ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.7K subscribers
4.66K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
б Самандарни зимдан кузатарди. Унинг тоқатсизланиб тез-тез соатига қарашини, атрофга аланглаб излашини томоша қилиб завқланарди. Шу тарзда анча қийнаганидан кейингина яширинган жойидан чиқиб келарди. Бир гал эса « қийноқ» ҳаддан ташқари чўзилиб кетдими ёки Самандарнинг кайфияти чатоқроқмиди, шартта туриб жўнаб қолганди. Орқасидан чопиб бориб аранг тўхтатган эди. Ҳозир эса куттиришга ўзиниг сабри чидамай тўғри бораверди. Ўриндиқда ўтирган севгилисини кўриб қадамини секинлатди. Самандар одатдагидан бошқачароқ, бир нуқтага тикилганича сигарет секиб ўтирарди. Жуда яқин келганида ҳам сезмади.
-Кўп ўйланаверманг, сочингиз оқариб кетади, -деди.
Самандар кескин бошини кўтариб қаршисида майингина жилмайиб турган қизга кўзи тушди. Қўлидаги сигаретни улоқтириб қўлидан ушлади.
-Кечирасиз, келганингизни кўрмай ҳам қолибман.
- Айтдим-ку, камроқ ўйланинг. Куттириб қўймадимми?
-Йўқ, ўзим ҳам ҳозиргина келгандим,-деди Самандар қизнинг дилбар чеҳрасига меҳр билан тикилиб. Ўтириб ҳол-аҳвол сўрашганларидан кейин ҳазиллашди.- Бугун пардоз-андоз
бошқача бўлибдими?
Нилуфар ҳафа бўлиш ўрнига қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди. Унинг юз ифодасидан, шуни ҳам билмайсизми, бунинг ҳаммаси сиз учун-ку, деган маънони уқиш мумкин эди. Кулишдан тўхтаб Самандарнинг қулоғига шивирлади.
-Йигитларнинг кўзига яхши кўриниш учунда. Бу ҳазил. Мен фақат бир йигитниг кўзига яхши кўринишга харакат қиламан.
-Айтмасангиз ҳам биламан,- деб юраги орзиқиб кетган Самандар беихтиёр елкасига қўлини қўйди.
-Бу нима қилганингиз?- деб Нилуфар сапчиб ўрнидан туриб кетди.- Одамлар бор ҳам демайсиз-а? Ундан кўра айтинг, шу ерда ўтган-кетганни томоша қилиб шундай ўтираверамизми?
Юринг, дискотекага борамиз,- деб Самандар ўтирган жойида ҳазилни давом эттирди.
-Боринг-е, бир ками ўрисларга қўшилиб ликкиллашимиз қолувди,-деди Нилуфар жаҳл билан. Унинг ўзига ярашиб турган атлас кўйлаги чироқ нурида ял-ял товланар, ёш боладай аразлаб туриши латиф чеҳрасини янада жозибалироқ қилиб кўрсатарди. Самандар бу беқиёс гўзалликни бирпас томоша қилиб ўрнидан турди.
