Mohim goʻzalim, qalbi pok singlim. Tavallud ayyomingiz bilan. Uzoq umr sogʻlik va baxtli hayot tilayman. Yaqinlaringiz farzandlaringiz va yoringizni baxtiga hamisha sogʻ omon boʻling. Sizni juda yaxshi koʻraman. Alloh hamisha panohida asrasin!!!
Yana bir bor tugʻilgan kuningiz bilan!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍23❤12👍7👏5
#Ҳаётий ҳикоя
Ўзгартиришсиз олдим.
8 январ 2023 йилги мактублар асосида.
Ота онамдан 5 қиз етим қолдик.
Каттамиз 15 ёш энг кичигимиз 2 ёш. Бешта қиз бир кунда ҳам отадан ҳам онадан айрилиб чирқиллаб, катта ҳовлида ҳувуллаб қолдик. Қариндошларимиз вилоятда яшашарди, пойтахтда ўзимиз эдик, катта опам 4 та сингилни бағриларига босиб ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб бизни катта қила бошладилар.
Сингилларнингни етимхонага бер, катта қиберишади деганларам бўлди, иккита кичкина сингилларимизни фарзандликка сўраганлар ҳам бўлди. Опам кунмадилар. "Ота онамдан ёдгорларим, айрилмаймиз" деб биз учун тикувчилик қилиб, аста секин рўзғор тебрата бошладилар. Онанинг меҳрига зор бўлиб йиғласак, опам овутардилар, кечаси ҳаммамизни бағриларига босиб ухлатардилар.
Опам 17 га кирганда совчилар кела бошлади, опам уйга ҳам киргизмасдилар. Эрга тегмайман, сингилларимни катта қилишим керак, ўқитишим керак" деб жавоб берардилар. Бир куни ҳолам билан бир йигит уйимизга меҳмон бўлиб келишди, анча ўтириб гаплашишди опам билан, опам роса йиғлади. Биз хайронмиз.
Улар кетгандан кейин опам ҳолам совчи бўлиб келганларини айтдилар, йигит ҳам етим бўлиб, опамни дараклашган экан, ҳолам ҳам у йигит яхшилигини билганлари учун совчи булиб келишга рози бўлган эканлар. Хуллас, кичкина тўй бўлди. Поччам биз билан яшай бошладилар.
Ҳовлимизга файз кирди, деворлар хоналар оқланди, дарвозалар бўялди, ҳовлимизга дарахтлар экилиб ҳаммаёк ортиқча нарсадан тозаланди. Поччамдан аввалига хадиксирардик, тортинардик. Лекин Аллоҳим чевар экан, отамиз ўрнига ота бўлиб келди ҳаётимизга шу инсон.
Меҳрибонлиги, очиқкўнгиллиги билан ҳаммамизни меҳримизни қозондилар. Ишдан келсалар 4 та қиз дув этиб югурамиз, қўлларида биз учун доим қурт, сақич, конфет бўлади. Кичкина синглим 4 ёш, йиғласак овутиб, кўнглимизни кўтариб, хазиллашиб кўп кулдирар, ташвишимиз ҳам етимлигимиз хам эсимиздан чиқиб кетарди. Опам ишламас, 6 жонни **** ичиши шу 24 ёшли поччамнинг бўйнида эди, лекин бир марта миннат қилганларини, оберган нарсаларини гапирганларини эшитмаганман.
Бирин кетин опам фарзандли бўлдилар, иккита ўғил жиянларим туғилди. Лекин поччамнинг меҳри бизга бўлинмади, аввалгидек меҳрибон ғамхўр эдилар. Кийим кечагимиз, касал бўлсак дори дармонимиз, мактаб харажатлари ҳаммаси шу Фозил поччамизнинг буйниларида эди. Бешта етимнинг кўнглига қарадилар, опамни бирор марта хафа қилмадилар, бизни ўқитиб, хунарли қилиб, ота бўлиб ўзлари яхши жойларга узаттилар.
Тўртта қизни сепи ва тўйи бировлардан кам бўлмади. Ота бўлиб дуо қилиб, пешонамиздан ўпиб куёв қўлига топширдилар ҳаммамизни. Қизлик уйимизга меҳмон бўлиб келсак, ўчоқларда ош қилиб кутиб олардилар, ховлимизда пишган узум, анжир, гилосларни шу қизларни ҳаққи деб челак челак илиниб олиб келардилар.
Бирор марта бизни чертмадилар, кўнгилмизни оғритмадилар. Ҳозир ҳаммамиз оилали, ишли, уй жойликмиз. Ўзимиздан тиндик. Бошимизни силаган, етимлигимизни билдирмаган поччам 63 ёшида, хожи ота мақомида дунёдан ўтдилар. Бешта қиз дод солиб йиғладик, дуо қилдик, ҳақларига ҳар куни тиловатдамиз.
Ўзларидан кейин 4 фарзанд, 12 та невара, катта жаннатдек ҳовли қолди.... Ҳозир пули кўпайса маишат қилиб, хотин устига хотин олиб, ўз фарзандларига зулм қилаётганларни кўрсам, кўз олдимга меҳрибон поччам келадилар. Бешта етим қизни бошини силаган, ўқитиб, хунарли қилиб узатган поччамни эслайман. Шунака инсонлар кўпайсин.
Жайрона.

❤209👍88😢41👏29✍7🤨2😇1
Forwarded from ✨️🌹🦋ErKaToY🦋🌹️✨
DILKASH,QADRDON,MANI HIKOYA OLAMIGA KIRISHIMGA SABABCHI BOʻLGAN INSON
🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🤩 SIZNI MOYCHECHAK KANALINI 3️⃣ YOSHGA KIRGANI BN TABRIKLEMAN 💐 💐 KANALINGIZ BUNDANDA UZOQ YILLAR OBUNACHILARGA XIZMAT QILSIN🦋 🦋 ISHLAREZGA OILAVIY HAYOTIZGA ULKAN YUTUQLAR HAMROH BOʻLSIN ✨ ✨ BARCHA SAMIMIY TILAKLAR TILAB QOLUVCHI QADRDON SODIQ MUHLISANGIZ 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 QAYDA BOʻLMAY HIKOYALAR OLAMIGA KIRISHIMGA SABABCHI BOʻLGAN MOYCHECHAK KANALINI🌹 🌹 HAMDA EGASINI ASLO UNUTMEMAN❤️ ❤️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😇4😍2👏1
Loʻli qiz hikoyasini oʻqiyapsizlarmi?? Yakuniy qismlarni joylaymi???
