ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.2K subscribers
4.68K photos
4.11K videos
17 files
8.48K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Саида ажабланди: - Нигора, сенга нима бўлди, бугун хаёлинг жойида эмасми? - Саида ғалати бўлиб кетаяпман, бошим айланаётганга ўхшайди. - Дўхтир чақирайми? - Саида хавотирга тушди. - Ҳеч бунақа бўлмасдинг-ку? - Саида, илтимос бир пиёла ширин чой қилиб бер.…
га шукр қил белингда қувватинг, чўнтагингда пулинг бор... Бир имо қилсанг мана ман дегани қошингда мунтазир бўлади. 

Ёшгина официант қиз стол ёнига яқинлашди. Унинг келишган қадди-қомати, гўзал ҳуснига Ботир тикилиб қолди. Қиз столдаги бўшаган шиша ва тарелкаларни йиғиштира бошлади. Қандай қилиб Азимнинг кўнглини олишни ўйлаб ўтирган Ботир бир зумда миясига келган фикрдан қувонди-да, вақтни бой бермай секин ёнидаги фужерни туртиб юборди. Чиройли биллур идиш ерга жаранглаб тушди-да, чил-чил синди.

- Во-й! – официант қиз бақириб юборди.

- Ие-ие, - Ботир ҳеч нарсадан бехабардай, ўзини қизга ачингандай тутиб ерга энгашди, - чакки иш бўлди-ку, а!

- Вой, энди нима қиламан? Ахир бу қиммат туради, пулини қандай тўлайман, - қиз кўзига ёш олди.


Давоми бор 
114🔥68👍12👏4🌚4
#Ҳангома

Бир аёл аэропортда самолёт учишини кутарди. Аммо, ҳали эрта эди. Бекор ўтиришни ёқтирмаган аёл дўкондан битта китоб ва печенье сотиб олди. Бўш курсилардан бирига ўтириб, китобини ўқий бошлади. Китобни берилиб ўқир экан, ногоҳ ёнида ўтирган одам печеньесидан олишга журъат қилаётганини сезиб қолди. Аммо, биргина печенье учун назокатсизлик қилгиси келмади.
Дам-бадам у ҳам соатга қараб қўярди. Китоб ўқиб, биттадан печенье ўғирлаётган одамга кўз қирини ташлар экан, асабийлашмасликка уринарди. Печенье ўғриси, секин-секин печеньеларини олаётганида, унга эътибор бермасликка ва соат миллари юришини кузатиб, унинг чиққиллашини эшитишга ҳаракат қиларди.
Ўзига ўзи: “Агар маданиятли бўлмаганимда, шу одамни кўзларини кўкартирардим”,- деб қўйди.
Ҳар гал печенье оламан деганида, у ҳам қўлини узатарди.
Охири пакетда битта печенье қолгач, “Қани энди нима қиласан?”, - деди ичида. Одам истеҳзоли кулимсираб, охирги печеньени олди ва иккига бўлиб, ярмини оғзига солди; ярмини эса аёлга узатди. Аёл иллат билан печеньени олар экан, “Бу қандай безбетлик! Бунчалар қўпол бўлмаса, бу одам. Бир оғиз раҳмат ҳам демади!” - деб гапириб кетди ўз-ўзига.
Аёл ҳеч қачон бундай асабийлашмасди. Самолётнинг учиш вақти етгач, чуқур тин олди. Юкларини олиб, эшик томон юрди. “Печенье ўғриси”га қайрилиб ҳам қарамади. Самолётга чиқди ва ўрнига жойлашди. “Печенье ўғриси”дан қутилганига шукр қилди.
Бир бора, унинг адабини бермаганига афсусланди. “Жаноб, - дейиши керак эди у. - Шукр қилинг, сиздек назокатсиз эмасман. Акс ҳолда юзингизга шапалоқ туширган бўлардим. Аммо, сиз қилган иш расман ўғрилик саналади. Печенье ўғрилиги... Билдингизми?!”
Шуларни ҳаёл қилиб, қўлини сумкага узатди. Чала қолган китобини олиб ўқимоқчи бўлди. Аммо, не кўз билан кўрсинки, дўкондан сотиб олган бир пакет печеньеси унинг сумкасида турарди. Бир оғиз ҳам гапирмай, энг оҳирги печеньесини ҳам у билан баҳам кўрган одамдан бориб узр сўрашга энди кеч эди...
Қўпол ва журъатли “печенье ўғриси”нинг самолёти осмонга кўтарилди.
Интернетдан олинди.
69😍52😁22👏4🕊1🌚1
#Ҳикоялар

📝Умр тасбеҳи.

