ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.6K subscribers
4.67K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Дўстёр Дилноза кетгач бироз муддат чидадию аммо барибир жирканч ишларининг хумори тута бошлади. Шахарга борай деса пули етмаслигини ўйлаб қони қайнаб юрганда Мамарасул ўртоғи икки маҳалла наридаги бузуқ аёлнинг манзилини берди. Ёши каттароқ бўлса ҳам нафси ҳакалак отган Дўстёр парво қилмади. Ўша аёлни зиёрат қилишга борди.
Роса икки кунлик меҳмондорчиликдан кейин ярим кечаси уйига қатди. Ўликдек уҳлаб тушга яқин уйғонди. Шунда ҳам онаси уйғотди овқат еб ол деб. Дўстёр гўё ишлаб чарчаган одамдек тўнғиллаб тўнғиллаб хожатга ўтиб кетди. Аммо икки дақиқа ҳам ўтмаси унинг бақириғи бутун ҳовлини тутди. Тушлик қилиш учун келган Шохжахон уят бўлса ҳам акасининг ортидан хожатхонага кирдию жойида қотиб қолди......
238👍84🔥27🕊27😁17🙈15😢13😍13🤨13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💢💢💢💢💢💢💢💢💢

☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

💐Мехрибонларим, Пайшанба,  кунингиз мароқли ўтсин.!

🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!

🌺Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!

🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!

🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!

    🌿 Х А Й Р Л И  Т О Н Г 🌤

➡️Яқинларга юбориб қўямиз


https://t.me/ibratli_nomalar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26😇3👍1👏1
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 💚💚💚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Yangi hikoya

Muallif: XAFSA

Koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25107
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафса

33-Қисм

Зиннура бутун бошли домни бошига кўтарганча Мухторга бақирар экан Мухтор парво ҳам қилмасди...Ошхонадан сумкасини олгани кирган янгани кўрган Зиннура еғлаганча у аёлни қўлларини ушлади .

-Мен фақат соат 8 гача ишлашим керак халос..Нарироқ туринг ! -Аёл чиқиб кетар экан Зиннура нима қиларини билмай ўтириб қолди..

Нега ? Нега менга хиёнат қилдинг ? Нима кам жойим бор эди..-Ҳа..маасига Оқила айбдор ! -Зиннура сочларини сиқимлаганча кеча хунар корсатма бақирма жахл қилма дея ташлаб кетган Оқилани олдига кириш учун ҳаракатланар экан Мухтор йўлдан чиқиб қолди..

-ҚОЧЧЧ ХАЙВОНННН ИККОВИНГНИЯМ ЕР ЮЦИНННН ҚАНЖИҚЛАРРР -Зиннура томоғи қирилгунча Мухторнинг кўксини муштлаб урар экан Мухтор учун Зиннура ҳозир чанг заррачилик ҳам қизиғи ёқ эди..-ЧИҚҚОООО МЕГАЖИНН РАХМАТИНГ ШУМИ НОНКЎРРР ? -Зиннура Оқилани хақоратлаганча бақирар экан Мухтор кескин Зиннурани орқага ирғирди

-Оёгингни синдираман ! Ётоқхонага ҳеч ким кирмайди ҳам чиқмайди ҳам ! -Мухтор эшик олдидаги Хасангга қоши билан имо қилди..Хасан Зиннурани ушлаганча ташқарига базўр судраб олиб чиқиб кетди..Падездан ҳам Зиннуранинг қарғишлари 10 дақиқа давомида янграб турди..

-Чакагингга сени тавия ! -Мухтор қўлидаги сув билан ётоқхонага кирар экан Оқила аллақачон туриб еғлаб ўтирарди..

-Турдилармии ? -Мухтор кулганча тортмадан дори олиб келиб сув билан ётоққа чўзилганча қизга дори узатар экан Оқила кескин юзини бурди..

-Холам мени кечирмайди..-Оқиланинг кўзидан ёш думалади..
185😢66🔥43🌚14👍9🙈1
#Pedofil_yoxud_extiros Муаллиф: Хафса

34-Қисм

-Кечирим сўрайдиган иш қилмадик..-Мухтор юзини бошқа тарафга қаратиб олган Оқилани ўзига қаратар экан Оқила унга қарагиси келмай кўзларини юмиб олди..

-Кечирмайди мени..мен бир болани етим қилд.дм.м -Оқила ҳали 3 га ҳам кирмаган жиянини эслаганча еғлаб юборар экан Мухторнинг хонада асабий кулгуси янгради..

-Ҳозир уларни эмас ўзингни ўйлашинг керак деб ўйлаяпман ! Ич манабу дорини ! -Мухтор қизни ўзига қаратганча оғзига дорини солар экан Оқилани оғриқлар ҳеч тарк этай демасди...

***

Чох қазиш..Зиннура ақлли расо аёл эди..токи Мухторни севиб қолмагунча..Эри деб онасидан , жиянидан ва боласини унутган аёл бу...Эрининг қилиқларини кўриб кўрмаганликка олган балоғатга етиш арафасидаги гулдек жиянини нафси хаталик отган эрининг қўйнига шундоқ ташлаб қўйган эди..Зиннура йўлда ўлик сингари ҳаракатланар экан ҳозир унга ҳеч нарсани қизиғи йўқ эди гўё...Балки тақдир унга секин секин барини кўрсатаётгандир..

***

-Мен бундай қилолмайман...Буни холамга қилолмайман..-Оқила душдан чиқар экан ётоқда Мухтор пишиллаб ухлар эди..Оқила шкаф ичидан кийимларини кия бошлар экан Мухтор ҳали ҳамон уйқуда эди..

Оёқ кийимимни қўрқанча қадар эканман дори ичган бўлсам ҳам қорнимнинг пастида ёқимсиз оғриқ бор..Красовкамни боғичларини шошганча қадар эканман шовқин чиқармасликка ҳаракат қилардим..Бўғзимда отилишга шай нимадир бор..Эшик ручкасини чийиллаб очар эканман бундай осон қутулганимдан хурсанд эдим..Эшикни яна қайта овозсиз секин ёпганча жон холатда зиналардан тушар эканман кимнингдир кўксига урилиб кескин ортга сурилиб қолдим..
251🔥55🙈44😢41👍18🌚6😇4🤨1🍓1
#Ҳаётий ҳикоя

📝“Айбларига кўз юмаман, лекин бепарволигини кечиролмайман” – таҳлика исканжасида яшаётган аёл ҳикояси