👍321😍73👏53❤22💯17💔10🤨1
Лули кизнинг бахти
10-Сунги кисм.
-Сиз хакингизда ёкимсиз гаплар юрибди энди уйингизга бориб оилавий шароитингизни бир курмокчиман.
-Йук энди ичмайман майли 1ойдан келинг узим зур ош дамлаб кутиб оламан деди Аширкул.
-Бупти бу гапни аёлингиз билмасин хуп булмаса хурматингиз колмайди.
Эрта бир кун болалар на аёлингиз сизни кадрламай куяди.
Аширкул индамай бошини силкитиб куйди у ёшига нисбатан анча кексайиб куринарди.
Офтоб мактабдаги таълим тарбия интизомни яхши йулга куйган эди.
Яхшигина спорт майдончаси бунёд этди.
У тиним билмай ишлар эди.
Бир куни уни шу мактабда физика укитувчиси булиб ишлаётган Ноилани онаси кутиб утирар эди.
Офтобга кизини ёши 30га етгани хали хам турмуш курмай утириб колгани 2болалик узи тенги аёли вафот этган йигитдан совчи келгани кизини "йук тегмайман" деганини куйиниб гапириб берди.
-Сиз хам бир гапириб куринг деб сузини якунлади.
Офтоб аёлни кузатиб Ноилани хонасига чакирди.
Ноила тортиниб кириб утирди.
-Синглим шахсий хаётингизга аралашганим учун узр.
Нега турмушга чикмаяпсиз деди Офтоб.
-Буни тарихи узун шу сабаб шу хаётда ёлгиз утмокчиман деди Ноила уф тортиб.
-Ноила биласизми одам юрагида энг нозик сирларини ишонган одамга айтиб туриши керак.
Агар менга ишонсангиз айтинг.
-Менга Яратгандан бошка биров ёрдам беролмас.
-Истасангиз айтинг?
-Вактингизни оламанда.
Офтоб телефонда:
-Азиза мен тумандаги иш бн машгулман хеч кимни киргизманг олдимга деб тайинлади.
Ноила уйчан холда гап бошлади.
-Университетни 3чи курсида бир тошкентли курсдошим Зарифа уйига таклиф килди.
Улар Юнусободдаги махаллада туришар экан.
У сумкасидан калит олиб дарвозани очди.
Мен хайрон колдим бир узинг турасанми ота онанг каерда дедим.
Уни ота онаси Бухорога опасини кургани кетишибди.
Музлатгичдан гушт олиб овкатга уннаб кетди.
Овкат пишгунча енгил танаввул килиб чой ичдик.
-Хаммомга кириб ваннага тушиб чик деди Зарифа.
Ваннада чумилиб куриниб тараниб кийиниб чикдим.
Энди овкатланамиз десак эшик жиринглади.
-Ким булди экан шу пайтда келган деб чикиб кетди.
Кайтишида катта кути кутарган йигит бн кирди.
Зарифа менга уни амакиваччам деб таништирди.
Анчадан бери олдимдан чикиб танишмокчи булиб юрган йигит эди.
Отамни талаби илтимосига кура шахарлик йигитлар бн танишмас эдим.
-Эй яхши киз салом куришган жойимизни каранг деди.
У кетмокчи эди сурашиб Зарифа.
-Туроб ака бемалол утиринг ризкингизни ташлаб кетасизми.
-Ха унда утираман бироз кн кетаман деди.
Карши булсамда ичимлик ичишга мажбур килишди мени хам.
Мени илк бор ичиб ичим ёниб бошим айланиб кетди.
Яна кайта кайта 3киши шишани тугатиб куйдик.
Коняк уз кучини кусатиб озгина булса хам хушчакчак кулишиб утирардим.
Аслида улар буни уюштириб узлари ичмай факат мени ичдирган экан.
Туроб уйланган 2та боласи бн ажрашган экан.
Уша тунда ихтиёримни унга топшириб сархуш уни кучогида ширин озорлардан тулгонибман.
Тонгда кузимни очсам каерда ётганимни эслолмайман.
Аъзойи баданим зиркираб огрирди.
Юрагим ёрилар даражада куркиб туришга харакат килдим.
Тушакка караб йиглаб юбордим.
Шу пайт Зарифа кириб келди.
У узини вазмин тутар хамма ишга мен айбдордай эдим.
-Ноила мен сени шунака енгилтак киз деб уйламаган эдим.
-Нима мен енгилтак кизманми.
-Ха кеча тунда Туробни буйнига осилиб сизни севаман яхши куриб колдим дединг.
Туроб ундай деманг деса хам мен сизни севгингизга арзимайманми деб уни упиб кучогига кириб ётокхонага бошладинг деди ковок уюб.
-Нахотки мен ундай килмадим йук булиши мумкин эмас бор овозда йиглаб юбордим.
-Додлама сен узингни шармандаларча тутдинг энди узинг пиширган ошни узинг ичасан.
-Энди нима киламан Туробни узи кани менга уйланармикан дедим куркканимдан энди нима килишимни билмай.
-Туроб уйланиб ажрашган мен гаплашиб курай балки сенга уйланар деди Зарифа бамайлихотир.
Кечагина мен бахтлирок киз йук эди оламда шу куйи карахт ахволда бироз турдим.
Шундан кн Туроб бн учрашувимиз купайди у мени "сенга уйланаман" деган сузларига ишонардим.
