This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун ҳикмати
• Тирикмисиз? Ҳаётнинг қадрига етинг!
• Чарчадингизми? Аллоҳ яратган табиат қўйнига чиқинг, дам олинг, тафаккур қилинг!
• Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!
• Сиздан сўрасалар, сиз беринг — ўйланманг!
• Сизни қадрламасалар, хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг!
• Эшикни ёпиб ҳайдадиларми? У жойга асло қайтиб борманг!
• Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг!
• Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг!
• Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг!
• Сизга қалб эшигини очсалар, у қалбга киришдан аввал ифлосланган пойафзалингизни ечиб киринг
• Қачондир қалблардан қувилсангиз хафа бўлмай кетинг!
ХАЙРЛИ ТОНГ!!!

🔥24❤21🙈5
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
БОЙЧЕЧАКЛАР АЛДАМАС 4-кисм. Онаизор гапирар, мен эса гўё бунинг ҳаммасига ўзим айбдордай ерга қараганча бошимни хам қилиб ўтирардим. — Эртага қишлоққа олиб кетамиз. Бу ерда жони узилмасин. Аллоҳ нолаларимни эшитмади, болам... Бир дамгина шу муштипар аёл…
ай.
— Албатта! Қорчечак дейишса, шунақа хурсанд бўламанки! Ҳали бу ҳаммаси эмас. Қуёшда тобланиб буғчечакка, булутга айланиб ёмғирчакка, ерга сингиб бойчечакка ҳам айланишимиз мумкин!
— Энди бу ёғини ошириб юбордингиз!.. — дебди бойчечак қорга қовоқ уйиб. — Ҳали қариндошмиз ҳам дерсиз?
Қор хандон отиб кулибди.
— Ҳазиллашдим. Ёмғир томчисига айланиб қайтсак, боғ-роғ, дала-дашт, қир-адирнинг чанқоғини қондирамиз. Кейин сиздек чиройли гуллар униб чиқади.
Сўнг чуқур хўрсинибди:
— Қуёш бобо билан яна озроқ суҳбатлашиб олай, кейин эрийман... Сиз эса бемалол чиқаверасиз.
Бойчечак бирдан йиғлаб юборибди.
— Нега йиғлаяпсиз? Мен фақат бир оз кутинг, дедим холос-ку!
— Кутишга кутавераман, сизни ранжитиш ниятим ҳам йўқ. Бироқ, ҳов анави болаларни кўряпсизми? Улар мени қидириб қирга чиқишган. Бугун ҳам ҳафсалалари пир бўлиб кетиб қолишар экан-да...
— Нега буни аввалроқ айтмадингиз? — дебди қор. —Ҳозир бир оз эрийман. Сиз эса бемалол бошингизни кўтариб оласиз! Қани-қани ўзим ёрдамлашиб юборай...
Қорнинг ёрдами билан униб чиққан баҳор элчиси унга миннатдорчилик билдирибди.
..Бойчечак қидира-қидира ҳолдан тойган болалар аста қирдан туша бошлашганида, ҳаммадан ортда қолган кичкинтойнинг қийқириғи еру-кўкни тутибди: “Ана-а, бойчечак!!!”
Эртакни якунларканман, яна беморнинг юзига умид билан бикилдим:
— Сизга ёқдими?
Уни яна алдадим. Бу эртакни ҳозиргина қандай тўқиганимни ўзим ҳам билмайман.
— Тузалиб қолинг, Фарҳод! Биламан, сиз кучлисиз, иродалисиз. Сизнинг... Бизнинг фарзандларимиз ҳам бир куни қўлларида шу бойчечаклардан кўтариб келиб қувонтиришсин...
***
Навбатдаги тунни ҳам бедор кутган беморнинг онаси муолажа хонасига кириб келганида, деразадан мўралашга уринаётган кекса ўрикнинг оппоқ гулларига тикилиб турардим.
— Фарҳоджоним эккан ўриклар ҳам роса гуллагандир. У боғда куймаланишни яхши кўради. Агар касал бўлмаганида ҳозир ҳам...
Жавоб қайтаришга улгурмадим. У мени ўзига қаратиб қўлларимдан тутар экан, уларни аста ўпди:
— Боламнинг қўлларидан тутган қўлларингдан ўргилай, қизим! Буни ҳеч қачон унутмайман. Тунов кунги аччиқ гапларимни кечир! Аслида бунга ҳаққим ҳам йўқ! Кейин... кейин ўзингни гуноҳкор сезма. Мен ҳам сенинг ёшингда шундай бўлганман. Буни ҳаё деб атайдилар. Кеча сен уларга бир муддат қарши чиқишга ўзингда куч топдинг. Боламга қилган илтифотинг ажрини Яратганнинг ўзи берсин! Илоҳим, қадрингга етгувчи йигитга ёр бўлгин!
Аёл тўхтамай дуо қилар экан, ўғли билан бўлган ярим соатлик вақтимни фарзандига бағишлаган йигирма саккиз йиллик ҳаётидан устун қўйишини ва бунинг мукофотига менга энг муносиб хонадонга бекалик мартабасини тилашини айтди.
— Биласанми, — давом этди сўнг, — қўлига тутқизган бойчечакларингни ҳеч кимга бермади. Қанчалик ҳаракат қилишмасин, Фарҳоджон кафтларини очмади. Ҳозир ҳам шундай ётибди. Ўғлим бахтли эканини биламан. Чунки сенинг ширин сўзларингни эшитди. Эртагинг... Чиройли эртак учун раҳмат, қизим!
