ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.6K subscribers
4.69K photos
4.08K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Қалб рангги!

Энг кўп зарба ва оғриқларни тортадиган ҳам, энг тез хурсанд бўладиган ҳам, барисини яширадиган ҳам қалбимиздир. 
Яралари тез битмайдиган ҳам.
Шу боис унинг рангги сиёҳдек бўлади. 

Фақат кайфиятимизга қараб бу ранг очариши ёки тўқлашиши мумкин.                                                 

Аммо сиёҳлигича қолаверади!

Нурхон Элмирзаева   
                                                                                                                                                                                                               
15😢11
Bugun, 3 mart
☁️ +15°...+10°, Bulutli

Hozir: ☁️ +11°, ↙️ 2.4 m/s

Tong: ☁️ +12°
Kun: ☁️ +12°
Oqshom: ☁️ +14°
Namlik: 46%
Shamol: G'arbiy-shimoli-g'arbiy, 3.8 m/s
Bosim: 767 mm sim. ust.

Oy: To'lin oy
Quyosh chiqishi: 06:42
Quyosh botishi: 18:03
19
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏20🔥981
#ижара_ҳаётлар

86-қисм


Юзма- юз турардик. Иккимиз ҳам бир сўз айтмас лекин нигоҳларимизни ҳам узмасдик. У менинг кўзларимга қараб нима кўрди билмадим. Лекин менинг уникида азоб кўрдим. Ва бу қалбимни парчаларга бўлаётганди.

“Ким биринчи воз кечади?”,-дея сўради

Оҳанги сокин лекин ичи тўла дарддек туюлди.

“Билмасам”,-деб ютиндим.

“Нега?”,-деди яна тушунарсиз оҳанга.

“Билмадим”,-дедим жавобан.

“Бу...бу яхши эмас”,-деди кетма-кет чуқур нафас олар экан.

“Биламан”,-дедим мен ҳам қаттиқ ютиниб.

“Бил фелидан бошқа фел биласанми?”,-деди.

Жиддий турсакда, иккимизнинг юзимизда майин табассум пайдо бўлди.

“Қайси йўл сенга енгил келишини билсам ...ўша йўлдан юрар эдим”,-деди яна ўзидан бошқа тушунмайдиган тилда.

“Менимча иккиси ҳам азоб”,-деб жавоб бердим.

Унинг нима маънода айтганини билмадим. Аммо ичимдан бир хис менга бўлган муносабатини айтарди.

“Бефарқликми ёки безбетликми?”,-деб сўради бу сафар.

“Беқарорлик”,-деб гапига жавоб қайтардим.

“Беқарорлик дейсанда...олдинда беллашувимиз бор уни нима қиламиз?”,-деб уй масаласини эслатди.

“Бефойда”,-деб кинояли табассум қилдим.

“Бирлашиш йўқ. Бўлиниш бор унда”,-деди у ҳам кесатиб.

“Жо-он!”,-деган овозни эшитиб иккимизнинг ҳам ақли жойига келди.

Тимур орқасига ўгирилиб Жасминанинг ёнига кетди.Мен эса ортимга бурилиб аламимни ичимга ютдим. Совуқ ҳавода яна бироз юриб, кейин уйга қайтдим. Эшик очиқ эди. Совуқдан оёқ учларим музлаганди. Бармоқларим ҳам бошқача ранг олиб худди кичрайгандек туюлди.

Икки қўшнимнинг овози чиқмасди. Қулфлаб кетган хонамга кириб уст-бошимни алиштирдим. Кўп ҳам уй ичида ҳаракат қилмай, ўчиб қолган телефонимни қувватга қўйдим. Ва ўзимни иссиқ еримнинг бағрига отдим.