Биз уни Чилонзордаги 2хонали домида учрашар эдик.
Бир куни телефон жиринглаб колди мен ваннада эдим.
Туроб кимдир бн сузашар "айтяпману уйланмайман шунчаки кунглини хушлаб юрибман" деган сузини эшитиб аъзойи баданим музлаб к

❤78❤🔥18😇7😨7🌚4
етди.
Туроб мени куриб шошиб колди мен индамай сумкамни кулимга олиб чикиб кетдим.
Кун ойларни минг азобда утказдим хомилам 4ойлик булганда Туробни олдига бордим.
У мени беписанд кутиб олди мен фарзандимиз хакида айтдим.
У менга уйланмаслиги 1ой олдин уйланганини айтди.
Мен унга хомилани олдиришга ёрдам беришини сурадим.
-Эртага соат 9да шу ерда бул унгача мен бирорта гинеколог бн гаплашиб куяман деди хавотирланиб.
Эртаси куни айтилган пайтда келдим у менга бир когоз парчани берди.
-Шу манзилга борасан шу аёлга учрашасан мени юборганимни айтасан.
Харажатларини килиб куйдим деди.
Мен уша манзилни топиб бордим.
Розия исмли аёл уйида ноконуний абортларни амалга оширар экан
у мени текшириб куриб:
-Хомилангиз катта экан деди.
-Нима булса хам кутилсам булди дедим.
-Агар буни олиб ташласам кайта фарзанд куришингиз номаълум булиб колади розимисиз деди?
-Розиман факат отасиз никохсиз бола тугибди деган тавки лаънатдан кутилсам булди дедим.
Абортдан сунг ахволим жуда хам огирлашди.
Абортга катта пул олган докторни хам узи шошиб колди нима килишини билмай.
Икки кун уни узи мени уйида даволаб овкатлантириб турди. Шундан кейин аввал эркак зоти кузимга алдокчи бевафо куринган булса кейинчалик фарзанд куролмасам нима киламан турмушга чикиб деб хамма совчиларни кайтардим.
-Хозирги совчи куйган йигитни эсли хушли дуруст деб эшитдим деди Офтоб.
-Биласизми у мени турмушга чикмаган киз деб уйлайди.
-Йук ундай демаса керак чунки икки фарзанди бор ёши катта одамку.
Сен у билан учрашувга чикгин гаплашиб утириб озгина сездириб куйгин.
Лекин аборт килдирганингни айта курмагин.
Мана курасан у сенга уйланади агар фарзанд курсанг яхши башарти курмасанг уни иккита боласини тарбияласанг узингни болангдай булиб кетади.
Багринг тулиб келажакда мудхиш ёлгизлик балосидан кутиласан Ноила.
-Кани бир уйлаб курайчи опажон деб Ноила чикиб кетди.
Бир ойлар утиб Ноила кулида таклифнома билан мени хонамга кириб келди.
-Опажон келаётган якшанбада туйимиз булади.
Икки томон келишишиб бир ерда ресторанда утказадиган булдик деди севинчини яширолмай.
Ноила чикиб кетаётиб эшик олдида бир зум тухтаб яна оркасига кайтди.
-Опажон рахмат сизга минг бора деди жилмайиб.
Шу йили Офтоб "Маориф аълочиси" нишони билан такдирланди.
Саккизинчи март байрами муносабати билан хужалик ва мактаб биргаликда катта шодиёнага тайёрланишди.
Байрамга фахрийлар отахон ва онахонлар ишлаб чикариш илгорлари ишчи хизматчилар аёл кизлар чакирилди.
Мактаб хаваскорлик тугараги аъзолари санъатларини намойиш этишди.
Туман хужалик рахбарлари сузга чикиб илгор аёл кизларни табриклашди.
Шунда фахрийлар орасида Хожи бобо сузга чикиб аёл кизларни байрам билан табриклаб сузи охирида шундай деди.
-Мана шундай илгор обрули аёлларимиздан яна бири мактабимиз директори Офтобхон Намозовани алохида гапирмокчиман.
Бу кизимиз тиниб тинчимас мехнаткаш.
Мактаб атрофини гули гулзорга богу бустонга айлантирди.
Мактабда таълим тарбия интизомни яхши йулга куйилди.
Спортимиз келажаги санъатимиж вилоятда республикагача бориб етди.
У нафакат ишда балки одамийликда хам тенгсиздир.
Канчадан канча аразли оилаларни яраштирди.
Беморлар кийналганларни холидан хабар олди.
Мен Офтоб кизини байрам билан табриклаб келаси йигилишгача катта катта унволарга сазовор булишига тилакдошман деди.
Зални гулдурос карсак овози тутиб кетди.
Шу пайт кулини кутариб табриклаш учун Офтобни кайнотаси Тешабой ака сузга чикди.
-Мен бугун байрам билан хамма кизларимизни табриклайман.
Хожи акамизни сузи менга каттик таъсир килди.
У бурулиб Хожи бобо турган томонга каради тугри айтасиз.
-Офтоб келинимни яъни кизимни канча мактасак арзийди.
Кампиримиз иккаламиз бу кизимдан бир умр розимиз.
Илохим усиб унсин тупрок олса олтин булсин углим билан куша карисин илойим бахтли тахтли булсин деб жойига бориб утирди.
У сузини якунлаётган пайтда Офтоб кулини куксига куйиб урнидан турди.
Уни кузларидан бахт севинч куз ёшлари куринарди.
Акмал билан Офтоб хаётидан жуда шод хуррам яшашар эди.
Уларни келажакда кувонч бахт мехр оташин калблари бир бирига богланган эди.
Офтоб узини одоб гузал калби билан одамларнинг бор мехрини козонган эди.
🌺 Тамом🌺
Халима Мал

❤242👍87🔥22👏14✍5💯2💘2😍1🤗1
Ажрашишдан воз кeчтирган сўз
Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди. Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дебди.
Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди.
Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, “Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди.