— Мен, мен... ҳалиги...
— У эшитди, болам. Аллоҳга қилган илтижоингни ҳам эшитди. Шунисига ҳам шукур! Чимилдиқ насиб қилмаётган жигарпорам севган қизининг эътиборидан ҳам маҳрум кетганида, қиёматга қадар юрагим ёниб ўтарди. Бир лаҳзага бўлса-да, уни бахтиёр этганинг кўриниб турибди. Юзларида бирам чиройли табассум билан ётибдики, фариштани кўргандай мамнун, қизим...
— У... у киши яшайди. Мана кўрасиз.
Аёл аччиқ изтироблар қалқиб турган нигоҳлари билан бир муддат кўзларимга тик қаради.
— Кўриниб турибди. Кўнглим учунгина гапирмаяпсан. Дуо қил, қизим. Дуо қил! Келиним бўлиб, остонамда оппоқ рўмолларда салом беришингни, ўғлимнинг савлатларига ярашиб яшашларингни мен истамайманми? Илк марта ишга келганингдаёқ, нафақат ўғлимнинг, балки менинг қалбимни ҳам забт этгансан. Шунинг учун ҳаддим сиғиб, сенга қаттиқ гапирдим, ҳаддим сиғиб, сенсираяпман, жон болам...
Гоҳ кулиб, гоҳ бўғзидаги фарёдни боса олмай гапираётган аёлга нима дейишни, қандай тасалли беришни билмай тош қотгандим. Менинг ҳам томоғимга нимадир қадалган, у нималигини билмасам-да, отилиб чиқишини хоҳлардим…
— Ўғлингиз яшайди! У албатта яшайди... Аяжон!
— Нима дединг, болам? Қайтар!
— Фарҳод акам яшаши шарт! Сиз учун ҳам яшаши керак, аяжон!
А

❤169😢68🔥21✍14😍12👍4👏3💯2🙈1
л елкасига тушаёзган рўмолини тўғрилаш баҳона, ерга тикилган кўзларимга қарар экан, мамнун хўрсинди:
— Тилингдан ўргилай, болам! “Аяжон” деган тилингдан ўргилай! Уйимга келин туширгандай, қўлингдан бир пиёла чой ичгандай бўлдим, болам. Энди армоним йўқ. Илоҳим, бахтли бўл!
У яна йиғлаб юборса, ўзимни баттар гуноҳкор ҳисоблашимни хоҳламадими, эшик томон йўналар экан, шарт ортга ўгирилиб, қўлимга аллақандай дафтарни тутқизди:
— Фарҳоджонники, бу сенда қолсин. Энди дарсингга бор. Биз бугун кетамиз. Меҳрингга, ширин сўзларингга рози бўл, қизим!
Ортидан чиқмадим. Жонлантириш бўлимига ҳам тушмадим. Апил-тапил кийингач, аёл берган дафтарни сумкамга солиб, лифтни ҳам кутмай, зиналардан пастга шошдим. Бешинчи қаватдан қандай тушганимни билмайман. Ташқарида муздек ёмғир ёғаётган эди. Сочларим, кийимларим ивиб кетиб борар эканман, гўёки бир муддат ушлансам, бир умр ўша йигитга боғланиб қоладигандай касалхонадан узоқроқққа қочиб кетгим келарди. Беш бекат шу тарзда юрганимдан сўнггина бу йўлдан қатновчи автобуснинг таниш ҳайдовчиси уловини тўхтатиб, эшикларини очди.
Жиққа ҳўл эдим. Хаёлпарастлик билан салом берганимни кўрган кекса ҳайдовчи, ўнг томондаги ўзига яқин бўш ўриндиққа ишора қилиб, ортиқча савол бермай, сочиқ узатди.
— Cочингни қуритиб ол, қизим, шамоллаб қоласан.
Унинг “қизим” дегани Фарҳоднинг онасини эслатиб юборди.
— Ўғлингиз яшайди. У албатта яшайди... Кўрасиз!
Йўлга ёки менга қарашни билмай қолган ҳайдовчи автобусни бекатлар оралиғида тўхтатишга мажбур бўлди. У энди оғиз очган заҳоти, олд эшикни очишини илтимос қилдим. Қизарган кўзларим, юзимдаги ноаниқ хавотир ва хафагарликни кўриб, у индамай айтганимни бажарди.
Давоми бор.

❤129👍54😢33👏5😇5⚡1
Toygar Işıklı (Kara Sevda Dizi Müzikleri)
Gözlerinin Buğusu
#премьера
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Ухламай кўрилган тушга ўхшайман.
Ҳамма дарахтлари кесилиб кетган,
Қушлари қирилган юртда яшайман.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Нафас олишимга ҳаво етмайди.
Қарғалар бемалол уйимга кириб,
Тинмай ҳайдасам ҳам учиб кетмайди.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Айтсам йиғлайсанда ачиниб кетиб.
Бошимни ёстуққа қўйсам ҳар кеча,
Ёнимга соғинчинг олади ётиб.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Кимдир юрагимни эзар кафтида.
Кўнглимни ўтиндек ўчоққа қалаб,
Уялмай исиниб олар тафтида.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Айтсам ҳам, айтмасам, сенга барибир.
