ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
38.9K subscribers
4.68K photos
4.08K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24
#SABIRLIGIM
4-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Зулхумор опанинг гапи тугамай ташқаридан овозларини эшитган Зулҳумор оп анинг биттаю битта ўғли кириб келди
- Нима бўляпти ойи-деди Элёр-Овозларингиз кўчагача чиқяпти?!
- Кўрмайсанми буни-Зулҳумор опа дардкашини топгандай ёзғириб йиғлади-Азизбекни совчиларига рози бўлдим десам тегмайман деб аюханнос соляпти!
- Хотинчангизга оғирлик қиляпман экан! -деди Гулҳаё зарда билан.
Элёрнинг юзи бужмайди. Хотинидан ҳар куни эшитавериб қулоғига қуйилиб кетган гаплар миясида айланди "Тезроқ эрга тегса тегсин, бўлмаса мен кетаман! Боламниям бутун умрга кўрсатмайман. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим, иккта синглингизни дастидан". Элёр Гулҳаёнинг киравотида ширингина бўлиб ётган қизига қараб юраги увишди. Бу митти жонни кўрмай қандай чидайди?!
- Менга қара Гули, қачонгача шундай юрмоқчисан? Бу ерда ҳаммадан гап эшитиб миннатли ош егандан эрга тегиб ўз оиланг, беминат ошинг бўлгани яхшимасми-деди Элёр муросасоз оҳангда-Азизбек ҳам ёмон йигит эмаску, ўқиган бўлса тайёр иши бор. Камига тоғамни ўғли...
- Акаа-ер тепинди Гулҳаё-Уни бугун ёнимга келишини кўрсангиз эди, димоғидан қурт ёғилади. Нима эмиш мени хотинликка олса жон дермишман! Камига келинойимам мени ёқтирмайди яшолмаслигим аниқ!
- Тоғам борку, сенга ҳеч ким ҳеч нарса деёлмайди. Бизниям тушун, ортиқча гап сўзни кераги йўқ. Ҳали Вазира ҳам ажрашиб келмасин деб ўтирибман...
- Хотинчамдан қўрқаяпман денгда-деди Гулҳаё алам билан. Элёр бош чайқади
- Ҳали жондан азиз боланг йўқ, оиланг йўқ. Шунинг учун мени тушунмайсан.
198🔥79👍30🤨7🙈6👏4😍2😇1
#SABIRLIGIM
5 - қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
У бўлди бу бўлди оҳири унаштирув бўлди. Оқ ўрарга келган Санобарнинг Гулҳаёга ичи ачишиб ойисини бир четга тортиб
- Ойи ҳалиям кечмас, яҳшилаб ўйлаб кўрсак бўларди. Кейин пушаймон бўлмайлик! - деганди Зулҳумор опа гап билан қайириб ташлади
- Бй гапни бир айтдинг иккинчи эшитмай. Сен ўзингни болаларингга эгалик қиласан, меники билан ишинг бўлмасин.
Санобар елкаси қисилиб жим бўлиб қолди. Оилада катта фарзанд бўлса ҳам зиғирча ўрни, ҳурмати йўқ эди унинг. Шунинг учун индамай қўяқолди.
