ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.5K subscribers
4.67K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Forwarded from 
#Муҳим #Aхборот

ЭНДИ БAРЧA ОЁҚ ОҒРИҒИДAН ЮРОЛМAЙ ҚОЛГAНЛAР УЧУН ЕЧИМ ТОПИЛДИ
https://doctorneo.uz/sustavoil10

20 йил олиб борилган, энг сўнгги инновацион тадқиқотлар асосида яратилган ноёб формула оёқ оғриғини 3 кунда тузатар экан

Энди бўғим оғриқларини тузатиш шамоллашни тузатгандек осон бўлади

Батафсил маълумот учун бу ерни босинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
9
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 💚💚💚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Yangi hikoya

Muallif: XAFSA

Koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3375
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафса

36-Қисм

Севги нима ўзи ? Хирсчи ? Бир инсон ҳаттоки фарзандини ҳам унутиб шу кунгача қизим дея эркалаб катта қилган инсонга қандай бу қадар боғланиши мумкин..Мухтор Оқиланинг ёрилган лаблари ва кўкаришга улгурган кўзининг тагига қарар экан ўзининг ҳам жони ачиди..Аммо билинтиришни хохламади..

-Калитни қаердан олақолдинг ? -Мухтор пахта билан спиртни жахл билан тумба устига қўяр экан Оқила бир учиб тушди..

-С.стол устида.ан -Оқила ютинганча гапирар экан Мухтор бир икки яна урмоқчи бўлдию аммо юзи деярли абгор холга келишга улгурган қизни ўзидан совутишни истамай ўқрайганча хонадан чиқиб кетди..

Урсам одам бўлади бу қиз ! Сал қолса милиция билан эшигимга келарди ё бўлмаса яна Тошкентга даф бўлиб қолса қандай топаман кейин ? Мухтор асабий кўзларини юмар экан Хасан олиб келган пакетларни оча бошлади..

***

Жоним оғриётганиданми ё кечаги илк тунимдаги қўполлик ҳам еган калтагим хисобигами бутун танам қақшаб оғрир эди..Мен ҳаммасини эшитдим..Холамни қандай қичқириб қўшни хонадаги пасткашни қандай кўксига муштлаганинию боламни етим қилдинг дея бақириқларигача эшитдим..Кўзларимдаги ёшни тўхтатолмай қолдим...Бошимни ёстиққа қўяр эканман кўзларимни юмдим..У мендан ҳамма нарсамни тортиб олди...Энг катта қўрқувим номусизлик эди..Холамни олдида номусизга чиқмадими ? Мени ёмон бўлсада яшашимга уй берди..Миннатли бўлсада нон берганди..Айниқса Сожида.. Мен уни етим қилдимку ? Худо мени кечирмайди..

Мухтор қўлида егуликларим билан хонага кирар экан ётоқда еғлаб ўтирган қизни кўриб энсасини қотирганча ётоқ устига патнисни жойлаб ўзи Оқила томонга ястаниб ётиб олди..

-Яна еғлаяпсанми ? -Мухтор патнисдан олмани олганча тишлади..Оқилага бир қараб қўяр экан Оқила унга қарамай ётарди..

Мухтор қизнинг сочларини силаш учун енгил қўл узатар экан Оқила сесканиб яна ҳам ўзини ортга олди..Мухтор қизни ўзидан қочаётганини кўриб ҳозир силаган сочларини мушти билан сиқимлаб қайта ўзига тортди...

-Сенга мендан қочма демапмидим ? -Мухтор жахл билан қизнинг сочларини сиқар экан Оқила Мухторнинг қўлларига жон холатда ёпишди..

❤️-Bu davomi tezroq chiqsin degani
292😨75👍27😢19🌚11🤨2👏1😇1
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафаа

37-Қисм

-Поччаа ундай қилманг..Сожидани ўйланг ~ Илтимоссс -Оқила Мухторга ёшли кўзларини тикар экан Мухтор жахл билан қизни сочларини яна ҳам сиқди..

-Сожидага куюнмай ўзингни ўйлаа ! Ким сени қўлимдан соғ чиқишингни кафолатлайди ? -Мухтор жахл билан вишиллар экан Оқиланинг кўзлари ола зарак бўлиб кетди..Нимадир демоқчи бўлдию ичига ютди..Мухтор қизнинг сочларини қўйиб юборар экан қўлидаги олмани жахл билан хонани қаеригадир отди..