🏫

Туни билан танам қашаб, оғриб чиқди. Тонгда кўзимни очганимда овозим буғилган, бошим ва ҳар бир суягим оғриқдан синай дерди. Ҳолим йўқ эди. Ўрнимдан туриб ўзимга иссиқ бир дамлама ҳам тайёрлай олмадим. Кўзим фақат уйқуга тортар ақлим эса кета олмаган ўқишимда ва ишимда қолганди.

🏫

“Иссиғи бор шекилли?”


“Бизга нима?”

“Бизга нима, деганинг нимаси? Бирор нарса бўлса бошимизга қолади”


“Тимур, ҳали ҳеч ким истмадан ўлмаган!”,-деган Жасминанинг ва Тимурнинг ўзаро суҳбати келарди.


“Сен тез ёрдам чақир. Мен илиқ сув олиб келаман. Истмадан ичи ёнаётга ўхшайди”,-деди Тимур.

Эшик очилиб ёпилганини эшитдим. Қолгани эса яна жимлик.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
117🔥36👏30👍10🕊8🙈3🍓1
#ижара_ҳаётлар

87-қисм


“Баҳор! Ич мана буни”,-деб Тимур бошимни кўтариб оғзимга сувни тутарди.

Кўзимни зўрға очганимда, унинг хавотирга тўла нигоҳларини кўрдим. Ёки мен шундай бўлишини истадим. Эшик таққиллай бошлади.

“Тез ёрдам келди шекилли!”,-деб Жасмина хонадан чиқди.

Тимур диққат билан менга сув ичирди. Кейин қўллини пешонамга қўйиб кўрди.

“Иссиғинг баланд”,-деб қошларини чимириди.

“Сени деб бўлди”,-деб йўтала бошладим.

"Рақамингни ҳали ҳам бермадинг?",-деди бу сафар қовоғини уйиб.

Мен жавоб беришга улгурмай хонага тез ёрдам ходимлари кирди. Тимур билан Жасмина хона чеккасига ўтишди. Аввал истмам ўлчанди, 39.8 экан. Тезда укол қилишди. Келган фельдшер аёл киши эди. Тимур ўзидан билиб хонадан чиқди сўнг қайтиб кирди. Менга керакли муолажа учун дориларни ёзиб берди. Сўнг Тимур улар билан бирга чиқди ва шу бўйи хонага қайтиб келмади.

Жасмина бир қошини кўтариб менга энсаси қотиб қараб турарди.
Ўрнимдан туриб телефонимни олмоқчи бўлдим. Фақат ҳолим шунчалик ёмон эдики, оёққа туришим билан ичим титраб, оёқларим бўшашгандек бўлди. Жасмина телефонимга жуда яқин турганди унга айтсам балки олиб берарди бироқ шу қизга ялингим келмади.

Кичик столча олдига яқин борганимда менинг қўлимдан ушлади.

"Сенинг ёш бола ҳунарларингни жуда яхши биламан. Тимурнинг эътиборини ўзинга тортиш учун кеча совуқда қастдан ўтирдинг а?" ,-деб тишларини бир -бирига босиб жиркангандек гапирди.

Аввал қўлимни тортдим. Сўнг у илонга ўхшаб турган кўзларига қарадим.

"Нимадан бунчалик қўрқасан? Ҳаммани олдида ололмаган жавобинг ичинга қурт тушурдими?"

Гапларимдан ранги қизариб, бўзарди. Нимага шаъма қилганимни билди. Алам қилди уни ҳам сездим. Мени яна ўзича бир силтаб хонадан чиқди. Телефонимни олиб ўрнимга ётдим. Ёнидан апаратни ёққанда қатор смс хабарлар кела бошлади. Ҳеч ўйламай ойимга қўнғироқ қилдим.

“Баҳор! Сен қаерда юрибсан!”,-деб ойим хавотир тўла овози эшитилди.

“Ойи, мазам бўламди”,-дедим ҳолсиз оҳангда.

“Энди йўлга чиқмоқчи бўлдим. Сенинг дардинг мени ўлдиришми ахмоқ қиз? Телефонинг нега ўчиқ эди?”

