ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.1K subscribers
4.69K photos
4.09K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
НИКОҲСИЗ ҚИЗ 8 қисми.
— Дӯхтир фақат менга тӯґрисини айтинг! Мени касалимни давоси борми? ё,,,— Хозирча бир нарса дейишимиз қийин қӯлимиздан келганча хамма даволарни қӯллаб кӯрдик.Сиздаги касаллик кам холларда учрайдиган касаллик ,медицина хамма касалликларни 100 фоиз даволашга ожизлик килади.Асосийси сиз тушкунликка тушманг,уйга бориб дам олинг!Биз албатта касалингизни чет давлат мутахасислари билан урганиб чиқишга харакат қиламиз.Ундан кейин бу касаллик сизда анча илгари бошланган,сиз бепарво юравергансиз!— Касаллигингиз ӯз кучини курсатгандан кейингина сиз бизга мурожат қилгансиз!— Энди қизим ,сабр қиласиз кӯз еши билан хеч нарсани хал қилиб булмайди. Хозирча анча дуруссиз, кучли оғриқлардан деярли қутулдингиз! — Ёши анчага бориб қолган, доктор иложи борича Наргизага мулойим гапириб кӯнглини кутаришга харакат қиларди.— Дӯхтир тузалганим шуми? Нега мени юз кузларим кундан кунга шишиб катталашиб бораяпти?— Наргиза тинимсиз йиғлар, куз ёшлари уни юзларини ювиб, сел бӯлиб оқарди.
Лиза меҳрибонларча опасини юз кӯзларини артар, уни юпатишга харакат киларди.
— Лиза Эркинга кӯнғироқ килиб Наргизага жавоб беришганини айтиб,келиб олиб кетишини илтимос килди.Эркин хозир ярим соатда етиб бораман,деди— ю,аммо икки соатдан кейин ҳам хотинини касалхонадан чиқариш учун келмади.Ноилож Лиза опасини таксида олиб кетишга мажбур бӯлди.
Латофат опа эрини бевақт бу дунёни тарк этганига бир куйса,ақли одоби— ю хуснини тенги йӯқ қизини бедаво касалига минг куйди. Қизига кӯз ёшларини курсатмай унсиз йиғлади.
— Лиза Наргизага хам сингил— у,ҳам сирдош дугонадек бӯлиб қолди.
Латофат опа ҳам секин аста Лизани ӯз қизидек яхши куриб қолди.Лизани уйига кетишга тайёрланаётганини кӯрган Наргиза уни қӯйиб юборгиси келмасди.— Ойисини майли бир бориб уйдагиларидан хабар олиб келсин! деганидан кейингина индамай қӯя қолди.— Лиза оз фурсад ичида опасидан, кӯп нарсани, яъни дадиллик, қатиятлик,бир сӯзда туришлик, мард ва жасоратлик ҳислатларини ӯрганиб улгурганди.
Ӯзи ӯрганган ҳислатларини ӯгай онасига қӯллади. Натижада онаси ёмон иллатлардан воз кечди.Хозирда савдо марказларини бирида сотувчи бӯлиб ишлаяпти.Уйдаги шароит ҳам тубдан ӯзгарди.
— Наргизани дарди бедавога ӯхшайди,кундан кунга бош ва юзлари билинар даражада катталашиб, шишиб кетаяпти бу туришда нима бӯларкан? хола?— Лиза холаси сузиб келган ошни иштаҳа билан еяр экан холасига Наргизани гапириб берди. — Бунақа касаллик борлигини хеч эшитмаган эканман худо шифосини берсин! деб дуо қилди холаси.
—Лиза нима бӯлганда ҳам хозир сен опангни олдида бӯлишинг керак, сен унга жуда кераксан!— Лизани холаси уни бошларини силади
Лиза бир неча йиллардан буён холасидан бундай меҳрни кӯрган эмас эди.Уни хоргин кӯзлари намланди,наҳотки хаммаси изига тушган бӯлса! Наҳотки бутунлайин одамийликни унутган ичкиликка берилиб кетган холаси аслига кайтган бӯлса!
Тӯғри айтасиз холажон хозирча мен опамни ёнида бӯлишим керак чунки у айни пайтда жудаям тушгун аҳволда қолган.— Холажон мен сизни жудаям яхши кӯраман!мен ҳам қизим сал бӯлмаса мен сендек меҳрибон қизим борлигини унутиб қӯярдим— а,мени кечир қизим, сен мени, деб ӯғриликка қӯл урдинг шунда ҳам кӯзим очилмаганди.Энди хаммасига тушуниб етдим! Холажон эски гапларни унутинг! Мен хаммасини унутганман энди биз ҳам элга қӯшиламиз,яхши инсонлар сафидан ӯрин оламиз! Ӯзимни ақиллигим, яхшиям сен бор экансан! Холаси Лизани алқади. Она бола биринчи марта алламаҳалгача гаплашиб,чақчақлашиб ӯтиришди.
—Энди сен кириб ,ётиб дамингни ол!— мен бир чиройли пирог пиширай опангга олиб борасан!— хӯп холажон,Лиза уйқусизликдан кӯзлари юмилиб бораётган бӯлсада холаси билан яна ӯтиргиси ,гаплашгиси келарди.— Ноилож холасини қистови билан ӯзини хонасига кирди. Хонадаги ўзгаришлар ҳам билинарли даражада, анча ремонт талаб ,сувоқлари кӯчган Лизани хонасини ҳам у йуқлигида холаси чиройли қилиб тартибга солиб қӯйипти.— Хайрият холам, ичкиликни ташлаб аслига қайтди. Энди хаммаси яхши бӯлади. Лиза ӯтмиши ва хозирги бахтиёр онларини ӯйлаб уйкуга кетди.

