#ижара_ҳаётлар
10-қисм
Ўлимнинг ҳар қандай шакли ёмон. У хоҳ ёш бўлсин хоҳ қари. Светанинг уйига етиб келганимда, қўни-қўшниси ва маҳалладан инсонлар уйига кириб чиқиб юрган экан.
“Ҳа, мана шу қиз бечора келиб ҳолидан хабар олиб юрганди”,-деб бир аёл мени кўрсатди.
“Ассалому алайкум!”,-деб бош эгиб, Света ётган хонага кирмоқчи бўлдим.
“Қизимизни таниймиз. Света опани хужжатларини бир- икки маҳаллага олиб келганди”,-деди мени таниб қолган оқсоқол одам.
“Светани эри ўзбек эди шу томондан қариндошми?”,-деб бошқаси орага кирди.
Қизиқ, мен тўйлардаги ҳолатни таҳлил қилдимда, лекин ўлик бошида ҳам бундай суҳбатлар қурилишини билмаган эканман. Қаердан ҳам билардим? Бу ёшимгача бирор жанозага қўшилдимми?
“Ойдин опа яхши аёл эди рахматли”,-деб яна бир аёл уйга кирганди.
Яхши аёл бўлса, нега биттанг ҳолидан хабар олмадинг дегим келди-ю, яна инадамадим.
“Уйини шу қизга васият қилган дейишди ростми?”,-деб пичирлаган бировни эшитдим.
Таниш жиҳозлар ва хона муҳити ичида усти ёпиқ Светага қараб шунчаки жим ўтирардим. Уни таниганим учун балкида кўзим ёшланганди. Ёки қўрқув босганди. Энди нима бўлади? Феруза опа йиллаб бу режани тузиб ишини пухта қиланига ишонардим. Фақат янада ғалати бўлар экан инсон.
Руслар қабристонига кўмиладиган бўлинди. Бундан бир неча ўн йиллар аввал, бир ўзбек одам билан турмуш қурганини билардим. Лекин дини ўзгартирмаганди. Шунчаки ўша одам Света дейиш ўрнига Ойдинной деб чақирганини кампирнинг ўзи бир неча марта айтиб берганди. У одам ҳам вафот этган . Оиласидан биров келгани ёки Света билан алоқа қурганидан ҳеч хабарим йўқ.
Кампир билан орамиздаги самимият жуда яхши эди. Агар ўлиб кетган эри томондан бировлар келса хабардор бўлардим. Кеча вафот этган экан. Ва бугун русларнинг барча қоидасига риоя қилган ҳолда дафн қилинади. Кампирнинг бошқалар билан унча кўп мулоқоти бўлмасди. Тазиясига ҳам кам одам келди.
Маҳалла бир гроб ташкил қилди. Келиб кўнгил сўраганлар ҳам асосан қўшнилар бўлди. Света узоқ йиллар Россияда яшаган. Кўплаб руслар қаторида у ҳам вақтида кўчиб кетган. Уйи шундоқ тургани учун ортга қайтиб кела олган. Ва умрининг охирини шу ерда ўтказишни маъқул кўрганини айтганди.
“Мана сендек кўнгилли келиб, ёрдам берадиган бор. Лекин у диёрларда биров уйи ичида ўлса бошқанинг хабари бўлмайди”,-деганди бечора.
Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,
Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.

❤244👍97🔥39👏10😍3🤨3😨2
#ижара_ҳаётлар
11-қисм
Ҳамма нарса режа билан силлиқ давом этаётганди. Феруза опа деярли ҳар ўн дақиқада менга хабар жўнатиб, нима гаплигини билиб турди. Ўликнинг нарсасини тарқатишдек одат борлигини илк бор шу ерда кўрдим.
Яна нима бўлса ўзбекчилигимзида бор эди. Қўшнилар уйидан овқат олиб чиқишди. Бошимда шунчаки, ўраб олган рўмолим билан ўтирардим. Светани кўмиб келдик. Уйида эса бўм-бўш хотиралар қолганди. Бошида Феруза опанинг дардини билганда жуда қийналдим.
“Баҳор! Света ўлганда уйини ўзи билан олиб кета олмайди. Сен унга меҳр бериб қараганларинга бир мукофот деб қабул қил”,-деб Феруза опа мени бир неча бор тинчлантирганди.
Ота-онамдан бу ҳолатни яширгандим. Ишнинг охири нима бўлади нима қўяди билмаганимдан, бировга оғиз очиш қийин бўлганди. Одамлар секин -аста камайди. Ўзим ёлғиз қолдим Светанинг уйида. Ичимда қўрқув ва ҳадик бор эди. Биринчи қават бўлганиданми ёки ҳали ҳам ўликнинг руҳияти борлигиданми ваҳима боса бошлади.
“Алло! Феруза опа,ҳамма кетди энди уйга кетсам бўладими?”,-деб қўнғироқ қилдим.
“Жиннимисан? Бир-икки кун қол ўша ерда. Уй сени номингга қолди. Ишингни охиригача битир энди”,-деб менга яна таълимот берди.
Фақат овози бу сафар сокин ҳатто хурсанддек чиқди.
“Аммо қўрқаман”,-деб унинг оз бўлсада рахмини келтирмоқчи бўлдим.
“Фарҳодни жўнатаман.Хабар олиб келади”,-деганида сал тинчландим.
Фарҳод Феруза опанинг ўғли эди. Чет элда ўқиб келиб, онасининг ишларини қўлга оладиган киши. Унга бўлган муносабатим шунчаки “омадли чипта” дек қарардим. Севганим йўқ эди, ёшим ўтиб боряпти. Феруза опанинг кўзида ҳам, содиқ ишчиси эдим. Нега йўқ, тўғрими?
Ўзимни шундай хаёллар билан тинчлантирмоқчи бўлдим. Чунки ичимда овозини эшиттиришга ҳаракат қилиб, бақирган бир Баҳор бор эди. Унинг ҳар гапига қулоғимни ёпгандим. Мен ёмон инсон эмас эдим. Бу икки йил ичида Светага меҳр билан қарадим. Феруза опа рост айтган экан. Бечора ўлди-кетди, ўзи билан бирор нарса олиб кетгани йўқ.
Бир ярим йил аввал Светага қилинган ўйин бўлмасайди, ичим янада тинч ва хотиржам бўларди. Аммо энди афсусланишдан фойда йўқ. Бу ҳаётда ҳамма бир-бирини алдайди Баҳор. Кимдир яхши ҳаёт учун кимдир эса омон қолиш учун.

