ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.7K subscribers
4.67K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#ижара_ҳаётлар

14-қисм


Шу ҳаётда бировга қаттиқ ишонганингиз бўлдими? Сўзсиз, исботсиз ҳар айтганини кўнгил хотиржамлиги билан тинглаганинггиз, тажрибасига ва унинг йиқилмас қўрғонига ҳеч ҳавас қилдингизми?

Менда бўлди.

Истасангиз ёшлик денг, истасангингиз кўзи очлик денг. Нима десангиз ҳам, рози бўладиган шароитда турибман. Чунки мен бир аёлнинг гапига жуда қаттиқ ишонган эдим. Шунчалик ишонган эдимки, ҳатто ишлаб топган пулларимни унинг сейфида сақлайдиган даражада ахмоқ эканлигимни, анча кейин фарқига борар эдим.
Йиққан пулларим унга ўхшаган аёл учун катта сумма бўлмасада, аммо у мени ақлимни йиғиб, ўзимга келажак қуришим кераклиги ҳақида қайғуриб йиғишни бошлаган сармоям эди.
Мен сўнги бир йилда пулларимга эгалик қилиб харажатларни анча камайтиргандим.

Унгача топганларим бир баҳоналар билан ишлатиб йўқ қилишни эплагандим. Бу қилиғимни кўрган Феруза опа,”Сен ишлаган пулларингни нега йиғмайсан?”,-деган маслаҳат берганди.
Ўз ота-онамга ишонмай пулларимни унинг ишхонадаги кассасида сақлайдиган бўлдим. Ижарада турардим. Доим ёнимда пул кўтариб юра олмасдим. Ўзи деярли ҳар куни ишхонада бўлардим ва бу мен учун энг мантиқли ердек келганди.
Унинг маслаҳатларидан сўнг, ҳавога пул сарфлайдиган Баҳор кетиб, ерини хирслари ва истаклари жўш урган Баҳор эгаллаганди. Қизиқдим. Қанча кўп топсам шунча тез орзуларимга эришаман деб миямга қўйгандим.

Светанинг ишига ҳам балки шунга рози бўлгандим. Бошида бу иш Феруза опанинг ишончига киришдек келган бўлсада, давомида менга тушадиган пайдан умидвор бўла бошлагандим.

“Ўзимни эплаб юрибманку”,-дея орада қийналган виждонимни тинчитиб қўярдим.

Кейин эса мақсад қўйдим. Пойтахтдан ўзимга уй, машина яхши ҳаёт ва ҳоказо. Аммо бунинг бадаллари оғир келишини билмасдим. Феруза опанинг қистови билан Светанинг уйига давогар сифатида ариза ташладим. Ва яна унинг таълимоти билан у уйга кўчиб ўтдим. Менга бир- икки ой сабр қилишимни ва инсонлар сал эътиборидан тушсамгина, ёнимга ижарчи қизлар олишимни айтганди.


“Улардан ижара пули олсанг у ҳам сенинг фойданг”,-деди мени ўйлаб.
Мен яшайдиган уйимни доим меҳмонхона сифатида ишлатардим. Бир хонада ёлғиз ётиш муаммо эмас эди. Фақат бир катта уйда ёлғиз қолиш мени қўрқитарди.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
192👍58🔥35😇15👏10🌚5🐳1
#ижара_ҳаётлар

15-қисм


Шунча иш бўлиб ўтди. Энди ортга қайтадиган томони йўқ эди. Тўрт –беш сумкам билан Светанинг уйига кўчдим.

“Қизим бир ўзинга катталик қилмайдими?”,-деган ойимга


“Кейинги ойдан қизлар чиқади, ойи. Ҳозир у уйига пул тўлаб қўйишибди. Менга эса бу ерни ижара пули арзон тушди”,-деб оиламни алдашга мажбур бўлдим.


Деярли ҳар доим видео қўнғироқ қилган ойимга, янги ерни бошқача тушунтира олмасдим.

“Барибир бошқа оилани ёнида турганинга кўнглимиз хотиржам эди”,-деб хавотир олди ойим.

“Нимани ўйлайсан, хотин? Жуда бўлмаса ўзинг бир -икки ҳафта бориб турасан. Қизлар кўчса... қайтасан”,-деганди отам.

Масаланинг бу томонини ўйламаган эдим. Менинг бир аммалаб у бир икки ойни ўтказишим ва Феруза опа айтганидек ёнимга ижарага қизлар олишим шарт бўлди. Ойим келса ва бу уйда туришимнинг сабабини билса борми, ўлдим эди.

Шу хаёллар билан уйни бир ҳафта обдон тозаладим. Света расво турмасди лекин барибир бошқанинг уйи эди ва ҳамма нарсаларни бошдан оёқ тозлашга тўғри келди. Масалан кир машинкаси йўқ эди. Кирларнинг барчасини қўлда ювдим. Ҳаволар яхши исинса, гиламларини ҳам ювиш керак эди.

Магистратурада деярли дугонам йўқ. Барчаси тўрт йиллик ўқишимдан қолган яқинлар. Улардан ҳам иккитаси турмуш қурди. Оилали бўлгани билан ҳа деганда кўриша олмасдим. Фарзона вилоятига қайтди. Пойтахтда эса бир Наргиза қолди. У билан гаплашдим. Ҳозир эмас, лекин икки ойлардан сўнг мен билан битта уйда яшаб яшамаслигини сўрадим.

Унинг иш ерига узоқ бўлгани учун биз бир ерда ижарада тура олмаган эдик. Аммо энди унга текин уй таклиф қилдим. Бошқа чорам қолмади. Светанинг уйи мени еб қўйгудек сокин ва бу жимлик мени қўрқитарди. Ишхонадан атайлаб кечроқ чиқиб келардим.

Ўлгудек чарчаб ухлаб қолишни истардим. Кунларим, ҳафталарим шундай ўтди. Яна бир кузнинг қишга ўтадиган куни, қоронғи чўкканда уйга қайтдим. Маҳалладаги дўкондан эрталабги нонушта учун, бир –икки егулик олдим. Кўзимни телефонимдан узмай подезд эшигига яқин келиб қолдим.