Чунки сен ўзингни соғинмайсанда,
Ўзингни ёнингда ўзингсан ахир.
Малика Тавфиқ
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Ухламай кўрилган тушга ўхшайман.
Ҳамма дарахтлари кесилиб кетган,
Қушлари қирилган юртда яшайман.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Нафас олишимга ҳаво етмайди.
Қарғалар бемалол уйимга кириб,
Тинмай ҳайдасам ҳам учиб кетмайди.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Айтсам йиғлайсанда ачиниб кетиб.
Бошимни ёстуққа қўйсам ҳар кеча,
Ёнимга соғинчинг олади ётиб.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Кимдир юрагимни эзар кафтида.
Кўнглимни ўтиндек ўчоққа қалаб,
Уялмай исиниб олар тафтида.
Сенсизлик нелигин айтайми сенга,
Айтсам ҳам, айтмасам, сенга барибир.
Чунки сен ўзингни соғинмайсанда,
Ўзингни ёнингда ўзингсан ахир.
Малика Тавфиқ
❤35😍11❤🔥5👍2
БОЙЧЕЧАКЛАР АЛДАМАС.
5-кисм
Сакраб тушиб, яна ўша йўл бўйлаб касалхона томон чопар эканман, нима қилаётганимни билмас эдим. Биринчи марта қалбимга ҳам, ақлимга ҳам бўйсунмаётган ғалати бир истак, тушуниб бўлмайдиган куч бошқараётганди мени…
*
Ўқишга бормай, бир аҳволда қайтиб келганимни кўрган мудира ўз хонасига таклиф этди. Дарров ечиниб, халат кийиб олишимни ва қуринишимни тайинлар экан, ўзи қайноқ қаҳва тайёрлади. Совқотганимдан қалтираб қаҳвани ҳўплар эканман, Шоҳида опага ялиндим:
— Фарҳодни олиб кетишларига йўл қўйманг!
У бир муддат ҳеч нарса демай, бурчакка қўйилган телевизорда берилаётган аллақандай кўрсатувга қараб турди. Сўнг столи устида турган телефон гўшагини олиб, айлана ичидаги рақамларни тера бошлади:
— Нигора, Фозиловнинг ҳужжатларини тайёрламай туринг. Нимагалигини сўрамай, айтганимни қилинг!
Гўшакни жойига қўйгач, ёнимга келди. Юзимни ўзига қаратиб савол берди:
— Нимага бундай қилясиз? Шу сизга керакми? Тунов куни онасининг кўз ёшларига чидамай, сизни хонамга чақиртиргандим. Лекин сиз ўзингиз севмаган инсонга меҳр беришга мажбур эмассиз! Қолаверса, бу ер онкология. Бўлимда ётган аксарият беморларнинг қисмати тайин. Ҳаммасининг кўнглига қарай олмаймиз. Ёки биров бирон нарса дедими?
— Йўқ! Ўзим...
— Уни Москвага олиб боришмоқчи эди. Ҳаммамиз, ҳаттоки Россиядан чақиртирилган профессорнинг ўзи ҳам фойдаси йўқлигини оиласига тушунтирмоқчи бўлдик. Аммо ёлғиз боласидан айрилишни истамаётган қайсар ота бизни эшитишни хоҳламади. Мана, барибир фойдаси йўқлигини ахийри тушунишди...
— У ёлғиз фарзандми?
— Ҳа. Фарҳод уч ёшлигида ота-онаси автоҳалокатга учраган, орқа мия жароҳати туфайли онаси бир неча йил фалажланиб ётган. Етти йил деганида оёққа турган-у, аммо бошқа туға олмаган экан. Отаси бўлса, аёлини азбаройи севганидан қайтиб уйланмаган. Мана сизга вафо, садоқат ва севги ҳақида тайёр материал. Эшитишимча шеър, ҳикоялар ёзиб турар экансиз…
— Шоҳида опа, Фарҳод нима учун бу хасталикка чалинган?
— Билмадим. Ирсий мойиллик йўқ, радиактив зоналарда ишламаган. Касал бўлгунга қадар катта бир корхонада муҳандис бўлиб ишлаган. Ҳа... айтганча, севган ва унаштириб қўйилган қизи унинг ташхисини билгач, ташлаб кетган экан.
— Нима? У Дон Жуан... Шунақа дейишади-ку... Ҳалиги...
— Шунақа, ўртоқ бўлажак доктор, қайсидир бевафо уни ташлаб кетган, сиз бўлса, ўзингизга йўқ жойдан муаммо ортириб, дарсдан қолиб ўтирибсиз. Ўрнингизда бўлсам, кўзимни чирт юмиб Фозиловни унутардим.
— Унинг яқинлари билан гаплашсам бўладими?
— Нима ҳақда? Отасининг юраги чатоқ, онаси сиз қайтмасингиздан аввал ҳушидан кетиб қолди. Уни ҳам ўғлининг ёнига ётқизишга мажбур бўлдик.
Дик этиб ўрнимдан турдим, қаҳва учун раҳмат ҳам айтмай, мудирага ялинди:
— Бугун реанимацияда қолсам бўладими?
— Эсингизни еб қўйибсиз!
— Илтимос опа, телефон қилинг, рухсат беришсин!
“Хўп” ёки “йўқ”ни ҳам эшитмай, иккинчи қаватга шошдим.