“Ойи, қуввати ўчиб қолганди”,-деб ўзимни тушунтиришга ўтдим.

“У йигитни нега блоклаб қўйдинг?”

“Ойи, сизга ҳаммасини кейин тушунтираман..”

“Ўчир овозингни! Ярим туда ташқарида нима иш қилдинг?”,-деб бақирарди.

Ойим кечаги Элбек билан бўлган суҳбатимни бошқа хил тушунганга ўхшайди.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
132🔥35👏20😍16🕊4👍3😇2🍓1
#ижара_ҳаётлар

88-қисм

“Ойи, у йигитнинг менга ҳозирдан хўжаинлик қилгани ёқмади”,-дея олдим зўрға

“Сенга нима ёқади ўзи? Уни бу дейсан, буниси у десанг! Отангдан яхши танийсанми?”

"Мен фақат гаплашиб кўраман дедим. Ва гаплашдим менга ёқмади "

"Бекорларни айтибсан! Тегсанг ҳам тегасан шунга, тегмасан гап тамом!",-деб ойим қатъий гапирарди.

"Ойи, буларни кейин гаплашамиз. Кеча калитимни йўқотиб қўйдим. Дугонам келгунча кўчада қолиб кетдим. Бугун истмам чиқиб на ўқишга ва на ишга бора олдим",-деб хўрлигим келиб йиғлай бошладим.

"Баҳор! Яхши бўлиб кет қизим. Ўзинга қара. Фақат бу сенга бироз аввал айтган гапимни бекор қилмайди",-ойимнинг ери келса қаҳри қаттиқлиги тутарди.

"Ойи..."

"Ойилама менга! Ўзингдан кўнглинг тўқ эмасми сен қизни? Ҳар хил баҳоналар тўқийсан " ,-деганида гаплари юрагимга ханжардек суқилганди.

Эшик очилиб, Тимур қўлида дорилар билан кирганди. Ойимнинг овози телефондан эшитиларди.

"Тез у йигитни блокдан очасан. Янги йил олди уйга ота -онаси келади ва баҳорда тўй бўлади ",-деганини Тимур эшитмасин деб ичимдан дуолар қилгандим.


Билмадим нега, аммо ҳозир шундай руҳиятда эдим ва Тимурнинг буни эшитишини истамадим. Ойим гўшакни қўйди. Мен эса жим бўлиб қолдим

Онамнинг айтган гапи ва босими мени қўрқитган ва ўйга солганди.

“Дориларингни олиб келдим. Домкомдан сўрадим ҳамшира бор экан. Кечки пайт келиб уколингни қилади”,-деди.

“Рахмат”,-дея олдим холос.

Хонада ёлғиз қолдим. Ўз ичимдаги ғалаёнга ичим чидамай кетди. Йиғимни тўхтатолмай қолдим. Орадан ҳеч қанча ўтмай, эшик тақиллади ва Тимур қўлида термос идиши билан келди. Бир стулни тортди, термосни унга қўйди. Ёнига бир пиёла ҳам олиб келган экан. Унга қайноқ дамламадан қуйди.

“Бу термосни ҳаммасини тугат!”,-деб буйруқ бергандек гапирди ва чиқди.

Марҳаматими бу, ёки виждон азобини енгиллаштиришми? Қилинган уколдан бўлса керак яна кўзим илиниб уйқуга кетдим. Туш кўрсамда кўзларимни очганда эслолмадим. Эҳтиёжим учун секин ўрнимдан туриб хонадан чиқдим. Уйда жимлик ҳукм сурарди. Ишим битгач ошхонага бордим. Иштаҳам бўлмасада, ошқозоним очликдан оғриқ бераётганди. Ошхона эшигини очганимда, Жасминанинг Тимурнинг орқасидан қучиб турганини кўрдим. Тимур газ олдида нимадир пишираётганди. Тезда эшикни орқасидан ёпдим. Бир неча сония еримда турдим.