Кўзим уйнинг деразасига тушди. Ичкарида чироқ ёниқ эди. Аввалига чироқаларни ўчиришни унутибман деб ўйладим. Сўнг бир қиз юрганини кўрдим. Хаёл билан адашиб бошқа уйга келиб қолдимми деб ўйладим.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
204🔥51👏34🌚17😇14👍9🕊2😍1
ҚАЙТАР ЗАМОН ёхуд
ҚАРҒИШ

Бир эркак топиш-тутиши яхши, уй-жойи етарли бўлиб, ўзига иккинчи рафиқа олди.
Биринчи рафиқаси бундан хабар топиб, жанжал қилди. Кундошини ҳомиладор ҳолига урди.
У етмаганидек, Онаси билан эрини юзини юлиб, уйдан ҳайдади.
Оқибатда эркак уйдан чиқиб кетди.
Элу —хеш тўпланиб бир, икки ой ўтгач эркакни уйига олиб келишди.
Иккинчи оиласи фарзандли бўлди.
Биринчи оиласи батамом ундан кечишини талаб қилди. Эркак болалари ва ўзини онаси учун иккинчи завжасидан бутунлай кечди.
Аёлни оиласи оғир учун уни савоб йўлида олган эди. Алқисса фарзанди ҳам тирик етим бўлди.
Шунда иккинчи аёли эркак ва хотинини қарғади.
,,Илоҳо қизингдан қайтсин менга берган азобларинг,, .
Йиллар ўтиб эркакни қизи бой оилага турмушга чиқди. Уч нафар фарзандли бўлиб, эри билан ажрашди.
Эр-хотин кутмаган зарба, иккисини ҳам тамом қилди.
Бева қиз анча юриб-юриб, бир кишига иккинчи хотин бўлди.
У ҳам бошида яшириб, ҳомиладор бўлгач кундош тараф билиб қолди.
Энди ҳар куни тўполон, жанжал эмиш.. миш, миш қилмиш, қидирмиш дейдилар , машойиқлар..
111😢39💔13🤨139🔥5💯5👍3👏3😇2
Ризқ
Дадаси, уйда ҳеч нарса қолмади.
Ишимиз юришмаяпти, нима қилай?
Ха, майли, бугун ҳам гуруч қайнатаман, деб ошхонада токчадан гуруч изладим. Афсуски, гуруч ҳам тугаб қолибди. Хўжайнимнинг иши анча вақтдан бери юришмаяпти. Бир ойда аранг икки миллион сўм пул олиб келади. Яхшиям уйимиз ижара эмас, ўз уйимиз. Икки нафар болам бор: бири тўрт ёшда, иккинчиси ҳали ёшига тўлмаган. Болаларимни қолдириб ишга ҳам чиқолмайман.
Ростини айтсам, кўнглим ўксиб, йиғлаб олдим. Қўшни уйда дугонам яшайди, тикувчи. Болаларимни олиб, дугонамникига ўтдим.
— Норгул, менга ёрдаминг керак. Менга ҳам тикувчиликни ўргат. Озиқ-овқатдан қийналиб қолдик. Эрим кам пул олиб келяпти. Уй тўловларига саккиз юз минг сўм кетади. Озиқ-овқат тайинли эмас. Агар ўргатсанг, мен ҳам тикув қилиб, озгина ишлаб қолармидим, — дедим.
— Озода, қизиқ гапирасан-да. Қандай ўрганасан? Болаларинг кичкина. Унинг устига мен шогирд ололмайман. Ўргата олмайман. Юр, дўконга чиқиб, сенга озми-кўпми бирон нарса олиб бераман, — деди.
— Йўқ, қўявер, — дедим-да, болаларимни кийинтириб, уйга қайтмоқчи бўлдим.
— Сен шу пул топмас, омадсиз эрингни нима қиласан? Ажраш. Болаларингни онангга бериб, ишла. Ўзинг учун яша. Мана, мен шу тикувчилик орқали хор бўлганим йўқ, — деди дугонам.
— Сен нимани тушинардинг? Эринг яхши топади-да. Мени эса эрим омадсиз, лекин ўзи жуда яхши инсон. Аллоҳга шукр, меҳрибон. Уни “омадсиз” деб ташлаб кетсам, ўзим хор бўламан-ку, — дедим.
— Ҳа, сен жуда яхши аёлсан. Сендаги матонат менда йўқ, — деб дугонам мени қучоқлаб олди.
Бирга дўконга чиқдик. Бозорлик қилиб, уйимга ташлаб кетди.
Кечаси хўжайним келди.
— Аяси, яхши ўтирибсанми?
— Ассалому алайкум, дадаси, яхши келдингизми? — деб қўлидаги кийимлари бор сеткасини олдим.
— Тиним билмай ишладик, аяси, лекин пулимизни беришмади. Пулни олиш учун кеч қолиб кетдим.
— Олдинги ишингиздан ҳам олмадиларингизми?
— Йўқ, у ҳам пулни бермай қочиб юрибди.
— Аллоҳ ўзи ёрдам бериб қолар, дадаси. Бориб ювиниб чиқинг, мен овқат сузаман, — дедим.
— Овқат? — деб ажабланиб қаради эрим.
— Ҳа, овқат сузаман. Дугонамни биласиз-ку, бугун қўярда-қўймай, нарса кўтариб келибди.
— Бу яхшимас-да, аяси. Ўзим ҳам уятга қолдим.
— Хижолат бўлманг, дадаси, биз тарафда ҳам қуёш чиқиб қолар, — дедим.
Намозимдан сўнг Аллоҳга дуо қилдим:
— Аллоҳим, ризқ Сендан. Йўқ жойдан Ўзинг етказасан. Сенга ишонаман. Болаларимни, умр йўлдошимни, ўзимни Сенинг ихтиёрингга топширдим. Ризқимизни Ўзинг етказ, — дедим.
Тонг отди.
Эшик тақиллади.
Очсам, эшик олдида опам билан укам туришарди.
— Ассалому алайкум, сингилжоним. Қани, Бисмиллоҳ, уйга кирайлик, — дейишди.
— Дилшод, кел, ука, — деб опам укам билан сеткаларда, қопларда нималардир олиб киришарди.
— Вой, опа, булар нима? — дедим.
— Нима бўларди? Сенга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келдик. Кеча поччанг қўнғироқ қилиб: “Озода синглим яхшими? Тушимга кирибди. Ойлик олгандим, пул юбораман. Бориб, бир рўзғорлик қилиб бер”, деди.
— Мана, пул ҳам берди, — деб уч миллион сўмни қўлимга тутқазди.
Йиғлаб юбордим. Опамни қучоқлаб олдим. Поччамни дуо қилдим. Ҳеч хаёлимга келмаган эди. Поччам Германияда шифокор бўлиб ишлайди. Аллоҳ менга поччам орқали ризқимни етказди.
Укам ҳам пул узатди.
Онам қўнғироқ қилиб:
— Болажоним, яхшимисан? — деб сўраганида кўзимга ёш олдим.
— Онажон, яхшиям бизни кўп туқан экансиз. Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин сизга онажоним — дедим.
Озиқ-овқат маҳсулотлари икки ойдан ортиққа етди. Умр йўлдошимнинг ишлари юришиб кетди. Кичкинанамни ёнимга олиб, дугонам билан тикувчилик қилиб юрибман. Каттамни боғчага бердим.
Ризқ Аллоҳдан. Бир қийинчилик ортидан икки ҳисса яхшилик бор. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Илоҳим, омин.