Қўрқиб кетдим. Нима қилишимни билмай қалтираб қолдим. Эримнинг юрагидан пичоқни суғуриб олдим, қўлларим қон бўлиб кетди. Хона бир зумда одамлар билан тўлди.
Ўртаҳол оилада катта бўлдим. Йўқчиликниям, тўқчиликниям кўрганман. Болалигим ёмон ўтган деёлмайман. Ота-онам кўнглимизга қараб ўстирганлар. Бизни олий маълумотли бўлишимиз учун бор имкониятларини ишга солганлар. Отам жудаям қаттиққўл, рашкчи бўлган. Ҳар бир қадамимиз ўлчовли эди. Албатта, бизнинг фойдамизни кўзлаганлар. Лекин шундай муҳитда ўсганимиз кўп жойда панд беради, сал ёввойилик характери бор ҳаммамизда. Одамларга қўшилиб кетишимиз бироз қийин кечади. Табиатан тортинчоқ, камгап қизман. Одамлар билан ҳар доим масофа сақлайман.
Атрофимда ошиқларим кўп бўлган. Характерим ва тарбиям сабаб уларни ёнимга яқин йўлатмасдим. Ўқишни битириб вилоятга қайтдим. Ўқитувчи бўлиб ишлай бошладим. Совчиларнинг кети узилмасди, ҳатто совчиларни қайтариш бўйича чемпион деган таърифгаям эга бўлдим. Бу қайсидир маънода тўғридир, лекин ҳақиқат эмас. Аслида совчилар қўни-қўшниларнинг иғволари сабаб қайтиб келишмасди. Кўзойнак тақардим. Бунга катта бир нуқсондек қарашарди. Ўқишга кирганимдан сўнг линза қўйдирганман. Лекин одамлар бир вақтлар кўзойнак таққанимни унутишмасди.
Туҳмат тоши
Ишхонада биринчи туҳмат билан юзлашдим. Ўзимга яқин дўст сифатида кўрган ҳамкасб опам мени совун ўғирлаганликда айблади. Бу ҳаётимдаги биринчи зарба эди. Янги ишга кирган одам жамоада ўғри деган номни орттириши қанчалар ёмон, камига у туҳмат бўлса! Келиб-келиб совун ўғирлайманми? Бунга баъзилар ишонди, баъзилар эса йўқ. Хуллас номим ўғрига чиқди. Дунёда қанчалар разил одамлар борлигига илк бор гувоҳ бўлдим...
Ҳаётимдаги кейинги ноҳақликни эса менга совчи қўйган йигитдан кўрдим. Характери жуда қўпол бўлгани сабаб унга тегмадим. Кўп бора уйдагиларини жўнатди, мен рад этдим. Кейин бошқача йўлга ўтди. Ишхонамга текширувчи бўлиб келиб, айнан мени танқидга олишди ва кўп бора шериклари билан дарсимни назорат қилиб йўқ жойдан камчилик топиб кўпчиликнинг ёнида изза қилишди, йиғлатишди. Ваҳоланки, ҳали ишга кирганимга эндигина бир ой бўлганди. Табиатан камгап бўлганим учун жамоадагилар мени кибрли одамларни менсимасликда айблашарди. Ҳатто келган совчиларга мен ҳақимда шундай таъриф беришарди.
Оилада ҳаммамиз давлат ишида ишлардик. Онам камсуқум аёл бўлгани, дадамнинг изнидан чиқмагани боис қўшнилар билан гаплашиб ўтирмасди. Бунга вақтлари ҳам бўлмасди. Қўшниларнинг турмуши қандай, кимнинг қизи ажрашди, кимнинг уйида уруш бўлди, хуллас ғийбатларга қўшилмасдик. Бу эса келган совчиларга ёмонлаш учун яна бир баҳона бўлди. “Тошкентда ўқиб келган, ким билади у ёқда нима қилиб юрганини...” каби гап-сўзлар оралади. Бу орада онам инсульт бўлиб, бир томонлари ишламай қолди. Ҳар доим ишлаб, одамлар орасида юрган одам бир жойда ётиши жудаям оғир бўларкан.
“Касал келин кимга ҳам керак?”
Кунлар шу зайлда ўтаверди. 30 ёшни қаршиладим, уйдагиларнинг мажбурлашлари ортидан бир йигитга унаштирилдим. Йигит таниқли бир хонанданинг мусиқачиси ҳам тадбиркор эди. Унаштирилган ёшлар қандай бир-бирга талпинишади бизда эса аксинча муносабатлар совуқ эди. Мен уни қўнғироқ қилишини кутардим, албатта. У бўлса бир ҳафтада бир телефон қиларди, СМС ҳам ёзмасди ҳатто. Тўй куни ҳам белгиланди.
Орада соғлиғимда муаммо пайдо бўла бошлади. Белимда кучли оғриқ, текширувлардан грижа бўлиб қолганим аён бўлди. Кўрсатмаган жойимиз қолмади, касаллик шундай авж олдики, ўрнимдан туролмай қолдим. Тўшакка михландим. 4 ой шу тарзда ўтди. Куёв болани эса парвойи палак, эътибор ҳам бермади. Инсон айнан шунақа пайтда атрофидагилардан, яқинларидан меҳр-эътибор кутаркан. Бир умр кутганим, орзу қилганим наҳотки, шунчалар бемеҳр инсон бўлса?!
Гапимиз гапимизга тўғри келмай қолди. Мен унаштирувни бузишга қарор қилдим. Орада ҳар хил гап-сўзлар болалади. “Касал келин кимга ҳам керак? Касалманд, бели оғрийди, эртага фарзандли бўлоладими, йўқми сингари гап-сўзлар ўзимгача етиб келарди”. Аллоҳ инсонни турли хил синовлар билан синаркан.
136😢46🔥14👍8😇2🌚1
Кимлар ҳақиқий, кимлар сохта дўст эканини кўрсатиб қўяркан.
Қалбим бўм-бўш
Дард берган шифосиниям беради, албатта. Муолажалардан кейин оёққа турдим, ҳаёт йўлида давом этдим. Орадан уч ой ўтди. Оғир кунимда ёнимда туролмаган инсон яна ҳаётимда пайдо бўлди. Салкам олти ой уйга тинмасдан узр сўраб келишди. Табиийки нон қайтганидан уйдагиларнинг бошлари эгилган, келадиган совчилар ҳам унаштирув бузилганини эшитиб йўқ бўлиб қолишарди.
Шунинг учунми уйдагилар инсон хато қилишини, айбини тушуниб келганда эса кечиришни тинмай таъкидлашарди. Менинг эса қалбим бўм-бўш, унга нисбатан ҳеч нарсани ҳис қилмасдим. Қиз бола ожиза бўларкан, яна рози бўлдим.
Тўй ўтди. Турмуш ўртоғимни изнидан чиқмайдиган, итоаткор аёлга айландим. Унга кўнгил қўйдим, балки кўникдим. У тўйдан кейин ҳам бепарволикда давом этди. Биз янги келин-куёв алоҳида яшардик. Эрталабдан кечгача уйда бир ўзим зерикардим, уларнинг келишларини интизорлик билан кутардим. Келганида эса компьютер, телефондан бошини кўтармасди. Ҳатто кечаси бирга ухламасдик, сен киравер, ишларим бор деб бошқа хонада ишлаб ўтирарди.
Бепарволик сўлдираркан...
Тушунишимча, турмуш ўртоғим четдан юк олиб келиб сотарди ва бу билан тунда шуғулланарди. Аёл кишини бепарволик, меҳрсизлик сўлдираркан. Бирга яшасанг-у уни соғинсанг бу қандай азоб... Ҳаммага ўзимни бахтли кўрсатишга ҳаракат қилиб рол ўйнардим.
Қайнонамлар бизга яқин жойда яшарди. Янги келинлигимда бориб хизматларини қилиб келардим. Уларнинг оиласида муҳит бошқа, яъни бирдамлик йўқ, опа-сингиллар бир-бирини ёқтирмайди. Келиннинг эса оилада ўрни йўқ, ҳатто бирга гаплашиб ўтиришмасди. Суҳбатларига қўшилиш учун бир-икки оғиз гапирсам эшитмаганга олишарди. Оилавий муҳокама қиладиган мавзу чиқиб қолса, келинни, яъни мени ташқарига чиқарворишарди.
Дунёвий илм улар учун биринчи даражали эди, диний илмдан эса деярли хабарлари йўқ. Ҳатто намоз ўқишни беҳудага вақт кетказиш деб ҳисоблаб, ўқишимга қаршилик қилишарди. Диний илмдан хабарлари йўқлигининг яна бир исботи хўжайиним мени умуман қизғанмасди, ҳатто уйимизга ҳар хил бегона эркакларни жўнатарди. Мен эса савдолар юзасидан олди-берди қилардим. Ҳатто бегона эркакларга номеримгача берганди.
Бундай муносабатдан йиғлардим, сабаби мени уйимиздаги эркаклар шу инсон учун қанчалар авайлашган, ишга олиб бориб олиб келишарди, ҳатто. Бу эркакнинг ҳаётида балки бошқаси бордир, бўлмаса бу қадар бепарво бўлмасди, деб ўйлашингиз мумкин. Лекин бу хато, унинг ҳаётида мендан бошқаси йўқ, бунга ишончим комил.
Бу орада улар тўйларгаям чиқмай қўйди, бунга ўзлари қарор қилдиларми ёки жамоадан чиқариб юборишдими, буниси менга қоронғи.
Баъзида улар ўйланиб, сиқилиб кўп уф тортардилар. Сабабини сўрасам умуман айтмасди. Бир кун бехосдан телефонда гаплашаётганларини эшитиб қолдим. Суҳбат асосан пул ҳақида бўлди. Суҳбатдан тушундимки хўжайинимнинг кимдандир қарзи бор. Буни аввалдан хатти-ҳаракатларидан ёнимда телефонда гаплашмай кўчага чиқиб гаплашиб келишидан сезардим, лекин исботим бўлмагани учун ўзимни ўзим яхши бўлишига ишонтирардим. Турмуш ўртоғимнинг ноқонуний иши бўлмасин, Аллоҳ унга инсоф бергин, тўғри йўлдан адаштирмагин, деб дуоларимда тинмай сўрардим.
Бахтли кунларимиз ҳам бўлган
Бир йиллик турмушимиз давомида эрим мен учун икки марта вақт ажратган. Биринчиси, кўзимда жуда қаттиқ оғриқ ҳис қилганимда. Ўшанда кўзимнинг оғриғига чидолмай қолдим. Эрим бепарво юраверди. Телефонлашганимизда отамга кўзим ҳақида айтдим. Шунда куёвига телефон қилиб сизлар Тошкентда бўлсангиз кўрсатинг кўзини. Биз вилоятда туриб нима қилоламиз ҳозир деб гапирган. Эрим отамдан ҳайиқарди. Мени докторга олиб борди. Шифокор текшириб кўзимнинг шохпардаси шикастлангани операция қилмаса кўр бўлиб қолишим мумкинлигини айтди. Шунда эрим қайнонамдан яширинча кўзимни операция қилдириб берди. Бу менга қилган биринчи ва ягона яхшилиги бўлиб қолди.
Иккинчиси эса туғилган кунимда бўлди. Бу турмушга чиққанимдан кейинги биринчи туғилган куним эди. Ҳар йили бу кунни оила даврасида шодиёна билан нишонлардик. Уйимиз қариндош-уруғлар, болаларнинг қий-чуви билан тўлиб кетарди. Биринчи марта таваллуд кунимда бир ўзим, уйда ёлғиз ўтирдим.
