ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
38.3K subscribers
4.67K photos
4.07K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
.андан куйин. -Лекин мен сизни қийнаганим йўғ-а?-деди Нилуфар эркаланиб. -Аксинча, мен сизни қийнаяпман,-деди Самандар хўрсиниб. Самандарнинг ўз онаси ва синглисии бошига шундай кунларни солишганида умуман аёл зотидан кўнгли қолиб кетганди. Қамоқдалигида аёллар…
Ойнинг ўн беши. 9- қисм 

Жавлонбековнинг хашаматли ховлиси. Дарвозадан кирганда икки томонда данғиллама уй. Ҳовли ўртасида доира шаклида анвойи гуллар экилган гулзор. Ўртасида бежиримгина фаввора . Нарироқда баланд қилиб қурилган шийпон.
Кечки салқин тушиб, яйраб қолган Жавлонбеков шийпонда қайниси Миркомил билан нарда ўйнаб ўтирарди. Ўйин орасида кўк чойдан хўплаб қўярди. Жигари чатоқ бўлгани учун чой ва минерал сувдан бошқа ичимликлардан ўзини тийишга мажбур эди. Ўтган ҳаёти ва қилган ишларини айтиб мақтанишни хуш кўрарди. Ҳозир ҳам бу одатидан ўзини тиёлмай Миркомилга ўтмиши ҳақида мақтанмоқда эди.
Эҳ-ҳе, шу пайтгача қандай ишлар қилмадим, қандай лавозимларда ўтирмадим? Қанча давру даврон сурмадим, дейсиз. Тўғри, бир- икки марта қоқилдим, лекин йиқилмадим. Ошна- оғайниларим суяб қолишди. Албатта бекорга эмас. Икки сўм топсам бир сўмини уларга едирдим. Ҳозир замон шуда. Қуруқ қошиқ оғиз йиртар, деб бежизга айтишмаган-ку. Мана, уч йилдан бери ҳокимнинг биринчи муовиниман. Бу лавозим ҳам ёмон эмас. Лекин муовин барибир муовинда. Шунинг учун ҳоким бўлиш ниятини кўнглимга тугиб қўйганман. Ошна- оғайниларни ишга солиб анчагина харакат қилиб қўйдим ҳам. Энди буёғи омадга-ю, худонинг мархаматига боғлиқ. Ол қулим , деб юборса ажаб эмасда, шундайми?
-Албатта,- деди Миркомил қийшанглаб.- Худо ҳохласа бир кун албатта ниятингизга етасиз.
Жавлонбековнинг Миркомилга жуда кўп фойдаси теккан. Унинг қўллаши билан туман Ички Ишлар бўлими бошлиғиниг ўринбосари бўлди. Агар сал у ёқ, бу ёғига қараб юрганида бошлиқ ҳам бўларди. Лекин хунук бир иш қилиб қўйиб ишдан ҳайдалди. Орага тушмаганида қамалиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Кейин ҳам анчагина яхши ишларга жойлаб қўйди. Ҳозир шаҳар савдо базасида омборчи. Ишини билиб, у ёқ- бу ёғига қараб ишлаган кишига ёмон жой эмас.
-«Миркомилнинг ялтоқланиши бежизга ўхшамайди,- деб Жавлонбеков ҳаёлидан ўтказа бошлади.- Чунки бундай қилиши биринчи марта эмас. Яна бирорта ёғлироқ жойга ишга ўтишига ёрдам қилишини ёки бу ишида ҳам бир ишкал чиқариб бости-бости қилишини илтимос қилмоқчи».
Бир оз нафас ростлаш учун ўйинни тўхтатишди. Жавлонбеков пиёласидаги совиб қолган чойни ичиб, пиёлани хонтахтага қўйди. Ҳозир кўнглидан ўтганлар тўғрилигини билиш учуун Миркомилдан ҳол сўради.
-Миркомил, ишларингиз дурустми? Сал безовтароқ кўринасиз.
-Э, нимасини айтасиз?- деб бу ҳақда қандай гап очишни билмай турган Миркомил поччасининг ўзи сўраб қолганидан фойдалиб дардини айта бошлади.- Базани текшираётганлар бир оз ташвишга солишаяпди-да. Ўзиям роса титкилашаяпди.
-Ишингиз тўғри бўлса, камчилигингиз бўлмаса нимадан қўрқасиз?
-Ҳа энди иш бор жойда камчилик бўлади-да, почча. Айниқса бизнинг сохада бусиз иложи йўқ.
-Нима бўлганда ҳам инсоф билан иш қилиш керак,- деб Жавлонбеков қайнисига насиҳат қилган бўлди. Унинг ерга мўлтираб қараб ўтирганини кўриб ишининг анча жиддийлигини тушунди.- Уларнинг кўнглига йўл топишга харакат қилмадингизми?
-Қўлдан келганича харакат қилаяпман, почча. Лекин сира иложи бўлмаяпдида. «Муроса»га кўнадиганларга ўхшмайда улар. Энди ўзингиз бир иложини қилмасангиз бўлмайди,
-деди Миркомил ўзини жуда бечораҳол кўрсатиб.
Шу пайт ҳовлига Мастура кириб келди. Жавлонбеков хотининг авзойидан унинг нимадандир жуда аламзада эканлигини пайқади. Миркомилга, кейин гаплашамиз, дегандай ишора қилди.
Мастура ёшлигида нозиккина, хушбичим жувон эди. Одамнинг кейинчалик шундай семириб кетишига ўзи ҳам ҳайрон эди. Бундан кўп азият чекарди. Мана ҳозир ҳам зинадан чиқиб келгунча чарчаб қолди. Харсиллаб нафас оларкан, укаси билан наридан бери кўришиб оғир гавдасини кўрпачага ташлади. Нафасини ростлаб олишига ҳам сабри чидамай эрига заҳрини соча бошлади.
-Намунча тепса- тебранмас бўлмасангиз? Оғзингиздаги ошингизни биров юлиб олса ҳам парво қилмай юраверинг. Ҳайф-е, сизга.
-Нима деб валдираяпсан?- деди Жавлонбеков бундан жаҳли чиқиб.- Шу пайтгача ҳеч ким оғзимдаги ошимни ололган эмас. Томдан тараша тушгандай шовқин солмасдан тушунтириброқ гапир. Нима бўлди ўзи?
-Нима бўларди, ўғлингиз олиб беринглар, деган қизни бировга бериб юборишибди,- деди Мастура жаҳлдан лаблари титраб.