Дилбар Ахмедова.
👍149115👏38😢29🔥12🌚2💯2🤨2😍1😇1
Яхшилаб дам олсина?😉
Келиши шунчалар ёқимли бўлади!😍
🔥3614😇14😍5👍4😁3
​МЕҲРИБОН


Собира календарга қаради. Ўн еттинчи феврал… Эртага ўғли билан учрашади. Иккиларининг ҳам туғилган кунлари. 

Юрагини темир қўллар ғижимлагандек бўлди. Соғинган, жуда-жуда соғинган…

Уч йил муқаддам…

Собира ўзи пиширган тортнинг ўртасига биттагина шамча қадади. Ҳализамон ўғли Шерзоднинг шамни пуфлаб ўчиришини тасаввур қилди. Бир ёшга эндигина тўлган бола шамни ўчира олмайди, бу ишни дадаси билан аяжониси бажаришади. Кейин ҳақиқий байрам бўлади. Йигирма бир йилдирки, февралнинг ўн саккизи Собирани бир ёшга улғайтиради.

У туғилган кунини бир мўъжиза юз бериши керакдек кутарди. Ўтган йили ўша мўъжиза чиндан ҳам юз берди. Собира туғилган кунини туғруқхонада кутиб олди, туғилган кунида ўғли дунёга келди. Мана шунга ҳам бир йил бўлибди. Бугун биринчи қўшалоқ байрам. Она ва бола шодланадиган кун…

Эшик тарақлаб очилиб, ширин хаёллари тўзғиб кетди. Остонада кўзлари қизариб кетган, ранги оппоқ эри турарди. У қалтираб Собиранинг олдига келди. Хириллаб гапирди:

-Хотин, пулинг борми? Бер менга! Опчиқ пулингни!..

Собира кўзёшларини тийиш учун лабини тишлади.

-Дадаси, бугун ўғлингизнинг туғилган куни эди. Шунга дастурхонга ул-бул олиш учун озгина йиғиб қўювдим…

Эри бор кучи билан столни муштлади. Собира қалқиб кетди.

-Бер дедим, — яноқлари титраб деди Мавлон.

Собира кўз ёшлари тирқираб кетган юзини қўллари билан яширди.

- Бермайсанми?! Мана бўлмаса!

Мавлон бир зарб билан стол устидаги ҳамма нарсани синдириб ташлади. Идиш-товоқлар билан бирга кичкинагина торт ҳам ер билан битта бўлди. Кейинги зарба мушт шаклига кириб, аламдан кўзлари катта-катта бўлиб кетган Собиранинг юзига тушди. Ерга йиқилди. Мавлон унинг чўнтакларини кавлаб бор пулини олди-ю, ҳансираб чиқиб кетди. Собира бутун қолган шамчани ушлаб кечгача йиғлади. Бу Собиранинг ота-оналари сабр косасига томган энг сўнгги томчи бўлди. Қизлари билан набираларини табриклашга келдилару бу хонадондан буткул узилдилар. Суд ҳам бўлди. Гиёҳванд эр турмага, Собира боласини олиб отасиникига йўл олди.

* * *

«Тор қорнимга сиққан болам кенг уйимга ҳам сиғади»- дея олиб келинган Собира кенг уйга сиғди, лекин кенг кўнгилни топа олмади. Ўзга хонадонда яшаган қисқа муддат ичида жонажон уйидан қанчалар узоқлашиб кетганини ҳис қилди. Қулф-калитга эга чиққан келинойисининг қош чимиришлари, акасининг ўз болаларини панага тортиб ширинлик улашишларидан дод дегудай бўларди. Ёлғиз паноҳи – ота-онаси эртаю кеч меҳнатдан бўшамас, амал-тақал рўзғорнинг эндиликда яна икки оғиз қўшилиб янаям кўпайиб кетган камларини бутлашга ҳаракат қилишарди. Бир йил ана шундай ўтди. Туғилган кунларида аяси ош дамлади. Дадаси топган-тутганини дастурхонга тўкди. Акаси Шерзодга ўйинчоқ совға қилди. Кўнгилдагидек ўтаётган кичкинагина байрамнинг нохуш якун топишига ана шу ўйинчоқ айиқча сабаб бўлди. Акасининг тўрт яшар ўғли ўйинчоқни юлқиб олиб уйларига қараб чопди. Ҳозиргина шодлиги ичига сиғмай ўтирган болакай кўзида ёш билан атак-чечак қадамларини илдамлатиб, унинг ортидан қувиб келинойисининг хонасига кириб кетди. Собира билан ота-онаси ҳай-ҳайлаганча қолишди. Дам ўтмай аввал келинойининг шанғиллагани, кейин тарсаки товуши эшитилди. Собира болаларча шўхлик қилган жиянининг бундай жазоланишини кутмаган эди. Шерзодга ўйинчоқни акаси билан бирга ўйнашни айтиш учун ўрнидан турди. Лекин кейинги кўргани қалбига муз бўлиб қадалди. Келинойининг хонасидан лўппи юзларида ингичка бармоқларнинг излари қизариб кўриниб турган Шерзод йиғлаб чиқиб келди. Дераза ортида ўйинчоқни қучиб олганича болаларга хос бўлмаган заҳарханда кулганича акасининг ўғли қараб турарди.

