўша ерда эканлигини билдим. Шу совуқ ҳавода, устида фақат қора майка, тамакисини тутатиб ўтирарди. Баданидаги изларни янада яққол кўргандим. Аслида унинг олдида уятли аҳволдагидек бўлсамда, худди шунчалик яқинлик ҳам ҳис этардим.
“Бу ерда эдингизми?”,-деб гапирганимда менга қаради.
Кўзидаги ўйчан ифода мени бироз қўрқитди.
“Ойинг билан гаплашганингни эшитдим”,-деганида юзим баттар қизарди.
Хонамга ёки ювинишга деб келган бўлса эшитиш эҳтимол бор эди.
“У йигитни...оиланг истаса..”
“Истаса ҳам энди иложи йўқлигини иккимиз ҳам яхши биламиз”,-деганимд,а аччиқ табассум қилди.
“Мен сени ўзимга ўхшатмаслигим керак эди”,-деди тамакисини чуқур тортиб.
Мени индамаганимни кўриб, яна ўзи давом этди.
“Мен ва менга ўхшаганларга ўхшамаслигинг учун... ҳозир сен билан яхшилаб келишиб оламиз”,-деди ва балкондан ичкарига кирди.
“Нимани келишамиз?”
“Биринчидан, бу уй масаласи. Феруза деган аёл йўқ экан. Бу уйдан бошқа уйга кўчиб ўтасан. Ва ҳужжатларни нотариус орқали тўғрилаб, радди мерос ёзиб берасан”,-деганида, юзимда ҳайрат, кўнгил қолиши ва турли бошқа норози ифодалар пайдо бўлди.
“Мен бу уйдан.... ҳозир бу шароитда воз кеча олмайман”,-дедим унга қараб.
Ойим билан гаплашганларимни эшитган бўлса, менга ва оиламга пул ҳозир қанчалик керак эканлигини жуда яхши билганди.
“Баҳор! Қайсарлик қилиш вақти эмас. Тўлқин мен билан гаплашиш учун хабар жўнатяпти. Унга бу уйда муаммо йўқлигини айтишим керак.”

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤134🔥63👏11🌚9👍4
#ижара_ҳаётлар
144-қисм
“Сиз нималар деяпсиз? Ойим билан гаплашганимни эшитган бўлсангиз....ҳозир оилани боқувчиси мен эканимни билган бўлишингиз керак”,-деб кўзимдан ёш оқа бошлади.
“Бу уй шундоқ ҳам сеники эмас эди. Икки томонинг ҳам оловли чамбар! Феруза Тўлқиндан баттар, Тўлқин Ферузадан баттар. Буларни иккисини қўлида қолсанг борми?”,-деб ўзича менга жонкуярлик қиляпти.
“Нега шу пайтгача индамадингиз?Энди...кечаги тундан сўнг...бу бир ўйинми?”,-деб кўзларига қарадим.
Уф, тортиб юзини қўллари билан ёпди.
“Баҳор! Тўлқин учига чиққан гиёҳванд. Ким билади ўзига ўхшаган бировга айтса... сени бир кунда ўлдириб кетишлари ҳеч гап эмас. Нега буни тушунмайсан?”
“Сиз ҳам нега мени тушунмайсиз? Отам касал, кредитлардан уйимиз кетиши мумкин. Мен уйдан воз кечтим ҳам дейлик. Феруза мени ишдан қувса қаерда ишлайман?”,-деб ҳақиқатни юзига урдим.
“Бошқа иш топилар. Шу пул жонингдан ортиқми?”
Бир неча сония тўхтадим. Ақлим энди жойига келаётган эди. Мени Жасмина бошида ўзича, қайт деб огоҳлантирган эди. Тимур ҳам воз кеч деганди.
“Сиз атайлаб менга яқинлашдингиз шундай эмасми? Сизга бу уйдан нима наф? Наркоманлар мени ўлдириб кетиши мумкин экан. Сиз улар ўлдирмадан, алдаб... уйланиш ва ҳар хил гаплар билан ҳавасингизни олдингизми?”,-деб йиғлардим.
