ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
38.9K subscribers
4.68K photos
4.08K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

68-қисим

-Бек жаноблари бу чегара билмас кўнглингиз яна нималарни истайди? Мен сенга шундан кейингина жавобимни айтаман дедим. Ҳозир розиман демадим. Бирдан ўзингдан "хўжайин" ясаб олдингми?
-Ёқимли бўларкан.
-Нима ёқимли бўларкан. - Малак Бекка ҳайрат билан қараб турарди.
-Мени сен демасдан сиз деб мурожат қилишинг. Ўзи нима учун сиз демайсан? Ахир сендан беш ёш каттаман. Сиз десанг бирон жойинг камайиб қоладими.
-Билмасам, сен деб айтиб бошладим. Ўзингда келганимдан асабимга ўйнадингку. Шунга сен дегандирманда. Энди сиз дейишим жуда қийин. Илтимос мендан буни кутма ҳам.
-Майли бир кун ўз ўзингдан сиз деб бошлайсан. Ўшанда кўрамиз сени.
-Кўрамиз қачон шунақа дерканман.
-Айтасан Малак. Мана шундай чиройли қилиб айтасан. Кейин мен ўзимдан хўжайин ясаб олганим йўқ. Сен ўқишингни тугатиб жавобингни айтгунингча ўзимдан "ака" ясаб тураман. Билсанг йигитлар қизларни акаларидан доим қўрқиб узоқроқ юришади. Ҳамма акалардан ҳам эмас албатта. Мана мендай кўркам ва кучли акалардан.
-Жуда камтарсан кўз тегмасин. Бунча ҳунарни қаердан ўргангансана, ҳамма нарсага жавобинг тайёр. Демак ҳозирча акамсан, жоноби камтарин. Майли нима ҳам дердим. Розиман фақат ҳаддингдан ошмайсан.
-Келишдик сепкилтой.
-Яна қанча айтай сенга, менда сепкиллар йўқ. Бунақа лақаб билан чақирма. Ҳая айтганча келишувимиз эртадан бошланса , сингил сифатида бир нарсани илтимос қилсам бўлади тўғрими?

Реакция ва изоҳларни унутманг.
👏7154🔥36🤨8😍4👍3
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

69-қисим

-Майли бемалол сўра. Нима илтимос экан.
-Менга машина ҳайдашни ўргата оласанми? Жуда ўрганишни хоҳлаяпман. Вақтинг борми?
-Машина ҳайдайман дейсанми? Ахир тезликдан қўрқасанку. Ҳайдашга қўрқмайсанми?
-Йўқ секин ҳайдайман. Сен ўргатсанг бўлди.
-Мен ўргатаман албатта. Бу муаммо эмас. Фақат эртага эмас. Эртага ишим кўп, ўзим айтаман. Бирон кун вақтим бўлса ўргатаман.
-Майли хòп, вақтинг бўлганда дедим.Бўпти ойим кўриб нотўғри тушунмасди. Энди бор, яхши дам ол. Хайр. - Секин атрофга қўрқибгина қараб кетишга чоғланган қизга қараб Бекни кулгиси қистади.
-Бўпти бор сепкилтой сен ҳам яхши дам ол. - Бек Малакни гапини эшитмасдан хонасига кириб кетди. Ортидан Малакни норози қараб қолганини ўйлаб кулиб қўйди.
Эртасига Малак дарслари кўплигини учун эртароқ кетиб қолди. Бек эса синглиси ва энагасини уйга ташлаш учун йўлга чиқди.

Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан!
👏6850🔥32😍10👍4🕊4🙈2
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

70-қисим

Улар йўлда кетаётганда Элиф кечаги кун тасуротларини тўхтамай гапириб кетарди.
-Ака мен Сафия опам билан жуда мазза қилиб ўйнадим. Энди биз опа сингиллар тез тез шунақа бирга ўйнаб туришга келишиб олдик. Келаси дам олиш куни Малак опам билан Сафия опам иккиси бизникига меҳмонга келадиган бўлишди.
-Нима дединг меҳмонга? Малак ҳам келарканми? Ўзи шунақа дедими?
-Ҳа ўзи айтди. Сен билан опа сингилмиз, келаётган якшанбада борамиз деди.
-Йўғэй ажойибку. Бу гапинг жуда ўрнида бўлдида. Бўлмаса меҳмонларни келишига яхшилаб тайёргарлик кўриш керак. Бу ёғини ўзим қойиллатиб бажараман. Нелдин хола сиз меҳмонлар келишига уйда йўқ нарсаларни айтсангиз мен олиб келаман. - Бек Малакни уйига келишини эшитиб ширин энтикиб қўйди. Чунки унга яқинроқ бўлиш учун ян бир қадам эди. Ўша кунгача қизни кўнглини олиш учун бир нечта режалар ўйлаб қўйди. Ишга борганда яқин дўсти Дима уни кутиб турганини кўрди.
-Салом Бек. Бормисан. Телефонинга ҳам тушуб бўлмайди.
-Салом Дима яхшимисан. Борман мана турибманку. Телефон дейсанми - Бек шундагина телефонига қараб қуввати тугаб қолганини кўрди. - Телефоним очиб қолибди. Нима ишинг бор эди ўзи.
-Бугун кечга катта зиёфат бор. Ўзимизни сирли зиёфатларимиз бор эдику. Шуни айтаман дегандим.
-Тўғриси мен бормайман Дима. Ўзи энди умуман шунақа зиёфатларга бормоқчи эмасман. Энди масулятни ҳис қилиб ишимга жиддийроқ қарайман. Хафа бўлма.
-Бек сен ўзгариб қолганингни ўзинг ҳам биляпсанми? Малак учун ўзгардингми? Лекин агар шунақа бўлса шунчаки у қизга қойил.
-Бўпти буёғи билан ишинг бўлмасин. Дима мен чиндан ишга кеч қоляпман. Кейинроқ гаплашамиз бўптими.
-Майли бўпти, кейин бўлса кейин. Ҳа ошиқу мубталоман денг Шаҳзода. Қойил лекин.
-Бўпти - У шундай деб ишга шошиб кириб кетди.
-Дима эса ундаги бу ўзгаришларга ҳамон ҳайрон қолиб қараб қолди.

Реакция ва изоҳларни унутманг!
👏8173🔥33👍8😇8😍2
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

71-қисим

Орадан икки кун ўтиб, ниҳоят Бекни ҳам бироз вақти бўлиб қолди. У ишлари кўпайиб Малак учун ҳеч вақт ажратолмай хуноб бўлиб юрганди. Бугун ишлари эртароқ тугаб тезда йўлга чиқди. Тўғри дадасининг уйига бориб, Малакни келган келмаганини билиб ичкарига кирди. Бахтига у ҳам бугун анча вақтлироқ келган экан. Уйга кириши билан дадаси билан Райхон ойисига дуч келиб қолди. Улар Бекни кўриб бироз таажубланди.
-Ассалому алайкум яхшимисизлар.
-Салом Бек. Хуш келибсан.
-Салом Бек озинг яхшимисан. Кел ўғлим қайси шамол учирди. Ёки менда ишинг бормиди.
-Йўқ дада ҳаммаси жойида. Ўзим бир айланиб келгандим. Ҳа Малак вақтим бўлганда машина ҳайдашни ўргатишимни илтимос қилганди. Шунга келгандим.
-Малак. Бу қанақаси бўлди. Машина ҳайдашга нима бор экан. - Райхон хоним бироз асабийлашиб бошлаши билан тепадан Малак тушиб қолди.
-Салом.
-Салом Малак. Яхшимисан.
-Яхши рахмат. Ўзинг ҳам яхшимисан.
-Шукур бўлади. Кимдир машина ҳайдашни ўрганмоқчимиди?
-Ҳа албатта мен. Нахотки вақтинг бўлиб келган бўлсанг. Ўргатасанми?
-Майли фақат олдин бир сўз деб кўрчи?
-Вой иззатталабей. Бек жаноблари менга машина ҳайдашни ўргат йўғэй ўргатасизми?
-Ҳа албатта жоним билан. Қани юр унда сепкилтой.
-Нима, мени бунақа чақирма дедимку?
101👏35🔥34🤨13😇9👍1🕊1🐳1
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

