ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.5K subscribers
4.68K photos
4.09K videos
17 files
8.46K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
ЁСТИҒИНИНГ ЯРМИ БЎШ!

(садоқатдан гаплашамиз)

Али мактабда оҳирги партада ўтирарди. Тортинчоқлиги сабаб бўлса керак. Болаларга унча қўшилавермасди. Синфдоши Нодир хар доим унинг устидан кулар, ёнидаги болалар ҳам унга қўшилишарди. Дарсларни қолдирмай тайёрларди. Ўқитувчини эътибор билан тингларди. Жавоб беришга келганда эса ҳадиксираб аввал болаларга қараб оларди. Мийиғида кулаётган Нодирни кўриб дудуқланиб қоларди. Ўқитувчилар эса уни дарсга тайёр эмас деб ҳисоблашарди, аранг уч баҳо қўйиб беришарди. Али уйга келгандагина ўзини эркин ҳис қиларди.
У одатда мактабга ҳаммадан аввал борарди. Ўша куни эса бироз кеч қолди. Синфга кириб борганида Нодир ҳар доим ёнида юрадиган иккита бола билан ўтирган эди.
- Ооо, Алибой ташриф буюрдилар. Менга қара, нега эрталабдан келиб оласан. Барибир иккичи бўлганингдан кейин.
Болалар бироз уни устидан кулиб ўтиришди. Али индамай бориб жойига ўтирди. Китобини олиб ўқий бошлади. Нодирни зимдан кузатиб қўярди. Нодир сиёҳдонни очиб иккинчи партани ёнига борди. Сиёҳни партанинг остидаги китоб дафтар қўйиладиган қисмига тўкди. Али ҳаммасига тушунди. Бу партада Меҳрибон ўтиради. Меҳрибон синфнинг олди қизи. Аълочи. Иккита қилиб ўриб юрадиган қопқора сочлари белини ўпади. Кулгичлари юзига ярашиб туради. Ҳамма билан самимий бўлган Меҳрибон, негадир муштумзўр Нодирни ёқтирмайди. Нодир унга қанчалик ялтоқланса ҳам жеркиб беради. Кеча ҳам бир тарсаки билан Нодирга насибасини берган эди. Нодир ундан ўчини олмоқчи.
Бирин кетин синф тўла бошлади. Дарс бошланишига оз қолганда эшикда Меҳрибон кўринди. Жойига келиб ўтирди. Сумкасидан китоб дафтарларини чиқарди. Кераклигини парта устига қўйди. Қолганини эндигина парта остига тиқмоқчи эди, кимдир қўлидан ушлаб қолди. Тепасида кўзларини катта очиб турган Алига қараб ҳайратланди.
- Тўҳта, китобларингни қўйма, у ерга сиёҳ тўкилган.
Меҳрибон партанинг эгилиб партанинг тагига қаради. Кейин ўрнидан туриб Нодирнинг тепасига борди.
- Қани, қўлингни кўрсатчи.
- Нега?
- Сенга кўрсат деяпман.
Нодир беиҳтиёр қўлларини очди. Бармоқларига сиёҳ тўкилган эди. Меҳрибон Нодирнинг сиёҳдонини олдида, ҳаммасини партанинг устига тўкиб юборди.
- Эй, жинни. Нима қилдинг?
- Ўзинг жиннисан. Яна бир марта шундай қилсанг сени устозга айтиб бераман.
Меҳрибон жойига қайтаркан, Алининг ёнига тўҳтади. Секингина жилмайиб қўйди.
- Раҳмат.
Нодир тишларини ғичирлатиб Али тарафга юрган эдики, синфга ўқитувчи кириб келди. Мажбур жойига ўтирди. Биринчи соат касб танлаш билан алоқали дарс бўлди. Ўқитувчи ҳаммадан ким бўлишини сўраб чиқди. Навбат Алига келди.
- Ҳўш, Али. Катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?
- Учувчи бўлмоқчиман, устоз. Ҳарбий учувчи.
Нодирнинг кинояли овози эшитилди.
- Туя ҳаммомни орзу қилибди.
Бутун синф кулиб юборди. Али қизариб жойига ўтирди. Нодирнинг хунук кулгусини Меҳрибоннинг овози бузди.
- Орзу қилса нима бўпти? Сенга нима. Али ҳоҳласа учувчи бўла олади.
- Эй, узр, Меҳрибонхон. Қаҳрамонингизни билмай ранжитиб қўйибман.
Меҳрибон башаранг қурсин дегандай юзини терс ўгирди. Танаффус пайти Алининг ёнига келди.
- Ростдан учувчи бўлмоқчимисан?
- Ҳа, жуда ҳоҳлайман.
- Бунинг учун яхши ўқишинг керак. Ҳоҳласанг сенга ёрдам бераман.
Али бошини силкиб ҳўп деб қўйди.
Али рус тилини яхши биларди. Сабаби, бувиси, онасининг онаси рус миллатига мансуб аёл бўлиб, Алининг тарбияси билан у шуғулланарди. Дарслар тугагач Меҳрибон Алининг ёнига келди. Бирга дарс тайёрлашди. Али ундан тортинмади. Саволларига дадил дадил жавоб берди.
- Али, ҳаммасини билябсанку. Нега ўқитувчига шундай жавоб бермайсан.
- Билмасам.
- Бундан кейин қўрқма. Худди шундай давом эт. Мен ёнингда бўламан.
Эртасига Меҳрибон, Алига ёрдам бермоқчиман, ёнига ўтирсам майлими деб устозидан рухсат олди. Али жон жаҳди билан ўқишга берилди. Жиғига тегаётган Нодирга эътибор бермай қўйди. Ўтган йили синфда қолиш эҳтимоли бўлган Али, бу йил синфни аъло бахоларга тамомлади.
170👍59🔥53👏9😍6😇3🤨1🙈1
Юқорида синфга ўтганларида, самимий дўстликларига яна нимадир қўшилгандек эди. Бир бирларига гапираётган пайт кўзлар тўқнашар, юракларини нимадир куйдириб ўтарди. Нодир бир неча маротаба ораларини бузмоқчи бўлди. Лекин, улар тобора яқинлашиб борардилар.
Мактабни битирган йиллари эди. Маҳаллада, Али Харковга ўқишга кирибди, учувчи бўларкан деган гап тарқалди.
Йиллар кўз юмиб очгунча ўтиб кетди. Али ўқишни битириб ҳарбий учувчи бўлди. Меҳрибонга уйланди. Жуда бахтли яшашарди. Алининг ҳизмат сафарлари кўп эди. Меҳрибон уни сафардан қайтишини кўзи тўрт бўлиб кутарди. Алининг уйга қайтиши эса байрам бўлиб кетарди.
Навбатдаги сафар кутилмаганда бўлди. Алини шошилинч ярим тунда чақиришди. Меҳрибон шошилиб ўрнидан туриб нарсаларни тайёрлади. Кейин ойнага ёнига бориб ўзига оро берди. Сочларини чиройли турмаклади. У эрини чиройли кузатиб, чиройли кутиб олишга одатланган. Али унга кулиб қараб турарди. Меҳрибон келиб эрининг кўксига бошини қўйди.
- Қачон қайтасиз?
- Аниқ эмас. Тайинли гап айтишмади.
- Сизни кутаман. Хар куни кутаман.
- Биламан. Хар доим пардоз билан кулиб эшик очишинг ҳаёлимдан кетмайди.
Али Меҳрибоннинг пешонасидан ўпиб, шошилиб чиқиб кетди.
Меҳрибон келиб жойига ётди. Ҳозиргина Али ётган ёстиқни қучоқлади.
- Сабр қил. Соҳибинг келади. Иккимизни қучоғимиз яна тўлади.