❤185👍64🔥44🤨33🙈4😍3👏2
#ижара_ҳаётлар
12-қисм
Чироқларни ўчирмай тунни яримладим.Фарҳод келмади. Феруза опа эса телефонини кўтармади. Бекорчиликдан ва бироз бўлсада қўрқувимни енгиш учун Светанинг жавонларини текширишни бошладим. Уйнинг кейинги оқибати нима бўлади билмадим фақат бу кампирдан қандай хотиралар қолганини билгим келди.
Уйда ёлғиз бўлсамда, хаёлимда худди биров мени кузатгандек бўларди. Тўрт хонали баҳайбат уй. Бу ердаги ҳар нарса Света учун қадрли эди. Бегоналар учун эса шунчаки йиғилиб қолинган ахлат холос.Расм альбомига кўзим тушди. Унда Светанинг ёшлик йиллардаги расмлари ва илмий ишидаги хотиралари бор эди.
Расмдан кўп, хужжатлари бор эди. Физика фани билан боғлиқ ишлари борлигини билардим. Аммо бунча формула, бунча хужжатдан хабарим йўқ эди. Света тириклигида бу ерларни титкилаб кўра олмасдим. Руҳи мени кўрармикан деган хаёл ҳар ҳарзамон ўтиб қоларди, ишқилиб охири бахайр бўлсин.
Бирдан чироқ ўчди. Турган еримда қотиб қолдим. Ўлик чиққан уйда, яна тун ярмида унинг нарсаларини кўраётганимда бўлди. Эй, худойим ўзинг кечир,деб калима қайтаришни бошладим. Айни шу дамда катта хато қилганимни англадим.
Света нариги дунёда бизни қилган ишимзидан хабардор бўлди ва руҳи мени жазолагани келди. Товба –товба!
Бир ярим йил олдин Светанинг ичаклари оғриб касалхонага ётиб қолди. Уни амалиёт қилишларига тўғри келганди. Ёнида қарайдигани йўқлиги учун мен у билан бирга қолдим. Шунда Светага амалиёти билан боғлиқ бир нечта хужжат имзолатишганди . Буни мен ҳам шундай деб билардим.
Токи Феруза опанинг аралашуви билан у хужжатлар орасида, уйни мени номимга васият қилган қоғози борлигини анча кейин билдим. Натариус танишлари орқали хужжатларни сохталаштириб бир нималар қилганидан хабарим бўлди.
Аммо бир нарса қила олмадим. Чунки Светанинг уйида ундан бошқа рўйхатда турган йўқ. Давлат рўйхатига ўтган бирор бир фарзанди ёки яқини йўқ. Пулнинг эса, сохта хужжат ва бошқа ишларни жуда осон ҳал қиладиган даврда яшаётган эдик. Ҳаммаси Феруза опа айтгандек бўлаётганди. Энди эса, Светанинг табиий ўлимини кутиш қолганди.
У ўлгач унинг васияти ишга тушиб уй номимга ўтарди. Мен бу хужжат ишининг ҳеч бирига аралашмадим. Ҳатто билиб қолгач, Светага янада рахмим келганди. Ўзимни оқлашдан нима фойда, мантиқан менга ҳам ҳамма нарса тўғридек туюлганди.

❤224👏59🔥45🤨39😨13✍5🙈5🕊3
#ўзимга_насиҳат
Аслида ҳаёт унчалик мураккаб эмас. Қоидасини билсанг бўлгани: Бошқалардан жуда оз, ўзингдан жуда кўп талаб қил...
✍️@umidaaziz

❤20👏9
#Ҳаётий ҳикоя ДУО
Бўлган воқеа...
Шаҳримизнинг экстренные больницанинг яқинидаги дорихоналардан биридаман.
Мандан аввал кирган 4-5 харидор бирин - кетин дориларини олиб чиқиб кетса ҳамки, чеккароқда тортинибгина турган 18-19 ёшлардаги ўспирин ҳам мендан аввал кирган бўлсада харид қилмай тек туравериши эътиборимни тортди.
Инсонни ҳар қандай ҳолати юзида намоён бўлади. Ўспиринда ҳам шундай, юзлари сўлғин, кўзларида ташвиш, хавотир бор эди. Назаримда ҳамма чиқиб кетишини кутаётгандек.
Қизиқувчанлигим сабаб излаган доримни олиб бўлсам ҳам, худди дориларни томоша қилаётгандек юзимни четдаги дориларга қаратиб, ўспириннинг сотувчига айтаётган сўзларига қулоқ солдим.
- Аямни мазалари йўқ, шу балницада ётишибди, ёнимда пулим ҳам қолмади, дори жудаям зарур, паспортимни қолдирсам дори бериб тураверасизми ака - ўспирин йигитни овозида ҳам ялиниш, ҳам уялиш ва ишонинг, ҳам йиғлашдан ўзини зўрға тутиб тургандаги ҳолат бор эди.
Бу орада дорихонага 35-40 ёшлардаги эркак киши кириб келди.
- Майлику-я укам, фақат пулини тезроқ бералосми, бизда йиллаб қолиб кетган паспортлар ҳам бор - деди аптекачи.
- Бераман ака, ишонинг, худо ҳоҳласа 2-3 кунда сизга пулини олиб келиб бераман.
Ўспирин йигит бу гапларини сотувчи бериш фикридан қайтиб қолмасин дегандек шошилиб гапирди.
Кишиларнинг ўзи ёки яқин инсони бемор бўлсаю дорига пули бўлмаса икки томонлама эзилади.
Бир тарафдан мухтожлиги ва иккинчи тарафдан эса беморлик.
Йигитчага ич-ичимдан ачиндим.
Уларни суҳбатига худди мендек кузатаётган, навбат кутиб турган киши аралашди.
- Йигитчани дорилари нархини хисобладингизми? Қанча бўлар экан?
- 300 мингдан ошади.
- Мана 400 минг. Қайтимини бу укамга беринг.- деди аптекачи юзланиб, кейин ўспиринга қаради-да - онангни эҳтиёт қилгин ука. Пулни эвазига эса, жума кунги дуолар ижобат бўлади, иншааллоҳ, мани фарзандимни дуо қилиб қўйгин - деди.
Йигитча қўлларини очди, лекин дуо қила олмади, гапира олмади, қўллари билан юзини беркитди, аниқроғи кўз ёшларини кафтлари орасига беркитди...
Самодил.

😢195❤77🔥24👏11🤨4👍3
*•••Тукликка шухлик•••*(хаётий вокеа)
-Углим,Назира холангни кушниси Зулфияхоннинг ой деса ойдек,кун деса кундек,акилли ,хушли одобли,кули гул чевар ,чиройли кизи бор экан. Обру-эътиборли оила булгани учун,хар тарафдан совчилар келаётганмиш.
-Ойижон келин топишда чарчамадингизми?Неча маротаба айтдим ,мен севган кизим Гулмирадан бошкага уйланмайман.
-Дадаси бундок ота булиб,сиз хам углингизга гапирсангиз.
-Онаси бизни давримиз бошка эди. Хозирги ёшлар сен мен айтган кизга уйланмайди. Хотинни узлари топишади. Ана айтаябди-ю,Гулмирага уйланаман деб. Сенга яна нима керак. Олиб бер шу Гулмирасини.
-Дада хеч булмаганда сиз тушунинг мени. Ахир севмаган кизим билан кандай яшайман. Бир кизни бахтсиз килиб куймийманми. Яхшиси уйланмийман.
-Углим ,менга бахтли булсанг булди. Онангга тушинтириб булмаябди шуни.
-Зулфияхонни кизини сен аввал бир кургин. Сочлари тупикини упади мисли шалоладай. Хуснини айтмайсанми...
-Ойи курганим билан нима узгаради,барибир уйланмийман. Ойижон,жон ойижон Гулмира хам яхши киз. Курмагансизда. Мен уни севаман. Мен севмаган кизимга уйлансам бахтли булмийман. Мени бахтсиз булишимни хохласангиз,майли кимга совчиликга борсангиз боринг. Менга кизиги йук кимлиги. Туйгача учрашмайман хам. Чарчадим тугриси. Барибир тушунмайсиз мени ,-деб бошини куйи солиб бир нуктага тикилиб утирди.
Жамила ая огир хурсиниб куйди. Углига зимдан назар ташлади. Агар мен айтган кизга уйланиб бахтли булмаса бир умр виждоним кийналади. Узи айтган кизга уйлантирсам. Узи пиширган ош. Айланиб хам,ургулиб хам узи ейди. Дадасиям тугри айтади. Бизни давримизда эди. Ота-онамиз кимни раво курса,ушанга тегиб кетаверганмиз. Мана узим хам,ота-онам танлаган инсонга турмушга чикдим. Мендан бир огиз хам сурашмади-я.
Хаётимдан нолимийман. Турмуш уртогим яхши инсонлар. Мени узим баъзан аёллигимга бориб коламан,-деб хаёлидан утказди.
-Майли углим сен нима десанг шу. Шуни унутмагин-ки,хеч бир ота -она фарзандига ёмонликни раво курмайди.
-Мана бу бошка гап онаси.
Икки ой ичида кунгилдагидай туй булиб утди. Гулмира янги бир хонадонга яхши ниятлар билан кадам босди. Жамила ая келинини пешонасидан упиб: Кизим кушганинг билан куша -кари. Хонадонимизга кадаминг кутлук булсин. Шу хонадонда илдиз ёзиб ,фалак отгайсан. Бахтли булинглар,-деб дуо килди.
Гулмира янги хонадонда елиб -югуриб кайнонасини хизматини килиб,хурматини жойига куйиб,тезда кунглидан жой олди.
Турмуш уртоги Анваржон тижорат билан шугулланарди. Ойда бир-икки марта мол олиб келиш учун сафарга кетар эди. Келтирган молларини дуконларга таксимлаб чикарди. Даромади яхши. Хар ойда тижоратнинг оркасидан нумайгина файдо курарди.
Курбон ака угли Анваржонни олдига чакириб:
-Углим,олиб куйган еримиз бор биласан. Энди хозир ишларинг яхши. Шу ердан сенга атаб иморат тиклайлик. Бугунми-эртанг уканг мактабни тугатгач униям уйлантиришимиз керак булади. Шунгача иморатни тиклаб куйайлик. Хохлаган пайтинг кучиб алохида яшаб биласан. Нима дейсан бунга углим.
-Майли дадажон,сиз нима десангиз шу. Эртадан мен архитектор топиб уйни планини чиздирай. Тез кунда хаволар совумай бу йил иморатни тиклаб куйсак. Кишдан чиккач давом эттирармиз.
-Баракалла углим. Унда эртадан кечикма.
Анваржон иморатни бошлаб юборди. Хаш -паш дегунча усталар иморатни тиклашди. Кун ортидан кунлар кувиб утиб,бахор хам келди. Анваржон чала колган иморатни давом килдирди. Отаси усталар бошида турди. Анваржон тижорат билан,бозор олди-сотди ишлари билан шугулланди. Гулмира усталарни ош нонидан хабар олиб турар. Кайнонаси Гулмирага хомиладор булгани учун кулидан келганича ёрдам киларди. Чеккадан караган инсон бу оилани ахиллигига хавас киларди. Аслида хам хавас килгудай оила эди.
Ёз ойининг охирларида Гулмира эгизак фарзандли булди. Гулёр-Дониёр деб исм куйишди. Оиланинг кувончи чексиз. Жамила ая,Курбон ака элга кутлук дастурхон ёзиб,набира туйи бешик туйлар килиб беришди.
Анваржонни севинганини айтмайсизми. Хам угилли, хам кизли булганидан севинчидан дунёларга сигмасди. Уйга хар доимгидан эртарок келишни фарзандларини ёнида булишни хохларди.
Жамила ая набираларини ёнидан айрилмас Бир Гулёрнинг ,бир Дониёрнинг бешигини тебратарди. Иккиласи хам уйгонс

