#ижара_ҳаётлар
1-қисм
Орзу ва ҳавас- ҳар инсоннинг яшаш учун мақсади. Бир нарсани истамай ёки қаттиқ хоҳламай қўлингизни ишга урушингиз, у ишдан тез совиб, ўзингизга азият беришдан бошқа нарса эмас.
Дунёдаги барча ҳаракат, муомала ва ҳатто алоқлалар бир манфаат кўзлаб қилинади, юритилади ва ўрнатилади. Бу сатрларни ўқиб йўқ дейишга шошилманг. Энг диндор кишингиз ҳам ичида бир истаги бор- жаннат!
Ҳол шундай экан, саодатли ҳаёт суришни орзу қилиш ҳаммада бор туйғу демак. Мана яна бир мисол, ҳозир тўйида ўтирган қаридошларим оддий одамлар лекин ёзган дастурхони, чақирган санъаткорларининг бари, истаклари амалга ошсин деб қилинган.
Йигит бечора йил-ўн икки ой чегара ошиб ишлаб келади. Йиққан барча пулига эса ҳозир бир кеча ва бир кундуз орзусидаги тўйни қиляпти. Онамнинг қистовлари бўлмаса, ишимни ташлаб бу тўйга келмасдим. Аммо ҳар оилада ёзилмаган қоидалар бор. Шундайлардан бири, қайси қариндошинг тўй қилмасин, сен етиб келишинг керак.
Фақат бир шарт билан кечирилишинг мумкин. Ё, ўлим тўшагида бўлсанг ёки эринг рухсат бермаса. Менда иккаласидан ҳам ҳозирча йўқлигидан мажбур бўлиб ҳозир тўйда ўтирибман.
Мендан кичик жиян ва жиянваччаларнинг эрта пишган гилосдек эрга тегиб олиши ва энди қўлида бир- икки боласи билан юрганига менинг ишим йўқ эди-да. Аммо бошқаларнинг мен билан дарди бор.
Масалан йигирма уч ёшни нимаси буларни қийнайди мен ҳалигача тушуна олмадим. Онамдан сўрасанг ёшим йигирма тўрт эмиш. Нега? Чунки онам қорнидаги тўққиз ой ҳам ҳисобга кирармиш. Ёшнинг саналиши бу дунёга келишинг билан бошланмайдими? Она қорнидаги эмбрионнинг нима гуноҳи бор? Хуллас кимга нима десанг, фойдаси йўқ.
“Баҳор! Сени ҳам кўрадиган кун бор экан-у?”,-деб келган, холамнинг қудасининг синглисини қизига қарадим.
Ҳа, ҳа! Адашмадингиз бизда оила муносабатлари шунақа. Орамизда бегона йўқ. Тўйдан қуруқ қоладиган ҳам кам. Ҳамма бир-бирига қариндош. Энг қизиқғи, барчани уйидаги гапдан, ҳар бир қондош хабардор. Бу ютуққа қандай эришилди билмадим.
Дунёда шунча ахборот техналогиялари ривожланди ва турли уяли алоқа компаниялари ташкил этилди. Бироқ, ҳеч бири сизга бу мукаммал тизимни на тушунтира олади ва на уни енгиб олдинга кета олади.
1-қисм
Нигоҳи олисда бўлганнинг, яқинида ҳикояси кўпдир.

❤141👍24🔥17🤨4❤🔥2
#ижара_ҳаётлар
2-қисм
Чунки бу системада ўтмиш бор, ҳозирги кундалик янгиликлар бор ва ҳатто келажак тахминлари ҳам мавжуд. Сиздан-талаб қилинган нарса у чамбар ичида бефарқ қолиб хабарлардан ортда қолмаслик холос.
Ўзаро ахборот алмашуви шунчалик жадал ривожланганки, ҳатто тўйда баланд мусиқалар остида ҳам бу ишлов, худди ўша тезликда фаолият юритишда давом этади. Мана мисол икки аёл рақсга деб чиққан, лекин қўл ҳаракатидан кўп, бир- бирини қулоғига гапиришини қаранг.
Телеграф, радио, телевидения ва ҳатто ҳозирги ижтимоий тармоқ -“дамингни ол, ўртоқ”. Бошқа бир тур радар эса бу тўйда ёзилган дастурхон атрофида ўтирган холаларнинг бир пайтни ўзида иқтисод вазири, санстансия ходими ва тафтиш комиссияси бўлиши.
У қандай дейсизми, мана кўринг. Стол атрофига ўтирганимизнинг илк сониялари ҳамма билан сўрашишдан олдин, кўкракни бир шишириб чуқур нафас олиш. Сўнг бўйин чўзиб кўз ости билан дастурхонни тезда кўздан кечириб ,тўй эгасининг нималар тортиқ қилганини назорат қилиш. Бу молиявий кузатув.
Орада атрофга қараб , у бу ким билан салом алик қилиб кейинги этапга ўтилади. Бу пишириқ ва салатларни, қачон, қаерда ва ишқилиб “свежий” бўлиб бўлмаганини аниқлаш фасли. Ўзининг анализ қобилияти етмадими ёнидаги шеригидан сўраш.
“Бу пишириқларни ўзлари тайёрлабдими ёки сотиб олишганми?”,-деб бир савол билан икки жавоб олинади.
“Бозордан олганга ўхшайди. Ҳозир ҳаво салқинку, яхшидир?”,-деб ёнидагидан фикр олинади.
Илк вазифа бажарилди. Дастрхон таҳлили қилиниб, оиланинг молиявий ва маънавий, маданий хулосаси берилди. Энди навбат тўйга қайси қатлам таклиф қилинганини аниқлаш. Бироз аввал стол уситини кўз қири билан текширган “камералар”, энди яна бир чуқур нафас олиб, бўйни сал яна чўзилиб, атрофга қарай бошлади.
Ва буни қилаётган бир киши эмас. Деярли барча аёлда шу ҳолат кузатилади. Улар фақат видео тасвирчи келганда, нарсага чўзилган қўли тортилади. Аланглаган нигоҳлари пастга ёки ёнга қарайди. Бошқа вақт эса, full hd тасвир давом этмоқда.
Ёндаги маслахат комиссияси ҳар неча дақиқада фикр алмашади. Озиқ- овқат, таможний –тўйга ким келиб келмагани анилқлангач навабат, кимларга олдинги қатордан ер берилгани-ю, тўй эгаларининг кийган кийими муҳокама қилинади.
Энди тушундингизми, юқорида санаган бирор бир алоқа воситалари бир неча дақиқада сизга бундай таҳлил қилиб беролмайди. Бўлса қиладигани келинг овозга қўямиз.
“Баҳор! Баҳор! Ол мана бундан е қизим”,-деб ойим олдимга асарти салатидан товуқми, тандирми экани номаълум гўшти қўйди.
Тўхтанг! Тўй анализим тугамаган кўринади. Икки тоифа меҳмон бор. Бири дастурхондан яхши нарсани териб ейдиган. Иккинчиси, ўша еганларни томоша қиладиган.