Баҳор, ҳозир бу ҳолатга бефарқлик кўрсатсанг, қолган ҳамма ҳолатда осонроқ ўтардим


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
155🔥39👏25😍19👍10😢2😇2🍓1🙈1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
12
Ердан олиниб отилган кесак онамни бошига тегди! Оғриқдан бошини ушлаган онам жон аччиғида қўшни холани олдига югуриб бориб, юзига тарсаки туширдилар! Қўшни холани ўғли онамга “ёпишди”! Мен эса ўғлининг ёқасидан тортиб юзига мушт туширдим! Укам дадамни чақириш учун уй томон югурди! Жанжал авжига чиқди!...

Уйдан югуриб чиққан дадам бир-бирини сочига ёпишган онам ва қўшни хотинни олдига бориб, онамни қўлларидан тортиб ажратдилар ва онамни юзига тарсаки туширдилар! Қўшни амаки хам оғзи тинмай қарғанаётган хотинини юзига тарсаки туширди! Икки аёл юзини ушлаганча уйга йиғлаб кириб кетди! Мен дадамдан қўрқиб қочиб қолдим!...

Икки қўшни орасига жанжал келтириб чиқарган нарса бу бефаросат товуқ эди! Қишлоқ жойда қўшни билан орада баланд девор тортиш юз кўрмаслик белгиси бўлганлиги учун қўшнимиз билан орамизда бир метр хам чиқмайдиган сим сетка номига тортилган эди. Шундоғам қишга паррандаларга теккан касаллик сабаб қирилиб кетган товуқларимиздан фақат бир дона хўроз қолганди. Қўшнимизга хам шу ахвол, унда бир дона товуқ қолган. Бу иккаласи гоҳ у ховлига, гоҳ бу ховлига ўтиб, бахор вақти ховлимизга экилган памидор кўчатларини расвосини чиқариб, титкилаб, яроқсиз ҳолга келтирарди. Аввалига даханаки бўлган жанжал мана бугун авжига чиқиб, уруш билан якунланди!...

Кечга яқин уйга қайтдим. Дадам анча ховуридан тушган эканлар индамадилар. Ошхонага кирдим. Йиғидан кўзлари шишиб кетган онам идиш-товоқ ювардилар. Мени кўриб, жилмайишга уринган онам, яна йиғлаб юбордилар.
- Кел болам, - деб ёнларига чақирар эканлар, - Холангни бекор хафа қилиб қўйдик! Шунча йиллик қўшничилигимизга арзирмиди шу ифлос парранда! Бор! Шу хўроз ўлгурни ушлада дадангга олиб бор, сўйиб берсинлар! - дедилар.

Шунақа! Бизда хеч ким қўшнини бегона демас эди. Қўшни хотин хола - онамга сингил, қўшни эркак амаки - дадамка укадек эди! Шундай тарбия билан катта бўлдик. Эсимни таниганимдан бери шу жанжал биринчи ва охиргиси бўлганди...

Хўроз сўйилди! Гўшти ош қилиниб устига босилди! Кечга дастурхон атрофига ўтирар эканмиз, онам хўроз гўшти “босилган” ошни дастурхонга қўйдилар. Шунда дадам :
- Қўшнига хам бердингми? - дедилар. Онам кўзларини ерга қаратдилар.
- Қўшнига бермасдан ошни хидини чиқариб биринчи сузишга уялмадингми? Қачонгача қовоқ-тумшуқ қилиб юрмоқчисан? Мени ота-онам узоқда, сени ота-онанг узоқда, эрта тирик-ўликлигимиз шу қўшни биланку ! Суфе сенга ! - дедилар дадам. Бу гапдан кейин онамни юзи қизариб, бизга бошқа товоқга ош сузиб келдиларда, хўроз гўштини тенг иккига бўлиб, ошни устига қўйдилар. Товоқни кўтариб қўшниникига йўл олдилар.
- Тўхта ! Манави “шеригинг”ни хам олиб кет ! Бирга урушдиларингми, бирга ярашинглар ! - деб дадам мени хам қўшиб қўшниникига жўнатдилар ! Минг уят билан ўзим истамаган холда онамга эргашдим.