153👏16😢16🤨11👍8💘2
Кечқурунги тўққизларга яқин эрим ишдан келди. Жуда хафа эдим, лекин сездирмасликка ҳаракат қилдим. Қандайдир мўъжиза билан эрим шу куни мени овқатланишга олиб борди. Икки соат вақтини мен учун ажратди. Аёл киши учун эрининг эътибори нечоғлик муҳим эканини шу куни ҳис қилдим.
Таҳлика ичида яшадим
Бир кун эрим янги ҳамкорларим деб қандайдир одамларни уйга бошлаб келди. Улар билан бирга иш бошлаганини айтиб мени таништирди. Эримнинг ишларига тушунмасдим. Тез-тез йўқолиб қоларди. Баъзида чет давлатларга чиқиб келарди. Қайнонамга бу ҳақида айтсам, эркак киши кўчанинг одами, деб мени койиб берди.
Шундан сўнг Испанияга визам чиқибди, деб нарсаларини йиғиб бир ҳафта йўқ бўлиб кетди. Бу гап қаердан чиқди десам анча бўлганди топшириб қўйганимга энди чиқибди, бориб келмасам бўлмайди, деди-ю кетди. Хуллас эримнинг ана шундай ишлари кўп эди.
Эрим қанча топишини очиғи билмасдим. Чунки уйга пул олиб келмасди. Шахсий эҳтиёжларим учун ота-онам пул беришарди. Эрим ҳатто ўзига кийим олишга ҳам пулни қизғанарди. Унинг кийиниши учун ҳам уйдагиларимдан пул олардим.
Бир куни эрим ва у мен билан таништирган янги ҳамкорлари эшик тақиллатиб келишди. Қулфни очдим-у, хонамга кириб кетдим. Одатда шундай қилардим. Эркаклар олдида тургим келмасди. Уларнинг ошхонага ўтгани, у ерда бақир-чақир бўлганини эшитдим. Югуриб чиқсам эримнинг шериклари у ўзини ўлдирди, қарздан қутулиш учун атайин қилди, деб гапириб чопганча чиқиб кетишди.
Ошхонага борсам эрим ерда ётар, юрагига пичоқ санчилганди. Қўрқиб кетдим. Нима қилишимни билмай қалтираб қолдим. Бориб эримнинг юрагидан пичоқни суғуриб олдим, қўлларим қон бўлиб кетди. Хона бир зумда одамлар билан тўлди. Тез ёрдам эримни шифохонага олиб кетди. Мени эса тергов қилишди. Аввалига мени эрини ўлдирган деб ўйлашди. Стрессга тушиб қолдим.
Кейин маълум бўлишича, эрим ўзига келганидан сўнг айтиб берди, ҳамкорлар унга туҳмат қилишганини, улардан фойдасини сўраса бўйнига бир неча баробар юқори қарз илиб қўйишганини, уйларини номларига ўтказиб беришини бўлмаса хотинини кўз олдида хўрлашларини айтишган. Эрим уларни уйга бошлаб келган ва ошхонада ўз жонига қасд қилган.
Эримнинг аҳволи оғир эди. Менинг аҳволим эримникидан ҳам баттарроқ эди. Мени қайнонам эримнинг олдига қўймади, уйингизга бориб даволаниб келинг, ҳозир унга қаролмайсиз деб, онамникига жўнатиб юборди. Қизлик уйимда бир муддат даволаниб эримнинг олдига қайтдим.
Қайнонам эримга хотининг сени ташлаб кетиб қолди. Кўрдингми, унга оғир дамда керакмассан, фақат пулинг керак дебди. Шусиз ҳам совуқ турмушимиз баттар музлади. Менга эрим пул сарф қилмаса, қандай унинг пули учун олдида бўлади деб ўйлаши мумкин?
Турмуш ўртоғимнинг оила аъзолари учун пул қадрли, ноёб нарса. Бунга кўп бор амин бўлдим. Ҳатто биласизми опа-акалари бу ишлар бўлгандан кейин мулкларни ўзларининг номига ўтказиб олишибди. Улар учун ўғли қамалса қамалсин мулклар кетмасин, шунақа фикр бор экан.
Эрим аҳволим оғир даволанмасам бўлмайди деб вилоятга қочиб келди. Қайнонам ҳар доимгидек сизнинг онангиз ёш, мен сизга қарашга ҳолим йўқ. Бизга шунча қарадингиз, ош-овқатимиздан хабардор бўлдингиз, раҳмат сизга. Энди бориб ўзингиз ҳам даволаниб келинг, ўзимиз бориб олиб келамиз, деб мени онамникига жўнатиб юборди.
Келиб телефон қилсам ҳеч ким олмади. На эрим, на қайнонам, қайнопаларим ҳам кўтаришмади. Кейин хабар ёздим. Бир ҳафта ўтди ҳамки дом-дарак бўлмади. Бир ой кутдим на хат, на хабар бўлди. Бир ойдан сўнг отам, опам ва мен келинлик уйимга бордик. Эрим ақалли ўрнидан туришга ярамади. Отамга салом ҳам бермади.
Маълум бўлишича, вилоятга келганимиздан сўнг ишлар чуқурлашган, эримнинг яна бошқа қарзлари ҳам чиқиб келган. Хабар топиб одамларга айтиб қўймаслигим учун уйимга жўнатиб юборишган. Танишлари менга телефон қилиб ҳақиқатни айтиб қўйиши мумкинлигини хаёлларига келтиришмаган бўлса керак...
Оилада муҳит яхшимас. Улар дадасиниям тан олмайди. Доим ёмонлагани ёмонлаган. У одам бўлса инсульт бўлган, ювошгина қария. Мен қайнонамни айбдор деб биламан. У уларни шунақа қилиб тарбиялаган. Оилада отанинг ўрни йўқ.
165🤨31👍19😢12😇8👏21
​​Эшитишим бўйича ҳозир шу ерда аяси билан, тергов бўлганда бориб келиб қолган пайт уйда экан. Мен қийналяпман, биласизми нимадан? Бир йил яшаб унинг учун заррачаям қадрим бўлмаганидан. Наҳот инсон хотинини соғинмаса, ҳаёти қанақа кечаётгани билан қизиқмаса?
Мен қўлимдан келганча курашдим, аммо қарс икки қўлдан чиқар экан. Оиланинг оила бўлиши учун эр-хотин бирдек ҳаракат қилмаса бўлмас экан. Мен эримнинг ҳеч нимаси бўлмаган тақдирда ҳам адашган деб кечириб яшардим. Лекин орадан қанча вақт ўтди.. Ундан ҳамон дарак йўқ... Буни кечиролмайман. Ажрашиш учун ариза бермоқчиман, миямдаги саволлардан жуда чарчадим. Тўғри қиляпманми, шундай инсон билан ҳаётни давом эттириш мумкинми?
Ҳаёт давом этади
Шаҳноза Жумақулова, психолог:
Аввало бир тўхтамга келиб олинг, яшасам ҳаётим қанақа бўлади ва яшамасам нима бўлади?
Иккита ҳолат бўйича яхши ва салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган бир қатор сабабларни бир қоғозга ёзиб чиқинг. Шунда бир қарорга келишингиз осон бўлади.
Оила бузилмаслиги учун яна бир марта имкон бермоқчи бўлсангиз, турмуш ўртоғингизни қисқа суҳбатга чақиринг. Суҳбат давомида ўтган ишларни қайтадан муҳокама қилиш шарт эмас. Аниқ мақсадга ўтинг:
1. Оилани тиклаш нияти бор-йўқлигини билинг.
2. Оиланинг ҳимояси, хотиржамлиги учун қарзларни тўлагандан кейин муносабатни давом эттириш тўғрилигини айтинг.
3. Яна шу ҳолатга тушмаслик ва оиланинг иқтисодий таъминотини барқарорлаштириш учун ҳам бир иш бошини тутиши яхши бўлишини тушунтириб кетинг.
Турмуш ўртоғингиз “бола” позициясида фикрловчи инсон, оила масъулияти, ҳимояси тушунчасидан узоқ.
Қачонки, қарзларидан қутулиб тайинли ишда ишлаб, сизнинг ҳимоянгизни зиммасига олгандагина вояга етган инсон позициясига ўтади.
Доимий қарздорликда юриб, атрофни алдаш ҳисобига кун ўтказувчи инсонларни, психологлар “гипертимлар” психотипига қўшишади.
Улар масъулият тушунчаси ва жараённинг оқибатлари нималарга олиб келиши ҳақидаги тўғри тушунчалардан узоқ бўлишади. Жамиятдаги, оиладаги мажбуриятларини ҳис қилишмайди. Ишончга кириш бўйича роль ўйнашдаги харизмада уларга тенг келадигани йўқ. Доимий ички депрессияда юришади. Қарз олишганида ҳам ўзларини бугунги кунлари учун ўйламай сарфлашади. Орзусидаги нореал дунёда яшашади.
Қарздорликнинг охири ёмонлигини билишса-да, қанчалик бошлари урилса ҳам яна шу ишида давом этаверишади. Тормоз ва меъёр принципларини билишмайди. Бундай инсонлар бир қарзни иккинчиси билан қоплаб кетаверишади. Қарабсизки, ўзларини бу хулқдан тўхтата олмайди. Бу уларнинг ҳаёт тарзига айланиб қолади.
Шундай экан, сиз турмуш ўртоғингизни бу ҳолатидан чиқишга қутқарувчи бўлолмайсиз. Токи вазиятни жиддий қабул қилиб, ўзини қўлга олмагунча.
Агар икки тараф ҳам адекват дўстона бир-бирларингизга бу шартлар маъқул бўлса, вазиятни чуқурлаштирмасдан, яна қайтараман, токи натижа бўлгачгина яна бирга оилани тиклашни мақсад қилинглар.
Турмуш ўртоғингизнинг қарзлари бўйича сизни ҳар хил инсонлар безовта қилса, бу ишга алоқангиз йўқлигини айтинг, таҳдид қилишса, қонун доирасида иш кўришингизни айтиб, қонун билан ўзингизни ҳимоя қилинг.
Ушбу вазиятда, яқинларингизнинг ёнида бўлишингиз ўз соғлиғингиз учун яхши. Агар бунақа криминал ҳолатларда турмуш ўртоғингиз билан бир уйда туришингиз ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан сизга зарба бўлади.
Суд ажрашишга вақт беради. Шу вақт мобайнида ҳам иш натижа бермаса, бундай ҳолатда қайтадан янги мақсадлар билан олдинга ҳаракат қилишга интилинг.
Ҳаёт давом этади. Ўзингизни қўлга олинг, танангиз соғ ақлингиз теран, яхши тарбия олган инсонсиз. Мақсад қўйинг, режа тузинг, имкониятингиздан келиб чиққан ҳолда ўз устингизда ишланг. Соғлом руҳий ҳолатдагина, соғлом фикрлай оласиз ва тўғри қарор чиқарасиз.
Ушбу вазиятингизда психолог қабулига боришингизни маслаҳат бераман. Ҳозирги депрессия ҳолатидан чиқишингизда ва кейин аниқ бир қарорга келишингизда мутахассис маслаҳати сиз учун зарур.