Алининг кетганига уч кун бўлганди. Ўша куни Меҳрибон кечроқ уйғонди. Ойнага қарашга эринди. Уй ишларига андармон бўлди. Эшик чалди.
- Вой, Али келди. Эссиз ўзимга қараб олмабманку.
Югуриб бориб эшикни очди. Ҳарбий кийимдаги кишиларга ажабланиб қаради. Улар хеч нима демаса ҳам юз берган воқеани тушунди. Кўзларида ёш билан, олдинроқда турган одамга тикилди.
- Илтимос, ўлди деманг.
- Бардам бўлинг, синглим. Биз бу ишга кирар эканмиз, ҳаёт таҳликаларига тайёр бўлишга, ватан учун жонимизни ҳам беришимизга қасам ичганмиз. Али шаҳид кетди. Унинг ҳотираси қалбимизда яшайди.
Орадан ўтган уч кун Меҳрибонни ўн йилга қаритиб юборди. Тез тез хушини йўқотиб қўяётган қайнонасига қараб бир эзилса, Алининг бўш ёстиға қараб яна эзилади. Вақт хар нарсанинг давоси. Боласининг ғамида куйиб адо бўлаёзган онаизор ҳам аста секин кўника бошлади. Меҳрибон кунлардир қўлига олмаган телефонига боқди. Алининг расмлари, овозли ҳабарлари ярасини янгилади. Ногохон ҳарбийлар тўғрисидаги филм қаршисидан чиқиб қолди. Ҳарбий сир учун оиласидан воз кечган йигит тақдири юрагига тегди. Ўрнидан сакраб турди. Харбийлар ўша куни ташлаб кетган,эринингкийимларини қидириб топди.Мийиғида кулиб пичирлади.
- Портлаб кетган инсоннинг кийимларига гард ҳам юқмайдими? Суяги ҳам эриб кетган дедингиз.Кийимлари қандай бутун қолди?