“Севган қизи ташлаб кетган. У хасталикка чалингач, ташлаб кетган… Шунақасиям бўладими? Наҳотки, кўнгил қўйиб, кейин узиш шунчалик осон бўлса. Мана, мен севиб қола олмаяпман-ку?!..”
*
Жонлантириш бўлими остонасида турган йигитнинг яқинлари ҳеч нарса демай йўл беришар экан, ҳеч кимга қарамадим. Фақат ҳар доим кўзимга басавлат кўрингувчи отаси букчайиб, кичрайиб қолганига аҳамият бердим.
...Оёғимга махсус бахилла кийиб, улар ётган хонага кирдим. Иккаласи ҳам сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Бири қўйиб, бири кириб чиқаётган докторлар йигитнинг қўлидаги сўлиб қолган бойчечакларга қараб чуқур хўрсиниб қўйишади.
Бир муддатдан сўнг шу бўлимнинг баджаҳл мудири менга кўзи тушиб, кўзойнак тепасидан қовоқ уйди:
— Сиз тўртинчида ишлайсиз, шекилли?
— Ҳа!
— Бу ерда нима қиляпсиз?
— Мен...
— Нимага довдирайсиз? Ўзимизда ҳамширалар етарли.
— Биламан.
— Эҳ-ҳа, Шоҳидахон айтгандилар. “Ширинман” денг?
Мен жавоб беришга ботина олмай, жим қотдим.
— Яшанг, қизим! Тарбия берган отангизга раҳмат! Энди гап бундай, бу ер ҳарқалай, жонлантириш бўлими. Фарҳоднинг қўлидаги гулларни олиб қўйинг.
Унинг кафтини авайлаб очиб, бойчечакларни олиб қўймоқчи бўлдим. Қани энди, бармоқларини ёзса!.. Ҳаракатларимни кузатиб турган шифокор кулиб юборди.
— Қаранг, сизга

❤237😢67👏47🔥25👍4😇4🤨2
ҳам бермаяптими? Ҳа, ким бор, ким йўқ яна баҳор келгунча... Ростини айтсам, бундай ташхис билан, йигитчадан кейин келган беморларнинг қанчаси ўлиб кетишди. Но он держиться! Молодец! Но увы чудеса бывают только в сказках... Майли, кўпроқ гапиринг, комадан чиқариш керак. Овозингизни иложи борича кўпроқ эшитиши керак.
— Онаси-чи?
Русча, ўзбекчани чайиб гапирувчи шифокор аёлнинг кўзларини йириб очиб, томир уришини санаб кўргач, мамнун илжайди:
— Уч кунда оёққа турғизамиз. Главный, бизнинг касалимиз эмас...
Билмадим, кимдир менинг — ўшанда йигирма бир ёш бўлган қизнинг ҳаракатларини оқлар, кимдир йўқ. Аммо мен, ёнма-ён каравотда ётган она-боладан энг яқин инсонларидек меҳримни, хизматимни дариғ тутмадим. Уч кунча дарсга бормай, ҳамшираларнинг ўрнига муолажаларни бажариб, баъзан фаррошнинг ишларини ҳам қилардим. Алламаҳалгача ухламай, икки каравот ўртасида болалигим, уйимиз, оиламиз ҳақида гапирсам, кундузи қалин дафтаримдаги ҳикояларимни ўқиб ўтирардим. Шу орада икки марта елкасига халат ташлаб олган Фарҳод аканинг дадаси менга бир дунё егулик кўтарганча кириб келди. Яқинларининг олдида бирпас ўтиргач, менга нимадир дегиси келади-ю, гапиролмай, секин чиқиб кетади…
Қадами узилмаётган шифокорлар тўртинчи бўлимдан тушавериб ўзлариники бўлиб қолган беморнинг у ёқ-бу ёғини кўриб, афсус билан бош чайқашса, ҳамширалар аллақачон у ҳақда ўтган замонда гапиришарди:
— Эсиз, шунақа чиройли бола-я? Бирам ҳазилкаш эди…
— Нимага “эди”? У тирик-ку?! — дейман жаҳл билан.
Менга Марсдан тушган ўзга сайёраликка қарагандай тикилувчи оқ халат соҳибалари, “биз бунақаларни кўравериб пишиб кетганмиз” қабилида жавоб қайтаришарди...
Биринчи бўлиб онаизор кўзларини очди. Ўша пайт ёзган янги ҳикоямни овоз чиқариб ўқиб ўтиргандим. Ўғлининг тепасида ўтирган одамни овозидан таниган муштипар аёл яна йиғлашга тушди. Уни юпатар эканман, увишиб қолган оёқларини уқаладим. Аранг тинчлантириб шифокорни чақирдим...
Аёлни бошқа шифохонага юборишга мажбур бўлишди. Яна икки кундан сўнг ўғли ҳам кўзини очди. Унинг аҳволи яхшиланаётганини айтиб тинчлантирган Шоҳида опа мени дарсга боришга мажбур қилди. Бормасам, ишдан ҳайдалишимни пўписа қилгач, ноилож кўндим.
Аммо қани маърузалар қулоғимга кирса… Гоҳида хаёлпарастлигим туфайли амалиёт чоғида ҳам гап эшитиб қоламан. Кусдошларим ҳайрон. “Бир қоп ёнғоқ” — водийлик хушчақчақ қиз ўйчан ва ғамгин бўлиб қолганини ҳеч ким ҳазм қила олмасди. У вақтлар ҳол-аҳвол сўрашга хизмат қилувчи қўл телефонлар йўқ, бўлимдагиси эса хоҳласа ишлаб, хоҳламаса, дам оларди.