Чарос Маннонова суҳбатлашди.
85😢31👍16👏11💘1
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭
👆👆👆 сизга ишончли ўз ишининг устаси бўлган психологни тавсия қиламиз. Сизни қийнаётган муаммоларнинг ечимини шу ерда топасиз. Ўчиб кетмасидан уланиб олинг. Биринчилардан қўшилганларга совға бор.
#Ҳикоялар

БИР ЖУФТ ТЕРАК
(ҳикоя)

Ғам-андуҳларимиз интиҳосига етди. Кўз ёшларимиз табассумга айланди, нашъу намоли умр кечираётганимизга, мана, ўн саккиз йил бўлди. Шу кунни байрам қилиш учун қишлоғимизнинг кенг боғига йиғилдик. Куз фасли, қуёш ҳам бу байрамга шерикдай. Юртимиз чаманида битган турфа гуллар, ноз-неъматлар шу ерда.

Ҳали столлар тузатилиб бўлинганича йўқ, боғда сайр қила бошладик. Боғ четида ёнма-ён ўсаётган бир жуфт теракка хаёлим кетди. Бири яшнаб турибди, бирининг танасида эса ажиндай чизиқлар, япроқлари сарғиш. Икки терак бир-бирига ҳамдард, иноқ, жуфтлардай турибди, назаримда.

— Ановини кесиб, тандирга қаласа, қурсиллама патир пишарди, — деди Жўрахон қурий бошлаган дарахтга ишора қилиб.

— Ажойиб мирзатерак экан, эсиз, — деди Адолатхон.

— Дарахтнинг қуригани — ўлгани, — деди яна бири.

— Баҳорга чиқиб сув ичса, яна кўкариб кетар, унчалик қари ҳам эмас-ку, — деди бошқаси.

