This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
https://t.me/ibratli_nomalar
📱📱📱📱📱📱📱📱
Telegrmadagi yagona kanal
🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8❤3👏3
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏34❤6🔥5✍4
#ижара_ҳаётлар
131-қисм
“Кимни айтяпсиз?”
“Ферузани-да, кимни бўларди?”,-деб жаҳли чиқди.
“Феруза опам ҳозир Ўзбекистонда эмас эдилар”,-десам юзини буриштирди.
“Қайси лаҳатда бўлса ҳам уни топишим керак”,-деди йиғламсираб.
“Тинчликми? Сизга қандай ёрдам керак ўзи?”,-дегандим оёқда турган аёл ерга чўкиб олди.
Қўлимдаги нарсани тиззамга қўйиб унинг ёнига эгилдим.
“Сизга нима бўлди, бирор ерингиз оғрияптими?”,-деб қўлим билан орқасини силаб сўрадим.
“Мени ҳаётимни битирди бу хотин”,-деб йиғларди.
Ташқари совуқ, офисга олиб кирай десам камералар бор. Кафе ёки бошқа ерга борамиз десам ёнимда ортиқча пулим йўқ эди.
“Юринг бир иссиқроқ ерда ўтириб гаплашамиз”,-деб у аёлни ноилож уйга бошладим.
Биламан бегона кишини уйга олиб бориш тўғри иш эмас. Лекин шунча вақт икки нотаниш билан яшадим бор пулим ҳам кетди. Бу аёлдан зарар келмайди деган умидим бор эди. Унга рахмим келгани бир томон бўлса, Феруза опа ҳақидаги гапларини негадир билгим келди. Йўл бўйи йиғлаб келган аёлнинг исми Мунаввар, ёши мендан бир йилга катта экан.
“Келинг киринг”,-деб ичкарига таклиф қилдим.
“Бир ўзингиз яшайсизми?”,-деб хижолат бўлиб сўради.
“Йўқ...хўжаиним ишда кечроқ қайтадилар”,-дедим ҳар эҳтимолга қарши аёл уйга кирар экан. Оёқ кийимни шкаф ичига қўйдим ва
“Шу эркаклар оёқ кийими тўғри келган ерга қўймаса экан”,-деб ўзимча гапириб Тимурнинг бир жуфт красовкасини ташқарига чиқариб қўйдим.
Уйда эркак киши борлигини билсин истадим. У билан меҳмонхонага ўтдик.
“Узр биз янги оиламиз. Ижарада яшаймиз шунга ўзимизни нарсаларни олиб келмаганмиз”,-деб хижолат бўлгандек бўлиб ёлғонимни давом этдим.
“Тушунаман синглим”,-деб диван бурчагига ўтирди.
Унга иссиқ чой дамладим. Бироз вафли ва шоколад бор экан шуни тарелкага қўйиб олдига олиб кирдим.
“Феруза опа сизга нима қилди?”,-деб гапни ўзим бошалдим.
“Феруза ва уни шериги бор... Наима дегани. Бу иккиси аёлларни алдаб устларидан пул ишлашади”,-деб қизишиб кетди.
Наҳотки, Феруза опа аёлларни фохишаликка бошласа? Хаёлимдан ўтган нарсадан томоғим қурий бошлади.
“Ишончингиз комилми опа? Мен уч йилдан бери олдида ишлайман ҳеч бунақа ишини эшитмадим, кўрмадим”,-дедим арқонни сал узоқроқ ташлаб.
“Ферузани офисига биз фақат бир марта келгандик. Қолган ҳамма иш Наима деганни уйида ҳал бўларди”
“Сизни бирор ишга мажбурладими?”,-деб қўрқиб сўрадим.

Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,
Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤178🔥38👏34👍8😢5❤🔥3😍1
#ижара_ҳаётлар
132-қисм
Жавобини олмасдан эшик тақиллади. Юрагим ғалати бўлиб эшикка қарашга отландим. Ҳозир бу уйга ким келсада, иш расво бўларди. Оёқ- қўлим терлагандек бўлди. Эшик кўзидан қараганимда, бошини пастга эгиб турган бир киши эди. Шапкаси бор эди. Бу ким бўлди экан? Аёлни шериги бўлса, мени ёлғиз кўриб тунагани келишдими? Булар бир шайками?
