Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО МАРУФЖОНОВА.
❤63😍9🕊5👏4
#Ҳаётий ҳикоя
ФАРОСАТ...
У кўзгунинг олдида юзидаги ўзгаришларга синчиклаб тикилаётган аёлига яқинлашди-да, бир гапни айтмоқчи бўлди. Хаёлидан тилига сирғалиб чиқишга тайёр сўзлар қуйидагича эди:
"Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4та боламиз бор. Етар..."
Шу пайтда аёли унга кулимсираб қаради ва эрининг дилидан ўтаётган афкорни англагандек сўз қотди:
- Дадаси, мен бу боламизни бошқача суйсам керак. Ахир, сиз ҳам ойижонимнинг бешинчи фарзанди бўлгансиз-ку. У, - деб кўрсатаркан қорнини, - сиздек ақлли, фаросатли ва бахтли бўлишини истайман...
Йигит беҳол бўлиб ўтириб қолди. 38 йил олдин ўзи ҳақида ҳам шундай қарорга келишганда нима бўларди, деган савол уни ўтирғизиб қўйганди...
Самодил.

❤71🔥35😢26💔14🙈5👏3
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏41❤14
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
60-қисм
-Она!!
-Оналама! - ўшқирди Феруза опа- ўша суйиғоёқ қиз, хотинингдан, туғилажак болангдан устунми? Менам эшитиб юрибманку қандайлигини. Агар Пари шунча оппоқ экан, нега Оромни эри билан етаклашиб юрибди?. Етти йил йўқ бўлиб кетган одам нега дабдурустдан пайдо бўлиб Парини оламан деяпти а?!
Шахдамбек бош эгди. У ҳам эшитиб юрибди бу гапларни. Мана бугун ҳам кўрди Парини кеч бўлганда ўша шахарликни машинасидан тушганини. Аммо нима қилсин бу кўнгил кўнмаса?
Феруза опа ўғлини елкасидан тутиб ўзига қаратди
-Менга қара бола, агар яна бир марта ўша тийиқсизни ортидан югурсанг, ўшани деб келинимни хафа қилсанг, ёлғиз ўғлим деб ўтирмайман. Сендек орсизни боридан йўғи афзал деб воз кечаман!
-Онаа....
-Гап шу!- деди Асли бой қатъий - ўзингни йиғиб ол бола! Бу охирги огоҳлантириш.
Асли бой аёли билан чиқиб кетгач бир четда йиғлаб ўтирган Дилноза эрининг тепасига келди. Қанча дилини оғритса ҳам воз кечолмайдиган даражада севарди эрини. Шунинг учун ҳамон бурнидан қон сизиб турганига жони ачишиб авайлаб юзини силади
-Мени кечиринг... Бирор ёрдам берайми?!....
Шахдамбек Дилнозага совуқ қаради
-Йўқ бўлиб қололасанми?! Бир кўз юмиб очсаму... ҳаммаси ортга қайтиб қолса? Сен....на мени ҳаётимда, на бу ланати қишлоқда ва на бу дунёдан йўқолиб қолсанг қанийди?!!
Дилноза Шахдамбекнинг кўзларига ўкинч билан қаради
-Ишонинг...ўлиб кетишни сиздан ҳам кўра кўпроқ ҳоҳлайман! Аммо ...қорнимдаги митти жон сабаб, уни бағримга босиш истаги сабаб...ноилож яшаяпман....

❤287🔥65😢64🙈37✍14👍8👏7🤨5🌚2😇1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
61-қисм
Дилноза эрта тонг туриб одатича ҳамма юмушларини саранжомлади. Миясида эса туни билан ўйлаган ҳаёли айланиб юрар ва шу сабабдан қайнонасининг
-Кўп уриняпсиз!- деган гапига парво ҳам қилмасди. Дилноза кеча тунда қатъий қарор қилди, кетади! Майли эри Парига уйлансин...Дилноза юраги устига қўлини қўйди
-Тинчлан юрагим, ўзингни бос. Ахир биз кўп бора уруниб кўрдик. Аммо бўлмади, бу қалбдан биз жой ололмадик. Ортиқча қадримиз тўкилмасдан ортга чекинмоқ керак.... Биз бу уйдан ёлғиз кетмаймиз. Бизда ундан қолган кичик хотира бор...- Дилноза меҳр билан қорнини силади - Ҳеч бўлмаса сен....мени яхши кўр болам!!
Дилноза аввал ювиниб олиб сўнг хонасига кирди. Шахдамбек ҳалиям мастлик тасирида уҳлаб ётар уй алғов далғов холатда эди. Дилноза бор бошидан йиғиштириб уйни саранжомлади. Хат ҳолда бу аҳволда қолдириб кетса уят. Шахдамбек кеча ағанаб кетган тош ойнани солиқларини териб олиб ўзини аранг тик қилаётган хотинига бир кўз очиб қаради-ю ёнбошига ўгрилиб яна уйқуда давом этди. Дилноза кечаси билан йиғлаб шишиб кетган қовоқларини пардоз билан беркитди. Каттароқ сумкасига ўзига керакли бази нарсаларини ва икки уч сидра кийим солиб ташқарига чиқди. Кетар олди ортига ўгрилиб эрига қаради
-Мен...кетяпман...
Шахдамбек уйқу аралаш ғудранди
-Йўқолиб кетсанг ҳам майли!