❤110😁49🔥13👍7⚡3🤨2🌚1😇1
#ижара_ҳаётлар
3-қисм
“Бўлди ойи, емайман бошқа”,-деб ойимни тўхтатишни қани иложи бўлса.
“Жим, мазза қилиб е! Пойтахтда бунақаси йўқ”,-деб ойим умуман гапимга қулоқ осмас эди.
“Бувойша, қизни ҳам узатай деяпсизларми? Совчилар келяптими?”
Ҳҳ, мана бу тоифани қандай унутиш мумкин. Бирирнчиси ойимнинг исми Бибиойша аммо бу хола уни бузиб айтгани бир асаб бузса, иккинчиси оммани хавотирга солиб, тунлари уйқусини қочирган савол- Баҳорга совчилар келиб- келмаганини билиш. Ойим бечоранинг кайфияти тушди. Уни мендан бошқа ҳеч ким сезмади.
“Келяпти айланай! Қизим ўқимишлига тегаман деб ҳаммасини қайтаряпти”,-деди ойим уни менсимагандек бўлиб.
Сабаби бу аёл, мен ҳали ўн саккизга тўлмай туриб жиянига сўраганди. Ўқийман деб оёқ тираб олгандим. Шу учун ҳам ҳар фурсатини топганда бир илмоқли гап ташлаб қўярди.
“Ойи, кетмаймизми?”,-деб қулоғига эгилиб гапиргандим, оёғимни бир уйиб олди.
“Жимгина ўтир. Ҳозир туриб кетсак гап бўлади”,-деди.
У гап тўйдан олдин кетганимиз учун эмас, бироз аввалги гапни кўтаролмай туриб кетди деган гапдан бўларди.
Тўй бошлангандан бери тузук қўшиқ куйламаган артистимиз, ниҳоят мен севган қўшиқни бошлади. Мусиқасининг ўзидан, ўтирган еримда қимирлай бошладим.
Хусни жамоли!
Ҳаёлим олди
Ширин висоли
Кўзимда колди
Борип аста-аста
Айтсам севгим
Ёки ҳаста-ҳаста
Киларми конглим
Воҳ бу кабутар-ми ёки пари
Ой юзи дилбар мунча чиройли
Воҳ бу кабутар-ми ёки пари
Ой юзи дилбар
Мен қўшиқ ритмига ўзимни бериб ҳаракатлар қилар эканман. Тиззам устидан навбатдаги кўкариш изи қоладиган ҳамла келди.
“Қилпилламай ўтир! Ҳамма сенга қараяпти”,-деб ойимдан тушунарсиз иккиламчи таҳдитлар олдим.
Тўйхонага келгунча, бир ерда ёпишиб ўтирма, сени кўришсин деган аёл, энди жилпиллама йўғе, қилпиллама дерди.
Хуллас калом, навбатдаги тўй, менинг кўкарган оёқларим, онамнинг тушган юзи, отамнинг эса ўзига хос кайфияти билан якун топди.
“Ойи, мен эртага пойтахтга қайтаман”,-деганимни биламан қўлидаги кийим осадиган илгак, менга қараб учиши кутмагандим.
Яхши ҳам рефлексларим яхши ишларди.
“Бекорларни бештасини ебсан! Эртага уйни бошдан охир тозалаб чиқасан”,-деди ойиб аламини мендан олиб.
Уйга ҳар келганим шу маросим билан бошланарди. Келганда бир тозалик ишчиси бўлсам, кетиш ниятимни айтганимда катта бир ширкат келиб, қиладиган ишини бир ўзим қилиб устига яна йўл юриб бир ҳафта белимни кўтаролмай ётардим.
Биров онамга уборка ва қизининг эрга тегиши орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини тушунтириб қўйса яхши бўларди.

❤143😁76🔥41👍6💯5😇3🤨2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
🌤 🌿Ассалому алайкум! Чошанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
✨ Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг қадрдоним! 😊
👉 @Xayrlikunlar Уланинг☑️
👉

❤15🤗2
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23😨3🤨1
#ижара_ҳаётлар
4-қисм
Эрта тонгдан енг шимариб ишга тушдим. Ким мени магистратура талабаси деб айтади? Ақлимни ишлатиб, ишни ойимнинг асосий кўзига ботадиган ерлардан бошладим. У киши ўргатгадек сувларни тез- тез алиштириб, кўпиртириб ҳамма эшик -ромларни артдим. Ва албатта кеча тўйда мазза қилиб рақсга туша олмаган мусиқамни баланд қўйиб, уйда ёлғизлигимни бутун маҳаллага эълон қилдим.
Ойим тўйдан сўнг бўладиган ахборот алмашувига, қўшникига ўтганди. Отам бечора кичик дўконимизга кетди. Икки укам эса ўқишларига. Уй ва ҳеч битай билмаган тозалик иши ўзимга қолди. Ҳамма нарса жой жойида кетарди токи елкамга биров уриб ўзига қаратмаганида.
Қўшиқнинг баланд овозидан биров уйнинг ичигача кириб келганини билмай қолибман. Қўлимдаги латта ва устимнинг ҳўллиги яна қулай ишлаш учун кийиган кийимим, бировлар олдида шарманда бўлишдан бошқа ишга ярамас эди.
Худо биларди қачон келди. Мен орада неча хиром айладим. Дунёдаги барча замонавий рақсларнинг ҳар ҳаракатини эринмай бажардим.Айниқса, менинг елка қоқишларим машҳур эди. Қўлинг ҳўлигида ва шошиб қолганда на калонкага уланган телефонни ўчира олдим ва на у баҳайбат овоз чиқаргич ускунани. Мен бироз аввал “гупс-гупс”-деб овоз ҳам чиқаргандим, шарманда!
Оёқ –қўлим, бир - бирига ўралашиб охири бира тўла токдан суғириб қўйдим. Телефондан чиқиб қолган овозини ҳам ўчирдим.
“Баҳор, шунча чақирсам ҳам эшитмадинг?”,-деб мийиғида куларди, бир пайтлар юрагимни еридан ўйнатган кулгич эгаси.
Ҳар ўсмир қизнинг хаёлан ошиқ бўлган бири бўларди. Ўткир, бу маҳалладаги қанчадан- қанча қизнинг ортидан юргак ушлаб қолган нодир йигитлардан бири. Ҳеч биримиз унга ботиниб гапира олмаган бўлсакда, менимча ҳаммамиздан хабари бор эди. Ва бу унга ёқарди.
Аммо ноинсоф қўшни маҳалладаги Нозанинга уйланди. Балки эрта ёшда турмуш қуришга қарши чиққанимнинг сабаби ҳам шу одамдир. Йиллар ўтсада севги эмасда, ўтмишдаги у ҳисдан баъзи излар ҳали ҳам ичимда бор эди.
Бошдан оёқ мени сузгани ёқмади. Эшикка осилган онамнинг эски халатини эгнимга кийдим.
“Қўшиқ овозидан эшитмапман”,-дедим ноқулайликни билдириб
“Чиройли рақсга тушаётган эдинг”,-деса қулоғимгача қизариб кетдим.
Уятдан зиёда бу одам уйланган эди. Ва афсуски маҳалламизда “бабник” деган номи бор эди.

