ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.3K subscribers
4.7K photos
4.09K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажоним, келаётган Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин. ❤️

Жондан азиз акангизга юбориб қўйинг.

https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

📌📌📌📌📌📌📌📌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍4😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайит_муборак

🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!

Аллоҳим ҳаммамизни кейинги Рамазонга соғ-саломат етказсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана сизларга Ҳайитлик 😊
Қанча керак бўлса тортинмасдан Ҳайитликдан олаверинглар!

Ҳайитлик сўраган, сўрамаганларга ҳам жўнатиб қўямиз 😁


👇


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14😇7😍5👏3
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍21👏43🔥2
#ижара_ҳаётлар

140-қисм


“Мени танишим эмас у! Биринчи марта кўряпман”,-деб ўзимни оқламоқчи бўлдим.

“Биринчи марта кўрган кишингни нега уйга олиб келасан унда? Яна қўйиб берса, рақамини ҳам берарди хонимча”,-деб дўқ қилгандек бўлди.
"Мен яқинда ишдан бўшар эканман хабарим йўқ?",-деб қўлларимни бир -бирига ўтказиб олдим.

"Бошлиғингни шунча ишини билиб... ҳали ҳам ишламоқчимисан?",-деб кўзларимга қаради.

Гапларимизни эшитганди демак. Гарчи яширинча гаплашмаган эдик. Янада бошқача бўлдим.

"Бизни эшитибсизда?"

"Баҳор! Сен менга тўғрисини айт! Бу уй ҳам Ферузани режасими? Сендан аввал сўраган эдим. Сенга ким ўргатяпти дегандим индамаган эдинг",-деб куюниб сўради.

Унинг гапларидан қаттиқ ютиндим.Ҳозир ҳамма нарсани тан олсам эртага ўзимга зарар бўлиб қайтмаса бўлгани. Бир томондан Ферузанинг ишларини эшитиб, ўзимга қандайдир ҳимоя қобиғи яратишим лозим.

“Гапир, Баҳор!”,-деб яна менга юзланди.

Унга жавоб бериш ўрнига бошимни эгиб ҳа дегандек қимирлатдим. Тимур эса бошини орқага қилиб сўкинди.

“Сен нега бунақа ишларга ўйламай ўзингни урдинг?”,-деб асабийлашиб сўради.

Олган уколи таъсир қила бошлади шекилли, пешонасидан тер оқиб, ўзи ҳам тетиклаша бошлади.

“Билмаган эдим”,-дедим секингина.

“Феруза бир аждарҳо бўлса, Тўлқин...”,-дедида жим бўлди.

“Биламан... бу уй Тўлқин деган одамга тегишли эканини биламан”,-деганимда юзимга ноаниқ бир ифода билан қаради.

Сўнг кинояли кулиб, кетидан сўкинина бошлади.

“Албатта, суриштирув олиб боришган.Хўш билибсан...нега ҳали ҳам воз кечмадинг?”,-деб сўради.

“Қандай воз кечаман?”,-деб аслида унга отам ва пулга эҳтиёжимни тушунтирмоқчи бўлдим фақат Тимур бошқа гап айтгани юрагимга қаттиқ ботди.

“Сенга нима керак бу уй.. эрга тегиб кетяпсанку?”,-деганида юрагим ҳеч бўлмагани қадар санчишни бошлади.

“Ҳақиқатни билиб энди юзимга уришми?”,-деб бўғзимга бир нарса тиқилиб гапирдим.

“Ҳақиқат шу-ки, Баҳор! Сен Ферузадан қутилсангда, бу Тўлқин ҳам яхши одам эмас. Барибри энг кўп зарарни яна сен кўрасан”,-деди дона –дона тушунтиргандек бўлиб.

“Мендан хавотир олма..нг. Мен ўз йўлимни бир амаллаб топарман”,-деб хонасидан кўзим ёш билан чиқдим.

