ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41K subscribers
4.69K photos
4.09K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2811
#ижара_ҳаётлар

26-қисм


Киши эга бўлган ҳар ёмон таржибаси ортидан, бир яхши томонини йўқотар экан. Шундай давр борки, кимдан сўрасанг ё ўз ҳаётидан келиб чиқиб жавоб беради. Ёки бошқадан мисол келтиради.Масалан ёшлик билан боғлиқ қарорлар, қилинган хатолар ва эришилган ютуқлар. Кимдир мен шу ёшимда фалон эдим деса, бошқаси яна қайсидир танишини сизга ўрнак келтиради.

Мен ўзим яшаб, тажриба қилиб келаётган тоифага кирардим. Қоқилсамда, қийналсамда, ўзимдан бошқа мени оёқда тутадиган йўққа ўхшайди. Шу кунларда яшаётган ҳаётим кимлар учундир кулгили яна бошқаси учун эса аянчли бир умрдир.

Тимур билан бу уй учун жангимиз осон кечмаслиги, ҳатто шиддати янада ортиши аниқ. Отасидан калтак емай ўсган бир қиз сифатида, қаршимда мени парчалаб ташлашга тайёр турган бировни кўриш ваҳимали эди. Бироқ бу йўлга чиқиб бўлгандим. Феруза опанинг ҳаражатларини санаяпманда лекин Светага бағишлаган меҳнатим-чи? Шу кучни ва ҳаракатни бошқа ишга сарфласам, ким билади нима бўлардим. Лекин ҳозир ундай бўлса, бундай бўларди деб, ўтиб кетган поезд кетидан қувишнинг бир фойдаси йўқ.


“Агар яна бир бор уй меники ва истаганимни қиламан деган хаёлда иш тутсанг... ўзингдан кўр”,-деб ўзича таҳдид билан огоҳлантираётган эди.

Кўзларига тик қарадим. Қўрққанимни ҳозир билса мени баттар эзиши аниқ. Шунга ичимдан ҳайиқиш ва ҳадик бонг урсада, юзимдаги кинояли табассумни ҳеч канда қилмадим.

“Ўзинга кўп эрк берма. Сенга ўхшаганлардан қўрқсайдим... бу йўлга чиқмасдим”,-деганимда, қўлимни қаттиқ қисиб олди.


“Ҳаддан ошиқ жасорат, бошга кулфат дейишган. Эҳтиёр бўл!”,-деди у ҳам ўз босимини ва қўрқувини янада такидлаш учун.


“Жасорат –мардни иши. Мардлик эса жисмоний кучи етмагангга зўравонлик қилиш эмас!”,-деб қўлини ишора қилдим.


Бир неча сония кўзларимга жиркангандек қаради-да, сўнг ўтирган ерига қараб юриди. Фақат кетар экан шу жумлаларни айтди.


“Сен ҳали номард кўрмабсан!”


Баҳор гапдан ортда қоладими?


“Номард деганинг... бировга қўрқув солишми?”,-дедим менсимай.


“Нтс, номард юрагингни олиб...ҳар гал кўзинг ичига қараб, уни чил-парчин қиламан деб таҳдид қилган бўлади”,-деди қўли билан худди бир нарсани эзиб ташлагандек.


У бу гапни айтганида ичимдан ёмон ҳислар ўтсада, ўзимни тетик тутиб туришга ҳаракат қилардим.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
129🤨54👏30🔥22👍16🌚6😍5🕊1
#ижара_ҳаётлар

27-қисм

Ўзига бино қўйган ва кучини фақат билагида деб ўйлайдиган йигитлардан яна нима кутиш мумкин? Хонамга қайтсамда, хаёлимда худди бир жодугарнинг қарғишидек жумлалари айланарди. Бировни севиб шундай оёқ ости бўлган кунинг ўл, Баҳор! Ўзимга турли талкин ( буйруқ)лар бериб, бир бошқа жинс вакили таъсирига тушмаслигимни уқтирарадим.


Тўғри йўл чизган эдим ўзимга. Фарҳодни кучини нима қиласан Баҳор? Унинг ижтимоий табақасидан ва молиявий имконидан фойдалан.Тимур гаплари истасам, истамасамда юрагимга оғир ботганди.Шундан бўлса керак жаҳлдан хаёлимга ҳар гап келаверарди.

Сессиям яқин, дарсларимга бор диққатимни беришим ва яхши баҳолар олиб шу ўқишни ҳам тугатиб олишим керак. Инфарматика бўйича бакалавар, ахборот техналогияда эса, магистратура ўқиётган эдим.