— Наргизани тӯсатдан касал бӯлганлигидан фойдаланган Сайёра Эркинни деярли ӯзиники қилиб олиб цехни ҳам ӯзи юргизадиган, хисоб китоб ишларини хаммас
245🔥75😨42🤨26🌚7👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 11-куни муборак бўлсин азизларим!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли офият берсин
!
9😍3
#Кайфият

🌷Баҳор келмоқда...

Дераза ортида шивир-шивирлаб,
Кўклам шабадаси майин елмоқда.
Дарахтлар, майсалар сочини силаб,
Қалбимни уйғотиб, баҳор келмоқда..
.
9🕊2
#Баҳор_муборак
🌸 Кириб келган Баҳор фасли муборак бўлсин!

Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз.

Бахор ойи барчага хайрли ва барокатли келсин.

Дўстларни биринчилардан бўлиб табриклаб қўями...

Баҳор муборак!
🌸🍀🌷🌺

https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍127🤗2
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
42👏5🔥4
#ижара_ҳаётлар

80-қисм


"Тўғри иш қилибсан, ўртоқ! Балки яхши йигитдир гаплашиб кўр. Ҳозирги пайтда отангга ёқадиган йигитлар камдан-кам топилади. Ёшинг ҳам катта бўляпти. Бу туришда... қачон эрга тегасан-у, қачон болали бўласан?",- деб Наргиза суҳбатимиз давомида ақл берарди.

"Менга айтаётган одамни қаранг? Ўзинг қачон турмуш қуриш ҳақида ўйлайсан?",- деганимда кулди.

"Мени... севган қизи бор йигит ҳали ўпгани йўқ Баҳоржон!",- деб кесатганида унга айтганим учун минг пушаймон бўлдим.

"Наргиз, мени ихтиёримсиз бўлган ҳолатни менга кесатиш яхши эмас",- деб овозим пасайиб, гўшакни қўйдим.

Кўзим ёшга тўлди. Ўзича мен ҳақимда нима деб ўйлаган бўлса? Эшик очилиб, Тимур ичкарига кирди.

"Қулфинг қани?",-деб сўради.

"Ҳозир!",- деб эшик олдига яқин келдим.

Фақат у чиқмай, юзимга қараб турарди.

"Нима бўлди?",- деб яна тузоқ оҳангида жуда сокин ва худди ғамхўрлик қилгандек сўради.

"Нима бўлса, бўлди! Сенга нима?",-дегандим, эшик дастасини тутди.

"Нега йиғлаганингни айтмасанг қўйиб юбормайман!",- деганида кинояли қаҳ-қаҳа отдим.

"Нима бўлди? Кеча тўлиб турган ёшимни, ўзинг учун деб билдинг? Бугунгиси ўхшамаяптими?",- деганимда, юзини менга яқин келтирмоқчи бўлди.

"Бу кўздан ёш... фақат мен учун оқса, ичим завқ олади. Бошқаси учун йиғласанг кайфиятим тушади! ",- деганида икки сўз ва оҳанг билан еримда қотдим.

Афсуски ютинганимни кўрди.

"Бу уйқумдан уйғотганинг учун ",-деди ва эшикни очиб чиқди.

У кетгач бироз кутиб турдим. Чуқур нафас олиб ўзимга келишга ҳаракат қилардим. Баъзи нарсаларни энди англаб етаётган эдим. Абдулазизнинг мулойим ва одобли муомаласи мени бунчалик туйғу қоришими ичига ташламас эди. Тимур ёши ва тажрибасидан келиб чиқиб, менга ўхшаган қизларни қандай манипуляция қилишни яхши биларди. Ва уддалаган эди.

Хонамга борганимда Тимур бетини ювиб чиққаётганга ўхшади.

