ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.9K subscribers
4.66K photos
4.08K videos
17 files
8.46K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Assalomu Aleykum barchangizga. Hammaga boshlanayotgan Ramazon oyi muborak bo'lsin. 🎉

🌑 Ramazon oyining 1-kuni - Toshkent shahri va 12 ta viloyatlarda saharlik vaqtlarini eslatib o'tamiz.

🤲 Alloh barcha musulmon birodarlarimizga bu oyda to'liq "Ro'za" tutishlikni nasib qilsin.
10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...ва баҳор келмоқда мен томонларга!
19😍5
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18🔥54👍3
#ижара_ҳаётлар

50-қисм


Жасминасини ҳиди, мени нарсаларимга нима алоқаси бор, товба қилдим-да?


“Гапирмай дейман! Индамай нарсамни олиб кетмоқчи бўлиб турибман.... лекин мен бошламадим? Келишувга нима бўлди?”,-деб энди ҳақиқий шантажчидек сўрадим.

“Келишув жойида турибди.Гаплашмаймиз деган қоида киритмаган эдим”,-деди дераза олдидан эшикка қараб юриб.

“Севгилингни ҳидини гаплашамиз деб ҳам келишмагандик?”,-деганимда мийиғида кулди.

“Севгилим бу уйга келганидан бери, сенинг жасмин ҳидинг устига ўрнашиб қолган. Ва бу менга ёқмаяпти”,-деганида жаҳлим чиқди.

Ферузага тақлид қилмай ўл Баҳор! Жасмин ёғи билан ванналар қабул қил, сўнг кулгига қол!

“Унда, битта халат олиб бер, қуримсоқ! Индамай нарсамни кийиб олгани етмагандек, яна хушторига бу ёқмаганмиш? Ўргилдим сендек ...”,-деб гапимни тугатмасимдан.

“Секин! Овозинг жуда жарангдор! Сал пастроқ гапир!”,-деб эшикдан чиқиб кетди.


У кетгандан сўнг ўйланиб қолдим. Бу Тимур деганлари бирор нарса чекиб олмайдимикан? Бир қарасанг, шарт қўяди. Бир қарасанг йўқ ердан гап ташлайди. Хуллас бир уйни деб яқинда ақлдан озмасам бўлгани.


Якшанбани бир амаллаб тугатиб олдим. Тимур билан келишиб бўлмади. Отамни нима қиламан деган хаёл мени тинч қўймасди. Ўнга –чапга ўгирилиб шунинг сарҳисобини қилдим. Орада бир Тимурнинг кинояли жумлаларини эслаб, бир жаҳлим чиқади, асти қўйинг.

🫩

Душанба куни ҳам дам олиш бўлса, нима бўлар экан-а? Будильникни бир неча маротаба ўчириб қўйсамда, ўқишдан қочиш йўқ эди. Ювиниш хонасига кирганимда, воситалар турган ерда ўша ярамас жасмин ёғини кўриб қолдим. Ва уни ахлатга ташладим.

Жуфтлигимиз ширин уйқудами десам, ошхонадан тиқирлаган овоз келарди. Бу уйда баъзи қоидалар киритишга тўғри келарди. Масалан ошхонани вақтга қараб ишлатиш. Худди шунингдек ювиниш хонасини ҳам. Эрта туриб ошхонага кирадиган фақат аёллар эмас, нафсини ўйлайдиган эркаклар ҳам кирар экан.

Тонг азонлаб нимадир пишириш тарадудида, орқаси ўгирилган бир нарсалар тўғрарди.
Ҳеч нима деймай эшикни орқасидан ёпдимда, хонамга бориб кийиниб олдим. Мен тайёр бўлгунча у ҳам чиқса, чиқар. Бўлмаса кўчадан бирор нарса олиб ердим.