Ойна олдига бориб пардоз қилди. Сочларини турмаклади. Кейин кулиб ошхонага чиқди. Алининг энг яхши кўрган таомини тайёрлашга киришди. Унга ҳайрон бўлиб қараётган қайнона қайнотасига қаради.
- Ўғлингиз ўлмаган. У яшаяпти. Ҳарбий сир. Сирли гуруҳлар ичида юрибди. У бизларга алоқага чиқа олмайди. Сизлар ҳам хеч кимга хеч нарса деманглар.
- Нима, болам тирикми? Сизга ҳабар қилдими? Наҳотки?
- Ҳабар қилмади, ойижон. Аммо мен сезяпман. У тирик. У келади.
Қайнона келин қучоқлашиб йиғлашарди. Кўзлари ёшланган қайнота эса, Али ўлди буни қабул қилинг дея олмади.

Орадан йигирма йил ўтди. Меҳрибон ҳозир Москва шахрида яшайди. Хар куни ўрнидан туриб пардоз қилади. Ишдан чиқиб уйга шошилади. Али келиб қолса оч қолмасин деб овқат пиширади. Икки марта онаси ва қайнонаси билан умра сафарига бориб келди. Оналари Алининг руҳига фотиҳа ўқиганларида у эрига узоқ умр сўраб дуо қилди.

Қадрдоним, бу воқеани Россияда истиқомат қилувчи синглим Назира айтиб берган эди.Нега бошқа турмуш қурмадингиз,тирик бўлса шу чоққача келардику деб сўрабди.Меҳрибоннинг жавоби эса,мени титратиб юборди.
- У мен билан яшайди.Унга ҳиёнат қила олмадим.Умримнинг оҳиригача кутаман. Ишонаман, у келади. Бўш ёстиқни тўлдиради.
Агар бир кун эшикчи очиб кириб келса, худди кеча ишга кетгандек кутиб олардим.
👍115104🔥52😢45
Бундайлар бўлмаса агар дунёда, бунчалар муқаддас бўлмасди аёл. Шоир нечоғлик ҳақли экана.
Мен Меҳрибонни қидирдим. Али ҳақида ёзиш учун рухсат сўрамоқчи эдим. Аммо боғлана олмадим. Умид қиламанки, у мени кечиради.
Ватан равнақи йўлида шаҳид бўлган инсонлар эса бизнинг қалбимизда яшайверади.

Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО.
😢124👍6527🔥14🙈8🕊2👏1
#Драбллар

АЛЛА

Энг сўнгги урфдаги заррин, тор ва “ёқавайрон" либосларга бурканган, қулоқларию бармоқлари тилло тақинчоқлар билан мукаммал "жиҳозланган", юз-кўзлари бўёқлар остида асл ранги ва жозибасидан аллақачонлар мосуво бўлган ёшгина жувон гулдор ёғоч панжарали, тўртбурчак беланчакдаги ялтироқ шойи матоларга ўралган боласини дам тебратар, дам қўлига олиб елим идишчадаги сутни митти оғизчасига тутар, аммо чақалоқ заифгина йиғидан ғингшишдан тўхтамасди. Диққати ошган келинчак йиғи аралаш минғирлаб, беланчакни жаҳл билан бир силтади-да, парёстиққа ёнбошлаганча, телевизорнинг овозини паст қўйиб, футбол кўраётган эрига нима қилсам бўларкин, деган маънода, нажот илинжида тикилди.
— Алла айтиб кўринг, — деди ота ўйиндан чалғигиси келмай, бепарволик билан.
— Нима, мен сизга яллачиманми?! — деди ёш она энсаси қотгандай...
— Ялламас, пошахон, қулоқми у ё пўстакнинг тешигими? Алла деяпман, алла.
Келинчак эрининг кўзига бироз гезарган алфозда тикилди:
Алла? Нима у алла?!.

