ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.5K subscribers
4.67K photos
4.1K videos
17 files
8.47K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Аёл қалби. 5-кисм.

- Вой сизмисиз? - қувончдан Сабиҳанинг кўзлари порлаб кетди. – Кираверинг, марҳамат.

       - Сизни қидириб, ишхонангизга боргандим, йўқ экансиз. Тўғри шу ерга келавердим, - Азим қўлидаги пакетни узатди.  - Манавини олиб қўйинг.

       - Вой, Азимжон ака, нима қилардиз овора бўлиб.

       Ичкаридан  бели бироз букчайган, юзларини ажин босган ижарачи кампир чиқиб келди. У Азимни Сабиҳанинг қариндоши деб ўйлаб қуюққина сўрашди.

       - Хола, қаранг овора бўлиб шунча нарса кўтариб келибдилар. - Сабиҳа пакетдаги патир-қази, гўшт, ғарқ пишган узумларни стол устига қўя бошлади.

       Нарсаларни кўриб ижарачи кампир Азимга мамнун тикилди.

       - Қизим, сен чой дамлаб келгинда аканг билан бафуржа гаплашиб ўтиринглар. Мен меҳмон йигитга яхшилаб ўзим ош дамлаб берай, - шундай деб нарсаларни йиғиштириб, чиқиб кетди.

       Улар ёлғиз қолишгач Азим кўз остидан Сабиҳанинг оёғидан бошигача разм солар, унинг келишган қадди-қоматига суқланиб қарарди. Шундай ёш, кўҳликкина аёл унинг хотини бўлиши мумкинлигини ўйлаб ич-ичидан суюнарди.

       Сабиҳа ҳам ўзича мушоҳада юрита бошлади: “Азимжон акам бекорга келмаган, яна шунча нарса кўтариб келганичи. Агар қўлимни сўраса ҳеч иккиланмай рози бўламан. Қизиқ, оиласи, бола-чақаси бормикин? Сўрасаммикан? Йўқ, зинҳор сўрамайман. Ҳақиқатни билганим билан нима ўзгаради, яна бахтимни йўқотишим, шундай меҳрибон одамдан айрилиб қолишим мумкин. - Сабиҳа Азимжоннинг келишган гавдасига, бир оз оқ оралаган сочларига разм солди. - Тўғри, ёши мендан анча катта, лекин мен бошқа кимга ҳам муносибман? Азимжон ака сингари қўли очиқ, пулдор эркаклар кўчада қолмаган ахир...”, деди ўзига ўзи.

       Ҳар иккиси ўз ўйи билан банд. Азим ўз кўнглининг нафси йўлида гуноҳга ботаётгани хаёлига ҳам келмас, назарида ҳимоясиз бир аёлга кўмак бераяпти-ю, савобга қоладигандек. Қиз эса ёши ўтиб бораётгани, қачонлардир, кимнингдир жуфти-ҳалоли бўлиб, қаланғи-қасанғилардан шаънини ҳимоя қилажаги ҳақида қарор чиқармоқда эди.

       Бироқ кимнингдир бахтини оёқости қилиш эвазига, икки гўдакнинг кўз ёшлари эвазига ҳар иккиси ҳою-ҳавас қасрини қураётганларидан бехабар эдилар. Тўғрироғи, дилкўзлари қоронғулик билан тўсилган эди. Шу тобда улар фақатгина ўзларинигина ўйлардилар. Жимликни биринчи бўлиб Азим бузди.

       - Сабиҳа, менга турмушга чиқинг, - деди дабдурустдан.

       Сабиҳа чиройли жилмайди-да, шаҳло кўзларини ерга боқди. Буни розилик аломати деб билган Азим янада дадилланди.

       - Ҳозирча шу ерда яшаб тураверасиз. Шаҳар марказидан икки хоналик уй сотиб олмоқчиман. Ҳужжатларни тўғрилаганимдан кейин олиб кетаман. Сизни албатта бахтли қиламан, Сабиҳа, - деди Азим унинг қўлларидан тутиб.         

                                        

       Азим ваъдасида турди. Уч ойлар ўтмай Сабиҳани шаҳарнинг энг гўзал гўшасида жойлашган икки хонали уйига кўчириб борди. Шундан кейин икки-уч кунлаб уйга келмайдиган, хотини, болаларини “иш билан кетяпман” деб алдайдиган одат чиқарди.

       Орадан йиллар ўтди. Азим Нигора билан ажрашиб Сабиха билан яшай бошлади.



Бугун Нигора ишдан барвақт чиқиши керак эди, сабаби, ўғиллари арча олиб келишини қайта-қайта сўрашганди. Эрининг уни ташлаб кетганига ҳам ўн йилдан ошди. Ўғиллари ҳам анча улғайиб ёнига киришди. Бироқ, баъзида қилиқлари ёш болани эслатади. Нигора хонасида ўтираркан эрталабки воқеани эслаб кулди:

“- Ойи, бугун албатта арча олиб келинг хўпми? – деди ўғли Асқар.

- Вой тавба, Асқар, кап-катта бола бўлганларингда арчага бало борми-я...

- Йилда бир маротаба бўладиган байрам-да ойи. Мен ўзим салат учун керакли масаллиқларни олиб келаман.

- Айтгандай, биронта дўстларингиз бўлса чақираверинглар, - дея Нигора ўғилларининг кўнглига қўл солди.

Кичкинаси келиб уни қучоқлади.

- Ойи, янги йил оилавий байрам, бизга ҳеч кимнинг кераги йўқ. Сиз ҳар куни ишда, биз ўқишда бўламиз. Келинг, лоақал янги йил кечаси уччаламиз мазза қилиб ўтирамиз”.

Нигора фарзандларининг қувноқ гап-сўзларини эсларкан, уларнинг аҳиллигидан хурсанд бўлди. “Бечора ўғилларим, балки мен учун байрамни сабрсизлик билан кутишаётгандир, демак арчани ҳам мен учун безатишмоқчи эка
213👍56🔥51😢30😇2😁1🕊1💯1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Аёл қалби. 5-кисм. - Вой сизмисиз? - қувончдан Сабиҳанинг кўзлари порлаб кетди. – Кираверинг, марҳамат.        - Сизни қидириб, ишхонангизга боргандим, йўқ экансиз. Тўғри шу ерга келавердим, - Азим қўлидаги пакетни узатди.  - Манавини олиб қўйинг.       …
н-да. Қани энди номард оталаринг ҳам биз билан бўлса эди”, шундай деб Нигора кўзига ёш олди.

У асло ёлғизлигидан изтироб чекмасди, фарзандлари унинг борлиғи. У фақат бир нарсадан, ўғиллари ота меҳрини кўролмай ўсаётганларидан куюнарди. “Қани энди маблағим бўлсайди, байрам дастурхонини зўр қилиб безатардим. Агар арча сотиб олсам, қимматбаҳо ширинлигу, мандаринларга пул етмайди-да. Майли, дилбандларимнинг сазаси ўлмасин. Ҳозироқ дўконга бораман-да, энг чиройли арчани харид қиламан”, шундай деб кайфияти кўтарилганча бошлиқ ҳузурига кириб борди.

- Келинг Нигорахон, қани марҳамат, - Илёс Афзалович уни ўтиришга ундади.

- Йўқ, раҳмат, бир оғиз...

- Менинг ҳам сизда гапим бор эди.

Нигора ноилож ўтирди. Бошлиқнинг айтмоқчи бўлган гапи нима ҳақидалигини билмаса-да, юраги безовта ура бошлади. Илёс Афзаловичнинг бошқаларга нисбатан унга ўта мулойим муносабатда бўлиши, айниқса эри билан ажрашгач Саидадан бор ҳақиқатни суриштириб, унинг шахсий ҳаётига қизиқиши Нигорани анча ташвишга солиб қўйди. Илёс Афзалович яхши инсон, хушмуомала, камтарин, Нигорага кўп бор яхшилик қилган, раҳбар сифатида ёлғиз аёллигини инобатга олиб, мукофот пуллари бериб турган бўлсада, аммо Нигора у ҳақда эсласа ўз-ўзидан уялар, ўғиллари олдида гуноҳ иш қилаётгандай қўрқиб кетарди.

- Менга бирон топшириқ борми Илёс Афзалович? – орадаги жимликни бузди Нигора.