Унинг кундалигини ўқияпман. Илк марта ишга келган кунимдан бошланган. Ярмидан кўпи Навоий ғазаллари ва Фарҳод монологи. “Дон Жуан бўлса, Навоийни ўқирмиди?” савол бераман ўзимга. Аммо уни севиб қолишимга ишончим комил эмас. Энг охирги ёзувларни ҳам ўқиб тугатдим.
“Агар Аллоҳ яна бир йил, атиги бир йилгина умр берганида Мадинани ҳеч кимга бермасдим. Ҳеч бўлмаса, ўзидай чиройли битта қизчам бўлганидами...”
Уятсиз! “Қизча”миш! Менинг ҳали турмушга чиқиш ниятим йўқ. Институтни битириб, илмий иш қилмоқчиман. Шу бедаво дардга даво топишни истайман. Аввал Нобель мукофоти ҳақида ҳам ўйлардим. Ҳозир уни орзу қилмайман. Фақат саратоннинг давосини топсам бўлди!..
Аммо… унинг ҳам орзу қилишга ҳаққи бор! У ҳам менга ўхшаган инсон-ку! Майли, унга қўлимдан келганича ёрдам бераман.
***
Навбатчи бўладиган куним касалхонага кела солиб, 15-хонага кирар эканман, эшикка тикилиб турган қадрдон нигоҳларга кўзим тушди. У махсус каравотнинг кўтарилган темирига суянганча қотиб қолганга ўхшарди. Назаримда, у бир неча кун шу тахлит, йўлимга кўз тикиб ҳайкалга айланиб қолган эди.
Тўғри бориб бағрига отилгим келди-ю, бир қадам қолганида тўхтаб, каравот олдида тиз чўкдим. Фарҳод озғин бармоқлари билан сочларимни силар экан, бармоқлар титраётгани сезилиб турарди.
Бир оздан сўнг ўзимга келиб, уялиб кетдим. Юрагим гурсиллаб урар, аввал ҳеч қачон бундай қилмаганим учун учун ликопчада турган олма янглиғ қизариб кетгандим! Хонада бошқа ҳеч ким йўқ. Уч дақиқача бир-биримизга гапирмай, индамай турдик.
— Бойчечак қорни нима деб эритган экан?
— Сиз... cиз... Бу бор-йўғи эртак-ку!
— Яна бир марта айтиб беринг.

❤217😢87🔥32👍14🕊10👏9😇4😍2
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
БОЙЧЕЧАКЛАР АЛДАМАС. 5-кисм Сакраб тушиб, яна ўша йўл бўйлаб касалхона томон чопар эканман, нима қилаётганимни билмас эдим. Биринчи марта қалбимга ҳам, ақлимга ҳам бўйсунмаётган ғалати бир истак, тушуниб бўлмайдиган куч бошқараётганди мени… * Ўқишга бормай…
— Уни ўзим тўқигандим.
— Биламан. Қаранг, шундай буюк Навоий бойчечаклар ҳақида хеч нарса ёзмаган экан. Ўзим ҳам шу митти гулларни унчалик хуш кўрмасдим... Яна олиб келасизми?
Унинг бош томонига осиб қўйилган ва аллақачон сўлиб қолган бойчечакларимга кўзим тушиб, жилмайдим:
— Албатта! Агар бозорда қолган бўлса.
Иккаламиз ҳам кулиб юбордик.
Хонага унинг дадаси киргач, уялиб ташқарига йўналдим. Бечора ота, бемаврид кириб қолганидан хижолат бўлиб қолди.
Бир оз вақт ўтиб, овқатланиб ўтирган хонамизга қўлида яна бир дунё егулик билан кириб келди.
— Қизим, шуларни баҳам кўринглар. Овқат, мева-чевалар бор...
Унинг қўлидан халталарни олар эканман, юзига қарай олмайман. Секингина раҳмат айтсам, кафтини очиб астойдил дуо қилди:
— Сизга раҳмат, қизим... Илоё, кам бўлманг!
Ўша куни 15-хонага бошқа кирмадим. Фарҳод аканинг кечки муолажаларини ҳам шеригимга қолдирдим. Эрталаб атайин хонадан чиқиб кетаётган отасини кўрган бўлсам ҳам, шеригимдан илтимос қилдим.
Кунлар шу тахлит ўтарди. Мен навбатчиликка келаман, аммо у ётган хонага кирмайман. Қолаверса, дафтардаги дил изҳорларидан сўнг бутун юраги билан менга талпиниб турган йигитга нима дейишни билмасдим. Бу орада бошқа касалхонага ётқизилган онасини кўргани бориб турдим. Шартаки қизнинг ювош тортиб қолгани ва бунинг сабабини сезиб турган аёл синиқ жилмайиб қарши олади. Аммо бир дақиқа ўтмай, хонадошларига “менинг келиним” деб мақтана бошлайди. Узун бўй-бастимга, хиёл қизариб жилмайиб турган юзимга қараб турганларга қараб, ёлғон пўписа ҳам қилади:
— Кўп қараманглар! Кўзингиз тегиб қолади...