72-қисим

Майли ҳозирча шунақа чақириб турақол. Машина ҳайдашни ўрганиб олай кейин ўзим биламан.
-Шошма Малак ҳозир ўрганишинг шартми. Қўлингдан келмайди, бирон ҳалокатни бошлама. Мен қўрқиб кетаяпман қизим илтимос керак эмас.
-Ойижон йўқ деманг илтимоооос, сизни яхши кўраман рахмат.
-Малак мен сенга рухсат бермадимку. Бу қанақаси а.
-Қўявер ҳаётим ўрганаверсин. Туғилган кунига машина совға қиламиз. Ўрганиб олса бирдан гувоҳнома ҳам оламиз. Ўқишига ўзи бориб келаверади.
-Азизим сизга каттакон раҳмат. Қизларимни ўз қизингиздай кўряпсиз. Ҳамма шароитларни қилиб бердингиз. Лекин тўғриси Бек билан Малак ўртасида бирон нима пайдо бўлишидан хавотирдаман. Эътибор берган бўлсангиз анча апоқ чапоқ бўлиб қолишди. Бошида келишмай юрганди. Энди биз бирига меҳрибон ака сингил бўлиб қолиши менга унча ёқмаяпти. Мени ва сизни таниганлар онаси Мурат бейни қизи эса унинг ўғлини бошини айлантириб олибди дейишидан чўчияпман.
-Бунақа бўлмайди. Кейин одамлар билан нима ишинг бор. Бекни характерига Малакники тўғри келмайди. Улар келишиб бир оила бўлишолмайди. Сен буни ўйлама.
-Ҳмм барибир кўнглим хотиржам эмас. Ўзим назорат қилиб тураман.
-Майли шундай қила қол.

Реакция ва изоҳларни унутманг!
👏9258🔥41❤‍🔥12😇9👍6🕊3🤨2
🔥IZHORSIZ ISHQ 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 10.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 150 qismdan iborat!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
18👏3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲

Яқинларга улашинг!

Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг
🔽


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13😍1
Forwarded from Sa'd (v(н))
Айол қанча кучли болмасин, у озидан кучлироқ эркакни кутади..
👏11💯81
#Кун ҳикмати

Ҳаёт мана шундай...

Гоҳида сизни ҳафа қилишади...
Гоҳида ҳавфга солишади...
Гоҳида туҳмат қилишади...
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди...
Гоҳида зулм қилишади...
Гоҳида қаҳр қилишади...
Гоҳида касал бўласиз...
Гоҳида фақир бўласиз...
Асло маҳзун бўлманг...
Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир...
👍20❤‍🔥1211💯1
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍21🔥7👏62😇1
#ижара_ҳаётлар

128-қисм


Кўзига кўринган рангларнинг хилидан, баъзи тутилган пардаларни пайқамай қолар экан киши. Баҳорнинг таътилга кетиши ичимда тушунарсиз бўшлиқ пайдо қилганди.Жасминанинг инжиқликларини аввал эътибор бермай ўтиб кетган бўлсам. Энди борган сари асабларимга тега бошлади.


Ўзимни ҳар баҳона билан чалғита бошладим фақат кор қилмади. Уни кўргим келар, ҳеч бўлмаса шу уйда юрганини билсам етадигандек туюларди. Буни аввалига шунчаки фикр чалкашиши деб ўйлагандим. Бироқ ақлим Баҳорга қараб кетаверарди.


Уйда овқат қилганимда хаёлимда ошхонага кириб келгандек. Ҳар ҳолатда ўзимни назорат қилишни ўрганган эдим. Баҳорнинг инстаграм саҳифамга қизиқиши, бошқага узатилиши ҳақидаги гаплар мени қўрқита бошлади.Нима қила олардик Тимур. Қизнинг ўзига яраша орзу-ҳаваси бордир. Сени унга таклиф қиладиган нимаг бор? Кайфиятим тушганини ҳамма сезди.


Янги йил ҳам татигандек бўлмади. Шошилинч Тошкентга қайтишини ёзиб, уйда бир-икки кун амакиси билан қолишини ёзганида чидолмай қўнғироқ қилдим. Овозида ғам бор эди. Отасининг аҳволини айтгач, унга чин дилдан ачиндим. Жасмина билан таътилда эдик деб гап орасига қўшиб қўйдим.


Менга кўнгил боғлаб бахтини қўлдан бой беришини истамадим. Аммо ичимни бир аланга қоплай бошлади. Жасминанинг “жоон “деб келиши у билан бўлган суҳбатимни якунига сабаб бўлди. Ақлим тўғри қилдинг деса, қалбим унга бошқасининг қўли тегишини тасаввур қилиб исён қила бошлади.


Янги йил олди ишлар кўпайганди. Бизнинг гуруҳ билан яна тоғли ҳудудга чиққан эдик. Улар дам олишар мен эса хизматда эдим. Охирги ишимда хавфсизликни деб ҳар эҳтимолга қарши телефонларимиз олиб қўйилганди.


Баҳорни келганини эшитиб уйга тезроқ қайтмоқчи бўлгандим. Фақат қўшимча ишнинг таклифи жозиб келди. Баҳорнинг йўқолган пулини балки унга билдирмай хонасига қўйсамми, ёки тинчгина Жасмина орқали қайтарсамми деб қўшимча ишни қабул қилдим.

Уйга қайтишимни айтиб смс жўнатгандим. Лекин келмайман деб огоҳлантирмадим. Ичимдан бир нарса балки мени уйда биров кутишини истаганим учун ҳам инадамаганимни айтарди. Жасминага атайлаб калитни бермадим. Мен бир -икки кун бора олмасам, қизни асабига ўйнашини истамадим.

Икки кунлик хизматнинг тун яримида ҳамма ерни “омон”чилар босди. Нима бўлганини англолмай ҳаммамизни машинақа юклаб қаергадир олиб кетишди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
73🔥70😨30😍17👍9🙈6👏1
#ижара_ҳаётлар

129-қисм


Қоронғу подвалда совуқ ҳавода узоқ соат балки кун тутилдик. Мен ва мен билан бирга икки ҳайдовчи ва яна бир киши бир ерда ушланиб турдик.

"Яна Генани ишими дейман",- деди ёши сал каттароқ ҳайдовчи.

"Булдок бу ишларга аралашмай қолганди ",-деди иккинчи ҳайдовчи.


Озми- кўпми бу тоифадаги инсонларни таниган эдим. Булар билан ишлашнинг ўзига яраша қоидалари бўларди. Биринчиси, сақоқат билан сенга юклатилган вазифани бажариш. Иккинчи муҳим нарса эса, ким нима сўраса, ҳеч нарса билмайман деб туриш. Навбат билан ҳаммамиз сўроққа олиндик.

Катта кучнинг ишлари ҳам катта бўларди. Бунча пул ва харажат ичида яшашнинг ҳам ҳисоби берилишини унутишган кўринади. Уч соатдан ортиқ вақт бири қўйиб бошқа ходим сўроқ қилганди.

"Қачондан бери булар билан биргасан?"

"Мен фақат буюртма билан иш қиламан. Менга фалон пайт йиғин бор дейишса, шунда келиб... фақат ишимни қиламан",- деб жавоб берсамда ҳеч уларни ишонтира олмадим.