Хотини, “тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:
— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дебди.
Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди..
Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар. Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса...
Лекин ўлмабди. “Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди.
Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? – дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
У зот эса:
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар!
@ibratli_nomalar

👏63❤51👍27🕊4💯1
ФИРДАУСДАГИ ТЎЙ. 1-қисм.
Талабалигингизни эслайсизми?
«Албатта,унутиб бўларканми у дамларни?»дедингиз ҳозир.Талабалигини эслаган ҳар бир инсоннинг юраги орзиқиб кетади,беихтиёр жилмаяди.Бунинг сабабини эса талаба бўлганларгина билишади.Олийгоҳ йўлакларидаги ғала-ғовур,аудиториялардаги лекция давомидаги пинҳона мактуб юборишлар,стипендия олинган кундаги «шоҳона тушлик»,ва....стипендия тугай деб қолгандаги аҳил пул тўплаб олинган оддий печенье ёки коржик билан ичилган қаттиқ..
Эҳҳҳееее айтаверсам,адоғи йўқ у кунлар таасуротлари ва ширин хотираларининг.
Мен ҳам талабалигимни эсласам беихтиёр жилмаяман.Ва ўша хотиралар қатидан бир сиймо қалқиб кўз ўнгимда жонланадию,кўзимга жиққа ёш тўлади.Томоғимга бир нима тиқилиб,нафасим бўғилади.Хушҳол табассумим синиқ,маъюс жилмайишга алмашади.Сабаби....
Олийгоҳга ўқишга мактабни битирган йилимнинг ўзидаёқ қабул қилиндим.Кириш имтиҳонларинг барчасидан «яхши»баҳо олдим.Собиқ Иттифоқ даврида тест синовлари йўқ эдида.Тиббиёт олийгоҳига тўртта фандан ;Кимё;Рус тили;Физика,Биологиядан имтиҳон топшириларди.Яширмайман,кўпчилик талабалар,ҳатто домлаларимизнинг аксарияти ҳам мени «Отасининг пули билан ўқишга кирган бойвучча»дея ўйлашар,менга қандайдир қизиқиш ва ҳасад аралаш нигоҳ билан қарашарди.Мени бу бошида жиғимга тегсада,бирор ҳафта ўтгач ҳатто ёқа бошлади.Вилоят Гўшт комбинати директорининг қизи кунда кийиб келадиган чет эл русумидаги кийимларию -пой абзалларини нафақат талаба қизлар,олийгоҳда ишлайдиган хотин-қизлар ҳам зимдан кўз ташлаб кузатишлари,кимнингдир нигоҳидаги ҳавас,кимнингдир нигоҳидаги истеҳзо,яна кимдадир ҳасадни кўриш ўзимга ҳам қизиқ туюла бошлади.Ҳар куни соч турмагимни ўзгартирар,қимматбаҳо тақинчоқларимни кийимларимга мос қилиб танлаб тақар,кўпчиликнинг менга қизиқиб қарашини сезганим сайин ўзимда ички бир кибр қоришиғидаги фахрни туйиб кўнглим чоғ бўларди.
Адашмасам,сентябрнинг ўнинчилари эди.Гуруҳ раҳбаримиз аудиторияга бир қизни бошлаб кирдилар.
-Танишинглар,бу қиз курсдошларингиз Зайнаб.Онаси касаллиги сабаб ўз вақтида дарсга келолмади.Энди бирга ўқишни давом эттиради сизлар билан.
Курсдошларимиз билан шу ўн кун ичида росса иноқлашиб кетганимиз учун бараварига -Келинг,хуш келибсиз,Э шунақа чиройли курсдошимиз бор экануууу билмай юрган эканмизда а?;Вой мунча яхшиии;Келинг келинг,уялманг -дея чувиллашиб Зайнабхонни кутиб олдик.Зайнаб шунчалик кўркам эдики....
Эгнида қизил майда гулчалари сочилиб ётгандай оқ читдан кўйлак,қоп-қора кўз-қошлари оппоқ сутга чайилгандай юзини янада оқроқ қилиб кўрсатар,ғунчадек лаблар устида ярашиб турган латиф бурнининг чап томонида жимитдек қоп-қора холи ярашиб турарди.Қалин,белидан пастга тушиб турган сочларини битта қилиб ўриб олган эди.Бўй басти ҳам бир келишган.Бошқа курсдошларимни билмадимку,болалигидан гўзалликни севгувчи мен Зайнабга мафтун бўлиб қараб қолгандим.Ўн кунча бирга ўқиб шунга амин бўлдимки Зайнаб опа дунёқараши,кўнгли,ички олами ҳам ўзидек гўзал эди.Зайнаб опа дейишимга сабаб мендан уч ёш катта,медицина билим юртини битириб,сўнг олийгоҳимизга ўқишга кирган эканлар.Кириш имтиҳонлари пайти пайқамаган эканман бу гўзал қизни.Зайнаб опа мени,ўзига бино қўйган бойвучча,кибор қизни синдирди.Ростакамига синдирди.Йўқ-йўқ,яхши маънода синдирди.Зайнабнинг беғубор,соф қалби,меҳрибонлиги,ақлу-мулоҳазаси барчамизни лол қилган эди.Ҳар бир сўзи жой-жойида ишлатилгувчи,қарашлари маъсумданда маъсум курсдошимизни ҳаммамиз яхши кўриб қолгандик.Зайнаб опа Бухоронинг узоқ туманидан бўлиб,ота-оналари оддий ўқитувчи эканлар.Қишлоқ мактабида дарс бериб,етти нафар фарзандларини ҳалол меҳнатдан пул топиб вояга етказаётган эканлар.Курсдошимиз етти фарзанднинг тўртинчиси бўлиб,икки акалари ва битта опалари рўзғорлик,ота-она уларни ҳам Педагогика олийгоҳида ўқитган эканлар.
Курсдошларимиз ичидаги энг шўх йигит Сувон Зайнаб опани жиғига кўп тегарди.