Томоғи ғиппа бўғилди. Дастурхондаги ош оиланинг кичкинагина байрами каби совуди. Боласининг қучиб ётганича узоқ йиғлади. Ширингина бўлиб ухлаб қолган Шерзоднинг панжа изи тушган юзини силади, яноқларида қотиб қолган тиниқ кўз ёшларини кафти билан артиб олди. Ҳар қанча ситам ўзига бўлса чидар, боласида нима гуноҳ?!

Вақт ўтган сайин онасининг гаплари асосли туюла бошлади. Бу хонадонда омонатлигини ҳис қилаверди.

Совчи келди. Аввалги хотинининг тили ёмон экан, қайнонаси жанжаллардан безиб ажратиб юборибди. Собиранинг тили ёмонмас, яшаб кетиши керак. Фақат бо
162🔥37😢36👍22💘3🌚2
ласи ота-онаси билан қолади, катталарнинг келишуви шундай!

Собира йиғлаб-сиқтаб ахийри рози бўлди. Шерзодни тез-тез олиб бориб турадиган, яна фарзандли бўлганида бутунлай олиб келишни ўйлаб кўрадиган бўлишди. Ўгай отанинг, янги куёвнинг феълини билмагунча онаси шундай йўл тутишга қарор қилди.

* * *

Янги хонадон аъзолари сомсапазлик қилишаркан. Уйларининг кўчага қараган биқинида иккита тандир ўрнатилган. Эри Икром эртаю кеч тинмайди, ука-сингилларини ҳам бир зум тиндирмайди. Харидорлари кўп, ясалган сомсалар уй ичидан чиқиб келаверади, Икром дурра ёпиниб тандир ичига бош суқаверади, онаси қип-қизил сомсаларни пуллайверади. Собира ҳам ишга киришиб кетди. Аввалдан чаққон эди, лекин бу хонадон аъзоларига етиб ишлаш учун янаям тиришди. Бу оиладагилар чумолидай ғимирлаб рўзғор бутлашар, жуда бой бўлмасаларда ўзларига тўқ эдилар. Икром бу хонадоннинг норасмий бошлиғи. Қаттиққўллиги учун ҳамма ундан ҳайиқиб турар, арзимаган айб учун ҳам аччиқ-аччиқ гаплар эшитишарди. Бир ҳафта ичидаёқ эрининг сўкишидан икки марта баҳра топишга улгурган Собира ўғлини олиб келмай тўғри қилганига ишонч ҳосил қилди. Лекин олдинги гиёҳванд эри олдида Икром фариштадек кўринарди. Аста-секин эрининг бироз тўпорилигига ҳам кўникиб кетди.

* * *

Икром билармикан? Бугун туғилган кунлари эканлигини эслармикан?! Ўзику майли, боласи келганида совға бермаса ҳам икки оғиз ширин сўзи билан кўнглини кўтариб қўярмикан?! Бу каби саволлар бугун ич-ичидан қайнаб чиқарди. Бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери ўғлининг ҳар келиши ҳам қувонч, ҳам ҳадикда ўтади. Биринчи келишида эри Икром Шерзоднинг кичкинагина бурунчасини бармоқлари орасига қисиб эркалаган бўлди. Аяжонисига эга чиққан одамнинг бу қилиғи болага аксинча таъсир қилиб йиғлаб юборди. Собира боласини қучиб олди, эри бир нималар деб ғўлдираганча ўрнидан туриб кетди. Шу-шу бола билан ўгай отанинг учрашувлари совуққина ўта бошлади. Лекин бугун туғилган кунлари, ҳеч бўлмаса болагинаси бугун бир оғиз ширин сўз эшитар…

Эри эрта тонгдан йўлга отланди.

-Кийимларимни тайёрла, бозорга тушиб майда-чуйда қилиб келаман.

Қувонганидан ўрнидан туриб кетди, туғилган кунлари байрам бўларканда. Лекин кейинги сўзлар уни жойига михлаб ташлади.

-Соат тўртга уч юзта сомсага буюртма бор. Пиёзни тўғраб қўйинглар, мен тоза ун билан гўшт олиб келаман.

Дадаси билан аяси кундузи келишади, уйлари узоқ, кечга қолмай қайтишади. Демак туғилган кун, боланинг кўнгли деган гаплар пуч орзу, етиб бўлмас армон...

Ўйлаганидек қайнонаси, қайнсинглиси билан тушгача сомсага уринишди. Кўзи йўлда бўлди. Эшик тақиллаб аввал Шерзод, кейин дадаси билан аяси кўринди. Сакраб кетди. Югуриб бориб боласини қучиб йиғлайверди. Қайнонаси меҳмонларни ичкарига бошлади. Ота-онаси билан ҳол-аҳвол сўрашиб яна боласига талпинди. Катта бўлиб қолибди, қош кўзлари бобосини эслатади, тиллари бурро, шеърлар айтишни ўргатишибди. Хонасига олиб кириб бошқатдан бағрига босди. Яна йиғлади, боласини ҳидлаб-ҳидлаб йиғлади.

Вақт шувиллаб ўтди. Чой ичишдию овқатга ҳам қарамай қайтиш ҳаракатига тушишди.

Ҳозир боласи кетади, кетиши керак, шарт кетиши! Қайнонасидан нажот кутди. Бир оғиз қолақолсин деса-чи, бир кунгина болагинасини бағрига олиб ётса-чи?! Мулозаматни ўрнига қўяётган қайнона ўғлининг рухсатисиз бу ишни қилолмайди, хонадонида ўгай набира эмас, ўзининг авлоди чопқиллаб юриши керак!