“Қани қулф?”,-деб яна бир бор сўради.

Унга қарамасликка ҳаракат қилиб

“Керак эмас ўзим уддалайман қолганини “,-дедим.

“Бир синаб кўриш керак. Агар...”

“Керак эмас дедим!”деб бақиргандек бўлдим.

“Ўзинг биласан унда. Мени ҳаққимни бер, мен кетдим”,-деганида нима демоқчи экан деб юзига мажбур қарадим.

“Нега ҳайрон бўласан? Ишингни битириб бердим”,-деди уялмай.

“Мен ўзим ҳал қилаётган еримда... қўлимдан мажбур олдинг?”,-деб ажабланиб жавоб қайтардим.

Қанча пул берардим бунга? Ёки бошқа нарсани кесатиб истаяптими?

Вой, ярамас э!

“Оддий рахмат айтиш қийинми?”,-деганида қулоғим ғувиллагандек бўлди.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
122😍42🔥40👏17👍10🕊1😇1
#ижара_ҳаётлар

81-қисм


Саросимага тушишдек ғалати бир ҳолат бўлмаса керак. Менинг хаёлим ярим дунёни кезиб келганида, бу одамнинг дарди биргина рахматми? Ҳайратимни ичимда тутдим. Яна ахмоқдек кўрингим келмади. Оғиз учида рахматимни айтиб, хонамга кирдим ва бироз ўйланиб эшик олдида кутдим.

Оёқ товушлари узоқлашгач, қулфни олиб текшириб кўрдим. Яхшига ёпилганди. Уйдан чиқишим бирам узайиб кетдики, ҳар эҳтимолга қарши қўлга илинадиган нарсаларни яхшилаб яшириб белги қўйдим. Етмади расмга олдим. Сўнги пайтлардаги диққатсизлигим менга қимматга тушганди.


Ўқишим тугашига ҳам оз қолди. Таътилга уйга бориб келишим кераклиги ҳақида аввал Феруза опага айтишим керак. Лекин шу шартнома пулини тезроқ тўлаганда эди, кўнглим жойига тушарди. Кўчага чиқиш эшиги олдига етганимда, Тимур хонасидан чиқди.Нигоҳлари қўлидаги телефонида лекин менга гапирди.

“Баҳор, рақамингни айт.. ёзиб оламан”,-дерди.

Унга жавоб бермасдан аввал, яна бир муддат тўхтаб қолдим.

“Кечагидек эшик олдида қолиб кетмайлик. Натирусда ҳам сенинг рақамингни сўрашди беролмадим”,-деб очиқлик киритди.

Бу гапидан сўнг ҳам этигимни кийишда давом этдим, асло жавоб бермадим.

“Бекдан сўраб олгим келмаяпти. Ўзинг бер!”,-деди безгандек нафас олар экан.

“Менинг рақамим ҳаммага бериладиган эмас”,-деб уни камситиб, эшикдан чиқмоқчи бўлдим.

“Қўрқма! Ҳар хил хаёлга борма деб, оддий одамдек сўраяпман. Бошқа ердан топиб сенга қўнғироқ қилсам... ҳаяжондан юрагинг тўхтаб қолмасин дейман”,-деди безбетларча.

“Сени гапингдан, ёки қўнғироғингдан мени ҳаяжон босмайди. Сен ўзингни...”

“Бўлди қил! Овозингни эшитсам бошимга оғриқ кирадиган бўлган. Бу уйда битта сен яшамайсан. Уф, бу қанақа атир?”,-деб юзини буриштирди.


“Баттар бўл! Мана шу уйда атиримни ҳидига бўғлиб ў...”,-деб ўлим тиламоқчи эмас эдим шунчаки ўтир демоқчи бўлдим. Лекин у мени эшикдан қувиб солди. Ва ичкаридан эшикни қулфлади. Кетимдан


“Уйга қайтганингда ичкарига киролмай, ўзинг рақамимни топасан энди”,-деб баланд овозда бақирди.


Битта уйда ижарага яшаган қизлардан ҳам баттар чиқди бу одам. Ўқишга кеч қолаётган эдим. Ичимдан бир ҳис кечгача бирор ерга кетишар ва уйга бемалол кираман деган умидда эдим. Йўл бўйи ёқамни ҳидлаб юрдим. Оддий атир эди нимаси ёқмади яна ҳайронман. Ёки мени ўзим унга ёқимсиз эдим. Атир ва бошқа нарса баҳона.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
🔥9871👏34👍15😍1
#ижара_ҳаётлар

82-қисм


Дарсда ўтирганимда тинмай телефоним жиринглади. Рақами нотаниш эди. Аввалига ўзбек рақами бўлиб чиққан бўлса, сўнг рус уяли алоқа рақами бўлиб экранда кўринди. Дарс пайтида жавоб беролмас эдим. Шунчаки банд тугмасига босиб қўйдим. Танафузга чиққанимизда телеграмдан бир неча смс келагнини кўрдим. Мен кеча ойимга розилик берганимни унутгандим.



