#Ҳаётий ҳикоя
Ёнимдаги бахт..!
— Онам ёшлигимда нуқул сабр қилиш керак, «Сабрнинг таги сариқ олтин», дерди. Онамнинг ўгитлари доим қулоқларим остида янграйверади.
Дадам болалигимда бизни ташлаб кетган. Бир куни онамдан дадам ҳақида сўраганимда тонггача йиғлаб чиққани ёдимда. Ўшандан кейин улардан дадам ҳақида сўрамаганман…
Бўйим етиб, уйимиздан совчилар аримай қолди. Мени ёқтирган йигитларнинг бирини ўпоқ десам, бирини сўпоқ дердим. Икки орада онам қийналар, мен эса онаизоримни укаларим билан ёлғиз ташлаб кетишга кўнглим бормасди. Ахир оилани боқиш, уларни ****-ичириш фақат волидамга қолиб кетарди-да. Хуллас, вақт ўтди. Бу орада маҳалламиздаги бир йигитдан совчилар келди. Улар онамга маъқул бўлди. Куёв бўлмиш Тошкентдан Фарғонага қатнар, ойижонимнинг таъбири билан айтганда, йигитнинг «Пичоғи мой устида» экан.
Бир куни ишдан қайтаётиб, эшигим олдида турган оппоқ «Нексия»га кўзим тушди. «Яна келишибди-да», деган хаёлда ўтиб кетаётсам, машина ичида кўркамгина йигит ўтирибди. Унга бир қарадим-у, юрагим така-пука бўлиб кетди. Бу йигитни биринчи марта кўришим эмасди. Куни кеча ўқишим ёнида ҳам, ундан олдин бекатда турганимда ҳам кўргандим. Демак, у мени кузатиб юрган экан-да, деган фикр ўтди кўнглимдан. Бир куни ўқишдан қайтаётганимда яна уни учратдим. У машинасидан тушди-да, эшикни аста очди:
— Марҳамат, ўтиринг, Ҳилолахон. Агар ҳозир ўтирмасангиз, жуда хафа қилган бўласиз.
Ўйланиб турганимни кўрган йигит мен томон бир қадам босди. Қўрқиб кетганимдан машинага ўтириб олдим.
— Исмим Зиёд. Исмим нега бунақа қўйилганига ҳайрон бўляпсизми? Тўғрисини айтиб қўя қолай, оёғимдаги битта бармоғимнинг ёнида «болачаси» ҳам бор…
Кулгидан ўзимни зўрға тийдим.
— Ҳозир бир-биримизни қанчалик яхши билсак, ўзимизга яхши, чунки турмуш қургач, қийналмаймиз-да…
— Сизга ким тегаркан?
— Сиз, албатта. Мен тутган жойимни кесмасдан қўймайман. Сиз менга ёқиб қолдингиз. Ҳатто бир-икки марта овозимни ўзгартириб, сизни ўрамоқчийдим. Бўлмади. Қарғашга шунақанги уста экансизки… Мен орзу қилган қиз сизсиз, Ҳилолахон. Агар рози бўлсангиз, ўзингизни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида кўрасиз!
Йигитнинг дангалчилиги менга ёқди ва тўйга розилик бердим. Икки ойда тўйимиз ҳам бўлиб ўтди. Қайнонам, қайнотам, қайнсинглим мени шунақанги эъзозлашардики…
Тўйимизга бир йил тўлиш арафасида янги мужда эшитган эримни ёш бола сингари сакрашини кўриб, ичагимиз узилгудек кулганимиз ҳамон ёдимда. Она бўлишимни эшитган оиламиздагилар ҳатто ошхонага ҳам йўлатмасди. Қайнсинглимни айтмайсизми? Уни шундоққина қўшнимизга узатганмиз. Ўзининг рўзғори бўлишига қарамай, менга ёрдамлашишга чиқар, кўнглим тусаган овқатни бирга тайёрлардик. Эрим эса ҳар гал йўлга чиққанида ҳадялар олиб келарди. Гоҳида бунинг барчасига куни келиб кўз тегмасин, деб ният қилардим. Орадан бир неча ой ўтиб, мен она бўлдим. Онамнинг қадрини, она бўлиш қадрини ўшанда англаб етдим. Қайнона-қайнотам боламни тўтиё қилиб, бошларига кўтаришарди. Боламни ҳатто менга ҳам ишонишмасди. Мен қайнонамнинг ёнида ётардим. Ўша дамларни ўйласам, ҳалиям ўртаниб кетаман. Ўғлимнинг кетидан қизим Ҳуснорани дунёга келтирдим.
