ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41K subscribers
4.68K photos
4.09K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#ижара_ҳаётлар

30-қисм


Миямга қон қуйилгандек бўлди. Ема, ичма пулингни тийинигача йиғ. Хоним уни индамай абаротига қўшсин. Оҳ, қандай гўзал бу олам бир қаранг. Хўш бунча гапдан сўнг мен бу хотинга бир нарса дея оламанми, йўқ!

“Аммо у пул менга зарур!” ,-дедим оҳангимни бироз рахми келсин деб пасайтириб.

“Сен ишлайвер. Биринчи тушган пулдан қанча қолса... шундан бераман. Мен ҳам Светани харажатлари деб қанча пул тикдим . Туш кўрибманми бунақа бўлиб кетишини?”,-деб менга пулимни бермаслик учун ўзининг хатоларини шикоят қиларди.

Ишқилиб, уй сенга қоладику ваъдаси билан пулларим ухлатмаса бўлгани. Бўлмаса у уй бир шаклда номимга ўтса, қандай олади уни бир ўйлаб кўрсин.

“Уйдагиларни нима қиламиз?”,-дедим жонга теккандек сўраб.

“Света ўлгир, уйни номига ўтказганда қандай иккинчи меросхўрни кўрсатмай кетган билмаяпмиз. Давлат идоралари ҳам ҳайрон. Кўринишда Света уй эгаси деган хужжат бор экан. Лекин вақти замонида у уйнинг асл эгаси, ўзбек одам неварасини ҳам меросхўр сифатида кўрсатган”,-деб очиқлик киритди.

“Айтмоқчисизки, у уйдаги кишининг ростдан ҳам у уйга даъвогарлиги бор...”,-деб ўйланиб қолдим.

“Билмаймиз ҳали аниғини... ҳозир бир нарса дея олмайман?”,-деб ич тортди.

“Феруза опа унда мен у уйда қолиб нима қиламан. Ҳар кун худди...”,-деб ўзимни тушунтирмоқчи бўлдим.

“Сенинг ақлинг пастми, Баҳор? У уй бизники! Керак бўлса охиригача курашамиз”,-деб бақириб берди.

Яна бир нарсалар демоқчи бўлдим фақат телефони жиринглади. Мени қўли билан “кишт-кишт”,дегандек хонасидан қувди.

Ичимда бу уй қанча бўлиши мумкинки, бунчалик ёпишди бу аёл деб ўйладим. Интернетга кириб, Светанинг уйи ва яшайдиган манзили ҳамда биринчи қаватлигидан, нархига қарардим. Агар яна озроқ таъмирлаб сотса, нархи янада ошиши мумкинлигини кўриш мумкин.

Кам пул эмас эди. Йўқ жойдан сизга бир уй қоладиган бўлса, нега бўлмасин деган фикрга боради киши. Ҳатто уйни бир катта дўкон ёки бир неча кичик дўконларга бўлиб ижарага берса бўларди. Хуллас у уй ҳар қанақасига фойда эди.
Аввалги фикримда қоламан. Бу иш Феруза опа учун биринчиси эмас, ҳатто дугонаси ҳам буни тасдиқлаган эди. Ҳаммма нарсага тупуриб кетаман десам, ичимдаги бир овоз шунча пулинг ва вақтингчи, дерди. Бошқа уйга чиқсам яна харажат. Ўқишим тугашига 5-6 ой қолди. Унгача бу уй масаласи ҳам ҳал бўларди.
Яна кечгача ишлаб, чарчаган кунимдан бир кун бўлди. Ташқарида мени кутган Абдулазизни кўриб, ҳаёрн қолдим.
“Бирор нарса бўлдими?”,-деганимда, Абдулазизнинг икки гапни бир-бирга қўшиб айтишга уялгандек турарди.
“Шунақа кеч чиқасизми ишдан?”,-деди
“Ишга қараб”,-деб айтишга айтдимда, дарди нима экангига қизиқардим.
“Уйга кетяпсизми?”
“Hm”
“Юринг кузатиб қўйман”,-деди.
“Овора бўлманг. Икки кўча нарида тураман”,-деганимда, гапга кирмай мен билан бирга юриди.
Уй олдигача ҳар хил мавзуда гаплашдик. Аммо аниқ бир гап айтмади. Ҳаводан, сувдан гаплашиб йўл якунланганди. Уй чироғи ёниқ эди.
“Кузатиб қўйганингиз учун рахмат”,-деб у билан хайрлашмоқчи бўлдим.
Курткасининг ички чўнтагидан бир атир гул чиқарди. Лекин бечора гул, гул бўлаганига пушаймон бўлганга ўхшарди.
“Бу нега ?”,-дегандим кўзим уй балконида тамаки чекаётган Тимурга тушди.
Бефарқ кўринишга ҳаракат қилиб бизни кузатиб турарди.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
148🔥44😇26👏14🙈8👍3🤨2
#ижара_ҳаётлар

31-қисм


Ажиб ҳислар бор дунёда, таърифи ва тасвири ўзга. У ҳислар доим ўзига ойна қидирар экан. Худди инсон ўз аксини кўргандек, туйғу ҳам қаршилик кўргиси келади. У қандай севса, севгани уни шундай севишини ва буни энг кўп унга маълум қилишни истар экан.


Фақат ҳар ўйинда бир ўйин бузар бўлгани каби ҳар туйғуда ҳам жавоб кутилгандек бўлмайди. Абдулазизнинг соф туйғусига ишонсамда, унга бера оладиган жавобим йўқ эди. Қўлидаги титраб тутган атир гулини олсам умид боғлаб мени бошқача тушунмас эканми деган хаёлга бориб қолдим. Бошқа томондан эса, Тимурнинг олида ҳам кулгули вазиятга қолгим келмаганди.



“Бироз сўлиб қолди. Лекин жуда яхши кўриб танлагандим”,-деди бечора гулининг кўринишидан ноқулай бўлиб


“Гул учун рахмат. Уни курсдошлигимиз ва дўстлигимиз ҳурмати оламан...лекин...”,-деб гапни тугата олмадим.