Эй, Худойим! Ваҳима қилиб, ортимга ўгирилиб бир неча бор қарадим. Ишқилиб, аёл орқамдан келмаяпти эканми? Мен бу уйда энди қандай ёлғиз яшайман?
“Ким?”,-деб титраб сўрадим.
Жавоб бериш ўрнига яна эшикни тақиллатди. Нима бўлса бўлди, деб, қулфини бураб секин эшикни очдим. Бошини эгиб турган, уст-боши бир аҳволда Тимур турарди. Оғзимдан қандай қилиб
“Тимур ака?”,-деган сўз чиққанини билмай қолдим.
“Эшикни қулфлама дегандимку”,-деб овози зўрға чиққанди.
“Нима бўлди сизга? Қаерда эдингиз шунча пайт?”,-деганимда юзимга ёндан бурилиб қаради.
“Он..хотинимдек тергашингни қара. Ичкарига кирсам бўладими?”,-деди.
Аввал онамга ўхшаб, демоқчи бўлди шекилли. Сўнг онанинг тергаши қандай бўлишини билмаганидан, гапни бошқа ёққа бурганди. Юзимда аччиқ табассум пайдо бўлди.
“Уйда биров борми?”,-деди тўхтаб.
Амаким кетганидан хабари бор. Балки ёлғиз эмаслигимни тахмин қилгандир. Ақлим кеч ерига келиб, ичкарига қадам ташлаган Тимурни қўлидан ушладим. Қўллари иссиқ эди. Касалга ўхшарди.
“Тўхтанг! Ичкарида бир аёл бор.”
“Ким? Қариндошми?”,-деб хижолат бўлгандек бўлди.
“Ишхонада эдим... Феруза опани қидириб келибди”,-деб пастроқ гапирдим.
“Нега?”,-деб ҳайрон қолди.
Бир неча сония ўйланиб турдим. Ва сўнг ичимдаги овознинг гапига қулоқ осиб унга вазиятни борича қисқа тушунтирдим.
“Мен хонамга кириб ётсам, сизларга халақит қилмайманми?”,-деб беҳол аҳволда сўради.
“Йў-ўқ”,-дедим.
Тимур меҳмонхонадан хонасига кирар экан, Мунаввар опа билан юзаки сўрашди. У ҳали эшикдан кириб улгурмай,
“Хўжайиним кеч келади дегандингиз. Сизларни безовта қилмадимми?”,-деб гапирса бўладими...вой дод!
Ер ёрилиб ерга кирсайдим. Мен Тимурга бу аёлга гапирган ёлғонимни айтишни унутгандим. Тимур эшитган гапидан ортига ён ўгирилди ва менга бир қараб қўйиб,
“Бемалол, сизлар ўтираверинг, мен чарчаб келдим.... хотин, мен ухлайман”,-деганида, шундоқ ҳам ноқулай вазиятдан тез урган юрагим ерида ёрилай дерди.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤164👏40😁37🔥31👍3😍1
#ижара_ҳаётлар
133-қисм
Тўғри инсон, хато вақт. Хато инсон эса керакли пайтда дуч келиши, бу тақдирнинг энг катта ҳазилларидан бўлса керак.Уят, андиша ва ҳадикдек ҳислар, бир –бирини қувалаб руҳий ҳолатимни бир булутлар орасида, бир тоғ чўққисга кўтариб қўярди.
Аммо энг ёмони ернинг тубидаги зулмат ва ноиложликни ҳам яхшигина ҳис эттирган эди.
Тимурнинг ролимни бузмай мени ёлғончига чиқармаганига қувонсамда, бу аёл кетгач унинг юизга қандай қарай олар эдим.
“М-м-майли....ҳм.. бирор нарса керак эмасми?”,-деб номига бўлсада сўраб қўйдим.
Тимур ўзининг ишини ўзи қиладиган одам эди. Фақат соғлиғи йўқлиги, қаддини зўрға тутиб турганидан билса бўларди.