Ҳали Отабек поччам яхшими дея,ҳали Юсуфбек ҳожи домламиз қалай дея ҳазиллашарди.Бир куни ҳазили ўхшамайроқ чиқди.-Зайнабхон,Кумушой кундошингизга ичиргани маргимуш оп кеп берсам,оптом ўн пачка олинг заҳардан арзонроқ тушади!
Шу пайтгача барча ҳазилларга индамайгина жилмайиб қўядиган Зайнаб опа қизариб

❤145🔥26😇11👍9🕊3💘2😍1🙈1
кетди.Лаби пир пир учиб,кўзи жиққа ёшга тўлдида,аудиториядан чиқиб кетди.
-Сувон!Қанақа одамсан?!
Ўртоғи,доим бирга юрадиган дўсти,яна бир курсдошимиз Бахтиёрдан бунақа муомалани кутмаган Сувон ўзини жириллаганча оқлашга тушди:
-Нима дедим мен?Исми Зайнаб бўлгач...
-Нима учун Зайнаб ёмон аёл бўлган деб ўйлайсиз?Марғилонга келган куниёқ сўз ўйини қилиб «Холамнинг қизи Зайнаб гумбаз»дея унинг устидан кулган писмиқ Кумуш яхшими?Бу биринчидан!Пайғамбаримизнинг қизларининг исми Зайнаб эди.Бу иккинчидан!
Аудиториядаги бори талаба менга анграйиб қараб қолди.Унча мунча суҳбатга қўшилмаганим бир бўлса,ҳамма учун суюмли қаҳрамон Кумушни писмиқ деганим икки,атеизм фани биринчи фанлар қаторида бўлган замонда Пайғамбар ва унинг қизини гапирганим ҳаммасидан ошиб тушган эди.Сезмаган эканман Зайнаб опа кирганини,эшикка суянганча менга миннатдор боқиб турарди.
Дарс бошлангани сабаб узилиб қолган суҳбатимиз танаффусда шиддатли давом этди.
Кумушни ҳимоя қиларди аксарият курсдошларимиз.Мен эсам бўш келмасдим.
-Ҳеҳ,Кумушнинг ота-онасига ҳам қойилмасман!Куёв бўлмишнинг ота-онаси қани,қариндош уруғи қани демайдими?!Хўп тегди Отабекка,Отабек Зайнабга уйланди,ўйламайди ўша писмиқ Кумуш, Зайнабдан биров сўрадими Отабекка тегасанми деб ўша замонларда!Яна сўз ўйини қилгани ортиқча.Зайнаб заҳарлаб яхши иш қилди демоқчимасман,аммо бунча хўрликдан сўнг,жонидан ўтгандан сўнг нима қилсин?!Отабек лалаймай ўлгур,иккисини ҳам кўнглига қарамайдими?Латта!!!
Менинг бунақа кескин фикрим бир зум жимлик чўктирди...
-Сиз Қодирий домлага қарши боряпсизми?-курсдошларимиз ичида қитмир ва доим ҳаммадан айб қидирадиган Ирода исмли қиз чимирилиб сўз қотди.
-Фикримни айтяпман.Қарши борганим йўқ...
Менинг хотиржам жавобим Ироданинг энсасини қотирди.
Сувон кўзлари ғалати олайиб деди:
-Бунақада Мирзакаримбойни ҳам зўр одам эди дейишдан тоймайди бу қиз тушмагур!
-Албатта зўр одам!
Менинг жавобимдан Сувон ҳам,бошқалар ҳам сапчиб тушгандай бўлишди.
-Ердан унумли фойдаланиб,ишини кўзини билгач ҳа зўр одамда!Йўлчининг отаси тайёр ерни эплолмай сотибтику мана!
Менинг совуққон жавобим курсдошларимни қайси бирини ҳайрон қолдирди,қайси бири жаҳлга минди,қайсиси қотиб қотиб кулди,аммо Зайнаб опа ўша кундан бошлаб менга яқин тута бошлади ўзини.
Давоми бор.

❤105🔥51👍33👏5😨3
ФИРДАУСДАГИ ТЎЙ. 2-қисм.
Зайнаб опа билан шунчалик яқинлашдики муносабатларимиз мен худди бир умр орзу қилган опамни топгандек эдим.У ҳам мени чин дилдан ,беғубор яхши кўрар,«Фикрлашларинг бошқачада сенинг шаддодгинам!»дея суйиб эркалатарди.Кумушни салбий,Мирзакаримбойни ижобий қаҳрамон деган мен ўжарни эса курсдошларим ярми завқланиб кузата бошлаган бўлса,Ирода ва унинг атрофидаги уч тўртта дугоналари чимирилганча кузатишар,хуллас ҳали ҳамон менинг кийинишиму,юриш туришим кузатувда эди.Юқорида айтиб ўтганим,Зайнаб опа мени «синдиргани»эса,менинг қимматбаҳо анжомларим ва фаранги атирларим фақат қизиқиш манбаига айланиб қолганди.Зайнаб опанинг ҳусни,одоби,аълочилиги эса унинг ҳурматини ошириб,биринчи семестердаёқ домлалар орасида ҳам ўз ҳурматига эга бўлган эди.Баъзида фахрланиб ҳам қўярдим,шундай қиз билан опа сингил тутинганимга.Фақат Зайнаб опа ўта сипо кийинибгина қолмай,барча ортиқча харажатлардан сақланар,танаффус пайти буфет ёки ошхонаданмас,ўзи билан олиб келган егуликни аудиторияда тезгина еб оларди.Мен ҳар қанча ошхонага боришга ундамай,ўзим буфет ёки ошхонадан бирор бир нарса кўтариб келиб,бирга ейишга кўндиришга уринмай бефойда эди.Охири бир куни Зайнаб опа ёрилди.
