#Кун ҳикмати
Ҳаёт мана шундай...
Гоҳида сизни ҳафа қилишади...
Гоҳида ҳавфга солишади...
Гоҳида туҳмат қилишади...
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди...
Гоҳида зулм қилишади...
Гоҳида қаҳр қилишади...
Гоҳида касал бўласиз...
Гоҳида фақир бўласиз...
Асло маҳзун бўлманг...
Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир...

👍20❤🔥12❤11💯1
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍21🔥7👏6❤2😇1
#ижара_ҳаётлар
128-қисм
Кўзига кўринган рангларнинг хилидан, баъзи тутилган пардаларни пайқамай қолар экан киши. Баҳорнинг таътилга кетиши ичимда тушунарсиз бўшлиқ пайдо қилганди.Жасминанинг инжиқликларини аввал эътибор бермай ўтиб кетган бўлсам. Энди борган сари асабларимга тега бошлади.
Ўзимни ҳар баҳона билан чалғита бошладим фақат кор қилмади. Уни кўргим келар, ҳеч бўлмаса шу уйда юрганини билсам етадигандек туюларди. Буни аввалига шунчаки фикр чалкашиши деб ўйлагандим. Бироқ ақлим Баҳорга қараб кетаверарди.
Уйда овқат қилганимда хаёлимда ошхонага кириб келгандек. Ҳар ҳолатда ўзимни назорат қилишни ўрганган эдим. Баҳорнинг инстаграм саҳифамга қизиқиши, бошқага узатилиши ҳақидаги гаплар мени қўрқита бошлади.Нима қила олардик Тимур. Қизнинг ўзига яраша орзу-ҳаваси бордир. Сени унга таклиф қиладиган нимаг бор? Кайфиятим тушганини ҳамма сезди.
Янги йил ҳам татигандек бўлмади. Шошилинч Тошкентга қайтишини ёзиб, уйда бир-икки кун амакиси билан қолишини ёзганида чидолмай қўнғироқ қилдим. Овозида ғам бор эди. Отасининг аҳволини айтгач, унга чин дилдан ачиндим. Жасмина билан таътилда эдик деб гап орасига қўшиб қўйдим.
Менга кўнгил боғлаб бахтини қўлдан бой беришини истамадим. Аммо ичимни бир аланга қоплай бошлади. Жасминанинг “жоон “деб келиши у билан бўлган суҳбатимни якунига сабаб бўлди. Ақлим тўғри қилдинг деса, қалбим унга бошқасининг қўли тегишини тасаввур қилиб исён қила бошлади.
Янги йил олди ишлар кўпайганди. Бизнинг гуруҳ билан яна тоғли ҳудудга чиққан эдик. Улар дам олишар мен эса хизматда эдим. Охирги ишимда хавфсизликни деб ҳар эҳтимолга қарши телефонларимиз олиб қўйилганди.
Баҳорни келганини эшитиб уйга тезроқ қайтмоқчи бўлгандим. Фақат қўшимча ишнинг таклифи жозиб келди. Баҳорнинг йўқолган пулини балки унга билдирмай хонасига қўйсамми, ёки тинчгина Жасмина орқали қайтарсамми деб қўшимча ишни қабул қилдим.
Уйга қайтишимни айтиб смс жўнатгандим. Лекин келмайман деб огоҳлантирмадим. Ичимдан бир нарса балки мени уйда биров кутишини истаганим учун ҳам инадамаганимни айтарди. Жасминага атайлаб калитни бермадим. Мен бир -икки кун бора олмасам, қизни асабига ўйнашини истамадим.
Икки кунлик хизматнинг тун яримида ҳамма ерни “омон”чилар босди. Нима бўлганини англолмай ҳаммамизни машинақа юклаб қаергадир олиб кетишди.

Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,
Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤73🔥70😨30😍17👍9🙈6👏1
#ижара_ҳаётлар
129-қисм
Қоронғу подвалда совуқ ҳавода узоқ соат балки кун тутилдик. Мен ва мен билан бирга икки ҳайдовчи ва яна бир киши бир ерда ушланиб турдик.
"Яна Генани ишими дейман",- деди ёши сал каттароқ ҳайдовчи.
"Булдок бу ишларга аралашмай қолганди ",-деди иккинчи ҳайдовчи.
Озми- кўпми бу тоифадаги инсонларни таниган эдим. Булар билан ишлашнинг ўзига яраша қоидалари бўларди. Биринчиси, сақоқат билан сенга юклатилган вазифани бажариш. Иккинчи муҳим нарса эса, ким нима сўраса, ҳеч нарса билмайман деб туриш. Навбат билан ҳаммамиз сўроққа олиндик.