Худойимнинг нега менга кетма-кет фарзанд ато этганини кейинроқ фаҳмладим. Орадан беш йил ўтди. Ўғлим Миршоҳид мактабга чиқди. Ҳуснора эса боғчада, ўзим ишга тушиб кетгандим. Шундай кунларнинг бирида…
Ҳаммамизнинг ҳаётимизни бузиб юборган шум хабарни эшитдик. Ўшанда қор забтига олиб ёғаётганди. Зиёд акам Тошкентга кетган, йўл жуда ёмон эди. Мактаб деразасидан ташқарига боқарканман, барчага оқлик, беғуборлик бахш этаётган қор кўзларимга балодек кўринарди. Чунки Зиёд акам қор ёққанда довон йўли яхмалак бўлишини, серқатнов машиналар орасида машина ҳайдаш амри маҳол эканини кўп бора таъкидларди. Шу пайт телефоним жиринглаб қолди. Тугмачани босдим. Қайнсинглимнинг ваҳимали овозидан дунё кўзларимга қоронғи бўлди.

❤96😢40🔥17🐳1
— Келинойи, тез шаҳар касалхонасига етиб келинг, акам, акам…
У ёғини эшитмадим. Қандай қилиб синфдан чиққаним, бўралаб ёғаётган қорга ҳам қарамай, пальтосиз кетганимни ҳам эслолмайман. Йўлакда турган яқинларимни кўриб, йиғлаб юбордим.
Қайнонам:
— Ҳилолахон, қўрқманг, болам яхши, фақат оёқлари салгина эзилибди. Олдинда келаётган юк машинаси сирғалиб кетиб, Зиёджонимнинг машинасини эзиб қўйибди-да, қўрқманг, келин, — деди.
Аммо қайнотамнинг қизарган кўзлари, қайнсинглимнинг аҳволидан ҳамма нарса аён эди. Зиёд акам операцияда экан. Қайнонам «Болаларни мактабдан, боғчадан олиб, уйга бораверинг», деди. Аммо кўнглимга ҳеч нарса сиғмасди. Шунда Худога илтижо қилдим. «Нима бўлса ҳам Зиёд акам яшаса бўлди. Қолган ҳамма нарсага тайёрман…»
Орадан тўққиз соат ўтгач, шифокорлар чиқишди.
— Болангиз яхши, — деди шифокор қайнотамнинг елкасига қоқиб. — Барчаси ортда қолди, муҳими, у яшайди.
Орадан бир ҳафта ўтгач, Зиёд акамни палатага олишди. Ўша куни эримни илк бора кўрдим. Ранги докадек оқариб кетган, соқоллари ўсиб, бир тутамгина бўлиб қолган турмуш ўртоғимнинг ёнига яқинлашарканман, бирдан унинг:
— Кет, — деган сўзидан чўчиб тушдим.
— Зиёд ака, дадаси…
— Кет дейман сенга!
Бошимдан совуқ сув ағдарилгандек бўлди. Қайнонам орага қўшилди.
— Зиёджон, болам, шу кунлар ҳам бор экан бошимизда!
— Ойи, айтинг, у кетсин. Болаларни ташласин-у, кетсин…
— Нима учун? Дадаси, нега, айбим бўлса, айтинг?..
— Сенми? Сенда айб йўқ, ҳамма айб менда! Мана! Мана, менинг айбим! — Зиёд акам устидаги қалин адёлни отиб юборди.
Не кўз билан кўрайки, эримнинг икки оёғи ўрнида бинтлаб ташланган икки бўлак эт турарди.
Э, воҳ! Фалакнинг бошимга солган синови шумиди? Наҳотки, наҳотки энди шу аҳволда яшаса?! Дам кесилган оёқларга, дам Зиёд акамга қарарканман, эсанкираб қолдим.
— Аҳволимни кўрдинг, энди кет!
— Нега, нега кетарканман? Сиз қай аҳволда бўлсангиз ҳам мен учун ўша-ўшасиз!
Ўша воқеадан кейин Зиёд акам ҳамма нарсага беэътибор, лоқайд бўлиб қолди. Кун кетидан ойлар, ойларни қувиб йиллар ўтди. Мен эримни ёш болалардек кўтариб, гоҳ чўмилтириб қўярдим, гоҳида аравачада ҳовлида айлантириб юрардим. Бир куни ён қўшнимиз Зарифа опа эримни кўтариб ётқизаётган вақтимда чиқиб қолди ва:
— Эҳ, гулдек умринг шу ярим жон эрингни деб ўтиб кетяпти. Кет, деганда кетсанг, бўлмасмиди? Иккита болангни ўзлари катта қилиб олишарди, сенга нима эди, кап-катта эркакни кўтариб юришингни қара! — дея дашном берди.