Бугун ҳаётимдаги энг оғир кунлардан бири бўлди десам, адашмаган бўламан. Ўзим кутмаган ҳолда катта ўйиннинг ичида қолганимни ва атрофимда фақат шақоллар йиғилганидан бехабар қолган эканман.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
🔥9762👏34😍10🕊6😇3💘1
#ижара_ҳаётлар

141-қисм


Ёшимдан катта муаммоларга дучор бўлиб қолган эдим.Қайси томмони тутсам қўлимда зарар деган матох қуруқлигича қоладиганга ўхшарди. Ҳеч нарса қила олмаслигимни ҳозир яхши тушунардим. Эшик тақиллади. Ким деб сўрашни ҳожати қолмай Тимур қийналиб юриб кирди.


“Баҳор бироз гаплашиб оламизми?”,-деб эшик олдида турди.

“Гаплашадиган гап қолдими? Сиз огоҳлантирдингиз мен...”

“Шунча гапимдан тушунганинг шу бўлдими?”,-деди хафа бўлгандек

“Нима тушунишим керак эди? Рахмат! Еримга ўтирғизиб қўйганингиз учун. Сиз айгандек ролимга кўп берилиб кетибман. Сизнинг Жасминанггиз борлигини ўзим эса...ота-онам бировга ваъда берганини унутиб қўйдим”,-дедим қўлимга тушган нарсани тўғрилаб.

Менга қараб юрганини сезсамда унга қарамадим.

“Бироз аввалги ролинг...мени қанчалар бахтли ҳис эттирганини билсайдинг?”,-деганида юзига қарадим.

Қўлимдаги нарсани олиб ёнга қўйди. Қўлимдан ушлаб ётоққа ўтирди. Тик туришга, танасидаги оғриқлар йўл қўймади шекилли.

“Мен она..оила севгисини кўрмай ўсган боламан. Касал бўлганимда биров менга бундай меҳр бермаган”,-деди қийналиб гапириб.

Унинг етим ҳоли ҳақидаги хотираларни гапириши оғир эканини сезиб мавзуни бошқа ёққа бурмоқчи бўлдим.

“Икки дақиқада бошқалар келиб эстафетани қўлимдан олди”,-деб ёлғондан қовоқ уйганимда завқланиб кулди.

“Шунча ёнимда Жасмина бор эди бунақа қилмадинг. Бу аёлга нега жаҳлинг қўзиди?”,-деб уялмай сўради.

“У пахмоқ мендан аввал бор эди....ҳҳ, бунақа демоқчи эмас эдим”,-деб ўйламай айтган гапимдан уялдим.

“Сендан олдин Тимур йўқ эди ҳисоб. Унинг фақат танаси бор эди. Руҳи йўқ, бировга кераги йўқ, унга ҳам ҳеч кимни кераги бўлмаган ҳаёти бор эди”,-деганида кўзларига қарадим.

“Тимур...”,-деб гап бошлаганимда бармоғини лабларим устига қўйди.

“Сенга бу оҳангда чақирма дегандим”

“Оҳангимга нима қилган?”

“Иложсиз оҳангинг бор. Худди қафасда қамалиб қолган қушдек ноланг бор”,-деб менга юзини яқин кетирди.

Ичим ва бор вужудим япроқдек титрай бошлади. Пешонасини пешонамга қўйди. Иссиғи тушганди. Қийналиб нафас оларди.

“Оиланг ҳеч кими йўқ бировга қиз берадими?”,-деб кутилмаган саволни берди.

Нафасим ичимга қайтиб, юрагимни пардалаб олганга ўхшади.

“Б-б-билмадим”,-дедим титраб.

“Уйи йўғигачи?”

Жавоб бериш ўрнига бошимни эгдим. Кўзимдан ёш оқарди. Бармоғи билан йўлини йўқотган ёшларимнинг йўлини тўсди.

“Йиғлама...қийнама..”

