НИКОҲСИЗ ҚИЗ 17 якуний қисми.
— Сайёрани мурдасини қишлоққа олиб бориб, ӯша ердаги қабристонга қӯйишди.
— Дафн маросимига Содиқ ота бош бӯлиб 3— 4 киши Эркинни хурматини қилиб боришди. Раҳматлини отаси касалванд,онаси мунғайиб қолган яшашлари хам хаминқадар экан.
— Учинчи кун Эркин туғруқхонага болаларини хабар олишга келди.
— Хамшира қиз болаларингиз ҳақидаги хамма маълумотни бўлим бошиғидан оласиз,мен сизга хеч қандай ёрдам беролмайман, деди.
Эркин навбатда туриб бӯлим бошлиғи хонасига кирди.
—Қорачадан келган бӯйи узун,гавдаси ҳам ӯзига ярашиб турган бодомқовоқ ёши 50 лар атрофидаги аёл Эркинни хушламайгина кутиб олди, Эркин уч кун аввал туғилган экизакларини ахволини билгани ва қачон олиб кетиши мумкинлигини айтгандан кейин бошлик бирданига ӯзгариб юмшаб қолди.Гапни узоқдан олиб келиб Эркинга хамдардлик билдириш билан биргаликда,уни хали ёшлиги уйланса фарзанд кӯришини, лекин хозир бу мурғакчаларни олиб кетса қийналиши хакида кўп гапирди.
— Эркин олдинига индамай,бошини хам қилганча уни гапларини тинглаб ўтираверди . Кейин бошлиқни агар у хохласа болаларни навбатта бола сақлаб олиш учун турганларни бировига бериш мумкинлиги ҳақидаги муддаосини эшитгандан кейин чидаб туролмади.
— Опа мен ёш бола эмасман,сизни эртакларингизни тинглаб ўтиришга айтинг! болаларимни качон олиб кетишим мумкин?
— Яна икки уч кундан кейин!— хамширага учранг,!справка берсин!— туґилгани ҳақида гувохнома олиб келингда олиб кетайверинг!— бўлим бошлиғи қӯполгина жавоб берди.
—Эркин бунақа нарсаларни хеч қилиб кӯрмаган,қизи туғилганда ҳам гувохномани қайнонаси ӯзи олган,фақатгина қизини туғруқхонадан чиқариш учун борган холос ўшанда кӯпчилик боришганди.— Эндичи экизакларни бир ӯзи қандок килиб чиқариб келади? . Ота— онасига айтолмаса улар Эркинни Наргизадан бесабаб ажрашиб бошкага уйланганини эшитишгандан кейин ӯғилларини койишган онаси хатто йиғлаган эди.
— Хозир хам онаси шаҳарга келса албатта невараси кӯриб кетади,лекин улар Эркинни бу экизак ӯґилларини Шахнозани яхши кўришгандай яхши кӯришармиди? хозирги ахволини тушинишармиди? — ўзинг,пиширган ош ӯзинг еявер дейишмайдими? Бу борада унга маслаҳатни фақат бир киши Содиқ ота бериши мумкин!
—Содиқ ота кӯпни кӯрган,гарчи Эркин билан Наргиза қонуний ажрашган бӯлишсада,қалбан хаёлан бирга яшашларини яхши билади.— Шунинг учун гапни майдалаб,ӯйлаб ӯтирмасдан Наргизани чақиртирди шу кунини ӯзидаёқ Имом Ал Бухорий зиёратгохини зиёрат қилиб келиш бахонасида уларни зиёратга олиб бориб ӯзини гувоҳлигида никоҳ ӯқитириб қайтди.
— Латофат опа ҳам Содиқ ота чиқарган қарордан мамнун бўлди ,чунки у яхши биларди Наргиза Эркинни яхши кўришини ,факат бирданига икки ӯғилни, сунний йул билан боқиб катта қилишни ўзи бўлармиди? Ундан кейин Наргиза оғир дардни бошидан ўтказган бўлса — Мен Наргиза қизимга ишонаман! У жуда иродали албатта катта қилиб шу гӯдакларни роҳатини кӯради деган эди ўшанда Содик ота
—Хасан Хусанлар пойи қадамли келишди.
— Эркин мухандисликдан директор ӯринбосари лавозимига кўтарилди .,,Комил ота халол махсулотлари " фирмаси ӯз мижозларига эга бӯлди.
—Ӯшанда яъни бундан 25 йил илгари
— Анави Наргиза миясини операция килдириб, ҳақиқатдан калласини еб қӯйипти,кундошини болаларини олди— я!
Эшиттиларингми? Эркин болаларини боқтириш учун яна хотини билан ярашипти.
— Хали етим бола боқанни учун оғзи бурни қон бўлади,пушаймон бўлади,икки ӯґилни бокиш осонми? дегувчилар кӯпайди.
—Наргиза хеч кимни гапига парво қилмади ,тўғри қийналди,лекин бор меҳрини бериб болаларни оёқа турғизди. Бунда онасини хизматлари катта бӯлди. Шахноза мактабни тугаллаб шифокор булишни орзу қилганди ,укалар ҳам уни кетидан боришди.