❤121👍27🔥14🤗9👏2😇1
а ,эрини чакирарди.
-Хой дадаси келинг,бундок набираларингизга сиз хам каранг. Уз болаларингизни бешигини тебратмагансиз,хечйук набирангизни бешинини тебратинг,- деб чакирарди. Шу зайлда кунлар хам утаверди.
Анваржон янги иморатни тугатиб ичини замонавий жихозлар билан жихозлади. Фарзандлари уч ёшга тулганда янги уйга кучиб утишди. Болаларни бокчага беришди.
Жамила ая кичгина угли Умиджонни уйлантирди.
Анваржон орада тижорат юзасидан сафарга чикиб турар эди. Оилада бирон нарсага мухтожлик йук. Гулмира маликалардай яшарди. Шу зайлда кунлар утаверди. Болалар мактабга борди. Анваржонни у ер бу ердан кулогига хар-хил гаплар чалина бошлади. Бошда бу гапларга эътибор килмади. Огзига кучи етмаганлар хар-хили гап чикаришади. Мени Гулмирам икки дунёдаям менга хиёнат килмайди ,-деб узига-узи гапирарди. Гулмирага хе йук,бе йук сен менга хиёнат килаябсан. Кулогимга шунака гаплар чалинябди деб айтолмасди,айблай олмасди.Нима килишига,кандай йул тутишига хайрон. Уйлаб-уйлаб бир режа тузди. Тижорат иши билан сафарга кетдим деб ,хар доимгидай йулга отланади.
Кечкурун хеч кимга билдирмай томга чикиб шифр остига беркиниб ,икки кун пойлокчилик килади. Иккинчи кун кечкурун ёшликдан бирга усган,калин уртоги Собир уйига келади. Анваржон хамма нарсани камерага ёздириб олади. Гулмира Анваржонни шу куни пичоксиз суйди.Фарзандларининг онаси,калбининг маликаси,хаётининг жону-жахони булган,жондан азиз курган умр йулдоши Якин уртоги Собир билан унга хиёнат килишди. Анваржонни дунё кузига тор куринди. Боши айланди. Бутун вужуди даг-даг титради. Чуккалаб утириб олиб йиглади. Бутун хаёти кино лентасидай бир-бир куз олдидан утди. Калбидан нималар кечмади. Узини кулга олди.
Эртаси куни хеч нарса булмагандай уйга келди. Гулмирага хар доимгидай муомилада булди. Гулмирага ош дамлашни буюрди. Кечкурун ошга ота-оналаримизни чакирамиз. Мени сюрпризим бор ,-деди.
Кечкурун Гулмирани хамда Анваржонни ота-оналари келишди. Бирга бутун оила жам булиб овкатланишди. Кейин Анваржон кеча камерада ёзиб олган видеосини хаммани олдида очикдан-очик кургазди. Охиригача куришга хеч кимни бардоши етмади. Киёмат бошланди. Гулмирадан ота-онаси сендай фарзандимиз йук деб воз кечишди .Кудаларидан Анваржондан кечирим сураб,бошларини ерга эгиб,куз ёш тукиб,калби минг пора булиб ,шундай фарзанд устирганликлари учун,узларини лаънатлардилар.
Анваржон болаларни олиб колиб Гулмирани уйдан хайдади.
Курбон ака махаллада,махалла оксоколи булиб ишлаб нафакага чикган. Бу иснод Курбон акага каттик таъсир килди. Чунки Курбон ака кирмаган хонадон йук. Канча-канча ажрашаман деган оилаларни саклаб колган. Хаммага кулидан келганча панд-насихат килган. Куп ёшлик килиб ,бебошлик килганларни тугри йулга солган. Киска килиб айтганда махалланинг отаси эди. Энди эса куз куриб,кулок эшитмайдиган бундай жирканч холат Курбон аканинг хонадонидан чикса...
Анваржон конун тарафдан ажрашди. Судья болаларининг ваколатномасини Анваржонга берди. Гулмира фарзандларидан хам айрилди.
Орадан бир ,бир ярим йил утиб Анваржонни тижорат ишида бир тушунмовчилик булиб иши судьга ошди. 3-йил камок жазосини олди. Фарзандларини бу утган уч йил ичида онаси Жамила ая уз каромогига олди.
Умр оккан дарё каби куз-очиб юмгунча утиб кетар экан.
Анваржон камок муддати тугаб,уйига болаларининг бошига кайтиб келди.
Жамила ая Анваржонни турмуш уртоги улиб,бир фарзанди билан колган Зебо исмли кизга уйлантирди. Зебо хозир уч фарзандни бирдай куриб,оналик мехрини бериб уларни вояга етказябди. Айтганча Зебо якинда яна она булади...
Гулмирага келсак;Ота-онаси халигача кечирмади. Боларини хам куролмайди. Куримсизгина бир кулбада ижарада яшаб,бозорга чикиб ул бул сотиб кунини зурга курябди. Курган одам Бу Гулмирами деб зурга танийди. Юзларига ажин тушиб,сочларига ок оралаган. Оппокгина юзлари куёш нурида куйиб бир ахволда.

