ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.6K subscribers
4.69K photos
4.09K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
💦 Салом бўлсин...

Кўнгли гўзал инсонларга...
Ичида киp сақламаганларга...
Ҳар ишни Аллоҳ учун бажарганларга...
Аллоҳ учун бирлашганларга...
Бир-бирини Аллоҳ учун севганларга...
Бир саломга мунтазирсиз...
Узоқлардан... Кимдан бўлса ҳам... Унутилмабман деб... Ана шу салом мендан сизга бўлсин! 🥰

ХАЙРЛИ ТОНГ 🍂
22
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏28🔥83👍32
#ижара_ҳаётлар

137-қисм


Бошимга қаттиқ оғриқ кирганди. Бу аёлга нима деб гапиришни билмай қолдим. Дарди маълум, лекин дармони менда эмас эди. Мен ҳам худди бунга ўхшаб пулимни ололмай юрган эдим. Фақат бу аёлдан бир фарқим, мен меҳнат қилган ҳалол ҳаққим эди.


“Бу ишлар қонунан мумкинми? Наҳотки, шикоят қилсангиз шунча осон қутилишса?”,-деб ўрнимдан туриб сув ичиб олдим.


Томоғим қуриганди. Тимур ётган эшик олдига юриб бордим ва Мунаввар опанинг гапини тинглардим.

“Бизда қонунан мумкин эмас. Лекин қўшни Қозоғистонда бу қонунан мумкин. Бизни аввал у ерга олиб бориб, ўша ерда хужжат қилди. Биз нотариал идора орқали ҳамма хужжатга қўл қўйганмиз”,-деб мавзуга бошқа дарча очганди.

“Мен бир хабар олай, ҳозир келаман”,-деб ичкарига кирдим.


Тимур устига кўрпани қаттиқ ўраб олганди. Хаёлимда Феруза ва Наима деган аёлнинг кирдикорлари экан, бефарқ бўлиб Тимурнинг кўрпасини устидан тортдим. Инжиқланиб ерида қимирлади. Истмаси тушмаган эди. Оғриқ қолдирувчи дори истма тушурмасди.

“Тимур ака! Иссиғингиз баланд, тез ёрдам чақираман”,-деб уни огоҳлантириб қўймоқчи бўлдим.

“Керак эмас”,-деб нола тортгандек гапирарди, ўзи эса титрашни бошлади.
Эй, худойим. Шу куним эсон- омон тугасайди.

“Ҳеч бўлмаса ҳамшира чақириб келаман”,-деганимда қўлимдан ушлади.

“Кетма!”,-деб овози бўғилиб чиқди.

“Лекин бу исс...”

“Совуқ қотяпман. Ўлиб қолсам....”,-деганида алахсирагндек туюлди.

Чунки мен оз –моз таниган Тимур, бунақа ожизлик қилмасди.

“Унақа деманг.Ҳали кўп яшайсиз”,-деб бир қўлим билан яна пешонасини ушладим.
Кўзидан ёш оқди. Юрагим унинг бу аҳволини кўриб чидолмай, ёшларини артдим.

“Сенсиз яшашни нима кераги бор”,-деганида аввал бу гапни Жасмина учун айтаяпти деб ўйладим. Ичим ғалати бўлди.

“Ж-ж-жасминани чақирайми?”,-дедим секингина.

Мунаввардан тортинадиган ерим қолмади. Билса билсин, ёлғон гапирганимни.

“Сенга мос эмасман. Лекин сен мен...”

Зўрға чиқаётган овозини яхшироқ эшитиш учун унга бироз энгашдим. Кўзлари юмиқ, юзи қип-қизил, тишлари қалтирарди.

“Яна ҳидини ҳам бурним остигача олиб келади”,-деб оғзининг ичида ғудирлади.

Унга яқин турганимдан бўлса керак юрагим гупиллаб ура бошлади. Алахсираб айтаётган гаплари юзимда маюс табассум уйғотди. Келган ёшни тўхтатмадим.

“Тимур...”,-деб секин уни ўзимга қаратмоқчи бўлдим.