"Салом! Мен Элбекман. Отанг билан гаплашгандим...." хабарни давомини ўқимадим.



Биринчи жумладан сенсираш нимаси? Гаплашиб кўришга кўндим дегани, унинг хотини бўлдим дегани эмас эди ҳар ҳолда?



Отам олдида ўзини қандай кўрсатган бўлса-ки, бечора отам, яхши йигит деб таърифлаган эди. Кетма -кет бўлган қўнғироқлардан сўнг гўшакни кўтардим.



"Алло! Баҳорхон сизмисиз?" ,-деб сўраганида гўшакни қулоғимдан олиб экранига қарадим.


Ўша сенсираб ёзган киши эди.


"Эштаман! ",-дедим мен ҳам жиддий оҳангда.


"Смс ёздим... жавоб бермадингиз? Ўқибсиз, икки белги турибди?",- деди биринчи кундан эгалик қилишни бошлаган киши.


"Бошини ўқидим. Ҳали танимаган кишингизга сен деб қўпол мурожаат қилибсиз давомини ўқиб вақт кеткизгим келмади" ,-дедим.


Ўзим аудитория хонасига қараб юра бошладим.


"Телефон шунақа ёзганларимни хато етказади. Эътибор бермай қолибман узр " ,- деб кечирим сўради.


У билан гаплашгим келмади. Овозини ва гапириш оҳангнини ёқтирмадим.


"Мени ҳозир дарсим бор кейин гаплашсак бўладими?",- деб сўрадим.


"Майли! Нечида тугайди дарсингиз?,"


"Бешда" ,- деб ёлғондан баҳона қилдим.


Аслида учда тургарди. Мен ишга бориб олгунча йўлда гаплашгим келмаганди.


"Яхши, унда бешдан бешта ўтганда қўнғироқ қиламан, гўшакни кўтаринг ",- деб буйруқ бергандек бўлди.


Бешда чиққан тақдирда ҳам беш дақиқа ўтиб мени назорат қилмоқчими? Асабларим ўйнаб кунни якунладим. Ишда ҳам аксига одам кўп бўлди. Инстаграмда реклама берган эдик. Қишки таътил учун ажойиб чегирмалар ташкил қилгандик. Шунга бўлса керак, қўл-қўлга тегмай ишладик. Чарчаб уй йўлини тутдим. Бу орада, айни соат бешдан бешта ўтганда қўнғироқ келди. Кўтармадим. Фақат бир соат ўтиб бир неча жавобсиз қўнғироғига ишдаман деб жавоб ёзиб жўнатдим.

“Ишлашингизни отангиз айтмади”,-деб ёзиб юборибди.