-B.biz з.зино қиляпмиз )-Оқила ичидаги гапни базўр айтар экан Мухтор қизнинг гапига кулиб юборди..

-Зиноми ?

-Ха..-Оқила бош силкиди .

-Шарий никох билан олдим сени ! Тез орада қонуний йўл билан ҳам хотиним бўласан ! Туркияда данғиллама тўй қиламиз ҳали ! -Мухторнинг кейингги сўзлари қизни эсанкиратиб қўйди..

-Туркиями..

3 йилдан сўнг..

Биз қачон энг хавфсиз даврда яшаймиз биласизларми ? Отамиз уйга келганида онамиз уни кутиб олиши..Майли камбағиллик бўлса ҳам мухими ҳеч қандай турткилашларсиз жой бу энг тинч жой эди..Мен унақасини кўролмадим..Эсимни таниганимда отам ичиб келиб онамнж дўпослар хушлари ўзида пайтида эса фақат тортишишар эди..12 ёшимда холамникига мени ташлаб кетишган..Эсимни таниганимдан то 17 ёшимгача фақатгина 1 инсон менга бошқача мехр берарди..Юзларимдан кўзларимдан ўпганча соатлаб мен билан ўтирарди..Ва мен уни почча дея атардим..

Аммо бу мехр оддий мехр эмаслигини тушуна бошлаганимда бари издан чиқиб бўлганди..Унинг ҳар бир тегиниши кундан кунгга ортарди..ва у уддалади.

***

-Боламни олиб келасизаа бугун...Нима десангиз ҳам қиламан илтимосс -Мухторга қараб ялинар эканман у мени мазахлаганча кула бошлади..

-Ўйлаб кўраман..Балки яна 3-4 кун болангни кўрмасанг кейинги сафар эрингни ётоқда ўзингдан итармайсан !

❤️-Bu davomi tezroq chiqsin degani .
338😢110🤨25👍23🌚8👏3
АЖАЛ  ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️
____
Ўлим олти босқичдан иборатдир:

Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради.

Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади.

Масалан, ўша кунда...
13
БОЛАЛИКНИ СОҒИНДИМ...

Болалигимизда қиш фасли бошқача бўларди.... Яъни, фасллар ўз ўрнида келар, ҳозирги каби баҳорни эслатадиган қиш эмас, балки изиллатадиган изғиринли, қорли қиш бўларди... Биринчи синфга чиққан йилим оиламиз янги уйга-ҳозирги замонавий коттежларни эслатадиган уйлардан бирига кўчиб ўтган, янги бунёд этилган митти туманда ҳамма бинолар-мактаб,боғча,дўконлар янги эди.
Яхши эслайман, янги уйимиз аввал колхоз деб аталган ташкилотнинг ерларига туташиб кетгани боис, қишда бу далалар чилла суви билан суғориларди. Ўшанда далалар муз билан қопланар ва бу биз болалар учун яхмалакда учиш энг севимли машғулотимиз эди. Тошкентга малака оширишга борганларида дадам раҳматли бизга чана олиб келганлари ҳам кечагидай ёдимда... Биз шу чана билан маза қилиб яхмалак учардик, кечгача қорбўрон ўйнардик.. Энг қизиғи совуқда қанча ўйнасак ҳам, юзларимиз, қўлларимиз музлаб қолса ҳам ҳеч касал бўлмасдик...
Бир куни Меҳригул синглим билан иккимиз ҳовлимизда галма-галдан яхмалак учиб ўтиргандик. Бирдан шифер қопланган том четидан осилиб музлаб ётган сумалакларга кўзим тушди. Рости, мана шу тиниқ, шаффоф муз бўлакларини шимиб юришни жуда яхши кўрардим. Энди бу сумалакларни нимадир қилиб том лабидан синдириб олишим керак эди. Ерда ётган муз бўлакларини олиб, ҳалиги сумалакларга ота бошладим. Шу пайт қиличдай ўткир сумалаклардан бири мен отган муз бўлаги зарбидан узилиб, синглимнинг бошига пичоқдек санчилиб кейин ерга тушиб кетса денг. Бир зумда Меҳригулнинг пешонаси ва сочлари оралаб юзига оқиб тушаётган қонни кўриб, қўрқиб кетдим. Бақирганча онамни чақирдим-да, нима бўлганини чала-чулпа тушунтириб, ўзим кўчага отилдим... 😀😀😀Чунки онам "Музни шимиб юриш учун синглингни бошини ёрдингми?"-деб мени койий бошлагандилар. Яна бироз ўтирсам, аниқ жазоланардим. Шу сабаб қоронғу тушаётган бўлса-да, кўчага отилдим. Чунки дадамнинг ишдан қайтиш пайтлари яқинлашган, дадам билан уйга кирсам онам мени жазолай олмасдилар-да. Дадам кўнгилчан, меҳрибон инсон эдилар.
Хуллас, аёзли қиш кечасида кўчада ярим соатча дадамни кутдим. Кўча бошида кўринишлари билан ёнларига югуриб бориб, бўлган воқеани айтиб бердим. Нохосдан шундай бўлганини, аслида синглимнинг боши ёрилишини истамаганимни тушунтирдим...
Дадам билан бирга кириб келганимизни кўриб, онам ҳеч нарса демадилар. Аммо кечки овқатдан сўнг муз ейиш учун синглимни бошини ёрганим сабаб мени енгилгина койиб қўйдилар...
Болаликни, ўша пайтдаги қишни, муз сумалакларни, яхмалакларни, чанани, дадамни... соғиндим...Тўғриси болаликни соғиндим...