Б а ҳ о р




Ҳаётда шунча ташвишим етмагандек Тимурнинг дараксиз кетиши, хавотирга солиб қўйди. Бекнинг келишини кутиб ишларимни тезроқ тартиблашга ҳаракат қилдим. Ишхонада унча одам йўқ эди. Эшик очилиб Бек кирганида, унинг сохта башарасини кўришни истамаган эдим. Лекин Тимур ҳақида бошқа бировдан маълумот ололмас эдим.



"Баҳорой, бирор бошқа ерда учрашсак ҳам бўларди ",-деб эзмаланиб кирди.



Мижозлар учун ажратилган ерни кўрсатиб ўзим иложи борича ундан узоқроққа ўтирдим.



“Яхши иш жойи экан”,-деб атрофга аланглади.



“Тимур ака қаерда?”,-деб тўғридан-тўғри гапга кирдим.



“Тимур акангиз таътилда Баҳорхон. Мана... нима керак бўлса мен хизматингизга мунтазирман”,-деди тиржайиб.



“Телефони нега ўчиқ?”



“Ҳа, энди Жасмина ёнида бўлса унга ким ҳам керак? Ўчиб ётгандирда”,-деганида ёлғон гапираётганини билгандим.



Булар мени Жасминани ижтимоий тармоқдан кузатганимдан хабари йўқ. Тимурга ростдан бирор нарса бўлганга ўхшайди.



“Менга пулларимни Нона олди деб смс ёзган эдингиз?”,-деб ичимда анчадан бери қолиб кетган саволни бердим.


Ўтиришини тузатди. Юзи жиддий ифода олди.


“Менга... ҳам бу иши ёқмади. Жасминадан эшитгач Нонани бироз сўроқ қилгандим. Олганини тан олди. Кейин рақамингизни Тимурдан олдим”,-деганида қошларим кўтарилди.

Бунинг қайси гапи рост? Тимур менинг рақамимни яқинда ўзимдан олди. Ҳатто ташқарида совуқда тутди, эшикни очмади.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
117😨41🔥24😍18🤨10👍5👏2😇2
#ижара_ҳаётлар

130-қисм


Юзимдаги ифодани тезда олдинги ҳолатда келтириб. Унга ҳеч нарса билмагандек роль ўйнашда давом этдим.

“Нонанинг рақамини бера оласизми?”,-деб дадил сўрадим.
Ҳозир пулимни ҳар тийини қийматли эди. Шунчаки минг сўм эмас нақт минг доллар –а? Шундай қўйиб юборар эдимми?

“Рақамини нима қиласиз? Сиздан қочиб Рустикка юзлаштириб қўяди. Мен у билан ўзим гаплашиб пулингизни олиб бераман”,-деб катта гапирди гапига унча ишонмасамда, чиқмаган жондан умид эди.


Феруза опа қўнғироқ қилиб, қолгани учун бироз ундан четга ўтиб гаплашиб келдим. Ҳали ҳам ўтирарди.


“Тимур ака билан гаплашсангиз илтимос менга тез қўнғироқ қилишларини айтиб қўйинг”,-дедим аслида унга кетишига ишорат қилиб.


Бу офисда камералар овоз билан ёзиб олишини унутган эдим. Феруза опа қўнғироқ қилиб мен ва Бекни кузатганини айтди. Пулимни кетганини билди. Тимурнинг исмнини эшитди. Худо билади нималар деб гап топар эди.

“Сизни ишингиз қачон тугайди? Кутиб тураман”,-деб тиржайиб сўради.


“Мени ишим кўп ҳали.Ҳозир бир мижоз келиши керак. Рахмат сизга! Узр овора қилдим”,-деб янада муомаламни одатий тутиб хайрлашдим.