Хонада стол- стул йўқ эди. Ётоқ устида ўтириб кичик комютерим ва дафтар- китобларимни ёйиб олдим. Эшик жиринглади. Бироздан сўнг эса Жасмин деган қизнинг овози эшитилди. Хиринглашиб, иккаласининг эркаланганини эшитиб асабларим баттар бузилди.

Буларнинг уйда бошқа биров бор ёки йўқлиги билан иши умуман бўлмас эканда? Ҳатто қулоғимга қулоқчинни тақиб, дарсларимни қиламан десамда, баланд қаҳқаҳа-ю, орада тортишмалар овози келарди. Бу оқшомнинг тунини сиз тасаввур қилаверинг.

🏫

Бирнчи кечадан, иккинчи кеча уйқим бироз яхшироқ бўлди. Кам шовқиндан эмас, дарсларнинг кўплиги ва оз бўлсада қабул қилган ванна, мушакларни юмшатган эди. Доимги уйғонадиган соатимда кўзларимни очиб, хонамдан чиқдим. Уйдаги чақирилмаган меҳмонлар бу соатга келиб ухлаб ётишарди.

Ичимда бир савол пайдо бўлди. Бу иккиси, бирор иш қилмас эканми? Куни билан ётиб, тунни бедор ўтказишса? Ошхонага чиққанимда, меҳмонхонада фақат Жасмин ярим ялонғоч ётарди. Юзимни буриштириб нонуштамни тайёрлашга киришдим. Тимур уйда йўққа ўхшарди. Лекин бу хаёлимга келган фикрдан мени қайтармади.
Телефонимдан қўшиқлар очиб, баланд қўйдим. Биров ётганда шовқин қилиш қандай экан билиб қўйишсин эди. Ҳатто қўшиқ қўйиш етмади ўзим ҳам жўр бўлиб айта бошладим.Фақат мен газ плитаси ёнида пишир- куйдиримни қилар эканман, қўшиқ бирдан ўчди.

Ортимга ўгирлганимда, Тимур телефонимни ўчирганини кўрдим. Устидаги кийимга қаралса, ташқаридан келгани маълум. Қўлида дўкондан харид қилган нарсалари турарди.

“Ичкарида биров ухлаяпти?”,-деб ўзича менга одамгарчилик дарси берарди.

“Демак ичкаридаги одам? Лекин тунда ухлайдиган одам эмасми?”,-деб ажланиб сўрадим.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
147🔥36👍35🤨21😍12👏4😇4🕊1
#ижара_ҳаётлар

28-қисм

Энсаси қотиб қўлидаги пакетини стол устига қўйди. Кўзимга илинган нарса, хариди ичида тухум, помидор ва пишлоқ бўлди. Яна бир нарсалари бор эди фақат фарқлолмай қолдим.

“Бизни эшитганча... уйқингни ухла!”,-деди безбетларча.

Бу гапдан бетим қизариши керак эди. Лекин менга алам қилгани, мени шу баҳонада бу уйдан бездириб қочишимни таъминламоқчига ўхшайди. Ошхона эшиги очиқ қолганди. Жасмин уйқисираб эшик олдига келди.

“Нима бўляпти жон?”,-деб эзмаланиб гапирганида юзига қарадим.

Товба қилдим шунчалик ҳам хунук қиз бўладими? Юздаги пардоз кетган, туяқушни кўзидек киприклари, товуқ патидек сочи бир чиройли дейдиган ери бўлса стандарт ўлчовдаги қомати қолганди.

“Бунча баланд мусиқа қўйдинг? Инсофинг борми? Эрталабдан уйқумни буздинг”,-деган бошқа без бўлди бу Жасмин деганлари.

“Бетингни юв! Мен нонушта тайёрлайман кейин чиқамиз?”,-деди Тимур жаноблари.

Қойил! Ҳаёт деганлари Жасмин деган қизларга байрам эканда?

“Иммиллама! Тез ошхонани бўшат!”,-деб менга буйруқ берганида чидолмай яна портладим.

“Бўшатмайман! Керак бўлса кутасизлар”,-дедимда орқамни ўгириб ишимни давом этдим.

Эшик ёпилганини эшитмадим. Ортимда ҳали ҳам бор-у, йўқлигини билмай, ўз –ўзимга гапира бошладим.

“Ғалати замонга келдик-э, беҳаё- ҳаёлини эзадиган. Ҳақсиз ҳақлини хўрлайдиган бўлди!”

“Бидирламай, тезроқ ишингни қил!”,-деб менга гап отганида овози бошқа хонадан эшитиларди.