Катта кучнинг ишлари ҳам катта бўларди. Бунча пул ва харажат ичида яшашнинг ҳам ҳисоби берилишини унутишган кўринади. Уч соатдан ортиқ вақт бири қўйиб бошқа ходим сўроқ қилганди.
"Қачондан бери булар билан биргасан?"
"Мен фақат буюртма билан иш қиламан. Менга фалон пайт йиғин бор дейишса, шунда келиб... фақат ишимни қиламан",- деб жавоб берсамда ҳеч уларни ишонтира олмадим.
Ҳаётда шунча ташвишим етмагандек Тимурнинг дараксиз кетиши, хавотирга солиб қўйди. Бекнинг келишини кутиб ишларимни тезроқ тартиблашга ҳаракат қилдим. Ишхонада унча одам йўқ эди. Эшик очилиб Бек кирганида, унинг сохта башарасини кўришни истамаган эдим. Лекин Тимур ҳақида бошқа бировдан маълумот ололмас эдим.
"Баҳорой, бирор бошқа ерда учрашсак ҳам бўларди ",-деб эзмаланиб кирди.
Мижозлар учун ажратилган ерни кўрсатиб ўзим иложи борича ундан узоқроққа ўтирдим.
“Яхши иш жойи экан”,-деб атрофга аланглади.
“Тимур ака қаерда?”,-деб тўғридан-тўғри гапга кирдим.
“Тимур акангиз таътилда Баҳорхон. Мана... нима керак бўлса мен хизматингизга мунтазирман”,-деди тиржайиб.
“Телефони нега ўчиқ?”
“Ҳа, энди Жасмина ёнида бўлса унга ким ҳам керак? Ўчиб ётгандирда”,-деганида ёлғон гапираётганини билгандим.
Булар мени Жасминани ижтимоий тармоқдан кузатганимдан хабари йўқ. Тимурга ростдан бирор нарса бўлганга ўхшайди.
“Менга пулларимни Нона олди деб смс ёзган эдингиз?”,-деб ичимда анчадан бери қолиб кетган саволни бердим.
Ўтиришини тузатди. Юзи жиддий ифода олди.
“Менга... ҳам бу иши ёқмади. Жасминадан эшитгач Нонани бироз сўроқ қилгандим. Олганини тан олди. Кейин рақамингизни Тимурдан олдим”,-деганида қошларим кўтарилди.
Бунинг қайси гапи рост? Тимур менинг рақамимни яқинда ўзимдан олди. Ҳатто ташқарида совуқда тутди, эшикни очмади.

Б а ҳ о р

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤117😨41🔥24😍18🤨10👍5👏2😇2
#ижара_ҳаётлар
130-қисм
Юзимдаги ифодани тезда олдинги ҳолатда келтириб. Унга ҳеч нарса билмагандек роль ўйнашда давом этдим.
“Нонанинг рақамини бера оласизми?”,-деб дадил сўрадим.
Ҳозир пулимни ҳар тийини қийматли эди. Шунчаки минг сўм эмас нақт минг доллар –а? Шундай қўйиб юборар эдимми?
“Рақамини нима қиласиз? Сиздан қочиб Рустикка юзлаштириб қўяди. Мен у билан ўзим гаплашиб пулингизни олиб бераман”,-деб катта гапирди гапига унча ишонмасамда, чиқмаган жондан умид эди.
Феруза опа қўнғироқ қилиб, қолгани учун бироз ундан четга ўтиб гаплашиб келдим. Ҳали ҳам ўтирарди.
“Тимур ака билан гаплашсангиз илтимос менга тез қўнғироқ қилишларини айтиб қўйинг”,-дедим аслида унга кетишига ишорат қилиб.
Бу офисда камералар овоз билан ёзиб олишини унутган эдим. Феруза опа қўнғироқ қилиб мен ва Бекни кузатганини айтди. Пулимни кетганини билди. Тимурнинг исмнини эшитди. Худо билади нималар деб гап топар эди.
“Сизни ишингиз қачон тугайди? Кутиб тураман”,-деб тиржайиб сўради.
“Мени ишим кўп ҳали.Ҳозир бир мижоз келиши керак. Рахмат сизга! Узр овора қилдим”,-деб янада муомаламни одатий тутиб хайрлашдим.