Айтганимдек бўлмади ва уйдан оч чиқдим. Ҳаво совуқ дея метрода кетадиган бўлдим. Бугун кайфиятим йўқ эди. Чунки туни билан тушимда Тимурни кўриб чиққан эдим. Ва бу ҳеч хайирга ёядиган иш эмас эди. Унинг гапида жон бор эди. Фойда оламан деб, зарар билан чиқмаслигим керак. Энг кўпда юрагимни асрашим керак.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
141🔥57👏20😍12👍9🙈1
#ижара_ҳаётлар

51-қисм


Кундалик ташвишлар кишини бир хаёлдан олиб минг бошқа хаёлга солиб қўяр экан. Дарсда ўтириб кейинги олти ойлик шартнома пулини ўйладим. Курсимиздаги қизга отам масаласини сал бошқачароқ қилиб айтган эдим, менга бир чиқиш йўлидек ечим айтди.

Ойимга яшайдиган манзилнинг мавзесини айтиб бўлган эдим. Шунга курсдош қиз менга ўша мавзедан суткалик ижарага уй топиб, худди ўша ерда яшаётгандек бўл деди. Бу ҳам ёмон фикр эмас экан.

Ишга келганимга бир ярим соат бўлганди. Ўтириб ҳар хил телеграмм саҳифаларидан ижарага кунлик уйнинг нархларини кўраётган эдим. Бир кечаси 100 долларми? Булар ақлини еганми? У юз долларни инсонлар қандай ишлаб топади хабари борми буларни? Расмлардан уй ичини қарасам қасрдек безатилган. Бунақа уйга кимлар келиб яшар экан-а?

Хуллас Светанинг уйи Тошкентнинг энг қиммат мавзесида жойлашганиндан уй нархлари ҳам шунга яраша қиммат эди. Яна отам билмасин деб юз долларга уй тутар эдим-да, лекин менга эски ва ичи унақа қимат бўлмаган уй керак бўларди.

“Нима қиляпсан Баҳор?”,-деб Феруза опа бошим устига келганди.

“Уй қидиряпман”,-дедим кайфиятим тушиб.

“Кейин қиласан у ишни . Буни қара бу мижозни чиптасини қайтарда, комиссиясини ўзидан еч”,-деб олдимга бир икки қоғоз ташлади.

Индамай ишимни қилишда давом этдим. Кун охирлаб қолганда Феруза опанинг ёнига башанг кийинган икки аёл келди. Ҳатто Феруза опа ҳамаммизга жавоб бериб, кетишимизни айтди.

Бунақа одатлари йўқ эди бу аёлнинг. Биздан қанча кўп фойдаланса, шунча фойда деб биларди. Келган аёлларда диққатимни тортган нарса, бу уларнинг бизни миллатдан эмаслиги бўлди.
Эрта тугаган ишимни баҳонаси билан, мен ҳам топиб қўйган бир- икки уйни кўришга борадиган бўлдим. Бири Светанинг уйининг орқа томони яна бири йўлнинг нариги бетида эди. Менинг яна бир катта муаммом бу ойимга уйнинг биринчи қаватда эканини айтиб қўйганим бўлди. Hehc гапни айтма, келиб –келиб уйни таърифлаганингни қарагин, Баҳор!

Уф тортиб, уй олдидаги дўкон ёнида маклер одамни кутардим. Уйга кириб, кейин яна қайта чиқишга эриндим. Шунинг учун ишимни битириб ундан сўнг кирардим.



Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
👍7965🔥34🤨20👏5🕊2😇1
#ижара_ҳаётлар

52-қисм


“Куттириб қўймадимми?,-деб ўрта ёшли нари борса 35 ёшлардаги бироз гавдали одам келди.

“Ҳеч қиси йўқ”,-деб унинг йўл бошлашини кутдим.

“Аслида мана бу домда ҳам уй бор экан. Биринчи қаватда балки сизга тўғри келадими йўқми билмадим.Уй бироз майдони катта. Катта оила ёки гуруҳ келганда ижарага олишади”,-деб Светанинг биносини кўрсатди.

Бу ишимга ярар эди. Ҳатто яқинлигидан нарсаларимни ҳам бемалол ташиб ўтар эдим бир кунга.