Тўйни ноябр ойига белгилашди. Унгача ҳали уч ой бор. Гулҳаё эса бу кунни сира келишини ҳоҳламайди. Азизбек телифон қилсаку юраги безиллайди. Гаплашишни истамаса ҳам ноилож жавоб беради. Чунки бир дугонасининг айтишича тўйдан кейин эри "телифонимга ўшанда жавоб бермагандинг" деб роса урганмиш. Гаплари ҳам бир бирига сира уланмайди. Азизбекни осмондан келуб гапиришларига Гулҳаё зўрға тўрт беш дақиқа чидайдию кейин бирор нарсани баҳона қилиб дарров ўчиради. Унашувдан бир ой ўтиши билан жуда катта жанжал бўлди. Жанжал сабаби эса Азизбекни онаси оқ ўрар куни Гулҳаёнинг бўйнига таққан тилла занжир йўқолиши эди. Учрашувга келган Азизбек доимгидек мижғовланиб
- Занжир нега бўйнингда эмас- деди. Гулгаё эса бироз каловланиб
- Йўқолиб қолди...-деди. Дедию юзига қарсиллаб шапалоқ тушди. Азизбек жахл билан унинг сочларидан чангаллади
- Овв қанжиқ, қаёққа йўқотдинг, ж***аб! Қанча туришини биласанми ўзи у занжирни?!!
Гулҳаё умри давомида дадасидан ёки акасидан бу гапларни эшитмагани учун довдираб қолди. Кўзлари жиққа ёшга тўлиб жим тураверди. Азизбек эса оғзига келганини қайтармай роса сўкиниб хумордан чиқди. Кейин эса Гулҳаёнинг иягидан сиқди
- Эрта келгунимча ерни тагидан бўлса ҳам топ! Тушиндингми мени?
Гулҳаё базўр бош силкиди. Азизбек эса сўкинганча қоронғу кўчада бир ўзини ташлаб кетди.
121🤨101😢53🔥4017😨11👍5🙈4🌚3💔2😇1
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
6-қисм.
Гулҳаё уйига етиб келдию ўпкасини босолмай бор овозда йиғлаб юборди. Овозидан уйғониб Зулҳумор опа ва дадаси Турсунбой ака чиқиб келишди
- Нима бўлди, нима қилди? - ваҳима аралаш сўради Зулҳумор опа
- Зан...занжир...йўқолгани учун... Урди мени!!
-Нима?! Сени урдими у ҳайвон! Ҳозир мен уни...
- Эее, ўзингизни босинг! - эрини олдини тўсди Зулхумор опа - айб ўзида ўн милёнлик занжирни ҳам йўқотадими. Бола бечора меҳнатига куйганда.
Кейин чимрилиб қизига қаради
- Қай гўрга йўқотдинг ўзи?! Уфф... Ҳа майли эрта бўлсин фолга бориб "очирув" қилиб келаман.
Шу билан Зулхумор опа ҳаммани жим қилиб уй уйига киргазиб юборди. Ўзи эса тонг азондан фолчини эшиги томон югурди. Бу орада эса ҳар кун телифон қилавериб, занжирни сўрайвериб Азизбек ва онас Ҳалима ая Гулҳаёни жондан тўйдиришди. Нақд ўн беш кун деганда занжир ўлгур топилди. Зулҳумор опанинг фикрича занжир "фолчининг сайи ҳаракатлари" билан топилган. Аслида эса уйдаги сигирларга ем бераётганда "оғзи" яхши ёпилмаган занжир Гулҳаёни бўйнидан тушиб қолган. Орадан ўн беш кун ўтиб йиғилган тапиларни қилаётганда олдидан чиқиб қолганди.
👍19597🔥85😨20😁10😍96😢5👏1
5 йилдан кейин умуман эслолмайдиган кунлар учун,
5 дақиқа ҳам сиқилманг...