Уни бор отамга айт демоқчи бўлдим. Лекин яна шу отамни деб жим бўлдим. Соат кечки тўққиз ярим деганда чарчаб уйга етиб келдим.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
🔥11881👏47👍7🤨1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
14🔥1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
НИКОҲСИЗ ҚИЗ 8 қисми. — Дӯхтир фақат менга тӯґрисини айтинг! Мени касалимни давоси борми? ё,,,— Хозирча бир нарса дейишимиз қийин қӯлимиздан келганча хамма даволарни қӯллаб кӯрдик.Сиздаги касаллик кам холларда учрайдиган касаллик ,медицина хамма касалликларни…
.
ини ӯзи Эркинсиз ҳал қиладиган бӯлди бунинг учун унга Эркинни маишатбозликка берилиб кетганлиги анча қӯл келганди.Эркин аввалари Наргиза билан ишга келса, энди Сайёра билан бирга келадиган бӯлди.
—Қайси бир цех ходими Эркинни бу юрилини мазаҳ қилиб устидан кулса яна қайси бири кейинчалик афсусланишини билиб унга ичи ачишарди. Бугун ҳам Эркин Сайёра билан бирга машинадан тушиб келишар экан цех қоровули Содик ота Эркинни муҳим гап борлигини айтиб тӯхтатди 
—Ота яхшимисиз? нима бирор муаммо борми? деди Эркин ғудайганча Содиқ ота билан кӯришаркан .Йӯғ— э Эркинбой менда муаммо нима килсин сиз ёқтадиган кийик ӯтидан чой дамлаб қӯйгандим киринг! Содик ота Эркинни қоровулхонага таклиф қилди.
132😇45🔥33😨28🌚24👏6👍3
НИКОҲСИЗ ҚИЗ 9қисми.
—Ота сизни чойингиз ӯлганни тирилтиради! Майли бир пиёла чой ичсак ичипмизда! Эркин Содик отани орқасидан кирди.—Сочик билан ӯраб қӯйилган қайноққина чойни Содиқ ота кайта қайта қайтариб, топ тозза қилиб ювилиб артилган пахта гулли пиёлага солиб Эркинга узатди.— Содиқ ота тӯлдириб қуйинг! ,—деди Эркин ярим қилиб узатилган пиёлани Содиқ отага тутиб.
—Ичинг Эркинжон бемалол отани чойи сиздан ӯргилсин!— Содиқ ота пиёлани тӯлдириб чой қуйди— Эркин қӯлидаги чойни мирқиб ичаркан бутун танаси яйраб кетди. Содиқ ота Эркинни юзларига қон югуриб, анча тетиклашганини кӯриб узоқдан гап бршлади.Уни ишлари Наргизани ахволини сӯради.— Чарчадим ота,чарчадим! деди Эркин чуқур уф тортиб— Тушунаман Эркинжон, лекин нима бӯлганда ҳам сизни бу юришингиз нотӯғри Наргиза отасни ёлғизгина фарзанди ,эсини танигандан буён деярли шу комбинатда катта бӯлди,худди ӯғил боладек отасига эргашиб юрарди.Бора бора отасини қӯлидан ишини олди.Эндигина хамма нарсани ӯргатиб ,ӯз ӯрнига қӯйиб, хотирижамланганида юрак қурғур хуруж қилиб ӯз кучини кӯрсатди.Сизни ҳам ӯз ӯғлидек яхши кӯрарди. Дунёни ишлари қизиқда отасини хали йили бӯлмай туриб бояқиш Наргиз қиз ҳам қаерданам бунақа дардга чалинди? Ишкилиб хаммани хаваси келадиган бу оилага кимнидир кузи тегди— да!— Кӯз теккан эмас ота! Бойнаги никоҳсиз қизни пойи кадами ёқмади десангиз тӯғри бӯларди! Туф— туф товба денг! Эркинжон Содик ота кукрагига туфуриб қӯйди.Бу ерда у бечора қизни нима айби бор.Буям худони ишида. Ахир бояқиш синглимни топдим, деб қанчалар хурсанд бӯлганини бир гал ӯз оғзи билан гапириб берганди.
—Содиқ ота Эркинга кӯп у билмайдиган гапларни гапириб берди,кӯп мисоллар келтириб насиҳат килди.Эркин отани гапларидан кейин кӯнгли ёришиб юрагида қандайдир қизи хамда хотининига нисбатан соғинч хиси борлигини сезди шу тобда уларни кӯргиси келиб кетди.Сабрсизлик билан иш соати тугашини кутди.Шу пайтгача айшу ишратга берилиб хотинига бешафқатларча булган мунособатидан ӯз ӯзидан уялиб кетди.
—Эркинни уйига кетаётганини эшитган Сайёра жазавага тушди.— Шуми сени севаман,сенсиз туролмайман! деганингиз? ӯзи сизда лавфс деган нарса борми? Олти ойдан бери ихтиёримни қӯш қӯллаб топширган бӯлсам уйимизни ремонтини тезроқ тугатсак ота онамни чақирмоқчи эдингиз Уларни олдидан ӯтиб ,никоҳлаб оламан,Наргизадан ажрашаман унга ота онамни хохиши билан уйланганман деган гапларингиз ёлғон эканда? Сайёра муғомбирона хиққиллаб йиғлади.— Сайёра тӯғри тушун мен сени ташлаб кетаман деяётганим йӯкку ахир мени қизим бор! Сен хам хафтага қолмай онангникига ӯғлингни кургани борасанку Сабрли бӯл сенга уйланаман деб ваъда бердимми уйланаман фақат бу учун озроқ вақт керак!
—Эркин хамон йиғлаётган Сайёрани эркалаб юпатди— ю, хонадан худди яна бир паст турса Сайёра уни ушлаб қоладигандек тезда чиқиб кетди.
Сайёра уни орқасидан нимадир, деб бақириб қолганини хатто эшитгиси хам келмай тезда машинасига ӯтирдида уйига ошиқди.Йӯл йулакай бозорга тушди рӯзғорга керакли хамма майда чуйдани харид қилиш билан бирга Наргиза учун алоҳида катта гулдаста олди.Шахнозага эса гапирадиган қӯғирчоқ сотиб олди. У ӯйлагандек уни бемахал ташрифидан Шахнозадан бошқа хеч ким хурсанд бӯлмади.Фақат Шахнозагина болаларча соғинч билан дадасини қӯйнидан тушмас митти қӯлчалари билан уни юз бошларини силаб эркаланарди. Наргизани кӯрган киши уни туришидан қӯрқиб кетадиган даражада юз тузилиши айниқса бурун қисми беӯхшов катталашиб кетипти.Эркин анчадан буён хотинини кӯрмаганлиги сабабли уни кӯрибоқ чӯчиб кетди.Товбааа,махлуқни ӯзгинаси бӯлиб қолиптику,Эркин кӯнглидан ӯтказди.Бир томондан Наргизага, жуда ичи ачишиб кетди.Бечора Наргиза юзини яшириш учун румолни худди хижоб ӯрагандек ӯраб олган шундай бӯлсада барибир рӯмол орқали юзини хамма қисмини беркитиб бӯлмасди.
—Эркин ака нимага келдингиз?— Бу нима деганинг Наргиз? Сизларни хабар олиш учун келдим!— Хабар олиш учунми,ё мени масҳара қилиб устимдан кулиш учунми?— Агар мени устимдан кулмокчи бӯлсангиз бемалол мана қаранг!— Наргиза рӯмолини икки қӯллаб ечиб улоқтирди.— Эркин унга қарамаслик учун кӯзини олиб қочди Наргиз ӯзингни бос жоним,хали тузалиб хеч нарсани кӯрмагандек булиб кетасан!— Нар
198😢79🔥25🤨25💔18👍5😍3🌚3👏2
Hamma iftorlik qilayotgandir bir nimalar pishirib??
Yoqimli ishtaha tilayman

