ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.7K subscribers
4.67K photos
4.09K videos
17 files
8.46K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
лик унга оғир эканлигини аниқ ҳис қилаётган эди. Лекин унга таскин беришга сўз ҳам тополмаётган эди. Чорасизлигидан кўзларига ёш келди.
-Самандар ака, нима бўлганини менга гапириб беринг,-деб илтимос қилди.
-Э. булар сизга нима керак?-деб Самандар қўл силтади. –Ҳозир бу ҳақда эслагим ҳам келмаяпди. Дардим янгиланади, халос.
-Мен буни фақат шунчаки қизиққанимдан эмас, сиз ҳақингизда ҳаммасиним билмоқчи
бўлганим учун сўраяпман. Қолаверса, менга айтмасангиз кимга айтасиз? Балки бу билан зора дардингиз енгиллашса,-деди Нилуфар илтижо билан.
Самандар ўйланиб турди. Майли, айтсам айта қолай, деб ҳикоя қила бошлади. 

-Мен 3 ёшга, синглим Шаҳодат 2 ёшга тўлганимизда дадам бизни ташлаб кетганди. Кейин билсам ойим ҳиёнат қилгани учун шундай қилган экан. Ойим бизни дадамиздан бездиришга харакат қиларди. Бизга у ҳақда шундай гапларни айтиб ёмонлар эдики, натижада дадамизга нисбатан нафрат пайдо бўлганди. Эсини таниганларидан кейин бор гапни билишса мендан юз ўгириб кетади, деб ўйлаб шундай қилган бўлса керакда. Дадамиз кўргани келганида балодар қочгандай қочар эдик. Орқамиздан чақирганиса қолаверарди. Уйга одам жўнатиб чақиртириши ҳам бефойда эди. Келган кишига ойим шундай бобиллаб берарди-ки, у келганига ҳам пушаймон бўлиб қайтиб кетарди. Агар дадангдан пул ёки бирор нарса олсанглар кунларингни кўрсатаман, дер эди. Эсимда, бир куни дадамни кўчада учратиб қолдим. Туфлимнинг йиртиқлигини кўриб , янги туфли оласан, деб пул берди. Буни билиб қолган ойим, мен сенга нима дегандим, деб қўлимга қизиган дазмолни босиб олди. Оғриғига чидолмай ҳушимдан кетиб қолибман. Кафтимнинг куйган эойи ҳилвираб турганига қарамай боғлаб қўишни ҳам лозим кўрмади. Эртаси куни қўшнимиз кўриб қолиб нима бўлганини сўради. Болалик қилиб ҳаммасини айтиб берибман. Раҳми келиб йиғлаб юборди. Дори суртиб боғлаб қўйди. У болаларни жуда яхши кўрарди. Афсуски, бефарзанд эди. Кечқурун уйимизга келиб, Самандарни менга беринг, ўзим катта қилиб оламан, деди. Шунда ойим, бола керак бўлса қисир сигирга ўхшаб юравермасдар ўзинг туғиб ол, деса бўладими.
-Бунча бағритош бўлмасангиз. Худо бермаса мен нима қилай? Мен-ку фарзандсизман, болага зорман. Сиз эса илоё болаларингиз бўла туриб бола меҳрига зор бўлинг,-деб қўшнимиз йиғлагинича чиқиб кетди.
Самандар шундай деб чап қўлининг кафтини очиб кўрсатди. Дарҳақиқат, кафтининг қачонлардир қаттиқ куйгани чандиқлардан билиниб турарди. Буни кўриб Нилуфарнинг кўнгли алланечук бўлиб кетди. Самандар буни сезмагандай давом этди.
-Дадам ташлаб кетгандан кейин ойим очиқчасига ножўя йўлга кириб кетди. ( Ўз онаси ҳақида бундай гапларни айтиш унга қанчалик оғирлиги сезилиб турарди.) Кечқурунлари уйимизга бегона кишилар тез-тез келиб туришарди. Баъзи сурбетлари эса кундузлари ҳам келаверарди. Бундай пайтларда ойим синглим иккаламизни бир хонага қамаб қўйиб, овозларинг чиқса ўлдириман, дерди. То ойимнинг «меҳмонлари» кетгунича оч-наҳор ўтираверардик. Баъзан унинг бир неча кунлаб уйга келмаган кунлари ҳам бўларди. Болалариимнинг ҳоли нима кечди, ёлғиз ўзлари қўрқишмайдими, деган ўй ҳаёлига ҳам келмасди. Бундай кунлари қўшнимиз Сарви хола жонимизга аро кирарди. Иссиқ- совуғимиздан хабар олар, ёлғиз ётманглар, деб катта ўғлини қолдириб кетарди.
Ойимнинг беандишалиги, ахлоқсизлигини болалик қилиб яхши тушунмаганман, албатта. Ёшим улғайган сари англаб ета бошладим. Бу менга жуда ёмон таъсир қилар, юрагимни эзарди. Лекин қўлимдан нима ҳам келарди. Ойимни бу йўлдан қайтаришга ожизлик қилардим. «Бу одамлар келмасин. Ундам кўра дадамни олиб келинг», дейишимга ойимдан аёвсиз калтакланиш, қарғиш эшитишлар билан жавоб олардим. Бир куни уйимизга келган бир кишининг машинасининг балонини мих билан тешиб қўйдим. Буни билиб қолган ойим шундай калтаклади-ки, баданимда соғ жойим қолмади. Бу ҳам етмаганидек, ертўлага судраб тушиб, ўлсанг шу ерда ўлақол, қутулардим сен шум етимдан, қулфлаб қўйди. Қанча ётганимни билмайман, синглим Шаҳодатнинг, акажон, тирикмисиз, мен сизни ўлиб қолдингиз, қўрқаётган эдим, деб йиғлашидан ўзимга келибман. Хўрлигим келиб мен ҳам йиғлаб юбордим. Кейин билсам ойим ўша куни қаёққадир кетибди. Шаҳодат ертўла эшигини очолмай йиғлаб ўтирав
186😢89🔥12🌚11😇6😍4👍2🤨1🙈1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢20💔97🔥3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😍1355
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!