“Агар яна бир марта исмимни шунақа оҳангда чақирсанг...унда тўхтамайман”,-деди сал жонлироқ овозда.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
140😇42🔥36👏25👍5🕊3😍2
#ижара_ҳаётлар

138-қисм

Юрак фармон, қонун ва қоидани тан олмаслигини ҳар шоир шеърида, ёзувчи асарларида жуда кўп таърифлашган. Ақл буни тортган сари, кўнгил ундан қочарди. Менга аталган сўзлар булар деб ичимда бир овоз бақирарди. Ёшларим сўссиз оқиб кетар экан. ўзим Тимурнинг аҳволига бўлган хавотирим ва айтган гапларига ўзгарган руҳиятим орасида аросатда қолдим.


Тимурнинг қийналиб ётган ерида менга гапиришдан қолмаганига. унга ҳазиллашгим келди.


"Юриб кетаётган эдингизми?",-деб кесатиб сўрадим.

"Ҳм, кўп юрдим. Лекин бошқа кўчаларда. Тўхтаб йўлимни топдим фақат..."


Фақат эшик тақиллади.


"Баҳор синглим! Мен кетишим керак ",-деган Мунаввар опанинг овозини эшитиб, Тимур ҳам хушёр тортгандек бўлди.

"Кузатиб қайтаман",-деб унинг хонасидан чиқдим.
Икки бетим қизарганидан ҳеч шубҳам йўқ.

"Иссиғи жуда баланд ",-деб аёлга шунчаки хабар бердим.

"Ношпангиз борми? Аналгин- димедрол уколи бўлса, мен дарров укол қилиб қўяман",-деб таклиф киритди.

"Ҳамширамисиз?",-деб кўзим чақнаб сўрадим.

"Ҳа ишламайман лекин ўқиганман",-деганида ҳар тугул ўқиган эканку, деб ишонишдан бошқа илож йўқ эди.

"Дорилар ичини қараб кўраман ҳозир.... бўлиши керак. Яқинда ўзим ҳам беътоб бўлган эдим. Менга олиб келгандилар ",-деб Мунаввар опани ёлғиз қолдириб, хонамда бир бурчакда ётган дори- дармон солинган пакетни олиб келдим.

Ортга қайтганимда Мунаввар опа меҳмонхонада йўқ эди. Тимурнинг хонасини эшики очиқ, ичкарига кирганди.
Буни кўриб бошқача бўлдим. Бироз аввал айтган ёлғоним ва ролимга шунчалик киришиб кетган эдимки,худди чиндан турмуш ўртоғини рашк қилган Баҳордек ўйладим.

Фаросоти йўқми бу аёлни? Ёки ўзи ҳам бироз ана унақами? Товба қилдим ичимни бир нарса ёндиргандек бўляпти. Ичкарига кирсам Тимур ўрнидан яримда турган ҳолда бошини каровотнинг орқасига қўйганди. Мунаввар эса унинг бошини устида қўли билан истмасини кўраётган эди.

"А-а денгчи?",-дерди.

Тимур унга қараш ўрнига менга ярим очилган кўзи билан қарарди. Қовоқларимни уйиб олган эдим.

"Яхши... томоғим",-деб юзини ёнга бурди.

"Мана...бор экан!" ,-деб Мунавварни ётоқ олдидан четлаштирдим.

Ортига ўгирилиб уколни шпиртсга олар экан. Мен Тимур олдига бориб, унинг кўрпасини тузатгандек бўлдим. Жаҳлим чиққан эди, бир- икки оёғига билмай ургандек бўлдим.

"Вой, жоним",-деб ёлғондан овоз чиқарди.

"Қани орқангизни ўгиринг",-деганида мен мажбур четроққа ўтдим.




Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
113🔥49🙈28😁13👏7👍4😍1🤨1😇1
#ижара_ҳаётлар

139-қисм


"Қўлингиз енгилми? Оғритмайсизми?",-деб Тимурнинг нозланиб гапришига ўлайми?


"Мендан укол олганлар, бошқа ҳеч кимга бормайди ",-деб тиржайишига гувоҳ бўлгач, бироз аввал "бечора жабирдийда аёл" ниқоби бутунлай тушиб бўлди.

Ичимдан сенларга Феруза билан Наима кам қилибди баттар бўл,дедим. Аёллар учун энг нозик ва шахсий бўлган органини ижарага уялмай берган аёлдан нима ҳам кутиларди.


"Баҳор, бир стакан иссиқ сув олиб кел!",-деб Тимур ўйимдан чалғитди.