Kim nima ovqat qildi. Men manti qildim koʻkdan.. Qoʻshnim Napoleon chiqaribdi.

Kim nimalar qildi???
👏62😍14👍86🍓5❤‍🔥4🕊4
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

31-қисим

-Хўп бўлади хоним. Ҳозир етиб қоламиз.

-Ойи бу нима деганингиз. Уни камситманг. Бой хоним бўлдим деб, хоҳлаган гапингизни гапираверасизми.

-Жим кет Малак. Мен тўғри қилдим. Нима деганимни биламан. У билан кўп гаплашма.

-Хўп ойи. Нима ҳам дердим. Менимча ойим мени қизғонди ёки тенг кўрмади. Майли ойим ўзи бошидан шунақа. Йигитлардан дўстим бўлишини истамайди.

-Етиб келдик хоним.

-Яхши, тушинглар қизлар. Қани кетдик.

-Биз жуда чиройли ва ҳашаматли рестаранга кириб бордик. Борганимизда ота ўғил аллақачон келиб, кутиб ўтиришган экан.

-Салом азизам. Яхши келиб олдингизми? Мана бу ердан жойлашинг.

-Яхши раҳмат. Кўп кутиб қолмадингизларми? Малак ёнимдан келинглар.

-Ҳаммаси жойида. Яқинда келгандик биз ҳам. Хўш энди таништиришни бошласак. Бекзод булар Малак ва Сафия. Энди сени сингилларинг. Қизлар бу эса мени ўғлим Бекзод, сизни акангиз бўлади. Яхши чиқишиб кетасиз деган умиддамиз. Бир бирингизни хафа қилманглар.

-Нега хафа қиларканмиз дада. Танишганимдан хурсандман. Ўзи сизларни жуда кутиб тургандим.

-Мен ҳам акажон. Доим акам бўлишини хоҳлардим.

-Яхши кичик малика, мана орзуйингиз амалга ошди.

-Мен ҳам танишганимдан хурсандман "акажон". Айнан шу сўзга жуда урғу бериб гапирдим. Ойим секин туртиб қўйди. Бу гапим ёқмади албатта. Лекин бу олифта ўзини жуда осмонман деб ўйлайди шекилли. Кўриниши ва гаплари жуда кибирли.
101🔥47👍25🤨15👏3
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

32 - қисим

Шу пайт буюртма қабул қилишга бир қиз келиб қолди. Тавба ҳозир анави олифта шу қизга қараб бирон жойини тешиб юборадиёв. Бошида эътибор бермабман бу қиз ҳам ўлай деб турган экан. Нозланяпман деб қийшанглаб йиқилиб тушади ҳозир. Ўзимни кулгидан зўрға тийиб ўтирардим. Ҳатто яшириб кулиб ҳам олдим. Бу бургуткўз жуда э‘тиборли ҳам экан. Кулганимни сезиб менга кўзини қисиб, қойилмисан дегандай қараб қўйди. Менга нима, билганингни қил. Бир томондан ойим нима ейсан деб сўрайди. Мен бу ерни таомларни билмасам. Нима ҳам танлардим. Секин ҳеч кимга билдирмай ўзиз бирон нима айтинг дедим. Ойим кулиб нимадирлар буюрди. Анави бургуткўз эса ҳамон менга тикилиб турибди. Ростан кўзлари одамни тешаман дейди я. Ажойиб ўхшатиш бўлди. Айнан ўзига мос. Мана яна сузилиб ўша қиз келди. Ҳаммага ҳар хил таом. Салатлар. Ўзиям стол тўлиб кетди. Лекин мен буларни ҳеч бирини тушумда ҳам кўрмаганман. Маззасига умуман гап йўқ. Ҳаммаси бир биридан ширин эди. Ширинлигидан одоб сақлаб ейиш эсимдан чиқиб қолибди. Ойим яна туртиб қўйди. Қарасам ҳамма ҳатто Сафия ҳам есамми емасамми деб нозланиб таомланишётган экан. - Узур мен тушликда иштаҳам бўлмаганди.