- Хўш, бу йилги ҳисоботлар тайёр бўлса эртагаёқ бошқармага жўнатинг.

- Тайёрлаб қўйганман, қўл қўйсангиз бўлди.

- Яхши...- бошлиқ яна ўйланиб қолди-да, Нигорага жиддий нигоҳ ташлади. - Нигорахон, шахсий ҳаётингиздан бохабарман. Турмуш ўртоғингиз бетоблигида чеккан изтиробларингиз ҳам кечагидай ёдимда.

- Ҳа... нима ҳам қилардим, тақдир экан, - Нигоранинг кўнгли хотиржам тортди, худди яқин сирдоши билан суҳбатлашаётгандай ҳис қилди ўзини.

- Алимент олиб турибсизми?

- Ҳа, ҳар ойнинг охирида ўғилларим у билан учрашиб туришади.Кичкинам Азаматжон жуда шўх, ҳаётга қувноқ назар билан қарайди. Бунинг устига отаси ташлаб кетганда жуда ёш бола эди. Шунинг учунми учрашувни сабрсизлик билан кутади. Каттам Асқаржон унинг акси, жидий, мулоҳазали. Отасининг олдига ҳам менинг қистовим билан баъзўр боради.

- Иккинчи оиласидан фарзанди борми?

- Йўқ.

Илёс Афзалович жаҳл билан сигаретига ўт ёқди. Ўрнидан туриб дераза олдига бориб сигаретани чуқур-чуқур торта бошлади.

- Нигорахон, шахсий ҳаётингизга аралашганим учун мени маъзур тутинг. Лекин сизни кўрсам... Қани эди иложи бўлсами ўша номард, сиздек покиза аёлнинг қадрига етмаган аблаҳни адабини бериб, оёғингиз тагига тиз чўктирсам!

Нигора бошлиқнинг авзойини кўриб ғалати аҳволга тушди. Хушмуомала, табиатан юмшоқ инсоннинг бундай аҳволга тушишини тасаввур ҳам қилмаганди.

- Нигорахон, сиз жуда хато қилибсиз. Эрингиздан ўч олиш учун умуман фарзандларингизни ёнига йўлатмаганингиз маъқул эди, ундан кўра тирноққа зор бўлиб ўтгани маъқул эмасми?

Илёс Афзалович икки бор уйланган, бироқ фарзанд кўрмаганди. Бефарзандлиги бир бўлса, унинг бойлигига учиб тегиб олиб, сўнг фарзандсизликни баҳона қилиб, унинг орқасидан бойлик орттириб, яна ёлғизлик домига ташлаб кетган аёл бир кўргулик бўлди. Ўта маданиятли бўлган бу инсон асло ўзини йўқотиб қўймади. Бутун борлиғини илмга, машаққатли меҳнатга сарфлади. Ҳалол топган пуллари эвазига очган фирмасидан тушаётган даромадни эса савоб ишларга сарфлай бошлади. Сўнгги хотинининг найрангларидан кейин умуман уйланмасликка онт ичганди. Бироқ Нигорани ҳар кўрганда, “Ҳаётда иффатли, муниса аёллар ҳам бор экан-ку”, деган фикрга келадиган бўлди. “Агар Аллоҳ менга иқтидор, давлат бермаганида, балки тақдир Нигора сингари аёл билан учраштирармиди, мен ҳам ота бўлиш бахтига эришармидим”, деган сон-саноқсиз хаёллар кечалари унга уйқу бермасди.

Нигора Илёс Афзаловичнинг ҳозирги аҳволи сабабини англаб бошини

қуйи эгганча индамай ўтираверди. Бошлиқ деразани очиб сигарет қолдиғини улоқтирди, хонага кирган енгил шабада унинг изтиробини тарқатгандай бўлиб, кайфияти бироз кўтарилди.

- Қаранг, Нигорахон, одамлар қаергадир шошилишмоқда. Барча оиласи, бола-чақаси ташвиши билан елиб-югурмоқда. Барибир мендан кўра сиз бахтиёрсиз, сизни ҳам уйда фарзандлар
212🔥56😢47👍9😍4👏1🕊1🤨1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
н-да. Қани энди номард оталаринг ҳам биз билан бўлса эди”, шундай деб Нигора кўзига ёш олди. У асло ёлғизлигидан изтироб чекмасди, фарзандлари унинг борлиғи. У фақат бир нарсадан, ўғиллари ота меҳрини кўролмай ўсаётганларидан куюнарди. “Қани энди маблағим…
ингиз интизорлик билан кутишяпти. –Илёс Афзалович жим бўлиб қолди. Бироздан кейин деразани ёпиб ўрнига келиб ўтирди. - Сизга жавоб, Нигорахон, кетаверинг.

- Раҳмат сизга, Илёс Афзалович, - Нигора шу топда ёлғизлик ғамида қийналаётган оқкўнгил инсонга юракдан ачиниб ўрнидан турди. Эшик тутқичини ушлаган замон Илёс Афзалович ёнига келиб йўлини тўсди.

- Айтгандай, хаёлимдан кўтарилибди, манавини олинг, илтимос - қоғозга ўралган пулни узатди.

- Бу нима?

- Ўғилларингизга арча олиб беринг. Янги йил кириб келганда мени ҳам бир бор эсланг...

- Вой тавба, ҳозиргина арча сотиб олиш ниятида сиздан вақтли кетишга ижозат сўрамоқчи эдим-а!? - Нигора қўлига тушган пулдан эмас, балки Илёс Афзалович билан унинг нияти бир хил чиқаётганидан ҳайрон бўлиб қолди.

- Ана кўрдингизми Нигорахон, демак, иккимизнинг ҳам ниятимиз холис экан. Агар йўқ демасангиз фарзандларингиз билан танишиш учун янги йил оқшоми сизникига борардим.

- Йўқ-йўқ! Нималар деяпсиз? - Нигора шошиб қолди.

Илёс Афзаловичнинг қиёфасида ҳижолатлик зоҳир бўлди.

- Кечиринг, ўйламай гапириб юбордим. Агар совғамни олмасангиз, қаттиқ ранжийман.

Нигорага пул қанчалик зарур бўлмасин агар бошқа одам берганида асло олмаган бўларди, бироқ рўпарасидаги эркакнинг кўзлари шунчалик таскинга зор эдики...

- Илёс Афзалович, биласизми, сиз жудаям мард, оқкўнгил инсонсиз. Ҳар вақт оғир кунимда мушкулимни осон, дардимни енгил қилиб келгансиз. Сизнинг ҳаётингиз ҳали олдинда, албатта бахтингизни топасиз. Сизнинг зурриёдингиз эътиқодингиз, тушкунликка тушганларга қилаётган эзгуликларингиздир, - деди Нигора астойдил таскин бериб.
Давоми бор 
👏13398🔥31👍14🕊11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢338👏5💯4😍2
ОЛЧАСИМОН АНГИОМА

Бу мурожаат менга телеграмга келди.

"Ассалому алайкум опа. Сизга мурожаат қилишимдан мақсад ўзимга ўхшаган содда аелларни инсонларни огоҳлантиришдир.

Хуллас, ўн тўққиз ёш қизимни турмушга узатмоқчи бўлдим. Тўйга яқин қизим кўзининг остидаги биттагина олчасимон кичкинагина холга ишора қилди:
- Салонга боргандим. Салончи
"Нето жойга чиқибдида бу хол. Крем, пудра билан маскировка қилсам бўладику, лекин олдириб ташланг шуни" деди.
Қизимнинг юзига диққат билан тикилиб, жимитдек қизил нуқтага кўзим тушди.

У унчалик хунук кўринмасада, нима жин урди билмадим, қизимнинг гапига кириб, ўша холдан қутулишига пул бердим.

Ҳамма жой тўла реклама. "Дипломли , малакали дерматолог, косметологман" деб бонг урган, мижозлари қалашиб ётган "мутахасис"нинг олдига чопиб бордик...
Лекин унинг хатоси туфайли фожеа рўй беришига оз қолди.

Ўрисчадан бошқасини билмайдиган "мутахасис" холларни хеч қандай текширувсиз олиб ташлашга қарор қилади.
Безарар туюлган муолажа тез тугаши керак эди. Кутганимиздек у жуда тез тугади.

