ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.7K subscribers
4.66K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#ижара_ҳаётлар

119-қисм

Йўл юриш учун доим ҳам улов минишингизнинг хожати йўқ экан. Баъзида бир қўшиқ, баъзан эса бир неча жумла сизни олар ва узоқ манзилларга, бўлишни истаган ерингизга етакларкан.


Исташлари ёки истамаганлари муҳим эмас. Сизни хотиржамлик сари бошлайдиган ягона ҳаракат бу ўша маконда бўлишингиз. Худди ичимни қиздиришга қасамлар ичгандек Жасмина тинимсиз расмлар ва видеолар қўярди. Биллярд ўйнаган чоғида кимдир Тимур ва дўстларини видеога олган эди. Камера ҳар бирига яқинлашиб, ҳаммадан тилакларини ола бошлади. Бек ўзига янги машина ва кўп саёҳат тилади. Рустик кўп пул ва кўп севги истади. Навбат Тимурга келганда, ижара ҳаёти тугаб, бир ерда қўним топишни исташини айтди.


Ёнидаги ҳамма буни бир уй маъносида тушунди ва турли ер участкаси, каттежларни мисол келтира бошлади. Тимур эса мақсадини аниқ қўйган ўйин иштирокчиси каби сўзсиз ўйини давом эттирарди.


Тонгни қандай отганини билмай ҳам қолдим. Амаким машина олиб келганида шошиб уйдагилар билан хайрлашиб уйдан чиқдик. Йўлимиз узун эди. Машинада ухлаб Тошкентга қандай етиб келганимни сезмабман ҳам. Таксига адрессни таърифлаб тўғри уйга бордик. Амаким уйга кирганида яна эркак нарсаларига тўқнаш келишини инобатга олиб ёлғон тўқидим.


Бу уйда фақат бир хона ижарага олганимни ва уйнинг эгалари таътилда эканини айтдим. Россияга ишлашга бориб бир уйда нечта киши яшаганига гувоҳ бўлган қариндошим, бу ҳолатни ғалати топмади. Ўз уйи бўлмаган инсонлар, ҳар ерда шу аҳвол эканини жуда яхши англарди. Хонамни қулфини кўриб янада гапларим тасдиқланди.


"Яхшими уй эгаларинг? Сенга ортиқча гапирмайдими?",- деб сўраб қўйди

"Яхши амаки. Мен фақат уйга ухлагани келаман ҳисоб. Асосан ўқишда сўнг ишдаман. Менга зарарлари тегмайди ", - деб қўйдим.

Умид қиламанки, бу суҳбат оилам билан муҳокама қилинмайди.
Уйда нарсаларни қолдириб, тезда оффисга бордик. У ерда ҳам иш қизғин экан. Феруза опа Дубайдаги уйига кетганини айтишди. Чипталарнинг нархига қарадим, жуда қиммат эди.

"Нима қиламиз жиян? Қиммат бўлса ҳам оламиз энди. Чунки акам у ерда ётса... яна қиммат бўлаверади ",-деди Карим амаким.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
117🔥28🤨28👏12👍4😍1
#ижара_ҳаётлар

120-қисм


Бугунги кечки рейсга чипта нархи 2 баравар қиммат бўлсада ноилож олдик. Чунки отамни тезроқ ўзимизнинг тиббий ходимлар қўлига топшириш керак эди.



Амаким ва отамнинг ортга қайтишини ҳам бир кун оралиқ билан олгандик. Чипталар ҳам нархи жуда баланд эди. Сабаби касал одамга олти кишилик эконом ердан жўй ололмас эдим. Мажбур иккаласига ҳам бизнесс классдан ер олдик. Одатда энг яқин рейсга олинган билетлар шунақа қиммат турарди.



Шу пайтгача йиққан пулларимни кошки отамнинг касаллигига эмасда, дўкон юритишига берган бўлар эдим деб ичимдан ўтказдим. Уч чипта нархи билан Феруза опадан деярли оладиганим қолмади ҳисоб. Мен оффисда қолиб ишладим. Амаким эса пойтахтдаги танишлари билан учрашиб шундай аеропортга кетадиган бўлди.


"Бошлиғингга айт ойлигингни олдиндан берса яхши бўларди. Отанг келса... даволанишига пул керак бўлади",-деди ойим телефондаги суҳбатамизда.


"Бўлди хавотир олманг ойи! Мен ишлаб ҳаракат қиламан",-дедим уни тинчлаштириш учун.


"Баҳор, Элбек қўнғироқ қилмадими?",-деб сўради овози негадир хавотир билан чиқарди.


"Йўқ ойи..қилмади. Нега сўрадингиз? ",- деб сўрадим.


"Мен бир -икки онасига қўнғироқ қилгандим. Қизи қон босими ошган дори ичиб ухлади деб баҳона қилди шекилли ",- деб кайфиайти тушиб гапирди.


"Ойи, ҳаммадан яхши. Индаманг бошқа қўнғироқ қилманг илтимос ",-деганимда


"Э, сен айтасанда! Одамларга нима дейман?",-деб куйиниб қолди.