-Бемалол еявер Малак.

-Сингилжоним кечки овқатга кўп ейиш семириб кетишга олиб келишини эшитмаганмисан? Семиз қизлар эса йигитларга ёқмайди.

-Мурат бей тўғри тушунганингиз учун рахмат дедимда "акажонимга" юзланиб мен кимгадир ёқиш учун ҳаракат қилмайман. Чунки буни кераги йўқ. Йигит киши эса қизлардик нозик бўлмасдан кўпроқ еб бақувват бўлиши керак. Агар билмоқчи бўлсангиз қизларга шунақа кучлилар ёқади, қилтириқлар эмас.
115🔥70👍32😇3
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

33-қисим

-Қилтириқ, у қандай бўлади.

-Сенга ўхшаш.

-Бўлди Бек. Бу нимаси. Ҳозиргина сенга нима дедим. У энди синглинг. Тортишма. Тугатинг бу масқарабозликни.

-Ҳа Малак сен ҳам бетгачопарлик қилма. Ахир сендан катта . Сизлаб гапир.

-Катта бўлса нима қилибди. Ўзи биринчи бошлаб, асабимга тегдику. У менга шунақа қараб турардики. Мендан ҳали кўрасан деган маъно бор эди. Шу пайт Мурат бейга телифон бўлиб қолди.

-Ҳаётим бизни зиёфатга таклиф қилишяпти. Такинни қизини туғилган куни экан. Фақат эртага. Лекин Такин эрталаб иш билан бир жойга бориши керак бўлиб қолибди. Шунга бугун нишонлар экан. Борамизми? Ҳа Сафияни ҳам олиб бор қизи билан танишади. Битта мактабга боришади. Дўст бўлиб олса яхши бўларди.

-Майли ўзи Меҳна хоним менга айтган эди. Фақат эртага деб. Демак шунақа бўлиб қолганда. Қизларни таништирмоқчи эдик. Малакчи?

-Мен бормайман ойи. Уйга бориб дам оламан. Мени ташлаб ўтингизлар.

-Йўлимиз бошқада. Сени ташлаб борсак анча кечикамиз. Ҳая сени Бек ташлаб қўяди. Уйи шу томонда.

-Йўқ дада мени бошқа режаларим бор. Ана Темур ташлаб қўйсин. Сизларни мен ташлаб қўяман.

-Ҳа мен ҳам бу билан кетмайман.

-Шунда ҳамма оввора бўлсин тўғрими Бек. Мени биласан кечаси машина ҳайдамайман. Кўп гапни кўпайтирмай айтганимни қил. Малакни уйга ташлада қаерга борсанг боравер. Тушундингми?

-Хўп дада.

-Мендан ҳам кимдир сўрайдими ким билан кетасан деб.

-Малак ҳозир тортишиш вақти эмас қизим. Бек сени ташлаб қўяди хòпми.

-Майли унда нима ҳам дердим. Ойим шунчалар асабий қарадики. Индамайгина йўлга тушдим. Майли шу сафар қайсарлик қилиб тамоша кўрсатмай дедим.
🔥10966👍25😇15👏7🕊1
🔥IZHORSIZ ISHQ 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
10
Моҳигул НАЗАРОВА