Бундай аччиқ гапларни жуда кўп эшитдим. Ҳатто онажоним ҳам тез-тез такрорларди. Зиёд акамнинг гоҳида кайфияти тушиб кетар, ўша онда ҳаммани, ҳатто болаларимни ҳам аямасди. Ҳафталаб хонасидан чиқмас, қўлига тушган нарсани дуч келган томонга улоқтирарди. Мен эса дув-дув кўз ёши тўкиб, ҳеч нарса бўлмагандек яна уларни парвариш қилишда давом этардим.
Ўғлининг ранг-рўйига, аҳволига, кўнглига қараб, аввал қайнонам, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қайнотам вафот этди. Катта ҳовлида ўзимиз қолдик. Энди мен ҳам асабийлашадиган, болаларимга дўқ урадиган одат чиқаргандим. Орадан бир неча ой ўтди. Биз аста-секин жудоликка кўника бошладик.
Зиёд акам компьютерни яхши тушунгани учун турли баннерлар, афишалар дизайнини тайёрлаб, тажрибалари ортиб бораверди. Эримнинг ўзига овунчоқ топганидан ҳаммамиз қувондик. Шу тахлит йиллар ўтди. Бир куни Зиёд акамни сўраб, икки киши кириб келди. Уларнинг салобатидан қўрқиб кетдим. Англашимча, улар машҳур фирманинг вакиллари эди.
— Бизга катта ўлчамдаги реклама баннери керак. Агар ишингиз ёқса, сизни доимий ишга оламиз. Хафа бўлмайсиз, ука, бизнесда аввал синаб кўрилади, — деди ўзини Эркин деб таништирган қорачадан келган бўйи баланд киши.
Эрим бу таклифга рози бўлди. Икки ҳафтада баннер тайёр бўлди ва у фирма раҳбарига маъқул келди. Зиёд акам шу тахлит ишга кирди. Энди уларнинг иши кўпайгандан-кўпайганди. Ҳатто ҳаётга бўлган қизиқишлари ҳам ортган, аввалги қўполлигу одамовилик чекинган эди. Бундан жуда хурсанд эдик. Компаниянинг чет элдаги раҳбари Зиёд акамни кўриш учун уйга келди. Аҳволини кўргач, «Қандай ёрдам керак бўлса, айтинг?» деди.

❤118🔥25⚡10🙈4👍2👏1
Эрим: «Маҳалла-кўй, қариндошларнинг кўмаги билан шу даражага етишдик, бу ёғига иш билан кўмиб ташланг», деб ҳазиллашди. Хуллас, яна янги режалар, янги лойиҳалар…
Буларнинг бари Зиёд акамни ҳаётга қайтарди. Яқинда уйимизни таъмирлатдик. Энди келин тушириш арафасидамиз.
Эрим гоҳида: «Эслайсанми, тўйимиздан олдин ўзингизни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида кўрасиз, дегандим. Аммо сени бахтли қила олмадим», дейди.
Мен эса: «Менинг бахтим — сизсиз. Сиз, болаларим ёнимда бўлсангиз, мендан-да бахтли инсон йўқ», дейман. Айтмоқчи бўлганим, ҳар бир аёл ўз бахтидан сармаст бўлиб яшасин. Бахтни узоқдан эмас, фарзандларингиз, турмуш ўртоғингизнинг, яқинларингизнинг кулгисидан, уларнинг беғубор нигоҳидан қидиринг. Ҳаёт нақадар гўзал, у нақадар ёқимли эканини ана шунда туясиз.
Самодил.

💯68❤54🔥27👏14🤗9❤🔥2🕊2👍1😇1
анди,-деб Шаҳодат бўлиб ўтган воқеаларнинг ҳаммасини гапириб берди. Райимберди ака ҳеч нима демай чиқиб кетди. Шаҳодат кетганида кейин чақиртирди.
-Ўшанда суриштирмасдан сенга ноҳақлик қилган эканман. Ўзиям сенга қўйилган айбни билган ҳар қандай кишиниг ҳам сенга нисбатан ғазаби қўзиб кетади-да. Айбсизлигингги ҳам ишонгиси келмасди. Шу ишим учун кечирим сўрамоқчиман,-деди ёнига ўтиргизиб.
