ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.7K subscribers
4.66K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

6 - қисим

Бугун мактабдан бироз кеч қайтдим. Мактаб охирлаб қолгани учун ҳамма фанлардан назорат иши олиш бошланган. Тезроқ тугасайди шу мактаб деб ҳаёл суриб келарканман уйдан онамни бақириб гапиргани эшитилди. Яқинроқ бориб қулоқ солдим. Ана энди тоғам ҳам жахил билан гапириб бошлади. Булар бемалол бақиришиб уришаяптими демак уйда бувим йўқ. Хўш бу жанжални сабаби нима экан билайликичи яна ҳам яқинроқ бордим.

-Ака мени йўлдан қайтарманг. Бу ерда қолсам онам фақат мени турмушга беришни хохлаяпти. Менга энди керак эмас яна битта шунақа зўравон хўжайинни.

-Хўш нима қилибди турмушга чиқсанг. Ахир сен ёш бола эмассанку гапга тушунмайдиган. Онам ҳам сени ва қизларингни тақдирини ўйлаяпти тушунсангчи. Дунёдаги барча эркаклар анови тўнғиздай эмас. Улар орасида яхшилари ҳам бор.

-Йўқ ака мен қайтиб оила қурмайман. Қизларимга келсак ўзим катта қилиб, ўқитиб оламан. Фақат оёққа туриб олишим учун 2 ёки 3 йилга дугонамни ёнига бориб ишлаб келай. Дугонам Туркияда тикув цехи очган. Шу ерга мени ҳам таклиф қиляпти. Бу ерда бир йил ишлаган пулимни уёқда бир ойда топишим мумкин экан.Ака илтимос онамдан рухсат олишда ёрдам беринг. Ўзим алоҳида уй олишга етадиган пул ишлаб олсам бўлди. Тезда ортимга қизларим ёнига қайтаман ишонинг менга.
140😢79🔥31👏20🤨8😇4👍3😍1
УЧ ТУП БУҒДОЙ
(Воқеий ҳикоя)

Ахийри, бир куни елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар.
Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид
бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. Аммо ҳали ўн гулидан
бир гули очилмаган ёшгина онаизор, эндигина ўғил-қизи атак-чечак бўлган ёшгина
ота қазо қилса-чи? Тоғлар кўтаролмаган азалий мотам қаватида тоғлардай буюк
муаммолар қоларкан… Водариғ!..

Ўттиз яшар қизини
тупроққа қўйган Рисолат кампир етти букилиб қолди. Бандайи мўмин эканки, кўнди, кўнмай ҳам иложи қанча!? Ой ўтди, йил ўтди,
куёви бош-учини йўқотган, иккала етимнинг кир-чири, ош-нони бор. Кампиршода
буларнинг уддасидан чиқадиган куч-мадор қани?

Рисолат хола ўзи
ҳаракатга тушди, кўрпа-тўшак қавиди, йиғлаб-сиқтаб юриб куёвини ўзи уйлантирди.
Раҳматли қизидан қолган рўзғорни, қулф-калитни кундош-келиннинг қўлига берди.

– Етимларимни –
сизга, сизни – Худога топширдим, – деб дуо қилди, хайрлашди.

Бир ҳафта ўтиб-ўтгани
йўқ, кампир энди намозини ўқиб бўлувди, каллайи саҳарда эшик тақиллайверди. Чиқиб
қараса, тўққиз яшар Тошпўлат, кўзлари жиққа ёш, ранг-рўйи, уст-боши бир аҳволда.

– Эна, жон эна,
шу ерда сиз билан юраверай.

– Ие, отанг нима
дейди? Энди онанг ҳам бор-ку, болам.

– Жон эна…

Рисолат хола
бошига докасини ташлаб, набирасининг қўлидан етаклади ва изига қайтарди. Кароматнинг кундоши тил учида салом бериб,
дурустроқ пеш келгани йўқ.

– Бола экан-да, қизим, бу ҳали новда, эгиб олса бўлади, аммо секин-аста, тез кирсангиз синиб қолади.
Иннайкейин, сал эркароқ, раҳматли онаси… – кампирнинг оғзидаги-оғзидаги, бўғзидаги-бўғзида қолаверди.

– Қизингизни мен ўлдирибманми, а?

– Йўқ, унақамас,
Худонинг буйруғи-да, жон болам, – мотамзада она қаҳрини ҳам, кўз ёшларини ҳам
сиртига чиқаргани йўқ. – Етим боққанга жаннатнинг етти эшиги очиқ дейишади,
шунинг учун…

Кампир кўп
гапларни ўртага солди, ётиғи билан тушунтирди. Натижа шу бўлдики, бириси куни
тонг чоғи қўйларга ҳашак солгани борса, Тошпўлат сомонхонада қунишиб ётибди, ўрнидан
тура солиб, бувисининг этагига ёпишди:

- Жон эна, мени қувламанг…

Сал кунда етти
яшар Лобарой ҳам йиғлаб кириб келди. Нима қилсин, ҳайдаб солсинми? Боз устига ҳафта
ўтди, ойлар ўтдики, икки норасиданинг ортидан биров истаб келгани йўқ. Рисолат
хола ҳам, унинг икки қиздан кейинги ёлғиз ўғли Жамолхон домла ҳам икковини қанотлари остига олишди.

