ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
38.1K subscribers
4.67K photos
4.08K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏28😍7🔥32
#ижара_ҳаётлар

122-қисм


Т И М У Р





Баъзи ҳаётлар ўтиндек. Қуруғи олов ёқишдан бошқасига ярамас кишилардек бўлади. Бир учқуни билан борлиқни ё исита олади ёки ёппасига ёндиради. Ота-онаси вос кечиб, давлат зиммасига ташлаган, саҳоватпеша инсонлар ёрдами билан ўсган болалардан бири эдим.




Исёним ичимда, курашим ўз қоним билан эди. Чунки йиллаб қайтишига умид қилган оиламнинг мени бутунлай унутгани ҳақида жуда кеч билдим. Билган куним болалар уйидан қочдим. Ўшанда танишдим кўчанинг совуқ ҳавоси билан. Безори дўстларни шунда топдим. Аммо давлат доим меҳрибон эканини исботлаб мени ҳар сафар топиб келди. Мен эса қайтмадим аҳдимдан. Рустик, Бек ва яна бир неча дўстим оммавий қочишларимиз билан машхур эдик.



Ёшлик шу билан ўтди. Токи маҳалладаги оқсоқоллар, тарбияси оғир болалар билан ишлаб ҳар биримизни алоҳида ҳунар ва касб ўрганишга йўналтирганга қадар. Менга бир ошпаз амакининг олдида ер топилди. Ундан миллий таомларнинг сирларини ўргандим. Шу одамнинг шогирди, мени катта ресторанларга аввал оддий ёрдамчи, сўнг катта шеф бўлишимгача ёрдам беришди.



Ҳаёт мен учун эскидан қолган дўстларим ва кимсасиз кункарим билан давом этарди. Клубларнинг бирида бир кун Жасмина билан танишдим. Ичкилик ва янги танишувларнинг охири нима билан тугаши доим маълум. Тонгда бир квартирада кўзимни очганда, Жасминанинг сиртидаги яраларга кўзим тушди.



Тунда ичкиликнинг дастидан фарқига бормаган эканман. Бир кунлик муносабатим, шунчаки ёнимда юрийдиган ҳолатга айланди қолди. Унинг қийноқларга бой ўтмиши бор эди. Ёлғиз ва ҳимоясиз эди. Унга рахмим келганди. Чунки эркакларнинг ниятини ва шавфқатсизлигини яхши билардим. Уни бир шарт билан олдимда тутдим. Ҳеч қандай ваъдаларсиз мен билан қола олишини айтдим.


Фақат ахмоқ қиз кўнглини бериб қўйганини ҳар сафар ичиб олиб мастлик баҳонасида айтарди. Бошида бош бўлмаган, эгасиз ва ҳеч кимга қизиғи бўлмаган хазон барглари каби эдик. Сўраб тергайдиганимиз йўқ эди. Нимани тўғри деб билсак шуни қилардик. Бизнинг танишлар ҳам ўзимизга ўхшаган кишилар бўларди. Бир даврада танишиб ошна бўлганим бир йигит бор эди. Унга жуда кўп марта пул бериб ёрдам қилгандим. Фақат гиёҳванд модда билан ушланиб қамалди. Бисотида ҳеч нарсаси йўқ эди. Қандай бўлди билмадим. Бир уй меърос қолди деб менга қамоқхонадан хабар жўнатди. Ва ҳаммаси шундан бошланди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
109👏37🔥34🤨17👍5😍1
#ижара_ҳаётлар


123-қисм



Зулмат кишини ҳар доим мавҳумликка чорлаб, ўзлигини йўқотишга сабаб бўлади. Атрофимдаги кишиларнинг қилган ишидан кўра, менга бўлган муомаласига қарардим. Балки хатодир, балки энг тўғриси шудир. Эски ошналаримдан бири бўлган Тўлқинни яхши танир эдим. У билан кўп маротаба олди- берди қилгандим. Аниқроғи, у доим мендан оларди. Беришга келганда эса, ҳамма вақт ҳам қўлида маблағи бўлмас эди.

Бу борада унга ҳеч қийинчилик туғдирмаган эдим. Уйим йўқ, оилам йўқ шунчаки кунимни яшаб кетадиган инсон эдим. Шундан бўлса керак, Тўлқининг менга жўнатган хабари билан бошимга шунчаки можаро олганимни билмасдим.


Унга мерос қолган уйнинг сотилиш нархи ва менга ваъда қилинган тенг ярмига қизиқиб, хужжатларни қабул қилиб олдим.

Қамоқдаги дўстимнинг, вақтида берган пулларимни қайтармоқчи бўлган усули, кутилмаган ходисаларга дучор қилганди. Тўлқин билан адвокатлар орқали гаплашганимда, ёлғиз меросхўр эканлигини айтганди. Фақат ҳақиқат ундай эмас эди. Хужжатларга кўра, Севта деган аёлнинг, бир қизга васият қолдирган қоғози бор эди. Бу чалкашликни ҳеч ким тушунмай қолди. Светанинг имзоси сохта эмас. Яна нотариус олдида гувоҳлар шоҳидлиги ҳам бор дейилган. Мен бу ишнинг ичида бир иш борлигига шубҳа қилдим.