Обдан хурсанд бўлгач, шерикларини муолажа хонасига кузатиб, узр ҳам сўраб қўяди:
— Айбга буюрмагин, қизим, бир яйраб олдим-да! Менга ҳавас қилганларини кўрдингми? Ҳаммаям сендай келинни орзу қилади-да. Ўқиган, чиройли... Ўзим ҳам... Бир орзу қилиб олдим-да...
Яна бир гал келганимда аёл ўрнидан туриб шифокордан рухсат олгач, мени боққа бошлади. Четроқдаги ўриндиқни танлаб, ўтиришимни сўрар экан, гапни узоқдан бошлади.
— Бошқа туға олмаслигимни айтганларида дунё кўзимга тор кўриниб кетганди, аммо Фарҳодим борлиги далда бўлиб, мана, элликка ҳам кириб қўйибман. Қанча қистовга олмайин, отаси бошқа оила қилмади. Бу дард ўлгур ёпишмаганида ўғлимнинг тўйини қилиб, ҳозир неварали ҳам бўлармидик... Бир ҳисобда Аллоҳ ҳақ! Оғир кунда олдида бўла олмайдиган бевафони оиламизга яқинлаштирмаслик учун шу кунларни бошимизга солгандир. Қизим, кеча дадаси айтди, Фарҳоджон анча яхши экан. Бир оз кучга кирсин, Москвага олиб кетамиз... Сен ўзингни қийнаб қўйма. Бирор нарса деса, “хўп” дегин-у, аммо бажаришга мажбур эмассан. Яна озгина алдаб тур!
Давоми бор.
Hikoyaning muallifi:
Muazzam Ibrohimova

❤189😢77💔31🔥11🕊7👍5👏1🤨1
БОЙЧЕЧАКЛАР АЛДАМАС.
6-кисм.
— Йўқ! Олдин ҳам айтганман сизга, ўғлингизни алдамайман.
У қўрқиб, этагимга ёпишди.
— Қизим, яна нима бўлди? Жон болам, озгина ёлғон билан гуноҳкор бўлиб қолмайсан.
Этагимни аёлнинг қўлларидан бўшатиб, унинг кўзларига тик қарадим.
— Аяжон, мен ўғлингизни алдамайман. Унга тегаман!
Бу гапни эшитган, айланиб юрган бир-икки бемор биз томонга қараб бақрайиб қолди.
— Келиним деб мақтанишни биласиз-у, тўйдан қочяпсизми?
Фарҳод аканинг онаси индамади, фақат бодраб чиққан момоқаймоқларга узоқ тикилиб хўрсинди.
— Бунинг иложи йўқлигини сен ҳам, мен ҳам яхши биламиз. “Тегаман”миш… Қанчалик яширишмасин, ўғлимнинг қанча умри қолганини яхши биламан.
— Аяжон, — юзландим унга иложи борича юмшоқлик билан, — сиз худо эмассиз-ку, бандасининг қанча яшашини биладиган. Ана, дўхтирларнинг ўзи айтди. Ўғлингиз юз фоиз тузалиб кетиши мумкин.
Аёлнинг ҳов бирдаги каби жаҳли чиқиб, ўрнидан турди:
— Мен сендан ўғлимни алдашни илтимос қилдим, ўзимни эмас! “Роль ўйнай олмас”миш, балодай ўйнаяпсан-ку! Аммо менга тишинг ўтмайди, икки дунёда алдай олмайсан!
Шаҳд билан узоқлашаётган аёлнинг орқасидан қараб қолар эканман, елкамга тушган ўрик гулига қараб пичирладим: “Фақат Фарҳодга тегаман! Ахир мен Ширинман-ку, тўғрими? Ҳали шу қайсар хотиннинг оғзини очиб, бир хизматларини қилай, айтган гаплари учун уялиб қолсин!”
Гул билан сирлашар эканман, энди ўзимни алдаётганимни билмасдим. Билсам ҳам, тан олгим келмасди. Чунки бу дардга чалинганларнинг бирортаси тузалмаганини эшитганим сари, қўлим ҳеч қачон етмайдиган юлдузга оёғим остига тўнка қўйиб чўзилаётганга ўхшардим.
Мен севиб қолдимми? Билмадим... Ўзи бирортасини севганмидим?.. Ҳа, мактабда ўқиб юрганимда. Аммо туйғуларимни ўша калондимоғ йигитнинг ўзи ҳам билмаган. Институтда-чи? Биринчи босқичда ўзимиздан тўрт босқич юқорида ўқийдиган бир бола яхши кўриб қолганди. Дарвоқе, унинг ҳам исми Фарҳод-ку! Шу вақтгача эътибор бермаганимни-чи! Қўҳна самарқандлик бўлажак ҳамкасбим икки йил ортимдан соядек юрди. Мен аввал ёзганимдек мағрур, фақат ўқишнигина ўйлардим. Иккинчи босқични битирганимизда аранг журъат топиб севги изҳор қилган биринчи Фарҳоджон, учинчи босқичга ўтар чоғимиз уйланиб, хотинини етаклаб келди… Демак, мени ҳеч ким шу бемор йигитчалик севмаган. Унга нисбатан юрагимда ҳали муҳаббат илдиз отмаган бўлса-да, ғалати бир илиқлик, яқинлик бор. Ҳали шунақа севиб қолайки!..