— Одамлар айтганидек Наргизани оғзи бурни қон бӯлмади аксинча худди раҳматли Содик ота айтганидек фарзандлар ардоғида яшаяпти айникса онаси Латофат опа 83 ёшга кириптилар—у хали ҳам анча тетик— ҳали Хасан Хусанларимни уйлаб болаларини катта килиб бераман,— дейдилар хамсухбат бўлиб қолсангиз
Самарқандда ана шундай хаммага ибрат бӯладиган оила бор!— Уларни билганлар бу оилага Худони назари тушган, деб хавас килишади

❤249👍66🔥45😍7🌚3😇2🕊1
. Эсимни танибман-бир кун тинмадинг,
Эгилдинг,букилдинг,аммо синмадинг,
Барчамизга
бирдай қилдинг мурувват-
Лек кибр отига асло минмадинг,
Эй сабри тоғ Она,эй меҳри анҳор,
Қутлайман,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Фарзандларинг букун қучмоқда зафар
Такрорлаб муборак номинг-"МУЗАФФАР"!!!
Бошида элтишга тайёр ҳар бири-
Ҳаттоки Каъбага айласанг сафар,,,
Бўлаверсин баҳтли дамларинг бисёр-
Қутлуғ бўлсин,Она,саксон уч баҳор,,,!!!
Дунё кўрганмикан сендайин ҳурни,
Саксондан ўтса ҳам-тишлари дурни,
Бир менмас-минг шоир таърифлай олмас
Юзингдан таралган жаннатий нурни,,,
Ожиза шоиранг -койима зинҳор-
Онажон муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Уҳд тоғидан улкан савоб-кабиранг,
Олим,фан доктори бўлди набиранг,
Ҳалққа ҳизматида улкан улушинг-
Феълида акс этмиш ҳар битта қирранг,,,
Олмос жилолари тарбиянгда бор-
Онажон,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Ювиб,тараб ўқитиб ҳар ўғил-қизни,
Саодат боғига киритдинг бизни,
Пойингда бош эгиб турибмиз қатор-
Қабул айла бугун табригимизни,,,
Сени биздан жудо қилмасин зинҳор-
Онажон,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Пазандам,дардкашим,ширин забоним,
Сен борсан-бахтиёр ўтар ҳар оним,
Рухсат бер-умримни умрингга улай-
Сенга фидо бўлсин тан бирла жоним,,,
Дуогўйим ҳар кун,ҳар тун,ҳар наҳор-
Онажон,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
ТАМОМ.
Рухсора Раҳимова.
Эгилдинг,букилдинг,аммо синмадинг,
Барчамизга
бирдай қилдинг мурувват-
Лек кибр отига асло минмадинг,
Эй сабри тоғ Она,эй меҳри анҳор,
Қутлайман,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Фарзандларинг букун қучмоқда зафар
Такрорлаб муборак номинг-"МУЗАФФАР"!!!
Бошида элтишга тайёр ҳар бири-
Ҳаттоки Каъбага айласанг сафар,,,
Бўлаверсин баҳтли дамларинг бисёр-
Қутлуғ бўлсин,Она,саксон уч баҳор,,,!!!
Дунё кўрганмикан сендайин ҳурни,
Саксондан ўтса ҳам-тишлари дурни,
Бир менмас-минг шоир таърифлай олмас
Юзингдан таралган жаннатий нурни,,,
Ожиза шоиранг -койима зинҳор-
Онажон муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Уҳд тоғидан улкан савоб-кабиранг,
Олим,фан доктори бўлди набиранг,
Ҳалққа ҳизматида улкан улушинг-
Феълида акс этмиш ҳар битта қирранг,,,
Олмос жилолари тарбиянгда бор-
Онажон,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Ювиб,тараб ўқитиб ҳар ўғил-қизни,
Саодат боғига киритдинг бизни,
Пойингда бош эгиб турибмиз қатор-
Қабул айла бугун табригимизни,,,
Сени биздан жудо қилмасин зинҳор-
Онажон,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
Пазандам,дардкашим,ширин забоним,
Сен борсан-бахтиёр ўтар ҳар оним,
Рухсат бер-умримни умрингга улай-
Сенга фидо бўлсин тан бирла жоним,,,
Дуогўйим ҳар кун,ҳар тун,ҳар наҳор-
Онажон,муборак саксон уч баҳор,,,!!!
ТАМОМ.
Рухсора Раҳимова.
❤143👍33🔥24❤🔥14👏2
Muallif: BINAFSHA
MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍17❤9🔥5🙈2
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
45-қисим
-Туғилган кун дейсанми? Йўқ мен энди унақа зиёфатларга бормайман. Ўзи кечаги зиёфатдан роса тазиримни еяпман. Ўзинг бемалол боравер.
-Сенсиз энди ҳеч қаерга бормайман. Бу кечагидай бўлмайди. Яъни ҳаммани ҳам таклиф қилмаган. Фақат танишларни чақирган. Бормасанг бўлмайди Мелек, Севдага дугонам билан бораман деб қўйганман. Ойингдан ўзим рухсат оламан бўладими?
-Зеҳра аввал ўша дўстларинг билан танишиб олай кейин, кейин сафарларда борарман.
-Бўлди борасан дедимми, борасан. Гап тамом. Бугун борганингда танишасан.
-Майли хўп бўпти бораман. Шунақа демасам тинчимайман шекилли. Лекин мени ҳозир кўйлак олишга ҳам, салонга ҳам пулим етмайди.
-Буни ўйлама. Ўзим сенга совға қиламан. Ҳеч қандай эътироз қабул қилинмайди.
-Жуда ажойибсанда. Майли фақат қарзга.
-Йўқ совға дедимку.