Бек кетди. Мен эса яна Тимурнинг телефонига қўнғироқ қила бошладим. Бефойда, бутунлай ўчганди. Жасмина ва ёнидагиларни кузата бошладим. Ҳамма ҳаётини одатий давом этарди. Қизиқ Жасмина нега уйга келмаяпти?
Бекка ишим бор деб айтгандим. Ёлғончи бўлмай балки шу атрофда бўлса ортидан тез чиқмай деб анча ўтириб ишладим. Иш деганим хаёлим Тимурда, кўзим шунчаки компьютер экранига қаради.
Ойим билан гаплашиб отамнинг аҳволини билдим. Яна пул керак эди. Касалликдан тезроқ қутилиб бошимизда омон қолишини ичим эзилиб дуо қилдим. Офисдан бугун энг сўнг ўзим чиқдим. Эшикни ёпиб ундан бироз узоқлашганимда, бир аёл ортимдан чопиб “Синглим”,-деб чақира бошлади.
Ортимга ўгирилганимда ёши менга яқин, сочларини сариққа бўяб олган бир аёлни кўрдим.
“Сиз шу тур агентликда ишлайсизми?”,-деб ҳансираб нафас оларди.
“Ҳа, лекин бугун ёпилдик”,-деганимда қўлини кўксига қўйиб нафас олишини бир маромга келтиришга ҳаракат қиларди.
“Менга у ифлос хотиннинг манзилини беринг илтимос”,-деб кўзидан ёш оқа бошлади.
Гап ким ҳақида кетаётганини оз бўлсада тахмин қилдим.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤121🤨55🔥40👍15🙈3👏2😍1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

❤6
Ойнинг ўн беши. 10 қисм
…Ёлғиз қолган Искандар анча вақтгача ўзига келолмади. Ҳозиргина эшитганлари уни бутунлай лол қилиб қўйганди. Ҳаёлида кечаётган бир-бирига қарама-қарши ўй-ҳаёллар қийнаётган эди.
«Наҳотки Самандар шундай ишларга қўл урган бўлса? Наҳотки шу даражада тубанликка, пасткашликка борган бўлса? Ахир ўз синглисини-я?! Ҳеч ақлга сиғдирадиган иш эмаску. Миркомилнинг буларни айтишдан ғаразли нияти борлиги аниқ. Лекин тухмат бўлса очиқчисига айтишга журъат қилолмаса керак? Айниқса бунақа гапни. Балки ҳақиқатдан ҳам шундай бўлганмикан? Жуда ишонч билан гапирди-ку. У ҳолда рост ёки ёлғонлигини қандай аниқласа бўлади? Самандарнинг ўзидан сўрасаммикан? Йўқ, бундай қилиш ярамайди. Чунки ёлғон бўлса ноқулай аҳволга солиб қўяман. Кўнглига қаттиқ озор бериб қўяман. Лекин нима бўлганда ҳам тезроқ бир ёқли қилишим керак. Анави ғаламис бошқаларга ҳам айтиши мумкин-ку. Ана ўшанда жуда хунук ишлар содир бўлиши ҳеч гапмас…»
Қўли ҳеч ишга бормасди. Маъруза ҳам чала қолди. Ҳеч кимни, ҳатто идора ходимлирини ҳам қабул қилмади. Кутилмаганда тушдан кейин Нилуфарни чақириб гаплашиб кўрсаммикан, балки у ҳам хабардордир, деб ўйлаб қолди. Узоқ вақт иккиланганидан сўнг котибага Нилуфарни чақиришни буюрди
Нилуфар ҳар доимгидай хушҳол бир кайфиятди кириб келди. Салом бериб ҳол-аҳвол сўрашаркан, бутун оила аъзоларини тилга олиб ўтди.
-Раҳмат, ҳаммалари яхши юришибди,-деб Искандар ўтиришга таклиф қилди.- Адашмасам, кечагина кўришган эдик. Лекин сен ҳудди бир йил кўришмагандай сўрашаяпсан.
-Бу сизга ёқмадими?-деб Нилуфар стуллардан бирига ўтираркан, қошларини норози чимириб олди.- Ундай бўлса кейинги келганимда салом ҳам бермай кўзимни лўқ қилиб туравераман.
-Ҳазиллашдим. Нима, шунга ҳам аразладингми? Ўзиям кейинги пайтларда жуда жиззаки бўлиб кетибсанда,- деб Искандар уни юпатган бўлди.