Ойим билан суҳбатим тугаб, ишларимни битириб уйга қайтдим. Отам ва амакимга қайтиш чиптаси ўзимнинг вилоятгача олган эдик. Мен ишлашим кераклиган қайтиб боролмас эдим. Шуни баҳона қилиб Тимурга смс ёздим. Хабарим етиб борди икки белги бўлиб ўқилгани маълум бўлди. Кечки вақт уйга қайтиб чарчоқдан ухлаб қолгандим. Телефоним жиринглаганидан уйғондим.

Тимурнинг рақамини кўриб ҳаяжонланиб гўшакни кўтардим.

"Алло!",-дегандим

"Узр, уйқингдан уйғотдимми?",- деб сўради.

"Йўқ ухламаган эдим",-деб ўзимга келишга ҳаракат қилардим.

"Ёлғон гапиришни ҳам эплолмайди ",-деди худди ўзига ўзи гапиргандек.

"A?"

"Ҳеч нима? Отанг яхши эканми хабаринг борми?",-деганида телефон соатига қарадим.

"Амаким учиб кетган бўлиши керак. Ухлаб қолибман ",-деб жавоб берганимда кулди.

"Тушунарли эшикни ташқаридан очишга қулай қилиб қўй қайтишимиз мумкин",-деб гўшакни қўйди.

Биргина шу жумласи уни бедор кутишимга етди. Аммо қайтмади, эртаси куни ҳам келмади. Кейинги ҳафта ҳам келмаслигини билмаган эдим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
119🔥41👏28👍10🕊5😍1
#ижара_ҳаётлар

121-қисм


Бу мавҳумликдан безовталана бошладим.
Жасминанинг инстаграмини кузатишда давом этар эканман унинг аллақачон шаҳарга қайтганини кўрдим. Лекин ёнида Тимур йўқ эди. Уйга ҳам келмади.


Қизиғи, Жасмина ҳам уйга келмади. Тимурнинг телефонига қўнғироқ қилсам, ўчган дерди. Қаерга кетган бўлиши мумкин дея хавотирга туша бошладим. Бир икки смс ёзиб шунчаки сўрашган эдим. Фақат умуман ўқилмади жавоб ҳам келмади.


Ичимда ғалати хавотир уйғонганди. Ишқилиб бошига бир кун келмаган бўлса бўлди. Отамнинг аҳволидан сўнг бундай ўйлардан қўрқиб қолдим. Амаким отамни эсон -омон уйга қайтарди. Уни хусусий клиникага ётқаздик. Даволанишига жуда кўп пул кетар экан. Ялиниб- ёлвориб Феруза опадан 500 доллар олдим ва ойимга жўнатдим.
Отам хаста бўлганидан бери Элбекдан хабар йўқ эди. Тахминим мен билан тортишган куни отамга нимадир деган бўлса энди ўзини олиб қочаётган эди. Аллоҳ кечирсин лекин отамни деб бўлсада менга қўнғироқ қилмай қолганига шукур қиладиган бўлдим. Ишим жуда кўп, қўрқувим ва хавотирим тобора ошиб борарди.

Рустик ва Бекни ҳам Нонанинг видеоларида кўрдим. Наҳотки бу одамни ҳеч бири бир марта ҳам расм ёки водеога олмади. Таътилга кетган дўстлар ичларидан бирини гумдон қилиб, ўзлари ҳеч бўлмагандек келиб шаҳарда яшашлари ҳақида вир кино кўрган эдим. Ишқилиб булар ҳам шундай қилмади эканми?
Юрагимга ҳеч нарса сиғмай кетди. Ички ишларга мурожаат қилсам бўладими? Бугун Тимурнинг телефони ўчганига ўн кун бўлганди. Охири яна бир кун чидолмай яна смс ёздим.


"Илтимос қаерда бўлсангиз ҳам соғ эканингизни билдиринг. Хавотироляпман. Бошқа безовта қилмайман " -деб ёзиб юбордим.


Смс борди лекин ўқилмади. Жасминага бирор баҳона билан ёзиш қолганди. Унга инстаграмидан ёздим.

Хонимнинг жуда кўп обуначиси бор эди. Менинг хабаримни қачон кўрар эди худо биларди. Тимур қаерда эди? Исми ва фамилиясидан бошқа ҳеч нарса билмас эдим. Оиласи ҳам йўқ Жасмина ва унинг ҳамтовоқларидан бошқа ким биларди? Ойимтилладан ҳеч қандай жавоб келмагач мажбур Бекка смс ёздим.

