ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41K subscribers
4.69K photos
4.09K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#Она ҳақида сўз
 
« Онажоним! »

Онамга яна қўнғироқ қилдим.
Телефон узоқ чақирди... Жавоб йўқ.
Қўшниникига чиққанмикинлар? Ёки дўконга кетдилармикин? Доим шунақа, бир жойга чиқсалар, телефонларини уйда қолдирадилар. Болаларим қўнғироқ қилиб қолса, хавотир олишади деб ўйламайдилар ҳам...
Қайта-қайта қўнғироқ қиламан... Жавоб йўқ! Майли, кейинроқ яна қиламан, дейман. Ўзимни алдайман...
Бир йилдан буён шу аҳвол.
Онамни тупроққа қўйганимиздан кейин, телефон рақамларини бекор қилдиришга кўнглим бўлмаган. Укамга «Онамнинг телефони ўчиб қолмасин, қувватини тўлдириб тур», деб тайинлаганман. Телефон доим онамнинг хоналарида туради. Мен бошқа шаҳардаман.
Соғинганимда, қўнғироқ қиламан. Узун-узун гудок кетаётган пайтда телбалардек умид қиламан: ҳозир онамнинг овозларини эшитаман, «Бормисан, жоним болам!» дейдилар...
Телефон узоқ чақиради. Жавоб йўқ...
Сизнинг онангиз ҳаётмилар? Унда ҳозироқ қўнғироқ қилиб, суҳбатлашинг, энг ширин сўзларингизни айтиб қолинг! Ҳарқалай, қўнғироқларингиз жавобсиз қолмайдиган дамларда экансиз...
Майли, мен яна онамга қўнғироқ қилай-чи...😢

Интернет.
😢10524💔7👍6👏2🙈2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💄Sevimli ayol bolish uchun endi psiholog maslaxati shart emas ozingizni seving va tez kanalga azo boling.... 💄

💄Hanumka ozini sevgan ayollar kanali 💄

Kanalga ulanish 👇👇👇👇👇

https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qizcha dadasini haddan ziyod yaxshi koʻrarkan😅

https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24😁19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_Савол

Ижтимоий тармоқни ларзага солган савол!!!


Ҳозирда сиз кўриб турган инсон Ажам. 17 ёшида қилмаган қотилликда айибланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Камбағал отанининг ёлғиз ўғли эди. 40 йил қамоқда ўтирган Ажам суд томонидан оқланди. Судя унинг ёнига оқ қоғоз қўйиб хохлаган суммани ёзиб қўйишини ва давлат дарҳол тўлашини айтади. Wунда Ажам  нима ёзганини биласизми? Қоғозда пулдан хам қимматроқ нарса ёзилган эди😥

Ушбу қоғозда нима деб ёзилган эди?
12😢8👍1
#Ҳаётий ҳикоя
Мени кечир, жон болам!

5-синфда ўқийдиган кичик қизимни синфдошлари, икки ўғил бола хафа қилибди. Аясига йиғлаб телефон қилди, ёнида эдим. Тушундимки, биринчи марта эмас, олдин ҳам шунақа ҳолатлар бўлган. Қизим тинчлантирилган, ўқитувчисидан илтимос қилинган, ота-оналарга тушунтирилган...

Албатта, ҳеч ким ўз боласини ёмон демайди. Лекин қизим жуда одобли ва бировга озори тегмайдиган, ўзим биламан буни. Ўғил болалар шўхлик қилиши ҳам табиий, ўзимиз улғайгунча қизларимизни неча марта хафа қилиб йиғлатганмиз.

Лекин барибир отаман, қизимнинг кўз ёшлари қаттиқ таъсир қилди, онасининг қаршилигига қарамай мактабга бордим. Икки болани чақирдим. Шўхлиги қайнаб турган беғубор полвонлар...
Ўзларига гапирсам бошқача қабул қилинади, шу боис сўроққа тутдим:
– Дадангнинг номерини бер, гаплашаман!
Кўзлари катта-катта боланинг кўзлари янаям катта-катта бўлиб кетди. Секин ерга қараб деди:
– Билмайман номерларини...
Гап отасига етмаслиги учун алдаяпти деб ўйлаб янаям қаттиқроқ сўрадим:
– Бер дедим, барибир топаман!