Чунки яна бироз гапирсам Абдулазиз худди ҳушидан кетадигандек ёки йиғлаб юборадигандек турарди. Гулини қўл чозиб олдим. Бечора бошини эгиб тушундим дегандек қилди. Кўп турмай хайрлашди ва кетди. У кетар экан, ичимда виждоним қийналгандек бўлди.


Аммо Баҳор бир қизни минг киши севади, лекин қиз бир кишини танлайди, деб ўзимни овутдим. Балконга яна кўз ташладим Тимур йўқ эди. Келиб –келиб, мен келган пайтда сигарет чеккиси тутиб чиққанини қаранг. Ундан қўрққанимдан эмасда, менга номардларни мисол келтиргани ёдимга тушиб, кўнглим хира бўлганди.


Уйга кирганимда ширин овқат ҳиди келди. Наҳотки Жасминахон овқат қилган бўлса. Сўнг унинг узун тирноқларини эслаб, юзим буришди. Тўғри хонамга қараб юрдим. Ҳар қанча оч бўлмай, улар билан ошхонада тўқнашишни истамадим.

Ювиниб –кийинганимча овқатланиб олишсин деб кутдим. Наргиза дугонам қўнғироқ қилди. У билан анча сухбатлашиб, мажбур сув олиш ва ҳеч бўлмаса хонамга бирор егулик олиб келиш учун чиқдим. Йўлакда юрганимда меҳмонхонадан овозлар келарди. Демак ошхона бўш деб хурсанд бўлдим.


“Мен ҳам кутмагандим Наргиз..”,-деб телефонда ҳали ҳам Наргиз билан Абдулазизнинг ҳолатини муҳокама қилардик.



У менга бир нарсалар дер ва мен унга қулоқ осгандек бўлиб, аслида ақлим бошқа томонда эди. Ошхонада ҳали ҳам қозонда бир нарса пишарди. Ичимдаги шайтон қозонни очиб қара десада, ўзимни тийдим ва


“Унақа ишларга ҳозир вақтим йўқ биласанку”,-деб бир томондан Наргизга жавоб берардим.



Газага кичик товани қўйиб унга ёғ солдим. Бўйнимга қўйган телефоним тушмасин деб бошим ёнга эгилганди. Икки дона картошка арчиб, ювдим ва тўғраб товага солдим. Суви борлигидан ёғ чирсиллаб овоз чиқара бошлади. Қўрқиб бир –икки қадам босдим. Фақат бировни оёғини босганим ва оғизга олиб бўлмайдиган ҳақорат эшитганим бир бўлди.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
154👍40🔥34😇21👏6🕊1😍1
🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
8
Мен Исломдан хабарсиз оилани қизи эдим. Шу атрофадаги қишлоқда ўсдим. Бир кун овқат пиширдим. Йўқлигимда мушук боласи овқатни еб, қолганини ерга тўкибди. Қаттиқ асбийлашганимдан жахл устида мушук боласини ерга уриб абжағини чиқариб ташладим. 
Буни қандай қилдим? Шу қадар раҳмсиз жонманми? Инсон овқатни деб, бир бечора жонни нобуд қиладими? Исломни билмагунча инсон инсон эмас, ваҳший бўлар экан. 
Мен Исломни билмаганим, Аллоҳни танимаганим учун шундай шафқатсиз иш қилиб қўйдим. Кўп ўтмай турмушга чиқдим. Ўзимни бахтли санардим. Бир ўғил кўриб, уйимиз янада обод бўлди. Ўғлимни жуда севар, еру-кўкка ишонмас, асраб авайлардим. Секин секин улғайиб тўққизга қадам қўйди. Лекин бунгача унга ҳеч нарса ўргатолмагандим. Ўзим Исломни билмасам, ўғлимга нима ҳам ўргатардим. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини ўргатсам бўлмасмиди? 
Болам эшакка минишни яхши кўрарди. Биз уйда йўқ пайтимизда эшак билан ўйнаш учун ипнинг бир учини эшакнинг белига, бир учини ўзини белига боғлаган. Қишлоқ кучуклари келиб хургач, 
эшак жон-жаҳди билан югурган ва ўғлимни судраб кетган... 
Оҳ ўғлим! Пора - пора бўлган болам! Ҳар бўлагини ҳар ердан териб тўпладик. Ўшанда лоп этиб мушук боласи кўз олдимга келди. Шунда ҳайвоний, балки ҳайвондан ҳам паст иш қилиб қўйганимни англадим. Раббимдан авф сўраб, намоз ўқий бошладим. У мушук боласини қасосини мендан олганди. Золим Аллоҳ ҳузурида азобланади. Буни Исломни ўргангач англадим. 
Сиздан ўтинчим, ҳеч бир ҳайвон, ҳеч бир инсонга азоб берманг, зулм этманг! Чунки Аллоҳ мазлум томонда бўлар экан. Мен буни гувоҳи бўлдим. Мен виждон азобида яшаяпман. Бу азобларнинг оғири ва дардлисидир. 
Қачонки мушукча кўрсам, мен ўлдирган мушук боласи ва жондан суйган боламни эслайман. Кўз 
ёшларимни тутиб туролмайман...
😢15167🔥18💔9🌚6🤨1
ХИЁНАТ