Бошланган янги кун барчангизга хотиржамлик ва барокатлар, яхшиликлар билан келсин!

Аллох гунохларимизни кечириб, тутган рўзаларимизни қабул айласин!

•┈┈•┈•⊰✿ 📖 ✿⊱•┈┈•┈┈•
10
Bugun, 9 mart
☁️ +18°...+10°, Bulutli

Hozir: ☁️ +12°, ⬅️ 1.4 m/s

Tong: ☁️ +13°
Kun: ☁️ +17°
Oqshom: ☁️ +15°
Namlik: 29%
Shamol: G'arbiy, 2.7 m/s
Bosim: 764 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:32
Quyosh botishi: 18:09
7
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
217🔥6
#ижара_ҳаётлар

106-қисм


“Хўш?”



“Хўши шуки, уни нега қувдинг?”,-деганимда бир қоши кўтарилди.



“Узр билмабман. Бундан сўнг келган ҳар бирига эшикни очиб бераман”,-деб кесатди.



“Менга акалик қилишинг ёқмади. Илтимос иккинчи марта менинг ишларим ва муносабатимга аралашма”

“Сенинг қиз бола таниш ёки дугоналаринг йўқми? Нега доим йигит болалар атрофингда?”,-деб овоз оҳанги ғалати аҳволда сўради.

“Сенга нима? Синглинг эмасман... сен нега ҳаётимга аралашасан?”,-деб менга жўнатган смсига ишора қилиб кесатдим.

“Сенга менга сингллик қилолмайсан.Чунки мен... сенга қилган ишимни.... ҳаётда синглимга қилмайман”,-деб нимани ишора қилганини билиб юзим қизарди.


“Хуллас, менга ака, сенга сингл керак эмас. Мен эртага кетяпман. Тезда қайтаман. Ишонаманки, “севгилинг” ёки бошқаси хонамнинг эшигини бузиб нарсаларимга тегмайди”,-деб мен ҳам қаттиқроқ гапирдим.

“Бировни нарсасига тегадиган биз эмас, ўзинг!”,-деганида ер ёрилиб, ерга кирмасайдим.

Тимур бошқа гапимни эшитмай кетиб қолди. Мен эса яна эртанги йўлга чиқиш ташвишларим билан қолдим. Эртаси куни шошмай уйғондим. Нарсаларимни йиғнашдан аввал бозорга бориб бир-икки ҳадия олиб келдим. Уйда ёлғизлигимдан фойдаланиб бафуржа, йиғналиб ниҳоят йўлга чиқдим.

Тўрт-беш соатга қолмай уйда бўлардим. Ҳаммасидан ҳам энг қийини ойимга тутилардим.
Такси билан уй эшиги олдига етганимда телефоним жиринглай бошлади. Тимур эканини кўриб юрагим бошқача урди. Фақат ойим аллақчон дарвозани очиб, мени қарши олгани учун гўшакни кўтара олмадим.

Бир неча ой олдин кўрган ойим билан дилдан кўришиб ичкарига кирдик. Укамлар билан ҳам кўришиб, уларга олиб келган совғаларни бердим.Хаёлим телефонимда эди. Тезроқ сўрашиш фасли тугаб, хонамга кирсам дегандим.

“Эртага яхшилаб ҳамма ерни тозалаймиз. Индинга меҳмонлар келади”,-деб ойим гапирганига ҳам қулоқ осмай, хонамга киридм.
Телефонимни қўлимга олиб унга қўнғироқ қилиш қилмаслигикни ўйланиб охири смс ёздим.


“Қўнғироққа жавоб беролмадим. Нимага телефон қилдингиз?”,-деб ёзиб, сўнг сизлаш ерини ўчирдим ва қайтиб нега телефон қилдинг деб ўзгартирдим.

Жавобни кутиб узоқ термулдим. Ниҳоят бир смс келди.

“Бордингми?”

Бир оғиз сўз эдими?