“Нархи қанча экан?”,-деб ҳаяжонланиб сўрадим.

“200 доллар”,-деди худди отасини уйни нархлагандек.

“200 доллар? Қиммат эмасми?”

“Бу районда бунақа квадратурада....200 долларга ҳам уй йўқ”,-деб ажабланди.

“Фақат битта шарти, чоршанба куни кечки пайт бўшайди”,-деб нархининг ортидан ҳафсаламни пир қилди.


Отамнинг аниқ келадиган соатини билмаганимдан нима дейишни билолмай қолдим. Мен бу одам билан гаплашиб турар эканман. Бир машина олдимиздан ўтиб кетди. Ва бу Бек эди. Эрта отам келганда ҳам бу шу ердан ўтса нима қилардим?



“Менга чоршанба эрталабга керак бўлиши мумкин”,-деб одамга гапирсамда, икки кўзим Бекининг уйи олдида тўхтаган машинасида бўлди.



Муҳташам жуфтлигимиз ҳам машинадан тушди. Тимурнинг кўзи менга қараганини билиб, тезда диққатимни менга бир нималардир гапираётган одамга бердим.


“Энди ҳар хил вазият бўлади. Баъзида охирги дақиқада фикр алмаштириб ё эрта кетишади ёки акси, яна бир- икки кун қолишади”,-деди очиқлик келтириб


"Бошқа уйингиз йўқми? Шу мавзе фақат бошқа бино ва биринчи қават ўрта миёна таъмири бўлса?" ,- деб бир умид сўрадим.


"Ҳозир йўқ лекин бир неча ойдан кейин бўлади. Айни сиз айтган шароитда ",- деганида ичимга бир шубҳа тушди.

Бу Тимур уйни оволиб шунақа маклерларга ижарага берса керак деб ўйладим. Биз гапимиз давом этар экан, Бек менга қараб тиржайиб келарди.

"Баҳор! Яхшимисиз?",- дерди.

"Яхши рахмат ",- дедим лекин унинг ҳол-аҳволини сўрамадим.

Чунки ишим кўп ва вақтим кам эди.

"Уйга бормайсизми?" ,- деб қўли чўнтагида турарди.

Мен бу аҳволда отамни бу ерга олиб келишим хафли эди.

"Ўзингиз шу ерда турасизми?",-деб маклер амаки ҳам ҳайрон қолиб сўради.

"Ҳа! Сиз юринг бошқа уйингизни кўрсатинг ",- дедим, худди уни тезлаш дегандек олдинга бошлаб.

"Мен ҳам келайми?",- деб Бекдан таклиф келди.

Бироқ йўқ десамда ортимиздан эргашди..