-Совға бўлса совғада. Шу билан кунни қандай ўтганини билмай қолдим. Кўйлак олиб бўлганимиздан кейин бир иккита жойларни айландик. Тушликдан кейин эса салонга кириб ўзиям уч соат қолиб кетибмиз. У ердан чиқиб тўғри Зеҳрани дугонасини туғилган кунига бордик. Йўлда кетаётиб ойимдан ҳам рухсат олдик. Туғилган кун катта шинамгина кафеда бўлаётган экан. Бу сафар ҳам одам кўп. Биз шунча эрта тайёргарлик кўрганимиз билан ҳаммадан кеҳ борибмиз. Кириб борарканмиз ҳаммани кўзи бизга тушди. Бундан жуда ҳаяжонланиб кетиб, Зеҳрани қўлидан ушлаб олдим.
Реаксия ва изоҳларни кутиб қоламан.

👍114🔥57❤45👏20
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
46-қисим
-Салом Зеҳра келардингларда эртага. Ҳамма келса ҳам сен йўқсан.
-Туғилган кунинг билан табриклайман. Кечир мени биласанаку. Мана сенга айтган янги дугонам Мелек. Таниш Мелек бу Севда.
-Салом Севда туғилган кунинг билан. Мени исмим Малак. Мана буни сенга олгандим.
-Рахмат Малак. Сен билан танишганимдан хурсандман. Зеҳра қани келинглар. Бошлаймиз.
-Бек қара синглинг ҳам келибди. Жуда соҳибжамолку бу қиз. Ҳаммани диққатини торта олди. Жавоб ҳамма қизлар хасад билан қараб турибди.
-Ҳа энди шунақа оёғим тагида кўп ўралашадими дейман.
Бек қанча бошқа нарсага жалғийман дегани билан кўзи Малакка қараб кетиб қоларди. Уни атрофида танишиш учун келаётган йигитлар асабини буза бошлади. - Менга нима бўляпти. Ахир менга ҳеч ким эмас.
-Салом чиройли қиз танишсак бўладими?
-Салом. Сиз кимсиз?
-Малак мен сени танийман. Сен эса ойимни.
-Ойингизни? Ким экан?
-Райхон холамни энг яқин дугонаси. Ойимни исми Чеҳра.
-Ҳа бўлди танийман. Сиз Чеҳра холамни ўғлимиз.
-Ҳа. Исмим Зафар. Танишганимдан хурсандман.
-Мен ҳам.
Уларга ғазаб билан қараб турган Бек бориб ича бошлади. Қўллари қисилиб мушт бўлиб келарди. Қанча ўзини босишга уринмасин фойдаси бўлмаётганди.
-Бек нима қиляпсан. Бунақа одатинг йўқ эдику? Ҳалитдан ичиб тўйиб олмоқчимисан. Тўхта дедим сенга? Бек?
-Қоч мен билан ишинг бўлмасин.
-Майли ўзинг биласан.
-Анави сўтакни ким чақирди. Севдами? Ҳозир мендан кўради.
-Шошма Бек. Сен мабодо синглингни рашк қилаяпсанми? Ўзим бораман. Ҳозир муаммо керак эмас. Биз Севдани туғилган кунида эканлигимиз ёдингдами?
Реаксия ва изоҳларни унутманг!

❤119🔥61👍43😍12🙈6🤨1
#Изҳорсиз_ишқ
Муаллиф :Бинафша
47-қисм
Бек ҳозир кимнидир эшитадиган ахволда эмасди. У ўзи шунақа бир жахли чиқса унча мунчага тушунадиган одам эмас. Кимнидир ёки ниманидир уриб ҳовуридан тушадиган бўлиб қолганди. Бунга сабаб эса беш ёшида ота онаси келишолмай ажрашгани эди. Отаси билан қолган Бекзод доим она меҳрини қумсаб яшади. Отаси бир неча бор уйланмоқчи бўлганда Бек қаттиқ аразлаб оларди. Ҳеч нарсага кўнмай онасини қайтишига қаттиқ ишонарди. Мурат бей ҳам ўғлини яхши кўргани учун анча вақтгача уйланиш ҳақида ўйламай қўйди. Аммо ўн ёшга тўлганда онаси бошқа одамга турмушга чиқиб кетди. Бундан жуда қаттиқ ғазабланиб онасини қизғониб ҳеч кимга гапирмай қўйди. Ҳатто онасини қайтиб кўришни хоҳламай қолди. Унгача тез тез иккиси учрашиб турганди. Кейин эса онаси турмуш ўртоғи билан бошқа шаҳарга кўчиб кетишди. Шу билан йилда бир маротаба ва аста аста икки йилда, уч йилда учрашадиган бўлди. Унда ҳам отаси мажбурлаб олиб борар, лекин Бек ҳеч қандай реакция билдирмай қайтарди. Бек анча катта бўлиб қолгач отаси уйланмоқчи эканлигини айтди. У ўзи онасини қилган ишидан отаси ёнида хижолат бўлиб юрганди. Шу сабабли бу сафар ҳеч қандай эътироз қилмади. Аксинча сиз ҳам бахтли бўлишга ҳақлисиз деб қўллади. Лекин бу турмуш узоққа бормади. Мурат бей ўзини ҳурмат қиладиган хушмуомала аёлларни ёқтирарди. Аёли эса фақат ўзини дейдиган ва бойликка ўта хирс қўйган аёл экани тез орада маълум бўлиб қолди. Буни сезган Мурат бей тезда ажрашиб қўя қолди. Кейин аёлларга анча вақтгача ишонолмай юрди. Ва бир кун Малакни онаси Райхонни учратди.У худди Мурат бей хоҳлагандек аёл эди. Бу сафар бахт қушини қўлдан чиқармай тезда уйланиш таклифини билдирди. Бироз вақт ўтгач эса Райхон хонимни ҳам розилигини олиб уйланди. Бек бу сафар отаси учун жуда хурсанд бўлди. Чунки ўгай онаси Бекни ҳам кўнглига йўл топа олганди. Унинг ёшлиги отасини бошқа аёлдан, онасини эса турмуш ўртоғидан қизғониш билан ўтганди. Мана шунинг учун ҳам табиатан қизғончиқ бўлиб улғайди.