Ичимда алам тўлганди. Менга яқин келди. Қўлимдан ушламоқчи бўлди йўл қўймадим.
“Сенга ...сенинг розилигингсиз ҳеч нима қилмадим. Кеча нима ўтган бўлса, орамизда иккимизнинг хоҳиши билан бўлмадими?”,-деганида юзимни қўлим билан ёпдим.
“Жим! Бўлди... хато меники! Хўхта деганда тўхташим керак эди. Лекин ҳозир бу шароитда ишсиз қололмайман. Феруза менга на иш ва на қолган пулимни беради. Мен унда нима қиламан?”
“Сен содда Баҳор бўлиб орадан қуруқ чиқишни ўйла. Билмай менга айтиб қўйган бўл. Мен сени, сен айтаётгандек ўйин қилиб, қўлдан урган бўлай. Қолганини кейин ўйлаб кўрамиз”,-деб осонгина айтарди.
“Айтганингизни қилмасам нима бўлади?”,-сўрадим кинояли оҳангда.
“Унда сенинг яхшилигинг учун хужжатларни сохталигини айтиб... суриштирув очилишини бошлатаман. Лекин бу ҳам қутилиш эмас. Чунки Феруза деганалари, аниқ сени мўлжал тахтасига қўйиб ўзи қуруқ чиқади. Ўйлайманки унинг қўлига сени шнтаж қиладиган бошқа ҳеч нима бермагандирсан”,-деганида руҳим, умидларим ва ишончим бутунлай парчаланиб бўлди.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤118🔥62👏20😍7👍3
#ижара_ҳаётлар
145-қисм
Тимур билан тортишувимиз чала қолди. Чунки эшик жиринглаб Жасмина ва бошқалари келди. Мен хатолари билан юзма-юз бўлишга ҳали кўникмаган бир қиз эдим. Тимурнинг бизга ўхшама, деган гапининг асл мазмунини, энди тушуниб етаётган эдим.
Бор йўғи бир неча соат аввал, Жасмина ва бошқалардан фарқим бор эди.
Эндичи?
Таҳдит, уят, боши берг кўчаларнинг ҳаммаси мени топганди. Жасминанинг Тимурга осилишини кўриб, ”Баҳор бу кунларинг ҳали ҳолва“,-дегим келди.
“Баҳор! Тузукмисиз?”,-деб Бек суйилганда
“Бек!”,-деб Тимур уни чақирди.
У бир баҳона билан менинг олдимдан ўзгани узоқлаштира олди. Менчи? Учаласини уйда қолдириб,ўзим ишга кетдим. Йўл бўйи мавзудан-мавзуга ҳатлаб, чуқур ўйловга киришгандим. Ҳатто сал қолди қизил чироқда ўтиб машина остида қолардим.
Ўлим ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Юрагим қўрқувдан тез ура бошлаганда бирдан сабабсиз ўлиб кетиш мумкинлигини хаёлимга келтирдим. Балки Тимурнинг гапи тўғридир. Пул, уй ҳеч бири жонимдан ортиқ эмасдир.
Ишхонага борганимда умра зиёратчиларининг хужжаталари билан ишлаётган эдим. Бир мижоз қўнғироқ қилиб, кетишдан воз кечганини ва пулларини қайтаришини айтди.
“Аммо хўжаинингиз кета олмасалар ҳам, сиз ўзингиз кетсангиз бўлади-ю?”
“Синглим, маҳрамсиз кетолмайман деяпман. Хўжаиним инфаркт бўлиб қолдилар. Врачлар саёҳат ҳозирча мумкин эмас деди”
“Сизни тушунишга ҳаракат қиляпман. Лекин қанчадан қанча аёллар ёлғиз кетяптику, ахир?”,-деб аёлга тушунтиришга ҳаракат қилардим.
