ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.7K subscribers
4.66K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
— Гулижон юлдуз кўрмай ўтди. Умри завол кетди. Шунинг учун бу йиртишларни қирқ кун девор тирқишига тиқиб қўямиз. Қирқ кеча юлдуз кўрсин, — дедилар.

Пахса деворимизнинг тирқишларига алвон йиртишларни тиқиб қўйдилар. Қирқ кун, қирқ кеча қишлоғимизнинг барча деворларида алвон йиртишлар ҳилпиллаб турди. Қирқ биринчи куни... алвон йиртишлар ғойиб бўлди.

— Гулижон фариштага айланиб, жаннатларга учиб кетди, болам. Энди у ҳурлар билан бекинмачоқ ўйнайди, қўшиқ айтади, — дедилар онам.

Ёзнинг оташин кунлари ўтиб, куз кирди. Сўнг қиличини қайраб, шамоллар ҳуштак чалиб қаҳратон кечалар бошланди. Қорлар эриб, қалдирғочлар учиб келди. Баҳорнинг қўйнидан бойчечаклар, чучмомолар сочилиб, ҳаммаёқни ажойиб хушбўй ва муаттар ислар тутди. Пахса деворларнинг қаватларидан тиканлар, шувоқлар униб чиқа бошлади.

Момоқалдироқли баҳор тонгида бир куни қарасам пахса деворда уч дона қизғалдоқ ловуллаб турарди. У кўзлари қора, алвон кўйлакли Гулчеҳрага ўхшаб кетарди. Кўкламнииг майин шамолида қизғалдоқлар кўйлакчаларини ҳилпиратар, қора кўзлари маъсум мўлтирар, нимадир демоқчи бўлаётгандай эди. Ғалати бўлиб, пахса девор олдида михланиб қотиб қолдим. Кўз ўнгимда Гулчеҳранинг шўх кулгилари, майингина, жамалак сочлари гавдаланди. Ўша қизғалдоқлар ҳеч қачон сўлмаслигини, умрнинг бевафо фаслларида ҳам пахса девор тирқишларида ловуллаб туришини жуда истар эдим. Гўё у ҳозир изимдан келади-да, кўзларимни кафтлари билан беркитиб, сўрайди:

— Сутми ё қаймоқ?

Ногоҳ ўзимга келиб, кўзимни очаман. Онам менга меҳр билан термулиб турардилар. Онам аҳволимни тушунгандай бўлиб, оҳиста елкамга қўл қўйиб, қани юринг, бачам, деб мени олиб кетдилар. Ҳеч нарса демайдилар. Бошимни маҳкам бағирларига босганча унсиз йиғлайдилар. Елкаларим титрайди...

Қанча йиллар, баҳорлар довул қоқиб ўтди. Ҳалигача қишлоқ йўлларида ёки пахса девор тирқишларида, том бошида қизғалдоқни кўрсам, ўша камгап, майиздеккина Гулчеҳра, юлдуз кўрмай кетган қизалоқ эсимга тушади.

Ойдин ҲОЖИЕВА
😢9664🔥17👏5🕊3😇2🤨1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏32😍751
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

8 - қисим

Хонамга кириб яшириниб роса йиғладим. Сафия келиб қолмаганида ҳали анча йиғламоқчийдим. Аммо у ойимга айтиб беришини билганим учун дарҳол ўзимни ўнглаб олдим. Кун ботгандан кейин бувим ҳам келди. Кечки овқатдан кейин эса бувимни хонасида роса бир соатлар яна шу мавзуни муҳокама қилишди. Ҳаёлим ҳар жойда нима қилиш ҳақида ўйлаб ўтирганимда ойим кириб келди. Кўринишидан мамнун, аниқ бувимни кўндирган. Ойим мени ҳали ҳам кичкина қиз деб ўйлайди шекилли энг охирида менга айтаяпти. Ҳаммасидан ҳам шунга жуда асбийлашиб борардим. Ахир мен ҳам ўн тўртга кирдим, энди катта қизман. Нахотки ойим шуни ўйламаяпти.

-Малак қизим дарс қилиб ўтирибсанми? Сафия ҳам дарсларни қилиб ухладим? Бугун дарс қидиришга вақтим бўлмади. Шунга сен ёрдам бергандирсана қизим. Сен билан бир масалада гаплашиб олмоқчийдим Малак.