Қамчибек КЕНЖА
😢6835🙈14🔥10😇1
НИКОҲСИЗ КИЗ 1 қисми.
— Комил ака иккинчи маратоба инсульт олгандан кейин,ӯнг қӯл ва оёқлари деярли харакатдан тӯхтади.Бахтига хотини Латофатхон жуда оқила, сабр тоқатли аёл бӯлиб чиқдида. Ундан кейин ёлғизгина қизи Наргизаям хавас қилса арзигудек қиз бӯлиб вояга етди.Ота— онасини измидан чиқмади .Олийгоҳни тугаллаб дадасини қанотига кирди, дадасига ӯғли йӯқлигини билдирмади. Дадаси ӯзи хохлаган йигитига турмушга узатди. Мана хозир 6 ёшли биттагина қизчаси бор.Турмуши яхши. Қудалари томонидан ҳам Комил ака қизи ҳақида фақат яхши гап эшитди— Комила ака Латофат опа билан ӯттиз беш йил умргузаронлик қилишди шу давр ичида лоақал бирор маратоба бӯлса ҳам бир бирларини ранжитишмасдан,кӯнгил хиралик қилишмасдан яшашди.Фақат Комил акани бундан йигирма икки йил аввал қилган хатоси уни ич этини кемириб келаётганди. Агар у ӯша сир,ӯша айбини шунча йиллар яширмай келганда балки хозир тенгқурлари қатори бу бедаво дардга йӯлиқмай, қарилик гаштири суриб юрармиди? Шу хаёллар билан кӯзини бир нуқтага тикиб ӯтирган Комил акани хаёлларини Латофат опани— дадаси дастурхонга дуо ӯқимийсизми?— деган овози бузиб юборди.Ҳа— я хаёл ӯлгур олиб қочди.— Дастурхонга дуо ӯқилгач, Наргиза дархол дадасини болишларини тӯғирлаб қӯйиб уни ,ёнбошлаб ӯтиришга ёрдам бермоқчи бӯлаётганини кӯриб Комил ака овқат маззали бӯпти онаси раҳмат! ,лекин шу тобда кӯнглим негадир анжирли мураббо тусаб колди.— Вой дадажониси хозирда аксига олиб, уйда анжирли мураббо қолмагандия— я мен хозир бир пастда магазинга чикиб топиб келаман. Хозир ,, супер маркетлар " бирам кӯпайган— э нимани хохласанг хамма нарса топилади.
Латофат опа магазинга чиқиш учун хозирланаётганини куриб Наргиза ойи мен бораколай,—деди. Қизим сен ӯтира тур ойинг яхши билади нимани яхшиси қаерда сотилишини.— Наргиза дадасига итоаткорона яна ӯз турган ӯрнига секингина ӯтирди.Мен тезда бориб келаман!— сизлар ота бола гаплашиб ӯтириб туринглар!Латофат опа шундай деди— ю эшикдан шошилганча чиқиб кетди .
— Наргиз менга яқинроқ келиб ӯтир қизим сенга гапирадиган муҳим гапим бор!— Менга ? Наргиза дасига гапига хайрон бӯлганича унга каради— Кел қизим, яқинроқ ӯтир! ойинг келиб қолмасидан сиримни хозир сенга айтиб қолай, айтмасам кейин кеч бӯлиши,агар ӯлиб нетиб қолсам хамма дардимни бирга олиб кетишимга тӯғри келади .Сенга ишонаман сен буни уддалайсан шунгинг учун фақат сенга айтаман. 
— Наргиза дадасига яқинроқ келиб утирди. У хайрон эди дадасини ойисидан яширадиган қанақа сири бӯлиши мумкин? Аҳир дадаси хамма ишини ойиси билан бамаслаҳат қилардику.
Комил ака анчагача гапни нимадан бошлашини билмай каловланиб ӯтирди.Наргиза эса секин дадасини оёқларини уқаларкан,дадаси ха деганда гапиравермагач— дадажон нима гапингиз бор эди? деди дадасига эшитилар эшитилмас қилиб.
—Наргиза эшит қизим! фақат аввал менга ваъда бер,ойингга айтмасликка ундан кейин,илтимосимни бажаришга!— Комил акани кӯзиларидан сизиб чиқаётган беихтиёр ёш уни юзларини юваётган эди.Наргиза дадасини кӯз ёшларини меҳрибонлик билан артар экан,дадасини ниманидир унга айтолмай қийналаётганини кӯриб,юрак бағри эзилиб ӯзини ҳам кӯзлари ёшланди.
— Мен ойингга уйланганимда, 25ёшда эдим,ойинг эса эндигина мактабни тугаллаган эди.Мен иниститутни тугаллананим билан амакиларинг ёш уларни уйлантириш уйли жойли қилиш ,рӯзғор тебратиш учун онамга ёрдам беришим керак эди,чунки бобонг касаллик туфайли олти йил тушакда ётиб қолган эди.Шунинг учун ӯз сохам бӯйича ишламай автобазага хайдовчи бӯлиб ишладим. Аввалига эски машина хайдаб юрдим,кейин менга янги, ,Камаз " машинасини беришгач давлатни юкларини Россияни турли шаҳарларига ташиб юрдим. У ёқдан бу ёққа юк олиб келардим.Бу орада сен туғилдинг,хатто сен туғилгандаям мен Россияда эдим.Барака топгур онанг, бирор мартта бӯлсаям, мени юзимга тик қарамади,бирор гапимни икки қилмади,мен булсам,,, Комил ака жимиб қолди.