❤131🔥40🤨26👍11🕊1
#ижара_ҳаётлар
5-қисм
Ҳар олган ёшингиз, сизга ўзига хос тушунча ва мантиқни берар экан. Ўсмир давридаги у беғубор ҳисларимнинг аслида шунчаки яшаниб тугаганини ортда фақат хотираси қолганини англамоқда эдим.
Дунёда ҳеч бир инсон йўқ-ки, болалик ёки ўсмирлик даврида шунчаки соф туйғуларни ҳис этмаган бўлса. Боғча боласидан сўрасанг,тарбиячи опасига ошиқ бўлар. Унинг ақли у опанинг ёши катталигини фаҳмламас. Худди шунга ўхшаб менинг ҳам бир вақтлар Ўткирга бўлган ҳисларим ўша маъсум туйғудан бошқа нарса эмас эди.
Аммо қаршимда туриб, кўзлари беъжо қараган бу одам мен билан ҳамфикрга ўхшамас эди.
“Нега келган эдингиз, Ўткир ака?”,-деб овоз оҳангимни бир хил тутишга ҳаракат қилиб сўрадим.
Бундай эркаклар самимий оҳангни ҳам нотўғри тушуниши мумкин эди.
Яна ғалати қарашлари билан кўз узмай қарашда давом этди. Мен эса ундан нигоҳларимни олиб қочдим. Бир кун севган одамимга узоқ термулиб, юзимда табассум билан гапиришни орзу қилардим. Фақат ҳозир англадим-ки, бу одам Ўткир эмас.
Бошқа томондан менинг ўзимни режаларим бор эди. Ҳамманинг ёшимни пеш қилган бу замонда, мантиқан ўйлаб, мувоффақиятли ришта қуриш ниятим бор эди. Масалан бошлиғим Феруза Мўминовнанинг оиласига келин бўлишдек.
Ўзига тўқ оила ва чет элда ўқиган, куёвликка номзод ўғли бор экан маҳаллада хотинбоз деб ном чиқарган ҳамда уйланган одам олдида бу ҳолатда туришим ўзимга ёқмади.
“Отангдан қурилишга бир- икки анжомларини олгандим. Шуларни олиб келдим”,-деди кўча томонни кўрсатиб.
Ичимда отамни бу пайтда ишда эканини сағир султон ҳам биларди. Негадир бу ҳаракати ўлчаниб, пайт пойлаб келганга ўхшади менга.
“Яхши! Эшик олдига қўйиб кетаверинг, отам келса олади”,-дедим совуқ муомала билан.
Ўзи энди баданим қизиб, ишларга киришгандим. Келиб одамни ишдан ҳам совутди. Ойимнинг овози кела бошлади. Ёнида биров бордек гапирарди. Мен Ўткирни кутмай олдинроққа юрдим. Ва не кўрайки, ойим тўрт беш аёлни етаклаб, уйга келганди. Ортимда эса Ўткир турарди. Қўшни аёллар аслида тўй эгаларининг уйидан қайтаётганди. Бироқ ким билади ойим уларга нимани кўрсатиш баҳонасида уйга бошлаганди. Ҳаммасининг юзи мени ва Ўткирни бирга кўриб бошқача тус олди.

❤107🔥38🤨31🌚5
#ижара_ҳаётлар
6-қисм
“Ойи, Ўткир ака отамдан олган нарсаларни олиб келган экан”,-деб саломдан аввал гап очганим ўзимга ҳам ғалати эшитилди.
“Нима олган экан отангдан?”,-деб ҳайрон бўлиб сўради ойим.
“Энди оламан деб.. сўрагани келгандим”,-деб ортимдан гапирган Ўткирнинг овози мени шокка тушурганди.
Бир қизнинг обрўйи бир ҳовуч сувдек, эҳтиёт бўлиш кераклигини шу тобда англагандим. Салом беришни унутганим, қўшни холалар ҳам тушунмагандек қараб туришарди. Аслида шу маҳаллада ўсиб улғайдим, шўхлигимни ҳам шаддодлигимни билишади. Ҳозир айни шу вақтда мени бошқача қабул қилишалрини истамас эдим. Ва ҳақиқий Баҳорга хос ҳаракатлар қилдим.
“Нега ёлғон гапириб, уйни ичигача кириб келдингиз унда?”,-деб дўқ қилиб сўрадим.
У нима деб жабоб беришни ўйлар экан, ойим ва қўшниларга қарадим.
“Қўшиқни калонкага улаб ишлаётгандим. Чақирганини эшитмай қолибман. Ичкаригача кирибди. Менга, отамни нарсасини олиб келдим деди”,-деб шантажчи қизлардек жаҳл билан гапирдим.
Ҳақли эдим ва писиб ўтириб, йўқ жойдан бошимга болалаб кетадиган “қирқ қулоқ” ғийбат мавзусини олишини истамадим.
“Сенга неча марта айтдим! Шу қурғур калонкага улама у телефонингни деб?”,-деб ойим ҳам менга жаҳл қилди.
“Туш кўрибманми, ойи? Бировни уйига рухсатсиз кириб кетадиган фаросотсизлар борлигини ўйлаб кўрмабман”,-дегандим Ўткир ўзини бир нималар деб оқлашга тушди.
Гапини эшитишни ҳам истамадим.Шантажчи қизлардек овоз кўтариб гапиришларим, бизни кузатиб турган “томошабин”ларнинг ҳам ифодасини ўзгартирди. Ўткир кетди мен эса чала битган ишим, жаҳли чиққан ойим ва бир неча оёқли радио холалр билан қолдим.
Пойтахтдан ҳар келганимда бир ишгал чиқиб доим кўнглим хира бўлиб қайтадиган бўлди. Магистратурам битса яна бир баҳона билан пойтахтда қолиш режаларини тузаётган эдим. Уч йилдир бир тур агентликда ишлаб келяпман.
Контракт пулим, ижара пули ва ҳатто еб- ичишга ҳам ўзим топяпман. Бу пуллар қош- кўзимга қараб берилаётгани йўқ. Феруза опа номига бошлиқдек бўлиб қолди. Унинг барча ишларини жой- жойига қўйиб, ўзимнни исботлагунимча қанча меҳнатим кетди.Уй пули арзонроқ тушсин деб, бир оиланинг ёнидан хона ижарага олдим. Иш еримга яқин. Ўқишга борган кунларим йўл кирага пул тўлардим,қолган пайт уйдан ишга бир неча километр юриб борсамда буни бир спорт деб қабул қилдим.

❤165👏47🔥28👍26
Бир йигит Россияга ишлагани боради ва бир кекса рус чолнинг уйида ижарада туради .
Турган хонаси деворига катта бўрини қучоқлаб турган аёл сурати осилган бўлади .
Чол йигитнинг у суратга хайрат билан тикилиб қолганини сезиб , хикоясини бошлайди .
Чолнинг хикоя қилишича, унинг биргина қизи бўлиб , у бошланғич синфларга дарс берар экан.
Бир куни нима бўлибдию , синфдан энг аълочи ўқувчи дарсга келмай қолибди. Бу хол 3-4 кун давом этгач, фидокор муаллима дарслар тугагач, узоқ қишлоққа, адир ошиб йўлга тушади . Етиб бориб , ахволни билиб , қайтиб келгунча, қишнинг куни бир тутам эмасми - қош қорая бошлабди . Атроф қор билан қопланган бийдай адирлик экан . Ўша вақтларда чолнинг қизи биринчи фарзандига хомиладор ,анчагина огирлашиб қолганига қарамай , ишлашда давом этаётган экан . Манзилга озроқ қолгач, узоқ яқиндан бўриларнинг овози эшитила бошлабди . Дахшат ва совуқдан қўрққан ёш келин жадаллаб анча йўл босиб қўйибди .
Бир вақт қараса , атрофини бўрилар халқа қилиб ўраб олиб , увиллай бошлашибди . Улар дақиқа сайин яқинлашиб бошлагач, унинг оёқлари қўрқувдан қиммрламай қолибди .
Бир вақт орадаги масофа жуда қисқариб , улар жўр бўлиб увиллаб яқинлаша бошлаган онда тўда отасидан бир катта бўри отилиб чиқиб аёл устига ўзини ташлаб, маҳкам туриб олади ва халқага қараб даҳшат солиб увиллайди .
Пастда турган аёл дастлаб қўрқувдан нафас ололмай қолади ва бирданига бўрининг қорни жуда иссиқлигини , унда яна битта жон қимирлаётганини ҳис қилади !
Яратганнинг марҳаматини кўрингки, тўда ичида хомилали бўри бўлажак онанинг хомиладорлигини билиб , унинг қалбига рахм шафқат туйгуларини солиб , тўдадан отилиб чиқиб , унинг омон қолиши учун қондошларига қарши туради !
Орадан ярим соатлар ўтгач тўда ортига қайтади. Она Бўри ҳам секин ўрнидан турмоқчи бўлса , ўқитувчи аёл уни қучоқлаб олганини сезиб қолади . Хуллас , улар биргаликда овулга келишади. Уйига кириб кетган келинчакни уйидагилар ваҳима билан хавотир олиб кутиб ўтиришган бўлади , у эса шоша пиша бўлган воқеани хикоя қилиб бергач ташқари чиқишса , Она Бўри халиям турган бўлади . Орадан ўтган вақтлар мобайнида бўри уларникига тез тез келиб кетиб туради. Баҳор ойида келинчакнинг кўзи ёрийди . Бўри ҳам болалаб, келиб кетишда давом этади,ткелинчакка ўрганиб қолади .
Чол эса уларни суратга олдириб , бу суратни деворга осиб қўяди .
Мана сизга , Оналикнинг буюк жасорати !
Баъзан болаларини уриб , ўлдирган, юқоридан отиб юборган ёки туғилган норасида чақалоқни ахлат қутиларига ташлаб кетаётган она номига номуносиб мавжудотларни кўрсам, эшитсам, шу Она Бўри хикояси бот- бот эсимга тушаверади .
Эътиборингиз учун раҳмат .
Нигора опа изоҳларидан.

❤155👏72👍45😢22🔥21
#Сепсиз_қизим_эпсиз_қизим😔
- қизингизни ўғлимизга беринг, ўз қизимиздан ҳам зиёда қилиб қабул қилиб оламиз, биламиз ўғлингиз йўқ, бизни ўғлимиз сизгаям ўғил хисоб хизматингизда бўлади.
- опажон, жон деб берардиму, биласизку қизим отасиз ўсган, биз сизнинг тенгингиз эмасмиз, ҳайит ва байрамларда сизларни кўнгилларингизни "ололмай" қолсам хижолатчилик бўлади.
- вой биз Худо демабмизми, қанақа кўнгил "олишни" айтаяпсиз, ҳеч нарсангиз керакмас.
Қизнинг онаси бўлажак қудасига ишонди, куёвникида дабдабали тўй, келинникида эса битта маҳаллани катталарига "дўппидаккина" ош дамлаб дастурхон ёзилди.
Қизнинг келинлик даври бошланди, илк бор ота уйига чиққанида удумга кўра онаизор қизини идиш - товоқлар билан эриникига кузатиши керак эди.
Уйида онаизорнинг қизлик уйидан олиб келган эски русумдаги идишларидан бошқаси йўқ эди.
Аксига олиб қариндошлари ҳам деярли қўй "учида" ҳаёт кечиришар, аммо барака топкурлар келин сепи таёрлашда имконлари борича ёрдам қилишганди. Келин сепи ҳам "ўлмагудай" қилиб таёрланганди.
Бировга бориб ёрдам сўрасаммикан деган ҳаёл келди, йўқ, қандай сўрайман, бермасачи, бермаса шарманда бўламан, қолаверса яна икки қизим бўйга етиб қолди.
Қудам ҳеч нарса керакмас дегандику, мени тушунса керак деб ҳаёл қилдида бир тоғорачада ош пишириб қизини кузатди.
Эндигина шом намозини ўқиб бўлувдики телефон жиринглаб қолди, қуда хола эканла:
- вой қудажон яхшимисиз, овора бўлиб ош қилиб берворибсиз, росса дуо қилиб еб олдик.
- ҳа энди ярашиғиде, овораси бормиди қудажон.
- вой қуда, қизимлани эрта чиқарворибсизда, ўғлим ишдан келиб ўзим олиб чиқарман деганди, дийдорларига тўйиб яна бир оз ўтиравермабсиладе. Ўғлим биралоқ идишларниям кўтаришиб чиқарди.
Онанинг бошидан муздай сув тўкилгандай титраб кетди, нима десин, идиш товоқ олмадим десинмикан, йўқ, унда ўртага совуқчилик тушади:
- ҳалигии, идишш - товоқлар , идишш - товоқлар, нимайди....
Она нима деб гапини давом эттирғшни билмасди, аммо куёвни онаси гапни илиб кетди:
- вой қудажон, хижолат бўлманг, келаси сафар қизингиз чиққанида ўғлимладан бериб юборарсиз, ўғлим бир меҳмон бўлиб ўтириб чиқаман деганди, ўшанда бериб юбораверасиз, бир хафта нарию бери. Майли қуда, яна телефонлашармиз, болларизни бахтига соғ бўлинг.
Она гўшакни қўйдида ҳаёлида нажот қидира бошлади.
Бир хафта мухлатим бор, нима қилсам экан, эҳ содда, тўйдан олдинги қудам ўрнига бошқа аёл бинога келишини яқинларим огоҳлантиришгандия, бу аёл "илон" ишонма дейишса, шундай яхши аёлга қуда бўлаётганимни кўришолмаяпти деб хафа бўлгандим.
Эркак қудани бундан хабари йўқ бўлса керак, бирор қариндошимни чиқарсам, эркак қудага шароитимни тушинтирса бўлармикан?
Майли, ҳали бир хафта вақт борку, бир йўли топилиб қолар.
Она эрталабгача ухлай олмай ўйлаб чиқди, ҳаёлида қизига қайнонаси нималарнидир кесатиб хўрлагандай, қизи эса хўрланганидан кўча эшикка термулиб қандайдир нажот кутаётгандай туюлаверарди.
Эрталаб бомдод намозини ўқидида Аллоҳдан муаммосига ёрдам сўраб кўчага отланди.
Тонг эндигина отган, кўчада баъзи хонадонлар эшиги супурилиб сувлар сепилган, баъзиларини эшик олдиларини келинла супуриб сув сепаётган, она яна қизини ўйлади.
Қизим ҳам эшик олди ва ҳовлисини супуриб нонушта таёрлаётгандир, бечорани отасиз ўсгани етмагандай ўз қўллаим билан "илонни" қўлига топширдим шекилли дея яна ҳаёллар оғушига чўкди.
Бирданига мошина сигнали ва чиййиллаган тормоз товушидан сесканиб кетди.
- хой холаа, кўзизга қарамайсизми, сал қолдия уриб юборишимга, нима гарангмисиз, сзга айтаяпман.
Она ҳаёл билан бўлиб катта йўл ўртасига чиқиб кетганини сезмай қолганди.
#Сепсиз_қизим_эпсиз_қизим.
(давоми)
Мошина сигнали, тормоз чиййиллаши ва хайдовчининг жаҳл билан бақиришидан эсанкираб қолган аёл боши айланиб холсизланиб асфальт йўлни ўртасида ўтириб қолди.
Хайдовчи шошиб мошинасидан баклашкадаги сувни олдида аёлнинг юзига сепиб баклашкада қолган сув билан ўзини юзинини ҳам ювди:
- холажон, сизга нима бўлди, туринг ўрниздан, одамни қўрқитманг.
Юзига сепилган сувдан сал ўзига келган аёл ўрнидан турдида:
- узр укажон, ҳаёл билан бўлиб билмай қолибман, деди.

❤163✍42🔥23😨19👍10😍6
- эрта сахарда қаёққа кетаяпсиз, ўтиринг, манзилизга ташлаб қўяман.
- рахмат сизга, борадиган жойим шу яқин жойда, сиз кетаверинг.
Аёл йўлни нариги томонига ўтдида торгина кўчага кириб кетди.
Кўча тўрида эскигина тахта дарвоза олдида тўхтади. Амакисини уйи, ёшлик пайтида онаси билан кўп келар, амакисининг болалари билан ўйнаб юрган даврларини эслади.
Онаси ва амакиси оламдан ўтишгандан сўнг амакиваччалар билан фақат тўй ва бошқа маросимларда кўришишарди, қариндошлик ришталари аввалгидек бўлмай қолганди.
Ҳовлида сукунат, ҳамма уйқуда шекилли, эшикни таққилатсамми ёки йўқ дея иккиланиб дарвоза олдидаги суппачага ўтирди.
Бир оздан сўнг ховлида кимдир йўталди, демак уйғонишди, яна бир оз кутишга қарор қилди.
Охири сабри чидамай эшикни аста таққиллатди.
Ичкаридан уй эшиги очилгани эшитилди ва кўча эшик ортидан:
- кимсиз, ким керак эди, деган қиз боланинг товуши эшитилди.
- қизим, бу мен Асила холангман, даданг уйдамилар?
Кўча эшик очилиб 15 ёшлар атрофидаги қизча кўринди:
- вой Асила хола, келинг яхшимисиз, опаларим яхшими деб тез сўрашдида, ҳовлига таклиф қила туриб:
- дадаа, Асила холам келдилар чиқинг дея дадасини чақирди.
Уйдан аёлнинг амакиваччаси шошиб чиқди:
- ия, ия, Асила, бу сенми, кел, қандай шамоллар учирди, тинчликми, каллаи сахарлаб келибсан, қани юрчи, уйга кирайлик.
Аёл индамай ортидан эргашиб меҳмонхонага кирди.
- қизим, сен чой олиб кел, аканга айт гузардан иссиқ нон ва қаймоқ олиб келсин.
Аёл ўзини бир оз ноқулай сезиб:
- қўйинг, оввора бўлишмасин, мен бирровга келувдим, келинаям шу ердамилар?
- ээ, кеча биздаям янгилик бўлди, набиралик бўлдик, нигора қизим фарзандлик бўлди, шунга сахарлаб бозорга кетди, анов қайнонасига суюнчига биннималар олиш учун. Ээ, ҳозирги замонда қиз беришни ўзи бўлмас экан, касал бўлсаям биз қараймиз, болалик бўлсаям биз харажатга тушамиз.
Майли, эсон омон қутулиб олдику деб суюниб ўтирибмиз.
Аёл яна маюсланди, демак, дардини айтиш бефойда, майли, ҳеч бўлмаса эркак қуда билан гаплашиб холатимга ечим топиб берар дея ўз дардини тўкиб солди.
- ҳмм, тушунарли, қудангни танийман, пешиндан кейин бориб гаплашиб кўраман, жавобини хабарини етказаман.
Амакиваччасини рози бўлгани аёлда оз бўлсада умид учқунлари пайдо бўлди, дастурхонда нонушта учун нон, қаймоқ ва чой ҳам тайёр бўлди.
Икковлашиб нонушта қилиб бир оз болалик чоғларини эслаб сухбатлашишдида аёл хайрлашиб уйига қайтди.
Уйидаги икки қизалоқ мактабга хозирланиб туришган экан, она уларни кузатдида яна ҳаёлга чўмди.
Идишларни муаммосику ечилар, рамазонга ҳам саноқли кунлар қолди, демак ҳайит ҳам яқин, қудаси бу туришида ҳайитлик совғалар ҳам талаб қилади шекилли, эй Роббим, қудамга инсоф бергин дея дуо қиларди.
Асрга яқин амакиваччаси кириб келди, юзларида норозилик аломатини кўриб аёлни юраги ортга торта бошлади:
- нима бўлди гаплашдингизми, нима деди?
- ээ, одам - подаммасакан қуданг, нимаймиш, " мен аёлларни ишига аралашмайман, мен кўчани одамиман "миш, э сани ўша....
- ҳм, демак иш битмабдида, майли, сизниям оввора қилдим, Худо бир йўлга солар, нимаям дердик, қиз томон барибир куёв томондан пастда бўлиши пешонамизда бор эканда.
- бўпти, мен кетдим, бизникиям сени қудангдан қолишмас экан, қизим раддомдан тушса" ота чақирди" қилишармуш, қўй, тўй оши харажати ва яна қуда томонга сарполар бизни бўйнимизда экан, жигулимни сотсам ҳам етмайди шекилли, майли мен кетдим.
Аёл яна махзун холга тушди, энди нима қиламан, ё ўзим қуда хотинга шартта бориб бошда берган ваъдасини эслатаймикан, қани бугун ҳам ўтсин, бир йўли топилиб қолар.
Ҳаёлидан бирма - бир ёрдам бериши мумкин бўлган яқинларини ўтказа бошлади, кўчага чиқиб қаерга боришни билмай бир оз айланиб юрди.
Охири қудасига бориб шартта борини айтишга қарор қилиб йўлга чиқди.
Етиб бориб қудасини эшигини таққиллатди. Эшикни қизи очди, онасини кўриб хайрон бўлди:
- тинчликми онажон?
- қайнонанг уйдамилар, бир кўриб кетай дегандим.

❤156😢61✍21🔥17👍10🤗2🕊1
- ҳа, уйдалар, сиз ичкарига кираверинг, ҳозир чақираман дедида югурлаганича қайнонасини чақиргани кириб кетди.
- келинг қудажон, қани уйга кирайлик, зап келибсизда, ўзимам зерики ўтиргандим, хой қизим, дарров чой таёрланг.
Дастурхонга ўтиришди, қизнинг онаси гапни нимадан бошлашни билмай амакиваччаси набира кўрганини айтиб бера бошлади.
Қуда хола аёлни гапларини қошларини чимирганча эшитар, гўёки " амакиваччангни набираси билан мени нима ишим бор" дегандек ўзини беписанд кўрсатиб ўтирарди.
- қани нондан олинг қуда, авваламбор амакиваччангизга набиралар муборакбўлсин. Гапни айлантирмайликда мақсадга ўтаверинг, ўша амакиваччангиз эримга учраб бир вагон гапларни айтибди, ҳаммасини эшитдим.
- ҳа, мен эркаклар бир - бирларини тушунишар деб иложсизлигимдан амакиваччамга илтимос қилгандим. Ахир бошда келишгандикку, ўшанга
- хой менга қаранг қуда, сиз мен билан келишгансиз, эримни бу ишларга аралаштирманг, бизникида аёллар ишини аёллар бажаради, бизни шарманда қилиб қариндошларингизга достон қилишингиз яхши эмас, мен хафа бўлдим.
- мен достон қилганим йўқ, ахир сиз тўғри тушунинг
- бўлди, энди мени эшитинг. Келишган бўлсак, мен сиздан импортний мебел талаб қилмадим, қилган пардаларингиз ҳам харобгина бўлсаям индамадим.
Ўғлим хотин қўйган боламаски қуп - қуруқ қизингизни бериб ортидан ҳеч бўлмаса эл қилганни қилиб йўқламайсиз.
Мен ҳам не орзу ҳаваслар билан ўғил уйлатгандим, ҳозирдан шунчалик пас кетаяпсиз, ҳайитда нима қиласиз, набира кўрсангиз нима қиласиз.
Қизингиз ўксинадику, овсининикидан лак - лак нарсалар кептурсаю, қизингиз шумшайиб ҳеч нарсасиз ўтирса, менга ҳеч нарсангиз керакмас, қилсангиз ўз қизингизга ва ўз куёвингизга қиласиз.
Акасига хотини тарафдан ҳамма нарса келса, ўғлим ҳам ўксинади, шуни ўйлаяпсизми, мен яна айтаяпман, ўшандаям айиганман, шахсан менга ҳеч нарсангиз керакмас.
Совчиликка борганимда қўшниларингиз - бу оила сизларга тўғри келмайди дейишганди, кел энди етим экан, савоб бўлади деб сизга рахмим келиб қизингизни келин қилибман.
Ўғлимга казо - казолар қизини бераман дегандаям кўнмагандим. Сиз эса яхшиликка ёмонлик деганларидай кўчада қариндошларингизга арз қилиб "элчи" жўнатиб юрибсиз.
Қуда хотинни жағи тинмай гапиришларидан аёлни боши айланиб кўзлари қоронғулаша бошлади, кўз олдида қудаси яна нималарнидир гапирар, аммо аёлни қулоғи эшитмас ва танасида мадор қолмаган эди.
- вой, қуда сизга нима бўлди, тобиз қочдими, хой қизим онангизга қаранг, мен дўхтир чақираман, телефонимни олиб чиқинг, тез югуринг....
Тез ёрдам ҳам бир зумда етиб келди. Аёлга биринчи ёрдамни кўрсатиб қон босимини жойига туширишди.
Аёл ўзига келиб кўзини очди, тепасида қудаси, қизи ва шифокор туришганини кўриб хайрон бўлди.
- ўзизга келдидизми опа, авваллариям қон босимингиз ошиб турармиди?
- ҳа, баъзан шунақа бўлиб турарди, мен яхшиман. Аммо ҳозир нимагадир қувватим ҳам қолмагандай сезаяпман.
Шифокор аёлги шифохонада ётиб даволаниш кераклигини айтди, аёл:
- дориларни ёзиб бераверинг, уйда даволанаман деб кўнмади.
"тез ёрдам" шифокори кетгандан сўнг қуда хотин онасини устида парвона бўлиб турган келинига қараб:
- хавотир олманг қизим, ҳозирда дунёни ярми давления касали бўлиб қолган, боринг ишнгизни қилаверинг деб хонадан чиқариб юборди.
- тўғри қизим, боравер, мен яхшиман, деди аёл.
- эндии қудажон мендан хафа бўлманг, арзимаган нарса учун сизни диққат қилиб қўйдим, хом сут эмган бандамизда.
- майли, ҳаммаси ўтиб кетдику, энди мен борақолай, анча яхшиман.
Ташқарида қизи билан хайрлашдида уйи томон йўл олди.
Бечора қизи шундай пайтда онасини ёнида бўла олмаслигидан эзилиб кўзларида ёш билан онани эшик тагигача кузата олди холос.
Икки уч кунда сал қувватга тўлган она энди бозор томон йўл олди, идиш - товоқ дўконларини айланар, қўлида пули бўлмаса ҳам ҳеч бўлмаганда бирорта ёрдам берадиган одам топилса қайси идишлар қанча нархлигини билиб қўйиш мақсадида арзонроқ дўконни мўлжал қилиб қўйгиси келарди.
Аёл кун бўйи дўкон айланди, деярли ҳаммасида нархлар бир хил, нима қилса экан, боши қотиб уйига қайтди.