“Келдим!”,-деб жавоб ёзганимга бош бармоқ ишораси билан яхши деган белги қўйди холос.

Ўзим уйда бўлсамда, хаёлим Тошкенда, ўша уйда қолиб кетди. Ойимнинг қаттиқ назорати остида эртаси куни бошим ишдан чиқмай ишладим. Келиб кетган қўшниларни айтмаса вазият сокин эди. Бироқ менинг қайта-қайта телефонимга қараб қўйишим. Ва Тимурдан смс кутганимдан ташқари, ҳамамси оддий давом этарди.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
119👍40🔥35👏9🕊5🤨3😍1
#ижара_ҳаётлар

107-қисм


Тунда Жасминанинг саҳифасига кириб яна унинг қўйган видео ва расмларини кўрдим. Ҳаммаси интернетдан олинган қўшиқли расм ва видеолар эди. Тимурнинг 14 дона бўлган пости 15 бўлганди.Ичим янада қизиб қолди. У расмни кўргим келганди. Фақат бу саҳифамдан унга қабул қилиши учун сўров жўнатсам, мени бошқача тушунмас эканми? Ичидмаги қизиқиш борган сари кучайиб, охири нима деб ўйласа,ўйласин деб обуна бўлиш тугмасига босдим.
Юрагимда ҳаяжонли ҳислар билан кутдим лекин қабул қилмади. Навбатдаги куни ҳам қабул қилмади. Кўрмагандир деб ўйладим. Қилган ишимда ичимда пушаймонлик пайдо бўлди.

“Баҳор тезроқ қимирла!“,-деб ойим тинмай иш буюрарди.

“Келадиган ким ўзи ойи?”

“Совчилар”,-деганида қўлимдаги идиш билан юрган йўлимда қотдим.

“Кимга?”,-деб оғзимдан хато сўз чиққанди, кимдан демоқчи бўлган эдим аслида.

“Катта холанга Баҳор! Бу уйда совчи келадиган бир киши бор у ҳам сенсан”,-деб мени жеркиб берди.

“Ойи, мен эрга тегишни истамайман ҳали”,-деганимда

“Бекорларни гапирибсизда сиз!”,-деб баттар жаҳли чиқди.

“Кимдан эканини айтинг ҳеч бўлмаса?”

“Нега, нима қиласан кимданлигини билиб яна отанга шикоят қиласанми? ”,-деганида идишни тезда эрга қўйиб ёнига бордим.

“Ойи, бунга ҳаққингиз йўқ. Мени ҳали ўқишим бор кейин...”

“Қолганини эрингни уйида ўқийсан. Ҳатто отанг билан келишдик. Бизга сенинг келажагинг муҳим. Оила қурганинг аҳамиятли. Ўқиб нима бўлардинг?”,-деб гапирди.

“Ойи, нима деганингиз у, ўқишимни 6 ойи қолди. Шунча ўқиганимчи?”,-деб жон куйдира бошладим.

“Ҳа унда унаштириб қўямиз. Куйов бўладиганни ўзи сени назорат қилсин”

“Мени назорат қилиш керак эмас ойи?”

“Керак!”,-деб бақирди.

Бироқ овоз оҳанги паст бўлсада сўзлари тешиб ўтадиган турдан бўлди.

“Нега унақа гапиряпсиз?”,-деб ҳафсалам пир бўлиб сўрадим.

“Отанг уйингда борганда хоналарнинг бирида эркак кишининг кийимини кўрибди. Сен кимни алдаб юрибсан!?”,-деб дўқ қилди.

Отам меҳмонхонада ётганди. Наҳотки уйнинг бошқа хоналарига қараган бўлса? Юрагим ваҳимадан тез ура бошлади.

“Отанг билан келишдик. Бизга шу Элбек маъқул. Уйдагилари келиб қолай деди. Бошингни боғлаб қўямиз. Ўқийди деса, ўқийсан. Бўлмаса йиғиштирасан Тошкентингни! Бизга сенинг обрўйинг муҳимроқ”,-деб шарт қўйганида бошимдан қайноқ сув оққандек бўлдим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
98👍42🙈24🔥22👏5
#ижара_ҳаётлар

108-қисм


Чорасизликнинг кўриниши турлича бўлар экан. Юзимга ҳайқирилган ҳақиқатлар олдида икки букилганим қолди. Хато қилганимни билардим. Шунинг учун ҳам, дод-войим виждонимнинг чегарасигача бўлди. Юрагимни қийнаётган ҳис бўлмаганида, балки ҳаммаси осонроқ бўларди.


Нимасига боғландим бунчалик? Менга қарамаган кўзларигами? Ёки менга тегишли бўлмаган кўнглига?


Имконсизни севмоқ, сени деб урмаган қалбнинг энг марказига бориб ерлашишни истамоқдек аҳмоқлик борми бу дунёда? Бор экан. Ўз жонига қасд қилиш доим ҳам жисмонан рўй бермас эмиш. Руҳан ҳам ўзини бу ҳаётдан қутқаришни истармиш киши. Қийналган фақат жоним бўлсайди кошки. Юрагимнинг ҳар хонасини ҳис этиб, ундаги ҳар бурчакда унинг исмини, расмини кўриш қанчалар азоб эканлигини ҳеч ким билмас эди.