❤272👍67🤨64💔41🔥14😇12😢9✍6🕊4🙈2💘1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
62-қисм
Дилноза юрагида турган кучли оғриқ билан ошхона ёмон юрди. Ошхонада Феруза опа манти қилиш учун тайёргарлик кўриб ҳамир қораётганди.
-Ҳа келин? - йиғлагудек турган келинига ажабсиниб қаради Феруза опа. Дилноза бошини эгди
-Берган нон тузингизга...рози бўлинг ойижон...- деди паст овозда Дилноза. Феруза опанинг хуши бошидан учди
-Вой , вой бу нима деганингиз?
Дилноза жавдираб қайнонасига қаради
-Мен...кетмоқчиман. Менимча турмушимизни давом эттиришдан бирор маъно йўқ.
Феруза опа келиб келининг қўлидан тортиб ошхонага киритди
-Келин, биламан ўғлимдан кўп айб ўтяпти. Лекин...оила ўйинчоқ эмас. Одам сал дадилроқ бўлади, яшаш учун курашади. Бундай сал нарсага кетаман десангиз оила қилиб бўладими. Аёл айёр бўлиши керак. Эркаклар ёш болага тенг. Авраб алдаб секин секин йўлга солса бўлади.
Дилноза жимгина бош эгиб қайнонасини эшитди. Кейин пичирлади
-Ўғлингиз ...барибир Паридан воз кечмайди...
Феруза опа уф тортди
-Ўша суюғоёқ эрга тегмади қутилмадик биз! Уф...- Феруза опа бошини ушлади - менга қаранг келин, сиз сабр қилинг. Қўшнидан эшитдим анави шаҳарлик бола уйланаман деб совчи қўйганмиш. Ҳадемай эрга тегади Пари. Кейин Шахдамбекни ҳам эсидан чиқиб кетади.
-Ойижон....
-Жим келин жим. Қорнингиздаги болани ўйланг. Болангиз тирик етим бўлишини истамайсизку тўғрими?
Дилноза кўзда ёш билан бош чайқади. Феруза опа унинг елкасига қоқиб қўйди
-Уйга кириб дам олинг. Ўзим қўлларимни ўйнатиб манти қилиб бераман.
Дилноза базўр оёғини судраб хонасига кирди. Шахдамбек уйғониб кийинаётган экан, унга қараб қош чимирди
-ХАА, кетмадингми без?
Дилноза эрига қарамай паст овозда гапирди
-Ойижон...қўймади...
Шахдамбек унинг елкасидан сиқиб ушлади. Дилноза оғриқдан инграб юборди
-Қўйворинг...
-Ўлгинг келмаса яхшиликча кет!
-Ойингизга ўзингиз айтинг!- силтанди Дилноза. Шахдамбек зарб билан шапалоқ урди. Дилноза алам билан кулди
-Парини нақадар бахти кулганини ҳозир...чин юракдан хис этдим! Сиздек ўз фикрига эга эмас, ўз гапини эплаб гапиролмайдиган эркакдан қутилиб қолибди!!!!
Шахдамбек Дилнозани икки шапалоқ уриб иягидан сиқиб ўзига қаратди
-Сени ўрнингда Пари бўлганда, бундай муомала қилмасдим. Керак бўлса кафтида кўтарардим. Аммо сен, бунга арзимайсан.
Дилноза яна тиржайди
-Йўғее, бу гапни иккта суратга алданиб, унинг номини қишлоқ олдида лойга қориштирган одам гапиряптими?! Билиб қўйинг, сиз мендан ажралсангиз ҳам у сизга тегмайди. Чунки сиз сабаб уни оиласи пароканда бўлди ва сиЗ сабаб отаси ўлди...
Дилноза юзига келиб урилган мушт сабаб гапиролмай қолди. Шахдамбек уни деярли улоқтириб жахл билан хонадан чиқиб кетди.

❤322😨90🔥87👏17👍11✍8🙈4🌚1😇1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
63-қисм
Дилноза инқиллаб базўр ўрнидан турди. Бели санчиб оғрий бошлади. Хўрлиги келди аммо негадур йиғламади. Ичида бир нарса ўлгандек бўлди. Балки Шахдамбекни нисбатан чексиз севгисидир. Йўқ, бу севги осонликча ўлиши мумкинмас! Унда юрагидан узилган нарса нима экан а? Бу...умид эди. Шахдамбек уни севиб қолишига ҳеч йўқ озгина меҳр беришига боғланган умид эди. Дилноза сумкасини олиб ташқарига чиқди. Қайнонаси манти қилиш билан банд, қайнотаси уйда йўқ. Шахдамбек яна дайдиб кетган бўлса керак. Дилноза бу уйга сўнги бор қаради ва Жуда паст овозда пичирлади
-Ҳамма мендан рози бўлсин....менам....розиман...

❤223🔥103👍50✍20👏6🙈4🍓2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
64-қисм
Мана бугун Дилноза ота уйига қайтганига икки ҳафта бўлди. Ёлғиз қизини бир аҳволда кириб келишини кўриб она бечорани ҳуши бошидан учди. Қизи билан кўришиб уйга олиб кириши билан Фруза опа қўнғироқ қилиб қолди.
Аёллар ўзларига хос жуда узоқ сўрашиб саломлашиш одатидан сўнг Феруза опа мақсадга ўтди
-Келин оғироёқ, кўпроқ дам олиши керак. Уйда бўлса барибир ишларга уриниб қоляпти. Шунга озроқ сизлар билан турсин!
Ойгул опанинг юраги бир қадар ҳотиржам тортиб қоидаси билан яхши кайфиятда ҳайрлашди. Шу бўлдию Дилноза ота уйида ўтирибди. Феруза опа келинидан жахли чиққан бўлса ҳам туғилажак бола хурмати ва элнинг кўзи учун икки марта ул бул олиб кўргани келди. Шахдамбек эса...у ҳеч бўлмаса болани ўйлаб ҳам Дилнозага қўнғироқ қилмади. Дилноза хомладор холида тўлишиш ўрнига жуда озиб кетди. Онаси хавотир олмаслиги ва хомиладига зарар бўлмаслиги учун номигагина овқат ер, аслида эса томоғидан қил ҳам ўтмас аҳволда эди. Бу ёқда эса Дўстёр тинмай қўнғироқ қилиб жонидан тўйдирар аммо Ойгул опа уйдан бир қадам ҳам жилмай қолгани ва Дилноза хатто хонасидан чиқмаётгани сабаб ҳеч нарса қилолмай ўтганди. Бироқ бугун....

❤331🔥125👍52✍41🙈25😢16😍2🌚1
🔥QISMATIM🔥
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan👈 yashil yozuv ustiga bosing
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤58✍10😇5😍4
-Юр кетамиз
-Қайёққа борамиз
-Байрамга
-Ҳали эртаку
-Биз боргунимизча етиб келади байрам?
-Қўлингдагилар нима?
-Қайноқ муҳаббат, ширин мехр, тотли табассум, ёқимли ташвиш, ёрқин умид, соф орзу, чиройли бахт...яна нималардир бор!
-Инсонларга кўплик қилмайдими?
-Шулар билан мўъжизага айланамиз азизим....
Хайрли кун!