Ичкарига, столга таклиф қилишди-ю, баҳс узилди. Мен ҳам бир чеккадан жой олдим. Ўтирибман-ку, хаёлим ҳар қаёқда. Мен бу қишлоқда янгиман, бу ерга келин бўлиб тушганимга эндигина уч ой бўлди. Ота-онам қишлоққа узатишаётганидан кўнгиллари тўлмаган. Мана, уч ойдирки, қишлоқликман. Назаримда, ҳаётнинг ҳақиқий манзараси бу ёқда — қишлоқда. Табиат ҳам, одамлар ҳам ҳаётнинг ўзидай содда, беҳашам.

Дутор торининг жарангги хаёлим торини узди. Жўрахон дуторни чертиб, қўшиқ, бошлади.

Ўзим ҳар жойдаман,
Кўнглим сендaдир, дўст, ёр-ей.

Мунча ҳам шўх бўлмаса бу жувон. У қўшиққа-қўшиқ улади, шўхликка-шўхлик. Аёлларни ўзига қаратиб, яйраб-яшнаб ўтирган Жўрахоннинг овозини, созини бир аёлнинг
кириб келиши бузди. Аёллар гурр этиб ўринларидан туришди. Унинг истиқболига пешвоз чиқиб, уйнинг тўридан жой кўрсатишди. Аёл бу илтифотлардан ўнғайсизлангандай
бир зум тараддудда қолди. «Қишлоқ катталаридан бирининг хотини, шекилли», — ўтказдим хаёлимдан. Ўтирганлар ундан ҳол-аҳвол сўрай кетишди.

— Саодатхон, соғлигингиз қалай? Ўғлингиз
келинингиз...

— Невараям катта бўлиб қолгандир?

Жўрахон қўлидан дуторини қўймай, савол-жавобларнинг
тезроқ, тугашини кутарди. Бетоқатлиги шундоққина сезилиб турарди унинг.

— Ўтиришимиз музлаб кетди-ку, — деди ниҳоят лабини буриб.

Жўрахон «музлаб қолган» ўтиришни қизитиш учун «Наманган олмаси»ни бошлади. Аёллар бир-бирига қарашди. Аллақандай ўнғайсизлик чўкди орага. Саодатхон секин қўзғалиб, ташқарига қараб юрди. Адолатхон уни овутиш учун бўлса керак, ўрнидан турди. Аёллар ҳам бирин-кетин унинг орқасидан чиқишди. Мен ҳам уларга эргашдим. Ўйин-кулги, ноз-неъматлар бирпасда унут бўлди-ю, аёллар Саодат опа атрофига тўпланишди.

— У ёқдан қачон қайтдингиз? — сўради бири.

— Кеча, — деди Саодат опа ва кўзига ёш олди...

Ўша куни Саодат опанинг юракни тирнагувчи ҳикоясини эшитдим. Анави қўшиқчи Жўрахоннинг саргузаштини ҳам. Кун бўйи сеҳрлангандай юрдим. Икки хил умр, икки хил гўзаллик. Иккиси ҳам кўз олдимдан кетмайди. «Қайси
биримизнинг йўлимизни танлайсан, қайси биримиздан ўрнак олиб яшайсан, келинчак», — деяётгандай улар. Бири ҳаётнинг бўронли-суронли йилларига чап бериб, шўхлигини, кўҳлигини сақлаб қолган аёл. Бири кимгадир чиройини, ёшлигини, юрак қўрини ҳадя этган, юзларига барвақт ажинлар қўнган. Бири фақат ўзи учун яшаган, ўзлигини ҳамма нарсадан устун қўйиб, бу йўлда ҳеч нимадан
ийманмаган. Иккинчиси эса, ўзлигини унутиб, инсон учун,

унинг азиз умри учун жафо чеккан. Юзларида, қарашларида шу жафонинг излари қолган. Бири тор давранинг хонадоннинг қоғоз гули. Иккинчиси ҳаётнинг, умр баҳорининг тоза гули.

Жўрахон ҳам, Саодат ҳам шу қишлоқлик. Иккиси бир
кунда эрини фронтга жўнатган. Жўрахон ёлғизликда зўрға
бир ярим йилни ўтказган. Сўнг, эри Содиқжон аканинг хатлари жавобсиз қола бошлаган. Жўрахон ёшлиги, ҳусн-жамолининг бекор ўтиб кетаётганига ачиниб, яшаш эмас, кун ўтказиш кўчасига кириб кетган. Кўз ёши нималигини билмайди у. Риёзат чекмаган, лабидан хандаси аримаган, қўлидан дутори. Баҳор ҳам, ёз ҳам, қиш ҳам бирдай, фарқсиз
81🔥18👍8😢8😇7🕊1🤨1
унга. У баҳор гулларидан, кузнинг олтин япроқларидан завқланишни билмайди, унинг умри ҳам табиатидай ҳиссиз. Ҳеч
кимни юракдан севмаган, ҳеч кимга меҳр қўйиб, унинг хаёлида бедор бўлмаган, оромини йўқотмаган. Ҳеч кимни интизор кутмаган, вафо-садоқат не ўзи, ҳатто тасаввур ҳам этолмайди Жўрахон. Ҳижрон дардида қоврилмаган у. Оҳ,
кошки инсон умри, ҳаёт мазмуни дутор чертишдай осон бўла қолса, йўқ, умр тори бошқа экан тамоман. Уни чертиш учун кишида бармоқ, эмас, юрак бўлмоғи керак... Мен шундай юрак эгасини кўрдим, унинг мунгли, лекин мазмунли умр торининг оҳангларини тингладим бугун. Мен ҳали
ёш бир аёл, тажрибасиз келинман. Лекин юрагимда орзу туғилди.

Саодат опадай яшасам, яшай олсам дейман. Унинг сочларига қўнган оппоқ қировда, кўзларидаги ёшда, пешоналаридаги ажинларда ажиб муҳаббат, садоқат достонини ўқидим... Саодат опа эри Зулунбойни фронтга жўнатганида мендек — уч ойлик келинчак экан, олти ой ўтгач, ўғли Зафар туғилибди. У эрининг хатларини интизорлик билан кутар, бутун меҳрини тўкиб, жавоб ёзаркан. Орадан неча баҳор-ёзлар ўтибди. 1944 йилнинг декабрида Саодат опа эшигини тақиллатган машъум хабар муҳаббат мактубларига ҳам,
эзгу умид, висолга бўлган ишончларга ҳам хотима ясабди. Шундан буён мана йиллар карвони ўтди. Бахтли келинчакликнинг атиги ўн ойинигина келинлик либосида ўтказган у. Қолган умри эса, фироқ ёши билан ўтиб келяпти. Бу орада ўғли улғайибди, уйланибди. Невараси ҳам бор энди. Шу ўтган
йиллар давомида у эрини, Зулунбой қабрини қидираркан. Кеча у Будапештдан қайтибди. Эрининг қабрини зиёрат қилиб келибди. Айтишларича, Саодат опа келинлигида жуда
ҳам ҳусндор экан. У ҳуснига бино қўймабди, «увол» бўлаётган ёшлиги учун ачинмабди. Ёшлиги эвазига у бир инсоннинг азиз номини табаррук, пок сақлаб қолибди.

Негадир, Саодат опани ўйлаганда, ўша боғдаги бир жуфт терак кўз ўнгимдан ўтаверади. Бир жуфт теракнинг бирини Саодат опага қиёс қиламан. У чиройини йўқотибди, лекин, кўксини қалқон қилиб, бир азиз инсон хотирасини
бўрон-суронлардан олиб ўтибди. Одамларми десам, дарахтларда ҳам ҳамрозлик бўларкан. Анави жуфт теракка бир қаранг-а!