Хабаримни ўқиган Бек, қўнғироқ қилди ва буни юзма-юз гаплашиб олишимиз кераклигини айтиб менинг ишхонамга келадиган бўлди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
125👏45🔥3815👍8🌚4🙈2
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
7
- Ўзингиз ҳам поччамдан совчи келганида ҳудди шундай дегандингиз, эсингиздами? Қайтар дунё, дейдилар буни.
-Шу пайтда эслаб ўтирибсанми? –деб Сохиба жаҳл билан қўл силтади. Унинг бу қилиқи яна бир кулгига сабаб бўлди.
-Ўша йигит ҳақида фикрингиз қандай ? Бизга қандай маслаҳат берасиз?- сўради домла кулги босилгандан кейин.
-Нима десам экан? Оғир, босиқ, камсуқум йигит. Одоби, кишига муомиласи ҳам тузук. Ота- онасининг йўқлигининг эса аҳамияти бўлмаса керак, деб ўйлайман.
-Гапингизга қараганда рози бўлаверишимиз керак эканда?-сўради домла.
-Мен ундай демоқчимасман. Фақат афсус қилмайсизлар, деб ўйлайман. Нилуфарга ҳам муносиб бўлса керак. У ёғи ўзларингга ҳавола, ахир қиз сизларники,-деди Искандар.
-Жуда ҳам осмонга кўтариб мақтадингизда,-деди Сохиба ғаши келиб.
-Мен мақтаганим йўқ, бор гапни айтаяпман,-деди Искандар қайнопасининг бу гапидан ранжиб.
Зулайҳо бекор ундай дедингизда, дегандай бош чайқади.Эргаш домла божасининг кўнглини олиш пайида бўлди.
-Сиз ҳафа бўлманг. Сохиба шунчаки айтдида. Менимча гапингизда жон бордай. Маслаҳатлашиб кўрармиз.
Шундан кейин гап мавзуси ўзгариб кетди. Кўп ўтмай Исканадар кетишга изн сўради. Домла ҳам унинг кайфиятини яхши англаб тургани учун кўп пайсалга солмади.
Ниҳоят Самандар кутган шанба ҳам етиб келди. Нилуфарникига кетган совчиларнинг келишини сабрсизлик билан кутарди. Нилуфар билан ҳар гал учрашганларида гаплари шу ҳақда бўларди. Унинг айтишича ҳар ҳолда умид қилса бўлади.Холаси билан Искандар ака келиб кетганларидан бери ойисининг муомиласи ўзгариб қолган. Дадасининг эса рози эканлиги шундоққина аён эди.
Самандар ҳаёл билан бўлиб эшик очилиб, кутган кишиларининг кириб келганини сезмай қолди.
-Биз нима ташвишда-ю, бунинг шаҳзодалардай ёнбошлаб ётишини қаранг,-деди Нуриддин остонада турибоқ.
-Кечирасизлар, келганларингни билмай ҳам қолибман,-деб Самандар сапчиб туриб уларни қарши олди. Саломлашганларидан кейин ўтиришга таклиф қилди.
-Хўш, бир ўзинг зерикаяпсанми? Ҳечқиси йўқ, ҳадемай зерикишга ҳам вақтинг бўлмай қолади,-деди Нуриддин кулимсираб. Самандар ҳам кулиб қўйди. Бу гапни эшитиши билан кўнглида умид уйғонган эди. Лекин буни
сездирмасликка уринди. Уларнинг ўзлари гап очишларинини кута бошлади. Собиржон билан Нуриддин диванга ўтиришди . Самандар хонтахтанинг бу томонидаги курсига омонат ўтирди.
-Бир гап айтсам диконглаб ўйнаб кетмайсанми?- деди Собиржон маъноли тарзда.
-Бу сизнинг айтадиган гапингизга боғлиқ,- деди Самандар юраги орзиқиб.