-Сиздан ҳечам ҳафа эмасман.Чунки ундан ҳам ёмонроқ хўрланишларни бошимлдан кечирганман ва уларга бардош бера олганман. Шунинг учун кечирим сўрашингиз шарт эмас,-деб унга жавоб бердим.
-Лекин мени унақа пасткашлардан деб ўйлама,-деди Райимберди ака негадир юзи оқариб.- Шу пайтгача ҳеч кимни ноҳақ ранжитмаганман. Сенга эса ҳаддан ташқари ноҳақлик қилдим. Энг ёмони, «хароми» деб ҳақорат қилдим. Агар кечирмасанг умрбод виждон азобида қоламан. Ўзимни ўзим кечира олмайман.
У кишиниг мендан астойдил кечирим сўраётганидан ғалати бўлиб кетдим. Ўзимни жуда ноқулай ҳис қилдим. Буни сездирмаслик учун ҳазилга бурдим.
-Ҳа майли қўймадингиз қўймадингизда. Кечирдим сизни. Кўнглингиз тўқ бўлсин.
-«Қўймадингиз қўймадингиз» эмасда. Сен чин кўнгилдан айт . Ёки мендан қўрқаяпсанми, ҳечам қўрқмасдан гапиравер,-деди Райимберди ака ранжигандай бўлиб.
-Хотиржам бўлинг, мен чин кўнгилдан айтаяпман, қўрққанимдан эмас. Шу пайтгача ҳеч
кимдан қўрқмаганман,- деганимдан кейингина у киши хотиржам бўлди. Елкамдан аста қучиб кулимсиради. Бир оз ўйланиб туриб насиҳатомуз деди:
-Сени тушуниб турибман. Ёш бўлсанг ҳам бошингдан кўп оғир кунларни кечирибсан.
Лекин сен йигит кишисан. Иродали, сабр-тоқатли бўлишинг керак.Чунки ҳаёт жуда мураккаб нарса. Иродасиз бўлсанг жуда қийин бўлади. Кўпинча ожизлик ҳам қилиб қоласан. Лекин афсуски баъзида булар ҳам камлик қилиб қоларкан. Ақл-идрок билан иш қила олишинг керак бўлиб қоларкан. Яъни менга ўхшаб кўзга тушган гардни оламан, деб кўзни чиқариб кўймаслик керак экан. Ёшсан, ҳаётинг ҳали олдинда. Дунё сен ўйлаганчалик разиллик ботқоғига ботган эмас. Яхши одамлар ёмон одамларга қараганда кўпроқ. Фақат сен ундайларга камроқ дуч келгансан.
-Сиз, менга ўхшаб, деганингизда нимани назарда тутгандингиз?- деб сўрадим шунда.
-Э, бошимдан ўтганини назарда тутгандимда,-деди Райимберди ака « сўраб нима қиласан» дегандай қўл силтаб. Кейин буни билишга жуда қизиқаётганимни сезгани учунми ёки бошқа сабабданми, бошидан ўтказганларини гапириб берди.
У институтни тугатганидан кейин мутахасисслиги бўйича қурилиш ташкилотида ишлай бошлайди. Уйланиб, фарзандли бўлади. Бир неча йилдан кейин бош мухандис лавозимига кўтаришади. Бошлиғи Жалил деган киши билан жуда яхши муносабатда эди. Оилавий борди- келди ҳам қила бошлайдилар. Бир куни Бухорога хизмати сафари билан бориб келиб
хотини кўриб ҳайрон бўлади. Ранг-рўйи бир ахволда, кўзлари қизарган, қовоқлари шишган эди. Сенга нима бўлди, деб сўраганида у, мазам бўлмай турибди, деб негадир кўзларини олиб қочади. Чой дамлаш баҳонасида чиқиб кетади. Тўрт ёшли ўғли, дада, кеча сиз йўқлигингизда бир одам келиб аямни урди, дейди.
- Аянгни урди? Нега ? Танийсанми уни?- деб ҳайрон бўлиб сўрайди.
-Ҳа танийман,-дейди ўғли бидирлаб.- Уйимизга кўп келади-ку, халиги семиз одам, ўша.
Буни эшитиб Райимберди аканинг юраги орқасига тортиб кетади. «Жалил ака. Наҳотки Дилобар у билан дон олишса?! Бўлиши мумкин эмас. Урди, деяпти-ку. Демак бу ерда нимадир бор?» Хотини кириши билан кеча уйга ким келган эди, деб сўрайди. Хотини унинг авзойидан ҳамма гапдан хабар топганини сезади. Қўллари билан юзини ёпиб, менда айб йўқ, деб йиғлаб юборади.