Моҳигул НАЗАРОВА.
94😢31😇6👏4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💄Sevimli ayol bolish uchun endi psiholog maslaxati shart emas ozingizni seving va tez kanalga azo boling.... 💄

💄Hanumka ozini sevgan ayollar kanali 💄

Kanalga ulanish 👇👇👇👇👇

https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8🙈2
#Жадид_мутолааси
ҚОРХАТ
(ҳикоя)

Эрталаб учқунлай бошлаган қор пешин пайти гупиллаб, чинакамига ёға кетди. Учиб-ўйноқлаб ерга, дов-дарахтларга қўнаётган паға-паға қор ҳаш-паш дегунча чор-атрофни ҳарир оқликка буркаб ташлади. Идора деразасидан бу ажиб манзарани кузатиб ўтирган Зариф тобора завқ-шавққа чулғаниб борар, қийқирган кўйи ташқарига отилиб чиққиси, қор қалин тўшалган ерларда умбалоқ ошгиси келарди. Биринчи қор!

Ҳали ёш бўлишига қарамай тепа сочи тўкила бошлаган, биққа семиз ҳамхонаси томон Зариф илжайганича кўз ташлади. Ҳамхона столига мук тушган кўйи шапалоқдек қўл телефонининг ёниқ экранига термилиб ўтирарди.

– Сайфулла, қорхат нималигини биласизми?

– Биламан, – деб минғирлади ҳамхона қўлидаги матоҳдан кўз узмай. – Биринчи қор ёққан пайтдаги ёзишма-да. Бу жа-а алмисоқдан қолган ўйин, ҳозирги замонда ҳеч ким бундай хатлар ёзиб юрмайди…

Зариф оташин мухлисдай чапак чалиб ўтирган жойида ирғишлаб қўйди.

– Ҳа, қойилман сизга, бир умр қорхат ёзган одамдай гапирдингиз.

Ҳамхонасининг ғалати бир жўшқин кайфиятга кириб бораётганидан Сайфулла баттар ажабсинди. Ишга қунишибгина келиб, қунишибгина кетадиган Зариф шуми?! Тилла топган тентакдай мунча ял-ял товланади? Ё… кимдир лавозимини оширишга ваъда бердимикан?

– Ҳа, қорхат ажойиб ўйин-да, – деди Зариф ҳамхонасининг ўзига қизиқсиниб қараб турганига эътибор бермай. – Бу ўйинда ютган ҳам ютқазган ҳам баб-баравар яйрайди, ҳаётнинг таъмини туяди…

Унинг тўсатдан сўзамол бўлиб қолганидан Сайфулла тағин шубҳага борди.

– Дўстим, бугун тушликда оз-моз… – ҳамхона томоғи тагига намойишкорона чертиб қўйди. – А, топдимми?

Зариф Сайфулланинг имо-ишораларига деярли эътибор бермади. Айни пайтда унинг юраги соғинчми, қўмсашми, шунга ўхшаш тотли ҳисларга тўлиб-тошиб борар, тинимсиз ҳазиллашгиси, қаҳ-қаҳ отиб кулгиси келарди. Кўз ўнгида худди қор учқунлари каби олис хотиралар чарх уриб юрар, беғубор болалик қий-чуви қулоқлари остида жаранглар эди. Биринчи қор ёққан кунлари қишлоқда чинакам байрамона кайфият пайдо бўларди. Каттаю кичик бир-бирига қорхат ёзишар, ўйин қоидасига кўра бир-бирини қувлаб юрарди. Роса қизиқ бўларди-да ўзиям…

“Қорхат ёзаман”, – хаёлидан чақиндай чақнаб ўтди унинг.