Қизим турмушга чиқди. У жуда баҳтли эди. Бироқ, ҳеч қанча ўтмай ўша қизил нуқтача ўрнида яна, энди каттароқ хол пайдо бўлди. Аввал қичишиб, кейин галати огриқ бера бошлади.

Яна ўша косметологнинг олдига бордик. У бу сафар яхшироқ текшириб, ранги оқариб кетди ва бизни онколок шифокорга йўналтирди.
Онколог бу оддий хол эмас, хавфли тери хосиласи - меланома экани, уни косметологияда олдириб катта хато қилганимизни айтганида хушимдан кетиб қолдим

Хозир қизим онкологияда даволаняпти...
Хуллас, ҳамма холларни ҳам олдириб бўлмас экан. Шу мавзуда битта мақола езинг дўхтиржон. Токи , менга ўхшаган шошқалоқлар бўлмасин"

Шу хат сабаб, " олчасимон холлар- янаям тўғрироги олчасимон ангиомалар" хақида пост қўйишга қарор қилдим.

ОЛЧАСИМОН АНГИОМА
(Вишнёвая ангиомалар Cherry angioma)

Олчасимон ангиома — терида учрайдиган энг кенг тарқалган қон-томирли хосилалардан бири бўлиб, халқ орасида “қизил нуқта”, “қон томири ўсмаси” деб юритилади. Кўпинча безарар (яхши сифатли) ҳисобланади. Аммо охирги йилларда уларнинг кўпайиши, тез ўсиши ва қон кетиши билан боғлиқ ҳолатлар аҳоли орасида жиддий эътибор талаб қилмоқда.

Олчасимон ангиомани оддий косметик муаммо сифатида эмас, балки тизимли огоҳлантирувчи белги сифатида кўриб чиқиш керак.
Олчасимон холлар-
диаметри одатда 1–5 мм бўлган,ранги қизил, тўқ қизил ёки тўқ қизил,
босганда оқариб, қўйиб юборилганда яна қизарадиган,қон томирларининг маҳаллий кенгайиши натижасида ҳосил бўлган тери хосиласидир.
У кўпинча: кўкрак, қорин, елка, қўл ва оёқларда учрайди.

Нима учун улар пайдо бўлади?

Расмий тиббий манбалар қуйидаги омилларни асосий сабаб сифатида кўрсатади:
1. Ёш билан боғлиқ ўзгаришлар. Яъни
30–40 ёшдан сўнг олчасимон ангиомалар сони табиий равишда ортиши мумкин.

2. Гормонал дисбаланс
ҳомиладорлик,менопауза,қалқонсимон без касалликлари,гормонал препаратларни узоқ қабул қилиш.
3. Жигар ва қон-томир тизими билан боғлиқ муаммолар
Кўп ҳолларда:жигар функцияси бузилиши, холестаз, қон томир деворининг мўртлашуви билан бирга кузатилади.

4. Генетик мойиллик

5. Атроф-муҳит ва токсик омиллар, кимёвий моддалар,
нурланиш, ҳаво ифлосланиши,дори-дармонларни назоратсиз қабул қилиш.

Қачон хавотирга ўрин бор?

Олчасимон ангиома қуйидаги ҳолатларда шошилинч тиббий баҳолашни талаб қилади:

⚠️ қисқа вақт ичида кескин кўпайса
⚠️ ўлчами тез катталашса
⚠️ қон кетса, айниқса ўз-ўзидан
⚠️ оғриқ, қичишиш, яллиғланиш қўшилса
⚠️ ранги қорайса ёки ноаниқ шаклга кирса

👉 Бу ҳолатлар онкологик ёки системали қон-томир патологияларини истисно қилиш заруратини туғдиради.

Хавфли хатолар: нимани қилмаслик керак?

🚫 уй шароитида йўқотиш
🚫 ип билан боғлаш
🚫 куйдириш (уксус, кислоталар, халқ табобати)
🚫 косметик салонларда тиббий текширувсиз олиб ташлаш

Бу ҳаракатлар:
кучли қон кетиш, инфекция, чандиқ,
яширин касалликни “япиб қўйиш” хавфини оширади.
81👍13😢10😇2🤨1
Текширув ва ташхисда нималар тавсия этилади:
дерматолог кўриги,
дерматоскопия,
зарурат бўлса — УЗИ,
қон таҳлиллари (жигар ферментлари, қон ивиш тизими),
шубҳали ҳолларда — гистологик текширув.

✔️ лазер коагуляция
✔️ радиотўлқинли усул
✔️ электрокоагуляция
✔️ криодеструкция

каби муолажалар
фақат малакали мутахасислар томонидан тиббий муассасада амалга оширилиши шарт.

Муолажа танлови:
ангиоманинг ўлчами,
жойлашуви,
беморнинг умумий ҳолатига қараб белгиланади.

---
Олчасимон ангиома ташқи кўринишига қараб “оддий қизил нуқта”га ўхшайди.
Лекин тиббиётда кўз билан қараб ташхис қўйиш етарли эмас.
Текширувсиз олиб ташлаш қуйидаги хатоларга олиб келиши мумкин:

1. Нотўғри ташҳис (энг хавфлиси)
Олчасимон ангиомага ўхшаб кўринадиган, лекин бошқа хавфли ҳолатлар бор:

меланома (қизил/амеланотик тури),

Капоши саркомаси,

гемангиосаркома,

васкулит фонидаги тери ўзгаришлари,

ички касалликка боғлиқ қон-томир реакциялари.

Олиб ташлаш орқали касаллик “йўқолгандай” бўлади,
аммо аслида онкологик ёки системали жараён кечиктирилади.

2. КУЧЛИ ҚОН КЕТИШ
Олчасимон ангиома — бу қон-томирли ҳосила.
Косметолог:
қон ивиш тизимини билмайди,
беморда гемофилия, анемия, тромбоцитопения бор-йўқлигини текширмайди,
шошилинч қон тўхтатиш алгоритмини билмаслиги мумкин.

Натижа:
тўхтамай қон кетиши,
гематома,
шошилинч шифохонага тушиш хавфини орттиради.

3. ИНФЕКЦИЯ ВА ЯЛЛИҒЛАНИШ

Стериллик талаблари бузилса:
йиринглаш,
абсцесс,
сепсисгача етиши мумкин (айниқса бола, қария, иммунитети пастларда).

4. ГИСТОЛОГИЯ ЙЎҚОЛАДИ
Тиббий стандартга кўра:
Шубҳали тери ҳосиласи олиб ташлангандан сўнг гистологик текширувга юборилиши шарт.

Аксарият сохта косметологларнинг билими етарли даражада эмас.


5. ЧАНДИҚ, ПИГМЕНТАЦИЯ, ҚАЙТА ЧИҚИШ
нотўғри усул → чуқур куйиш
нотўғри чуқурлик → чандиқ
нотўлиқ олиб ташлаш → қайта ўсишга имкон қолдиради.

Дипломсиз косметолог:
тиббий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас,
лицензиясиз муолажа — қонунбузарлик,
асорат бўлса — жиноий жавобгарликкача бориши мумкин.

Соғлиқни сақлаш Вазирлиги бодроқдек бодраб кетган хусусий косметологик марказлар фаолиятини тартибга солса мақсадга мувофиқ бўларди.

Муаззам Иброҳимова
52👍27🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😍37👏205
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
💯24👏175🤨5😍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Aссалому алайкум Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!
16😍2
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 💚💚💚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Yangi hikoya

Muallif: XAFSA

Koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏163😍3
#pedofil_yoxud_extiros Муаллиф : Хафса

Дейишдиким..Ишқ қонсирайди.. Унга бадал бериш лозим..Бизнинг бадалимиз нима эди ?




1-Қисм

Қишнинг ўзи каби совуқ кечаларидан бирида овозимни чиқармай овоз чиқармасликка базўр чидардим..Оғриқдан хиқилар эканман Мухтор пайпоғини оғзимга тиқиб қўйди..Яна ҳам баттароқ мени ўпар экан номусимни яна ва яна қайтатан яксон қилаверарди..Тишларини бўйнимга ботирар экан , кўзларимдан ёш отилиб чиқди..У лозимимга қўл чўзди ҳамки қўлларини ёлвориб тўхтатдим..Ўзимдаги ягона қизлигимдан ҳам айирарди у махлуқ... Сўкинганча сийналаримга қўл олиб борар экан овоз чиқармасликка базўр ҳаракат қилардим..У охири ўзини жиловлаб қолиб хонадан сўнг беркиниб ховлидан чиқар экан танамдан у қолдирган изкардан фақатгина жиркандим..Яхшиямки қиш..Изларни вадаласка ёпиб кетади..Ундан нафратланаман...

