ҚОНДAГИ СAХAРИМ 8.2 ЭДИ, 1 СТAКAН БУ ИЧИМЛИК УНИ ДAРХОЛ 5.8 ГA ТУШИРДИ
Ҳаётим қандли диабет туфайли азобга айланган эди, биргина усулни қўллаб соғлом одамлардек яшаяпман
Нима усул эканлигини мана шу линк орқали кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://shop.mxmedia.uz/faeton/?web=11
https://shop.mxmedia.uz/faeton/?web=11
https://shop.mxmedia.uz/faeton/?web=11
Aдминлар 4 соатдан кейин удалить қилишади

❤14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

❤28😇6😍1🤗1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊19👏13❤7✍2
#Pedofil_yoxud_extiros Муалкиф: Хафса
40-Қисм
22-Ноябр 2008 й
-Ха мен ҳам шуни ўйлаяпман..Лекин ўзим ҳам хал қила оламан..-Мухтор телефонда Шахбоз билан гаплашар экан кўзи фарзандини эркалатиб у билан бирга ўйнаётган Оқилада эди..Балкон эшиклари очиқ..Ташқарида ёмғир шарослаб қуйяпти..Тупроқ ифори ҳавога қоришар экан томчиларнинг ер билан бирлашувидаги шовқин инсоннинг тинчланишига сабаб бўлаяпти..Мухтор сигаретаси билан балконгга чиқар экан энг севимли ишини қила бошлади..Балкондан кетма-кет тизилган салобатли уйларга қараганча чекиш...Уйда 2 та хизматчи 1 та боғбон ва 1 та қориқчи..
Оқила турли хил машиналарни болага корсатганча у билан ўйнар экан Мухтор сигаретни пастга ташлаб балкон эшикларини ёпди..Хона сезиларли совуган..Мухтор шкафдан Оқилага нимча олганча уни устига кийгаза бошлади...Оқила эса асаблари жойида эрининг кун охирига қадар кайфияти яхши болишини дуо қилганча Ёдгор билан ўйнай бошлади..
***
-Эртага учасизми ? - Мухайё акасини нарсаларини еғиш баробарида гапирар экан Шахбоз енгил бош силкиди.
Муҳайё онаси айтганчалик бор болган такасалтанг акасига қарар экан охири қўлидаги пайпоқни акасига қарата отди..
-Болдиееееейй турмушга чиққан қизни бошизга урасизми ? Онамлар олиб бермайдилар барибир ! Озингизни азгина жиловланг . -Мухайё жахл билан бақирар экан Шахбоз шахд билан ўрнидан турдию хонадан индамай чиқиб кетди...Нахотки уни ҳеч ким тушунмаса ?
24-Ноябр 2008 й
Зимистон тун бутун дунёга ўз мавхумлигини сочар экан ётоқхонадан чиқаётган инграш бу сокинликни бузарди.. Мухтор уйқусида инграганча сапчиб уйғонар экан чуқур нафас чиқарди..Унинг бу ҳаракати ёнидаги Оқилани ҳам уйғонишига сабабчи бўлар экан Оқила тушунмай пешонасидан сув каби тер оқаётган Мухторга термулиб турарди..
-Ухла ! -Мухтор ютунганча ётоқдан турар экан Оқила Мухторнинг доимий босинқирашларига одатлангандек қайта уйқуга ётди..
Мухтор эса ювиш хонасида ланати тушлари тасирида қолди...

❤175🔥53👍30🌚5😨3
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафса
41-Қисм
Педофил..Нақадар хунук атама..Бу сўз асосан балоғатга етмаган қизларга нисбатан жинсий хохиши бор инсонларга айтилади деб тушунамиз тўғрими ? Аммо бу хато ! Педофилларда нафақат жинсий хохиш балки эгалик қилиш тушунчасини ҳам олдингга суради..Бу рухиятдаги муаммо..Ва бугунгга кунда бу касалликка даво мавжуд эмас..Педофиллар орамизда ҳам мавжуд..Биз фақатгина сезмаймиз . Улар асосан 13 ёшгача қизларга нисбатан қизиқиш билдиради..Базилари доимий уларни кузатиб юради аммо яқин бора олмайди..Бунга жасоратлати етмайди.. базилари эса ўз жинсий хохишларини босиш учунгина йўлидан учраган ҳар қандай болага жинсий тажавуз қилади...