Қоронғуда ўртада тутилган сеткадан сакраб юрмайлик деган ўй билан қўшнини дарвозаси томондан бордик. Дарвозани энди тақиллатамиз деган хам эдикки, қўлида ош, ўғли орқасидан эргашган қўшни хола дарвозани бирдан очди. Қўлидаги ошни устига товуқ гўшти билиниб турарди. Онам билан бир-бирларига бироз термулиб туришдида, қўлларидаги ошга қараб кулиб юборишди. Қўшни хола уйига таклиф қилди. Кирдик. Амаким эса “дадангни хам чақириб кел” деди. Югуриб бориб дадамни хам қўшниникига чақириб чиқдим. Бир-биридан кечирим сўрашлар, ўзаро кулгу ва хурсандчилик шу кеча ярим тунга қадар давом этди...

Эрталаб қўшни холани кулгусидан уйғониб кетдим. У билан онам хеч нарса бўлмагандек айвонда чақчақлашиб, сухбатлашиб ўтиришарди...
👍153111🔥20😢4😍1
НИКОҲСИЗ ҚИЗ 11қисми.
—Латофат опа касалхонадан тузалиб чиқди,лекин уйга келиб қизини ахволини кӯриб, дарди бошқатдан қӯзғалгандек бӯлди,бошига оғрик кирди.Бу қанақа дард эканки нахотки бор йӯғи йигирма кунни ичида худди оғзидан дам солиб атайлаб шиширгандек Наргизани юз кӯзлари хаддан ташқари катталашиб кетипти?— Латофат опани кӯзига ӯзини дарди кӯринмади, қизини дарди билан ичи олов ёққандек ёнди уни устига шу аҳволда Эркинни ташлаб кетгани дард устида чипқон бӯлди. Дили қаттиқ оғриди.— Наргизани соғайиб кетиши учун ким нима деб маслаҳат берса ӯшани айтганига итоат қилиб нажот истаб бормаган табибу, бормаган фолбини қолмади. Бу йӯлда кетган йиғиб қӯйган пулларига ичи ачишмади.— Нима бӯлса ҳам қизи тузалиб кетса бӯлгани!
—Лиза Наргизани онасини хар кун, қизини дардини осонлаштириш учун табибу фолбинларга бориб юрганини биларди,аввалига у ҳам фолбин айтганидек кундоши томонидан ӯқитилган,болишини остига тузалмас дардга мубтало бӯлсин! деб тирноқ , соч толалари,игинага ӯқитилиб ташланган— деганига ишонди. Ҳақиқатдан Наргизани болишини жилдини орасидан шунга ӯхшаш майда чуйда топилгандида.
— Йӯқ Наргизани онасини барча югурганлари— ю,тинимсиз дами кучли муллаларга ӯқитганлари зое кетди.Наргизани аҳволи бадтар бӯлса бӯлдики беҳтар бӯлмади.