-Собиржон ака, бунча чўзмасангиз. Бор гапни шартта айтинг-қўйингда, бола бечоранинг юрагини сиқмай, -деди Нуриддин сабри чидамай.-Хурсанд бўлавер, рози бўлишди, ука.
-Айтаяпман-ку, бунча бесабр бўлмасангиз?- деди Собиржон бундан норози бўлиб.- Ҳа, рози бўлишди. Буни борганимизданоқ билдик. Дадаси… оти нимайди? Ҳа, Эргаш ака, келинглар қудалар, деб қарши олди. Боришимизга алоҳида тайёргарлик кўришганга ўхшайди. Аввалгисида нон-чой билан қайтгандик . Энди тузуккина сийлашди.
-Хуллас ука, бўйдоқчилик давринг тугади энди. Бошингга рўзғор тушиб, боя айтгамиздай, зерикишга вақтинг ҳам бўлмай қолади,- деб Нуриддин маъноли тарзда бош чайқаб кўйди.
-«Олахуржин» елкангга тушди, десангиз-чи,- деб Собиржон ҳазилни давом эттирди. «Ҳа энди нима десаларинг деяверинлар», дегандай Самандар кулимсираб тураверди.
-Ҳа майли, ҳазил ўз йўлига,- деди Нуриддин жиддий тортиб.- Собиржон ака, ишни бошладикми, энди охиригача етказишимиз керак. Мен цехдаги йигитлар билан гаплашаман. Ўртада пул тўплаб тўй харжига ёрдам берамиз. Завод раҳбарларидан, касаба уюшмасидан илтимос қилсак ёрдам беришар.
-Директор-чи, ундан ҳам бир нима ундиришимиз керак. Ахир у келиннинг поччаси эканку,-деди Собиржон.
-У кишининг биз айтмасак ҳам атагани бордир, -деб Собиржон Самандарга ишора қилди.- У ёғи бир гап бўлар. Гапираверсак гап кўп. Нима қилганда ҳам тўйни тезлатишга ҳаракат қиламиз. Энди бизга рухсат бер.
-Ўтирсаларинг яхши бўларди, ҳали эрта-ку,-деди Самандар уларга бир-бир қараб.
-Қуруқ манзиратингни бошимизга урамизми? Бир соатдан бери ўтирибмизу, бир чойнак чой ҳам олиб келмадинг,-деди Собиржон ўринларидан турганларидан сўнг.
-Кечирасизлар, эсимга ҳам келмабди,-деди Самандар ҳижо
208🔥54😇25👏16🕊5👍21😍1
лат бўлиб.
-Қўявер, энди чойни тўйдан кейин келиннинг қўлидан ичамиз,-деб Нуриддин унинг билагидан қисиб қўйиб эшикка қараб юрди.
Самандар уларни кузатиб уйга қайтиб кирди. Ҳаяжонини босиш учун ҳам чека бошлади. Собиржон билан Нуриддиннинг унга нисбатан қилаётган жонкуярликлари қалбида нозик бир ҳиссиётни уйғотган эди.
«Дунёда яхши одамлар ўйлаганидан ҳам кўпроқ экан. Қўлидан келганича ёрдам беришади-ю, эвазига ҳеч нарса талаб қилишмайди. Яхшилигини қайтармоқчи бўлсанг ҳатто хафа бўлишади. Мана булар унга ким бўлишади, ҳеч ким. Менга нима, деб тураверишса ҳам бўларди-ку. Лекин ундай қилишмади. Ҳудди ўз фарзандларига қилгандай жон куйдиришди. Ишлари ўнгидан келганида ўзларида йўқ севинишди. Шу пайтгача ойимдан ва бошқалардан фақат жабр-ситам кўрдим. Энди ҳам бирор яхшилик чиқиши даргумон. Дадамнинг эса қаердалигини ҳам билмайман. Шуларку, аслида жон куйдирадиганлар, келажаги учун қайғурадиганлар…»
Давоми бор.