Рост гап: етим
юмалаб кунини кўраркан, бироқ кетганнинг келиши, кетмонланганнинг келмаслиги ҳам
аниқ. Алқисса, тенгини топиб, аввалига Лобаройни узатдилар. Сўнгроқ Жамолхон
домла яна жиян тўй қилди,
Рисолат момо невара келин туширди, йил ўтгач, эвараси Элёрни бешикка белади.
Бир оқшом ўғлига мунғайиб қаради:

– Тошнинг уйи йўқ-да,
болам, битта ўғли ҳадемай иккита, кейин учта бўлади. Мендан сўнг…

– Манави ҳайҳотдай
ҳовли-чи, ойи?

– Ахир, бу
сеники-да, дадангдан қолган...

– Ие, –
кулимсиради муаллим, – отамдан қолган бўлса, мендан қолмайдими? Уни мен қаёққаям
кўтариб кетардим? Гап мундоқ, ойижон, менга ука туғиб бермовдингиз, шу Тошпўлат сизнинг ўғлингиз, менинг қиёматли
укам-да.

Серфарзанд тоға
отамерос ҳовлисини шартта иккига бўлди-да, тенг ярмисини жиянига хатлаб берди.
Бугинамас, ўзи қозиқ қоқиб, ўзи режа тортди, ўғиллари лой қорди, Тошпўлат ёғоч-тош
келтирди, сал кунда ғоз тўшидай оппоқ уй-даҳлиз битди, гўё қуёшга қараб кулиб
турарди. Етимдан кўнгли тинган момо йиғлаб дуо қилди:

– Тупроқ
олсангиз – олтин бўлсин, болаларим!

Дунё деганлари кўҳна
чархпалак. Тошпўлатнинг қўли пул кўрди, машинали бўлди, сиртдан ўқиб, олий
маълумот олди, тўйлар қилди. Жамолхон домла эса қартайди, уч ўғилдан лоақал
бирортасига ҳарчанд уй-жой қилай дейдики, қурби етмайди. Бир куни жиян унинг
эшигини тақиллатди.

– Юринг, тоға.

– қаёққа?

– Ҳовли кўргани
борамиз.

– Ие, уйинг
бор-ку, ука...

Гапнинг пўсткалласи
шуки, жиян данғиллама коттеж сотиб олганди, бобомерос ҳовлисининг калитини эса
мўйсафид муаллимга топшираркан, унинг қўлларини ўпди:

– Бир вақтлар
мана шу қўллар мендай бир етимчанинг
манглайини силаганди, энди навбат меники, йўқ деманг, тоғажон
149😢22👏7👍3😇3🙈2🌚1
...

Баҳор келди.
Тошпўлат тўй қилди. Янги келин аввал бувига, сўнг қайнота-қайнонасига таъзим
бажо этди.

– Кўп яшанг,
болам, – алқади Рисолат момо ва қирқ йил бурун оламдан ўтган жувонмарг қизини
эслаб, кўзлари намланди. – Бу кунларни онанг раҳматли кўрмай кетди-да, ўғлим.

Бошлар эгилди.
Эзгин сукунат пардасини Маҳмудахоннинг яхши луқмаси орадан кўтарди:

– Ўғлингиз
бувимни ҳажга обораман деяптилар.

– Кошкийди-я! –
бошини сарак-сарак қилди буви. – Замона обод бўлиб, ҳожилар зувва бориб, зувва
келишаркан. Оёқ у ёққа тортса, бел зорманда бу ёққа тортади, менда куч қани,
мадор қани, болаларим? қанийди, боролсам, қанийди-я!

Сўнг бир нарсани
эслагандай тек қотди-да, қўлларини жуфтлади:

– Омин, – ҳаммалари
кафтларини очишди, – илоҳо, ниятинг йўлдошинг бўлсин, ой боргин, болам, жумланинг
қаторида ҳожиакбар бўлиб, омон-эсон қайтгин.

Фотиҳа ўқилгач,
Маҳмудахон илжайди:

– Тўйдан сўнг
етти қоққан кундучдай бўлиб ўтирибдилар-ку. Пул қаёқда?

– Унақа деманг, қизим,
Худо етказади.

– Пул нақд! –
деди Тошпўлат мутлақо жиддий қиёфада.

– Ҳа-а, буғдойингизми?
– яна кулди қайнона.