❤154😢59🤨42✍17🔥15👍7👏2
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏106❤35
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
176-қисм.
Амин Оромхоннинг олдидан чиқиб яна шахарга қайтди. Парини қанчалик соғинган бўлса ҳам ёнига бормади. Амин ўзига ўзи сўз берганди муаммоларни ҳал қилмасдан туриб Парининг ёнига бормайман, уни ҳаётини ҳам муаммоларим билан тўлдирмайман деб. Мана сўзига амал қилган холда юрак тўла соғинчи билан ортига қайтяпти.
Амин шахарга келиши билан Саид билан учрашди. Хужжатларни иккиси биргаликда тахт қилгач кеч бўлишига қарамай ёлғиз ўзи ака укаларнинг доимий тураргохига борди.
Уни кўрган Ҳасаннинг югурдаклари ичкарига шошилди. Ичкаридан кераверсин деган рухсат олиб Аминга ёв қараш қилган холда йўл бўшатишди. Ҳасан ўтирган ўрнидан турмай Аминга қучоқ очди
- Келсинлар янги душман!!
Амин тиржайиб қўйиб Ҳасанинг қаршисига ўтирди
- Хушвақт бўлинг! - деди тик қараб.
- Нега келдинг болакай? - Амининг устидан кулди Ҳасан-Мени кимлигингни билмайсанми?!
Амининг бу сухбатдан энсаси қотса ҳам ўзини босди. Бу майнавозчиликни ориқ давом этишини истамай стол устига ўзи билан олиб келган хужжатларни қўйди
- Бу сиздан тортиб олган ресторам хужжатлари. Қандай олган бўлсам шундай турибди.
- Хўш нега буни менга олиб келдинг? - деди Ҳасан таажубланиб.-нима мендан қўрқдингми?!
- Сўнгида бу ресторан менга керакмас деган қарорга келдим. Қўрқишга келадиган бўлсак ҳа қўрқдим. Аммо сиздан эмас. Бир кун келиб кимсасиз, ҳечгимга керак бўлмай ёлғиз ўлиб кетишдан қўрқдим.
-бу билан Нима демоқчисан?!
-Бу ресторан менга керакмас. Ўзингизга буюрсин. Агар аллоҳ ресторан очишни менга насиб қилган бўлса ўн йилдан кейиб бўлса ҳам очаман. Агар насибим бўлмаса ортиқча урунмаганим мақул.
Гапини тугатган Амин хайр ҳам демай чиқиб кетди. У чиқиши билан Ҳасанниниг укаси Ҳусан кириб келди
- Ака бу бола ҳақида суриштирдим - деди шошилиб.
- Хўш?!
- Бу бола бизни тумандан. Аввал биз яшаган қишлоқда яшаган экан. Ота онаси газ портлашида ўлган. Йигит эса бунда айбланиб беш йил қамалган. Чиққанига уч йил бўлибди. - Хусан овозини пасайтирди-Ака у Ҳамидни куёви экан!!
- Нима? - Ҳасаннинг кўзлари катта катта очилди.

❤425🔥172✍72👏45👍25🤨7😇4🌚3😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭКСКЛЮЗИВ
☄️ "Инсоний биродарлик – инсонларни тоифа ёки ёрлиқ сифати эмас, балки инсон сифатида кўриш ва бир-бирига нима бўлаётгани ҳақида қайғуриш демакдир" – Саида Мирзиёева
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
177 - кисм
Ҳасан Баратов укасини ҳам хонадан чиқариб юбориб чуқур ўйга толди. Нима қисмат у билан ўйин қилябдими?! Ҳасан Ҳамидни эсга олди. У Ҳасан бутун умр севган қизни бир уринишдаёқ тортиб олган ва уни бахтсиз қилган виждонсиз одам эди Ҳасанинг наздида. Ҳаа у Хуморхонни жон қадар севарди. Орадан ўтган шунча йиллардан кейин ҳам уни унутиб юборолмади. Уни унитиб ўзгага кўнгил бериб уйланиб кетолмади. Хамон ёлғиз. Хуморхоннинг ўрнига ҳеч кимни қўёлмай умрини ёлғизликда ўтказяпти. У ўлганда дунёни бузгудек дод солиб йиғлаганди. Қишлоқда қололмай ҳаммадан юз ўгириб бош олиб кетганди. Уни тўйини кўришга илҳақ бўла бўла Ота онаси ҳам оламдан ўтди. Жанозага бир марта бордию. Укасини ҳам олиб яна шахарга қайтди. У вақтлар укаси уйланиб аллақачон болали ҳам бўлганди. Мана неча йилки укасининг фарзандини ўзиникидек яхши кўриб бор будини фақат унга атайди. Укаси қизли бўлганда исмини Хуморхон қўйди. Энди у учун дунё бир томон эдию укасининг қизи Хуморхон бир томон эди.
- Хумор... Хумор нега ўшанда мени танламадинг?! Нега мени севмадингаа Хумор...
Ҳасан Баратов ҳеч кимга айтмай қишлоққа йўл олди. Тонга яқин у учун қадрли бўлган ва шу билан ўчмас хотиралару чексиз азобларни хадия этган қишлоқ кўчаларига оёқ қўйди. У йилда бир марта фақат кечаси ота онаси ва...ва Хуморининг қабрини зиёрат қилиш учун келиб кетарди. Шунданми кўпчилик уни келган кетганини ҳам билмасди. Ҳасан юриб юриб Ҳамид аканинг уйи олдига келиб қолди. Дарвозага нафрат тўла нигохлар билан термулиб қолди. (Ҳасан ҳали Ҳамид ака оламдан ўтганини билмасди!) Шу пайт дарвоза очилиб қўлида супирги билан Нафосат опа чиқиб қолди. Келини bолага андармон бўлиб қолгани учун кўчани ўзи супириб қўймоқчи эди. Аммо қаршисидаги одамни кўриб қўлидаги супиргини беихтиёр ерга ташлади
- Ҳасан?!!
Ҳа Нафосат опа орадан йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам, юз тузилиши кўриниши ўзгариб кетган бўлса ҳам нигохлари ўзгармаган Ҳасанни бир кўришдаёқ таниди.

🔥414❤141✍119👍60👏29😇9🕊6⚡5🌚4😍3
ХАЁТ САБОҚЛАРИ.
Дугонам қизини турмушга узатди.
Қиз куёвнинг танлови эди. Келин ҳам ўз навбатида куёвни ёқтирибди.
Мен ҳар икки томонни ҳам биламан. Билишим шуки, бири дугонам, камчиликлари ҳам кўзимга кўринмайдиган даражада бўлиб кетганман, иккинчиси билан ишхонада бирга ишлайман. Салом-алигимиз жойида.
Ҳар икки тамон ҳам мендан сўраб суриштиришди.
- Яқин дугонамсан, очиғини айт, куёв, оиласи қандай? – деди келинни онаси.
- Бирга ишлаймиз, очиғини айтаверинг, яна куйиб қолмайин, келин, ота-онаси қандай?- деди куёвни онаси.
Ҳар икки тарафга ҳам жавобим бирдек бўлди.
- Беайб Парвардигор, кимда камчилик йўқ. Уларни менга яхшилиги текса-текканки, ёмонлиги тегмаган. Оиласини ичидагини билмайман.
Тақдири бирга экан, тўй бўлиб кетди. Орадан ҳали бир йил ўтмай, келин аразлаб келиб қолибди.
Арзимаган сабаб, куёв нимадир олиб келибди, бу келинга ёқмабди. Хуллас, орада гап қочибди. Аччиқланган куёв бир шапалоқ уриб юборибди.
Мени айбим, ҳар икки тарафни яхши танишим. Ишхонадаги шеригим “Келинни ўзи кетган, ўзи келсин." дейди. Дугонам “Папалаб боққан қизим, нега уради, куёв келиб кечирим сўрасин” дейди.
Уларни “айбим” сабабли ўзим яраштириб қўймоқчи бўлдим. Келинни олиб куёвникига бордим.
Боришимизни аввалдан айтиб қўйгандим. Куёвнинг опоқисини олиб келишибди. 83 ёшда эканлар. Опоқини сақоллари ўзига ярашган, юзлари нурли, гавдалари озғин, бироз қаддилари букулган. Ҳақиқий ўзбек отахони.
Отахон ҳеч кимни ортиқча гапиртирмади.
- Қизим, нега кетиб қолдингиз?
- Мани урдилар – деди келин ер чизиб.
- Нега келинни урасан? – дедилар куёв тамонга юзланиб.
- Ўзим ҳам билмай қолдим. Атай унга деб нарса олиб келсам, “Дидингиз йўқда” деганидан кейин жаҳлим чиқиб кетди...
Отахон “Бўлди, гапирма” дегандек ҳиёл қўлини кўтарди.
- Турмуш қуриб бўлдинглар, бу ёғига бошқа танловинглар йўқ.
Келин, ҳеч қачон эрингизни “Дидингиз йўқ” деб танлови устидан кулманг, чунки сиз ҳам унинг танловисиз. Ўша диди билан сизни танлаган.
Назаримда отахонни бу гапи келинга шаполоқ урганданда кучлироқ таъсир қилди.
Кейин йигитга юзланди.
- Ўғлим сан эркаксан, сани ўғил бола деб юртга ош берганмиз, ҳар қандай вазиятда ҳам, ҳеч қачон аёл кишига қўл кўтарма. Қўрқоқ эркаккина хотинига қўл кўтаради.
Отахон бу гапи билан яхшигина куёвга “шапалоқ” туширди.
- Кейинги пайтда мандан кам хабар оляпсан, жаҳлинг чиққанда уйдан чиқиб кетда, узоқ эмас, бир маҳалла нариман, мендан хабар олиб тур.
Отахон қаттиқ гапирсаларда, шу қадар таъсирли, сокин гапирдики, назаримда ҳамма нафас олмай тинглади. Ва ўша қаттиқ гапларини салгина кулимсираб, бироз ҳазил аралаш тугатдики, ҳеч кимда эътироз қолмади.
Очиғи отахонга жудаям хавасим келди.
Ўша хонадонга кираётганимда минг хадик, юрагимда аллақандай қўрқув билан кирган бўлсам, у ердан чиқар эканман, худди ўзим уларни яраштириб, бир ишни дўндириб қўйгандек кайфиятим кўтаринки қайтдим.
Бугунги ўзимни савобли ишимни мақтаниб, сизлар билан бўлишгим келди..))
Шунақа гаплар, азизлар
Малика Аъзамжонова

❤99👍37👏24🔥17🙈1
MUALLIF:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏25❤7👍4😍4
#ижара_ҳаётлар
7-қисм
Авваллари инсонларни ҳаммаси бир хил деб ўйлар эканман. Фақат ёлғиз қолиб, ҳар қийинчилик ва муаммода ўзим ҳаракат қилишимга тўғри келганда, турли- турфа кишилар билан мулоқот қилиб келяпман.
Ота- онадан бой бўлиб туғилмаган фарзандлар учун ҳаёт ростдан ҳам қийин эди. Масалан, оиламнинг байрамларда катта шаҳарга келиб, айланиб, концерт ва киноларга тушишларини жуда истардим.
Аммо улар бировни уйига қолишдан тортинишгани учун, ҳа деганда келишмасди. Шунда ўзимга мақсад қўйдим. Кўп ишлаб ўз уйимни оламан. Турмушга чиқиб кетсамда, оилам келадиган бир уйи бўлсин.
Феруза опанинг ёрдами менга катта бўлди. У менинг тугатилмаган мутахассислигимга қарамади. Ичимдаги ишлаш ғайратимга қараб имкон берди. Ва мен ҳеч нимага қарамай, бу ишончни оқлашга бел боғлагандим. Икки кунга келган сафарим қариганди. Мен бу маҳаллага, бу туманга ва ҳатто у катта пойтахтга сиғмайдиган даражада орзулари кўп бўлган Баҳор эдим.
“Бўлди қил энди! Танимайсанми қизингни?”
“Сиз гапираверсизда...у аёллар...”
“У аёлларинг ўзини қизларига қарашсин. Мени қизим шу пайтгача юзимни ерга қаратмади. Бундан кейин ҳам қаратмайди”,-деб отам ёнимни оларди.
Дастурхон бошида оилавий маҳкама қурилмоқчи бўлди. Фақат отам мени бу ҳолатдан қутқарди. Икки укам қўлидаги телефони билан овора. Ойим кундуз бўлган ишни бироз бўрттириб, устига драматургия жанридан бир –икки эпизод қўшиб, отамга мени шикоят қилаётганди. Онада барибир, қизининг бу ерлардан бутун умрга узоқлашиш истагини кўнгли сезаётганди.
“Қачон йўлга чиқмоқчисан қизим?”,-деб сўради отам.
“Эртага эрталаб. Мени вокзалгача кузата оласизми?”,-деб сўрадим.
“Албатта, кузатадилар”,-деб ойим отам ўрнига жавоб қилди.
Уларнинг ғамхўрлиги ва меҳрини ифодалаш усули бошқача бўлсада, ўзим меҳнат қилиб топган пулимни ҳали ўзимга етказишда шунча қийналганимни кўрдим. Шунга бўлса керак, улар учун яхши ҳаёт яратиш фикри мени тинч қўймайдиган бўлди.
Ҳозир бир иш қиляпмиз. Тўғрироғи, икки йил олдин бошлаган ишимиз мева бериб қолса, қўлимга яхшигина пул тушади ва унга биринчи навбатда отамга янги машина олиб бераман, деб ният қилиб қўйдим. Менга бир фурсат берилди ва мен ўшани олиб ўз фойдамга ҳал қилаётган эдим. Пойтахтга шошилишимнинг сабаби ҳам шунда. Менинг бошлаб қўйган ишларим бор эди.
Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин,
Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.

👍224❤141🔥58👏17😇11✍5🕊3⚡2🤗2