-Сен бу ерга йигитлар билан танишгани келдингми? Қизлар билан танишсанг ҳам етарди.
У ҳозир рашк қилаяптими ёки бошқа ҳиссиётми ўзи ҳам билмай, бориб қизга жахл қила бошлади.
Реакция ва изоҳларни унутманг!

❤154🔥65😍24❤🔥19👍17👏3😇2
🔥IZHORSIZ ISHQ 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

❤14👏7🙈3
Men senga osmonni keltirdim sevgim
Yulduz Usmonova
Мен сенга баҳорни келтирдим севгим
Энди иккимизда ҳамма нарса бор !!!
Ассалому алейкум омонмисиз азизим?!
Янги кунни келтирган тонгга шукурлар бўлсин!
Қалбингиз, қўлингиз, уйингиз гулга тўлсин!
Ичингиздаги ёруғлик, бутун ҳаётингизни ёритиб турсин!
Доим бахтли яшанг!
Яхшиям борсиз азизим!😘🤗

❤11
Bugun, 7 mart
☁️ +14°...+7°, Bulutli
Hozir: 🌡 N/A°, N/A m/s
Tong: ☁️ +9°
Kun: ☁️ +13°
Oqshom: ☁️ +13°
Namlik: 58%
Shamol: G'arbiy-janubi-g'arbiy, 1.6 m/s
Bosim: N/A mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:36
Quyosh botishi: 18:07
☁️ +14°...+7°, Bulutli
Hozir: 🌡 N/A°, N/A m/s
Tong: ☁️ +9°
Kun: ☁️ +13°
Oqshom: ☁️ +13°
Namlik: 58%
Shamol: G'arbiy-janubi-g'arbiy, 1.6 m/s
Bosim: N/A mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:36
Quyosh botishi: 18:07
❤6
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏16❤7✍7🔥3
#ижара_ҳаётлар
99-қисм
Феруза опа бу дугонасига бирор илмоқли гап гапирганга ўхшайди. Қонуний томонни ҳал қилаётган “қадрдон”, Феруза опага кинояли гапириши бежизга эмас деб ўйладим. Ишнинг қолган вақти хаёлимдан фақат шу уй масаласи айланди. Тимур ишончнома билан келган бўлса, ўзи ким унда? Мен унинг Светанинг эрига бирор қариндош бўлади, деб ўйлаган эдим.
Кимсан Тимур Охунов?
Ким?
Уйга чарчаб етиб бордим. Лекин ичимдаги қизиқиш қийнашда давом этарди. Уйда Жасминанинг ўзи бор экан. Ундан Тимур қани, деб сўрасам менга бошқача муомала қилиши мумкин.
Меҳмонхонада телевизорни баланд қўйиб томоша қилиб ўтирарди. Уст- бошимни алмашиб ёнига бордим. Уйга келганимда диванда шунчаки ўтиргандек туюлганди. Аммо телевизорнинг овозини баҳона қилиб ёнига борганимда, чап томонида бир водка шишаси думалаб ётарди. Маст эди, ўзида эмас, шунчаки кўзи экранда, лекин хаёли аллақачон бошқа диёрларда учарди. Мастлик ростлик дейишади. Балки алдаб, бир- икки савол сўрасам менга жавоб берарди.
“Жасмина, бирор еринг оғрияптими?”,-деб унга ғамхўрлик қилгандек сўрадим.
Тили қовушмайдиган даражада эди.
“Тимур қаерда? Нега сени ёлғиз қолдирди?”,-деганимда юзимга қаради.
Кўзларида ғам учқунларини кўрдим.
“Мен доим ёлғизман.Онам ташлаб кетганидан бери... ёлғизман “,-деб йиғлай бошлади.
Уни бу ҳолини кўриб раҳмим келди.
“Унақа эмас...шунча танишинг бор атрофингда... Тимур бор“,-деб унга далда бериш мақсадидек савол берган бўлсамда, асл ниятимни ўзим яхши билардим.
“Тимур мени севмайди. Уни менга фақат раҳми келади, холос”,-деди ўзича ғудирланиб.
Мени бу гапдан негадир ичимдан бир чумоли юрган изидек бир ҳис ўтди.
“Тегма менга...мен кетишим керак”,-деб ўрнидан турмоқчи бўлди.
Фақат мувозанатини тута олмади. Ундан кучим кўплиги учун бир амаллаб диванга ётқиздим. Чўнтагимдан телефонни олиб, Тимурга қўнғироқ қилдим.
“Алло!”,-деб гўшакни кўтарди.
“Жасмина уйда ёлғиз...ва яна ичиб ўтирган экан”,-дедим унга шунчаки хабар бергандек бўлиб.
“Мени бироз ишим қолди. Илтимос сендан, унинг қўлидан ароқни ол ва ўзини хонага қамаб қўй”,-деди.
Спиртли ичимликни яширар эдимда, бу бадбахт қизни қандай хонага қамардим?