Тўлқинга хабар жўнатганимда, Светанинг бундай иш қилганига ишонмаслигини такрорлади. Шерик меросхўр кимлигини билиш учун уни бироз суриштирдим. Светанинг уйига унча узоқ бўлмаган бир тур фирмада оддий ходим бўлиб ишлайдиган Баҳор исмли қиз экан. Ўша тур фирма офисига оддий мижоз сифатида бориб, бир- икки саёҳат ҳақида сўрагандек бўлдим. Мақсад қизни яқинроқдан кўриш ва таниш эди. Менга бошқа агент хизмат кўрсатди.


Уни фақат зимдан кузата олдим холос. Кийиниши оддий, ортиқча пардози йўқ, сочларини юқоридан турмаклаб бир қора қалам билан тутқазиб қўйган. Қизнинг муомаласига эътибор бердим. Ҳақиқий сотув менежерига ўхшарди. Ёнида ўтирган бир жуфтликка энг қиммат турлардан бирини сотишга муваффақ бўлди. Ишини яхши биладиганга ўхшарди.

Бир неча кун шунчаки кузатдим. Уйдан ўқишга, ўқишдан ишга ва яна уйига борадиган оддий меҳнаткаш қиздек кўринди. Тўлқининг уй калитини қаердан топишим мумкинлигим ҳақида жўнатган хабари билан уйга кундуз куни бордим. Қиз уйда йўқ эди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
119🔥41👏28👍14😍3
#ижара_ҳаётлар

124-қисм

Ҳамма ерини бир тафтиш қилиб чиқдим. Ёлғиз яшашини билдим. Бу қизни шунчаки уйдан қувишни имкони йўқлигини билгач, мен ҳам кўчиб келадиган бўлдим.

"Албатта розиман!",-деб Жасмина таклифимга кўнди.

Негадир у қиз билан бир уйда ёлғиз қолишга тортиндим. Туришидан оила қизига ўхшарди. Балки бориб жойлашиб олсам, ўзи уялиб чиқиб кетарди. Шунинг учун Жасминани мен билан у уйга вақтинча яшаб туришини сўрадим.

Бизни уйда кўриб, қўрқиб кетган Баҳор, аввал ҳақ талаб қилди. Унга қўлимдаги хужжатнинг фақат телефондаги расмини кўрсатдим. Мен ўйлаганчалик ақлли қиз эмас экан. Шунчаки қаради лекин у ердаги исм ва ёзувга эътибор бермади. Жасмина билан илк кундан бир -бирини ёқтиришмади. Бунга унинг кийимларини рухсатсиз олиб кийгани ҳам баҳона бўлди. Ишлар камлигидан деярли ҳар куни уйда эдим. "Катта акаларнинг" шахсий ошпазлигини қилардим. У ердан олган пулим орада ишламай ётишимга етарди. Туғилган кун, гап ва чойхоналар ташкил қилинган кунлари қайси вақт бўлмасин бориб ишлаганим етарди. Ўзимни бир ерга оид ҳис этмас эдим. Менинг дардим шу куним эди холос. Тўлқиндан оладиган пулимга ҳам унчалик муҳтож бўлмасамда балки чет элга кетарман деган тушунча пайдо бўлганди.


Уйда бўлган вақтим, қизнинг еб ичиши диққатимни тортди. Биз ота -онасиз оила нима эканини билмай ўсганлар бу қиздан яхшироқ ва тартиб билан овқатланар эдик. Унинг ўзига яраша фақат қуруқ егуликлар харид қилиши, ё ўта дангасалигидан ёки вақти ва моддияти йўқлигидан деб билдим. Бир кун пиширган овқатимдан Жасмина билан жўнаттирдим. Фақат кечки пайт музлатгичда турганини кўриб кайфиятим тушди. Чунки менга ўхшаш ошпазлар ва пиширишни яхши кўрадиганлар тайёрлаган таомини биров еб кўришини ва таъми оғзида қолиб, олган лаззатидан завқланарди. Баҳорнинг феъл атворини тушунишда бироз қийналдим. Униндек қизлар мендек одамлардан доим узоқ юришини билардим. Уй ичида ҳали йўлакда, ҳали ошхонада тез-тез дуч келиш менга худди қувламачоқ ўйини эслатганди.

Фақат қочган ким қувалаган ким аниқ эмас. Бу вазият ичида Жасминанаинг рашки ортиқча бўлди. Унга ҳеч умид бермаган эдим. Лекин кундан –кун менга боғланганини билиш мени чарчата бошлади. Унинг бир одамга ўйнаш бўлиб яшаб юрган пайти кўрган муомаласи ва исканжасининг асари экан баданидаги у излар
...