😢118❤76👍25🔥21✍2🙈2🌚1
#Жадид_мутолааси
ЭР-ХОТИН
(ҳикоя)
Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…
Яхши шоир Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди. Мисраларини фарзандидай ардоқлаб, вояга етказди. Беихтиёр ўзининг биринчи муҳаббатини – синфдоши Холбувини эслади… Қоронғини қучоқлаб, Холбувини бағрига босгандай бўлди. Кўнглига оқшомдай маъюслик чўкди. Тўшакдан имиллаб туриб, тимирскиланиб бориб чироқни ёқди. Биринчи китобини варақлади. Шеърлари кўзига жуда бачкана кўринди. Юзларини бужмайтириб, китобни каравот остига отиб юборди…
Йўқ, шоир аввало ўзининг шоҳ асарини яратиши лозим экан. Ўролбой мана, ўттизга тўлибдики, шоҳ асари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмабди. Буюк асари қолиб, иккинчи даражали асарлари билан овора бўлибди…
У зўр пушаймон билан ўзига қайлиқ излади. Топди: оддий тикувчи Барчиной. У Барчиной билан сохта бўлса-да, жилмайиб гаплашиб, шаҳар истироҳат боғига борди. Ярим килодан музқаймоқ ейишди. Ўролбой бўлажак қайлиғининг кўзларига тикилиб… кўнглига доир ҳеч нимани ҳис этмади. «Ҳаётда жуфт бўлиб яшаш керак экан, иложимиз қанча», деди ичида. Сўнгра, ўз гапини ўзи маъқуллаб, бош ирғади. Барчиной эса ҳатто унинг шоирлигига ишонмади: «Поезия дегани нафосат, жозиба-ку, шоирнинг ўтиришини қаранг…»
Қиз, у мени писанд қилмаяпти, деган хулосага ҳам келди. Шундай бўлса-да, тўйга розилик берди. Чунки унинг ҳам ёшлиги ўтаётган эди…
Тўй ресторанда бўлди.
Ниҳоят, шоҳ асар яратилди! Чақалоқни деразадан кўрсатдилар. Ўролбой илжайиб, ўғлига термулди: «Ана буюк асар, ана! «Анна Каренина»! Йўқ, «Хамса»!
У буюк асарига сўнгги нуқтани қўйган адибдай яйраб, керишди.
Ўролбой яхши кунларнинг бирида кечаси узоқ ўтириб шеър ёзиб, кеч ётди. Эртасига тушда уйғонди. Балконга чиқди. Ҳаво жуда соф, сайрбоп… У ўйлаб, Василий Шукшиннинг «Қизил бодрезак» фильмини ҳали кўрмаганини эслади.
– Кийин, кинога борамиз, – деди Барчинойга.
Барчиной янги мода бўлган камзул-шимини кийиб чиқди.
Ўролбой қовоғини уюб, уф-ф, дея тиззасига урди:
– Барчиной, мен аёлимни атлас кўйлакда кўришни хоҳлайман!
– Шоирга қолса-ку, кўп нарсаларни хоҳлайди.
– Аёл аёлдай бўп юрса-да.
–Юринг, кечикамиз.
– Бормайсан, ўзим бораман.
–Ажаб бўпти, обормасайиз оборманг.
– Нимага гапни айлантирасан? Мен сенга гапиряпман!
– Вой, жа-а қизиқсиз-а, бир манда борми шунақа кийим? Ҳамма маданиятли хотинлар кийишади-ю…
– Анови атласлар маданиятга ёт матоми? Қайси мамлакатда шунақа мато бор? Сенлар ношукур: пешонангдаги маданиятни кўрмайсанлар…
– Сиз доим шунақасиз. Топган гапингиз – ўзбек атласига бутун жаҳон харидор, Самарқанддаги тарихий бинолар жаҳонда йўқ. Унақа-бунақа…
– Бас қил!
– Ҳо-о, бас қилмасам қўлийиздан нима келади…
– Келмайдими, келмайдими?
Ўролбой шиддат билан ирғиб туриб, анграйган Барчинойнинг юзига тарсакилаб юборди.
Барчиной диванга учиб тушди. Юзларини қўллари билан яшириб йиғлади.
Ўролбой унга бирпас анграйиб қараб турди-да, торгина ишхонасига кирди. Стулга ўтирди. Сочларига бармоқларини ботириб, кўзларини юмди.
У аёл зотига биринчи марта қўл кўтарди…
Барчиной ўпкасини босолмай йиғлаб ётди. Ухлаётган ўғли йиғлади. Тоқати тоқ бўлиб, ўрнидан турди. Юзларини ювиб артди. Ойнага қараб, бир сесканди. Чап ёноғи кўкарган эди. У аламидан лабларини буриб яна йиғлади. Ўғлини бағрига олди. Ўғли овуниб, мулойим лаблари билан унинг кўкракларини сўра бошлаб эди… кўнгли ёришди. Кўкарган жойининг оғриғи қолгандай бўлди. Ўғлининг сийрак сочларини силаб, пешонасидан ўпди: «Ўғлим, ўйлаган эдим-а, кўнгилсиз турмуш бўлмайди деб. Мана, айтганим келди».
Барчиной деразадан осмонга қараб хаёл суриб ўтирди. Ўғлини ухлатиб ўзи ҳам ётди. Эри бош қўядиган ёстиқни муштлаб-муштлаб қаппайтирди. «Ёлғиз ўзи ётмайди, барибир ёнимга ётиб, овутиш учун бағрига босади, эркалатади…»
У шундай хаёл қила-қила тескари ўгирилиб ухлаб қолди.

❤98😢19👍7🔥7🌚5
Эрталаб турса, ёнида эри йўқ. «Ҳатто ёнимга келиб ётмадиям. Мени кўргиси йўқ. Бўлди, энди бўлди. Кетамиз, ўғлим, кетамиз. Кўнгилсиз турмуш барибир турмуш бўлмайди», деди.
Ўкинч ҳам алам билан орқасига бурилиб қаради: «Ақалли хонасидан чиқиб, кўнгил учун бир оғиз кетма, демади-я. Кишлоқилигига борди-да… Ҳеч бўлмаса, ўғли билан хайрлашмади-я. Шунчалик жонига теккан эканман, шу кунгача билмабман».
Эшик қўнғироғи жиринглади.
Барчиной эшикни истар-истамас очди. Остонада Ўролбойнинг қишлоқда яшайдиган тоғаси билан икки нотаниш одам турди.
Барчиной зўрға жилмайиб, меҳмонларни ичкарига таклиф этди.
Ўролбой чиқди. Меҳмонлар ўтирди. Сўрашдилар.
– Эртага қурултой экан, шунга келиб эдик. Бир кўриб кетайлик деб… – деди, тоғаси.
– Яхши, яхши, – деди Ўролбой сохта жилмайиб.
– Ҳа-а, ишлар яхшими ўзи, шоир? Шеър планлари қалай бўлаяпти? Шеър планларини ошириб бажараяпсизми? Мана, биз пахта планларини юз эллик протсентта бажардик. Биз ҳақимизда ҳам шеър ёзинг энди…
Ўролбойнинг тоғаси дала ишларини гапираётиб, дастурхон тузаётган Барчинойнинг юзидаги кўкариғни кўрди.
– Э, юзга нима бўлди, келин?
Ўролбойнинг юраги шув этиб кетди. Ирис қоғозидаги кучукчага тикилиб, бир дақиқа нафас олмай қолди.
Барчиной жилмайиб, кўкариғни силади:
– Ҳозир янги уйларга манавунақа линолиум тўшалади. Бу ўлгур ювса сирғанчиқ бўлиб қолади. Кеча юваётиб денг, сирғаниб кетиб, юзим билан тушсам бўладими…
– Уҳ, чуқ-чуқ, эҳтиёт бўлинг-э, иш адо бўлармиди…
Ўролбой энтикканидан нафаси титраб кетди. Бошини янада эгиб, қизарди. Барчиной ҳам қизарди. Тураётиб, меҳмонларни дастурхонга уннади:
– Олинглар, олиб туринглар. Ўролбой ака, чойдан қуйинг.
Ўролбой шундагина ўзига келди. Бўш пиёлаларга чой қуйиб, қани, олинглар, деди.
Меҳмонлар ҳалигидай арзимаган фалокатлардан келиб чиқадиган бахтсизликлар ҳақида эшитган-билганларини гапириб ўтирдилар.
Барчиной овқатни олиб келди. Дастурхонга болгар коняги билан шампан виносини қўйди.
– Манавиларни қуйинг, Ўролбой ака.
Ўролбой қадаҳларга коняк қуйди. Тоғаси боши билан Ўролбойни кўрсатиб, Барчинойдан сўради:
– Шоир қалай, келин?
– Яхши, жуда яхшилар.
– Агар сал ёмонлиги бўлса айтаберинг, гапиришиб қўямиз?
– Йўқ, нега энди, яхшилар. У кишини ойимларам мақтайдилар…
Ўролбой ён-верига аланглади. Меҳмонларнинг олишини кутиб ўтирмай, қадаҳдаги конякни бир кўтариб ичиб қўйди. Барчиной эрига тузланган бодринг узатди. Эри конякнинг зўрлигидан кўзларини юмиб, бодрингни олди.
Меҳмонлар ўзоқ ўтириб, уларни қишлоққа таклиф қилиб кетди.
Ўролбой меҳмонларни кузатиб қўйиб, ишхонасига кирди. Йиғма каравотга чалқанча ётди. Қўлларини чалиштириб, боши остига қўйди. Ўтган воқеани шоирона мушоҳадалади… Юзларида табассум ўйнади. Ирғиб туриб, деразадан ташқарига қаради. Икки кафтини бир-бирига завқ билан ишқади. Папирос чекавериб-чекавериб сарғайиб кетган тишларини кўрсатиб, илжайди. Орқасига кескин бурилиб, меҳмонхонага кирди. Барчиной йўқ. Эшик тарафга юрди. Барчиной эшик олди-да қовоғини уюб, лабларини чўччайтириб, аравачада ўтирган ўғлини чойшабга ўради.
Ўролбой унинг қўлини ушлади.
– Қўй энди, одам қизиганда нималар қилмайди.
Барчиной унинг юзига қарамай, қўлини силтаб ташлади.
– Барчиной, биласан, шоир халқининг асаби ёмон…
Барчиной индамай, яна эшикка қўл чўзди. Шунда, Ўролбой унинг қўлидан ушлаб, яна ўзига қаратди-да, белидан маҳкам қучоқлаб… ўзи кўкартирган ўша ёноқларидан ўпди. Лабларини Барчинойнинг лабларига узоқ босиб турди.
Барчиной эрининг бўйнига осилиб… йиғлаб юборди. Унинг кўзларидан оқаётган илиқ ёшлар эрининг бўйнига томди…
Оқшом бир-бирига тикилиб, юзма-юз ўтирдилар.
Ўролбой меҳмонлардан қолган конякдан бир қадаҳ ичди. Барчинойга термулди. Олис термулди… Барчиной кўзларини олиб қочди. Кўзлари учрашиб, бир сонияча тикилиб қолдилар. Ўролбойнниг қалбида аёлига шундай илиқ, маъсум туйғулар кўпириб тошдики… Бу туйғулар ўша синфдошининг кўзлари билан кўзлари учрашганда… Ҳа-ҳа, ўшанда шундай кўпириб тошган эди…
1970 йил
Тоғай МУРОД