ХАЙРЛИ ТОНГ БАРЧАГА!!!
26👏102
Bugun, 18 mart
☁️ +19°...+9°, Bulutli

Hozir: ☁️ +11°, ⬅️ 2.3 m/s

Tong: ☁️ +14°
Kun: ☁️ +17°
Oqshom: ☁️ +18°
Namlik: 22%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 3.1 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:18
Quyosh botishi: 18:19
11
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24🔥105😇4👏1
#ижара_ҳаётлар

134-қисм


Мунаввар опа ёнида турган пиёлалрдан бирини олганимда,


“Дори берсангиз қорин очга берманг ошқозонни оғритади”,-деди.


Ростдан ақлимга келмабди. Тимур ётган хонага кирдим. Бу сафар ётоққа чўзилган эди. Мен кирганимда ўрнидан турмоқчи бўлди.


“Турманг! Дори олиб келдим...фақат оч қоринга ичиб бўлмайди”,-деб тумбанинг устига қўйдим.


“Беравер, бирор нарса егим йўқ”,-деб ҳолсиз гапирди.


Қўлимни пешонасига тутганимда қўлим куядиган даражада эди.

“Истмангиз жуда баланд!”


“Дори бер, ухлаб турсам ўтади”



“Охирги марта қачон нарса еган эдингиз?”,-деб бошини устида сўроқ қилгандек турардим ўтирардим.



“Баҳор, гапни кўпайтирма бер, ичаман дорини. Бўлмаса шундай ухлайман. Сен меҳмонингга қара”


Ёш болага ўхшаб инжиқлик қилаётганди. Эркакларнинг касал бўлиши ҳам бир ажойиб-э?

“Меҳмоним керак бўлса кутади. Сиздан муҳим ишим йўқ ҳозир”,-деб қатъий нигоҳлар билан унга тикгандим.

“Мен касал бўлсам...ўзимни ўзим эплашга ўрганганман”,-деди маюс ва иситмадан кичрайиб қолган кўзлари билан.

“Энди мен борман”,-дегандим шошилиб.

