ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.6K subscribers
4.7K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#Бир куни

Бир куни

У боламас, чол экан-ку!

Ўғлим ўсмир ёшда эди. Мактабдан қайтгач, маҳалладаги тенгдош болалар билан мол боққани далага борарди. Бир куни йиғидан кўзлари қизарган, уст-бошлари бир аҳволда уйга қайтди. Ўчоқ бошида куймаланиб юрганимни кўриб йиғлаб юборди: “Ая, иккинчи бу мишиқ молизи боққани обормийман. Ўзи Борининг молини тиззасидан келади-ку, жинниси қўзиганда кучим етмайди. Йўлда бир боғнинг ёнидан ўтаётганда ўзини боққа урди. Арқон қўлимни қонатгунча тортдим, кучим етмади. Бечора бир кекса бобонинг боғи экан. Мевали дарахтнинг шохини синдириб, пайҳон қилди. Мени роса қарғаган бўлса керак, эплолмаса нега мол боққани боради, деган бўлса керак...” Уни бағримга босиб юпатмоқчи бўлдим, “Ўғлим, сен атай қилмагансан бу ишни. Ҳайвонни қилган ишига бунча қақшама. Дарахтнинг шохи синса, яна кўкаради. Келаси йил яна мева беради...” Шунда ўғлим менга қараб: “Аяжон, каналга чўкиб ўлсам йиғлайсизми? Яна ўғил туғсангиз у Элёр бўладими? Дарахтнинг мевали шохларини синдириб, пайҳон қилди деяпман, онасиз-куууу”, деб додлаб юборди. Ундай дема, яхши ният қил, деб мен ҳам йиғладим. Эрталаб дадаси иккаламиз ўша боғбон отанинг ёнига бордик. Хафа экан. Кўнглини кўтариб узримизни айтдик. Ўғлимни гапини айтиб бердим. Бобо кўзларига ёш олди, кейин жилмайиб шундай деди: “Эҳ, у боламас чол экан-ку! Эртадан молини шу боққа обкелиб бойласин. Ёлғизман, ёнимда юрса эрмак бўлади...”

Қўшнимизнинг товуғи

Марҳамат туман ҳокимлигида ишлаётган пайтимда қўшимча тарзда 7-гимназияда “Одобнома”дан дарс берардим. Бошланғич синфда ўқийдиган ўғлим дарс пайтида менга устоз, деб мурожаат қиларди. Унга нега устоз дейсан, ўғлим эканингни ҳамма билади, ая деявергин, десам, синфда мен ҳам ўқувчиман, деганди.
Бир куни ҳовлимиз ичкарисидаги сомонхонада бир уюм тухум турганидан ҳайрон бўлиб, этагимга солиб олиб чиқдим. Ўғлим кўриб: “Аяжон, Маҳбуба опанинг бир товуғи доим бизникига кириб донлаб юради-ку, ўша товуқнинг тухумлари бўлса керак, келинг мен обчиқиб бераман”, деди. Менинг шумлигим тутиб, ўғлимга: “Ўзинг бизникида донлаб юради, дединг. Тухумларни тенг бўламиз”, дедим. Шунда ўғлимнинг ранги ўзгариб, юзларида норозилик ифодаси пайдо бўлди: “Аяжон, ўзингиз кечаги дарсимизда тухум ўғирлаган ҳам, сигир ўғирлаган ҳам бирдек ўғри”, дедингиз. “Қўшнининг ҳақи икки дунёнинг орасида бўйнимизда туради”, деб ёздирдингиз. Энди ўзингиз... Айтган гапимдан уялиб титраб кетдим. “Ҳазиллашдим”... дедим қизариб. Кейин хурсанд бўлган ўғлим чопқиллаб қўшнига омонатини бериб чиқди. Бироздан кейин қўшни аёл хурсанд бўлиб тоғорачага солинган тухумларни кўтариб чиқди. “Опа, мен у дайди товуқ қурмағурни тухумдан қолди, деб юрибман. Етти хазинани бири деганлари шу бўлса керак-да! Санадим. Тенг ярмини сизларга обчиқдим”, деди.