❤121🔥31👍16👏5😍3
Шу ҳикояни қайта ўқиб яна маза қилдим, яна қайта қўяпман ё маза қилинглар ё тасмамда яшамасдан ўтиб кетинглар тез... 😊🙃😊
БИНАФША (Ҳикоя)
“Агар поксан – пок сийна, Исодек қадалар ёқангга игна...” дея тушуниб тушунмай “Илоҳийнома” ни ўқиб ўтиргандим, кутилмаганда эшик гурс-гурс урилди. Маст-аласт бир талай “меҳмон” ташриф буюрди. Кўзимга хунук кўринди, меҳмон ҳам гоҳида хунук кўринади. Фаросатсизларча бир-бирини патинкасини босиб, оғзидаги папирус тутунини қаршингда пуфлаб, тамаки кулини истаган жойга тўкиб ташриф буюрса-да, бироқ меҳмонга “кет” деб бўлмайди. Шаштидан ётиб қоладиган...
Кимдир майда-майда узатар, давра қизирди. Бутун умр мастману даврадигиларни икки оёғи бўлса ҳам, қулоғи одамни қулоғига ўхшаса ҳам, бармоқлари ўн бўлса ҳам, одам шаклида эса-да, юзларига бир-бир қараб барчасининг шамойилида ҳайвон аксини кўрардим. Турли ҳайвонларнинг сийрати кўринар эди, “нега мен бир товоқда овқат еяпман?” ўзимга ўзим алжирадим, бирор нима деб қўйиб алар кўнглини оғритгим келмади. Танага шикаст етса тузалади, кўнгил оғриса аразлайсан, юзини кўргинг келмайди... Ўлгулик бу жондан на шукр қилардим, на шикоят?! Оёғим тагида илонлар ўрмалаётгандай, умрим итларга қурбонлик билан сарф бўлаётгандай туюлди. Жойимдан даст туриб “Сизлар бемалол... мана бу китобни эгаси кутяпти... ” дедим ва ташқари чиқдим. Мен билан бирга ижарада яшовчи йигит изимдан сарпойчан чиқди. “Меҳмонларга қара, кўнгли оғримасин,” дедим.
Ташқарида қор аралаш ёмғир урарди. Кечанинг қора сочларини ёруғ чироғлар тўзитган. Чироғ ёруғида қор аралаш ураётган ёмғир нурларни кесиб тушар, қулоғинг остида курткангга урилаётган ёмғир овози аниқ ва тиниқ эшитиларди. Панароқ ўриндиқ топиб китобни чироқ ёруғига тутиб ўқий бошладим. Ўн минутлар ўқидим. Қайдандир сачраётган сув томчилари китоб вароқларини нам қила бошлади. Китобни қўйнимга солдим, хонага қайтиб чиқиб даврадагиларга қўшилгим, негадир ҳеч бирин аксин кўргим келмасди.
Ёмғир тагида шаҳарни пиёда кеза бошладим. Узоқдан ёмғирда ювилаётган ҳайкал кўзимга йилтиллаб элас ташланди. Бу шаҳарда суянсам йиқилмайдиган иккита қадрдон “инсон” бор: бири Навоийнинг ҳайкали бўлса, бири Бектемир Пирнафас. Ҳайкал ёнидан ўн минутлар пиёдалаб ҳокимиятга тегишли уйдаги шоир эшигини тортдим. Очилмади. Демак, уйда йўқ. Уйда бўлса ҳеч қачон эшик қулфламайди. Шундай. Ўзи ҳам бу сўзни кўп ва қайта таъкидлайди. Музлатгичда доим вино, коняк, виски – ичимликни барча туридан сақлаб қўяди. Меҳмон келиб қолади деган ўзбекона феъли. “Дутор” деган арақни шу билан майдалаб сиёсат ҳақида, жамият ҳақида гаплашиб бироз кайфиятни кўтармоқчи эдим. Уйда йўқ экан. ГУМдан чапга қайрилиб юрдим. “Ёшлик” меҳмонхонасида ишлайдиган танишимни олдига кириб бироз чаҳ-чаҳлашиб, меҳмонхонада эрталабгача мириқиб ухламоқчи бўлдим. Бироқ, бир аёл эгик боши яланг, сочлари ҳўл, усти жиққа ивиган, юпун пилаши қоматига чиппа ёпишган ҳолда шошиб ўтиб кетди. Изидан термилиб қолдим, баданига ёпишган кийими йўл фонусларининг нурида унинг қоматини аниқ кўрсатиб турарди. Қоматига суқ билан қарадим. Кўнгил малҳам истади, нечукким, аёл истади – лойқа бўлсин сув истади. Балки у юпанчга ташна эди. Айни дам қизларнинг туғёнлари-ю, аёлларнинг тўлғоқларини истай бошлади кўнгил. Кўнгилнинг кўчасига ўт тушсин...
Ҳаво анчайин совуқ. Саргардон шамол намчил ҳавони юзингга уради. Дарахтларни ёмғир босиб қолгандай. Йўлакдаги халқоблар кўзингга осилган дордек кўринади. Бу ҳолда ёлғиз бир хонада қолиш бахтсизлик каби... Меҳмонхонада қолиш фикридан қайтиб ўчирилган тилпонимни қайта ёқдим ва шу яқин атрофдаги таниш аёлга қўнғироқ қилдим.
- Келинг, бехижолат, - деди самимий лутф, қўнғироқдай ва хушчақчақ овоз билан.
Бўйи мендан-да узун, сарвбаланд қад... бир пайтлар ҳусни малоҳати ошиқлар тилида достон бўлган қиз эди, ҳозир тўлишган аёл. Биз дўстдек, ҳар кўришганимизда унинг лобар чеҳрасига, катта-катта шаҳло кўзларига қараб тожикча гапириб “Сиз тожик” деб ҳазиллашардим, у “Йўқ, онам тожик” дерди ҳар сафар. У билан очиқ ҳазиллашардик. “Дўстнинг устига чиқиб бўладими?” дея қўйнимдаги китобни бир четга қўйиб тўшалган чойшаб устига чўзилдим. Чарчаган эканим, ухлаб қолдим.