Гапнинг қаерга бориши ва қандай маъноларга етишини ўйламай иш қилгандим. Ҳеч нарса дейолмай кўзларимга қараб қолди.

“Мен..ана у маънода айтдигандим. Беътоб бўлганимда сиз қарадингиз. Энди мени навбатим”,-деганимда кўзларини юмди.

Одамнинг ҳоли йўқ эди. Бошини устида вайсашингни қара Баҳор.
Тезда хонадан чиқиб кеча ўзимга деб қилган суюқ овқатимдан иситиб келдим. Мунаввар опа мени тушуниб сабр билан кутди.

“Ўзинг пиширдингми?”,-деб сўради

“Ҳм, фақат кечаги овқат бугун овқат қилишга улгурмадим ҳали”,-деб Тимурнинг иштаҳасини бузганга ўхшадим шекилли, қўшиқ қўлида тўхтаб қолди.

“Мен айтдим... бу бунча беътам”,-деганида эса менинг юзимда ғалати ифода пайдо бўлди.

“Жон денг!”

“Жон... деяпман ҳали ҳам”

Охирги гапини нима маънода айтди тушунмадим. Лекин бошини устида туриш ноқулайлик туғдира бошлади. Дорини ва сувини унга яқинроқ қўйиб ўзим секин эшикка яқинлашдим.

“Мен яна хабар оламан”,-деганимда боши билан бўпти дегандек бўлди.


Меҳмонхонада кутган Мунаввар опа, телефонидан биров билан гаплашарди. Мени кўриб гўшакни қўйди.

“Яхшими хўжаинингиз?”

“Ҳа , дори бердим яхши бўладилар”,-деб қўйдим, нима дердим бошқа?

Мунаввар опа, телефонидан менга бир расм кўрсатди. Расмда бир уйнинг хонаси ва унда 6-7 гача аёллар. Уларнинг туришидан ёмон аёлга ўхшамас эди. Аммо ҳаммасининг бир ўхшашлик жиҳати хомиладорлиги эди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
141🔥55😇18😍6👏5🕊1
#ижара_ҳаётлар

135-қисм


“Булар ким?”,-деб ҳайрон қолиб сўрадим.

Мунаввар опа телефонини мендан олишга шошилмай диванга ўтирди.

“Булар Ферузанинг жабрдийдалари”,-деди бурнидан нафас олиб.

“Булар ёмон иш қилиб хомиладор қолишганми ? Ҳеч нимани тушунмаяпман?”,-деб исён қилувчи оҳанг билан сўрадим.

Кинояли кулди.

“Ёмон иш қилсайди ҳеч бўлмаса пулларини оларди. Бу аёллар ҳаммаси бачадонини ижарага беради”,-деганида ҳайратдан қўлим билан оғзимни ёпдим.


Уйини ижарага берганни эшитгандим. Ҳатто ижарага бир кунлик куйов , келин олинганини ҳам эслагандекман. Аммо ўз рахимини ижарага берганни биринчи марта эшитишим. Мен ҳам Мунаввар опанинг олдига бориб ўтирдим.



“Менга бошидан айтиб берасизми? Тушунмай қолдим”,-деб зўрға гапирдим.




“Бу Феруза билан Наима, аёлларга яхши иш топиб бераман деб ишончларига киришади. Албатта энг бошидан ҳаммамизни хабаримиз бор ва ўз розилигимиз билан бу ишга киришдик. Грузияда бир клиника бор, ўша ерда Европалик оилалар учун бола туғиб беришга келишгандик”



“Қандай қилиб?”


“У ёғини Наима билади.Феруза пулга муҳтож, иш деб чет элга чиқишни истаганларни топса, Наима уларни Грузияга олиб боради, туғдиради ва болаларини эгаларига топширади”



Эшитган гапларимдан ҳайратдан ёқа ушлагандим. Демак баъзи аёл мижозлардан тиббий таҳлиллар шу учун керак бўлган эканда? Ҳатто йўлда бирга келган аёл ҳам бачадон уздсини олиб келганди.


“У оилалар боласи бўлмайдиганларми?”

“Аввалари биз ҳам шундай деб ўйлаган эдик. Ўзимизча савоб бўлади дердик. Чунки эку (эко) йўли билан тайёр эмбрион қўйиб беришади Бизни вазифамиз шу 9 ойда болани соғлом ташиб туғиб бериш. Фақат охирги пайтлар жуда кўп кўнгилсизликлар рўй берди”,-деди юзида оғриқнинг излари пайдо бўлиб.


Нима бўлди деб сўрашга қўрқдим.Мунаввар опа ўзи гапида давом этди.