-Бир қошиқ қонимдан ўтинг, ҳазиллашдим. Айтинг, қаёққа борамиз? Сизнинг бир оғиз сўзингиз мен учун қонун.
-Ҳушомад қилмай қўяқолинг,-деди Нилуфар «жаҳли»дан тушмасдан,--Жуда чанқадим. Ҳеч бўлмаса сув ичайлик.
Ёзги қаҳвахонага кириб бўш жойга ўтиришганлардан кейин Самандар, нима ичасиз, деб сўради.
-Олиб келаверинг, менга барибир,-деди Нилуфар лоқайдгина.
Самандар аввал икки тақсимчада музқаймоқ, сўнгра бир неча «Кока-кола» келтирди.
-Буларнинг ҳаммасини ким ичади?- деди Нилуфар сувга ишора қилиб.
-Ичаверайлик-чи, қолгани бир гап бўлар,-деб Самандар музқаймоқ тақсимчасини қизга яқинроқ сурди.- Қани олинг, совимасин.
Шу пайтгача «хафа» бўлиб ўтирган Нилуфар ўзини тутолмай кулиб юборди. Бу эса йигитнинг гуноҳидан ўтганини билдирар эди. Шошмасдан музқаймоқ ея бошладилар. Ёнларидаги столга уч йигит ва уч қиз яқинлашди. Йигитлардан бири яқинлашиб, кечирасиз, стуллар бўшми, деб сўради. Самандар, олаверинглар, деб «Кока-кола»ни очиб стаканларга қуйиб узатди.
-Яхшиямки бахтимизга Искандар поччам билан холам бор эканлар. Бўлмаса ҳолимиз нима кечарди,-деб Нилуфар сувдан хўплади.
-Нега ундай деяпсиз, Нилуфар?
-Уларнинг гапи билангина ойим зўрға рози бўлдилар. Лекин сиз ҳақингизда эшитиб қолсалар ҳаммаси таммом, деяверинг. Ҳеч ким уларни рози бўлишга мажбур этолмайди.
-Нима, ойингизнинг феъли жуда чатоқми?- деб Самандар сўради ўзи билмаган ҳолда.
-Ёмон қайнонага йўлиқдим, деб қўрқаяпсизми? -деб Нилуфар кулиб юборди.- Бунга ҳожат ҳам йўқ. Фақат менгга ўхшаб жудаям ўжарлар.
-Нималар деяпсиз, шунчаки айтдимда,-деб Самандар елкасини учириб қўйди. Сувни ичиб ўзиникига ва Нилуфарникига яна қўйди.
-Билмасалар керак, чунки бу ҳақда иккаламиздан бошқа ҳеч ким билмайди-ку?
Шу пайт қаҳвахона деворига илинган карнайдан шўх мусиқа янграб қўшиқ янграй бошлади.
Қарамайди қайрилиб бир бор-
Мен турибман остонада зор.
Ойни узиб берсанг ҳам менга,
Чиқмайман дер, ноз қилар дилдор.