Ойнинг ўн беши (8 қисм)

Ёлғизлик фақат оллоҳга ярашади, деганлари бежиз эмас экан. Ёнида ҳамроҳи, ҳамфикри бўлмаса барибир қийин бўларкан. Бошқа кунларнинг қандай ўтганини Самандар иш билан бўлиб унча билмасди. Лекин дам олиш кунлари вақт ўтказишга қийналарди. Кўча- кўйда сандирақлаб юришни эса ёқтиирмасди. Бўш вақтлдарда телевизор кўрар ёки китоб ўқиш билан ўзини овутарди. Буни яхши билгани учун ҳам Нилуфар кўпроқ дам олиш кунлари келарди.
Нуриддин совчиликдан қайтгаларида, энди зерикишга вақтинг ҳам бўлмайди, деганди. Бу билан у, тўйдан кейин Нилуфар зериктириб қўймайди, демоқчи бўлганди. Унинг гапи тўғри.
Ҳақиқатдан ҳам зериктирмайди. Ёлғизлик азобидан ҳалос қилади. Бунга кўп вақт қолгани йўқ. Ота- онаси рози бўлишганини билганида ўзида йўқ севиниб кетди. Ҳаёлидан не-не ўйлар ўтди. Бирга ўтказадиган ширин дамларини кўз олдига келтириб бир неча марта энтикиб ҳам қўйганди. Бундан Нилуфарнинг ҳам нечоғли хурсанд эканлигини ўйлаб завқланиб ҳам кетарди. Туни билан деярли ухламади. Тушгача бир неча марта қўрғироқ қилиб ҳеч бўлмаса севгилисининг овозини эшитиб, унга томон бесабр талпинаётган қалбини тинчлантирмоқчи бўлди. Лекин негадир бунга журъати етмади. Бир пайт юқори қаватда турадиган Баходирнинг қизи Дилноза пилдираб кириб келди.
-Самандар ака, сизни телефонга чақиришаяпди,- деди у бийронлик билан.
-Шундайми, раҳмат келиб айтганинг учун, -деб жавонни очиб тақсимчадан икки дона конфет олиб узатди. Дилноза конфетни олиб, раҳмат, деганича чопқилаб чиқди. Самандар унинг ортидан иккинчи қаватга чиққанида Баҳодир эшиги олдида турарди.
-Дилнозани «порхўрлик»ка ўргатиб қўйдингизда,-деди у кўришаркан, ҳазиллашиб
-Нима қипти, хизматига яраша мукофотини оладида,- деди Самандар бунга жавобан кулимсираб. Қачон Дилноза телефонга чақириб чиқса уни конфет билан сийларди. Баҳодир
ҳозир шунга ишора қилаётганди.
-Сиз шундай дейсиз? Қачон телефон жирингласа, Дилноза,Самандар акани чақиришаяптими, деб сўрайди. Телефонни ўзи олса, Самандар акани чақириб берайми, дейди,-деб Баходир уйга бошлади. Самандар унинг гапига кулиб қўйиб даҳлиздаги телефоннинг гўшагини кўтарди.
-Ҳа, эшитаман.
-Самандар ака, бу менман, -деган Нилуфарнинг қўнғироқдай ёқимли овози янгради. Буни эшитибоқ Самандарнинг вужудини ёқимли ҳис чулғади.
-Салом Нилуфар, кайфиятингиз қандай?
-Жуда яхши, ўзингизники-чи?
-Ёмон эмас.
-Вой анави кишини, бу нима деганингиз?- деди Нилуфар. Унинг гап оҳангиданоқ аразлаб қолгани сезилиб турарди.
-Аъло десам бўладими? -деди Самандар уни юпатмоқчи бўлиб.
-Шундай денгда,- деди шу заҳоти Нилуфарнинг овози мулойимлашиб.-Нима, менга айтадиган гапингиз йўқмиди? Эрталабдан қўнғироқ қилишингизни кутаман.
-Гапим-ку кўп, лекин энди қўнғироқ қилишим ноқулаймикан, деб ўйлаётгандимда,- деди Самандар ўзини оқлаш учун бошқа баҳога тополмай. Кейин қизннинг кўнглини олиш учун мулозамат қилди.- Телефонда ҳамма гапни гаплашолмасак керак. Бугун учрашсак қандай бўларкан.
172🔥50😍17😇6👍2👏2🕊21🙈1
-Энди ноқулай бўлиб қолдими? -деб гапини киноя билан бошлаган Нилуфар севгилисини ранжитиб қўймаслик учун гапни ҳазилга бурди. -Бир иложини қилсангиз бўларди-ку. Учрашсак қандай эмас, қантдай бўларди. Ҳар ҳар сафарги пайтда, ҳар галги жойда учрашсак бўладими?
-Албатта бўлади,- деди Самандар. Нилуфар, ундай бўлса кўришгунча, деб телефонни қўйгач, у ҳам телефонни жойига қўйди. Баҳодирнинг, ўтиринг, тушлик қиламиз, деганига раҳмат айтиб уйига чиқди.
Истирохат боғига кириб, ўнгга бурилганида йўлак четига қатор қилиб қўйилган ўриндилардан бирини ўзлариники қилиб олишганди. Учрашув вақти эса кечки соат саккиз эди.
Самандар учрашув жойига одатдагидай ярим соат олдин келди. «Ўзлариники» бўлган ўриндиққа ўтириб атрофга назар ташлади. Бугун дам олиш куни бўлгани учун одам анчагина гавжум эди. Қўл ушлашиб, қўлтиқлашиб юрган севишганлар, тўда-тўда бўлиб юрган қизлар ва йигитлар анчагина эди. Оилавий, болаларини етаклаб юрганлар ҳам кўзга ташланиб қоларди. Ёшларни чорлаб ўйин майдончасидан шўх мусиқа янграйди. Қаҳвахоналарда одамлар гавжум. Аллақачон ишга тушган каруселлар томондан болаларнинг ҳайқириқлари эшитилади.