– Ўша-да. Ўзингиз
кўрган уч туп буғдой-чи, буви, беш йилда юз баробар бўлди,
яна беш йилда тағин юз карра кўпайса икки юз тўрва бўлади. Ана иннайкейин,
аризамизнинг галиям етиб қолади, сизни бошлаб...

– Худо хоҳласа
дегин, болам.

– Худо хоҳласа,
албатта...

Рисолат момо
эслади. Чиндан ҳам бу беш йил бурунги гап эди. Элёр бодрингга жой ҳозирлаётган
экан, марзадаги уч туп буғдойни чопмоқчи бўлди.

– Қўй, болам, – деди чорпояда уни кузатиб ўтирган момо,
йигитнинг кетмони ҳавода муаллақ қолди. – Умид билан қаро ердан бош кўтарибди,
шуниям яшагиси келади-да, ноумид қилмагин. Бунда бир хислат бор, агар хислати бўлмаса,
сен экмасанг ҳам униб чиқмасди. Чойлаганини қара. Уруш маҳали бир кафт буғдой одамзотнинг хунига
айланиб…

Бувисининг
гапини Тошпўлат кейин эшитди ва ниҳоллар атрофини иҳоталаб парваришлади, бир
шокоса дон олди. Ўзининг ҳам ақли бовар қилмайди, хаёлига қаёқдан (балки ғойибдан)
келди – билмайди: буғдойни Маҳмудахон берган халтага соларкан, оғзидан чиқиб
кетди:

– Шунинг пулига
бувимларни ҳажга обораман.

Маҳмудахон ўшанда
кулганича ҳозир ҳам кулади, лекин илгаригидай эмас, аввал эрининг гапига
ишонмаган бўлса, энди эса ўзининг ҳақлигига ишонмай қолганди…

Олтинчи йили
Кунгай адирдаги лалмикор сиртга ўша уч туп буғдойдан яралган икки тўрва уруғ
сочилди. Кейин еттинчи баҳор... Хуллас, ўн
иккинчи йили капсандан, эҳсондан ташқари 276 қопда буғдой тикланди. Тошпўлат
«Форд»нинг юкхонасига икки қоп ташлаб жўнамоқчи эди.

– Тоғамларнинг,
бувимларнинг тенги шугинами? Уят бўлади-я!
қўшнига айтиб, «грузовой»га 20-30 қоп юкламайсизми? – деди ақли бажо ва солиҳа
Маҳмудахон.

Жамолхон
домланинг, янганинг боши кўкларга етди.

– Хирмонга
барака! – деди момо дуо қилиб.

– Умрингизга
барака!

– Умрим? Умр
деганларининг баракаси бундан зиёдаям бўлсинми? – кампир синиқ жилмайди ва таҳдид
қилган бўлди: – Бувим гўрида тинч ётсин десанг, манави қизимни хафа қилмагин, ўғлим.
Бўптими?

– Хўп, буви.

Рисолат момо
набирасига синовчан тикилиб турди-да, кулимсираб савол берди:

– Аризанг ўринлай
деб қолгандир?

– Бир йил бор, навбатимиз келган, сизга айтувдим-ку,
буви.

– Оз қопти-да, – Рисолат момо аччиқ армон
билан бош чайқарди. – қанийди-я! Отамга, онамга насиб этмаганди, мана энди
сизларга буюрган экан, болаларим, шунисигаям минг шукур. Маҳмудахонни ёнингга
олиб, ой бориб, омон келгин, Тошпўлатхон.

– Сиз-чи, буви?

– Менми? Мени
Худо билади, болам...
178😢70😇17🔥14👍9🌚1
#Таржима

Кун бўйи телефони тинмади.
Аввал онаси қўнғироқ қилди:
— «Шу вақтгача чидаб келяпман. Хотинингга ҳам бир оғиз гапр-да».
— «Тўғри айтасиз, она».

Хотини қўнғироқ қилди:
— «Мени ҳеч ким ўйламайди, мен билан ишингиз йўқ».
— «Ҳақсан, хотин».

Ишхонадан хабар келди:
— «Бу сенинг ишинг эмас, тўғри, лекин сен ҳал қилиб берақол».
— «Маъқул».

Эркак гапиришдан чарчаганди.
Шунда синглиси қўнғироқ қилди:
— «Ака, бунақаси кетмайди. Ҳаммага “ҳақсан” дейиш билан иш битмайди, гапиринг мундай».
— «Сен ҳам ҳақсан, синглим».

Кечқурун уйга кирди.
Зинадан чиқаётганда боши айланиб, бўйи баравар ерга йиқилди. Гурсиллаган овоз чиқди.

Юқоридан хотини овоз чиқарди:
— «Нима гурсиллади?»

Одам ерда ётарди. Нафаси сиқиб қолган эди.
Аранг эшитиладиган овозда жавоб берди:
— «Пальтом ерга тушди…»

Аёл нолиб ёнига келди:
— «Битта пальто шунча овоз чиқарадими?»