Шерзоднинг камзулчаси тугмаларини ўтказа бошлади. Ҳозир икки тугмани ўтказса бўлди, бола ташқарига чиқади, кейин олиб кетишади. Қўллари титраб тугмаларни қайтадан ечди. Онасининг бу иши сабабини тушунмай турган бола бийрон тиллари билан гапирди:

-Ая, туйма ўтказишти билмайсизми? Мана-мана, мен қандай ўтказишти биламан.

Бола худди қойил қилиб қўйгандек жилмайиб турарди.

Кўз ёшлари қуйилиб кетди. Яна Шерзодни қучиб олди. Айвон деразаси ортида бу ҳолни кузатиб турган ота-онаси билан қайнонаси оғизда хайрлашсаларда, ичларидан зил кетаётгандилар. Тақдир, иложи йўқ…

Эшикка етганларида бола ҳам аяси қолишини англаб йиғлай бошлади. Бобоси билан бувиси уни эркалаб кўтариб кетишди. Яна ишга ўтирдилар. Пиёзмас, ўзининг юрагини тўғради гўё. Пиёз аччиғидан минг карра аччиқ кўзёшлар милт-мил
😢163123🔥38👍6😇2
т оқди.

Эшик очилиб эри кириб келди. Бир қоп ун билан, битта қутини машинадан туширди. Афтидан туғилган кун ҳақида эсламаган ҳам. Йўқса ўгай боласига бўлмаса ҳам жуфти-ҳалолига кичкинагина совға кўтариб келарди. Совғаси ҳам бошини есин, боласининг дарди қалбини тилимлаб ташлаяпти.

Нигоҳларини ерга қадаганча лабини тишлаб ишини қилаверди.

- Нега мени кутмай меҳмонларга жавоб бериб юбординглар, -деди Икром онасига қарата.

-Шошилишаётган экан, кеч қолишмасин деб…

Эри қутини очди. Ичидан ростмона автомобилдан сал кичикроқ ўйинчоқ машина чиқарди.

-Қани тойчоқ, кел буёққа.

Эшикдан Шерзод чопиб кирди. Икром болани даст кўтариб юзларидан ўпди.

-Мана бу туғилган кунингга совға, ўғлим.

Собира ялт этиб эрига қаради.

Икром гапини давом эттирди.

-Даданг билан аянгни бекатда кўриб қолдим. Шунча қистасам ҳам қайтишмади. Камига Шерзоджонни ҳам олиб кетмоқчи бўлишди. Уларга ҳам айтдим, сизлар ҳам эшитинглар, Шерзоджон бугундан бошлаб шу уйда яшайди!

Собира ҳўнграб йиғлаганича боласи билан Икромни қучиб олди. Ун гарди қўнган эрининг чопонига ёшли кўзларини суртди.

Аброр Зоҳидов
215😢106🔥45👍31😇30😍13👏12🕊3💯3
#Кун ҳикояси

« Сабоқ... »

Бу воқеа кечки овқат сузилиб, ҳамма дастурхон устида йиғиладиган пайт содир бўлган.  Саранжом ҳовлида, ошхона томонда келин ошни дамлаб, салатларни тайёрлайди. Ўғилларига бобо- бувисини чақириб келишларини айтади. Ҳамма нарса тайёр, аммо қайнота-қайнонасидан дарак йўқ. Иккинчи марта чақирганда, овсини чиқиб  келади, яна кексалар ҳаяллаяпти. Ошнинг ланж бўлишидан, дарров келавермаганларидан ранжиб ,  овсинига :
-Ҳаааа, келсалар ошни ейди,  келмасалар тошни, - дедию, айвон деразасидан синчковлик билан қараб турган, эрига кўзи тушди, юраги нохуш бир нарсани сезгандек, алланечук бўлиб кетди.
  Олдин қўшнилар билан гаплашиб турган қайнонаси, кейин шахматини тугатган қайнотаси кириб келишди. Дастурхон бошида ҳамма жам бўлишди. Гуллар ифори,  саришта ҳовлида эсаётган майин шабада,  мазали ва оби-тобидаги ошни еб, пазанда келинга раҳматлар ёғдириб, дуо ўқишди. Ҳадиксираб, тиғ қиррасида юргандек, дастурхонларни йиғиштириб олди.
    Ота-онасини кузатиб қайтишаётганда, эри дарвозани ёпишга кетаётган келинга , “Ташқари дан 7-8 дона  тош териб кел“- деб қолди.
Эрини одатини билгани учун лом-лим деёлмай тошни териб келди. Ювиб, дастрўмолга ўраганини кўргач, ўзимга едирармикин, деб лоҳасланди.

“Кийиниб чиқ, машинага ўтир!“-деган гапидан ўзига келди. Ортиқча савол бермай, кийиниб чиқиб, машинага ўтирди. Нима дейишни, ўзини қандай оқлашни, ҳатто òзини қандай тутишни ҳам билмас, ҳуши ўзидамас, кетиб борарди. « Нима бўларкин, нима қилиб қўйдим, нимагаям шу гапни айтдим, қаерга борарканмиз, нима билан тугаркин, эшитганлар нима дейди, наҳотки ажрашиб кетамиз??»  Бунақа саволларнинг саноғи ,  йўлнинг адоғи кўринмасди.

  -Кеч бўлиб қоляпти, онангга телефон қилиб бораётганимизми айт, қўрқиб қолишмасин!
Шунда келин :
-Ота-онамникида нима қиламиз, дея олди.
-Борганда биласан!
Охирги муюлишдан кейин қизлик ҳовлиси, чироқ ёруғида мунғайиб турган чол-кампир ота- онасига кўзи тушиб, :
- Жон дадаси,  мени кечиринг, оғзимдан чиқиб кетди,- дея жон ҳолида ялина бошлади.

Дарғазаб машинадан тушган эри, саломлашиб, қариялардан ҳол сўрашди. Буларнинг кеч юрганида бир нохушлик борлигини сезган онаси елкалари букчайиб, янаям кичрайиб кетгандек эди.  Сўрашаётганида титраб кетди.
-Шу ёққа йўлим тушганди, қизимни олиб кетай, деб бурилдим.- дедию кўзини олиб қочди.