Ўтинчларим беҳуда, зорим,
Илинжларим ҳаммаси бекор.
Рашким келар, келади орим,
Чиқмайман дер, ноз қилар дилдор…1

-Бечора ошиқни маъшуқаси чиқмайин роса куйдирган
эканда,-деди Самандар қўшиқ тугаг
179🔥45👍22😍16👏9
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2666🔥2
👆👆👆
Баҳоримни канали уланиб олинг
10
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

64-қисим

-Бўлмаган гап. Унақа бўлиши мумкин эмас. У шунчаки оиласи ва дадасини шани учун мени ҳимоя қиляпти. Бундан бошқа гап йўқ. - У Зеҳрага шундай дегани билан ичида Бекни севги тўла нигоҳларини ҳис қилиб турарди. Ахир одам ўзидан ўзи бунчалик тикилиши мумкин эмас. Ўзи ҳам неча кундан буён фақат Бекни ҳаёл қиладиган бўлиб қолганди. Аммо ўртасида бирон гап бўлиши мумкин эмасдек бу муносабатдан чўчиб турибди. Мана секин меҳмонлар ҳам уйларига кета бошлашди. Ҳамма билан хайрлашиб қайтгач ўзлари йиғилиб гаплашмоқчи бўлишди.
-Бек шунча меҳмонлар олдида бизни шарманда қилдинг. Унақа қилмаслигинг керак эди. - Райхон хонимни сабри етмай бирдан гапириб юборди.
-Нима қилиб шарманда қилдим Райхон ойи. У билан шунчаки рақс тушдик ку. Ёки бирон ножўя иш қилдикми? - Бек дадил туриб гапирар экан, Малак борган сари уни гапларидан уялиб кетарди. Секин у томонга қараб, ўзига меҳир билан тикилиб турган Бекни ўткир нигоҳларидан кўзини олиб қочиб ерга қараб олди.
-Тўғри бу ёмон ишмасдир, лекин сиз ака сингил эмассиз. Буни ўзинг ҳам биласан. Мени таниганлар сизни ўртангизда бирон гап бўлиши мумкин деган ҳаёлга боришларини хоҳламайман.
-Хавотир олманг бунақа бўлмаган. Биз ака сингиллармиз ва синглимни кўз олдимда бир йигит ҳоли жонига қўймай рақсга тортаётганди. Мен бунга шунчаки томоша қилиб туролмадим. Уруш жанжалсиз шунақа қилиб вазиятдан чиқиб кетдик. - Бекни синглим деган гапи Малакка жуда оғир ботди. Нахотки у нотўғри туаҳунган бўлса. Ичидан бир нима узилиб катта бўшлиқ пайдо бўлгандай ҳис қилди ўзини. Аммо Бекни кўзларига қарамади. Қараганда эди бу сўзлар шунчаки бир тасалли, аслида Бекни севги тўла нигоҳларини кўрарди.
-Майли Бек сени тўғри тушундим. Мендан хафа бўлма. Мен онаман. Қизларимни шани мен учун биринчи ўринда.
-Ҳа ўғлим ҳаммаси тушунарли. Аслида сенга рахмат айтишимиз керак экан. Сингилларингни ўйлаганинг учун рахмат сенга.
-Ҳаммаси жойида. Ахир биз бир оиламиз. Мендан бошқа бўлганда ҳам шунақа қиларди. Энди бизга рухсат. Кеч тушиб қолди. Элифни ҳам улайдиган вақти бўлди.

Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан!
119🔥48😍19👍10👏9
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

65-қисим

-Бугун шу ерда ётиб қолавер. Энди Элифни ҳам оввора қиласан. Ана битта хонага энагаси билан жойлашади.
-Ҳа бугун қолинглар. Даданг тўғри айтаяпти. - Бек ростан қолишни мқул кўрди. Чунки синглиси жуда чарчаб ухлаб қолганди. Шу сабабли уларни таклифига рози бўлақолди. Элифни кўтариб тепа қаватга олиб чиқдида, энагаси иккисини бир хонага жойлаштириб ўзи ҳам хонасига кирди. Аммо ҳаёли Малакда бўлиб қандай гаплашиб олишни ўйларди. Хонасига борай деса синглиси билан бир хонада ётади. Лекин гаплашиб олмаса бўлмасди. Телифон қилиб кўришни ҳам ўйлаб яна нима дейман деб иккиланарди. Яна уни рақамини ҳам билмайди. Дадаси ва Малакни ойиси ёнида нима дейишини билмай, синглимни ҳимоя қилдим деб юборди. Аммо айтган гапидан Малакни ғалати бўлиб қолганини сезди. Ичида бекор шунақа дедим. Дадил бўлиб гапира олишим керак эди деб роса афсусланди. Лекин энди нима бўлса бўлди деб ҳеч бўлмаса қизга тушунтиришни режа қилди. Шу ҳаёллар билан секин хонасидан чиқиб қараганди Малак энди тепага чиқаётган экан. Бундан Бек хурсанд бўлганини яшириб ўтирмади.
-Малак энди келаяпсанми? Сенда гапим бор эди. Қандай чақиришни билмай тургандим ўзи. Жуда вақтида чиқиб қодингда. - Бек уни кўзлари қандайдир мунгли эканини кўрди.
-Ҳа йиғиштириш ишларига ёрдам бериб юбордим. Ҳаммасини уларга юклаб қўйишни хоҳламайман. Ахир мени ҳам қўлимдан келади. Хўш нима гап экан.