Боланинг кўзлари ёшга тўлди. Негадир тескари қараб кўксини муштлаб-муштлаб йиғлай бошлади. Уни кўриб шериги ҳам йиғлади ва ўртоғини овутди:
– Йиғлама...
Устозининг олдига олиб чиқиб ҳар иккисини койидим, огоҳлантирган бўлдим.

Пастга тушсам аёлим кутиб турган экан. Дарҳол олдимга келди:
– Қаттиқ гапирмадингизми? Телефон қилсам олмадингиз. Мен ҳам ҳозир билдим, у боланинг отаси йўқ экан...
Тор дунё кўзларим олдида икки карра торайди. Боланинг кўксини муштлаб-муштлаб йиғлаши кўз ўнгимдан ўтди. Қайтиб тўртинчи қаватга югурдим. Устозининг қаршилигига қарамай болакайни яна чақириб олдим. Қучоқладим, кўзларим тўлди:
– Мени кечир, жон болам... Билмагандим. Нега айтмадинг?! Кечир мени!
Бола олдингидан икки карра кўпроқ ёш олди кўзига.
– Айтолмадим...

Қандай бедодлик қилдим. Отасиз бола олдига қизимнинг ҳимоячиси – ОТА бўлиб келиб, кўнглини бир ўкситдим. Кейин отасини дўқлаб суриштириб, бу дардни икки қилдим.
– Энди сенга бегона эмасман. Дўст бўлинглар. Агар бирор муаммонг бўлса менга айт, қўлимдан келса ёрдам бераман. Фақат мени кечир...

Бир олам юк билан пастга тушдим. Бунгача онаси аёлимга телефон қилган экан. Менга ҳам боғланиб хафа бўлди табиийки. Узримни сўрадим яна бир бор.

Ҳалигача кўз ўнгимда ўша болакай...

Аброр Зоҳидов
😢11463🔥54👍14💘1
Issiqqina Cappuccino ga taklif qilaman. Charchamayapsizlarmi???

Birozgina boshman. Odamlar yoʻq xonada ayni paytda😊😊
🙈1915👍10
Forwarded from ADMINKA MALIKA
🟠🔴🔴🔴🟠🟠🔴🔴🔴
🟠🟠🔴🔴🔴. 🔴🟠🟠🔴🔴

🟠Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish🔴🔴🔴🔴

🟠Doimiy NAZORAT va savolingizga javob olish imkoniyati

❤️QABZIYAT muammosidan xalos bo'lasiz

❤️RAMAZONDA RO'ZA MENYULARI VA SHU OYDA 1️⃣0️⃣KILO OZDIRAMAN🌙🌛🔔🔔🔔🔔


⏏️⏏️1 OYDA 6 KGDAN 10 KG GACHA OZISH IMKONI💖💖💖💖

KANALGA KIRISH 👇👇👇👇👇
👇👇👇👇👇👇
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH
➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH
➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH



Murojaat  uchun 🫴
@ZarinaMusayeva89

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Forwarded from 🎀 Penuar Store 🎀
🎀 Penuar Store_Kokand 🎀

❤️ ❤️ Faqat ayollar uchun 🌷🌷

♥️ Yoringiz uchun eng sevimlisi boling
♥️Yoringizni ipsiz bogʻlaydigan intim kosmetikalar va mahsulotlar
🔞
♥️ Pijamalar va tungi kiyimlar
🙃
♥️ Ayollar ichki kiyimlari
👙

📣 Oʻzbekiston boʻylab uyingizgacha yetkazib berish bor yoʻgʻi 20 ming soʻm 👩‍💻

BATAFSIL MALUMOT UCHUN KANALGA QOSHILING

╔═🌿═════╗    ╔═🌿═════╗
       KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝    ╚═════🌿═╝


https://t.me/+afTyYYJ6Q2w0NjM9
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9
Forwarded from LEDY GAVXAR
💬MANAMAN DEGAN ERKAKNI HAM AQLDAN OZDIRADIGAN TEXNIKALARNI BILMOQCHIMISIZ?💬