“Бир пиёла иссиқ чо...”
“Ҳозир! Сиз кираверинг...олиб келаман”,-деб гапини ҳаяжондан бўлганимда, мийиғида жилмайиб, бошини қимирлатиб қўйди.
Тимур ичкарига кирди. Мен эса Мунаввар опага қараб, ”Икки дақиқа келаман”,-дедим у ҳам бош чайқаб қўйди.
Тезда ошхонадан бир каттароқ бакал олдим ва иссиқ чой солиб ичига лимон кесиб солдим. Шамоллаган бўлса, танасига озгина бўлсада витамин c кирсин эди. Мунаввар опа қараб турганда эшикни таққиллатиш ғалати бўларди.
Овозимни чиқариш ҳам кулгили туюлди. Йўталиб қўйиб, эшикни очдим. Тимур ётоғи олдида оёқда туради. Устидаги фудболкасини бошқасига алмаштираётган экан. Кўзим бироз очиқ қолган танасига тушди. Кўкарган танасини кўриб юрагим тўхтаб қолгандек бўлди. Менинг келганимни кўриб ортига ўгирилди. Чойни бир кичик тумба устига қўйдим.
“Нима бўлди сизга?”,-деб хавотир олиб сўрадим.
Кўнглим ичи қорайгандек ва худди унинг танасидаги оғриқлар, менинг танамда сезилгандек бўлди.
“Ҳеч нарса қилгани йўқ. Рахмат.. боравер”,-деди жиддий оҳангда.
“Тимур ака, шунча кун қаерда эдингиз? Бу аҳвол нима? Ким қилди буни?”,-деб кетма –кет савол беришни бошладим.
У эса ётоғига зўрға ўтирди. Оғриқдан қаддини тик тутолмасди.
“Баҳор! Тинчлан бўлди...”,-деганида ёнига яқинроқ бордим.
Бўйим ундан баланд турганида ноқулай бўлдим. Шунга мен ҳам унинг ёнига ўтирдим.Бошини мажбур мен томонга сал ўгирди.
“Ундай қарама..менга бирорта оғриқ қолдирувчи дори бўлса бер”,-деганида ичим эзилди.
“Б-б-бор хонамда”,-деб шошиб хонадан чиқиб, нарсаларим орасидан оғриқ қолдирадиган дори олиб чиқдим.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.👍147❤120✍18🔥14👏11🕊5🤨2
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
.то довдираб қолди. Гаплари ҳам ҳаяжонли эди. -А! Самандар дейсизми?! Нега келибди? -Билмадим. Зарур ишлари бор бўлса керакда, -деди котиба бундан ҳайратланиб. Шу дамда Самандарнинг ўз оёғи билан келиб қолиши муаммони ҳал қиладигандай туюлиб севиниб кетди.…
Ойнинг ўн беши.
👍89😍16✍7🙈4❤2🤨1
. Нимадир уни тўхтатиб қолганди.Жойига келиб ўтирганида бир-бирига қарама-қарши бўлганҳислар оғушида қолганди.Ўғли олдида ўзини айбдор хисоблаётганди. Ота бўлиб оталик қилолмади. Мурғаклигидаёқ бешафқат ҳаёт гирдобига ташлаб қўйди. Бу гирдоб унинг бошига не кунларни солди. Сарсон-саргардон қилди. Афсуски бу ҳалигача давом этаяпти. Жавлонбеков ва унинг ҳар нимага тайёр Миркомилдай
Югурдаклари билан юзма-юз қолдираяпти.
Самандарнинг шу кунгача ота меҳридан бебаҳралиги,керак бўлганда қўллаб-қувватлаши, йўл-йўриқ кўрсатишига муҳтожлигиниҳис қилаётганди.Бояги суҳбатдан билдики,унинг қалбиданафрат аломатлари йўқ.Фақат ўксик бор, дард-ситам бор. Ундан қаттиқ ранжиган.Агар бор гапни айтса кечириши эҳтимолдан ҳоли эмас.Лекин бунинг учун қанчалик оғир бўлмасин, сабр қилиши, қулай фурсат келишини кутиши керак.