-Биламан ойи, нима ҳақида гапирмоқчи эканлигингизни. Ва шуни ҳам билдимки сиз учун мен ҳали ҳам кичкина қиз эканман. Ойи бунақа биз билан боғлиқ қарорларни ўзингиз чиқариб ташлайверасизми? Ҳаммадан олдин катта қизингиз бўлганим учун мен билан келишиб олишингиз керакмасмиди?
168😢95💔25🔥17👍4🕊2🐳1
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

9 - қисим

-Малак бу нима деганинг? Сен қачон бунча каттара қолдинг. Мен сени ҳали ёш бола деб юрсам , аввал мен билан маслаҳатлашинг дейсанми? Кейин мен сизларни яхши яшашингиз ва каттароқ ўқишларда ўқишингиз учун шу қарорга келдим. Ахир иккаланг ҳам кун сайин катта бўлиб боряпсиз. Шунга яраша муаммоларинг ҳам каттариб бормоқда. Қолаверса бу уйда ҳам яшаб қололмаймиз. Ўзинг биласан акамни ҳам тўртда фарзанди бор. Уларга мен ортиқча даҳмаза бўлмоқчи эмасман. Мана катта бўлиб қолган бўлсанг шуьларни ҳисобга ол. Мени топган ойлигим яшашимиз учун бир ойга ҳам етмайди. Тушун қизим оёққа туриб олмасам бўлмайди. Ўзимизни икки хонали бўлса ҳам уйимиз бўлишига нима етсин, бир ўйлаб кўр. Шунинг учун ҳам озроқ муҳлатга бўлса ҳам ишлаб қайтмоқчиман.

-Ойи бошқа ишга кирсангиз бўлмайдими? Бизни ташлаб кетишингиз шартми? Ахир шу сохада ўқигансиз - ку. Сиз кетиб қолсангиз Сафия иккимиз нима қиламиз. Унда бизни ҳам бирга олиб кетинг илтимос ойи.
128😢76🔥46🤨21😍7👏1
#Ҳаётий ҳикоя
Аёл матонати тоғларни бузар...

Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб, биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим… Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди. Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман. Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас, тонг-саҳардан турманг, бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан, деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ, йиғлоқи бўлади, деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз, эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади, деб кулиб қўйса, қайнонам: Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида, деб қўярди. Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: Сизга мазада, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз, деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедиму, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладиларда, кейин: Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади, деб яна ишга киришиб кетдилар. Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам болаларимга қарар, уларни ўқитиш, мусиқа мактабига олиб бориш, майда-чуйда ишларни ўргатиш барча-барчаси қайнонам ўз зиммасига олганди. Уларга ўзингизни кўп уринтирманг, десак бекордан Худо безор деб қўярдилар. Лекин ҳаёт ҳаммавақт ҳам бир текис кечмас экан. Эрим кундан-кунга инжиқ, қўрс бўлиб бораётгани етмагандек бу ёқдан қайнсинглимнинг ҳам оиласи нотинч эди. У кетма-кет уч қиз фарзанд кўргани учун ўғил ниятида яна ҳомиладор бўлганди. Лекин эри эри яна қиз туғадиган бўлсанг, туғруқхонада тўғри онангникига жўнайсан, деб таҳдид қилишини қўймасди. Оиласи тинч бўлмаганга яраша соғлигини ҳам йўқотган қайнсинглимга шифокорлар туғишни тақиқлашди. Қайнонам гоҳ қизига, гоҳ ўғлига қараб, нима қилишни билмасди. Ҳар куни базму жамшидлардан ярим кеча маст ҳолда келадиган эрим бир куни менга: Учта болангни олу, уйимдан йўқол, деди. Мастликда нима деяётганини билмаяптида, деб индамай қўя қолдим. Лекин у жиддий гапирарди...  Қўл остида ишлайдиган аллақандай хонандага ўралашиб қолган эрим энди кунда жанжал қилар, менга хотин сифатида ўлгудек зерикарлисан, нуқул уй-жойни қиртишлаганинг қиртишлаган, эрни кутиб олишларни, ноз-карашмаларни билмайсан! деб таъна қиларди.
122🔥36😢24👍8😍5👏3🌚3
Оилам бузилиб кетишидан қўрқиб кўрмаган чорам қолмади: эримга яхши гапириб ҳам кўрдим, ўша хонандага одам жўнатиб ​​йўлга солишга ҳам ҳаракат қилдим, лекин эрим кундан-кунга мендан совиб борарди. Аслида ўзига қарамай юрадиган аёллардан эмасдим, аммо барибир эримга ёқмай қолгандим. Рўзғордаги жанжаллар билан бўлиб, қайнсинглимдан хабар олиш ҳам ёдимдан кўтарилганди. Уни муддатидан олдин туғруқхонага олиб кетишганини эшитиб, қайнонам иккаламиз ўша ёққа югурдик. Аҳволи оғирлашиб қолган қайнсинглимни тезда жарроҳлик столига ётқизишди, лекин кўп қон йўқотгани сабаб аҳволи жуда оғир эди. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан болани олиб Қизалоқ, ҳолва дейишдию, қувонишга ҳам улгурмай онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун киришишди. Қиз деган сўзни эшитган куёв қутириб кетгандек бақириб-сўкиниб дарахтларни тепа бошлади, қизингиз ҳам, қизи ҳам керакмас, олиб кетинг, деб қайнонамга удағайлаётган маҳалда ичкаридан ёмон хабар чиқди… Ўзини ҳолсиз курсига ташлаган қайнонам, кетди... дея олди, холос. Бунақа бўлишини кутмаган куёв нима қилишни билмай довдираганча қолаверди… Қизининг ҳасратида соғлигидан ҳам айрилган қайнонамнинг умри укол-дори билан ўтарди. Қайнсинглимнинг чақалоғига қараб қийналаётганимни кўрган қайнонам бироз ўзини қўлга олди, қизининг уч қизини ҳам олиб келди. Қудасига: Сизникида қизим рўшнолик кўрмаганди, қизлари кўрармиди. Ўлмасам ўзим қарайман, ўлсам келинимга топшириб кетаман, дебди жаҳл билан. Қудаси ҳам қўйинг, олиб кетманг демади. Шундай қилиб энди еттита бола бўлгандик. Синглисининг ўлимдан кейин бироз ақлини йиққандек бўлган эрим, кўп ўтмай яна эски ҳунарини бошлади. Энди янги баҳона топганди: Бу уй эмас, бозор деб тўнғиллаб чиқиб кетарди. Аслида булар шунчаки баҳона бўлиб, эрим ўша хонандага аллақачон уйланиб олганди. Бир куни ишга кетгани бўйича қайтиб келмади… Биз бир уй одам хавотир олиб ярим кечаси барча таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, қидирсак, у эса жазманининг уйида туғилган кунини нишонлаётган экан… Эримни ўша хонандага бой бердим. Уйга қайтариш учун кўп ҳаракат қилдим. Ҳозир улар ҳақида гапиргим, ўзимни ерга урганларимни, ҳақоратларга, мазахларга чидаганларимни эсга олгим келмаяпти… Хуллас, эрим барибир кетди. Шундан кейин қайнонам билан қайнотам ўзгариб қолишди. Улар кўзимга қараёлмай мунғайиб ўтиришар, қайнсинглимнинг қизлари менга ортиқчалк қилмаяптимикан, деб хавотирланишаётганини сезардим. Эримнинг номардлигидан йиғлаб адо бўлмаслигимга ишим ёрдам берди. Энди бутун оиланинг ташвиши бир ўзимнинг зиммамда эди. Бир куни қайнонам: Келин, бизга ва қизимнинг болаларига қараш мажбуриятини олмагансиз, истасангиз ота-онангизникига кетишингиз ёки алоҳида яшашингиз мумкин. Бу нодон бола сизнинг қадрингизни билмади, қўшнилар ўғли ташлаб кетганига бир йилдан ошган бўлсада, келинининг бахтини боғлаб, хизматкорликка олиб ўтирибди дейишяпти… деди йиғламсираб. Менинг ҳам кўнглим бузилди кейин озиб-тузиб бир бурда бўлиб қолган қайнонамни бағримга босдим. Кўчанинг гапига эътибор берманг, ойижон. Юринг, овқатга уннайлик ҳозир болалар мактабдан, боғчадан келишади… дедим. Шундай қилиб, қайнонамникида умрбод қолдим. Болаларимни оёққа қўйишга ёрдам берган, оғир кунимда суянчиқ бўлган одамни ёрдамим керак бўлганда ташлаб кетармидим. Унда қайнонамнинг: Фаросатли келин танлаганман, деб мақтанишлари қаерга кетади…
Эрим бизни ташлаб кетганига беш йил бўлди, оғир кунларимиз ҳам ортда қолди. Қайнонам иккаламиз етти болани оёққа қўйиб, катта қилдик. Яқинда биринчи қизимни узатяпмиз. Қайнонам: Дадасини ҳам тўйга чақирайлик, деяптилар. Орқаворотдан эшитиб юрибман, эрим қилган ишидан қаттиқ пушаймон эмишу, аммо қайтиб келишга юзи чидамаётган экан. Балки қизининг тўйи баҳона келар… ​Хуллас, мен шундай яшадим. Кимдир эри бўлмасада, умрини қайнона-қайнотасига бағишлаган аҳмоқ, деди яна бошқа биров тўғри қилибсан, меҳнатингнинг самарасини болаларингдан топасан, деди… Кейин нима бўлишини эса фақат Худо билади, асосийси, кўнглимга қарши иш қилмадим, сизларга етказмоқчи бўлган ҳақиқатим шу эди…