Эркакнинг нигоҳи шифтга қадалган.
Пичирлаган овозда аранг гапирди:
— «Ичидa… мен ҳам бор эдим».

Бугунги эркаклар, Насриддин Афандига ўхшайди, кўпинча ҳақли ёки ноҳақ эканини унутиб, ҳамманинг риоясини қилишни танлайди.
Жанжал қилмайди. Бақирмайди.
Оғриқни ичига ютади, чунки у кучли бўлиши керак…

Иқтисодий қийинчиликлар, ўртага тушиш, воситачи бўлиш — унинг кундалик ҳаёти. Фақат ўзини унутиб қўяди.

Ва охирида…
Ҳеч кимни хурсанд қилолмасдан,
лекин ҳеч кимни ҳам хафа қилмасдан,
бу дунёдан жимгина кетиб қолади…

Туркчадан таржима.
😢8351🤨15🔥13🌚3👏1🕊1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2610🕊4
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

7 - қисим

-Райҳон сени ҳам тушунаман. Энди ҳаётингни бошидан бошлашга жуда қўрқиб қолдинг. Аммо қизларингчи, уларни ташлаб кетасанми? Ўзи отасиз катта бўляпти. Сен ҳам ташлаб кетсанг қийналади ахир.

-Ака бир йўғи икки йил. Кейин ўз уйимизда биргаликда яшардик. Онам ёрдам беради деган умиддаман. Кейин энг яқин дугонам Чеҳрани сиз ҳам танийсиз. Бирга тикишни ўрганиб, анча вақт биргаликда ишлаган эдик.

-Майли Райҳон нима ҳам дер эдим. Сен аллақачон режаларингни тузиб бўлибсан. Энди онам нима деса шуда.

-Ҳа энг асосийси онамни кўндиришим керак. Ака сиз ҳам мени фикримни маъқуллаб юборсангиз кўнади албатта. Ёрдам бериб юборинг илтимос.

-Онам келсинларчи маслаҳатлашиб кўрамиз.

-Мени бу гаплардан қуллоқларим битиб қолди гўё. Энди онам ҳам бизни ташлаб кетмоқчи. Бувимни ҳар куни онамга буёғига ёлғиз ўтмайсанку деб турмушга чиқишга мажбур қилаётганини тез- тез эшитиб қолаётгандим. Аммо онамни қатиъат билан йўқ деган жавобидан кўнглим таскин топганди. Энди бу гап ундан ҳам ошиб тушди. Онам бизни бувимга ташлаб кетиши балки бир томондан ўйлаб қаралса оддий ҳолдир. Ҳозир кўпчилик шундай пул ишлаш учун болаларини кимгадир ташлаб кетаяпти. Аммо онам кетса гўёки қайтмай қўядигандай бўлиб қўрқиб кетгандим.
187😢54👍52🔥38🕊7😇6🌚53😨1💘1
ҚОНДAГИ СAХAРИМ 8.2 ЭДИ, 1 СТAКAН БУ ИЧИМЛИК УНИ ДAРХОЛ 5.8 ГA ТУШИРДИ

Ҳаётим қандли диабет туфайли азобга айланган эди, биргина усулни қўллаб соғлом одамлардек яшаяпман

Нима усул эканлигини мана шу линк орқали кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://shop.mxmedia.uz/faeton/?web=11
https://shop.mxmedia.uz/faeton/?web=11
https://shop.mxmedia.uz/faeton/?web=11

Aдминлар 4 соатдан кейин удалить қилишади
14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
28😇6😍1🤗1
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 💚💚💚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Yangi hikoya

Muallif: XAFSA

Koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊19👏1372
#Pedofil_yoxud_extiros Муалкиф: Хафса

40-Қисм

22-Ноябр 2008 й

-Ха мен ҳам шуни ўйлаяпман..Лекин ўзим ҳам хал қила оламан..-Мухтор телефонда Шахбоз билан гаплашар экан кўзи фарзандини эркалатиб у билан бирга ўйнаётган Оқилада эди..Балкон эшиклари очиқ..Ташқарида ёмғир шарослаб қуйяпти..Тупроқ ифори ҳавога қоришар экан томчиларнинг ер билан бирлашувидаги шовқин инсоннинг тинчланишига сабаб бўлаяпти..Мухтор сигаретаси билан балконгга чиқар экан энг севимли ишини қила бошлади..Балкондан кетма-кет тизилган салобатли уйларга қараганча чекиш...Уйда 2 та хизматчи 1 та боғбон ва 1 та қориқчи..

Оқила турли хил машиналарни болага корсатганча у билан ўйнар экан Мухтор сигаретни пастга ташлаб балкон эшикларини ёпди..Хона сезиларли совуган..Мухтор шкафдан Оқилага нимча олганча уни устига кийгаза бошлади...Оқила эса асаблари жойида эрининг кун охирига қадар кайфияти яхши болишини дуо қилганча Ёдгор билан ўйнай бошлади..

***

-Эртага учасизми ? - Мухайё акасини нарсаларини еғиш баробарида гапирар экан Шахбоз енгил бош силкиди.
Муҳайё онаси айтганчалик бор болган такасалтанг акасига қарар экан охири қўлидаги пайпоқни акасига қарата отди..


-Болдиееееейй турмушга чиққан қизни бошизга урасизми ? Онамлар олиб бермайдилар барибир ! Озингизни азгина жиловланг . -Мухайё жахл билан бақирар экан Шахбоз шахд билан ўрнидан турдию хонадан индамай чиқиб кетди...Нахотки уни ҳеч ким тушунмаса ?

24-Ноябр 2008 й

Зимистон тун бутун дунёга ўз мавхумлигини сочар экан ётоқхонадан чиқаётган инграш бу сокинликни бузарди.. Мухтор уйқусида инграганча сапчиб уйғонар экан чуқур нафас чиқарди..Унинг бу ҳаракати ёнидаги Оқилани ҳам уйғонишига сабабчи бўлар экан Оқила тушунмай пешонасидан сув каби тер оқаётган Мухторга термулиб турарди..

-Ухла ! -Мухтор ютунганча ётоқдан турар экан Оқила Мухторнинг доимий босинқирашларига одатлангандек қайта уйқуга ётди..

Мухтор эса ювиш хонасида ланати тушлари тасирида қолди...
175🔥53👍30🌚5😨3
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафса

41-Қисм

Педофил..Нақадар хунук атама..Бу сўз асосан балоғатга етмаган қизларга нисбатан жинсий хохиши бор инсонларга айтилади деб тушунамиз тўғрими ? Аммо бу хато ! Педофилларда нафақат жинсий хохиш балки эгалик қилиш тушунчасини ҳам олдингга суради..Бу рухиятдаги муаммо..Ва бугунгга кунда бу касалликка даво мавжуд эмас..Педофиллар орамизда ҳам мавжуд..Биз фақатгина сезмаймиз . Улар асосан 13 ёшгача қизларга нисбатан қизиқиш билдиради..Базилари доимий уларни кузатиб юради аммо яқин бора олмайди..Бунга жасоратлати етмайди.. базилари эса ўз жинсий хохишларини босиш учунгина йўлидан учраган ҳар қандай болага жинсий тажавуз қилади...

Педофил инсонларда қўрқув жудаям кучли бўлади..Педофиллик бу касаллик эмас аксинча гормонларнинг балоғат ёшида бузилганлиги оқибатода ёш болаларга нисбатан жинсий эхтиёжни келтириб чиқаради ва бу рухиятга мослашиб олиб уни бузади..

Педофил инсонлар одатда жудаям хавфсирайди.. Ғалати тушлар ва доимий қўрқув соғлом инсонларга нисбатан уларда 2 баробар кучли бўлади..

Бу эса бора бора тушларининг максимал даражада қўрқувга олиб келади...Улар рўё ва ҳақиқатни адаштириб юборади..

***

Туркия хавосини хидлаганча чемаданини судраб аеропортдан чиққан йигит энг аввало ўзига таниш юзни қидирганча атрофга аланглай бошлади... Мухтор 3 йилда яна ҳам катталашган..Сезиларли мушаклари 3 йилни бехуда ўтқазмагани доимий спорт билан юрганини айтарди..Шахбоз эса қандайдир синган..Сочларини ёнгга тараган эгнида оқ пиджак тим қора кўзларида эса нур йўқ...

Мухтор Шахбоз билан қучоқлашиб коришар экан иккови ҳам кулганча машинага отириша бошлашди..

-Нечи ёш бўлди оғлингиз ? -Шахбоз акасининг уйланганини боласи борлигини эшитган аммо бирон марта ҳам кўрмаган эди..

-Яқинда 2 га киради тойчоғим..-Мухтор иржайганча жавоб берар экан Шахбознинг тилидан беихтиёр қизингизчи деган сўз чиқиб кетди..Мухтор индамади..Кетаётганида қизи 2.5ар атрофида эди орадан 3 йил ўтди..Демак аллақачон мактаб ёшига яқинлашган..

-Мехмонани гаплашиб қўйдим . 2 хо-Мухторнинг гапи чала қолди..

-Керакмасеее мехмонхона қилиб ўтирманг уйингизда яшайверамн ўзи 3 кунга келдим..

Мухтор жимиб қолди..Гўёки бу сукунат туши рўёлигига ишора эди...

-Ёқ уйимда ўзингни яхши хис қилмаслигинг мумкун.. Мехмонхона яхши деб ойлайман..-Мухтор асабинлашганча рулни қисди..Шахбоз эса маноли қараганча иш тоғрисида гапириб кетди..