-Унда нима бўлди, айтиб бер ҳаммасини,- деб Райимберди ака талаб қилади.
-Тўсатдан келиб қолди, -деб бошқа иложи қолмаган хотини бўлган воқеани айта бошлайди.- Анчадан бери тузоғига илинтирмоқчи бўлиб юрарди. Ҳар хил нарсаларни ваъда қилиб ўзига оғдириб олишга кўп уринди. Алдовларига учмаганимдан кейин, кўнмасанг эрингни қаматтириб юбраман, шунда барибир меники бўласан, деб пўписа қилди. Мақсадига етолмаслигини билганидан кейин кеча келиб…
-Нега шу пайтгача бу ҳақда менга бир оғиз бўлса ҳам айтмадинг?-сўрайди Райимберди ака.
-Сизни биламан. Айтсам уни бир нима қилиб қуйишиздан қўрқдим.
Давоми бор

❤171😢77🔥40🤨23🌚4👍3❤🔥1👏1😇1
Muallif: BINAFSHA
MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏27👍6🔥3❤2
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
52-қисим
Бек Малакни уйга олиб кетар экан, тинмай унга йигитларни ишига аралашиш керакмаслигини айтарди. Қиз нима учундир бу сафар жим эшитиб турибди. Ўзи таниганига кўп бўлмаган бўлса ҳам, лекин Малакни характерини озроқ билиб қолган Бек қизнинг бу ҳолатига ҳайрон бўлди. Ҳатто атайлаб жиғига ҳам тегиб ҳам кўрди. Охири бўлмади. Малак қаттиқ қўрқди ёки нимадир бўлди.
-Малак сенга нимадир бўлдими?
-Нима? Йўқ ҳеч нарса бўлмади.
-Қўрқдингми? Ёки чиндан Зафарга раҳминг келдими? Бек бу гапни гапиришга гапирдию, лекин ичини рашк куйдириб ўтди. Бир зум нахотки деган фикрни ўзи уни ақлдан оздирди.
-Унга раҳмим келгани йўқ. Чунки кўрдим у ҳам сен каби муштумзўр экан. Бек сенга битта саволда, нима учун сиз эркаклар доим кимнидир урушни хоҳлаясизлар. Ахир муаммони тинч йўл билан ҳал қилса ҳам бўладику . Йўқ сизлар дарров кучингизни кўрсатишни истайсиз. Хатто аёлларга ҳам.
-Малак бу сенга бунчалик ёмон таъсир қилади деб ўйламаган эдим. Лекин мен ҳеч қачон қизларга қўл кўтармаганман.
-Бориб бориб кўтарасан. Дадам ҳам бошида жуда яхши бўлган экан. Аммо кейин жуда ўзгарган.
Реакция ва изоҳларни кутиб қоламан.

🔥104❤47👏26👍13
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
53-қисим
-Демак сени даданг билан боғлиқ оғриқларинг бор. Малак менга бемалол айтишинг мумкин анча енгил тортасан.
-Ҳеч қандай оғриқ йўқ. Шунчаки айтдим қўйдим. Мана етиб ҳам келдик. Энди уйга борай, ойим хавотир олиб ўтиргандир.
-Майли борақол. Малак мени нотўғри тушунма сени бу ерда ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун ёнинга яхши йигитлар келса жим бўлардим. Аммо буларни нияти яхши эмасди.
-Бўлди тушундим Бек. Шунда ёнимдаги яхши йигит сенсан шундайми.
-Агар сен истасанг шундай.
Малак Бекка кулиб қараб турганди, унинг бу гапидан юзлари ловуллаб кетди. Бекни кўзлари ҳам бошқача қараётгандек туюлди. Секин ўзини орқага олиб,тушушга чоғланди. Бек уни бунақа ҳуркиб кетади деб ўйламаганди. Чунки у танишган қизлар бундай вазиятда ўзлари рўйхушлик бериб турарди. Аммо бу қиз умуман ўзгача. Унинг уятдан қизарган юзлари, қурқувдан пирпираётган кўзлари ва ҳаяжондан бўлса керак тез тез қимтиб қўяётган табиий гунчадек лаблари Бекни кўзларига жуда жилвакор кўринарди. Ўзи ҳар гапга сапчиб жавоб қайтаргани билан, ҳали бирон марта йигитлар билан яқин муносабатда бўлмагани аниқ деган ўй ўтди ҳаёлидан. Шу пайтгача қанча қизлар билан ишқий саргузаштларни бошдан кечирган йигит учун бу қиз ҳақиқий эверст чўққисидек туюлди.