Қишнинг қори йўқ бўлсада совуғи аллақачон одамларни ич-ичидан ўтқазиб юборган эди..Айниқса шу совуқ кунларда тайёр хизматкор бўлган етимлар уйингизда бўлса оёғини кўтариб ким ётмайди дейсиз ?

-Турр ҳозир холанг қайтадии тезроқ чой қўй ! -Оқила шошганча чой қўяр экан бечора қиз соат пешингга қараб кетишига қарамай ҳали бирон луқма тугул 1 пиёла чой ҳам ичмаганди..Туни билан яна келмасин илоҳим дея дуо қилиб ухламай чиққан қиз елиб югурганча хизмат қилар экан аммасининг болаларининг кетигача ювиб берарди...

-Ойингг бн отанг ўзи Россияга кетгануу гум бўлган хайвонлар ! Бу ёқда бўйи етаётган қизим бор демайдиии ! - Ёши 29 лар чамаси аёл пишириқ еганча онасига жаврар экан Оқилага яхшироқ уқала деганча онаси ва поччасини яна ёмонлаб кетди...Ёшига нисбатан ўта қари кўринаётган бу хотин Оқилани холаси бўлиб қўшни бўлишганлиги туфайли ҳар куни шу ерда...Иккала уй орасида ҳам девор йўқ бўлиб кириш ҳам чиқиш ҳам бир эди.. Фақатгина ошхона ва туалет алоҳида эди..

-Ҳозир эрим келадии ! Оқииии ошхонани бўлсанг бизникига ўт жиянинг билан улгурмаяпман ! Хотин пишиллаганча ховлига чиқар экан Оқила яна ўша ерга боришни ўйлаб юраги ғашланди..Ўзи ҳовлига минг маротаба қараб чиқади..

***

Мухтор машинани чеккага қўйганча уй эшигини аста очиб кирар экан бу ерга на хотинини ва на боласини кўргани келарди..Бу ерга фақатгина Оқилани кўриш , уни хис қилиш оз бўлсада ўзига ўргатиб олиш учунгина келарди..Тунгги 12 лар чамаси..Мухтор овоз чиқармай нариги ховлига ўтиб Оқиланинг олдига тоғри кириб борди.. Оқила кун бўйи итдек ишлаб кеча кечаси билан ухлолмай чиққани учун ширингина уйқуда эди . Қўшни хонада қулоғи оғир Мухтор кампир дея атайдиган қайнонаси ноз уйқуда..Мухтор шимининг чўнтагидан ширинлик чиқарганча Оқиланинг олдига бориб юзларидан ўпа кетди..Мухтор кенг гавдали бироз қорачадан келган аммо жуда ҳам келишган йигит бўлиб ёши 30 лар чамаси эди..Соқолнинг ботиши ва танасида кезиб сийпалаб юрган қўллар сабаб уйғонган қиз кўзлари мошдек очилди..Энди бақирмоқчи бўлди ҳамки Мухтор қизни оғини қўллари билан ёпди..Қулоғига яқин келиб аста шивирлади..

-Менман..Жим оппоғим~ Мухтор қизни оғзидан аста қўлларини олар экан Оқила пиқиллаб еғлаб юборди..Мухтор эса билгандек ширинликни унга узатганча кўз ёшларини артди..

-Илт.тимоссс боринг холамни олдига..-Оқила ялинганча гапирар экан Мухтор бу гапларга парво ҳам қилмай қизни бағрига қаттиқ босииб олди..


Бу янги асаримиз . Насиб қилса кўнглингизга етиб бориши аниқ . Ҳар куни активингиз яхши бўлса чиқиб боради..
255👏117😢79👍3320😍16🤨15🌚10🙈7🐳1
#Extiros Муаллиф: Хафса

2-Қисм

Мухтор қизни ишиб турган юзларидан ўпар экан , кийимларига дарров қўл югуртирди..

-Илтимосссссс ҳозир холам кириб қолади..Бора қолинг ! -Оқила нимчаси олдини махкам қисган Мухторга ялиниб гапирар экан Мухтор энса қотирганча қизни сонларига қўл югуртирди...

-Мумкинмасс ҳозиррр..-Оқила миясига келган фикрдан қувонганча Мухторни қўлларини сонларидан олиб ундан узоқлашиб деворга қапишиб олди..Мухтор мумкинмас сўзларини чунганча қизга қараб шахвоний табассум қилди..

-Олдинлари ўзинг бўйнимга осилиб кўтар дердинг..Энди эса қаршимда балоғатга етиб турибсан..-Мухтор қизни олдига кескин сурилиб лабларидан охирги бор қаттиқ ўпди..Сўнг қизни ўзидан ҳам оқроқ қўлига киндир берганча эшикдан кўз қисиб чиқиб кетди...Оқила эса қутулганига шукр қилганча жойига қайтиб ётди..Алламахалгача ухлолмаган қиз сахарга яқин ухлаб қолди..

***

-Бу ёқларни айтмайсанмииии катта холанг артадимиии Оқила ? - Мухтор соатига қараганча эснаб ховлига чиқар экан ховлида ўтирганча шанғиллаётган хотини Зиннура ва ўзи тоза бўлсада эшикларни ромини артаётган Оқилага қарар экан Зиннурага бир ёмон қараб қўйди..

-Катта холаси ўзинггсанку сен арт Зиннур ! -Мухтор оёқ кийимини қадаганча гапирар экан Зиннура жойидан бир учиб тушди .

-Ассаллому алейкум дадажониси бирон ёққа кетяпсизми ? -Мухтор курткасини илганча уйдан чиқиб кетар экан Зиннура турган жойида еғлаб юборай деди..Янааа шундай қилаяпти Мухторр яна шундай беетибор Зиннурага...

***

-Қачон қайтасизлар ойии ? - Оқила еғлаш кўйи онаси билан гаплашар экан Мадина опа телефон ортидан жеркиб берди .

-Ер ютгур отангни биласанкууу Оқила на пул топади ва на топишга қўяди..? Уканг ҳам буёқда ўқияптии хуллас у ерга борсак яна эски тос эски хаммом қаерда яшаймиз ?

-Ойии бу йил ўқишга топширмоқчиман..-Оқила базўр гапирар экан гўшак ортидан укасини ойии дея чақириғи ва шошилинчда онасини айтган сўзлари тинч юр оқисанг оқии дегандек гаплар бўлди..

"Бу йил бу жойдан кетмасам бўлмайди.." -Оқила поччаси уни нимадир қилиб қўйишидан хавфсираганча инситутга ўқишга топширишга қарор қилди .

Июн ойлари...Мухтор оёғи олдида ўйнаб юрган қизини нари тур дея итарганча тарвузга пичоқ тиқиб тенг иккига бўлди..

-Оқиии зўр балл егибсана интхонда ? -Зиннура тарвузни тишлаганча гапирар экан Мухторни кескин қошлари чимирилди..

-Қанақа имтхон ? - Мухтор қаршисидаги Оқилага қараганча гапирар экан Зиннура суюниб Мухторга қараб гапира бошлади..

-Вайй тунов куни Оқила иккаламиз имтхонгга бордик..Хуллас мандат чиқибди ! -Мухтор қизни кетишини ўйлаб қўллари мушт тугулди..-Суюнчи беринг почажониси ! Кирибмиз тағин Тошкенга ! Грандгаааа ! -Зиннура эрининг рангсиз юзига қарар экан Оқила қўрқибгина ўзини еб қўйишга тайёр хайвоннинг кўзларига қараб аста нигохини ерга қадади..

-БУ УЙНИИ КАТТТАССИИИ МЕНМАНМИИИИ ? МЕНИИ РЙХСАТИМСИЗ БУ УЙДАГИИ ҲЕЧ КИМ ЎҚИШ ТУГУЛ ОСТОНА ХАТЛАБ КЎЧАГА ЧИҚМАЙДИИИ ГАП ШУУ ОҚИМАЙДИИ ОҚИЛА !!!!! -Зиннура бир зум шокка тушиб қолди . Эри нега ундай деганини билмайди аммо жуда ҳам жахли чиққани аниқ эди...