Тухум қовуриб еб ўтирган дўмбоққинам менга қараб жилмайиб, ҳалол бўлди, олинг аяжон, деди...
***
Тўнғич фарзандим Элёрбек икки-уч ёшли шўх бола эди. Шўхлигидан нолиб гапирсам раҳматлик дадам: “Ҳали набирам бир йигит бўлсинки... Шўх бўлгани билан кўзлари эслик, қизим”, дердилар.
Бир куни ўғлим боғчадан уйга келгач, қулоғимдаги зиракни олмоқчи бўлиб инжиқлик қилаверди. Тилини тушунолмай хунобим ошди. Алҳол, зирагимни ечиб қўлига тутсам, бир пойини муштчалари орасига олганча ухлаб қолди. Дадаси иккимиз бола нега ундай қилаётганига тушунмай ҳайрон бўлардик. Эрталаб боғчага кетаётган пайтда бир амаллаб қўлидагини олиб қулоғимга тақишимни биламан ерга юмалаб, дод сола бошлади. Боғча тарбиячиси Алия меҳрибон, кўҳликкина қиз эди. Унга боламнинг қўлидагини алдаб олиб қўйинг, демоқчи бўлиб турсам ўғлим югуриб бориб зиракни унинг қўлига тутди. У ҳайрон бўлаётганини кўриб бўлган воқеани тушунтирдим. Шунда Алия кўзига ёш олиб ўғлимни бағрига босди. Унинг айтишича, гуруҳидаги бир қизалоқнинг тилла зираги йўқолиб қолибди. Бир пойи пол тешигига тушиб кетгандир, деб ўйлаб, ҳатто эскирган полни бузиб тагларини ҳам қидиришибди. Қизчанинг онаси: “Сенга ишониб топшириб кетган боланинг тирноғидан сочигача жавобгарсан. Сен эса пайпоқ тўқиб ўтиравергансан.
70👍13🤨5🌚3🕊1
Бугун зираги йўқолди, эртага бошқа биров келиб олиб кетса ҳам индамай тураверасан, икки кун ичида топиб қўлимга тутмасанг, устингдан арз қиламан”, деб пўписа қилибди. Боғча опа: “Аёлнинг гапи кўнглимга оғир ботди, қолаверса, арзимаган маошимга қараб ўтирган кекса бувим, вояга етмаган укам бор. Топилмаса нима бўлади, деб йиғлаб ўтирсам Элёрбек келиб қўлимни силаб, бир нималар деб вижирлади. Ҳар ҳолда шу болангиз кўнглимни кўтаришни билди”, деди вужуди титраб. Биз тушундик. Меҳрибон Алияга ачиндим. Дадаси билан келишиб ўша қизчага янги зирак олиб бердик...

Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири.
👏5340😢14🕊1😍1🤨1
#Ҳикоялар

📝Жазо

Ҳар бир инсон ҳаётида бир умр ёддан чиқмайдиган қай маҳал ёдига тушмасин дилини хира қиладиган хотиралар бўлади. Баъзан ўзимизни айбимиз билан, баъзан ўзгаларнинг. Ҳаётимиз давомида кўп хато ишлар қиламиз, кўп гуноҳларга қўл урамиз. Баъзан бунинг жазоси борлигини ҳис қилсак, баъзан ҳис қилмаймиз. Буни ажрини олганимизда эса буни жазо эканини баъзан англаймиз, баъзида йўқ.
Aслида ҳаётида бўлиб ўтган бу воқеа ҳақида ҳеч кимга айтмаган . Бу Яратган билан унинг ўртадидаги сир...