Нилуфар кўпинча аксарият қизлар каби кечикиб келар. Бирор нарсанинг панасига яшириниб оли
139🔥53😍22🤨14🙈9👍2👏1🕊1
б Самандарни зимдан кузатарди. Унинг тоқатсизланиб тез-тез соатига қарашини, атрофга аланглаб излашини томоша қилиб завқланарди. Шу тарзда анча қийнаганидан кейингина яширинган жойидан чиқиб келарди. Бир гал эса « қийноқ» ҳаддан ташқари чўзилиб кетдими ёки Самандарнинг кайфияти чатоқроқмиди, шартта туриб жўнаб қолганди. Орқасидан чопиб бориб аранг тўхтатган эди. Ҳозир эса куттиришга ўзиниг сабри чидамай тўғри бораверди. Ўриндиқда ўтирган севгилисини кўриб қадамини секинлатди. Самандар одатдагидан бошқачароқ, бир нуқтага тикилганича сигарет секиб ўтирарди. Жуда яқин келганида ҳам сезмади.
-Кўп ўйланаверманг, сочингиз оқариб кетади, -деди.
Самандар кескин бошини кўтариб қаршисида майингина жилмайиб турган қизга кўзи тушди. Қўлидаги сигаретни улоқтириб қўлидан ушлади.
-Кечирасиз, келганингизни кўрмай ҳам қолибман.
- Айтдим-ку, камроқ ўйланинг. Куттириб қўймадимми?
-Йўқ, ўзим ҳам ҳозиргина келгандим,-деди Самандар қизнинг дилбар чеҳрасига меҳр билан тикилиб. Ўтириб ҳол-аҳвол сўрашганларидан кейин ҳазиллашди.- Бугун пардоз-андоз
бошқача бўлибдими?
Нилуфар ҳафа бўлиш ўрнига қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди. Унинг юз ифодасидан, шуни ҳам билмайсизми, бунинг ҳаммаси сиз учун-ку, деган маънони уқиш мумкин эди. Кулишдан тўхтаб Самандарнинг қулоғига шивирлади.
-Йигитларнинг кўзига яхши кўриниш учунда. Бу ҳазил. Мен фақат бир йигитниг кўзига яхши кўринишга харакат қиламан.
-Айтмасангиз ҳам биламан,- деб юраги орзиқиб кетган Самандар беихтиёр елкасига қўлини қўйди.
-Бу нима қилганингиз?- деб Нилуфар сапчиб ўрнидан туриб кетди.- Одамлар бор ҳам демайсиз-а? Ундан кўра айтинг, шу ерда ўтган-кетганни томоша қилиб шундай ўтираверамизми?
Юринг, дискотекага борамиз,- деб Самандар ўтирган жойида ҳазилни давом эттирди.
-Боринг-е, бир ками ўрисларга қўшилиб ликкиллашимиз қолувди,-деди Нилуфар жаҳл билан. Унинг ўзига ярашиб турган атлас кўйлаги чироқ нурида ял-ял товланар, ёш боладай аразлаб туриши латиф чеҳрасини янада жозибалироқ қилиб кўрсатарди. Самандар бу беқиёс гўзалликни бирпас томоша қилиб ўрнидан турди.
-Бир қошиқ қонимдан ўтинг, ҳазиллашдим. Айтинг, қаёққа борамиз? Сизнинг бир оғиз сўзингиз мен учун қонун.
-Ҳушомад қилмай қўяқолинг,-деди Нилуфар «жаҳли»дан тушмасдан,--Жуда чанқадим. Ҳеч бўлмаса сув ичайлик.
Ёзги қаҳвахонага кириб бўш жойга ўтиришганлардан кейин Самандар, нима ичасиз, деб сўради.
-Олиб келаверинг, менга барибир,-деди Нилуфар лоқайдгина.
Самандар аввал икки тақсимчада музқаймоқ, сўнгра бир неча «Кока-кола» келтирди.
-Буларнинг ҳаммасини ким ичади?- деди Нилуфар сувга ишора қилиб.
-Ичаверайлик-чи, қолгани бир гап бўлар,-деб Самандар музқаймоқ тақсимчасини қизга яқинроқ сурди.- Қани олинг, совимасин.
Шу пайтгача «хафа» бўлиб ўтирган Нилуфар ўзини тутолмай кулиб юборди. Бу эса йигитнинг гуноҳидан ўтганини билдирар эди. Шошмасдан музқаймоқ ея бошладилар. Ёнларидаги столга уч йигит ва уч қиз яқинлашди. Йигитлардан бири яқинлашиб, кечирасиз, стуллар бўшми, деб сўради. Самандар, олаверинглар, деб «Кока-кола»ни очиб стаканларга қуйиб узатди.
-Яхшиямки бахтимизга Искандар поччам билан холам бор эканлар. Бўлмаса ҳолимиз нима кечарди,-деб Нилуфар сувдан хўплади.
-Нега ундай деяпсиз, Нилуфар?
-Уларнинг гапи билангина ойим зўрға рози бўлдилар. Лекин сиз ҳақингизда эшитиб қолсалар ҳаммаси таммом, деяверинг. Ҳеч ким уларни рози бўлишга мажбур этолмайди.
-Нима, ойингизнинг феъли жуда чатоқми?- деб Самандар сўради ўзи билмаган ҳолда.
-Ёмон қайнонага йўлиқдим, деб қўрқаяпсизми? -деб Нилуфар кулиб юборди.- Бунга ҳожат ҳам йўқ. Фақат менгга ўхшаб жудаям ўжарлар.
-Нималар деяпсиз, шунчаки айтдимда,-деб Самандар елкасини учириб қўйди. Сувни ичиб ўзиникига ва Нилуфарникига яна қўйди.
-Билмасалар керак, чунки бу ҳақда иккаламиздан бошқа ҳеч ким билмайди-ку?
Шу пайт қаҳвахона деворига илинган карнайдан шўх мусиқа янграб қўшиқ янграй бошлади.
Қарамайди қайрилиб бир бор-
Мен турибман остонада зор.
Ойни узиб берсанг ҳам менга,
Чиқмайман дер, ноз қилар дилдор.