“Мени бошқалар билан нима ишим бор. Ҳамма ўзига жавоб беради. Маҳрамсиз ҳеч қаерга кетмайман синглим. Илтимос пулимни қайтаринглар”,-деганида мажбур Феруза опага чиқдим.
Худди айб менда бўлгандек мени урушиб кетди. Шунақа вазиятда мижоз ҳақ бўлсада, бошлиқларнинг пулни қайтаргиси келмай, қўл остидаги ходимларга заҳар сочиши инсофданми?
“Уйга бор! Мен ерини айтаман, кириб оласан”,-деди Феруза опа ва гўшакни қўйди.
Шунча ишим камдек энди уйига бориб пулни олишим қолганди. Иш жараёнида Тимур бир неча маротаба қўнғироқ қилди, кўтармадим. Жасминаси билан иккаласини ўйласам, ўзимни қилган ишим учун кечирмаётган эдим.
“Баҳор! Нега жавоб бермайсан?”,-деб ёзганди.
Ўқидим лекин ҳеч нима деб ёзмадим. Феруза опанинг уйига етиб бордим. Фарҳод йўқ экан. Уйидаги опа бор экан холос. Феруза опа видео қўнғироқ орқали айтиб турди мен унинг ётоқхонасидан пулни олгани кирдим. Феруза опанинг интернети ўчиб қолди. Мен хона эшиги олдига яқин келгандим. Ёрдамчи опа Феруза опа билан гаплашганимни кўргани учун индамаган эди. Ичимдан бир овоз, пайт бу пайт. Феруза кўп хужжатларни уйига олиб келади. Сен ҳам унга қарши бирор далил топиб қўй дерди.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤153👏35👍29🔥22😍3
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
❤17✍5
Ойнинг ўн беши (13-қисм).
Нилуфар айни лаҳзаларда ўз ёғига ўзи қовурилиб, оғир изтироблар исканжасида эди. Бутун вужуди азобда эди. Келиши билан ойисининг дабдурустдан айтган гаплари юрагини пора-пора қилган эди. Самандарнинг бегуноҳлигини босиқлик билан тушунтиришга бўлган барча уринишлари бекор кетди. Тўғрироғи, эшитишни ҳам истамади. «Шу бугундан Самандарни бутунлай унутасан». Бу ойисининг қатъий қарори. Уни ўзгартириб ҳам бўлмаслигини ўша дақиқалардаёқ англаган эди.
Хонасига чопиб кириб ўзини диванга отаркан, бўлиб ўтган воқеаларининг бутун даҳшатини ҳис қилиб, аламдан додлаб юбормаслик учун ёстиғиниг четини тишлаб олганди. Карахт бўлиб қолган, ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмас, фикрлашга ҳам ожиз эди. Ҳатто дунёда ўзининг борлигини ҳам ҳис қилмас. Кўзлари очиқ, лекин ҳеч нимани кўрмас, ҳеч нимани эшитмасди. Шошқатор оқаётган кўз ёшлари ёстиғини хўл қилиб юборди. Қанча вақт шу аҳволда ётганини ҳам билмайди. Ниҳоят ўзига келгандай бўлди. Хаёлида биргина сўз,севгилиси Самандарнинг оти чарх урарди…
Ўша куни Самандар ўзи ҳақидагиларни гапириб берганида унинг гаплари нотўғрилигига заррача бўлса ҳам шубҳаланмаганди. Аксинча, бегуноҳлигига бутун вужуди билан ишонганди. Чунки болалардай беғубор, самимий боқадиган кўзларида ҳеч қандай сунъийликни шу пайтгача сезмаганди. Юраги тозалигига ҳам шубҳаси йўқ эди. Бундай тубанликларга боришини тасаввурига ҳам сиғдиролмаганди. Аммо ўзи ишонгани билан уйдагиларини, айниқса ойисини ишонтиролмаслигини билиб, бу ҳақда ҳеч бўлмаганда ҳозирча сир сақлашга келишиб олгандилар. Қанчалик эҳтиёткорлик қилмасинлар, барибир ошкор бўлибди… Буни уларга ким айтди экан? Ахир иккаласидан бошқа ҳеч ким билмасди-ку! Ёки… Йўғ-е, бу ҳақда ўйлашнинг ўзи ортиқча.