-Ўзингиз кирганимдан жиғимга тегаяпсизда,- деди Нилуфар сир бой бермай.- Мени шунинг учун чақирдингизми ёки бошқа гапингиз ҳам бормиди?
-Ҳа албатта. Сендан Самандар ҳақида баъзи нарсаларни сўрамоқчи эдим.
Нилуфарнинг ёриша бошлаган чеҳраси бирдан жиддийлашди.
-Майли сўранг. Самандар ака ҳақида нималарни билмоқчи бўлсангиз ҳаммасини айтиб беришим мумкин.
-Ҳаммасини айтолмасанг керак,-деди Искандар маъноли оҳангда.-Чунки мен билмоқчи бўлган нарсаларнинг ҳаммасини ҳам сенга айтганига ишончим комил эмас. -
-Унинг мендан яширадиган сири йўқ.
-Сен унинг онаси қандай аёл бўлганини биласанми? Синглиси ҳақидагисини-чи?
-Ҳабарим бор.
-Қамалганини-чи?
-Уни ҳам биламан,- деди Нилуфар бирдан овози ўзгариб.
-Нима учун қамалганини ҳам биласанми?- деб сўраган Искандар Нилуфарнинг индамай бошини қимирлатганини кўриб шаҳд билан ўрнидан туриб кетди. -Лекин шундай бўлсада унга турмушга чиқмоқчисан, шундайми?!
-Почча, агар сизнинг нимани назарда тутаётганингизни тўғри тушунган бўлсам, эшитинг. Унга тухмат қилишган. Ҳа, тухмат билан қаматишган,- деди Нилуфар ўзи истамаган ҳолда овозини баландлатиб.
-Сен бунинг тухматлигини қаёқдан биласан?
-Самандар ака аслида нима бўлганини менга гапириб берганди.
-Нилуфар, ундай бўлса унинг айтиб берганларини менг ҳам гапириб бер,- деб Искандар талаб қилди.- Чунки мен ҳам билишни истамайн.
-Майли-ку, лекин ишонармикансиз?
-Балки ишонарман, балки йўқ. Лекин нима бўлганда ҳам гапириб беришинг керак,- деб Искандар жойига келиб ўтираркан, миясидаги ҳар хил ҳаёллардин ўзини чалғитишга уринди.
Барибир айтмаса бўлмаслигини тушунган Нилуфар қандайдир ҳаяжон билан ҳикоя қилишга киришди. Аввалига бир оз лоқайдлик билан тинглай бошлаган Искандар ўзи сезмаган ҳолда бутун вужудини қулоққа айлантирди. Ҳатто телефон қўнғироғини дарров эшитмади. Кейин кўтариб жойига қўйди. Қандайдир иш билан кирган котибага, ҳалақит берма, дегандай қўл силтади.
Нилуфар ҳикоясини тугатганида қаттиқ ҳаяжонга тушган эди. Ўзи билмаган ҳолда
ўрнидан туриб у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Ҳозирга эшитганларидан айримлари унга
жуда таниш эди. Қандайдир ички бир садо «бу сенинг ўғлинг, кўраяпсанми, бошига қандай
кунлар тушибди, бунга сен сабабчисан» деётгандай эди.
Ички туйғуларини ошкор қилмасликка уриниб жойига ўтирди. Нилуфар унинг ҳаяжонланиб кетганини сезишга улгурган. Аммо сабаб

👍156❤125🔥35🤨8😍3✍1
ига тушунолмай ҳайрон эди «Наҳотки айтганларим шунчалик таъсир қилган бўса», деб ҳаёлидан ўтказди.
-Нилуфар, сенга Самандар қаерданлигини, ота-онасининг кимлигини айтмадими?-деб сўради Искандар.
-Айтгани йўқ. Мен ҳам сўрамабман,- деб Нилуфар сўради.- Почча, бу сизга нима учун керак?
-Гап бундай Нилуфар,- деди Искандар анчагина ўйланиб тургандан сўнг.- Самандарга тухмат қилишганми ёки ҳақиқатдан шундай ишлар бўлиб ўтганми, буни аниқлашим керак. Агар у айбсиз бўлса ҳеч ким бирга бўлишларингга тўсқинлик қилолмайди. Мен бунга йўл қўймайман. Мабодо аксинча бўлса, уни бутунлай унутишингга тўғри келади. Ҳозирча эса бу ҳақда ҳеч кимга, айниқса Самандарнинг ўзига чурқ этмайсан. Тушундингми? Бундай деётганимнинг сабабини вақти келганида билиб оларсан. Келишдак-а, майли энди боравер.