Педофил инсонларда қўрқув жудаям кучли бўлади..Педофиллик бу касаллик эмас аксинча гормонларнинг балоғат ёшида бузилганлиги оқибатода ёш болаларга нисбатан жинсий эхтиёжни келтириб чиқаради ва бу рухиятга мослашиб олиб уни бузади..
Педофил инсонлар одатда жудаям хавфсирайди.. Ғалати тушлар ва доимий қўрқув соғлом инсонларга нисбатан уларда 2 баробар кучли бўлади..
Бу эса бора бора тушларининг максимал даражада қўрқувга олиб келади...Улар рўё ва ҳақиқатни адаштириб юборади..
***
Туркия хавосини хидлаганча чемаданини судраб аеропортдан чиққан йигит энг аввало ўзига таниш юзни қидирганча атрофга аланглай бошлади... Мухтор 3 йилда яна ҳам катталашган..Сезиларли мушаклари 3 йилни бехуда ўтқазмагани доимий спорт билан юрганини айтарди..Шахбоз эса қандайдир синган..Сочларини ёнгга тараган эгнида оқ пиджак тим қора кўзларида эса нур йўқ...
Мухтор Шахбоз билан қучоқлашиб коришар экан иккови ҳам кулганча машинага отириша бошлашди..
-Нечи ёш бўлди оғлингиз ? -Шахбоз акасининг уйланганини боласи борлигини эшитган аммо бирон марта ҳам кўрмаган эди..
-Яқинда 2 га киради тойчоғим..-Мухтор иржайганча жавоб берар экан Шахбознинг тилидан беихтиёр қизингизчи деган сўз чиқиб кетди..Мухтор индамади..Кетаётганида қизи 2.5ар атрофида эди орадан 3 йил ўтди..Демак аллақачон мактаб ёшига яқинлашган..
-Мехмонани гаплашиб қўйдим . 2 хо-Мухторнинг гапи чала қолди..
-Керакмасеее мехмонхона қилиб ўтирманг уйингизда яшайверамн ўзи 3 кунга келдим..
Мухтор жимиб қолди..Гўёки бу сукунат туши рўёлигига ишора эди...
-Ёқ уйимда ўзингни яхши хис қилмаслигинг мумкун.. Мехмонхона яхши деб ойлайман..-Мухтор асабинлашганча рулни қисди..Шахбоз эса маноли қараганча иш тоғрисида гапириб кетди..
❤️-Buni 600+ qililik faqat shuni . Final va 3 ta qism keladi.

❤615👏57👍30😍24🔥15😨12🤨9😢3
Uyda oʻtirgan bilan kun oʻtaveradi!!!
Ishlang izlaning!! Alloh ham deydiki sendan harakat mendan barokat!!!

❤22👏10💯1
#Жадид_мутолааси
ҚИЗҒАЛДОҚ
(ҳикоя)
Ўшанда ёз эди. Баҳорда сап-сариқ бўтана бўлиб оқувчи Дўрмон ариқнинг сувлари ювош тортиб оҳиста оқарди. Ариқ бўйидаги тизза бўйи ялпизларнинг ўткир исларидан бош айланарди. Акас дарахтининг гуллари меваларга айланиб, тасбеҳдай ғилофларида тизилиб турар, уларни биз болакайлар териб олиб, мунчоқ қилиб ипга тузардик. «Мунчоқларимиз» беш қатор бўлиб шилдирар, бўйинларимизда ажабтовур ҳикоялар сўйларди. Ҳандалаклар пишиб, оғизда мойдай эриб кетарди. Чиллаки ҳам шира боғлаб кўзларимизни ўйнатарди.
Биз тўпиғимизгача қумга ботиб, товонларимиз қизиган қумларда куйиб, тупроқ йўлларда ялангоёқ югурардик. Оёқларимизга тиканлар, ҳар хил майда, чақир тошлар ботиб кетса ҳам, парвойимиз палак эди. Ариқларда ўрдак боласидай чўмилардик. Қошларимиз, лабларимизнинг сабзаларида лойқа сувнинг гардлари иниб, оқариб қоларди. Бирпасгина офтобда тобланиб, узун кўйлакларимизни шалаббо қилиб, яна сувга шўнғир эдик. Қорнимиз тўқ, эгнимиз бут, парвойимиз йўқ кезлар эди.