Кенжа ўғилнинг миясига ажойиб фикр келди ва тўрт акасига бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқди.
- Эртага шанба куни кечга келинглар, ака, гап бор…
- Тинчликми? - ота уйидан узоқда яшаётган акаларнинг юраклари «шиғ» этди. - Отам, онам яхшиларми?
- Тинчлик. Ҳаммалари яхши, соғ-саломатлар. Фақат битта маслаҳатлик гап бор.
- Ундай бўлса яхши… Бўлди, борамиз.
Сўнгра у икки синглисига ҳам қўнғироқ қилди.
- Тинчликми? - деб сў­рашди улар ҳам дарров. - Отам, онам яхшиларми?
- Шукур, иккаласи ҳам яхши.
- Унда нима гап, ака?
- Буни келганларингда айтаман.
Шундай дея телефонини ўчирган Савлатбек ўз ишидан ўзи қувониб, жилмайиб қўйди. Аммо бу ҳақда ота-онасига ҳеч нарса демади.
Эртаси куни у аёлига шўрва остирди. Кечга яқин, касб юзасидан палахмон тоши каби отилиб, юртнинг турли гўшаларида яшаб, эл-юрт хизматини қилаётган ака-укалар бутун оиласи билан, қўшни туман, қишлоқда яшаётган қизлар турмуш ўртоғи билан бирин-кетин кириб кела бошлашди. Улар кечаги қўнғироқдан сўнг қанчалик мавҳум ўй-хаёлларда бўлишса, уй тўрида бир жуфт мусичадеккина бўлиб ўтирган ота-оналарини кў­риб, барча хавотирлари тарқалиб, ўзларини уларнинг бағрига отишди. Олиб келган сов­ға-саломларини олдиларига қў­йишди.
Бир зумда Давлатбек бобонинг уйи фарзандлари, келинлари, неваралари билан тўлиб кетди. 
- Ота, меҳмонхонага ўтайлик. Бу ерга сиқилишиб қолдик-ку, - деди Савлатбек. - У ер ҳам тайёр, печка ёқтириб қўйибман.
- Майли, ўтсак ўта қолайлик. Неваралар сиқишмай қолишди.
- Ундай бўлса, бобоси, елкангизга чопонингизни ташлаб олинг. - Мамлакат момо бирдан ўрнидан қўзғалиб, чолининг чопонини узатди. Бобо икки қўлини аввал ерга, сўнгра тиззаларига тираб, секин ўрнидан қўз­ғалди. Катта ўғил ёрдам бермоқчи эди, рад этди.
- Ўзим… - шундай дея кулди. - Ҳали қариликни бўй­­нимга олганим йўқ. Укангга ҳам ёрдам беришга қўймайман. Лекин онанг уришади.
Давлатбек бобо баланд бўйли, кенг елкали, қадди тик одам эди. Бугун эса йиллар заҳмати ранг сочган соч-соқоли оппоқ, қаддини ҳам хиёл эгиб юради. Қариндош-уруғ, қўни-қўшниникига демаса, қиш­­лоқ оралаб тўй-маъракага ҳам кўп чиқмайди. Мамлакат момо бўлса, кўҳликкина кампир. Тўлачадан келган бўлса-да суяги енгил, ҳаракатчан. Рўзғор ишидан аллақачон тинчиган бўлса-да, чолининг кир-чирини ҳалигача ўзи ювади, ташвишини ўзи қилади. Баъзан «Нима бўлса, кампир, орқамда қолгин-да… Сенсиз менинг бир куним ҳам ўтмайди» дея нолиш қилиб қоладиган бобойи иккаласи ўғил-қизлариникига меҳмонга боришни яхши кўришади. Болаларининг ҳаммаси йиғилса, ёш боладек севинишади, қу­вонч­лари ичларига сиғмай қолишади. Иккаласи ҳам болаларини йиғиб, неваралари билан қий-чув қилишиб, бир дастурхонда овқат ейишни ёқ­тиришади.
Ҳозир ҳам Давлатбек бобо билан Мамлакат момо меҳмонхона тўридан жой олди. Савлатбекнинг аёли Муниса келин бирдан уларнинг орқаларига иккитадан ёстиқ қўйди. Бобо билан момонинг икки ёнидан ўғиллари, куёвлари, сўнгра қизлар, келинлар, неваралар жойлашди. Ташқари совуқ эди. Ерда қор, осмон аёз – юлдузли. Аммо ичкарида, меҳр булоқларидан тафт олаётган хонада гурунг авжига чиқди. Бобо бирма-бир ўғилларининг ишлари, оиласи, невараларининг ўқишларини суриштирди. Кейин дабдурустдан сўради.
- Болаларим, бугун сизларни ўзи қайси шамол учирди, ҳаммаларинг бирдан бостириб келдинглар?
- Манави, Савлатбегингиз-да, одамни қўрқитиб, келинглар, гап бор, дейди... - Пойтахтда нозик жойда ишлайдиган катта ўғил бирдан укасидан ёзғирди.
- Ота, чиндан ҳам у одамнинг юрагини ёра­ди, - деди қўшни қишлоқда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган катта сингил ҳам. - Кеча қўнғироқ қилиб, эртага кечга келинглар, акамларни ҳам чақирдим, гап бор, дейди.
- Бирдан кўз олдимга сиз билан онам келди-да, ота, - деди вилоят марказида банкда ишлайдиган иккинчи ўғил. - Ўзи ҳадемай Янги йил, барчамиз йиғилардик–ку.
Савлатбек қараса, ҳамма унинг қўнғироғидан қаттиқ хавотирга тушибди.
103🔥16👍9👏5🌚1
- Узр-да, - деди у аё­ли шўрвадан бўшаган косаларни йиғиштириб, бир-бир товоқда гўшт олиб кирганида, - шу десаларингиз, кеча миямга бир фикр келди. Бу таклиф сизларга ҳам ёқади, деб ўйлайман.
- Эй, инсон, тезроқ айт, кечадан бери ўзи юрагимни сиққанинг етади, - деб юборди туманда ҳарбийда ишлайдиган акаси.
- Биласизлар, отам саксон уч ёшга тўлди, - дея сўз бошлади Савлатбек. - Илоё умрлари узоқ бўл­син. Келаси ойда отамнинг туғилганига минг ой бўларкан. Шу, отамнинг минг ойлик тўйини ўтказсак дегандим!
- Зўр-ку! - деб юборди университетда дарс берадиган акаси киноя билан. - Шу фикр менинг олим калламга келмаганига қаранглар.
Ҳамма кулиб юборди.
- Яхши ўйлабсиз, ака, - деди ҳамшираликка ўқи­ган кичик сингил. – Биз­даям бир-иккита одам ота-онасининг минг ойлик тўйларини ўтказишди. Қилса ярашади. Минг ой яшаган одамнинг барча гуноҳлари тўкилиб, онадан туғилган чақалоқдай бегуноҳ бўлар эмиш…
- Нима бўлар эмиш? - сўради Давлатбек бобо.
Қиз умри давомида мактабда дарс бериб, тарих фанидан устоз деган номни олиб, бугун эл эъзозида бўлган отасига айтган сўзини изоҳлашдан уялиб, лаб тишлаб қолди.
- Менга қаранглар, - деди бобо кенжасининг мақсадини билгач, - ниятларингни тушундим. Аммо бунақа тўқликка шўхликни бас қилинглар. Мен сизларга бунақа тарбия берганим йўқ.
- Ота, сизни бир хурсанд қилайлик дегандимда… Бизнинг бошқалардан кам жойимиз борми?
Бобо ялт этиб кенжасига қаради. Оқарган, сийрак қошлари чимирилди.
- Бошқалардан биргина кам жойинг шу ақлинг экан-да, болам… - ота чуқур хўрсинди ва шаҳд билан ўрнидан турди. - Наҳотки, шунча нарсага етган ақ­линг, шу ишга келганда оқсади, ўғлим? Сенда бунақа одат йўқ эди-ку?
Давлатбек бобо шундай дея хонадан чиқиб кетди.
- Ота? - изидан гуноҳкор Савлатбек эргашди. Қолган ака-укалар бир-бирига қараб қолишди ва улар ҳам укасининг изидан чиқишди. Фақат «Энди эркаклар ўзлари гаплашиб олишар эканда…» дея тушунган аёллар эса жим қолишди. Хонага сукунат чўкди…
Давлатбек бобо тўғри ўз хонасига кирди-да, уй тўридаги доим ўзи суяниб ўтирадиган сандиқни очди ва ичидан муштдеккина келадиган яна бир сандиқчани олди. Уни кўтариб, энди ортига бурилган эди, остонада тизилишиб турган беш ўғлини кўриб, бир нафас тик қолди-да, сўнгра жойига ўтирди. Ўғилларининг кўз олдида сандиқчани очиб, ичидан бир тасбеҳ чиқарди. Тасбеҳки, доналари саноқлигина қолган.