Бир ўзи қолган Искандар оғир, шу билан бирга ғалати ҳис-туйғулар гирдобида қолганди. Қайта-қайта Самандар кўз олдига келаверди. «У менинг ўғлимикан ёки бу ўхшашликлар тасоддифмикан? Лекин тасоддиф бу даражада бўлиши мумкин эмас», деб бир неча марта кўнглидан ўтказди. Шу билан бирга қандайдир бир ички туйғу, у сенинг ўғлинг. Қара, бўй-басти, қош-кўзи қуйиб қўйгандай-ку, деётгандай эди.
Икки йил аввал шу заводга директор этиб тайинлангинида цехларни айланиб юриб бир йигит нима учундир эътиборини ўзига тортди. У ўзини Самандар, деб таништирганида юраги «шиғ» этиб кетганди. Назарида ўз ўғлини кўриб тургандай бўлаверди. Кўп жиҳатлари ўзига ўхшаб кетишини ҳам пайқаганди. Ўша кундан бошлаб Самандарни ўзига яқин ола бошлади. Бир неча марта хонасига чақириб суҳбатлашди. Унинг оғир-вазминлиги, ишчанлиги, кўп нарсани билса ҳам маҳмадоналик қилавермаслиги кўпроқ маъқул бўлган. Яқиндан била бошлагач, келажакда ундан яхшигина мутахассис чиқишига ишонч ҳосил қила бошлади.. Ҳатто шу йил пенсияга чиқадиган цех бошлиғи ўрнига мўлжаллаб қўйганди. Нилуфар билан бўлган муносабатларидан ҳабар топганида монелик қилмади. Шу билан бирга уларнинг унаштирилишига сабабчи бўлди.
Барибир шу менинг ўғлиммасмикан, деган илинж сақланиб қолганди. Бу унинг қалбини вақти-вақти билан жунбушга келтириб турарди. Ўғли Самандарнинг эса болалигидаги қиёфасини ҳам кўз олдига келтиролмасди. Ахир охирги марта кўрганида тўрт ёки беш ёшларда эди. Ажралишларига гарчи ўзи сабабчи бўлсада Фароғат болаларини кўришига жон-жаҳти билан тўсқинлик қилганди. Уларнинг ҳаёти қандай кечаяпди, умуман ҳабари бўлмади. Кейинроқ тақдирлари нима бўлганини эшитиб даҳшатга тушди. Самандар қамалиб кетган, Шаҳодат эса уйдан кетиб қолганди.
Ҳозир шу ҳақда ўйларкан, аламдан тўлғонди. Болалариниг бундай аянчли қисматга дучор бўлишларига бир томондан ўзини ҳам айбдор ҳисоблаётганди. Улар ҳаётда ўз ўринларини топиб, яхши яшаб кетишса яхши, акс ҳолда бўлса бир умр виждон азобида қолишини англаётганди. Бунинг учун эса аввало уларни излаб топиши, қўлидан келан ёрдамини бериши керак.
«Ўшанда катта хатоларга йўл қўйган эканман,- деб алам билан кўнглидан ўтказа бошлади.- Фароғат аламзада эди. Болаларимнинг мендан умрбод юз ўгиришларига эришиш унинг асосий мақсади эди. Шу йўл билан мендан аламини олмоқчи эди. Бунинг учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди. Мен-чи, мен нима қилдим? Ҳеч нима. Ҳа, ҳеч нима қилолмадим. Унга бас келишни ўзимга раво кўрмадимми ёки бўшанглик қилдимми? Ҳа, бўшанглик қилдим, десам тўғрироқ бўлади. Фароғат болаларни кўрсатишни хохламаганида қонуний талаб қилсам бўларди-ку. Ахир мен оталариман. Оталик хуқуқимни талаб қилсам бўлмасмиди? Нега шундай қилмадим, нега?! Энди эса кеч. Жуда-жуда кеч. Ҳар қанча афсус-надомат чексам ҳам ўрнига келмайди. Болаларимни кўриш насиб этармикан, бағримга боса олармиканман? Э, нима деяпман ўзи? Бундан хомтама бўлмай қўя қолай. Ахир ўғлим билан қизим мени кўришни ҳам истамасликлари ҳам мумкин-ку. Улар аллақачонлар юз ўгиришган бўлишлари, ҳатто нафратланишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Агар буларни лозим кўрсалар ҳақлари бор. Мен шунга муносибман. Балки ундан ҳам баттарроғига»…
Эшик оҳиста тақиллаб, котибанинг кириб келиши ҳаёлини бузди.