Ўтинчларим беҳуда, зорим,
Илинжларим ҳаммаси бекор.
Рашким келар, келади орим,
Чиқмайман дер, ноз қилар дилдор…1

-Бечора ошиқни маъшуқаси чиқмайин роса куйдирган
эканда,-деди Самандар қўшиқ тугаг
179🔥45👍22😍16👏9
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2666🔥2
👆👆👆
Баҳоримни канали уланиб олинг
10
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

64-қисим

-Бўлмаган гап. Унақа бўлиши мумкин эмас. У шунчаки оиласи ва дадасини шани учун мени ҳимоя қиляпти. Бундан бошқа гап йўқ. - У Зеҳрага шундай дегани билан ичида Бекни севги тўла нигоҳларини ҳис қилиб турарди. Ахир одам ўзидан ўзи бунчалик тикилиши мумкин эмас. Ўзи ҳам неча кундан буён фақат Бекни ҳаёл қиладиган бўлиб қолганди. Аммо ўртасида бирон гап бўлиши мумкин эмасдек бу муносабатдан чўчиб турибди. Мана секин меҳмонлар ҳам уйларига кета бошлашди. Ҳамма билан хайрлашиб қайтгач ўзлари йиғилиб гаплашмоқчи бўлишди.
-Бек шунча меҳмонлар олдида бизни шарманда қилдинг. Унақа қилмаслигинг керак эди. - Райхон хонимни сабри етмай бирдан гапириб юборди.
-Нима қилиб шарманда қилдим Райхон ойи. У билан шунчаки рақс тушдик ку. Ёки бирон ножўя иш қилдикми? - Бек дадил туриб гапирар экан, Малак борган сари уни гапларидан уялиб кетарди. Секин у томонга қараб, ўзига меҳир билан тикилиб турган Бекни ўткир нигоҳларидан кўзини олиб қочиб ерга қараб олди.
-Тўғри бу ёмон ишмасдир, лекин сиз ака сингил эмассиз. Буни ўзинг ҳам биласан. Мени таниганлар сизни ўртангизда бирон гап бўлиши мумкин деган ҳаёлга боришларини хоҳламайман.
-Хавотир олманг бунақа бўлмаган. Биз ака сингиллармиз ва синглимни кўз олдимда бир йигит ҳоли жонига қўймай рақсга тортаётганди. Мен бунга шунчаки томоша қилиб туролмадим. Уруш жанжалсиз шунақа қилиб вазиятдан чиқиб кетдик. - Бекни синглим деган гапи Малакка жуда оғир ботди. Нахотки у нотўғри туаҳунган бўлса. Ичидан бир нима узилиб катта бўшлиқ пайдо бўлгандай ҳис қилди ўзини. Аммо Бекни кўзларига қарамади. Қараганда эди бу сўзлар шунчаки бир тасалли, аслида Бекни севги тўла нигоҳларини кўрарди.
-Майли Бек сени тўғри тушундим. Мендан хафа бўлма. Мен онаман. Қизларимни шани мен учун биринчи ўринда.
-Ҳа ўғлим ҳаммаси тушунарли. Аслида сенга рахмат айтишимиз керак экан. Сингилларингни ўйлаганинг учун рахмат сенга.
-Ҳаммаси жойида. Ахир биз бир оиламиз. Мендан бошқа бўлганда ҳам шунақа қиларди. Энди бизга рухсат. Кеч тушиб қолди. Элифни ҳам улайдиган вақти бўлди.

Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан!
119🔥48😍19👍10👏9
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

65-қисим

-Бугун шу ерда ётиб қолавер. Энди Элифни ҳам оввора қиласан. Ана битта хонага энагаси билан жойлашади.
-Ҳа бугун қолинглар. Даданг тўғри айтаяпти. - Бек ростан қолишни мқул кўрди. Чунки синглиси жуда чарчаб ухлаб қолганди. Шу сабабли уларни таклифига рози бўлақолди. Элифни кўтариб тепа қаватга олиб чиқдида, энагаси иккисини бир хонага жойлаштириб ўзи ҳам хонасига кирди. Аммо ҳаёли Малакда бўлиб қандай гаплашиб олишни ўйларди. Хонасига борай деса синглиси билан бир хонада ётади. Лекин гаплашиб олмаса бўлмасди. Телифон қилиб кўришни ҳам ўйлаб яна нима дейман деб иккиланарди. Яна уни рақамини ҳам билмайди. Дадаси ва Малакни ойиси ёнида нима дейишини билмай, синглимни ҳимоя қилдим деб юборди. Аммо айтган гапидан Малакни ғалати бўлиб қолганини сезди. Ичида бекор шунақа дедим. Дадил бўлиб гапира олишим керак эди деб роса афсусланди. Лекин энди нима бўлса бўлди деб ҳеч бўлмаса қизга тушунтиришни режа қилди. Шу ҳаёллар билан секин хонасидан чиқиб қараганди Малак энди тепага чиқаётган экан. Бундан Бек хурсанд бўлганини яшириб ўтирмади.
-Малак энди келаяпсанми? Сенда гапим бор эди. Қандай чақиришни билмай тургандим ўзи. Жуда вақтида чиқиб қодингда. - Бек уни кўзлари қандайдир мунгли эканини кўрди.
-Ҳа йиғиштириш ишларига ёрдам бериб юбордим. Ҳаммасини уларга юклаб қўйишни хоҳламайман. Ахир мени ҳам қўлимдан келади. Хўш нима гап экан.