❤100🔥58👍14😍9👏3🤨1
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
54-қисим
Бир зум шундай туришганидан кейин, Малак эшикни очдию чиқиб кетди. У минг хил ўйлар билан хонасига кириб ётди. Ҳаёл суриб онаси келганини ҳам сезмади. Туғилган кун қандай бўлганини сўрагани келган онаси билан бироз тасуротларни гаплашгач ҳозирги ғалати ҳолатдан чиқиб олди. Ўзини қўлга олиб бу ҳақида ўйламасликка қаттиқ тиришарди. Бек эса уйга қандай келганию қандай ўрнига ётганини ҳам ҳис қилмади. У қалбида қандайдир бошқариб бўлмас ёввойи ҳислар пайдо бўлганини билар, аммо тан олгиси келмасди. Лекин шу ондан иккисининг ҳам юрагига ишқ деб аталмиш туйғу аллақачон куртак ёзиб улгурганди.
Шу кундан бошлаб Малак ва Бек бир биридан қочиб юрадиган бўлишди. Чунки кўз кўзга тушиб ўша ҳолатни қайта ҳис қилишдан қўрқишарди. Малак деярли ўзи уйда бўлмай қолди. Ўқиш бошланишига кам вақт қолгани учун турк тили ва инглиз тили курсларига қатнай бошлади. Уйда бўлган вақтлари ҳам фақат дарс қиладиган бўлиб қолганди. Бек Малак ҳақидаги ўйларни ҳайдаш учун яна янги қизлар билан вақт ўтказарди. Лекин энди аввалгидек бўлмай қолганини ҳис қилар аммо тан олмасди. Нимагадир қайси қизга боқмасин Малакни жовдираган нигоҳларини изларди. Буни сезиб қолиб дарҳол бошқа нарсага чалғиб кетарди.

🔥101❤62👏25👍11🙈8
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
55-қисим
Орадан икки ой ўтиб Малакни ўқиши ҳам бошланди. Энди уни ҳаётида бутунлай янгича саҳифа очилганди. Зеҳра иккиси ўқишга бориб келар, лекин ҳар хил гуруҳларда ўқишарди. Шу сабабли Малак ҳам гуруҳиданянги дугоналар топди. У учун ўқиш жуда қиззиқарли бошланди. Турк тилини ҳам яхши ўзлаштириб қолгани учун ҳаммани бемалол тушуна олаётганди. Бир кун ўқишдан хуш кайфият билан келган эди ҳамки ҳовлида Бекни машинасини кўрди. Секин хонамга чиқиб кетаман дея ичкарига кирди.
-Мана Малак ҳам келди. Ёнимизга кел Малак бир оилавий ўтирайлик.
-Ассалому алайкум. Майли ҳозир кийимларимни алиштириб келай. Мурат бейни бугун кайфияти аъло. Нимадир бўлган шекилли. Ишимни якунлаб пастга тушуб уларга қўшилдим.
-Хўш Малак ўқиш яхши кетяптими?
-Ҳа Мурат бей рахмат яхши, бўлади.
-Унда яхши анча ўрганиб ҳам қолдинг. Хуллас бу ерга сизларни йиғганимдан мақсад эртага уйимизда кичик зиёфат қилсак дегандим. Чунки эртага Райхон ойингизни туғилган куни. Ҳамда яқинда қўлга киритган ютуғи иккисини бир қилиб нишонламақчимиз. Шунинг учун эртага кимни қандай режаси бўлса кейинга сурсин. Эртага ҳаммиз бир оила бўлиб меҳмонларни кутиб олишимиз керак. Бу гап айниқса сенга тегишли Бек. Бу яқинларда умуман уйга келмай қўйдинг.

❤111🔥61👍31😍11😇9🕊2
Бир курсдошимникида дипломни «ювдик». Ўртоқларимнинг қистови билан ўшанда биринчи марта ароқ ичдим. Шунинг учунми, анчагиа маст бўлиб қолгандим. Кеч бўлиб қолганига қарамай уйга йўл олдим. Тезроқ бориб дипломни ойимга кўрсатиб, уни севинтирмоқчи бўлдим.Уйдагиларни безовта қилмаслик учун ҳовлига девордан ошиб кирдим. Шарпамни сезиб ошхонадан чиқиб келган ойимнинг менга кўзи тушиши билан негадир ранги оқариб кетди.
Самандар, сенмисан? Қўрқитиб юбордингга. Ош қилгандим, ҳозир сузиб бераман. Ошхонада еяқол. Уйда Шаҳодат дугонаси билан ўтирибди. Уларга халақит берасан, -деб уй томонга ҳадиксираганлай қараб қўйди ойим.