Наргиза эса бутун вужуди билан дадасини секин аста тутилиб,тутилиб гапираётган гапларига қулок солиб гоҳ дадасини қӯлини гоҳ оёқларини уқалаб ӯтирарди.
— Бир гал Россиядан қайтаётганимда Қозоғистон чӯлларида йӯлтӯсар барзанги йигитлар мени машинамни тӯсишди .Мен машинани тӯхтатишим билан тӯрттаси келиб мени м
166🔥41👏9👍4
ашинадан пастга улоқтирди— ю,чӯнтагимда бор пулимни тортиб олишди у пайтлар 300 сӯм катта пул эди.Кейин мен Ӯзбекистонга Россиядан қанақа юк олиб кетаётганимга қизиқишиб,машинани орқа эшигини очишга мажбурлашди.Мен эса улрни айтганини қилиб, юкни кӯрсатмаганим учун машина кабинасидаги хамма нарсамни, хатто устимдаги пӯстинимгача ечиб олиб кетишди.Айни қишни изғирин палласи, совуқ баданингни тешиб юборай дейди.Ноилож жон сақлаш учун машинадаги бор соляркани исиниш учун ёқиб уч кун жон сақладим.Кетай десам, хатто машинани балонларини хам ёриб кетишган.Учинчи куни ӯзимизни мендай Россияга қатнашаётган йигитларимиз ёрдамида зӯр базӯр юртга етиб келдим. Совуқ анча тасир қилиб оёқ қӯлимни музлатиб қӯйган эканман бир ой касалхонада ётиб даволандим.Шундан кейин биз онанг билан бошқа фарзанд кӯрмадик. Туман хокимини тавсияси билан мени ӯша автобазага директор қилиб сайлашди.Кейинчалик автобаза тарқаб кетди.Ӯзбекистон мустакил бӯлгач тадбиркорлар учун кенг имконият яралди Мен ҳам шу имкониятдан фойдаланиб тадбиркор бӯлдим.Оллоҳга шукур хеч кимдан кам ерим йуқ эди.
Фақат ӯртоқларим ӯз ӯғиллари билан фахрланиб гапиришганда юрагимни бир чети жиззилаб ачишиб кетарди.Сендан кейин бошқа фарзанд кӯрмаганимизга онанг кӯпинча ӯзини айбдор санарди,лекин ӯша шамоллашдан кейин дӯхтирлар сиздан энди бола бӯлмаслиги мумкин дейишганди Мен бу ҳақда хеч кимга хатто онангга ҳам оғиз очмагандим.
Комил акагага кӯп гапириш қанчалик оғир бӯлмасин,у яна гапини давом эттирди. Наргиза эса бир зайилда жим дадасини нима мақсадда унга бу гапларни гапираётганини билмай диққат билан қулоқ тутиб дадасини гапларини тингларди.
— Мен ахмоқ нодон ӯртоқларимни гапига кириб,хиёнат кӯчасига кириб қолдим. 
Дадасини гапларини жим тинглаётган Наргиза, ток ургандек чӯчиб кетиб,дадасини оғзига тикилиб қараб қолди.
Шундай фариштадек онангга хиёнат қилдим,онангни бир бошқа аёлга алмаштирдим,зинога қӯл урдим,у қиз бир етим қиз эди. Мен уни яхши кӯрганим,ёки онангдан бирор бир устин ери йӯқ эди, аммо нега бундай қилганимга мана йигирма икки йилдан бери ӯйлаб уйимга етолмайман.Ӯша воқеадан кейин мен анчагача ӯзимни кечиролмай юрдим Тӯққиз ойдан кейин ӯша қиздан хат келди у қиз фарзандлик бӯлипти.Мен эса унга парво қилмадим Онангга қилган хиёнатимни бошқа такрорлашни хохламадим,лекин 22 йидирки бу дард мени ич этимни еб ахири мени тӯшакка миқлаб қӯйди.
— Наргиза дадасини гапларига ишонгиси келмас,дадасига нима дейилини билмай ӯтирган ерида тошдек қотиб қолди.
—Қизим вақти соатим яқинлашганга ӯхшайди сендан охири илтимосим мен ӯлгандан кейин, хонамга кириб китобларни орасини яхшилаб излаб кӯр,ӯша қизни манзили ёзилган хат бор.Иложини қилиб бориб топ, мендек беномус отасини кечирсииин...
—Дадажон ундай деманг,сиз дунёдаги энг яхши отасиз ! аҳир сиз бундай бӯлишини билмагансизку, жон дада кӯзингизни очинг,мени қӯрқитманг хаммаси сиз айтгандек бӯлади мен албатта синглимни топаман дадажооон...
Давоми бор.
162🔥66😢5413🤨6👍1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👏7🔥6😍31😇1
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