Реакция ва изоҳларни унутманг!
112🔥34👏26👍17
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

66-қисим

-Малак ҳалиги мен, ойингни ёнида шошиб қолдим. Шунга сени синглимдек кўриб ҳимоя қилганимни айтдим. Аммо умуман унақа эмасди. Мен нима десам экан, сени синглимдек кўрмайман. Балки ундан ҳам яқинроқ кўраман. Буни сенга қандай тушунтирсам экан. - Бек доим қизлар ёқиб қолса ҳеч қандай ҳаяжонни ҳам ҳис қилмасдан бемалол гапира оларди. Ҳозир эса негадир гапирадиган гаплари ҳам эсидан чиқиб кетганди.
-Бек керак эмас. Мен бунақа бўлишини хоҳламайман. Нима демоқчи бўлсанг ҳам илтимос айтма. Чунки биз ўгай бўлса ҳам ака сингилмиз. Сени даданг ҳам, мени ойим ҳам бизни ўртамизда нимадир бўлишини истамайди. Буни ўзинг ҳам сездинг. Кел шу ака сингиллик чегарасини бузмайлик. Ҳаммамиз учун шуниси яхши менимча. - Малак ҳозиргина ойиси билан гаплашиб келганди. Ва ойисининг Бек ҳақида қатъий айтган гаплари таъсирида шундай деди. Аммо ўзи ҳам Бекни аллақачон севиб қолганини англади. Бу гапларни айтиш унга ҳам қийин бўлаётган эди. Лекин юрак ютиб кўнглини очолмасди.
-Малак мен бундай қилолмайман. Сени чиндан ёқтириб қолдим. Буни анча вақтгача тан олмай ҳам юрдим. Лекин бу юрак сени танлаб бўлган. Ётсам ҳам турсам сени ўйлайдиган бўлиб қолганман. Ишон сен ҳаётимга кириб келган ягона чин севгимсан. Мен ўзим дадамга тушунтираман. Керак бўлса ойинг билан ҳам гаплашиб ҳаммасини ҳал қиламан. Фақат сен менга озгина умид бер.

Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан!
117🔥34👍30🤨22
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

67-қисим

-Қанақа умид. Билсанг менга ҳеч ҳам ёқмайсан. Кейин биринчи севгим дейсанми? Мен билган қизларингчи? Уларга ҳам шунақа биринчи севгимсан дегандирсан. - Малак аслида уни бир неча марта ҳар хил қизлар билан бирга кўргани эсига тушиб ичини раш ёқиб ўтганини эслади. Лекин ҳозир Бек жуда самимий гапираётгандай кўринарди.
-Малак тўғри ҳаётимдаги биринчи қиз эмассан. Аммо мен чиндан севган ягона қиз сенсан. Мен шу пайтгача бунақа туйғуларни ҳис қилмагандим. Ҳеч кимни сенчалик севиб рашк қилмаганман. Менга бир марта имкон бер Малак. Ҳаммасини сенга исботлайман.
-Мен ҳали бунақа ўлдим куйдимларга жуда ёшлик қиламан. Ахир энди ўқишга кирдим. Ҳозир мени бор диққат эътиборим ўқишимда бўлиши керак. Бунақа севги ўйинлари кейин ҳам бўлаверади. Агар ўқишни тугатгунимча кутолсанг ўйлаб кўришим мумкин. Бўлмаса ўзинг биласан. Ҳозирча эса мени бунақа гаплар билан чалғитма. Энди эса хайр яхши дам ол. Эртага эрталабдан ўқишга боришим керак. Вақт ҳам алламаҳал бўлди. - Қиз севгисини тан ҳам олмади, йўқ деб узиб ҳам ташламади. Бирдан ҳаёлига келиб қолган баҳонадан жуда мамнун бўлиб, ўзига қойил ҳам қолди. Чунки катта эҳтимол билан Бек қанча десанг кутаман дейишидан умидворман эди. Ички бир сезги билан бу фикрга ишонди ҳам.
-Яхши, Малак. Ўқиш бўлса ўқиш. Мен кутаман. Албатта бу муаммо эмас. Лекин билиб қўй ҳар қадамингни ўзим назоратимга оламан. Ёнингда йигитлар тугул пашша ҳам яқин йўламаслиги керак. Мен эса сен айтган вақтгача чегарани бузмай тураман.

Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан!
142👏44🔥28🤨16👍15😍4
🔥IZHORSIZ ISHQ 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 10.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 150 qismdan iborat!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
17👏2
Unutganim Yo'q (Official Music Video)
Jaloliddin Ahmadaliyev uslubida
#премьера


Қўй қийнама кетақол дея,
Фақат шуни сўрамасанг бас.
Дунёсидан кетарманкуя,
Сендан кетиш қўлимдан келмас.

Осмондан кеч, қуёшдан кеч де,
Сояда ҳам гуркирар жойман.
Ҳаммасидан кечарманкуя,
Фақат сендан айирилолмайман.

Бир кам дунё, биркам бу олам,
Меҳрнинг йўқ кўпи ё ози.
Етар оддий таниш бўлсак ҳам,
Бошқасига бўлмайман рози.

Севолмадинг, на чора, тақдир,
Икки кўзим уммондек тўлди.
Кўришсак ҳам ҳар замонда бир,
Кулиб қўлинг узатсанг бўлди.

Қилмайсанми боримга тоқат,
Ҳоҳишларим ҳаддимдан кўпми!?
Ҳаммасига кўнаман, фақат,
Мени унут демагин, хўпми...


Малика Тавфиқ
32❤‍🔥3😢3🔥1
Шу ҳавога баҳор келганини кимдир айтсин!
Ассалому алейкум баҳор одамлари!😍🎉
😁2120😍5
Bir nechta o'zini asrayotgan gullar bor... Toshga ham loyga ham suykalgan o'tlar o'zini Gul deb atamasin..!
👏13
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏28😍7🔥32
#ижара_ҳаётлар

122-қисм


Т И М У Р





Баъзи ҳаётлар ўтиндек. Қуруғи олов ёқишдан бошқасига ярамас кишилардек бўлади. Бир учқуни билан борлиқни ё исита олади ёки ёппасига ёндиради. Ота-онаси вос кечиб, давлат зиммасига ташлаган, саҳоватпеша инсонлар ёрдами билан ўсган болалардан бири эдим.




Исёним ичимда, курашим ўз қоним билан эди. Чунки йиллаб қайтишига умид қилган оиламнинг мени бутунлай унутгани ҳақида жуда кеч билдим. Билган куним болалар уйидан қочдим. Ўшанда танишдим кўчанинг совуқ ҳавоси билан. Безори дўстларни шунда топдим. Аммо давлат доим меҳрибон эканини исботлаб мени ҳар сафар топиб келди. Мен эса қайтмадим аҳдимдан. Рустик, Бек ва яна бир неча дўстим оммавий қочишларимиз билан машхур эдик.



Ёшлик шу билан ўтди. Токи маҳалладаги оқсоқоллар, тарбияси оғир болалар билан ишлаб ҳар биримизни алоҳида ҳунар ва касб ўрганишга йўналтирганга қадар. Менга бир ошпаз амакининг олдида ер топилди. Ундан миллий таомларнинг сирларини ўргандим. Шу одамнинг шогирди, мени катта ресторанларга аввал оддий ёрдамчи, сўнг катта шеф бўлишимгача ёрдам беришди.



Ҳаёт мен учун эскидан қолган дўстларим ва кимсасиз кункарим билан давом этарди. Клубларнинг бирида бир кун Жасмина билан танишдим. Ичкилик ва янги танишувларнинг охири нима билан тугаши доим маълум. Тонгда бир квартирада кўзимни очганда, Жасминанинг сиртидаги яраларга кўзим тушди.