Бир танишим Россияда ишлаб келиб,
чиройли қизга уйланган эди.
Келин ишламайди, кечгача уйда ўтиради.
Йигит эса бозорда дўкон очиб, савдо
қилади. Бир куни у телефонини
йўқотиб қўйиб, янги сотиб олибди.
Уйга борганда, бир мазза қилиб
кулай деб, янги сим-картасидан
хотинига смс ёзибди. 
"Салом, гўзал қиз! Мен сизни 
кўрганимдан буён
ҳаловатимни йўқотдим. Эрингиз
борлигини билсам ҳам, ўзимни қўлга
ололмадим. Номерингизни берган
дугонангиз "Эрини қаттиқ яхши
кўради, яна бир балони бошлаб
юрманг" деганди. Албатта, бахтли
ҳаётингизга аралашгим йўқ. бироқ
сизга бўлган ҳиссимни у дунёга олиб
кетмасдан, сизга билдириб қўяй
дегандим.Қани эди, сизга эришиш
имкони бўлганда...". Тез орада
хотинидан жавоб келибди. 
"Ёқимли
гапларингиз мени бефарқ
қолдирмади. Номеримни қайси
дугонам берганини айтсангиз, балки
дўстлашиб кетармидик. Кимлигини
айтмасангиз, менга бошқа СМС
ёзманг"
Хотинидан бунақа жавобни кутмаган
куёв хотинига янги телефон, янги
номер ҳақида айтгиси келмабди.
Кечқурун уйга борса, хотини хурсанд,
ҳар кунгидан бошқачамиш. 
"Нима
бўлди" деса, 
"Эътибор берманг,
шунчаки" деб жавоб берибди.
Эртасига СМС суҳбат давом этибди.
Куёв ишга бориб ўтирса. унга
хотинидан СМС келибди. 
"Яхши йигит,
хафа бўлдингизми? Дамингиз чиқмай
қолди. Дугонам "эрини севади" деб
дугонам адашибди. Эримни
севмайман. Шунинг учун ўзингизни
таништиринг, балки шанс бўп
қолар..."
"Яхши қиз, жудаям хурсандман.
Бахтдан нима дейишни билмай
қолдим. Исмим Дамир",-деб жавоб
ёзибди куёв. 
"Меники Матлуба.
Овозингизни эшитгим келяпти ёки
расмингизни юборинг",-деб жавоб
келибди хотинидан.
Куёв ўзини йўқотиб қўйибди ва
ёнидаги дўконда ишлайдиган сотувчи
қиз билан гаплашиб, унинг йигитини
расмини юборибди. 
"Вой, сизни аввал
кўрмаган эканман. Бироқ сизни
тушимда кўрганман, балки
учрашармиз. Мени "омадсиз" эрим 3
кунга меҳмонга кетяпти",-дебди
хотин. 
"Жудаям хурсандман,
кечқурун соат 7да такси юбораман.
Мен билан 3 кун мехмонхонада
туришга розимисиз?" дебди йигит.
"Шуям саволми? Бўлмасамчи! Агар
эримдан ажрашсам, менга
уйланасизми?" деган ёзув келибди
хотиндан. 
"Албатта! Фақат ноқулай
савол. Нега эрингизни ёқтирмайсиз?
Узр-у, сизни қониқтирмайдими?" деб
жавоб ёзибди эр. 
"Йўқ, яхши. Фақат
омадсиз, иши юришмайди",-деб
жавоб берибди келин. 
"Ҳа, лекин
эрингизни иши юришиб, ўзини тиклаб
олса, мени ташлаб кетмайсизми?"
дебди куёв. 
"У туяни думи ерга
текканда бойийди", -деган СМС
келибди келиндан.
Шу ерда сабри тугаган куёв нима
қилишини билмай, телефонни
ўчирибди. Узоқ ўйланиб, қайнотаси
ва қайиноғаларига бўлган воқеани
айтиб, СМСларни ўқитибди (ҳар икки
томоннинг қадрдони бўлганим учун
мени ҳам чақиришди. Буни устига
ўртага турган ерим бор эди). Жудаям
тортишув бўлди. Келиннинг яқинлари,
қизлари буни синаш учун ёзган
дейишса, куёв томон аксини айтди.
Ҳаш-паш дегунча, кеч кирди. Келинни
такси олиб кетадиган ерга бордик.
Келин ўша ерда экан. Уятдан ерга
кириб кетай деган қизнинг отаси лом-
мим демай, қизини машинага
ўтқазиб олиб кетди. Биз куёвникига
бордик. Нега бунақа бўлганини
гаплашаётганимизда, куёв янги
СМСни кўрсатди. Келин: "Дамир,
вақтинчалик учраша олмаймиз. Отам
жудаям қаттиқ оғриб қолибди.
Барибир учрашишдан умидимни
узмайман. Матлубангиз" деб ёзибди.
Йигит қайнотасини уйига бориб
жанжал кўтармоқчи бўлди. Базўр
босдик. "Мени айбим нима? Уни яхши
кўрганимми? У билан ажрашиш осон,
лекин бунақа аёлларни жазолаш
керак. Индамай қутулиб
кетаверадими?" деди у алам билан.
"Энг осони Худога солинг! Аллоҳ ўзи
жазосини берсин! Ёпиғлиқ қозон
шундай қолсин, Ҳар қалай отаси
обрўли одам. У сизга ёмонлик
қилгани йўқ. Қизи тарбиясиз экан,
уям бунақа фарзанд хоҳламаган"
дедим. Лекин куёв бунга маъқул
бўлмади.
Хулоса, бундай ноқобил фарзанддан
Аллоҳнинг ўзи асрасин.
230😢107🔥32🤨17👍6💘5🙈4😇2
ФИРИБ УСТАЛАРИ ёхуд кар-соқов фожиаси… (Реал воқеаларга асосланган)