Анчадан бери бувисиникида юрган қизи  ҳам  кийимларни олиб чиқиб, уйқусираб, машинага ўтирди. Қизини ортидан машинага чиққан хотинига :Сен чиқма, шу ерда қол! “ деди.
-Нега , мен эртага ишга боришим керак  деди-ю, ота онаси билан омонлашди.
Машина жойидан жилди, уйига қайтаётганига, ота-онасини ортиқча азобламаганига   хурсанд бўлди.
Машина биринчи бурилган жойида қаттиқ тормоз билан тўхтатдию:
- Мени ота-онамга едирмоқчи бўлган тошингни ўзингни ота-онангга бермоқчи эдим. Уларга озор бермадим.
Аммо , Сен туш машинадан! 
- Дадажон  биз ойимсиз қандай яшаймиз? - дея зорланиб йиғлади қизи...
Машина ҳовлига кириб келганда, тонг ёришай деган, ҳамма ширин уйқуда эди.
Тошларни қизининг қўлига топширар экан, :
- Бу тошларни асраб қўй, йўқотма! Бу тошлар онанг учун сабоқ бўлди. Вақти келганда сенга гапириб бераман- деди.
Неварасининг қандай келиб қолгани, тунда нималар бўлгани эру-хотин ўртасида сир бўлиб қолди.
Бир оғиз ўйнаб гапирган гапидан ҳамма ҳавас қиладиган тўкис бахти, кўпчиликнинг орзусидаги осуда ҳаёти, ким етиб , ким етмаган чиройли тақдири остин-устун бўлаёзганини умрбод унутмади.

Қандолат Раҳмонова.
140👍51🔥23😇19👏4🕊2💯2
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏9922🔥14😍7
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
181-қисм.
Пари ва Жайрона шахарга келиб нари бери иккта дўкон айланишди. Пари негадир безовта тезроқ кетишни истарди. Шу пайт ёшгина болача қўлида икки бакалашка газли сув кўтариб келди.
- Опаалар сув олинглар? - деди ялинчоқ овозда. Жайрона бу келишиб қўйилган бола эканини тушиниб дарров Парини туртди
- Вой шу болачадан сув олайлик.
- Майли..
- Сен Фантани ол. Мен Cолани оламан. - деди Жайрона чаққонлик билан. Шартта пул бериб болани кетказиб юборди. Пари анча чанқаганини сезиб ўтириб газли сувини ича бошлади. Чамаси ўн дақиқадан сўнг ўзини беҳол сеза бошлади
- Жайрона опа кетайлик... - деди юмилиб кетаётган кўзларини зўрға очиб. Жайрона дарров *такси* тўхтатди. Уларни ортидан кузатиб келган қора машина такси сифатида тўхтаб уларни миндириб олди. Пари кўзини очишга қанча уринса ҳам кўзлари ўз ўзидан юмилиб кетди. Элас элас билгани машина бироз юргач яна тўхтади Жайрона машинадан тушиб хаводан ўпич йўллаб Парига қўл силтаганча бошқа машинага ўтириб кетди!
Пари узоқ ухлаб уйғонган одамдек тиниқиб уйғонди. Анча вақт шифтга термулиб ётди. Кейин айтрофга разм солдию юзи ғазабдан буришди. Ойна олдида тиржайиб унга бир инсон қараб турарди....
302🔥80😍67👍47👏14🌚7🍓2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
182-қисм.
Пари шартта ётган жойидан туриб эшик томон юрди
- Парии-Амин унинг йўлини тўсди.
- Қочинг. Сизни кўришни истамайман.-қўлидан ушлаган Аминни силтаб ташлади Пари
- Жоним илтимос мени эшит!! - Амин мажбурлаб Парини қучоқлаб олди. Қанча қаршилик қилса ҳам қўйиб юбормади.
- Қўйиб юборинг. - кучи борича тирашди Пари.
- Мени эшитмагунингча сенга ҳаммасини энг бошидан айтиб бермаганимча қўйиб юбормайман.
- Керакмас, менга ҳеч нарсани тушинтирманг. Оромингизни ёнига боринг...
- Менга Ором керакмас сен кераксан. Сен мени ҳаловатимсан...
- Сиз эса мени бошимга битилган энг катта балосиз! Сиз мени алдадингиз хиёнат қилдингиз.
- Пари кел мени эшит. Ўша куни...
- Йўқ мен эшитмайман. Сиз мени эшитинг. Мен сизни асл юзингизни кўрдим, сиз ёлғончисиз. Доим мени алдадингиз...
- Амин куч билан уни ётоққа ўтқазди
- Ҳозир мени эшитасан. Шундан кейин ҳам мени ёнимда қолишни устамасанг унда қаршилик қилмайман..
- Тушунтирсангиз ҳам қолмоқчи эмасман. Сизни деб мени ҳали борлигиниҳам тўлиқ ҳис этиб улгурмаган болам нобуд бўлди.
- Уни мен ҳам кутгандим....
- Шунинг учун биринчи пайдо бўлган имкондан фойдаланиб Оромингизга югурдингизми?! Хомладор эмасман дейишим билан ўзингизни у билан синаб кўрмоқчи бўлдингизми?!
440🤨111🔥95👏5538😢20👍14💘7🕊6😇2
ҚИРМОЧ ОШ.
Сора хола келини вафот этиб тўрт ёш Наргизани олиб қолиб ўғли уйланиб бошқа уйда яшайди. Уйда эса бошқа ўғли уч ўғли ва хотини билан яшайди. Келин Зайнаб ош қилиб катталарга бошқа хонага ош тортиб, ошхонада эса уч ўғлига косаларга ош солиб, Наргизага эса қирмоч ошни солиб берарди. Бувиси бу манзарани кўрмасада, аммо Зайнабнинг тўнғич ўғли Тохиржон ўн ёш бўлиб Наргизага онаси қирмоч ошни солиб берганига ичи оғриниб, ўз косасидаги гўштларини Наргизага солиб қизча оринибгина ерди. Шу зайлда катта бўлишиб бир куни бувиси бу манзарани кўриб келинига:
—Қиз бола қирмоч еса тўйида ёмғир ёғади. Бечора набирамни мунча камситмасанг. Онаси йўқ деб пастга уряпсанми-деб жахли чиқарди. Катта набираси Тохиржон ёшлигини эслайди. Етти ёшли Тохиржон ховлида аёллар йиғлаб турар, Наргизанинг онаси вафот этиб хамма йиғи билан овора, ерда ухлаб ётгандай онасига қараб хайрон турар, онаси ўлганини файхмламай турарди. Бир ёшли Наргизани бошини Тохиржон силар, у қизчани онаси ўлганини тушунмаётганидан аёлларга қўшилиб йиғларди. Бу манзарани Тохиржон хар онаси Наргизага қирмоч ош солиб берганда эслаб юраги эзиларди.
Тохиржон мактабни битириб ўқишга кирди. У ўқишни битириб яхши ишга кирганда ота онаси ўғлини уйлантиришни режалаштирдилар. Онаси қизларни номини айтар, Тохиржон эса мактабни битрган фақат Наргизага уйланишини айтади. Бувиси анча қариб қолган бўлиб унга бу фикр маъқул келиб шу қарорни махкам ушлаб икки набирасининг тўйи бўладиган бўлди. Аммо Зайнаб қайнонасига қарши чиқолмади. Тўй ўтиб гўшангада ўтирган Наргиза Тохирга:
—Нега айнан мени танладингиз.-Тохиржон келинчак Наргизанинг попукли шарфини оларкан:
—Тўғри онам топган қизларга уйлансам бўларди. Аммо сени кичкиналигингдан хар қирмоч ошни йиғлаб еганингда ичимда йиғлардим. Шунча йиғлаганинг етади. Энди қирмоч ош емайсан. Шахарга ишга олдилар. Бирга шахарга кетамиз. У ерда хам ишлаб фақат иккимиз яшаймиз.-Наргиза жилмайсада ёшликдаги йиғлаганларини эслаб кўзида ёш жилмайди. Бу кўз ёшлар қувонч кўз ёшлари эди.
Янги келин куёвлар шахарга отланар экан, бувиси узоқдан узоқ дуо қилди. Зайнаб эса ўғлини онасига бемехр бўлганидан афсусда эди.
Тохиржон ишдан чиқиб бозорга кириб ошга масаллиқ олиб уйга қайтди. Наргиза табассум билан кутиб олиб ошга уннади. У дастурхон тузаб ошни сузар экан, лаганнинг бир четида қирмочни Тохиржон кўриб:
—Бу нима қилганинг. Ахир сенга қирмочсиз ош едиришга ваъда бергандим. Яна ўша кунларни эслатяпсанми. Шунча йиғлаганингкаммиди-Наргиза жилмайиб:
—Дастурхон тузагунимча ошни таги олибди. Увол бўлмасин деб солдим. Хавотир олманг. Қирмоч еб ўрганиб қолганман. Ўзим ейман. Агар билсангиз қирмоч ошнинг энг мазали жойи-Тохиржон қирмочни еб кўриб иккиси бирдан кулиб юбордилар. Наргиза:
—Эссингиздами сиз мени ўксимасин деб ўз косангиздаги гўштларни менга солиб берардингиз. Ўшанчун қирмочни маза қилиб ердим. Бўлди. Энди ошнинг тагини олдирмайман. Бўлдими-иккиси бир бирига термулиб иккисининг хам кўзидан армон эмас, қувонч кўз ёшлари сизиб чиқарди.