Лекин кимга ёзсин? Сайфуллагами? Йўқ, бу кўпроқ телефон ўйинларини афзал кўради! Бошлиққа ёзса-чи? Йўқ, унинг ҳузурига бемалол кириб бўлмайди. Аввал котибанинг сўроқ-терговидан ўтишга тўғри келади. Ҳа, топди! Ҳисоб-китоб бўлимидаги Заҳрога ёзади! Гап-сўзларга қараганда, икки йилча аввал эри билан ажрашган экан. Уч яшар ўғли билан ота-онасиникида яшар эмиш. Шу сабабданми ҳамиша тунд, маъюс қиёфада юради. Лекин чиройли аёл! Сарвқомат, қошлари қийғоч, киприклари узун-узун.

“Шу аёлга ёзаман, – тўлқинланиб ўйлади Зариф. – Зора кўнгли кўтарилиб, юзига кулги югуриб қолса…”

У столи тортмасидан бир дона оқ қоғоз чиқариб ихлос билан олдига қўйди. Қорхатга нелар битишини хаёлида пишита бошлади. Эсида, қишлоқдошлари бир-бирларига қорхат йўллашаркан, кўпинча битта тўкин зиёфат қилиб бериш шартини қўйишарди, баъзилари ҳиндча кино томошаси кетаётган кинотеатрга олиб тушишни талаб этишарди. Йўқ, Зариф бошқача йўл тутади. Унинг “Қорхат”и сирли ва жозибали бўлиши керак. Бирор нозик хоҳишни бажариш шартини қўяди. Ана шуниси қизиқ-да…

Ташқарида қор тобора тезлашиб, қуюқлашиб ёғарди. Ўйноқлаб-учиб келиб урилаётган оппоқ учқунлардан дераза алланечук чисирлайди, гўёки сирли шивирлайди, бутун борлиқни қоплаб олаётган оқлик, тиниқлик қўйнига чорлаётгандай туюлади.

Идора йўлаги жимжит эди. Хийла вақт уриниб, ёзиб битирган “Қорхат”ини кафтида тутган кўйи хонасидан чиққан Зариф бўртиқ, тиллатус ҳарфлар билан “Бугалтерия” деб ёзиб қўйилган эшикка рўбарў бўлди. Худди чимилдиққа кираётган куёвдай ич-ичида лаззатли бир ҳадик-ҳаяжон тўлқинланиб турар, юз-кўзида завқ-шавқ, сурур шарпалари кезиб юрарди.

Зариф секин эшикни очди. Аллақандай атир-упаларнинг ўткир ҳиди димоғига урилди. Ҳисоб-китоб бўлимида уч нафар ходим қучоқ-қучоқ қоғозлару жилд-жилд ҳужжатларга кўмилиб, ҳар бири ўз қаршисидаги компьютер экранига термилиб ўтирарди. Улар бўсағада пайдо бўлган шарпадан сергакланиб баб-баравар эшик томон кўз ташлашди.
72🔥6🕊2
– Вуй, бу одамнинг хурсандлигини қаранглар! – деб юборди чап тарафда ўтирган аёл. – Лотареясига ютуқ чиққанми дейман.

– Шунга ўхшайди. Агар мукофот-пукофот чиққанида энг аввал биз хабардор бўлардик, – дея луқма ташлади юз терилари ғижимтоб, қировтус сочлари сийрак амаки.

Зариф ўзини ажабсиниб, бош-оёқ кузатаётган ҳисоб-китобчиларга гўёки эътибор бермай дераза томон ишора қилди.

– Қор! Биринчи қор ёғаяпти!

– Ҳа, – деди кимдир энсаси қотиб. – Шу етмай турувди ўзи, энди ҳамма ёқ тарашадай музлайди, совуқни шунчалар ёмон кўраманки…

Хона тўридаги ялтироқ стол ортида қизғиш жемперини елвагай ташлаб алланеларнидир ёзиб-чизиб ўтирган, толим-толим сочлари елкаси узра ёйилган Заҳро умумий бўлим ходимига саволчан кўз ташлади.

– Бугалтерияда ишингиз борми?

– Ҳа, сизда ишим бор, – деди Зариф илжайиб ва қўлидаги тўрт қатланган варақни аёлга узатди. – Мана, бу сизга.

– Нима бу?

– Қорхат. Биринчи қор билан сизни табриклайман.

Умумий бўлим ходими ҳануз ажабланиб турган Заҳрога қўлидаги битикни тутқазди-ю, худди ёв қувгандай хонадан отилиб чиқди. Сўнг узун йўлакнинг нариги бошига қараб лўкиллаб югурди. У “Қорхат”да айнан шу масофада қувиб етиш шартини қўйган эди. Агар мени тутиб олсангиз, ўйинда ютган ҳисобланасиз, мен сизнинг бирор нозик истагингизни бажараман, агар етолмасангиз, мағлуб сифатида менинг бирор сирли тилагимни рўёбга чиқарасиз, деб ёзган эди. Аслида ютса ҳам, ютқазса ҳам аёлнинг бирор илтимосини бажаришни кўнглига тукканди. “Қорхат” ана шуниси билан қизиқ-да…

Бир пайт “Бугалтерия” эшиги шарақлаб очилиб ичкаридан Заҳро отилиб чиқди. Чиқди-ю, йўлак бошида ҳануз илжайиб турган Зарифга юзланиб шанғиллади:

– Эй, Рўзиев, нима бу?! Нима қилганингиз бу?

Аввал йўлак бўйлаб “дуп-дуп” ўтган қадам товушларидан, сўнг аёлнинг важо­ҳатли овозидан безовталанган ходимлар хоналаридан йўлакка чиқишди.

– Мани ким деб ўйловотсиз? – ҳануз чинқирарди Заҳро қўлидаги “Қорхат”ни ҳавода силкитиб. – Ким ҳуқуқ берди сизга бунақа нарса ёзишга?

Зариф чопқиллаганича яна “Бугалтерия” ёнига келди. Ҳалигина юз-кўзида балқиб турган завқ-шавқдан асар ҳам йўқ эди.

– Заҳро, бу қорхат, – деди у хижолатланиб. – Ўқиб кўрдингизми ўзи? Бу бир беғараз ўйин. Биринчи қор ёққан кунлари одамлар бир-бирига ёзишади. Ўзингиз ҳам яхши билсангиз керак.

– Биламан! Жуда яхши биламан! Ўргатманг манга! Лекин нега сиз манга қорхат ёзвотсиз? Қанақа “нозик хоҳиш”? Нима девотганингизни биласизми ўзи?

Ходимлар ғала-ғовур билан ҳисоб-китобчи аёлни ўраб олишди.

– Қани, биз ҳам кўрайлик-чи…

Заҳро жирканганнамо узатган “Қорхат” қўлдан-қўлга ўта бошлади. Бир парча қоғоздаги ёзувларни ўқиб кимнингдир юзида истеҳзо, кимнингдир юзида таажжуб пайдо бўлди. Афтидан жанжалга пишанг бериш илинжида бўлса керак:

– Жа-а, писмиқ экан-у… – деди кимдир тиржайиб.

Шу пайт йўлакда сарғиш сочлари саватдай ҳурпайган, афт-ангори обдан бўялган Алфера Тагировна – кадрлар бўлими бошлиғи пайдо бўлди-ю, семиз лошини лапанглатганича тўдага яқинлашди.

– Что случилось? Нима гап?

– Рўзиев хат ёзибди, – деди қўлидаги қоғозни унга узатган қоп-қора аёл.

Алфера Тагировна узатмани иштиёқ билан қўлга олди.

– Хат? Қани, посмотрим…

Бир пайт шовқин-сурондан сергакланганми ё қайгадир отланганми, йўлак бошида бошлиқ пайдо бўлди.

– Тинчликми? Нега тўпланиб турибсила?

Бошлиққа кўзи тушди, шекилли, Зарифга хўмрайганича тикилиб турган Заҳро овозини яна бир парда баланд олди.

– Мани шарманда қилмоқчимисиз? Қасдиз борми манда?

Алфера Тагировна қўлидаги қоғозни ҳаволатиб бошлиқ томон йўрғалади.

– Рўзиев Маҳкамовага хат ёзибди.

– Хат?! Қанақа хат?

Алфера Тагировна қўлидаги қоғозга бир кўз ташлаб олди.

– Кўрхат.

– “Кўрхат”?!

– Йўқ, кархат, – деди кадрлар бўлими бошлиғи қўлидаги вараққа яна бир карра синчков нигоҳ югуртиб.

Раҳбар баттар ажабланди.

– “Кархат”?! Нима у?

Алфера Тагировна яна адашганини пайқаб кўкрагида осилиб турган кўзойнагини тақиб, қўлидаги битикка қайта назар ташлади.

– Э-ха-а… қорахат экан.
Бошлиқ бетоқат бош чайқади.

– Нималар девотсиз, Тагировна, қанақа “қорахат”, ким ўлибди, қани, ўзимга беринг-чи.

Семиз аёл қўлидагини тавозе билан узатди.
89😢20🤨1
Зариф қуруқликка чиқиб қолган балиқдек оғзини каппа-каппа очиб саросималаниб турарди. Афтидан, у нелардир демоққа чоғланарди-ю, бироқ ғала-ғовур шаштини қайтарарди.

Тагировна берган қоғозга кўз ташлаган кўйи яна ичкарига кириб кетган бошлиқ кўп ўтмай Зарифни ҳузурига чорлатди.

– Эй, сиз нималар қилиб юрибсиз? – деди у жавдираган кўйи кириб келган ходимни хушламай. – Нима, ёш боламисиз? У ёқ-бу ёғи қирқни уриб қўйдингиз-у…

– Мен… шунчаки… биринчи қор ёққанига қувониб… ҳазиллашгандим, – деб зўрға ғудранди Зариф.

– Ёзишмани яхши кўрасиз, шекилли, а, – деди бошлиқ курсисида нописанд теб­раниб. – Йиллик ҳисоботингиз тайёрми?

Зариф хокисоргина бош чайқади.

– Йўқ…

– Ишни вақтида тугатмайсиз, лекин аллақандай… кўрхатми, кархатми, қорахатми ёзишга фурсат топасиз.

– Узр… мен…

– “Узр” эмиш… Нега унақа ахлоқсиз гаплар ёздингиз Маҳкамовага?

– Мен бироз сирли бўлсин дегандим…

– Хуллас, гап бундай, – деди бошлиқ столга таҳдидли чертиб. – Ёзишни ёқтирсангиз, қани, қилмишингиз ҳақида битта “Тушунтириш хати” ҳам ёзиб ташланг-чи, боринг…

Умумий бўлим ходими ўзича тағин нелардир деб ўзини оқламоқчи бўлди. Аммо бошлиқ унга изн бермади.

– Кўзимдан йўқолинг, дедим сизга!

Зариф тисарилган кўйи хонадан чиқиб кетди.

Қор ҳануз гупиллаб ёғарди. Чор-атроф оппоқ тусга кирди. Бошлиқнинг талабини бажариб ўтирган Зарифга чор-атроф оппоқ кафанга ўралгандек туюлди.

У яна йўлакка чиқди. Ёзганларига яна бир карра кўз ташлаб қабулхонага бош суқди. Котиба жойида йўқ экан. Зариф бошлиқ хонасини очиш учун эшик тутқичига қўл чўзди. Шу пайт ичкаридан ғўнғир-ғўнғир товуш ғира-шира эшитилди.

– Мана, жонгинам, нозик илтимосингиз бажариладиган бўлиб турибди, – дерди бошлиқ кимнидир эркалаган оҳангда. – Рўзиевни ахлоқсиз қилмиши учун кетига тепиб ҳайдаймиз-у, ўрнига укангизни оламиз…

Зариф кўру кар бўлиб, қора терга ботиб қабулхонадан чиқди.

Ташқарида чарх уриб биринчи қор ёғарди…

Луқмон БЎРИХОН
62😢19🙈17🔥13💔5🌚2
Рашк

Акмал ярим тунда алаҳсирай бошлади, кимнингдир исмини роса такрорлаб чақираверди. Бундан ёнида ётган келинчак Нодира чўчиб уйғонди. Унинг тунчироғи ёнида гўзал бир қизнинг сурати турарди. Нодиранинг кўзларидан нафрат аралаш ўт чақнади.
Рашк юрагини титратиб юборгудек ҳолатда исён бошлади. Қўлларини секин чўзиб суратни олиб томоша қилди, сўнг гуриллаб ёнаётган печканинг чўғлари ичига улоқтирди. 
Тонгда Акмал тимирскиланди:
- Нодира, ёнимда бир сурат бор эди, кўрмадингми, кеча опам онамнинг расмини бериб кетган эди... - деди.
Нодиранинг тили лол бўлди, англадики, ёққан сурати эрини дунёга келтираётиб вафот этган қайнонасиники эди...
😢15758🤨27👍16🙈13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
⚡️ЭНДИ ФУТБОЛДА ТАНИШ БИЛИШЧИЛИК БЎЛМАЙДИ- ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов

❗️ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) президентлигига қайта сайланди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11😁3
#Ҳикоялар
​Қисқа йўл...

Бир танишим у билан касалхонага бирга бориб келишимни илтимос қилди. Очиғи, бу таклиф менга унчалик ёқмади. Бугун улфатлар билан ўтиришимиз бор эди. Улфатлар билан мазза қилиб, бир отамлашмоқчи эдик. Аммо бу танишимга йўқ дейиш ноқулай бўлади. Чунки унинг оилавий аҳволидан яхши хабардор эдим.”Улгурарман, зиёфатга ҳам” дея рози бўлдим!

Ҳа, унга қийин эди: бир томондан касал онаси...бир томонда ёш болалари....ва касал ётган аёли.

Биз унинг шифохонадаги аёлидан хабар олгани йўлга чиқдик.

Шифохона атрофида одам кўп. Ҳамма ўз яқинидан хабар олиш учун келган.
Мен ҳам танишимни ташқарида кутиб турадиган бўлдим.

Касалхона биқинидаги ўриндиқда ўтирибман. Шу тоб бошига дўппи кийган, маҳзун бир отахон ёнимга келиб ўтирди. Унга салом бердим. У бош силкиганча алик олди. Тушундим: бошига мусибат тушган...

Танишимдан дарак йўқ, вақт эса ўтиб борарди. Мен зиёфатга улгуришим керак эди. Мени бу ерга судраган танишимдан шу қадар жаҳлим чиқдики!....

Шу пайт ёнимда ўтирган отахон бирдан йиғлаб юборса бўладими?! Мен уни юпатишга тушдим:

– Отахон, нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадим.

У индамади. Аммо кейин кўз ёшини артиб аста жавоб қилди:

– Ўғлимнинг зиёратига келгандим болам! Шунга кўзимга ёш келди! Ўтиб кетади...

Ана энди масала бир оз ойдинлашди. Демак, анави ерда, шундоқ йўлнинг нариги томонида қабристон бор экан-да! Мен бу ерда туғруқхона борлигини билардим-у, аммо қабристон борлигини энди кўрдим!

Шу тоб бир хаёл миямга урилди:

“Тавба! Бир томонда туғруқхона, Бир томонда қабристон! Астағфируллоҳ! Ўртада эса мен. Инсон умри бунча қисқа йўл бўлмаса! Туғруқхонадан чиқиб тўғри қабристонга йўл оламиз! Умр ҳам аслида шу бир қисқа йўл! Биз еса шу қисқа йўлга ҳам чидамай, улкан гуноҳлар қилиб қўямиз! Тавба! Ё алҳазар!..”

Зиёфатга эса бормадим.

Шерзод Ҳайдарбеков
78👏12🔥8👍5❤‍🔥2
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍15124👍3
Изҳорсиз ишқ

Муаллиф :Бинафша

4 - қисим

-Жамилова бугун ҳам кеч келяпсан. Нима сенга шунча гап таъсир қимадими? Ёки мактабни қоидалари сен учун бир тийинми?

-Ассалому алайкум устоз? - Бу устоз мени пойлаб турадими билмайман, ҳар доим олдимдан чиқиб қолади. - Йўқ қоидалар ҳамма учун бир хил эканлигини биламан. Шунчаки устоз атига бир неча дақиқага кеч қолдим. Энди бошқа қайтарилмайди, сўз бераман. Майли энди дарсга ҳам кечикмай устоз яна бир сафар кечиринг.

-Яхши охирги марта кечирдим Малак. Яна қайтарилса бу сафар ойингни чақиртираман тушундингми. Бўлди бор дарсга кир.

-Рахмат устоз. Соғ бўлинг. Югуриб бориб синфга кирарканман, аллақачон даср бошланган эди. Она тили устозимиз аниқ вақтида, бир дақиқа ҳам кечикмасдан дарсига кирарди. - Ассалому алайкум устоз. Узур озроқ кеч қолдим.

-Ва алайкум ассалом Малак. Яхши, тезроқ ўтир дарсни бўлмасдан.

-Хўп бўлади устоз. Тезда жойимга бориб ўтирмоқчи эдим албатта жонажон дугонам Зиннура кечадан буён йиғилиб қолган заҳрини соча бошлади.