* * *
Нима бўлди-ю, бир пайтлар бозорда ҳаммоллик қилиб базўр чориғини судраб юрган Темирвой бирданига бойиб кетди. Ҳа энди, бозордан-бозорга чопди, уни бунга, буни унга уриштирди. Ишқилиб, мўмай пул орттирди…
Аммо бу камдек туюлаверарди. Тўғриси, атрофдагиларнинг саройдек қўша-қўша уйларини, машина олиб машина сотишларини кўрганда ҳар гал ичи куярди.
— Йўқ, етар, — деди кунларнинг бирида ўзига ўзи, — Ортиқ бундай яшаб бўлмайди. Бирор йўлини топишим керак…
Ўйлай-ўйлай, яқин дўсти Султон қассоб ёдига тушди.
— Ҳа-а, ўшаям чойхонада нуқул ҳаётдан нолигани-нолиган, — кўнглидан ўтказди Темирвой бироз жонланиб. — Сўйган сигир-новвослари қопламаётгандир-да! Қани, бир юрагига қўл солиб кўрай-чи, ажабмас, бирор жўяли гап айтиб қолса!..
Темирвой бозорни йиғиштириб тўғри дўстининг қассобхонасига йўл олди. Хайрият, қош қорая бошлаганига қарамай, кетиб қолмабди.
— Оғайни, бир маслаҳатли гап чиқиб қолди, — деди Темирвой салом-аликдан сўнг. — Шунга… Сенинг олдингга келавердим.
— Нима маслаҳат? — оғир гавдасини ўриндиққа ташларкан, дўстига маъноли боқди Султон. — Биронтасининг семиз моли бормикан?
— Э, қанақа мол?.. Мана шу пичоғингни кўтариб умрингни ўтказяпсан сенам менга ўхшаб. Қани энди пичоғинг мой кўрса… Шундай ўтаверамизми?.. Қара, шаҳарда яшаб калласини ишлатганлар бирпасда бойиб кетишяпти!..
— Нима бўпти бойиса? Қандини урсин!.. Сенга нима?
— Ие, яна тушунмайди-я!.. Бизам бирор йўлини топсак, қўлимиз пул кўрса дейман!..
Султон қассоб ўйга толди. Хумдай бошини уёқдан-буёққа чайқай-чайқай, ниҳоят Темирвойга юзланди.
— Гапинг тўғри, — деди у дўстининг кўзларига тикилиб. — Қиламан деса ҳозир қанча ишларни қилиб юборса бўлади. Фақат… Каллани ишлатиш керак-да, оғайни, каллани ишлатиш керак!.. Бусиз бўлмайди.
— Менам шунинг учун ёнингга келдим-да! — бирдан жонланиб ўрнидан туриб кетди Темирвой. — Қанча ўйлаб бош қотирсам ҳам ҳеч иш чиқмаяпти.
— Э, сенам юрибсан-да бозорчиман деб! Шундай йўлини топишимиз керакки, чўнтакларимиз пулга тўлсин-у, аммо…
— Нима аммо?..
— Ўзинг биласан, ҳозир солиқ деган бало бор. Ана шундан сал чўчийди-да одам!.. Масалан, бирор фирма очсанг-у, солиғи оладиган фойдангдан ошиб тушса, унда нима бўлади?.. Борингданам айрили-иб, чув тушиб қолаверасан… Э, тўхта, бир йўли бор.
— Хўш, хўш, — умид билан Султонга боқди Темирвой. — Айт!..
— Россиядан ёғоч суриб келиш мумкин. Менинг бир-иккита «канал»ларим бор… Фақат… Боя айтганимдай, солиғиям отнинг калласидай бўлади… Эҳ, қаёққа бошингни тиқма, солиқ, солиқ!..
— Наҳотки, шу… Солиқдан қочишнинг имкони бўлмаса?.. Энди тўхта, мениям каллам ишлаб кетди… Биз-чи, фирма очишимиз керакми, керак… Бусиз барибир рухсат беришмайди… Ўша фирмани бор-ку, бировнинг номига очамиз…
— Каллангга қойилман! — дўстининг елкасига шапатилади Султон. — Худди шундай қиламиз… Фирмани… Менинг бир Мамат деган қўшним бор. Кар-соқов. Пенсиясини у ойдан бу ойга зўрға етказиб кун кўради… Ана ўшанинг номига очамиз…
— Рози бўлмаса-чи? Уям аҳмоқ эмасдир?!
— Бе, қўлига беш-тўрт сўм тутқазсанг, қандай рози бўлганини ўзиям билмай қолади. Қолаверса, қўшнисиман, ишонар, ахир!?
— Ҳа, гапинг рост. Қўшни бўлганинг айни муддао. Ишончини қозониш осонроқ кечади… Биласанми, яна каллам ишлаб кетди. Фирмани очишга очамиз, лекин солиғини тўламаймиз. Анави банкирниям қўлга оламан мен… Кўрибсанки, чўнтаклар қаппайгач, Россия томонларга жуфтакни ростласак ҳам бўлаверади…
— Тўппа-тўғри, вагонлаб ёғоч суриб келгандан кейин қаппаяди-да! Бу ерларда яшашнинг ҳожати қолмайди. Қани, мен дўконни ёпай, шу ишни би-ир ювамиз иккаламиз!..
* * *
Қоронғи тушгач, ширакайф ҳолда икковлари Маматнинг ҳовлисига кириб боришди. Султон анча йил ёнма-ён яшагани учунми, Маматнинг тилини яхши биларди. Кўз очиб юмгунча мақсадини тушунтирди. Ҳар бир имосини Темирвойга «таржима» қилиб туришниям унутмади. Мамат охири рози бўлди шекилли, боши билан «хўп» ишорасини қилган заҳоти, Султон чўнтагидан тахи бузилмаган бир даста беш мингталик чиқариб унинг қўлига тутди. Ва бу хамир учидан патир эканини уқтирган бўлиб, учта бармоғини кўрсатди. Темирвой билдики, дўсти Маматга кейин яна уч бойл
123😢26🔥19😇7🕊6👍4🌚3😍2
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ФИРИБ УСТАЛАРИ ёхуд кар-соқов фожиаси… (Реал воқеаларга асосланган) * * * Нима бўлди-ю, бир пайтлар бозорда ҳаммоллик қилиб базўр чориғини судраб юрган Темирвой бирданига бойиб кетди. Ҳа энди, бозордан-бозорга чопди, уни бунга, буни унга уриштирди. Ишқилиб…
ам шунақа бешмингталикдан беришни ваъда қилди.