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
👏8877🤨37🔥29👍8🕊3😇2
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
8👏6🕊1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
б Самандарни зимдан кузатарди. Унинг тоқатсизланиб тез-тез соатига қарашини, атрофга аланглаб излашини томоша қилиб завқланарди. Шу тарзда анча қийнаганидан кейингина яширинган жойидан чиқиб келарди. Бир гал эса « қийноқ» ҳаддан ташқари чўзилиб кетдими ёки…
.андан куйин.
-Лекин мен сизни қийнаганим йўғ-а?-деди Нилуфар эркаланиб.
-Аксинча, мен сизни қийнаяпман,-деди Самандар хўрсиниб.
Самандарнинг ўз онаси ва синглисии бошига шундай кунларни солишганида умуман аёл зотидан кўнгли қолиб кетганди. Қамоқдалигида аёллар шу бўладиган бўлса дунёдан ёлғиз ўтаман, деб аҳд қилганди. Агар Нилуфар учрамаганида бу аҳдида турарди ҳам. Шу қиз сабаб бўлиб аёллар ҳақидаги тасаввури ўзгарди. Шу билан бирга аввалги хулосаси бемаънилигини тушунди.
-Самандар ака, нега ўйланиб қолддингиз? –деб сўради Нилуфар унинг ўйланиб қолганидан ташвишланиб.
-Агар сизни учратмаганимда нима бўларди, деб ўйлаяпман. Лекин шунча ўйланганим билан ҳатто тасаввур ҳам қилолмаяпманн,-деди Самандар маюс жилмайиб.
-Мен ҳам,-деди Нилуфар бунга жавобан.
Бир-бирларига сўзсиз тикилиб ўтиришарнкан, ҳозирги айтганларини яна бир бор кўнгилларидан ўтказдилар. Фақат бир-бирлари учун яратилганларини яна ҳис қилишиб, қалбларида ўтли бир туйғуни ҳис қилишиб ўзларини бахтиёр хисоблшаётган эдилар.
Шундайгина қаҳвахона олдидан бир аёл икки боласини етаклаб ўтаётган эди. Кичигини қўлидан ушлаб олган, каттаси эса сал орқароқда атрофга аланглаганича келарди. Самандар ҳаёлига келган фикрдан қувониб кетди. Хали ичилмаган «Кока-кола»ни олиб панжарага яқин келди. Бола тўғрисига етганида сувни унга узатди. Кутилмаган инъомдан қувониб кетан бола рахмат айтишнги ҳам унутиб сувни олди. Буни кўрган боланинг укаси онсининг қўлидан чиқиб, менга ҳам беринг, деб чопиб келди. Нилуфар иккингчи «Кока-кола»ни олиб унга берди. Оналари ҳижолат бўлиб, мени роса уялтирдиларингда, деди.
Қаҳвахонадан чиқиб анча вақтгача айланиб юришди. Вақт анча кеч бўлиб қолгани учун Нилуфарнинг истаги уйга йўл олишди. Астагина кетиб боришаркан, Самандар гап қотди.
-Яна мўйловли дугонангникига бординми, деб ойингиз уришмайдими?
-Йўқ, айтиб келганман,-деди Нилуфар табассум билан.
Пиёдалар йўлакчасида қўл ушлашиб борарканлар, айни дақиқаларда ўзларини дуёда энг бахтли деб ҳисоблашаётгандилар. Бу бир умрга давом этишини жуда -жуда исташар эди. Лекин уларни олдинда нималар кутаётганини, қандай синовлар турганини таассавуур ҳам қилолмасдилар. Шундоққина йўл четида турган машина ичида ўтирган кишининг еб қўйгудай бўлиб қараб тургагига эътибор ҳам бермадилар.
Давоми бор.
🔥12686😨52👏27😇6👍2😍2🌚1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
.андан куйин. -Лекин мен сизни қийнаганим йўғ-а?-деди Нилуфар эркаланиб. -Аксинча, мен сизни қийнаяпман,-деди Самандар хўрсиниб. Самандарнинг ўз онаси ва синглисии бошига шундай кунларни солишганида умуман аёл зотидан кўнгли қолиб кетганди. Қамоқдалигида аёллар…
Ойнинг ўн беши. 9- қисм 

Жавлонбековнинг хашаматли ховлиси. Дарвозадан кирганда икки томонда данғиллама уй. Ҳовли ўртасида доира шаклида анвойи гуллар экилган гулзор. Ўртасида бежиримгина фаввора . Нарироқда баланд қилиб қурилган шийпон.
Кечки салқин тушиб, яйраб қолган Жавлонбеков шийпонда қайниси Миркомил билан нарда ўйнаб ўтирарди. Ўйин орасида кўк чойдан хўплаб қўярди. Жигари чатоқ бўлгани учун чой ва минерал сувдан бошқа ичимликлардан ўзини тийишга мажбур эди. Ўтган ҳаёти ва қилган ишларини айтиб мақтанишни хуш кўрарди. Ҳозир ҳам бу одатидан ўзини тиёлмай Миркомилга ўтмиши ҳақида мақтанмоқда эди.
Эҳ-ҳе, шу пайтгача қандай ишлар қилмадим, қандай лавозимларда ўтирмадим? Қанча давру даврон сурмадим, дейсиз. Тўғри, бир- икки марта қоқилдим, лекин йиқилмадим. Ошна- оғайниларим суяб қолишди. Албатта бекорга эмас. Икки сўм топсам бир сўмини уларга едирдим. Ҳозир замон шуда. Қуруқ қошиқ оғиз йиртар, деб бежизга айтишмаган-ку. Мана, уч йилдан бери ҳокимнинг биринчи муовиниман. Бу лавозим ҳам ёмон эмас. Лекин муовин барибир муовинда. Шунинг учун ҳоким бўлиш ниятини кўнглимга тугиб қўйганман. Ошна- оғайниларни ишга солиб анчагина харакат қилиб қўйдим ҳам. Энди буёғи омадга-ю, худонинг мархаматига боғлиқ. Ол қулим , деб юборса ажаб эмасда, шундайми?
-Албатта,- деди Миркомил қийшанглаб.- Худо ҳохласа бир кун албатта ниятингизга етасиз.
Жавлонбековнинг Миркомилга жуда кўп фойдаси теккан. Унинг қўллаши билан туман Ички Ишлар бўлими бошлиғиниг ўринбосари бўлди. Агар сал у ёқ, бу ёғига қараб юрганида бошлиқ ҳам бўларди. Лекин хунук бир иш қилиб қўйиб ишдан ҳайдалди. Орага тушмаганида қамалиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Кейин ҳам анчагина яхши ишларга жойлаб қўйди. Ҳозир шаҳар савдо базасида омборчи. Ишини билиб, у ёқ- бу ёғига қараб ишлаган кишига ёмон жой эмас.
-«Миркомилнинг ялтоқланиши бежизга ўхшамайди,- деб Жавлонбеков ҳаёлидан ўтказа бошлади.- Чунки бундай қилиши биринчи марта эмас. Яна бирорта ёғлироқ жойга ишга ўтишига ёрдам қилишини ёки бу ишида ҳам бир ишкал чиқариб бости-бости қилишини илтимос қилмоқчи».
Бир оз нафас ростлаш учун ўйинни тўхтатишди. Жавлонбеков пиёласидаги совиб қолган чойни ичиб, пиёлани хонтахтага қўйди. Ҳозир кўнглидан ўтганлар тўғрилигини билиш учуун Миркомилдан ҳол сўради.
-Миркомил, ишларингиз дурустми? Сал безовтароқ кўринасиз.
-Э, нимасини айтасиз?- деб бу ҳақда қандай гап очишни билмай турган Миркомил поччасининг ўзи сўраб қолганидан фойдалиб дардини айта бошлади.- Базани текшираётганлар бир оз ташвишга солишаяпди-да. Ўзиям роса титкилашаяпди.
-Ишингиз тўғри бўлса, камчилигингиз бўлмаса нимадан қўрқасиз?
-Ҳа энди иш бор жойда камчилик бўлади-да, почча. Айниқса бизнинг сохада бусиз иложи йўқ.
-Нима бўлганда ҳам инсоф билан иш қилиш керак,- деб Жавлонбеков қайнисига насиҳат қилган бўлди. Унинг ерга мўлтираб қараб ўтирганини кўриб ишининг анча жиддийлигини тушунди.- Уларнинг кўнглига йўл топишга харакат қилмадингизми?
-Қўлдан келганича харакат қилаяпман, почча. Лекин сира иложи бўлмаяпдида. «Муроса»га кўнадиганларга ўхшмайда улар. Энди ўзингиз бир иложини қилмасангиз бўлмайди,
-деди Миркомил ўзини жуда бечораҳол кўрсатиб.
Шу пайт ҳовлига Мастура кириб келди. Жавлонбеков хотининг авзойидан унинг нимадандир жуда аламзада эканлигини пайқади. Миркомилга, кейин гаплашамиз, дегандай ишора қилди.
Мастура ёшлигида нозиккина, хушбичим жувон эди. Одамнинг кейинчалик шундай семириб кетишига ўзи ҳам ҳайрон эди. Бундан кўп азият чекарди. Мана ҳозир ҳам зинадан чиқиб келгунча чарчаб қолди. Харсиллаб нафас оларкан, укаси билан наридан бери кўришиб оғир гавдасини кўрпачага ташлади. Нафасини ростлаб олишига ҳам сабри чидамай эрига заҳрини соча бошлади.
-Намунча тепса- тебранмас бўлмасангиз? Оғзингиздаги ошингизни биров юлиб олса ҳам парво қилмай юраверинг. Ҳайф-е, сизга.
-Нима деб валдираяпсан?- деди Жавлонбеков бундан жаҳли чиқиб.- Шу пайтгача ҳеч ким оғзимдаги ошимни ололган эмас. Томдан тараша тушгандай шовқин солмасдан тушунтириброқ гапир. Нима бўлди ўзи?
-Нима бўларди, ўғлингиз олиб беринглар, деган қизни бировга бериб юборишибди,- деди Мастура жаҳлдан лаблари титраб.

-Шунга шунча ғавғоми?- деб Жавлонбеков қўл
190👍50🔥24😨14🙈2🌚1😇1
силтади. -Мен осмон узилиб ерга тушибдими, деб ўйлабман. Нима қилай ахир, уч-тўрт марта совчи жўнатдим. Охиргисида
ўзинг ҳам бориб ҳеч бир иш чиқаролмай келдиинг-ку.
Нега бақирасиз, бақирманг менга!- деб Мастура бу беписанд муомаладан тутоқиб кетди.- Шу битта қизни ўғлингизга эплаб олиб беролмасангиз юрган экансизда. Мен Жавлонбековман, деб кўкрагингизга урганингиз ортиқча.
-Ўғлингга ўша маҳмадонадан бошқа қиз қуриб кетибдими? Ўзинг айтдинг-ку кўрсатган томошасини. Тавба, қиз деганлари ҳам шунақа бўладими?- деб Жавлонбеков Миркомилга юзланди. -Келган совчиларни олдига солиб ҳайдабди-я! Ҳозирдан шунақа бўлса кейин ундан яхшилик кутиб бўладими?
-Мен ҳам бошиданоқ бу қиз бизнинг тенгимиз эмас, ўзимизга ўхшаган обрў- эътиборли, тузукроқ оиладан келин қилсак, дегандим. Лекин Давронбек шу қиздан бошқаси керакмас, деб оёқ тираб туриб олса нима қилай ахир? Ҳайронман, ўша қизнинг нимасига учди экан-а? Пешонасида ойи бормикан?- деди Мастура куюниб.
-Қаранг Миркомил, бу ахмоқ ҳам келиб-келиб бир домланинг қизига ошиқ бўлибди-я. Унақа номи улуғ, чўнтаги қуруқ домладан кўра оддий қассоб бўлса ҳам бирорта пулдорга куёв бўлишга ҳаракат қилмайдими?- деди Жавлонбеков қизишиб.- Шаҳардаги ман-ман деганлар жон деб мен билан қуда бўларди. Ўғлимизнинг қилиб юрган ишини қаранг.
-Ҳа энди кўнгил эканда. Ўғлингизнинг айтганини қилсангиз нима қилибди,- деди Миркомил ботинмайгина.
-Давронбек ўша қизни беришмаганидан кейин жуда бошқача бўлиб қолди. Эрта-ю кеч аллақаёқларди санқиб юради. Ичиб келмаган куни йўқ. Бу аҳволда бир нима бўлмаса эди, деб жуда ҳавотирланаяпман,- деди Мастура ташвишланиб.
-Кимга беришибди?- сўради Жавлонбеков.
- Агар тузукроқ йигитга беришганида менга ҳам
алам қилмасди. Бизга ноз қилиб қиз билан ишлайдиган бир ишчига беришибди,-деди Мастура «ишчи» сўзини масхарамуз тарзда айтиб. –Унинг устига деддомда ўсган етимча экан. Шуниси жуда алам қилаяпди.
-Нима бўлганда ҳам энди иложи йўқ,-деди Жавлонбеков қаддини ростлаб.- Агар унаштириб қўймаганларида ҳам бир чорасини топардик.
-Э почча, бу дунёда иложи йўқ ишнинг ўзи бўлмайди. Фақат йўлини топиш керак,-деди Миркомил маккорона кулимсираб.
-Қани айтингчи ўша «иложи»ни, -деди Жавлонбеков унинг бу қилиғига ғаши келиб.
-Аввал ўша йигитнинг кимлигини билишим керак. Шунга қараб бир йўлини топишга уриниб кўрардим,- деб Миркомил Мастурадан сўради.- У йигитнинг кимлигини билолдингизми?
-Ҳа билдим, Самандар экан. Ўзим калу, кўнглим подшо, деганларидай ташландиқнинг
шунақа исми бор экан,- деди Мастура масхарамуз.
Бунга Жавлонбеков ҳам шу тарзда кулиб қўйди. Миркомил эса «Самандар дедингизми», деб ўтирган жойида бир қалқиб кетди.
-Танийсанми уни?- Мастура ҳайрон бўлиб сўради.
-Самандар деган бир йигитни билардим. Агар Нилуфарга уйланмоқчи бўлган йигит айнан ўша бўлса мушкулимиз осон бўлди, деб хисоблайверинглар,- деди Миркомил хунук тиржайиб. Унинг ёдига якшанба кунги воқеа тушганди. Ўшанда йўл четида машинасини тўхтатиб бир аёлни кутиб турганди. Пиёдалар йўлакчасида Самандарнинг бир қиз билан қўл ушлашиб кетаётганига тасоддифан кўзи тушиб қолганди. Унинг шундай гўзал қиз билан кетаётганини кўриб, «узумнинг яхшисини ит ер эканда» деб ғайирлиги келиб сўкинган эди.
-Хўш, нима учун шундай деяпсиз?-деб Жавлонбнеков қизиғсиниб сўради.
-Мен уни ёшлигидан биламан. У шундай бир иш қилган-ки, бу ҳақда бир оғизгина Нилуфарнинг ота- онасишга шипшитиб қўйилса бас, ўша заҳоти фотиҳани бузишади. –деди у муҳим бир янгилик айтаётгандай керилиб.- Бундан ташқари оиласидагилар ҳақидагини қўшсак кўрасиз томошани. Нилуфарнинг ўзи ҳам бундан ҳабар топса ундан юз ўгириб кетса ажабмас.
-Сен унинг ўтмиши ҳақида қаёқдан биласан?-сўради Мастура ҳам қизиқсиниб.- У йигит нима иш қилганди? Айтақол, биз ҳам билиб олсак ёмон бўлмасди.
Миркомил бу ҳақда гапиришни ҳам, гапирмасликни ҳам билмай бир зум икиланиб турди. Поччсининг диққат билан жавобини кутаётганини кўриб айтишга мажбур бўлди. Албатта бу воқеалардаги ўзининг иштирокини яшириб, бир капитан деб қўя қолди. Иккаласи ҳам ўша капитан Миркомил бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмаётган эдилаар. Лекин буни айтишни лозим кўришмади.
-Вой жувонмарг ўлгур-ей, шундай ишларни қилиб ҳа
162🤨43🔥34😨17👏6👍2🕊1🌚1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢1411🕊2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢24👍4🔥32👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.


Рамазоннинг 25-куни муборак бўлсин!

@ibratli_nomalar

☝️Обуна бўлишни унутманг!
14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сизни кутишга мажбур қилганда энг хайрлисини олишга таййор туринг..
👍161
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ertalabdan yaxshi kayfiyat tilayman!!!

Uy ishlariga olgʻaaaaa!!!
👏138😁2😇1
#Ривоят ва афсоналар

Бўлган воқеа

Бир бева аёл бор эди. Ёлғиз боши билан фақат Аллоҳ таолодангина мадад сўраб болаларини боқар эди. Шу ҳолатда у болаларига меҳр, шафқат ва хотиржамлик улашар эди. Аёл сабрли ва имонли бўлгани учун ҳам болаларини боқиш ва тарбиялашга ўзида куч топар эди.
Бир куни кечаси болалари билан ухлаб ётган пайтда, шамол кучайиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Уйининг томи юпқа, деворлари эса, жуда нимжон эди. Аёл болаларидан хавотирланиб уйқуси қочди. Уларни бағрига олиб, бир оз бўлсада бағрининг тафти билан уларни иситган бўлди.
Довул кучайгандан кучая борди. Уйнинг девори эса, ёриқларидан шамолнинг гуввилашини эшиттирар, аёлнинг хавотирини янада оширар эди. Бир пайт аёл ўрнидан туриб, кичик бир қоғозни олди ва унга бир неча калималарни ёзди. Сўнг уни деворнинг ёриғига тиқиб қўйди ва яна болаларини бағрига олиб ётди
Бу пайтда аёлнинг ўғилларидан бири унинг деворга нимадир қўйганини кўриб қолди!

Орадан ойлар ва йиллар ўтди… Болалар катта бўлишди. Ҳаммалари билимли, касб-ҳунарли инсонлар бўлиб етишишди. Шаҳардан каттароқ уйга ҳам кўчиб ўтишди. Аммо, она уларнинг бу бахтли кунларида узоқ яшамади, бир йилга бормай вафот этди. Бир куни онадан қолган ширин хотираларни ёдга олиб ўтирганларида, катта ўғил ёмғирли кечада онасининг девор ёриғига қоғоз парчасини тиқиб қўйганини эслаб қолди.
Оға-инилар эски уйларига шошилишди. Уйга етиб келишгач, катта ўғил девор ёриғидаги тошни олиб ташлаб, у ердан бир парча қоғозни олди... Шу пайт гўё ер қимирлагандек бўлиб, уйнинг деворлари тебраниб кетди. Уй қулаб тушишидан қўрқиб, болалар уйдан тезда қочиб чиқишди ва уйнинг деворлари қулаб тушди… Бир неча лаҳзалик сукунатдан сўнг, ўғиллар юзларидаги ҳайрат ва ҳаяжон билан бир-бирларидан нима бўлди, деб сўрашди. Ўғиллардан бири: “Қоғоз сиздами, ака?"-деб сўради. У: “Ҳа, мана”, деди. Улар ҳаммаси бир овозда: “Очинг, нима ёзилган экан!” дейишди. Катта ўғил қоғозни очганида, унга онаси фақат биргина жумла ёзиб қўйган экан "Аллоҳнинг изни билан тек тур...".

Ушбу жумланинг буюклиги ва аёлнинг имон ишончининг кучи деворни қулашдан тийиб турган эди.
Фарзандларига меҳр ва шафқат кўрсатган она ўзидан кейин ҳам фарзандларига яна бир буюк сабоқ қолдириб кетди. У ҳам бўлса Аллоҳга таваккул қилиш, ҳар қандай ҳолатда Унга суяниш сабоқи эди.