- Буни кўряпсизларми? - деди ўғилларига қараб.
- Ҳа, - дейишди бирин-кетин ота қаршисида тиз чўккан ўғиллар.
- Энди буни қаранглар, - ота узалиб, ёстиғи ёнида турган жойнамоз орасидан яна бир тасбеҳни олиб кўрсатди. - Фарқини кўряпсизларми?
- Ҳа… - Ўғиллар шундай дейишди-ю, ҳеч нарсага тушунолмай, отанинг ҳорғин чеҳрасига қараб қолишди.
- Инсон туғилганида ойдин келажаги, орзу–умидлари билан мана бу тасбеҳ каби бус-бутун бўлади. - Ота шундай дея жойнамоз ичидан олинган тасбеҳни кўрсатди. - Йиллар ўтгани сайин ҳаётимиз олдинга, аммо умримиз эса орқага қараб кетаверади. - Ота яна чуқур хўрсинди ва доналари саноқлигина қолган тасбеҳни кўрсатди. – Мен бу ҳақиқатни англаган кунимдан бошлаб, мана шу тасбеҳни олдим-да, ўтган ҳар бир йилим учун биттадан донасини олиб ташладим. Қаранглар, тўқсон тўққиз доналик тасбеҳнинг нечтаси қо­либди? Ўтган саксон уч йиллик умрим менга минг ойлик тўй эмас, улгурмаган ишларим, ушалмаган орзуларим, армонларим… отамни, онамни, акаларимни, опаларимни, яқин дўстларимни йўқотган йилларим-ку… Сизлар тўй қиламиз, дейсизлар… - Давлатбек ота сўзини давом эттиролмай қолди, ёноқларидан икки томчи ёш думалаб ёқасига тушди.
- Отажон, мени кечиринг… - Савлатбек тиззалаб юриб бориб, отасини қучоқлаб олди. - Мени кечиринг, ота…
- Сенинг айбинг йўқ, болам… - Ота ёш болани эркалагандай ўғлининг бошини силади. - Фақат, бу гапларни сизларга вақт­лироқ айтишим керак эди... Сен билан келиндан, қолганларингдан ҳам гинам йўқ. Ҳаммаларингдан розиман. Сизлар менинг ёруғ юзим-ку!
97🔥20👏4👍2💯1
​​Шу пайт эшик ортидан пиқ-пиқ йиғи овози эшитилди. Ҳаммалари эгик бошларини кўтариб, ортларига боқишди. Не кўз билан кўришсинки, эшик ортида она - Мамлакат момо йиғлаб ўтирарди.
- Кампир… - деди Давлатбек бобо, - эшик орқасида турма, кел.
Мамлакат момо кўз ёш­ларини катта оқ рўмоли учига арта-арта ичкарига кирди-да, тўғри чолининг ёнига борди. Ўтиришдан аввал очиқ турган сандиққа юзланди ва қўл узатиб, миттигина тугунчани олди. Уни очиб, ичидан оқ-қора ипга тизилган бир тизимча чиқарди.
- Ҳозир оталарингиз айтган ҳамма гапни эшитиб турдим. Юракларим тўлиб кетди. Бу кишим… -
Мамлакат момо чолига бир қараб олди, - ҳар йили Янги йил кечасида қўлидаги шу тасбеҳдан бир дона тош олиб, менга берадилар. Хафа бўлгандек бўлиб, «Кампир, умримизнинг яна бир йили кетди…» дейдилар. Мен бўлса, оталарингиз берган донани олиб, манави қў­лимдаги тизимчага қў­шиб қўяман. - Оталарингизнинг қўлидаги тасбеҳ саксон учтага камайиб кетган бўлса, мендагиси саксон учтага кў­пайган. Сабаби, ўтган умримиздан қанчалик куйинсам ҳам мен она бўлиб, бу киши ота бўлиб, сизларни тарбиялаганимиз, сизлардай ўғил-қизларни ўстирганимиз учун Яратганга шукур қиламан, сизлардай болаларим борлигидан суюнаман ва оталарингиз «йўқотганим» деб ташлаб юборган доналарни мен она бўлиб, «топганларим» деб бир ипга тизиб қўяман. - Мамлакат момо шундай дея қўлидаги тасбеҳни юқорига кўтарди. - Булар ўтган умримнинг мевалари, отангиз билан кечирган бахтли ҳаётим исботи, қувончларим, шодликларим… Қолаверса, сизлар - ўғил-қизларим, келинларим, невара, чевараларим…
Мамлакат момо яна нималарнидир айтмоқчи эди, йўтали тутиб қолиб, гапи бўлинди.
- Кампир… - Давлатбек бобо унга қараб қолди. Ўзининг тушкун қарашларидан, бу тарздаги умр сарҳисобларидан хижолат тортганиданми, ҳадеганда тилига бир жўяли гап келмасдан, кўзларини олиб қочди.
Бир ота-онасига, бир ерга қараб жим қолишган ўғилларнинг ҳам, остонада бу воқеани кузатиб турган келинлар, қизлар, невараларнинг ҳам тилларига сўз келмасди…
Қаҳратоннинг қаҳри қаттиқ бу тунида Давлатбек бобо билан Мамлакат момонинг даргоҳида меҳр­лари саратон тафтидай иссиқ авлод бир-бирларига ҳайрат кўзлари ила боқишиб, онг-шуурини титратиб юборган бу ҳа­қиқатдан лол ўтиришар эди…
Самодил.
97🔥26👍24👏7
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏7098😍8
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
115-қисм
Дилноза нонушта учун ҳамма нарсани тахт қилиб бўлгач охиста қайнонасини эшигини таққиллатди. Ичкаридан зардали
- Ҳоззир!! - деган овоз эшитилгач ўз ётоғига кирди. Истамасада ноилож Дўстёрни уйғотди
- Туринг нонушта тайёр...
-Йўқол.... - гудиранди Дўстёр.
Дилноза оила азолари бирин кетин ошхонага йиғилгач чой дамлаб дастурхонга қўйдию секингина ошхонадан чиқиб кетди. Чунки Дилнозага бу оилла азолари билан бир дастурхонга ўтириш тақиқланган. Эшакнимг ўзи ҳарому иши ҳалол деганларидек Дилнозанинг нонуштасидан ёки у тайёрлаган таомларидан эмас фақат ўзидан жирканишарди.
- Дилноз қани? - деди Шохжахон қошлари чимрилиб. Дўстёр томоқ қирди
- Биринчидан дилнооз эмас янга! Иккинчидан у билан ишинг бўлмасин. Жимгина ўтириб чойингни ич.
Шохжахон дадасига қаради
- Ахир жиянингизку дада! Ичингиз ачишмайдими унга!
- Ичим ачишгани учун ҳам мана келин қилиб олиб келганман!
- Келин эмас қул қилиб олиб келгансиз-_деди алам билан Шохжахон. - ундан кейин ичингиз ачишгани учунмас амаким ярим тунда келиб ўғлингизни "Қиз" қилиб кетишига бир бахия қолгани учун олиб келдингиз Дилнозни.
Шохжахон чой ҳам ичмай ошхонадан чиқиб кетди. Чўнтагидаги пулини чамалаб тўғри Шодиёрнинг дўконига кирди. У ерда Алихони кўриб ғалати бўлиб кетди. Алихон номигагина бош ирғаб саломлашган бўлдию дарров чиқиб кетди. Ортидан бироз кузатиб турган Шодёр Шохжахонга қаради
- Алихон уйланаяпти Шоҳ. Лекин бечорани сира чеҳраси очилмайди. У ҳалиям...
-Қўйинг ака. Ундай гапларни энди гапирманг! - деди Шоҳжахон "у ҳалиям Дилнозни севади!" демоқчилигини сезиб гапини бўлди.
- Аканг икки хисса номардлик қилди лекин.
Шоҳжахон индамади. Газсиз сув ва иккта ширинлик олиб дўкондан чиқди.
261🔥91👍38👏29😢26😨7😁4🙈4💔3😍1🤨1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
116-қисм
Шоҳжахон дўкондан чиққанда Алихон ҳалиям шу ерда туриб буруқситиб сегарет тутатарди. Шохжахоннинг ҳеч қандай айби бўлмаса ҳам негадир виждони қийналди.