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
122🔥43👏29😇15🕊11👍76
РЎЗАДОРМИСИЗ?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...
71🤨16🔥11😍7
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Туйда угирланган киз...  Ёхуд собик фохишанинг виждон азоби...  10- яқинларизга қисм. Уйимизга келганимиздан сунг хам на менга на кизимга нисбатан муомала узгармади.  Худди биз бу уйда йукдек эдик.  На отам на онам бирормартта неварасини кулига олиш у ёкда…
.га катнадим . Уйим ота онам борлигини унитсам хам буларди ... 
Шунинг учун умуман уйга бормасдим борганим билан менга кимни кузи учиб турибди сингилларимми? Катта булишса топишиб кетармиз хозир улар жуда ёш ... 
Умидан бир ёшдан ошганда уни богчага бердим Энди ишламасам булмасди шунинг учун тошкентни четрогидаги кандолат цехига ишга кирдим иш хонамга якин жойдан ижара хона топиб кучиб утдим. 
Кунлар ойлар утиб борарди. 
Умуда иккига кирганди ушанда кизимни тугулган кунида совга олиб бериш учун бозорга олиб чикдим . 
Умудага куйлакча олиб бермокчи эдим нима танлаган куйлакчамни олиб пулини тулаётсам Умида дукондан чикиб кетибди ховликиб дукондан чиксам Умидани бир киши кутариб турарди тезда бориб кулидан олиб рахмат айтдим. 
Хуллас шу бахона танишдик Аслиддин Ака хам тошкентдаги манзилимизга якин жойда яшаркан. 
Ракамлар алмашдик бора бора чукуррок танишдик ва бир куни у киши кулимни суради Умидага ота булишини айтди. Аввал уйлантб ажрашган экан фарзанди хам йук экан. 
Узок уйдаб куриб Рози булишга карор килдим качонгача шундай юришим мумкин мана икки йилдан ошди Умудани дадасидан дарак хам булмади ота онамни уйида менга жой йук. Аммо Аслиддин акага утмишимни айтиб беришим керак боримча кабул кила олса яшаб кетарман Аслиддин ака хам ёмон одамга ухшамайд. 
Шундай хам булди киеинги учрашувимизда бор утмишимни гапириб бердим. 
У киши бироз уйланиб тургач 
-Хуршида бу сизни утмишингиз колаверса узингиз хохлаб шунаканги юрмаган экансиз бунга куз юмаман Энди мен хакиида хам билиб куйинг ота онам утиб кетишган бир укам ва синглим бор улар оилалик мен собик хотинимни хиёнати туфайли ажрашганман, уй жой кенжа булгани учун укамга колиши керак турт мучам сог булса сизни ва умидани колаверса келажакда тугулажак фарзандларимизни кучада колдирмайман 
Туйни хам шу ерда киламиз ва токи уй олгинимизча шу ерда ижарада яшаб турамиз 
-Майли сиз нима днсангиз шу 
-Унда мен кишлокка укамга хабар бераман сиз хам ота онангизга хабар Беринг. 
-барибир улар келишмайди мендан кечишган 
-майди моврудини килиб ота онангиз Билан хам танишаман ярашасиз 
Шундан сунг икки кун утиб Аслиддин Ака билан хам шарий хам конуний никохдан утдик ва эримни ижара уйида бирга яшай бошладик кайнукам оиласибилан кайнсинглим гохида мехмонга келишди хаммас яхши хурмат иззат жойида. Аммо биз эримни кишлогига бормасдан тошкентда олти ой бирга яшаб сунг эрим ва кизим биргаликда россияга ишлаб келиб узимизга уй олиш учун йул олдик. У ёкда эримни танишлари тайёр иш борлигини ваъда килишганди. 
Россияни Калуга шахрига келиб роса уч йил эр Хотин ишладик эрим катта пардозчи уста эди мен хам магазинда фаррошлик килардим мулжалимизча уй олишга курбимиз етарди эрим хамма пулларимизни укасига жунатарди. Мен хам хомиладор эдим Умида бешга кирган эрим уни жуда яхши куради. Хомидадорлигимни саккизинчи ойида ватанга кайтиб келдик куп утмай ангрен якинидан ховли уй сотиб олдик киеин углимиз тугулди углим беш ойлик булганда куйнсинглим угилларига суннат туй киладиган булди ва нихоят мен хам эримни тугулиб усган жойларини кураман туйдан икки кун олдин кайнукамникига бордик. Улар хам роса хурсанд булишди эримни кариндошлари аммалари холалари келишди танишдик хаммалари хурматли яхши инсонлар Эди. 
Кийинги куни кечки пайт овсиним сандик очиб эртага буладиган туйга туй буладиган болачаларга аввалдан тайёрлаб куйган сарполарни тайёрлашга тушди бизники тайёр эди мен хам овсинимга ёрдамлашдим шунда сандикдан чиккан каттагина албомни олиб овсинимдан 
-курсам майлими деб сурадим 
-ха кураверинг мана шу хонадонни оилавий албоми бу дедилар бир четга утириб албомни биринчи бетини очиб тахтадек котдим чунки бринчи бетда катта хажимдаги суратда рахматлик кайнота кайнонамни сурати турар истаралик юзи кулиб турган кайнонамни ёнидаги киши эса собик эрии Амир ака эди... 
Шу пайтдаги холатимни тасвирлаб беришни имкони йук шундок хам маълум не холга тушганим. Зурга овсинимдан сурадим 
Исимлари ким булишган бу кишиларни -ий овсинжон билмайсизми Хали акам айтмаганмилар кайнонамизни Ханифахон дердилар кайнотамизни исмилари Холмумин аммо бутун кишлок нимгадир Амир кетмончи диеишарди узларини хам хакикий исми эси
251🔥83🙈61👍20👏72😍1🤨1😇1
ан чикиб кетган булса керак бирор бегона киши исминт сурасп Амир деб айтарди диеишади 
Ха хаммас тугри нахоткт мен собик эримга келин булдим ёки собик угай углимга хотинманми такдир бунчалар бе шавкат булмасанг 
Кайнотамизни качон оламдан утганини сурашга узимда куч топа олдим 
-ий нимасини айтаиз россияга ишлагани кетгандилар уша ёкда кимлардир уришган эка нима сабабданлигини билмаймиз бошига гишт Билан уришган экан ушандан узига келмадилар уйга келиб икки ой яшадиларда оламдан утдилар. 
Туй хам татимади паришон булиб колдим мана шу вокеаларга хам икки йил булди Аслиддин Ака Билан Яна бир кизлик булдик мен хамон икки ут орасидаман хамон виждон азобида айтсам тилим айтмасам дилим куяр. 
Эримга айтайин десам хаётимни издан чикиб кетишидан Яна болаларимни трик етим булиб колишидан куркаман айтмайин десам виждон исканжасидан азобдаман. 
Киёматда нима деб жавоб бераман. деган уй мени еб битиряпти.
тамом. 
Етиборингиз учун катта рахмат.
😢210🔥9453👏27💔16👍10🌚7🕊63😍2🙈2
#Ҳаётий ҳикоя