Бу унинг оғзидан бу кеча учун чиққан сўнги сўз бўлди.

(+18 хохламаганлар ўқимасин)



Мен қачон +18 ёздим энди ёзсам.🤪кутинг, давоми эртага!
121🔥33🤨24👍16😍13🙈4😁3😇3
#ижара_ҳаётлар

142-қисм


Сўнгги пушаймонлик ўзингга душман деган машҳур бир гап бор. Инсонлар сўз билан ифода этадиган ўзликларини, хато амалларга алмашганида, оқибати нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Йигирма тўрт йилга яқин яшаган ҳаётим, оиламнинг қиймат берган шаънимни бир неча дақиқада ўз қўлларим ва иродасизлигим билан яксон қилган эдим.

Тимурнинг “Баҳор, мени тўхтат....сени хафа қилишни истамайман”,-деган илтимоси, бу ақлсиз бошимни ва туйғуларимни енга олмади. Уни тўхтатмадим. Оқибатини ўйламадим. Ҳатто ҳеч кимни ва ҳеч нарсани рўйхотир қилмадим.

Тонг отгунча Тимурга орқамни ўгириб йиғлашимни билсамда, ҳеч нима демаган эдим. Бир аёл ва эркак асло дўст бўла олмайди. Бир ерда ёлғиз қололмайди, деган шунча насиҳатларнинг, кун чиққанидан сўнг мағзини чақишимни билмаган эдим.

Ичимда яна икки Баҳор бор эди. Ва тинмай бир –бири билан тортишарди. Бири орсиз ва уятсиз бўлиб, Тимурнинг эътиборидан сармаст бўлган бўлса. Бошқаси юзсиз, номуссиз ва уятсиз Баҳорни кафансиз маломатларига кўмарди.


“Мен хонамда бўламан”,-деб Тимур кетган эди.


Хонада ёлғиз қолгач, ўзим билан курашим яна авж олди. Ойим қўнғироқ қилаётган эди. Видеоқўнғироқ бўлгани учун, шошиб устимни кийдим ва телефонни очдим.

“Баҳор, яхшимисан қизим?”

“Раҳмат ойи, ўзингиз яхшимисиз? Отам қандай?”,-деб кўзларига қарашдан ўзимни олиб қочардим.

“Мазанг йўқми? Нега икки бетинг қизарган?”,-деганида қўлим билан ўзимни қаттиқ чимчилаб олдим.

“Озроқ бошим оғрияпти”,-дея ёлғон гапирдим.

“Отанг яхши, врачлар бошқа бир клиникани маслаҳат беришяпти. Ўша ер яхшироқ дейишди”,-деб ойим уйимизнинг ичида юриб гапирарди.

“Ўтказиш керак бўлса, ўтказамиз ойи”,-деб унга далда бермоқчи бўлдим.

“Э, қизим, яна кимдан қарз оламан? Икки укангни харажати турибди мана бу томонда. Бир парникда иш бор экан. Шунга бориб иш сўрасамми, деяпман”,-деб кайфияти тушиб гапирди.

“Сиз ишласангиз отамга ким қарайди?”

“Нима қил дейсан, Баҳор?Ака-укасини кўряпсан... биттаси қўлини қимирлатмайди. Ана у куни амманг, жуда бўлмаса ҳовлини сотинглар, икки хонали дом олсангизлар сизларга етади, деб оғзини бир бурчагидан маслаҳат берди”,-деб гапида давом этди.

“Ойи, мажбур бўлсак, сотамиз, бошқа иложимиз йўқ”,-деганимда, бошқа ҳақиқатни юзимга урди.

“Отанг ҳовлини залокка қўйганди. Кредитлари фоиз туғиб ётибди. Бу туришда уй шундоқ ҳам кетади”,-деганида, сиқилиб қўлим билан юзимни ёпдим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
146🔥60😍16👍12🕊7💔7👏3😇1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
2
Аёл сабри, ёхуд севиб севилмаган аёл кисмати.