«Ибрат учун»гуруҳидан олинди.
214👏76😢33🔥25👍16💯3🕊1
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

10-қисим

-Малак мен уерга бориб жойлашиб олай. Кейин агарда ишим яхши бўлиб кетса сизларни ҳам олиб кетарман. Ҳозир эса бувингизни ёнида қолиб, айтганини қилиб ўтирасизлар. Келишдикми қизалоғим. Ўзимни ақилли қизим ҳамма нарсани тушуниб қолибсан мана. Буларнинг барчаси сизларни келажагингиз учун. Энди ётиб ухла. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Қолганини эртага гаплашамиз.

-Ойим чиқиб кетгач унга ҳам осон эмаслигини тушундим. Ахир бизларни харажатларини ҳам анчагина. Яна ўз уйимиз бўлиши, бу жуда ажойиб бўларди. Ҳеч кимдан тортинмай яшаш яхши албатта. Дадам билан яшаган вақтларда дадамдан ҳайиқиб қўрқиб яшардик. Бувимни уйида эса келинойимдан тортинамиз. Ўзику ҳеч нарса демайди. Лекин худди бир нарсасини еб қўйганимдай қарашларини ўзи етиб ортади. Ойим кетгач яна ҳам бизни хушламаса керак. Майли ойим атига икки йил дедику. Бир амаллаб ўтказиб олсак бўлди. Кейин бизни ҳам уйимиз бўлади. Шуьлар ҳақида узоқ ўйлаб ухлаб қолибман. Бир вақт уйғонсам мактаб вақти бўлиб қолибди. Тезда юз қўлимни ювиб, чойимни ичиб тайёрландим. Қарасам Сафия аллақачон тайёр. Ойим бугун ҳам эртароқ ишига кетган бўлса керак. Тоғамни болалари бошқа мактабга боришади. Шу сабабли уларни кам кўраман. Ўзи энг каттаси ҳам мендан икки ёш кичкина. Шошилиб мактабга борганимизда энди дарс бошламоқчи экан. Сафияни синфига киргизиб, ўзим ҳам тезда дарс бошланмасданоқ синфга кириб олдим. Албатта бугун ҳам Зиннура билан бир неча маротаба тортишиб олдик. Аммо ўзимга олмасликка ҳаракат қилдим. Дарслар тугаб уйга қайтсам ойим ҳам келган экан.
154🔥53👏28🤨20👍3😢3🕊3
#Ибрат бекати

« УСТОЗНИНГ ҚАРҒИШИ  – ЎҚ!»
(Бўлган воқеа)