-Шунга шунча ғавғоми?- деб Жавлонбеков қўл
190👍50🔥24😨14🙈2🌚1😇1
силтади. -Мен осмон узилиб ерга тушибдими, деб ўйлабман. Нима қилай ахир, уч-тўрт марта совчи жўнатдим. Охиргисида
ўзинг ҳам бориб ҳеч бир иш чиқаролмай келдиинг-ку.
Нега бақирасиз, бақирманг менга!- деб Мастура бу беписанд муомаладан тутоқиб кетди.- Шу битта қизни ўғлингизга эплаб олиб беролмасангиз юрган экансизда. Мен Жавлонбековман, деб кўкрагингизга урганингиз ортиқча.
-Ўғлингга ўша маҳмадонадан бошқа қиз қуриб кетибдими? Ўзинг айтдинг-ку кўрсатган томошасини. Тавба, қиз деганлари ҳам шунақа бўладими?- деб Жавлонбеков Миркомилга юзланди. -Келган совчиларни олдига солиб ҳайдабди-я! Ҳозирдан шунақа бўлса кейин ундан яхшилик кутиб бўладими?
-Мен ҳам бошиданоқ бу қиз бизнинг тенгимиз эмас, ўзимизга ўхшаган обрў- эътиборли, тузукроқ оиладан келин қилсак, дегандим. Лекин Давронбек шу қиздан бошқаси керакмас, деб оёқ тираб туриб олса нима қилай ахир? Ҳайронман, ўша қизнинг нимасига учди экан-а? Пешонасида ойи бормикан?- деди Мастура куюниб.
-Қаранг Миркомил, бу ахмоқ ҳам келиб-келиб бир домланинг қизига ошиқ бўлибди-я. Унақа номи улуғ, чўнтаги қуруқ домладан кўра оддий қассоб бўлса ҳам бирорта пулдорга куёв бўлишга ҳаракат қилмайдими?- деди Жавлонбеков қизишиб.- Шаҳардаги ман-ман деганлар жон деб мен билан қуда бўларди. Ўғлимизнинг қилиб юрган ишини қаранг.
-Ҳа энди кўнгил эканда. Ўғлингизнинг айтганини қилсангиз нима қилибди,- деди Миркомил ботинмайгина.
-Давронбек ўша қизни беришмаганидан кейин жуда бошқача бўлиб қолди. Эрта-ю кеч аллақаёқларди санқиб юради. Ичиб келмаган куни йўқ. Бу аҳволда бир нима бўлмаса эди, деб жуда ҳавотирланаяпман,- деди Мастура ташвишланиб.
-Кимга беришибди?- сўради Жавлонбеков.
- Агар тузукроқ йигитга беришганида менга ҳам
алам қилмасди. Бизга ноз қилиб қиз билан ишлайдиган бир ишчига беришибди,-деди Мастура «ишчи» сўзини масхарамуз тарзда айтиб. –Унинг устига деддомда ўсган етимча экан. Шуниси жуда алам қилаяпди.
-Нима бўлганда ҳам энди иложи йўқ,-деди Жавлонбеков қаддини ростлаб.- Агар унаштириб қўймаганларида ҳам бир чорасини топардик.
-Э почча, бу дунёда иложи йўқ ишнинг ўзи бўлмайди. Фақат йўлини топиш керак,-деди Миркомил маккорона кулимсираб.
-Қани айтингчи ўша «иложи»ни, -деди Жавлонбеков унинг бу қилиғига ғаши келиб.
-Аввал ўша йигитнинг кимлигини билишим керак. Шунга қараб бир йўлини топишга уриниб кўрардим,- деб Миркомил Мастурадан сўради.- У йигитнинг кимлигини билолдингизми?
-Ҳа билдим, Самандар экан. Ўзим калу, кўнглим подшо, деганларидай ташландиқнинг
шунақа исми бор экан,- деди Мастура масхарамуз.
Бунга Жавлонбеков ҳам шу тарзда кулиб қўйди. Миркомил эса «Самандар дедингизми», деб ўтирган жойида бир қалқиб кетди.
-Танийсанми уни?- Мастура ҳайрон бўлиб сўради.
-Самандар деган бир йигитни билардим. Агар Нилуфарга уйланмоқчи бўлган йигит айнан ўша бўлса мушкулимиз осон бўлди, деб хисоблайверинглар,- деди Миркомил хунук тиржайиб. Унинг ёдига якшанба кунги воқеа тушганди. Ўшанда йўл четида машинасини тўхтатиб бир аёлни кутиб турганди. Пиёдалар йўлакчасида Самандарнинг бир қиз билан қўл ушлашиб кетаётганига тасоддифан кўзи тушиб қолганди. Унинг шундай гўзал қиз билан кетаётганини кўриб, «узумнинг яхшисини ит ер эканда» деб ғайирлиги келиб сўкинган эди.
-Хўш, нима учун шундай деяпсиз?-деб Жавлонбнеков қизиғсиниб сўради.
-Мен уни ёшлигидан биламан. У шундай бир иш қилган-ки, бу ҳақда бир оғизгина Нилуфарнинг ота- онасишга шипшитиб қўйилса бас, ўша заҳоти фотиҳани бузишади. –деди у муҳим бир янгилик айтаётгандай керилиб.- Бундан ташқари оиласидагилар ҳақидагини қўшсак кўрасиз томошани. Нилуфарнинг ўзи ҳам бундан ҳабар топса ундан юз ўгириб кетса ажабмас.
-Сен унинг ўтмиши ҳақида қаёқдан биласан?-сўради Мастура ҳам қизиқсиниб.- У йигит нима иш қилганди? Айтақол, биз ҳам билиб олсак ёмон бўлмасди.
Миркомил бу ҳақда гапиришни ҳам, гапирмасликни ҳам билмай бир зум икиланиб турди. Поччсининг диққат билан жавобини кутаётганини кўриб айтишга мажбур бўлди. Албатта бу воқеалардаги ўзининг иштирокини яшириб, бир капитан деб қўя қолди. Иккаласи ҳам ўша капитан Миркомил бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмаётган эдилаар. Лекин буни айтишни лозим кўришмади.
-Вой жувонмарг ўлгур-ей, шундай ишларни қилиб ҳа
162🤨43🔥34😨17👏6👍2🕊1🌚1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢1411🕊2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢24👍4🔥32👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.