Бир опанинг таклифларига биноан ёзилди хикоя.
Маьруф севган кизига совчи куймок учун онасига гап очди.
- Ойи мен бир кизни ёктираман. Шу кизга совчилар келаяпти экан бир бориб куясизми дегандим. Жуда хам яхши киз эди.
- Яхши киз дедингми? Яхши булса йигитлар билан танишадими? Билиб куйгин болам сенга мулжаллаб куйганим бор. Шуни оласан. Мен сени онангман, сенга ёмон кизни илинармидим.
Маьруф онасига ялинди, ёлворди булмади. Онасини райини кайтара олмади хам. Охийри суйгани колиб махалласидаги Комилага уйланди.
Комила зимдан Маьруфни ёктирарди, у жуда бахтиёр эди ёктирган йигитига турмушга чикаёткандан.
Улар турмуш куришди.
Комила елиб югуриб уй ишларини бажарар, эрини кунглига караб иш тутарди. Лекин Маьруф Комилага бефарк эди. Унга яхши гапиришга уринардию эплолмасиди. Тезда жахли чикиб кетарди аёли билан гаплашиб колса. Бора бора унча гаплашмай куйди. Комила хомиладор булганда хам Маьруф унча кувонмади. Фарзанд курмай ажрашсам эди деб ният киларди. Афсус у энди суймаган аёлидан фарзанд кутаяпти.
Комила биринчи фарзандини багрига босди. Кайнона биринчи набирасига оилага бахт олиб келсин деб, Табассум деб исм танлади кизалокка. Маьруф фарзандини кулига олганда хамма ташвишларини унутиб юборарди. Уни жуда яхши курарди. Комилага эса уша уша муомала эди.
Комила чидашга мажбур аёл эди. Чунки энди бир узи учун эмас, кизалоги бахти учун хам чидайди.
Йиллар утиб угил фарзанд куришди. Исмини Бахтиёр деб аташди.
Йук Бахтиёр хам отасини онасига мехрини узгартира олмади.
Йилларни шундай утказар онани панду насихати кор килмасди Маьруфга.
Хар сафар бир сузни эшитавериб охийри онаизор хам индамай куйди.
- Ойи ахир мени вазифам сизни ёктирган кизга уйланиш эди. Вазифамни бажардим. Ана биргасизлар, мени энди тинч куйинг. Мажбурлаб уни ёктиролмайман. Мен танламадим бу хаётни сизни танладим. Энди учалламиз хам кунамиз шу хаётка.
Ха она янглишканини фахмалаган аллакачон. Лекин дарди ичида. Нима хам килсин. Боласига яхши булсин деганди. Ёлгизгина углини бахтини уйлаганди ахир. Отасиз катта килди. Уни бахтсиз килиб куйганидан йиглаб оларди.
Комилага хам рахми келарди. Качондир бахтли булишларини орзу киларди.
Вактлар утиб Маьруф такдирга тан берди. Комилага мехри ошди. Энди у аёлисиз яшай олмаслигини фахмлади. Лекин хеч ёрилмади аёлига дилини ёрмади. Комила эса аллакачон сезиб улгурган. Ишдан кайткан Маьруф фарзандларидан биринчи сурайдиган саволи.
- Ойинг каерда?
Сабрнинг таги манашу булса керак. Нима дедингиз?