- Авваллари сира чекмасди... - деди ўзига ўзи гапириб ва яна йўлида давом этди. Тутзорга етиб келганда Дилноза бошини қуйи солганча узоқ узоқларга термулиб ўтирарди. Ажаб одам йиғлайверса, йиғлайверса оҳири кўзига кўзёш ҳам келмай қўяркан. Фақат томоғига бир нарса қаттиқ ботиб қадалиб тураверар ва буни на чиқариб на ютиб бўлмайди.
-Дилноз?
Дилноза чўчиб кетди. Ёнига келган одам Шохжахонлигини кўриб бироз енгил тортиб жилмайди
- Нега келдинг? - деди Дилноза яна кўзларини олисларга тикиб. Шоҳжахон Дилнозанинг ёнига жойлашиб ўтириб кейин қўлидаги пакетни очди
- Кеча кечда ҳам овқатланмадинг, бугун ҳам нонушта қилмапсан. Шунга...буларни сенга олиб келдим.
Дилноза Шоҳжахонинг қўлидагиларга қараб туриб бош чайқади
-Олиб кет буларни. Шуни деб ҳам яна калтак ейишни истамайман.. - деди овози титраб.
Шохжахон мажбурлаб Дилнозага ширинликни ушлатиб йийишга мажбурлади
- Қани ол, ҳеч ким билмайди бу ерга келганимни. Биламан...барибир кечгача тиним билмайсан. Шунинг учун еб ол, сенга куч керак.
Дилноза индамай қўлидагиларни ейишни бошлади. Ора-орада ҳавотир билан атрофга аланглаб қўйишини айтмаса ортиқча ҳеч нарса демади. Овқатланиб бўлгач ёнида жимгина ўтирган Шоҳжахонга қаради
- Қишлоқда нима гаплар? Одамлар ҳалиям мени Чайнашяптими?...
-Нега ундай дейсан? Қишлоқ тинч, одамлар сени гапирмай қўйишган.
-Унда мендан ҳам қизиқроқ кун мавзуси топилгандирда! - кинояли кулди Дилноза. Шоҳжахон елка қисди
- Биласанку менам одамларга, қишлоққа кўп аралашмайман.
Шоҳжахон яна бироз қараб туриб кейин паст овозда қўшимча қилди
- Алихон уйланяпти экан Сабихага.
Дилноза ҳиёл жилмайди
- Бахтли бўлсин. Аммо Алихон ва Сабиханинг фелини ҳисобга олсак бу жуда қийин масала.
284🔥8440👍26😢18😁11😍8👏3💘1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
117-қисм
-Яна қандай янгиликлар? - деди Дилноза Шоҳжахон жимиб қолгани учун. Унинг кўпроқ гаплашгиси келаётганди. Чунки ҳар доим ҳам бумдай ҳотиржам бўлмайди. Айниқса уйда. Дўстёрнинг уйида Шохжахондан бўлак ҳеч ким унга гап қўшмайди. Дилноз эса калтак йийишдан қўрқиб жавоб қайтармайди.
- Халиги... - Шохжахон айтсамми йўқми дегандек иккиланиш билан гап бошлади- Шаҳдам ҳам...уйланаётганмиш...
Дилноза лаб тишлади. Унинг жимиб қолганига Шохжахон ҳайрон бўлиб сўради
- Бирор нарса демайсанми?!
-Нимаям дердим...ҳарким бахтли бўлишга ҳақли бу дунёда. Мендан бўлак!...
Дилноза ўрнидан туриб тез тез юриб кета бошлади. Ортидан Шоҳжахон ҳам қадамини тезлатиб етиб келди ва йўлини тўсди
- Дилноза, кел сени қочириб юбораман. Бу ерлардан кетиб янги ҳаёт бошла.
- Қаёққа кетаман қайси пулимга кетаман? Нима қочиб кетиб шундоғам боши эгилган дадамни...тириклай гўрга тиқайми?
-Амаким ҳозир жахл устида сенга шундай қилди. Аммо вақт ўтиб ҳаммаси ўрнига тушади. Ўқишга кирсам контрактимни тўлайман деб йиғиб қўйган пулим бор ҳаммасини сенга бераман...
- Керакмас Шоҳжахон... Мен учун ўзингни ортиқча урунтирма.
-Дилноз ўзингни бунчалар қийнама. Ҳаммаям хато қилади. Қилган айбинга ортиғи билан бадал тўладинг...
- Мен бунданам баттар кунларга лойиқман Шоҳжахон. Илтимос ортиқ мен билан гаплашма!
Дилноза жон жахди билан югуриб тутзордан узоқлашди.
285🔥73👍45😢42👏6🌚6🍓3🕊2🙈1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
118-қисм
Дилноза бошини эгиб жадал юриб кетар экан кимгадир туртилиб кетди. Димоғога жудаям қадрли ва айни пайтда қаттиқ соғинган хид урилди. Қишлоқда фақат дадасида бор тамаки иси. Дилноза бошини кўтариб дадасига қаради. Дадаси эса унга эмас осмонга қараб турарди. Балким ёшланган кўзларини кўрсатмаслик учун шундай қилгандир...
- Дада....
-Сизни...дадангиз аллақачон ўлган! Мени ким биландир адаштирдингиз чоғи...
Райим фермер катта катта қадам ташлаб Дилнозадан узоқлашди. Дилноза эса умидсиз нигоҳлар билан то кўринмай кетгунча отасининг ортидан қараб қолди
-Сизни яхши кўраман...дада
Дилноза Дўстёрни уйига келиши билан қайнонаси заҳар гаплар билан кутиб олди
- ҳаа ма***қи қай гўрдан келяпсан?!
- Тутзордан. Молларни ўтга боғлаб келдим...
-Ҳе безраймай ўл. Ҳали қарабтур ўғлимга онаси ўпмаган қизни олиб бериб кўзингни куйдираман.
Дилноза бош эгиб одатича жим тураверди. Дилафруз опа эса унинг шунчаки туришидан ҳам ғазабланиб кетар, кўпроқ азоб беришни истарди.
😢269👏10789🔥54🌚21👍19🤨16💔97🙈6🍓4
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
119-қисм
-Лаллайиб ўтирмай тушликка қовоқли манти қил. Кейин пирок ҳам пишир. Кирлар бир дунё бўлиб кетган. Кирмошина ҳадеб ишлатилса тез едирилади. Қўлингда юв кирларни. Кирга сувни кўча бошидаги крандан олиб кел. Ҳовлидаги дарров пул ёзади.
- Хўп ойижон...
-Менга қара, мен сенга неча марта айтай мени ойижон эмас Хоним деб гапир деб а?! Кейин ҳамма айтганимни тушликкача тугатиб тайёр қил. Уқдингми?!
- Хўп... хоним..
-Шундоқ бўлсин. Энди зинғилла ҳаммасини ўзим текшираман.
Дилноза секин деворга осиғлиқ соатга қаради соат тўққиз бўлипти. Демак уч соатгина вақти бор. Дилноза чаққон ҳаракат билан юриб ошхонага шошилди. Дилафруз опа эса ортидан қарғаб қарғаб гапирди
- Ҳали қарабтур сен суюғоёқ. Тириклай кетмас экансан ўлигин кетади бу уйдан. Ит теккан ошни яшатиб бўлибман ўғлим билан.
Дилноза қанча тез ҳаракат қилмасин уч соат ичида фақат манти билан пирок пиширишга улгурди. Сув ташиш ва кир ювиш қолиб кетди. Дилафруз опанинг эса жағи очилди.
- Вой менгина ўлай шу кунларни кўргунча! - деб дод сола бошлади Дўстёрнинг қораси кўриниши билан.
- Мен бечора хотин бўлиб бирор марта шунчалик кир уймабман. Қўлда ювиб ҳам чарчадим демабман. Бу жувонмарг тайёр кирмошинага кирни солиб айлантиришга эринибди.
- Ойи нима бўляпти нима жанжал? - деди Дўстёр бир Дилнозага бир Дилафруз опага қаради.
- Келдингми ўғлим?-ёлғондан увиллаб йиғлаб юборди Дилафруз опа-Мен анавинингга-қўли билан бурчакда жавдираб турган Дилнозани кўрсатди- Тандирда бир сомса қилинг, маза қилиб ейлик десам бунинг манти қилибди. Уям майли, уям майли кирларимни кирмошинага солиб айлантириб юборинг десам...мендан жирканганми дейман ювмабдиии-Дилафруз опа бор овозда увиллаб уйига кириб кетди. Дўстёр эса Дилнозани устига бостириб келиб дод войига қарамай аёвсиз тепалай бошлади. Дилафруз опа эса бу манзарани деразадан мароқ билан томоша қилиб ўтирди.
296😢245🔥49😨44🤨24👍13👏12🌚61🕊1
🔥QISMATIM🔥

Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
42
Dunyo oʻtkinchi.

U haqida kamroq oʻylang, qalbingizga biroz dam bering.

Tuningizni Allohni zikri bilan oʻtkazing...


Xayrli tun yaxshilar
👏2514
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 11 — ЯНВАРЬ.


🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ

🌿 Дастурхонингиздан қут барака
аримасин,  Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!

Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ,  СОҒЛИК ВА
ОМАД йўлдош бўлсин!

🍃 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.
🤲

➡️Яқинларга юбориб қўямиз

https://t.me/ibratli_nomalar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍7😍2🤨1
Аёл қалби. 4-кисм.

Ботир қизнинг ҳолатидан у бу ерда пул учун ишлаётганини, турмуши ночорлигини англади. “Бундайларнинг ҳимоячиси, яқинлари деярли бўлмайди, - ўйлади Ботир. - Акс ҳолда тунги ресторанда ишлашига йўл қўйишмаган бўларди”.

       - Майли, ҳамма бало-қазо шунга урсин! - Ботир ўзини қизга ён босаётгандек қилиб кўрсатди.

       Қиз ердаги шишаларни териб оларкан, пиқиллаб йиғларди.

       - Ишга тушганимга энди  ўн беш кун бўлувди, ҳали иш ҳаққимни ҳам олмаганман.

       Азимнинг унга раҳми келди. Ресторан хўжайинини чақиртирди. Унинг қўлига фужернинг пулини бераркан:

       - Мен бу қизнинг акаси бўламан. Уни олиб кетмоқчиман, - деди.

       Ресторан хўжайинига Азимнинг гапи ростми-ёлғонми ҳечам қизиғи йўқ эди. Шунинг учун суриштириб ўтирмади.

       - Агар у кетса, бу ердаги вазифаларни ким бажаради? – деди таъна қилиб.

       - Қизнинг кунлик иш ҳаққи қанча? – сўради Азим бўш келмай.

       - Ўн минг сўм!

       - Мана сенга йигирма минг сўм. Энди қизнинг жавобини бер.

       Хўжайин Азим берган пулни оларкан: “Йигирма минг десам бўларкан, суриштириб ўтирибдими...” деган фикр хаёлидан ўтди.

       Ботир билан Азим қизни “ҳимояларига” олиб кўчага чиқишди. Ўйлаган режаси яхши кетаётганидан Ботирнинг қувончи ичига сиғмасди.

       - Дўстим, - деди у Азимнинг елкасига қўлини қўйиб, - негадир мазам бўлмаяпти. Қизни ўзинг кузатиб қўярсан, майлими? Хафа бўлиш йўқми? 

       - Йўқ-йўқ Ботир, нега хафа бўларканман, менимча кўп ичиб юбординг. Юр сени машинага солиб юбораман.

       Азим машина тўхтатди, ҳайдовчига пул бериб Ботир билан хайрлашди. Қиз билан ёлғиз қолишгач Азим аста гап бошлади.

       - Агар қарши бўлмасангиз бироз яёв юрсак, еган-ичганимиз хазм бўларди, - деди жилмайиб.

       - Майли, - деди қиз ҳижолатли оҳангда, - барибир иш вақтим тугашига хали вақт бор эди.          

       - Исмингиз нима?

       - Сабиҳа.

       - Сабиҳа? Ҳечам  эшитмаган эканман бундай исмни.

       Улар қоронғу хиёбон бўйлаб оҳиста юриб боришаркан, Азим ўзини бўйдоқ йигитлардек хотиржам ҳис қилар, уйда уни хавотир билан кутаётган бетоб хотини, икки нафар ўғлини хаёлига ҳам келтирмасди. Дам-бадам Сабиханинг чиройликкина чеҳрасига қараб қўяркан, ўзича: “Бу қиз мени акасидай қабул қиляптимикан ёки йигит киши сифатида унга ёқаяпманми”, дея қизни синамоққа фурсат кутиб борарди.

       - Сабиҳа?

       - Лаббай.

       - Кафеда ишлашингизга яқинларингиз қарши эмасми?

       - Менинг яқинларим бор эди. Ҳозир йўқ, ҳеч кимим йўқ. Ойимлар болалигимда ўлиб кетганлар, ўгай онам қўлида катта бўлдим. Биргина акам борлар, фақат уларга суянардим. Дадамни ёмон кўраман, умуман, яқинларим ҳақида эслашни истамайман, - деди Сабиҳа ўкинч оҳангида.

       Азимжон қизнинг алам билан боқаётган кўзларига тикилди.

       - Нега акамга суянардим, деяпсиз, ҳозир-чи?

       Соҳиба қадамини янаям секинлатди, ҳикоясини бошламоқчидай оғир хўрсиниб қўйди.

       - Акам мен учун ёлғизгина жигарим, ҳимоячим эди. У бир бойваччанинг ҳайдовчиси эди. Бир куни унинг машинасини маст ҳолда ҳайдаб, жарликка ағдариб юборди. Яратганнинг қудрати билан ўзига ҳеч нарса қилмадию, лекин машина ёниб кул бўлди. Ўша хўжайини доим бизникига келганида менга еб қўйгудек тикилар, акамдан чўчиб менга гапиролмасди. Бунинг устига оилалик эди. Акам иш билан чиқиб кетгудек бўлса, ёнимга келардида, шошиб уйлангани, хотинини ёмон кўришини айтиб нолийверарди. Мен қанчалик ғашим келмасин унинг гапларини жим эшитишга мажбур эдим. Сабаби, акам унинг берган иш ҳаққи эвазига бизларни боқарди. Авария содир қилди-ю, ўша номард, хотинбоз акамга ёпишиб олди. “Бир ой ичида машинамни тўлайсан ёки умрингни қамоқда чиритаман”, деб пўписа қила бошлади. - Сабиҳа томоғига йиғи келиб, жим бўлиб қолди.



- Кейин-чи, кейин нима бўлди? – сабрсизлик билан сўради Азим.