Муаллиф:
Мухаббатхон Мамасидикова
241💔39👍34🔥30😢20😍18🤨9👏4🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rizq Allohdan ❤️


https://t.me/ibratli_nomalar
😢12228💔8🕊3
#xayrli_tun

Tuningiz osuda o‘tsin dilga yaqinim. Yaxshi dam olib, shirin tushlar ko‘ring.


Xayrli tun yaxshilar
1814🤨4👍3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН  7ФЕВРАЛЬ. ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤍

Умрингизнинг сўнгигача
, ғамлар эшик қоқмасин!🍃🌼🍃

Қайгу, Хасад изласада, уйингизни топмасин!🍃🌸🍃

Остонадан хатлаб ўтсин Меҳр ила Мухаббат!🍃🌺🍃

Сизга доим ҳамрох бўлсин, Соглик, Тинчлик, Омад, Бахт!!

Шанба тонги муборак бўлсин.

Бошланган янги  кун омадли ва барокатли келсин.🤲🤲🌷

➡️Яқинларга юбориб қўямиз

https://t.me/ibratli_nomalar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18
👋👋👋👋🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠


MUALLIF:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2714
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
#ижара_ҳаётлар 15-қисм Шунча иш бўлиб ўтди. Энди ортга қайтадиган томони йўқ эди. Тўрт –беш сумкам билан Светанинг уйига кўчдим. “Қизим бир ўзинга катталик қилмайдими?”,-деган ойимга “Кейинги ойдан қизлар чиқади, ойи. Ҳозир у уйига пул тўлаб қўйишибди.…
#ижара_ҳаётлар

16-қисм

Янглиш манзил эмас эди. Кўчганимга бир ой бўлмасдан уй ичида бошқа биров юрганди. Бироз қўрқиб қолдим. Феруза опага қўнғироқ қилдим.

“Феруза опа, уйда кимдир бор”,-деб дудуқланиб гапирдим.

“Ким бор Баҳор?”

“Қаердан биламан ташқаридаман. Бир қиз юрибди ичкарида...”,-деб овозим ўчди.

“Алло! Баҳор! Нега жим бўлдинг?”,-деб Феруз опа бақирарди.

“Бир эркак ҳам бор”,-дедим овозим пасайиб.

“Жинни бўлма! Сен у уйнинг меросхўрисан, тез уйга кир! Гўшакни қўйма, қимирла! Қўрқма аввал бил кимлигини... бўлмаса 02 қиламиз”,-деб буйруқ берди.


Оёқ- қўлим қалтираб подездга кирдим. Ва калитни бураб эшикни очмоқчи бўлдим. Лекин эшик ичкаридан ёпилганди.


“Эшик ичкаридан берк”,-деб Феруза опага пичирладим.