“Сенга биров гапирдими?”,-деб мен ҳам жеркиб бердим.

Бу туришда ёш жонимга асабдан кетмасам бўлгани. Нонушта деб еган икки луқмам заҳардек бўлди. Ошхонани икки безбетга бўшатиб ўзим кийиниб ўқишга кетдим. Бугун Феруза опани кўраман деган умидим бор.

🏦


Ўқишдаги энг катта ютуғингиз бу, билганингинзи уялиб айтмаслик эмас. Аксинча чала ўрганганингизни баралла ҳайқириш билан ғолиб бўлардингиз. Мана бугунги имтиҳоним ҳам худди шу усулда якун топди.

Курсдошлар бирга овқатланишмоқчи бўлишди.Лекин менинг бунга вақтим йўқ. Мени қориндан кўра бошқа ғамим кўпроқ эди.

“Баҳор!”,-деб биров чақирганда шошиб юрган йўлимда тўхтадим.

Курсдошим Абдулазизни кўриб тинчлик эканми деб унинг менга қараб юришини кутдим.

“Сиз кетмайсизми биз билан? Олдин овқатланамиз кейин караокега борамиз”,-деб самимий оҳангда сўради.

“Мен уйда караоке машқимни бажариб бўлдим”,-деганимда гапимга албаттаки тушунмади.

“Агар улар билан кетгингиз келмаса...алоҳида бошқа ерда овқатлансак нима дейсиз?”,-деган таклифни берганида, унинг аслида менга муносабати доим самимий эканини фарқига боргандим.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
181👏44🔥36👍26😍8😇2🕊1
Ozodbek Nazarbekov - Menikisiz | Озодбек Назарбеков - Меникисиз…
RizaNovaUZ
Кўкда қуёш бўлай, осмон бўлинг Сиз...!


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
МАЙИШАТПАРАСТ ЭРКАК

(ҳикоя)

Аёл турмуш ўртоғига телефон қилди.
- Азизим, уйга қачон келасиз?
- Кеч бораман, ҳозир шаҳарга кетяпман.
- Уйга бир кириб ўтинг, сомса пиширяпман, ўн дақиқада тайёр бўлади.
- Шошиляпман, учрашувим бор, кечга келиб ейман.
- Илтимос, келинг, сиз учун пиширдим. Кечга сомса оғирлик қилади.
- Майли, йигирма дақиқада бораман.
Аёл соатига қаради, улгураман. Шошилганча уйни йиғиштирди. Чиройли дастурхон тўшаб, сомсаларни қўйди. Чой дамлади.
Ойнанинг олдига келиб сочларини турмаклади. Юзига бироз оро берди. Оҳорли кўйлагини кийди. Негадир чиройли кўрингиси келди.
Бу ҳолатига ўзиям тушунмади.
Ярим соат ўтди.
- Телефон қилсаммикан? Йўқ, жаҳли чиқади, яхшиси кутаман.
Болалар ўйингоҳдан қайтди. Апил-тапил овқатланишди. Чиройли дастурхон бир зумда тўзиб кетди. Аёл сомсани қўлига олиб бир тишлади.
- Эссиз, совуб қолибди.
Секин жойига қўйди. Тишланган бўлаги томоғига тиқилди.
Телефоннинг жиринглаши аёлни уйғотиб юборди.
- Ало.
- Онаси, ухлаб қолмадингми?
- Йўқ, энди ўн икки бўлди-ку, ухламадим. Овози бироз зардали эди.
- Сомса қолдими? Қорним жудаям оч.
Аёлнинг кўнгли шу онда юмшади.
- Ҳа бор, қанча вақтда келасиз?
- Келдим, фақат эшик қулф экан.
Тезда эшик қулфи очилди. Эри учун олиб қўйилган сомсалар иситилиб, дастурхонга қўйилди.
Аёл тўзғиган сочларини қўли билан тўғирлади.
- Дастурхонга доғ тегибди. Ойнага қарашга ҳам улгурмадим, хаёлидан ўтказди.
Эр сомсаларга қараб тураркан, бироз аввал зиёфатда еган-ичганлари кўнглини беҳузур қиларди...
138😢73🔥37😨11🕊2🤨1
ЖАВОБСИЗ МУҲАББАТ!