“Сен қачон келасан?”,-деб сўраганимда,
“Буни ким сўраяпти? Сенми ёки ёнингдаги ?”,-деб яна ўйин қила бошлади.
“Мен шунчаки бир сингил сифатида сўрагандим “,-деб гўшакни қўйдим.
Жасминани хонасига олиб кириш ўрнига, устига кўрпасини олиб чиқиб ёпдим. Телефоним қайта –қайта жиринглай бошлади. Тимур эканлигини билиб жавоб бермадим. Смс хабар келди.
“Мен сенга акалик қилишим мумкин, лекин сен менга сингиллик қилолмайсан, яхши қиз”, -деб ёзилганди.

Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,
Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤118🔥68👍11👏9🙈5😇2😍1
#ижара_ҳаётлар
100-қисм
Хавфли ўйинлар тўлқинли денгизга ўхшайди. Сувнинг рангига, сокин оқиши ва жилосига мафтун бўлиб яқинлашган пайтингда бирдан кўтарилган тўлқин ҳайбати, инсонни қўрқитиши ҳеч гап эмас. Тимурнинг ҳар хил сўз ўйинлари мени ундан узоқлаштириш ўрнига, аксинча, унга баттар боғлаб боргандек эди.
Ичимдаги истакка бир ном қўя олсам, қани эди. Тимурнинг мени севишини истаяпманми, ёки тескариси? Бор диққати менда бўлгач, истаганим шу эди, дея ортимга қарамай қочишни хоҳлаяпманми? У билан орамизда бир тортишув кучи борлигини иккимиз ҳам жуда яхши биламиз, менимча.
Фақат бундан иккимиз ҳам қочишни танлаган эдик. Ака бўлар эмишда, сингил бўлмас эканман. Бу гаплар билан ичимни баттар қиздирганини билса эди.
Тимурнинг смсини юзимда табассум билан ўқидим. Кўзим бир нарсалар деб тушида гапираётган Жасминага тушди. Сониясида ақлим яна ўз эътирозини билдирганди. Ичган ароғи ичини ёндираётганга ўхшарди. Эгнидаги тўқилган свитерининг ёқасини тортиб, ўзига ҳаво топмоқчи бўлди.
"Шунчалик ҳам ичадими?",- деб гапириб, унга устидаги кийимини ечишига ёрдам бердим.
Ингичка иплик майкаси ҳам танасидан юқори кўтарилганда, кўзим кўрган манзарадан қотиб қолди.
Баданининг ҳар ерида турли излар бор эди. Пичоқ десанг, пичоққа ўхшамайди. Ёниқ изидек, аммо думалоқ ва кичкина излар. Бу нимани изи деб диққат билан қарамоқчи бўлганимда, Жасмина норози бўлгандек овозлар чиқарди ва устига кўрпасини тортди.
Бу қизнинг ҳаётида нима бўлган? Дарди қанчалик оғир экан-ки, маст ҳолатида ҳам яраларини бировга кўрсатгиси келмас эди. Бироз унинг боши устида ўтирдим. Мен ўзимнинг муаммоларимни ичида худди дунём торайгандек бўлардим. Бироқ бошимда ота-онам, яқинларим бор эди. Аламдан ичар эканда Жасмина, деб ўйланиб қолдим. Эшик тақиллади, ичкаридан қулфлаб қўйганим ёдимда йўқ. Бориб очдим, Тимур келганди. Устидан гупиллаб овқат ҳиди келарди. Иш дегани бирор жойда ошпазлик қилиб келяпти, демак.
"Ухладими?",-деб сўради Жасминани назарда тутиб.
"Ухлаб қолди",-дедим унга йўл очиб.
Тимур ичкарига кирди ва қўлидаги сумкасини уйнинг бир бурчагига ташлади. Сўнг ўзи ювиниш хонасига кириб кетди. Ичим қизиб, ерда ётган сумканинг оғзини очиб кўрдим.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤110🔥54👍22👏4😍1
#ижара_ҳаётлар
101-қисм
Турли пичоқлар ва чўмич билан капгири бор эди. Яна бир кичик селофан пакетда эса оқ кукунга ўхшаган нарсани кўриб, қўлим ток ургандек бўлди. Ишқилиб бу мен ўйлаган нарса эмасми, деб қўрқиб қолдим.
Сумканинг оғзини ёпиб, бироз кутиб турдим. Нима деб ўйлашни билолмай бошим қотганди. Тимурни ёмон одамлар қаторига қўшгим келмасди. Унга зарар тегишини ўйласам, юрагимга оғриқ кирганди. Бу уйнинг меросхўри бўлган киши қамоқда бўлса, Тимурнинг ҳам қоронғу ўтмиши бор бўлса-чи? Балки шунга биздан узоқ тур, деганмикан? Кошки айтмасайди, ёмонлигича қолсайди ичимда. Бетоб бўлганимда қарамай кетганида, ҳозир осонгина уни айблай олардим. Кўнгил қурғур гапга қулоқ осмасди. Жасминанинг ёнига, диваннинг учида ўтирдим. Тимур қўлидаги сочиғи билан бошини артиб, хонага кирди. Мени кўриб ҳайрон қолганидан, қошлари бири кўтарилиб, бири тушди.
"Нима бўлди?",- деб сўради.
"Мен ҳам шуни сўрамоқчиман. Нима бўлганди, нима бўляпти ва энди нима бўлади?",-деб унга саволларни қаторлаб бердим.
"Қайсиси қизиқ?",- деб ҳеч эътироз билдирмай жавоб берди.