Оқилага бир гап бўлар дея ўрнидан турган Зиннура онасини олдига яна қайсидур қўшнини ажрашган қизини ғийбатини қилиш учун кириб кетар экан Оқила аста ошхонага идиш товоқларни олиб борди..


Хаёллар билан идиш юваётган қиз белидан қаттиқ қучоқлаган кафтлардан сесканиб кетди..

-Ўқимоқчиман дегин ? -Мухторр асабий жилмайганча Оқилани белини шу қадар қаттиқ сиқди Оқила беихтиёр оғриқдан инграб юборди...
198😢138👏18🔥17🤨16😍12🌚129👍8🍓5🤗1
👆👆👆👆👆👆👆👆
Bu voqea Turkiya gazetasida ham yoritilgan. Realniy hikoya!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5617👍10😍6😨6🍓2
Аёл қалби. 6-кисм.

Нигора қорларни ғарчиллатганча босиб бораркан, бошлиғининг салобатли, шу билан бирга мунғайган қиёфаси кўз олдидан кетмасди. “Европаликларнинг табиати қизиқ-да, - деди Нигора ўзига ўзи, - бева аёлга ёрдам қўлини чўзган инсонни миннатдорчилик тариқасида бемалол уйига ҳам таклиф қилаверишади. Яқинлари суриштиргудек бўлса, “дўстим” дея таништиришади. Бизда-чи, отилмаган тош ҳам, теша тегмаган туҳмат гап ҳам эрсиз аёлга бориб тақалаверади. Агар одамлар нотўғри тушуниб гап-сўз қилмаганида Илёс Афзаловични албатта уйимга янги йилни бирга кутиб олиш учун таклиф қилармидим. Ҳалиям бўлса чақирайми-я, ахир шунча кўрсатган яхшиликларига бир бор мен ҳам жавоб қайтарсам нима қилибди..”

       Нигора каттагина арчани қучоқлаб олганча бир қўлида оғир сетка, уйига кириб борди. Ўғиллари қийқиришганча пешвоз чиқиб, дарҳол арчани безатишга ҳозирлана кетишди.

       - Ойи, шунча нарсага ҳаражатни қаердан олдингиз? Мандариннинг ўзи палон пул туради-ку? – деди Асқаржон.

       - Сизларга бошлиғимиз ҳақида гапиргандим, эсингиздами, Илёс Афзалович! Янги йил билан табриклаб пул берди. Жуда зўр одамда ўзиям. Ҳалол, мард, ақлли... - Нигора ўзи билмаган ҳолда уни оғзидан бол томиб мақтаркан, сумкадаги нарсаларни бўшатарди. Бир пайт нимагадир кўнгли ғашланди. Ялт этиб ўғилларига қаради. Асқар қўлидаги ўйинчоқни арча томон узатганча ўйчан, онасига тикилиб турарди. Она-бола узоқ вақт бир-бирларидан ҳижолат тортиб, ишлари ҳам унмай жимиб қолдилар.  Азаматнинг қувноқ овози уларнинг ўртасидаги жимликни бузди.

       - Ойи, ўша бошлиғингиз шунча пулни қаёқдан олади?

       - Унинг ўз фирмаси бор. Тушган даромадидан савоб бўлсин деб ночорларга беради.

       - Ойи, унинг оиласи борми?

       Нигора Асқарнинг шу бир оғизгина саволидан кўп нарсани илғаб олгандек бўлди. Ҳақиқатни айтай деса ўғлининг жавдираб турган кўзларидан уялди.

       - Ҳа ўғлим, оилалик, бола-чақалик одам.

       “Тавба, баъзи ҳолларда фарзандингнинг тинчлигини ўйлаб ёлғон гапиришга ҳам мажбур бўларкансан, - ўйлади Нигора, - қани энди ёлғоним чин бўлса. Эй Худо, боя нималарни хаёл қилгандим-а, Илёс Афзаловични сал бўлмаса меҳмонга чақирмоқчи бўлибман-а. Эй яратган эгам ўзинг ҳамиша тўғри йўл кўрсат, шайтон васвасасидан ўзинг асра”. Кўнглидан шуларни кечираркан, Нигоранинг дили ёришди. Иккала ўғлининг ҳатти-ҳаракатларидан, иштиёқ билан арча безатаётганларидан завқланиб уларни кузатиб ўтирарди. “Ўғилларим кап-катта бўлиб қолишибди-я, шундоқ ҳам оталаридан кўнгиллари қолган, менга ҳам ишонмай қўйишса, қандай ҳаёт кечиришади? Йўқ, асло, Илёс Афзаловичдан ҳеч қачон, ҳеч нарса таъма қилмаганман. Унинг ўзи ҳар сафар мажбурлаб ёрдам қўлини тутади.Агар савоб йўлида ёрдам қилаётган бўлса мендан қайтмаса Худодан қайтсин, агар мендан бирон илинжи бўлса қилган яхшиликларига асло рози эмасман”.

       Ўғли Асқардаги жиддийлик, қатъият Нигорага ўтди, у ҳам ўғилларига кўмак бериш учун арча ёнига яқинлашди.

       Янги йил кечаси Нигора жуда шод эди. Бўлмасам-чи шинамгина уйи арча билан безатилган. Дастурхонда норин-у, салатлар, барчаси бисёр. Ўғиллари телевизорда намойиш этилаётган “Гап йўқ” кўрсатувини кўриб ичаклари узилгудек кулиб ўтиришибди.

       Нигора ойнадан ташқарига разм солди. Гупиллаб ёғаётган қорга қараб аста пичирлади:

       - Ўзингга шукр, етказган тинчлик кунингга, едирган ноз-неъматларингга, кийдирган либосларингга беадад шукрлар бўлсин. Шундай паҳлавон ўғилларим бағримда, бошқа яна нима керак менга?! - Шундай деркан, кўз олдига эри Азим келди. “Аҳмоқ, шундай ўғилларинг бўлса-ю,тирноққа зор бўлиб яшасанг. Ҳар замонда бир кўрганинг билан оталик лаззатини, бахтини ҳис қилармидинг? Майли, шу йўлни танлаган экан, бахтли бўлсин”, деб қўйди.    

       Нигора шу қадар бахтиёр эдики, уни ташлаб кетган бўлсада, Азимга нисбатан ёмонликни раво кўрмасди. Эри билан ажрашган дамлари Саида билан дардлашиб ўтирган кунни эслади:

        Ўшанда Саида ачиниш билан койиганди:

       “- Сенам пишиқроқ бўлмадингда. Олдингга болаларингни эргаштириб ўша мегажиннинг ёнига борганингда, қиёмат қойим қилганингда, эринг қайтиб келарди. Лаллайиб ўтираверганингдан кейин ёш экан
174👍55🔥30😢13🕊4😁1🌚1
, чиройли экан деб ёпишди-қўйди.

       - Эй, қўйсанг-чи, Саида, касал бўлганимдан кейин нима қиламан ялиниб.

       - Вой-вой-вой, гапини қаранглар, касал бўлиб эртаю-кеч ялпайиб ётганинг йўғ-у, уйим-жойим, болаларим деб елиб-югурсанг, ундан кейин эрингни деб шу касалликни орттириб олдинг.

       - Қўявер ўртоқ. Зўрлик билан олиб ўтирганим билан кўнгли бошқада бўлса нима ҳам қилардим.



Саиданинг жиғибийрони ошди.

- Шунчалигам юрагинг кенгми?! Сен тугул мен аламимдан чиқолмаяпман. Ҳеч бўлмаса олдига бориб, шрмандасини чиқариб келмайсанми?

- Менам жим юрганим йўқ. Ўша қизни таниганлар аввалги уйининг манзилини айтишганди. Уй эгаси бир муштипаргина кампир экан. Ундан қизнинг қисматини эшитиб тўғриси ачиндим. Ёшгина экан, айб фақат эримда, уни алдаган, аросатда қолганлигидан, ҳимоясизлигидан фойдаланган...”.

Саида билан бўлган тортишувни эсларкан, Нигора ўзидан кўнгли тўлиб, қалбига оппоқ қордек соф туйғулар оралади. “Мен ҳеч қачон улардан ўч олмайман. Менинг шундай фарзандларим бор, улар эса ёлғиз. Шунинг ўзи ҳаётнинг уларга кўрсатган жазоси эмасми?”.