Аввалига сув нимага керак бўлди десамда, уколда мендан хижолат бўлганга ўхшади. Ҳеч иккиласини ёлғиз қолдиргим келмасада мажбур хонадан чиқдим. Ошхонага бормай эшик олдида бироз кутдим. Қулоғим ичкарида, хаёлим эса "Нималар қиляпсан Баҳор?",дерди.


Бу иш тўғри эмас. Кўзларимни юмиб бироз чуқур нафас олдим ва қайта ичкарига кирдим.

“Мен айтган машқларни қилсангиз зўр бўлади ҳаммаси”,-дерди тиржайиб.

“Нима машқ экан?”,-деб мен ҳам қизиқиб сўрадим.

“Хўжаинингизга ўргатиб қўйдим. Худойим тезроқ фарзанд берсин сизларга “,-деганида қошларим юқорига кўтарилиб Тимурнинг юзига қарадим.

У эса қовоғини уйиб олиб укол ерини уқаларди.

“Майли мен кетай. Бошқа куни келаман.Менга рақамингизни беринг Феруза ифлосини қўнғироқ қилиб сўраб тураман”,-деганди гапга Тимур кирди.

“Ферузани ишхонаси маълум. Баҳор яқинда ишдан бўшайди”,-деганига яна бир ҳайратга тушдим.

“Шунақами? Нега?”,-деб Мунаввар эзмаланиб сўради.

“Дикретга чиқади”,-деб Тимур гапни калта қилди.

Вой, худойим нималар бўляпти бу ерда? Булар ҳаммаси туш ва мен ишдан чарчаб келиб ухлаб қолган эдим а?

“Майли унда меникини ёзиб олинг”,-деб ўзининг рақамини берди.

Мунавварни кузатиб ўзим ортимга қайтдим. Жаҳлимни йиғиб Тимурнинг олдига кирдим. Яна кўрпага ўралиб олганди. Ўзини ухлаганга соларди.

“Ухламаганингизни биламан”,-деб бироз дўқ қилдим.

“Секинроқ бақирсанг ухлайман”,-деб кўзи юмиқ гапирарди.

“Бироз аввал яхшигина суҳбат қуриб, маслахат олаётган эдингиз?”,-деб киноя қилдим.

Уф,деб мен томонга ўгирилди.

“Нима бўлди, Баҳор?”,-деб безиган одамдек сўради.

“Сиз айтинг нима бўлганини?”

“Ўзи зўрға уйга етиб келдим. Устига сен уялиб қолма деб, ёлғонинга шерик бўлдим.Яна худди мен айбдордек... муомаланга қара?”,-деб ёстиғини тўғрилади.

“Мен бор йўғи, дорига кетдим. Қайтиб келсам у хотин бошингизни устида”