(Давоми бор)

🔥93❤63👍29😍5✍1👏1
Ойнинг ўн беши (11- кисм)
Самандар директорнинг хонасидан қандай чиқиб кетганини ҳам билмасди. Уйига етиб келгунича ҳам ўзига келолмади. Ўзини қўярга жой тополмасди. Кетма-кет сигарет чекиши ҳам наф бермади. Ҳар хил, баъзида бир-бирига қарама- қарши , баъзида юрагини юракни ўртовчи туйғулар кўнглидан кечаётган эди. Назарида ниманидир Искандар ундан яшираётганди ёки айтгиси келмаётганди. Ёки бунга журъати етмаёгандай эди. «Искандар аканинг ўзи дадам эмасмикан», деб ҳам кўп марта ҳаёлидан ўрказди. Лекин бу асоссиздай, ҳатто бемаънидай туюлди. Директорнинг ўзини негадир бошқача тутгани кўнглида шубҳа уйғотди. Тунни деярли уйқусиз ўтказди. Эрталаб ишга келганида ҳам ноҳуш ўй-ҳаёллар уни тарк этмаганди. Тушгача руҳсиз, дилгир холатда юрди. Ҳудди кўнгилсиз воқеа уни кутаётгандай эди. Тушликдан қайтиб келаётганида башанг кийинган, Мастура тўхтатди.
-Кечирасиз, отингиз Самандар-а? Сизда гапим бор эди.
-Айтаверинг, нима демоқчи эдингиз?-деди Самандар хушламайгина.
-Мен Жавлонбековнинг хотиниман,- деб Мастура унинг бошидан оёғигача кўз югуртириб чиқди.- Сиз Нилуфар деган қизга уйланмоқчи экансиз. Ўғлим ҳам шу қизни ёқтириб қолдибди…
-Мендан нима истайсиз?-деди Самандар унинг гапини бўлиб..
-Сиз бошқа қиз топа қолинг. Чиройли қизлар кўп-ку. Хоҳласангиз ўзим сизга топиб бераман.
Самандар жавоб беришни ҳам лозим кўрмади. Буни ўзича тушунган Мастура аврашда давом этди.
-Биламан, кўп қийинчиликлар кўргансиз. Ҳозирги аҳволингиз ҳам яхши маълум. Агар шу қиздан воз кечсангиз сиз учун жуда яхши бўлади. Айтганингизча пул берамиз. Дадаси ҳам кўп яхшиликлар қилади. Хохласангиз шу заводнинг директорлигини ҳам олиб беришлари мумкин. Бу уларнинг қўлларидан келади.
-Кечирасиз, ҳамма нарсани ўз қаричингиз билан ўлчаманг,- деди Самандар босиқлик билан.- Бунга ҳеч қачон рози бўлади, деб ўйламанг ҳам. Мен ўз қадримни оёқ ости қилдириб қўймайман. Буни эсингиздан чиқарманг.
-Қадрингизни ким оёқ ости қилаяпти?- деди Мастура энсаси қотиб.- Шу қиз бўлмаса бошқасида.
Самандар у билан гаплашиш ортиқча эканлигини англаб турарди. Яна бирпас турса ножўя гапи айтиб юбориши мумкинлигини билиб, тезроқ кетишни маъқул кўрди. Мастура оркасидан келаркан, дўқ қилишга ўтди.
-Ҳой йигит , ўжарлик қилма. Оқибати яхши бўлмайди. Бизниг кимлигимизни биласан-а?
Унга жавоб қайтаришни ҳам лозим кўрмай Самандар заводга кириб кетди. Иш бошлаганида бу ҳақда ўйлаган сари аччиқланиб, асабийлаша бошлади. Сабабини сўраганларга қўл силтаб қўя қоларди. Бу ҳолда ишлаб бўлмасди. Боши оғриётганини баҳона қилиб уйга кетди. Ҳали кийимини алмаштириб бўлмасидан эшик тақиллади. Очганида остонада учта милиционер ва яна икки киши турарди.
-Мен жиноят қидирув бўлими бошлиғи капитан Солиевман, -деди олдинда тургани гувоҳномасини кўрсатиб,- Уйингизни тинтув қилгани келди. Булар ёрдамчиларим ва гувоҳлар.