Нигоранинг назарида эри билан кундошининг уни хўрлагани тақдирнинг синови эди. Эрининг хиёнатига бардош бераётгани туфайли ўғиллари соғ-саломат, оқибатли, меҳнаткаш бўлиб улғайишаяпти деб ҳисобларди. У яна бир бор паға-паға ёғаётган қорга завқланиб тикилди-да ўғилларини дуо қилди. Сўнг маромига етиб пишган товуқ гўштини чиройли ликопчаларга безатиб, болалари ўтирган меҳмонхонага олиб кирди.

Соат миллари ўн иккига бонг урганида иккала ўғли Нигорани қучоқлаган кўйи “ура-ура”лаб бақиришларидан уй деворлари кўчиб тушай деди.



Бу пайтда бошқа бир хонадонда эса жим-житлик ҳукм сурмоқда.

Азим эрталабдан ичиб олди. Унинг аҳволидан Сабиҳанинг кўнгли кетиб ижирғанди.

- Ҳеч бўлмаса шу бугун одамбашара бўлиб ўтирсангиз-чи?

- Нима ишинг бор, сенинг пулингга ичаяпманми?

Сабиҳа иложи борича босиқлик билан гапиришга уринди. Бугун байрам, шундай кунда эри билан урушишни истамади.

- Майли Азимжон ака, бугун байрам, ичсангиз ичибсиз-да. Мен дастурхон безайман, сиз арчани ясата қолинг.

Азимнинг кўнглига қил сиғмасди. Диванда ётаркан, икки кун олдинги манзарани кўз олдига келтирди. Ўша куни машинасини светофорда тўхтатганида шундоқ ёнгинасидан Нигора чопганча ўтиб кетди. Қўлида оғир сумка, қўлтиғида кўм-кўк арча, юзида табассум, у жуда хурсанд эди. 

Азим Нигора билан бирга яшаган дамларини, янги йил кечаси ўғиллари Асқаржон билан Азаматнинг қийқириб, арча атрофида қувнаб ўйнаганларини бирма-бир эслади. Эслади-ю, уларни, ҳаттоки беозор, нима деса ҳам итоат қилиб қараб тураверадиган Нигорани ҳам қаттиқ соғинганини ҳис қилди.

“Балки Сабиҳадан зерикдимми? – ўйлади Азим. - Аслида Сабиҳани севармидим? Балким уни севмагандирман, бу шунчаки ҳавас бўлгандир? Умуман, севги нималигини қалбим билан ҳис қилганмидим? Агар бу туйғунинг нималигини тушунганимда кўз очиб кўрганим Нигорадан воз кечмасдим, жигаримнинг бир пораси бўлган зурриёдларимдан юз ўгирмасмидим? Бу шунчаки ҳавас эди холос. Афсуски буни жуда кеч тушундим...”.

- Азимжон ака, ҳалиям арчани ясатмадингизми?

Сабиҳанинг мажбуран ўзини қувноқ кўрсатиши Азимнинг тўлиб турган асабини таранглаштирди.

- Арчани нима қиласан? Ёш боланг бормидики, атрофида ўйнаса?

- Нима, арча фақат болалар учунми? Арча - байрам маликаси.

- Маликаси? - Азим заҳарханда кулди, - болали уй бозор, боласиз уй мозор дейдилар. Бунақа маликалар болали уйга ярашади.

Эрининг пичинги Сабиҳанинг юрагига ханжар санчгандай бўлди.

- Ҳали туғмаганлигимни юзимга соляпсизми? Болани шунчалик яхши кўраркансиз, нега оилангизни ташлаб кетдингиз?

- Шайтон йўлдан урди.

Уларнинг бу сафарги жанжалига гумон, рашк, араздан устун турган аччиқ ҳақиқат ҳам аралашди. Бундан Сабиҳа ваҳимага тушди. Азимнинг оёқларига тик чўкди.

- Азимжон ака, сизга неча бор айтдим, хотинингиз билан ажрашманг, у билан ҳам, мен билан ҳам яшайверинг дедим. Фарзандларингиз билан бўлинг, мендан хабар олиб турсангиз кифоялигини неча бор уқтирдим, ўзингиз хоҳламадингиз-ку!

Азим Сабиҳани куч билан итариб юборди.

- Биламан, сенга пулим, уй-жойим керак эди. Балким атайин туғмаётгандирсан?

- Нима? - Са
185👍54🔥40😢24😇7👏5🕊2
#Ҳикоялар

ОНА

    Аёл уй~жой қилишда эрига ёрдам бераман деб "ишдан чиқди". Ҳамма жойини без босиб, битта қўли ишламай қолди.

Тиббиёт ривожланмаган пайтлар эди. У ёқ, бу ёқ қилиб чопишмади ҳам. Азоблардан аламзада бўлиб қолди.

Жонини тикиб туққан болалари ҳам,  кўз очиб кўрган эри ҳам, қавм~ қариндоши ҳам, бели синиб бунёд қилган уй~жойи ҳам кўзига ёмон кўриниб қолди.

Ҳамма қочди ундан. Сўкиши, жеркиши, инжиқлигига бардош қилиб бўлмасди...

Аммо онаси кетмади.

Бошқа фарзандлари бир кунини кўради, навбат билан қараймиз, сиз келманг азоб беряпти деса ҳам кўнмади.

Кетмади...

Бемор қизи қувса ҳам, ургудек қилса ҳам чидади...

    Кейин касаллик енгиб қизи ўзидан олдин вафот этди.

Она шундагина кетди.

Фақат чин дунёсига.

Қизидан қирқ кун ўтиб, унинг изидан кетди...

Мафтуна Абдуллаева.
😢12728👍8💯8🔥4🕊1
биҳа қотиб қолди. - Бу нима деганингиз? Шунча гуноҳ қилганингиз каммиди? Нега туҳмат қиласиз? - ҳўнграб йиғлаганча ётоққа кириб кетди-ю, қайтиб чиқмади.

“Бекорга Сабиҳани хафа қилдим, - ўйлади Азим, у менинг этагимга ёришиб олмаганди-ку, ҳамма айб ўзимда. Лаънати Ботир! Қўйнимга илондек кириб олган экан, илондек авради, йўлдан урди”.

Азим ётоққа кириб чироқни ёқди. Сабиҳа юзини ёстиққа босганча йиғларди.

- Сабиҳа, мени кечир, айб ўзимдалигини яхши билсам-да, аламимини сендан олдим.

Сабиҳа юз-кўзини артиб, оғир уҳ тортди.

- Азимжон ака, эсингиздами, собиқ эримнинг хотини бошимга қай кунларни солганини айтиб бергандим. Энди ўйлаб кўрсам, сизнинг хотинингиз фаришта экан. Қаранг, орадан шунча йил ўтиб кетибди-ю, лоақал бирон марта ўртамизга суқилмади ҳам, шу пайтгача бир-биримизни кўрмай бамайлихотир яшайверибмиз. Сиз билан кечирган бахтиёр дамларим, яхши кунларим шу аёл туфайлидир. Азимжон ака, энди кўзим очилди, уни хор қилиб ташлаб кетганингиз туфайли Худо бизга фарзанд бермаяпти.

- Сабиҳа, сен яхши хотин бўлдинг, аммо эркак киши учун бу камлик қиларкан, - Азимнинг кўзларига ёш қуюлди.

- Боринг Азимжон ака, боринг. Оилангиз олдига қайтинг.

- Қайси юз билан бораман...

Давоми бор.
🔥145👍6955🤨33😢10😇7👏2
Аёл қалби. 7-сунги кисм.