❤101🕊6👍5🔥4
Эрта тонгда унинг овози уйғотиб юборди. Уй бўйлаб аёл атрининг хушбўй иси тараларди. Тилпонда онаси билан гаплашётган эди. Она қишлоқдан қизига сут-қатиқ бериб юборган. Укаси олиб келяпти. У хўшлашиб тилпонни ўчирди. У довдираб, ҳадиксираган қушдек турарди. Қора, катта-катта кўзларида хавотир эди.
- Қанча вақтда етиб келади? – дедим.
- Чамаси, йигирма минутларда.
Эрталаб бева аёлнинг уйидан эркак кишини чиқиб кетиши қўшнилар кўзига тўғоноқ. Йўқ, у бундан хавотирланган йўқ. Укасининг рашкидан хавотир бор. Тун орамизда бирор яқинлик юз бермаган эса-да, кундуз бундан бехабар бўлади, шубҳада бўлади; шундан хавотирда эди. Бирор тушунмовчилик юз бермасин, фожеа юз бермасин деб қўрқиб турарди. Шошилинч кийиниб қўлимга китобни олганимда, китобга ҳайрон қаради. Кеча ухлаганимда ёнимга кирмаган, кирган эса-да китобга кўзи тушмаган. Умрида бирор бадиий китоб ўқимаган эди бу аёл.
- Китобда ёзилишича сизни ҳам никоҳимга олиб қўйишим керак, - дедим.
- Сизга мени ғамим кам, - деди.
Кулишдик.
Домни паналаб ўтиб Тўққиз бозор томон юрдим. Нима учун бу бозорни “тўққиз бозор” дейди, билмайман. Ҳеч кимдан сўраб ҳам кўрмаганман. Йўл-йўлакай тилпонга қарадим. Телеграм, фейсбук ва смсда бир хил хат турибди: “Келганингизни айтгандингиз, кеча кўришамиз дегандингиз, ҳозир қаердасиз? Бинафша.”
Бинафша билан учрашиш менга қизиқ. У билан кўришмаганман. Фейсбукда танишганмиз...
Кейин яқин ҳамсуҳбат бўлиб кетган. У мени танишини, кўришганини бот-бот такрорлайди. Мен эса кўришганимни эслай олмайман. Бир йилдан буён гаплашамиз. Ҳатто, онлайн севишиб бўлдик. Шунчаки эрмакка тоза кўз билан қараб уни хаёлимда тасаввур қиламан. Гоҳ у қизга, гоҳ бу қизга ўхшатаман. Сирли қиз. Билганим – кончиликда талаба. Йигирма ёш. Исми Бинафша! Гоҳ ёшидан хижолат бўламан. Телеграмда ҳам, фейсбукда ҳам ўз сурати ўрнида бинафша гулининг расми турибди.
“Тўққиз бозор” рўпарасидаман” деб ёзиб юбордим. “Кетиб қолманг, боғчадан қайтаяпман. Ҳозир етиб бораман.” деб жавоб ёзди. Жиянларини боғчага олиб борган, шекилли...
Музларни аёз кесиб чизиқ тортган. Тонги изғирин қулоқни узгидек. Бозор чорраҳасида кута бошладим. Қор аралаш ёмғир аллақачон тинган эса-да, осмон ёпиқ. Ҳали қуёш нурлари жило таратмаган. Сояларда қор чегалари... Юрак гуп-гуп уриб кута бошладим. Гўё, Бинафша баҳор элчисидек. Гўё, баҳорни шу қиз етаклаб келади. У келгач дарахтларда куртаклар кўз ёради. Кўз олдимдаги туманлар тарқаб, чечаклар қиқирлаб юз очади. Шўх, енгил, ёқимли эпкин кўнгилни севги кўчасига бошлайди. Кўнгилда севги гули очилиб осмон мовийлашади, тиниқлашади...
Шундай кутаётгандим.
Унинг юзлари қандай экан, ўзи сўзда таърифлагандекмикан... “Буғдойранг эмасман, сутга чайилгандекман...” деб шарақлаб куларди. “Сочимни нима қиласиз сўраб, ўралиб йиқиласиз...” деб ҳазиллашарди...
Шундай кутаётгандим.
Рўпарамда қора мошин тўхтади. Рўлдан озғин, бўйчан ўрта ёш аёл тушди. Кулганча мен томонга тўғри кела бошлади. Кўзлар тўқнашгач унга қараб қотиб қолдим. Кўзлар қаримаскан – у Бинафша эди. На хурсанд, на хафа бўлишни билардим. Ҳайрон эдим.
- Кетдик, - дея мошин томон имо қилди.
Бошимни қуйи солиб кучукдай изидан эргашдим.
- Қаерга?
- Уйга.
- Эринг...
- Эрим йўқ.
- ...
- Кутмаган эдингиз тўғрими? Ўйлаб ҳам кўрмагансиз...
- ...
- Бир йил севги изҳорингизни эшитиб юрдим-а, - дея шарақлаб куларди.
Жим борардим, нима дейишни билмасдим.
- Шаҳар бегона бўлибди, - дедим.
- Нимаси бегона, ўша шаҳрингиз... Мана қаранг, ўша бинолар. Фақат ҳокимият олдидаги арчалар, гултутлар кесилган.
- Ўриндиқлар яшил эди...
- Ўзгаради-да, ўша шаҳар.
- Одамлар бегона бўлибди.
- Одамлар ҳам ўша, фақат ўзгарган.
- Қайдам ...
- Мана шу ерда корейс қиз бўларди. Гунг эди. Расм чизиб ўтирарди. Мени расмимни илк бор ўша қиз қаламда чизган. Лекин чиз демаганман....
- Биламан...
У-да, қўлимдаги китобга ҳайрон қараб қўйди. Бу шаҳар кичкина шаҳар. Ҳаш-паш дегунча шаҳар четидаги шинамгина икки хонали уйда бўлдик. Чой қўйди, дастурхон тузди.