— Бу орада фуқарролик судидан Наргизани номига чақирув қоғози келди.
— Наргиза бевафо эри билан ажралишаётганлиги учун эмас,шу холатида кӯчада юришдан, одамлар уни бармоқлари билан кӯрсатишларидан ор қилиб йиғлади,лекин ӯзини мардларча қӯлга олиб айтилган вақтда Лиза билан бирга судга борди.
— Суд бошлангунга қадар Наргиза билан Лиза кутиш хонасида гаплашиб ӯтиришди.Бир маҳал Эркин Сайёра билан қӯлтиқлашиб кириб келишди.Сайёра Наргизани кӯрган захоти Эркинни янада маҳкамроқ ушлаб олди.Атайлаб дӯппайган қорнини кӯз— кӯз қилиш учунми — мана кӯриб қӯй дегандек тор кӯйлак кийиб олипти.Наргиза билан Лиза одоб юзасидан бараварига Эркинга салом беришди. Эркин жавоб ӯрнида бошини қимирлатиб қӯйди.У Наргизага яқинроқ келиб у билан бир нималарни гаплашиб олмокчи бӯларди— ю,лекин Сайёра ни борлиги бунга халақит берарди.
Суд бошланди судья икки томонни ажрашишга розилигини эшитиб Эркинга танбеҳ берди.
—Сиз эркак кишисиз хотинингизни касаллиги учун ажратишга хеч қаерда қонун ажралиш учун хуқуқ бермаган! Сиз хозир унга яқиндан ёрдам беришингиз керак!— Ундан кейин ӯртада қизларингиз бор экан!
—Наргиза шу гапларлардан кейин шартта рухсат сӯраб ӯрнидан турдида 
—Ажралишимизга мени касаллигим сабаб эмас биз икки йилдан буён алоҳида,алоҳида яшаймиз иложи бӯлса бизни қонуний ажратиб никоҳимизни бекор қилсангиз деди.Шундан кейин судья икки ойдан кейин ӯйлаб кӯриб қайта келишларини айтиб суд ишини тугатди.
Эркин билан Сайёра ишни бунчалик осон кечади деб ӯйлашмаганди.
— Войэй Эркин ака Наргизангиз айтганингиздек бахайбат маҳлуқни ӯзгинаси бӯлиб қолипти— ку уни башарасини кӯриб бирам кулгим қистади, ӯзимни зӯрға тийиб ӯтирдим— а— Сайёра Наргизани устида қаҳ— қаҳ отиб кулди 
—Бӯлди бас қил!— Эркинни жаҳли чиқди.— Вой бӯй тӯғрисиям шуда яна бирам дадил гапирияптики! 
—Бӯлди дедим сенга!— Эркин бақириб юборди. 
— Хӯп— хӯп Сайёра кулгидан зӯрға ӯзини тӯхтатди.