“Сени танишинг Баҳор! Меники эмас? Қаердан бунақа аёлларни топдинг ўзи?”,-деб айбни менга тўнкамоқчи бўлди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
👍10091😁53🔥39👏10😍5🙈2🤨1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
18😍7😇2
б ҳитоб қилди.Бунга барчалари кулиб юбордилар. Лекин у эътибор ҳам бермади.- Қизим ҳам бор, дегандингиз. У қаерда экан?
Бу ҳақда сўраш Искандарнинг эсига ҳам келмаганди. Шунинг учун нима деб жавоб беришни билмади. Самандар бу саволга ўзи жавоб бериши лозимлигини тушунди.
-Синглим Шаҳодат ҳозир Зоминда яшайди. Турмушга чиққан. Учта боласи бор.
-Эҳ-ҳа, ҳали невараларингиз ҳам бор эканда,- деди Зулайҳо севиниб.
-Менга қара, нега неварамиз эмас, неварангиз дейсан?-деб Искандар хотинига ҳазил тариқасида танбеҳ берди.- Нима, менинг неварам сенга ҳам невара бўлмайдими? Ундан ташқари, боя Самандарни ҳам ўғлингиз, дединг.
-Вой, мен ундай демоқчимасдим,-деб Зулайҳо ҳато қилганини фаҳмлаб уни тўғирлашга шошилди.- Улар албатта менга ҳам невара бўладида. Самандарга келсак, агар у қарши бўлмаса бажонидил ўғлим дейман. Уни ҳеч қачон бошқа фарзандларимдан айрича кўрмайман.
Онаси бўла туриб оналик меҳри нималини билмаган Самандарнинг юраги бу гаплардан тўғёнга келди. Ҳеч иккиланмасдан бағрини очиб, оналик меҳрини баҳшида этаётган бу аёлга нисбатан илиқ туйғулар пайдо бўлди. Юраги яна бир бора тўлқинланиб кетди. Қалбини ёқимли ҳислар эгаллади.
- Мен онам бўлса ҳам чинданам она она меҳрига зор бўлиб ўсдим. Оналик қилишни лозим топсангиз, жон деб сизни онам ўрнида кўраман. Ўзимни сиздан нари тутмайман,-деди паст овозда.
Зулайҳонинг ўзи ҳам опаси билан бирга ўгай она қўлида ўсганди. Шу дамда ўша «бахтиёр» онларни эслади. Ҳали Самандарнинг ўтган ҳаёти қандай ўтганини билмаса ҳам унга жуда қийин бўлганини тасаввур қилгандай бўлиб, юраги эзилиб кетди. Кўзларида билинар- билинмас ёш томчилари пайдо бўлди.
-Энди ҳаммаси яхши бўлади. Мана, дадангни топдинг. Ўзингини ёлғиз ҳис қилмайсан. Даданг йўқлиги учун чеккан азобларингни унутиб ҳам юборасан.
«Айтганингиз келсин», дегандай Самандар ерга қараганича бошини қимирлатди. Беихтиёр ўйга толди. «Энди ҳаммаси яхши бўлади». Буни шунчаки кўнглимни кўтариш учун айтмаяпти. Лекин ҳақиқатдан ҳам шундай бўлармикан? Бошқалардай мен ҳам бахт нималигини билармиканман?»
Унинг бу ҳолатини пайқаган Искандарнинг кўнгли ғалати бўлиб кетди. Лекин нима дейишни билмасди. /айрат ҳам бошини қуйи эгиб, ер чизиб ўтирарди. Зулайҳо бу ноҳушликни тарқатиш учун гапни бошқа ёққа бурди.
-Бир қошиқ қонимдан ўтинг энди. Ёки гуноҳим шунчалик оғирми?
Искандар унинг мақсадини фаҳмлаб ҳазил билан жавоб қайтарди.
-Албатта. Лекин бекордан бекорга гуноҳимдан ўтади, деб ўйлама. Агар кечкига қулинг ўргилсин паловхонтўра пиширсанг, ёнида битта «бўйни узун» дан келтириб қўйишингга тўғри келади.
-Ошни-ку, айтмасангниз ҳам қилардим. Бироқ «бўйни узун»га бало борми?-деб Зулайҳо қошларини норози чимирди.