Ўшанда отаси банкрот бўлиб анча пулга тушиб кетган, буни кўтара олмай касалхонага тушиб қолганди. Aкаси эса борган сари ортга кетаётган ишларини изга туширишга беҳуда уриниб елиб -югурарди. Бунақа пайтда ёрдам бериб қўл чўзадиган бир меҳрибондан, ақл ўргатадиган насиҳатгўй кўпаяди. Aслида одам зоти қанчалар тубан кетиши мумкинлигига ўшанда амин бўлди.
Келин бўлиб тушгандан бери егани олдида емагани кетида юрадиган акасининг хотини Зоира кўп ўтмай етишмовчиликлар-у асаббузарликларга чидолмай қолди. Салга лов этиб ёниб кетадиган бўлиб қолган эрини аламини қайнонаси ва қайнсинглисидан оларди.
Aслида гар кунгидек арзимаган гапдан бошланган жанжал билан кўчага отланди. Келинойисини ўринсиз таъналаридан 3 пара юраги ёниб ўтирдида, қайтишда уйга оёғи тортмай пиёда йўлга тушди. Шу пайт қаердан пайдо бўлди оёғи остида машина "шиғ" этиб тўхтади. Машина эгасини таниб ҳайрон бўлди.
- Жавоҳир ака?
- Салом, асал қиз.
-Aссалому алайкўм.
-Ваалайкўм.
Жавоҳир Aслидани акаси Заминни синфдоши эди. Aкаси уни кўпам ҳушламас, янгаси эса бу одамни айёр ва бузуқлиги ҳақида нималардир деган эди.
- Даданг яхшими ?,- кетмоқчи бўлган қизни саволга тутди Жавоҳир.
-Яхши.
-Aкангни ишларичи?
- Яхши ,- бу одамни ғалати қарашларига ҳайрон бўлди қиз.
-Уйингга кетяпсанми?
- Ҳа
-Ўтир олиб бориб қўяман.
-Йўқ раҳмат, - ялтираб турган бу беёқим нигоҳдан тезроқ қутулишга шошилди қиз. -Қиладиган зарур ишларим ҳам бор эди.
Aслида " гап томом" дегандай тез-тез юриб кетди.
- Сенга ёрдам бермоқчилигимни айтмоқчийдим тўхтасангчи.
-Ёрдам?!
- Ҳа ёрдам , - йўл чеккасига ўтиб у ёқ бу ёққа қаради Жавоҳир. - Aкангга пул керак деб эшитгандим. Банкдаги кредитини ёпаман деб қарзга ботиб кетибди. Ишонган дўстлари ҳам қарзини қистаб юрганмиш.
-Ҳўш, - бу совуқ одамни ниятини ҳамон тушинмади қиз.
- Муддациз, фоизсиз қарз беришим мумкин.
Эҳтимол бу гапни бошқа биров айтганда Aслида ҳозир осмонга сакраган бўларди. Лекин Жавоҳирни гаплари, бежо нигоҳлари совуқ қарашлари қизни кўнглига ғулғула солди.
-Жуда яхши бўларди ,- сохта кулди қиз. - Лекин бу ишларни акам билан гаплашсангиз бўларди.
-Ҳаммаси сенга боғлиқ бўлгани учун сенга айтяпманда.
- Менга тушинмадим?
-Ҳўп десанг бас қарз у ёқда турсин дунёни оёғинг остига отаман. Маликалардек яшайсан. Уй олиб бераман. Мени десанг бас,- илондек вишиллади Жавоҳир қотиб қолган қизни қўлини маҳкам қисиб.
Жавоҳир гапини давом эттиролмади. Aслида юзига шапалоқ тортиб юборди. Нафратдан қалтираганча югуриб кўчани нариги бетига ўтиб кетди. Қизни ортидан ҳирс билан қараб қоларкан Жавоҳир "барибир рози бўласан. Бошқа иложинг ҳам йўқ" деб тиржайиб қўйди.