-Кечирасиз Искандар Раҳматуллаевич, ҳузурингизга Самандар ака кирмоқчилар. Рухсат берасизми?
Самандар, деган сўзни эшитиб Искандар бир қалқиб кетди. Ҳат

❤234👍63🔥39😍5🤨4✍3💔2😇2👏1🕊1😨1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
ига тушунолмай ҳайрон эди «Наҳотки айтганларим шунчалик таъсир қилган бўса», деб ҳаёлидан ўтказди. -Нилуфар, сенга Самандар қаерданлигини, ота-онасининг кимлигини айтмадими?-деб сўради Искандар. -Айтгани йўқ. Мен ҳам сўрамабман,- деб Нилуфар сўради.- Почча…
.то довдираб қолди. Гаплари ҳам ҳаяжонли эди.
-А! Самандар дейсизми?! Нега келибди?
-Билмадим. Зарур ишлари бор бўлса керакда, -деди котиба бундан ҳайратланиб.
Шу дамда Самандарнинг ўз оёғи билан келиб қолиши муаммони ҳал қиладигандай туюлиб севиниб кетди. Котибага уни киритишни буюрди. Самандар кириб келиб салом берганида ундан ўзига ўзшаш жиҳатларини топмоқчи бўлгандай диққат билан тикилди. Бундан Самандар ўзини ноқулай ҳис қилди. Шунинг учун ҳам дарров мақсадга ўтди.
-Бизга мана бу эҳтиёт қисмлар керак эди,- деб қўлидаги қоғозни узатди.- Агар эртагача топилмаса иш тўхтаб қолиши мумкин. Бош мухандисга учрамоқчи эдим . Лекин у йўқ экан.
-Майли, буни кейин ҳал қиламиз,- деб Искандар қоғозни олиб ўқиб кўрмасдан бир четга қўйди. Сен билан бошқа нарса ҳақида гаплашмоқчи эдим. Яхши ўзинг келиб қолдинг.Фақат огоҳлантириб кўяй, нимани сўрасам тўғрисини айтишинг керак.
Директор ҳар қандай вазиятда ҳам «сиз»лаб гапирарди. Ҳозир эса «сен», дейиши, гап оҳангги ва ўзини ғалати тутиши, олдиндан тўғрисини айтасан, деб огоҳлантириши Самандарни таажжубга солди.
-Майли сўранг. Бирор марта сизга ёлғон гапирганманми?
-Сен буни кўнглингга олма. Нилуфарнинг ота-онасининг рози бўлишларига мен сабабчи бўлганимни биласан. Лекин энди бу ишимдан афсусланаяпман. Чунки бир гап эшитдимки, у сен ҳақингдаги фикримни бутунлай ўзгартириб юборди. Лекин ростлигига ишонгим келмаётгани учун ўзингдан сўраб, аниқлаштириб олмоқчиман.
Директорнинг нима ҳақда сўрамоқчилигини англаётгани учун Самандарнинг аъзойи бадани титраб кетди. «Ҳудди шу содир бўлишидан қўрқаётгандим. Энди ҳаммаси тамом. Нилуфарга уйланишга умидимни узаверсам ҳам бўлаверади. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас», деб юраги эзилиб кўнглидан ўтказди. Унинг ўйланиб қолганини кўриб Искандарнинг кўнглида шубҳа туғилди.
-Асли қаерликсан?
-«Улуғбек» жамоа хўжалиги, «Беш йиллик» участкасидан. Аввал Ленин номли колхоз, деб аталарди.
Искандар ҳаяжонлана бошлади. Бу унинг гапиришидан ҳам сезила бошлади
-Ота-онанг бор. «Болалар уйи»да катта бўлгаман, деганинг эса ёлғон, шундайми?
Самандар билинар-билинмас бошини қимирлатиб деди:
-Ойим қишлоқда. Дадамнинг эса қаердалигини ҳам билмайман. У ёшлигимдаёқ ташлаб кетганди.
-Уларнинг исмларини айт, балки танирман. Чунки мен бир вақтлар ўша ерда ишлаганман,-деб Искандар ёлғон гапирди.
-Ойимнинг исми Фароғат . Дадамники эса Искандар,- деб Самандар негадир тик қаради.
Искандар унинг қарашига дош беролмай кўзларини олиб қочди. Ўзи сезмаган холда ўрнидан туриб кетди. Столини айланиб Самандарга яқин келди. Ҳаяжон билан сўради.