📝ОТА УЙИГА БЕГОНА ҚИЗ ҚИСМАТИ.

Бир пайтлари шу катта шаҳарга бир олам орзулар билан келгандим. Одамлар гавжум, кўркам пойтахтни кўриб бу ерда ўқиш истаги янада кучайганди. Мактабни аъло баҳоларга тугатганман. Имтиҳонлардан ҳам қийналмай ўтдим. Талаба бўлдим. Орзуларим шу шаҳарда ушалди, десам хато бўлмайди. Аммо уларнинг бадалини бир умр тўлашимни хаёлимга келтирмагандим.
Мирзоҳид ака билан бир гуруҳда ўқиганмиз. Ўзига ишонган, билими, ўзини тутиши, фикрлаши билан бошқалардан ажралиб турадиган бу йигит гуруҳимиздаги деярли барча қизлар орзусидаги шаҳзода эди. У эса маликаликка мен танлади. Ҳа, бир олам ваъдалар билан! Мен унинг ёнида ўзимни ҳақиқатда маликадек ҳис қилардим. Бора-бора бу олам фақат у ва унинг севгисидан иборатдек туюла бошлади менга. Кўзларим кўр, қулоқларим кар эди севгидан.
Ва бу севги қимматга тушди. Аммо ортга йўл йўқ эди. Йўқ, шаҳзодам мени аро йўлда ташлаб кетмади. Аммо отам турмушимизга қаттиқ қаршилик қилди. Шунча жойдан ўқишга ишонч билан жўнатган қизи юзига оёқ қўйганини кечира олмади. Кечира олмасди ҳам.
Биз эса ота-оналаримизга қарши бориб, шаҳарда кичкина тўй қилдик. Ўзимизча хурсанд эдик. Майли, бутун дунё бизга қарши бўлсин, бир куни бизни тушунишар, кечиришар деб ўйлардик. Чунки у пайтлари ёш эдик, муҳаббат кўйида ўйнаб-кулиб юрардик. Эрим ҳам ўқишни тугатгач, катта бир корхонага ишга жойлашди. Ишбилармонлиги сабаб мансаб пиллапояларидан ҳам тез кўтарилди.
Мен эса орадан икки йилча ўтиб, она бўлдим. Ўғлимни илк бор бағримга босганимда онамни қанчалик соғинганимни ҳис қилганман. Ўшанда онам "боламни бир кўриб келай”, деса ҳам отам рухсат бермаган. Сингилларим эса менинг касримга қолиб ўқий олишмади. Акаларимнинг боши хам бўлди.
Усмон аканинг Тошкентга ўқишга кетган қизи яширинча эрга тегиб олибди” деган гап-сўзлар отамнинг қаддини буккан. Ориятли, кўпга бош бўлган отажоним шу сабаб ҳам мени уйга кирита олмаган.
Ҳалиям эсимда: синглимни узатишаётганда, яъни бу юзиқароликдан беш йиллар ўтиб уйга бордим. Фақат шу синглим билан ўша пайтлари хат ёзишиб турардим. Мен тўйга кириб борсам, етаклаб олган боламни кўриб дадамнинг юраги юмшар деб ўйлагандим.
Бироқ афсуски бундай бўлмади. Дарғазаб бўлган отам тўйни тўхтатмоқчи бўлган, ҳатто. Онам шўрлик нима қилишни билмай мени холамникига жўнатиб юборган. Ўшанда қон йиғлаб Тошкентга қайтгандим.
Эрим эса аҳволимни кўриб киноя билан кулган: Мен сенга борма дегандим-ку! Ўшанда биринчи марта ота-онамдан, уйимдагилардан кечиб бу инсонни танлаганимни минг бор пушаймон қилдим.