-Ахир бугунги кунни тузукроқ нишонлашимиз керакда,-деди Искандар маъноли тарзда. Бирдан кўзлари қувончдан чарақлаб кетди.- Ҳа майли, у бир йўла тўйда бўлар. Зулайҳо, бу гапимга ҳайрон бўлаяпсанми? Ҳозир тушунтираман. Гап билан бўлиб сенга яна бир қувончли, ҳатто ажойиб бўлган янгиликни айтиш эсимдан чиқибди. Нилуфарни бир йигитга унаштирганмиз-а? Куёв бегона эмас, у ўзимизнинг Самандар бўлади!
Буни эшитиб Зулайҳо ҳаддан ташқари севиниб кетди.
-Ростданми?!! Демак жияним ўзимга келин бўлар эканда! Қандай яхши бўлибди! Нилуфарга, жуда ҳавас қилардим. Одилдан сал каттароқда, бўлмаса ўзим келин қилардим, деб афсусланиб юрардим. Худонинг ўзи менгга раҳми келиб бу орзуйимга етказибди!
-Ундай бўлса тезроқ ошнинг ҳаракатини қил. Кун кеч бўлаяпти. Сабзи-пиёзингни келтириб берсанг ўзимиз тўғраб берардик, -деб Искандар кийимини алмаштириб чиқиш учун уйга кириб кетди.
Зулайҳо /айратга сабзи ювиб келишни буюриб, ўзи ошхонага бориб бир тоғорачада пиёз билан пичоқни олиб келиб қўйиб кетди. Уйдан чиқиб келган Искандар пиёзни арчилай бошлади. /айрат сабзи келтириб сўрининг бир четига ўтирганича арчилай бошлади. Унинг қўли келишмаётганини кўриб Самандар менга бер, деди. /айрат нима қилишини билмай дадасига қаради.
-Майли, бер акангга. Шу ёшга кириб шу бир сабзини арчилашга уқувинг келмайдия,- деб Искандар қўлининг орқаси билан ёшланган кўзини артди.
/айрат индамай олдидагиларни Самандарга яқин суриб сўридан тезда узоқлашди. Чунки пиёз унинг ҳам кўзини ачиштираётган
224👍52🔥33😍7🕊2😇1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
б ҳитоб қилди.Бунга барчалари кулиб юбордилар. Лекин у эътибор ҳам бермади.- Қизим ҳам бор, дегандингиз. У қаерда экан? Бу ҳақда сўраш Искандарнинг эсига ҳам келмаганди. Шунинг учун нима деб жавоб беришни билмади. Самандар бу саволга ўзи жавоб бериши лозимлигини…
эди. Ошхонадан чиқиб келган Зулайҳо эрининг кўзларидаги ёшни кўриб деди:
-Ҳалитдан тўй харажатларини ўйлаб кўз ёш тўкаяпсизми?
-Унга эмас, ўтган йили ўлиб қолган кучукчамиз негадир ҳозир эсимга тушиб кетди. Шунга, бечора ёш кетди, деб ачинаётгандим,- деб Искандар ҳам ҳазил билан жавоб қайтарди. Бунга Самандар ҳам кулиб юборди.
-Эҳ-ҳа, шунга шунчаликми?- деб Зулайҳо шарақлаб кулиб юборди.- Лекин ҳозир бунинг мавриди эмас. Тезроқ бўлинг, ёғ ёниб кетади.
Самандар буларнинг бир-бирларига қилаётган беғараз ҳазилларига завқи келди. Шу сабаб бўлиб ҳаёлини банд этиб турган ноҳуш ўй-ҳаёллар тарқалиб кетди.
Зулайҳо тўғралга сабзи билан пиёзни олиб ошхонага қараб кетди. Ҳовлининг нарига четида юрган /айрат шошиб сўрига яқин келди.
-Дада, боя Эргаш поччам қўнғироқ қилгандилар. Менга ҳеч нима демадилар. Даданг келса қўнғироқ қилсин, зарур гап бор эди, дедилар.
-Анча бўлдими қўнғироқ қилганларига?
-Икки соатча бўлди.
-Нега шу пайтгача айтмадинг?
-Эсимдан чиқибди,- деб /айрат ерга қараганича минғирлади.
-Ҳе эсинг қурсин,- деди Искандар жаҳл билан.