Рамазоннинг 25-куни муборак бўлсин!

@ibratli_nomalar

☝️Обуна бўлишни унутманг!
14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сизни кутишга мажбур қилганда энг хайрлисини олишга таййор туринг..
👍161
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ertalabdan yaxshi kayfiyat tilayman!!!

Uy ishlariga olgʻaaaaa!!!
👏138😁2😇1
#Ривоят ва афсоналар

Бўлган воқеа

Бир бева аёл бор эди. Ёлғиз боши билан фақат Аллоҳ таолодангина мадад сўраб болаларини боқар эди. Шу ҳолатда у болаларига меҳр, шафқат ва хотиржамлик улашар эди. Аёл сабрли ва имонли бўлгани учун ҳам болаларини боқиш ва тарбиялашга ўзида куч топар эди.
Бир куни кечаси болалари билан ухлаб ётган пайтда, шамол кучайиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Уйининг томи юпқа, деворлари эса, жуда нимжон эди. Аёл болаларидан хавотирланиб уйқуси қочди. Уларни бағрига олиб, бир оз бўлсада бағрининг тафти билан уларни иситган бўлди.
Довул кучайгандан кучая борди. Уйнинг девори эса, ёриқларидан шамолнинг гуввилашини эшиттирар, аёлнинг хавотирини янада оширар эди. Бир пайт аёл ўрнидан туриб, кичик бир қоғозни олди ва унга бир неча калималарни ёзди. Сўнг уни деворнинг ёриғига тиқиб қўйди ва яна болаларини бағрига олиб ётди
Бу пайтда аёлнинг ўғилларидан бири унинг деворга нимадир қўйганини кўриб қолди!

Орадан ойлар ва йиллар ўтди… Болалар катта бўлишди. Ҳаммалари билимли, касб-ҳунарли инсонлар бўлиб етишишди. Шаҳардан каттароқ уйга ҳам кўчиб ўтишди. Аммо, она уларнинг бу бахтли кунларида узоқ яшамади, бир йилга бормай вафот этди. Бир куни онадан қолган ширин хотираларни ёдга олиб ўтирганларида, катта ўғил ёмғирли кечада онасининг девор ёриғига қоғоз парчасини тиқиб қўйганини эслаб қолди.
Оға-инилар эски уйларига шошилишди. Уйга етиб келишгач, катта ўғил девор ёриғидаги тошни олиб ташлаб, у ердан бир парча қоғозни олди... Шу пайт гўё ер қимирлагандек бўлиб, уйнинг деворлари тебраниб кетди. Уй қулаб тушишидан қўрқиб, болалар уйдан тезда қочиб чиқишди ва уйнинг деворлари қулаб тушди… Бир неча лаҳзалик сукунатдан сўнг, ўғиллар юзларидаги ҳайрат ва ҳаяжон билан бир-бирларидан нима бўлди, деб сўрашди. Ўғиллардан бири: “Қоғоз сиздами, ака?"-деб сўради. У: “Ҳа, мана”, деди. Улар ҳаммаси бир овозда: “Очинг, нима ёзилган экан!” дейишди. Катта ўғил қоғозни очганида, унга онаси фақат биргина жумла ёзиб қўйган экан "Аллоҳнинг изни билан тек тур...".

Ушбу жумланинг буюклиги ва аёлнинг имон ишончининг кучи деворни қулашдан тийиб турган эди.
Фарзандларига меҳр ва шафқат кўрсатган она ўзидан кейин ҳам фарзандларига яна бир буюк сабоқ қолдириб кетди. У ҳам бўлса Аллоҳга таваккул қилиш, ҳар қандай ҳолатда Унга суяниш сабоқи эди.

Аллоҳга ишонч – бу буюк бир неъмат, афсуски, бизнинг кўпчилигимиз бундан ғофилмиз.
127😢57👍20😍13🔥8👏5💯1
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏25🔥125😍41
#ижара_ҳаётлар

125-қисм


Одам юрак хуружидан ўлгач, қутилдим деган эди. Бир барда мижозларга яқинлашиб, уларга қиммат ичкиликлар олдириб, ўша клуб билан фоизга ишлашини айтганиди. Унга спиртли ичимликлар зарар эканини гапиргандим. Фақат ўрганган кўнгил ўртанмай қўймас экан. Ҳар нарсани баҳона қилиб бўккунича ичарди. Яна бир яраси, ўзига турли хил ич кийимлар олиб танасининг гўзаллигини ва жозибали эканини ўзича ҳис қилар ва шу хаёлда яшарди.


Мендан доим бир нарсани эшитгиси келарди. Севдим дейишимни, у сиз яшай олмаслигимни билгиси келарди. Бироқ унинг севгига қанчалик муҳтожлиги бўлса, менинг шунчалик қочишим бор эди.

Севги мен учун болалар уйида товоғимга солиб берилган овқат эди. Меҳр эса, мен учун ҳар байрамда ва рамазон ойида ёрдамсевар кишиларнинг келтирган ширинлиги эди. Жасмина аёл киши бўлгани учундир севилишни истар ва буни эшитгиси келарди. Менинг еримда ким бўлса ҳам унга бироз далда бўлса, икки одамдек сўз айтса, ошиқ бўлиб кетадиган турдан эди Жасмина.


Фақат Баҳор фарқ қиларди. Унинг ўзига тортадиган жозибаси бор. Жасмина қанча гўзал бўлмасин, сохталик кўпдек туюларди. Баҳорда эса табиийлик барқ уриб турарди. Бек ва бошқалар биз яшаб турадиган уйга меҳмонга келадиган бўлишди. Бозорлик қилиб уйга келаётганимизда Баҳорни уйнинг кўчасида учратдик. Бекнинг дарров сўлаги оқди.