-Жон синглим,мени хижолат қилма.Онам касалликлари сабаб ортиқча харажат қилишдан ўзимни тияман.Акаларим ўз рўзғоридан ортмайди,иморат,бола-чақа дегандай...Дадамнинг маошию,онамнинг касаллик нафақаси ,мана шу бор даромадимиз.Мол-ҳол бор албатта,аммо улар тўй,орзу ҳаваслар учун.Мени опам десанг уялтириб,нарса кўтариб келма!
Шу кундан бошлаб мен ҳам уйдан егулик олиб келадиган бўлдим.Биргалашиб ердик.
Кунларнинг бирида Зайнаб опам дарсга келмади.Ётоқхонадаги қизлардан сўрасам елка қисишди.
-Эрталаб саҳарда чиқиб кетди.Кеча ётоқхона қоровулидан илтимос қилиб уйига қўнғироқ қилувди.Маъюслашиб қолди ўшандан сўнг.Сўрасак индамади.
Қизларнинг жавобидан яна хавотирим ошди.Дарсдан сўнг гуруҳ раҳбаримиз Акмал Бобоқуловичдан илтимос қилиб Зайнаб опанинг манзилини аниқладимда,Ғиждувон қайдасан деб йўлга тушдим.Уйдагиларни огоҳлантиришни ҳам ўйламапман.
Намозшом пайти Зайнаб опанинг уйига кириб бордим.
Оддий лойсувоқ уй.Усти шифер ёпилиб,оқланган.П ҳарфи шаклида айлантириб солинган иморат саҳнидага ҳовли ораста,ўртасидаги шинамгина гулзорчада илиқ кузакда барқ уриб гуллаётган пушти,қизил,оқ атиргуллар уй эгаларининг диди ва гўзалликни севишидан далолат бериб тургандек эди.Кўк рангга бўялган темир дарвозадан ичкарига кирганимча,дарвозахонада туриб қолдим.Мени деразадан кўрган шекилли,рўпарадаги уйнинг эшиги очилиб келишгангина,ораста кийиниб,бошига рўмол боғлаган,ҳомиладорлиги билиниб қолган келинчак менга қараб кела бошлади.
-Келинг,Ассалому Алейкум.Сиз...
-Мен Лайломан.Зайнаб опанинг курсдоши.Хавотирланиб келавердим опа.
Унинг саволини ҳам кутмай жавоб бердим.
-Ҳааааа....Эшитгандим Сиз ҳаққингизда..Ойжоним оғирлашиб қолдилар.Туман касалхонасига тез ёрдамда олиб кетишди кеча кечқурун.Ётоқхона қоровулига қўнғироқ қилиб Зайнабхонни чақиртирдик.Мен ҳам ,овсиним ҳам ёш болаликмиз.Кичик қайнсинглим энди ўн уч ёшда.Ўшанга Зайнаб синглим ойжонимнинг олдиларида қолиб қараяптилар.Вой,кирмайсизми синглим,гап билан бўлиб Сизни ичкарига таклиф ҳам қилмапман.
Келинчакнинг ортидан эргашарканман,бирдан уйдагиларга хабар бермай келганим эсимга тушиб кетди.Онам росса хавотир олишлари тайин эди.Ҳеч қачон айтмай уйдан чиқмасдим.Доим ўз вақтида уйга қайтардим.
-Янгамулло,телефонларингиз борми?Уйдагиларга айтмай келаверибман...
-Бор синглим.Ойжонимга тез-тез Тез ёрдам чақириб турамиз.Дадажон телефон ўтказдилар ўтган йили-саволимга жавоб берганча мени уйга бошлаб кириб,телефон столчасига имо қилди Янгамулло.
-Сиз қўнғироқ қилиб олгунча чой дамлаб келай-дея эшикка йўналаркан қўшиб қўйди.
-Мени Меҳринисо опа деяверинг.Ўзимни таништирмапманам.
Қўрқа писа гўшакни олиб кимга қўнғироқ қилишни билмай қолдим.Онам қатиққўл.Онамдан қўрқардим.Дадам эса бу пайтда доимгидек мунтазам кечки пайти ўша пайтдаги ОбКом йиғилишида.Мир Араб мадрасаси бош мударриси тоғам ,устози аввалим Маъди хўжага қўнғироқ қилдим.Бор гапни эшитгач тоғам бир муддат жим қолдиларда,томоқ қирганлари эшитилди гўшакдан.Одатда

❤143🔥29👍17👏2💘2
тоғам бировдан озроқ ранжисалар шундай томоқ қирардилар жимликдан сўнг.Мендан ранжидилар демак.Ҳа тўғрида,айтмасдан чиқиб келавераману ранжимайдиларми?
-Аниқ манзилни айтинг Парижон.Мен бораман-дедилар тоғам.Тоғам кичкиналигимдан эркалаб отимни айтмай,Парижон дея чақирардилар.Манзилни тушунтириб,тоғамдан минг узр сўраб гўшакни қўйдим.Мен гаплашгунимча Меҳринисо опа дастурон тузаб қўйибти.Хуш бўй кўк чой қуйиб узатди.Олдимга нон синдириб қўйди.Хонадан хонага атак-чечак қилиб юрган икки ёшлардаги қизалоғини бағрига босиб кўзи жиққа ёшга тўлиб деди:-Исмини Мумтоз бегим дея ойжоним қўйганлар...
Суриштириб билдимки Зайнаб опанинг онаси ўта оғир аҳволда эканлар.Туман шифохонасининг реанимация бўлимида ётқилган эканлар.Тушдан кейин янада оғирлаша бошлагач,барча ўғил-қиз,жон жигарлари касалхонага кетишибти.Дарҳақиқат келганимдан бери ҳовлида Меҳринисо опа ва Мумтоз бегимдан бошқа кишига кўзим тушмади.Бирор соатга яқин гаплашиб ўтирдик.Қоронғи ҳам тушиб қолган эди.Дерезадан дарвозахонага келиб тўхтаган машина фараларига кўзим тушди.Тоғам!Ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим.Аммо дарвозахонада тоғамга қарашли ГАЗ-24 русумли хизмат машинаси эмас,тез ёрдам машинаси ва унинг орқасида сутранг Жигули автомашинаси турарди.