Мен ютқазгандим. Хирсларим ва орзуларимга енгилгандим бугун. Энг қизиғи, ҳеч бири кўзимга кўринмасди. На ойимга икки соат ўзимни тушунтиришга уринганим, ва на келган совчиларнинг совға- саломи мени тинчлантира олди.

Ичимда сўниш ўрнига, гуриллаб ёнаётган бир оташ бордек. Атрофимдаги ҳамма хурсанд. Бироқ ўхшаши йўқ исёнларим бош кўтарганди. Атрофимда Баҳор бахтини топди, деб, ўйин- кулги қилган қариндошларим йиғилди.

“Яхши қиз маҳалладан чиқмас дердилар, лекин ҳозир маҳалла ҳам кенгайди. Мана, узоқдан бўлса ҳам келиб олишяпти... қандай яхши”,-деган бир қўшнининг гапини эшитиб, қиз бола бўлиб туғилганимга минг пушаймонлар едим.


Оиладаги энг кераксиз нарсадек муомала кўришинг ва тезроқ сендан қутулишни исташлари оғриқли эди.
Ҳамма меҳмонлар билан овора, ойимнинг нишонидан омон қолган ҳар фурсатда, менинг икки кўзим телефонда эди. Тимур инстаграмда мени қабул қилмади. Кўнгил дегани, энг қулоқсиз бир матоҳ эканини шунда англадим.


Элбек бошқа бир рақамдан менга смс ёзиб, уни блокдан чиқаришимни истади. Аммо менинг бор диққатим Тимурнинг рақами устида бориб- келарди. Ғурурсиз эдим шунчалик. Унинг мени севиши мумкинлигига ўзимни ўйловсиз ишонтиргандим, ёки шундай бўлишини истадим. Энг бўлмаган кишига умид боғлагандим. Бу шундай туйғу эдики, учқундек эътиборини сезсам, дунёга ўт қўяр эдим.

Меҳмонлар кетди. Узоқ йўлни баҳонаси билан оилам ва қариндош-уруғим “хайрли ишни узатмай, пишитишди” ва рози бўлишди. Элбек кўриниши жиҳатидан онасининг ўзи экан. Менга ўғлининг ўрнига узук таққанида, қаршимда у тургандек бўлди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
95👍45🔥40👏8🤨4
#ижара_ҳаётлар

109-қисм


Бу саҳналарни мен бунақа хаёл қилмагандим. Бу лаҳзалар ҳаммаси ҳаяжонга бой ва бир умр ёдда қоладиган бўлиши лозим эмасмиди? Кўзларига ҳеч қарамай, ойимнинг қистови билан шунчаки жим турдим. Кўзим ёшга тўлсада, билдирмай турдим.


Мен учун ҳаммаси шу ергача эди. Ҳаёт, орзу ва ишқ дафтари худди шу паллада якун топганди.Табриклар, баландпарвоз ваъдаларни ортимда қолдириб, тоза ҳавога чиқдим. Ўпкам тўлиб нафас олишга уриндим. Ҳатто ҳаво ҳам ўзининг кучини билдиргиси келгандек, ичимни музлатиб, қийнамоқчи бўлди. Меҳмонлар кетди. Қолган яқин қариндош- уруғ, ойим билан суҳбатлашиб ўтирарди. Бошим оғриди, баҳонаси билан хонамга кирдим. Телефонимда Элбекдан яна қўнғироқ ва смслар келганди. Ҳеч бирига қарагим келмади. Тимурдан эса бир смс бор эди.

“Инстаграмда мени кузатиб нима қиласан?”,-деб ёзганди.


Энди ҳеч нима қилолмайман, деб йиғлаб юбордим. Кўзимдаги ҳар томчи орзуларимдаги ҳаёт ва хаёлимдаги ўша достон бўладиган муҳаббатим учун эди.


“Мени унаштиришди”,-деб ёздим.


Балки ҳеч жавоб бермас. Берса ҳам “Менга нима?”,-дер.


Қайси бирига кўпроқ ичим парчаларга бўлинарди, билмадим.


“Ҳавас қилдим”,-деб ёзди.


Кўзим буғланиб бундан маъно чиқаришга ҳаракат қилдим. Нимага ҳавас қилди? Менгами? Ёки менга уйланмоқчи бўлган йигитгами?


Кўнглим Элбекка ҳавас қилсин, деб ичимда хайқирарди. Ақлим эса, бу ўйинга бошқа чидай олмаслигимни таъкидларди.


Нима бўлса, бўлсин деб қўнғироқ қилдим. Биттада кўтарди.


“Алло!”,-деган овозини эшитиб, бошқа чидолмадим.


Кафтим билан оғзимни ёпиб унсиз йиғлай бошладим.


“Баҳор!”,-деди.


Овози бошқача эшитиларди қулоғимга.


“Йиғлама”,-деди бу гал чуқур уф тортиб.