Қизнинг ўша куни ясаниб –безаниб олишини ҳеч кутмаган эдим. Қанча қаршилик қилиб уни орамизга қўшилишини истамасам шунча таклифни рад этмай орамизда ўтирди. Бизнинг давра ичкилик, тамаки ва турли уят суҳбатлар ҳамда ҳақоратлар давраси саналарди.

Шерикларимга шарт қўйдим. Қиз бизнинг орамизга келса унга нисбатдан кўча қизи муомаласи қилиш йўқ дедим. Буни ким қандай тушунди билмадим. Фақат Бек унга кўз тикиб бўлганди. Ўйин баҳонаси билан қизга яқинлашмоқчи бўлди. Кутилмаган ходисалардан, ўша куни баъзи сирларнинг очилиши ва ниҳоятида уларнинг уйдан кетиши билан якун топди. Ўйин пайти Баҳорнинг берган жавоби қизиқ бўлди. Илмоқли гаплар айлансада, фарқига бормай шунчаки бизга мослашишга урингани менда шубҳа уйғотганди.


Жасмина ҳамманинг олдида унга севгимни изҳор қилишни истаганида у жавобдан қочганимни бошқача қабул қилди ва яна аламини ичкиликдан олганди. Бекнинг ниятини билганимдан унга ҳам бироз қитмирлик қилиб уйдан кетишига сабаб бўлдим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
116🔥59👏22😍8👍4😇1
#ижара_ҳаётлар

126-қисм

Баҳорни оила қизи деб бекорга айтмадим. Ташқаридан кирганимда ҳали ҳам ичиб ўтирган Жасмина аксига, Баҳор атрофни йиғнашга ўтган экан. Унга ошхонада яхши гап билан Бек ва менга ўхшаганлардан узоқ туриши кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлдим. Шунча кузатувим ичида бир марта ҳам ўзига қараб, безаниб юрган қизни кўрмаганимдан унга бу борада кесатиб гапирдим.


Кўзлари тик қарасада, икки бети қизарди. Баҳор Бекка мос қиз эмас эди. Ҳатто ҳеч биримизга мос эмас эди. Бир қизни ўзимча ҳимоямга олганим, бошқа бир содда ва тоза оила қизини ўтга отилишига қараб тургим келмади. Менга қарашларини ўзгартирмасин дея Жасминага ҳиди ўтириб қолгани ва буни менга ёқмаганини билдирдим.

Аслида эса акси эди. Бизнинг носоғлом ҳаёт шаклимизнинг бир зарраси унга тегишини истамадим. Ишим сабаб кўп ҳар хил давраларда бўлардим. Қишлоқдан ёки чекка вилоятлардан пойтахтга ўқишга деб келган қизларнинг “Катта акалар” даврасига балки адашиб балкида ўз хоҳиши билан бўлсада, кириб қолганига ва қизларнинг хўрланган, таҳқирланган ҳолатларига гувоҳ бўлгандим.

Мен иш бошида ичиб турли кайф берувчи нарсалар истеъмоил қилмаганимдан, у ҳолатларнинг шоҳиди бўлиб, индолмай қолардим. Бир кун юришга қийналиб, азонда бир хонадан эмаклаб чиққан қизни кўриб унга рахмим келди. Тонггача бақир- чақирини эшитсамда бир нарса қилолмай охрана билан шунчаки ўтиргандим. Бировга билдирмай сўрадим, нега буни ўзига раво кўрганини билгим келди.

Жавоби эса мени ҳайратга солганди. “Пул керак эди, нима қилай”,-деганди. “Катта” давраларда энди иш бошлаган пайтларим эди. Бошида рахмим келган қизларни,яна қайтиб ўз хоҳишлари билан келганини кўриб менинг ҳам дийдам қотганди. Балки яна шу сабабдан Баҳорни мен кўрган давлардан узоқ туришини истадим. Бироқ бир эмас, икки- уч марта бошқа бошқа йигитларнинг унинг атрофида кўриб ҳайрон қолдим.

Отаси келишини айтганида шундоқ ҳам иш бор эди кетар эдик. Бироқ пули йўқолганини айтиб уйдаги жанжал кайфиятимни бузиб бўлганди.


“Сен олдингми пулни тўғриси айт!”,-деб Жасминадан йўл бўйи сўрадим, қасамлар ичди.


Етиб борган манзилимизда қилган харажатларини кўриб, ундан шубҳаландим. Ишим тоғ ён бағридаги дачада эди. Бизникилар ҳам шу баҳонада дам олишини айтганида яқинроқдан улар ҳам ижарага жой олишди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
104🔥58👏18🤨10👍4
#ижара_ҳаётлар

127-қисм

Ишим битгач улар олдига келганимда, Баҳорнинг пулини Жасмина олганига юз фоиз амин бўлдим. Чунки буюртма қилинган ичимликлар бу тўданинг чўнтагидан осонликча чиқмас эди.

Баҳорнинг пулини қолганини сарфлашга шаҳарга қайтганимизда, Жасминанинг Нона билан кетганида ишончим комил бўлди. Уйга келганимда Баҳор билан яна тўқнаш келдим. Ўзи кайфиятим йўқ эди. Ҳар хил гап билан асабларимга тега бошлади.

Ва ўзимни назорат қила олмайдиган ҳолат яшанди. Унинг олдида иродам ожизлик қилиб... қилмаслигим керак бўлган ишни қилдим.


Баҳорга унут дедим лекин энг кўп ўзим эслай бошладим. Худди оловдек эди. Яқинига борсам мени куйдириб ҳалок қиладиган. Узоқлашсам ичим музлаб кетадигандек. Менга ўхшган, кўча қизлари билан юрган йигитлар Жасмина ва унинг туридагиларга, мен Баҳорга яқинлашгандек яқинлик кўрсатмас эди.

Бу эркаклар орасида бир қоидадек гап эди. Кирли тушунча ва кирли фикрларнинг, ўзича тозалик сақлаш усули эди балким. Аммо Баҳорнинг у қўрқоқ ва ҳаяжони менга бошқа туйғуларни яшатганди. Энг ёмони у уйига кетганида бўлди.

Қулфини ўзим ўрнатган хонаси олдида бир- икки тикилиб қолган пайтим ўзимни койиб четга ўтдим.

Унга жазо бериб совуқда қолдирганимда ҳам бунчалик жоним оғримаган эди. Унга лойиқ эмаслигимни билиб қанчалар ичдан эзилсам,оиласининг уни турмушга узатишини эшитиб баттар қийналдим. Менинг унга берадиган ҳеч нарсам йўқ эди. Ҳаммасидан аввал бир оила, мендек ташландиққа қизини ишониб бермасди.

Рақами аллақачон менда бўлсада, янада худди ундан олгандек бўлиб сўрадим. Мени деб беътоб бўлганида ҳам ич –ичимдан бир ерларда оғриқ ҳис эта бошлагандим. Унга деб пиширган овқатимни есин истадим. Аммо ғурури тутиб қуруқ нонга осилганида яна ўзимни тута оломадим. Унга ранжида этувчи жумлалар қурдим.

Кўзларида кўрдим хафалигини. Мажбур эдим. Оиласи мендан минг чандон яхши номзод топганди. Тилимни тута олмай, унга овқат қилиш баҳонасида бир нарсалар вайсадим. Кўзларидаги ҳайрат учқунлари бир неча дақиқада биздан мумкинлигини айтгандек бўлсада, сўнги паллада гапни бошқа ёққа бурдим. Бир пайтлар акадек маслахат берганимни эслатдим.


Ким овқат масаллиқлари билан кўнглини очибди? Сенинг ҳисларинг мана шу овқатчалик Тимур. Пишганча ҳаяжон, еб бўлгач эса меъда оғритарди. Мен у қизга лойиқ эмас эдим. Ҳатто бу уйнинг тўлиқ эгаси эмаслигимни билмасди.

Ким унга нима ўргатди билмадим. Бироқ,Тўлқин мендан бошқасига хабар берса, бу қизнинг боши балодан чиқмасди. Ўзи ҳам ўта қизиқувчан. Биз йўқлигимизда хонамизни текшириб, Жасминанинг кийимларини йўқ қилганди.

Мен ўзимни назоратга олишга урунган вақтим Баҳорнинг менга ҳислари пайдо бўлишини олдини ололмадим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
153🔥58👏36👍17🕊5😍1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
24
м Нилуфардай қизга уйланмоқчи бўлаяптими? -деб Мастура ер муштлаб қарғанди. - Мен эртагаёқ қизнинг уйига бориб бор гапни шартта-шартта айтаман. Менинг ўғлимдан афзал кўрганларинг шуми, деб тўпалон кўтариб бўлса ҳам фотиҳани буздираман.
-Йўқ опа, ундай қилманг. Бунақа ишда шошма-шошарлик ярамайди. Яхшиси буни менга қўйиб беринглар. Ўзим бориб директор поччасига ва дадасига ётиғи билан тушунтираман. У ёғини кейин ўзларинг давом эттираверасизлар.
-Миркомил тўғри айтаяпти. Яхшиси ўзи борақолсин, -деб Жавлонбеков Миркомилнинг гапини маъқуллади.- Сен борсанг ўйламай гапириб , бўладиган ишни ҳам бузиб келасан. Чунки феълингни яхши биламанда.
Миркомил поччасига ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиш ва шу йўл билан унинг илтифотига эришиш имконияти пайдо бўлганидан ўзида йўқ севиниб кетди.
-Ташвишланманглар, бу ишни кутганларингдан ҳам зиёда бажараман,- деди.
-Бунга шубҳамиз ҳам йўқ. Қўйиб беришса осмондаги юлдузни бенарвон урасиз,- деди Жавлонбеков. Мастуранинг лабини тишлаб бош чайқаб қўйганини кўриб Миркомилнинг елкасига қўлини қўйди.- Агар шу ишни айтганингиздай қилиб бизни хурсанд қилсангиз ўзингиз ҳам хурсанд бўласиз. Халиги ишни тинчитишга юз фоиз кафолат бераман. Ундан ташқари, кейинчалик ҳам зарур бўлганда ёрдамимни аямайман.
-Жиянинг ҳам, мен ҳам бу хизматингнинг қадрига етамиз,-деди Мастура.
-Опа, нима деяпсиз? Мен сизлардан бир нима таъма қилиб бу ишга қўл ураяпманми?-деди Миркомил ўзини хижолат бўлгандай кўрсатиб,- Нима қилсам бегона учун эмас, жияним учун қилаяпман-ку.
-Ҳа майли, бу масалани ҳал бўлди, деб хисоблайлик. Энди овқат масаласи қачон ҳал бўлади?-деди кайфияти Жавлонбеков қўлларини бир-бирига ишқалаб.
-Уни ҳам ҳозир ҳал қиламиз,- деб Мастура ошхона томонга бўйнини чўзиб қаради.-Мавжудахон, овқатингиз тайёрми? Тайёр бўлса олиб кела қолинг.
-Шундай хизматга бел боғлаган қайнимни тузукроқ сийламасак бўлмас. Ойиси, нозик меҳмонларга атаб олиб қўйган конъякларддан бирини олиб чиқ,- деди Жавлонбеков сахийлиги тутиб.
-Йўғ-е, овора бўлманглар,-деди Мирҳайдар оғзининг суви қочиб.
-Овораси борми, укажон. Сендан конъяк айлансин,-деб Мастура елкасига қоқиб қўйди.

