ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.7K subscribers
4.69K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#Ҳаётий ҳикоя

📝САРСОН ТАҚДИРЛАР...

- Ака чарчадим. Уйга қайта қолайлик. Буни устига қорним ҳам очди.
- Бироз сабр қил. Ойимни дорилари тугай деб қолди. Пул топмасак бўлмайди. Бўлақол! Сен қоғозларни териб кет, мен баклашкаларни тераман...
Бехруз 6-ёшли укасини бир амаллаб кўндириб, аравачасини ипидан тортганча йўл четидаги баклашкаларни териб борарди.
Нозимбек ёлғиз бувисининг қарамоғида вояга етди. Қариялар берган тарбия барибир бошқача бўлар экан. Эсли-хушли, камтар, барчага бирдек ҳурмат билан қарайдиган ақлли йигит бўлиб улғайди.
"Кўзим очиқлигида ҳаётда ўрнини топиб олсин болам" дея нафақа пулларини жамғариб, Нозимбекни ўқитди Ойша буви. Коллежни 3-босқичида ўқиётганда эса ҳайдовчиликка ҳам ўқишга қиргазди. Эпчил йигитча тезда ҳаммасини ўрганиб олди. Ўқишларини тамомлаганда эса маҳалла раислари ёрдамлашиб сут фермасига ҳайдовчиликка ишга жойлаштириб қўйишди. Энди Нозимбек мустақил тарзда пешона тери билан пул топар, саксондан ошиб мункиллаб қолган бувиси эркин тин олишни бошлаган эди.
Афсус, вақт ўз ҳукмини ўтказиб, Ойша бувини ҳаётдан олиб кетди. Набирасини тўйини ҳам кўра олмай кетди. Ҳаётнинг бешафқатлигини қаранг...
Нозимбек ферма дамасида болалар уйига ҳам сут етказиб берар эди. Орадан вақтлар ўтди. Мана, неча йилдан бери шу меҳрибонлик уйига келади-ю лекин уни тинчини ўғирлаган қизга юрак ютиб бир оғиз гап айтгани ботина олмай яна ортига қайтади...
Дилноза болалар уйида эсини таниди. Ота-онаси ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, шу даргоҳдаги инсонларни ўз оила аъзолари деб биларди. Айнан оила аъзоларидек билгани учун ҳам вояга етгач ўқишга ҳам кирмай шу ерда ошпаз бўлиб ишлаб қолди. Ниҳоятда оқила, ибо-ҳаёли, меҳрибон Дилнозани ҳамма яхши кўрарди бу ерда.
Ҳар сафар "сутчи йигит" келганда, сутларни керакли идишларга қуйиб кетгунча унинг ёнида турарди. Ҳозир ҳам ўз ишини бажараётган йигитга сўзсиз тикилиб турарди нимадур сўраб қолмасмикан деб.
- Бўлди ҳаммасини жойлаштириб қўйдим.
- Катта раҳмат!
- Арзимайди.
"Яна индамай кетди..." дея ҳаёлдан ўтқазарди Дилноза дарвозадан чиқиб кетаётган дамас ортидан қараб қоларкан.
- Кимга ҳам керагим бор мени...
- Жасур, бир гап айтайми?
- Бемалол дўстим! Менга айтмасанг бошқа кимга айтасан. Тинчликми ўзи?
- Ҳа, тинчлик. Мен севиб қолдим назаримда.
- Ростданми? Зўрку дўстим! Ким экан у, мен танийманми?
- Менимча йўқ танимайсан. Рости ўзим ҳам танимайман. Фақат билганим-меҳрибонлик уйида ишлайди.
- Меҳрибонлик уйида ишлайдими, демак ундан ёмонлик чиқмайди. Қароринг қатъий бўлса тезроқ ҳаракат қил. Қуруқ қолишинг мумкин бўлмаса.
- Мен хатто уни исмини билмайман. Гаплашиб ҳам кўрмаганман.
- Мени мисолимда кўравер, Нозим. Юлдуз билан 3йил оддий дўстдек гаплашиб юрдим кўнглимни очишдан чўчиб. Бошқасига тегиб кетди. Юрагингга қулоқ сол. Айт унга ҳаммасини!
- Ассалому алейкум, Баҳром ака. Кирсам майлими?
- Кел, Нозимбек. Киравер бемалол. Кел! Тинчликми?
- Ҳа тинчлик. Бир илтимос билан келгандим.
- Қани айтчи. Ёрдам бера оламанми?
- Ҳуллас, агар имкони бўлса ойлигимни бир қисмини олдиндан олсам дегандим. Зарур бўлиб қолди. Бор пулимга ўтган ҳафта мол олиб қўйган эдим.
- Тушунарли. Қанча керак? сўм.
-Тушдан кейин келсанг тайёрлаб қўяман.
- Раҳмат сизга Баҳром ака.
- Неча йилдан бери келаману, исмингизни ҳам билмайман?
- Исмим Дилноза.
- Меники Нозимбек. Танишганимдан хурсандман. Мана бу қоғозларни директорингларга олиб кириб беринг. Мен шошилиб тургандим. Кирсам ушланиб қоламан
- Кейин менга айтинг дарров етказганингиз ҳақида кутиб тураман.
- Ҳўп бўлади.
Дилноза айтилганидек қоғозларни элтиб қайтиб чиқса Нозим аллақачон дарвозадан чиқиб кетаётган экан. Ҳайрон бўлиб яна ичкарига киришга чоғланган эди-ки, ҳозиргина сутга тўлдирилган бак устида кичкина, қизил қути турарди. Уни нималигини таҳминан билиб олиш қийин эмасди. Юзига табассум билан бирга юрагига ҳаяжон югурди. Қутичада жудаям бежирим ва нафис узук турарди...
113👏17😇7🕊1😍1
- Алло!
- Яхшимисиз, Дилноза?
- Ассалому алейкум, Нозим ака. Раҳмат.
- Ваалейкум ассалом. Бугун кўришсак бўладими?
- Майли. Ҳаракат қиламан. Ишим тугаши билан хабар бераман. Майли, мен ҳам ишдаман.
Сизларга сут ташлагани икки кундан кейин борарканман. Сабрим етмади
Чарчамай ишланг. Кутаман.
- Хўп, сиз ҳам.
- Шу жойни яхши кўраман. Тез-тез келиб тураман бу ерга чарчасам.
- Чиройли жой экан.
- Менга оилангиз ҳақида гапириб беринг Дилноза?
мен ўзим ишлайдиган меҳрибонлик уйида катта бўлганман...
- Кечиринг, билмагандим. Минг бор узр.
- Ҳечқиси йўқ.
- Тақдирларимиз ўхшаш экан. Мен ҳам ота-онасиз катта бўлганман. Раҳматли бувижоним қўлларида.
- Наҳотки?
- Ҳа, шундай...
- Демак, сизга ишонсам бўлади. Чунки етимлигимни юзимга солмайсиз...
Улар орасидаги илиқлик вақт ўтиб кучли севгига айланди. Висолга ҳам етишишди. Иҳчамгина, чиройли тўй қилишди. Бахтли кунларга етишганди ҳаётнинг аччиқ синовларидан ўтиб.