“Нега?”,-деб унга савол бердим.


Саволим биргина сўздан иборат бўлсада, тагида бир неча мақсад ётарди.


“Сени огоҳлантиргандим, Баҳор... қулоқ осмадинг”,-деб мени ўзимга шикоят қилди.

Оҳанги маъюс эшитилди. Қулоқсиз қалбим шундан ҳам таъсирланди. Зажигалкасининг чиққиллаган овози эшитилди.
Тамаки чекаётганди. Ортидан узун пуфлаган овоз ҳам келди.
Орамизга жимлик кирди. Асрга тенг вақт кирди. Кўзимдан оққан ёшларнинг ҳисоби йўқ эди.


“Баҳор...ҳимоямда бири бор. Сенга айтганимни унга ҳам айтган эдим вақтида.... лекин мени тингламади. Мени ўзимдан бошқага хайрим йўқ...”


“Баҳор, қанисан?”,-деб ойим эшикдан чақирганда, телефонни шошиб ўчирдим.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
😢11073🔥34👍10🙈7👏2😍1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!

Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
14
ерибди. Қандайдир бир иш билан чиққан Сарви хола, нега йиғлаб ўтирибсан,деб сўраганида , ойим мени ертўлага қамаб қўйганини айтибди. Шунда қўшнимиз ертўла эшигини болта билан бузиб очибди. Очлик , ташналикдан ва калтакланиш оқибатида ҳатто гапиришга ҳам мажолим йўқ эди.
-Ёш болани ҳам шундай азоблайдими, она деганлари ҳам шундай тошбағир бўладими?- деб йиғламсираб юзимда қотиб қолган қонни рўмоли билан арта бошлади. Кейин кўтариб уйига олиб борди.
-Бу бегуноҳ, норасида гўдакларнинг кўз ёшлари кўр қилади. Уволлари тутади хали,- деди унинг эри Эгамберди ака менинг аҳволимга ачингандек. Сарви хола мени ювинтириб овқатлантирди. Уша куни уникида ётиб қолдик. Ойим эса эртаси куни алламаҳалда келди.. 
Давоми бор.
105😢93🔥17🌚13😨6👍1🤨1🙈1
Yangi hikoya ham maqul boʻlyaptimi???

Gʻalati jimib ketdingizlar???
👍159👏2616
ОЙНИНГ ЎН БЕШИ . 4-қисм.