Аллоҳга ишонч – бу буюк бир неъмат, афсуски, бизнинг кўпчилигимиз бундан ғофилмиз.
127😢57👍20😍13🔥8👏5💯1
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏25🔥125😍41
#ижара_ҳаётлар

125-қисм


Одам юрак хуружидан ўлгач, қутилдим деган эди. Бир барда мижозларга яқинлашиб, уларга қиммат ичкиликлар олдириб, ўша клуб билан фоизга ишлашини айтганиди. Унга спиртли ичимликлар зарар эканини гапиргандим. Фақат ўрганган кўнгил ўртанмай қўймас экан. Ҳар нарсани баҳона қилиб бўккунича ичарди. Яна бир яраси, ўзига турли хил ич кийимлар олиб танасининг гўзаллигини ва жозибали эканини ўзича ҳис қилар ва шу хаёлда яшарди.


Мендан доим бир нарсани эшитгиси келарди. Севдим дейишимни, у сиз яшай олмаслигимни билгиси келарди. Бироқ унинг севгига қанчалик муҳтожлиги бўлса, менинг шунчалик қочишим бор эди.

Севги мен учун болалар уйида товоғимга солиб берилган овқат эди. Меҳр эса, мен учун ҳар байрамда ва рамазон ойида ёрдамсевар кишиларнинг келтирган ширинлиги эди. Жасмина аёл киши бўлгани учундир севилишни истар ва буни эшитгиси келарди. Менинг еримда ким бўлса ҳам унга бироз далда бўлса, икки одамдек сўз айтса, ошиқ бўлиб кетадиган турдан эди Жасмина.


Фақат Баҳор фарқ қиларди. Унинг ўзига тортадиган жозибаси бор. Жасмина қанча гўзал бўлмасин, сохталик кўпдек туюларди. Баҳорда эса табиийлик барқ уриб турарди. Бек ва бошқалар биз яшаб турадиган уйга меҳмонга келадиган бўлишди. Бозорлик қилиб уйга келаётганимизда Баҳорни уйнинг кўчасида учратдик. Бекнинг дарров сўлаги оқди.

Қизнинг ўша куни ясаниб –безаниб олишини ҳеч кутмаган эдим. Қанча қаршилик қилиб уни орамизга қўшилишини истамасам шунча таклифни рад этмай орамизда ўтирди. Бизнинг давра ичкилик, тамаки ва турли уят суҳбатлар ҳамда ҳақоратлар давраси саналарди.

Шерикларимга шарт қўйдим. Қиз бизнинг орамизга келса унга нисбатдан кўча қизи муомаласи қилиш йўқ дедим. Буни ким қандай тушунди билмадим. Фақат Бек унга кўз тикиб бўлганди. Ўйин баҳонаси билан қизга яқинлашмоқчи бўлди. Кутилмаган ходисалардан, ўша куни баъзи сирларнинг очилиши ва ниҳоятида уларнинг уйдан кетиши билан якун топди. Ўйин пайти Баҳорнинг берган жавоби қизиқ бўлди. Илмоқли гаплар айлансада, фарқига бормай шунчаки бизга мослашишга урингани менда шубҳа уйғотганди.


Жасмина ҳамманинг олдида унга севгимни изҳор қилишни истаганида у жавобдан қочганимни бошқача қабул қилди ва яна аламини ичкиликдан олганди. Бекнинг ниятини билганимдан унга ҳам бироз қитмирлик қилиб уйдан кетишига сабаб бўлдим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
116🔥59👏22😍8👍4😇1
#ижара_ҳаётлар

126-қисм

Баҳорни оила қизи деб бекорга айтмадим. Ташқаридан кирганимда ҳали ҳам ичиб ўтирган Жасмина аксига, Баҳор атрофни йиғнашга ўтган экан. Унга ошхонада яхши гап билан Бек ва менга ўхшаганлардан узоқ туриши кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлдим. Шунча кузатувим ичида бир марта ҳам ўзига қараб, безаниб юрган қизни кўрмаганимдан унга бу борада кесатиб гапирдим.


Кўзлари тик қарасада, икки бети қизарди. Баҳор Бекка мос қиз эмас эди. Ҳатто ҳеч биримизга мос эмас эди. Бир қизни ўзимча ҳимоямга олганим, бошқа бир содда ва тоза оила қизини ўтга отилишига қараб тургим келмади. Менга қарашларини ўзгартирмасин дея Жасминага ҳиди ўтириб қолгани ва буни менга ёқмаганини билдирдим.

Аслида эса акси эди. Бизнинг носоғлом ҳаёт шаклимизнинг бир зарраси унга тегишини истамадим. Ишим сабаб кўп ҳар хил давраларда бўлардим. Қишлоқдан ёки чекка вилоятлардан пойтахтга ўқишга деб келган қизларнинг “Катта акалар” даврасига балки адашиб балкида ўз хоҳиши билан бўлсада, кириб қолганига ва қизларнинг хўрланган, таҳқирланган ҳолатларига гувоҳ бўлгандим.

Мен иш бошида ичиб турли кайф берувчи нарсалар истеъмоил қилмаганимдан, у ҳолатларнинг шоҳиди бўлиб, индолмай қолардим. Бир кун юришга қийналиб, азонда бир хонадан эмаклаб чиққан қизни кўриб унга рахмим келди. Тонггача бақир- чақирини эшитсамда бир нарса қилолмай охрана билан шунчаки ўтиргандим. Бировга билдирмай сўрадим, нега буни ўзига раво кўрганини билгим келди.