Тавба, ўша вақтлар дадам мисол қилиб кўрсатган оқ ипнинг қаерида турганимни ҳам ўйлаб кўрмабман. “Бегона йигитнинг қўлидан тутган қизнинг бу ҳаракатларини елкадаги қайси фаришта ёзади, ўнгими, чапими?” деган саволгина қаттиққўл дадамнинг норози қиёфасини эслатди. Аммо дарров ўзимни оқладим: шундай қилмасам, у ўлиб қоларди-ку! Бир нарсага амин эдим: мен ўзимга тўғриман. Ҳиссиёт ва ҳирснинг фарқини биламан ва энди Фарҳод ака фақат уйланганидан сўнггина менга қўлини теккизади. Аммо… тузалмаса-чи? Ўлиб қолса-чи? Йўқ, бу ҳақда ўйламайман. Фақат яхши ният қиламан. Бирор кун уни албатта севиб қоларман...
***
Ўша баҳор кунларининг бирида яна бир қувончли ҳодиса юз берди. Кечки уколларни тугатиб, муолажахонани йиғиштираётган чоғим, очиқ турган эшикдан таниш овоз эшитилди:
— Если Магомед не идёт к горе, то гора идёт к Магомеду!
Овозни таниб гарангсираб қолганим майли, саратон туфайли анча вақтдан буён ўрнидан тура олмаётган Фарҳод аканинг юриб келаётганини кўриб, йиғлаб юбордим. Қўлтиғидан суяб келган отаси эса ўғлини кушеткага ўтказиб, баҳона топиб, бизни холи қолдирди.
— Яхшимисиз, Ширин?
— Зўр!
Иккаламиз ҳам кулиб юбордик. У ҳол-аҳвол сўрар экан, гинахонликка ўтди:
— Авваллари яхши экан, ҳар навбатчиликда икки маҳал кириб турардингиз. Энди шундан ҳам маҳрум бўлдик. Овозингиз ҳам аввалгидек жарангламайди. Ёки атайин бизнинг хонамиз томонда секин гапирасизми?
Ерга қараганча индамай турарканман, бу инсонга нисбатан қалбимда қандай ҳиссиётлар борлигини чамалашга ҳаракат қилардим. Раҳмми? Йўқ! Шафқатми? Йўқ! Муҳаббатми? Йўқ! Унда нима?
— Реанимацияда онам иккаламизга қарабсиз. Энди армоним қолмади. Сиздай чиройли қиз биздай ғарибга шафоат, марҳамат кўрсатдингиз. Дарсга ҳам бормабсиз... Энди менга ваъда берасиз.

❤278🔥78👏37🙈16😇12👍5🤨5🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏32😢26💔13❤9🤨2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤31❤🔥8🌚3
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍43👏23❤13
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
103-қисм
Дилноза аччиқ кулди
-Сиз нима дейишингиз аҳамяциз...қишлоқда аллақачон гап тарқаб бўлган. Одамлар ҳозирдан менга "ҳукм" ҳам чиқариб қўйишгандир, гўё ўзлари ҳеч хато қилмайдигандек мени "кун мавзусига" айлантириб ўтиришгандир...
-Очиғини айтсам менга буни қихиғи йўқ. Мен... жавобингни бергани келгандим! Хуллас, уч талоқсан!!!
Дилнозани бошига биров гурзи билан ургандек бўлиб кетди. Еру осмон гир айланиб кетиб ёлғиз ўзи аросатда қолгандек эди. Дилноза қайрдадир эшитганди ,, Никох осмондан тушади, агар орага талоқ тушса бутун арш титрайди" бу гапни эшитганда роса кулганди
- Никохни мулла ўқийди! Қанақа осмон қанақа арш?! - деб жуда мазах қилганди. Чунки унинг диний илми ҳамин қадар бўлиб, барча диний аммаллар ва марузалар унга эслилик сарқитидек туйиларди. Қаерда бирорта одам диний гапларни гапирса ёки амалларни бажариб номоз ўқиса устидан кулиб қолоққа чиқариб қўярди. Мана кулгани бошига келди. Дилноза ҳали ўн сакизга тўлиб тўлмай ажрашган, камига шани лойга қоришган аёлга айланди. Дилноза эшикни қарсилатиб ёпиб чиқиб кетган Шаҳдамбекнинг ортидан умидсиз тикилди. Кўз ёшларини сидириб оҳиста пичирлади
- Эй яратган эгам, бу ҳаётда бу севги ҳикоясида фақат мен ёмонманми?! Фақат мен жазога лойиқманми, шунча кўрган озорларим камми?!
Дилноза бор овозда бақириб йиғлаб юборди

❤254😢122🔥66👏26👍16🤨13😇3
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
104-қисм
Шохжахон шифохона ҳовлисида буруқситиб сегарет тутататиб уёқдан буёққа асабий юрган амакисини бироз кузатиб турди. Шохжахон чиқиши билан Дилнозанинг олдига кириб кетган Шахдамбекни кўриб юраги ёмон бўлиб кетди. Гўё бу воқеада ўзининг ҳам айби бордек боши эгилди. Шохжахон қўлидаги сегарет қолдиғини ташлаб қўлига яна бошқасининолиб тутатаётган амакиси томон борди.
- Амакии...
-Ҳа! - Райим фермернинг овозидаги зарда яққол сезилиб турарди. Айни дамда уни ҳеч кимни кўришга ҳам эшитишга ҳам тоқати йўқ эди. Шунинг учун жиянининг келгани ҳам унчалик ёқмади.