Аста-секин ҳамқишлоқларимизнинг бизга бўлган муносабатлари ўзгариб бораётганини сеза бошладим. Шу ён қўшнимизни ҳисобга олмаганда ҳеч ким биз билан кирди- чиқди қилмасди. Икки уй нарида турадиган Нурмат деган киши хотинига, агар шу бузуқи билан ош-қатиқ бўладиган бўлсанг мендан яхшилик кутма, деганини ўз қулоғим билан эшитгандим. 4-синфда ўқиётганимда бўлган бир воқеа асло эсимдан чиқмайди. Вали деган ўртоғим билан уришиб қолдим. Шунинг устига келиб қолган унинг онаси, сенга бошқа ўртоқ қуриб қолдими, ахир унинг онаси кимлигини биласанми, деганди. Унинг нимани назарда тутиб шундай деганини тушуниб вужудим титраб кетганди. Бир куни мен билан бир партада ўтирадиган Лола деган қизгнинг онаси мактабга келиб, қизимни бошқа партага ўтиргизинг, чунки унинг бир фоҳишанинг ўғли билан бирга ўтиришини истамайман, деганди. Синфдошларим олдида бундай гапларни эшитиш мен учун қанчалик даҳшатли эканини ўзингиз ҳам яхши англаб турган бўлсангиз керак. Бу воқеалардан кейин мен қандайдир одамови бўлиб қолдим. Ҳеч кимга қўшилмай ёлғиз юрардим. Синфда ҳам охирги партада бир ўзим ўтирардим.
Энди нафақат уйда, балки умуман қишлоқда ҳеч кимга кераксиз, ортиқча бўлиб қолганимни англай бошладим. Қани энди тезроқ катта бўлсам-у, мени ҳеч ким танимайдиган жойларга кетсам, деб орзу қилардим. Бир неча марта узоқ-узоқларга қочиб кетишни ҳам ўйлагандим-у, лекин хали бунга вақт борлигини тушуниб бу ниятимдан қайтгандим. Ундан ташқари мени қишлоқда бир илинж ушлаб турганди. Бу ҳам бўлса дадамнинг келиб қолиши мумкинлиги эди. Келса ойимнинг дўқ-пўписиларига қарамай бирга кетардим, деб аҳд қилгандим. Лекин ҳеч
дадамдан дарак йўқ эди. Балки унга ҳам керакмасдирман, бўлмаса бир хабар оларди-да, деб ўйлаб ундан ҳам кўнглим қола бошлаган эди.
Ёзги таътил кунлари эди. Зоминда яшайдиган холам ўғли /анишер билан меҳмонга келиб қолди. Кетаётганида, юр, олиб кетай, беш-ўн кун бизникида туриб келасан, деди. Нима дер экан, деб ойимга қарадим. У кутилмаганда, майли борақол, деди. Мен жуда-жуда севиниб кетдим. Холамнинг қишлоғи тоққа яқин бўлгани учун анча салқин, хушманзара эди. Атрофи қирлар билан ўралган, ўртасидан каттагина сой оқиб ўтарди. Ёз келиб анча саёзлашиб қолганига қарамай /анишер иккаламиз бўш қолдик дегунча сойга бориб мириқиб чўмиламиз. Уларнинг моллари анчагина эди. Мол боқиш навбати келганида Бойназар поччамга ёрдамлашиш учун таёқ олиб қирга жўнаймиз. Бошқа кунлари уйда қолган бузоқларга қараймиз. Томорқа ишларига ёрдам берамиз. Бу ишлар мен учун менга қандайдир завқли эди. Ҳуллас, кунлар қандай ўтгани ҳам билинмасди. Бир куни холам тушлик пайтида шундай деб қолди:
-Ўқишга ҳам бир ҳафта қолди. Негадир шу кунгача ойингдан дарак йўқ. Ўзим олиб бориб қўйсаммикан?
«Ялт» этиб унга қарадим. Бу гапни эшитибоқ ғалати бўлиб кетгандим. Яна ўша хўрликлар, тахқирлашларми? Яна одамларни таънали қарашлари-ю, ойимнинг қилмишларига томошабиндай қараб туришми? Холамнинг уйида кечирган кунларимдан сўнг булар менга янада даҳшатлироқ туюлганди. Шу лаҳзада бир қарорга келдим: «Энди уйга қайтиб бормайман.Ундан кўра…»
-Самандар, бир нима демоқчимисан?- деди холам бу қарашимдан хайрон бўлиб.
-Хола, майлими сизникида қолсам?-дедим овозим титраб.
-Вой, бу нима деганинг, болам. Мен сени бегона жойга эмас, ўз уйингга, ойингнинг олдига олиб бораман, деяпман-ку,- деди холам ҳайрон бўлиб.
-Уйга қайтиб боришни хоҳламайман,-дедим зўрға ютиниб.- Илтимос хола, менга кет деманг, шу ерда қолай. Ҳар қандай ишингизни қиламан. Янги кийим қам демайман. Менга эскиси ҳам бўлаверади..
-Нега кет, дер эканман? Сени, ўз жигаримни-я? -деди холам зорланиб.
-Тўғри, ўзингизнинг ҳам болаларингиз кўп. Яхшиси мени Болалар уйига топшира қолинг,-деб ерга қарадим. Ўз онамнинг меҳридан баҳраманд бўлолмаганимдан кейин нега бошқалардан умид қилишим керак экан, деб ўйлаб шундай дегандим.
-Нималар деяпсан, болагинам? Эсимни ебманми сени Болалар уйига топшриб. Ойингнинг олдида бўлсанг яхшида, дегандимда. Уйга боришни истамасанг шу ерда қолавер. Тирик эканман, сени хор қилиб
қўймайман, -деб холам мени қучоқлаб ўпа бошлади.
-Самандар, биз бор эканмиз, бундай гапни ҳаёлингга ҳам келтирма,-
148👏78😢53🔥12👍2😇2
деди Бойназар поччам бошимни силаб.- Бу ер сенинг ҳам уйинг /анишер билан мактабга қатнайверасан. Ўқиш бошлангандан кейин холанг бориб хужжатларингни олиб келади. Ойингга ҳам тушунтириб қўяди.
Шундай қилиб холамнинг уйида қолдим. Бойназар поччам /анишер иккаламизни бозорга олиб бориб бир хил мактаб форма, папка, қалам-дафтар олиб берди. Бундан мен айниқса жуда хурсанд эдим. Чунки ойим ҳеч бундай қилмаганди. Ўқиш бошланганидан кейин холам уйимизга бориб хужжатларимни олиб келди. Холамникида қолишимга, ихтиёр ўзида, деб ойим дарров рози бўлибди. Ойим йилда бир-икки марта кўргани келарди. Аслида кўргани келди, дейиш нотўғри бўларди. Яхши юрибсанми, деб номигагина ҳол сўрагандай бўлар. Бирор нарса олиб келиш ҳаёлига ҳам келмас. Тил учида бўлса ҳам юр, олиб кетай , демаганди. Назаримда ойим борган сари мендар узоқлашиб, бегоналашиб бораётгандай эди. Бу эса мени баттар кўнглимни чўктирар, унга нисбатан кўнглимдаги озгина бўлса ҳам илиқликни йўқ қилиб юборарди. Баъзида ойим билан холамни таққослаб кўрардим. Шунда туғишган опа-сингиллар бўлишига қарамай улар ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини англаб қолардим. Холам соддагина, кўнглида кири йўқ, меҳнаткаш аёл эди. Болаларига меҳрибонлигини эса сўз билан таърифлаш қийин эди. Мен унинг тимсолида аёл зоти, она қандай бўлишини англагандим. Нега ойим ҳам шундай эмас, ахир у ҳам аёл-ку, деб ўзимга ўзим савол берардиму, жавоб топишга қийналар эдим.
Холамнинг икки қайниси бўлиб, каттаси Зокир ака шафёр, кичиги Назар ака тракторчи эди. Иккаласи ҳам мени жуда яхши кўришар, ҳамиша кўнглимга қарашга харакат қилишарди. Зокир ака қаёққа борса мени машинасига миндириб олар, Назар ака эса ҳамиша тракторига ўтқазишнинг пайида бўларди. Шулар сабаб бўлиб менда техникага қизиқиш кучли эди. Бўш вақтим бўлди, дегунча атрофларида ўралашгангим ўралашган, тузатишаётганларида мойга ботиб қарашар эдим. Уйга қайтадиган вақтга келиб машина ва тракторни бемалол ҳайдайдиган, унча-мунча бузилса тузатаверадиган бўлиб қолгандим. Қишлоқда мактаб фақат саккиз йиллик бўлгани учун ўқишни ўзимиздаги мактабда давом эттиришга аҳд қилдим. Бунга яна бир сабаб бор эди. Энди ойим аввалги юриш-туришини ташлаган бўлса керак, деган умидда эдим. Лекин афсуски янглишганимни дарров тушунгандим. Ойим очиқчасига бўлмасада ўша ишларини ташламаган экан. Қўлимдан келганича бу йўлддан қайтаришга харакат қилдим. Аммо ожизлик қилдим. Қўлимдан ҳеч нима келмади.
-Сен менга хўжайин эмассан, нимани истасам шуни қиламан. Агар ёқмаса тўрт томонинг қибла,- деб ойим ҳар сафар дарвозани кўрсатарди.
-Ҳеч бўлмаса Шаҳодатни ўйланг,- дедим бир куни.- Сизнинг бу ишларингиз унга ҳам таъсир қилиши мумкин-ку.
Синглимнинг келажаги мени қаттқ ташвишга солаётганди. Ойим сабаб бўлиб у ҳам ёмон йўлга кириб кетишидан жуда-жуда қўрқардим.
-Сен унинг ташвишини қилмай қўяқол,-деди ойим пинагини ҳам бузмай.- Мана мен борман, келажагини ўйлайдиган. Қачон ўлсам ана ўшанда у ҳақда қайғуришинг мумкин.
Шунда ожизлигимдан, ҳеч нима қилолмаслигимдан жуда ўкиндим. Мен мактабни тугатиб, Политехника институтига киришни орзу қилардим. Энди эса бу орзуимни орқароққа суришга мажбур эканлигимни тушундим. Туман марказидаги билим юртига ўқишга кирдим. Курсдошларим дам олиш кунлари ва байрамларда уйларига ошиқишарди. Мен эса ҳатто таътил кунлари ҳам уйга боргим келмасди. Ҳар гал йўлга отланганимда нимадир
менга тўсқинлик қилаётгандай туюлаверарди. Чунки уйга борганимда ойим совуққина қарши олар, ойлаб келсам ҳам нега келмаяпсан, деб сўрамасди. Ўқишим нима бўлаяпти, юриш-туришим қандай бўлаяпти, бу ҳақда сўрамасди ҳам. Кетаётганимда эса пул тутқазиш у ёқда турсин, яхши бор, деб ҳам қўймасди. Бундай аҳволда мендан бошқа бола бўлса аллақачон безориларга
қўшилиб кетарди. Мен ундай қилишни ўйламасдим ҳам. Ахир мен учун ҳеч ким қайғурмаслигини, келажагим ҳақида ўзим ўйлашим кераклигини ҳис ҳилганим ҳам бунга йўл қўймаётганини тушуниб турардим. Ётоқхона яқинида Абдували деган киши яшарди. У ўз уйида енгил машиналарни тузатарди. Қўли гул уста бўлган бу киши анча машхур
эди. Эрта-ю кеч уйининг олдида тузаттиришга келган машиналар қатор туришарди. Мен бўш вақтларимда шу кишига қарашиб