❤107🔥17🤨9👍5
Енгил, пушти уй кийимида сутулга чўкди. Қаршимда ўша кўзлар. Нигоҳи менга тушгач аллақандай чўғ ёнар, ўша чўғ аввал ҳам бор эди. Билгисиз туйғу. Арман қизларининг қошлари каби фавқулодда қайрилиши ўша. Аввал терилмаган бўларди, қўшилиб кетган бўларди. Ҳозир терилган. Қиррали узун бурни ўша-ўша, димоғдорлиги ҳануз бордек. Маллага бўялган сочларини оқ тушган бир-иккита толалари қизғиштоб бўлиб билинади. Сутдек оппоқ юзларига билинар-билинмас доғ тушган, бўйнини тагида бир-иккита ажин. Таранг, кичкина, дуркун кўкраклар ўрнида, бироз тўла ва сўлғинлигини билдирмаслик учун сийнабанд билан кўтариб танғигани енгил кийимида равшан кўриниб турибди... Сийратида бешафқат йиллар изи.
Орадан йигирма йилга яқин вақт ўтибди. Қайта кўришдик. Ўша-ўша шарақлаб кулишлар... Садафдек тишлари потраб кўринади, эҳтимол бирор тишини алиштиргандир, билинмайди. Қиз пайти лаблари чўғдек ёниб турарди, ширага тўла бўларди. Ҳозир лаб бўёқ суртилган лабларида ҳам ўша қизиллигу, лаблар ширага эмас сувга тўладек, бироз юмшагандек...
- Жингалак... - яна шарақлаб кулди.
- У яхшими?
- Ўн йилдан ошди, хат-хабарсизман, яна хат бермоқчисиз? – кўзларида сув лиммо-лим эди-ю, куларди.
- Ғиждувонга, ўзларига тўй бўлдими?
- Ҳар кун у билан ўз суратимни солиштирардим. Йиғлардим. Унинг ранги қора эди. Юзи тўртбурчак эди. Яхши ўқимасди. Эрка эди... – деди у саволимни очиқ қолдириб.
- Биламан...
- У билан тушган суратларим бор, кўринг... Солиштиринг... Энди, айтинг уни нима хислати бор эди.
- Билмайман.
- Ораларингизда пўчтачи эдим. Яраштирувчи эдим...
- Биламан.
- Нима учун уни севардингиз?
- Кўзим кўр бўлган. Ҳозир ҳам кўр.
- Сиз билан юриб-юриб бошқага эрга тегиб кетди. Тўйига мени ҳам айтмади.
- Сен-чи?... Қўйсанг-чи, майли-да...
- Болаларингиз нечта бўлди?
- Ҳозир ҳам изланишдаман.
- Боринг-э...
- Эркак бутун умр жуфт қидириб яшайди деганди кимдир. Балки шу гап тўғридир.
- Жинни! Ҳали ҳам жинни... Қулупнай эсингиздами? Ҳозир ҳам шунақа қила оламизми? Аввал фақат май ойидан бозорга чиқарди... Ҳозир қишнинг ўртасида ҳам ҳамма корзинкаларда бор...
- Эсимда...
Бу шаддод қиз ўн олти-ўн етти ёш, мен йигирма-йигирма бир ёш эдим ўшанда. У оқ кофтада дарсдан чиқиб келди. Мен оқ куйлакда эдим. Бирга бозорга тушдик. Қулупнай олдик. Қайсидир бекатда ўтириб тўйгунча едик. Ортиб қолди. Битта қулупнайни олиб бир тишлаб қолганини юзимга суртди. Мен ҳам битта қулупнайни олиб юзига суртдим. Юзимиз, куйлакларимиз аста-секин қизилга бўялди. Қулупнай тугагунча қизил тегмаган жойимиз қолмади. Шу ҳолда кечгача шаҳар айландик. Одамларни анграйиб қарашига, телбаларга қарагандай қарашига ишимиз йўқ эди. Отилган тошлар кўнгилга тегмасди. Афсус ва надоматлар кўзларнинг сувида акс этмасди. Ёшлик эди, дунёдан баланд учардик. Ёшлик озод ва эркин учарди. Умр кечирмасди, яшарди. Ёшликнинг хўрланган қадри, топталган кўнгли йўқ эди. Дашному таъналар юракни куйдирмасди. Куйдирса фақат севги куйдирарди. Ёшлик бутун дардини кейинга ташлаб кетган эди.
Бинафша қулупнай воқеасини дугонасига айтиб берганди. Дугонаси бир ҳафта мендан ҳам, Бинафшадан ҳам аразлаб юрганди ўшанда. Бинафша дастурхон четида турган китобни юзига қараб ҳижжалади:
- “Илоҳийнома” ... Ҳозир ҳам китоб ўқийсизми?
- Йўқ, фақат кўтариб юраман.
Кулди. Бироз ўйга чўмиб яна гапга тушди.
- У деразага юзини босиб “Бухорони соғиндим, онамни соғиндим...” деб кўзидан ёш томиб турганди. Сиз ўшанда “Шу томонда Бухоро бордир...” деб тўрт қатор шеър ўқиб бергандингиз, у ҳўнграб йиғлаб юборганди. Ҳайрон бўлгандим, у ҳам, мен ҳам шеърга бефарқ эдик... Фақат химиядан тайёрланардик.
- Соғинчга тўлиб турган ўшанда...
- Ғиждувонга уни излаб кетиб қолмасангиз бўлди... Дераза... нимайди...
- Деразага босдим юзимни, деворлари баланд уй тордир. Бу ойналар алдар кўзимни, Шу томонда Самарқанд бордир...эди. Самарқанд сўзини ўрнига Бухорони қўйиб ўқиб бергандим...

❤78🔥27😇6🙈2
#Ҳаётий ҳикоя
ТАРБИЯ
Болалигимда дадам мени «фариштам» деб атарди.
Бунга опамнинг беғараз рашки келиб, нега мен фаришта эмасман деб сўрарди.
Дарҳақиқат, опам мендан гўзалроқ, меҳнаткаш, озода, эгнига гард юқтирмай юрарди.
Мен бўлсам қоп-қора жингалак сочларимга чанг қўниб, кенг ҳовлининг бир четида, ўт- ўлан, қурт-қумурсқа билан суҳбатлашиб, одамлардан ўзимни олиб қочардим.
Дадам опамга, албатта, фариштанинг опаси ҳам фариштада, дерди.
Қулоқларимга эса сенинг руҳинг пок, ҳақиқий фариштам дея пичирларди.
Бу ҳол кўп - кўп такрорланарди.
Аммо, дадам мени ёнига олиб бирор маслаҳат берганларини ёки насиҳат қилганларини эслай олмайман. Ҳатто аям ҳам.
Улғайдим, озми - кўпми ҳаётий тажрибага эга бўлдим.
Қаерга борсам, ота-онам шарафига раҳмат айтишди, берган тарбияси мукаммалигини кўп такрорлашди.
Ҳар бир қиз учун шарафли бўлган: отасидан раҳмат эшитиш бахтига ҳам эришдим.
Катта тажрибага эга устозим мендан сўради:
– Ота - онангиз қандай насиҳатлар қилган, келинг тарбия ҳақида гаплашайлик.
Ўйлаб қолдим, шу вақтгача доим ўзим маъқул деб билган ишни қилган эканман, улар қаршилик қилишмаганлар, хато қилсам, сенга ишонамиз дейишган, холос.
Бироқ доно отам менга бутун тарбияни, мана шу мукаммал тарбияни биргина «фариштам» деган сўз билан онгимга сингдирган экан!
Каминабегим.

❤77😢42🔥20👍9🤨2
XURMATLI AYOLLAR MEN BIZNES BOSHLASAM MENGA QOSHILASIZLARMI?? MEN BILAN ISHLAYDIGANLAR BORMI??? CHUNKI MENGA ISHONASIZLAR DEB OYLAYMAN. ADASHMASAM 2019-YILDAN BERI SHU KANALDA FAOLIYAT YURITAMAN
QOSHILAMAN DEGANLAR @A_lixan lichkamga yozsin. Guruhimga qoʻshaman

😍21❤16👏4💯4😇2🤨1
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍84👏62❤32✍11
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА.
178-қисм
Нафосат опа нима қиларини билмай қолди. Ҳасан ҳам айни пайт тилини ютгандек жим тикилиб турарди.
- Яхшимисан Нафос? - ванихоят Ҳасандан садо чиқди. Нафосат опа базўр бош силкиди
- Яхши....-кейин оғир нафас олиб қўшимча қилди-қайтибсанда?
- Ҳа қайтдим. Мен ўзгардим, сен ўзгарибсан... Амма қишлоқ ўша ўша...
-Ҳа не не сувлар оқиб ўтмади аммо қишлоқ жойида-деди хазин кукиб Нафосат опа. Орада яна ноқулай сукут чўкди. Ҳасан бироздан сўнг томоқ қирди
- Эринг уйдами? - деди совуқ оҳангда-ҳаммамизни ҳаётимизни расво қилиб ўзи маза қилиб яшаяптими?!
Нагосат опанинг томоғига йиғи тиқилди
- оламдан ўтганига ҳадемай йил тўлади. Аллоҳ раҳматига олсин-деди юзига фотиха тортиб. Ҳасан эса номига бўлса ҳам ҳамдардлик учун юзига фотиха тортмай қараб тураверди.
- Ойи нега азонлаб чиқиб олдингиз? - шу пайт ичкаридан Пари чиқиб келди-ўзим супурардим кўчани...
Ойисининг ёнидаги одамни энди кўрган Пари хижолатли жилмайди
- Ассалому алайкум.
Ҳасан эса кўзларини катта катта очганча қотиб қолди. Пари эса ўзига одам кўрмагандек тикилиб қараб турган одамга қараб ичида ғижинди "Ўл қари така. Қизингдан ҳам кичик қизга суқланмай!". Ҳасан эса Паридан кўзларини узай демасди.
- Ойи мен уйга кираман. Сизам киринг хар хил одам олдида туравермай-деди зарда билан ва ичкарига кириб кетди. Ҳасан дарвозанинг қарсиллаб ёпилишидан ўзига келди
- У... У Хуморнинг қизими?! - деди оғир оғир нафас олиб. Нафосат опа румолининг учи билан кўзида қалқиган ёшни артди
- Ҳа!..