Лиза Хиндистонга опасини олиб бориб даволатиш учун деярли хамма хужжатларни тайёрлаб йиғиб бӯлди. Энди айтилган суммани топса бӯлгани, лекин қаердан? Агар опасига бу ҳақда айтса борми? Биринчидан кӯнмайди,иккинчидан бундай катта пулни топиш йӯлини қилолмай яна ӯйланиб, тузалишга бӯлган умиди йӯқолиб бадтар бӯлиши мумкин ундан кӯра холасидан маслаҳат сӯрайди бирор йӯлини қилар!
— Лизани холаси уни гапларини диққат билан тинглагач,— мен сенга пул масаласида ёрдам беролмайман агар озгина имконим бӯлганда жон деб ёрдам берардим,— деди.
—Лиза агар Наргизани зудлик билан бошидаги ӯсимтасини олиб ташламаса у юракка ҳам асорат беришини шундан кейин опаси куп яшолмаслинини Шахноза ҳам етим бӯлиб қолиши мумкинлигини айтиб йиғлагандан кейин ноилож уйини залогга қӯйиб фоиз хисобида пул топиб беришлигини шу пул билан Наргиза тузалиб кетса, балки савобга қолиб қилган гуноҳлари тӯкилармикин? деб айтилган маблағни топиб беришга рози бӯлди.
— Суд белгилаган 2 ойлик мухлат би
215😢76👍43🔥23🤨7🍓1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
НИКОҲСИЗ ҚИЗ 11қисми. —Латофат опа касалхонадан тузалиб чиқди,лекин уйга келиб қизини ахволини кӯриб, дарди бошқатдан қӯзғалгандек бӯлди,бошига оғрик кирди.Бу қанақа дард эканки нахотки бор йӯғи йигирма кунни ичида худди оғзидан дам солиб атайлаб шиширгандек…
р пастла етиб келди.— Эркин билан Наргизани никоҳлари суд қарори билан бекор қилинди. Ӯртадаги мол мулкни бӯлишда шу маълум бӯлдики Эркин бошқариб келаётган ,,кичик корхона " уни қайнонаси Латофат опани номида экан Эркинга вақтинчалик бошкариш учун қайнотаси ишончнома берган.У эса корхонани бутунлайин мени номимга ӯтказган, деб ӯзича босар тусарини билмай юрган экан.
— Суд ӯз қарорида 1 йилу 10 ойдан кейин корхонани Эркин бус бутунлигича Латофат опага топшириш кераклиги ҳақида ҳам кӯрсатиб ӯтди.— Шундан кейин Эркин саросимага тушиб оёғи куйган товуқдек бир ерда туролмай қолди.
— Сайёра эса Наргизага қараб юзинг кӯзинг демай ҳақоратли сӯзларни ишлатиб бақирди Уни судни сотиб олганликда айблади. Юзидаги камчиликларини айтиб дилини оғритди.
—Судья Сайёрани суд залидан чиқиб кетишини талаб қилди. Суд қарори охиригача ӯқиб эшитирилди .Судья айтганидек Эркин кастюмини елкасига ташлаб чиқиб кетишдан бошқа чораси қолмади.
Давоми бор.
👍204🔥80👏5339😍11🍓1
НИКОҲСИЗ ҚИЗ 12қисми.
— Бунчаям лаллаймасангиз, сиз ҳам эркакку нега бирор оғиз гапирмадингиз? Нега ӯз хақ хуқуқингизни талаб қилмадингиз? Сайёра йул йӯлакай то уйга етиб келгунча Эркингга шанґиллаб қулоқ миясини қоқиб қӯлига тутказди .
Эркин эса бир сӯз демай келаверди.
—Юрайверинг энди кунингиз бир тутдек тӯкилиб қолган машинангизга ишониб— машина хали янги— ку нимаси тукилган? — Эркин тӯнғиллади.— Вой пешанагинам қурсин— а, келиб,келиб хаётимни сиз билан боғлайманми? — Агар шунақалигингизни билганимда! — нимайизга ишондим? Энди кандоқ кун кӯрамиз?— бирор оғиз гапирмадия, хатто ӯзини ҳаккини талаб қилолмайдиган одамдан нима кутиш мумкин? Нимани?
Сайёрани жағи жағига тегмас нима килишини билмай узини тӯрт томонга уриб, сочини юларди.
—Эркин Сайёрани ҳақоратларига бошқа чидолмади.
—Бас қил! У Сайёрани алам устида урмоқчи бӯлиб қӯл кутарди— ю,лекин урмади.
— Уринг! Уринг!— нимага кӯл кӯтардингиз— у, урмадингиз? — чунки сиз қӯрқоқсиз!
—Эркин бошқа уни гапларини эшитишга тоқат қилмади э,бор— э, деб қӯл силтаганча кӯчага чиқиб кетди. У йигит бӯлиб, биринчи маратоба кӯзидан ёш чиқди,етти йил Наргиза билан яшаб лоақал бирор мартта бӯлса ҳам уни аччикланганини ёки Сайёрага ӯхшаб, суйкалиб ӯзини яхши, чиройли қилиб кӯрсатмапти— я. Нималар килиб қӯйдинг Эркин? У ӯзига ӯзи шу саволни бердида ,унча узоқ булмаган доим кириб томоғини хӯллаб турадиган ,,қахвахона " томон кетди. 