Гапни нимадан бошлашни билмай, таваккал энг енгил саволдан бошладим.
"Жасминага нима қилган?",- дедим кўзларига қараб.
"Ўлгудек ичган...ўзинг кўрибсан ",-деди совуққонлик билан.
"Уни биламан....танасидаги излар нимаси?",- деб сўраганимда, билдирмай чуқур нафас олди.
Сўнг сумкасини олиб, хонасини эшигини очди ва уни эшикдан ичкарига қўйди.
"Жавоб кутяпман",-дедим.
Стокголм синдромини бир менга тегишли эмасми, деб қўрқиб қолдим. Тимур ёки бошқаси. Кимдир бу қизнинг жонини қаттиқ оғритган кўринади.
"Нима дейишимни истаяпсан?",- деб гапни узатишга ҳаракат қиларди.
"Бу қизга кимдир ёмон ишлар қилганми?" -деб сўрадим очиқлик бўлсин дея.
"Ўзидан сўрайсан, истаса айтади",-деб қўрс жавоб берди.
"Маст ҳолатида ҳам мендан уялиб ярасини беркитди. Айтишига ишонсам, сендан сўрамас эдим",- деб бироз асабийлашдим.
"Ишдан чарчаб келдим, Баҳор! Ҳатто ювинишга ҳам эриниб тургандим. Гапни кўпайтирма, илтимос ",-деди уф тортиб.
Ўрнимдан турдим. Қўлимни бир - бирига ўтказиб олгандим.
"Ким қилди? Сенми?",-деганимда, кўзларини қисиб, менга тик қараб турарди.
"Нега сўраяпсан?",- деди, худди сенга нима, дегандек оҳангда.

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.❤124🔥75😇16👍11😍3🤨1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Bugundan Ramazon aksiyasi.
Yani hikoya narxi endi 10.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
❤13
Байрамда нима совға қилишни ўйлаб кўп бош қотирманг, ўргилай, одами хижолат қилиб 🙃 Бир йилликкинами, олти ойликкинами телеграм премиум совға қилсангиз бўлаверади, биласизу, камтарииингинаман, шугинага ҳам бошим осмонга етади 🤭🙈
🤣🤣🤣🤣🤣🤣
🤣🤣🤣🤣🤣🤣
😍41😁25👏23❤7🐳4
НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ХЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ...
Болалигимда бувим дуо қилганида доим битта гап кўп қайтарарди: «Илоҳим, ортимда қолинглар!» Ўшанда бу сўзларнинг мағзини чақолмасдим. Аммо катта бўлганим сари битта даҳшатли ҳақиқатни англаб етдим. Фарзандлар биттагина бўлган отаси, биттагина бўлган онаси омонатини топширса кўника олар экан-у, аммо ота ёки она битта боласи вафот этса-ю яна тўққизта боласи бўлса-да кўника олмас экан. Шунинг учун ҳам ўнта бўлса ўрни бошқа деб бежиз айтишмаган. Улар ота омонат, она омонат деган ибораларни кўп такрорлашади-ю, аммо фарзанд омонат деган гапни ҳеч қачон тан олишмайди. Чунки ҳеч қайси ота-она фарзанд доғини кўришни истамайди.
Швециянинг Стокгольм шаҳрида истиқомат қилувчи Дидиер Буркхолтер ҳам айнан шундай оталардан эди. Унинг ҳам фарзандидан орзулари, умидлари катта эди. Келажагининг ғамини ер, бахти саодатини кўришдан умидвор эди. Аммо… Ўпкасини қўлтиқлаб келаётган шашқалоқ битта ҳайдовчи унинг нафақат қизини, қизига қўшиб ўзининг ҳам дунёсини остин-устун қилди. Фарзандидан айрилган битта у эканми деяпсизми? Йўқ, бу шўрлик, бу бояқиш, бу бахти қаро ота якка-ю ёлғиз қизини икки марта тупроққа қўйди. Тез орада диплом оламан деб турган, илмий иш устида ишлаб юрган ёшгина билимдон қизни автофалокатдан сўнг касалхонадан мозорга олиб кетилди. Қизини тупроққа қўйган отага қизидан хотиралари, буюмлари ёдгор бўлиб қолди. Бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Шўрлик отанинг бошига кетма-кет кўргуликлар ёғила бошлади. Руҳий тушкунликка тушиб қолди. Томоғидан овқат ўтмас, қўли ишга бормас, кечалари ухлай олмас, ухлай олса, йиғлаб уйғонар ва қизининг хонасига кириб суратига тикилиб тонг оттирарди. Бир ой деганда хотинига ёрилди. Унинг кечалари йиғлаб уйғонишининг сабаби — қизи экан. Марҳума отасининг тушларига кириб, қўлларини чўзганча чинқираб йиғлар, мени қутқаринг ота, дея уввос солиб, нола қиларкан. Шундоғам бир сиқим бўлиб қолган она эридан ҳавотир олиб, дарҳол руҳшуносга олиб борди. Бироқ бир ойдан бери ҳар куни бир хил туш кўришининг сабабини руҳшунослар ҳам тополмади. Асабларини даволай олишмади. Фақат биттасигина ақлли фикр айтди: «Қизингизни зиёрат қилинг. Илтимос қилинг, руҳи сизни тинч қўйсин!». Ҳар тунги тушлардан, йиғилардан, азоблардан эзилиб кетган ота шундай қилди. Қизининг қабрини зиёрат этди. Шифокор айтганидек, қабр олдида тинч қўйишини сўраб илтимос қилди. Туриб кетаётганида эса… У зудлик билан қабристон қоровулини чақирди. Янги қабр бироз чўккандек эди.
Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун… у ёғини ёзишга қалам ожизлик қилади. Ҳатто ҳайвонлар ҳам ҳеч қачон бу қадар тубан шаҳвоний нафсга қул бўлмаса керак… Марҳумани қайта ювиб тупроққа қўйишди. Бахти қаро отани қизининг руҳи тинч қўйди. Дарвоқе, гўрковни эса қамоқхонада бир нечта маҳбуслар дўппослаб ўлдиришди.

❤115😢56❤🔥21🔥16🙈12👍3😇3
✍ҲАҚОРАТНИНГ АЧЧИҚ ҲОЛВАСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
* * *
Бугун Ғози гуручфурушнинг бозори чаққон бўлди. Икки тонна «мол»ни кўтарасига ўтқазди-қўйди. Худо бераман деса ўзига осон экан.
«Навар»ни қўйинга урди-ю, «Дамас»нинг рулини ресторан тарафга бурди.
«Шундай кунда ресторанга кирса ярашади, — кўнглидан ўтказди Ғози. — Бунақанги мижоз ҳар куниям келавермайди. Қуртдай қип санаб берди-я пулни, хумпар! Жа мард йигит экан ўзиям! Ҳойнаҳой улар томонда гуруч камчилроқ, ё қимматроқ бўлса керак. Мен айтган нархни эшитиб пул санашга шошиб қолди-я! Ишқилиб бераридан қисмасин!..
Ғози ресторанга кирди-ю, икки юз эллик грамм ароқ, ярим порций товуқ гўштига буюртма берди.
Ароқни ичиб, орқасидан помидор чайнаганди, танаси яйради. Қайноққина товуқ гўшти кайфини янада чоғ қилиб, олти ой олдинги ҳаёти кўз ўнгида гавдаланди.
Тиканли симлар, қурол тутган қўриқчи, сочи қириб ташланган маҳбуслар…
«Ўша ёқлардаям бировга сўзимни бермадим, Худога шукр! — ўйлади у тақа мўйловини ҳафсала билан силаб. — Манаман деганиминан ош қатиқ бўлдим. Насиб бўлса, бундан кейин ҳам ҳеч кимга сир бой бермайман. Қўрқадиган ерим ҳам йўқ. Биронтаси ғинг десин, энасини учқўрғондан кўрсатмасам Ғози отимни бошқа қўяман!..»
Буларнинг ҳаммаси ичкилик таъсирида миясига келаётган ўйлар эди. Одати шунақа. Ичкиликни оғзига олдими, тамом, турмадаги уч йиллик ҳаёти ёдига тушаверади. Беихтиёр муштлари тугилади. Қошлари чимирилиб, асаб томирлари таранглашади. Ўзини бу дунёда энг зўравон, кучли ва шафқатсиз ҳисоблай бошлайди.
Шу тобда ҳамма нарсага қодирдек, овозини бир-икки парда кўтариб ҳам гапира олади.
Ҳозир эса, ёнида ҳеч ким йўқ. Улфатларни чақириб ўтиргиси келмади. Ёлғиз қолгиси, бароридан келган ишни бир ўзи ўтириб нишонлагиси келди.
— Ҳой қизалоқ! — бақирди кайфи ошиб қолган Ғози мўйловини силаб. — Тез икки юзта опкел! Бунинг камлик қилди!..
* * *
Ҳали олиб келинган ароқни алоҳида стаканчага қуйиб улгурмай, қўл телефони жиринглай бошлади.
Ғози оғир уф тортганча гўшакни олиб қичқирди:
— Алло! Қизим! Сенмисан? Нима бўлди?
Гўшакдан қиз боланинг йиғиси эшитилгач, Ғози беихтиёр ўрнидан туриб кетди.
— Ким? Самин? Нимага ҳақорат қилади? Ие, шунақа дедими? Вой аблаҳ, ҳароми-ей! Ҳали Ғозининг қизини ҳақорат қилдими? Қандай ҳадди сиғди? Хўп, Дилноз қизим, сен йиғлама! Уйга бор! У ярамаснинг адабини ўзим бераман. Кечагина тухумдан чиқиб шунақа ҳақорат қилибдими сени, ўзидан кўрсин! Бас, йиғлайверма! Мен ҳозироқ ҳал қиламан!..
Ғози зарда билан телефонни ўчирди-да, стаканчадаги ароқни бир кўтаришда сипқориб, стол устига қоғозчада ёзилган пулни ташлади ва ўрнидан турди.
«Битта-ю битта қизимни ҳақорат қилибди-я, итдан тарқаган Самин! Ҳали қараб тургин, ифлос, онадан туғилганингга пушаймон ейсан!..»
* * *
Ям-яшил «Дамас» қишлоқ кўчаси бўйлаб ўқдек учиб борарди. Ғози гуручфуруш қўлидаги сигаретни чўзиб-чўзиб тортар, ора-сирада бор овозда сўкиниб қўярди.
— Итфеълнинг боласи! Отаси раҳматлиям ғирт ярамас одам эди. Болалигимда боплаб дўппослагани ҳалигача эсимдан чиқмайди… Йўқ, қизимни ҳақоратлатиб қўймайман! Жавоб беради ўша гапи учун, ҳа!..
Машина қишлоқ четидаги темир дарвоза рўпарасига келиб тўхтади.