❤323🔥107👍50🕊11🌚3
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
179-қисм
- Илтимос... Унга нимадир қилишга ёки ўғирлашга уринма?!! - деди Нафосат опа юраги тўла ҳадик билан.
Ҳасан чуқур нафас олди
- Турмишга бермаганмисан? Агар узатмаган бўлсанг...
- Узатганман! Узатганман қизимни эри бор-деди Нафосат опа шошилиб. Хаёлидан лип этиб " Ўзига хотинликка сўрамоқчи!" деган хаёл ўтиб қўрқиб кетди. - меҳмонга келган.
- Ҳаа шундайми... Турмушга чиқмаган бўлса жиянимга сўрамоқчи эдим...
Нафосат юрак ютиб ўзи бир вақтлар эшитган гапи ҳақида сўради
- Сен... Уйланмадингми?!
- Бир юракка бир ишқ етарли. Хуморга бўлган севгим ва ундан қолган кичик хотиралар менга умримни охиригача етади.
- Уйга кир. Бир пиёла чой қиламиз? - Нафосат опа кўчада туриб қолганларини энди пайқаб хижолат бўлди.
- Йўқ шартмас. Айтганча Хуморнинг қизидан бошқа яна фарзандларинг борми?
-Бор ики ўғлим бор.
Ҳасан укаси Хусаннинг гапини эслади "Амин Ҳамидни куёви экан."
Ҳасан Нафосат опага қаради
-Энди мен борай. Эрингни ўлганини билмагандим. Модомики у йўқ экан бу ерда турганимдан ҳам мано йўқ.
- Тушунмадим? - ростдан унинг гапини яхши англамади Нафосат опа.
- Асли Ҳамид билан юзлашгани қилганлари учун хисоб сўрагани келгандим. Аммо бироз кечикибман . Менимча хисоб китоб аллақачон *у ёқда * бошланган.
Ҳасан ортига ўгрилиб кета бошлади Нафосат эса йиғидан бўғилиб гапирди
- Ҳаммаси учун қаттиқ пушаймонман. Қани эди буларнинг бари бўлмаса эди, қани эди Хумор ҳар доимгидек шодон кулгулари билан орамизни тўлдириб юрсайди...деб ич этимни йийман.
- Хар қалай сенда ундан қолган хотира, омонат бор. Менда эса... Менда фақат оддий синфдошимсан деб қараган қарашларию, ёшим сабаб кундан кун йўқликка юз тутаётган синиқ хотиралар бор...
Ҳасан Ёшланган кўзларини кўрсатмаслик учун дадил қадамлар билан ортига қарамай қабристон томон кетди.
Аввал ота онасини қабрини кейин Хуморхоннинг қабрини зиёрат қилиб дуойи фотиха қилди. Узоқ тиловатдан сўнг ўрнидан туриб Хуморхоннинг қабрига қаради
- Мен кетяпман Хумор... Бошқа келолмасам керак. Сен билан Жаннатда кўришиш насиб этцин!!

❤360🔥117👍58👏25😢17🕊5🍓2🤨1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
180-қисм.
Ҳаш паш дегунча Алихоннинг тўйи бошланишига саноқли кунлар қолди. Ҳали уёққа югур ҳали бу ёқа чоп билан кунлар қандай ўтаётганини билмай қолишди. Пари ҳам хонасодан чиқиб номига қарашган бўлади. Уни устидан ғийбат қилган шунча одамлар олдида асли ичидан эзилиб кетаётганини кўрсатмай кулиб турарди. Тўй олди ёрдамга ўтган бир икки қўшнилар юзинг кўзинг демай
- Пари эринг биринчи хотини билан яна топишиб олдими? Сени шунчун ҳайдадими, энди ажрашасанми?!-деб Парининг шундоқ ҳам битмай азоб бераётган қалб ярасини тирнаб янада кўпроқ азоблашарди. Пари ичида тўкилиб кетса ҳам сиртига чиқармай жилмаяди
- Ундай эмас эрим ҳеч ким билан топишиб олган йўқ! Кўриб турибсизку тўй олди иш кўп ҳали тўй бошланса қанча югур югур бўлади. Шунга онангни ёлғиз қизисан эртароқ бориб ёрдам бер деб мени юборди. Ўзи ҳам ҳадемай келади!
- Ҳаа шундайми? - гапда давом этди қўшни келинчак-эри уриб боласини туширибди кейин ҳайдаб юборибди деб эшитдимда...
- Ундаймас дедимку. Бола ҳали жуда нозиклигим учун тушиб қолди. Бор йўғи бир неча ҳафталик эди.
Пари яна оғиз жуфтлаган қўшни келинчакнинг гапини эшитиб ҳам ўтирмай ўз хонасига кириб кетди. Уни бу холини жим кузатиб турган Жайрона ҳовлида куймаланиб юрган Нафосат опага *бошладик* дегандай кўз сиқиб Парининг ортидан борди. Тўйга кийишга Кўйлак олгани борамиз деб мажбурлаб уйдан олиб чиқди. Ноилож қолган Пари ойисини бахона қилди
- Ойим қўймайди-деди.
- Мен сўрасам қўяди-деди жайрона қайсарлик билан.
- Амма Пари иккимиз шахарга кўйлак танлагани бормоқчимиз! - деди Жайрона бидирлаб .
- Вой иккта ёш қизга шахарда нима бор? - деди Нафосат опа ҳаммасидан хабари бор бўлса ҳам сир бой бермай.
- Сиз борма десангиз бормайман ойи-деди Пари.
- Вой нега бормас экансан? - деди Жайрона кейин Нафосат опага қараб гапирди-Ҳўккиздек қизларни бўри ермиди амма. Бориб кўйлакни оламизу келамиз. Аллихони тўйига бир хилда кийинамиз.
-Майли унда ҳаялламай бориб дарров қайтинглар-деди Нафосат опа гўё таслим бўлгандек.
Икки қиз кўчага чиқишди. Пари холи йўқ камига кайфияти ҳам йўқлиги учун нолиниб борарди
- Опаа шахардан олиш шартми? Ўзимизни катта бозордаям тиқилиб ётибдику кўйлак!
- Эе у ердагилар яхшимас. Шахарда танлаб танлаб оласан. Ўзимизни бозорда эса борини оласан.
- Уфф опаа
-Эе бўлди кўп гапирма. Борамиз дедимми борамиз!
Икки қиз тортиша тортиша шахарга қатнайдиган таксилар томон юрди. Ортларидан эса қоппқора танировкали машинада кузатаётган одамдан бехабар эдилар. Ва айни дамда бу одамнинг нияти қандайлиги ҳам номалум эди.

❤457😢167✍82🔥82🤨33👍21👏10🌚5😍4🙈3
Forwarded from Хайрли тонг- Баҳор! 🦋🏵️🌸🌼🌷
Ҳаётингизда нимайки содир бўлмасин барчаси, Сизнинг кайфиятингизга боғлиқ бўлади!😇
❤16