Тез орада бу Бахт дарахти мева берди. Унга Бехруз деб исм беришди.
Ўша куни Нозимни ҳўжайини ёнига чақирди.
- Ассалому алейкум Баҳром ака.
- Ваалейкум ассалом Нозимжон укам. Табриклайман, ота бўлганинг билан-дея ҳудди ўзи набиралик бўлгандек Нозимбекни бағрига босиб табриклади.
- Раҳмат акажон, раҳмат.
- Тўйда ҳам тузуккина тўёна қила олмадим. Ўзинг биласан ўтган йили бироз зарарга кириб қолдик. Сен энг ҳалол ва тажрибали ишчилардансан. Сенга ишонаман. Мана бу фермамиз номидан сенга совғамиз.
- Баҳром ака ахир бу...
- Ҳижолат бўлма, олавер! Ҳали узоқ ишлаймиз сен билан насиб этса.
- Раҳмат сизга. Имконим борича ёрдам бераман сизга.
Нозимбек ҳўжайини хонасидан янги матизнинг калити билан қайтиб чиқди. - Раҳмат сизга Бувижон. Жойингиз жаннат бўлсин илоҳим...
Бахтиёр йиллар ўтаверди бир-бирини қувлаб. Улар яна бир пахлавондек ўғил кўришди.
- Нозимбек ака!
- Ҳа онаси?
- Шу келаётган туғилган кунимни ишхонамда нишонласак дегандим. Болалар билан.
- Майли, яхши фикр. Ҳаракатингни бошлайвер.
Дилнозанинг туғилган кунини меҳрибонлик уйида нишонлашди. Барча болаларга етарлик егуликлар, дастурхон ёзилди.
- Раҳмат қизим, Нозимжон билан жуда яхши, савоб иш қилдинглар.
- Ўзим ҳам шу ерда катта бўлдим Умида опа. Болаларни меҳрга қанчалик мухтож бўлишини яхши биламан.
- Илоҳим буёғига фақат яхши кунларни кўринглар.
- Нозимбек ака, Бехруз билан Қувончбекни қолдира қолайлик. Болалар билан танишиб, дўстлашиб олишди. Эртага ишдан қайтишимда олиб қайтаман.
- Ҳа майли. Қолақолишсин.
- Нозим ака шу ерда тўхтайлик. Нимагадир кўнглим ғаш. 10-дақиқалик йўл қолди, ҳозир етамиз уйга. Чарчадинг бугун.
Светофорга етиб келаётганда Нозим тезликни пасайтирди. Шу паллада матизнинг ортидан дахшатли зарба келиб урилди...
Дилнозанинг қулоқлари битиб, кўз олдини туман қоплади. Нозимбек эса машина олд ойнасидан отилиб чиқиб кетиб касалхонага етиб бормасдан жон берди...
Маст ҳолда машина бошқариб келаётган орқадаги ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб олдиндаги матизга катта тезликда урилган эди. Маст ҳайдовчи ҳам ўша жойдаёқ жон берди. Фақат дилноза тирик қолганди. Фақат энди уни оёқлари юришдан маҳрум... Бахтли кунлар ўрнини яна тақдирнинг аччиқ синовлари-ю, зарбалари эгаллади...
- Амаки бу кам-ку! Яна озроқ қўшиб беринг!
- Бор жўна, ўзи 5-килогина олиб келдинг. Бўлмаса пулимни қайтиб бергинда, қоғозларингни олиб кет!
Бехруз ноилож қоғоз қабул қилувчи берган пулларни олиб уйига қайтди.
- Ака, қорним очди. Овқат олиб келдингизми? - укасининг гапларидан бир ойисининг тугаётган дориси ҳақида ўйласа бир укасининг очликдан ғиншиб гапириши уни турткиларди.
- Мен ҳозир нон олиб келаман. Ойимни ёнида ўтиргин сен.
Эртага кўпроқ ишлаб, бугун ишлатилган пулларни ўрнини тўлдириб қўярмиз деган мақсадда дўконга отланди Бехруз.
Эндигина 10-ёшга тўлган болакайнинг бошига ҳам ота-онаси кўрган кунлар тушаётганди.
- Бехруз! Қаёққа кетаяпсан?
- Ассалому алейкум амаки. Дўконга кетаяпман нон олгани.
92😢28👍9🙈1
​​Улар билан бир маҳаллада турадиган доктор амаки уни кўриб саволга тутди. Дилнозанинг соғлигидан ҳам бохабар бўлиб турарди бу амаки.
Дилноза берган охирги тилла тақинчоқларни сотиб, ўрнига дори олиб келиб берарди ҳар замон.
- Ойингни аҳволи қандай?
- Яхшилар.
- Дорилари тугамадими ҳали?
- Бугун тугайди. Кечқурун охиргисини ичадилар.
- Бор тезроқ дўконга бориб кел. Кейин мен ҳам сен билан бориб ойингни кўриб келаман.
​​Улар уйга келишди.
- Ойи, дўхтир амаки келдилар.
- Ассалому алейкум Мақсуд ака, келинг.
- Уринманг келин, бехижолат. Мен бирровга келдим. Бехруз дориларингиз тугаганини айтди. Нега мени чақиртирмадингиз?
Шундоқ ҳам ҳар куни мактабга бориш ўрнига арава етаклаб кўчага чиқиб кетаётган болаларини кўриб юрган Дилноза алам билан йиғлаб юборди.
- Охирги тилла тақинчоқларимни ҳам сотиб юбордим амаки. Қайси пулимга дори оламан?! Энди нима фойда дори ичганимдан? Барибир оёқларим қайтиб ишламайдику!
Эшик ортида бу гапларни эшитиб турган Бехруз хонага дод солиб югуриб кирди.
- Ойинг юради дегандингизку, амакижон! Юра олмайдиларми ойим? Биз укам билан кўп пул ишлаймиз. Илтимос фақат ойим юрсинлар амаки! Ойим юрсинлар! Манави пулларга дори олиб келиб беринг илтимос? Етадими? -дея бир сиқим пулни Мақсуд амакига тутиб хўнграб турарди Бехруз. Дилноза эса юзига кўрпани босганча боласининг ҳолатига чидай олмай ўкириб йиғларди.
Мақсуд ака пуллар анча камлигини билсада, бироз пул қўшиб дори олиб келиш ниятида уларни олди.
- Қувонч, энди янада кўпроқ ишлашимиз керак. Ойимни албатта даволатамиз кўп пул топиб.
Укаси Бехрузнинг гапларини унчалик фахмламаётган бўлсада акасининг гапларини жим тингларди.
Ўша куни алламаҳалгача Бехруз аравачаси ёнига эски тахталардан боғлаб, кенгайтирди.
Тонгда кўчага чиққан Мақсуд ака кўз ёшларини тийиб тура олмади.
Маҳалла бўйлаб ака-ука болакайлар арава етаклаб кетиб борарди тонг саҳарлаб...
(Тамом)​​.

СУНГГИ УГИТ.

Болам! мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Дазмол босолмасам кўйлакларинга.
Хар бахор келганда тиловат айтиб,
Райҳон экарсан-а йўлакларингга!?

Эски рўмолимга тугун тугилса,
Кўйлагимни йиртиб чанг артсалар хам.
Арвох капалакни қувса аёлинг,
Сен менинг қошимга бориб тур болам.

Ис босса мен ёзган китобларимни,
Шеьрларим ичида жим ётса нолам.
Хеч ким эсламасин, розиман аммо,
Қизингни алқаб тур Онажон Онам!

Болам мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Тахмон тепасида қийиқчанг ва тўн.
Тобутим елкангга кетмасин ботиб,
Сен мени энг яқин қабристонга кўм.

«УМР БИТИКЛАРИ»гуруҳидан олинди.
😢9246👍6🙈5
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭
👆👆👆👆 қизиқарли, ўзига тортувчи асар. Ҳис хаяжон билан ўқийсиз. Қўшилиб олинг афсусланмайсиз.
6🕊1
#Бир чимдим кулги😂😂😂

Дейишади...

Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади.
Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади.
Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибти" дейишади.
Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади.
Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади.
Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади.
Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакааан" дейишади.
Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади.
16 ёшингда - "эрта катта бўб қоган" дейишади.
30 ёшингда эса, "қариб кетиптими?!" дейишади.
1 чи хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади.
2 чи хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади.
Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади. Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади.
Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади.
Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади.
Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади.
Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади.
Озғин бўлсанг, "сал семирса ўладими?!" дейишади.
Тўлача бўлсанг, "сал озса бўмидими?!" дейишади.
Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади.
Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади.
Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққанде" дейишади.
Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади.

Улар аввал ҳам гапиришган,
ҳозир ҳам гапиришди,
кейин ҳам гапиришади.
Ўзингиз учун яшанг.
Улар доим гапиришади.

😂😂😂😂😂😂😂
👏5541😢15💯9😁8👍5😍21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢13🕊84👏2
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍40🔥1753😇3
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
42-қисм
Нафосат ўғиллари уҳлагач аста кўрпачага чўзилди. Белида симиллаган оғриқ пайдо бўлган бўлса ҳам Нафосат бунга парво қилмади. Ҳозир унинг бутун жисми жони рашк, алам оловида ёниб кул бўлмоқда. Жуда хўрлиги келди. Эри ҳеч йўқ катта кўчагача у билан келса бўлардику. Нахот иккита ўғил туғиб ҳам, беминнат ҳизматини қилиб ҳам Хуморхончалик қадр тополмадими... Нафосат йиғлай- йиғлай оҳири уҳлаб қолди. Қанча ётди билмайди. Чидаб бўлмас оғриқдан уйғониб кетди. Кун бўйи туз тотмаганлиги учун оғриқ  зўрайганда кўнгли ҳам айниб кетарди. Нафосат оғриқ зўраёб кетгач амаллаб ўрнидан туриб ташқарига чиқди. Тун яримдан ошиб қолган ҳамма жойда сукунат ҳукмрон эди.
-Энажоон!!- Нафосат базўр овоз чиқариб қайнонасини чақирди. ( Ҳамид ва сингиллари эна деб чақиргани учун Нафосат ҳам қайнонасига энажон деб мурожат қиларди.) -Энажоон.... Бошландии....
Ичкаридан уйқусираб чиққан шарофат ая келинини аҳволини кўриб  шошиб қолди.
  -Вой ўлмасам бошландими болам! Ҳозир ҳозир келин! Чидаб туринг Дўрмон дояни  уйғотиб келай....
Шарофат ая югурганча қишлоқдаги ягона дояникига  кетди. Дўрмон доя ва Шарофат ая келганда Нафосат деярли хушсиз ахволда эди.
  -Уйга амаллаб олиб кирайлик. Бир кўраман, бўлмаса дўхтирга оборасан.
Икки кампир Нафосатни аммалаб уй ичига олиб киришди. Лозимини ечиб пастидан кўрмоқчи бўлган Дўрмон доянинг капалаги учиб кетди. Қон кетяпти!!
-Шаропат! Бор ўғлингни чақир Пирматни олиб келсин. Қон кетяпти!
Шарофат ая шошиб қолди.
-Вой ўлай энди нима қиламан?! Ўғлим уйда йўқ!!
-Унда ўзинг югур. Тезроқ бор кеч қолданг бола ҳам она ҳам нобуд бўлади. Бола кўндаланг келган...
Шарофат ая доянинг қолган гапларини эшитмади. Қишлоқда машинаси бор  ягона ҳайдовчи Пирматникига югурди. Пирматнинг уйига етиб келиб жонхолатда темир тарвозани тақиллатиб бақирди
-Пирматжон.... Жон болам уйғон! Ҳозир келиним ўлиб қолади...
Бақириқ овозидан ноилож уйғониб чиққан Пирмат Шарофат аянинг холини кўриб қўрқиб кетди. Рўмоли бошидан ечилиб оқариб қолган сочлари кўриниб турар. Оёқ яланг келганди.
-Нима бўлди эна?!
-Жон болам машинангни қўш... Ҳозир келиниб ўлиб қолади! Суқсурдай иккита ўғли етим бўлиб қолади... Жон болам бўлақол...
Шарофат ая то Пирмат ,,06"" машинасини қиздириб олиб чиққунча ҳам сабр қилолмай яна оёқяланг холда уйига югурди. Шарофат ая ҳозир келинини қорнидаги болани эмас кўпроқ Нафосатни ўзини ўйлаб хавотирда эди. Майли жони соғ бўлса яна туғаверади фақат  ўзи ўлиб қолмаса бас! Набиралари етим бўлиб бировнинг қўлида хор бўлиб қолмасин! Ахир Шарофат ая етимлик дардини ҳаммадан кўп билади. Набираларига асло бундай кунни раво кўрмайди..
Пирмат келгач икки кампир батамом хушдан кетган Нафосатни  судраб олиб чиқаётганини кўрган Пирмат шошиб қолди. У бировнинг аёли эканини бирдам унитиб даст кўтариб олдию машинага ётқизди. Олд ўриндиғда Шарофат ая жойлашиб олгач шифохона томон елдек учиб кетишди. Шифохонада Нафосатга шошилинч ёрдам кўрсатиб ўзига келтириб олишди. Онанинг ҳаётини сақлаб қолишнинг биргина чораси бор операция! Бу пайтда Пирмат иш жойига қидириб бориб зўрға топиб келган Ҳамид ҳам шу ерда эди. У нимадандир жуда саросимада шифокорларни бетоқат кутарди. Дам бадам қўлига олиб олган катта йўл халтасини очиб қараб қўярди...
-Нафосат Алиевага ким?
Ичкаридан чиққан хамшира қўлидаги бир парча қоғозни ўқиб бақирди.
-Нафосат Алиеванинг яқинлари кимлар?
Ҳамид шарт сумкасини ўзини ёпиб ўрнидан турди
-Мен...
-Бош врач сизни чақиряпти!
Ҳамид юраги бежо уриб хамширага эргашди. Сумкасини эса бу зум ҳам қўлидан қўймади. Шарофат ая келининг кўзи ёриса ичади деб атала қилгани уйига кетганди. Гўё вазият ҳам фақат Ҳамид учун ишларди.
-Келинг ука...- шифокор бироз каловланиб эшик олдида турган Ҳамидга рўпарасидан жой кўрсатди. Қисқа саломлашишдан сўнг шифокор минг истиҳола билан муддаога кўчди
  -Операция  тугади... Она яхши, ҳозир уҳлаяпти. Faqat... bola o'lik tug'ildi
281😢137👍25🔥1410😇9😨6🌚1
#QISMATIM
MUALLIF NURFARIZ QURBONOVA
43-qism.
Ҳамидга барибирмиди ёки ҳозир ўйлайдиган муҳимроқ ташвиши борлиги учунми бу гапга у қадар парво қилмади. Хатто болани асраб қололмагани учун виждони қийналаётган шифокорчалик ҳам оғринмади. Ниманидир ўйладими даров юзи ёришди
-Ҳа... Онаси яхши бўлса бўлди. Муҳими шу. Ўзини кириб кўрсам бўладими?
Шифокор соатга қаради
-Аёлингиз наркоз таъсирида. Ҳалиям уҳлаяпти. Чамаси икки соатдан кейин хабар берамиз.
Ҳамид индамай ташқарига чиқди. Нима қиларини билмасди. Атала олиб келган ойиси у томонга халослаб етиб келди.
-Нима бўлди Болам? Келин яхшими? Эсон омон туғиб олдими?
Ҳамид бир сониядаёқ қарор қабул қилди ва иккиланмай деди
-Нафос операциядан яхши чиқди . Энаа табрикланг Қизли бўлдим!
Шарофат ая ўғлини қучиб елкасига қоқди.
-Умрим билан ризқи билан берган бўлсин илоҳим. Қиз муборак бўлсин болажоним. Яна бир бор оталик мартабасига кўтарилганинг муборак!
Шарофат ая ўтириб узоқ дуо қилди. Набирасига, келинига узоқ умр соғлиқ тилади. Ҳамид эса бош эгиб жим ўтирарди.
Бироз муддат ўтгач бояги хамшира қиз яна чиқди
-Нафосат Алиеванинг яқинлари борми? Алиева палатага олинди!
Ҳамид шошилиб дарров хамширага эргашди. Катта сумкасини ҳам ўзи билан олди. Ҳамид хамшира кўрсатган хонага кирганда кўзлари жиққа ёш тўлган Нафосат бир аҳволда ётарди.
-Нафос яхшимисан...
Нафосат индамай юзини бурди. Бу юзсиз инсон унинг эри эканидан ич ичидан пушаймон эди. Ҳамид аста Нафосатнинг қўлидан тутди
-Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...
Нафосат қўлини силтаб тортиб олди
-Энди ҳеч нарса яхши бўлмайди... Мен сиз билан ажрашаман!
-Нафос ундай дема. Болаларни ўйла! Иккита бола билан қайси эшикка сиғасан...- Ҳамид Нафосатнинг нозик нуқтасига урди. Нафосат тўрт ўғилдан кейин туғилган қиз эди. Акалари шундоқ ҳам отасининг кичик ховлисида бир хонадан уй қилиб олиб тиқилиб яшашади. Нафосат у уйга иккта ўғил билан борса сиғмаслиги аниқ. Ҳамид яна гапиришга оғиз жуфтлаганди ҳамки қўлида кўтариб юрган катта йўл сумкасидан инграган овоз чиқди. Нафосат ялт этиб сумкага қаради. Овоз ожиз ожиз келарди. Бир икки эшитилиб тиниб қолди. Нафосатнинг кўзлари олайиб кетди
-Нима бу... Ниманинг овози?!...
Ҳамид эҳтиёткорлик билан сумкани очди. Ичида кечагина Хумор дунёга келтирган қизалоқ бор эди.
Нафосат карахт бўлиб қолди. Кечагина туғилган болани қандай қилиб бу тақлид олиб юриш мумкин?
Нафосат эрига хайрат билан қаради
-Нега уни бундай олиб юрибсиз? Онаси... Қани...
-Билмайман...- Ҳамид уҳ тортди- эмизиб бўлгач хожатга чиқаман, сиз қараб туринг деди. Хўп деди олдида ётгандим. Кейин бола йиғлади. Туриб чақириб келай десам... Мана бу хатни ошхонада қолдириб ўзи ғойиб бўлибди!..
Нафосат кўзларига ҳам қулоқларига ҳам ишонмади. Ўзини ҳалиям наркоз таъсиридаман деб ўйлаб бошини бир икки сараклатди. Боши айланиб кетди демаса бошқа нарса ўзгармади.
-Қачондан буён олиб юрипсиз? Очиқиб кетмадими?!
-Тўрт соатдан ошди. Очиқиб кетиб роса йиғлади.Кейин Чарчаб уҳлаб қолди. Нафос... Мени нима десанг де. Қандай қарасанг қарға. Фақат Шугина болага раҳминг келсин... Унга оналик қил.
Нафосат гапиршга оғиз жуфтладию аммо чақалоқнинг тамшана тамшани охири йиғлаб юбориши гапини бўлди. Ё Аллоҳ Хуморнинг қандай кўзи қийди сен яратган мўъжизани, жисму жонидан туғилган фариштачани ташлаб кетишга. Ахир не не одамлар тирноққа зорку. Мана биттаси Нафосат, тўғри бошида алам устида туширмоқчи эди. Кейин бари ўзгарди уни қимирлашини илк бор хис қилганда, ўзига худди сирдош топилгандек гаплашганда қорнидаги болага қайта мехр қўйганди. Аммо Аллоҳим уни Нафосатдан олиб қўйди. Мана энди дарди дунёси қоронғу бўлиб ўтирибди. Нафосат чирқилаб йиғлаётган болага бироз нима қилишини билмай қараб қолди. Кўкракларида чидаб бўлмас оғриқ турди ва сут кела бошлади. Нафосат йиғлаб юборди
-Оҳҳ нима қилай !! Кеча дунёларим остин устун бўлиб сени туғдириб олганим каммиди? Энди сенга оналик ҳам қилайми?! Йўқ! Мен бундай қилолмайман! Сен менга ўлгунимча хиёнатни эслатишинга чидолмайман!!
363💔84😨59👍38😢31🔥13😇65👏5❤‍🔥3🌚1
#QISMATIM
MUALLIF NURFARIZ QURBONOVA
44-qism.
Бир ҳафтадан сўнг.
Нафосат туғруқхонадан уйга қайтди. Ахволи унчалик яҳши эмасди. Ҳамид оила азъоларини тўплаб шундай деди
-Ҳабарингиз бор Нафосат операция бўлди. Шундай экан унга яҳши парвариш керак. Сен Зарифа - кичик синглисига қаради Ҳамид- бугундан рўзғорнинг ҳамма ишлари сени бўйнингда! Сен Шарифа болаларга қарайсан. Янгангизни безовта қилмайсизлар. Ойи сиз чақалоққа қарашга ёрдам беринг. Кўряпсизку аҳволи яҳшимас.
-Майли болам, ҳамма айтганингни қиламиз. Муҳими болаларини бахтига келиним соғ бўлсин.
Аслида Шарофат ая уқадар яҳши қайнона эмасди. Аммо Нафосатнинг аҳволидан ҳамда Ҳамиднинг гапларидан ҳайиқиб қолгани учун индамади. Орадан кунлар бирон кетин ўтиб борарди. Нафосат бошида жуда қийналди. Беозор гина чақалоқни жуда ёмон кўрди. Кейин эса... Кейин ўзи билмаган ҳолда боғланиб қолди. Миттигина Пари унинг бутун дунёсига айланиб қолди. Нафосатнинг табиатида бор кўнгли бўшлик, тасирчанлик кундошини боласини ҳам ўз боласидек қабул қилишга ундади. Пари уч ёш бўлганда қайнонаси оламдан ўтди. Кейин бирин кетин қайнсингилари турмуш қилди. Аммо Ҳамид ва Нафосат ўртасидаги сир сирлигича қолди. Бунинг эвазига Ҳамид жуда яҳши эр бўлди. Нафосатга кўпроқ этибор бера бошлади, бош вақтлари ишларига ёрдам берди. Фақат бир марта синган юрак дарров бутун бўлиб қолмади. Нафосат ошкора исён қилмаса ҳам, Ҳамидни олдингидек севолмади. Фақат болаларининг отаси деган унвон билан хурмат қиларди. Аммо Алихон саккиз ёшга ва Равшан ўн ёшга тўлиб ҳамма гапни тушунадиган бўлиб қолганда бир воқиа содир бўлди. Ишга кетган Ҳамид ҳаял ўтмай халослаб қайтиб келди.
-Нафосс, Нафос қаердасан?!
-Лаббай, Тинчликми дадаси?
Ҳамиднинг овозини эшитиб ичкаридан Парини кўтариб Нафосат чиқди. Кўнгли бир ёмонликни сездими юраги бежо бўла бошлади.
Ҳамид эса Парини кўриб бироз довдиради. Худди у гапини тушунадигандек айтмоқчи бўлган гапини ичига ютди. Нафосат бетоқат бўлди
-Тинчликми дадаси, нега барвақт қайтингиз?
Ҳамид атрофга аланглади ва
-Парини Алихонга бериб чиқ. Жуда муҳим гапим бор!- деди пичирлаб.
Нафосат даров кириб ичкарида ўйнаб ўтирган ўғиллари ёнига Парини ўтқазиб чиқди.
Нафосат эрининг оғзига тикилди. Ҳамид эса гапини қандай айтишни билмасди.
-Нафосат... Халиги бугун бир гап эшитдим. Нима десам экан...
Ҳамид аёлининг дилини хуфтон қилиб қўймаслик учун юмшоқроқ айтмоқчи бўлар аммо жўяли сўз тополмасди. Нафосат асабийлашди
-Нима бўлди ахир? Гапирсангизчи!
Ҳамид чуқур уф тортди
-Хумор... Ўлипти!...
-Ааа...? Нима деяпсиз... Қанақасига?...
Ҳамид кўчадан эшитган гапларини қисқагина Нафосатга айтиб берди.
-Тошкент катта вокзалида.... Бир жасад топилибди.... Кейин текширув олиб боришибди. Хужжатларни кўриб бу ерлик аёл эканини билишибди... Раисни чақиришибди. Райис борса... Ўша жаса... Хумор экан... Бу ёққа олиб келибди. Соат бирда жаноза!
Нафосатнинг ичидан бир нарса узилиб кетди. Истамаса ҳам кўзларидан ёш оқди. Э воҳ Нафосат кундоши учун куюниб йиғларди. Унга шунча азоблар берган, халоватидан айирган,эридан кўнглини совутган ўша Хуморхон учун эзилиб йиғлади. Йўқ, Нафосат хозир унга ачингани учун эмас, неча йилки юз кўрмас бўлиб кетган аммо барибир юрак юрагидан яхши кўрган, ягона дугонаси, сирдошидан батамом айрилганига куйиб йиғларди.
-Жанозага... борамизми?- умид билан эрига термулди Нафосат. Ҳамид иккиланиб қолди
-Билмадим... Борсак юрагинг сиқилмайдими?
-Йўқ! Уни сўнги бор кўришим керак!... Бормасам бўлмайди.
Нафосат саволга ўрин wолдирмай ичкарига кириб кетди. Бир пастда азадор аёллар киядиган қора кенг кўйлак ва оппоқ қарс ёпиниб чиқди. Ўғилларига синглисига қараб ўтиришларини тайинлаб Хуморхонинг уйи томон йўл олди. Ул бўйи кўз ёши тинмади. Ахир бу кўчаларда Хуморхон билан ўтказган қанча ширин хотиралари бор. Доим бу йўлдан уни мактабга ёки катта ховуздан сув олгани боришга чақирарди. Кейин иккиси мазза қилиб гаплашар, қитмир Хумор базан уни қўрқитиб қочар , Нафосат эса ортидан югуриб тутиб олмоқчи бўларди.
334😢146🔥57👍2010🙈8🌚3😇2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
45-қисм
Нафосат қандай етиб келди, жанозани қандай ўтказди билмади. Билгани энди Хуморхон йўқ! Дунёнинг энг гўзал қизи, Аллоҳ яратган беқиёс санъат асари ўлди...
Не-не йиқитлар унга етолмай доғда қолиб кетди. Раис доим бир гапни кўп айтарди
-Америка деган давлатда гўзаллик танлови бўларкан. Агар унда бизнинг Хумор қатнашса бормиии, бутун дунёни лол қолдириб биринчиликни оларди!
Унинг яна бир гапи бор
-Агар Чингиз Аҳмаров ўлмай турганда Хуморнинг расмини чизиб, бутун дунёга асл гўзаллик, асл ўзбек қизи қандай бўлишини кўрсатиб қўярди.
Ҳаа Хуморхон нихоятда гўзал эди. Шўх эди, оловли қиз эди. Қанча ошиқлари пойига жон тўшашди. Не-не жойларда унинг тарифини эшитиб йигитлар излаб келди. Аммо Хумор ўзини Ҳамидга тенг кўрди. Қанчадан қанча йигитларни юрагини ёққан Хуморхон жуфтим деб Нафосатни эрини танлади. Нафосат ер осмон оралиғида аросатда қолгандек эди. Айниқса Сабоҳатнинг ўзига нафрат билан қараб туриши... Нафосат ўзини бу ерда, бу қишлоқда умуман олганда бутун дунёда ортиқчадек хис қилди. Нафосат раис уни бир четга имлаб чақиргач бироз хаёлини йиғиб олди. Аста раиснинг ортидан чиқди.
-Нафосат... Халиги... - раис ён атрофга аланглаб чўнтак ковлади. Чунтагида иккита буклоғлиқ қоғоз олди. Нафосатнинг юраги шувиллаб кетди. Бу нима энди? Раис қўлидаги қоғозларни Нафосатга узатди
-Уларни Хуморнинг сумкасидан олдим... Сенга экан... Аллоҳ ҳаққи қасам ичини очганим йўқ.
Нафосат қўллари титраб иккта хатни ҳам олди. Биринчисини устига ,,Нафосатгаъъ иккинчисини устига эса ,,Қизимгаъъ деб ёзиб қўйилган эди. Нафосат титраб кетди. Қиёматлимиз деган дугоналар орасида нималар бўлиб кетмадия?!
-Ўзи... Хумор нега бирдан... Ўлиб қолибди?!- кетаётган раисни тўхтатиб сўради Нафосат. Раис хайрон қаради
-Нима касаллигини билмасмидинг?
Нафосатга бу гап ,,қанақа дугонасан?ъъ дегандек эшитилди.
-Йўқ!..-деди пичирлаб.
-Хумор... Туғма юрак пароги эди!
Неча бор ўзим шифокорга олиб борганман. Операция қилдиролмадик. Охирги бор олиб борганимда қишлоқда тарқалган гап сўзлардан хабаринг бор...- деди раис маъноли қилиб- кейин мен ҳам ўзимни тортгандим. Ота онасини ўлими, кейин бола туғиш унга зўрлик қилган. Парини бир кўриш унга армон бўлиб қолгани ёмон бўлди ...
Нафосат раисга ялт этиб қаради
-Билармидингиз?...
Раис бош эгди
-Хомладор вақтида кўриб қолгандим. Кейин Қизини... Қизингни ташлаб қочиб кетаётганда ҳам кўргандим. Ҳеч кимга айтманг деб илтимос қилганди. Шу вақтгача бу сирни тил ёриб бировга айтмадим Нафосат. Бундан кейин ҳам айтмайман. Ўлсам ўзим билан қабрга киради...
Раис яна аланарсалар деди аммо Нафосат эшитмади. Нахот яқинман деб юрган дугонасининг холини билмади. Илмоқли гапларини тушунмади. Илк бор болали бўлганда кўргани борган Хумор Равшанни бағрига босиб тўйиб тўйиб хидлаганда ҳам сезмади.
-Инсон гўзал бўлгандан кўра бахтли бўлгани маъқул!- деганда ҳам тушунмади. Тенгдошларига қараганда тез чарчашини, бирор марта дала ишларига чиқмаслигини касалликдан эмас танозликдан деб ўйларди. Ўзи Нафосат Хумор билан ростдан яқинмиди. Йўқ! Фақат Хумор Нафосатга яқин эди. Фақат Нафосат дардини айтар Хумор уни жим эшитар, сўнгида далда бериб кўнглини кўтарарди. Нафосат далада ишлаб чарчайди деб мактаб вақтида дарсларини ҳам таёрлаб қўярди. Фақат Хумор дуҳоналикни яхши уддалади. Ота онаси шахардан олиб берган кийимларни ҳам ҳеч қизғонмай Нафосатга берарди. Нафосат эса Хуморни шахарга айланишга борадиган тантиқ қиз, кийимларини Нафосатга мақтанадиган мақтанчоқ деб ўйларди. Нафосатчи ? У нима қилди Хумор учун! Хатто касал бўлиб шу аҳволга келгунча ҳам билмади. Бутун қишлоқ бир бўлиб номини қора қилганда ёнини олиш ўрнига ўзи ҳам қўшиб лойга қориштириб ташлади. У билан юзма юз гаплашиш ўрнига доим Хуморни кўролмаслар гапига кирди. Ҳеч кўнгил сўрамади, бирор марта дардлашмади. Хуморхондан холинг не деб сўролмади. Нафосатни юрагини пушаймонлик ва виждон аталмиш туйғулар ўтмас пичоқ билан қиймаларди гўё!
😢343246🔥75👍42💯1611🕊2🤨2😇2🙈1
🔥QISMATIM🔥

Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5612🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🔥4321👏6👍3😢2😇1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал тонг...
Ёқимли табассум..
Иссиқ чой...
Қовоғини очмаётган ҳаво...
Қуёшини қизғанаётган осмон қандай бахт буларни кўриш😇😍
Чиройли чеҳралар..
Бетакрор сўзлар...
Порлаган кўзларни учратиш қандай ёқимли!😍

Бахтни, севгини, муҳаббатни, табассумни, яхшиликни, дуоларни бўлишиш қандай гўзал азизим!🥰❤️
Кунингиз бахтга, муҳаббатга лиммо-лим бўлсин, ошиб кетса бизга ҳам улашинг😉😇
Хайрли кун азизим!🫶
21😍5
#Ҳаётий воқеа

ЭССИЗ УМР, ЭССИЗ  ҲАЁТ...
(Воқеий  ҳикоя)


   Келин бўлиб тушган маҳалламда Хатира деган ён қўшним бўларди. Икки қўшни ўртасидаги  ҳовли ўртасидан девор олингани билан қўшни томонга кичкина эшикча очилган эди. Сабаби, мени  ва Хатиранинг қайнонаси бир майизни бирга бўлиб ейдиган  аҳил  аёллар эди. Баъзан қўшни хола бизникига чиқса, баъзан менинг қайнонам уларникига чиқиб, уйда пиширилган тансиқ таомлардан бир-бирларига илинишар эди.
   Орадан йиллар ўтиб, қайноналаримиз оламдан ўтиб, кирди чиқдимиз бироз камайди. Лекин  Хатира ишдан келганимни сезиб, дарров ёнимга чиқар, маҳаллада бўлиб ўтган турли гапларни  гапириб вақтимни олар эди. Негаки унинг бўш   вақти кўп эди. Фарзанди бўлмагач, болалар уйидан татар миллатига мансуб ўғилчани  тарбиясига олган эди. Эри ҳам бу шароитга кўникиб яшар, тўғрисини айтганда унга бола  керак эмасди. Чунки биринчи оиласидан туғилган ўғли  Бахтиёр улғайиб қолган эди.
   Бир куни  ишдан эндигина келган эдим,  эшик қўнғироғи  чалинди. Кўчага чиқсам  Дилбар жиянимнинг келини Озода остонада турибди. Жияним   ўзи пиширган мантидан    менга илиниб юборган экан.
Ҳовлига кираётгандик, шу вақт қаёқдандир  Хатира пайдо бўлди. У кичкина эшикдан  чиққан эди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, жиянимнинг тоғорачасига ширинликлар солиб бердим. Озодани     дарвозагача  кузатиб  уйга кирдим. Аммо жиянимнинг келини кўчага чиқибоқ   қўшнимнинг домига илинибди:
-  Кўзимга иссиқ кўринаяпсиз, қизим, мабодо бозорчамиз қаршисидаги  тикув цехида ишламайсизми?
-  Ўша тикув цехида  онам бошлиқлар. Мен қўлларида ишлайман.
-  Ҳа... айтгандай,  цехда дераза парда ҳам тикасизларми? Бир сўрадим-да...
-  Асосан аёллар кийимини тикамиз. Бошқа  тикув ишлари бўлса аямлар уйда қабул қиладилар.
-  Қизлик уйингиз қаерда?
-  Файзиобод маҳалласида.
   Хатира  шу куниёқ жиянимнинг келини билан кўча бошигача гаплашиб бориб, онасининг уй манзилигача сўраб-билиб олибди.
    Ўзим редакцияда ишлайман. Ишхонада  кўришга улгурмаган қўлёзмаларни  кўпинча уйга олиб келаман. Бунинг орасида болаларимга овқат тайёрлайман. Кир-чир.. дегандай... умуман айтганда, бўш вақтим йўқ.
  Хатира эса сурбетлик билан тез-тез ёнимга чиқар, иш фаолиятим билан қизиқар, мен танимаган одамларни ҳам  у танир эди.
-  Мен кўчамизда яшайдиганларни сиздан кўра кўпроқ танийман. Чунки мактабда ишлаган пайтимда йўқлама қилганманде... шунинг учун     фамилиясигача эсимда қолган..
Орадан кунлар ўтди.
    Бир куни ишдан қайтсам айвонимда бегона  аёл ўтирибди. Қизим  меҳмонга чой дамлаяпти,  қўшним эса нотаниш  аёл билан эски  қадрдонлардек  суҳбатлашяпти.
-  Ана, опамла келдилар. Тўғри айтибманми, кетиб қолманг деб?
   Аёл  университетда таҳсил олаётган ўғли масаласида  уйимга келган экан. Уч қиздан кейин туғилган ўғли мен хизмат қилаётган  редакцияда амалиёт ўтказиши керак экан. Фамилиясини айтганди, унча танимадим. Агар амалиётни  яхши бажармаса, қишки имтихонга қўйилмаслиги ҳақида  она куйиниб сўз очди.
   - Майли редакцияга келиб топшириқ  олсин. Уддаласа  баҳосини қўйиб бераман. Бажаролмаса хафа бўлмайсиз, - дедим кузата туриб.
-  Ўғлим жуда талантли. Сизга ёқиб қолади, - деди она уйдан чиқа туриб.
   Эрта ўтиб, индинига эрка ўғил  ишхонамга келди. Қўлидаги  қалин дафтарини  варақлаб кўрсам  ҳар бир саҳифасига  кун ва саналар ёзилган ва муҳр босилган бўлиб, талаба кундалик амалиёт ишини ёзиб бориши, мен эса   текшириб, охирида тасдиқлаб қўл қўйишим керак эди.
    Мен эркатойни иқтидорли шогирдимга бириктириб қўйдим:
- Мана шу опанг ҳам студентлик даврида амалиёт курсини бизнинг редакцияда ўтаган. Мана бугун ўзи муҳаррир. Агар сен ҳам яхши ҳаракат қилсанг, кейинчалик бизда ишлашинг мумкин.
  Талаба  хурсанд бўлиб, бир хафтача олдимга  келиб, қўлидан келганча кичик хабарлар ёзиб, топшириқларни амаллаб  бажарган бўлди. Аммо кейинги ҳафтадан  бутунлай редакцияда кўринмай қолди.
   Бир ёқда имтихонлар вақти яқинлашяпти. Синов муддати - зачётлар бошланган. Аммо  практика ўташи керак бўлган боладан дарак йўқ. муҳаррир боладан хавотир ола бошлади. Чунки талабага ёрдам беришни унга тайинлаган эдим.
134🔥18🤨12👏4😇4😍1
- Ишқилиб тинчликмикан.?Қўшни редакциядаги талабалар ишларини якунлашди, аммо бу боладан нимагадир дарак йўқ. Телефон ҳам қилмаяпти...
- Аттанг... онаси келганида телефонини олиб қолмабман.
- Онасини танийсизми?
Гапимиз узилиб қолди. Эркатой ўғил қаддини тик тутиб хонага кириб келди. Вақтни ўтказмай амалиёт дафтарини сўрагандим, истамайгина папкасидан олиб столимга қўйди:
-    Вазифалар бажарилмабди-ку... бу ёғи нима бўлади? Шу вақтгача қаёқларда эдингиз? Мен деканатга қисқача баённома ёзиб беришим керак, - дедим куйиниб.
-  Уйда дам олдим. Ҳар куни келишимдан нима фойда? Барибир практика ўтилди деб ёзиб берасизку... домлаларга шу керак.
-  Қандай қилиб бажарилмаган ишингизни бажарилди деб баҳолайман?
Талаба у ёқ бу ёққа қараб олди-да, секингина  ёнимга яқинлашиб курсига ўтирди:
-   Онам сизнинг ишингизни  кўнглингиздагидай бажариб берибдиларку... нимага сиз оддий  дафтарга қўл қўйишни истамаяпсиз? Тавсифнома ёзиш шунчалик қийинми? Бир паслик ишку...
Талабанинг гапига ҳайрон бўлиб қолдим:
-  Онангиз?! Мени қайси ишимни бажарибдилар?
-  Онам уйингизга борганлари эсингизга тушдими?
-  Ҳа, келувдилар, аммо мен улардан ҳеч нима илтимос қилмаганман. Айтганча билиб олай, онангиз ўзи қаерда ишлайдилар?
-   Туманингиздаги Паспорт бўлимида бошлиқлар. Сиз пенсияга вақтлироқ чиқиш учун паспортингизни бир ёшга тўғрилатган экансиз...
   Ҳаммаси очиқланди. Қўшним Хатира мен ишдан қайтгунимга қадар талабанинг онаси билан гаплашиб, эртасиданоқ зудлик билан ҳаракат қилиб паспортдаги  санани ўзгартириб, бир ёшга катталаштириб олган экан. Аммо менга бу ҳақда бир оғиз сўз айтмаган. Ҳамма ишни зимдан бажарган. Қойил-эй... жуда уддабурон эканку бу хотин! Жаҳлим чиқди.
-    Қандай қилиб, бир йил аввал нафақага чиқаяпсиз, ахир туғилган  кунингиз август ойида эдику, бирданига  1 январга ўзгариб қолибди деб сўраганимда: “Қаловини топсангиз қор ҳам ёнади, қўшни”, - деб устимдан кулган эди. Бу воқеага кўп йиллар бўлди.
   Аммо... яна шунга ўхшаш воқеа бўлмаганда балки  бу ҳақда қоғоз қораламасдим. Хорижий матолардан  харид қилиш  учун Чорсу бозорига тушдим. Матолар сотиладиган йўлакдан дўконларга қараб кетаётсам ортимдан кимдир чақирди. Тўхтаб саломлашдим. У кўзимга иссиқ туйилди. Қаерда кўрганимни эслолмадим.
- Жиянингиз  Дилбар опанинг келинлари бўламан. Уйингизга борган эдимку... эсингизга тушдими? Озодаман.
- Танидим. Участка қилиб чиқиб кетган эдинглара, янглишмасам?
- Ҳа. Янги участкага кўчганмиз.  Мен ўзим  шу бозорда дўкон  очганман. Хориждан ўзим сифатли молларни  олиб келаман. Юринг, дўконимга киринг.
- Бугун    кўйлаклик мато олайин деб бозорга тушгандим. Сизни учратганим яхши бўлди. Хорижга қатнашингизни билмас эканман.
- Хазилингиз бор бўлсин, холапошша. Ўзингиз келмасангиз ҳам саломингиз келиб туради. Қўшнингиз бор-ку, Ҳатира опа, мактабда ишлаган, ўша ҳар келганида сиздан салом етказади. Яхши-яхши матолардан  танлаб бераман. Мен ҳам сизга салом  айтаман. 
- Хатира қўшнимни қаердан танийсиз?
- Ойижоним бериб юборган мантини олиб борганимда танишиб қолганмиз. Кейин онамнинг уйига ҳам  бориб, иш ҳам тиктирганлар. Кўйлак эмас, сиз бериб юборган дераза пардаларини. Аммо онам қудачилик ҳурматидан деб тиктирган пардаларингизга пул олмаганлар...
- Мен қачон парда тиктирибман...?
-  Жуда чиройли пардалар эди. Матоси хитойники эдими? Йўқ-йўқ, эмиратники эди... онам зудлик билан  меҳмонларингиз келишига тикиб берганлари эсимда... туғилган кунингизни нишонлаганингизда...
    Келин гапирар экан, бошим айланиб кўзим тинди. Наҳотки, ён қўшним  Хатира менинг танишларимдан фойдаланиб, ортимдан шунча иш қилса-ю, мен билмасам?
   Мен барибир ён қўшнимни айблай олмайман. Негаки у бугун орамизда йўқ. Жарроҳлик операциясидан яхши чиқмай, бир неча кун  реанимация столида ётиб, қийналиб оламдан ўтди. Реанимация столида  ҳолатини кўргач, рози-ризолик сўрайин десам, оғзига узун найча тиқиб қўйишган эди. Барибир ёнида ўтириб, қўлимни дуога  очиб, унга шифо тиладим.
121🤨17😁81
​​​Бугунги кунда икки ҳовли  ўртасидаги деворимизда бир вақтлар  очилган кичкина эшикча ҳам ёпиб ташланган. Қўшним Хатира яшаган ҳовлини асранди  ўғли домга алмаштириб кўчиб кетган. Турмуш ўртоғи  эса кўз очиб кўрган хотини билан ярашган.
“Қилмиш-қидирмиш”, - дейди халқимиз.  Афсус... Хатира  қўшним умри сўнгида рўшнолик кўрмади. Ёшини бир йилга  катталаштириб олгани билан узоқ яшаб, нафақа ололмади. Ўзи туғмагани учун болалар уйидан асраб олинган боласи фарзандлик қилмади. Ҳовлини сотиб, янги қурилган уйлардан бирига кўчиб кетди.
  Эссиз умр, эссиз  ҳаёт... во дариғ.

ҲАФИЗАХОН  ШАРОФХЎЖА қизи.
62😢29🌚6
#Шунақаси ҳам бўлади...

Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради.

Кампир: “Донаси 500 сўмдан”, деб жавоб берди.

"2500 сўмга олтита тухум берасизми”, салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.

Кекса кампир бир муддат дам тухумларга, дам аёлга қаради-да: "Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.

Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди .

Бу воқеа ресторан хўжайинига арзимаган фойда келтирган бўлса-да, тухум сотаётган кампирга катта зарар эди.

Нега биз кучимизни ожизлардан нарса сотиб олаётганда кўрсатамиз? Нима учун бизнинг сахийлигимизга муҳтож бўлмаган одамларга хайр қилгимиз келиб қолади? Нега тўй-ҳашам, маъракаларда ўзига тўқ одамларга бошқа жой, бошқача дастурхон кўрсатилади-ю оддий халқнинг ўрни бошқа бўлади?

Илгари қаердадир ўқигандим:
"Менинг отам муҳтож одамларнинг сотаётган нарсасини керак бўлмаса ҳам сўраганидан ортиқ нархда сотиб оларди. Мен ундан бунинг сабабини сўрасам: “Мана шу ҳақиқий олийжаноблик”, деб жавоб берганди.

xazon_rezgi
👍5143💯20😢10👏5🌚3🕊1😍1
Ko'rolmaslar
Afruza
Мендек севолмас...😍🥰😇
Бундай севги оламда йўқ)))

Инсонни бу оламда муҳаббат ушлаб тургандек гўё🤩
15🕊8❤‍🔥2
#Ҳикоялар

📝АММАМНИНГ НОЛАСИ...
(мактуб асосида ёзилган вокейлик)

Қишлоғимиз хўжаликнинг қоқ ўртасида жойлашган бўлиб, уйимизнинг чап томонида пастаккина мактаб бор эди. Дадам ана шу мактабда муаллим бўлиб ишларди. Уйимиз ва мактабимиз ўртасидан бутун қишлоқни сув билан таъминлайдиган каттагина ариқ оқиб ўтарди. Болалигимда жамалаксочли дугоналарим, опаларим билан ана шу ариқ бўйида лойсувоқлар ўйнардик, қишлоқнинг эгри-бугри кўчаларини чангитиб юрардик…
Ҳар гал қишлоққа келганимда болалик хотираларим хаёлимни чулғаб олади. Айниқса, ариқ бўйида лойдан турли буюмлар, ўйинчоқлар ясаётган болаларни кўрсам, беихтиёр кўзимга ёш келади. Болаликдаги аччиқ хотиралар менга тинчлик бермайди…
Болалигимни яхши хотирлайман. Оилада ота-онам, икки опам, акам ва мен яшардик. Тирикчилигимиз ўртача эди, отамнинг муаллимликдан оладиган маоши билан амал-тақал қилиб кун кечирардик. Мен фарзандларнинг кенжаси, оиладагиларнинг эркаси эдим. Айниқса, кичиклигимдан елкасига опичиб катта қилган Насиба опам мени еру кўкка ишонмасди. Мен ҳам опамни жуда яхши кўрардим, лекин ойим нима учундир Насиба опамни ёқтирмасди, кўп уришарди, қарғарди. Ойимга, нима учун опамни ёмон кўрасиз, дея берган саволим ҳар гал жавобсиз қолаверарди.
– Ҳа, Насиба ўлгур, текинтомоқ, товуқларга дон бер, ҳовлиларни супур, чаққон-чаққон қимирла, – дея койигани-койиган эди. Боз устига опамни ишёқмасликда айблаб, дадамга чақиб, дўппослатар, мен эса йиғлаганча дадамнинг қўлларига ёпишиб, опамнинг жонига оро кирардим. Насиба опам дир-дир титраганча, мени қучоқлаб, ўкириб- ўкириб йиғларди. Шундай пайтларда мен ҳам изиллаб йиғлай-йиғлай опамнинг тиззасида ухлаб қолардим.
– Қўриқчи, бунча шу жувонмарг Насибани яхши кўрмасанг?! – дерди нуқул ойим. Қизиқ, ойим қанча тақиқлагани сайин мен опамга шунча кўп суйкалаверардим.
Бир куни ойимдан:
– Насиба опам билан ариқ бўйига ўйнагани борайлик, – дея ижозат сўрадим. Ойим аввалига рухсат бермади. Мен ҳоли-жонига қўймай, ялинаверганимдан ноилож рози бўлди.
– Ҳой Насиба, синглингга яхши қара, яна ариққа йиқилиб тушмасин, – орқамиздан бақириб қолди ойим.
– Хавотирланманг, мен борман-ку, ойи, – деди опам. Иккаламиз жамалаксочларимизни селкиллатиб, ариқ бўйига югурдик. Бу ерда ўзимиз тенги қизлар билан лойдан турли буюмлар ясардик.
Насиба опамнинг ҳам ёши унча катта эмас, 12-13 ёшларда эди. Қизларга қўшилиб лойдан ўйинчоқлар ясай бошладик.
– Ади, ариққа яқин борма, йиқилсанг, балога қоламан, – деди опам лойли қўллари билан сочларини тузатаркан.
– Х-ў-ў-ўп, – дедим мен опамнинг танбеҳи ёқинқирамай. Катта бир қишлоқ аҳолиси сув ичадиган бу ариқнинг суви жуда кўп ва тез оқарди, ёш бола тушиб кетса, оқизиб кетиши ҳеч гап эмасди. Мен лой ўйнашдан зерикдим, ариқ бўйига яқинлашдим. Лойқа сувнинг пишқириб оқишини завқ билан томоша қила бошладим. Шу тобда Насиба опамнинг қоғоздан кемача ясаши ёдимга тушиб:
– Опа, қоғоздан кемача ясаб беринг, сувга оқизаман, – дея ялина бошладим. Опам мен баҳона уйдан тез-тез ўйнагани чиқиб тургани учунми ёки яхши кўрганиданми, доим айтганимни қиларди. У лойли қўлларини тозалаб, ишга киришди ва бирзумда қоғоздан чиройли кемача ясаб берди. Кемачани сувга оқиздим. У шу даражада тез оқиб кетдики, тутиб қолишнинг сира иложи бўлмади. Бирпасда яхши кўриб қолган ўйинчоғим мендан тобора узоқлашиб борарди. Шошилиб қолдим ва кемачани тутиш учун ариқ бўйлаб югурдим.
Опам эса:
– Ади, қўявер, бошқасини ясаб бераман, йиқиласан, – дея ортимдан югурди. Унинг гапи оғзида қолди. Оёғим нимагадир тойиб кетиб, шалоплаб сувга йиқилдим. Пишқириб оқаётган анҳор мени ўз домига торта бошлади. Насиба опам қичқирганича ариқ ёқалаб югурди. Унинг овозини эшитган бригадир Усмон амаки ўзини сувга отиб, мени судраб чиқди. Қўрқувдан дир-дир титраётган Насиба опам мени қучоқлаб йиғлаб юборди. Орқасига базўр опичлаб уйга йўл олди. Йўл-йўлакай юрагим содир бўладиган даҳшатли воқеани аввалдан сезгандек:
118😢45😇53👍3😍1🌚1