Ғози қўни-қўшниларнинг эътиборини тортмаслик, гап-сўз кўпаймаслиги учун ҳийла ўзини босган бўлди-да, дарвозани қия очиб овоз берди.
— Саминбой-й! Ҳов Саминбой!..
Кўз очиб юмгунча ёши йигирма бешга етиб етмаган, баланд бўйли, мўйлаби сабза урган қорача йигит чиқди. У қандайдир кўнгилсизликни олдиндан сезган каби Ғози гуручфурушга қовоғини уйган кўйи боқиб истамайгина сўрашиш учун қўл узатди.
— Келинг, амаки, хуш кепсиз! — деди Самин совуққонлик билан. — Бирор хизмат бормиди? Ичкарига киринг!..
Ғози унга нафрат аралаш тикилиб турди-да, ер чизиб масхараомуз тиржайди ва кескин бошини кўтарди.
— Бир иш бориди-да, Саминбой!
— деди машинага ишора қилиб.
— Агар вақтинг бўлса, бир ерга бориб келсак! Нима дейсан?..
Самин ҳам қишлоқ муштумзўрларининг бири. Гарчи айбини англаб турса-да, бўш келишни ор билди.
— Гап йўқ! Ҳозир борамизми?
— Ҳа, ҳозир… Хўш, кетдикми?
— Бўпти, дарвозани қулфлаб қўяй! Уйда ҳеч ким йўғиди.
У апил-тапил дарвозага қулф урди-да, Ғозининг олдига тушиб бориб

❤139🔥33🤨28👍9
«Дамас»га ўтирди.
* * *
Машинани учирганча кетиб борарди-ю, Ғози нуқул ер остидан Саминга аламли назар ташларди. Қизининг ўксиниб йиғлагани қулоқлари остида жаранглаб, қур-қур рулга муштлаб қўярди.
Шу кўйи чўлга олиб борадиган кимсасиз йўлга чиқишди. Икки ён бағри пахта даласидан иборат бу йўл ёт кўзлардан холи. Ҳар замонда бир машина ё мотоциклда шоликорлик қиладиганлар ўтиб қолмаса, бу ерларда фақат сукунат шарпаси изғийди холос.
Ғози машинани тўхтатди-да, ёнида бошини мағрур кўтарганча ўтирган Саминга юзланди.
— Қани, зўравон, пастга туш!
— Тушсам тушавераман!
— деди Самин машина эшигини очиб.
— Қўрқмайман!..
Ғози индамади. Атрофни обдон кузатиб олган бўлиб, тўсатдан Саминнинг ёқасига ёпишди.
— Сен итнинг боласи, нега бу ерга опкелганимни биласанми ўзи? — сўради хириллаб. — Гапир, жўжахўроз!
Самин бир силтаниб унинг қўлини ёқасидан олиб ташлади-да, бир қадам ортга тисланди.
— Хўш, билсам нима бўлади?
— Ҳали сен менинг қизимни «қанжиқ» деб ҳақоратлайдиган бўлдингми? Сен-а? Вей, кимлигимни биласанми?
Саминнинг баттар қайсарлиги тутди. Қўрслиги устун келиб гезарди.
— Қизингиз бетгачопар!
— деди Ғозининг кўзига тик боқиб.
— Ўзи мажбур қилди мени!
— Йў-ўқ, сен бола гапни айлантирма! Келиб-келиб менинг қизимни ҳақоратлагансан. Ҳар бир айбнинг ўз бадали бор. Шуни биласанми?
— Нима қиласиз? Урасизми?
— Вой итфеъл-эй!.. — Ғози жаҳдини жиловлай олмади. Саминни қулочкашлашга тутинди. Лекин бўй йигит ҳам қараб тургиси йўқ эди. Чап бериб қолди. Шунда Ғози аламли хириллаб турди-да, чўнтагидан пичоқ чиқарди.
— Мен-чи, — деди Саминнинг устига бостириб бораркан.
— Турмадаям унча-мунчасининг бурнини қоната олган йигитман! Сен тирранча асабимга тегдинг! Энди ўзингдан кўр!..
Самин аввалига довдираган каби қочишга уринди. Аммо Ғози қўлида пичоқ билан бостириб келавергач, қайсарларча тўхтади ва унинг пичоқ тутган қўлига тепмоқчи бўлди. Улгурмади. Ғози гуручфурушнинг бақувват қўллари юқори кўтарилган оёқларига ёпишди. Самин чалқанча йиқилди…
Хотима ўрнида.
— Сен менинг қизимни оёқости қилдинг! — қонга беланган Саминни четга судраб бориб ётқизаркан, Ғози нуқул сўзланарди.
— Мана оқибати. Менга нима? Нари борса қамаламан. Лекин якка-ю ягона қизимни сендақанги ҳезалакларга «қанжиқ» дегизиб қўймайман.
Самин жон аччиғида нимадир демоққа шайланди. Қуввати етмай бошини сарак-сарак қила-қила ҳушидан кетди…
Хайрият, бир оғиз ҳақорат туфайли тиғ остида қолган Саминнинг ажали етмаган экан. Қотилнинг ўзи уни кутилмаганда инсофга келиб касалхонага олиб борди.
Врачлар йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишди.
Ғози гуручфуруш эса ўша куниёқ ўз оёғи билан милиция бўлимига бориб жиноятини бўйнига олди.
Уни суд ҳукмига кўра беш йил муддатга озодликдан маҳрум этишди.
Олимжон ҲАЙИТ.

❤107😨49🙈17👍11🔥7🕊5👏2😇2