...2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс курсантларни якшанба куни Янгийўл туманига кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик. Далани айланиб юрсам, болаларни тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Ўша ерга мен ҳам чопиб бордим.  Бориб қарасам, иккита 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани урибди, яна уни камига тепишган. Домлани лаби ёрилган.  Болалар югуриб бориб, уларни ажратибди.  Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга баённома ва билдирги ёздириб, ишни судга оширдим. 
     Эртасига болаларнинг оталари келишди.  Худони зорини қилишди,  судланмасин,  шунча ўқигани бир пул бўлади, деб ялинишди.  Болалар ҳам йиғлаб, кечирим сўрашди.  Сабаби,  участка милиция нозири,  агар директор аризасини қайтиб олса, иш судга ошмайди,  келишинглар, – дебди.  Мен:
– Агар иккита бола ўзаро муштлашса майли эди,  яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларни орасида ҳам сўкадигани,  урадигани бор,  агар ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўранг-чи, шу домла бирорта болани сўкиш тугул, сан деб гапирган эканми? – дедим.  Домла ҳақиқатан ҳокисор,  камтар ва хушхулқ инсон эди.  Шундаям генерал устоз менинг олдимга кириб: – Кечира қолайлик, – дейди.
    Кўзини кўкаргани кетмаган, лабини шишгани ҳам. "Йўқ!", –  деб туриб олдим.  Судда айбдорлардан жарима ундириш ҳақида ҳукм чиқарилди. Генерал домла кейин нафақага кетиб қолдилар.
Орадан 6 йил ўтиб,  ишхонамда ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканлигини айтди. Мен билан Олий мажлис депутати ва яна бир сенатор ўқитувчи. Конституция кунига бағишланган тадбир ҳақида маслаҳатлашаётган эдик.       Тадбирдан кейин кирсин, деб чиқиб кетдим. 
    Бўшаганимдан сўнг, уни чақиртирдим.  Шунда ўринбосарим Мавлон ака:
– У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди.  Ёғоч тилиш цехида. Шунда 4 та бармоғини станок ямлаб кетибди.  Бир қўлида 4 та бармоғи йўқ,  ногирон бўлиб қолибди. Кеча 3-гуруҳ ногиронлигини 2-гуруҳга ўтказиш учун ҳужжат топширибди.  Ўшанда далада: "Домлани урган қўлларинг синиб, ногирон бўлиб қолгин", - деб қарғаган экансиз. Ўшанда қилган қилмишидан пушаймон.  Домладан кечирим сўрашдан аввал сизданам сўрай, деб келган экан. Кетиб қолди,  бошқа куни келаркан, – деди. 
Баданимдан муздай тер чиқди... Аллоҳ учун уни кечирдим, дедим. 
Хеч қачон устозни оғринтириб бўлмайди...

Баҳриддин АСРОР.
115🔥42😢38🤨53🕊2🙈1😇1
🌷🌷🌷Ҳар кеч ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!

Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида асрасин.
🤲
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!!!
БАРЧАНГИЗ БИЗ УЧУН КАДРЛИСИЗ..
🕊🕊🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37🤗4👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум,қадрлиларим!
Бугун 3- февраль, сешанба.
Янги кун,янги ҳафта муборак бўлсин.

Сукут кўнглим... Бу қиш баҳорга дўнгунча. Бу кeча кундузга айлангунича.
Узоқ йўллар яқинлашгунича... Бу ташвишнинг ортидан фароғат кeлгунича. Ва юзимиз дийдор ёшлари билан намлангунича...
Сукут кўнглим... Сeни сeндан ҳам яхши билган Роббингнинг ҳукми воқeʼ бўлгунга қадар. Сeнинг насибинг сeнга кeлгуни қадар...
Эришмаганларинг сeнинг насибинг эмаслигини билганинг қадар сукут қил...
       Мавлоно Румий


https://t.me/ibratli_nomalar
15😍9
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 💚💚💚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Yangi hikoya

Muallif: XAFSA

Koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍16
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафса

42-Қисм

Мухтор охирги пайтлар туши ва ўнгини ажратолмай қолганди..

Шахбоз болани кўтариб олган..Вақт шом пайтидан оғган..Бутун дунё ўз зулматига бурканар экан Мухтор ҳам бизни ўз зулмати домига тортар эди.. Шахбоз сўкинганча қўлимдан яна ва яна тезроқ югуришга ундарди..Икковимиздан ҳам муздек тер оқарди...Орқамизда ажалдан кам жойи йўқ Мухтор телбедек қидириб келарди... Ваниҳоят аеропорт кўринар экан Шахбозга ва қўлидаги боламга қараганча еғлаб юбордим..Шахбоз юзимни кўксига босар экан аста Туркия аеропортига кира бошладик.. Биз якунладик ! Бу азоблардан қутулдик..Ҳужжатларимизни бирин кетин регистрация қилишар экан Шахбоз ҳаммаси яхши дегандек еғлаётган ўғлимни овута бошлади.. Ваниҳоят ҳижжатларимни аеропорт ходимига узатар эканман юзим қувончдан порлар эди..

-Кечирасиз ! Сизга Туркияни тарк этишга запрет мавжуд ! Биз билан юринг ! - Танам музлаб қолди...Мухтор қилган ҳаммасини...Полисиячилар мени қандайдир хонага олиб киришар экан столда ялпайганча ўтирган Мухторни кўриб хушимдан кетай дедим..У билган ! Шахбоз ва мени хиёнатимни билибди !

Мухтор бу сафар катта босим билан ўрнидан туриб кетди..Лаблари қуриган кўзларини тагида аллақамдай ёш қалқиганди..Бўғзида нимадир бор..Ҳолатини нималар бўлаётганини ўзи ҳам билмасди..Ёнида ётган Оқилага қарар экан Оқила пишиллаб ухларди..Бўғзига нимадир тиқилди..Нима бу ?

Мухтор бугун ҳам ухлолмаслигини тушунганча чекиш учун ўрнидан турар экан Оқилага бир назар ташлаб устини яхшироқ ёпди..Ёмғир Туркияни қамраб олган..Йўлларда юриб бўлмайдиган даражада лой..атроф ер иси билан бурканган...

Шахбоз ва Оқила ? Бўлиши мумкин эмас..-Мухтор аста пичирлади .


❤️-Bu davomi tezroq chiqsin degani
225😇48👍34🤨10
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафса

43-Қисм

27 ноябр 2008 йил .

Эрталаб тонг сахар 6 . Мухторнинг кўзларини таги уйқусизликдан ишиб кўзининг ичи бироз қизил рангга бўялган . Ҳеч кимга ҳеч нарса демай тонг сахардан уйдан чиқиб кетди...Эшикни эрта тонгдан очиб берган 44 ёшли боғбон Мухторнинг ҳаракатларига гувох бўлган ягона инсон эди...

***

Соат 19 лар чамаси..1 ҳафталик қаттиқ ёмғир кучайган махали..Кетма-кет машина сигналининг кескин босилиши натижасида кўча эшиклар машина учун ланг этиб очилди..

-Қулоқларинг том битганмииии -Мухтор жахл билан сўкинганча ёмғирдан уй ичига кирар экан уйни ароқ хиди билан тўлдирди..Қадамлари равшан аммо миясида тушлар натижаси..Сокин қадамлар билаж уй ичкарисига кираётган Мухтор ошхонадан Ёдгорнинг овозини эшитиб қадамларини ошхона томон йўналтирди..Маст одам бунчалик тийрак харакат қилиши имконсиз эди...Оқила ортга угурилар экан ёмғирда ивиган ва қандайдир ғалати қиёфадаги Мухторни кўргач қўрқиб кетди..

-Ххиих қўрқитвордиз ~ Оқила боланинг олдига сутли кашани қўйганча Мухторга гапирар экан Мухтор қизга бир қадам яқинлашди..

-Айби бор одамгина қўрқади..-Мухтор стол устида ўтирган Ёдгорни жахл билан кўтариб қучоғига олар экан Оқила талмовсираниб қолди

-Бу нима деганингиз..? Нега Ёдгорни оляпсиз ? -Оқила чуқур нафас чиқарганча Ёдгорни олиш учун қўл чўзар экан Мухтор кескинлик билан Оқилани итариб юборди

-Мен нима қилдим ? Нега боламни ўзимга бермайсиз ???-Оқила жахл билан бақирар экан Мухтор унинг юзига рангсиз ифода билан қараб турарди..

-Сен хиёнат қилдинг..Ёдгор ҳам мени боламас..-Мухторнинг оғзидан чиққан сўзлар қизни эсанкиратиб қўйди..

-Бу нима деганингиз ? ЭСИНГИЗ ЖОЙИДАМИ??? МЕН ҲАТТО ОСТОНА ХАТЛАБ КЎЧАГА ЧИҚМАДИМ ҚАНАҚА ХИЁНАТТТ ? -Оқила бор овози билан бақирар экан Мухтор жахл билан қўлидаги болани ерга ташлади ўзи эса Оқилани ошхонадаги музлатгичка тираган ҳолатда бўға бошлади..

-Аввал сени кейин Ёдгорни охири ўзимни ўлдираман ! Биз жаннатда бирга бўламиз жоним ! -Мухтор мени боғишда давом этаркан кўз олдим қоронғулашиб кетди..Хонада боламнинг чинқириб еғлаётган товушини эшитар эканман Мухтор бир зум ҳам қўлини бўйнимдан олмасди..Мен тугади деб ўйлагандим..Қўлим токи ўзимга яқин жойдаги пичоқни кўрмагунимча..Чап қўлим билан пичоқни олганим эсимда..ва кескин уни қорин сохасига бир неча маротабалаб алам билан санчдим..Мухтор ерга еқилар экан миям карахт ахволга келиб қолганди ва ҳаттоки талвасага тушганимдан ярим соат уни тепасида турганман...


28 ноябр куни тонг сахар 4 да ошпаз хонада ўлиб ётган Мухторнинг жасади билан юзлашаркан энг аввалги иши полицияга хабар берди..Оқила Истанбул полицияси томонидан қўлга олинган . Мухтор воқеа жойида қорин сохаси ва танасига санчилган 3 та пичоқ зарби оқибатида ички қон кетиш билан вафот этган .

13 декабр куни Истанбулда очиқ суд зали бўлиб ўтган..Суд мед экспертизаси хулоласига кўра Мухторнинг қонидан психатроп дори қолдиқлари топилган. Суд Оқиланинг хатти-харакатларини ўзини ҳимоя қилиш дея 4 ярим йил озодлик махрум қилди . Ёдгор Туркия фуқаролигини олгани учун ўша ердаги болалар уйига топширилди .
186😢72😍26🔥19😇7🙈2👏1
Бу воқеани Туркия оммавий ахбарот марказининг 2006-2017 йил оралигидаги воқеаларни ўз сахифасига жойловчи феминист яни аёлларни ҳимоя қилувчи сиёсатчининг Фаcебоок сахифасидан олдим..У шунчаки Оқиланинг суд жараёни ва эрини нима сабабдан қандай ўлдирганини ёритганди халос..( #Hurriyetim газетаси да бу ҳақида парча ҳам мавжуд )

Барчангиз Мухторнинг ўтмишини ёритишимни талаб қилдингиз..Аммо билмаган нарсамни қандай ёритишни билмадим..Тепада ёзганларим Оқиланинг суддаги нутқи ва инсонларнинг коментариялар натижаси..

Оқиланинг бундан кейингги ҳаёти нима бўлгани бизга қоронғу аммо шуни биламан ҳар нарсанинг хайри бор..Аллоҳ Таоло туғилмасимиздан аввал биздан 77 марта туғиласанми дея сўрайди ва бутун бошли ҳаётимизни кўрсатади . Оқила биз билан одамлар орасида яшадими демак тақдирдан унда қарзи бор..Эхтимол ҳозир у бахтлидир..🩷

Асар ўз нихоясига етди..Кетгазган вақтингизга рози бўлинг ! Бу шунчаки ота - онаси қаровсиз қолдириб кетган бир қизнинг аянчли тақдири эди..Ҳали ёритилмаган воқеалар қанча ? Хурматли аёллар ! Фарзандларингизни тарбиялаётганда нафақат дунёвий балки диний тарбия ҳам беринг . Унутманг Аллоҳни таниган ҳар қандай рух , дўзох қандай жой эканлигини жудаям яхши билади..

Оқила 2011 йил намунавий хулқи учун мудатидан аввал озод қилинган...Ўғли Ёдгор 2009 йил Албаниялик оила томонидан асраб олинган деган фактлар мавжуд..Балки ҳозир она бола тинч яшашаётгандир...Балки йўқ буниси бизга қоронғу...

Асарни иложи борича 1:1 қилишга ҳаракат қилдим..Камчиликлар ва ошириб юборишлар учун узр сўрайман . Ха яна малумот учун 2 хил шархлар мавжуд . Биринчиси Шахбоз келмасидан аввал яни тепада ёритганимдек иккинчиси эса Шахбоз келиб кетганидан сўнг дейилган..Лекин аксарият инсонлар 1 тахминга яқин шархлар ёзган .
👍15998😢56😍16😇7👏6😨5
#Шунақаси ҳам бўлади...

АЙБ КИМДА ?
(Ибратли ҳикоя)

Бир киши хотини олдингидай яхши эшитмаётганини пайқаб қолди. Бундан ташвишга тушди, балки қулоғига махсус эшитиш ускунаси тақиши керакдир деб ҳам ўйлади. Шундай мулоҳазалар билан дўхтир ҳузурига йўл олди. Ҳар ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашган яхшида.
Унинг арзини тинглаган шифокор бир синов усулини ўргатди:
– Хотинингиздан қирқ қадам нарида турасиз, одатдаги суҳбат товушида гапириб кўрасиз. Агар эшитмаса, масофани ўттиз қадамга қисқартирасиз. Яна бўлмаса, йигирма қадам. Хуллас, сизни эшитгунча яқин бораверасиз.
У бу тажрибани ўша кун оқшомдаёқ қўллашга киришди. Хотини ошхонада куймаланиб юрганини кўргач, қирқ одим нарига бордида:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз? – деди.
Жавоб йўқ. Одам масофани ўттиз қадамга қисқартириб, саволини қайтарди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Яна жавоб йўқ. Энди йигирма метр масофада туриб сўради:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Наҳотки! Яна жавоб бўлмадику!
Эр ошхона эшиги яқинига келдида, сўровини тағин такрорлади:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Тавба-тавба! «Нима бало, аёлимнинг қулоғи том битганми?!» деб ўйлади у. Бу сафар хотинига жудаям яқин келди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Ва ниҳоят шу гал аёли жавоб берди:
– Дадажониси, бешинчи марта қайтаряпман: ош дамлаяпман, ош.
Биз кўпинча муаммони қаршимиздаги кишилардан ахтарамиз. Балки айб ўзимиздадир. Буни эса хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Оқил одамнинг энг устун жиҳатларидан бири бошқаларнинг эмас, ўзининг нуқсонларини ўйлаши ва уларни тўғрилашидир.

Интернетдан олинди.
88🔥23😁15🤨6💯4👍2👏1😍1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22😇10👏5
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

11-қисим

Сафияни дарслари кам бўлгани учун, мендан бир соатлар олдин келарди. Бувим билан ойим гаплашиб ўтиришлар эди. Секин ёнларига бориб ўтирдим.

-Ассалому алайкум бувижон, ойижон яхши ўтирибсизларми?

-Ва алайкум ассалом, кел қизим. Мана Малагимиз ҳам келди.

Энди бошидан ҳаммасини тушунтир буларга.

-Яхши келдингми қизим. Биз бувинг билан келишиб олдик. Энди сен ҳам диққат билан мени эшит. Мен бир ҳафтадан кейин кетиш учун белит олдим. Шу кетадиган вақтимгача керак бўлган нарсаларнингни айтсанг олиб келаман. Нимадирлар керакми Малак. Борганимдан кейин бир ойча пул ташлай олайман. Шунга ҳаммасини ҳисобга олиб айтсанг дегандим.

-Ойи ўзи мактаб тугаётган бўлса ҳеч нарса керак эмас. Уй олгунимизча кўп нарса ҳам олмай тураман. Фақат сиз тезроқ келсангиз бўлди.

-Майли унда қизим. Мен ҳам шу ниятдаман. Тезроқ ҳаракат қилиб кўп пул ишлаб қайтмоқчиман. Насиб бўлса албатта. Бўлмаса мен энди йўлга тайёргарлигимни кўрай. Ҳа Сафияга ёқтирган қўғирчоғингни энг каттасини олиб келаман дегандим дарров рози бўлди. Энди синглинга ҳам ҳар томонлама эътиборли бўласан. Сенга ишониб кетяпман Малак. Бувингни айтганидан чиқма. Энди келиб чойингни ичиб ол келақол. Мен ишхонамга бир бориб келишим керак эди. Кечга келаман, синглингни дарсларига ёрдам бериб бажартир.
🔥132101👍28👏12🕊12😨6🌚2😍1🤨1