( Шаҳсийга келган
мактублар)

Бугун ҳаётимнинг маъноси, ягона фарзанд м Фирдавснинг туғилган куни.
Эрталабдан тайёргарликни бошлаб юбордим. Тезроқ ишларимни битириб, ўзимга оро беришим керак. Ахир, бугун "у" келади. Юрагим хаяжондан жойидан чиқадигандек уряпти. Дастурхон тузаяпману ҳаёлим болалигимга учиб кетди гўё.
Жуда тортинчоқ бўлганим учун, мактабда дарслардан орқада қолардим. Бешинчи синфда ўқир эдик. Синф раҳбаримиз мени синфнинг энг аълочиси Сарварга боғлаб қўйди. Сарвар менга дарсларда ёрдам бера бошлади. Худди ўқитувчилардек гапиришига, савол бериб бир жавобини кутиб туришига маҳлиё эдим. Юқори синфларга ўтганимизда аълочилар қаторига қўшилиб қолдим. Ўзимга қарар, яхши кийинардим. Сарварга ипсиз боғланиб қолгандим. Сарвар синфимизнинг энг чиройли йигити эди.Қандайдир қўполроқ гапириши ҳам ўзига ярашиб турарди. Мактабни битириш арафасида Сарвар билан синфдошим Гулноза ўртасидаги мишмишлар юрагимни парчалаб юборди. Ўзимни қўйишга жой топа олмас эдим. Чунки, мен Сарварни ўзимники деб билардим. Оҳирги қўнғироқ куни умидларим тамоман ўлди. Сарвар Гулноза билан рақсга тушди. Кўринишидан жуда ҳурсанд эди. Уйгача йиғлаб келдим.
Ўша йили ўқишга кира олмадим. Сарвар билан Гулноза битта олийгоҳга ўқишга кирганини эшитиб, бир ҳафта бошимни ёстиқдан кўтара олмадим.
Уйимизга совчилар кела бошлади. Дадам хали ёш, кейинги йилга узатаман деди.
Уйимиз бекатнинг орқасида эди. Хар куни эрталаб дарвоза тирқишидан Сарвар ва Гулнозани ўқишга кетишларини кузатардим. Гулноза кўзимга балодек кўринарди. Мен эса Сарварни кўриш учун чиранардим. Бир кун кўрмасам соғинчдан жинни бўлиб қолай дердим.
Бир куни Сарварнинг онаси бизникига келди. Онам билан гаплашиб ўтиришди. Югуриб, елиб хизмат қилдим.
Кечқурун онам дадамга гапираётганини эшитиб қолдим.
- Ҳалима ҳам, Юсуф ака ҳам яхши инсонлар. Шулардан қолмайлик, дадаси. Ўғли ҳам қизимизга жуда мос.

Ҳалима опа совчиликка келган эканда. Наҳотки, Сарвар менга уйланмоқчи? Негадир, бошим айланиб кетаётганди. Севинчдан шекилли. Онамнинг яқинлашганини сезмай қолибман.
- Қизим, Ҳалиманинг ўғлини яхши танийсанми?
- Ҳа, ойи. Сарвар синфдошимку.
- Ҳа, йўқ. Сарварни Гулнозага унаштиришибди. Катта ўғли Санжарни айтяпман. Бу йил олийгохни битираркан. Қўшалоқ тўй қилишмоқчи. Сен нима дейсан?