Каналимиздан узоклашменг
151👍44😢31👏9🕊3😇1💘1
OYNING OʻN BESHI HIKOYASIDAN OʻQIYSIZLAR MI???
👏18247💯21😍5🕊3🤗2
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
эди. Ошхонадан чиқиб келган Зулайҳо эрининг кўзларидаги ёшни кўриб деди: -Ҳалитдан тўй харажатларини ўйлаб кўз ёш тўкаяпсизми? -Унга эмас, ўтган йили ўлиб қолган кучукчамиз негадир ҳозир эсимга тушиб кетди. Шунга, бечора ёш кетди, деб ачинаётгандим,- деб Искандар…
Ойнинг ўн беши (12 кисм)


иб берди.
-Вой ўлмасам, қандай она экан-а, ўз фарзандини шу куйларга солса?! -деди Зулайҳо эшитганларидан даҳшатга тушиб. -Биров айтса ўлақолсам ҳам ишонмасдим. Дунёда шундай оналар ҳам бор эканда?
-Ҳа, афсуски бор экан, -деди Искандар бош чайқаб.
-Буларни сиз қачон эшитдингиз? Самандар ўғлингиз эканлигини қандай билиб қолдингиз? -деб Зулайҳо ҳаяжонланиб кетма-кет савол берди.
Искандар дарров жавоб бермади. Бир муддат ўйланиб туриб кўзини йўлдан олиб ўгирилди. Миркомил келиб айтганларини ва бугун Самандарнинг уйида бўлиб ўтган воқеани гапириб берди.
-Самандарнинг қамалганини биз ёки Нилуфарнинг ота-онаси эшитиб қолишимиз мумкин эди-ку. Ана унда тўй ҳақида гап ҳам бўлмасди. Чунки Самандарнинг бегуноҳлигига ким ҳам ишонарди? Улар бундан қўрқмадиларми? Мен шунга тушунолмаяпман,-деди Зулайҳо.
-Самандар билан Нилуфар бу ҳақда тўйгача сир сақлашга келишиб олганлар. Кейин билшса билишар, барибир ҳеч нимани ўзгартиролмайдилар, деб ўйлашган шекилли.
-Бу фикрнинг Нилуфардан чиққани аниқ,- деди Зулайҳо кулимсираб.
-Ҳа. Ундан буни кутса бўлади,- деб Искандар ҳам жилмайди. Бирдан унинг юзини ташвишланиш қоплади. -Самандар ҳақидаги ҳалиги гаплар опанг билан поччангга ҳам етиб бормаганмикан мабодо, деб ўйлаяпман.
-Мен ҳам шундай бўлса керак, деб ташвишланаяпман. Бизни ҳам шунинг учун чақирган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас,- деб Зулайҳо тоқатсизланди.- Нима қилиб турибмиз бу ерда? Борайлик тезроқ.
-Тўғри айтасан, тезроқ боришимиз керакка ўхшайди.Тағин бирор кол-ҳол бўлмасин, -деб Искандар машинани ўт олдириб, тез ҳайдаб кетди. 

(Давоми бор)