❤44🤗7
Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ
ТЎЙ. 1-кисм.
Қисса.
Файзулланинг болалиги Мирзачўлнинг қоқ киндигида жойлашган қишлоқда, таъбир жоиз бўлса пахта ичида ўтди. Кўклам ягана, ёз бўйи чопиқ, куздан эса деярли Янги йилгача давом этадиган терим.
Авваллари қишда сал нафас ростлаб оларди, аммо ёши катта бўлгач акаси
Сайдуллага қўшилиб яхоб суви қўйишга чиқа бошлади. Шунча иш ёш бошида бўлишига қарамасдан Файзулла ҳаётда техникага, мактабда эса аниқ фанларга қизиқиб ўсди. Балки шу сабаблидир мактабни битирган йилиёқ политехника институтига ўз кучи билан кириб кетди.
Ўқишни тугатгач, йўлланма билан шаҳардаги катта бир заводга ишга борди. Инженер бўлиб ишлади. Ёш мутахассис сифатида тўрт йилдан кейин унга бир хонали уй беришди. Уйланди.
Аввал ўғилли бўлди. Икки йилдан кейин қизли. Аммо...
*
Фалокат оёқ остида деганлари рост экан. Энди чопқиллай бошлаган икки ярим яшар қизчаси “дом” қаршисидаги болалар майдончасида ўйнаб юриб, бетон ариқчадан сакраб ўтаман деганда оёғи ариққа тушиб кетган.
Мувозанатини йўқотган қизалоқ бир айланиб орқаси билан бетон ариқчанинг қиррасига урилган. Ана шунда қизалоқнинг ҳали нозик умуртқа поғонаси қаттиқ
лат еган экан. Дўхтирлар аввалига буни пайқашмаган.
Пайқашганида эса кеч бўлган экан.
Ҳабиба аввалига оқсоқлана бошлади. Дилноза қизалоғининг оёғига қўй думбасидан сурди, массаж қилди. Ҳабиба бора-бора юрмай ҳам қўйди.
Эр-хотиннинг обормаган дўхтирлари қолмади.Ҳатто эскича ҳам қилиб кўришди. Бефойда. Ҳабиба тўрт ёшга тўлган кунини ногиронлар аравачасида кутиб олди.
Дилнозанинг бўлари бўлди. Лўмбиллаган жувон бирдан озиб кетди, кўзлари киртайди.
Файзулланинг аҳволи хотинидан баттар бўлса баттар эдики, яхши эмасди.
Дўхтирларнинг қайта-қайта берган тавсияларига қарамасдан, эр-хотин Ҳабибани ногирон болалар уйига беришмади. Ахир, кўзлари мўлтираб турган ширингина қизалоқдан қандай қилиб ажралишсин... Тили бийрон, ўзи оқила...
Дилноза мактабдаги ишини ташлади ҳисоб. Файзулла ҳам ишини тугатар-тугатмас уйга чопади. Қизалоқ ногиронлиги боис уйдан кўчага чиқолмасди. Фақат аравада. Файзулла қизчасига табиатни кўрсатмоқчи бўлди. Шу мақсадда икки йилча қаттиқ ишлаб, етмаганига қарз-ҳавола қилиб бўлса ҳам сал эскироқ, лекин ишончли “Дамас” сотиб олди. Шу машинада Ҳабибани тоғларга олиб чиқишди, Самарқанд-Бухорога олиб боришди, муқаддас жойларни биргаликда зиёрат қилишди.
“Ҳабиба бир куни тузалиб кетади!” Эр-хотин мўъжизага ишониб яшашди.
Эр-хотин мўъжизани кутиб яшашди.Шу алфозда ўн йилдан кўпроқ вақт ўтди.

Эр-хотиннинг бахтига Азимжон эсли-ҳушли бола бўлиб ўсди. Кўп вақтини уйда ўтказади. Мактабдан келди дегунча синглисининг ёнига ошиқади. Унга турли-туман китоблар ўқиб беради. Натижада ака-сингил ашаддий китобхон бўлиб қолишди. Азим эса, синглисига ўқиб бергани етмагандай, кечалари ҳам хонасига қамалиб олиб бир асарларни эринмасдан қайтақайта мутолаа қиладиган бўлди. Сезгир Ҳабибанинг айтишига қараганда, Азим кейинги пайтлари шеър ҳам ёзаётганмиш. Дилноза шу ҳақда айтганида Файзулла ишонмади.
Аввал кулиб қўя қолди, кейин жиддий тарзда ўз фикрини билдирди:
– Қарқуноқдан булбул чиқмайди, аяси. Келиб-келиб бир инженер билан бир математика ўқитувчисининг боласи шоир бўладими? Бу бир ҳавас бўлса керак-да. Балки биронтасини севиб қолгандир.
Дилноза норози тарзда қошларини чимирди:
– Нима, сизам шу ёшингизда бировни севиб қолиб, шеър ёзганмисиз?
Файзулла аниқ жавобдан ўзини олиб қочди:
– Э, мен шунчалик кўп қизларни севиб қолганманки, достон ёзсам ҳам барибир етмасди. Шунинг учун ҳеч нарса ёзмай қўя қолганман.
Шу билан Азимнинг шоирлиги масаласи очиқ қолди.
Боласига андармон бўлибми, Файзулла қишлоққа кам борадиган, тўй-маъракаларга камроқ аралашадиган бўлди. Мабодо бирон қиёлмайдиган хеш-уруғиникига бориб қолса ҳам уйга қайтгунча шошарди. Юраги ҳаприқиб кетаверар, худди уйда бирон нима юз бергандек бўлаверарди. Қишлоқдошлар, қариндошлар ҳам унинг аҳволини тушинишган шекилли, бу борада унчалик кўп безовта қилишавермасди.
Лекин бу оила бошига тушадиган ғам-аламлар, айрилиқлар, қайғули кўргиликлар бир чеккада ўз фурсатини кутиб ётган экан.
Август охирлари.
Цехда иш қизғин кетаётган эди. Томи баланд бинода тинмай

❤139🙈16👍6⚡5😇2
ишлаётган дастгоҳларнинг шовқин-сурони оламни тутган. Кўзойнак таққан ишчилар дастгоҳлар чархини айлантириб, металлни қирққанида узлуксиз учқунлар оқими кўкка ўрлайди.
Файзулла бино четидаги темир зина билан чиқиладиган, эшигига “Цех бошлиғи” деб ёзиб қўйилган кабинетида навбатдаги буюртма детал чизмасини уста Миркарим билан ўрганиб ўтирган эди.
Хайриятки, эшик зич бекитилса бу ерга шовқин унчалик келмайди. Шу сабабли у ўзининг қўл телефони жиринглаганини бемалол эшитди. Файзулла чизмадан кўз узмаган кўйи шошилмасдан стол тортмасида турган қўл телефонини олди.
– Эшитаман.
Файзулла аппаратни қулоғига қаттиқроқ босди ва акаси Сайдулланинг бақирган овозини эшитди. Сўнг улар орасида шундай суҳбат бўлиб ўтди.
– Файзулла, ўзингмисан... ўзингмисан?
– Ҳа, менман. Сайдулла ака?
– Менман, ука, менман.
– Ассалому алайкум, ака. Тинчмисиз, уйдагилар...
– Яхши, яхши. Қисқаси, эртага Мардоннинг тўққизини олиб бораяпмиз. Кечи билан ўн бирга етиб келмасанг бўлмайди, ука. Ўн иккида жўнаймиз.
Бу хабарни эшитган Файзулла қувониб кетди.
– Муборак бўлсин, ака, муборак бўлсин. Айтгандай, Мардонжон ҳали ёш эмасми? Азимжондан беш ёш катта эди шекилли.
– Э, ёши қоптими! Йигирмага кираяпти, йигирмага!
Нима, ҳамма сенга ўхшаб ўттизга кирганда уйланиши керакми?
– Ўттиз эмас, йигирма етти. Ҳа, майли, энг муҳими – икки ёш бахтли бўлсин...
– Етиб келасан-а. Атай сени деб шанбага тўғриладик. Хафа бўлмагин-у, бошқа кунни айтсак ишни баҳона қилишинг тайин-да, ука.
Бу гапни эшитган Файзулал беихтиёр кулимсираб қўйди:
– Эртагаям иш куни, ака.
– Шаҳарда шанба куниям иш бўларканма?
– Ойнинг охири, ака, ойнинг охири.
Жаҳли чиқиб кетди шекилли, Сайдулла ака сал иддао билан гапиришга ўтди:
– Охир-похирини билмайман. Қайтиб бўлсаям етиб келасан, тамом-вассалом! Ахир сенинггам ёшинг элликка яқинлашиб қолди, ука.
Бундай бир элга қўшил-да. Билиб қўй: эртан тўйингда, маъракангда бегоналар эмас, шу ёмон жигарларинг кунингга ярайди.
– Хўп, ака, хўп. Албатта етиб бораман, – шошиб гапирди Файзулла.
– Шундай бўлсин, ука, – энди сал мамнун тарзда гапирди Сайдулла ака.
– Келин билан болаларниям олиб кел.
– Улар энди катта тўйда боришар, ака, – аниқ бир гап айтишга ийманди Файзулла.
– Айтгандай, сотка ўзингизникими, ака. Номерини сақлаб қўяй дегандим.
– Э, тўй қилаётган одамда сотка нима қилсин?! Бу артист болларники. Қайси кунлари бўшлигини билай деб келгандим... Майли, ука, бунинг чиқиллатиб пул уриб ётибди.
– Хўп, ака, хўп. Албатта етиб бораман. Биздан нима хизмат, ака?
– Келавер қани, хизмат бўлса қочиб кетмас...
Қўл телефонидан қисқа-қиска гудоклар эшитилди. Файзулла девордаги календарга қараб, ўйланиб қолди. Дарҳақиқат, ойнинг охири. Режани бажариш учун цех ишлаши керак. Аммо тўйга бормасаям бўлмайди – акасининг кўнгли оғрийди.
– Тўйми дейман, Файзулла ака? – деди уста Миркарим чизмадан бошини кўтариб.
– Ҳа, – деди аппаратни яна тортмага солган Файзулла.
– Акам ўғлини уйлантираяпти. Эртага тўққиз жўнатишар экан.
Давоми бор.
КУН ДАВОМИДА КИСМЛАБ БЕРИЛАДИ...

❤136😍15⚡6👍5🙈3
ТЎЙ. 2-кисм.
Уста Миркарим қўл силтади:– Сиз бемалол бориб, хизматларни қилиб келаверинг, хўжайин. Бошимдан ўтган, яхши биламан.Эртан-бир кун ўзингизнинг тўй-маъракангизда бегоналар эмас, шу жигарларингиз кунингизга ярайди. Бегона ейди-ичади, кетади, хизматни жони ачийдиган яқинларингиз қилади.
Ўзбекнинг тўй-маъракаси маълум.
Файзулла бошини қашлади:
– Қани, аввал манави детал масаласини ҳал қилиб олайлик-чи...
Икковлон яна чизма устига энгашишди.
Барибир бормаса бўлмас экан.
Ахир бир қориндан талашиб тушган акаси. Одам деб чақириб тургандан кейин.
Файзулла тонгда йўлга тушди.Ёз оёқлаётганига қарамасдан кун иссиқ эди. Бу ҳол айниқса қишлоқ яқинлашган сайин яққол сезила бошлади.
Терлаб-пишиб кетган, бўйнига оқ рўмол ташлаб олган Файзулла эски“Дамас”ида ўнқирчўнқир йўлда роса қийналди. Машинанинг гоҳ у баллони, гоҳ бу баллони чуқурга тушиб кетади. Баъзан бирдан иккала олдинги баллон ҳам чуқурликка “қарс” этиб тушади, шунда жойидан учиб кетган Файзулла бошини кабина тепасига уриб олади.
Бунақа маҳаллари Файзулла алам билан бошини қашлайди:
– Ўҳ-ҳ!.. Йўлмисан йўл бўлибди-да ўзиям!
Ниҳоят қадрдон қишлоқнинг пастак уйлари кўзга ташланди. “Дамас” бироз юргач, ўнгга, тупроқ йўлга қайрилди. Шу заҳоти машина қуюқ чангга кўмилди. Димоғига чанг кирган Файзулла йўтала-йўтала машинасини томи қизил шиферли, атрофи пахса девор билан ўралган уй олдига олиб келиб тўхтатди.
Девор ёнида капоти устига бўғчалар тахланган эски “Москвич”. Машина ёнида бетоқатлик билан шу томонга қараб турган эллик беш ёшлардаги, аммо ёшига нисбатан қаримсиқ кўринадиган Сайдулла ака билан унинг қирқ йиллик ўртоғи Худойберди ака.
Эркаклардан сал нарида Сайдулла аканинг хотини, озғин Замира янга билан унинг синглиси Раҳима хола ҳам кўринди.
“Дамас” бир олам қуюқ чангга кўмилиб тўхтади ва ундан ҳамон йўталаётган Файзулла тушиб келди. Сайдулла ака укасига пешвоз чиқди.
Ака-ука қучоқлашиб кўришишди.
– Бормисан, ука? Йўлингга сарғайиб қарайвериб эзилиб кетдик-ку.
– Ассалому алайкум. Тўйлар муборак, ака.
– Раҳмат, ука, раҳмат.
Орага Худойберди ака аралашди:
– Ҳар кимни тўйга етказсин. Яхши етиб келдингми, ука!
Файзулла Худойберди ака билан ҳам қучоқлашиб кўришди, сўнг ортда турган аёлларга салом берди:– Ассалому алайкум, яхшимисиз, чеча...
Сиз яхшимисиз, опа!
Замира янга қувониб бош ирғади:– Ўзингиз яхшими, келин, болалар...
“Дамас”га танқидий кўз ташлаган Худойберди бир нимани маъқуллагандай бош ирғаб қўйди.
– Тузук, тузук... Бўлмаса гап бундай, ука. Сўрашиб ўтиришга вақт йўқ. Ҳўкиз-пўкиз ортилган грузовойни эрталаб ўзим жўнатиб юборганман. Кеча хабар олгани борганимда Аширмат кўрнинг авзойи бузуқроқ эди. Эртароқ бормасак бўлмайди. Кўр жанжал қилиб турган бўлса, болалар нима қилишини билмай гаранг бўлиб ўтиргандир. Тузукми?
– Қайси Аширмат ака? – ҳайрон бўлиб сўради Файзулла.
Худойберди ака аламини олишга фурсат келгандай бирдан тутаб кетди:
– Э, қуданинг бир доғули тоғаси бор. Худоям билиб туриб бир кўзини кўр қилиб қўйган-да. Текинини олаётганда кап-катта ҳўкиз кўзига тиррақи бузоқ бўлиб кўринадиганлардан. Борайлик, ўзинг кўрасан.
Ҳангомани бориб келгандан кейин, кечқурун уйда бемалол ёнбошлаб олиб қилаверамиз, ука. Тузукми? Ҳозир шошилмасак бўлмайди.
– Шунақами? Майли, майли... – дарров рози бўлди Файзулла. Сўнг чўнтагидан икки даста минг сўмлик чиқарди: – Айтгандай, ака, атаган тўёнамиз. Оз бўлсаям кўп ўрнида кўрасиз энди, ака.
Сайдулла ака мамнун бўлиб пулни олди ва юзини бармоқларига сийпади.
– Барака топ, ука. Илоё тўйларингда қайтсин. Бошқалар ҳам фотиҳага қўшилишди.
Шундан сўнг Худойберди ака ишчанлик билан кафтларини бир-бирига ишқалади.
– Ука, қани, бу бўлка нонингнинг орқасини оч-чи. Би-ир нарсаларни ревизия қилиб олайликчи. – Худойберди ака чўнтагидан рўйхат ёзилган қоғоз чиқариб, белгилай бошлади: – Тузукми?
Хўш, ҳўкиз, икки қоп ун, бир қоп гуруч, мой, гўшт, ўттизта сув – буларнинг грузовойда кетди. Бизга қолади... Ҳой, келин, орт нарсаларингни.
Файзулла шошиб “Дамас”нинг орт эшигини очди, Замира янга билан Раҳима хола бўғчаларни кўтариб кела бошлашди. Худойберди ака рўйхатни текшириб турди.
– Тўққиз кийимлик тоза материал. Борм

❤118👍20❤🔥7😇2
и?
Замира янга бир бўғчани кўрсатди:
– Мана.
– Тузук. Ортавер, – деди Худойберди ака. – Тўққизта рўмол.
Раҳима хола бошқа бўғчани кўрсатди:
– Бу ерда.
– Тузук. Тўққизта лозимлик. – Ўзига савол назари билан қараган Худойберди акага Замира янга қўлидаги бўғчани кўрсатади. – Демак, бор. Ортавер. Тузук, тузук.
Худойберди ака ўйхатни кўзига яқин олиб бориб ўқиди:
– Тўққиз пар туфли.
– Туфлидан уч пар олдик, – деди Замира янга алланечук шошиб. – Ҳозир размерга ишониб бўлмаса... Қолганини ёшлар ўзлари тўйдан кейин олишар, жезда.
Худойберди ака бепарво тарзда елка қисди:– Мен билмайман. Буни ими-жимида қудағай билан ўзинг келишиб олсанг яхши бўларди...
Ҳай, майли, борайлик-чи, тоза қўймаса олти парининг пулини берармиз. Тузукми?.. Хўш, буларнинг барисининг устига битта тилла узукми, сирғами қўйиш керак экан. Тайёрми?
Буни эшитган Раҳима хола бирдан тутақиб кетди:
– Жезда, қудаларда инсоф борми ўзи? Элдан бурун бунча талайди бизни? Ўзи ЗАГС узугиниям биз олган бўлсак!
Худойберди ака яна елка қисди:– Мен билмайман. Тоза тўполон қилишса бу хотинларнинг иши, ўзлари келишиб олади деб туриб оламан.
– Тўполон қиладиганини менга қўйиб бераверинг, жезда! – дея Раҳима хола худди ҳозирнинг ўзида уришадигандай важоҳатда енгини шимарди.
Буни кўрган Худойберди ака дарров насиҳат оҳангига ўтди:
– Уйтиб тўйдан бурун элга шарманда бўлиб юрма, бекач. Тузукми? Гаплашсанг кейин... анави жунбошни уйга олиб келганингдан кейин, аста ўмровидан чимчилаб ўйиб олиб...
– Ҳали уйга олиб келиб олайлик у ер юткурни! – Асабий тарзда титраб-қақшаётган, бурун катаклари керилган Раҳима хола бўш келмади: – Орқасини ер искаттирмай ишлатаман!
Аёлларни текширишни тугатган Худойберди ака энди “Москвич” баллонларини кўздан кечираётган Сайдулла акага ўгирилди:– Қалиндан икки юз минг қолганди, олдингми? Саломдан бурун шуни бермасанг Аширмат кўр олдига солиб ҳайдашдан ҳам тоймайди! Тузукми?
Сайдулла ака турган жойида ўйланиб қолди. Сўнг журъатсизлик билан сўради:
– Юзга кўнмасмикан?
– Кўнмайди у энағар кўр! – Худойберди ака кескин бош чайқади. – “Бир сўм кам обкелсанг тўйни бузаман!” деб мени қасамга таяган у!
– Қани, бораверайлик-чи...
– Йўқ, жўра, бунақаси кетмайди, – оёқ тираб туриб олди Худойберди ака.
– Сенга индамасаям, бари “Сен совчи бўлгансан, нон синдиргансан” деб менга гувлаб ёпишиб қолиб, кўз очирмай қўяди. Аширмат кўрга-ку, Худо бас келмаса, бандаси бас келолмайди. Эчкиэмардай ёпишиб олади энағар...
Сайдулла аканики ҳам тутиб қолди:– Тоза жонингни олибди-ку, бу Аширмат деганлари. Нима деса “хўп” деявермасдан мундай бир бизнинг ёнимизни олиб талаш-тортиш, тушунтир-да, жўра.
– Э, тушунтиравериб чарчадим, томоқларим хириллаб қолди. “Расм-русумимиз” шу деб без бўлиб тураверишади, – куюниб гапирди Худойберди ака.
– Нима, биз пулни супуриб олаётган эканмизми? – тўнғиллади Сайдулла ака.
Худойберди ака елка қисиб қўйди-да, кўкрак чўнтагидан занжирли соатини чиқариб қарагач:
– Мен айтдим... қўйдим, – деди. – Қолганини ўзинг биласан... Қани, кетдикми?
– Кетдик, – деди юқори лаби пир-пир уча бошлаган Сайдулла ака.
– Аёллар “Дамас”га минади, – буйруқ берди Худойберди ака.
– Биз Сайдулла билан ўзимизнинг “тап-тап”да. Тузукми?
– Тузук, – деди Файзулла кулимсираб.
Аёллар “Дамас”га ўтиришди. Сайдулла ака билан Худойберди ака “Москвич”га. Рулда Худойберди аканинг ўзи экан. Олдинда “Москвич” чанг кўтариб йўлга тушди. Унга “Дамас” эргашди.
Орқада қовоғидан қор ёғиб ўтирган аёлларга қараб қўяркан, Файзулла иложи борича кўтаринки кайфиятда гапиришга уринди:– Айтгандай, чеча, етти-саккиз яшарлигимда тоққа, Хўшбоқ тоғамникига тўққиз олиб боргандик.
Ўшанда “Қудалар келди” деб роса устимизга ун сочишганди, бир-иккита аёллар
оғзимизгаям ун тиқишганди. Ишқилиб, бугун унга беланиб қолмаймизми?
Биров билан уришгани бораётгандай тумтайиб олган Замира янга йўлдан кўз узмаган кўйи уф тортди. Кейин:-- Э, у урфлар ўзгариб кетган, – деди.
Энди бир-икки кило “Рачки” кампитидан олиб чиқиб, ё бошимиздан сочишади, ё бир ҳовучдан тарқатиб чиқишади.
– Буни қаранг-а... – Файзулла ҳайрон бўлиб бош чайқаб қўйди.

❤130😇29⚡10👏4👍1
ТЎЙ. 3-кисм.
Қудаларнинг уйи қўшни тумандаги хўжаликда экан. Бир соатча юришди.
“Москвич” билан “Дамас” пахса деворли оддийгина уй ёнида олдинма-кейин тўхтади.
Файзулла сал нарироқда турган усти очиқ “Газ-51” юк машинасини кўрди. Машина
устида ҳўкиз пишқириб турарди.
Машиналаридан тушишган Сайдулла ака, Худойберди ака, Замира янга, Раҳима хола,
Файзулла тақа-тақ берк дарвоза ёнида тўпланишди.
– Биров кел деб кутиб олмаяпти-я, – деди Файзулла ҳайрон бўлиб.
– Эчкига жон қайғуси, ука, – мийиғида илжайди Худойберди ака. – Лозим одамларга
уч-тўрт сўм тарқатмагунча дарвоза ҳатлаб ўтолмаймиз. Урфимиз шу. Тузукми?
Шу пайт уларнинг ёнига юк машинаси тарафдан белига оқ белбоғ боғлаган, дўппи
кийган йигирма ёшлардаги Элдор чопиб келди. Элдор жавдираб Сайдулла акага
қаради:
– Қип-қизил жинни экан-ку катта қудангиз! Буқани энди тушираман деб тепалик
излаётсам кела солиб “Йўқот бу тиррақи бузоқни! Мени элга шарманда қиладиган
бунақанги қуда-андалар керак эмас!” деб бўкириб берди.
Худойберди ака ўртоғига таънали боқди:
– Айтгандим-ку, жўра. Бу ҳали бошланиши. Хўш, яна нима деди?
– Э, кўп гапни айтиб ташлади! – куйиниб тушунтиришга тушди Элдор. – Чўнтагидан
чопқи чиқариб, унқопни тешиб кўрди. “Эккинчи сорт экан! Бизга висший сорт керак!”
деб бўкирди. Гуручни кўриб “Бу оқшоқни бошимга ураманми!” деди. Мойни кам деди.
“Сувнинг энг арзонидан олибсизлар! Буни дастурхонга қўйишгаям уяламан!” деди.
Ишқилиб, роса сасиди!
– Кўр ушлаганини қўймайди, деганлари шу-да, – бош ирғади Худойберди ака. – Ҳай,
охири мева-чевани олдими?
– Тўнғиллай-тўнғиллай, юз минг сўм қўшиб бериш шарти билан олди. Лекин ҳўкизни
қайтариб олиб кетинглар, ё бўлмаса ёнига битта бўрдоқи қўчқор қўшинглар, деган
шарт қўйди. Кейин… “Эл олдида уялиб қолмаслик учун ўзимнинг катта қўчқоримни
сўяман”, деди. “Айтганларимни қилмасаларинг орқага қайтиб кетаверинглар, сизларга
берадиган кўчада қолган қизимиз йўқ” деди.
– Уйга борсин ҳали бу келин, уйга борсин ҳали! – муштларини бир-бирига урди Раҳима
хола. – Шундай ўйнатайки…
– Шунисигаям шукр, – деди Худойберди ака кутилмаган хуш кайфиятда. – Демак гапга
кўнишга майли бор. Қани, жўра, юз минг бер-чи. Бир ичкарига кириб тиррақи бузоқни
буқага айлантириб чиқай. Агар кўнса бу кўр.
Сайдулла ака норози тарзда бир даста минг сўмлик берди. Худойберди ака дарвозага
туташ кичкина эшикни ғийқиллатиб очди ва зипиллаб ичкарига кириб кетди.
Файзулла хавотирланиб сўради:
– Ишқилиб, кўнармикан бу Аширмат деганлари?
– Кўнади, – деди Сайдулла ака ишонч билан. – Кўнмай қаёққаям борарди? Энди, ука,
унинг ҳам ўзига яраша мақсади бор-да: буқани сўйдирмай, эконом қилиб қолиш. Ҳам
буқа эконом бўлса, ҳам юз минг ёнларига қолса. Бу кимга ёқмайди?
– Э-ҳа, гап бу ёқда денг. Мен бўлса боядан бери тушунмай турибман.
– Э, ука, сен тушунмайдиган нарсалар ҳали кўп бу ерда. Шаҳарлик бўлиб, урф-
одатларимиздан узоқлашиб кетгансан-да. Ҳечқиси йўқ, уч-тўрт марта шунақанги
тўққизларга, тўйларга борсанг анча пишиб қоласан.
Шу маҳал ичкаридан Худойберди аканинг баланд овози эшитилди: “Ҳа, қани, рози
бўлинг энди, тоғаси! Рози бўлинг! Нима камчилик бўлса, биздан ўтибди, ўтиниб
сўрайман, шу сафар кечириб туринг энди! Тузукми?..” Бунга жавобан Аширмат
тоғанинг жаҳлдор овози янгради: “Мақсадларинг бизни эл-юрт олдида шарманда
қилишми, а? Ё бизда қасдларинг борми?” Яна Худойберди аканинг Аширмат тоғани
аврашга уриниши эшитилди: “Мана, яна ўн қўшдим, жами юз бўлди, Аширмат тоға!
Рози бўлинг энди. Қудаларингизам кутиб қолишди. Ахир, қудачилик – минг йилчилик,
дейдилар…” Аширмат тоғанинг жеркиб бериши: “Э, сизлар билан қуда бўлганимизга
ҳам минг пушаймон едик. На тутуриқларинг бор…” Худойберди аканинг ялинчоқ овози:
“Рози бўлинг энди. Ҳали яна берамиз, катта қуда”. Аширмат тоға ишонқирамай
сўраяпти: “Қачон? Аниқми?” Худойберди аканинг овози: “Оббо, сиз ҳам энди икки
оёқни бир этикка тиқманг-да. Берамиз дедикми, берамиз!” Аширмат тоғанинг пўписага
тўла овози: “Агар тўйгача қолган юзни бермасаларинг ёмон хапа қиламан лекин”.
Худойберди ака қуюқ ваъда берди: “Берамиз, қуда. Ўртада мен турибман-ку!
Ишонаверинг!” Аширмат тоға я

❤107🤨9⚡5🙈4👍1
на пўписа қилди: “Аниқ ишондим-а!..”
Ниҳоят эшик кенг очилди ва ял-ял яшнаб турган Худойберди ака қучоғидаги Аширмат
тоға меҳмонларга қараб илжайди:
– Хуш кўрдик, меҳмонлар.
– Ассалому алайкум, қуда, – мулозамат билан салом берди Сайдулла ака. – Хушвақт
бўлинг.
– Ассалому алайкум, – деди Файзулла.
Аширмат тоға ака-ука билан қучоқлашиб кўришди. Кейин ичкарига қараб бақирди:
– Ҳой, хизматдагилар, қаранглар қўноқларга.
Шу заҳоти ҳовлидан қумғон, сочиқ кўтарган йигитлар илдам юриб чиқиб келишди ва
қўллари кўксиларига қўйиб салом беришгач, эркак меҳмонлар қўлига сув қуя
бошлашди.
Аширмат тоға яна ичкарига қараб овоз берди:
– Аёлларга қаранглар!
Шу каломни кутиб тургандай, ҳовлидан уч-тўртта аёл чиқиб келди. Олдинда келаётган
аёлнинг қўлидаги патнисда турли-туман конфет-шоколадлар. Аёл патнисдаги
ширинликларни меҳмонлар устидан сочқи қилиб сочди. Шу атрофда юрган болакайлар
югуриб келиб шоша-пиша ширинликларни териб олишга киришишди.
Давоми бор

👏59❤34🔥11🐳2👍1
ТЎЙ. 4-кисм
– Хуш келибсизлар, қудалар, – деди аёл қўлини кўксига қўйиб.
– Ассалому алайкум, қудажонлар, – деди Раҳима хола эшилиб. – Арзимаган совға-
саломларимиз бор эди…
Мезбон аёлнинг ишораси билан икки-учта жувон “Дамас” ёнига келишди ва Замира
янга узатиб турган бўғчаларни кўтариб, ичкарига олиб кириб кета бошлашди.
Бу орада қўлларини ювган учала эркак ва Элдор Аширмат тоға бошчилигидаги
каттагина қозон қайнаётган, самовар шақиллаб қайнаб турган, чорпояда жой қилинган
ҳовлидан ўтиб, ичкари хонага киришди.
Хонада келиннинг 50-55 ёшлардаги отаси Амир ака, маҳалла оқсоқоли – чопон кийган,
оппоқ соқоли ўзига ярашиб турган 65-70 ёшлардаги Ҳожи бобо ўтиришарди.
Мезбонлар ўринларидан турдилар ва меҳмонлар билан қучоқлашиб кўришганларидан
сўнг бир-бирларини тўрга ўтказишга ҳаракат қила-қила, қуюқ илтифотлар ила ахийри
жойлашдилар.
Ҳожи бобо қўлларини фотиҳага очди:
– Илоё омин, икки ёш бахтли бўлишсин. Сизларнинг топган-тутганларингиз яхши
тўйларга буюрсин. Омин.
Ҳамма фотиҳа қилди.”Хуш кўрдик… Хушвақт бўлинг”лардан сўнг ўзаро ҳол-аҳвол
сўрашиб ҳам чиқилди.
Аширмат тоға нон синдирди. Пиёлаларга чой қуйиб узатди. Мезбонлар тарафидан
меҳмонларга қарата “Олинглар-олинглар” тарзида мулозаматлар бўлди.
– Андакина кечикиб қолдирингизми, қуда? Энди хавотир ола бошлаган эдик, – деди
Амир ака.
Сайдулла ака укасига ишора қилди:
– Тошкенти азимдан укам етиб келишини кутиб қолдик-да, қуда.
Амир ака Файзуллага эҳтиром билан мурожаат қилди:
– Яхши етиб келдингизми, шаҳарлар тинчми, қуда?
– Раҳмат, тинч, – қўлини кўксига қўйди Файзулла.
Бир пиёла чойдан кейин хизматдаги йигитлар ярим косадан шўрва олиб киришди.
– Қани, таомга марҳамат, – деди Ҳожи бобо. – Йўлдан толиқиб, очқаб келгандирсизлар.
Худойберди ака гапни илиб кетди:
– Чарчаш қаёқда, Ҳожи бобо. Сизларни тезроқ кўрайлик деб қанот боғлаб учиб
келдик…
Ҳожи бобо мамнун тарзда бош ирғаб қўйди.
– Қани, қудалар, дастурхонга қаранглар, – дея Аширмат тоға ҳам мулозамат кўрсатди.
Бу пайтда эса…
* * *
Деворига турли сўзаналар, палаклар осилган каттагина хонада қудағайларни кутиб
олган аёл, келиннинг холаси Вазира бошчилигидаги ўн бешга яқин аёл ўтиришибди.
Ўртага дастурхон ёзилган.
Нимагадир норози қиёфадаги ва ўз норозилигини кўз-кўзлашга ҳаракат қилаётган
Вазира хола ҳол-аҳвол сўрашишлар ва бир пиёла чойдан сўнг куёв тарафдан келган
бўғчаларни бирма-бир очиб, ичидагиларни аёлларга кўрсата бошлади.
Вазира хола бармоқлари учида бир кийимлик матони ушлаб намойиш қиларкан, беписандроқ оҳангда маълум қилди:
– “Сўнгги қиролича” деганлари шу бўлади, айланайлар.
Аёллар вағир-вуғир қилиб юборишди:
– Вуй, бунча зўр!.. Товланишини!..
Бундай муносабатдан хурсанд бўлиб кетган Раҳима хола мақтанишдан ўзини тийиб
туролмади:
– Атай ўзим бориб бозордан олиб келдим-да, қудағайлар!
Вазира хола бу матони ёнига қўйиб, кейинги матоларни намойиш қилишга ўтди.
– Помбарқут… Вой! – кейинги бир кийимлик материал худди қўлини куйдиргандай
Вазира хола материални кўрпача устига ташлаб юборди. – Гирбишинми? Вой савил-
ей… Қудағай, одамни номусларда ўлдирманг! Дарров қайтиб олинг буни. Ўрнига
тузукроқ нарса қўйинг.
– Вой, қудағай, қўйинг, унақа деманг, яхшилаб қаранг, бу асл мато, – ўзиникини
маъқуллашга ҳаракат қилиб қолди Раҳима хола. – Метри қанча туришини биласизми
ўзи? Қаранг, яхшилаб қаранг.
Ғазабдан ранги ўчиб кетган Вазира хола қудағайига чақчайиб қаради:
– Ҳали биз яхши материални ёмонидан ажрата олмайдиган сўқир бўлиб қолдикми?
Қовун туширганини англаган Раҳима хола типирчилаб қолди:
– Вой, мен унақа демоқчи эмасдим…
– Айтадиганингизни айтиб бўлдингиз, – кейинги зарбани берди Вазира хола. – Лекин
билиб қўйинг, мен бу масалада синглимни хафа қилдириб қўймайман. Сиз бу ердан
қари қизни ё етим-есирни эмас, суқсурдай қизни келиб қилиб олиб кетаяпсиз. Шуни биласизми ўзи?

❤103🤨30😨10💔6🕊5⚡1👍1🔥1
ТЎЙ. 5-кисм.
– Вой, қудағай… – дея юмшоқ гап билан айбини ювишга урина бошлади Раҳима хола.
Аммо Вазира хола уни гапиргани қўймай, жеркиб берди:
– Қудағай деманг мени! Гулдай келинчакнинг қадри шу бўлдими? Олинг бу “қимат”
матоҳингизни! – Шундай дея аёл бир кийимлик матони Раҳима холанинг олдига отиб
юборди. – Бир кунингизга яраб қолар. Ўрнига дарров нармалний бир нарса
қўймасангиз, бўғчангизни қўлингизга қайтариб тутқазиб юбораман!
Раҳима холанинг ҳам ранги сал ўчинқиради, қўллари титрай бошлади.
– Лекин қудағай… – Шу пайт унинг ёнида ёнида ўтирган Замира янга синглисининг
сонидан чимчилади ва лабини тишлаб, бош чайқади. Бу ишорани тушунган Раҳима
хола дарров ўзгариб, илжайганча юмшоқ оҳангга ўтди: – Бўлди, қудағай, бўлди.
Тўққизни ўтказиб олайлик, кечиминан эртага абитгача бир кийим тоза материал
биздан!
Вазира хола меҳмонларга ишонқирамай қаради.
– Эртага келиб текшириб кетаман-а… Хўш… – Навбатдаги бўғча очилди. – Туфлилар…
Ие, бор-йўғи уч парами? Бу нима деган гап? Нима, сизлар бизни мазах
қилаяпсизларми?
– Қудағайжон, тўққиз жуфт олмоқчийдик, – шоша-пиша изоҳ беришга уринди Раҳима
хола. – Лекин келинимизга қандай фасон ёқишини билмаганимиздан қолганини тўйдан
кейин ўзига олдирмоқчи бўлдик. Куёвингиз айтган экан, бу гап келингаям маъқул
бўлибди.
Бу гапдан қониқиш ҳосил қилмаган, энг асосийси – ишонмаган Вазира хола синглиси
Холида холага саволомуз қаради. Холида хола шоша-пиша бош ирғади.
– Майли, – деб қўйди Вазира хола. – Бу номерларинг ўтди ҳисоб. Лекин кейин ўзим
буниям текшириб кўраман. Агар алдасаларинг… Ие, ие… пальто қани? Кашмири
пальто қани, қудағай?
Бу хитобни эшитган Замира янга синглиси Раҳимага мўлтираб қаради, гўёки “Ўзинг
қутқар!” демоқчи бўлди.
Раҳима хола яна отни қамчилади:
– Ҳозир ёз бўлса, қудағай…
Чуқур нафас олган Вазира хола гапни пичингдан бошлади:
– Нима, бу йил куз-қиш келмасмишми?
– Келади, албатта келади, – бидирлаб кетди Раҳима хола. – Лекин унга довур модалар
ўзгариб кетса фалон сўмлик пальто шифонерда туриб қолмасин деб… Худо хоҳласа,
тўй ўтсин, келинимиз ишласин, ана ундан кейин, қишга яқин келин-куёв қўлтиқлашиб
бозорга бориб, ўзларига мосини танлаб олса ярашади…
Вазира хола ногоҳ қаддини ростлади, бўлғуси қудаларига адоқсиз нафрат ва ғазаб
билан қаради. Аввал ўнг қўлини белига тиради, кечин чапини. Шундан кейингина
гулдураган овозда бобиллаб берди:
– Ҳо, гулдай қизимизни сизларга ишлаш учун бераяпмизми? Бекорларнинг бештасини
епсизлар! Сизларга текин хизматкор керак бўлса, бошқа ерга боринглар! Нозима
ишламайди, ўтиради кенг уйнинг келини бўлиб! Керак бўлса эри боқади!
– Ҳалиям, қудағай, ҳалиям, – иккинчи марта қовун туширганини англаган Раҳима хола
роса ўсал бўлди.
Вазира хола синглиси, келиннинг онаси Холидага саволомуз қаради. Холида хола яна
бош ирғаб қўйди.
Энди ҳужумни кучайтирмоқчи бўлган Вазира хола бирдан ўзини тўхтатди ва куёв
тарафдан келган нарсаларни ғазаб билан кўздан кечиришда давом этди. Бирдан аёл
чинқириб юборди.
– Вой, тилла қани?
Гап нимадалигини англаган Раҳима хола титраб-қақшаб тушунтиришга уринди:
– Айтдик-ку, келинимизни эсон-омон уйга обориб олганимиздан кейин…
Энди Вазира холани тўхтатиб қоладиган куч йўқ эди.
– Бас! Бунақа чўпчакларингизни айтишга бошқа овсарларни топинг! Биз патир
ушатилгандаёқ айтиб қўйганмиз: буюмларнинг устига ё тилла зирак, ё тилла сепочка
қўйиб келасизлар деб. Қани? Кўрмаяпман. Ё яна кўзим хиралашиб қолдими?
Даврадаги аёллардан бири Раҳима холага мурожаат қилди:
– Рост-да, айланай. Тилла кўринмаяпти-ку. Ана, ўтган ҳафта Ўроқ тегирмончининг
қизига тўққиз келди. Бордик. Куёв томон тўққизта коробка устига нархи бир ярим
миллион сўмлик сепочка қўйиб келибди. Ана уни ҳурмат деса бўлади, ана уни иззат
қилиш деса бўлади.
Сал ўзига келиб улгурган Раҳима хола бўлғуси қудағайларни гап билан ўхшатиб чақиб
олиш фурсати етди деб ўйлади шекилли, ҳозиргина гапирган аёл томон энгашиб,
уйида тайёрлаб келган хабарини тўкиб солди:
– Бизнинг қишлоқдаям биттаси келинининг тўққизига икки миллион сўмлик бриллиант
кўзли сирға қўшиб берганди. Кейин нима бўлди денг? Бир йилга етмай ажрашиб
кетиш

❤104👏16🙈14👍2
ди. Холажон, муҳими икки ёш бахтли бўлсин. Тилла топилади…
Аммо Вазира хола бунақа маҳаллари ўз талабида қоядай қаттиқ туриб оладиган
аёллардан эди. Ҳозир ҳам ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда буйруқ берди:

❤59🤨37👏6😍4👍2🕊1