Тез ёрдамдан Зайнаб опанинг онасини кўтариб тушириб уйга олиб киришди.Шифохонадан ўз уйида омонатини топширсин дея олиб келишибти.Зайнаб опа мени қучоқлаб ўкраб юборди.
-Сингилжон...Онам...Онагинам...
Хонанинг ўртасида ётган аёлга қарадим.Худди қуйиб қуйгандек Зайнаб опанинг ўзига ўхшаган гўзал,фақат касаллик сабаб лаблари қонсиз,кўз остлари кўкимтир тусга кирган аёл ётарди.Кўзлари ярим юмуқ, тез-тез нафас олиб ётаркан,атрофида Зайнаб опанинг ака укалари,сочларига оқ оралаган,барваста,буғдойранг юзида чуқур қайғу ифода топган,қора қошлари чимирилган,қирғий бурун,қалин лабларини асабий қимтиганча Зайнаб опанинг отаси сўзсиз,иложсиз қиёфада ўтиришарди.
-Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳу ва Баракатуъҳу!
Давоми бор...

❤121🔥34👍32😢12😍4🕊2
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏97👍20❤11😍5🌚1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
144-қисм.
Ҳаёлга чўмиб ўтирган Дилноза Дўстёрнинг овозидан бир чўчиб тушди.
- Тур ўрнингдан, номақул еб ўтирибсанми?! Қайси ўйнашингни хаёл қиляпсан?!
Дилноза сакраб ўрнидан турди
- Яхши келдингизми-деди қўлидагиларни олиш баробарида. Дўстёр ўшқирди
- Исиқда яхши келиб бўларканми. Муздек тарвуз олиб келдим. Даров кесиб келиб дастурхон туза.
Дилнозани тарвузни кўриб оғзини суви келиб кетди. Тарвузлар ҳали янги чиққан ҳали унча мунча одам сотиб олмас эди. Дилноза чаққан ҳаракат қилиб тарвузни патносда кесиб келиб дастурхон тузади. Ҳаммани чақириб чиқди. Шохжахон шу ердалиги учун дастурхонда ўтиришидан умиди катта бўлгани учун оила азоларини келишини кутиб турди. Хомладорлиги сабабми кўнгли тарвузга суст кетар тезроқ олиб ейишни хоҳларди. То оила азолари жам бўлгунча ҳам қип қизил тарвуздан кўзларини узолмади. Аммо ҳамма жам бўлиб дастурхонга ўтириши билан Дилафруз опа бурун жийирди
- Иштахамни бўғмай бор нарироқда тур! - деди Дилнозага қараб. Дилноза жавдираб Дўстёрга қаради Дўстёр оғзидаги тарвуз билан хохолаб кулиб шундай деди
- Хавотир олма пўчоғини қолдирамиз шундан ейсан.
Дилнозанинг кўзидан бир томчи ёш оқиб аста ошхона томон бурилди. У ерда бир палла тарвуз бор шундан кесиб озгина еб кўраман деб ўйлади. Бироқ қайнонасининг гапидан тошдек қотди
- Ошхонага бориб ўғри томоқлик қилма! Бор моллардан ҳабар олиб кел.
- Ойи-шу чоққача жим турган Шохжахон гапга аралашди-Қоқ абедку нима қилади молларни олдида? Ана ҳабар олиш керак бўлса ўзим бораман.
Кейин Дилнозага қаради
- Кел сенам биз билан ўтир...

❤253😢122💔34👍31🔥7✍1😍1😇1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
145-қисм
-Овв охирги пайтлар мени хотинимфа ҳаддан ортиқ меҳрибон бўлиб кетмадингми?! - тишлари орасидан вишиллаб гапирди Дўстёр. Шохжахон бепарво оҳангда деди
- Сизлар учун Дилноз ким билмайман аммо мен учун сингил. У сизнинг хотинингиз, ойимнинг қули бўлиши мумкин аммо мен учун фақатгина СИНГИЛ! - деди дона дона қилиб.
-Овв-Дўстёр Шохжахоннинг ёқасидан олди-Ишинг бўлмасин хотиним билан ёки нима сенам а?!
- Оғзинга қараб гапир!! - бўғриқиб кетди Шохжахон. Дилафруз опа эса икки сонига уриб шалақилик қила бошлади
- Вой мен ўлай, менгина ўлиб қолай! - деди бор овозда шанғиллаб-Қаёқдаги битта сарқит деб ўғилларим ёқа бўғишяпти. Вой дод- вой дод уйимдаги файзу баракани, меҳр оқибатни қочирди бу мегажин...
- Ойи ортиқча томоша қўйманг. Дилноза келмасдан аввал ҳам жуда бир биримизга меҳр оқибатли эмасдик! - деди Шоҳжахон. Кейин шунча жанжалга қарамай пишиллаб тарвуз еяётган дадасига қаради
- Чунки дадамда ҳам, сизда ҳам меҳр оқибат тушунчаси йўқ. Биз ҳам шуни кўриб катта бўлганмиз....
- Индамаганга жуда ҳаддингдан ошма! - қўлидаги сочиқни ўғлига қарата отди Холиқ ака- одам еган *** га жавоб бериши керак. Дилнозага нима қилаётган бўлсак у барчасига лойиқ.
- Ўғлингизчи?! - ғазабдан бўғриқиб кетди Шохжахон. Холиқ ака қўл силтади
- Эркакникини айби йўқ. Ювса тоза бўлади. Аммо қизбола ***ни қисиб юриши керак. Чунки унга тушган доғни қайнатсанг ҳам тоза қилолмайсан.
Шохжахон хонтахтага мушт тушурди
- Дада қачонгача шундай фикрлайсизлар?! Қуронда эркакники айб эмас деган оят йўқ. Бу фақат оми одамлар, нафсининг қули бўлган эркаклар ўйлаб топган гап. Аслида зино икки томонга ҳам тенг ҳаром қилинган, кечириб бўлмас гунох дейилган...