- Кейин мен унга иккинчи хотин бўлиб турмушга чиқдим. Менга алоҳида уй олиб берди. Кўчага бир қадам ҳам чиқармасди. Қимматбаҳо либослар, музлатгич тўла озиқ-овқатлар... Икки-уч кунда бир келардию, хотинидан қўрқиб тезда қайтиб кетарди. Мен эса шаърий хотини бўлсамда, расмий никоҳдан ўта олмай, унга тўла ҳаққим йўқл
172🔥53😢45🌚7👍4👏2
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Аёл қалби. 4-кисм. Ботир қизнинг ҳолатидан у бу ерда пул учун ишлаётганини, турмуши ночорлигини англади. “Бундайларнинг ҳимоячиси, яқинлари деярли бўлмайди, - ўйлади Ботир. - Акс ҳолда тунги ресторанда ишлашига йўл қўйишмаган бўларди”.        - Майли, ҳамма…
игидан азият чекардим. Ҳеч кимникига боролмайман, ҳеч ким мени йўқлаб келолмайди ҳам, юракларим қон бўлиб кетарди. Бир куни кундошим кириб келди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Уни тўрга ўтқаздим, дастурхон тузаб, борини олдига қўйдим. Энди менинг ҳам сирдошим бор деб хаёл қилибман, ёшлигимга борган эканман. Бир пайт индамай ўтирган кундошим дабдурустдан столни ағдариб ташлади. Ер билан битта бўлиб ноз-неъматлар сочилиб кетди. Аввалига ўзимни йўқотиб, довдираб қолдим. Унинг ўткир панжалари сочларимни шу қадар тортардики, оғриқдан чинқирардим. Шу пайт эрим келиб қолди. У зўрға хотинини мендан ажратиб олди, йўлакда йиғилган қўшнилар ҳайрон. Ҳаммага томоша бўлдим. Буни қарангки, кундошим мени кўргани келди деб суюнибману, у эрининг уйланганидан бехабар орқаваротдан эшитиб, мени излаб келган экан. Ахир у ҳам аёл эди-ку, ҳаётнинг синовларини кўрган эди-ку. Менинг дардимни, эрига не сабабдан текканимни суриштирса бўларди-ку... Ўшанда эрим кундошимнинг оёқлари остига тиз чўкиб ялинди. Менга эса худди фоҳишага қарагандек муомала қилди. Қўни-қўшнилар олдида шармандаликка чидай олмай ҳамма нарсани ташладим-у, уйдан чиқиб кетдим. Эрим ортимдан чақирмади ҳам. Ярим кечаси совуқда тарашадек қотиб, уйга кириб бордим. Акамга бор воқеани айтиб бердим. Акам унинг олдига бориб хўрланган синглисининг аламини олишини истадим. Бироқ акам, туғишган жигарим дардимни етти ёт бегоналардек бепарво эшитди-да, уйида бир кечагина қолишимга рухсат берди.

Азим Сабиҳанинг ҳикоясини худди кино кўраётгандек тинглаб кетарди. Сабиҳа кўз ёшларини артиб, давом этди:

- Шу воқеага ҳам ярим йил бўлди. Акам эрим билан мени яраштиришга уринди, аммо номард эрим хотини менга деб сотиб олган уйни олиб қўйганини, болалари ёшлигини рўкач қилди, мен учун қўлидан ҳеч нарса келмаслигини айтди. Акам учун эса бир буюм эдим холос, менга яна пулдор куёв қидира бошлади. Бу ҳақоратларга чидай олмай, ҳеч кимга билдирмай уйдан чиқиб кетдим. Иш қидира-қидира мана шу ресторанга ишга кирдим. Хўжайинини ўзингиз кўрдингиз, жуда зиқна одам. Итдай ишлатиб арзимаган ҳақ беради.

- Ҳозир қаерда яшаяпсиз? – сўради Азим Сабиҳанинг ҳикоясидан таъсирланиб.

- Бир ижарачи кампирникида. Бечора пул сўрамайди. Ишларини қилиб, егулик бериб турсам кифоя, - шундай деб Сабиҳа тўхтаб, Азимжоннинг кўзларига ўткир, сирли нигоҳлари билан тик боқди - Биласизми, баъзида мажбур бўлиб теккан бўлсам-да, эрим билан яшаган дамларимни қўмсайман. Ҳар ҳолда иссиқ уйим, рўзғорим бор эди. Бекорга нолиган эканман, ҳозирги қийин шароитимни ўша, зерикарли бўлса-да, тўла-тўкис турмушим билан солиштирсам жуда алам қилади. Нега ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилмадим? Нега кундошим билан, эрим билан охиригача курашмадим, дея ўз-ўзимдан нафратланиб кетаман. Қайси айбим учун мана шундай, кимлардандир қолган овқатга хор-зор бўлиб, қаҳратон совуқларда кафеда ишлашим, яна маломатларга қолиб яшашим керак, дея ўксинаман.

Соҳибанинг одамнинг раҳмини келтириб майин, ҳокисор алфозда гапираётган дардлари Азимнинг кўнглини юмшатиб, ўзини қизга нисбатан хомийдек, масъулдек ҳис қилишга ундади.

У Сабиханинг хумор кўзларидан оқиб тушган икки томчи ёшни дағал бармоқлари билан сидирди, меҳри товланиб, бағрига босди. Ўзини ёлғиз, ҳимоячиси йўқдек, ҳеч кимга керакмас ташландиқ сезиб юрган қиз умрида туймаган меҳрни Азимнинг бағрида туйгандек бўлди. Энди унга барибир эди, отаси, жигаридан топмаган эътиборни Азимдан топишига умид қилди. Унинг хотини, бола-чақаси борми-йўқми, унга даҳли йўқдек. У ўз қадрини, ўзи бекалик қилиши учун ўз бошпанасини, рўзғорини топса бўлгани, унга фақатгина шу керак эди. “Мени ҳеч ким ўйламайди-ку, нега мен бировлар учун қайғуришим керак? Бас, энди ортга чекинмайман”. Сабиҳанинг қатъий қарори қалбини тўлдирди.

Азим Сабиҳани уйигача кузатиб қўйди. Қиз кириб кетгач Азим ҳувиллаган кўчада ёлғиз ўзи қолди. Шундагина оиласи ёдига тушиб уйи томон йўл олди.

Азим чойни қайтараётиб, ўзига синовчан қараётган хотинининг кўзларига қарашга ботинолмади. Кўнглидаги оғу билан кирган шайтон эса унга тасалли бера бошлади:

“Намунча ҳижолат тортасан? Уй-жойини бутлаб, рўзғорини қойиллатиб қўйган бўлсанг! Ундан кейин бир мусофир, ҳимоясиз аёлга
170🔥45🤨39🌚9👍3🕊1
ёрдам қилмоқчисан, бунинг нимаси гуноҳ? Эшшакдек ишлаб, пул топганингдан кейин, қандингни ур-да! Нега энди бутун умринг касалманд хотинга тобе бўлиб ўтиши керак?”.

Азим қулоғи остида ғўнғиллаётган овоз ғойибдан келаяптими ёки туш кўряптими, билолмасди. Боши гангиб, ёстиққа ёнбошлади. Нигора эрининг тунд қиёфасини кўриб, кун бўйи тинмай ишлайвериб толиқибди, деган хаёлга борди.

- Дадаси, жуда толиқибсиз, жа унақа берилиб ишлайверманг-да. - шундай деб эрининг оёқларини уқаламоқчи бўлди.