Мен тошдек қотиб турардим. Онамнинг гапи узоқ узоқлардан эшитилаётгандек эди.
- Хой, қиз. Сенга гапиряпман. Даданг рози бўлдилар. Эртага учрашиб кўр.
Югуриб кириб ётоққа ўзимни отдим. Ёстиқни қучоқлаб йиғладим. Аламимдан эрталабгача Гулнозага ўлим тиладим. Кейин онамнинг қистови билан учрашувга чиқдим. Санжар ака кўринишидан Сарварга ўҳшаб кетсада, феъл атвори бошқача экан. Оғир босиқлиги, юмшоқ гапириши ҳам ғашимга тегди.
Тўйга розилик бердим. Мен Сарварни бир марта кўришга зор эдим. Битта уйда яшаш мен учун бахт эди.
Тўй чиройли ўтди. Кўзимни Сарвардан ололмасдим. Санжар акани кўксига бошимни қўйганимда кўзларимни юмдим. Ҳаёлимда Сарварни жонлантирдим.
Унга яхши кўриниш учун қўлимдан нима келса қилардим. Гулноза иккаласини ўқишга кузатиб қўярдим. Келишига чиройли овқат қилиб кутиб ўтирардим. Санжар ака мен учун йўқдек эди. Қайнонам ҳам мендан ҳурсанд эди. Ҳар куни Аллоҳдан Гулнозани жонини ол деб сўрардим. Орадан йиллар ўтди. Гулноза бирин кетин икки ўғилли бўлди. Фарзандимиз бўлмаётгани мени заррача қизиқтирмасди.Сарварникўрсам,овозини эшитсам деб куним ўтарди. Қайнонамнинг бизни олиб бормаган доктори қолмади.
Гулноза учинчи фарзандига хомиладор бўлди.
Ўша куни эрталаб докторга кетишган эди. Тушдан кейин қайтиб келишди. Сарвар қайнона қайнотамга бир нималар деб пичирлади. Яқинроқ бордим. Гулноза ёнимга келди.
- Дугон, буниси ҳам ўғил экан. Ҳалигии.. Уни сизларга бермоқчимиз.
Орага Сарвар қўшилди.
- Синфдош, сени меники йўқ. Ҳаммаси бизнинг боламиз.
Йиғлаб юбордим. Мен унинг боласини боқаман. Катта қиламан. У албатта отасига ўҳшайди. Гулноза келиб мени қучоқлади.
- Йиғлама, ҳаммаси яхши бўлади.
Чақалоқ дунёга келган куни нима исм қўясизлар деб сўрашди. Мен Сарварга қарадим.
171😢22👏21🔥12👍6🤨3❤‍🔥2
- Сиз қўйиб беринг.
- Майли, Фирдавс бўлсин.
Фирдавс бир ёш бўлганида Сарвар Грин карт ютиб олди.
Уларни Америкага кузатган кунимиз эса юрагим тўҳтаб қолай деди. Уч кун йиғладим. Энди бор меҳримни Фирдавсга берардим. У қуйиб қўйгандек отасига ўҳшарди. Ҳар куни Фирдавсни кўрсатиш баҳонасида Сарварга қўнғироқ қилардим.
Хаш паш дегунча орадан беш йил ўтиб кетди. Фирдавсим мактабга чиқди. Бугун туғилган куни.
Америкадан меҳмонлар келишяпти.
Уни соғинганман. Бугун бошқача кун.

Кечқурун уйимиз тўлиб кетди. Уни кўрдим. Юриб эмас, учиб юргандекман. Идишларни йиғиб чиқсам ҳовлида Сарвар билан Гулноза тортишиб турибди.
- Хеч нима демадимку.
- Демайсан ҳам. Ҳаддинги бил. Сенга ким қўйибди ақл ўргатишни.
Сарвар менга қаради.
- Нега оғзингни очасан? Тезроқ овқатни олиб кирларинг.
Қотиб қолдим. Гулноза кўзёшларини артиб ошхонага қараб юрди. Орқасидан бордим. Ҳаммага таомни тарқатдик. Гулноза ўғилларига юзланди.
- Сизларга кўпроқ суздим. Ўзбекча овқатни соғингансизлар. Қолдирмай енглар. Хўпми?
Катта ўғли Фарҳод отасига ўхшаб қошларини чимирди.
- Нима ва қанча ейишимизга сен қарор бера олмайсан. Буни биз хал қиламиз.
Кичик ўғли Фаррух гапга қўшилди.
- Қўявер. Ўзбек аёлларини билмайсанми? Улар бола ҳуқуқларини тушунишмайди.
Оғзим очилиб Фирдавсга қарадим. У менга қараб жилмайди.
- Ойижоним, раҳмат. Жуда ширин бўлибди.
Фирдавсни ўпиб қўйдим.
Томоғимга нимадир тиқилиб қолганди. Овқат ҳам татимади. Мен орзу қилган чет элдаги ҳаёт буми? Америкача тарбия буми? Бир умр қалбимда асраган жавобсиз муҳаббатим эгаси буми?
Ишларни саранжомлаб хонамизга кирсам Фирдавс ухлаб қолибди. Ғалати бир аҳволда туриб қолдим. Санжар акам менга қаради.
- Чарчадингми, онаси?
Оёғингни босиб қўяйми?

Ўн йил бўлди. Бирор марта кўзимни очиб турмуш ўртоғимга яқинлашмаганман. Кўзларимни юмиб Сарварни ҳаёлимда жонлантирардим. Биринчи маротаба кўзларига тикилиб қарадим.Елкасига осилиб йиғлаб юбордим.
- Онаси, сенга нима бўлди? Ким ҳафа қилди?
- Санжар ака, сизни яхши кўраман.

Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. Сабо Маруфжонова.
171😢94🔥27👍19👏13🙈5
Beni Çok Sev | mp3indirdur
Tarkan
"Дунёда биргина инсонга ишонгандим. Шунгақанги қаттиқ ишонгандимки, бу борадаги адашишим ортиқ менда ишониш қобилиятини йўқ қилиб юборганди..."