Искандар эртага бўладиган йиғилишга тайёрланиб ўтирганида «мумкинми», деб котиба кирди.
-Кечирасиз, Искандар Рахматуллаевич, бир киши ҳузурингизга киришга рухсат сўраяпти. Шахсий иш билан келибди,-деб котиба дафтарчасига қараб олди.- Миркомил Шарипов экан.
-Шахсий иш билан бўлса тушдан кейин келинг, демадингизми?- деди Искандар.
-Айтдим, лекин жуда зарур иши бор экан. Кўп вақтини олмайман, деяпти.
-Майли кирсин,- деди Искандар ноилож.
Котиба «хўп», деб чиқиб кетди. Салдан кейин ўрта бўйли, сарғимтир юзли, кўк кўзлари ўйнаб турган киши кириб келди. Искандар унга кўзи тушиши билан аллақандай нохушликни хис қилгандай бўлди. Шундай бўлсада ўрнидан туриб кўришиш учун қўл узатди. Бу Миркомил эди. Қўш қўллаб тавозе билан кўришиб, ўзини таништираркан, Жавлонбековнинг қайниси эканлигини ҳам қистириб ўтишни унутмади.
-Жуда яхши, ўтиринг,- деб Искандар ўтиришга жой кўрсатди. Миркомилнинг келишининг сабабини англаган бўлса ҳам сўради. -Келинг, хўш хизмат?
Миркомил кўрсатилган жойга ўтириб хол-аҳволиин қайта-қайта сўради. Бу сермулозаматликдан энсаси қотган Искандар уни тўхтатиб сўради.
-Раҳмат. Сиздан илтимос, тезроқ мақсадга ўтсангиз. Вақтим зиқроқ эди.
-Мени Зиёвуддин поччам юбориб, сиздан анчагина хафа эканликларини айтиб қўйишимни тайинладилар.
-У кишининг мендан хафа бўлишлари ўринсиз. Нилуфар менинг қизим эмаску, ҳал қиладиган бўлсам. Ота-онаси бор. Мен…
-Сиз ҳам бегона эмасиз-ку,- деб Миркомил унинг гапини бўлди.- Гапингизни ўтказишга ҳаққингиз бўлса керак? Гапингизни ерда қолдиришмас.
-Балки гапингиз тўғридир,- деди Искандар унинг будан жаҳли чиқиб.- Ўзимга боғлиқ бўлган ҳаммасини қилдим. Лекин фойдаси бўлмади. Қизнинг ўзига анча гапирдим. Ота-онасига ҳам тушунтирдим. Яна нима қилай? Нилуфар бировнинг гапиган кирадиган қиз эмасда. Ҳатто баъзан ота-онасига ҳам ўжарлик қилади. Очиғи, у Жавлонбеконинг оиласига тўғри келмайди. Севган йигитим бор, ундан бошқасига ўлсам ҳам тегмайман, деб оёқ тираб олганидан кейин у айтган
йигитга унаштирдик.
-Эшитдик, бир ишчига бер
177🔥58👍26😨19😍6🌚21😇1
ҚОРА ИШЧИ!

Инсон яшаган сари кўп нарсага гувоҳ бўлади. Кўриб кўриб ўрганади. Ибрат олади. Роса тажрибали бўлган вақтида эса, умр оҳирлаб қолган бўлади.

Деярли ҳар куни ҳар ҳил инсонлар билан гаплашаман. Ичида нафратланадиганларим ҳам, ибрат оладиганларим ҳам топилади.

Истанбулга илк маротаба келган меҳмонларнинг аксарияти мендан маслаҳат сўрашади. Вақтим бўлса бирга айланаман. Вақт топа олмасам йўл кўрсатаман.

Ўтган йили эди. Тошкентдан тутинган синглим Назокат қўнғироқ қилди. У билан гаплашсам мазза қиламан. Мендан кичкина бўлса ҳам чиройли маслаҳат беради. Тошкентда нима ишимиз бўлса хал қилади. Бу сафар тортиниброқ гап бошлади.

- Сабо опа, Истанбулда меҳмонлар бор. Вақт топиб айлантирсангиз ҳурсанд бўлардим.
- Майли, сиз учун вақт топаман.
- Раҳмат, опажон. Телефон рақамларини ёзиб юбораман. Сизникини ҳам уларга бериб қўяман. Диля опа яхши аёл. Турмуш ўртоғи катта лавозимда ишлайди. Саёҳатга битта дугонаси билан боришган. Меҳмонхона манзилини ҳам ёзиб қолдираман. Қийналмай топиб оласиз.

- Ҳммм... Назокат катта лавозимли аканинг аёли ҳам катта димоқ бўлмаса бўлди. Биласизку, мен юқори тоифалилардан узоқ одамман. Менга ўзимизга ўҳшаган оддий одамлар бўлса, янада яхши.

- Кўрмасдан баҳо берманглар. Ҳозиргина Диля опага шундай дедим. Телеграмдаги расмингизни кўрибди. Немисларга ўхшар экан, жудаям кибрли аёлга ўҳшаяпти деди. Майли, танишиб оларсизлар.

Эртаси куни мен борадиган меҳмонхона Султон Аҳмеднинг энг энг қиммат меҳмонхонаси экан. Қийналмай топдим. Пулинг бўлса энг қимматида қоларкансанда деб қўйдим ичимда. Рўйҳатхонада ўтирган йигитдан меҳмонларимни чақиртирдим. Ҳозир димоғидан қурт ёғиладиган, олтинга кўмилиб, босар тусарини билмай қолган аёллар чиқади деб кутиб турдим.
Кўринишидан ёшини аниқлаб бўлмайдиган, оддий, бежирим кийимлари ўзига ярашган аёл кулиб яқинлашди. Салом бердим.
- Сабо, сизни ҳам ишдан қўйдик. Айбга буюрмайсиз.
- Овораси борми? Назокатнинг меҳмонлари менинг ҳам меҳмонларим. Хўш, қаердан бошлаймиз?
- Сиз қаерга олиб бораман десангиз биз розимиз.

Ўша куни кечгача жуда кўп ерларни айландик. Борган сари Диля опага меҳрим ошиб борарди. Кўп ҳаракатларидан ҳайратланардим.
- Баҳорда янги келин тушираман. Сарполарини шу ердан сотиб олай. Қаранг. Шуниси жуда чиройли экан. Иккитасини оламан.
- Иккита бир хилни нима қиласиз?
- Уйимда яна битта келин қизим бор. Иккаласи бир хил бўлиб юришсин. Каттам бу рангни яхши кўради. Бўлажак қизимни дидини билмайман хали. Майли, келганида ўрганиб оламан.