Мен уларнинг олдига кирармидим ойи, деган ўй билан уйга кирдим. Даҳлиздаги эркакларнинг туфлисини кўриб ҳайрон бўлиб тургандим ичкаридан Шаҳодатнинг хиринглаб кулгани ва эркак кишининг овози эшитилди. Юрагим «шиғғ» этиб кетди. Наҳотки Шаходат ҳам… Эшикни жон-жаҳтим билан тепгандим шарақлаб очилиб кетди. Хонадаги аҳволни кўриб даҳшатга тушдим.

❤31😇6
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Бир курсдошимникида дипломни «ювдик». Ўртоқларимнинг қистови билан ўшанда биринчи марта ароқ ичдим. Шунинг учунми, анчагиа маст бўлиб қолгандим. Кеч бўлиб қолганига қарамай уйга йўл олдим. Тезроқ бориб дипломни ойимга кўрсатиб, уни севинтирмоқчи бўлдим.Уйдагиларни…
ОЙНИНГ ЎН БЕШИ 6 ҚИСМ
Райимбери ака қандай қилиб уйдан отилиб чиқиб кетганини ҳам билмайди. Орқасидан чопиб чиққан хотини, тўхтанг, борманг, деганича қолаверади. Бошлиғининг хонасига бостириб кириб борганида у нимадир ёзиб ўтирган эди. Важоҳатини кўриб сапчиб ўрнидан туриб кетади.
-Райимберди, Бухорога яхши бориб келдингизми? Бугунча дам олсангиз ҳам бўларди-ку,- деб ҳушомад қила бошлайди.
-Раҳмат, ўзингизнинг «сафар»ингиз яхши ўтдими?- дейди Райимберди ака аранг ўзини босиб.
-Қанақа сафарни айтаяпсиз? Мен қеч қаёққа борганим йўқ,- дейди Жалил зўрғагина.
-Кеча менинг уйимга «сафар» қилибсизку,- деб Райимберди ака унга яқинлаша
бошлайди.
Буни эшитиб Жалилнинг юзи девордай оқариб кетади. Нажот излагандай атрофига аланглай бошлайди. Столнинг нариги томонида каттагина сейф тургани учун у томондан ўтиб бўлмасди. Ҳудди қопқонга тушган қуён аҳволида эди.
-Сиз йўқлигингизда нега уйингизга борарканман, -дейди у титраб- қақшаб.
-Кеча борибсан-ку мараз, нима иш қилиб келдинг?!- деб Райимберди ака унинг ёқасидан бўғиб, деворга тирайди.
Жалил қутулишга беҳуда уринаркан, қўйиб юборинг, деб зорланади. Райимберди ака бир уриб ағдаради. Дуч келган жойига тепа бошлайди. Хонага чопиб кирган хисобчи, нега уни ураяпсиз, қўйинг, деб ажратишга урина бошлайди.
-Сабабини ўзи айтиб беради,- деб Райимберди ака бир силтаб Жалилни тургизади.- Нима иш қилганингни айтиб бер. Бўлмаса ҳозир кекирдагингни суғуриб оламан.
-Кечир укажон, айбдорман,-дейди Жалил зўрғагина хириллаб.
-Кечирадиган иш қилдинги ифлос,-деб Райимберди ака хисобчига юзланади. –Бунинг нима иш қилиб келганини биласизми? Неча марта уйимда бўлиб, тузимни ичган эди. Кеча тузлиғимга тупуриб келибди. Мен йўғимдан фойдаланиб уйга бостириб кириб хотинимни зўрлабди бу итдан тарқаган.
-Йўғ-е, бўлиши мумкин эмас,- деб хисобчи хангу манг бўлиб қолади.
-Кечир укажон, пушаймонман. Қанча пул десанг бераман. Фақат урма,- деб Жалил кўзида ёш билан ёлвора бошлайди. Лекин бу Райимберди аканинг кўнглини юмшатиш ўрнига баттар ғазаблантириб юборди.