Бора-бора эрим уйимдагилар ҳақида гап очишга ҳам қўймайдиган, мени эса менсимайдиган бўлди. Чунки ишлари юришиб, раҳбар лавозимида ишларди. Қаерга борса, хизматига одамлар шай турарди. Мен уйдан чиқолмасдим ҳам.
Кетма-кет тўрт фарзандлик бўлдик. Қайнонамлар ҳам эримнинг обрўси, ўғлининг топарман-тутармонлиги учун биз билан борди-келди қиларди. Лекин мени доим бегона ҳисоблашарди. Йилда бир-икки марта турмуш ўртоғимнинг қишлоғига борардик. Шунда ҳам қайнонам мени келин ўрнида кўрмас, Боламнинг бошини айлантириб тегиб олган-да деб доим обдон таърифимни келтирарди. Нима ҳам дердим? Чидашдан бошқа иложим йўқ. Ўзим пиширган ош..
Баъзида кичкиналарим бизнинг бувимиз, бобомиз қаерда? деб савол бериб қолишади. Уларга олисларда жуда яхши бобо-бувиси борлигини айтанман-у, қўлларидан тутиб олиб боролмайман. Тўйлар бўлса ҳам, эрим зўрға, минг марта дўқ уриб рухсат беради. Бораман-у қайтаман. Аммо ота уйимга қадам қўя олмасдим.
Бундан икки йил олдин отамнинг соғлиги оғирлашганда, биринчи бор ўзи йўқлатди. Узоққа бормасам керак, Санобарни айтинглар деган экан ўшанда. Синглим қўнғироқ қилиб, вазиятни бохабар қилгач, эримдан зўрға рухсат олдим-у қишлоғимга равона бўлдим.
Борсам дадамнинг аҳволлари оғир, мени кўриб, ўрнидан турмоқчи бўлди. Санобар яхшимисан, болаларинг катта бўлиб қолдими? Невараларимни ҳам ола келмапсан-да, деди. Мен эса анча пайт ўзимга келолмай кўзёш тўкиб ўтирдим. Отам айтганларидек узоққа бормади. Орадан икки кун ўтгач, бу ҳаётдан кўз юмди. Ўлимларидан аввал Санобар, сени кечирганман деди.
127😢40🔥34👍9👏6🙈3
​​Ўшанда у кишининг кўзларига боқиб, отамга қанчалик қийин бўлганини тушуниб етдим. Оқ ювиб оқ тараган, кун келиб юзига оёқ босган қизининг тақдири учун бир умр куйиб яшаганини англадим. Овозим қалтириб, "Кечиринг” дея олдим холос.
Мана бу шаҳарда яшаётганимга ҳам йигирма йил бўлиб қолибди. Болаларим шу ерда туғилди, ўқишди, катта бўлишаяпти. Бағримда омон юришибди. Аммо юрагим барибир кемтик. Эрим учун шунчаки уй бекаси, болаларнинг тарбиячисиман холос. У мени фарзандларининг онаси ўрнида ҳам кўрмайди. Чунки шундай ўйлаганда, бунақа муносабатда бўлмасди. Яқинларим уйимга ўйнаб-кулиб кела олишмайди.
Онам бирор марта остонамдан ҳатламаган. Болаларим болалигим ўтган уйни кўришмаган ҳам.
Чунки отаси рухсат бермайди.
Ёшлигимдаги биргина хатом мени ўзимдан,ўз уйимдан, яқинларимдан айригани учун куйиниб кетаман. Аммо энди ортга йўл йўқ...