Aслида бир ҳафта ўзига келолмай юрди. Ҳали бирон йигит юрак ютиб севги изҳор қилолмаган бўлсаю, қаердаги бир бузуқ очиқчасига жазманликка таклиф қилса, яна уялмай жавобини сўраб телефон қилса. Энг ёмони буни ҳозирги вазиятда бировга айтолмасди. Aкасига айтса бирон ишкал чиқариши, ўзига зарар етказадиган иш қилиб қўйиши аниқ. Шу сабаб сурбет Жавоҳирдан қутулиш учун телефон номерини ўзгартириб қўя қолди.
Бироқ ҳаммаси шу билан тугамади.
Бир куни кутубхонадан кечроқ қайтган Aслида уйидан қўшни шифокор аёлни чиқиб кетаётганини кўрди.
-Тинчликми, - деди ғирт маст акасига ҳайрон қараб.
96💔12🕊6👍3😇3🌚1
-Ойимни тоби йўқ.
-Нима бўлдими, - Aслида онасини хонасига бормоқчи эди Замин тўхтатди.
-Ойим ухлаяпти. Безовта қилма. Юр ундан кўра бир пас гаплашиб ўтирамиз.
Замин бошини чалгаллаб диванга ўтирди.
-Нима бўлди ака, - деди зўрға ўзини босиб,-келинойим ҳам кўринмаяпти.
- Кетди Aслида, отаси олиб кетди.
-Нега?
-Бошқа бой куёв топиб эрга берса керакда.
-Aка!?
-Aканг тамом бўлди синглим. Ғурури ҳам, номуси ҳам бир тийин бўлди. Ўзимни ўлдирмоқчи ҳам бўлдим. ..Ойим йиқилиб қолди. Кейин ўйлаб қолдим қутулиб бораримку дўзах бўлар сизлар нима қиласиз. Ойим билан дадам буни кўтаролмаса сен кимларга қоласан Aслида.
Aслидани нозик елкалари бу ғамни кўторолмай силкиниб - силкиниб кетарди.
Бутун воқеани Aслида кейин эшитди. Aкаси катта қарз олган Шамил келиб тахдид қилган. Тўласанг тўла бўлмаса хотинингни олиб кетаман деб тўпалон қилган. Буни эшитиб келинойиси дадасини чақириб кетиб қолибди.
Ичиб маст бўлган акаси ўзини осмоқчи бўлганида холасиникига кетган онаси келиб қолибди.
Эртасига қиз ўқишга бормади. Жавоҳирга телефон қилиб розилигини айтди. Жавоҳир эса очиқчасига шартлашди.
-Эшитиб турасан аканг билан гаплашиб пул бераман. Aканг кетади. Сен эса қоласан. Фикрингни ўзгартиришингни фойдаси бўлмайди кейин.
Жавоҳир учун қолгани хамирдан қил суғургандай бўлди. Заминни чақириб ёрдамини таклиф қилиб пул берди. Ҳамма гапни эшик ортида эшитиб турган Aслида овозсиз йиғлар. Шўрлик акаси эса ҳеч гапдан бехабар собиқ синфдошини марҳаматидан боши осмонга етиб қайта- қайта миннатдорчилик билдирарди.
Дўстини кузатиб қайтган Жавоҳир беҳаё тиржайиб қизни юзини силади.
-Жон деб ҳозир ёнингда қолардиму ишларим бор кечқурун кечроқ келаман. Уйдагиларингни огоҳлантириб қўярсан.
Карахт бўлиб қолган Aслида Жавоҳир кетгандан кейин ҳам анча вақтгача туриб қолди. Ёнига бу квартирага қарайдиган қоматига ярашмаган либос ёшига ярашмаган бўёқ чаплаган қўшмачи Норгул келиб унга бошдан оёқ разм солид:
-Ҳозир дамингни ол Жавоҳир кеч келади чарчаб қоласан кейин,- деди ҳиринглаб
Aкасига телефон қилиб дугонасиникида қолишини айтиши кераклигини билар лекин балки бу вазиятдан чиқиб кетишнинг йўли бордир деган умид бунга йўл қўймасди. Ич этини кемириб анча ўтирди. Ким билсин акасини ўзи қўнғироқ қилмаганда яна қанча ўтирарди.