Самандарнинг ўтмиши ҳақидагиларни етказган кишининг ғаразгўйлик мақсадда қилгани аниқлигини тушуниб турарди. Чунки у жуда бўрттириб айтибди. Акс ҳолда ойиси бунчалик жиғибийрон бўлмасди. Лекин унинг кимлигини таассавур ҳам қилолмасди. Бу ҳақда алам билан ўйлаган сари вужудида титроқ авж оларди. Нега бунақа душманлик қилади? Ахир ҳеч кимга ёмонлик қилмаганди-ку! Балки Самандарнинг душманлари бормикан? У ҳам бировга ёмонлик қиладиганлардан эмас. Душманинг хас-чўп бўлса ҳам қўрқ, деб бежизга айтишмаган эканлар. Уларнинг душманлари эса шу хас-чўплар орасида юрган илонлар, чаёнлар экан. Ширин ҳаётларига оғу солмоқчи. Севгиларини паймол қилиб, бахтларини юлиб олмоқчи, орзу-умидларини яксон қилмоқчи бўлаяпти…
Балки бу Жавлонбеков ва унинг югурдакларидан бирининг ишимикан? Ахир унинг ўғлига тегишни рад этиб, совчиларини ҳайдаб солган эди-да. Кимсан, шаҳар ҳокимининг муовини бўла туриб, қандайдир бир қизнинг райини писанд қилмагани иззат-нафсига тегдимикан?… Ундай бўлса барибир Жавлонбеков чучварани хом санабди. Нима бўлганда ҳам унинг ўғлига тегмайди. Қўлидан келса осмонни бошига ташлаб юборсин…
Нилуфар қалбини эзаётган шундай ўй-ҳаёллар гирдобида экан, холаси билан Искандар поччасининг келганини уларнинг овозларидан билди. Илгарилари севимли холаси келса қилаётган ишини ҳам ташлаб чопиб чиқарди. Ёш боладай бўйнига осилиб, эркаланарди. Ҳозир эса чиқиш кўнглига ҳам сиғмади. Шифтга термулганича ётаверди.
«Уларни ҳам шу гап бўйича чақиришгнандир, деб ҳаёлидан ўтказа бошлади.- Лекин нафи бормикан? Тарафимни олишлари аниқ. Лекин ўжар ойим гапларига қулоқ солармикан?»
Жавонда қатор турган китобларнинг четдагиси суғуриб олди. Орасидан Самандарнинг рангли суратини олди. Китобни жойига қўйиб чуқур хўрсиниш билан суратга тикилди. Чироқни ёқиш эсига ҳам келмагани учун хона анча қоронғи эди. Шунга қарамай суратни аниқ-тиниқ кўргандай бўлди. Умуман, Самандарнинг бу суратдаги қиёфасини кўзини юмиб бўлса ҳам кўради. Аниқроғи, қалбан ҳис қилади. Чунки суратга ёлғиз қолган пайтларида соатлаб термулиб ўтирган. У билан «суҳбатлашган». Суратда Самандарнинг сочлари пешонасига тушиб турар, қошлари билинар- билинмас чимирилган, юзида ажиб бир табассум (фақат Нилуфрнинг назарида) жилваланиб турарди. Самандарнинг юзида қўққисдан пайдо бўладиган ажойиб табассуми бўлиб, ҳар кўрганида шу табассум билан жилмайишини жуда- жуда хоҳларди. Агар шу ҳолат содир бўлса ўзида йўқ севиниб кетарди.

❤204👍71🔥42🙈13🕊6😍4✍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
❤40👏18😢11🕊3✍1