Келинининг оёқ ўлчамини билишига унчалик ҳайрон бўлмас эдим. Аммо бармоқ ўлчамини ёддан билиши, қайси рангни ёқтиришигача эътибор қаратадиган қайнонага ҳавасим келди.
Кечки пайт уларни уйимга таклиф қилдим. Бошқа сафар деб кўнишмади. Бир кунгина айлантириб қочиб қоламан деб ўйлагандим.Нимагадир,яна улар билан айлангим келди. Эртага вақтли келаман деб ҳайрлашдим.

Эртаси куни Харун билан бирга бордим. Тўпқопи саройини айландик. Жуда чарчадик. Салқин ерда бироз дам олиш учун ўтирдик. Ёнимиздаги ариқда сув оқарди. Харун ўйинчоқ кемасини олиб сувда ўйнай бошлади. Бирпасда кийимлари хўл бўлиб кетди. Тўполончимга қўшилиб сув ўйнадим. Кейин Харунни кийимларини алмаштирдим. Диля опа савол бизга тикилиб турган экан. Савол назари билан унга қарадим.
- Сабо, жуда кенг экансиз а? Кийимингни хўл қилдинг деб болангизни уришиб ташласангиз керак деб ўйлаган эдим. Қарасам бирга ўйнаяпсиз. Хавасим келди. Энди набираларимни уришмайман. Кийимларини алмаштириб қўйса кифояку. Бола ҳам ҳурсанд. Тўғриси қойил қолдим.
- Опа, сиздан ҳам кўп нарса ўрганяпман. Аллоҳ насиб этса, сизга ўҳшаган қайнона бўламан.
Икки кунлик бирга ўтказган вақтим мобайнида кайфиятим аъло даражада эди. Диля опа ва дугонаси Нодира опа билан опа сингилдек бўлиб қолдик. Фикрим ҳам ўзгарди. Ҳамма амалдорларнинг аёллари ҳам кибрли бўлавермас экан.Орадан бир ой ҳам ўтмади. Яна Ўзбекистондан қўнғироқ бўлди. Бу сафар дугонам Шаҳло илтимос қилди. Битта синглимиз бор. Эри катта ишда ишлайди. Сизга ҳаражат қилдирмайди. Фақат айлантирсангиз бўлди деди.
132👍16🔥11🕊1😇1
Ишимларим кўп эди. Яна йўқ дея олмадим. Яна бир меҳмонимиз ҳурсанд бўлсин деб меҳмонхонага бордим. Файеда анча кутиб қолдим. Баланд пошнали туфлида, қиммат кўйлак кийган аёлни кўриб ўрнимдан турдим. У йўл йўлакай бошдан оёқ менга разм солишга улгурди. Ўзимни ғалати ҳис қилдим.
- Сабошка, привет.
- Ассалому алайкум. Хуш келибсиз.
Кейин баланд пошнали туфлисига ишора қилдим.
- Истанбулнинг кўчалари нотекис. Қийналиб қолмасмикансиз?
- У тебя машина нету?
- Машинада ҳам, таксида ҳам айланиб бўлмайди. Тирбандликда қолиб кетамиз. Жамоат транспортлари энг қулайи.
- Ай, автобус, трамвай менга тўғри келмайди. Давайте такси билан борамиз.

Унинг айтганини қилиб таксига ўтирдик. Беш дақиқа ҳам юрмадик. Тирбандлик бошлади. Бир соатдан ортиқ қолиб кетдик. Фурсатдан фойдаланиб Наргизани гапга солдим. Эри катта ташкилотнинг раҳбари экан. Иккита фарзандига энагаси қараб қолибди. Олийгоҳни битирибди. Лекин арзимаган маош учун давлат ишида ишламас экан. Эрининг вақти бўлмагани учун саёҳатга ёлғиз чиқар экан. У ҳам мендан нима иш қилишимни сўради.
- Ошпазман. Лекин касаллик сабаб ҳозир ишламаяпман.
- Вой, ўқимаганмисиз?
- Ҳа, иложи бўлмади. Техникумни сиртдан ўқидим. Ҳозир фарзандларимни ўқитяпман.
- Ҳа ўқитинг. Яхши ишларга жойлаштиринг. Бўлмаса сизга ўҳшаб қора ишчи бўлиб юришади.
- Қора ишчи...?
- Эрталабдан кечгача ёғ, тер ичида ишлайсизда. Макияж қилолмайсиз, оқиб кетади. Тирноқларингизга маникюр бегона. Мен чидай олмас эдим.
- Қора ишни ҳам кимдир қилиши керакку. Ошпазлик учун ҳам истеъдод керак.

Бирозгина кўнглим оғриди. У менсимаётган касбимни жудаям соғингандим. Қора ишчи бўлсам бўлибман. Муҳими, халоллик эмасми.

Яхши ҳам телефоним чалди. Суҳбатимиз узилди. Битта касал ватандошимизга ёрдам бериш учун югураётган эдик. Наргиза киприк қоқмай сўзларимни эшитиб ўтирди. Телефонимни ўчирдим. Наргиза қошларини чимириб гап бошлади.
- Бу ишда ҳам анча пул бўлса керак. Қанчаси сизга қолади?
- Қанақа пул?
- Ҳозир гаплашдингизку. Минглаб долларлар ҳақида.
- Ҳамюртимиз касал. Ёрдамга муҳтож. Савоб иш пул қаршилигида қилинмайди.
- Қўйсангизчи, текинга мушук офтобга чиқармиди.