❤️-Buni 600+ qililik faqat shuni . Final va 3 ta qism keladi.
615👏57👍30😍24🔥15😨12🤨9😢3
Uyda oʻtirgan bilan kun oʻtaveradi!!!
Ishlang izlaning!! Alloh ham deydiki sendan harakat mendan barokat!!!
22👏10💯1
#Жадид_мутолааси
ҚИЗҒАЛДОҚ
(ҳикоя)

Ўшанда ёз эди. Баҳорда сап-сариқ бўтана бўлиб оқувчи Дўрмон ариқнинг сувлари ювош тортиб оҳиста оқарди. Ариқ бўйидаги тизза бўйи ялпизларнинг ўткир исларидан бош айланарди. Акас дарахтининг гуллари меваларга айланиб, тасбеҳдай ғилофларида тизилиб турар, уларни биз болакайлар териб олиб, мунчоқ қилиб ипга тузардик. «Мунчоқларимиз» беш қатор бўлиб шилдирар, бўйинларимизда ажабтовур ҳикоялар сўйларди. Ҳандалаклар пишиб, оғизда мойдай эриб кетарди. Чиллаки ҳам шира боғлаб кўзларимизни ўйнатарди.

Биз тўпиғимизгача қумга ботиб, товонларимиз қизиган қумларда куйиб, тупроқ йўлларда ялангоёқ югурардик. Оёқларимизга тиканлар, ҳар хил майда, чақир тошлар ботиб кетса ҳам, парвойимиз палак эди. Ариқларда ўрдак боласидай чўмилардик. Қошларимиз, лабларимизнинг сабзаларида лойқа сувнинг гардлари иниб, оқариб қоларди. Бирпасгина офтобда тобланиб, узун кўйлакларимизни шалаббо қилиб, яна сувга шўнғир эдик. Қорнимиз тўқ, эгнимиз бут, парвойимиз йўқ кезлар эди.

Учинчи синфни битириб, тўртинчига кўчган эдик. Ўша чоғлари иссиқдан кимлардир боғига, кимлардир полиздаги чайлаларига кўчиб чиқишган эди. Биз ҳовлимиздаги баланд супада қатор жой солиб, ярим тунгача юлдузлар билан сирлашиб, гоҳ эртак, гоҳ матал тинглаб қотиб ухлаб қолардик. Куннинг қизиғига чидай олмаганлар эса томларга жой солиб ухлашарди.

Ана шундай кунларнинг бирида синфдош дугонам Гулчеҳра заъфарма (сариқ) касалига учраб, ётиб қолди. Гулчеҳра нозиккина, юзлари думалоқ, юзларида қизғиш-қизғиш сепкилчалари ўзига ярашган қизалоқ эди. Кийган чит кўйлаклари ҳам, бигизаки йўрма билан безатилган дўппичалари ҳам ўзига ярашиб турарди. У бизга ўхшаб ўзини ҳар ёққа уравермасди. Кулганда ҳам табассумлари маъюсгина, ғамгингина кўринарди. Бирор қизиқроқ гап эшитса, қўли билан лабларини тўсиб, оҳистагина кулиб қўярди. У йўлларда кийикчадай оҳиста, беозор юрарди. Шамолда кўйлаклари ҳилпираб, қомати навниҳолдай тебраниб-тебраниб кетарди. Гулчеҳра аълочи бўлмаса-да, уни муаллимлар жуда яхши кўришарди. Унинг нозик чеҳрасида қандайдир бир сирли дард изи бор эди. Онам Гулчеҳрани кўрсалар, қизгина, отасидан ёш қолса ҳам уни ҳали-ҳали эслар экан, кечалари, отажон, деб йиғлар экан, отасига ичиккан бўлса керак, деб айтардилар. Гулчеҳрани даволаш учун уста Бобомурод тоға бир неча маротаба уйига бориб, қулоқларининг орқасидан поки билан эмлабдилар, тилларининг остидаги қандайдир кўкиш томирни ҳам тилиб қўйибдилар. Мана шу билан тузалиб кетади, деб умид билдирибдилар. Бироқ Гулчеҳра кундан-кун аҳволи ёмонлашиб, сариқ ипакдай сарғайиб кетаверибди.

Биз Назира, Хурсандой, Муҳаббат, Муборак, Латофат Гулчеҳрани кўришга бордик. У салқингина уйда сомондай беҳол сарғайиб ётарди. Гап айтмоққа ҳам қурби етмасди. Гулчеҳра бизларга бир-бир қараб, синиққина жилмайиб қўярди. Қирқта қилиб ўрилган сочлари елкаларида тўзғиб, унинг сарғайган юзларини шом еган ойга ўхшатиб кўрсатарди. Биз Гулчеҳрани нима деб овутишимизни билмай, мунғайиб қараб турардик. Шу алфозда уй-уйимизга тарқадик. Эртаси куни қишлоғимизда йўлни тўлдириб лўлилар ўтишди. Лўлилар тўппа-тўғри Гулчеҳраникига боришибди. Унга дам солиб, «гина-гина» деган дори ичиришибди. Энди бу қизча отдай бўлиб кетади, дейишибди. Гулчеҳра отдай бўлиб кетар экан, деб роса қувондик.

Орадан икки кун ўтгач, Гулчеҳра оламдан ўтди. Кекса онаси, биргина опаси йиғлаб қолаверишди. Уни «ёғоч от»га миндиришиб, қип-қизил шойидан либос қилиб, йўлдан олиб ўтишди. Тобут ёниб бораётган бир қучоқ атиргулга ўхшарди. Биз дугоналар тобутга эргашдик. Унинг ортидан қанча кўп ҳассакаш йиғлаб борса, шунча савоб бўлади, дейишди. Гулчеҳранинг мозори атрофида қиз бола, ўғил бола аралаш давра қуриб ўтирдик. Тобутга ўралган алвон шойини йиртиш қилиб, келганларга бир бўлакдан улашишди. Қўлимизга бир сўмдан пул тутқазишди. Ўша куни азиз бир нарсамизни йўқотгандай хомуш бўлиб қайтдик. Уйга келсам, онам жуда қайғули бир алфозда ўтирган эканлар. Мен, Бобожон ва Рамазон укаларимнинг қўлларидан алвон йиртишларини йиғиб олдилар.
113😢19🌚7👍5🔥5
— Гулижон юлдуз кўрмай ўтди. Умри завол кетди. Шунинг учун бу йиртишларни қирқ кун девор тирқишига тиқиб қўямиз. Қирқ кеча юлдуз кўрсин, — дедилар.

Пахса деворимизнинг тирқишларига алвон йиртишларни тиқиб қўйдилар. Қирқ кун, қирқ кеча қишлоғимизнинг барча деворларида алвон йиртишлар ҳилпиллаб турди. Қирқ биринчи куни... алвон йиртишлар ғойиб бўлди.

— Гулижон фариштага айланиб, жаннатларга учиб кетди, болам. Энди у ҳурлар билан бекинмачоқ ўйнайди, қўшиқ айтади, — дедилар онам.

Ёзнинг оташин кунлари ўтиб, куз кирди. Сўнг қиличини қайраб, шамоллар ҳуштак чалиб қаҳратон кечалар бошланди. Қорлар эриб, қалдирғочлар учиб келди. Баҳорнинг қўйнидан бойчечаклар, чучмомолар сочилиб, ҳаммаёқни ажойиб хушбўй ва муаттар ислар тутди. Пахса деворларнинг қаватларидан тиканлар, шувоқлар униб чиқа бошлади.

Момоқалдироқли баҳор тонгида бир куни қарасам пахса деворда уч дона қизғалдоқ ловуллаб турарди. У кўзлари қора, алвон кўйлакли Гулчеҳрага ўхшаб кетарди. Кўкламнииг майин шамолида қизғалдоқлар кўйлакчаларини ҳилпиратар, қора кўзлари маъсум мўлтирар, нимадир демоқчи бўлаётгандай эди. Ғалати бўлиб, пахса девор олдида михланиб қотиб қолдим. Кўз ўнгимда Гулчеҳранинг шўх кулгилари, майингина, жамалак сочлари гавдаланди. Ўша қизғалдоқлар ҳеч қачон сўлмаслигини, умрнинг бевафо фаслларида ҳам пахса девор тирқишларида ловуллаб туришини жуда истар эдим. Гўё у ҳозир изимдан келади-да, кўзларимни кафтлари билан беркитиб, сўрайди:

— Сутми ё қаймоқ?

Ногоҳ ўзимга келиб, кўзимни очаман. Онам менга меҳр билан термулиб турардилар. Онам аҳволимни тушунгандай бўлиб, оҳиста елкамга қўл қўйиб, қани юринг, бачам, деб мени олиб кетдилар. Ҳеч нарса демайдилар. Бошимни маҳкам бағирларига босганча унсиз йиғлайдилар. Елкаларим титрайди...

Қанча йиллар, баҳорлар довул қоқиб ўтди. Ҳалигача қишлоқ йўлларида ёки пахса девор тирқишларида, том бошида қизғалдоқни кўрсам, ўша камгап, майиздеккина Гулчеҳра, юлдуз кўрмай кетган қизалоқ эсимга тушади.

Ойдин ҲОЖИЕВА
😢9664🔥17👏5🕊3😇2🤨1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏32😍751
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

8 - қисим

Хонамга кириб яшириниб роса йиғладим. Сафия келиб қолмаганида ҳали анча йиғламоқчийдим. Аммо у ойимга айтиб беришини билганим учун дарҳол ўзимни ўнглаб олдим. Кун ботгандан кейин бувим ҳам келди. Кечки овқатдан кейин эса бувимни хонасида роса бир соатлар яна шу мавзуни муҳокама қилишди. Ҳаёлим ҳар жойда нима қилиш ҳақида ўйлаб ўтирганимда ойим кириб келди. Кўринишидан мамнун, аниқ бувимни кўндирган. Ойим мени ҳали ҳам кичкина қиз деб ўйлайди шекилли энг охирида менга айтаяпти. Ҳаммасидан ҳам шунга жуда асбийлашиб борардим. Ахир мен ҳам ўн тўртга кирдим, энди катта қизман. Нахотки ойим шуни ўйламаяпти.

-Малак қизим дарс қилиб ўтирибсанми? Сафия ҳам дарсларни қилиб ухладим? Бугун дарс қидиришга вақтим бўлмади. Шунга сен ёрдам бергандирсана қизим. Сен билан бир масалада гаплашиб олмоқчийдим Малак.

-Биламан ойи, нима ҳақида гапирмоқчи эканлигингизни. Ва шуни ҳам билдимки сиз учун мен ҳали ҳам кичкина қиз эканман. Ойи бунақа биз билан боғлиқ қарорларни ўзингиз чиқариб ташлайверасизми? Ҳаммадан олдин катта қизингиз бўлганим учун мен билан келишиб олишингиз керакмасмиди?
168😢95💔25🔥17👍4🕊2🐳1
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

9 - қисим

-Малак бу нима деганинг? Сен қачон бунча каттара қолдинг. Мен сени ҳали ёш бола деб юрсам , аввал мен билан маслаҳатлашинг дейсанми? Кейин мен сизларни яхши яшашингиз ва каттароқ ўқишларда ўқишингиз учун шу қарорга келдим. Ахир иккаланг ҳам кун сайин катта бўлиб боряпсиз. Шунга яраша муаммоларинг ҳам каттариб бормоқда. Қолаверса бу уйда ҳам яшаб қололмаймиз. Ўзинг биласан акамни ҳам тўртда фарзанди бор. Уларга мен ортиқча даҳмаза бўлмоқчи эмасман. Мана катта бўлиб қолган бўлсанг шуьларни ҳисобга ол. Мени топган ойлигим яшашимиз учун бир ойга ҳам етмайди. Тушун қизим оёққа туриб олмасам бўлмайди. Ўзимизни икки хонали бўлса ҳам уйимиз бўлишига нима етсин, бир ўйлаб кўр. Шунинг учун ҳам озроқ муҳлатга бўлса ҳам ишлаб қайтмоқчиман.

-Ойи бошқа ишга кирсангиз бўлмайдими? Бизни ташлаб кетишингиз шартми? Ахир шу сохада ўқигансиз - ку. Сиз кетиб қолсангиз Сафия иккимиз нима қиламиз. Унда бизни ҳам бирга олиб кетинг илтимос ойи.
128😢76🔥46🤨21😍7👏1
#Ҳаётий ҳикоя
Аёл матонати тоғларни бузар...

Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб, биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим… Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди. Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман. Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас, тонг-саҳардан турманг, бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан, деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ, йиғлоқи бўлади, деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз, эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади, деб кулиб қўйса, қайнонам: Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида, деб қўярди. Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: Сизга мазада, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз, деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедиму, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладиларда, кейин: Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади, деб яна ишга киришиб кетдилар. Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам болаларимга қарар, уларни ўқитиш, мусиқа мактабига олиб бориш, майда-чуйда ишларни ўргатиш барча-барчаси қайнонам ўз зиммасига олганди. Уларга ўзингизни кўп уринтирманг, десак бекордан Худо безор деб қўярдилар. Лекин ҳаёт ҳаммавақт ҳам бир текис кечмас экан. Эрим кундан-кунга инжиқ, қўрс бўлиб бораётгани етмагандек бу ёқдан қайнсинглимнинг ҳам оиласи нотинч эди. У кетма-кет уч қиз фарзанд кўргани учун ўғил ниятида яна ҳомиладор бўлганди. Лекин эри эри яна қиз туғадиган бўлсанг, туғруқхонада тўғри онангникига жўнайсан, деб таҳдид қилишини қўймасди. Оиласи тинч бўлмаганга яраша соғлигини ҳам йўқотган қайнсинглимга шифокорлар туғишни тақиқлашди. Қайнонам гоҳ қизига, гоҳ ўғлига қараб, нима қилишни билмасди. Ҳар куни базму жамшидлардан ярим кеча маст ҳолда келадиган эрим бир куни менга: Учта болангни олу, уйимдан йўқол, деди. Мастликда нима деяётганини билмаяптида, деб индамай қўя қолдим. Лекин у жиддий гапирарди...  Қўл остида ишлайдиган аллақандай хонандага ўралашиб қолган эрим энди кунда жанжал қилар, менга хотин сифатида ўлгудек зерикарлисан, нуқул уй-жойни қиртишлаганинг қиртишлаган, эрни кутиб олишларни, ноз-карашмаларни билмайсан! деб таъна қиларди.
122🔥36😢24👍8😍5👏3🌚3