Тунда ичкиликнинг дастидан фарқига бормаган эканман. Бир кунлик муносабатим, шунчаки ёнимда юрийдиган ҳолатга айланди қолди. Унинг қийноқларга бой ўтмиши бор эди. Ёлғиз ва ҳимоясиз эди. Унга рахмим келганди. Чунки эркакларнинг ниятини ва шавфқатсизлигини яхши билардим. Уни бир шарт билан олдимда тутдим. Ҳеч қандай ваъдаларсиз мен билан қола олишини айтдим.


Фақат ахмоқ қиз кўнглини бериб қўйганини ҳар сафар ичиб олиб мастлик баҳонасида айтарди. Бошида бош бўлмаган, эгасиз ва ҳеч кимга қизиғи бўлмаган хазон барглари каби эдик. Сўраб тергайдиганимиз йўқ эди. Нимани тўғри деб билсак шуни қилардик. Бизнинг танишлар ҳам ўзимизга ўхшаган кишилар бўларди. Бир даврада танишиб ошна бўлганим бир йигит бор эди. Унга жуда кўп марта пул бериб ёрдам қилгандим. Фақат гиёҳванд модда билан ушланиб қамалди. Бисотида ҳеч нарсаси йўқ эди. Қандай бўлди билмадим. Бир уй меърос қолди деб менга қамоқхонадан хабар жўнатди. Ва ҳаммаси шундан бошланди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
109👏37🔥35🤨17👍5😍1
#ижара_ҳаётлар


123-қисм



Зулмат кишини ҳар доим мавҳумликка чорлаб, ўзлигини йўқотишга сабаб бўлади. Атрофимдаги кишиларнинг қилган ишидан кўра, менга бўлган муомаласига қарардим. Балки хатодир, балки энг тўғриси шудир. Эски ошналаримдан бири бўлган Тўлқинни яхши танир эдим. У билан кўп маротаба олди- берди қилгандим. Аниқроғи, у доим мендан оларди. Беришга келганда эса, ҳамма вақт ҳам қўлида маблағи бўлмас эди.

Бу борада унга ҳеч қийинчилик туғдирмаган эдим. Уйим йўқ, оилам йўқ шунчаки кунимни яшаб кетадиган инсон эдим. Шундан бўлса керак, Тўлқининг менга жўнатган хабари билан бошимга шунчаки можаро олганимни билмасдим.


Унга мерос қолган уйнинг сотилиш нархи ва менга ваъда қилинган тенг ярмига қизиқиб, хужжатларни қабул қилиб олдим.

Қамоқдаги дўстимнинг, вақтида берган пулларимни қайтармоқчи бўлган усули, кутилмаган ходисаларга дучор қилганди. Тўлқин билан адвокатлар орқали гаплашганимда, ёлғиз меросхўр эканлигини айтганди. Фақат ҳақиқат ундай эмас эди. Хужжатларга кўра, Севта деган аёлнинг, бир қизга васият қолдирган қоғози бор эди. Бу чалкашликни ҳеч ким тушунмай қолди. Светанинг имзоси сохта эмас. Яна нотариус олдида гувоҳлар шоҳидлиги ҳам бор дейилган. Мен бу ишнинг ичида бир иш борлигига шубҳа қилдим.


Тўлқинга хабар жўнатганимда, Светанинг бундай иш қилганига ишонмаслигини такрорлади. Шерик меросхўр кимлигини билиш учун уни бироз суриштирдим. Светанинг уйига унча узоқ бўлмаган бир тур фирмада оддий ходим бўлиб ишлайдиган Баҳор исмли қиз экан. Ўша тур фирма офисига оддий мижоз сифатида бориб, бир- икки саёҳат ҳақида сўрагандек бўлдим. Мақсад қизни яқинроқдан кўриш ва таниш эди. Менга бошқа агент хизмат кўрсатди.