Иссиқ-совуқ қиладиган жодугар ёхуд тақдир туҳфаси
Ҳикоя


- Ажрашасан, дедимми, ажрашасан. Битта бола билан умрингни ўтказишингни истамайман. Келин бошқа фарзанд кўролмаса, нима қиласан у билан яшаб?
- Онажон, нимага ундай дейсиз? Шифокорлар “даволанса, яна фарзанд кўриши мумкин,” дейишяпти... Қолаверса, мен келинингизни яхши кўраман, деди Ражаб бўғилиб. - Бефарзанд эмасмиз, Худога шукур, Расулжонимиз бор-ку…
Очиқ турган эшик олдида қайнонаси ва эрининг гапларини эшитган Назокат титраб кетди. Қўлидаги овқат ва салат билан орқасига қайтиб, уларни стол устига қўйди-ю, ошхона эшигини зичлаб ёпди. Кичкинагина столга бошини тираганича хўрлиги келиб, унсиз йиғлаб юборди.
Ўзи бошидан-оқ қайнонаси Розия опа уни ёқтирмаган эди. Чунки у ягона фарзандига синглисининг қизини олиб беришни ният қилган экан. Розия опанинг биринчи турмуши феълининг оғирлиги, тўғрироғи тилининг аччиқлиги туфайли бўлмай, иккинчи марта бефарзанд одамга турмушга чиққан, бўш-баёвгина эри Аҳмад ака унинг чизган чизиғидан бир қадам ҳам чиқмас эди.
У ўғлидан ҳам шундай итоаткорликни талаб қилганида, Ражаб ўзи коллежда ўқиб юрган пайтларида севиб қолган гуруҳдоши Назокатдан бошқасига уйланмаслигини айтиб, оёқ тираб туриб олди. Розия опа ўғлига яхши-ёмон гапириб кўрди, аммо Ражаб ўз сўзидан қайтмади. Охири уни ўз измига солиш мақсадида “Унда ўзинг биласан, мен тўйингга умуман қўшилмайман, бир сўм сарфламайман ҳам,” - дейишгача борди.
Ражаб онасига ҳеч нарса демай, уйдан чиқиб кетди-да, уч кундан кейин Москвадан қўнғироқ қилиб, онасига хавотир олмаслигини, дўстларига қўшилиб Россияга кетганини айтди. Шу кетганича икки йилга яқин кетган ўғил тўйига етарли пулни топиб келди. Мағрурлик қилиб, ота-онасидан тўйига бир тийин сарфлашларига йўл қўймади. ”Онажон, - деди у -. Мен фақат Назокатга уйланаман деганман-ку, сизга. Совчи бўлиб боринг, у мени деб қанча совчиларни қайтарди”. Розия опа ўғлининг қарорига бўйсунишдан бошқа илож тополмади.
Ихчамгина тўй бўлиб, икки севишган қалб ниҳоят мурод мақсадларига етишди. Назокат яхши келин бўлди.У уй-рўзғор ишларида чаққон, қўли ширин, муомаласи гўзал, истараликкина келинчак бўлиб, Розия опа эътироз билдириш учун ҳеч қандай сабаб тополмасди.
Назокат яхшигина тикувчи ҳам эди. Атрофдаги қўшниларнинг кийим-кечакларини бежирим қилиб тикиб бериб тилга тушди. Қайнонаси қилдан қийиқ ахтариб, танбеҳ берса ҳам жилмайиб турадиган келинини қайнота бўлмиш Аҳмад ака ҳимоя қилар, бу эса Розия опанинг баттар жаҳлини чиқарарди. Назокат қайнанасига умуман гап қайтармас, нима деса “Хўп,бўлади, ойижон”, - дерди. Оғзидан “лаббай”, ”хўп бўлади” сўзлари тушмайдиган келинини Розия опа умуман ёқтирмасди. Келинини тилёғмалик ва хушомадгўйликда айблаб, ”ҳаммаларинг ўшани тарафига ўтиб олдинглар, мени борлигим бу хонадонда билинмай ҳам қолди,” - деб эри ва ўғлига тўнғиллаб ҳам қўярди.
Бу орада Расулжоннинг туғилиши оиладаги вазиятни бироз юмшатгандай бўлди. Розия опа набираси билан ўралашиб, бироз чалғигандай бўлди. Ўғли 2 ёшдан ошгач, Назокат уни боғчага бериб, уйда ҳам буюртмалар оладиган бўлди. Аммо нима қилмасин, барибир қайнонасининг қовоғи очилмасди. Ражаб эса синфдошларига қўшилиб, яна бир йилча Россияда ишлаб келди. Эр-хотин топган-тутганларини қўшиб, ”Матиз” сотиб олишди. Ражаб ҳайдовчилик курсини тугатиб, киракашлик қила бошлади. Розия опа ҳамон ўғлини очиқдан-очиқ келинидан қизғанар, йўқ жойдан қандайдир камчилик топиб, жанжал қилишгача борарди.
Бу орада Расулжон 5 ёшдан ошдиямки, Назокатнинг бўйида бўлавермади. Шифокорларга учраган эр-хотиннинг узоқ давом этган текширувлардан сўнг эшитган ташхислари жуда қўрқинчли эди. Назокатнинг миясида қандайдир ўсимта бор экан. Бу ўсимта ҳаёт учун ҳеч қандай хавф солмаса-да, ёш аёлнинг энди фарзанд кўриши даргумон бўлиб, чидам билан узоқ даволаниш курслари олиши лозим экан. Шунда ҳам ҳомиладор бўлиш имконияти жуда кам эди.
133🔥24👍6😢6👏5😍1🌚1