— Ана иш битди, — деди кўчага чиқишгач Султон. — Кўрибсанки, Мамат тўрга илинди. Биз фирмани ўшанинг номига очамиз. Солиқчилар келсаям, уни ушлашади, ҳи-ҳи-ҳи!..
Эртаси куни ишлар юришгандан юришди. Маматни ёнларига олиб улар янги фирма очишди. Бу фирма фақат савдо-сотиқ учун мўлжалланганди…
Ишлар битгандан сўнг Султоннинг ўзи банкир таниши Неъматали аканинг ҳузурига чопди. Чунки энди кредит ундиришнинг ҳаракатини қилиш лозим эди.
— Жон ака, сизниям бола-чақангиз бор, — юзларига фотиҳа тортиб юмшоқ ўриндиқларга ўтириш асносида Султон банкирга илтижо аралаш боқди. — Қуруқ қўймайман. Беш миллион кредит берсангиз бўлди. Ўн фоизини нақд қўлингизга топшираман. Гап битта, Худо битта…
— Бу нима деганинг? — ўрнидан туриб кетди банкир пул миқдорини эшитгани ҳамоно. — Шунча пулни қандай бераман сенга?.. Ҳазилакам пулми бу?!. Қўй, бошимни қотирма!..
Султон ваъда қилган фоизни камроқ айтганини ҳис этиб, янада жонланди.
— Вей, ака, шунча пайтдан берисига салом-алик қилиб келяпмиз. Юзимиз йўқми?.. Россияга бир марта бориб келай, тағин бошқатдан рози қиламан сизни… Э, ҳар бориб келганимда сизнинг ҳам улушингиз бўлади. Агар алдасам, юзимга туфлаворинг!..
— Шунақами? — энди банкир юзлари беихтиёр ёришиб, қайтадан ўриндиққа чўкди. — Мендан қочиб, алдаб қаергаям борардинг? Биласан-ку мени!.. Бўпти, гапингда турсанг бўлди… Эртага ҳужжатларни расмийлаштириб келавер, пулингни бервораман!..
— Яна бир гап бориди-да, ака!.. — деди Султон бўшашган кўйи.
— Оббо, гапир!.. Намунча чайналмасанг?
— Ўзингиз тушунасиз… Дўст бор, душман бор… Одамлар эшитса, фалончи давлатдан шунча пул олибди, бойиб кетибди… деган гап-сўзлар кўпайиши мумкин… Оёққа болта урадиганлар ҳам йўқ эмас, ака!..
— Нима дейсан? Гапнинг индаллосини айтсанг-чи, қизиталоқ!..
— Шу… Кредитни бошқа бир танишимнинг номига расмийлаштирсам девдим… Ўзингиздан қолар гап йўқ…
— Бу нима деганинг?.. Эртага қарзни ундиролмай югуриб юрмай орқангдан!..
— Нималар деяпсиз, акагинам?.. Гапидан қайтган… Ҳали айтдим-ку!.. Бу… Энди… Фирмамизнинг каттаси… Барибир…
— Фирма сенинг номингдамасми ҳали?..
— Ҳамма гап шунда-да!.. Ҳозир замонни кўриб турибсиз. Таваккал қилиб бўларканми?.. Сизминан бизга нақди дуруст, тўғрими, ака?.. Шунга… Фирмани бир қўшнимнинг номига очдим… Лекин пул менинг қўлимдан ўтади… Шундай экан, улушдан хотиржам бўлаверинг!..
— Бўпти, розиман, билганингни қил!..
* * *
— Бунақаси ҳаётда бўлмаган! — Султон Темирвойникига кирибоқ кафтларини бир-бирига ишқалади. — Ҳаммасини тўғриладим, оғайни!.. Эртага кредит чўнтагимизда бўлади…
— Наҳотки, кўндирган бўлсанг?..
— Кўнмай қаерга борарди? Пулнинг дарагини эшитгандан кейин бўшашди-қўйди баттол!..
— Боплабсан, дўстим!.. Ана, хотин ошни дамлаб тайёр қип турибди. Худо хоҳласа, эртага йўлга тушармиз-а?..
— Ҳа, — кўзларини айёрона қисди Султон. — Пулни белга туямиз-у, қаердасан Россия деб йўлга тушамиз… Лекин-чи, кредитниям анави найнов Маматнинг номига расмийлаштиришим зўр бўлди… Мана шунақа гаплар, акаси! Юрибсан-да сенам аканг бозорчи деб!..
Темирвой айбдорларча бош эгди. Шу тобда у дўстидан жуда-жуда мамнун эди…
* * *
Жиноят қидирув бўлими терговчиси Нусрат Маманқулов боягина келиб тушган аризани кўздан кечираркан, қайта-қайта бош чайқаб қўйди.
— Вой, фирибгарлар-эй! — деди овоз чиқариб. — Бунақасини умрим бино бўлиб ҳали кўрмагандим. Оббо ярамаслар-эй!.. Сержант Облоқулов!..
Чақирган заҳоти остонада баланд бўйли милиционер пайдо бўлди.
— Чақирдингизми, ака?
— Ҳа, чақирмасам, кабинетни бошимга кўтариб бақирармидим?.. Буёққа ўтиринг-чи!..
Сержант терговчи кўрсатган ўриндиққа итоаткорона ўтириб буйруқ кута бошлади.
— Ҳозир Қовунмаҳаллага борасиз-да, — деди терговчи босиқлик билан. — Мўллаев Мамат деган кимсани менинг олдимга бошлаб келасиз.
— Анави… Кар-соқов Маматми?
— Худди ўша. Тилини биласизми ўзи?
— Билмасам, қўл бор-ку, ака! — кулди сержант. — Тинчликмикан ўзи?
— Афсуски, тинчлик эмас. Ўшанинг устидан солиқчилар хат беришган судга. Суд эса, бу ишни тўғридан-тўғри кўришни истамади. Бу ерда катта жиноят иси бўлиши мумкин дейишяпти.
— Шунақа денг?.. Бўпти, ҳозир олиб келаман.
— Ўнингизга биронта шер
104🔥24🤨18😁8👍7🌚2🐳1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ам шунақа бешмингталикдан беришни ваъда қилди. — Ана иш битди, — деди кўчага чиқишгач Султон. — Кўрибсанки, Мамат тўрга илинди. Биз фирмани ўшанинг номига очамиз. Солиқчилар келсаям, уни ушлашади, ҳи-ҳи-ҳи!.. Эртаси куни ишлар юришгандан юришди. Маматни ёнларига…
ик олволинг! Ҳар қалай, ёлғиз бормаганингиз маъқул!..