-Ҳали мени ўз ор-номусини пулга сотадиган пасткаш, деб ўйлаяпсанми? –деб яна ура
бошлайди. Уларни ажратишга харакат қилиб нари торта бошлайдилар. Райимберди ака унинг қўлидан юлқиниб чиқиб стол устида турган Лениннинг бронза хайкалчаси билан Жалилиниг бошига туширганида у бошини чангаллаганича ағдарилиб тушади. У шу заҳоти ўлган экан. Бунинг учун Райимберди акага 12 йил беришади. Зонага келганида у ердаги аҳволни кўриб ҳайрон бўлади. Зона гарчи Ўзбекистонда бўса ҳам «Циклоп» лақабли бир ўрис бошчилигидаги қаланғи-қасанғилар уни қўлга олишган экан. Уларнинг айтганлари айтган, деганлари деган бўлиб, ҳеч ким гапларини икки қилолмас экан. У ўриснинг бир кўзи кўр бўлгани учун шундай лақаби бор экан. «Циклоп» баланд бўйли, баҳайбат гавдали, бадбашара киши экан. Уларнинг дастидан айниқса осиёликларга кун йўқ экан.
Бир куни Райимберди аканинг олдига бир мўйсафид келиб, йиғламсираганича келиб, «бундай хўрликларга қандай чидаймиз? Бу ярамасларни тийиб қўя оладиган мард бормикан», дейди. Маълум бўлишича чол номоз ўқиётганида «Циклоп» бир пақир сувни бошидан қуйиб юборибди. Бунга чидолмаган Райимберди ака «Циклоп»дан заррача ҳам чўчимай унга ташланади. Унда фақат гавда бор экан. Бир-икки зарбаданоқ ерга ағдаради. Қаердандир қўлига илиниб қолган темир билан бошига туширади. Соқчилар етиб келгунларигача ҳеч ким аралашишга ботинолмайди. Ўласи қилиб калтакланган «Циклоп»ни касалхонага олиб кетишади. Райимберди акага эса яна 3 йил қўшиб беришади.
-Шундай қилиб зонадаги «ҳокимият» менга ўтди,- деб Райимберди ака ҳикоясини давом
эттирди.- Шундан бери ҳеч кимни ноҳақ ранжитишларига, хўрлашларига йўл қўймадим.Сени
эса шундай қилганингни эшитиб чидаб туролмадим. Тўғрисини билганимда сен ҳам менга ўхшаб разолат қурбони бўлганинггни тушуниб кечирим сўрашга қарор қилдим.
Шу ерга келганда Райимберди ака жимиб қолди. Анчадан кейин чуқур хўрсиниб,мана,
келганимга ҳам 14 йил бўлди. Худо хоҳласа ҳадемай қутулиб чиқаман», деди.
-Боя сиз, шундай бўлганига афсусланаман, дедингиз. Ўша кишиини жаҳл устида
ўлдирдириб қўйганингизучун шундай деяпсизми?- сўрадим ундан.
-Йўқ, унга эмас,- деди Райим

❤172👏82🔥35👍29😇10🌚4🤨2🙈2❤🔥1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин. Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир...
Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сен эса ҳамон тирик ва қойимсан ! Шукр қил дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сен ҳам ўтмишингни ўйлашни бас қил!
Сўзлари асрга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!
Хайрли Тун

❤23👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

❤21👍4
Bugun, 11 mart
🌧 +6°...0°, Yomg'ir
Hozir: ☁️ +2°, ↖️ 2.4 m/s
Tong: ☁️ +1°
Kun: ☁️ +3°
Oqshom: ☁️ +5°
Namlik: 44%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 3.1 m/s
Bosim: 778 mm sim. ust.
Oy: So'nggi chorak
Quyosh chiqishi: 06:29
Quyosh botishi: 18:12
🌧 +6°...0°, Yomg'ir
Hozir: ☁️ +2°, ↖️ 2.4 m/s
Tong: ☁️ +1°
Kun: ☁️ +3°
Oqshom: ☁️ +5°
Namlik: 44%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 3.1 m/s
Bosim: 778 mm sim. ust.
Oy: So'nggi chorak
Quyosh chiqishi: 06:29
Quyosh botishi: 18:12
❤7
БОЛА РОСТ ГАПИРАДИ
Бола қалби ёлғонни, алдовни кўтаролмайди...
Бозорда ота-бола асал сотар эди. Отаси ярим соатга боласини қолдириб, қаергадир кетди. Бола олдига бир харидор келди ва асал нархини сўради. Бола отаси ўргатган нархни айтди. Харидор асал олмасдан ўз йўлига кета бошлади.
⸺ Асалимиздан олинг, жуда ширин... ⸺ деди бола жовдираб.
⸺Асал бўлгандан кейин ширин бўлади-да, ⸺ харидор йўлида давом этди.
Бола хиёл ўйланиб турди-да, киши орқасидан чопди. Етиб олиб, деди:
⸺ Бизнинг асал ҳамма асаллардан ширин, биласизми, отам унга бонкалаб шакар қўшади!

😁57❤16🔥10👏6
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏36🔥3❤1✍1