Гуноҳкорона бошини эгиб нари кетаётган /айратнинг орқасидан қараб қоларкан, «нима бўлди экан, ишқилиб тинчликмикан,» деб ташвишга тушиб ўйлади. Ҳаёлига «ярқ» этиб келган фикрдан юраги орқасига тортиб кетди. Сўридан тушиб шошиб уйга кирди. Телефон гўшагини кўтариб рақамларни терди. Телефон гудогига қулқ соларнкан, турган жойида тоқатсизланди. Божасининг таниш овозини эшитиш билан салом бериб ўзини таништирди.
-Искандар, безовта қилганим учун узр, -деди Эргаш домла ҳол-аҳвол сўраганидан кейин.- Сиз билан гаплашиб олишиимз керак бўлга зарур гап чиқиб қолди. Телефонда тушунтириб беролмайман. Зулайҳо билан бизникига келсаларинг. Иложи борича тезроқ.
«Хўп, ҳозир етиб борамиз», деб Искандар гўшакни жойига қўйиб, ҳовлига чиқди. Сўрида оёғини осилтириб Самандар билан гаплашиб ўтирган /айратга аянгни чақир, деди. /айрат сўридан тушмай аясини чақирди. Қўлида капкир ушлаган Зулайҳо чиқиб келиб, дадаси, нега чақираяпсиз, деб сўради.
-Ҳозиргина телефонда поччанг билан гаплашдим. Улар, зарур иш чиқиб қолди, деб уйларига боришимизни илтимос қилдилар,- деб Искандар уни шошилтирди.- Бўлақол, гап-ларига қараганда тезроқ боршимиз зарурга ўхшайди.
-Менинг ҳам боришим шартмикан? Ош нима бўлади? -деди Зулайҳо ҳам ташвишланиб.
-Сиз бораверинг, ошни мен қиламан,-деди Самандар.
-Ош қилишни биласанми? –сўради Искандар. Унинг жавобини кутмай Зулайҳо капкирни бер, деди.
Зулайҳо капкирни /айратга тутқазиб уйга кириб кетди. Искандар дарвозага қараб юраркан, орқасига ўгирилиб, акангни зериктириб қўйманглар-а, деди.
-Ҳотиржам бўлинг,-деб /айрат негадир Самандарга кўзини қисиб қўйди.
Искандар кўчада қолдирган машинасига ўтириб ўт олдирди. Зулайҳо чиқиб келиб ўтириши билан ҳайдаб кетди. Унинг юзидаги ташвиш белгиларини кўриб чалғитиш учун деди:
-Шу пайтгача қариндош сифатида борардик. Энди қуда бўлиб бораяпмиз. Бир йўла бўлажак тўй ҳақида ҳам гаплашиб келамиз.
-Ҳа, шундай қилсак ҳам бўлади,-деди Зулайҳо чеҳраси ҳиёл ёришиб.- Дадаси, эътибор бердингизми, Самандарнинг негадир ҳаёли паришон. Жуда камгап. Яхшилаб қарасангиз қандайдир дарди борга ўхшайди.
Искандар машинани йўл четига тўхтатиб ғамгин тарзда деди:
-Самандарни яхши биламан, ўзи табиатан камгап, оғир-вазмин. Дарди борга ўхшайди, деганингда эса адашмадинг. Дарди бор. Бўлганда ҳам жуда оғир. Унинг бошига тушганларни худо ҳеч кимнинг бошига солмасин.
-Тушунтириброқ гапиринг, бошига қандай кунлар тушган?
-Бу ҳақда Самандарнинг олдида айтмагандим. Сабаби кўнглига озор бериб қўйишдан чўчигандим. Энди айтиб беришим мумкин, -деб Искандар қўлини рулга қўйиб йўлга қаради. Анча ўйланиб туриб давом этди.- Унинг онаси билан нима учун ажрашганимни биласан. Мендан кейин очиқчасига ножўя йўлга кириб кетибди. Тўғри, Самандар билан синглиси ёшлик қилиб бунга тушунмаганлар. Эсини таниганида бу унга ёмон таъсир қила бошлаган. Ҳар ҳолда ўғил болада. Лекин ёш боланинг қўлидан нима ҳам келарди?
У гапиришдан тўхтаб ўйланиб қолди. Зулайҳо унга ҳалақит бермай гапини давом эттиришини кутиб жимгина ўтираверди. Искандар ниҳоят ҳаёлини йиғиштириб олиб Нилуфардан Самандар ҳақида эшитганларини гапир
205🔥57😨21👍98😇7
Forwarded from Ummu Muhammadali 💙
Ўгай ака сингил ўртасида пайдо бўлган гўзал ишқ ҳақида сўзловчи асар.