)
15741🔥35👏24👍19😍4🙈1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17🔥43
#QIZIM
10-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
-Ўлдираман ўша....онасини....-Турсунбой акани Гулҳаё эсини танигамдан бери илк бор бу қадар важохатда кўриши ва ёмон сўзлар билан сўкиниши эди. Жахл билан куёвининг уйига йўл олган Турсунбой акани бугал Зулхумор опа ҳам тўхтатиб қололмади. Зулхумор опа эрининг ортидан югурди. Турсунбой ака аёлининг ҳай ҳайлашини ҳам эшитмас қулоғи остида фақат қизининг овози жарангларди "У менга тегинмоқчи бўлди"....
-Қанисан Ит!!! - Ўкириб кириб келган қудасинию ортидан холослаб келаётган қайнсинглисини кўриб Ҳалима буви бурун жийирди. У қудалари келишидан сира ажабланмади чунки онасининг этагидан ҳалиям ажралмаган ўғил аллақачон кўрсатган хунари ҳақида айтиб бўлганди. Ҳамма гапни эшитган Ҳалима ая шундоғам ёқтирмай эрининг райи учунгина қуда бўлаётганди. Бу айни муддао бўлиб туйилди. Шу баҳона тўйни тўхтатаману ўзим мўлжаллаган қизни олиб бераман деб ўйлади Ҳалима ая. Шунинг учун бақир чақир бўлиб жанжал бўлганда ҳам аралашмай бир четда индамай ўтираверди. Фақат Турсунбой ака ўғлини ёқасидан олганда атайдан олов устига керасин сепди
- Хўп ўғлим ёмон экан майли, лекин қизингиз нега қочади. Бирор айби бўлмаса нимадан бунча қўрқибди?! Барибир бўладиган иш эди... - деди маноли қилиб. Турсунбой аканинг эса кўзлари олайди
- Фотиха бекор! Мен бундай ҳором ҳаришни фарқига бормайдиганларга қизимни бермайман - деди вишиллаб
165😢76🔥55👏17👍8
#SABIRLIGIM
11-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Ҳалима ая қўл силтади
- Бекор бўлса ундан нари. Ўғлимга онаси ўпмаганини олиб бераман!
Шу гапдан кейин Азизбекнинг ҳам бирдан шашти тушди. Агар ҳозир фотиха бузилса Гулҳаёдан тамоман айриладику. Ахир неча йиллардан бери пинҳона севади.
- Энаа?-деди савол оҳангида Азизбек. "бундай қилманг" демоқчидек жовдираб қарар экан. Ҳалима ая ўғлига қараб бурун жийирди
- Сенга манаман деган, қишлоқнинг энг олди қизлари тегади. Гулҳаё эса бутун умр аммангнинг бошига ёстиқ бўлади. Чунки ҳеч ким ишонмайди кеча тунда сени қўлингдан "Соғ" чиқганига!
Зулхумор опа нима қилишини билмай икки ўт орасида куярди. Бутун умри давомида хотинига гапи ўтмай келган Абдурашид тоға эса гўё бу жанжалнинг унга алоқаси йўқдек сўрига қўйилган каравотда нос чекканча ялпайиб ётарди. Жанжал авж олавергач Зулхумор опа оҳирги чорани қўллади
- Ака-деди йиғи аралаш-онам бечора сизни ҳаммамизга бош бўлади деб васият қилиб ҳаммамизни сизга омонат қилиб кетгандилар. Шунинг учун бир сўзингизни икки қилмай қизимни ўғлингизга беришга рози бўлгандим...
- Зулим, менга нима дейсан-деди Абдурашид тоға носини айвон четига тупириб-мана жиянинг ана қизинг. Иккови келишиб олса келишсин, мен аралашмайман. Ўзи сенгаям ҳайронман қизингни бир оғиз гапига акамни юзи демаям уйимга чопиб келганингни қара-деди оҳирида гинали қилиб.
167🙈63🔥57👍28💔13🌚2👏1😍1
#SABIRLIGIM
12-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Шу куни Турсунбой ака уйига бир аҳволда қайтди. Қон босими кўтарилиб кетган аммо бунга Зулҳумор опа парво ҳам қилмасди. Эрининг қулоқ миясини еб фотихани бузмаслик кераклигини фотиха бузилса фақат Гулҳаёга қийин бўлишини уқтирарди.
- Ўчир! - деди оҳири чидолмаган Турсунбой ака-одаммисан сен ўзи?! Онгин, ақлинг, ҳеч бўлмаса кўзинг борми?! Кўрмаяпсанми қизингни ҳолини? Фотиҳа бўлганига икки ой бўлиб бўлмай сўлиб қолди. Эртаю кеч чеҳраси очилмайди. Ҳали уйига олиб бормай анави ит жиянинг қўл кўтарди. Ҳаромни фарқига бормай зино қилмоқчи бўлди. Уйига борса ўлдирадими нима?!
- Вой мени акам...
-Э акангниям сениям онангни....
Турсунбой ака гапиролмай қолди. Ерга гурс этиб йиқилди. Зулҳумор ая бор овозда дод солди. Гулнора уйда ўз хонасида қизини эмизиб ётарди. Қайнонасини овозини эшитди ўрнидан турди ҳам. Аммо кейин қўл силтади
- Эе менга нима? Ўлса ундан нари. Ҳарна биттага камаяди дардисар.
😢21582🔥47👍40😨18🤨7🌚4💔2😇1
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏382🔥2
#ижара_ҳаётлар

143-қисм


Ойимнинг гаплари мени ўйлантириб қўйганди. Бало ёғилиб келса, бирдан келарди.