“Бир нечта аёл туғриқ пайти вафот этди. Ўликларини уйдагиларга беришмади ҳам. Орқамиз очилиб қолади деб боласи билан Грузияда кўмиб юборишди”


“ Аммо бу жиноят! У аёлларни оиласи қидирмаяптими?”,-деб бўғзимга бир нарса тиқиқлиб сўрадим.

“Сўрамайдими? Ҳаммасига ҳар хил гап айтишган. Бизнинг қўлимиздан телефонлар олиб қўйиларди. Уйдагиларга эса, Дубайда шайхга турмушга чиқди. Улар рухсат беришмайди деб баҳона қилишарди. Жуда бўлмай кетса, бир- икки сўм пул билан оғизлари ёпилади”




Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
121🔥47🤨33😇17👍4😢1
#ижара_ҳаётлар

136-қисм


“Сиз...сиз ҳам туғиб бердизми?”,-деб гапини бўлиб сўрадим.

“Уч қорин. Икки қиз бир ўғил”,-деб оғзидан осонгина чиқди.

Бу аёлнинг дарди Ферузанинг буларни бу аҳволга солгани эмас. Бу аёлнинг дарди аниқ пул. Мен ҳали она бўлиб кўрмадим. Лекин тўққиз ой юрагинг остига олиб юрган болани қандай қилиб бошқа бировга бериш мумкин.

“Улар менинг болаларим эмас эди”,-деб худди хаёлимни ўқигандек гапирди.

“Ҳеч меҳр қўймадингизми? Сутингиз келмадими?”,-деб энг соф ҳислар билан сўрадим.

“Бу худди дўкондаги харид аравачасига ўхшайди. Биров сизга харид қилиб берди сиз фақат кассагача... баъзида эса машинасигача юкини обориб берасиз холос”

Ёнимда ўтирган аёлнинг гаплари энсамни қотирди.

“Одатда 3-4 ойгача эмизиб берамиз. Она сути бола учун муҳим деб ҳисоблашади. Туғишга тайёргарлик, хомиладорлик даври ва эмизикли давр билан бирга аёлнинг 2,5 йил умри кетади ҳисоб”,-деб яна қўшиб ҳам қўйди.


“Феруза опани нега қидиряпсиз? Ўша ўлган аёллар учунми?”,-деб бир қошимни кўтариб гапирганимни ўзим сезиб қолдим.


“Охирги туғриқ жуда қийин ўтди. Менинг бачадонимни ҳам олиб ташлашди. Ўзимни бир фарзандим бор. Ўн етти ёшимда турмушга чиқиб, ўн ойда ажрашдим. Ота –онамникида яшаб туртила вергач, чет элга ишга кетаман деб Ферузани олдига келгандим. Янги ўн тўққизни босган ёш жувон эдим. Берган таклифи жозиб келди. Ёлғон эмас 3 та туғиб битта икки хонали уй олдим воҳадан. Энди ишга яроқсиз бўлиб қолдим. Охирги туққан боламни пулини тўлиқ олганим йўқ. Яна туғаман десам маткам йўқ энди. Шунга Наима ҳали ҳам Грузияда. Ундан ўша ерда сўраган эдим. Мени икки Грузинга қўшиб берди”,-деганида қўлим билан бошимни ушлаб қолдим.


Бу аёллар нима иш қилишяпти.



“Нега ички ишларга бормадингиз?”,-деб юрагим оғриб сўрадим.


“Нега бўларди. Буларни шикоят қилсам бир- икки йил қамалади ёки жарима тўлаб қутилади. Лекин мен нима қиламан ? Пулимни берсин!”,-деб жўшиб гапирарди.



Қанчалик содда эканимни шунда англадим. Бу аёлга бошида рахмим келганди. Лекин пулни деб қилмаган иши қолмабди. Уни ички дунёйимда муҳокама қилар эканман, ўзимнинг ҳам булардан қолар ёним йўқлигини билардим. Мен ҳам бировни алдаб уйига пул учун келиб олмадимми?