Учинчи синфни битириб, тўртинчига кўчган эдик. Ўша чоғлари иссиқдан кимлардир боғига, кимлардир полиздаги чайлаларига кўчиб чиқишган эди. Биз ҳовлимиздаги баланд супада қатор жой солиб, ярим тунгача юлдузлар билан сирлашиб, гоҳ эртак, гоҳ матал тинглаб қотиб ухлаб қолардик. Куннинг қизиғига чидай олмаганлар эса томларга жой солиб ухлашарди.
Ана шундай кунларнинг бирида синфдош дугонам Гулчеҳра заъфарма (сариқ) касалига учраб, ётиб қолди. Гулчеҳра нозиккина, юзлари думалоқ, юзларида қизғиш-қизғиш сепкилчалари ўзига ярашган қизалоқ эди. Кийган чит кўйлаклари ҳам, бигизаки йўрма билан безатилган дўппичалари ҳам ўзига ярашиб турарди. У бизга ўхшаб ўзини ҳар ёққа уравермасди. Кулганда ҳам табассумлари маъюсгина, ғамгингина кўринарди. Бирор қизиқроқ гап эшитса, қўли билан лабларини тўсиб, оҳистагина кулиб қўярди. У йўлларда кийикчадай оҳиста, беозор юрарди. Шамолда кўйлаклари ҳилпираб, қомати навниҳолдай тебраниб-тебраниб кетарди. Гулчеҳра аълочи бўлмаса-да, уни муаллимлар жуда яхши кўришарди. Унинг нозик чеҳрасида қандайдир бир сирли дард изи бор эди. Онам Гулчеҳрани кўрсалар, қизгина, отасидан ёш қолса ҳам уни ҳали-ҳали эслар экан, кечалари, отажон, деб йиғлар экан, отасига ичиккан бўлса керак, деб айтардилар. Гулчеҳрани даволаш учун уста Бобомурод тоға бир неча маротаба уйига бориб, қулоқларининг орқасидан поки билан эмлабдилар, тилларининг остидаги қандайдир кўкиш томирни ҳам тилиб қўйибдилар. Мана шу билан тузалиб кетади, деб умид билдирибдилар. Бироқ Гулчеҳра кундан-кун аҳволи ёмонлашиб, сариқ ипакдай сарғайиб кетаверибди.
Биз Назира, Хурсандой, Муҳаббат, Муборак, Латофат Гулчеҳрани кўришга бордик. У салқингина уйда сомондай беҳол сарғайиб ётарди. Гап айтмоққа ҳам қурби етмасди. Гулчеҳра бизларга бир-бир қараб, синиққина жилмайиб қўярди. Қирқта қилиб ўрилган сочлари елкаларида тўзғиб, унинг сарғайган юзларини шом еган ойга ўхшатиб кўрсатарди. Биз Гулчеҳрани нима деб овутишимизни билмай, мунғайиб қараб турардик. Шу алфозда уй-уйимизга тарқадик. Эртаси куни қишлоғимизда йўлни тўлдириб лўлилар ўтишди. Лўлилар тўппа-тўғри Гулчеҳраникига боришибди. Унга дам солиб, «гина-гина» деган дори ичиришибди. Энди бу қизча отдай бўлиб кетади, дейишибди. Гулчеҳра отдай бўлиб кетар экан, деб роса қувондик.
Орадан икки кун ўтгач, Гулчеҳра оламдан ўтди. Кекса онаси, биргина опаси йиғлаб қолаверишди. Уни «ёғоч от»га миндиришиб, қип-қизил шойидан либос қилиб, йўлдан олиб ўтишди. Тобут ёниб бораётган бир қучоқ атиргулга ўхшарди. Биз дугоналар тобутга эргашдик. Унинг ортидан қанча кўп ҳассакаш йиғлаб борса, шунча савоб бўлади, дейишди. Гулчеҳранинг мозори атрофида қиз бола, ўғил бола аралаш давра қуриб ўтирдик. Тобутга ўралган алвон шойини йиртиш қилиб, келганларга бир бўлакдан улашишди. Қўлимизга бир сўмдан пул тутқазишди. Ўша куни азиз бир нарсамизни йўқотгандай хомуш бўлиб қайтдик. Уйга келсам, онам жуда қайғули бир алфозда ўтирган эканлар. Мен, Бобожон ва Рамазон укаларимнинг қўлларидан алвон йиртишларини йиғиб олдилар.