* * *
Солиқчиларнинг хатида ёзилишича, Мамат икки йилдан бери мўмай даромад олаверган-у, умуман солиқ тўламаган… Бу ҳам етмагандай, ҳар гал чақиришганда, елка қисиб ҳеч нарсага тушунмаётганини рўкач қилади, жаҳл билан қўл силтаб ночоргина уйини кўрсатаверади…
— Қизиқ, — бош қашиб хатни қайта-қайта кўздан кечириб чиқди терговчи. — Ҳақиқатан, Мамат ночор яшайди. Лекин… Фирмани қандай қилиб очган? Нима билан шуғулланади?.. Шунча даромад қилса-ю, нега ўзини ночор қилиб кўрсатади? Нега уйини ҳеч қурса таъмирлаб ололмайди? Нега ҳар куни дўкондан қарзга ароқ олиб ичади?..
Мана шу саволлар терговчини гўёки боши берк кўчага олиб кириб қўйганди…
Бир ҳафта ичида у фирма ҳужжатларига қўйилган Маматнинг имзосини ҳам экспертизадан ўтказиб кўрди. Ҳаммаси жойида. Ҳеч қандай қалбакилик йўқ…
Хўш, унда… Гап қаерда?.. Наҳотки, бу иш шунчалар чигал бўлса?.. Тўхта, балки, бирор ярамас унинг номидан иш қилиб юргандир?..
Худди шу савол терговчини ҳушёр торттирди.
— Ўзим бориб қўни-қўшниларидан суриштираман, — бир қарорга келиб ўрнидан қўзғалди у. — Қани, улар нима дейишаркин?..
Хато қилмаган экан. Биринчи қўшниникига кириб суриштиргандаёқ ҳаммаси маълум бўлди. Қассоб қўшниси Султон Мирзаев Россиядан ёғоч олиб келиб сотиш билан шуғулланаркан. Хўш, фирмаси қайси?..
Тажрибали терговчи учун жиноят изларини аниқлаш унчалик қийин кечмади. Айни шу куни Султон ва Темирвойлар бир вагон ёғочни «эга»ларига топшириб, пулни чўнтакка жойлаб Маматни рози қилиш учун уникига киришганди. Терговчи икковини ҳам бир савол билан қўлга туширди.
— Биз ҳам фирмангизга бир вагон ёғочга буюртма берсак бўладими?
Шу саволнинг ўзи айбларини бўйнига қўйиш учун етарли бўлди. Икки фирибгар ҳам тилини тишлаб, Маматга ёвқараш қилганча тош қотди…
ХОТИМА ЎРНИДА
Кейинги воқеалар ўзингизга аён бўлса керак. Инсонларнинг ногиронлигидан фойдаланиб давлат мулкига хиёнат қилганликлари ошкор бўлган Султон ҳамда Темирвойлар нафақат қонуний жазога тортилди, балки, маънавий зарар етказганликлари учун Маматга катта миқдорда товон пули тўлайдиган бўлди.
75🔥31👏19🤨17👍6🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏2819🕊4💯3💔2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏188😢7
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏88🔥3731
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
196-қисм.
- Амин.... -кўтариб ётоққа олиб кирган эрига яна эркаланди Пари
- оббо яна нима эркатой? - Парининг бурнидан чимдиди Амин.
- Яна биров ҳақида сўрамоқчиман! - деди Пари
- Ким экан? - Аминнинг қовоғи уйилди.
-Дил... Дилноза дугонам...
-Парии нима қиласан улар билан қизиқиб. Тинч ҳаётимизда яшаб юрсак бўлмайдим?
-Ахир дугонамку?! - деди Пари ҳам қайсарлик билан. Амин уф тортди. Аслида барибир Пари бир кун булар ҳақида сўрайди деб ҳаммасини суриштириб қўйганди. Шунинг учун қисқароқ бир тарзда Парига тушунтирди
- Улар кўчиб кетишган. Дилноза жуда кучли инфекция юқтирган. Ички органларини базилари‌‌ зарарланган экан. Операция қилишибди.
- Хўш кейинчи?! - бетоқат бўлди Пари
- Ҳозир аниқ қаерда эканини билмайман. Аммо ишон аҳволи анча яхши. Энг муҳими ота онаси ёнида. Секин секин оёққа туради. У ҳам ҳали ҳаётини изига солиб олади. Сен буларни ортиқча ўйламагин хўпми?!
- Хўўп....
Пари Оромхон ҳақида эшитган гапларини сўрамоқчи бўлдию яна фикридан қайтди. Шу аёл сабаб яна ораларида низо келиб чиқишидан қўрқди. Аммо Амин ҳам бу гапларни аллақачпн эшитган cа у ҳам Пари билан ораларида тушунмовчикик бўлмаслиги учун айтишга қарор қилганди
275🔥82👍45👏34😍11🕊1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
197-қисм.
-Пари-гап бошлади Амин - Эшитганмисан йўқми билмадиму лекин кейинчалик орамизда низо бўлмаслиги учун бир гап айтмоқчиман
- Нима гап?
-Ҳабаринг бор Ором кўчиб кетганди оиласи билан...
- Хўш?! - Парининг қошлари чимрилди.
- У афтохалокатга учраб оламдан ўтибди. У ўлгач онаси Салима опа касал эри ва йитти ёшли Омонхонни муруват уйларига топшириб юборибди. Ўзи уйидан фохишахона очган экан. Аммо нас босган жой худога ҳам хуш келмайди. Электир симидан ток чиқиб ёниб кетибди. Эшитишимча ўзи ҳам уй ичида қолиб кетган.
-АСТАҲФИРУЛЛОҲ! - деди Пари қўрқув билан. Кейин кичкинагина болакайни ўйлаб ташвишланди
- Энди болакайга нима бўлади?! Ахир жуда кичкина?
-Оромга берган уйимни қайиб олгандим. Ўша турибди. Бир кун улғайса ўзига бераман. Албатта сен қарши бўлмасанг жоним-деди Амин Парини юзини силаб.
Пари жилмайди
- Нега қарши бўламан. Қисмат бу болага шундоғам кўп жабр қилди. Мен ҳам жабр қилиб гунохга ботмай. Ундан кўра бағри кенг эримни савобига шерк бўламан!