Эътибор ОХУНОВА
83👍21😢11🔥6👏1
👆👆👆👆👆👆
Яқинларингизни табриклаш учун овози чиройли ва ўзимизнинг яқин танишимизнинг табрик группаси. Уланиб олинг яқинларни табриклашда сизга асқотади.
4
#Ҳикоялар

МУРУВВАТ ҲАҚИ

Аста-секин тун ҳукмини йўқотиб, тонг ота бошлади. Шодигул негадир туни билан ухлаёлмади. Кўзи илинди дегунча, алпоқ-чалпоқ тушлар кўриб чиқди. Тонгга яқин уйқуга тўймаган бўлсада, ўзини мажбурлаб турди. Ўрнини йиғиштириб, совуқ сувга ювинди. Бир оз енгил тортгандек бўлди. Тўрт томони сим тўсиқ билан ўралган ҳовлига чиқиб, аввал қизариб келаётган уфққа, кейин ҳовлига кўз ташлади. Оғилхонадан сигирнинг “Мў-ў” деган овози эшитилди. “Сигирни соғиш керак”, ўйлади у. Сигирдан ҳам кўра кўпроқ безовта бўлаётган, оғилхонага киришдаги қозиққа боғланган, дуркун бузоқчага кўзи тушиб, негадир кўнгли бироз ёришди. Уйда бир жонлиқ бўлгани яхши. Ҳар ҳолда, ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч-тўрт косагина сут берсада, шу оқлик тўрт боласининг еяётган таоми-га таъм киритиб турибди. Яхшиямки, шу сигири бор экан, номи улуғу супраси қуруқ қариндош-уруғлардан кўпроқ фойдаси тегаяпти...
Олдин сигирни “ийитиш” учун шашт билан елинга ёпишган бузоқчани нўхтасидан тортиб-тортиб турди. Кейин кўнгли тўлди шекилли, бузоқчани қозиққа боғлади. Бунақа пайтларда одамнинг қўли ишда бўлади-ю, ҳаёли дунё кезади...
Турмуш ўртоғи раҳматли яхши одам эди. Умри қисқа экан. Бедаво дардга чалиниб, оламдан ўтди. Бироқ тақдир синовлари шу билан тугамади. Кенжа ўғли тўсатдан жигари оғриб, тўшакка михланди. Шунда ҳам уч ўғил, бир қизни тарбиялашда бировга мутеъ бўлмасликка, ҳаракат қилди. Ҳеч кимга ялинмасликка, манзилига интилиб, тирмашган чумолидек, фақат олға борди, ортга қарамади. Қариндош-уруғлар “Турмуш қур, тўрт бола отасиз қолмасин, рўзғорни юки оғир”, дейишди. Унамади. Тўнғич қизи Гулзебо мактабни битирай деб турибди. Қолган фарзандлари ҳам онасининг ёнига кирган, бири новвойга шогирд тушган бўлса, бири бозорда арава тортади. Тирикчиликнинг айби йўқ. Гулзебо кичкина укасига қарайди, ош-овқат, кир-чир — унинг гарданида.
Бу дунё ўлмаган қулники. Эрининг жа-нозаси кунлари, маъракаларда элнинг олдида ундан ёрдамини аямаслик ваъдасини қуюқ қилган қариндош-уруғлар кейин фақат “доно” маслаҳатлар билангина "қарашишди", холос. Шодигул ўзини урмаган иш қолмади. Қаердаки озгина ҳақ беришса, ўша ерда талашмай-тортишмай ишлади. Борига шукр қилди. Яхшиям болалигида оз-гина чеварчиликни ўрганган экан. Каттала-рининг кийимини кичигига кийдириб, етма-ганини ўзи онасидан ёдгорлик бўлиб қолган тикув машинасида тикиб берарди. Йиғиб-териб, рўзғорга битта сигир олди...
Хуллас, оши ҳалол, топганида барака бор...
Хаёл билан сигирни қандай соғиб бўлганини сезмай қолибди. У оппоқ кўпириб турган сутга қараб, онасини, болалигини эслади. Эсида, узоқ йиллар олдин Шодигул бахт ва орзуларга тўлган, ғам-ташвиши йўқ қизалоқ эди.
Онаси раҳматли қўлиочиқ, дастурхонли аёл эди. Меҳмон кутишни, уларни ширин-ширин таомлар билан сийлашни хуш кўрарди. Онаси бирор инсоннинг кўнглини оғритмас, ҳаммага феълидан келиб чиқиб, гап топиб
гапирарди. Юзидан ним табассум аримасди. Шодигулга бу бардош, саҳоватлилик онасидан ўтган бўлса керак. Чунки, чамаси 10-11 ёшларида уларнинг бошига катта мусибат келди. Отаси давлат одами эди. Ноҳақ туҳмат балоси билан 15 йилга кесилди. Катта қарздорлик оила елкасига тушди. Яқинлар, таниш-билиш, оғайни-қариндошлар қўлдан келганча ёрдам қилиб туришди. Лекин барибир етти жигар-жон билан миллат аёли қақшаб қолди. Ўшанда онаси ҳамма оғирликни зиммасига олиб, рўзғор деб аталмиш юки оғир аравани бир ўзи тортишга мажбур бўлди.
Бирон кимса онасининг нолиганини эшитмади. Оғзидан шукронаси тушмасди. Тилади: эрининг омон келишини, етти боланинг иқболини намозида худодан сўрашдан чарчамади...
Шодигул тубсиз ҳаёллар ила челакнинг юзига дока қўйиб, сут идишга сутни сизиб олди. Яна ҳаёллар оғушига чўмди...
Ўшанда онаси Норин ая икки кўча нари-даги ҳеч кими йўқ Сабоҳат момоникига сут чиқарарди. Ҳеч узилмасди. Бир куни сигир талтайиб, ҳеч унамай, сут бермай қизғанди. Ўшанда Норин ая сигирни курагини, қорнини сийпалаб:
96🔥14👍131💘1
“Ҳов сигирим, пўшт сигирим,
Сутинг момиқ ош сигирим,
Ўзимгамас соғинларим,
Тажанг бўлма, малла говмуш
Сутингни бер мискинларга...,
дея ҳиргойи қила кетди...