216🔥66😍9😇7👏5👍42🙈2
юрардим. Бунга сабаб техникага қизиқишимдан ташқари озроқ бўлса ҳам пул топиш эди. Ёзги таътилда ҳам уйга бормай Абдували аканинг олдида қолардим. Уч йиллик ўқишим давомида биз ота-боладай бўлиб кетдик. Ундан кўп нарсаларни ўргандим. Тушунмаганларимни эринмай қайта-қайта тушунтирар, ўзи билганларининг ҳаммасини ўргатишга харакат қиларди.
Ундан ташқари жисмонан бақувват бўлишни жуда истардим. Керак пайтда ўзимни ва бошқаларни химоя қила олишим учун ҳам керак, деб ҳисоблардим. Шунинг учун бокс тўгарагига қатнашиб, мунтазам шуғулланардим. Мураббийимиз, спорт билан шуғулланган киши руҳан кучли бўлади, деб кўп марта таъкидларди. Бу гапнинг тўғрилигига мен кўп марта ишонч ҳосил қилгандим. Бир марта вилоят биринчилигида қатнашиб учинчи ўринни олдим.
Билим юртини тугатиш мен учун жуда қувончли эди. Сабаби, фақат икки кишигина имтиёзли диплом олгандик. Бу эса кўп йиллик орзуйимга йўл очилганидан дарак берарди. Бир курсдошимникида дипломни «ювдик». Ўртоқларимнинг қистови билан ўшанда биринчи марта ароқ ичдим. Шунинг учунми, анчагиа маст бўлиб қолгандим. Кеч бўлиб қолганига қарамай уйга йўл олдим. Тезроқ бориб дипломни ойимга кўрсатиб, уни севинтирмоқчи бўлдим. Қишлоққа кириб борганимда вақт алламаҳал бўлиб қолганди. Уйдагиларни безовта қилмаслик учун ҳовлига девордан ошиб кирдим. Шарпамни сезиб ошхонадан чиқиб келган ойимнинг менга кўзи тушиши билан негадир ранги оқариб кетди. Лекин мен бунга эътибор берадиган аҳволда эмасдим.
-Самандар, сенмисан? Қўрқитиб юбордингга. Ош қилгандим, ҳозир сузиб бераман. Ошхонада еяқол. Уйда Шаҳодат дугонаси билан ўтирибди. Уларга халақит берасан, -деб уй томонга ҳадиксираганлай қараб қўйди.
-Овқат емайман, қорним тўқ,-дедим ойимнинг бундай кутилмаган меҳрибончилигидан ҳайрон бўлиб.
Ихтиёринг, деб ойим ошхона томонга қараб кетаркан яна бир марта ,сингилларингни безовта қилмагин-а, деб уй томонга ишора қилди. Мен уларнинг олдига кирармидим, деган ўй билан уйга кирдим. Даҳлиздаги эркакларнинг туфлисини кўриб ҳайрон бўлиб тургандим ичкаридан Шаҳодатнинг хиринглаб кулгани ва эркак кишининг овози эшитилди. Юрагим «шиғғ» этиб кетди. Наҳотки Шаходат ҳам… Эшикни жон-жаҳтим билан тепгандим шарақлаб очилиб кетди. Хонадаги аҳволни кўриб даҳшатга тушдим. Енгсиз кўйлак кийган, роса пардоз-андаз қилган Шаҳодатни 35-40 ёшлардаги тепакал, сарғимтир бир киши қучоқлаб ўтирарди. Олдиларидаги хонтахтага турли-туман егулик ва ичкиликликлар қўйилганди. Иккаласи қўлларидаги пиёлани уриштираётган эдилар. Шаҳодат менга кўзи тушиши билан «вой» деганича ўрнидан туриб кетди. Қўлидаги пиёла тушиб кетиб жаранглаб шишага урилди. Ёнидаги киши сенга нима керак, дегандай безрайиб қараб турарди. Бу ерда нималар бўлаётганини шу заҳоти тушундим. /азабим қайнаб, ўзимни идора қилолмайдиган аҳволга тушиб қолдим. Бостириб борарканман, нима қилаётганимни ҳам билмасдим. Шаҳодат ҳамон тош қотиб турарди. Ёнидаги киши, сенга нима керак, деб ўшқирди.
Унинг бу сурбетлиги менга жуда ёмон таъсир қилди. Бир тепган эдим, хонтахта ағдарилиб, устидаги нарсалар сочилиб кетди. Бу нима қилганинг, деб Шаҳодатни бир шаполоқ ургандим, у ағдарилиб тушди. Ўрнидан сапчиб турган халиги кишнинг ёқасидан бўғиб, мен бунинг акаси бўламан. Сен ўзинг кимсан, нега харом оёғинг билан уйимни булғадинг, дедим. У «ҳозироқ қўйиб юбор, бўлмаса қамоқда чиритаман», деб дағдаға қилди. Чираниб қўлимдан чиқишга урина бошлади. Шунда урдими, тепдиммми, эсимда йўқ, ағдарилиб тушди. Ётган жойида жуда ёмон сўкинди. Бу мени ғазаблантириб юборди. Дуч келган жойига уриб, тепа бошладим. Отилиб кирган ойим, бас қил, ўлдириб кўясан-ку, деб торта бошлади. Пайтдан фойдаланиб қолган у киши ўзини эшикка урди. Ташқари эшик олдида етиб олиб орқасига тепган эдим, зинадан пастга думалаб кетди. Етиб келган ойим яна мени ушлаб олди. Унинг қўлидан чиқиб ҳовлига отилиб чиққанимда ҳовлида ҳеч ким кўринмасди. У ёқ, бу ёққа чопиб қидирдим, лекин тополмадим. Афтидан у девор ошиб қочиб қолган..
(Давоми бор )
150😢84🔥38👏159👍5🌚3😨2😍1😇1
Ona mehri – bu dunyodagi yagona boylikki, uni na sotib olish, na almashtirish, na unutish mumkin.
6👏3😍2💔1😇1