Янги йил оқшомида инсонлар ўтган умрини сарҳисоб қиладилар. Азим ҳам ёлғиз ўзи диванда телевизор кўриб ўтираркан хаёли бошқа ёқларда кезарди. Шу йиллар мобайнида Сабиҳа билан хўп давру-даврон гаштини сурди. Базму-жамшидларда қадди-қомати келишган, ёшгина, чиройли хотинини олдига солиб давраларга кириб борганида дўсту-душманлари унга ҳавас-ҳасад билан қарашди. Омад ҳам келганда келаверди. Ойнинг охирида ўғиллари билан учрашиб турар, уларга керагича пул бериб турди. Шу билан ўз оталик бурчини бажараяпман дея кўкрагини кериб юраверди. Аммо уни ўлим ёқасидан олиб қолган, у туфайли бетоб бўлган аёлига хиёнат қилганини тан олгиси келмас, тўғрироғи, касалманд хотинини ҳаётидан ўчириб ташлагиси келганди. Бора-бора ҳаётнинг ўткинчилигини тушуна бошлади. Айниқса таниш-нотаниш қазо қилиб маҳаллага аралашиб қабристонга борганида ўз нафси йўлида қилган гуноҳ ишларини ўйлаб юраги ўқтин-ўқтин санча бошлади. Нимагадир охирги пайтларда, энг қирчиллама ёшида ўлим ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолганди.

                                            ***

       Азим телевизорни ўчирди. Сабиҳанинг устига адёлини ёпди-да, ўйлаган мақсадини амалга ошириш учун ошиқди. Машинада яхлаб улгурган сирпанчиқ йўлдан кетиб бораркан, Нигорага айтиши керак бўлган гапларини ўзига-ўзи такрорлаб борарди:

       - Нигора, биламан сен мендан нафратланасан. Мен оғир гуноқ қилдим, лекин сен покиза, фаришта аёлсан. Шунинг учун мени кечириш учун сабр-тоқат топа оласан. Илтимос, ўғилларимиз ҳаққи-ҳурмати мени кечир. Кеч бўлсада, кўзим очилди, қолган умримни сенга, болаларимизга бағишламоқчиман. Адашган қалбимга имон олиб киришимда ёрдам бер, Нигора!

       Азимни хаёл чалғитдими ёки қаршисидан тезлик билан келаётган машинанинг ҳайдовчиси мастмиди, шиддат билан бир-бирига урилди.

       ...Азимнинг қулоқлари остида овоз эшитилди. Кимдир гоҳ узоқ-узоқлардан, гоҳ баланд овозда яқиндан сўзламоқда эди:

       - Тез, тез бўлинглар, ҳар дақиқа ғанимат! Томирига, томирига юборинглар.

       Азимнинг боши чирпирак бўлиб айланди-ю бироздан сўнг ўзини енгил ҳис қила бошлади. Энди у туш кўра бошлади: “Қандайдир кимсасиз далада кетяпти. Бир пайт шамол турди, кучли бўрон унинг кўкрагидан орқага томон итара бошлади. У негадир тескари юриб кетарди. Ортига ўгирилди. Орқада зимистон қоронғулик, олдинга боқди, оппоқ гуллар, мусаффо осмон. Ортида яна даҳшатли манзара. Кимдир гуллар териб юрибди. “Ие, Нигора-ю” деди Азим ҳайрон бўлиб.

       - Нигора, ёрдам бер, қутқар!

       Қаердандир ўғиллари чопиб келишди. Онасини қучоқлаб олишди. Нигора, ўғиллари Азимга хотиржам қараб туришарди. Узоқдан Сабиҳа ҳам кўринди. У Азим томон чопиб келарди. Шу пайт Азимни қоронғу зулмат куч билан ўзига торта бошлади.    

       - Нигора, Сабиҳам, ёрдам беринглар! – бор овози билан бақирди Азим.

       Сабиҳа қўлларини чўзганича югуриб келди-да, бир пайт таққа тўхтади. У кўзларини жавдиратиб:

       - Азим ака, иложим йўқ, - деди.

       - Нигора, менга ёрдам бер!

       Азим бор кучи билан Нигорани чақирди. Яна Сабиҳанинг овози эшитилди:

       - Азим ака, у сизга номаҳрам-ку, қандай ёрдам беролади?..”

 

       Азимнинг юзига ура бошлашди. “Шап-шуп, шап-шуп”...Азим оғриқни ҳис қилмасдию, тарсаки овозини аниқ эшитиб ётарди.

       - Шарипов, кўзингизни очинг, эшитяпсизми, Шарипов? – шифокорнинг овозини элас-элас эшитди.

       - Ҳа... – баъзўр ингради Азим.

       Эрталабга яқин бироз ўзига келди. Тепасида йиғлаб ўтирган Сабиҳани кўрди. Бор кучини тўплаб уни чақирди:

       -  Сабиҳа...

       - Мен шу ердаман, Азимжон ака...

       - Нигорани чақир, илтимос.

       - Сизга зўриқиш мумкинмас, Азимжон ака, Худо хоҳласа тузалиб олинг, албатта келадилар.

       - Йўқ Сабиҳа, мен ўламан, - Азим қуруқшаган лабларини ялади, - сув бер.

       Сабиҳа пахтага сув ҳўллаб, унинг лабларини намлади.

       - Ўлимимдан олдин Нигорадан кечирим сўрашим керак. Сен ҳам мендан рози бўл.

       - Ундай деманг, мени қўрқитманг - Сабиҳа ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади.    

       Хонага шифокор кирди. Сабиҳани имлаб хонадан чиқариб юборди-да, беморнинг томирига тинчлантирувчи укол қилд
191🔥76😢21😇1310👍8😍7
и. Чиқиб келаётиб:

       - Бемор бироз ухласин, - деди.

       - Доктор, тузалиб кетадими? - Сабиҳа нажот билан сўради.

       - Бир нима дейиш қийин. Юраги ҳам касалманд экан, агар бардош беролса. Яна Худо билади, биз қўлимиздан келганини бажардик.

       - Ҳозир ухлаяптиларми?

       - Ҳа, бирон соат ухлайди.

      Сабиҳа шошиб қолди. “Бирон соат ухлайди. Унгача хотинини, ўғилларини топишим керак. Агар Азимжон акам уларни кўролмаса, бутун умр азобда ўтиб кетаман!”. Сабиҳа шундай деганча касалхонадан кўчага отилди. Тўғри Ботирнинг уйига қараб югурди.



Азим Ботир билан орани очиқ қилганига анча бўлганди. Ботир Азимнинг шахсий ҳаётини ҳам, ишхонасидаги ишларини ҳам алғов-далғов қилиб юборгани эвазига ўзи ҳам камомадга учраб, қилмишлари учун жазосини олганди. Анча ўзгариб, пушаймонда яшаётганди. Азимнинг автоҳалокатга учраганини эшитиб сиқилди. Машинасида Сабиҳани Нигоранинг уйига олиб борди.

       - Мен шу ерда пойлаб тураман. Сизларни касалхонага олиб бораман - деди Ботир.

       Нигора кеч ётган бўлсада, вақтли туриб уйларни йиғиштираётганди. Негадир кўнгли безовта бўлаверди. Ичкарида қотиб ухлаб ётган ўғилларини бирма-бир қараб чиқди. Безовта ураётган юрагини тинчлантириш учун валерианка таблеткасини тили остига ташлади. Шу пайт эшик кетма-кет жиринглади. Нигора эшикни очди-ю остонада сочлари тўзғиган, шаҳло кўзлари йиғидан қизариб кетган кўҳликкина жувонни кўрди.

       - Келинг синглим, тинчликми?

       - Кечирасиз, ассалом алайкум.

       - Валайкум ассалом, сизга ким керак?

       Сабиҳа Нигорани илк бор кўраётган бўлса-да, унинг илиқ чеҳраси тасалли кутаётган вужудига хуш ёққандек бўлди.

       - Нигора опа, - Сабиҳа ўзини кундошининг бағрига отди. - Азимжон акам... ўляптилар, аварияга учрабдилар, кеча кечқурун сизнинг олдингизга кетаётганларида… - Сабиҳанинг ҳаяжонланиб гапираётган пойинтар-сойинтар гапларига тушунолмай Нигора ҳайрон бўлиб қолди.

       - Тўхтанг-тўхтанг синглим, аввал ичкарига кирайлик. – Сабиҳани меҳмонхонага бошлаб кирди. - Мана бу ерга ўтиринг.

       Сабиҳа ўтириб кўз ёшларини сидирди.

       - Мени кечиринг Нигора опа. Бизни шайтон йўлдан урди. Мен, мен... ўшаман, сизнинг оилангизни бузган Сабиҳаман.

       Нигоранинг ичидан қиринди ўтди. Нима қиларини, нима деярини билолмай бемажол стулга ўтирди.