🍓 MASSAJLAR
♥️ OLOV SMSLAR
🎲 JOZIBALI AYOL FISHKALARI

🔑 HAMMASI FAQAT SHU KANALDA BOR

👠 XOZIROQ QO'SHILIB OLING⬇️

https://t.me/+m5nz8BSekb03MmY6
https://t.me/+m5nz8BSekb03MmY6
https://t.me/+m5nz8BSekb03MmY6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5😍2🌚1
БИР АЁЛ ЗАХМАТ ЧЕКАДИ, БОШҚАСИ ЭСА ФАРОҒАТДА ЯШАЙДИ

Аёл яшашни, яхши яшашни истади. Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади. "Энди яшайман", деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди. Шундоқ ҳовли-жойларга эга эркакка ўзидан 25 ёш кичик аёл жон-жон деб турмушга чиқди.

Гапириб юрганмиш "Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим чарчаб юрарди, бор топган-тутганим шуники", -деб
😢13025🤨209🌚8🔥6😨3😍2💔2👏1🙈1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏30🔥1510👍7😢3
Tomchi dialoglar:

— Agar ketib qolsam-chi?
— Demak, qolishing kerak bo‘lgan joy emas ekanman.

****

— Nega kulib yuribsan, iching og‘riyapti-ku.
— Ba’zan odamlar og‘riqni ham odob bilan ko‘taradi😊.

****

— Hamma narsani yuragingga yaqin olasan.
— Chunki men yuzaki yashay olmayman.

***
— Senga baribir bo‘lib qoldimi?
— Yo‘q. Men shunchaki o‘zimni tanlashni o‘rgandim.
44👏13🔥2😇2
#Ҳаётий ҳикоя
Ўғирланган табассум...