❤113😢19🌚7👍5🔥5
— Гулижон юлдуз кўрмай ўтди. Умри завол кетди. Шунинг учун бу йиртишларни қирқ кун девор тирқишига тиқиб қўямиз. Қирқ кеча юлдуз кўрсин, — дедилар.
Пахса деворимизнинг тирқишларига алвон йиртишларни тиқиб қўйдилар. Қирқ кун, қирқ кеча қишлоғимизнинг барча деворларида алвон йиртишлар ҳилпиллаб турди. Қирқ биринчи куни... алвон йиртишлар ғойиб бўлди.
— Гулижон фариштага айланиб, жаннатларга учиб кетди, болам. Энди у ҳурлар билан бекинмачоқ ўйнайди, қўшиқ айтади, — дедилар онам.
Ёзнинг оташин кунлари ўтиб, куз кирди. Сўнг қиличини қайраб, шамоллар ҳуштак чалиб қаҳратон кечалар бошланди. Қорлар эриб, қалдирғочлар учиб келди. Баҳорнинг қўйнидан бойчечаклар, чучмомолар сочилиб, ҳаммаёқни ажойиб хушбўй ва муаттар ислар тутди. Пахса деворларнинг қаватларидан тиканлар, шувоқлар униб чиқа бошлади.
Момоқалдироқли баҳор тонгида бир куни қарасам пахса деворда уч дона қизғалдоқ ловуллаб турарди. У кўзлари қора, алвон кўйлакли Гулчеҳрага ўхшаб кетарди. Кўкламнииг майин шамолида қизғалдоқлар кўйлакчаларини ҳилпиратар, қора кўзлари маъсум мўлтирар, нимадир демоқчи бўлаётгандай эди. Ғалати бўлиб, пахса девор олдида михланиб қотиб қолдим. Кўз ўнгимда Гулчеҳранинг шўх кулгилари, майингина, жамалак сочлари гавдаланди. Ўша қизғалдоқлар ҳеч қачон сўлмаслигини, умрнинг бевафо фаслларида ҳам пахса девор тирқишларида ловуллаб туришини жуда истар эдим. Гўё у ҳозир изимдан келади-да, кўзларимни кафтлари билан беркитиб, сўрайди:
— Сутми ё қаймоқ?
Ногоҳ ўзимга келиб, кўзимни очаман. Онам менга меҳр билан термулиб турардилар. Онам аҳволимни тушунгандай бўлиб, оҳиста елкамга қўл қўйиб, қани юринг, бачам, деб мени олиб кетдилар. Ҳеч нарса демайдилар. Бошимни маҳкам бағирларига босганча унсиз йиғлайдилар. Елкаларим титрайди...
Қанча йиллар, баҳорлар довул қоқиб ўтди. Ҳалигача қишлоқ йўлларида ёки пахса девор тирқишларида, том бошида қизғалдоқни кўрсам, ўша камгап, майиздеккина Гулчеҳра, юлдуз кўрмай кетган қизалоқ эсимга тушади.
Ойдин ҲОЖИЕВА

😢96❤64🔥17👏5🕊3😇2🤨1
Muallif: BINAFSHA
MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏32😍7✍5❤1
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
8 - қисим
Хонамга кириб яшириниб роса йиғладим. Сафия келиб қолмаганида ҳали анча йиғламоқчийдим. Аммо у ойимга айтиб беришини билганим учун дарҳол ўзимни ўнглаб олдим. Кун ботгандан кейин бувим ҳам келди. Кечки овқатдан кейин эса бувимни хонасида роса бир соатлар яна шу мавзуни муҳокама қилишди. Ҳаёлим ҳар жойда нима қилиш ҳақида ўйлаб ўтирганимда ойим кириб келди. Кўринишидан мамнун, аниқ бувимни кўндирган. Ойим мени ҳали ҳам кичкина қиз деб ўйлайди шекилли энг охирида менга айтаяпти. Ҳаммасидан ҳам шунга жуда асбийлашиб борардим. Ахир мен ҳам ўн тўртга кирдим, энди катта қизман. Нахотки ойим шуни ўйламаяпти.