— Наргиза суддан жуда бир хорғин ахволда кириб келганини курган онаси, ундан хеч нимани сӯрамади .Наргиза хонасига кириб кетгандан сӯнг Лизадан ажралишдими? деб сӯради.— Лиза ҳам ортиқча гапирмай ажралишди,— деди.
—Лиза холасдан пул топдими ё фоизга пул олишдан қӯрқиб фикридан қайтдими шуни билиш учун кетаётганди йулда Содик отани учратиб қолди.Содиқ ота хамма гапни эшитгач Наргиза учун ӯзи қарз бериб туришини,фоизга олинган пулни баракаси бӯлмаслигини гапириб қӯярда қӯймай Лизани ӯзи билан бирга олиб кетди.
—Лиза нимагадир Содиқ отани гапларига ишонгиси келмас бор йуғи бир қоровул бӯлса шунча пулни қаердан олади ё мени алдаяптимикан? деб шубҳаланганча Содиқ отага эргашиб кетаверди.

Содиқ ота секин секин оқсоқланиб шошилмасдан юрганича хаётини Лизага гапириб берди. 
—Кампирим билан 35 йил сани манга бормай яшадик,кампирим менга 6 нафар ӯғил хадя килди. Бояқиш жуда қизли бӯлишни хохларди,лекин хар туққанда яна ӯғил,деб аразлабам қӯярди.Ӯғиллар бир бирларини қувалашиб хаш паш дегунча вояга етишди. Болани ёшлигида ташвиши камроқ,улғайган сари кӯпайиб боравераркан .Бирин кетин мактабни тугаллаб ӯқиймиз, деб туриб олишди.
—Оилада ишловчи битта ӯзим бӯлганлигим учун қӯлим калталик қилиб кӯп қийналдим шунда даданг— Лиза даданг деган сӯзни эшитиб Содиқ отага ялт этиб қаради.— Ҳа қизим Худо раҳматли даданг менга кӯп ёрдам берди.! Кейин айни ӯғиллар ӯқишини тугатиб уйлантирамиз деган пайтда бирортасиниям рохатини курмай,лоақал бирортагинасини тӯйини кӯрмай кампирим фонийни ташлаб чин дунёга рихлат қилди. 
—Хаммасини уйли жойли қилиш бир ӯзимни зиммамга қолди.— Даданг жуда содда оддий одам эди.Хаммасини туйида ӯзи бош қош бӯлди.
Худога шукур ӯғилларим яхши ба обрӯ жойларда ишлашади. Тез— тез келиб туришади қӯймай хар келганда қӯлимга пул ташлаб кетишади.
— Мен пулни нимаям қилардим йиғиб юргандим. Бир кунимга яраб қолар,деб! Ундан кейин пенсия пулимам бор!
—Ота пулингиз шунчаа кӯп экан ишлаб нима қиласиз?— Лиза ичида ӯйлаб келаётган гапини сиртига чиқардида, беъмани саволидан уялиб кетди.
— Содиқ ота бир паст юришдан тӯхтаб тик турдида 
—Шуям ишми? Қизим уйда ӯтириб зерикиб,ӯтиргандан нима наф,мен бекорчи чолларга қӯшилиб чойхонама чойхона юришни ёқтирмайман!
—Хали ёшман соғлигимни берса саксонга кирибам ишлайман! Содиқ ота кулди.

—Наргизани Хиндистонга кузатишга деярли барча қариндош уруғлар— у, таниш билишлар келишди.Содиқ отани маслаҳати билан катта қозонга ош дамланиб ,мархумлар руҳига атаб қуръон тиловат қилинди.
Елиб югуриб хизмат қилаётган Лизага қараб — шижоати худди дадасини ӯзгинаси— я, насиб бӯлса эсон омон сафарга бориб келишсин шу қизингизни ӯзим келин қиламан! Омммин! Латофат опа Содиқ ота билан биргаликда юзларига фотиҳа тортишди.

—Наргиза хамма билан
253🔥68👏5025👍15😍5🍓1😇1