Комил ишдан уйга қайтганда,  уй тўзғиб ётган,  уч боласи уйни бошига кийиб,  тўпалон қилган,  хотини овқат ҳам осмаган,  катта қизи ярим куйдириб товада укаларига туҳум қовуриб берган бўлади.  Бирма-бир қозонни,  музхонани очиб кўради,  усти ёпиғлиқ нимаики бор,  "овқатми"  деб қарайди...  Йўқ,    Сайёра овқат қилмаганига уч ёки тўрт кун бўлди.  Музлатгичда гўшт ҳидланибди,  олиб музхонасига тиқиб қўйди,  тўрт кун олдинги овқатни олиб бориб пакетга солиб,  аҳлат челакка ташлади. Кейин болаларини ухлатиб ўзи ичкари уйда ўтирган аёлининг ёнига кирди.  Аёли интернетдан соч тўғноғич ясашни ўрганибди,  шуни уч кундан бери ясаб ўтирибди,  атрофи тўла лента,  маржонлар...
Комил хотинига танбеҳ беролмайди,  "қўйинг шу ишингизни,  уйга,  болаларга қаранг,  ўзингиз ҳам овқат емагандирсиз, ҳамма нарсани яна олдингидек эплаб ўтиринг,  пулни мана ман топиб келаман"  деёлмайди... 
     Гапирса,  хотини  портлайди,  чидаб бўлмас гапларни гапириб ташлайди.
      Бундан икки йил олдин Сайёраникига келган одам унинг тутимига,  озодалиги,  саранжомлигига таҳсин ўқирди,  овқат ёнида салати билан,  яна камига пишириқ усти ёпиғлиқ кутарди Комилни...
     Болалар озода,  уларини ёнига олиб ўтирган пайтда Сайёра ҳудди она қушга ўхшарди.
    Комил бир тиканни билмай босиб қўйди,  ўша куни Сайёра учун дунёнинг оёғи осмондан бўлди.  Енгилтабиатроқ аёлнинг қармоғига илинган эри бор-будидан айрилди.  Ҳам мол аччиғи ҳам ҳиёнат зарбаси Сайёрани эсанкиратиб қўйди,   туғиб,  бола тарбиялаб ўтираверибди,  уйига ўғри мушук оралаганини сезмабди...
     Енгилтабиат аёл эрини анча шантаж қилишга улгурган эди,  Комил ҳаммасини Сайёра билиб қолишидан чўчирди.  Чунки хотинининг феълини яхши биларди,  "кечиришдан кўра кечиб қўяверади"  деб ўйларди.  Шу сабаб ўша аёлнинг ноғорасига яхшигина ўйнаб қўйди.  Шум аёл оладиганини олиб бўлиб,  оҳирида Сайёранинг рақамига Комилнинг суратларини жўнатишни ҳам унутмади,  "юрибсанда аёлман деб,  сўрачи тиллаларинг ва уйингнинг хужжатлари  қаёғда экан?!"  деб кафти билан  Сайёранинг бир уюм тилласини уй хужжати устида чангаллаб турган суратини жўнатди... 
      Буларни "жим" ҳазм қилишга Сайёранинг кучи етмади,  эри ўзидан, оиласидан воз кечмаслигини ички туйғуси билан сезарди, энди-чи?!
    Комил билан очиқча гаплашишди, ортиқча тониш энди жоиз эмасди, суратлар ҳаммаси исботи билан...
      Энди ҳар қанча кечиримлар ҳам иш бермайди...
      Сайёра кийинишга тушди, Комил унинг йўлини тўсди.
     -Унда сиз кетинг!- кескир сўзлади аёли...
     Шу куни Комил хотини ҳар қанча талаб қилмасин остонада тонг оттирди...
      Мана икки йил ўтибдики, аёли "ўзим пул топишим керак" деб чиранади, Комил узатган пулга қўлини ҳам теккизмайди, ҳушига келса овқат қилади, ўзи емайди, ҳушига келмаса қилмай қўя қолади...
       Аёлининг ёнида жим телефонини ўқиб анча ўтирди...
    Ҳудди йўқ одамдай...
    Кейин ухлаётган болалари ёнига кириб, қунишиб ўраниб ётди.
     Шу кеча чўчиб уйғониб кетди, пича ўрнида ётди, кейин туриб билганича таҳорат олди.
     Жойнамозга чўкиб, намозини тавба намози деб бошлади, саждада анча қолди. Бурнидан дувиллаб ёш қуйилди. Кафтларини очиб пичирлаб дуо қилди:
    "Аллоҳим ўзингга тавба қилдим, қилган гуноҳларимга  пушаймонман. Сендан фақат битта нарсани сўрайман, олдинги хотиржамлигимни қайтариб бер!"
     Яна бир қанча пайт саждага бошини қўйиб ётди: "ажойиб, ичим енгиллагандек бўлдия" деб ўйлади, лекин тургиси келмади...
      Эрталаб елкасини илиқ қўл тутгандек бўлди, қараса аёли жилмайиб турибди, бу табассумни кўрмаганига ҳам анча бўлганди...
    -Туринг, нонушта қилиб олинг!
     Комил қулоқларига ишонмади, ошхонага чиқди:
яна аввалгидек дастурҳон тузалган, унда уч фарзанди отасини кутиб ўтиришган эди.
      Гаплашишмай чой ичишди, фотиҳадан сўнг Сайёра ўзи гап очди:
     -Кеча бир нарсани ўқиб қолдим, солиҳа аёл ҳақида... Аллоҳ кечирсин... хатоларим жуда  кўп экан, болаларимни оч қолдиришим керак эмас экан, яна сиздан розичилик сўраб туришим керак экан...
167🔥38❤‍🔥20👏15🕊7👍2😇1
​​​​Мендан рози бўлинг!
    -Сиз ҳам мендан рози бўлинг, хатолар қилдим, шунақа бўлса ҳам...
Мендансиз ҳам рози бўлинг...
      Баъзан аёл табиати тушунарсиз жумбоққа ўхшайди,  асов дарёдай бўйсунмас тус олади,  лекин  аслида аёл ва эркак бир-бирига кучли таъсир ўтказувчи икки унсурдай гап...
      "Агар Фотима (р. а)  дек аёлни орзу қилсангиз ўзингиз ҳам Али (р. а)  дек эркак бўлинг"  деган гапда ҳам жон бор...


Азизахон Исмоилова
👏71👍4831😍21🔥6💯4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топа олсангиз ҳар нарсада бахт бор...
Шунчаки кутишни ва куттиришни унутиш керак!