🖊Сабоҳатдин Али
24🤨4💔21
ТАҚЛИД!

Ижтимоий тармоқнинг ривожланишини яхши ва ёмон томонлари бор. Чиройли, ибратли ҳикояларни ўқиб, кўнгил кўтарадиган видероликларни кўриб мазза қиламиз.
Лекин, буларнинг орасида болаларимизга ёмон ўрнак бўладиганлари ҳам тиқилиб ётибди.
Ачинарлиси эса, ёшларга қўшилиб биз ҳам уларни тақлид қилишимизда.

Чарчаб келдим. Беш дақиқа дам олмоқчи бўлдим. Одатдагидек ижтимоий тармоқни титкиладим.
Вой бу.... Ҳамма ёқни корейс қайнонам, немис эрим деган видеолар босиб кетган. Қаршимдан чиққан видеога қараб ўйланиб қолдим. Ўзидан турк хоними ясаб олган бир аёл, Туркияда яшаш тарзини шунақа таърифлабдики, беихтиёр йўғее деб юборасиз. Бир зум бўлсада уларнинг ўрнида бўлиб қолгингиз келади. Туркияда яшасам ҳам бунақа мукаммал ҳаётни кам кўраман. Негадир ҳаётимни икки кунини улар тасвирлагандек ҳаёлимда жонлантирдим.

Бугун эрталабдан уйғондим. Ишга кеч қолмаслик учун шошилиб нонушта қилдим. Кейин "турк" ўғлим Хусну Харунни кийинтирдим. Боғчага кеч қолмаслигимиз керак. Тартиб шунақа. Тиқилинч минибусга амаллаб чиқиб олдик. Сочлари оқ, ёши катта инсонлар оёқда. Безрайиб, ўриндиқларга ёпишиб телефон кавлаётган "турк" ёшларига қараб ўқрайиб қўйдим. Тирбандликдан, хавосизликдан бўғилиб манзилга етмасдан ҳам тушиб қолдик. У ёғига югуриб кетсак ҳам бўлади. Кўчалар гавжум. Ичига озгина қийма, ёки пишлоқни таъми келса бўлди усулида пиширилган бўрак дўконларида навбат катта. Боғчада бизни иккита тарбиячи кутиб олди. Бири эркакларникига ўҳшаш кийимга рўмол ўраб олган "курд" ва тарбиячи касбига тамоман зид, ярим очиқ кийинган "турк".
Автобусга чиқаман деганимда тўҳтаб қолдим. Ақл ҳам қолмабди. Бугун дам олиш кунимку. Кўчага чиққанимдан фойдланиб
" ўзбек" опам Нодира Давроннинг уйига бормоқчи бўлиб метробусга миндим. "Ўзбек" опамнинг уйида ҳар доим "ўзбек" дастурхони тайёр туради. Таом устида бажариладиган ишлар ҳақида гаплашиб олдик. Кейин, унинг "инглиз" мушуги Лео билан бироз ўйнадим. Уйга қайтишда йўл йўлакай "негр" дугонам Аича ва "немис" дўстим Шнайт билан телефонда гаплашдим. Уйимга етиб келганимда орадан беш соат вақт ўтиб кетган экан. Дарров ишга киришдим. Йиғилиб қолган кирларни "немис" кирмошинасига солдим. Идишларни "венгер" идиш ювиш машинасига топширдим. Уйни тозалашимга "испан" супиргиси ёрдам берди.
Балконга чиқиб "голанд" қуёнига овқат бердим. Австралиялик тошбақани сувини алмаштириб, емидан бериб қўйдим. Атлас, Лимон, яшил, шанс исмли тўтиқушларимни миллатини билмайман.
Навбат овқат тайёрлашга. Вақтим борлигидан фойдаланиб, болалар яхши кўрадиган таомларни тайёрлашни бошладим. "Итальян" макаронининг ёнига "француз" товуқли таомини пиширдим. Ўзимни ҳам унутмадим. Ҳафтада бир кун дам оламану, "ўзбек" сомсасини пиширмасмидим. Ишларимни қиларканман блогерларга ҳам қийин экан деб қўйдим. Мен ҳаёлимда видео жонлантириб шунча қийналдим. Улар "корейс" қайнонаси, " немис" эри, "араб" севгилиси, "турк" ошиқлари билан бирга роса овора бўлишса керак.
Болалар келишига хали вақт бор. "Итальян" ва "француз" таомларини қозонга қамаб қўйиб, кўк чой билан иссиққина сомса едим. Хар сафар
" ўзбек" таомларини тайёрласам ёки есам юрагимни бошқача хис эгаллаб олади. Чунки, мен ғирт "ўзбек" ман.
143👏42👍21🔥12😁11💯3🕊2😍1
#Бу қизиқ!