Уни фақат зимдан кузата олдим холос. Кийиниши оддий, ортиқча пардози йўқ, сочларини юқоридан турмаклаб бир қора қалам билан тутқазиб қўйган. Қизнинг муомаласига эътибор бердим. Ҳақиқий сотув менежерига ўхшарди. Ёнида ўтирган бир жуфтликка энг қиммат турлардан бирини сотишга муваффақ бўлди. Ишини яхши биладиганга ўхшарди.

Бир неча кун шунчаки кузатдим. Уйдан ўқишга, ўқишдан ишга ва яна уйига борадиган оддий меҳнаткаш қиздек кўринди. Тўлқининг уй калитини қаердан топишим мумкинлигим ҳақида жўнатган хабари билан уйга кундуз куни бордим. Қиз уйда йўқ эди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
119🔥42👏28👍14😍3
#ижара_ҳаётлар

124-қисм

Ҳамма ерини бир тафтиш қилиб чиқдим. Ёлғиз яшашини билдим. Бу қизни шунчаки уйдан қувишни имкони йўқлигини билгач, мен ҳам кўчиб келадиган бўлдим.

"Албатта розиман!",-деб Жасмина таклифимга кўнди.

Негадир у қиз билан бир уйда ёлғиз қолишга тортиндим. Туришидан оила қизига ўхшарди. Балки бориб жойлашиб олсам, ўзи уялиб чиқиб кетарди. Шунинг учун Жасминани мен билан у уйга вақтинча яшаб туришини сўрадим.

Бизни уйда кўриб, қўрқиб кетган Баҳор, аввал ҳақ талаб қилди. Унга қўлимдаги хужжатнинг фақат телефондаги расмини кўрсатдим. Мен ўйлаганчалик ақлли қиз эмас экан. Шунчаки қаради лекин у ердаги исм ва ёзувга эътибор бермади. Жасмина билан илк кундан бир -бирини ёқтиришмади. Бунга унинг кийимларини рухсатсиз олиб кийгани ҳам баҳона бўлди. Ишлар камлигидан деярли ҳар куни уйда эдим. "Катта акаларнинг" шахсий ошпазлигини қилардим. У ердан олган пулим орада ишламай ётишимга етарди. Туғилган кун, гап ва чойхоналар ташкил қилинган кунлари қайси вақт бўлмасин бориб ишлаганим етарди. Ўзимни бир ерга оид ҳис этмас эдим. Менинг дардим шу куним эди холос. Тўлқиндан оладиган пулимга ҳам унчалик муҳтож бўлмасамда балки чет элга кетарман деган тушунча пайдо бўлганди.


Уйда бўлган вақтим, қизнинг еб ичиши диққатимни тортди. Биз ота -онасиз оила нима эканини билмай ўсганлар бу қиздан яхшироқ ва тартиб билан овқатланар эдик. Унинг ўзига яраша фақат қуруқ егуликлар харид қилиши, ё ўта дангасалигидан ёки вақти ва моддияти йўқлигидан деб билдим. Бир кун пиширган овқатимдан Жасмина билан жўнаттирдим. Фақат кечки пайт музлатгичда турганини кўриб кайфиятим тушди. Чунки менга ўхшаш ошпазлар ва пиширишни яхши кўрадиганлар тайёрлаган таомини биров еб кўришини ва таъми оғзида қолиб, олган лаззатидан завқланарди. Баҳорнинг феъл атворини тушунишда бироз қийналдим. Униндек қизлар мендек одамлардан доим узоқ юришини билардим. Уй ичида ҳали йўлакда, ҳали ошхонада тез-тез дуч келиш менга худди қувламачоқ ўйини эслатганди.

Фақат қочган ким қувалаган ким аниқ эмас. Бу вазият ичида Жасминанаинг рашки ортиқча бўлди. Унга ҳеч умид бермаган эдим. Лекин кундан –кун менга боғланганини билиш мени чарчата бошлади. Унинг бир одамга ўйнаш бўлиб яшаб юрган пайти кўрган муомаласи ва исканжасининг асари экан баданидаги у излар
...