Самодил.
😢13830🔥15👍12👏2😇2🍓1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23😍32🕊2
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

14 - қисим

Чунки ойим келгач нимагадир бир хонали уй оламан деб, икки хонали яхши уйлардан олди. Шунча кўп пул ишлаб келган бўлса керак десам, умуман бошқа гап бор экан. Буни янги уйимизга кўчиб ўтгач эшитдим. Аниқроғи энди менга ҳаммадан охири айтган эди. Ойимни айтишича беш ойлар олдин Туркияда бир ўзбек эркак га турмушга чиққанмуш. Бу ҳақида эса бувим ва тоғамни хабари бўла туриб мендан яширишган. Ойим ўзим боргач ётиғи билан тушунтираман деган экан. Ойим менга гапиряпти мен эса эшитмасдим. Миям фақат нега деб бақирарди. Шартта туриб уйдан чиқиб кетдим. Ўзимга келиб олиш учун узоқроққа кетишим керак эди. Ўтмишимиз ҳақида ўйларканман ҳаётим фақат ноҳақликдан иборатдай туюларди. Тушунамн ойимга ҳам осон эмас. Ахир дадамдан бирон марта меҳир кўрмаган. Уни ҳам бахтли яшашга ҳаққи бор. Аммо юрагим қандайдир рашкдан ёнарди. Кеч туша бошлагач секин бувимникига бордим. Мени кўрган бувим, бир чуқур нафас олиб уйга кир деб судради.

-Сен қиз ҳаммамизни тамом қиласан. Ойингни эси кетиб излаб юрибдику сени. Тоғанг ҳам излагани кетгани қачонийди. Бирон корхол бўлдими деб ҳавотирдан ўлай деб ўтиргандим. Ўзини нимадир қилган деган фикир ўйламайман десам ҳам калламга келиб мазам қочаётганди.

-Мен бунақа ахмоқ эмасман. Бунақа гапларга ўзини бир нима қиладиган. Кейин нимага ойимни эрга текканини менга айтмадингиз. Мени ҳам билишга ҳаққим бор эдику?

-Малак сени мана шунақа қилиқ қилишингдан қўрқиб айтмагандим.
108🔥57🙈22👏12🍓9👍6🕊2💘2😇1
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

15 - қисим

Ойинг ҳам ўзим борсам тушунтириб айтаман деганига.

-Ҳа буви сиз ҳам ойимдек мени ҳали ҳам ёш бола деб ўйлайсиз шундайми. Ахир ойим беш ой олдин турмуш қургану мен энди билсам. Нима учун буви. Нега ойим унақа қилди. Ахир қайтиб оила қурмайман дегандику?