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
122👏47🔥34🙈30🤨8🌚6👍2🕊2
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
15
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Шундан кейин ноилож бу ҳақда «Билдиришнома» ёзишга мажбур бўлди. Ҳаммалари имзо чекишгач, безовта қилганлари учун узр сўраб чиқиб кетишди. -Товба ҳеч ҳаёлга келмаган ишлар бўлдида,-деди Баҳодир таажжубланганини яширмай.- Самандар акани ўғирликда гумон қилишибди.…
кутиб индамай туришарди.
Самандарнинг юзида улар кутган ўзгариш содир бўлмади. Шундай бўлишини олдиндан билгани учун совуққонлик билан кутиб олгандай эди. Лекин бу фақат ташқаридан қараганда шундай эди. Қалбида зўр туғён бош кўтараётганди. Шу туфали ҳам сўзлашга тили ожиз, нималар содир бўлаётганини билолмагандай эди. «Дадамни учратиб қолсам нима қиламан», деб ўзига кўп марталаб савол берган, лекин жавобини топишга қийналганди. Мана, эсини танибдики, «дада» деган сўзни тилига олмаган. Тенгдошларидан бу сўзни эшитганида юраги эзилиб кетарди. «Менинг дадам ундай, менинг дадам бундай» деб фахрланганларида ўзини қўйгани жой тополмай қоларди. Олиб берган нарсаларини кўрсатиб мақтанганларида ҳам шу аҳволга тушарди. Ҳаддан ташқари алам ўтганида кўз ёшларини оқизганича дардини ичига ютиб кетаверарди. Буларнинг ҳаммаси ортда қолди. Энди дадасининг ҳимоясига муҳтож эмас. Лекин меҳрига зор-ку. Аммо шу кунгача бўлган ҳаётини кўз олдидан ўтказар экан, барча хўрликлар, тахқирланишларига ва бошқа чеккан азоблари учуун дадасини айбдор, деб ҳисоблаётган эди. Ҳудди шу ҳозирнинг ўзидаёқ дадасининг бағрига отишига тўсқинлик қилаётганди.
-Бошингга тушган кўргуликларди менинг ҳам айбим бор,- деди Искандар унинг кўнглида кечаётганларни илғагандай. -Биламан, мендан ҳафасан. Балки нафратланаётгандирсан. Бунга тўла ҳаққинг бор, деб ҳисоблайман. Агар кечиролсанг кечир . Кечиромасанг… Фақат сендан илтимос, таъна қилма. Қилган ҳатоларимни юзимга солма. Менга ҳам осон бўлгани йўқ. Ўзимга қолса асло бундай қилмаган бўлардим…
-Самандар, аралашганим учун аччиғинг чиқмасин-у, ҳар ҳолда ёшим каттароқ,-деди Собиржон.- Бўлиб ўтган ишларда дадангнинг айби бўлса ҳам уни айблашинг яхши эмас. Бундай бўлишини сираям хохламаган бўлса керак. Тўғри, энди сен ёш эмассан. Ўз ҳаётингни ўзинг йўлга қўя олишинг мумкин. Лекин барибир ота керак. Унинг меҳрига муҳтож бўласан. Бу гапимни ҳамма вақт ёдингда тут.
Искандарнинг кўзларида билинар- билинмас ёш пайдо бўлганини Самандар илғаб қолди. Бундан унинг кўнгли алланенчук бўлиб кетди. Ҳозирги ҳатти-ҳаракати, кўнглидан кечган нохуш фикрлар учун ўзидан ўзи нафратланиб кетди. Бир сўз айтмай дадасининг бағрига ўзини ташлади. Искандар ҳам индамайгина маҳкам қучоқлади. Қалблари беҳад тўлқинланиб кетган ота-бола худди борлиқни унутгандай анча вақт сўзсиз туриб қолишди. Биринчи бўлиб Самандар ўзига келди.
-Дада, ундай деманг. Сизни ҳечам айблаётганим йўқ. Тақдирим шу бўлса нимаям қилардим.
-Дада деяпсанми? Мен бунга арзийманми? ,-деди Искандар энтикиб.
-Арзийсиз, дада, арзийсиз, - деди Самандар ҳам ҳаяжонланиб.
Ота-болаларнинг бу ҳаяжонли учрашувидан таъсирланган Баҳодир завқланиб қараб турар. Собиржоннинг қараши ўзгача эди. Искандар икки қўли билан ўғлининг чаккасидан тутиб кўзларига меҳр билан термилди.
-Гапнинг тўғри, ўғлим, тақдирдан қочиб қутула олмайсан. Аммо ўзгалар сабаб бўлиб
бошингга шундай кунлар тушса, тақдирирнгда шундай ўзгаришлар содир бўлса кишига алам қилар эканда,-деди Искандар ўғлини бағридан бўшатиб, елкасидан қучди.- Қара-я, ота-бола бир йилдан бери бирга ишлаб, бир-биримизни танимабмиз. Агар Нилуфар сабаб бўлмаганда кейин ҳам шундай юраверардик. Ойинг сени бобонгнинг фамилиясига ўтказган эканда.
-Лекин паспортимда Искандар ўғли, деган ёзув турибди. Уни ўзгартиролгани йўқ,- деди Самандар маъюс жилмайиб.
Искандар завқланиб кетиб ўғлининг елкасидан қаттиқроқ қучди. Шу пайт пилдираб кириб келган Дилноза, дада, сизни ойим чақираяпди, деди. Баходир узр сўраб чиқиб кетди. Бу ерда энди ўзини ортиқча деб билган Собиржон ҳам иши борлигини айтиб унинг орқасидан чиқиб кетди.
-Қамалганимни қаёқдан билдингиз?- деб сўради Самандар диванга ўтиришгач.- Буни Нилуфардан бошқа ҳеч ким билмасди-ку.
-Адашаяпсан, Самандар, ундан бошқа биладиган ҳам бор экан, -деди Искандар.- Жавлонбековнинг Миркомил, деган қайниси билар эканда. Ўша келиб менга айтди. Кейин фотиҳани бузишга ҳам ундаган эди.
-Ким?! Миркомил, дедингизми?- деди Самандар тўсатдан афти-ангори ўзгариб.
-Ҳа, сен уни танийсанми?
-Таниганда-чи,- деди Самандар нафратдан кўзлари қисилиб.- У аблаҳ Шаходатни йўлдан урганди. Менинг ҳам қамалишимга асосан ўша сабабчи бўлганди.
-Би
179👏65🔥49😢31😨3👍2🌚2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хой сиз
Ха ха айнан сиз. 🫵