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
👏8877🤨37🔥30👍8🕊3😇2
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
8👏6🕊1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
б Самандарни зимдан кузатарди. Унинг тоқатсизланиб тез-тез соатига қарашини, атрофга аланглаб излашини томоша қилиб завқланарди. Шу тарзда анча қийнаганидан кейингина яширинган жойидан чиқиб келарди. Бир гал эса « қийноқ» ҳаддан ташқари чўзилиб кетдими ёки…
.андан куйин.
-Лекин мен сизни қийнаганим йўғ-а?-деди Нилуфар эркаланиб.
-Аксинча, мен сизни қийнаяпман,-деди Самандар хўрсиниб.
Самандарнинг ўз онаси ва синглисии бошига шундай кунларни солишганида умуман аёл зотидан кўнгли қолиб кетганди. Қамоқдалигида аёллар шу бўладиган бўлса дунёдан ёлғиз ўтаман, деб аҳд қилганди. Агар Нилуфар учрамаганида бу аҳдида турарди ҳам. Шу қиз сабаб бўлиб аёллар ҳақидаги тасаввури ўзгарди. Шу билан бирга аввалги хулосаси бемаънилигини тушунди.
-Самандар ака, нега ўйланиб қолддингиз? –деб сўради Нилуфар унинг ўйланиб қолганидан ташвишланиб.
-Агар сизни учратмаганимда нима бўларди, деб ўйлаяпман. Лекин шунча ўйланганим билан ҳатто тасаввур ҳам қилолмаяпманн,-деди Самандар маюс жилмайиб.
-Мен ҳам,-деди Нилуфар бунга жавобан.
Бир-бирларига сўзсиз тикилиб ўтиришарнкан, ҳозирги айтганларини яна бир бор кўнгилларидан ўтказдилар. Фақат бир-бирлари учун яратилганларини яна ҳис қилишиб, қалбларида ўтли бир туйғуни ҳис қилишиб ўзларини бахтиёр хисоблшаётган эдилар.
Шундайгина қаҳвахона олдидан бир аёл икки боласини етаклаб ўтаётган эди. Кичигини қўлидан ушлаб олган, каттаси эса сал орқароқда атрофга аланглаганича келарди. Самандар ҳаёлига келган фикрдан қувониб кетди. Хали ичилмаган «Кока-кола»ни олиб панжарага яқин келди. Бола тўғрисига етганида сувни унга узатди. Кутилмаган инъомдан қувониб кетан бола рахмат айтишнги ҳам унутиб сувни олди. Буни кўрган боланинг укаси онсининг қўлидан чиқиб, менга ҳам беринг, деб чопиб келди. Нилуфар иккингчи «Кока-кола»ни олиб унга берди. Оналари ҳижолат бўлиб, мени роса уялтирдиларингда, деди.
Қаҳвахонадан чиқиб анча вақтгача айланиб юришди. Вақт анча кеч бўлиб қолгани учун Нилуфарнинг истаги уйга йўл олишди. Астагина кетиб боришаркан, Самандар гап қотди.
-Яна мўйловли дугонангникига бординми, деб ойингиз уришмайдими?
-Йўқ, айтиб келганман,-деди Нилуфар табассум билан.
Пиёдалар йўлакчасида қўл ушлашиб борарканлар, айни дақиқаларда ўзларини дуёда энг бахтли деб ҳисоблашаётгандилар. Бу бир умрга давом этишини жуда -жуда исташар эди. Лекин уларни олдинда нималар кутаётганини, қандай синовлар турганини таассавуур ҳам қилолмасдилар. Шундоққина йўл четида турган машина ичида ўтирган кишининг еб қўйгудай бўлиб қараб тургагига эътибор ҳам бермадилар.
Давоми бор.
🔥12886😨52👏27😇6👍2😍2🌚1