-Малак қизим дарс қилиб ўтирибсанми? Сафия ҳам дарсларни қилиб ухладим? Бугун дарс қидиришга вақтим бўлмади. Шунга сен ёрдам бергандирсана қизим. Сен билан бир масалада гаплашиб олмоқчийдим Малак.
-Биламан ойи, нима ҳақида гапирмоқчи эканлигингизни. Ва шуни ҳам билдимки сиз учун мен ҳали ҳам кичкина қиз эканман. Ойи бунақа биз билан боғлиқ қарорларни ўзингиз чиқариб ташлайверасизми? Ҳаммадан олдин катта қизингиз бўлганим учун мен билан келишиб олишингиз керакмасмиди?

❤168😢95💔25🔥17👍4🕊2🐳1
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
9 - қисим
-Малак бу нима деганинг? Сен қачон бунча каттара қолдинг. Мен сени ҳали ёш бола деб юрсам , аввал мен билан маслаҳатлашинг дейсанми? Кейин мен сизларни яхши яшашингиз ва каттароқ ўқишларда ўқишингиз учун шу қарорга келдим. Ахир иккаланг ҳам кун сайин катта бўлиб боряпсиз. Шунга яраша муаммоларинг ҳам каттариб бормоқда. Қолаверса бу уйда ҳам яшаб қололмаймиз. Ўзинг биласан акамни ҳам тўртда фарзанди бор. Уларга мен ортиқча даҳмаза бўлмоқчи эмасман. Мана катта бўлиб қолган бўлсанг шуьларни ҳисобга ол. Мени топган ойлигим яшашимиз учун бир ойга ҳам етмайди. Тушун қизим оёққа туриб олмасам бўлмайди. Ўзимизни икки хонали бўлса ҳам уйимиз бўлишига нима етсин, бир ўйлаб кўр. Шунинг учун ҳам озроқ муҳлатга бўлса ҳам ишлаб қайтмоқчиман.
-Ойи бошқа ишга кирсангиз бўлмайдими? Бизни ташлаб кетишингиз шартми? Ахир шу сохада ўқигансиз - ку. Сиз кетиб қолсангиз Сафия иккимиз нима қиламиз. Унда бизни ҳам бирга олиб кетинг илтимос ойи.

❤128😢76🔥46🤨21😍7👏1
#Ҳаётий ҳикоя
Аёл матонати тоғларни бузар...
Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб, биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим… Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди. Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман. Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас, тонг-саҳардан турманг, бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан, деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ, йиғлоқи бўлади, деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз, эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади, деб кулиб қўйса, қайнонам: Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида, деб қўярди. Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: Сизга мазада, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз, деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедиму, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладиларда, кейин: Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади, деб яна ишга киришиб кетдилар. Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам болаларимга қарар, уларни ўқитиш, мусиқа мактабига олиб бориш, майда-чуйда ишларни ўргатиш барча-барчаси қайнонам ўз зиммасига олганди. Уларга ўзингизни кўп уринтирманг, десак бекордан Худо безор деб қўярдилар. Лекин ҳаёт ҳаммавақт ҳам бир текис кечмас экан. Эрим кундан-кунга инжиқ, қўрс бўлиб бораётгани етмагандек бу ёқдан қайнсинглимнинг ҳам оиласи нотинч эди. У кетма-кет уч қиз фарзанд кўргани учун ўғил ниятида яна ҳомиладор бўлганди. Лекин эри эри яна қиз туғадиган бўлсанг, туғруқхонада тўғри онангникига жўнайсан, деб таҳдид қилишини қўймасди. Оиласи тинч бўлмаганга яраша соғлигини ҳам йўқотган қайнсинглимга шифокорлар туғишни тақиқлашди. Қайнонам гоҳ қизига, гоҳ ўғлига қараб, нима қилишни билмасди. Ҳар куни базму жамшидлардан ярим кеча маст ҳолда келадиган эрим бир куни менга: Учта болангни олу, уйимдан йўқол, деди. Мастликда нима деяётганини билмаяптида, деб индамай қўя қолдим. Лекин у жиддий гапирарди... Қўл остида ишлайдиган аллақандай хонандага ўралашиб қолган эрим энди кунда жанжал қилар, менга хотин сифатида ўлгудек зерикарлисан, нуқул уй-жойни қиртишлаганинг қиртишлаган, эрни кутиб олишларни, ноз-карашмаларни билмайсан! деб таъна қиларди.