-Даданг мухандис бўлиб ишламасмиди?
-Ҳа, лекин мен у пайтда жуда ёш эдим. Шунинг учун эслолмайман,-деб Самандар ҳаяжон билан сўради.-Сиз уни танирмидингиз?!
Искандарда ҳеч қандай шубҳа қолмаганди. «Танирмидингиз»миш? «Таниш ҳам гапми, ўзимма-ку» деб юборишига сал қолди. Лекин бирданига дадангман, деса Самандар қандай қабул қилишини билмасди. «Шу пайтгача қаерда эдингиз? Энди керак бўлдимми? Сиздай ота менга керакмас», деб қолса нима бўлади?» Мана шундан чўчиётган эди.
-Яхши танир эдим,-деди у бор иродасини ишга солиб. Шу дақиқаларда ойнага қараса юзидаги ўзгаришни кўриб ўзи ҳам ҳайрон бўлиши аниқ эди.
Самандар беихтиёр ўрнидан туриб кетди.
-Ростданми?! Ҳозир қаерда ? Билсангиз айтинг.
-Айтсам нега мени ташлаб кетгандингиз, деб унга ташланиб қолмайсанми? Сенинг бу туришингдан буни кутса бўлади,-деб Искандар ҳазил қилмоқчи бўлди. Лекин бу кўпроқ изтиробга ўхшаб кетди.
-Йўғ-е, дадамни-я? -деди Самандар ўзиниг ҳозирги ҳолатини кўз олдига келтириб уялганича ерга каради. Бирдан бошини кўтариб сўради.- Айтинг, қаерда?
Искандар, у қаршингда турибди, демоқчи бўлди. Лекин сўнгги лаҳзада уни нимадир тўхтатиб қолди.
-Афсуски ҳозир қаердалигини билмайман,-деди Искандар. Самандарнинг ишонқирамай қараб турганини кўриб қўшимча қилди.- Чунки анча йиллар бўлди уни кўрмаганимга.
Самандарнинг сўнгги умиди ҳам кесилган эди. Назарида дадасини топган-у, лекин шу заҳоти йўқотгандай эди. Кутилмаганда, кечирасиз, зарур ишим бор эди, деб бошини эгиб чиқиб кетди. Искандар уни тўхтатиш у ёқда турсин бир нима дейишга ҳам улгуролмади. Орқасидан юриб бориб эшик олдида тўхтаб қолди

❤169🔥72😍38👏31😨12🤨4👍3✍2
Otalar ko‘p gapirmaydi, lekin hamma narsani farzandi uchun qiladi….
❤16👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇 👇 👇 👇 👇 👇
🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠
Muallif:🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Muallif:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31✍4👏2🤨2😇1
#QIZIM...
1-қисм
МУАЛЛИФ: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
Гулҳаё ишдан дили хуфтон бўлиб қайтди. Камига уни уйда қандай сухбат кутаётганини сезиб баттар юраги безиллади. Азизбекнинг совчиларига бугун аниқ жавобни айтиш керак...
- Ҳаа, келдийизми Гулҳаёхон?! - чимрилиб кутиб олди келинойиси Гулнора. Тушганига бир йил ҳам тўлмай туғиб бергани учун тии тўққиз қарч бўлиб кетган келинойисига қараб Гулҳаёни янада кайфияти тушди. Зўрға "ҳмм.." деб овоз чиқариб ётоғи томон юрди. Гулнора ортидан энса қотирди
- Шу судралишида бутун умр бошимда ўтириб қолмаса гўрга эди. Савил!
Гулнора ўзига ўзи гапириб ошхонага кириши билан қизи Самиранинг йиғлагани эшитилди. Гулнора уф тортиб капгирни тарақлатиб қозонга урди. Жавраб жавраб энди чилласи чиққан қизини қўлига олдию Гулхаёнинг хонасига кирди
- Вой келинойи кейиняпман! - шошиб қолди Гулҳаё.
- Шунча вақт нима қилдингиз? Келганингизга икки соат бўлди, йиғлаганини эшитиб ҳам болани олай демайсиз!-Гулнора зарда билан қизини ётоққа қўйди-Битта ўзим қайси ишга бўлай? Ғирт бекор бўлиб ўтирсангиз ҳам болани олай демайсиз?!
Гулнора чиқиб кетгач кўйлагини кийиб олган Гулҳаё Самирани қўлига олди
- Сендай ширин қизни туғиб берганда ойинг. Ҳаммамизни тилимиз қисиқ... - деди кўзлари ёшланиб.