Ҳайвон  одам  тилини  тушунармиди, дерсиз. Аммо пешонасида малла қашқаси бор сигир хиргойини эшитиб, бирдан тинчиди, индамай ҳар кунги сутни соғишига қўйиб берди. Сабоҳат момонинг ризқи қўшилгани учун, шунданмикан, деб ўйларди Шодигул. Момо баъзан нафақа олган кунлари сут
олиб чиққан Шодигулга пул берарди. Биринчи гал билмасдан олиб, худди танга топган девонадек онасига олиб бориб берганида, онаси уни роса койиган, “Биз сутни сотаётганимиз йўқ, болам. Пул олсак, мурувватнинг мурувватлиги, саховатнинг саховатлиги қоладими? Момонинг дуолари ҳар қандай пулдан қиммат”, деган эди. Ўша пайтлари бу гапларнинг маъносини Шодигул ақлан тушунмаган бўлсада, қалбан ҳис қилганди. Шу-шу момо пул берса, икки қўлини ортига қилиб оларди. Момо кулар ва қўлини очиб, узундан узоқ дуо қиларди. Кейин унинг бошларини силаб қўярди. Шундай ёқимли бўларди унинг қўллари... Шодигул шу онларни яхши кўрарди.
Унинг хотиралари кино тасмадай кўз олдида жонлана бошлади....
Ўшанда бир куни Шодигулнинг укаси бетоб бўлиб ётиб қолди. Онаси Норин ая, укасидан ортиб, рўзғор ишларини қилди, сигир соғди., Сабоҳат момоникига сут элтиб беришни та йинлади. У ҳар сафар борганида момо ёстиғининг тагидаги яшил муқовали китобни олиб, бағрига босиб, ўпиб, пешонасига, кўзларига суртар эди. Бир марта китобини кўрсатишини сўраганида, сен тушунмайсан, бошқа алифбода ёзилган. Катта бўлсанг сенга шуни бераман , деган эди.
Ўша куни момо бир коса сутни шундоқ симирди. “Етказганига шукр”, дея уларни биттама-битта исмларини айтиб, сўнгра дадаси ва аясини узоқ дуо қилди. Шодигул бетоб укасини ҳам "дуо олувчилар" сафига қўштириб олди. Момо идишни ёнига қўйиб, кўрпачанинг тагидан нималардир олиб, катта
дастрўмолчага ўрай бошлади.
- Бу нима момо, - дедим ҳайратланиб.
- Ҳақ. Мурувватнинг ҳақи. Норин қўли очиқ хотин. Менга отанг ҳам, онанг ҳам кўп яхшиликлар қилган. Насиб, отанг тез орада қайтади. Сафари кўп чўзилмайди. 40 кундан бери дуодаман.... Косани эҳтиётлаб олиб боргин. Аянг кўп бора биз билан яшанг, деб келди, лекин раҳматли ўғлим Қосимжон-ни чироғи ўчмасин, дедим. Бугун юрагимда оғриқ бўлди. Ғалати тушлар кўрдим. Аянгга айт бир келиб кетсин... Узоқроқ қариндошларим мени обкетишмоқчи, излаб юрмасин яна... яхши қол бўталоғим, ризқинг бутун бўлгур, сут ташиб чарчамаган ҳокисорим, - дея менинг пешонамга қаттиқ
лаб босиб ўпиб қўйди... Қош қорайиб, ҳуфтон маҳали Сабоҳат момонинг қўшниси Чаман хола аямни сўраб келди.

- Норин, Сабоҳат аяни бериб қўйдик...Сиз ёрдам бермасангиз бўлмайди... Бу гапдан кейин аямнинг ранги қум-қум оқариб кетди.
- Вооой... Сабоҳат ая...- деди лаблари титраб онамни. Уларнинг гапини эшитиб турганим учун бирданига гапга қўшилдим:
- Ая. Сабоҳат момо, “аянг бир келиб кетсин”, деган эди, сутни косасига нимадир солди. Нима деб сўрасам, мурувват ҳақи деб айтди. Узоқ қариндошлари олиб кетишар экан... Айтиш эсимдан чиқибди...
Ўшанда коса ичидан битта билагузук, зирак ва узук чиққан, уларни кўриб ҳамма донг қотиб қолганди. Чаман хола билан Норин онам қадам-ларини тезлатиб, Сабоҳат момоникига кетишди.
Йиллар ўтиб, онам Сабоҳат момони эслаганида, унинг мурувват ҳақи дея таъриф берган буюмларини қишлоқ имомига беришиб, маъракаларини ўтказганини ҳам эслашади.
Сабоҳат момо фариштали, дилохун аёл эди. Дуоси тез ўтарди. Қишлоқда ҳамма ҳурмат қиларди. Ўша машъум айрилиқдан кейин бир йилга бормай дадам ҳам оқланди. Оиламиз бағрига қайтди.
Шодигул ҳаёлида турли ўйлар бўлса-да, қўли ишда эди. Сутни яхшилаб қайнатди, бир қошиқ сарёғ солиб, Гулзебони чақирди.
- Даврон бобоникига чиқариб бер, Гулшан момонгни бирор юмуши бўлса ёрдамлаш, дуоларини ол, укангга ўзим қараб тураман, - деди ва қўшимча қилди:
- Яхшилик қилиш , кўнгил сўраш савоб болам. Сабр ва шукроналик, албатта бир куни мевасини беради. Илоҳим уканг тузалиб кетсин...
98👍20🔥13🐳1
Шодигул ухлаб ётган нимжон ва рангпар болакайнинг хонасига кирар экан, қалбида бир жарангли овоз янграб, тундаги дилхираликларни тарқатиб юборди. : “Ҳали гўзал кунлар келади, фарзандинг мурувват, сабр нурлари ила оёққа туради” ...
Шодигул ўз ҳаёлидан ўтган нурли ўйдан кўнгли чароғонлашиб, беихтиёр,
“Илоҳим” деб юзига фотиҳа тортди. Токчада Сабоҳат момодан эсдалик бўлиб қолган муқоваси униқиб кетган яшил китобга кўзи тушди. Қўлига олди. Тавоб қилди. Ўпди. Жойига авайлаб қўйди.
Вақт — энг катта табиб. Шодигул шу кезлар, фарзанди соғайиб кетишига, эрта-индин яна чопқиллаб, ўйнаб кетишига қаттиқ ишонди...
Ўша тобда узоқдан қараган киши уларнинг уйига сабр ва шукроналикнинг, ўзгаларга қилинган саховат ва мурувватнинг меваси бў-либ, дуоларга қўшилиб кириб келаётган оппоқ нурли шуълага кўзи тушган бўларди...

Чўлпоной АҲМЕДОВА.
78👍45😍4🔥3👏2🕊1
#Ҳикоялар

“Муз одам"нинг эриши...

– Мен ишга кетяпман!…
Қишда “йилт” этган қуёш нуридан қор эриса эрийдики, бу одам асло эримайди.
Хосият опа эшикни очиб, ҳовлига чиқди-ю, ойна тирқишидан яна  бир қур уйда ўтирган Олимжон Яхшиевичга назар ташлади.
Эри гўёки ҳеч нарса эшитмагандек телевизорга термулиб ўтирарди, жилла қурса, майли, деган ишора билан бошини ликиллатиб қўйишни ҳам ўзига эп кўрмади.
– Илоҳим узоқ-умр кўрсин-у, ортимда қолиб бир қадримга етсин, — деди Хосият опа сумкасини елкасига яхшилаб жойлаштираркан.
Сўнг қизи Назира совға қилган ноутбуги стол устида қолгани эсига тушиб, яна ортига қайтиб, ўша индамас, тепса-тебранмас эри ўтирган уйга қайтиб кирди. Бирор оғиз илиқ сўз айтармикан, деган умидда у томон бир мўралаб қўйди, аммо сас-садо йўқ.
– Олтмишга яқинлашиб қолган кампирга компьютер кўтаришни ким қўйибди,
ҳи-ҳи-ҳи, — деди эри ортидан масхаромуз оҳангда худди ўзига-ўзи гапиргандек.
Хосият опа эрининг сўзларини аниқ эшитса-да, индамади, аммо эшикка жабр бўлди. Шу топда эри билан айтишиб, гап талашиб ўтиргани вақти ҳам кайфияти ҳам йўқ.
– Олтмишга яқинлашаётган бўлсам, нима бўпти?
Ҳали айрим дугоналарим олдида анча ёш кўринаман, — деди ўзини-ўзи юпатиб. Ана, Санобар мендан беш ёш кичкина, кўрган одам етмиш ёшни уриб қўйган деб ўйлайди. Оғзида бирорта ҳам соғ тиши қолмаган. Бели букчайиб, қаддини зўрға тутиб юради. Бир пайтлар замонавий аёлсан, ўзингни жуда яхши кўрасан, мен эса ўзим учун эмас, болаларим учун яшайман, деб устимдан куларди.
Мана оқибати, фарзандларидан меҳр, эътибор кўрмай ўсаяпти. Нафақасини олган куни уйида жанжал тўполон.
Иккала қизи келиб, иниси билан жанжаллашиб, онасининг пулларини бўлишиб олмагунларича кўнгиллари тинчимайди. Неваралари ҳам бувисининг оғзидаги ошни юлиб олишга тайёр. Ҳаммасига ўзи айбдор! Меҳрнинг ҳам меъёрида бўлгани яхши. Ҳаёт шунақанги чигалликлардан иборат экан…
Хосият опа билагини оғрита бошлаган компьютерини йўл четига қўйиб, бир оз тин олди. Машина кутиб ўтирди. Шу топда қизи Назира эсига тушиб соғинчдан юраги бир ҳапқириб кетди.
Барака топкур, яхшиям туғилган кунимга шу митти қутичани  совға қилган экан, шу билан овуниб юрибман. Назира…