Қордан либос кийган дарахтни кўрганда қувонасиз бу ҳам бахт...
Ёмғир ёққандаги завқланиш ҳам бахт...
Газ йўқ уйларда ўтин қилиб печга солиш ҳам бахт...
Биздаги мавжуд нарсаларнинг бари бахт эвазига бунёд бўлган азизим!
Бахтли кунинггиз билан!

https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍6😍4
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
156🕊5
#ижара_ҳаётлар

35-қисм


Дунёда ўз манфаати учун сизга яхши кўринишга ҳаракат қилган кишидек, паст одам йўқ дунёда. Сиз шунчаки ёрдам қўлини чўзсангиз, ҳамон ортидан ҳимоя баҳонасида қўлида пичоғи билан келган махлуқотга- одам боласи дейилади. Менинг шароитим ва вазиятимни тушунмаган Жасминанинг гаплари огоҳлантиришдан кўра, кўпроқ йўлларидан йўқотишдек туюлди.


“Жасмин, мени тушунганинг учун рахмат...лекин у хушторинга айт! Қўрқмайман ундан!”,-деганимда юзидаги ифода ўзгарди.

Тахминим тўғри эди. Агар ҳақиқатдан гаплари самимий бўлсайди, мени жон- жаҳди билан йўлимдан қайтаришга ҳаракат қиларди. Бироқ дарров бир қоши кўтарилди. Улама киприги душдаги совуқ сувнинг “напори”дан бири тушиб, бири зўрға илинганди.


“Мен айтдим... ўзинг биласан”,-деди-да, нозланиб хонадан чиқди.


Балки энг бошидан мен билан яхши муомала қилганида гапларига, ишонардим. Чунки мен шунқа “содда”эдим. Феруза опа аввалига дўстдек кўриниб мени бу ботқоқликка ташлаганди. Душманлигини бошдан эълон қилган кишига эса, ишонмасдим.



Бир овқатга қарадим, бир эшикка. Ҳозир буни есам, бироз аввалги гапимнинг нима таъсири қоларди? Тимур деганлари қастдан синаш учун жўнатган бўлса-чи? Бошқа томондан хаёлим шуни айтарди, булар мени гумдон қилмоқчи бўлса, шунча кунда бир нарса қилишарди. Лекин икки бақиргани билан қоляпти холос. Агар, ур-йиқит билан мени қўрқитишини назарда тутган бўлса, мен улардан баттар бақиришимни билишсин.

🏫

Оч қоринга ухлолмадим. Ғуруримдан овқатни ҳам емадим. Туни билан яна овозлар келди. Жасмина йиғлаб чиқди. Ёнидагиси ичиб келганига боплаб адабини берганга ўхшарди. Бугун якшанба тўғрими? Бу кўзлар индамай юмилиб ухласа нима қилар экан? Йўқ худди ҳафта ичидаги иш кунидек, эрта уйғонганимга нима деса бўлади? Ювиниб устимни кийдимда товоқдаги овқатни қўлимга олиб ошхонага чиқдим.


Бу сафар меҳмонхонага қарамадим. Бошқаларнинг шахсий иши мени қизиқтирмаслиги керак эди. Овқатни музлатгичга қўйдим. Ўзим яна билганим қулай нонушта, тухумни омлет шаклда пиширдим. Бир идишга сузиб хонамда ейишга қарор қилдим. Ортимни йиғнаб чиқдим. Зора қорнимни тўйғизсам бироз ухлардим деган умидим бор эди.


Очарчилик ва урушлар бўлаётган давлатларда болалар қандай ухлашаяпти экан? Хаёлларим билан хонам йўлини тутдим. Ювиниш хонасининг олдига етганимда, эшики очилиб ичкаридан биров чиқди. Ва қўлимдаги бир идишдаги иссиқ чой устимга тўкилди. Бу уйда бир фалокат бир бехайирлик бор эди. Ёки Тимур эмасда, Светанинг руҳи мени бу уйда истамасди.
105🔥40👍34🌚4👏2
#ижара_ҳаётлар

36-қисм


“Уф,ёндим...ёндим...”,-деб қўлимдагини ерга қўйдим ва устимга ёпишган кийимимни танамдан узоқроқ тортишга ҳаракат қилардим.

“Оббо!”,-деб Тимур бошида сочиғи билан чиқанди.

“Эшикни секинроқ очсанг бўлмайдими?”,-деб унга бақирдим.

Жоним оғриётган эди.

“Ўзинг кўзинга қарарсанг бўлмайдими?”,-деди у ҳам.

“Туш кўрибманми? Эшикни бирдан очилишини?”,-дедим жаҳл билан.