       - Нигора опа, майли, мени уришинг, уринг, қарғанг, фақат илтимос, тезроқ мен билан касалхонага борсангиз. Азимжон акам ўлим ёқасида, охирги илтимосларини бажармасам кўзлари очиқ кетади.

       Нигора воқеадан бохабар бўлгач ўзини йўқотиб қўйди.

-Наҳотки Азимжон акам...

-Ҳа Нигора опа, аҳволлари жуда оғир, тезроқ етиб бормасак бўлмайди!

Нигора ҳар бир дақиқа ғаниматлигини тушуниб кўчалик кийимларини кийиб чиқди. Ўғилларини уйғотиб уларга ҳам вазиятни тушунтирди.

 

                                                           ***

       Барчалари “Жонлантириш бўлими”га кириб борганларида Азим ҳали ҳам карахт эди. Унинг бир томонида Сабиҳа, бир томонида, Нигора ўғиллари билан тикилиб, кўз ёши тўкиб ўтиришарди. Сабиҳа илтижо билан Нигорага боқди.

       - Нигора опа, мени кечирасиз-а?

       - Ҳозир бунинг мавриди эмас, - Нигора Сабиҳанинг қўлини тасалли бергандек сиқиб қўйди. Бу Сабиҳага анча далда берди.

       - Нигора... Асқар...Азамат... болаларим! – Азим алаҳсираб, оғриқдан бошини ҳар ёнга ура бошлади.

       - Азимжон ака, улар шу ерда, ҳаммалари олдингизда

 - деди Сабиҳа бўғиқ товушда.

       Азим баъзўр кўзини очди, тепасида ўтирган қадрдонларини кўрди.

       - Нигора...

       - Лаббай, - Нигора эрининг қўлини ушлади.

       - Нигора, Нигор худди аввалгидай тепамда кўз ёши тўкиб ўтирибсан-а, худди аввалгидек,эсингдами? Ўшанда мени деб кўп азоб тортдинг. Мен бўлсам... -Азимнинг кўзидан кетма-кет ёш думалади. Сендек покиза аёлга хиёнат қилдим.

       - Куйинманг дадаси, тақдир-да, ҳаётимизга шу кўргуликлар битилган экан-да, - Нигора ўша бир неча йил аввалгидай эрининг аҳволидан ташвишланиб йиғлай бошлади. Худди орадан ҳеч қанча вақт ўтмагану, гуноҳ ишлар содир бўлмагандай Азимга куйинарди.

       - Ҳаёт дедингми? Қанийди, Нигора, ҳаёт ортга қайтса
187🔥70🤨32👍22👏15💔4
йди... Афсус, бунинг иложи йўқ. Сени бошимда кўтармасмидим, бетоб чоғларинг мен ҳам сенингдек парвона бўласмидим. Афсус, ўғилларимнинг энг ширин дамларини кўролмай ўтдим, оталик меҳримни беролмадим.

       Азим қўллари қалтираб юқорига кўтарди.

       - Асқаржон! Азамат, ўғлим!

       - Дада... - Асқар отасининг юзига энгашди, - дада биз сизни яхши кўрамиз.

 - Дада, энди биз билан яшайсизми? - Азамат йиғи аралаш отасининг қўлларини тутиб юзига босди.

       - Болаларим, мен сизлар билан яшамоқчи эдим. Сизларнинг олдингизга ошиқаётгандим, лекин, насиб қилмади. Сизлар кечирсангиз ҳам ҳаёт мени кечиролмади, - Азим бўғилгандай ихраб гапира бошлади.

       - Нигора! Мендан рози бўл. Илтимос, мени ўғилларим, зурриёдларим кўмишсин. Ҳеч бўлмаса сўнгги кунимда сизлар билан бўлай. Мени кечиринглар азизларим, сен ҳам Сабиҳа. Нигора, мендан рози бўл! Қанийди, қанийди ҳаёт ортга қайтсайди... Нигора...

       Азим сўнгги нигоҳларини Нигорага қадаган кўйи сўнгги нафасини чиқарди-да, армонли кўзлари очиқ ҳолда жимиб қолди. Нигора беозорлик билан эрининг юзларини силади.



 - Биз сиздан розимиз дадаси, розимиз, - силаб-сийпаб эрининг очиқ қолган кўзларини юмиб қўйди.

      Азимнинг васиятига амал қилган ҳолда уни Нигора уйига олиб кетаркан, касалхона эшиги тагида унсиз, ҳайкалдек ўтирган Сабиҳанинг ёнига яқинлашди.

       - Сабиҳа, биз ким бўлишимиздан қатъий назар инсонмиз. Аллоҳнинг хом сут эмган бандаларимиз. Биз билан юринг, маъракаларини биргаликда ўтказишимиз керак.

       Сабиҳа “қандай қилиб?” дегандай Нигорага ҳайрон боқди.

       - Азимжон акам фарзандларимнинг отаси бўлса, сиз эримнинг ҳам шаърий, ҳам қонуний хотини бўлгансиз. Гина-кудуратни унутайлик-да, парвардигор олдида биргаликда бурчимизни бажарайлик.

       Марҳумнинг йигирмаси ўтгунга қадар Сабиҳа Нигоранинг олдидан бир қадам ҳам жилмади. Билмаганлар Нигоранинг синглиси бирам оқибатли экан-а, дея хулоса чиқаришди, билганлар, Нигоранинг бунчалик оқилалигига, донолигига таҳсинлар ўқиди.

                                                        ***

       Орадан йиллар ўтди.

       Нигора ишхонаси, ўғиллари ташвиши билан овуниб ҳаёти давом этаверар, қанд касаллиги ҳам анча барҳам топиб, безовта қилавермасди. Ўғли Асқар ўқишни битиргач, каттагина ташкилотга ишга жойлашди. Азамат ҳадемай ҳарбий хизматдан қайтади. Сабиҳанинг тақдири эса Нигорага номаълум эди. Азимнинг маъракаларидан сўнг уни бошқа кўрмади. У ўз йўлидан кетганди. Лекин Сабиҳа Нигоранинг турмушидан бохабар бўлиб турганлигини шу бугун, Асқарнинг никоҳ тўйи куни англади.

       Бугун Нигоранинг орзу-умидлари ушаладиган кун. Тўрда, чўғдек гилам остида хушнуд ўтирган келин-куёвларни кўргани сайин Нигоранинг кўзлари тўймаяпти. Дам-бадам Аллоҳга шукрона ўқиб, фарзандларига бахт тиламоқда. Тўйбоши микрофонни табрик сўзига берди.

       -Азизлар, даврамизга олисдан ташриф буюрган меҳмонимиз кириб келибдилар. Нигора онамизни табриклаш ниятида эканлар. Марҳамат!

       Нигора бир қўлида микрофон, иккинчи қўлида катта гулдаста қучоқлаган Сабиҳани кўриб ҳайрон қолди. Микрофондан Сабиҳанинг овози жаранглади. У келин-куёвларни табриклагач Нигора томон ўгирилди.

       - Азизлар, бугун мен мана шундай фарзандларни дунёга келтириб, қанчадан-қанча машаққатларга бардош бериб, шундай бахтли кунларга етиб келган аёлга, онага таъзим қиламан!

       Нигора майда қадамлар билан Сабиҳанинг ёнига яқинлашди.

       - Сабиҳа! Сизмисиз?

       Нигора ўтмишини эслаб Сабиҳани бағрига босди. Улар йиғлашиб узоқ вақт бир-бирларини бағирларидан қўйиб юборишмади. Тўйбоши усталик қилиб она ҳақидаги мадҳияни бошлаб юборди.

                                     

       Тўй ўтиб, ёлғиз қолишгач Нигора Сабиҳа билан анча ёзилиб суҳбатлашишди, юракдан дардлашишди. Кетар чоғи Сабиҳа Нигорага қоғозга ўралган бежирим қутича узатди.

       - Нигора опа, мана бу мендан Асқаржоннинг тўйига совға. Илтимос, қўлимни қайтарманг. Ишончим комил, Азимжон акамнинг руҳлари энди безовта бўлмайди.

       - Сабиҳа, нима қилардиз овора бўлиб. Келганингизнинг ўзи мен учун совға. – Нигора қутичани олиб қўйди.

       - Опажон, энди менга рухсат, к
210👍59🔥32😢24🌚6🕊3😇3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт ёмғирга ўхшайди: кимдир шикоят қилади кимдир дуога қўл очади.
👏2016