- Мен қуронингни билмайман-зарда қилди Холиқ ака-Билганим бу жамият қонуни. Қизми аёлми сўраган эркакка ***ни очиб бермай қисиб юриши керак.
Шоҳжахон бу жахолатга ботиб бораётганларга ҳеч нарсани тушунтиролмаслигини билиб юзига фотиха тортиб ўрнидан турди
- Мен...моллардан ҳабар олиб келаман.
Дилноза ягона халоскорининг ортидан кўзда ёшлари билан қараб қолди. Энди калтак еб тамом бўлиши аниқ. "Ишқилиб қорнимга тепмасинда" деб ўйлади беихтиёр Дилноза

❤289😢157🙈21😍14👍9🔥5🤨4🌚1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
146-қисм
Дилноза қайнона қайнотаси дастурхонга омин қилиб уйларига кириб кетгач қурқувдан қўллари титраганча дастурхон йиғиштира бошлади. Кўз қири билан ўзига ўқрайиб қараб турган Дўстёрга қараб янада чаққон ҳаракат қила бошлади. Ишларини саранжом қилиб Дўстёрнинг олдига келди ва калтак емаслик учун хаёлига келган бахонани айтди
- Тутзорга бориб молларни суғориб келай....
Дўстёр эса тиржайганча унга яқинлашди
- Тутзорда нима қиласан жонгинам?! - деди кўзлари совуқ йилтираб. Дилнозанинг бу қарашлардан ранги ўчди
- Моллардан....
Гап тугамай юзига шапалоқ урилди
- Молларга қарашга Шохжахон кетдику? - деди иккинчи шапалоқни уриб. Аммо юзи ҳамон тиржайиб турарди
- Ёки мол бахона дийдор ғаниматми а?!
-Ундай эмас... - титради Дилноза.
- Нима сен сарқит мен қолиб энди укамга ҳам кўз сузяпсанми?! - яна қарсиллатиб юзига урди Дўстёр.
- Ундаймас... У ахир акамку... - зорланди Дилноза. Дўстёр Дилнозанинг сочларидан чангаллади
- Акам дегин?! - сочларидан янаям қаттиқроқ чангаллаб ўзига қаратди - Мен билан *** еб юрганингда менам сени аканг эдим шеклли а?! Ёки эрли бўлиб ҳам мен билан ўйнашиб юрган вақтларингда ҳам аканг эдим шеклли?!
-Мени сиз мажбурлагандингиз?!! - алам билан гапирди Дилноза-Нима мен ўзим хоҳлаб келибманми ёнингизга?!
- Ўчир дедим!! - бўғиб олди Дўстёр аммо Дилноза одатдагидек жимгина бошини эгмади. Қайтанга тилига келганларни қайтармай гапирарди.
- Сиз инсон қиёфасидаги маҳлуқ мени не кўйларга солдингиз?! Сизни деб оилам бузилди, болам ўлди. Энг ёмони эса... Энг ёмони дадам мендан воз кечди! Биргина сизни деб, сизни жирканч нафсингизни деб бошимга келмаган бало қолмади!!

❤289😢158👍48🌚8🔥6😍6🤨2💘1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
147-қисм.
Уларнинг бақир чақирларидан уҳлаш учун кириб кетган Холиқ ака кўз юмолмади. Дилафруз опа эса тўнғиллаб эрига қаради
- Қоқ абедда ҳам тинчлик йўқ бу сарқитни дастидан!
Холиқ ака ўйланиб туриб гап бошлади
- Чиқиб ажратсакмикан?! Тағин Дўстёр бир нарса қилиб қўймасин...
- Эе ўлмайдими бизга нима? Ётинг жойингизга! - чимрилди Дилафруз опа.
- Хой овсар-хотинини туртди Холиқ ака - Дилнозга бир гап бўлса акам бизни тинч қўядими кийин?! Ўтгангал бўлган воқеа эсингдан чиқдими?! - деди Холиқ ака акаси тунда ҳамма уҳлаган вақт келиб Дўстёрни бичиб кетишига сал қолганини эслаб. Ўша куни маст ётган ўғлини ғазаб кўзларини кўр қилган акасининг қўлидан зўрға чиқариб олганди.. .
Дилафруз опа эрига бурун жийириб қаради
- Ўзи ҳаммасига сиз айбдорсиз. Дилнозни олади деб айтмаганингизда шу ғалвалар йўқ эди.
- Шу вақтда акамни қўлидан ўғлингни чиқариб олмаганимда, акам уни умурбод уйланолмайдиган қилиб кетарди.
- Ҳали қарабтурсин ўғлимни барибир бошқага уйлантираман. Қиз олиб бериб кўзини куйдирмасам одам эмасман-деди Дилафруз опа чирсиллаб.
-Шунча гап сўздан кейин ўғлинга кимам тегарди?! - хафсаласиз қўл силтади Холиқ ака.
- Топаман! - деди Дилафруз опа қатъий -бу қишлоқда бўлмаса бошқа қишлоқдан топаман. Керак бўлса тумандан хатто шахардан топаман келин. Шундоқ ўғлим гулдек умрини сарқит билан ўтказмайди.
-Билганингни қил-деди Холиқ ака. Кейин ташқаридаги бақир чақир овози эшитилмаслиги учун бошини ёстиқ остига тиқиб уйқуда давом этди. Дилафруз опа эса уй салқин бўлиши учун деразага уриб қўйилган пардани нари суриб мароқ билан Дилнозанинг калтак ейишини кузатиб ўтирди.

❤304😢255🔥46✍25👍15😨14🤨12👏6🙈4🌚2😇1
🔥QISMATIM🔥
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing

😢30✍25❤13🤨2
Озишга қийналиб юрганлар учун ажойиб ечим.
Осон ва тез озасиз☝️☝️☝️
Осон ва тез озасиз☝️☝️☝️
❤1