-Тинтув?! Нима учун?
-Маданият саройи олдида турган машинадан магнитафон ўғирланган. Гумондор шахс сифатида сизнинг уйингизни тинтув қилишимиз керак.
-Мен ҳеч қандай ўғирлик қилганим йўқ. Балки адашаётгандирсизлар?- деди Самандар ишонгиси келмай.
-Адашаётганимиз йўқ. Ҳамидов Самандар сиз бўласиз, тўғрими? Мана тинтув ўтказиш учун рухсатнома,- деб Солиев папкасидан бир варақ қоғоз олиб узатди.-Уйингизни кўрамиз. Магнитафон топилмаса узр сўраймиз.
-Майли кўринглар. Барибир ҳеч нима тополмайсизлар,-деб Самандар келган гувоҳларга ишора қилди.- Буларни уйимга киритмайман. Чунки ҳолис гувоҳ бўлишларига ишонмайман. Гувоҳ керак бўлса қонунга кўра қўшниларимни чақиринглар.
-Талабингиз тўғри, қонунни яхши биларкансиз,-деб Солиев ёнидаги лейтинантга юқоридаги қўшнини чақириб тушишни буюрди. Ўзи Собиржоннинг эшигини тақиллата бошлади.
Гувоҳлар келгач, керакли расмиятчиликлар ўтказилиб тинтув бошларнди. Самандар диванда ўтирганича хотиржам ҳолда кузатарди. Ҳамма жойни кўриб чиққанларидан кейин диваннинг остини кўрмоқчи бўлишди. Самандар диванни суриб кўрсатди. Лейтинант энгашиб қаради-ю, саросимага тушиб Солиевга қаради. Унда ҳам кескин ўзгариш содир бўлди. Лекин сир бой бермади. «Яхшилаб кўрдиларингми ўзи, бошқатдан яна бир текшириб чиқинглар», деб шеракларига буюрди. Барибир улар
излаган магнитафон топилмади.

❤222🔥51👏48👍37🌚7😍1😇1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Ойнинг ўн беши (11- кисм) Самандар директорнинг хонасидан қандай чиқиб кетганини ҳам билмасди. Уйига етиб келгунича ҳам ўзига келолмади. Ўзини қўярга жой тополмасди. Кетма-кет сигарет чекиши ҳам наф бермади. Ҳар хил, баъзида бир-бирига қарама- қарши , баъзида…
Шундан кейин ноилож бу ҳақда «Билдиришнома» ёзишга мажбур бўлди. Ҳаммалари имзо чекишгач, безовта қилганлари учун узр сўраб чиқиб кетишди.
-Товба ҳеч ҳаёлга келмаган ишлар бўлдида,-деди Баҳодир таажжубланганини яширмай.- Самандар акани ўғирликда гумон қилишибди.
-Мен ҳам шунга ҳайронман,- деди Самандар.
Шу пайт Искандарнинг кириб келиши барча учун кутилмаган ҳол бўлди.
-Самандар, сени милиционерлар заводга излаб боришган экан,- деди Искандар ўзининг келишини изоҳлагандай.- Шунга ҳавотирлариб келдим. Тинчликми ўзи?
-Бу ерга ҳам қидириб келишди. Нима учун денг, Самандарни ўғриликда гумон қилишибди. Уйини тинтиб кўришди,- деди Собиржон.
-Бўлиши мумкин эмас!- деди Искандар ҳайратланиб.
«Ҳа шундай», деб Самандар захарханда кулиб қўйди. Собиржон, мен ҳозир келаман, деб чиқиб кетди. Сал ўтмай катта қути кўтариб кириб келди.
-Улар мана бу магнитафонни қидиришганди,-деб қўлидагини стол устига қвйди.
-Нималар деяпсиз?
-Сиз буни қаёёқдан биласиз?
-Буни қаердан олиб келаяпсиз?