“Ҳа, чунки мен туш кўриб, айни сен ўтганда эшикни очдим”,-деди киноя билан.

“Мени бу уйдан... бунақа ўйинлар билан йўқотмоқчи бўлсаларинг, чучварани хом санабсизлар”,-дедим кўзим ёшланиб.

“Узоғи билан бир –неча ой...ўзинг кетасан кейин”,-деб жуда сокин гапирди.

Жасминанинг гапларини тескарисини қилиш янги тактиками?

“Тушингда кўрасан у кунларни “,-дедим мен ҳам бўш келмай.

“Мени тушларимни, сенинг бу ақллчанг кўтара олмайди”,-деди яна секин овозда.

Унга қайта жавоб бермоқчи бўлдим, фақат

“Нима бўляпти?”,-деб Жасминанинг овози чиқди.

“Сени тушинга фақат усти ёзилган кадрлар киради. HD форматни сени ақлинг ўқимайди”,-деганимда кўзлари қисилиб қараб қолди.


Шунча ёнганим етарди, хонамга кирдим ва устимни чиқариб, қизариб қолган теримга қарадим. Бунга нима сурса бўларди эди? Телефоним айни керак пайтда жиринглаганди.


“Алло! Ойи, яхшимиз?”,-деб юзимда оғриқ билдирмасликка ҳаракат қилардим.

Бошқа хонадан икки хушторнинг бақир- чақири эшитиларди.

“Ўзинг яхшимисан қизим? Ҳа нима бўлди? Нега юзингни буриштириб ўтдинг?”,-деб ойимнинг эътиборидан қолмаганим билинди.

“Шошиб ...устимга иссиқ чой тўкдим”,-деб мажбур айтдим.

“Ёғ сурдингми?”

“Ёғ?”

“Ҳа,ёғ! Писта ёғинг бўлса, тез суриб ол. Қизарганини ҳам олади.. яхши бўлади”,-деди ҳар доим табиий йўллар билан шифо топишни яхши кўрган ойим.

“Унда сизга қайтиб қўнғироқ қиламан”,-деганимда

“Тўхта! Қайтиб қилма қизим. Отанг Россияга кетадиган бўлди. Чоршанба куни пойтахтга боради. Сен билан хайрлашиб кетаман деди. Уйинга боради қизим. Сен манзилингни смс қилиб жўнатиб қўй”,-деганда ичдан тамом бўлдим.

Ана энди тутилдинг Баҳор!

“Хўп ойи!”,-дедимда гўшакни қўйдим.

Жонимни ёнгани ҳам эсимдан чиқди. Энди нима қилардим? Бу иккаласини эр -хотин деб айтишга айтардим-да, булар отамни кўриб, Света ва барча машмашани айтиб қўйса нима дердим?

Ошхонага қайта чиқдим. Жасминанинг йиғлаган овози келарди.

“Мен сенга минг марта айтгандим. Менга ошиқ бўлма! Сен билан шунчаки “партнёрмиз” дегандим”,-деб Тимурнинг овози келарди.

“Сенга айтиш осон. Мен нега бу ишинга кўниб ортингда келдим? Чунки сен билан бирга яшаш имконим бўлгани учун...аммо сен”,-деб Жасминанинг кўзи менга тушди.
101🔥53🤨11👍5🕊2😇2
#ижара_ҳаётлар

37-қисм


Тимур, Жасминанинг кўзи тикилган ерга қаради. Менлигимни кўриб қизнинг бошини устидан сал узоқлашди.

“Сен бизни пойлаб турибсанми?”,-деб мени жеркиб берсада, Жасмина куйиниб йиғларди.


“Ҳа, жуда сирли муносабатингиз борда ...туни билан пичирлаб гаплашасизлар. Мен ҳам нима қилай, секин пойлаб...гап эшитаман”,-дедим иккаласига қараб.



Ортимдан яна бир нималар деди. Гапига эътибор бермай ўзимни ишимга қайтдим. Ёғ танамнинг қизаришига фойда қилдида, лекин уч кунда отамга топадиган бахоналарни нима қилардим, бошим қотди. Ойим менга айтмасада, отамнинг иши ёмон демак. Шунга мажбур четга ишлагани кетяпти.


Йиққан 5-6 минг долларимни вақтида отамга берганимда шунчаликка бормасди балким. Пушкиннинг машхур эртаги ёдимга тушди “Олтин балиқча” ва тешик тоғора олдида қолган кампир. Менинг оқибатим ҳам шу бўлмаса эди.



Уйда ўтириб бу муаммоларни еча олмасдим. Кийиниб ташқарига чиқдим. Феруза опанинг уйига отландим. Менга бир чора топиши ва бу вазиятдан қутқариши керак эди. Отам билса тамом бўлдик деган гап. Опа ҳам уйсиз қоларди менинг ҳам пойтахт ва яхши ҳаёт хаёлларим сувга тушарди.



Бир автобус алмашиб бой маҳалладаги қатор уйларнинг орасидан юрар эканман ичимдан бир ҳавас уйғондики, асти қўясиз. Инсон зоти унутувчан дейишарди. Бироз аввалги қўрқувимни бу ҳашамат бинолар булутдек тарқатиб юборганди. Ичимда икки хил одам яшаётгандек гўё. Бири ота- онамдан яширинча иш қилганнимни таъкидлаб доим тергаса бошқаси курашмаган инсонга яхши ҳаёт йўқ деб, уқтирарди.Ва мен шу икки ҳис орасида кисилиб қолган кишига ўхшардим.



Феруза опа мени яхши кутиб олди. Ёлғон бўлмасин уйида қимматбаҳо идишлар ва мебилларнинг салобати босди. Бизнинг уйдаги модадан қолган мадона идишлар булар олдида кўримсизлигини яна бир бор эълон қилганди.



“Якшанба куни сени нима етаклади Баҳор? Тинчликми?”,-деди қизиқиб сўраб.


“Опа, бугун ойим билан гаплашдим. Отам чоршанба куни келаркан. Мен у уйда... ана у иккисини нима деб тушунтираман?”,-деганимда мийиғида кулди.


“Шу ҳам гапми, Баҳор? Сен ақлли қизссан. Бир нима ўйлаб топ ва отангни у уйга яқин келтирма”


“Бунинг иложи йўқ....”

“Иложини топасан Баҳор! У уй меники! Истаган одам келолмайди!”,-деди киноя билан.

“Бошқалар келиб жойлашиб олди?”,-деган жумла оғзимдан чиқиши билан қошлари кўтарилди.

“Сен у ақлинг билан нима ўйин қилмоқчисан?”,-деб мендан сўраганда тош қотдим.
118🔥57👍38😢3
Интернетда ҳал бўлган тақдир....
( БИР КАМ ДУНЕ ) 

Зулайҳо гарчи сўнгги пайтларда ўзи билан аёвсиз курашаётган бўлса-да, аммо бугун ҳам ўзини одатдагидек тутди. Қайсар, мағрур ва сирли. Клавиатура устида у ёқдан-бу ёққа ғизиллаётган бармоқлари мониторга дилидагиларни эмас, тилидагиларни тера бошлади.
Ҳаммаси қандай яхши!
Зулайҳо Тўлқин билан роппа-роса олти ой олдин танишганди. Дугонасининг шеъри остига барча танишлари ўз фикрини ёзиб қолдираётган бўлишига қарамай, унинг эътиборини фақатгина Тўлқиннинг фикрлари жалб этди. Шу-шу Зулайҳо Тўлқин билан ора-сира виртуал оламда гаплашиб турадиган бўлди. Унинг назарида Тўлқин жуда бамаъни, ўқимишли йигит эди. Кейинчалик уларнинг дақиқалик суҳбатлари соатларга айланганига қарамай, на Тўлқин ва на Зулайҳо чегарадан ташқарига бир одим бўлсин қадам ташлашмади. Зулайҳо интернетда рақамини сўраб ёки учрашувга таклиф этаётган йигитларнинг кўпини кўрган. Уларга зиғирчалик ишонмасди. «Улар интернетдан шунчаки зерикканидан ёки вақт ўтказиш учун фойдаланишади, мабодо дўстлар орттиришса, шунчаки кўнгилҳушлик учун», дерди нуқул ўзига-ўзи. Аммо Тўлқин… Тўлқин умуман бошқача. Суҳбатни тарихдан бошлаб адабиётда якунлайди. Зулайҳога бугунги ижодий жараён, адабиётда эришилаётган ютуқлар ҳақида, қолаверса, бадиий асарлар ҳақида гапиради. Аммо ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда ҳам ўзини ножоиз тутмас, дунёни ўз қаричи билан ўлчамасликка одатланганди. Ушбу зайлда ўтаётган кунлар Зулайҳонинг кўнглида дастлаб унга нисбатан чексиз ҳурматга олиб борган бўлса, кейинчалик дилида аллақандай илиқликни ҳис эта бошлади. Бора-бора ундан ҳеч нарсани яширмайдиган, энг яқин қадрдонидек кўра бошлади, фақат… Фақат уни ўзининг ҳаёт китоби билан таништираётганида айрим саҳифаларини юлиб олди. Кундан кунга ўзини маҳв этиб бораётган бедаво дарди ҳақида ғойибдаги дўстига ҳеч нарсани айтмасликка қарор қилди. У мендан узоқлашиб кетади, деб ўйладими, унга ачина бошласа, ўзини хўрлангандек ҳис этишиними ёки шунчаки унинг сиқилишини истамадими, хуллас, хасталиги ҳақида унга лом-мим демади. Аммо куни кеча бўлиб ўтган дилни хун этувчи суҳбатдан сўнг…
Зулайҳо шунчаки толиқдим, ўтиб кетади, деб ўзини ҳар қанча аврашга уринмасин, ишончи, барибир, панд берди.
. Шифокорга боришдан бошқа илож тополмади. Тўғри, шифокор унга деярли ижобий гаплар айтди. Бироқ, негадир, Зулайҳонинг дилидаги ғашлик тарқамади. Гўё шифокорнинг кўзларида ачиниш ҳиссини туйгандек бўлди. «Ҳозир тасалли учун шундай деяпти, эртага анализларнинг натижаси аянчли чиқса керак», деб ўйлади. Эртага натижаларни билгани келишини айтганидан сўнг шифокорнинг жавобидан ҳам чиройи очилмади, уйига келиб ҳам кўнгли ёзилмади. Руҳиятидаги тушкунлик ўз кучини кўрсатди. Ич-этини ея бошлади. Ниҳоят, кун ботиб, у ҳам интизорлик билан, ҳам юрагини ҳовучлаб кутаётган дамлар етиб келди. Кун бўйи айнан шу лаҳзаларни кутиб ўтирганига қарамай, компьютерини ёқаётган паллада тўхтаб қолди. Унинг нима дейишини ўз назари остида чамалаб кўрди. Унинг бедаво касалини билганидан сўнг Тўлқин ҳам аксарият танишларидек ундан йироқлашиб
кетармикан, ёки аксинча, ёнида булиб, хакикий дустлик, эхтимол, кузга куринмас ип билан богланган риштанинг кучини курсатиб берармикин? Хуллас Зулайхо иккиланиб компьютерини ёкди. Интернетдага дусти виртуаль оламда экан.. Ич ичидан кувонди.
- Салом!
Одатдагидай Зулайхо хали унгланмасиданок Тулкин унга салом йуллади.
- Ассалому алайкум!
-Ва алайкум ассалом! Кун кандай утди ?
- Ёмон.
- Нима булди? Тинчликми?
- Сиз б.н жиддий гаплашиб олмокчийдим. Факат хазиллашяпти деб уйламанг, илтимос.
- Хуп, айта колинг, нима булди, шоширтириб куйдингиз-ку одамни.
- Тулкин ака, мен... Халиги... Менинг исмим Феруза эмас, Зебо.
Аслида Зулайхо асл исмини айтмокчи эдию, аммо негадир тагин ёлгон гапириб юборди. Юрагининг бир четида хамон теваракдан, одамлардан яширинишга булган иштиёк хар доимгидек буй курсатганди.
- Зебо ?! 
- Ха, олдин сизга ишонмагандим. Уз шаънимни уйлаб, ёлгон гапиргандим, кейин эса... 
- Кейин ишончингизни козондимми ? 
- Ха, аммо айтолмадим, хафа буласиз, деб уйлагандим. Аслида буларнинг хозир унчалик ахамияти йук. Энг мухими...?
Кечиринг мени!
— Феруза!
94👍16🔥12🕊4🐳1