-Қаранглара озроқ кеч қолганмуш "чаён маликамиз". Ҳар доимги ахволку бу. Нахотки бунга чора кўрилмаса. Ёки дадаси қамалган чиқиб келса ҳеч нарсадан қайтмайди деб қўрқишяптимикан-а.
169🔥55🌚30👍16😢3😇2
#Ҳикоялар
Қисқа йўл...

Бир танишим у билан касалхонага бирга бориб келишимни илтимос қилди. Очиғи, бу таклиф менга унчалик ёқмади. Бугун улфатлар билан ўтиришимиз бор эди. Улфатлар билан мазза қилиб, бир отамлашмоқчи эдик. Аммо бу танишимга йўқ дейиш ноқулай бўлади. Чунки унинг оилавий аҳволидан яхши хабардор эдим.”Улгурарман, зиёфатга ҳам” дея рози бўлдим!

Ҳа, унга қийин эди: бир томондан касал онаси...бир томонда ёш болалари....ва касал ётган аёли.

Биз унинг шифохонадаги аёлидан хабар олгани йўлга чиқдик.

Шифохона атрофида одам кўп. Ҳамма ўз яқинидан хабар олиш учун келган.
Мен ҳам танишимни ташқарида кутиб турадиган бўлдим.

Касалхона биқинидаги ўриндиқда ўтирибман. Шу тоб бошига дўппи кийган, маҳзун бир отахон ёнимга келиб ўтирди. Унга салом бердим. У бош силкиганча алик олди. Тушундим: бошига мусибат тушган...

Танишимдан дарак йўқ, вақт эса ўтиб борарди. Мен зиёфатга улгуришим керак эди. Мени бу ерга судраган танишимдан шу қадар жаҳлим чиқдики!....

Шу пайт ёнимда ўтирган отахон бирдан йиғлаб юборса бўладими?! Мен уни юпатишга тушдим:

– Отахон, нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадим.

У индамади. Аммо кейин кўз ёшини артиб аста жавоб қилди:

– Ўғлимнинг зиёратига келгандим болам! Шунга кўзимга ёш келди! Ўтиб кетади...

Ана энди масала бир оз ойдинлашди. Демак, анави ерда, шундоқ йўлнинг нариги томонида қабристон бор экан-да! Мен бу ерда туғруқхона борлигини билардим-у, аммо қабристон борлигини энди кўрдим!

Шу тоб бир хаёл миямга урилди:

“Тавба! Бир томонда туғруқхона, Бир томонда қабристон! Астағфируллоҳ! Ўртада эса мен. Инсон умри бунча қисқа йўл бўлмаса! Туғруқхонадан чиқиб тўғри қабристонга йўл оламиз! Умр ҳам аслида шу бир қисқа йўл! Биз еса шу қисқа йўлга ҳам чидамай, улкан гуноҳлар қилиб қўямиз! Тавба! Ё алҳазар!..”

Зиёфатга эса бормадим.

Шерзод Ҳайдарбеков
59😢10💯4
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭
#ҚАРҒИШНИНГ_ҚАЙТИШИ
Онам жигар хасатлигидан вафот этганига 3 кун бўлмай уйимизга ўша ўгай онам ташриф буюрди. У жуда сирли ва қўрқинчли эди. Ўтирган кўрпачасида кетгандан сўнг тупроқ пайдо бўлиб қолар. Уйимизни омборига кўп кириб чиқарди. У ердан эса сассиқ гўшт ҳиди анқиб турарди. Билишимча онамни ўлимига ҳам шу аёл сабабчи. Оҳирги пайт уни ҳатти-ҳаракати ошиб кетди, чунки нарвонга чиқаётган укамни куппа-кундуз куни нарвонини атай қимирлатиб қўлидаги қора тасбеҳида ажнабий дуо қайтариб турарди. Оҳир чидай олмай уни изига тушдим. Ким у? Орқасидан ўша ҳеч кимни киритмайдиган омборга тушдим. Эшикни очиб у ердаги ўгай онамни кўриб дахшатдан қотиб қолдим, чунки у ерда ...
31🌚1
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭
👆👆👆Бу каналда реал ҳаётий ҳикоялар бериб борилар экан. Энг зўри ҳикоя қаҳрамонлари биз билан бир замонда яшаб юрган инсонлар экан. Ишонинг бир кириб бу асардан таъсирланганимдан қайтиб чиқиб кетолмай қолдим
13
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠

Muallif: BINAFSHA

MUALLIF RUHSATSIZ KOʻCHIRIB OLISH VA IJRO QILISH TAQIQLANADI!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏278😍42💯2