❤122🔥36😢24👍8😍5👏3🌚3
Оилам бузилиб кетишидан қўрқиб кўрмаган чорам қолмади: эримга яхши гапириб ҳам кўрдим, ўша хонандага одам жўнатиб йўлга солишга ҳам ҳаракат қилдим, лекин эрим кундан-кунга мендан совиб борарди. Аслида ўзига қарамай юрадиган аёллардан эмасдим, аммо барибир эримга ёқмай қолгандим. Рўзғордаги жанжаллар билан бўлиб, қайнсинглимдан хабар олиш ҳам ёдимдан кўтарилганди. Уни муддатидан олдин туғруқхонага олиб кетишганини эшитиб, қайнонам иккаламиз ўша ёққа югурдик. Аҳволи оғирлашиб қолган қайнсинглимни тезда жарроҳлик столига ётқизишди, лекин кўп қон йўқотгани сабаб аҳволи жуда оғир эди. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан болани олиб Қизалоқ, ҳолва дейишдию, қувонишга ҳам улгурмай онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун киришишди. Қиз деган сўзни эшитган куёв қутириб кетгандек бақириб-сўкиниб дарахтларни тепа бошлади, қизингиз ҳам, қизи ҳам керакмас, олиб кетинг, деб қайнонамга удағайлаётган маҳалда ичкаридан ёмон хабар чиқди… Ўзини ҳолсиз курсига ташлаган қайнонам, кетди... дея олди, холос. Бунақа бўлишини кутмаган куёв нима қилишни билмай довдираганча қолаверди… Қизининг ҳасратида соғлигидан ҳам айрилган қайнонамнинг умри укол-дори билан ўтарди. Қайнсинглимнинг чақалоғига қараб қийналаётганимни кўрган қайнонам бироз ўзини қўлга олди, қизининг уч қизини ҳам олиб келди. Қудасига: Сизникида қизим рўшнолик кўрмаганди, қизлари кўрармиди. Ўлмасам ўзим қарайман, ўлсам келинимга топшириб кетаман, дебди жаҳл билан. Қудаси ҳам қўйинг, олиб кетманг демади. Шундай қилиб энди еттита бола бўлгандик. Синглисининг ўлимдан кейин бироз ақлини йиққандек бўлган эрим, кўп ўтмай яна эски ҳунарини бошлади. Энди янги баҳона топганди: Бу уй эмас, бозор деб тўнғиллаб чиқиб кетарди. Аслида булар шунчаки баҳона бўлиб, эрим ўша хонандага аллақачон уйланиб олганди. Бир куни ишга кетгани бўйича қайтиб келмади… Биз бир уй одам хавотир олиб ярим кечаси барча таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, қидирсак, у эса жазманининг уйида туғилган кунини нишонлаётган экан… Эримни ўша хонандага бой бердим. Уйга қайтариш учун кўп ҳаракат қилдим. Ҳозир улар ҳақида гапиргим, ўзимни ерга урганларимни, ҳақоратларга, мазахларга чидаганларимни эсга олгим келмаяпти… Хуллас, эрим барибир кетди. Шундан кейин қайнонам билан қайнотам ўзгариб қолишди. Улар кўзимга қараёлмай мунғайиб ўтиришар, қайнсинглимнинг қизлари менга ортиқчалк қилмаяптимикан, деб хавотирланишаётганини сезардим. Эримнинг номардлигидан йиғлаб адо бўлмаслигимга ишим ёрдам берди. Энди бутун оиланинг ташвиши бир ўзимнинг зиммамда эди. Бир куни қайнонам: Келин, бизга ва қизимнинг болаларига қараш мажбуриятини олмагансиз, истасангиз ота-онангизникига кетишингиз ёки алоҳида яшашингиз мумкин. Бу нодон бола сизнинг қадрингизни билмади, қўшнилар ўғли ташлаб кетганига бир йилдан ошган бўлсада, келинининг бахтини боғлаб, хизматкорликка олиб ўтирибди дейишяпти… деди йиғламсираб. Менинг ҳам кўнглим бузилди кейин озиб-тузиб бир бурда бўлиб қолган қайнонамни бағримга босдим. Кўчанинг гапига эътибор берманг, ойижон. Юринг, овқатга уннайлик ҳозир болалар мактабдан, боғчадан келишади… дедим. Шундай қилиб, қайнонамникида умрбод қолдим. Болаларимни оёққа қўйишга ёрдам берган, оғир кунимда суянчиқ бўлган одамни ёрдамим керак бўлганда ташлаб кетармидим. Унда қайнонамнинг: Фаросатли келин танлаганман, деб мақтанишлари қаерга кетади…
Эрим бизни ташлаб кетганига беш йил бўлди, оғир кунларимиз ҳам ортда қолди. Қайнонам иккаламиз етти болани оёққа қўйиб, катта қилдик. Яқинда биринчи қизимни узатяпмиз. Қайнонам: Дадасини ҳам тўйга чақирайлик, деяптилар. Орқаворотдан эшитиб юрибман, эрим қилган ишидан қаттиқ пушаймон эмишу, аммо қайтиб келишга юзи чидамаётган экан. Балки қизининг тўйи баҳона келар… Хуллас, мен шундай яшадим. Кимдир эри бўлмасада, умрини қайнона-қайнотасига бағишлаган аҳмоқ, деди яна бошқа биров тўғри қилибсан, меҳнатингнинг самарасини болаларингдан топасан, деди… Кейин нима бўлишини эса фақат Худо билади, асосийси, кўнглимга қарши иш қилмадим, сизларга етказмоқчи бўлган ҳақиқатим шу эди…
«Ибрат учун»гуруҳидан олинди.

❤214👏76😢33🔥25👍16💯3🕊1
Изҳорсиз ишқ
Муаллиф :Бинафша
10-қисим
-Малак мен уерга бориб жойлашиб олай. Кейин агарда ишим яхши бўлиб кетса сизларни ҳам олиб кетарман. Ҳозир эса бувингизни ёнида қолиб, айтганини қилиб ўтирасизлар. Келишдикми қизалоғим. Ўзимни ақилли қизим ҳамма нарсани тушуниб қолибсан мана. Буларнинг барчаси сизларни келажагингиз учун. Энди ётиб ухла. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Қолганини эртага гаплашамиз.
-Ойим чиқиб кетгач унга ҳам осон эмаслигини тушундим. Ахир бизларни харажатларини ҳам анчагина. Яна ўз уйимиз бўлиши, бу жуда ажойиб бўларди. Ҳеч кимдан тортинмай яшаш яхши албатта. Дадам билан яшаган вақтларда дадамдан ҳайиқиб қўрқиб яшардик. Бувимни уйида эса келинойимдан тортинамиз. Ўзику ҳеч нарса демайди. Лекин худди бир нарсасини еб қўйганимдай қарашларини ўзи етиб ортади. Ойим кетгач яна ҳам бизни хушламаса керак. Майли ойим атига икки йил дедику. Бир амаллаб ўтказиб олсак бўлди. Кейин бизни ҳам уйимиз бўлади. Шуьлар ҳақида узоқ ўйлаб ухлаб қолибман. Бир вақт уйғонсам мактаб вақти бўлиб қолибди. Тезда юз қўлимни ювиб, чойимни ичиб тайёрландим. Қарасам Сафия аллақачон тайёр. Ойим бугун ҳам эртароқ ишига кетган бўлса керак. Тоғамни болалари бошқа мактабга боришади. Шу сабабли уларни кам кўраман. Ўзи энг каттаси ҳам мендан икки ёш кичкина. Шошилиб мактабга борганимизда энди дарс бошламоқчи экан. Сафияни синфига киргизиб, ўзим ҳам тезда дарс бошланмасданоқ синфга кириб олдим. Албатта бугун ҳам Зиннура билан бир неча маротаба тортишиб олдик. Аммо ўзимга олмасликка ҳаракат қилдим. Дарслар тугаб уйга қайтсам ойим ҳам келган экан.

❤154🔥53👏28🤨20👍3😢3🕊3
#Ибрат бекати
« УСТОЗНИНГ ҚАРҒИШИ – ЎҚ!»
(Бўлган воқеа)
...2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс курсантларни якшанба куни Янгийўл туманига кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик. Далани айланиб юрсам, болаларни тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Ўша ерга мен ҳам чопиб бордим. Бориб қарасам, иккита 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани урибди, яна уни камига тепишган. Домлани лаби ёрилган. Болалар югуриб бориб, уларни ажратибди. Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга баённома ва билдирги ёздириб, ишни судга оширдим.
Эртасига болаларнинг оталари келишди. Худони зорини қилишди, судланмасин, шунча ўқигани бир пул бўлади, деб ялинишди. Болалар ҳам йиғлаб, кечирим сўрашди. Сабаби, участка милиция нозири, агар директор аризасини қайтиб олса, иш судга ошмайди, келишинглар, – дебди. Мен:
– Агар иккита бола ўзаро муштлашса майли эди, яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларни орасида ҳам сўкадигани, урадигани бор, агар ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўранг-чи, шу домла бирорта болани сўкиш тугул, сан деб гапирган эканми? – дедим. Домла ҳақиқатан ҳокисор, камтар ва хушхулқ инсон эди. Шундаям генерал устоз менинг олдимга кириб: – Кечира қолайлик, – дейди.
Кўзини кўкаргани кетмаган, лабини шишгани ҳам. "Йўқ!", – деб туриб олдим. Судда айбдорлардан жарима ундириш ҳақида ҳукм чиқарилди. Генерал домла кейин нафақага кетиб қолдилар.
Орадан 6 йил ўтиб, ишхонамда ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканлигини айтди. Мен билан Олий мажлис депутати ва яна бир сенатор ўқитувчи. Конституция кунига бағишланган тадбир ҳақида маслаҳатлашаётган эдик. Тадбирдан кейин кирсин, деб чиқиб кетдим.
Бўшаганимдан сўнг, уни чақиртирдим. Шунда ўринбосарим Мавлон ака:
– У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди. Ёғоч тилиш цехида. Шунда 4 та бармоғини станок ямлаб кетибди. Бир қўлида 4 та бармоғи йўқ, ногирон бўлиб қолибди. Кеча 3-гуруҳ ногиронлигини 2-гуруҳга ўтказиш учун ҳужжат топширибди. Ўшанда далада: "Домлани урган қўлларинг синиб, ногирон бўлиб қолгин", - деб қарғаган экансиз. Ўшанда қилган қилмишидан пушаймон. Домладан кечирим сўрашдан аввал сизданам сўрай, деб келган экан. Кетиб қолди, бошқа куни келаркан, – деди.
Баданимдан муздай тер чиқди... Аллоҳ учун уни кечирдим, дедим.
Хеч қачон устозни оғринтириб бўлмайди...
Баҳриддин АСРОР.

❤115🔥42😢38🤨5✍3🕊2🙈1😇1
Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида асрасин.
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!!!
БАРЧАНГИЗ БИЗ УЧУН КАДРЛИСИЗ..
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤37🤗4👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум,қадрлиларим!
Бугун 3- февраль, сешанба.
Янги кун,янги ҳафта муборак бўлсин.
Сукут кўнглим... Бу қиш баҳорга дўнгунча. Бу кeча кундузга айлангунича.
Узоқ йўллар яқинлашгунича... Бу ташвишнинг ортидан фароғат кeлгунича. Ва юзимиз дийдор ёшлари билан намлангунича...
Сукут кўнглим... Сeни сeндан ҳам яхши билган Роббингнинг ҳукми воқeʼ бўлгунга қадар. Сeнинг насибинг сeнга кeлгуни қадар...
Эришмаганларинг сeнинг насибинг эмаслигини билганинг қадар сукут қил...
Мавлоно Румий
https://t.me/ibratli_nomalar

❤15😍9
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤28👍16