Реакция ва изоҳларни унутманг!
112🔥34👏26👍17
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

66-қисим

-Малак ҳалиги мен, ойингни ёнида шошиб қолдим. Шунга сени синглимдек кўриб ҳимоя қилганимни айтдим. Аммо умуман унақа эмасди. Мен нима десам экан, сени синглимдек кўрмайман. Балки ундан ҳам яқинроқ кўраман. Буни сенга қандай тушунтирсам экан. - Бек доим қизлар ёқиб қолса ҳеч қандай ҳаяжонни ҳам ҳис қилмасдан бемалол гапира оларди. Ҳозир эса негадир гапирадиган гаплари ҳам эсидан чиқиб кетганди.
-Бек керак эмас. Мен бунақа бўлишини хоҳламайман. Нима демоқчи бўлсанг ҳам илтимос айтма. Чунки биз ўгай бўлса ҳам ака сингилмиз. Сени даданг ҳам, мени ойим ҳам бизни ўртамизда нимадир бўлишини истамайди. Буни ўзинг ҳам сездинг. Кел шу ака сингиллик чегарасини бузмайлик. Ҳаммамиз учун шуниси яхши менимча. - Малак ҳозиргина ойиси билан гаплашиб келганди. Ва ойисининг Бек ҳақида қатъий айтган гаплари таъсирида шундай деди. Аммо ўзи ҳам Бекни аллақачон севиб қолганини англади. Бу гапларни айтиш унга ҳам қийин бўлаётган эди. Лекин юрак ютиб кўнглини очолмасди.
-Малак мен бундай қилолмайман. Сени чиндан ёқтириб қолдим. Буни анча вақтгача тан олмай ҳам юрдим. Лекин бу юрак сени танлаб бўлган. Ётсам ҳам турсам сени ўйлайдиган бўлиб қолганман. Ишон сен ҳаётимга кириб келган ягона чин севгимсан. Мен ўзим дадамга тушунтираман. Керак бўлса ойинг билан ҳам гаплашиб ҳаммасини ҳал қиламан. Фақат сен менга озгина умид бер.

Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан!
117🔥34👍30🤨22
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

67-қисим

-Қанақа умид. Билсанг менга ҳеч ҳам ёқмайсан. Кейин биринчи севгим дейсанми? Мен билган қизларингчи? Уларга ҳам шунақа биринчи севгимсан дегандирсан. - Малак аслида уни бир неча марта ҳар хил қизлар билан бирга кўргани эсига тушиб ичини раш ёқиб ўтганини эслади. Лекин ҳозир Бек жуда самимий гапираётгандай кўринарди.
-Малак тўғри ҳаётимдаги биринчи қиз эмассан. Аммо мен чиндан севган ягона қиз сенсан. Мен шу пайтгача бунақа туйғуларни ҳис қилмагандим. Ҳеч кимни сенчалик севиб рашк қилмаганман. Менга бир марта имкон бер Малак. Ҳаммасини сенга исботлайман.
-Мен ҳали бунақа ўлдим куйдимларга жуда ёшлик қиламан. Ахир энди ўқишга кирдим. Ҳозир мени бор диққат эътиборим ўқишимда бўлиши керак. Бунақа севги ўйинлари кейин ҳам бўлаверади. Агар ўқишни тугатгунимча кутолсанг ўйлаб кўришим мумкин. Бўлмаса ўзинг биласан. Ҳозирча эса мени бунақа гаплар билан чалғитма. Энди эса хайр яхши дам ол. Эртага эрталабдан ўқишга боришим керак. Вақт ҳам алламаҳал бўлди. - Қиз севгисини тан ҳам олмади, йўқ деб узиб ҳам ташламади. Бирдан ҳаёлига келиб қолган баҳонадан жуда мамнун бўлиб, ўзига қойил ҳам қолди. Чунки катта эҳтимол билан Бек қанча десанг кутаман дейишидан умидворман эди. Ички бир сезги билан бу фикрга ишонди ҳам.
-Яхши, Малак. Ўқиш бўлса ўқиш. Мен кутаман. Албатта бу муаммо эмас. Лекин билиб қўй ҳар қадамингни ўзим назоратимга оламан. Ёнингда йигитлар тугул пашша ҳам яқин йўламаслиги керак. Мен эса сен айтган вақтгача чегарани бузмай тураман.

Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан!
142👏44🔥28🤨16👍15😍4
🔥IZHORSIZ ISHQ 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 10.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 150 qismdan iborat!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
17👏2
Unutganim Yo'q (Official Music Video)
Jaloliddin Ahmadaliyev uslubida
#премьера


Қўй қийнама кетақол дея,
Фақат шуни сўрамасанг бас.
Дунёсидан кетарманкуя,
Сендан кетиш қўлимдан келмас.

Осмондан кеч, қуёшдан кеч де,
Сояда ҳам гуркирар жойман.
Ҳаммасидан кечарманкуя,
Фақат сендан айирилолмайман.

Бир кам дунё, биркам бу олам,
Меҳрнинг йўқ кўпи ё ози.
Етар оддий таниш бўлсак ҳам,
Бошқасига бўлмайман рози.

Севолмадинг, на чора, тақдир,
Икки кўзим уммондек тўлди.
Кўришсак ҳам ҳар замонда бир,
Кулиб қўлинг узатсанг бўлди.

Қилмайсанми боримга тоқат,
Ҳоҳишларим ҳаддимдан кўпми!?
Ҳаммасига кўнаман, фақат,
Мени унут демагин, хўпми...


Малика Тавфиқ
32❤‍🔥3😢3🔥1
Шу ҳавога баҳор келганини кимдир айтсин!
Ассалому алейкум баҳор одамлари!😍🎉
😁2120😍5