-Нима учунлигини айтайми Малак. Унда эшит. Сен ҳам, Сафия ҳам бир кун вақти келса турмушга чиқасизлар. Ва кимнингдир уйини келини бўласизлар. Шу билан ўзингиздан ортолмай қоласиз. Хўш ойингни ахволи шунда нима кечади. Битта ўзи ёлғиз яшайдими? Сенларни йўлингни пойлаб умри ўтиб кетсинми? Менга қара Малак ойинг энди 38 ёшда. Шу пайтгача дадангдан озгина меҳир кўрган бўлса ҳам майли эди. Фақат азобда ўтдику умри. Ойингни ҳам бахтли яшашга ҳаққи бор биласан. Ажрашганига ҳам мана етти йилдан ошибди. Шу пайтгача қанча яхши одамлардан сўради. Қанча уринмай кўндира олмагандим. Қизларимга оталик қилолмайди деб розилик бермаганди. Бу одамда эса ҳақиқий одамийликни кўрибди. Сизларга ҳам яхши ота бўлишига ишончи комил бўлгач мендан маслаҳат сўради. Мен ҳам розилик бердим. Чунки қизимга ишонман. У ҳамма тарафни ҳисобга олиб шу қарорга келганига амин эдим. Энди сен ҳам қайсарлик қилавермай ойингни ёнига бор. Сени рози эканлигингни эшитишга қанчалик муштоқ ҳозир. Ойи сиз ҳам бахти яшашга ҳақлисиз дегин болам. Сен ҳам ойингни бунча қийнама. Шунча азоби етади унга. Ахир ҳеч ким билмаса ҳам сен биласанку.
102🔥47😢41😇11❤‍🔥7👍5😍2
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

16 - қисим

-Бувижон тўғри айтасиз. Ойим шу пайтгача жуда қийналди. Дадам ҳеч ҳам кун бермади ойимга. Мен фақат ўзимни ўйлаб ойимни ўйлабман. Кечиринг буви. Юринг бирга борамиз. Ойимдан ҳам кечирим сўрайман.

-Мана бу бошқа гап қизим. Сени ҳам эсинг кўп, фақат жуда қайсарсанда. Юрақол улар сени тополмай хавотир олиб ўтиришгандир.

Ойимни ёнига борганимизда йиғлаб келиб мени қучиб олди. Тинмай кечирим сўраб йиғларди. Роса хавотир олиб, қўрқиб кетганга ўхшайди. Мен ҳам ойимдан кечирим сўраб ҳаммаси жойида эканлигини айтдим. Сизни бироз рашк қилдим дегандим, ҳамма кулиб юборди.

Ойим режаси бўйича мени мактабим тугагач синглим иккимизни олиб кетишини айтди. Ҳозир олиб кетишга эса у ердаги мактаблар йил охирида қабул бўлмаслигини айтишибди. Шунга яна тўрт беш ойда мактаб тугагач бира тўла олий ўқув юртига топшириб ўқишимни давом эттиришга келишиб олдик. Ойим кетгач Сафия иккимиз мактаб тугашини интизорлик билан кута бошладик. Мен ўзи ойимга ўхшаб дезайнерликка қизиқар эдим. Шу боис ўқишга ҳам шу йўналишда топшириш ниятида эдим. Бунга керак бўладиган фанларга ҳам жиддий ёндашиб репититорга бораётгандим. Туркияда ўқишимни эслаб, яна ҳам кучлироқ киришиб кетдим.
116👍56🔥42❤‍🔥14😍11🕊1🍓1
🔥IZHORSIZ ISHQ 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
👏196😍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹

🌺 Бошлаб олган рамазонимизнинг 2-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАМАЗОН кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌹 РАМАЗОН кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌹 РАМАЗОН кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌹🎊РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌹
9🔥4😍1
Ramazon Keldi (+) @Minusovkalar
Iqbol Muhammad
🎧 RAMAZON KELDI RAMAZON

MUBORAK BOʻLSIN RAMAZON SIZGA
MUBORAK BOʻLSIN RAMAZON BIZGA❤️❤️❤️



https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7