25-қисим

Билмадим буни ҳали кўрамиз. Аввал яхшилаб бу одамни ўрганиб чиқиш керак. Кимгадир дарров ишонч билдира олмайман. Овқатланиб бўлгач ухлагани хонамизга чиқдик. Роса чарчаган эканман тезда ухлаб қолдим.

Шу билан ойимни туринглар тонг отгани қачонийди деб келишидан уйғонибман.

-Салом ойи. Соат неччи бўлди. Бир ишимиз бўлмаса, яна бироз ухласак бўларди.

-Турақол Малак. Соат тўққизга яқинлаб қолди. Бугун Муратни абетгача вақти бор экан. Малакни ўқишини ҳал қилиб келамиз деди. Бўлақол тез тайёр бўлиб туш. Сафия сен ҳал бўл. Бир айланиб келмасан. Малак кўп кутиб қолмайлик.

-Хўп ойи ҳозир тушамиз. Ойим кетгач юз қўлимни ювиб тезда кийиниб, Сафияга тезлаш дея пастга тушдим. Ошхонада ойим билан Мурат бей кулишиб чой ичиб ўтирар эди. Мени кўриб бирдан жиддий тортишди. - Ассалому алайкум. Ҳаммага хайрли тонг.

-Ва алайкум ассалом. Сенга ҳам тонг хайрли бўлсин Малак. Келақол тезроқ чой ичиб олсак, кейин бўлажак ўқишингни кўргани борамиз.

-Рахмат. Эрталабки чойга ҳам дастурхон худди меҳмонга тузалгандай эди. Қараб туриб нима ейиш билмай шошиб қолади одам.

- Хоним афанди нима ейишни хоҳлайсиз?

-Нима? Хоним афанди? Менга унақа мурожат қилишингиз шарт эмас. Оддийгина Малак деяверинг. Ахир ёшингиз анча катта экан.

-Ҳаммаси жойида Малак. Мени оилам аъзолари ва меҳмонларимга шундай мурожат қилишади. Сен ҳам бунга ўрган.

-Лекин ойимдан ҳам катта экан. Мени бундай чақириши шарт эмас.

-Малак бўлди. Хўп деб қўявер.
121🔥50👍24👏10😍81
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

26 - қисим

-Майли хòп ойи. Гапирмадим. Ҳа менга ўртача сутли кофе берсангиз бўлди. Эрталаб кўп нарса емайман ўзи.

-Хўп бўлади кичик хоним.

-Рахмат. Бирам ғалати бўларкан. Хоним деб мурожат қилишса. Эртакка тушиб қолдимми деб ҳаёл суриб қолибман. Ҳатто ойимни гапини эшитмайдиган даражада.

-Ҳа ойи нимадир дедингизми?

-Малак шунча гапни кимга гапирдим. Биз машинага чиқяпмиз. Сафия мен билан кетяпти. Сен тезроқ ҳужжатларингни олиб чиқ. Тепада бўлса керак.

-Ҳа ойи тепадайди ҳозир. Ортингиздан етиб оламан. Кофе жуда ҳам меёрида бўлгани учун мазза қилиб ичаётгандим. Тезда ичиб тепага шошилдим. Ҳужжатларимни олиб зинадан пастга тушарканман, шундоқ буриламан деб кимгадир жуда қаттиқ урилдим. Қўлимдагилар ҳар ёққа отилиб кетди. Мени эса ўша одам ушлаб қолишга улгурди. Ва бирдан қўлини олиб менга дуқ қила кетди.

-Одам деган кўзига қараб юради. Бир нимадан қуруқ қолаётгандек югурмасдан. Йўлимдан қоч. Эрталабдан асабни буздинг.

- У шундай дея мени суриб ўтиб кетди. Тушунмадим. Бу ким ўзи. Нега менга жахл қилади. Мени ҳам асабим таранглашди. Бу уйда бошқа ҳам яшайдими. Нега ойим бу ҳақида гапирмади. Ва бирдан ҳаёлимни йиғиб ердан нарсаларимни олдимда ойимларни ёнига бордим. Ўйлаганимдек менга қараб ўтиришган экан. Боришим билан жўнадик. Бу сафар машинани ёш йигит бошқариб борарди. Мен еса секин ойимга яқинроқ бориб олдим.
120🔥39🤨23🙈104👍1🌚1
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

27 - қисим

-Ойи буларни шахсий ҳайдовчиси ҳам борми?

-Ҳа битта эмас, бир нечта. Мен дастлаб мана шу Мурат бейни кампаниясида ишлаб, кейин ўзимни ательемни очдим. Тўғри бунга уни кўп ёрдами тегди. Аммо юрғизиш ҳам қийин иш. Буёғи ўзимни меҳнатим.

-Яхши ойи, менга буни тушунтиришга мажбур эмассиз. Ҳа айтганча бу уйда яна кимдир яшайдими? Ҳозир чиқишимда биттасига туртиниб кетгандим, менга роса удағайлаб ўтиб кетди.

-Ҳа сенга айтиш ёдимдан чиқибди. Муратни ўғли у. Исми Бекзод. Онаси билан ажрашган.

-Нима у ҳам шу ерда яшайдими?

-Йўқ Бекзод биз билан яшамайди. Ота онаси ажрашгач онаси бошқа турмуш қилган. Кейин шу турмушидан битта қизи бор. Онаси эса бир йил олдин ёмон хасталикдан ўтиб қолди. Ана шу синглиси билан бирга яшайди. Ўзини уйи бор. Мана шундай баъзан келиб туради. Бу ерда ҳам ўзини шахсий хонаси бор. Сизни хонангиздан юқорида. Барибир тунагани келмайди. Агарда бирга яшаганда сизларни олиб келолмасдим.
110🔥61👏28😇14👍92🕊2😍1💘1
🔥IZHORSIZ ISHQ 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
👏12👍74🔥3😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲

Рамазоннинг 8-куни муборак бўлсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин 🤲

Яқинларингизга хам улашинг🎂


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15
Кўзгуни олдин ўзингизга эмас, қалбингизга тутинг, кўрган нарсангиз ўзингизга ёқса, ўшандай давом этинг!
Биров сизни келиб тузатишини кутманг, барча ўзгаришлар ўзингиздан бошланади!

Тутган рўзангиз даргоҳида қабул бўлсин!🤲


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍3
Ассалому алайкум!

Узоғу-яқин, кўнгилдош-сирдош, меҳрли-муҳаббатлилар омонмисиз?!🥰
Қувонч гулидан бағрингиз тўлиб🌹, бахт уйида китоб ўқиб😇, меҳр айвонида ёқимли ҳордиқни олиб😍, табассум чойидан роҳатланиб ичиб😊, муҳаббат хонасидан янги кунга қадам босган азизим❤️, қишнинг кунларида, баҳордек🌸 отган тонг хайрли бўлсин!🤩🥳
👍64🕊1