❤️Шундай кун келсин-ки ўзингиздан ортириб йилига беминнат минглаб ▶️мухтож оилаларга ёрдам берадиган сахий бойлардан бўлинг.. 💚🤲😘

Яхшиям борсиз...

Юбориб қўйинг..! 🌹
😍189👏7🔥1🕊1
лганимда у ярамас билан бошқача гаплашардим, -деди Искандар кўзларидан ўт чақнаб.-Лекин у бундай қилишга ҳам арзимайди. Хуллас, у кетгандай кейин Нилуфарни чақириб, шундай гаплар эшитдим, ростми, деб сўрадим. У, рост, лекин сени тухмат билан қаматишганларини айтиб, бошингдан ўтганлирининг ҳаммасини гапириб берди. Шунда Самандар менинг ўғлим эмасмикан, деган шубҳа пайдо бўлди. Сен билан ўша куни гаплашганимдан кейин тўла ишонч ҳосил қилдим. Лекин сенга «дадангман», дейишга юрагим дов бермади.
-Демак Миркомил ўзи истамаган ҳолда бизга яхшилик илиб қўйибдида,-деди Самандар. Дадасининг ҳайрон бўлганини кўриб тушунтирди.- Ахир у келиб ўша гапларни айтмаганида мен ҳақимда бунчалик сўраб-суриштирмаган бўлардингиз. Шундай бўлгач, мени ўғлингиз эканлигимни қаёқдан ҳам билардингиз?
-Тўғри, лекин унинг бу яхшилиги учун раҳмат айтолмаймиз Нега бизни ташлаб кетдингиз, нега бирор марта ҳам ҳабар олмадингиз, деб сўрамоқчи бўлаяпсан, шундайми?- деди Искандар. Самандар нимадир демоқчи бўлганида қўл ишораси билан уни тўхтатди.- Ҳозир ҳаммасини гапириб бераман. Институтни битириб йўлланма билан ишга бордим. Аслида бир-икки йил ишлаб, кейин қайтиб кетмоқчи эдим. Лекин ойинг билан танишувим бу режамни ўзгартириб юборди. Уни яхши кўриб қолдим. Совчи қўйганимда, шу қишлоқда қолсангиз розиман
дадамнинг ёлғиз ўзини ташлаб кетолмайман, деб шарт қўйди. Мен ҳеч иккиланмай бу шартига рози бўлдим. Шундан кейин тўйимиз бўлди. Биз жуда бахтли эдик. Афсуски бу узоққа бормади. Бир неча йил ўтгандан кейин ойинг ҳақида қишилоқда ҳар хил миш-мишлар тарқала бошлади. Менга ҳасад қилганларнинг иғвоси бўлса керак, деб аввалига бунга аҳамият бермадим. Қолаверса, мен ойингга ишонардим. Унинг ҳиёнат қилиши мумкинлигини ҳаёлимга ҳам келтиролмасдим. Аммо бир куни…
Мен бошқаларга ўхшаб жанжал-тўпалон қилмасдан уйдан чиқиб кетдим. Уни қанчалик яхши кўрмайин, ҳиёнатини кечиролмасдим. Сен билан синглингдан аввалига тез-тез ҳабар олиб турдим. Лекин ойинг жон-жаҳти билаг тўсқинлик қиларди. Ажралишимизга ўзи сабабчи бўлса ҳам шу йўл билан мендан аламини олмоқчи эди, шекилли. Кейинроқ сен холангникига кетибсан. Шаҳодатни эса ойинг қайсидир интернатга жойлаштирибди. Афсуски мен қанчалик харакат қилсам ҳам буларни билолмадим. Ойинг айтишни истамади. Бу гапларни ойингни ёмонлаш учун айтаётганим йўқ. Ростлигига қасам ичишим мумкин.
Холангникидан қайтиб келиб, Билим юртида ўқиётганингда мен бошқа вилоятда ишлар эдим. Шунинг учун ҳам бизлар учрашолмаганмиз. Қамалганингни эшитиб жуда қайғурдим. Бундан икки -уч йил олдин ҳамқишлоқларинг Турдиали акани кўриб қолдим. У, «Самандар қамоқдан чиққанидан кейин қишлоққа қайтиб келгани йўқ, ҳозир қаердалигини ҳам билмайман», деди. Шундай қилиб, сени излаб топишга бўлган барча уринишларим беҳуда кетди. Чорасизлигимдан жуда ўкинардим. Сен эса шундоққина ёнгинамда экансан.
Самандар ҳозирги эшитганларидан қаттиқ таъсирларланган эди. Шу пайтгача дадаси ҳақида ноҳуш ўй- ҳаёлларга боргани учун уялиб кетди.
-Охирги учрашганимиз эсингдами?-деб сўради Искандар орадаги ўнғайсизликни бартараф қилиш учун.
-Аниқ эмаску, лекин мактабга бормаслигим эсимда,- деди Самандар.
-Мендан пул олганинг учун ойинг қўлингга дазмол босган экан. Шу ростми?- деб Искандар ўғлининг кафтига қаради. Ундаги куйган изларини кўриб пастки лабини тишлаганича сўзсиз бош чайқади.
Давоми бор.
🔥138123😢58👍18😇83🙈3😨3
Ойнинг ўн беши (12 кисм)