Икки хафтадан сўнг.
Пари қишлоққа ойисини кўргани келди. Бу орада Сабиха хомладор бўлган Алихон билан муносабатлари жуда яхши эди. Алихон Сабихани жуда авайлаб кўнглига қараётганини кўриб Пари ҳам жуда суйинди. Ойиси билан бироз уни буни гаплашиб ўтиргач секин гап бошлади
- Ойи... Бир илтимос қилсам бўладими?
-Гапир қизим, нима илтимосинг бўлса бемалол сўрайвер! - деди Нафосат опа манти тугишдан тўхтаб. Пари ўйчан кўзларини ерга тикди
- Хуморхон.... холани қабрини зиёрат қилмоқчи эдим.
-Онангни қабриними?! - деди Нафосат опа оғир нафас олиб.
- Онам эмас холам. Мени ойим фақат сизсиз ойи! Агар хафа бўламан десангиз бормайман!
- Нега хафа бўларканман? - Нафосат опа кўзларини ёшини артди-Бирга борамиз.
Пари ойиси билан бошлашиб чиқаётганда Алихон ва Равшан келиб қолишди
- Қаёққа?! - дейишди бараварига. Пари бошини ҳам қилиб тураверди. Ўрнига Нафосат опа жавоб берди
- Даданг ва... Хумор холангни қабрини зиёрат қилишга.
Пари акаларим хозир йўқ дейди деб ўйлаб тургани учун елкасидан қучган қўлдан сесканиб кетди. Унга Равшан жилмайиб қараб турарди
- Бирга борамиз!!
Қабристонга бориб аввал дадасини кейин Хуморхоннинг қабрини зиёрат қилган Пари юрагида бир енгиллик хис этди. Ич ичидан яратган ёзган қисматига розилик уфрди.
372🔥120👍41😍22😇14😢12🤨5💯3🕊1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
198-қисм.
Сабиха чет тилларини ўргатувчи курс очган Алухондан икки кундан буён аразда. Нимамиш кўпроқ қизларни жалб этармиш. Алихон шу гапни айтиши билан Сабиха эрини охиригача эшитмай ўрнидан туриб хонадан чиқиб кетди. Мана шундан буён аразда. Бечора Алихон кўнглини ололмай хуноб бўлиб кетди. Сабиха ҳамма ишларини саранжом қилиб уйга кирди. Аллихон деванда телифон ўйнаб ётарди. Сабихани кўриб қаддини ростлаб ўтириб қучоғини очди
- Қани келақол.
Сабиха жавоб ўрнига лабини бурди.
- Яна бир неча соат шундай араз қилсанг яратганнинг қахрига учрайсан! - деди Алихон вахимали овозда. Албатта бу гап хомладор Сабихага тасир этмай қолмади
- Нега экан?!.. - деди овози титраб.
-Расуллулох (с.а.в) айтганларки қай бир мусулмон одам иккнчи мусулмон биродаридан уч кундан ортиқ аразлаб юрса у гунохкор бўлиб қолмоғи мумкин. Айниқса эридан аразласа деганлар! - деди Алихон ўзидан бироз қўшиб. Сабиханинг ҳам тили қичиди
- Ўша эр фақат қизларни ўқитаман деса нима қилмоқ керак экан.
Алихон берилиб кулди
- Жиннивой фақат қизларни ўқитаман демадимку-деди Сабихани қаршиликларига қарамай қучиб. Кейин вазмин оҳангда гапида давом этди-Биласанми нега кўпроқ қизларни ўқитиш керак дейман. Чунки шарқда қизларнинг қисмати жуда оғир. Айниқса бизникидек қолоқ қишлоқларда. Қиз болани ўқишини бузуқликка тенг деб билишади.Ёши Ўн саккиздан ўтиши билан бўйнига қариқиз деган тамғани илишади. Уялмай иккинчи хотинликка ёки беваларга, агар ёши йигирмада бўлса бемалол чолларга сўрашади. Мобода унашуви бекор бўлса ёки гап сўз бўлса ҳамма оёқ ости қилади. Агар қизларни ўқитмасак мана шундай қонун қоида ва бидатлар асносида яшайдиган оми авлодлар кўпаяди. Расуллулох(с. а. в) ҳам айтган "Эй ота оналар агар бир қиз ва бир ўғлингиз бўлса ва фақат биттасини ўқитишга қурбингиз етса баски сиз қизингизни ўқитинг. Чунки қизингиз келажак уммуатни тарбиялайди!" - деганлар. Шунинг учун курсимда кўпроқ қизларни жалб этмоқчиман. Улар ўқисин, тил билсин, ривожлансин.
Сабиха жилмайсада кўзларига мунг чўкди. Ахир ўзи ҳам ўқишни жуда хохларди. Аммо отаси қанчалик эрка қиз бўлса ҳам одамларнинг гап сўзидан қўрқиб ўқитмаганди. Буни сезган Алихон хотинини пешонасидан ўпди
- Фарзандимизни эсон омон туғиб олсанг кейин сениям ўқитаман .
- Ростданми?!
-Рост жоним. Албатта ўқийсан.
- Сизни яхши кўраман! - деди қувонч билан Сабиха.
- Мен ҳам яхши кўраман. Хатто ундан ҳам кўпроқ! - меҳр билан аёлинг қорнини силади Алихон.
355🔥107👍42😍25👏16😇4🍓3
#QISMATIM
MUALLIF NURFARIZ QURBONOVA
199-qism.
Besh yildan so'ng.
Pari ikki yil tinmay duo qilib to'xtovsiz davolanishlar natijasida bazo'r xomlador bo'lib dunyoga keltirgan o'g'ilchasini shaxar xiyobonida aylantirib yurar ekan tanish ovozni eshitdi.
-Muxammadjon sekinroq yugur!
Bu ovizni Pari besh yildan oshiq vaqt eshitmadi ammo bittada tanidi. Atrofga alanglab ovoz egasini qidira boshladi. Topdi, xijobda bo'lsa ham yuzlari biroz ozib o'zgargan bo'lsayam bir qarashdayoq ovoz egasini tanidi
- Dilnozaa?!! - beixtiyor baqirib yubordi.
Dilnoza ham yarq etib Pari tomonga qaradi. Shundog'am uzoq davolanishlar sabab zaxil tortgan yuzi battar oqardi. O'ynab yurgan o'g'lini shart ko'tardiyu xiyobonning chiqish darvozasiga yugurdi.