“Ҳа, айтганча... Элбекни онаси қўнғироқ қилиб кўнгил сўради. Ўғли бир ҳафтага қолмай келадиган экан. Тўй ҳақида гап очди. Ҳозир шароитимиз йўқ дедим. Худо сақласин, хўжайинингизга бир нарса бўлса нима қиласиз? Ҳеч бўлмаса қизини тўйини кўрсин, деди.”


“Ойи! Мен у Элбекка ҳаётда тегмайман. Отам тузалиб кетади. Ҳозир мен эрга тегишни эмас, пул ишлашни ўйлашим керак бўлган пайтим”,-деганимда, ойим билмасам, деб ўйланиб қолди.

Бир ҳафтада келармиш, келса кўрадигани ҳам бор. Ойим билан гаплашиб бўлиб бошимдаги муаммоларнинг ўйловидан вақт ўтганини ҳам билмай қолдим. Тимурнинг овози чиқмасди. Ювиниб, кийиниб хонасига бордим.


Танамда ҳолсизлик бор эди. Эшигини тақиллатмай қараганимда, хонасида кўринмади. Қаерга кетган бўлиши мумкин, дея ҳамма ёқни қарадим. Балки мен ювинганда чиқиб кетгандир.


Балконнинг эшиги очиқлигини кўриб, уни ўша ерда эканлигини билдим. Шу совуқ ҳавода, устида фақат қора майка, тамакисини тутатиб ўтирарди. Баданидаги изларни янада яққол кўргандим. Аслида унинг олдида уятли аҳволдагидек бўлсамда, худди шунчалик яқинлик ҳам ҳис этардим.


“Бу ерда эдингизми?”,-деб гапирганимда менга қаради.


Кўзидаги ўйчан ифода мени бироз қўрқитди.

“Ойинг билан гаплашганингни эшитдим”,-деганида юзим баттар қизарди.


Хонамга ёки ювинишга деб келган бўлса эшитиш эҳтимол бор эди.

“У йигитни...оиланг истаса..”

“Истаса ҳам энди иложи йўқлигини иккимиз ҳам яхши биламиз”,-деганимд,а аччиқ табассум қилди.


“Мен сени ўзимга ўхшатмаслигим керак эди”,-деди тамакисини чуқур тортиб.


Мени индамаганимни кўриб, яна ўзи давом этди.


“Мен ва менга ўхшаганларга ўхшамаслигинг учун... ҳозир сен билан яхшилаб келишиб оламиз”,-деди ва балкондан ичкарига кирди.


“Нимани келишамиз?”


“Биринчидан, бу уй масаласи. Феруза деган аёл йўқ экан. Бу уйдан бошқа уйга кўчиб ўтасан. Ва ҳужжатларни нотариус орқали тўғрилаб, радди мерос ёзиб берасан”,-деганида, юзимда ҳайрат, кўнгил қолиши ва турли бошқа норози ифодалар пайдо бўлди.


“Мен бу уйдан.... ҳозир бу шароитда воз кеча олмайман”,-дедим унга қараб.


Ойим билан гаплашганларимни эшитган бўлса, менга ва оиламга пул ҳозир қанчалик керак эканлигини жуда яхши билганди.


“Баҳор! Қайсарлик қилиш вақти эмас. Тўлқин мен билан гаплашиш учун хабар жўнатяпти. Унга бу уйда муаммо йўқлигини айтишим керак.”



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
134🔥63👏11🌚9👍4