Жавоби эса мени ҳайратга солганди. “Пул керак эди, нима қилай”,-деганди. “Катта” давраларда энди иш бошлаган пайтларим эди. Бошида рахмим келган қизларни,яна қайтиб ўз хоҳишлари билан келганини кўриб менинг ҳам дийдам қотганди. Балки яна шу сабабдан Баҳорни мен кўрган давлардан узоқ туришини истадим. Бироқ бир эмас, икки- уч марта бошқа бошқа йигитларнинг унинг атрофида кўриб ҳайрон қолдим.

Отаси келишини айтганида шундоқ ҳам иш бор эди кетар эдик. Бироқ пули йўқолганини айтиб уйдаги жанжал кайфиятимни бузиб бўлганди.


“Сен олдингми пулни тўғриси айт!”,-деб Жасминадан йўл бўйи сўрадим, қасамлар ичди.


Етиб борган манзилимизда қилган харажатларини кўриб, ундан шубҳаландим. Ишим тоғ ён бағридаги дачада эди. Бизникилар ҳам шу баҳонада дам олишини айтганида яқинроқдан улар ҳам ижарага жой олишди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
104🔥58👏18🤨10👍4
#ижара_ҳаётлар

127-қисм

Ишим битгач улар олдига келганимда, Баҳорнинг пулини Жасмина олганига юз фоиз амин бўлдим. Чунки буюртма қилинган ичимликлар бу тўданинг чўнтагидан осонликча чиқмас эди.

Баҳорнинг пулини қолганини сарфлашга шаҳарга қайтганимизда, Жасминанинг Нона билан кетганида ишончим комил бўлди. Уйга келганимда Баҳор билан яна тўқнаш келдим. Ўзи кайфиятим йўқ эди. Ҳар хил гап билан асабларимга тега бошлади.

Ва ўзимни назорат қила олмайдиган ҳолат яшанди. Унинг олдида иродам ожизлик қилиб... қилмаслигим керак бўлган ишни қилдим.


Баҳорга унут дедим лекин энг кўп ўзим эслай бошладим. Худди оловдек эди. Яқинига борсам мени куйдириб ҳалок қиладиган. Узоқлашсам ичим музлаб кетадигандек. Менга ўхшган, кўча қизлари билан юрган йигитлар Жасмина ва унинг туридагиларга, мен Баҳорга яқинлашгандек яқинлик кўрсатмас эди.

Бу эркаклар орасида бир қоидадек гап эди. Кирли тушунча ва кирли фикрларнинг, ўзича тозалик сақлаш усули эди балким. Аммо Баҳорнинг у қўрқоқ ва ҳаяжони менга бошқа туйғуларни яшатганди. Энг ёмони у уйига кетганида бўлди.

Қулфини ўзим ўрнатган хонаси олдида бир- икки тикилиб қолган пайтим ўзимни койиб четга ўтдим.

Унга жазо бериб совуқда қолдирганимда ҳам бунчалик жоним оғримаган эди. Унга лойиқ эмаслигимни билиб қанчалар ичдан эзилсам,оиласининг уни турмушга узатишини эшитиб баттар қийналдим. Менинг унга берадиган ҳеч нарсам йўқ эди. Ҳаммасидан аввал бир оила, мендек ташландиққа қизини ишониб бермасди.

Рақами аллақачон менда бўлсада, янада худди ундан олгандек бўлиб сўрадим. Мени деб беътоб бўлганида ҳам ич –ичимдан бир ерларда оғриқ ҳис эта бошлагандим. Унга деб пиширган овқатимни есин истадим. Аммо ғурури тутиб қуруқ нонга осилганида яна ўзимни тута оломадим. Унга ранжида этувчи жумлалар қурдим.

Кўзларида кўрдим хафалигини. Мажбур эдим. Оиласи мендан минг чандон яхши номзод топганди. Тилимни тута олмай, унга овқат қилиш баҳонасида бир нарсалар вайсадим. Кўзларидаги ҳайрат учқунлари бир неча дақиқада биздан мумкинлигини айтгандек бўлсада, сўнги паллада гапни бошқа ёққа бурдим. Бир пайтлар акадек маслахат берганимни эслатдим.


Ким овқат масаллиқлари билан кўнглини очибди? Сенинг ҳисларинг мана шу овқатчалик Тимур. Пишганча ҳаяжон, еб бўлгач эса меъда оғритарди. Мен у қизга лойиқ эмас эдим. Ҳатто бу уйнинг тўлиқ эгаси эмаслигимни билмасди.

Ким унга нима ўргатди билмадим. Бироқ,Тўлқин мендан бошқасига хабар берса, бу қизнинг боши балодан чиқмасди. Ўзи ҳам ўта қизиқувчан. Биз йўқлигимизда хонамизни текшириб, Жасминанинг кийимларини йўқ қилганди.

Мен ўзимни назоратга олишга урунган вақтим Баҳорнинг менга ҳислари пайдо бўлишини олдини ололмадим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
153🔥58👏36👍17🕊5😍1