– Айтаверинг, қулоғим сизда.
– Уйимизга совчилар келяпти. Дадам рухсат бермоқчи. Йигитни суриштиришибди, топармон-тутармон, уддабурон экан.
– Қизим гап пулда, йигитнинг топиш-тутишида эмас.
Пул — қўлнинг кири, бугун менда, эртага сизда. Муҳими, эр-хотиннинг кўнгли яқин бўлиши керак. Бир-бири билан гаплашмай туриб ҳам кўнглидагиларни уқиб олиши керак. Молу давлатга эмас, бир-бирларига суяниб яшаган эр-хотинлар чинакам бахтли ҳаёт кечиришади. Тўғри, ўша йигитга турмушга чиқсангиз, қорнингиз тўқ, устингиз бут бўлади. Уйингизда энг замонавий жиҳозлар, машина, аммо юрагингизни мана шу нарсалар исита олармикан? Менинг юраги темир эримга ўхшаб бир умр “муз одам” билан яшагандан кўра “қўли калтароқ” бўлса ҳам қалби гўзал инсон билан турмуш қурсангиз, яшашингиз осонроқ кечади.
– Қайдам, ҳали йигит билан учрашиб, гаплашиб кўрмадим.
Хосият Жумановна шогирдига шу сўзларни айтди-ю, ўйланиб қолди.
Бир пайтлар уни ҳам дадаси топармон-тутармон йигитга узатганди. Йигит унга дадаси айтганидек, тўкин-сочин ҳаётни яратиб берди. Туну кун тиним билмай ишлади, аммо ёнидаги ёстиқдошига ҳам худди бир буюмга қарагандек қарайди. Хосият опа билан гаплашадиган сўзлари ҳам нуқул “уйнинг томини таъмирлатиш учун шунча пул топишим керак. Бугун бензиннинг нархи ошибди. Ҳозир одамлар пол ўрнига “паркет”дан фойдаланишяпти, биз ҳам шундан ўрнатамиз”, қабилида бўлар, Хосият опа ишхонасидаги илмий изланишлар ҳақида гап очиб қолса, “менга эртак айтмай бўладиган гаплардан гапиринг”, деб сўзини шарт кесарди.
Бир пайтлар қўшни маҳаллада яшовчи Эргаш отага овқат бериб, яхшигина дакки эшитиб олди. Эргаш отанинг хотини оламдан ўтган, ёлғизгина қизи ҳам отасидан хабар олмас, уч-тўрт кунлаб иссиқ овқатсиз қолиб кетарди.
110🔥20👍4
Хосият икки-уч марта ўғлидан Эргаш отага овқат бериб юборди. Бундан хабар топган Олимжон хотинини роса уришди.
– Эргаш ота ёшлигида қилган хатолари учун жазосини оляпти. Бир бегона кўча аёлини деб оиласини ташлаб кетган. Уйини жиянининг номига ўтказиб берибди, ўша келиб хабар олсин.
– Агар биз ҳар бир инсоннинг ўтмишда қилган хатолари учун жазоланишини кутиб яшасак, унда инсоний хислатларимиз қаерда қолади? Нега сиз…
– Ҳа, мен шунақа одамман.…

Ҳар сафар жанжал дастурхон устидан бошланади. Эри озгина камчилик учун ҳам айб топиб, дилини хуфтон қилар, Хосият эса мум тишлаб қоларди.
Йўлда кетаётиб, ўтган умрига бир назар ташлади.
Тўғри, эри уни моддий томондан ҳар тарафлама таъминлаб қўйди. Хосият дўконга кириб истаган нарсасини ҳеч иккиланмай сотиб олади. Заргарлик қутичасининг ичи тўла тилло тақинчоқлар. Аммо буларнинг бирортасини яхши кўриб тақмайди. Ён қўшниси Сарварага ҳаваси келади. Хўжайини қачон бозорга борса, албатта хотинига ҳеч бўлмаганда бир жуфт пайпоқ сотиб олиб келади.
Ахир эркак киши олиб берган нарса иссиқ бўлади-да. Хосият опанинг хаёлини қўл телефони қўнғироғи бўлди.
– Хосият Жумановна, ишхонага қайтасизми?
– Йўқ, бугун бир оз тобим йўқроқ, уйга кетаяпман.
Хосият опа уйининг дарвозасига яқинлашгани сайин оёқ-қўллари титраб, ҳолсизлана бошлади. Уйга кираркан,  телевизорнинг  баланд овозидан қулоғи битди. Диванда хуррак отиб ётган хўжайини эринибгина кўзини бир очди-ю, худди бегона одамни кўргандек чап ёнбошига ағдарилиб, уйқуни давом эттирди.
Унинг эътиборсизлиги Хосиятга жуда ёмон таъсир қилиб кетди, юраги оғриди.
– Тавба, менга нима бўляпти ўзи, ёки ростдан ҳам қариликни бўйнимга олаяпманми. Нега шу “муз одам”дан меҳр, эътибор кутяпман. Ахир уни биринчи марта кўраётганим йўқ-ку! Ҳамма айб ўзимда Жамшидни алоҳида уйда яшашига рухсат бермаганимда ҳозир невараларим атрофимда чуғур-чуғур қилиб юришган бўлармиди. Шунда ёлғизлигим ҳам сезилмас, анави одамнинг қош-қовоғига термулиб яшашдан, қутулардим.
Хосият опа юрагидаги оғриқни сезса-да, ҳар доимгидек “ўтиб кетади, сиқилишдан чиққан безовталик” дея эътибор бермади. Ошхона томонга ўтаётиб, бирдан боши қаттиқ айланди-ю, ҳушидан кетиб йиқилди.
Ичкари хонада ётган Олимжон Яхшиевич гурсиллаган овоздан чўчиб, ўрнидан эринибгина турди-ю,  ранги докадек оқариб, полда ҳушсиз ётган хотинига кўзи тушиб, қўрқиб кетди. Зудлик билан “Тез ёрдам”га хабар берди.
Шифокор асаб толалари чарчаганини, тинчлик кераклигини айтиб, керакли дориларни ёзиб берди.
Хосият кўзини очганида ёнида бошини эгиб ўтирган хўжайинини кўриб ҳайрон бўлди.
– Тузукмисиз онаси, қўрқитиб юбордингиз-ку!
– Сезиб…
67👍23🔥4
Сезиб турибман, мен энди узоқ яшамасам керак. Мендан рози…
– Ундай деманг онаси, сизсиз қандай яшайман?! Ахир сиз менга кераксиз…
Эрталаб уйқудан уйғониб, ҳовлига чиққан Олимжон Яхшиевич йўлакчадаги қорларни супураётган Хосият опани кўриб, бир зум тўхтаб қолди.
— Ахир сизга ўрнингиздан туриш мумкин эмас. Қанақанги бемеҳр аёлсиз? Кеча мени ташлаб кетмоқчи бўлган аёл бугун ҳовлида ёш келинлардек хизмат қилиб юрибди.
Булутлар орасидан бир зумга “йилт” этиб “мен ҳам борман” дея бўй кўрсатган қуёш нуридан тафт олиб эриётган қорларга термулиб турган Хосият опа “Энди ўладиган одам йўқ. Ахир сизнинг ҳам юрагингиз эриди-ку”, деди жилмайиб.
Нигора РАҲМОНОВА.
83😍13🔥12🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁35🤨97