Самандар нима дейишини билмай ўнғайсизланди. Нима бўлгандаям онасини айблашга кўнгли бўлмаётганди.
-Ҳа майли, буни қўятурайлик. Энди нима қиламиз? Шу ҳақда ўйлашимиз керак. Ўғлим, етар шунча айрилиқда яшаганимиз. Юр уйга,- деб Искандар ўрнидан турди. Самандарнинг юзидаги иккиланишни сезиб ташвишланди.- Нима, боргинг келмаяпдими?
-Йўғ-е, фақат тўсатдан борсам нима деб ўйлашади, деяпман. Сиз аввал айтинг. Кейин…
-Қўйсанг-чи бунақа гапни,- деб Искандар унинг тирсагидан ушлаб турғазди.- Нима дейишарди, хурсанд бўлишади холос. Буни борганингда ўзинг ҳам кўрасан. Бўлақол, юр кетдик.
Самандар энди иккиланишга асос тополмади. Уйдан чиққанларидан кейин эшикни қулфлади. Подъезд олдида турган машинага ўтиришлари билан Искандар одатига ғилоф равишда тез ҳайдаб кетди. Қалбини жунбушга келтираётган шодликдан тезроқ хотини ва болаларини хабардор этиш ниятида эди. Тез-тез Самандарга қараб қўяркан, унинг мамнун чеҳрасидан яйраб кетар, оғзининг таноби қочиб илжаярди. Машина ҳаворанг дарвоза олдида тўхтатиб, етиб келдик, ўғлим, тушақол, деди. Самандар ҳам машинадан тушгач, дарвозанинг кичик табақасини очиб киришга ундади.
-Қани, киравер, тортинма.
Ҳовлига кирганларида Самандар беихтиёр атрофга разм солди. Ўнг томонда олди ойнаванд каттагина уй. Чап томондагиси эса ҳали битмаган. Ҳовли этагида баҳайбат ўрик тагида бежирим панжарали иккита сўри ёнма ён қўйилганди. Томорқани ҳовлидан унча баланд бўлмаган панжара ажратиб тарарди. Ошхона томондан Зулайҳо чиқиб келиб очиқ чеҳра билан салом берди. Самандардан ҳол-ахвол сўради.
-Келинг ука. Яхшимисиз?
-Раҳмат, ўзингиз яхши юрибсизми?-деб Самандар ўнғайсизланиб ерга қаради.
-Бу йигитни сенга таништиришдан аввал бир ажойиб янгиликни айтмоқчтиман,- деди Искандар кўзлари чақнаб,- Бугун ҳаётимда энг бахтли кун, десам янглишмайман. Сабаби шундай воқеа содир бўлди-ки, айтсам ишонмасанг ҳам керак.
-Айтаверинг, нега ишонмас эканмиз,- деди Зулайҳо қизиқсиниб.
-Ниҳоят ўғлим Самандарни топдим!
Бу гапни эшитиб унинг энсаси қотса керак, дебўйлаганди Самандар. Лекин ундай бўлмади.
-Вой ростданми?-деди Зулайҳо қувониб.- Буни ҳақиқатдан ҳам қувончли воқеа деса бўлади. Айтинг, қаерда экан ўғлингиз?
-Мана у,- деб ўнғайсизланиб турган Самандарни кўрсатди.
Зулайҳо ишонч ҳосил қилмоқчидай диққат билан қаради. У эрининг ўғлини қумсаб кўп қийналганини биларди. Уни топишини чин дилдан истаганди. Шунинг учун ҳам ҳозир беҳад севинаётган, қалбини ёқимли ҳис чулғаб олганди. Бундай туришини Искандар билан Самандар бошқача тушундилар. Кўнгиллари ҳар томонга етаклай бошлади. Лекин ҳавотирланишлари ноўрин эканлигига тезда ишонч ҳосил қилдилар.
-Агар ўғлим демаганигизда ҳам ўзим билиб олган бўлардим. Сизга анчагина ўхшаркан. Одил билан /айратга ўхшашишини эса айтмаса ҳам бўлади,- деб Зулайҳо Самандар билан қайтадан кўришди.- Ҳуш келибсан. Энди бу ер сенинг ҳам уйинг. «сен»лаётганимга ҳафа бўлма. Чунки бунга ҳаққим бордеб ўйлайман.
-Албатта, мен бундан фақат хурсанд бўламан, -деди Самандар севинч ва ҳаяжондан аранг ўзини тутиб.
Шу пайт ҳовлига /айрат кириб келди. У саломлашиш учун Самандарга қўлини узатганида Искандар тўхтатди.
- Шошма ўғлим, биринчи марта учрашган ака-укалар бундай кўришмайдилар. Ҳайрон бўлма, бу сенинг катта аканг Самандар бўлади.
/айрат савол назари билан аясига қаради. Унинг кулимисираб бош ирғаганини кўриб, э шунақами, деб қучоқ очди. Ака-укалар шу тарзда қучоқлашиб кўришдилар. Иккаласи ҳам бир оз ҳаяжонланишган, лекин хурсанд эдилар.
-Шундай тураверасизларми, сўрига чиқиб ўтиринглар, -деди Зулайҳо. Сўрига ўтирганларидан кейин Самандардан яна бир бора ҳол-аҳвол сўрашиб /айратга чой дамла келишни буюрди. Ўзи дастурхон олиб чиқиш тараддудига тушди.
-Буларнинг ҳозир кераги йўқ,-деб Искандар эътироз билдирди.- Яхшиси совуқ чой олиб кел. Томоқлар қақраб кетди.
/айрат илдам бориб чойнакда чой билан пиёла келтирди. Қуйиб, бир-бир узатди.
-Дадаси, ўғлингзни қандфй топдингиз?- деб сўради Зулайҳо қизиқсиниб.
-Буни кейин айтарман. Аммо ҳозир бир гапни айтсам ишонмасанг ҳам керак. Самандар бир неча йилдан бери заводимизда ишлайди,-деди Искандар завқ билан.
-Вой, ростданми?!-деб Зулайҳо ҳайратлани
217👍70🔥34👏32😇8🕊3😍1
📝РИЁКОР БЎЛМАНГ!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бютик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсга келади...
Салим АЙЮБИЙ..
95😢37🔥5👍4🤨3😁1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌤 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

Яқинларга улашиб қўйинг!
14🔥2
🤩🤩🤩🤩🤩

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

Ўтиб бораётир муборак кунлар,
Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар.
Кўзларга ёш ила тилаймиз тилак,
Арафа кунингиз бўлсин муборак.
Бугун барқ урар фалакдан иймон,
Бугун ушалмоқда жамийки армон,
Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак.
Кириб келаётган Ҳайит муборак!
Бу кун айтилади Аллоҳга калом.
Бу кун айтилади минг ҳил таборак.

☺️ АРАФА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍5