ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.7K subscribers
4.69K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#Мулоҳазалар

📝БОЙ КЕЛИНЛАР ҲАМ ЙИҒЛАЙДИ.
Укинг факат йигламанг.

Ичимда илондек тўлғониб, юрагимга наштарини санчаётган бу гапни айтайми, йўқми деб узоқ ўйландим.
Кўнглим бир «Улар энди сенга бегона, бир оғизлари куйсин.
Қайтар дунё, деб шуни айтишса керак» деса, бир «Қўй, Барно, Лайло сенга не ёмонлик қилувди? Ўзинг озмунча дард чекдингми?» деб мени олға ундарди. Қадам ташлашга келганда эса негадир журъат қилолмаяпман...
Машҳурлар оламида ҳар куни ҳар хил воқеаларга, турли гап-сўзларга дуч келавериб, кўзим ҳам пишиб кетган асли. Уларнинг санъати бир томону ҳаёт саҳнасидаги томошалари бир томон. Йўқ, мен санъаткор эмасман. Шунчаки улар билан ишлайдиган ташкилотларнинг бирида ҳисобчиман, холос. Бўлимимизнинг шоу-бизнес дунёсида бўлаётган барча ҳодисаларни назардан қочирмайдиган, ҳар куни иш вақтимизнинг нақ учдан бир қисмини асосий мавзу — уларнинг тақдири ҳақидаги муҳокамаларга бағишлайдиган қизларимиз ёниб-куйиб айтаётганлари менинг қулоғимни ҳам четлаб ўтмайди, албатта. Аёл бўлсам-да, аслида бу «шоу»нинг менга унчалик қизиғи йўқ. Чунки тезроқ ишимни тугатиб, мактаб-боғчага шошишим керак. Бунинг устига, иш орасида қўшимча даромад учун ҳам нимадирлар қилишим керак. Ойлик маошимни ўзим, уч боламга етказишим лозим. Яхшиям, отам ҳаётлигида уйли-жойли қилди. Тўғри, ака-опаларим ҳам қараб туришмайди. Бироқ бировга юк бўлиб яшашнинг ўзига яраша юки бор-да. Эрдан ажрашган деган тамға эса пешанамга ботавериб, дийдамни ҳам анча қотирган.
Ўн йил аввал “тенг тенги билан” деган нақлга амал қилиб, мени турмушга узатишди. Институтда иккинчи босқичда ўқирдим ўшанда. Бойлик бахтнинг кафолати эмаслигини мен тугул, ота-онам ҳам англамаганига куяман ҳозир. Ҳошим ака бадавлат оиланинг тўнғичи, мен эса уйининг баландлигию отасининг мартабаси уникидан қолишмайдиган оиланинг кенжаси эдим. Жуда узукка кўз қўйган жуфтлик бўлганмиз. Кимларнингдир наздида, албатта. Бироқ ўзимиз узукка кўз бўлмадик. Собиқ эримни йиллар давомида хиёнатда, калтабинлик ва дангасалик, қиморбозликда айблаб келдим. Энди тушунаяпман, аслида қайнота-қайнонам уни ўзлари чизиб берган йўлдан юритиб (ўқиш жойи, дўстлари, хотинини каби катта танловларни ўғли учун улар танлашган), шундай масъулиятсиз қилиб қўйишган экан. Икки болам қўлимда, кенжам қорнимдалигида ажрашдик. Ажрашишимиз ҳам тўйимизнинг томошасидан кам бўлмади. Мебелу сарполарим икки машинага юк бўлиб, қўни-қўшниларнинг деразаю эшик ора мўралашлари билан кузатилди... ҳаммасидан ўғлимни бермаймиз дейишгани ёмон бўлди. Бечора болам олти ойни икки уй ўртасида сарсон ўтказди. Охири эрим уйланди-ю, ўғил талашиш можаросига уч нуқта қўйилди. Хуллас, миллионлар устунига қурилган оиламиз аслида қумдан ясалган ўйинчоқ уй экан... Энди эса...
Ўтган ҳафта гастролдан қайтган опахон санъаткорларимиздан бири ишхонамизга келди. Қизлар у ёқ-бу ёқдан гап солишди. Ўзиям бир қоп ёнғоқ экан.
—Опа, сизни Асрор (исми ўзгартирилган) олиб келдими? Жуда келишган ва истеъдодли йигит-да шу, деди гапга чечан Нигора дераза оша боқиб.
Ҳа, келажаги бор бу боланинг дея фахр билан гапирди опахон.
Уйланаётгани ростми қизлар бирваракайига бир хил савол беришганидан аввал кулишди, кейин бироз хижолат тортишди. Яқинда уйлантираяпмиз Бир яхшигина қиз топиб қўйдим ўзим дея келин ҳақидаги маълумотларни айта кетди. Таниш исмлар қулоғимга чалингач, унинг гапларидан ҳайратим ошди.
Санъатда истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Кимнингдир қўллови керак Фалончи ака фалон жойда каттакон. Ўзи қўллаб юборади Асрорни, дея йигитни айнан Лайло собиқ қайнсинглимга уйлантиришдан асл мақсадни шу тариқа тушунтирган опа суҳбатга якун ясади Асрорнинг бир жувон билан боғлиқ ҳикояси билан боғлиқ саволларга эса «Йигитчиликда бўлиб туради» деб қисқагина жавоб қайтарди-да, жўнаб қолди.
У кетгач мунозара яна қизиди. Чунки яқиндагина шу йигитнинг бир жувонга илакишиб қолгани у Асрорга охирги русумдаги машина совға қилгани уйланаётганини эшитиб санъаткорлар йиғилган даврага келиб катта жанжал кўтаргани ва ғурурли юлдузимизнинг машина калитини унга қарата отгани (мен буни ғурурданмас аксинча сири очилгани аламидан деб ўйлайман ҳақида гап-сўз роса болалаганди.
93🤨17😢9😍3😇1
​​Бугун эса яна ўша қимматбахо машина.
Тўғри бу воқеаларнинг ҳақиқат ёки ёлғонлиги ўз йўлига аммо Лайлодек қизга атай отасининг пули учун уни уйлантириб қўйишмоқчилиги менга алам қилди.
Лайло яхши қиз. Одоби ўзидан чиройли. Собиқ қайнота-қайнонамнинг назоратида, тўғриси, қафасида катта бўлган. ҳали йигирмага ҳам кирмаган, қайсидир университетда ўқийди. Келинлик уйимдан бутунлай кетаётганимда бир мени, бир жиянларини қучиб, «кетманглар» дея роса йиғлаганди. Отаси бир ёв қараш қилгач, индамай, иккинчи қаватга чиқиб кетган. Энди уни ҳам мендек ўз истаклари йўлида қурбон қилишмоқчи. Шуни ўйлаб, ёмон бўлиб кетдим. Ташқаридан тарбияли, ақлли кўринган йигитнинг бу ўтмишидан бехабар Лайло не-не орзулар оғушидадир? Балким мажбуран узатилаётгани учун қисмат шу экан-да деб юрагидагиларни мендек тилига кўчиролмай мум тишлагандир? Билмадим...
Юрак ютиб, собиқ қайнонамга қўнғироқ қилиб эшитганларимни айтай десам у мени қизининг бахтини кўролмасликда айблаши тайин. Лайлонинг ўзи билан учрашиб, уни огоҳ этганимдан наф бормикан? Ахир унинг гапини биров эшитармиди? Бунинг устига, акалари бўлажак куёвни обдон текширувдан ўтказишгандир? Шу ўйлар билан совчилик қилаётган опага сим қоқдим. Аввалига гастроль ҳужжатларини баҳона қилдим, кейин мақсадга кўчдим. Лайлони яқиндан танишимни, Асрорнинг атрофидаги миш-мишлар рост бўлса, бир қизнинг бахтига зомин бўлмаслик кераклигини айтдим. Унинг жавоби эса оддий бўлди: Бировларнинг ҳаётига аралашманг!
Бировларнинг ҳаёти... Гўёки уларники ҳаётмасдек қараймиз баъзан. Мени ҳам узатишаётганида ҳошим акани маҳалла, ўзаро таниш-билишлардан суриштиришган. «Фалон жойда ўқийди, фалондай машинаси бор дея бармоқ букиб сифатларини санаганлар, аслида у ғирт такасалтанг қиморбоз эканлигини сир тутишган. Ахир бировнинг ҳаётига аралашиб, нима қилишади?
Энг алам қиладигани эса Ҳошим ака менга ота-онасининг танлови билан уйланган. Ота-онаси эса отамнинг бойлигини хомчўт қилишган. Ота-онам мени ҳеч қачон ҳеч нарсага зориқмайсан дея узатишган. Мен бўлса, шу қисматга аввалига кўнишга кўнганман-у чидай олмаганман.. Оқибатда уч болам тирик етим бўлиб қолди...
Лайлода, умуман ҳеч бир қизда тақдирим такрорланмаслигини истардим...

«Умр битиклари»гуруҳидан олинди.
🔥5247😢23👍8😇2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢47👍2212
#Ибрат бекати


МУЗЛАТГИЧДАГИ АЁЛ...

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди. Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.

Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди. Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
- Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир, цех ичини текшириш сизнинг вазифангизга кирмайди-ку?
- Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб-кетишини кузатишимни сезишмайди. Гўёки мен йуқдек одамман уларга. Аммо, сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз.  Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол-аҳвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир, деб хабар олиб киргандим - деди.

P.S.: Ҳеч қачон бировни камситманг. Оёқ остингиздаги тош бирор куни сизга ҳайкал бўлиши мумкинлигини унутманг!

Интернетдан олинди.
61👏49👍27💯3🕊2
#Ҳикоя


Хайринисо ҳоланинг келини туғруқ пайтида вафот этди.  Оила қайғуга чўмди.  Туғруқхона эшиги олдида ухламай, чўнтаги ичидаги оҳирги пулини суюнчига атаб, ғижимлаб турган Имомалига ноҳуш ҳабар айтилганда ғамдан чўкка тушиб қолди.
     Гўдак тирик,  она эса...
      Мотамдан сўнг,  Ҳайринисо ҳола  гўдаккинага нима беришни билмай боши қотди,  қишнинг кунида тўрт маҳал-беш уй наридаги аёл келиб эмизиб кетди.  Кўкрагига совуқ тегиб,  зинғиллаб қолгач,  у ҳам келолмасликка  узирини айтди.
       Ғамдан букчайиб қолган Имомалини биғиллаётган боласи билан қолдириб, Ҳайринисо ҳола- қишлоқда "яхши одам"  бўлиб танилган масжид имомининг уйини қора тортиб кетди. 
       Домлага дардини айтди, эчки сути зарурлигини,  имкон бўлса оз-оздан пулини узиб олишини,  лекин қўлида сотиб олишга арзигулик  пули йўқлигини айтди. 
    Домла ҳақиқатда яхши одам экан, энг зотдор эчкиларидан бирини икки эгиз улоқчаси билан, ҳатто бошқаларга ўхшаб,  ирим қилиб- бўйинтуруғини олиб қолмасдан, шундоқлигича  Ҳайринисо ҳолага тутқазди.
     -Аллоҳ таоло йўлида беминнат беряпман- ҳадя, илоҳим норасиданинг оғзи оққа етиб, солиҳ йигитлардан бўлиб, вояга етсин.
     Қувончдан ва ғамдан йиғлаб юборган- аёл дуо қила-қила эчкини улоқчалари билан етаклаб уйига кетди.
      Баҳор келди.
    Уч ой эчки сутини ичган гўдакка эт битиб, кулиб  "гав-гув" қилиб, ҳаммани ўзига қаратиб,  анча катта бўлиб қолди.
     Қудалар бир-икки сўраб келишди, олиб кетайлик деб. Ҳайринисо бермади, берса ичи ҳувиллаб қолишидан қўрқди.
       Гўдакнинг-ку ризқини Аллоҳ таоло йўқ жойдан етқазди, катталар эса анча  рўзғордан тортилиб қолишди. Баъзан эчки икки боласидан орттириб берадиган ярим  косагина сутга "суқимиз кирмасин" деб кўзларини олиб қочишарди.  Шундай кунларнинг бирида Имомали гап бошлади:
    -Она, бундай юраверсак бўлмас, Рассига кетмоқчиман, у ёқдан Аллоҳ берса пул юбориб тураман, бир ризқимни излаб кўрай...
      Ҳайринисо бошида рўйхушлик бермади, бора-бора ўзи ҳам ўйлаб кўриб рози бўлди. Энди йўлкирага пул топиш керак. Имомали уч-тўрт кишидан пул сўради, ҳамма ўзининг важини айтиб, пул бермади. Тўғри-да ҳозир ҳамманики ўзига зўрға етиб турибди.
     Иккаласининг ҳам оҳирги тикилган кўзлари- эчки бўлди.
     "Ёдгорали анча катта бўлиб қолди. Янаги ойдан нон чайнаб берса ҳам бўлар балки..."
    Ғира-ширада Ёдгоралини қўшни келинга омонат беришиб, она-бола эчкиларни етаклаб, бозорга йўл олишди.
Бозорда одамлар зотдор эчки  ва улоқчаларга анча қизиқиш билдиришди.  Фақат Имомали бисотидаги шугина эчкиларни  арзон-гаров  сотгиси келмади. 
       Шу пайт кутилмаган воқеа юз берди,  бозорга домла кириб келдилар.  Одамлар ҳурмат билан қўшқўллаб саломлашишга шошилишди. 
      "Камбағалнинг дови юрмас экан-да,  энди домла олдида нима диган одам бўлдим"- изтиробдан йиғлаб юборди Ҳайринисо ҳола.
     " Илоҳим кўрмасинлар,  кўрмай қолсинлар"- деб тескари томонга қараб, паналаб олди.
     Аксига олиб,  эчкилар ўз эгаларини таниб- маъраб қолишди.
    -Ие...  Жониворлар,  сизлар ҳам шу ердамисизлар?!...
      Ҳайринисо уятдан рўмоли учини тишлади.
     -Ассалому алайкум- Ҳайруннисо тинчмисизлар,  норасида анча катта бўлиб қолдими?!
     Ҳайринисо ҳола энди батамом йиғлаб юборди.  Четда ер чизиб турган- Имомали келиб,  бош эгиб, қизариб  ўзи вазиятни тушунтирди.
     -Эчки бозорга қанчага кирди?!
    Имомали ғулдираб бозор қўйган нарҳни айтди.
   -Ўзи сизга қанча пул керак?!
     Имомали Россияга автобусда кетаётганини,  самолёт ёки поездга пули етмаслигини тушинтирди.
    -Иш бўлса ишлайсизми?!  Масжиднинг қоровулчилигига ойлик оз, сизга  бошқа бирор жойдан иш қидириб кўрамиз.  Ҳозир мен сизларга эчки учун-  бозор сўраган пулни бераман,  эчкини эса уйга қайтарасизлар,  гўдаккина ҳали барибир норасида...
Оғзидаги ошни олиб қўймайлик...
      Шу сўзларни айтиб домла чўнтагидан пул олиб,  санаб Имомалига тутқазди.
117👍32😢25🕊5🔥4🤨3🙈1
​​-Йўқ,  ундай қилманг,  ўзи юзимиз шувут домлааа,  сизга  икки марта юкимизни ортсак,  уят бўладии...  Ҳайринисо ҳоланинг овози ва "ҳай-ҳай" лаши атрофдаги одамларни ҳам жалб қилди.  "Нима экан,  нима бўлибди"  деб бир-биридан
сўрашлар бошланиб кетди.  Воқеадан ҳабардор бўлиб турган икки-уч киши ёнбошига қараб тушунтиришни бошлади.
     Энди одамларнинг ҳай-ҳайлаши, ғовур-ғувури кучайди.
     -Эй аҳли мусулмон,  ҳурматли домламиз шу ҳайрли ишга бош қўшган эканлар,  биз қараб турсак бўлмас,  борми Аллоҳ йўлида атагани борлар...
    Кимдир шунақа деб ҳайқирди.
    Ҳайринисо ҳола ўтириб, ҳиққиллаб  йиғлашга тушди.  Бечора кампир ора-орада "Олма Имомали, олмагин... уят бўлади!" деб қўярди...
      Оломон эса бир қийиққа пул йиғишни бошлаб юборган эди....
   
Азизахон  Исмоилова
108😢66👏21👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢38👍97👏4💔1
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍5415👍8👏76🕊2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
74-қисм
Оромхон онасига яқинлашиб тахдидли вишиллади
-Туғиб, боқиб катта қилган бўлсангиз....-Оромхон оғир ютинди-аллақачон ҳаққини оллиб бўлдингиз!! Боққанингиз ҳаққини бокиралигимни пуллаб тўладим! Рашид тиракторчини хотинидан Рашид бойни хотини даражасига сизни мен олиб чиқдим! Шундай экан... ҳадингизни билинг. Менга сени боқдим деб тана қилолмайсиз. Нари борса ўн беш ёшимгача боқдингиз! Қолганига эса мен сизни...
Оромхон юзига урилган шапалоқ зарбидан жим бўлди аммо йиғлаш ўрнига тиржайди
-Пуллар оқими сусайиб қолдими ойи!? Қўлингиз мен томонга югуриб қолди...
-Ўчир тарбиясиз! Ўзинг бир ишни эплолмай аламини мендан олма!! Озгина ақлинг ишлаганда, ҳозир Парини ўрнида сен бўлардинг! - кейин ўзига ўзи гудиранди-Шу Парини нимаси яхши тушунмайман. Нега бутун эркак зоти шунга осилади? Тавбаа...
- Тарбияси яхшилиги учундир! - деди Оромхон совуқ оҳангда-Парига онаси қандай бўлмасин пул топишни эмас... Ифатни, хаёни ва бокираликни асрашни ўргатган. Вояга етиши билан... юзига минг хил бўёқ чаплаб пул илинжида отаси тенги одамлар билан учрашувга чиқармаган...
- Менга ақл ўргатма! - бақирди Салима опа-нима мрни гапимга кириб ёмон бўлдингми? Агар мен бўлмаганимда бутун умр бир бурда нонга зор бўлиб манашу қолоқ қишлоқда итдек ишлаб ўлиб кетардинг. Мени қара аҳволимни? - Салима опа қўлини икки ёнга чўзди
-Қара, қирқ беш ёшдаман лекин олтмишдан ошгандек кўринаман! Нега биласанми? Чунки туғилиб эсимни таниб то шу ёшимгача арзимас пул учун қора терга ботиб ишлаганман. Сени қара! - Салима опа қизини судраб ойна қаршисига олиб борди - ўзингга бир қара, йиггирма беш ёшдасан лекин ўнсаккиз ёшдек жозибадорсан. Бўйнингу қўлинг тўла тилла, бирилянт! Эшигинг тагида машина. Хўш ёмон бўлдингми?!!
- Ҳаа!! - бақирди Оромхон - Жуда яхши яшаяпман! Менда ҳамма нарса бор аммо... Аммо бир ватаним йўқ, оилам йўқ! Ўғлимнинг кўзига тик қарашга чидайдиган юзим йўқ! Мендан ҳар кун сўрайди... нега дадам йўқ менинг дейди!! - Оромхон кўксига муштлади-Ўша пайт манна бу ерим ёниб кетади, нима дейишни билмайман ойии!!
- Ҳали кўникиб кетади. - бепарво қўл силтади Салима опа.
237😢145🔥53👍28🤨14🌚10🙈75👏2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
75-қисм
Оромхон онасига бир дам сўзсиз қараб туриб қолди. Онасининг юзига тетмулиб худди шоирлар тарифлайдигандек хокисор сиймо қидирди. Топмади! Салима опа аллақачон инсонийликни, энг аввало оналикни тарк этиб бўлганди. Унинг пири ҳам худоси ҳам фақат пул эди. Юзларида аёлларга, уммуман ҳеч бир онага ҳос бўлмаган совуқлик бор эди. Оромхон индамай ўгрилиб кийим жавонини очди. Тор шим ва оқ водалазка кейиб устига калтагина курткасини кейди. Кўчада қор бўлмаса ҳам мода сифатида узунлиги тиззасигача келадиган баланд пошнали сапок кийди. Қизини кузатиб турган она чимрилди
- Қаёққа?!
-Жаханнамга! - зардали жавоб берди Оромхон-борасизми?
Салима опани гапини ортиқ эшитиб ўтирмай Оромхон ташқарига чиқди. Ховлида туриб қиш ҳавосидан тўйиб нафас олди. Дадаси доим шундай ҳавони симириб нафас олар ва қор ёғиш ёғмаслигини айтарди. Оромхон ҳазин жилмайиб пичирлади
- Эрта қор ёғади шеклли...
Оромхон дадаси ётадиган уй олдига келиб тўхтаб қолди, индамай кетолмасди у. Аста эскикни очиб ичкарига кирди. Кўзи узоқ йилдан бери кўрмай қолган ва икки йил аввал инсулт бўлган Рашид тиракторчи ёқимли ифордан қизи хонасига кирганини сезди. Ишлайдиган соғлом бир қўлини олдинга чўзиб жилмайди
- Кел гўзал қизим...
Оромхон охиста юриб келиб дадаси ётган киравот олдига тиз чўкиб ўтирди. Рашид аканинг қўлини ушлаб юзига сурди
- сизни... жуда яхши кўраман дада!!
Рашид ака жилмайди
- Менам сени яхши кўраман қизим - кейин пайпаслаб Оромхонинг кўзёшларини артди-онанг бикан яна уришиб қолдингми?
233😢177👍4424🔥7😨3🕊1😇1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
76-қисм
Оромхон йўқ дегандек бош чайқади. Рашид ака хўрсинди
- Ойингдан хафа бўлма қизим... Умга жуда қийин. Кўрмай қолганимдан кейин бор рўзғорни юки унга тушди. Камига инсулт ҳам бўлиб баттар куйдирдим. Шунга бироз жиззаки бўлиб қолганда...
Оромхон уйида бўлаётган барча ишлардан бехабар жимгина ётадиган отасига қараб виждони қийналди. Бечора хотини ва қизи нима ишлар қилиб юрганини билмай улар олдида ўзини айбдор сезади. Аслида эса бу уйдафи ягона пок ва ҳалол инсон эди у. Оромхон отасини ётган жойида қучиб йиғлаб юборди
- Бунчаларам яхшисиз дада... - Оромхонинг ўпкаси тўлиб оғир оғир нафас олди-ҳали тузалиб кетасиз. Ўзим ҳажга олиб бораман сизни, иккимиз бирга бориб келишимизга етадиган пулим бор...
- Мендан кўра онангни олиб бор қизим-деди Рашид ака қизининг сочларини силаб.
- Нега? Ўзжнгизни боргинфиз келмаяптими?!
-Ким ҳам Аллоҳнинг уйига биришни истамас экан?! Шинчаки.. - Рашид аканинг мижжалари намланди-бу дунёдаги жамики захматларни тотган онанг бунга кўпроқ лойиқ деб ўйлайман.
Оромхон отасининг кўнгли учун хўп деб қўйди аммо ичида ўйлади
- Онам иккимиз ҳажга бориб шайтонга тош отсак... шайтон у тошларни ўзимизга қайтариб отса керак!
240😢144👍7817🔥17😁16😇5💘5🌚2🤨2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
77-қисм
Оромхон яп янги нехиасида шахар марказидаги доимги маконига кетар экан ўз ўзидан жирканиб борарди. Бу хис авваллари унга бегона эди. Ана ҳамма қиляптику, деб ўзига ўзи таскин берарди. Лекин энди негадир юрагида катта доғ пайдо бўлгандек ва бу доғ унинг енгил елпи ҳаётига соя сола бошлади....
-Ором, ором, гўзаллар гўзали!! Хйш келипсан.
Оромхон қаршисига тиржайиб чиққан Авазни нари итарди
- Харидор борми! - деди ортиқча пачакилашишни истамай. Аваз бахайбат гавдасига ярашмайдиган бир тарзда хиринглади
- Сен ҳар замонда бир келасан аммо харидоринг талайгина! Бугунга битта лаққа балиқ ёзилган!
Оромхон чуқур нафас олиб Аваз кўрсатган хона томон юрди. Ва етиб келиши билан ичкарида ишчи ва Оромхонни кутаётган "мижозъъ жанжали устидан чиқди.
Мижоз бор овозда бўкирганча офитсант йигитни ёқасидан олиб турарди
- Қани менга вада қилинган ўша Ором деганлари?!!
😢280155🔥71👍4016🌚9🤨8😍6🙈2😨1
🔥QISMATIM🔥

Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
529🙈4
Hamma OROMxonni yomon koʻradi. Unga ham oson emas.
121👏3018🕊15
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭
👆👆👆👆 осон озишни истаганлар учун, энг керакли усул.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🌷Ассалому алайкум
     🕊🌷 Хайрли тонг
         🕊🌷 Азизларим!
          🕊🌷 29-ДЕКАБРЬ
        🕊🌷 Душанба
     🕊🌷тонги муборак
🕊🌷 бўлсин!

Янги тонги муборак бўлсин!  
❤️
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. 🤲

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
    🌹🍃🌹🍃🌹🍃


https://t.me/ibratli_nomalar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍4
#Ҳикоялар

СИРПАНЧИҚ.

(ибратли ҳикоя)

Қўнғироқ чалиниб, 3-дарсдан чиққан Дилбар шошилганча зиналардан туша бошлади. Онаси билан бозорга боришга келишиб қўйишганди, бутунлай ёдидан кўтарилибди. Шошилганча энг охирги зинапояга оёғини қўйганини билади, саҳарлаб ёғиб берган қор музлаб қолган экан, ўзини бошқаролмай қолди.
"Вой” дедию кўзларини чирт юмиб олди. 
Сирпаниб, йиқилиши аниқ эди. 
Яхшиямки, қайдандир келган бақувват қўллар тутиб қолди қиз билакларини. Кўзини очдию "Хайрият!”-деб юборди. Сўнг қаршисида ўзига жилмайиб қараб турган нотаниш йигитга кўзи 
тушиб, дув қизариб кетди. 
– Эҳтиёт бўлинг, ер сирпанчиқ, – 
йигит шундай дея тепага чиқиб 
кетди. Дилбар бир зум каловланиб 
турди-да, онасини куттириб 
қўймаслик учун бекатга қараб 
чопди... 

* * * 

– Дилбар, банкка бориб келинг! 
Ҳисоботларни ҳам олинг! 
Бошлиғининг буйруғига эътироз 
билдириб бўлармиди? Кўча совуқ, 
қор бўралаб ёғиб турганига ҳам 
қарамай, ноилож бир талай 
қоғозларни қўлтиқлаганча банкка 
қараб йўл олди. Таксидан 
тушаркан, ҳар бир қадамини санаб 
босар, "ишқилиб, сирпаниб кетиб, 
шарманда бўлмай-да” деб пичирлаб қўярди. 
Ана эшик! Оз қолди. Қиз эшикни 
ўзига тортди-ю, оёқлари ердан 
узилгандек бўлди. Қўлларидаги 
ҳужжатлар бир томон, ўзи бошқа 
томонга... Йўқ. Ўзи йиқилмади. 
Қаердандир пайдо бўлган бақувват 
қўллар билагидан тутиб қолганди. 
Ерда ётган қоғозларни тераётган 
йигитга миннатдорчилик 
билдириш учун оғиз жуфтлаган 
Дилбарнинг гапи оғзида қолди. 
Эҳтиёт бўлинг, ер сирпанчиқ... 
Бу ҳолатнинг қачонлардир 
бўлганини эслаган Дилбар ушбу гап 
ҳам такрор қайтарилаётганини 
эшитиб кулиб қўйди. Қизни 
таниган йигит ҳам кулиб юборди. 
Тасодиф танишувга баҳона бўлдию 
сўзлар-сўзларга уланиб кетди. 
Суҳроб шу банкда ишлар экан. 
Шунчаки танишликдан бошланган 
муносабатлар дўстлик, дўстлик 
эса... бора-бора беғубор туйғулар 
этагини тутди. 
Орадан кунлар ўтди. Икки ёрти 
қалбни бирлаштирган, кўнгил 
ришталарини туташтирган оппоқ 
қор оппоқ орзуларга эланди. 
Тақдир сирпанчиғида йиқилаёзган 
Дилбарни Суҳробнинг қўллари 
тутиб қолди. Ва бу қўллар уни 
"Бахт уйи”га етаклади. 
Ширин орзулар рўёби-ю висол 
байрамини нишонлашаётган 
кунларида ҳам табиат ўзининг 
оппоқ либосини кийиб олди. Ерга 
оқ гиламдек тўшалган қорни 
авайлабгина босаётган, сирпаниб 
йиқилишдан чўчиётган келинчак 
ёнидаги азиз инсони, куёв 
бўлмишнинг қўлларидан маҳкамроқ тутишга ҳаракат қиларди.
Тўйхонадан чиқишиб, шоҳона безатилган машина томон 
юриб боришар экан, Суҳробни 
ўртоқлари чақириб қолишди. Шу чоқ оппоқ ҳарир кўйлагининг этакларини қўлида ушлаганча бир- бир босиб, машинага яқинлашаётган Дилбарнинг қўрққани юз берди, баланд пошнали оппоқ туфлилар 
яхмалакка дош беролмай қолди. 
"Тамом бўлдим...” дея ўйлаган 
келинчак кўйлаги этакларини 
қўйиб юбориб, доимги одати, 
кўзларини юмиб олди... 

Йиқилмади.

Ўша қадрдон, бақувват қўлларни ҳис қилди билакларида. Жўралари билан 
суҳбатлашаётган бўлса-да, хаёли 
Дилбарда бўлиб турган Суҳроб энг 
сўнгги лаҳзада улгурганди. 
– Яхшиям тутиб қолдингиз! Бу 
сафар йиқилсам керак, деб 
ўйлагандим. 
– Сени қараю! Эҳтиёт бўл-да, Ер 
сирпанчиқ! Қўрқма, мени ушлаб 
ол... 

* * *

– Алло, қаердасан? 
– Поликлиникадаман. 
Чақиртиришган экан. 
– Хўп, майли. Эҳтиёт бўлгин! 
Турмуш ўртоғи билан хайрлашиб, 
телефонини ўчирган Дилбар оғир 
қадамлар билан эшикка яқинлашди. Қорни анча катталашиб қолганига юриши ҳам қийинлашиб қолганди. Яқинда фарзандли бўлишади. Эшикдан чиқдию еру кўкни тўлдириб 
ёғаётган қорга қараб, бир нафас 
туриб қолди. Сирпаниб кетишдан 
қўрқди. Ўзидан ҳам кўра юраги 
остида ураётган миттигина юракча 
учун қўрқди. "Қандай қилиб тушиб 
олсам...” деб турганди ҳамки, кўзи 
ўзи томон шошилиб келаётган 
Суҳробга тушди. 
– Бари бир кўнглим бўлмади. 
Қўрқиб турганингни билгандим. 
Кел, мени ушлаб ол. Эҳтиёт бўлиб 
туш! Ер сирпанчиқ. 

Иккиси ҳам шу жумлалардан кейин 
кулиб юборишди. Зиналардан бир-бир босиб тушар экан, Дилбар ҳаёт йўлларида шундай
халоскори борлигидан ва у ҳамиша ҳар қанақа қору сирпанчиқда ҳам суянчиқ бўла олишидан тинмай Аллоҳга шукроналар айтарди!

Самодил.
171👏65👍35🤗18😢7🔥4😍3🤨3
Туй. 18-кисм.

Қишлоқдан чиққан машиналар катта йўлдан бир чақирим юрар-юрмас зулмат 
бағридаги дарахтлар орасидан Исмат бошлиқ йигирматача йигит йўлга чиқди ва 
кўчани тўсиб олди. Олдинда кетаётган “Нексия” кескин тормоз бериб тўхтади. Унинг 
ортидан кейингиси. Энг орқада келаётган “Дамас”ни бошқариб келаётган Файзулла 
ҳайрон бўлиб олдинроққа ўтди ва йўлни тўсиб турган, сўйил, арматура, тошлар билан 
қуролланган йигирматача йигитни кўрди. Уларнинг жимгина совуққон туришида недир 
бир ваҳм, ваҳшат мужассам эди. 
– Э, қиз вечерлариниям!.. – деб юборди Файзулла жаҳл билан. 
Маҳфират чеча эса: 
– Вой ўлай, ҳали бунақасиям бормиди! – деди ваҳима билан. 
Файзулла отилиб машинадан тушди. Гўё “Дамас” эшигининг очилиб-ёпилиши сигнал 
вазифасини ўтагандай бирдан йўлтўсар йигитлар ваҳшиёна қичқирганларича 
машиналар томон отилишди. Машиналар устига тош-кесаклар даранглаб ёғилди. Жон- 
жаҳди билан куёв ўтирган “Нексия” ёнига югуриб етиб олган Файзулла эшикка 
ёпишаётган безори йигитлардан бирини тепиб юбораркан, “Нексия” капотига кафти 
билан даранглатиб урди. 
– Бос! Бос! – дея қичқирди Файзулла жон ҳолатда. 
Шундан сўнг Файзулла машина чироқлари ёруғида йўлни тўсиб турган икки йигитни 
кўрди ва улар томон отилди. Файзулла иккала йигитни икки томонга итариб юборди. 
Мотори ўчмай турган “Нексия” чийиллаб олдинга интилди. “Нексия”нинг қизил орт 
чироғи тобора узоқлашиб кетаверди. Қолган машиналар эшиклари қарсиллаб очилиб- 
ёпилди. Куёвжўралар Файзуллага ёрдамга ошиқишди. Улар орасида титраб-қалтираб 
турган, монтировка ушлаб олган Азим ҳам кўринди. 
Йўлтўсарлар Файзулла бошлиқ куёвжўраларни аста ҳалқа шаклида ўраб олишди. 
Қўлидаги узун арматурани кафтига уриб-уриб қўяётган Исмат ёвузона илжайганча 
куёвжўралар орасидан зўр бериб Набини қидирарди. Иккала гуруҳ бир-бирига 
яқинлашиб кела бошлади…
Худди шу маҳал қишлоқдан чиқишдаги қайрилишда яна бир машинанинг бурилгани 
кўринди. Ўткир нурлар кўзга ташланди. Боя раққоса Гулбаданга тегажаклиқ қилган уч 
йигит Исматнинг ёнига келишди. 
– Исмат, бизнинг ўлжа ҳам келиб қолди. Биз уни олиб кетайлик, кейин бу ерда 
ўзларинг бемалол разбор қилаверасизлар, – деди биринчи йигит. 
Бу орада жуда тез келаётган “Нексия” яқин келиб қолди ва кескин тормоз бериб, 
нарироқда тўхтади. Машина эшиги очилди, ҳофиз Рашиднинг қалтираган овози 
эшитилди: 
– Йигитлар, мен тўйларингда хизмат қилган артистман. Мени ўтказиб юборинглар. 
– Орқада ўтирган Гулбаданни ташлаб кетсанггина ўтасан. Бўлмаса йўқ! – дея дўқ урди 
улкан сўйилини намойишкорона тарзда кўз-кўзлаётган иккинчи йигит. 
Ҳофиз энгашиб ким биландир пичирлаб гаплашди. 
– Раққосам сизларга қоламан деб ваъда бермаган экан, – деди ахийри ҳофиз бошини 
кўтариб. 
– Берган, ваъда берган! – деди учинчи йигит ишонч билан. – Сен ташлаб кетавер, биз 
ўзимиз бу масалани ҳал қилиб оламиз. Бўл тез! Ё ўзингнинг ҳам, машинангнинг ҳам 
тит-питини чиқариб ташлайликми? 
Ҳофиз яна энгашиб орқада ўтирган Гулбадан билан ниманидир пичирлашди. 
– Йигитлар, илтимос, бу масалани эртага, ичмаган пайтларинг гаплашайлик. 
– Э, онангни!.. – Ёмон сўкинди учинчи йигит. – Ташла дегандан кейин яхшиликча 
ташла-кет-да! Нима қиласан гапни чўзиб! 
– Йигитлар… ахир меҳмонларингмиз… – аянчли овозда ялинишга ўтди ҳофиз. 
– Энди ўзингдан кўр!
Бу гапни сўйил кўтарган йигит айтди. Шундан кейин учала йигит бирданига олдинга 
ташланишди. Жон алпозда қайтиб машинасига ўтирган ҳофиз машинасига газ берди. 
Машина чийиллаб олдинга интилди. Ҳофиз жон-жаҳди билан сигнал чалганча шиддат 
билан йўлтўсарларга яқинлашиб келаверди. Ўзларига ишонган йигитлар йўлни 
бўшатишмади. “Нексия” шиддат билан учиб келди ва йигитларга яқинлашган маҳал 
сал чапга қайрилиб, уларни айланиб ўтиб кетишга уриниш асносида чеккадаги 
йигитни уриб юборди. Йигит йўл чеккасига коптокдек отилиб кетди. Буни кўрган унинг 
ёнидаги йигит дод солиб юборди. Ҳофизнинг машинаси шиддат билан узоқлашиб 
кетаверди. 
Машина уриб кетган йигитнинг қонга ботган гавдаси йўл четида тўлғаниб, 
типирчиларди. Буни кўрган маст йигитлар ҳам бирдан ҳушёр тортишгандек бўлишди. 
Худди шу маҳал ер гурсиллагандай бўлади. Чироқ-фонарлар кўтариб олганча
89😨19🤨2👍1😍1🌚1
шу 
томонга чопиб келаётган ўн беш-йигирма чоғли одам қораси кўринди. Машиналар 
фараси ёруғида уларнинг олдида ҳарсиллаб турган Хайрулла кўринди. 
– Исмат, бу сенинг ишингми? – деди Хайрулла жаҳл билан. – Уялмайсанми, бегонанинг 
эмас, ўзингнинг қариндошингнинг тўйида шунақа қилишга?! – Хайрулла бирдан йўл 
четида тўлғаниб ётган гавдани кўриб қолди. – Нима бўлди? 
Биринчи бўлиб ўзига келган Файзулла машина уриб кетган йигит томон отилди. 
Йигитнинг оғзидан қон келган, вужуди ожизона титраб-қалтираб қўймоқда эди, худди
ҳаёт билан аста-секин видолашаётгандай. 
Файзулла ёнига келган Хайруллага қаради. Исматнинг ёнида турган йўлтўсар 
йигитлардан беш-олтитаси аста-секин қоронғуликка чекиниб, кейин шаталоқ отиб 
қочиб қолдилар. 
– Буни тез балнисага обориш керак, – деди Файзулла. – Кўтар. 
Хайрулла энгашиб йигитни кўтариб олди. Файзулла чопиб бориб “Дамас”ини шу ерга 
олиб келди. Сўнг бақа бўлиб қотиб қолган Маҳфират чечага қаради. 
– Чеча, сиз қизларни олиб бир амаллаб нариги машиналарда етиб оларсизлар. Биз 
буни, – Файзулла Хайрулланинг қўлидаги гавдага ишора қилди, – балнисага оборамиз.
– Хўп, – деди Маҳфират чеча қўрқа-писа. 
Маҳфират чеча ва иккита қизни амаллаб икки “Нексия” билан битта “Жигули”га 
жойлашишди. Улар йўлга тушишди. Хайрулла машина уриб юборган йигитни 
Файзулланинг машинасига жойлади, ўзи унинг ёнига ўтирди. Шундан кейингина 
“Дамас”га ўтирган Файзулла қалт-қалт титраётган Азим ёнидаги ўриндиққа келиб 
жойлашгач, Хайруллога ўгирилди. 
– Қаёққа ҳайдай? 
– Бу ердан облбалнисагача ўттиз километр, – тушунтирди Хайрулла. – Аввал тўғрига, 
кейин… 
– Кетдик, – деди Файзулла. 
“Дамас” олдинга интилди. Чироқ-фонарлар кўтариб Хайруллога эргашиб келганлардан 
бири, қирқ ёшлардаги эркак жаҳл билан ерга тупурди: 
– Ўйиндан ўт чиқди ахийри. Бир куни шундай бўлиши аниқ эди… 
Келганлар аста-секин ўгирилиб, қишлоқ томон йўлга тушишди. 
Давоми бор.
51😨38🙈11😢63🤨2👍1
#Ҳикоялар

📝ОҒЗИНГДАН БУЗИЛГИН.
(Ҳикоя)

Ёруғ дунёда ёлғизлик нелигини мендан сўранг. Институтни битирган йилларим бу алам шундай ўтганки, ҳалигача юрагим сирқирайди...
Мактабни тамомлаб, ўқишга чоғландим. Онам дуо қилдилар, отам поездгача кузатиб, оқ фотиҳа бердилар. Лекин беш йил ўтгач, лоақал бирорталари кутиб олишгани йўқ. Армонли дунё: уч қиздан кейин топган ёлғиз ўғиллари эдим, ақалли иккита нонимни кўришмади.
Опаларим бировнинг хасми, ўз ғами ўзига етгунча. Дадамдан қолган лойсувоқ томлар тешилган, ойналар синган, Санталат хола билан ўртамиздаги девор қулаган... Дипломимни қўлтиқлаб, ана шу абгору ночор ҳовлига кириб келдим. У замонларда муҳандис кам эди, дарров ишга чақиришди...
Ярим тун. Чўчиб уйғондим: бир тавақали қийшайган эшикни кимдир гуп-гуп тепади, бадмаст бир овоз устма-уст зуғум қилади:
– Раззақовна, оч тезроқ, оч дейман, ҳе онангни...
Қарасам қўшни кампирни мендан уч-тўрт ёш катта ўғли, оёғида ўрнамайди.
– Сенми? ёмон сўкинди у.
– Раззақовна қани? Нега...
– Эшигингиз у ёқда, ака, бу меникию, дедим базўр ўзимни босиб.
– Ие, ҳали сеники-меники деб тилинг чиқиб қолдими? Ўртада девор бўлмаса, беш йилдан бери пойлоқчилик қилсам...
Хайриятки, шунинг устига Санталат холам чиқиб, унинг қўлтиғига кирди:
– Кел, ўғлим, дамингни ола қол. Қўй-қўй, Исмоилжон ўзи ишидан чарчаб келган.
– Молчать, Раззақовна! у таҳдидли дўриллади.
– Мен ишламайман-да, шуни таъна қилдингми? Ҳе онангни...
– Вой оғзингдан бузилгин...
Санталат холамнинг фамилияси Раззоқова эканини ўша кеча билдим. Унинг тили чучук бўлиб, “р” ни айтолмасди, “л” деворарди. Ҳамма тиллога тенг оладиган кампир ҳеч ким эътибор бермайдиган ўз нуқсонидан ҳижолат чекарди. “Р”сиз сўз топишга уринарди, “редиска”ни “қизилча”, “қарға”ни “ҳакка” деганини, яна бир нималарни эслайман...
Ўша кеча кўз юмганим йўқ. Онагая?! Онага ҳам шундай дейдими? Ўз ойимни эслаб йиғладим, етимлик ёмон дард қилди. Аслида туриш-турмушимга маймунлар йиғлайдиган. Чордевор ичида ғариб девонадай ёлғиз яшайман. Кеч кирмаса, ҳувиллаган вайронани кўрмасам дейман. Бари бир кун ботади, иш тугайди, ҳамма ҳар ёққа тарқайди, дуч келган емакхонада қорнимни тўйғазаманда, ночор-ноилож ғурбатнишинимга бўйнимдан боғлагандай қайтаман. Бу кулбада нон ёпилмайди, қозон осилмайди, дастурхон ёзилмайди. Яхши ҳамки, китобларим бор, ҳар куни бир даста газета оп келаман. Кейин ойим раҳматлидан қолган увадаларга бурканаман. Тонг отади, йўл-йўлакай нонушта қилиб, ишхонамга чопаман...
Ҳафталар ўтди. Бир куни мундай қарасам, супада дастурхон ёзиғлиқ, иккита буғдой нон, бир бош узум, сочиққа ўралган чойнак, ёнида қўш пиёла. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу – Санталат холамнинг иши эди.
– Кела қолгинчи, болам, ёнимга кел, деди кампир ва ноннинг бирини ушатиб, чой узатди: Ҳали бошингда иш кўп, айланай, манави девол-тошни тузатишинг келак, қўшнимнинг ўчган чилоғини ёқишинг келак, уйланишинг келак. Сен нима қилиб юлибсан? Уззукун кўчада овқатланишингга пул етказиб бўладими, ўғлим?.
Тўсатдан ҳайқириқ эшитилди:
– Раззақовна, қайдасан?
Санталат холам менга қараб синиқ жилмайди.
– Мана, ҳозил.
Ҳайқириқ пўписага айланди:
– Ўз боланг бу ёқда турганда, етти ёт аллакимга намунча пахта қўйдинг? Ҳе онангни...
– Вой оғзингдан бузилгин...
Шу топда Санталат холамнинг андишасини қилмасам, шартта ёқасидан бўғиб, тумшуғига туширгим бор... Маошим катта, ой сайин мукофот, хуллас, пулим етарли. Ҳовли-жойнинг шикаст-рехтига уннадим. Санталат холам бош бўлди, опаларим ишга тушди, оз кунда рўзғор ҳам эпақага келди. Алламаҳалда гоҳо оч-наҳор қайтсам, сочиққа ўралган коса жонимга оро киради. Телевизор олганман, ҳар замонда икков она-боладай дилбузалга термуламиз. Ўшанда Санталат холамнинг ўғли уйқуни ураётган бўлса нур устига аъло нур. Худо кўрсатмасин, кўчадан келиб қолса, телетомоша барбод бўлиб, унинг текин томошаси бошланади:
– Ҳе, сендақа онани...
Унинг исми Ғанижон, аммо Дагар демаса ҳеч ким танимайди. Дарвоқе, Дагарвой кунни кўчада кеч қилиб, уйга “онангни”дан бўлак “масаллиқ” оп кирмаса, Санталат холам шўрлик бир сиқимгина пенсия олса, унинг шу юпун тирикчилигига мен ҳам шерик бўлсам...
64😢21🙈1