У кун кеч бўлиши жуда…
100🤨33🔥12😢12🙈6😨2🌚1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
м Нилуфардай қизга уйланмоқчи бўлаяптими? -деб Мастура ер муштлаб қарғанди. - Мен эртагаёқ қизнинг уйига бориб бор гапни шартта-шартта айтаман. Менинг ўғлимдан афзал кўрганларинг шуми, деб тўпалон кўтариб бўлса ҳам фотиҳани буздираман. -Йўқ опа, ундай қилманг.…
ибсизлар.
-Бу нима деганингиз? Сизнингча ишчи одам эмасми?-деди Исканджар бу очиқ андишасизликдан аччиқланиб.- Менинг ҳам дадам ишчи бўлганлар. Бунинг учун ор қилмайман. Лекин у йигит ишчи бўлиб қолмайдии. Икки йилддан кейин олий маълумотли муҳандис бўлади.
-Кечирасиз, мен ундай демоқчи эмасдим,-деди Миркомил хатога йўл қўйганини тушуниб қолиб.- У Нилуфарнинг тенгимаслигини айтмоқчи эдим, халос.
-Тенги бўлмай нима қилибди? Чўлоқмикан ёки кар-соқовмикан?-деди Искандар киноя билан.
-Сиз яна гапингизга тушунмадингиз. Унинг ота-онаси…
-Ҳа энди тушундим гапингизга,- деб Искандар зарда билан гапини бўлди.- Унинг ота-онаси йўқлигини айтмоқчисиз, шекилли?
-Бутунлай бошқа гапни айтмоқчиман. Унинг ўтмишидан бутунлай беҳабарга ўхшайсизлар, -деди Миркомил кўк кўзларни сурбетларча тикиб.
-Очиқроқ гапиринг, унинг ўтмишига нима қилибди? Одам ўлдириб қамалиб чиқибдими?
-Агар очиғини айтсам, отаси кимлигини ҳатто онасининг ўзи ҳам билмаса керак. Чунки у бузуқ аёл бўлган. Энг ёмони, қамалиб чиққани росст. Тўғри, одам ўлдирмаган, лекин жинояти одам ўлдиргандан ҳам ёмонроқ.
-Қамалган?! Нима учун?!- Искандар ҳайратланиб сўради.-Нима учунлигин биларсиз?
-Ҳа, қамалган. Нима учунлигини айтсам ишонмасангиз ҳам керак. У вояга етмаган қизни зўрлаган. Яна кимни денг, синглисини. Ҳа, ўз туғишган синглисини. Шундан кейин синглиси ҳам ножўя йўлга кириб кетган. Ҳазир уйдан кетиб қолган, қаердалиги ҳам номаълум,-деди Миркомил совуққонлик билан.
-Нималар деяпсиз, Самандарнинг ундай қилиши мумкин эмас,-деб Искандар ўрнидан туриб кетди. Столни айланиб ўтиб Миркомилнинг рўпаоасида тўхтади. -Сиз буларни қаёқдан биласиз?
-Бунинг аҳамияти бўлмаса керак?-деб Миркомил негадир ўтирган стулни орқага сурди.- Нима бўлганда ҳам ишонингизга тўғри келади. Ишонмасангиз ўзидан сўрай қолинг. Лекин тўғрисини айтадими, йўқми, билмайман.
Искандар жойига бориб ўтирди. Қўлларини қовуштирганича бир нуқтага тикилиб қолди. Ҳозиргина эшитганлари бутунлай саросимага солиб қўйганди. Миркомил режаси амалга ошаётганини тушуниб севиниб кетди. Лекин буни сездирмасликка уриниб Искандарга ҳамдардлик қилган бўлди.
-Искандар ака, сиз кўп куюнаверманг. Ҳали ҳеч нима бўлмаганку. Фотиҳани бузасиз, ана масала ҳал бўлади. Бундай ишларни қилган йигитни куёв сизнинг ҳам, Нилуфарнинг ота-онасининг шаъниларингга тўғри келмаса керак. Ахир бузуқчилик Самандарнинг қонида бор. Кейин ҳам шундай ишларни қилмаслигига ким ҳам ишонарди.
Гапинг тугадими, дегандай Искандар унга қаради. Бунинг маъносига тушунмасдан Миркомил гапида давом этди.
-Поччам ҳали Нилуфарни келин қилиш ниятидан қайтганлари йўқ. Ўғли ҳам бошқаси керакмас, деб ўжарлик қилаяпди. Шундай қиз кўчада қолмайди. Қўрқмасдан фотиҳани бузаверинглар. Жавлонбеков ҳам бу ишингиздан хурсанд бўлиши аниқ. Сизга керак бўлганда ёрдамини аямайди.
-Майли, бу ёғини ўзимиз ҳал қиламиз. Бораверинг, сизга рухсат,-деди Искандар унинг юзига қарагиси ҳам келмай.
-Искандар ака, кечирасиз вақтингизни олганим учун. Маслахатимни бир ўйлаб кўрарсиз, деб умид қиламан,- деб Миркомил чиқиб кетаркан, Искандар ҳайрлашишни ҳам лозим кўрмади.
Миркомил завод дарвозаси олдида қолдирган машинасига ўтираркан, ишни қойилмақом бажардим, деб ҳисоблаб ўзида йўқ ҳурсанд эди. У Нилуфарни жиянига олиб бериб поччасининг илтифотига эришиш учунгина жон куйдирмаётган эди. Имкониятдан фойдаланиб Самандардан яна бир марта ўч олмоқчи эди.
«Бу ҳали бошланиши,- деб тишларини ғичирлатиб ҳаёлидан ўтказа бошлади.- Самандар, сенга ҳали кўп панд бераман. Умрбод таъқиб қиламан. Ҳар қадамда оёғигдан чаламан. Ҳотиржамлик нималигини билмайсан. Умринг ҳадиксираш, хавотирланиш билан ўтади. Миркомилга қўл кўтаришнинг оқибатини ўлгунингча эслатиб тураман. Қилган ишинг учун ҳали кўп пушаймон бўласан».
Миркомилнинг ишлари жуда кўп эди. Келаётган молларни қабул қилиб олиш, синчиклаб сифатини текшириш ва битталаб санаб олиш, керакли жойларга тарқатиш. Кирим-чиқим қоғозларини тўлдириш. Одатда бундай ишларни ўзи қиларди. Ёрдамчиларига ишонмаганидан эмас, балки «олди-берди» пайтида анча- мунча нарса ундириб олиш мақсадида шундай қиларди. Ундан ташқари айни кунларда базада текширув бўлаётгани учун эртадан кечгача шу
167😨61🔥49❤‍🔥3😍3👍2🕊1🌚1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏228🔥3😇3