- Dilnoza to'xta, to'xta! - Parining bolasi yoshi ham gavdasi ham Dilnozanikidan kattaroq bo'lgani uchun ko'tarolmay yetaklab yugurdi
- Iltimos to'xta Dilnoz. Gaplashaylik-dedi ortidan o'g'lini yetaklab halloslab borarkan. Shu payt Dilnoza yoshi kattaroq bir erkakning qarshisidan chiqib qolib beixtiyor to'xtadi
- Nima bo'ldi Dilnoz-dedi haligi erkak hayron qarab-darrov ketamizmi?
- Haligi... Zulfiqor aka... Men...
- Dilnoz... - Pari erkakka ham qaramay bolasi bilan birga Dilnozni quchib oldi-Vanixoyat seni topdim. Xayriyat omon ekansan!!
Dilnozaning oqarib ketgan yuziga qarab boyagi erkak Pariga o'dag'ayladi
- Xoy kimsizsiz. Nega meni xotinimga yopishib olyapsiz?!
Pari bir Dilnozga bir erkakka qaradi
- Bu begonamas... Du.. Dugonam. To'g'rimi Dilnoz?! - dedi dovdirab.
- Shundaymi Dilnoz?! . Agar bu ayoldan bezovta bo'layotgan bo'lsang ketamiz.
Dilnoza chuqur nafas oldi
- Bezovta emasman. U... Meni qishlog'imdan. - Dilnoza dugonam deyolmadi, tili bormadi. Chunki bilardi qilmishlari sabab dugonalikdan batamom ayrilganini.
- Uzur, uzur-dedi boyagi erkak xijolat bo'lib. Keyin Dilnozani qo'lidan o'g'lini oldi-sizlar bemalol. Biz uyoqda bo'lamiz.
Erkak samimiy xolda Parining ham o'g'liga qo'l cho'zdi. Kichginagina Muhammad Mustafo bir oyisiga qarab boraver ishorasini olgach *Yangi amakisi bilan qo'l ushlashib ketdi.
Ikki dugona bog'dagi o'rindiqqa o'tirib uzoq jim qolishdi. Ikkisida nima deyishni, nimadan gap boshlashni bilishmasdi.
326🔥84👍36😍25👏19
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
Якуний қисм.
200-қисм.
Пари бироз унғайсизланиб уёқ буёққа қаради. Дилнозанинг ўғлига қараб гап топилганига қувонганча гап бошлади
- Анави болача сени болангми?
-Ҳа.. - деди Дилноз паст овозда. Пари сухбатни яна давом эттирди
- Неча ёш?
-Энди бир ярим ёш бўлди.
-Ҳаа-Пари боя болакайни исмини эшитган бўлса ҳам қайта сўради
- Исми нима?
-Мухаммаджон... Қўйдим. Гарчи бундай исм қўйишга лойиқ бўлмасам ҳам! - деди Дилноза овози йиғидан бўғилиб.
- Эе ундай дема. Меники уч ёшда. Исми Муҳаммад Мустафо. Қара боллаларимиз бир бирига адаш экан! - деди Пари қувноқ оҳангда.
Дилноза бошини эгди.
- Мени кечир.. - деди пичирлаб. - айбдорман олдингда. Иккимизга ҳам насиб қилмаган ва иккимизни ҳам қадрламаган бири учун ҳам ўзимни ҳам сени...ҳаётингни расво қилдим. Ишонсанг ҳар куни тавба қиламан. Сени дуоларимда эслайман, ҳаёлан кечирим сўрайман аммо қани қалбим ором топса...
- Ундай дема. - Дилнозанинг қўлидан ушлади Пари- ҳечам ўзингни айблама. Ҳаммаси яхшилликка, қара ҳозир иккимиз ҳам бахтлимиз. Ким билсин балки қисматимизда бу синовлар бўлмаганда бахтга етолмасдик.
Икки дугона узоқ гаплашишди. Дилноза такрор такрор ўзини айблайвергач, тинмай кечирим сўрайвергач Пари уни бағрига босди
- Мендан узур сўрама. Мен кимманки яратган кечириб тўғри йўлга солган бандасини кечирмайман. Билсанг бу ҳаётда бу ҳикояда энг кўп озор топган сенсан. Мен ҳам неча йиллардан бери сени тинмай дуо қиламан.
Икковлари бироз шундай тургач Пари ичини қизитган саволни берди
- Бояги оадам...эрингми?!
-Ҳа!-Дилноза болаларни мароқ билан ўйнатаётган эрига жилмайиб қаради-Шунча гуноҳларимга қарамай Аллоҳ мени яна бир бор сийлади. Шундай яхши инсонни мени қисматимга битибди. У билан ростдан аёл эканимни меҳрга муҳтож бир ожиза эканимни хис этдим.
Пари яна савол берди
- Амакимларчи улар қандай, аҳволлари яхшими?
- Айтсам ишонмайсан? - кулди Дилноза-Ўғлим тенги синглим бор!
Пари бу ҳабарни эшитиб айниқса Райим фермер cа аёли ҳам шу ерда яшаётганини эшитиб жуда қувонди. Бир бирларига қайта қайта бахт ва омад тилаб телифон рақам алмашиб ҳайрлашдилар.
Пари уйга қайтиши билан жуда чарчаган ўғлини ювинтириб тоза кийимлар кийдириб ўрнига ётқизди. Ҳаддан ортиқ чарчаб қолган болакай дарров уҳлаб қолди.
Амин аёли вағрига кириши билан ўйнаб ўтирган телифонини ўчирди. Ҳар доим айтиб эркалайдиган сўзларини айтди
- Ўзимни жоним. Биласан а сен, мен жуда узоқ кутган бахтсан.
Пари эрининг пинжига тиқилди
- Сиз эса мени қисматимда битилган энг гўзал сатрсиз.
Иккисининг хам юраклар бахтдан сармаст холда уйқуга кетишди.
Тамом. Бу ҳикоя кимгадир манфаaтли бўлган бўлса ҳурсандман. Хато ва камчиликлар учун узр! Муаллиф НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
1.08K👏280👍245🔥84😍42💯30❤‍🔥20🕊138😇7🤗7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24😍4❤‍🔥2
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏186