ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.7K subscribers
4.7K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
🔥QISMATIM🔥

Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5612🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🔥4321👏6👍3😢2😇1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал тонг...
Ёқимли табассум..
Иссиқ чой...
Қовоғини очмаётган ҳаво...
Қуёшини қизғанаётган осмон қандай бахт буларни кўриш😇😍
Чиройли чеҳралар..
Бетакрор сўзлар...
Порлаган кўзларни учратиш қандай ёқимли!😍

Бахтни, севгини, муҳаббатни, табассумни, яхшиликни, дуоларни бўлишиш қандай гўзал азизим!🥰❤️
Кунингиз бахтга, муҳаббатга лиммо-лим бўлсин, ошиб кетса бизга ҳам улашинг😉😇
Хайрли кун азизим!🫶
21😍5
#Ҳаётий воқеа

ЭССИЗ УМР, ЭССИЗ  ҲАЁТ...
(Воқеий  ҳикоя)


   Келин бўлиб тушган маҳалламда Хатира деган ён қўшним бўларди. Икки қўшни ўртасидаги  ҳовли ўртасидан девор олингани билан қўшни томонга кичкина эшикча очилган эди. Сабаби, мени  ва Хатиранинг қайнонаси бир майизни бирга бўлиб ейдиган  аҳил  аёллар эди. Баъзан қўшни хола бизникига чиқса, баъзан менинг қайнонам уларникига чиқиб, уйда пиширилган тансиқ таомлардан бир-бирларига илинишар эди.
   Орадан йиллар ўтиб, қайноналаримиз оламдан ўтиб, кирди чиқдимиз бироз камайди. Лекин  Хатира ишдан келганимни сезиб, дарров ёнимга чиқар, маҳаллада бўлиб ўтган турли гапларни  гапириб вақтимни олар эди. Негаки унинг бўш   вақти кўп эди. Фарзанди бўлмагач, болалар уйидан татар миллатига мансуб ўғилчани  тарбиясига олган эди. Эри ҳам бу шароитга кўникиб яшар, тўғрисини айтганда унга бола  керак эмасди. Чунки биринчи оиласидан туғилган ўғли  Бахтиёр улғайиб қолган эди.
   Бир куни  ишдан эндигина келган эдим,  эшик қўнғироғи  чалинди. Кўчага чиқсам  Дилбар жиянимнинг келини Озода остонада турибди. Жияним   ўзи пиширган мантидан    менга илиниб юборган экан.
Ҳовлига кираётгандик, шу вақт қаёқдандир  Хатира пайдо бўлди. У кичкина эшикдан  чиққан эди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, жиянимнинг тоғорачасига ширинликлар солиб бердим. Озодани     дарвозагача  кузатиб  уйга кирдим. Аммо жиянимнинг келини кўчага чиқибоқ   қўшнимнинг домига илинибди:
-  Кўзимга иссиқ кўринаяпсиз, қизим, мабодо бозорчамиз қаршисидаги  тикув цехида ишламайсизми?
-  Ўша тикув цехида  онам бошлиқлар. Мен қўлларида ишлайман.
-  Ҳа... айтгандай,  цехда дераза парда ҳам тикасизларми? Бир сўрадим-да...
-  Асосан аёллар кийимини тикамиз. Бошқа  тикув ишлари бўлса аямлар уйда қабул қиладилар.
-  Қизлик уйингиз қаерда?
-  Файзиобод маҳалласида.
   Хатира  шу куниёқ жиянимнинг келини билан кўча бошигача гаплашиб бориб, онасининг уй манзилигача сўраб-билиб олибди.
    Ўзим редакцияда ишлайман. Ишхонада  кўришга улгурмаган қўлёзмаларни  кўпинча уйга олиб келаман. Бунинг орасида болаларимга овқат тайёрлайман. Кир-чир.. дегандай... умуман айтганда, бўш вақтим йўқ.
  Хатира эса сурбетлик билан тез-тез ёнимга чиқар, иш фаолиятим билан қизиқар, мен танимаган одамларни ҳам  у танир эди.
-  Мен кўчамизда яшайдиганларни сиздан кўра кўпроқ танийман. Чунки мактабда ишлаган пайтимда йўқлама қилганманде... шунинг учун     фамилиясигача эсимда қолган..
Орадан кунлар ўтди.
    Бир куни ишдан қайтсам айвонимда бегона  аёл ўтирибди. Қизим  меҳмонга чой дамлаяпти,  қўшним эса нотаниш  аёл билан эски  қадрдонлардек  суҳбатлашяпти.
-  Ана, опамла келдилар. Тўғри айтибманми, кетиб қолманг деб?
   Аёл  университетда таҳсил олаётган ўғли масаласида  уйимга келган экан. Уч қиздан кейин туғилган ўғли мен хизмат қилаётган  редакцияда амалиёт ўтказиши керак экан. Фамилиясини айтганди, унча танимадим. Агар амалиётни  яхши бажармаса, қишки имтихонга қўйилмаслиги ҳақида  она куйиниб сўз очди.
   - Майли редакцияга келиб топшириқ  олсин. Уддаласа  баҳосини қўйиб бераман. Бажаролмаса хафа бўлмайсиз, - дедим кузата туриб.
-  Ўғлим жуда талантли. Сизга ёқиб қолади, - деди она уйдан чиқа туриб.
   Эрта ўтиб, индинига эрка ўғил  ишхонамга келди. Қўлидаги  қалин дафтарини  варақлаб кўрсам  ҳар бир саҳифасига  кун ва саналар ёзилган ва муҳр босилган бўлиб, талаба кундалик амалиёт ишини ёзиб бориши, мен эса   текшириб, охирида тасдиқлаб қўл қўйишим керак эди.
    Мен эркатойни иқтидорли шогирдимга бириктириб қўйдим:
- Мана шу опанг ҳам студентлик даврида амалиёт курсини бизнинг редакцияда ўтаган. Мана бугун ўзи муҳаррир. Агар сен ҳам яхши ҳаракат қилсанг, кейинчалик бизда ишлашинг мумкин.
  Талаба  хурсанд бўлиб, бир хафтача олдимга  келиб, қўлидан келганча кичик хабарлар ёзиб, топшириқларни амаллаб  бажарган бўлди. Аммо кейинги ҳафтадан  бутунлай редакцияда кўринмай қолди.
   Бир ёқда имтихонлар вақти яқинлашяпти. Синов муддати - зачётлар бошланган. Аммо  практика ўташи керак бўлган боладан дарак йўқ. муҳаррир боладан хавотир ола бошлади. Чунки талабага ёрдам беришни унга тайинлаган эдим.
134🔥18🤨12👏4😇4😍1
- Ишқилиб тинчликмикан.?Қўшни редакциядаги талабалар ишларини якунлашди, аммо бу боладан нимагадир дарак йўқ. Телефон ҳам қилмаяпти...
- Аттанг... онаси келганида телефонини олиб қолмабман.
- Онасини танийсизми?
Гапимиз узилиб қолди. Эркатой ўғил қаддини тик тутиб хонага кириб келди. Вақтни ўтказмай амалиёт дафтарини сўрагандим, истамайгина папкасидан олиб столимга қўйди:
-    Вазифалар бажарилмабди-ку... бу ёғи нима бўлади? Шу вақтгача қаёқларда эдингиз? Мен деканатга қисқача баённома ёзиб беришим керак, - дедим куйиниб.
-  Уйда дам олдим. Ҳар куни келишимдан нима фойда? Барибир практика ўтилди деб ёзиб берасизку... домлаларга шу керак.
-  Қандай қилиб бажарилмаган ишингизни бажарилди деб баҳолайман?
Талаба у ёқ бу ёққа қараб олди-да, секингина  ёнимга яқинлашиб курсига ўтирди:
-   Онам сизнинг ишингизни  кўнглингиздагидай бажариб берибдиларку... нимага сиз оддий  дафтарга қўл қўйишни истамаяпсиз? Тавсифнома ёзиш шунчалик қийинми? Бир паслик ишку...
Талабанинг гапига ҳайрон бўлиб қолдим:
-  Онангиз?! Мени қайси ишимни бажарибдилар?
-  Онам уйингизга борганлари эсингизга тушдими?
-  Ҳа, келувдилар, аммо мен улардан ҳеч нима илтимос қилмаганман. Айтганча билиб олай, онангиз ўзи қаерда ишлайдилар?
-   Туманингиздаги Паспорт бўлимида бошлиқлар. Сиз пенсияга вақтлироқ чиқиш учун паспортингизни бир ёшга тўғрилатган экансиз...
   Ҳаммаси очиқланди. Қўшним Хатира мен ишдан қайтгунимга қадар талабанинг онаси билан гаплашиб, эртасиданоқ зудлик билан ҳаракат қилиб паспортдаги  санани ўзгартириб, бир ёшга катталаштириб олган экан. Аммо менга бу ҳақда бир оғиз сўз айтмаган. Ҳамма ишни зимдан бажарган. Қойил-эй... жуда уддабурон эканку бу хотин! Жаҳлим чиқди.
-    Қандай қилиб, бир йил аввал нафақага чиқаяпсиз, ахир туғилган  кунингиз август ойида эдику, бирданига  1 январга ўзгариб қолибди деб сўраганимда: “Қаловини топсангиз қор ҳам ёнади, қўшни”, - деб устимдан кулган эди. Бу воқеага кўп йиллар бўлди.
   Аммо... яна шунга ўхшаш воқеа бўлмаганда балки  бу ҳақда қоғоз қораламасдим. Хорижий матолардан  харид қилиш  учун Чорсу бозорига тушдим. Матолар сотиладиган йўлакдан дўконларга қараб кетаётсам ортимдан кимдир чақирди. Тўхтаб саломлашдим. У кўзимга иссиқ туйилди. Қаерда кўрганимни эслолмадим.
- Жиянингиз  Дилбар опанинг келинлари бўламан. Уйингизга борган эдимку... эсингизга тушдими? Озодаман.
- Танидим. Участка қилиб чиқиб кетган эдинглара, янглишмасам?
- Ҳа. Янги участкага кўчганмиз.  Мен ўзим  шу бозорда дўкон  очганман. Хориждан ўзим сифатли молларни  олиб келаман. Юринг, дўконимга киринг.
- Бугун    кўйлаклик мато олайин деб бозорга тушгандим. Сизни учратганим яхши бўлди. Хорижга қатнашингизни билмас эканман.
- Хазилингиз бор бўлсин, холапошша. Ўзингиз келмасангиз ҳам саломингиз келиб туради. Қўшнингиз бор-ку, Ҳатира опа, мактабда ишлаган, ўша ҳар келганида сиздан салом етказади. Яхши-яхши матолардан  танлаб бераман. Мен ҳам сизга салом  айтаман. 
- Хатира қўшнимни қаердан танийсиз?
- Ойижоним бериб юборган мантини олиб борганимда танишиб қолганмиз. Кейин онамнинг уйига ҳам  бориб, иш ҳам тиктирганлар. Кўйлак эмас, сиз бериб юборган дераза пардаларини. Аммо онам қудачилик ҳурматидан деб тиктирган пардаларингизга пул олмаганлар...
- Мен қачон парда тиктирибман...?
-  Жуда чиройли пардалар эди. Матоси хитойники эдими? Йўқ-йўқ, эмиратники эди... онам зудлик билан  меҳмонларингиз келишига тикиб берганлари эсимда... туғилган кунингизни нишонлаганингизда...
    Келин гапирар экан, бошим айланиб кўзим тинди. Наҳотки, ён қўшним  Хатира менинг танишларимдан фойдаланиб, ортимдан шунча иш қилса-ю, мен билмасам?
   Мен барибир ён қўшнимни айблай олмайман. Негаки у бугун орамизда йўқ. Жарроҳлик операциясидан яхши чиқмай, бир неча кун  реанимация столида ётиб, қийналиб оламдан ўтди. Реанимация столида  ҳолатини кўргач, рози-ризолик сўрайин десам, оғзига узун найча тиқиб қўйишган эди. Барибир ёнида ўтириб, қўлимни дуога  очиб, унга шифо тиладим.
121🤨17😁81
​​​Бугунги кунда икки ҳовли  ўртасидаги деворимизда бир вақтлар  очилган кичкина эшикча ҳам ёпиб ташланган. Қўшним Хатира яшаган ҳовлини асранди  ўғли домга алмаштириб кўчиб кетган. Турмуш ўртоғи  эса кўз очиб кўрган хотини билан ярашган.
“Қилмиш-қидирмиш”, - дейди халқимиз.  Афсус... Хатира  қўшним умри сўнгида рўшнолик кўрмади. Ёшини бир йилга  катталаштириб олгани билан узоқ яшаб, нафақа ололмади. Ўзи туғмагани учун болалар уйидан асраб олинган боласи фарзандлик қилмади. Ҳовлини сотиб, янги қурилган уйлардан бирига кўчиб кетди.
  Эссиз умр, эссиз  ҳаёт... во дариғ.

ҲАФИЗАХОН  ШАРОФХЎЖА қизи.
62😢29🌚6
#Шунақаси ҳам бўлади...

Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради.

Кампир: “Донаси 500 сўмдан”, деб жавоб берди.

"2500 сўмга олтита тухум берасизми”, салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.

Кекса кампир бир муддат дам тухумларга, дам аёлга қаради-да: "Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.

Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди .

Бу воқеа ресторан хўжайинига арзимаган фойда келтирган бўлса-да, тухум сотаётган кампирга катта зарар эди.

Нега биз кучимизни ожизлардан нарса сотиб олаётганда кўрсатамиз? Нима учун бизнинг сахийлигимизга муҳтож бўлмаган одамларга хайр қилгимиз келиб қолади? Нега тўй-ҳашам, маъракаларда ўзига тўқ одамларга бошқа жой, бошқача дастурхон кўрсатилади-ю оддий халқнинг ўрни бошқа бўлади?

Илгари қаердадир ўқигандим:
"Менинг отам муҳтож одамларнинг сотаётган нарсасини керак бўлмаса ҳам сўраганидан ортиқ нархда сотиб оларди. Мен ундан бунинг сабабини сўрасам: “Мана шу ҳақиқий олийжаноблик”, деб жавоб берганди.

xazon_rezgi
👍5143💯20😢10👏5🌚3🕊1😍1
Ko'rolmaslar
Afruza
Мендек севолмас...😍🥰😇
Бундай севги оламда йўқ)))

Инсонни бу оламда муҳаббат ушлаб тургандек гўё🤩
15🕊8❤‍🔥2
#Ҳикоялар

📝АММАМНИНГ НОЛАСИ...
(мактуб асосида ёзилган вокейлик)

Қишлоғимиз хўжаликнинг қоқ ўртасида жойлашган бўлиб, уйимизнинг чап томонида пастаккина мактаб бор эди. Дадам ана шу мактабда муаллим бўлиб ишларди. Уйимиз ва мактабимиз ўртасидан бутун қишлоқни сув билан таъминлайдиган каттагина ариқ оқиб ўтарди. Болалигимда жамалаксочли дугоналарим, опаларим билан ана шу ариқ бўйида лойсувоқлар ўйнардик, қишлоқнинг эгри-бугри кўчаларини чангитиб юрардик…
Ҳар гал қишлоққа келганимда болалик хотираларим хаёлимни чулғаб олади. Айниқса, ариқ бўйида лойдан турли буюмлар, ўйинчоқлар ясаётган болаларни кўрсам, беихтиёр кўзимга ёш келади. Болаликдаги аччиқ хотиралар менга тинчлик бермайди…
Болалигимни яхши хотирлайман. Оилада ота-онам, икки опам, акам ва мен яшардик. Тирикчилигимиз ўртача эди, отамнинг муаллимликдан оладиган маоши билан амал-тақал қилиб кун кечирардик. Мен фарзандларнинг кенжаси, оиладагиларнинг эркаси эдим. Айниқса, кичиклигимдан елкасига опичиб катта қилган Насиба опам мени еру кўкка ишонмасди. Мен ҳам опамни жуда яхши кўрардим, лекин ойим нима учундир Насиба опамни ёқтирмасди, кўп уришарди, қарғарди. Ойимга, нима учун опамни ёмон кўрасиз, дея берган саволим ҳар гал жавобсиз қолаверарди.
– Ҳа, Насиба ўлгур, текинтомоқ, товуқларга дон бер, ҳовлиларни супур, чаққон-чаққон қимирла, – дея койигани-койиган эди. Боз устига опамни ишёқмасликда айблаб, дадамга чақиб, дўппослатар, мен эса йиғлаганча дадамнинг қўлларига ёпишиб, опамнинг жонига оро кирардим. Насиба опам дир-дир титраганча, мени қучоқлаб, ўкириб- ўкириб йиғларди. Шундай пайтларда мен ҳам изиллаб йиғлай-йиғлай опамнинг тиззасида ухлаб қолардим.
– Қўриқчи, бунча шу жувонмарг Насибани яхши кўрмасанг?! – дерди нуқул ойим. Қизиқ, ойим қанча тақиқлагани сайин мен опамга шунча кўп суйкалаверардим.
Бир куни ойимдан:
– Насиба опам билан ариқ бўйига ўйнагани борайлик, – дея ижозат сўрадим. Ойим аввалига рухсат бермади. Мен ҳоли-жонига қўймай, ялинаверганимдан ноилож рози бўлди.
– Ҳой Насиба, синглингга яхши қара, яна ариққа йиқилиб тушмасин, – орқамиздан бақириб қолди ойим.
– Хавотирланманг, мен борман-ку, ойи, – деди опам. Иккаламиз жамалаксочларимизни селкиллатиб, ариқ бўйига югурдик. Бу ерда ўзимиз тенги қизлар билан лойдан турли буюмлар ясардик.
Насиба опамнинг ҳам ёши унча катта эмас, 12-13 ёшларда эди. Қизларга қўшилиб лойдан ўйинчоқлар ясай бошладик.
– Ади, ариққа яқин борма, йиқилсанг, балога қоламан, – деди опам лойли қўллари билан сочларини тузатаркан.
– Х-ў-ў-ўп, – дедим мен опамнинг танбеҳи ёқинқирамай. Катта бир қишлоқ аҳолиси сув ичадиган бу ариқнинг суви жуда кўп ва тез оқарди, ёш бола тушиб кетса, оқизиб кетиши ҳеч гап эмасди. Мен лой ўйнашдан зерикдим, ариқ бўйига яқинлашдим. Лойқа сувнинг пишқириб оқишини завқ билан томоша қила бошладим. Шу тобда Насиба опамнинг қоғоздан кемача ясаши ёдимга тушиб:
– Опа, қоғоздан кемача ясаб беринг, сувга оқизаман, – дея ялина бошладим. Опам мен баҳона уйдан тез-тез ўйнагани чиқиб тургани учунми ёки яхши кўрганиданми, доим айтганимни қиларди. У лойли қўлларини тозалаб, ишга киришди ва бирзумда қоғоздан чиройли кемача ясаб берди. Кемачани сувга оқиздим. У шу даражада тез оқиб кетдики, тутиб қолишнинг сира иложи бўлмади. Бирпасда яхши кўриб қолган ўйинчоғим мендан тобора узоқлашиб борарди. Шошилиб қолдим ва кемачани тутиш учун ариқ бўйлаб югурдим.
Опам эса:
– Ади, қўявер, бошқасини ясаб бераман, йиқиласан, – дея ортимдан югурди. Унинг гапи оғзида қолди. Оёғим нимагадир тойиб кетиб, шалоплаб сувга йиқилдим. Пишқириб оқаётган анҳор мени ўз домига торта бошлади. Насиба опам қичқирганича ариқ ёқалаб югурди. Унинг овозини эшитган бригадир Усмон амаки ўзини сувга отиб, мени судраб чиқди. Қўрқувдан дир-дир титраётган Насиба опам мени қучоқлаб йиғлаб юборди. Орқасига базўр опичлаб уйга йўл олди. Йўл-йўлакай юрагим содир бўладиган даҳшатли воқеани аввалдан сезгандек:
118😢45😇53👍3😍1🌚1
– Опа, уйга бормайлик, ойим сизни уради,– дедим.
– Бормасак бўлмайди, сен шамоллаб қоласан, – деди опам меҳрибонлик билан. У ўнқир-чўнқир кўчалардан туртиниб-суртиниб мени уйга олиб келди. Дарвозадан ҳовлига киришимиз биланоқ ойимнинг кўзи бизга тушиб, рўй берган воқеани англади чоғи, опамни қарғай кетди:
– Ҳу жувонмарг, Насиба ўлгур, сени огоҳлантиргандим-ку. Сен атайин қилгансан, шамоллаб, касал бўлиб қолсин, ўлиб кетсин, шундан қутулай дегансан…
Сен етимча ўлмадинг, мен қутулмадим…
Кийимларимнинг ҳўли ўтиб, жамалаксочлари, ранги униққан кўйлаклари баданига ёпишиб қолган опам титраб, гуноҳкорона йиғлаб турарди. Мен ҳам пиқиллаб унга қўшилдим.
Ойим қўлига йўғон бир калтакни олиб, биз томонга шахд билан юриб кела бошлади. Ғазабдан кўзлари косасидан чиққудек бўлиб опамни елкаси аралаш савалай кетди. Қўлидаги калтак билан опамнинг оёғига чунонам урдики, қарсиллаган товушдан ҳовлидаги дарахт шохларида чуғурлашаётган қушлар “пирр” этиб учиб кетишди. Опам:
– Ойи, урманг, – дея оёғини ушлаганча ўтириб қолди.
Ойим эса баттар жаҳл отига миниб, опамни елкаси аралаш тушира кетди. Оғриқнинг зўридан опам ўкириб юборди. Мен чидолмадим, ойимнинг этагидан тортқилай бошладим.
– Опамни урманг, ойи, мен ўзим йиқилдим, – дея ойимнинг қўлидаги калтакка ёпишдим. Ойим калтакни ташлаб мени қучоқлаб йиғлади.
– Сувда оқиб кетсанг нима бўларди, – деганча бошимни силади, лойли юзларимдан ўпди. Опамга ёвқараш қилиб қаради…
Узоқ пайт йиғлаб ўтирган опам базўр ўрнидан турди. У оёғини зўрға босар, назаримда, бели ҳам букчайиб қолгандек эди. Опамнинг аҳволини кўрган ойим қўрқди, шекилли, бизга бу воқеа ҳақида ҳеч кимга чурқ этмасликни тайинлади. Ўзи эса дадамга, Насиба кўчада ўйнаб юриб, йиқилиб тушибди, деди.
Опам шу кеча иситмалаб, алаҳсираб чиқди. Эртаси куни ҳам ўрнидан туролмади. Дадам қишлоғимиз шифокори Маҳмуд амакини бошлаб келди. Маҳмуд амаки опамни узоқ текшириб:
– Ёмон йиқилибди, жигари қаттиқ лат еган, аҳволи анча оғир, Аллоҳ шифосини берсин, – деди.
Шу куни анча йиллардан буён уйимизга келмай қўйган Дилбар аммам келиб қолди. Опамнинг аҳволини кўриб, йиғлаб юборди. Кимнидир пичирлаб қарғади. Опамнинг тўзғиган сочларини силаб, дардчил юзларидан, киртайган кўзларидан ўпиб, ёнида анча ўтирди. Ойим Насиба опамнинг бўлган воқеани аммамга айтиб қўйишидан қўрқибми, уларнинг атрофида парвона бўлар, опамга турли таомлар, мевалар едиришга уринарди.
– Мен эртага яна келаман, болам, – дея йиғлаганча ойим билан хайрлашмай чиқиб кетди аммам. Опам бироз ўзига келгандай эди, мени имлаб ёнига чақирди ва ҳансираганча оҳиста шивирлади:
– Ади, мени яхши кўрасанми?
– Ҳа, жуда-жуда яхши кўраман, – дедим мен гўё шундай десам, опам тузалиб қоладигандек. Назаримда, гапимнинг ҳар товуши юрагимнинг туб-тубидан ситилиб чиқаётгандек эди.
– Гапинг рост бўлса, мени яхши кўрсанг, энди сира ариқ бўйига бормагин.
– Хўп бўлади, сизсиз бормайман. Тузалсангиз ўзингиз олиб борасиз-а?
– Ҳа, сен учун тузаламан, ҳали бирга кўп ўйнаймиз, – деди опам маъюс жилмайиб…
Тунда опамнинг аҳволи яна оғирлашди. Алаҳсираб, кимларнидир чақирди, иҳради, йиғлади… Эрта тонгда ойимнинг “болам”лаб додлаган овозидан уйгониб кетдим.
қариндош-уруғлар тўпланди. Аёлларнинг йиғи-сиғиси қишлоқни тутди. Улар орасида Дилбар аммам ҳам бор эди. У:
– Ёшгина умри хазон бўлган болам, – дея ўзини ўзи уриб уввос соларди. Мен эса нима бўлаётганини англолмай ўртада анграйиб турардим.
– Ўгай она калтакларидан эзилиб адо бўлган, жабрдийда қизалоғим, – дея нола қиларди аммам. Бошқа аёллар ҳам унга жўр бўлишарди… Аммамнинг “ўгай” деган сўзидан тош қотдим. Наҳот, опам бизга ўгай бўлса?.. Унинг жавдираган нигоҳлари, ойимнинг қаршисида титраб турган ҳолати беихтиёр кўз ўнгимда гавдаланди. Ойимнинг Насиба опамни ёмон кўриши, унга кўп азоб беришининг сабабини энди тушунгандай бўлдим. Шу тобда ойимни жуда ёмон кўриб кетдим. Унинг йиғиси ҳам сохтадай туюлди.
😢102805🍓5
​​Қишлоғимиз одамлари опамни қабристонга қўйиб келишгандан кейингина уни қайта кўролмаслигимни тушундим.
– Опажон, нега мени ташлаб кетдингиз? Энди сизсиз қандай яшайман? – дея ўкириб-ўкириб йиғладим… Бу машъум воқеа мени бирзумда улғайтириб қўйгандек бўлди, камгап, одамови бўлиб қолдим…
Орадан қанча йиллар ўтса-да, қанча сувлар оқиб кетган бўлса-да, бу ариқ, бу тупроқ кўчалар менга гуноҳсиз гуноҳкорга айланган, мени деб ёш умри хазон бўлган Насиба опажонимни эслатаверади. Айниқса, аммамнинг ноласи қулоқларим остида жаранглайверади. Назаримда, бу нола мени бир умр таъқиб этадигандай...

Интернетдан олинди.
😢13246🔥16👏4😨3👍2
ИФФАТГА ҚЎЙИЛГАН ҲАЙКАЛ ЁХУД ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ

Аёлни ҳар бир хатосида эрни айби бор – 100%

Қўлимга бир мактуб тушиб қолди. Қизиғи, хат менга битилмаган, лекин эгасига ҳам жўнатилмаган. Келинг, мақсадга ўтишдан олдин ушбу мактуб билан танишамиз:

“Ассалому алайкум, адаси!
Мана сиз сабабли бегона юртларни кезиб, номаҳрам эркаклар орасида ишлаб юрибман.
Тўғри, бунга ўзим рози бўлдим. Чунки оилавий муаммоларимизга сиз бирор ечим тополмагач, мен шундай хатарли сафарга отландим. Қарзларимиз бўйнимиздан ошиб, қарз эгалари остонамизда туну кун қўриқчилик қилишларига қарамай, сиз масъулиятни бўйнингизга ололмадингиз. Мен эса лоақал уч болам қийналмаслигини истаб, ўзга юртда мардикорликка чиқдим.
Истанбулга келганимдан буён ҳар қандай қийинчиликларга дош бериб ишлаётган эдим. Аммо бугун ҳаммасига тупуриб, уйга, ўз юртимга, болаларим бағрига қайтишга қарор қилдим. Сабаби пул топаман деб, энг қимматли нарсаларимдан айрилишни истамайман. Юртимга қайтгач, майли фаррош бўлай, кўча супурай, майли кимнингдир эшигида чўри бўлай, фақат аёллик шаъним, ор-номусимга доғ туширмасам, бўлгани…
Мен ишлаётган кафе хўжайини уйини тозалаб беришимни, эвазига яхши ҳақ тўлашини айтди. Иккиландим, аммо ишлаб пул топишга бўлган эҳтиёжим унинг таклифини қабул қилишга ундади. Вазифаларимни тушунтиргач, ортига қайтди. Ишга киришдим. Аммо негадир кўнглим жуда ғаш торта бошлади. Эндигина юмушларни тамомлаб бўлгандим ҳамки, кўча эшикдан уй эгаси кириб келди. Ойнадан унинг эшикни қулфлаётганини кўриб қолдим. Кўнглимдаги ғашлик ортди. Бурилиб улгурмасимдан келиб, белимдан қучди. Дод солиб эшик томон отилдим. У эса:
– Сени илк кўрганимдаёқ ёқтириб қолдим. Аёлим билан ажрашганман. Гапларимни эшит, илтимос! Мен билан қол, сени бахтли қиламан, – деди.
– Мен эрли аёлман! – тилимга келган биргина жумла шу бўлди. У турган ерида қотиб қолди. Дарҳол мени қўйиб юборди. Таажжуб билан:
– Эринг бор?.. Алдамаяпсанми? – деди.
– Эрим, болаларим бор… Эрим бўлмаганида ҳам менга номаҳрамсан! Худодан қўрқмайсанми? – дедим-да, қулфни очибоқ, бор кучим билан кўчага отилдим. Ғира-ширада югуриб кетарканман, ортимдан унинг овози келди. Бироқ тўхтамадим, қайрилиб ҳам қарамадим. Аммо қанча югурмай, у менга етиб олди, тиз чўкканча:
– Тўхта, буни кийиб ол! Мени кечир… Кечирдим, деб айт? Истасанг, эртагаёқ юртингга жўнаб кетишингга ёрдам бераман. Фақат кечирсанг, бўлгани! Бу иш қиёматга қолмасин?..– дея ялинди.
Оёқяланг эканимни шундагина билдим. Қолган бирорта гапи қулоғимга кирмади. Бир амаллаб кафега етиб олдим. Зарурат не кўйларга солганидан хўрлигим келди, аёл эканимдан илк бор пушаймон едим, туни билан йиғлаб чиқдим. Болаларимиз кўз ўнгимдан ўта бошлади. Гарчи бирор ножўя иш қилмаган бўлсам ҳам “Энди сизнинг, болаларимнинг кўзларига қандай қарайман?” деган ўй ич-этимни кемирди.
Унинг уйида қолиб кетган сумкам эрталаб эшигим тутқичига осиб қўйилганидан билдимки, менга рўпара бўлишга журъати етмаган.
У ваъдасида турди – ниҳоят учоқдаман. Йиғлаётганимни билдирмаслик учун рўмолчамни ахтарарканман, бармоқларим букланган қоғозга тегди. Ажабландим. Хат экан. Орасига солиб қўйилган “кўкқоғоз”ларни кўриб, ҳаммасини тушундим. Хат қисқагина эди:
“Синглим!
Мени тавбага, саждага, намозга қайтардинг.
Сендан қарздорман.
Бундан кейин бегона юртларга ҳеч қачон ёлғиз борма…
Эрингга айт, сендек аёлини асрай олмаса, бадали оғир бўлади.
Шуни билки, юрагимга ҳайкал ўрнатиб кетдинг – номуснинг ҳайкалини, иффатнинг ҳайкалини…”
Ҳар икки мактуб шу ерда тугайди.
Ушбу хат аёл билан ўртамизда кўринмас ришта боғлади. У билан яқиндан танишдим, кейинги ҳаёти билан қизиқдим.
Айтишича, уйига қайтгач анча пайтгача ўзига келолмай, ёқимсиз хотираларини унутолмай қийналган. Алам билан, кўзёшлар билан битган мактубини эса эрига ўқитишга жазм қилолмаган.
– Мана юрагимни тошдек босиб ётган, ҳеч кимга айтолмаган сирларимдан воқиф бўлдингиз. Буларни ёзишингизни истайман. Эҳтимол кимгадир фойдаси тегар? Эримга ўхшаган эркаклар ўқиса, ибрат олар? Чет элда ишлашга бориб, қийинчиликдан қочиб, фаҳш йўлни танлаётган аёлларнинг йўлдан қайтишига туртки бўлар? Эрим ҳам ўқиб қолар?–
120😢41👍11😇21
​​деди у.
Мен ёзишга ваъда бердим.
Бир куни уни хафа ҳолатда топдим. Сабабини билгим келди.
– Яқин ўртоғимнинг эри мени ёқтиришини айтиб қолди. Унга муносиб жавоб қилдим. Лекин у: “ Бу нима, нозми? Чет элга чиқиб келган аёлларни яхши биламан!” деди сурбетлик билан. Уни дўкондан қувиб чиқардим-да: “Яна бир марта келсангиз, дугонамга ҳаммасини айтиб бераман!” дедим.
Менга алам қилгани – у менинг эрим борлигини билади-ку? Наҳот хорижлик бир бегона эркакчалик бўлолмаса?..
Энди сиз ростини айтинг, мен енгилтак аёлга ўхшайманми? – деди.
Дафъатан берилган бу савол қаршисида жим қолдим. Киприкларимни кўтариб, ғамгин нигоҳига қарашга мажолим етмади. Фақатгина:
– Дугонангизнинг эри ҳатто ор-номусга ҳам ҳайкал ўрнатиш мумкинлигини, бу ҳайкал фақат Аллоҳдан қўрқувчи қалблардангина жой олишини афсус, билмайди. Аллоҳ ўрнатган ҳалол-ҳаром чегараларидан ҳам ғафлатда. Билганида, у ҳам тавба эшигини қоқиб, нафси амморасини енгиш илинжида истиғфор арқонини маҳкам тутган бўлармиди… – дея олдим.
Мактуб баҳона бир аёлнинг изтиробли кечинмалари ҳамда хиёнатдан, ҳаромдан ҳазар қилувчи пок қалби, метин иродаси билан танишдингиз.
Аммо буларни нега ёзяпман?
Муҳтарама аёл! Ўз жуфтингиз учун номаҳрам аёлларга ҳатто унинг хаёли ҳам кетишига йўл қўймайдиган даражада садоқатли, фидойи рафиқа, аёл бўла олдингизми? Фарзандларингизга улар бошини тик тутиб, сиз билан фахрлана оладиган она бўлолдингизми?
Сиз-чи, оиланинг устуни, фарзандларининг суянган тоғи, аёлининг икки дунёдаги қалқони бўлиши лозим бўлган марди майдон эркаклар! Сизга қорачиқлари ёниб турган фарзандларни туғиб берган ожизангизга ҳам дунё, ҳам охират қийноқларидан ҳимояловчи (либос) парда бўла оляпсизми?
Шундай бўлса, бу шараф сизга муборак бўлсин!
Агар шундай бўлса, қора тунда қоп-қора тошнинг устидаги қора қумурсқани кўришга, оёқ товушларини эшитишга қодир бўлган Зот сизга жаннатини мукофот этсин!

Интернет сарҳадларидан
😢5643👍21👏21
#Ҳаётий ҳикоя
МЕҲМОН.
(Бўлган воқеа).

Ярим кечаси эшик тақиллади.Уйқусираб туриб очдим.Икки нафар йигит олдин-кетин салом берди.Биттасини танидим,хамқишлоғим экан.
- Узр,ака,автобусимиз бузилиб,кечасига қолиб кетдик.Шундай бўлсаям,шеригим билан сизни қора тортиб келавердик,-деди у.
- Келинглар, - дедим хушлаб-хушламай.

Ярим кеча бўлса,дам олаётгандир,безовта бўлар,деб ўйламайди, яна шерик етаклаб олгани-чи?!
Фаросат ҳам...

Бу ўйларнинг юзимда ҳам акс этгани аниқ эди.Ичимда минг бир ғиллу ғаш билан меҳмонларни меҳмонхонага бошладим.
Наридан бери сўрашдим,сўнг:
- Чой-пой қилайликми ёки дам оласизларми? - дедим ўзимча гапнинг пўсткалласини қилиб.
- Йўқ,чой шарт эмас, фақат битта-битта сув ичсак,чанқадик,-деди малол келганини ҳис қилган хамқишлоғим.

Не тонгки,мен шугинагаям эринаётган эдим,аммо тишимни тишимга босиб, ошхонага чиқдим. Аммо жўмракни очиб, човгумга сув олар эканман,миямга қон тепди,бирдан сергак тортдим.Қулоғим остида биров пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонни эъзозлаш ҳақидаги ҳадисларини шипшигандай бўлди. Олдин ҳам билардим бу ҳадисни,ўқиганман, аммо ғафлат босиб...
Дарҳол истиғфор айтдим,газга чой қўйдим.Қайтадан юз-қўлимни ювиб, меҳмонларнинг олдига “Ассалому алайкум”, деб кирдим.
Ётамиз,деганига қўймай,дастурхон ёздим.Хотинни уйғотдим.
- Аллоҳга ва охират кунига иймонинг бўлса, тур,-дедим.
Бирдан осмондан гапира бошлаганимга уям ҳайрон.Аммо турди, енгилроқ бўлса-да,овқатга урнади.Пишгунча биз у ёқ-бу ёқдан суҳбатлашиб ўтирдик. Таом тайёр бўлгач, дастурхонга тортдим. “Чой шарт эмас”,деган меҳмонлар яхшигина очиқишган экан,маза қилиб еб олишди. Йигитларникини билмадим,аммо меним чеҳрам бояги ҳадиснинг шарофати ила анча очиқ эди...

Мана,ўша ҳадиси муборак:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин!”

Ҳадисларни ўқийверамиз, таассуротларимиз тошаверади,аммо уларни яшашнинг уддасидан ҳамиша ҳам чиқавермаймиз.

Устоз Абдуғафур Искандар.
93👏50👍31🤨8🕊1🌚1💯1
#Сиз нима дейсиз?

​​​​📝 ЭРИМНИ ПУЛГА АЛМАШТИРДИММИ?

Умр йўлдошим билан Самарқандга борганимизда, шу ресторанга албатта кириб ўтамиз, чунки кавоблари жуда мазали. Бу сафар ҳам шу ердан ўтиб кетаётиб таомланмоқчи бўлдик. Ёнимиздаги столда ўтирган аёлларнинг бутун зални тўлдириб кулдириши эътиборимизни тортди.
Стол устида бири бўшай деб қолган икки шиша ароқ турибди. Аёллардан бири официантга буюртма бераётиб эркалик қиляпти. Юзлари мастликдан қизарган аёлларнинг гапларидан ҳайрон қолдим. "Укагинам, жоним мани, тезроқ қимирланг, бўлмаса севги изҳор қиламан-а?!”, дейди аёллардан бири. Даврадаги аёллар эса хандон отиб кулишади. Тушунаман, бу ҳазил, аммо эримнинг жаҳли чиқаяпти. Зимдан назар солдим, бир аёл кўзимга иссиқ кўринди. У ҳам менинг нигоҳимни сезиб тикилиб қолди. Бироздан сўнг ўрнидан туриб мен томон юра бошлади.
"Мени танидингми?” - Сенсирашидан менга яқин одам, лекин эслолмаяпман, деган хулосага келдим.
- Синфдошинг, Санобарман!
- Э... яхшимисан? Болаларинг яхшими?
Узоқ сўрашишлардан сўнг бир-биримизга манзилларимизни бериб, эртасига унинг уйида кўришадиган бўлдик...
Данғиллама, икки қаватли чиройли иморатга кирдим. Синфдошим жуда бойиб кетибди. Кечаги шаддод аёлларга мос тарзда эркаклардек жўшиб дастурхон безабди. Бирин-кетин қизлари чиқиб келишди, кўришдик.
- Узатиладиган бўлиб қолишибди-ку?
- Ҳа, совчи кўп. Биласан-ку, отаси Кореяда деб қўшнилар ҳам, эшитганлар ҳам келаверишади, ҳаммага ота-онаси чет элда ишлайдиган келин керак. Каттамни узатдим, шукр.
- Турмуш ўртоғинг Кореядами?
- Ҳа.
- Қачондан бери?
- Саккиз йилча бўлиб қолди...
- Келиб-кетадими ахир?
- Қанақа келиб-кетиш? Келса қайтиб бора олмайди.
- Соғинмайсанми? - дедим кулиб.
- Соғинаман, нима қилай?.. Ҳаёт шунақа. Битта менинг бошимга тушмаган бу кўргулик. Кечаги дугоналаримнинг ҳаммасида шу аҳвол. Эрлари хорижда. Айримлари хиёнат ҳам қилади, менга ўхшаганлар эса чидаб яшайди.
- Эрингни пулга алмаштирибсан-да!..
- Нима?
Синфдошим мендан бундай гапни кутмаган шекилли, узоқ тикилиб қолди...
- Тўғри айтасан, пулга алмаштирибман эримни. Болаларимнинг тўйида қатнашолмаса, керакли пайтда ёнимда туролмаса, онам оламдан ўтдилар, у йўқ эди. Кечалари ёлғизмиз. У ҳам, мен ҳам...
- У ҳам деб ўзингни юпатяпсанми? Сени яхши кўрса бундай узоқ вақтга ташлаб кетмасди, қўй бекорчи гапларни. Демак, у ерда хотини бор. Қайси эркак саккиз йил хотинсиз яшайди? Ўйлаб гапиряпсанми?
Орага узоқ давом этган сукунат чўмди.
- Иморатим бор, машинам ҳам бор, уч йилдан кейинўғлимни уйлантирамиз, ана ундан кейин эрим қайтади. Уч йил бир зумда ўтиб кетади. Ана ундан кейин мазза қилиб бирга яшаймиз.
- Қариганингдан кейинми? Умрингни, гўзал ёшлигингни шу ҳашамга, болаларингнинг тўйига хазон қилдингми? Хафа бўлма, лекин бу ҳаёт эмас!
- Ҳамма-ҳаммаси болаларимиз учун!
- Эй дугонажон болаларинг ота меҳрини кўрмай, дийдорига тўймай катта бўлишяпти. Отасиз улғайди ҳисоб. Бир марта келамиз дунёга! Наҳотки бирга яшашдек бахтдан кўра пул афзал бўлса?
- Балки сен хақдирсан, пешонамга ёзилган қисмат бу. Мен бари-барига чидаб яшаяпман. Аёл киши эрсиз яшаши мумкин, бу фожиа эмас! Меҳр эса... телефонда, скайпда ширин сўзини эшитаман ва шу билан кейинги қўнғироқни орзиқиб кутиб яшайман. Айрим дугоналаримга ўхшаб ўйнаш орттирмадим. Эримнинг ҳалол пулини олиб ҳалол яшадим. Бунинг нимаси ёмон? Ўлса нима қилардим, худди шундай ёлғиз яшардим. Мен ҳаетимдан розиман. Еганим олдимда, емаганим ортимда, битта аёлга яна нима керак? Битта тўшакми, қўпол қилиб айтганда!
Синфдошим билан хайрлашар эканман, бир қарашда нега кўрганимга атиги олти йил тўлган бўлса-да, танимаганлигимнинг сабабини билдим: у анча қарибди...
Мен бундай ҳаёт тарзини тушунмайман. Балки мен худбиндирман? Лекин ҳаёт бир бор берилади, ундан лаззат топиб яшаш керак. Бир бурда нон есанг ҳам, бир хонали уйда фарзандларинг билан тиқилиб яшасанг ҳам, ёнингда суюкли ёринг бўлсин. Болаларим отасининг дийдорига тўйиб яшасин "Меҳр кўзда” дейдилар.
105👏28🕊6💯6
Бу борада ҳар кимнинг ўз фикри бўлса ажаб эмас. Лекин бир бор яшаймиз-ку, дийдор ғанимат эмасми?.. Танганинг иккинчи томони ҳам бор, оч қоринга эр сиғармиди, деган хаёл хам миямда чарх ура бошлади...
Самодил.
👍51🌚9👏76🙈1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😍3613🕊9😇2
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
41😍16🔥115👏5
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
46-қисм
Нафосат Хунорхонни сўнги бор кўриш учун у ётган уйга кирди. Сабоҳат бироз қаршилик қилдию Нафосатнинг илтижоли нигоҳларига дош беролмай йўл берди.
-Сабо... Охирги бор уни кўриб... Кечирим сўрамасам бўлмайди!
Нафосат ичкарига кирди. Хуморнинг бошида йиғлаб ўтирган Умриниса ая унга бир ўқрайдию хартугул индамади.
-Хумор...- Нафосат уҳлаётгандек беозор ётган дугонасининг ёнига тиз чўкди- Хумор... Кечир мени!! Рози бўл... Хумор мендан рози бўл! Сени дилингни ранжитган мен нодонни кечир! Шу қадар гўзал бўлгунча озгина бахтли бўлсанг бўлмасмиди Хумор... Кечир мени!!
Йиғлайвериб майитни қучиб олган Нафосатни аёллар зўрға ажратиб олди. Нафосат ўша куни уйига бир аҳволда қайтди. Гўё Хуморга қўшиб бу дунё ҳам ўз файзини йўқотгандек, одамлар юзидан совуқлик таралгандек эди. Нафосат уйга келганда Зарифа келган экан. Ҳамид олиб келган бўлса керак. Оғироёқ холида ош овқатни қилиб болаларга қараб ўтирибди. Нафосат қайнсинглиси билан нари бери кўришиб қўлидан Парини олди. Пари келаси ой тўрт ёшга тўлишига қарамай ҳамманинг эркатойи, овунчоғи эди. Аллақачон чопқиллаб юриб кетган бўлса ҳам кўп холларда кўтариб юришарди. Пари онасини кўриб севинч билан қиқирлаб унга талпинди. Нафосат Парини бағрига босганча ўкраб йиғлаб юборди.
-Янга бироз ўзингизни қўлга олинг! - деди Зарифа бироз ҳадик билан- келинг чой қуйиб бераман.
Нафосат чой ҳам ичмай Парини кўтариб ўз уйига кириб кетди. Узоқ йиғлади. Йиғидан юз кўзлари шишиб кетди. Пари эса нима бўлганини тушунмай ойисига қараб қотиб турарди.
Ўша кеча Ҳамид билан Нафосат қаттиқ жанжаллашди. Нафосат Ҳамиднинг биргина
-Ўлган ўлди кетди! Ўзингни бунчалар сиқиб адо қилма..- деган гапига оловланиб кетди.
-Ўлган ўлдими? А ўлганинг ортидан ўлиб бўлмайдими? Унда сиз ўлсангиз бўлмасди?!
Ҳамид Нафосатнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Нафосат изтироб билан кулди. У тарсаки зарбини айни пайтда хис этмаётганди.
-Қандай тубан инсонсиз? Ҳеч виждонингиз қийнамаяптими. Ўлсам Аллоҳ ҳузурида қандай жавоб бераман деб ҳеч ўйламаяпсизми?
-Нафосат хушингни йиғиб ол! Хозир болалар уйғониб кетса қўрқишади...
-Уйғонишсин! Ўғилларим ҳам сизнинг қизингиз ҳам уйғонсин. Билиб қўйишсин қандай разил оталари борлигини!!
-Ўчир!- Нафосатнинг юзига иккинчи тарсаки келиб тушди. Ҳамид рўмоли ечилиб тушган хотинининг сочларидан чангаллади
-Нима Парини боқанингни пеш қиляпсанми? Ҳозир сенга кўрсатиб қўяман!!
Шундай дея Ҳамид камарини ечиб Нафосатнинг юз кўзи аралаш зарб билан урди. Нафосат гўё телбага айланган оғриқ сезмас, ичидаги гапларни айтишдан тўхтамасди
-Учаламизни ҳам тенг гуноҳга ботирдингиз! Яратганнинг энг гўзал хилқатини ўлимига сабабчи бўлдингиз!! Сиз сабаб мен унга қанча озорлар бердим. Қишлоқда бош кўтариб юролмай қолди!! Ота онасининг ўлимига ҳам сиз сабабчисиз!! Унга буларнинг бари алам қилиб... У ҳам қасд олиш учун гунохга қўл урди!...
-Ўчир дедим сенга ўчиир!! - Ҳамид Нафосатни зарб билан тепти. Нафосат ерга чўккалаб қолди. Ҳамид эса унинг белига аёвсиз камар билан ура кетди.
-Золимсиз... Севишга нолойиқ бўлган номарддсиз!! Хуморнинг умрини ўғирладингиз! Мени ҳеч бир сабабсиз яхши кўрган ягона одамдан айрдингиз!
Ҳақиқатдан ҳам Нафосатни бу дунёда ҳеч ким Хуморхончалик яхши кўрмади. Ойиси гапига кириб ақлли қиз бўлса, отаси кўчага чиқмаса, акалари ҳам уйнинг ҳам даланинг ишларини бирдай қилса, янгалари болаларига энагалик қилсагина яхши гапиришарди. Аммо сира яхши кўришмади. Кейин турмуш қурди. Бу ерда ҳам худди шу аҳвол на эри, на қайнона қайнотаси, на қайнсингилларига ёқмади. Фақат Хунорхон уни шунчаки бор бўлгани учун яҳши кўрарди. Отаси базан ичкилик таъсирида уриб юз кўзини момоталоқ қилиб ташлаганда мактабга бормас, шундай пайтлари Хумор уни бирор ширинлик ёки қурт олиб кўргани келарди. Уйида ҳеч бир иш қилмайдиган қиз Нафосатникига кечгача фақат у гап эшитмасин деб тиним билмай ишларди...
387👍62🤨4535😢28🔥14👏4😍4💘3🕊2🙈1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
47-қисм
Нафосат эри ураётгани учун эмас асли дунёдаги ягона уни қадрлаган инсонни батамом йўқотганидан алами тошиб ўкраб юборди.
-Хумор... Сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди! Нега сен билан юзма юз гаплашиб олмадим! Нега? ...
Шу куни эр хотин ўртасида айтилмаган гап фақат ,,Талоқъъ қолди. Қолган барча гапларни айтиб бир бирларини юзларига айбларини айтиб ташлашди. Хатто Пари Хуморхонинг қизи эканини ҳам. Эр хотин шу кеча фақат бир нарсани сезишмади ўғиллар аллақачон уйғониб ота онасининг барча гапларини эшитиб қолишди. Айниқса Пари ойиларини қизи эмаслигини! Тўғри ақлан тушунишмади аммо унинг онаси бошқа эканини тушуниб қолишди. Орадан ўн кунча вақт ўтиб Ҳамид ялиниб кечирим сўраб Нафосат билан ярашиб кетди. Аммо Нафосат ўзгариб қолди. Энди у Парининг онасига эмас қўриқчисига айланиб қолганди. Ҳеч кимга ўйнатишга рухсат бермас, деярли уйдан чиқармас эди. Хатто биринчи синфга борганда ўғил бола билан ўтқазган муаллима билан жанжал ҳам қилиб келди. Қарор шу бўлдики Пари то мактабни битирганча фақат Дилноза билан бир партада ўтиради. Фақат у билан дугона бўлади. Пари ҳам бу каби кучайиб бораётган тазйиқларга тез кўникди. Нафосатдан катта қурқуб бор эди. Сабаби оддий Пари ҳам худди Хуморхондек нихоятда гўзал эди. Аммо табиатан оғир босиқ эди. Балки ўсган мухити сабабдир. Вақт ўтиб онасининг ёнига Алихон ва Равшан ҳам қўшилди. Пари энди уч баравар кучайтирилган назоратга олинди.
Орадан вақтлар ўтиб анча улғайган Равшан Алихонни ҳам ёнига олиб онасидан бор ҳақиқатни билиб олди. Вазиятни икки ўғил ўз фел атворидан келиб чиқиб бахолади. Равшан Хуморхон деган ўша аёлни суюғаёқ деб айблади. Алихон эса унга оғир тақдир эгаси деб ачинди.
Аммо Нафосат қанча уринмасин, қанча қўриқламасин барибир Пари худди Хумордек кўролмаслар қурбони бўлди. Худди Хуморхондек... Нотўғри инсонга кўнгил берди, нотўғри инсон билан дугона бўлди. Аллал оқибат Пари иккисидан ҳам катта зарба олди. Юрагида битмас бир жарохат пайдо бўлди. Нафосат олдинлари яширинча тез- тез Хуморхонни қабрига бориб зиёрат қилиб келарди. Худди дугонаси эшитадигандек Пари ҳақида гапириб берар, унинг одатларини кимга уҳшашинию, кўриниши кимга ўхшаганигача батафсил тасвирлаб берарди. Хатто Парини унашув қилган кун ҳам кечаси борди қабристонга. Узоқ йиғлаб тиловат қилди. Қандай чиройли пардоз қилганини ҳам қандай кийим кейганигача батафсил айтиб берди. Кимлар келганинию, қуда тараф қанча тоғора қилганигача ҳамма ҳаммасини айтиб берди. Агар мўъжиза рўй берсаю Хуморхон тирилиб келса ҳам ҳеч иккиланмай ўз қизини таниб оларди. Чунки Нафосат уни шу даражада аниқ тасвирларди.
--Хумор...Паридан хавотир олма! Бугун қизимизни ўзи кўнгил қўйган йигитга унаштирдим. Асли бойнинг ёлғизгина ўғли Шаҳдамбекга унаштирдим. Бой бадавлат одамлар. Куёв ҳам жуда яхши, эсли хушли бола. Алихонимни ўртоғи. Аллоҳ насиб этса сену менга ўхшаб... бахтсиз ҳаёт кечирмайди. Мен доим Яратганга иккимизга ҳам насиб этмаган севилиш, қадрли бўлиш бахти Парига насиб эцин деб дуо қиламан. Аллоҳ шохид Хумор... Парига худди сен айтгандек она бўлдим. Сира ундан аламимни олмадим... Эримнинг хиёнат меваси деб эмас... Хуморимнинг омонати, биттаю битта дугонамдан қолган ёдгорим деб қарадим. Сенга сўз бераман Хумор... Мен ўлгандан кейин ҳам Пари бу сирни билолмайди...
Нафосат манна охирги уч ойдан буён бирор марта қабристонга бормади. Боришга юзи чидамади. Хатто эри ўлганда ҳам ортидан бормади. Боролмади. У илк бор қабристонга боришдан қўрқди. Нафосат неча йил ичида асраган аламларини уч ойдаёқ Паридан чиқариб олганидан уялди. Худди олдингидек ўз қалбига эмас одамларнинг гапига қулоқ солганидан пушаймон бўлди аммо начора энди жуда кеч...
Ҳозирги вақт.
Нафосат ўтмиш хотираларига чўмиб ўтирар экан ёнига Алихон келиб ўтирганини сезмади. Алихон эса бир дам овоз чиқармай онасини кузатди. Онасининг кўзларида чексиз изтироб бор эди. Алихон ойисининг елкасидан қучди
-Аҳволингиз яҳшими ойи...
363😢91🔥6827🕊8❤‍🔥6👍6😇4👏3🙈2🤨1