Уланиш учун пастдаги силкани босинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/+vT3ceutK8GwwNmRi
13
Сизга савол қадрлигим...

Бир онани 2 ўгай(эрини болалари), битта ўзиники бўлган болалари бор экан..
Эрталаб тухум пиширарканда, ўгай болаларига;
- Сизларга пиширдим укангларига шарт эмас, яримтадан берсангиз етади...
Деркан....
Болалар эса хурсанд бўлиб, ярмини беришаркан....

Сиз қандай баҳо бердингиз..?
😢2716👍10🙈7🤨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27
#SABIRLIGIM
7-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Аввалига Гулҳаё занжир топилиши билан алам устида
- Шунча қилганига занжирни бермайман, сотиб юбораман.-деб туриб олди. Аммо Зулҳумор опа доимгидек ўз ҳукмини ўтказиб кеч бўлиб кетган бўлса ҳам куёвига қўнғироқ қилдирди
- Телфон қилиб яхши гапир, занжир топилди де. Шу бахона ярашиб оласизлар. Ҳозир ўрлик қилганинг билан кейин у билан яшашингни ҳам ўйла! - деди Зулҳумор опа чиқиб кетар олди. Шу гаплар тасирида Гулҳаё истамайгина Азизбекнинг рақамини терди. Бироз уёқ бу ёқдан гаплашиб секингина занжир топилганини айтди.
- Қайрдан чиқди? - деди Азизбек дўриллаб. Гулҳаё ҳозир тапи орасидан чиқди деб айтса кейин Азизбек бу гапни бутун умр юзига солишини билиб ёлғондан
- Шикаф орқасига тушиб кетган экан. Бугун уй кўтариб тозалаганимда чиқиб қолди- деди.
Азизбек яна анча вақт Гулҳаёни "ҳардам хаёл" ликда айблаб кейин бироз юмшоқ оҳангда деди
- Кийиниб тайёр бўлиб тур, ҳозир бораман!
-Вой анча кеч бўлиб кетдику, камига йўлам олис? - деди Гулҳаё айни дамда уни келишини истамай. Азизбек эса уни эшитиб ўтирмади. У аллақачон йўлга чиққан ва яхшигина маст эди.
124🔥66🤨39😢31👍10😍6🙈4👏3
#SABIRLIGIM
8-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Гулҳаё учрашувга чиққанидан илк дақиқалардаёқ пушаймон бўлди. Азизбек оёғида зўрға турарди. Гулҳаё Азизбекка кўрсатиш учун тақиб чиққан занжирни кўрсатиб Азизбекни тезроқ кетказиб юбориш учун устки кийимини замогини бироз очди
- Мана занжир! - деди бироз танали оҳангда гапирар экан олдинга бўйнини чўзди. Азизбек Гулҳаёга яқин келди.
- Занжир топилганини нишонламаймизми?! - деди хирс билан вишиллаб. Гулҳаё бир қадам ортга тисланди
- Мана кўрдингиз, энди мен борай....
Гулҳаёнинг дами ичига тушиб кетди. Азизбек унинг белидан чангаллаб олди
- Таранг бўлган асабларимни юмшатмасанг бўлмайди бугун..
Азизбек Гулҳаёдан Жавоб кутиб ўтирмай лабларига ёпишди. Ютоқиб ўпаётган, буткул хирсга берилган йигитнинг чангалидан Гулҳаё чиқолмай қолди...
133😢62🙈43🔥27🤨15👍9👏1😇1
#SABIRLIGIM
9-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Гулҳаё ғайриоддий куч билан Азизбекни ўзидан итариб ташладию зарб билан юзига шапалоқ туширди
- Ифлос! - деб бақириб кўксини ёпганча дарахт панасидан чиқиб ҳовли томон югурди
- Тўхта қан***, тўйдан олдинми кейинми нима фарқи бор!! - бир овозда ўкирди Азизбек. Гулҳаё эса жон борича югуриб уйига кириб кетди. Хонасига киргач ҳам ўзини босолмади. Буткул ақлдан озган одамдек ичкаридан эшикни қулфлаб ҳар томонга чопганча қўлига илинган нарсани олиб келиб эшикка тиради. Оёқ қўллари тинимсиз титрар онги ҳозир нима қилаётганини англамас, ҳаёлида бояги лағзалар қайта қайта жонланар ва баттар дахшатга тушарди. Бир неча сония инсон ҳаётида у қадар муҳим эмас деймиз аммо базан инсон ҳаётини ўша кичик сониялар ҳал қилади. Гулҳаё ҳам ўша сониялар ичида ўзини қўлга олиб қўрқувини енгмаганида....номусидан айриларди. Эрталабгача кўз юммаган Гулҳаё ҳамма ёқ ёруғ бўлиб оила азоларининг овози эшитила бошлагач базўр юриб хонасидан чиқди.
Гулҳаёни кўриб биринчи Зулхумор опанинг капалаги учди
- Вой ўлмасам нима бўлди?!
- Ойии...
-Ойиламай гапир!!
Гулҳаё кеча Азизбек олдиларини йиртган жемфер ва кўйлакда лабларига учуқ тошганча онасининг қаршисида турарди
- Ойии... У у менга тегинмоқчи бўлди!!
-Вой ўлмасам!
-Нима дединг! - уй ичидан Турсунбой ака отилиб чиқди. Гулҳаё дадасини важоҳатини кўриб баттар қўрқиб кетди.
184😨97🔥62🌚3218👍11😢10🙈3😍1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опажоним, жоним опам...🌹

♥️♥️ ХАЙИТ байрами муборак бўлсин!

Реаксия босиб яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!

Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг
🔽

https://t.me/ibratli_nomalar

🍏🍏🍏🍏🍏🍏🍏🍏

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖОНИМ ДУГОШИМ 👑

Хайит муборак. Тутган рўзаларингни Аллох қабул бўлсин 🤲🏻

➡️Яқинларингизни хурсанд қилинг!

Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг
🔽


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16