Азим Нигоранинг меҳрибончилигидан ғаши келиб, унинг қўлини силталаб ташлади.

- Чарчадим, чироқни ўчир! Эрталаб вақтли уйғот.

Нигоранинг кўнгли ғалати бўлиб кетди. Бу ерда бирон гап борлигини аёллик қалби билан ҳис этди.


Азим туни билан алаҳсираб чиқди. Кўзига алланималар кўрина бошлади: “Зимистон қоронғуда хонада шайтон кафтларини бир-бирига ишқаб, у ёқдан бу ёққа хурсанд чопа бошлади. Сўнг Сабиҳа қиёфасига кириб, Азимжоннинг кўз қорачиғларига жойлашиб олди”. Бу кўраётганлари тушими ёки ўнгими, ўзи ҳам билолмас, кайф таъсирида боши лўқиллаб оғрир

Эртасига барвақт устахонага борди. Лекин ҳечам қўли ишга бормади. Ҳамон Сабиҳанинг гўзал чеҳраси кўз ўнгидан кетмаганди. Вақтлироқ эшикни қулфлади-да, яна ресторанга, Саҳибанинг олдига йўл олди.

Сабиҳа эртасига ишга бормади. Кечаси билан ухлолмай, ўз ҳаётини сарҳисоб қилиб чиқди. Бегона эркакнинг уни бағрига босгани, дардини тушуниб, ҳамдардлик билдиргани, у эса қаршилик қилгиси келмаганини эслаб вужудини ҳаяжон эгаллади. “Агар, - ўйлади Сабиҳа, - мени деса албатта излаб келади. Борди-ю, келмаса, ўша қадримни, иффатимни оёқ ости қилмоқчи бўлган, ширакайф хўрандалари оч бўри каби ташлангудек муомала қиладиган ресторанга бошқа қадам босмаганим бўлсин. Яхшиси бошқа иш топаман, бахтимни бошқа ердан излайман”.

Шу хаёллар оғушига ғарқ бўлиб ўтираркан эшик тақиллади. Сабиҳа шошганидан елкаси билан битта ёйилган шаршарамисол сочларини йиғиштиришга улгурмай ўзини дарвозага отди. Эшикни очганида остонада қўлида катта пакет тутганча Азим турарди.

Давоми бор.
141🔥44🤨31🙈25👍3💔3🕊2👏1🌚1
Аёл қалби. 5-кисм.

- Вой сизмисиз? - қувончдан Сабиҳанинг кўзлари порлаб кетди. – Кираверинг, марҳамат.

       - Сизни қидириб, ишхонангизга боргандим, йўқ экансиз. Тўғри шу ерга келавердим, - Азим қўлидаги пакетни узатди.  - Манавини олиб қўйинг.

       - Вой, Азимжон ака, нима қилардиз овора бўлиб.

       Ичкаридан  бели бироз букчайган, юзларини ажин босган ижарачи кампир чиқиб келди. У Азимни Сабиҳанинг қариндоши деб ўйлаб қуюққина сўрашди.

       - Хола, қаранг овора бўлиб шунча нарса кўтариб келибдилар. - Сабиҳа пакетдаги патир-қази, гўшт, ғарқ пишган узумларни стол устига қўя бошлади.

       Нарсаларни кўриб ижарачи кампир Азимга мамнун тикилди.

       - Қизим, сен чой дамлаб келгинда аканг билан бафуржа гаплашиб ўтиринглар. Мен меҳмон йигитга яхшилаб ўзим ош дамлаб берай, - шундай деб нарсаларни йиғиштириб, чиқиб кетди.

       Улар ёлғиз қолишгач Азим кўз остидан Сабиҳанинг оёғидан бошигача разм солар, унинг келишган қадди-қоматига суқланиб қарарди. Шундай ёш, кўҳликкина аёл унинг хотини бўлиши мумкинлигини ўйлаб ич-ичидан суюнарди.

       Сабиҳа ҳам ўзича мушоҳада юрита бошлади: “Азимжон акам бекорга келмаган, яна шунча нарса кўтариб келганичи. Агар қўлимни сўраса ҳеч иккиланмай рози бўламан. Қизиқ, оиласи, бола-чақаси бормикин? Сўрасаммикан? Йўқ, зинҳор сўрамайман. Ҳақиқатни билганим билан нима ўзгаради, яна бахтимни йўқотишим, шундай меҳрибон одамдан айрилиб қолишим мумкин. - Сабиҳа Азимжоннинг келишган гавдасига, бир оз оқ оралаган сочларига разм солди. - Тўғри, ёши мендан анча катта, лекин мен бошқа кимга ҳам муносибман? Азимжон ака сингари қўли очиқ, пулдор эркаклар кўчада қолмаган ахир...”, деди ўзига ўзи.

       Ҳар иккиси ўз ўйи билан банд. Азим ўз кўнглининг нафси йўлида гуноҳга ботаётгани хаёлига ҳам келмас, назарида ҳимоясиз бир аёлга кўмак бераяпти-ю, савобга қоладигандек. Қиз эса ёши ўтиб бораётгани, қачонлардир, кимнингдир жуфти-ҳалоли бўлиб, қаланғи-қасанғилардан шаънини ҳимоя қилажаги ҳақида қарор чиқармоқда эди.

       Бироқ кимнингдир бахтини оёқости қилиш эвазига, икки гўдакнинг кўз ёшлари эвазига ҳар иккиси ҳою-ҳавас қасрини қураётганларидан бехабар эдилар. Тўғрироғи, дилкўзлари қоронғулик билан тўсилган эди. Шу тобда улар фақатгина ўзларинигина ўйлардилар. Жимликни биринчи бўлиб Азим бузди.

       - Сабиҳа, менга турмушга чиқинг, - деди дабдурустдан.

       Сабиҳа чиройли жилмайди-да, шаҳло кўзларини ерга боқди. Буни розилик аломати деб билган Азим янада дадилланди.

       - Ҳозирча шу ерда яшаб тураверасиз. Шаҳар марказидан икки хоналик уй сотиб олмоқчиман. Ҳужжатларни тўғрилаганимдан кейин олиб кетаман. Сизни албатта бахтли қиламан, Сабиҳа, - деди Азим унинг қўлларидан тутиб.         

                                        

       Азим ваъдасида турди. Уч ойлар ўтмай Сабиҳани шаҳарнинг энг гўзал гўшасида жойлашган икки хонали уйига кўчириб борди. Шундан кейин икки-уч кунлаб уйга келмайдиган, хотини, болаларини “иш билан кетяпман” деб алдайдиган одат чиқарди.

       Орадан йиллар ўтди. Азим Нигора билан ажрашиб Сабиха билан яшай бошлади.



Бугун Нигора ишдан барвақт чиқиши керак эди, сабаби, ўғиллари арча олиб келишини қайта-қайта сўрашганди. Эрининг уни ташлаб кетганига ҳам ўн йилдан ошди. Ўғиллари ҳам анча улғайиб ёнига киришди. Бироқ, баъзида қилиқлари ёш болани эслатади. Нигора хонасида ўтираркан эрталабки воқеани эслаб кулди:

“- Ойи, бугун албатта арча олиб келинг хўпми? – деди ўғли Асқар.

- Вой тавба, Асқар, кап-катта бола бўлганларингда арчага бало борми-я...