Бек кетди. Мен эса яна Тимурнинг телефонига қўнғироқ қила бошладим. Бефойда, бутунлай ўчганди. Жасмина ва ёнидагиларни кузата бошладим. Ҳамма ҳаётини одатий давом этарди. Қизиқ Жасмина нега уйга келмаяпти?



Бекка ишим бор деб айтгандим. Ёлғончи бўлмай балки шу атрофда бўлса ортидан тез чиқмай деб анча ўтириб ишладим. Иш деганим хаёлим Тимурда, кўзим шунчаки компьютер экранига қаради.


Ойим билан гаплашиб отамнинг аҳволини билдим. Яна пул керак эди. Касалликдан тезроқ қутилиб бошимизда омон қолишини ичим эзилиб дуо қилдим. Офисдан бугун энг сўнг ўзим чиқдим. Эшикни ёпиб ундан бироз узоқлашганимда, бир аёл ортимдан чопиб “Синглим”,-деб чақира бошлади.


Ортимга ўгирилганимда ёши менга яқин, сочларини сариққа бўяб олган бир аёлни кўрдим.

“Сиз шу тур агентликда ишлайсизми?”,-деб ҳансираб нафас оларди.

“Ҳа, лекин бугун ёпилдик”,-деганимда қўлини кўксига қўйиб нафас олишини бир маромга келтиришга ҳаракат қиларди.

“Менга у ифлос хотиннинг манзилини беринг илтимос”,-деб кўзидан ёш оқа бошлади.

Гап ким ҳақида кетаётганини оз бўлсада тахмин қилдим.




Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
121🤨55🔥40👍15🙈3👏2😍1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
6
Ойнинг ўн беши. 10 қисм 

…Ёлғиз қолган Искандар анча вақтгача ўзига келолмади. Ҳозиргина эшитганлари уни бутунлай лол қилиб қўйганди. Ҳаёлида кечаётган бир-бирига қарама-қарши ўй-ҳаёллар қийнаётган эди.
«Наҳотки Самандар шундай ишларга қўл урган бўлса? Наҳотки шу даражада тубанликка, пасткашликка борган бўлса? Ахир ўз синглисини-я?! Ҳеч ақлга сиғдирадиган иш эмаску. Миркомилнинг буларни айтишдан ғаразли нияти борлиги аниқ. Лекин тухмат бўлса очиқчисига айтишга журъат қилолмаса керак? Айниқса бунақа гапни. Балки ҳақиқатдан ҳам шундай бўлганмикан? Жуда ишонч билан гапирди-ку. У ҳолда рост ёки ёлғонлигини қандай аниқласа бўлади? Самандарнинг ўзидан сўрасаммикан? Йўқ, бундай қилиш ярамайди. Чунки ёлғон бўлса ноқулай аҳволга солиб қўяман. Кўнглига қаттиқ озор бериб қўяман. Лекин нима бўлганда ҳам тезроқ бир ёқли қилишим керак. Анави ғаламис бошқаларга ҳам айтиши мумкин-ку. Ана ўшанда жуда хунук ишлар содир бўлиши ҳеч гапмас…»
Қўли ҳеч ишга бормасди. Маъруза ҳам чала қолди. Ҳеч кимни, ҳатто идора ходимлирини ҳам қабул қилмади. Кутилмаганда тушдан кейин Нилуфарни чақириб гаплашиб кўрсаммикан, балки у ҳам хабардордир, деб ўйлаб қолди. Узоқ вақт иккиланганидан сўнг котибага Нилуфарни чақиришни буюрди
Нилуфар ҳар доимгидай хушҳол бир кайфиятди кириб келди. Салом бериб ҳол-аҳвол сўрашаркан, бутун оила аъзоларини тилга олиб ўтди.
-Раҳмат, ҳаммалари яхши юришибди,-деб Искандар ўтиришга таклиф қилди.- Адашмасам, кечагина кўришган эдик. Лекин сен ҳудди бир йил кўришмагандай сўрашаяпсан.
-Бу сизга ёқмадими?-деб Нилуфар стуллардан бирига ўтираркан, қошларини норози чимириб олди.- Ундай бўлса кейинги келганимда салом ҳам бермай кўзимни лўқ қилиб туравераман.
-Ҳазиллашдим. Нима, шунга ҳам аразладингми? Ўзиям кейинги пайтларда жуда жиззаки бўлиб кетибсанда,- деб Искандар уни юпатган бўлди.
-Ўзингиз кирганимдан жиғимга тегаяпсизда,- деди Нилуфар сир бой бермай.- Мени шунинг учун чақирдингизми ёки бошқа гапингиз ҳам бормиди?
-Ҳа албатта. Сендан Самандар ҳақида баъзи нарсаларни сўрамоқчи эдим.
Нилуфарнинг ёриша бошлаган чеҳраси бирдан жиддийлашди.
-Майли сўранг. Самандар ака ҳақида нималарни билмоқчи бўлсангиз ҳаммасини айтиб беришим мумкин.
-Ҳаммасини айтолмасанг керак,-деди Искандар маъноли оҳангда.-Чунки мен билмоқчи бўлган нарсаларнинг ҳаммасини ҳам сенга айтганига ишончим комил эмас. -
-Унинг мендан яширадиган сири йўқ.
-Сен унинг онаси қандай аёл бўлганини биласанми? Синглиси ҳақидагисини-чи?
-Ҳабарим бор.
-Қамалганини-чи?
-Уни ҳам биламан,- деди Нилуфар бирдан овози ўзгариб.
-Нима учун қамалганини ҳам биласанми?- деб сўраган Искандар Нилуфарнинг индамай бошини қимирлатганини кўриб шаҳд билан ўрнидан туриб кетди. -Лекин шундай бўлсада унга турмушга чиқмоқчисан, шундайми?!
-Почча, агар сизнинг нимани назарда тутаётганингизни тўғри тушунган бўлсам, эшитинг. Унга тухмат қилишган. Ҳа, тухмат билан қаматишган,- деди Нилуфар ўзи истамаган ҳолда овозини баландлатиб.
-Сен бунинг тухматлигини қаёқдан биласан?
-Самандар ака аслида нима бўлганини менга гапириб берганди.
-Нилуфар, ундай бўлса унинг айтиб берганларини менг ҳам гапириб бер,- деб Искандар талаб қилди.- Чунки мен ҳам билишни истамайн.
-Майли-ку, лекин ишонармикансиз?
-Балки ишонарман, балки йўқ. Лекин нима бўлганда ҳам гапириб беришинг керак,- деб Искандар жойига келиб ўтираркан, миясидаги ҳар хил ҳаёллардин ўзини чалғитишга уринди.
Барибир айтмаса бўлмаслигини тушунган Нилуфар қандайдир ҳаяжон билан ҳикоя қилишга киришди. Аввалига бир оз лоқайдлик билан тинглай бошлаган Искандар ўзи сезмаган ҳолда бутун вужудини қулоққа айлантирди. Ҳатто телефон қўнғироғини дарров эшитмади. Кейин кўтариб жойига қўйди. Қандайдир иш билан кирган котибага, ҳалақит берма, дегандай қўл силтади.
Нилуфар ҳикоясини тугатганида қаттиқ ҳаяжонга тушган эди. Ўзи билмаган ҳолда
ўрнидан туриб у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Ҳозирга эшитганларидан айримлари унга
жуда таниш эди. Қандайдир ички бир садо «бу сенинг ўғлинг, кўраяпсанми, бошига қандай
кунлар тушибди, бунга сен сабабчисан» деётгандай эди.
Ички туйғуларини ошкор қилмасликка уриниб жойига ўтирди. Нилуфар унинг ҳаяжонланиб кетганини сезишга улгурган. Аммо сабаб
👍156126🔥35🤨8😍31