“Жинни бўлма Баҳор, эшикни жиринглат!”


“Қўрқаман!”,-деб йиғлаб юбордим.


“Қўрқма! Мени эшит... эшикни жиринглат, керак бўлса теп ва у уйга кир Баҳор!.....Фарҳод, тез Светанинг уйига бор... Баҳор бир ўзи қўрқаяпти... қарачи ким келибди?”,-деди ўғлига гапириб


Мен эса эшик қўнғироғига босдим.


“Уф, ойи! Менга нима сизни Баҳорингиздан”,-деган жавобни эшитишим ва уй эшигининг очилиб қаршимда ёш эркакни кўришим бир бўлди.

“Салом! Ким керак эди?”,-деди менга ҳайрат билан қараб.

“Уйимга келдим де, гаранг!”,-деб Феруза опа қулоғимга бақирарди.

“У-у-уимга келдим....сиз...сиз кимсиз?”,-деб ундан сўрадим.

Мени бошдан оёқ сузди. Энсаси қотди.

“Ким, жон?”,-деб ортидан ёш жувон келди.

Менинг ванна хонадаги халатим устида эди.

“Баҳор! Тилингни ютдингми?”,-деган овоз қулоғимга янграрди.

“Ким сизлар... мени уйимда нима қиляпсизлар? Сен нега мени халатимни кийдинг?”,-деб ўзимни қўлга олиб сўрагандим, қиз кўзларини ўйнатди.

“Уф, емадик халатингни?”,-деб ичкарига кирди.

Мен ҳам ичкарига қадам босгандим.
Кимлигини билмаганим киши эшикни тутди. Мен ўрта бўйли қиз эдим. Қаршимда турган киши бир калла мендан узун эди.

“Йўл бўлсин?”,-деб сўради овози ғалати оҳангда эшитилди.

“Сизларга йўл бўлсин? Мени уйимда нима ишларинг бор?”,-деганимда бир қоши кўтарилди.

“Сени уйинг? Қайси ҳақ билан?”,-деди жиддий туриб.

Уни бир итариб, ичкарига кирмоқчи бўлдим лекин кучим унинг бақувват қўлларига етмади. Бир деганда мени тўхтатди.

“Тимур!”,-деб ичкаридан эзмаланиб хотиними кими бўлса, шу қиз чиқди. Халатимни ечиб ўзини кийимини кийганди.

“Қоч, йўлимдан. 02 ни чақираман ҳозир!”,-деб ўзимча уларни қўрқитмоқчи бўлдим.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
160🔥68👏23😍21🌚9🤨8👍4
#ижара_ҳаётлар

17-қисм

“Чақир! Как раз, сени чиқарсин уйимдан”,-деганида ажабланиш навбати менга келганди.

“Сени уйинг? Қанақасига сени уйинг бўлади?”,-деб диққатини чалғитиб, уни куч билан итариб ичкарига кирдим.

Қўлимдаги нарсаларни йўлакка қўйдим. Ичкари кирганимда бу иккиси маишат қилгани шундоқ билиниб турарди. Тамакининг ҳидидан уйнинг ичи сассиб кетганди. Биринчи деразаларни очдим. Кейин хонамга кириб, тортмадан менга бу уйда яшаш ва қараб туришимга берилган рухсат қоғозини олдим ва икки босқинчига кўрсатдим.

“Мана! Бу уйга яшаб туришга ҳаққим”,-деганимда Тимур деган йигит қоғозга қарамади ҳам.

Қарамди чунки биларди. У ҳам телефонидан бир насалар очди-да, экранини менга тутди. Унинг телефонида ҳам худди меникидек қоғоз ва меросхўрлардан бири деб ёзилганди.

“Бу қоғозинг сохта!”,-деб ўзимча қарши чиқмоқчи бўлдим.

Бир неча сония жим турдида сўнг менга қараб юрди. Мен ортга бир- икки қадам ташлаб эшик ромига урилиб орқага йиқилишимга оз қолди.

“Балки сеники сохтадир?”,-деб кўзларим ичига қаради.

Эй, худойим ниманинг ичига тушиб қолдим. Бу қандай иш бўлди? Эшик жиринглади.
Ким келди экан деб ўйлагунимча, яна қайта-қайта босилиб,

“Баҳор!”,-деган Фарҳоднинг овози эшитилди.

“Мана.. ўйинимизнинг тўртинчи иштирокчиси ҳам қўшилди”,-деди Тимур

Ёнидагиси қиқирлаб куларди. Булар ким? Ўғрими..гиёҳвандларми? Ёки бировнинг уйини эгаллаб оладиган зўравонларми? Феруза опага айтдим-а, бир ўзим қўрқаман деб. Мени узоқ вақт кузатишган бўлса-чи? Ақлимга келган минг бир савол билан тиржайиб турган Тимурни ортимда қолдириб, эшикни очдим.

“Баҳор! Нима бўлди?”,-деб хавотир олгандек сўради.

Агар онасига айтган гапини эшитмасам, бу самимиятига ишонадиган даражада ахмоқ эдим. Феруза опанинг уй учун жўнатган ўғли, онасининг олдида кўрсатган совуқ муносабатидан асар ҳам йўқ эди. Аммо ҳозир бегоналар олдида энг яқин таниш шу Фарҳод, бошқа танловим йўқ.

“Уйга келсам...бу нотаниш кишилар ичкарида экан”,-деб ўзимча вазият тушунтирмоқчи бўлдим.

“Кимсанлар? Қани сурчи бўтдан!”,-деб уларни қувиб солмоқчи бўлди.

Тимур индамай, юзида ҳеч қандай ифода ўзгармай турарди.

Шунда, Фарҳод худди супер қаҳрамонлардек олдинга отилиб, Тимурнинг ёқасига ёпишди. Фақат кутилмаган бир иш бўлди ва Тимур бир ҳамлада Фарҳодни қўлини ортига қайириб уни кўча эшигига қараб итди. Бироздан сўнг ростдан ҳам 02 га мурожаат қилишига тўғри келадиган ҳолатда эдик.


Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,

Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.
155🔥59👏28😍14🤨12🌚4