- Йилда бир маротаба бўладиган байрам-да ойи. Мен ўзим салат учун керакли масаллиқларни олиб келаман.

- Айтгандай, биронта дўстларингиз бўлса чақираверинглар, - дея Нигора ўғилларининг кўнглига қўл солди.

Кичкинаси келиб уни қучоқлади.

- Ойи, янги йил оилавий байрам, бизга ҳеч кимнинг кераги йўқ. Сиз ҳар куни ишда, биз ўқишда бўламиз. Келинг, лоақал янги йил кечаси уччаламиз мазза қилиб ўтирамиз”.

Нигора фарзандларининг қувноқ гап-сўзларини эсларкан, уларнинг аҳиллигидан хурсанд бўлди. “Бечора ўғилларим, балки мен учун байрамни сабрсизлик билан кутишаётгандир, демак арчани ҳам мен учун безатишмоқчи эка
213👍56🔥51😢30😇2😁1🕊1💯1
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Аёл қалби. 5-кисм. - Вой сизмисиз? - қувончдан Сабиҳанинг кўзлари порлаб кетди. – Кираверинг, марҳамат.        - Сизни қидириб, ишхонангизга боргандим, йўқ экансиз. Тўғри шу ерга келавердим, - Азим қўлидаги пакетни узатди.  - Манавини олиб қўйинг.       …
н-да. Қани энди номард оталаринг ҳам биз билан бўлса эди”, шундай деб Нигора кўзига ёш олди.

У асло ёлғизлигидан изтироб чекмасди, фарзандлари унинг борлиғи. У фақат бир нарсадан, ўғиллари ота меҳрини кўролмай ўсаётганларидан куюнарди. “Қани энди маблағим бўлсайди, байрам дастурхонини зўр қилиб безатардим. Агар арча сотиб олсам, қимматбаҳо ширинлигу, мандаринларга пул етмайди-да. Майли, дилбандларимнинг сазаси ўлмасин. Ҳозироқ дўконга бораман-да, энг чиройли арчани харид қиламан”, шундай деб кайфияти кўтарилганча бошлиқ ҳузурига кириб борди.

- Келинг Нигорахон, қани марҳамат, - Илёс Афзалович уни ўтиришга ундади.

- Йўқ, раҳмат, бир оғиз...

- Менинг ҳам сизда гапим бор эди.

Нигора ноилож ўтирди. Бошлиқнинг айтмоқчи бўлган гапи нима ҳақидалигини билмаса-да, юраги безовта ура бошлади. Илёс Афзаловичнинг бошқаларга нисбатан унга ўта мулойим муносабатда бўлиши, айниқса эри билан ажрашгач Саидадан бор ҳақиқатни суриштириб, унинг шахсий ҳаётига қизиқиши Нигорани анча ташвишга солиб қўйди. Илёс Афзалович яхши инсон, хушмуомала, камтарин, Нигорага кўп бор яхшилик қилган, раҳбар сифатида ёлғиз аёллигини инобатга олиб, мукофот пуллари бериб турган бўлсада, аммо Нигора у ҳақда эсласа ўз-ўзидан уялар, ўғиллари олдида гуноҳ иш қилаётгандай қўрқиб кетарди.

- Менга бирон топшириқ борми Илёс Афзалович? – орадаги жимликни бузди Нигора.

- Хўш, бу йилги ҳисоботлар тайёр бўлса эртагаёқ бошқармага жўнатинг.

- Тайёрлаб қўйганман, қўл қўйсангиз бўлди.

- Яхши...- бошлиқ яна ўйланиб қолди-да, Нигорага жиддий нигоҳ ташлади. - Нигорахон, шахсий ҳаётингиздан бохабарман. Турмуш ўртоғингиз бетоблигида чеккан изтиробларингиз ҳам кечагидай ёдимда.

- Ҳа... нима ҳам қилардим, тақдир экан, - Нигоранинг кўнгли хотиржам тортди, худди яқин сирдоши билан суҳбатлашаётгандай ҳис қилди ўзини.

- Алимент олиб турибсизми?

- Ҳа, ҳар ойнинг охирида ўғилларим у билан учрашиб туришади.Кичкинам Азаматжон жуда шўх, ҳаётга қувноқ назар билан қарайди. Бунинг устига отаси ташлаб кетганда жуда ёш бола эди. Шунинг учунми учрашувни сабрсизлик билан кутади. Каттам Асқаржон унинг акси, жидий, мулоҳазали. Отасининг олдига ҳам менинг қистовим билан баъзўр боради.

- Иккинчи оиласидан фарзанди борми?

- Йўқ.

Илёс Афзалович жаҳл билан сигаретига ўт ёқди. Ўрнидан туриб дераза олдига бориб сигаретани чуқур-чуқур торта бошлади.

- Нигорахон, шахсий ҳаётингизга аралашганим учун мени маъзур тутинг. Лекин сизни кўрсам... Қани эди иложи бўлсами ўша номард, сиздек покиза аёлнинг қадрига етмаган аблаҳни адабини бериб, оёғингиз тагига тиз чўктирсам!

Нигора бошлиқнинг авзойини кўриб ғалати аҳволга тушди. Хушмуомала, табиатан юмшоқ инсоннинг бундай аҳволга тушишини тасаввур ҳам қилмаганди.

- Нигорахон, сиз жуда хато қилибсиз. Эрингиздан ўч олиш учун умуман фарзандларингизни ёнига йўлатмаганингиз маъқул эди, ундан кўра тирноққа зор бўлиб ўтгани маъқул эмасми?

Илёс Афзалович икки бор уйланган, бироқ фарзанд кўрмаганди. Бефарзандлиги бир бўлса, унинг бойлигига учиб тегиб олиб, сўнг фарзандсизликни баҳона қилиб, унинг орқасидан бойлик орттириб, яна ёлғизлик домига ташлаб кетган аёл бир кўргулик бўлди. Ўта маданиятли бўлган бу инсон асло ўзини йўқотиб қўймади. Бутун борлиғини илмга, машаққатли меҳнатга сарфлади. Ҳалол топган пуллари эвазига очган фирмасидан тушаётган даромадни эса савоб ишларга сарфлай бошлади. Сўнгги хотинининг найрангларидан кейин умуман уйланмасликка онт ичганди. Бироқ Нигорани ҳар кўрганда, “Ҳаётда иффатли, муниса аёллар ҳам бор экан-ку”, деган фикрга келадиган бўлди. “Агар Аллоҳ менга иқтидор, давлат бермаганида, балки тақдир Нигора сингари аёл билан учраштирармиди, мен ҳам ота бўлиш бахтига эришармидим”, деган сон-саноқсиз хаёллар кечалари унга уйқу бермасди.

Нигора Илёс Афзаловичнинг ҳозирги аҳволи сабабини англаб бошини

қуйи эгганча индамай ўтираверди. Бошлиқ деразани очиб сигарет қолдиғини улоқтирди, хонага кирган енгил шабада унинг изтиробини тарқатгандай бўлиб, кайфияти бироз кўтарилди.

- Қаранг, Нигорахон, одамлар қаергадир шошилишмоқда. Барча оиласи, бола-чақаси ташвиши билан елиб-югурмоқда. Барибир мендан кўра сиз бахтиёрсиз, сизни ҳам уйда фарзандлар
212🔥56😢47👍9😍4👏1🕊1🤨1