-Шошманглар, шошманглар. Ҳозир ҳаммасини айтиб бераман,- деб Собиржон савол берганларга муғомбирона қараб чиқди.- Кўчада қўшнилар билан тургандим. Бояги лейтинант фуқоро кийимида шу қутини кўтарганича кўзлари олазарак бўлиб подъездимизга кириб кетди. Бирпасдан кейин қайтиб чиққанидаа қўлида ҳеч нима йўқ эди. Унинг Самандарникига кириб чиққанини билдим. Бунақа таниши йўқлигини яхши биламан. Битта калити менда турарди. Ўша билан эшикни очиб кирдим. Магнитафон ҳеч қаерди кўринмади. Диққат билан ҳамма ерни қараб чиқарканман, диваннинг салгина сурилиб қолганини сездим. Диванни нарироқ сурганимда магнитафон шу ердалигин кўрдим. У йигитнинг ўзиини тутиши
ва магнитафонни диван остига қўйиб кетганидан шубҳаландим. Ҳар эҳтимолга қарши магнитафонни уйимга олиб чиқиб қўйдим. Яхшиямки шундай қилган эканман. Бўлмаса Самандарни ўғирликда айблаб қаматишлари аниқ эди.
-Жуда тўғри қилгансиз,- деди Баҳодир.- Лекин мен бир нарсага ҳайрон бўлаяпман. Буни ким уюштирган бўлиши мумкин? Самандар акани қаматиш кимга керак бўлди экан?
-Мен ҳам ҳайронман,- деди Самандар ўйчан ҳолда.- Ҳеч кимга ёмонлик қилмагандим.
-Тўғри, ёмонлик қилмагансан. Лекин бу билан душманим йўқ, деёлмайсан,- деди Искандар. Самандарнинг ҳайрон бўлиб қараб турганини кўриб изоҳ берди.- Кимларнингдир райига қарши бораяпсан-ку. Нега ҳайрон бўлаяпсан? Жавлонбеков ҳам Нилуфарни келин қилмоқчи эди ахир. Мен буни фақат ўша уюштирган, деб ўйлайман.
-Балки гапингиз тўғридир. Лекин бу ўтакетган аблаҳлик-ку,-деди Баҳодир қизишиб.
-Искандарнинг гапида жон бор, деб мен ҳам ўйлайман,- деди Собиржон.- Ундайлардан ҳар нимани кутса бўлади. Самандар, шунинг учун бундан бу ёғига жуда эҳтиёт бўлишинг керак. Чунки яна бирорта бемазагарчиликни ўйлаб топишлари мумкин. Уйингнинг қулфини ўзгартир.
Искандар Самандарга қараб, ҳозир кўмагига жуда муҳтожлигини тушунди. Жавлонбековнинг қандай одам эканлигини; ўз мақсади йўлида ҳеч нимадан, ҳатто қабиҳликдан ҳам қайтмаслигини яхши биларди. Самандар унинг олдида ожизлик қилиб қолиши ҳеч гап эмас. Лекин унинг жуда қизиққонлиги маълум. Жавлонбековнинг кирдикорларига қарши ўзини тутолмай, бирор ножўя ишга қўл уриб қўйиши мумкин. Бу эса унга оғир зарба бўлади. Бунисини кўтаролмаслиги мумкин. Ўғлини топганида йўқотиш билан баробар . Шунинг учун энди бор гапни айтиши керак. Сусткашлик қилиши мумкин эмас.
-Самандар, дадангни топишингга ёрдам бермоқчи эдим, эсингдами?- деди бор иродасини ишга солиб.
-Эсимда, у ҳақда бир нима эшитдингизми?- сўради Самандар совуққонлик билан.
-У… қаршингда турибди. Ҳайрон бўлма. Мен дадангман…
-Сиз… Сиз менинг дадаммисиз?! -деди Самандар қулоқларига ишонгиси келмай.
-Ҳа, сен менинг ўғлимсан. Пушти камаримдан бўлган жигарбандимсан!!!
Собиржон билан Баҳодир ҳам ҳайратда эдилар. Улар Самандарнинг нима дейишини кутиб индамай туришарди.

Собиржон билан Баҳодир ҳам ҳайратда эдилар. Улар Самандарнинг нима дейишини

❤200👍71🔥40🕊9😍5🤨3👏2🌚2😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸🍃
Аллох айтаркан сен сұра мен ижобат Қиламан 🤲❤️Дуо вақтида яқинларимизни унитмайлик. ..❤️🤲
Бизни дуоларида эслайдиганларга жаннатингни ҳадя қил, Роббим!❤️🤲🌺

🔥9❤5🕊3
Dunyoda eng yaxshi tuyĝu bu,
Kimgadir kerakligingni bilib yashash.
Siz ham menga keraksiz qadrdon obunachilarim ☺️

❤46👏14😇8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇 👇 👇 👇 👇 👇
🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠
Muallif:🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Muallif:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22
#SABIRLIGIM
4-қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Зулхумор опанинг гапи тугамай ташқаридан овозларини эшитган Зулҳумор оп анинг биттаю битта ўғли кириб келди
- Нима бўляпти ойи-деди Элёр-Овозларингиз кўчагача чиқяпти?!
- Кўрмайсанми буни-Зулҳумор опа дардкашини топгандай ёзғириб йиғлади-Азизбекни совчиларига рози бўлдим десам тегмайман деб аюханнос соляпти!
- Хотинчангизга оғирлик қиляпман экан! -деди Гулҳаё зарда билан.
Элёрнинг юзи бужмайди. Хотинидан ҳар куни эшитавериб қулоғига қуйилиб кетган гаплар миясида айланди "Тезроқ эрга тегса тегсин, бўлмаса мен кетаман! Боламниям бутун умрга кўрсатмайман. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим, иккта синглингизни дастидан". Элёр Гулҳаёнинг киравотида ширингина бўлиб ётган қизига қараб юраги увишди. Бу митти жонни кўрмай қандай чидайди?!
- Менга қара Гули, қачонгача шундай юрмоқчисан? Бу ерда ҳаммадан гап эшитиб миннатли ош егандан эрга тегиб ўз оиланг, беминат ошинг бўлгани яхшимасми-деди Элёр муросасоз оҳангда-Азизбек ҳам ёмон йигит эмаску, ўқиган бўлса тайёр иши бор. Камига тоғамни ўғли...
- Акаа-ер тепинди Гулҳаё-Уни бугун ёнимга келишини кўрсангиз эди, димоғидан қурт ёғилади. Нима эмиш мени хотинликка олса жон дермишман! Камига келинойимам мени ёқтирмайди яшолмаслигим аниқ!
- Тоғам борку, сенга ҳеч ким ҳеч нарса деёлмайди. Бизниям тушун, ортиқча гап сўзни кераги йўқ. Ҳали Вазира ҳам ажрашиб келмасин деб ўтирибман...
- Хотинчамдан қўрқаяпман денгда-деди Гулҳаё алам билан. Элёр бош чайқади
- Ҳали жондан азиз боланг йўқ, оиланг йўқ. Шунинг учун мени тушунмайсан.

❤163🔥72👍25👏4🤨3🙈3😍2
#SABIRLIGIM
5 - қисм
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
У бўлди бу бўлди оҳири унаштирув бўлди. Оқ ўрарга келган Санобарнинг Гулҳаёга ичи ачишиб ойисини бир четга тортиб
- Ойи ҳалиям кечмас, яҳшилаб ўйлаб кўрсак бўларди. Кейин пушаймон бўлмайлик! - деганди Зулҳумор опа гап билан қайириб ташлади
- Бй гапни бир айтдинг иккинчи эшитмай. Сен ўзингни болаларингга эгалик қиласан, меники билан ишинг бўлмасин.
Санобар елкаси қисилиб жим бўлиб қолди. Оилада катта фарзанд бўлса ҳам зиғирча ўрни, ҳурмати йўқ эди унинг. Шунинг учун индамай қўяқолди.