- Мен...сизга бир гап айтишим керак-деди Шохжахон бироз ҳадик билан.
- Менга қара ўғлим-деди Райим фермер уф тортиб-ҳозир ҳеч нарсани эшитгим йўқ. Айниқса далда бўлиш учун айтилган беҳуда гапларни!
-Ҳалиги...мен...мен бу ишни...ким қилганини биламан...демоқчийдим-Шохжахон тутилиб тутилиб зўрға гапирди. Айниқса Райим фермернинг унга қараб олайган кўзларини кўриб баттар ранги ўчиб оёғидан мадор қочди.
- Нима дединг?! - бўғриқиб сўради Райим фермер.
- Ҳалиги...мен...уни..
-Довдирамай дадил дадил гапир!! - ўшқирди Райим ака. Шохжахон бироз ўзини қўлга олиш учун чуқур нафас олиб чиқарди
- Бу...бу ишни қилган одам... Дўстёр акам....

❤239😨81👏57🔥36🤨14👍10😢8🌚4
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
105-қисм
Дилноза шифохонадан чиққанига бир ҳафта бўлди. Ота барибир ота экан қизиминг барча қилмишларини эшитиб қанча ғазабланмасин, қизини кўчада қолдирмади. Уйига олиб келди, шифокор ёзган барча дори дармонларни олиб келди. Фақат...фақат қизидан кўнгли қолди қаттиқ дили оғриди. Уммуман гапирмай хатто у бор уйга кирмай ҳам қўйди. Бечора Райим фермернинг кечаси билан юраги ўртаниб, ёлғиз қизимга тарбия беришда қандай хатога йўл қўйдим дея ич этини еб чиқарди. Бу ёқда Ойгул опа ҳам қирқ беш ёшида шу қизининг қайғусида олтмишга кирган кампирдек қари кўриниб қолди. Бечора аёл хатто эрининг ҳам кўзига қаролмаяпти. Ҳар эрига кўзи тушса эрининг шифохонада айтган гапи қулоғи остида жаранглайверади
,, Шу қизинг туғилиб менга иснод бўлгунча, акаси ва опасидек ўлиб кетса яхшийди!! ". Ойгул опа ҳар шу гаплар ёдога тушганда юраги қаттиқ санчиб қўяди. Эрига бирор оғиз гапиролмай тилини тишлайди. Парининг тўйи куни эса йиғлайвериб адо бўлган қизини кўриб тутдек тўкилди. Мана У тенги қиз энди турмуш қуряпти. Дилноза эса...аллақачон бева ва суюғоёқ деган "тамғаси" ҳам бор. Айниқса Райим фермернинг икки кун аввалги қарори ҳаммани шокка солди. Дилноза эса ўзига чиқарилган "ҳукм"ни эшитиб гўё ақлдан озди.

❤242😨110🔥47👍32😢15🙈12🌚4🕊1😍1🤨1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
106-қисм
Райим фермернинг қарори бўйича Дилноза шу ҳафта охиридаёқ Дўстёрга турмушга чиқади. Райим фермернинг қарори шу қадар қатъий эдики йиғлаб оёқладига ёпишган қизи ҳам бу қарорни ўзгартиролмади. Ҳаммаси шу қадар тез содир бўлаётгандики ҳали қишлоқда ёлғон яшиқ миш мишлар тўлиқ тарқалиб улгурмасдан ҳақиқатга айланиб борарди. Ойгул опа юрак ютиб эридан сўради
- Дадаси...ҳалиги...
-Чайналма хотин! - деди Райим фермер одатича тўнг оҳангда.
- Дўстёр Дилнозага қандай уйланади?! Яни улар...
- Шунча номақулчиликни егандан кейин уйланмай нима қилади?!
Ойгул опанинг дами ичига тушди. Аммо барибир... Дўстёр чимилдиқ кўрмаган бўз йигит, Дилноз эса "уй кўрган"! Бу иккисининг турмуши қандай бўлади камига улар ака сингил бўлса..
Ойгул опа ҳаёлидан ўтган гапларни эрига бироз юмшоқроқ тарзда айтмоқчи бўлди
- Дадаси...Дилноз билан жиянингиз ака сингил ҳисобланадику. Уларнинг никоҳи қандай бўларкин, одамлар нима дейди?....
- Агар-деди Райим фермер кескин оҳангда-одамларни гапига қулоқ солсам, қизинга кафан кийдириб кўмиб келишимга тўғри келади!!
- Дадаси унақа деманг-жавдиради Ойгул опа-ахир ёлғизгина...
- Ўчир! Гапирма ўша ёлғизингни! Шу ёлғизингни деб эликка киргунча эгилмагам бошим эгилди. Бир бор ҳам кесилмаган сўзим кесилди...-Райим фермернинг овози титради- Катта одамларни қўятур...хатто бир қарич ҳам келмайдиган болаларни кўрсам ҳам бошим эгилиб мулзам бўляпман!

❤307😢176🔥60👏36🙈24😨19👍9✍5🕊5😇4🍓3
🔥QISMATIM🔥
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing

❤50🔥8✍6😍5😇1
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Яқинларни янги тонг билан соғ-саломат уйғонгани билан табрикланг.
https://t.me/ibratli_nomalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

❤11👏6