❤296👍60🔥50😢22😇19😨7🕊5🤨1
#QIZIM
2-ҚИСМ
МУАЛЛИФ: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
-Келдингми? - Зулхумор ая бозордан кела солиб қизини хонасига кирди.
- Келдим ойи келдим! - деди Гулҳаё Самирани оҳиста қўлидан қўйиб.
Зулхумор опа уфтортди
- Тоғанг бозоргача борибди-деди гапни узоқдан бошлаб.
- Азизбек ҳам заводга борди-деди Гулҳаё ҳафсаласиз.
- Мен розилик бердим. Эрта оқ ўрар!
Гулҳаё ўрнидан сапчиб турди
- Ойии!!
- Бақирма, болани қўрқитасан!
- Нега мендан сўрамай рози бўласиз ойиии? - овозини пастлатиб йиғи аралаш гапирди Гулҳаё. Зулҳумор аянинг қошлари чимрилди
- Нима сени деб акам билан орани узайми?!
- Нима акангиз билан орангиз бузилмаслиги учун мен ҳаётимни тикайми?!
-Ўчир! - Гулҳаёнинг оғзи аралаш урди Зулхумор опа-Ёшинг йигирмага чиқди. Яна бироз кутсак кейин бошимга ёстиқ бўласан. Мен сени ўйлаб қиляпман бу ишларни...
- Ойии ҳеч қилган хатоларингиздан хулоса чиқармайсизми а? - деди Гулҳаё алам билан-Акамни ёлғизим тезроқ тўйини кўрай деб ёш уйламтирдингиз, севганини бўлмайдиган қиз деб дугонангизни қизини олиб бердингиз. Оҳири нима бўлди? Келишолмай ажрашди. Она шошманг ҳали деса ҳам кўнмадингиз, шартда бунисига уйлантирдингиз. Битта туғдию "шоҳ" чиқарди. Ҳаммамизни ҳатто арзанда ўғлингизни ҳам оёқ учида кўради.

❤269👍69🔥53🌚12👏10😨5🕊1😇1
#QIZIM
3-ҚИСМ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
-Ўчир эшитиб қолади! - деди вишиллаб Зулҳумор опа-Акангни ўзи бўш. Бошига чиқариб олган, буниси билан ҳам ажрашиб номи ёмон бўлмасин деб аранг чидаб ўтирибман.
- Хўп бу майли, Катта опамчи? Мактабни тугатар тугатмас ўқиган деб анави алкаш куёвингизга бердингиз, натижа нима бўлди. Учта болали бўлиб ҳам тинчимаяпти. Ёки Бинобар опамчи? Қўшним дедингиз, эри яхши бола деб мажбурладингиз оҳири нима бўлди? Қайнсинглиси яшатмади, боласи бўлмасдан ажрашиб бошингизда ўтирибди. Ёки Вазирачи? Шу болага тегмасанг оқ қиламан деб уриб тепалаб бергандингиз, мана энди қайнонаси қиз туғдинг деб кум бермаяпти. Эрта индин ажрашиб кетсаям ажабмас!
- Ўчир!! - Зулҳумор опа бақирди-нима ҳаммасига мен айбдорманми?! Тўртта қизни едириб ичириб уйли жойли қилганимга раҳматми шу?! Тўртда қа***иқ туғгунча тўртта ит туғсам бўлмасмиди. Уйимни тўрт томондан қўриқларди.
Гулҳаёнинг дили оғриб томоғига нимадир тиқилиб қолди. Балки бу меҳрсизликдан пайдо бўлган тошдир?! Ахир Гулҳаё эсини танибдики шу гапни эшитади онасини оғзидан "Тўртта қан**иқ".
- Арзандангизчи? - деди Гулҳаё лаблари титраб - биз қанжиқ бўлсак, акам хотинини етовидан чиқмайдиган қўйми?!
- Ўчир аканг ҳақида бундай дема! - деди Зулҳумор опа қовоқ уйиб-Сенам мени тушун, қайси биринга куяй. Бу ёқда келинойинг қулоқ миямни еб битирди. Иккта қизинг ҳам бошимда ўтирибди, ҳеч бўлмаса биттаси чиқиб кецин деяпти. Бўлмаса боламни олиб кетиб ажрашаман деб кунда "томоша" қўяди. Энди бунисиниям ажраштириб элга кулгу бўлмай деб аранг чидаяпман.

❤288😢131👍33💔31🔥26😨16🤨10😍3👏1