Тўйни ноябр ойига белгилашди. Унгача ҳали уч ой бор. Гулҳаё эса бу кунни сира келишини ҳоҳламайди. Азизбек телифон қилсаку юраги безиллайди. Гаплашишни истамаса ҳам ноилож жавоб беради. Чунки бир дугонасининг айтишича тўйдан кейин эри "телифонимга ўшанда жавоб бермагандинг" деб роса урганмиш. Гаплари ҳам бир бирига сира уланмайди. Азизбекни осмондан келуб гапиришларига Гулҳаё зўрға тўрт беш дақиқа чидайдию кейин бирор нарсани баҳона қилиб дарров ўчиради. Унашувдан бир ой ўтиши билан жуда катта жанжал бўлди. Жанжал сабаби эса Азизбекни онаси оқ ўрар куни Гулҳаёнинг бўйнига таққан тилла занжир йўқолиши эди. Учрашувга келган Азизбек доимгидек мижғовланиб
- Занжир нега бўйнингда эмас- деди. Гулгаё эса бироз каловланиб
- Йўқолиб қолди...-деди. Дедию юзига қарсиллаб шапалоқ тушди. Азизбек жахл билан унинг сочларидан чангаллади
- Овв қанжиқ, қаёққа йўқотдинг, ж***аб! Қанча туришини биласанми ўзи у занжирни?!!
Гулҳаё умри давомида дадасидан ёки акасидан бу гапларни эшитмагани учун довдираб қолди. Кўзлари жиққа ёшга тўлиб жим тураверди. Азизбек эса оғзига келганини қайтармай роса сўкиниб хумордан чиқди. Кейин эса Гулҳаёнинг иягидан сиқди
- Эрта келгунимча ерни тагидан бўлса ҳам топ! Тушиндингми мени?
Гулҳаё базўр бош силкиди. Азизбек эса сўкинганча қоронғу кўчада бир ўзини ташлаб кетди.

🤨95❤92😢40🔥38✍15😨9👍4🙈3🌚2💔2😇1
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
6-қисм.
Гулҳаё уйига етиб келдию ўпкасини босолмай бор овозда йиғлаб юборди. Овозидан уйғониб Зулҳумор опа ва дадаси Турсунбой ака чиқиб келишди
- Нима бўлди, нима қилди? - ваҳима аралаш сўради Зулҳумор опа
- Зан...занжир...йўқолгани учун... Урди мени!!
-Нима?! Сени урдими у ҳайвон! Ҳозир мен уни...
- Эее, ўзингизни босинг! - эрини олдини тўсди Зулхумор опа - айб ўзида ўн милёнлик занжирни ҳам йўқотадими. Бола бечора меҳнатига куйганда.
Кейин чимрилиб қизига қаради
- Қай гўрга йўқотдинг ўзи?! Уфф... Ҳа майли эрта бўлсин фолга бориб "очирув" қилиб келаман.
Шу билан Зулхумор опа ҳаммани жим қилиб уй уйига киргазиб юборди. Ўзи эса тонг азондан фолчини эшиги томон югурди. Бу орада эса ҳар кун телифон қилавериб, занжирни сўрайвериб Азизбек ва онас Ҳалима ая Гулҳаёни жондан тўйдиришди. Нақд ўн беш кун деганда занжир ўлгур топилди. Зулҳумор опанинг фикрича занжир "фолчининг сайи ҳаракатлари" билан топилган. Аслида эса уйдаги сигирларга ем бераётганда "оғзи" яхши ёпилмаган занжир Гулҳаёни бўйнидан тушиб қолган. Орадан ўн беш кун ўтиб йиғилган тапиларни қилаётганда олдидан чиқиб қолганди.

👍175🔥82❤81😨12😍8✍6😁6😢3👏1
Bugun, 18 mart
☁️ +19°...+9°, Bulutli
Hozir: ☁️ +11°, ⬅️ 2.3 m/s
Tong: ☁️ +14°
Kun: ☁️ +17°
Oqshom: ☁️ +18°
Namlik: 22%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 3.1 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:18
Quyosh botishi: 18:19
☁️ +19°...+9°, Bulutli
Hozir: ☁️ +11°, ⬅️ 2.3 m/s
Tong: ☁️ +14°
Kun: ☁️ +17°
Oqshom: ☁️ +18°
Namlik: 22%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 3.1 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:18
Quyosh botishi: 18:19
❤11

❤22🔥10✍5😇4👏1