СИЗ БУНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?!

Ким қанча яшайди?!

1) Капалаклар бир кун яшайди... Қизиқ-а? Туғилиб, ўша куни вафот этади... Шу бир кунда умрида улгуриши лозим бўлган ишларни амалга ошириб оладилар.

2) Ҳар ерда бизларга хиралик қиладиган пашшалар 17 кун яшайдилар.

3) Арилар 4 ҳафта яшайдилар.

4) Тўшак каналари, олти ой умр кўрадилар.

5) Саккиз оёқлар уч йил.

6) Қуёнлар 12 йил умр кўрадилар агар «гўшт» бўлиб кетмасалар.

7) Ҳайвонлар қироли 20 йил умр кўради.

8) Каркидонлар ўртача 40 йил яшайдилар агарда овчиларга, каркидонни бурнилари тепасидаги шохлари керак бўлиб қолмаса.

9) Филлар ўртача 80 йил умр кўрадилар.

10) Япониянинг қисқичбақа ўргимчаги 100 йил.

11) Гренландия китлари 200 йил яшайдилар.

12) Океан венуслари 400 йил.

13) Медузалар агарда душманларига ем бўлмасалар, давомли яшайверадилар.

Инсоният эса ер юзида ўртача 70-75 йил умр кўрадилар...
Аммо солиҳ амаллари кўп бўлса ва жаннатга кириб олсалар, жаннатда абадий яшайдилар!!!
Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.
117😢46🔥24👍16😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
💔358
#Шунақаси ҳам бўлади...

Шайтон келтирган таом

Унчалик катта бўлмаган оиладаги камбағал аёл жуда ҳам диндор эди. Кунлардан бир куни болаларини овқатлантиргани ҳам пул қолмаганида у радиостанцияга қўнғироқ қилиб, уларга Худога ёрдам сўраган мурожаатини қолдирди. Радио ходимлари диндор аёлнинг мурожаатига хайрихоҳ бўлиб турган бир пайтда радиотингловчилардан бири унинг сўзларидан аччиқланиб кетди.
У ашаддий атеист бўлиб, нотаниш аёлни таҳқирламоқчи ва шу йўл билан ўзини қувонтирмоқчи бўлди. Бу одам аёлнинг манзилини суриштириб билди ва котибасини чақириб, кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишни буюрди. Котиба қиз энг яхши сифатдаги гўшт, пишлоқ ва ширинликлар сотиб олиб қайтди. Бошлиғининг кўрсатилган манзил бўйича озиқ-овқатларни етказиш ҳамда агар аёл “бу ноз-неъматларни ким юборди?” дея сўраса, “бу таомлар Шайтондан” деб жавоб бериш тўғрисидаги амрини эшитиб эси оғиб қолай деди.
Котиба қиз совғаларини топширганида нотаниш аёлнинг кўзларидан хурсандчилик ёшлари оқиб кетди. У қизга тинмай миннатдорчилик билдириб, уни дуо қиларди. Аёл хайрлашмоқчи бўлиб турганида котиба қиз сўради:
- Сизга бу озиқ-овқатларни ким юборганини билгингиз келмаяптими?
- Йўқ, бунинг мутлақо аҳамияти йўқ. Чунки Оллоҳ амр қилганда унга ҳатто Шайтон ҳам бўйсунади, - дея жавоб берди аёл.

Интернетдан олинди.
👏9868🔥33😍16😢10🕊2👍1🌚1🍓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊


https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34👍8❤‍🔥2💔1
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
106👏2719🔥18😇3😍1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
#QISMATIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 193-қисм. Жайронанинг оиласи ҳам қишлоқда содир бўлган шунча ёмон ишлардан сўнг ҳали тўй бўлмайди тайҳормасман деб аёқ тираётган қизларини ҳам мажбурлаб қишлоқда кичикроқ тўй билан Саидга узатишди. Албатта катта ва дабдабали…
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
194-қисм.
Амин Шахарга қайтганларини иккинчи куни офесга келиб хисоб китобларни текшириб ўтирганда иш бошқарувчи қиз очиқ турган эшикни номига тақиллатди
- Кирсам бўладими Амин Азимов
- Келинг.
- Амин Азимов сизни Ҳасан Баратов йўқлаб келибди.
Амин ҳайрон қолган бўлсада ортиқча ўйланмай Ҳасан Баратовни хонасига таклиф этди.
- Ассалому алайкум. Хуш келибсиз-деди Амин хурмат юзасидан ўрнидан туриб.
Ҳасан Баратов мамнун холда алик олиб кереслога ўтирди. Унинг ғалати сукунат қилиб туришидан безовта бўлган Амин ўзи биринчи гап бошлади
- Ташрифингиз сабабини билсам бўладими? - деди томоқ қириб. Ҳасан кулди
- Мен қирқ тўрт ёшдаман. Шахарга келганимга йигирма йилдан ошди. Ўн беш йилдан бери мустақил безнис юритаман. Катта кичик савдо марказларим, ошхоналарим, хатто ижарага уй берадиган фермам ҳам бор.
- Хўш? - деди Амин-буларни менга нима алоқаси бор?
- Хўп... Нима десам экан, мен шунча йилдан бери ҳаммасини ўзим бошқараман. Яни укам билан бирга. Аммо бирорта хамкорим йўқ. Менга берилган таклифларни рад этганман ва бошқаларга таклиф ҳам бермаганман. Қисқаси сенга ҳамкор бўлишни таклиф этиб келдим?!
- Бундан кўзлаган мақсадингиз нима? Сизга қандай ишонишим мумкин? Балки ичкарига кириб олгач мени йўқ қилмоқчидирсиз. Ёки ишларимга зарар бермоқчидирсиз?
Ҳасан кулди
- Ундай қилмайман. Бу шунчаки таклиф рози бўлиш бўлмаслик ўз хохишинг. Энди мен борай сен эса.. Сен эса яхшилаб ўйлаб кўр!
-Яхши. Ўйлаб кўриб жавобимни айтаман. Унгача хайр яхши боринг.
333👍105🔥82👏25😍17🌚7🕊5🤨4
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
195-қисм
Шу зайлда кунлар ўтиб орадан икки ой ўтди. Албатта қишлоқдаги гап сўзлар Парининг қулоғига етмай қолмади. Дўстёри ўлганига ва Шахдамбекнинг уйланиб ҳам пиёниста бўлиб юрган холатига унчалик ачинмади. Аммо Шохжахон ва Дилноза учун жуда қайғурди. Ўйлай ўйлай эндигина ишдан келиб овқатланаётган эрининг тиззасига ўтириб бўйнидан қучди. Амин кулди
- Мендан нима сўрамоқчисан кичкинтой?
-Вой шундай эркаланиб бўлмайдими?! - араз қилди Пари. Амин қўлини сочиққа артиб Парини қучоқлади
- Сени биламанку жоним, доим нимадир сўрамоқчи бўлсанг аввал яхшилаб эркасланасан йўқ деёлмай қоладиган холга келганимда сўрайсан!
- Эе бетамиз. - Аминнинг юзига номига ириб қўйди Пари. Кейин мўлтираб қаради
- Бир нарса сўрасам жахл қилмайсизми?!
-Нима экан? - Пешонасидан ўпди Амин.
- Халиги менга бир йигитни суриштириб беришингиз керак...
Аминнинг чимрилган қошига қараб Парининг нафаси ичига тушди.
-Сени эшитмадим деб хисоблайман-Амин ўрнидан турмоқчи бўлди.
- Йўўқ! - бор кучи билан Аминга осилиб олди Пари-У бола синфдошим. Дом дараксиз кетибди. Бор йўғи тирикми соғми... Шуни билиб беринг.
- Пари сен мендан бегона эркак ҳақида сўраяпсан? - асабий қаради Амин.
- Амин... - Кўзлари ёшланди Парининг-Сиз менга ишонмайсизми? Шунчаки қишлоғимдан, синфдошим. Оиласидан ёлғиз ўзи қолган. Шунга билмоқчиман тирии йўқми?!
Амин Парининг ёшланган кўзларига қараб ховуридан тушди
- Исми Шохжахонмиди?-деди бироз юмшаб
-Ҳмм...
-Исми шарифини ўзгартириб россияда ишлаябди экан. Қишлоққа қайтишни ҳам уердаги одамлар билан юзлашишниям истамайман дебди танишларига?
- Сиз қаердан билдингиз?!
-Шунчаки эшитиб қолдим. - қисқа жовоб қилди Амин.
468👍189🔥80👏5833😍7😇6💔5🕊4💘3🙈2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊

https://t.me/ibratli_nomalar

📱📱📱📱📱📱📱📱

Telegrmadagi yagona kanal

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34👍18😢10
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😇107