- Қаердасан -акасини анчадан бери бунақа тетик овозини эшитмаганди қиз.
- Бугун дугонамникида қолсам майлими. Дарсларим кўп эди.
- Майли,- ҳатто сутиштирмади акаси.- Биласанми бугун нима бўлди синфдошим Жавоҳир бор эдику шу менга фоизсиз муддациз қарз берди. Ишонгим келмаяпти энди қутулдик сингилжон. Дадам билан Ойимни хурсанд бўлганини кўрсайдинг. ..
Aслида кўзидан оққан ёшни артиб жилмайди. Бир оз таскин топгандай бўлди.
Чироқ ёқилмаган хонани зулмат қандай эгаллашини кузатиб ўтирарди. Ҳозир унинг ҳаёти, орзулари ҳам ана шунақа зулмат чалгалида сингиб борарди. Фарқи шу эдики чироқ ёқилиши билан ҳона зулмати дераза ортига чекинади. Қизнинг ҳаётини ёритгувчи чироқ эса сўнай деб турибди.
"Ё Яратган Эгам,- деди ич-ичидан бир ўтинч билан, - Ўзинг қўлла мени. Эй менга ҳаёт берган Зод, уни биров топташига йўл қўйма. Жавоҳирга ўзинг инсоф бер. Бундай ҳазон қилма мени. Ўзингдан ўзга ҳозир менга ёрдам беролмайди." Aслида Норгул кечки овқат олиб келганда ҳам турмади. У ўзича нималарнидир минғирлаб кетди. Қоронғулик ичига сингиб кетган хонада фақат деворга осиғлиғ соатнинг чиққилаб юргани эшитиларди холос. Aслида соат милларини овозига қулоқ солганча, қопқонга тушиб қолиб типирчилайвериб ҳолдан толган, қаттол овчини кутаётган оҳудек мажолсиз ётарди. ..
Бир пайт юзига теккан совуқ қўлдан сесканиб кўзини очди. Тепасида Жавоҳир илжайиб турарди. Aслида сапчиб ўрнидан туриб, нари қочди.
-Нега қўрқасан, - у чайқалиб қизга яқинлашиб келарди. - Aхир энди меникисан-ку
85😢29🔥16👍1🌚1🤨1
​​- Худодан қўрқмайсизми, - қалтиради қиз.
-Мен ҳеч кимдан қўрқмайман, - Жавоҳирни қовоғи уюлди. -Буёққа кел.
Бир ҳатлаб Aслидага етиб олдида, ўзини ўнглаб улгурмаган қизни ётоққа йиқитди.
-Йўқол- димоғига ароқни бадбўй ҳиди урилган қиз жон ҳолатда Жавоҳирни қўйнидан сирғалиб чиқиб, стол устидан қўлига илашган нарса билан устига бостириб келаётган Жавоҳирни бошига урди.
Юраги кўксидан чиқиб кетгудек урар, бир лаҳзада қора қонига беланган Жавоҳирга даҳшат билан қараб турарди.
-Нима қилиб қўйдинг, - Норгулни чийиллаган овозидан ўзига келди. Ҳаёлига келган биринчи фикр қочиш бўлди.
-Тўхта, қаёққа кетяпсан қилган ишингга жавоб берасан энди ҳой сенга айтяпман.
-Ҳой сенга айтяпман турсангчи, - бировни силташидан уйғониб кетган Aслида тепасида турган Норгулни кўриб ҳозиргина кўргани тушими ўнгими билолмай карахт ҳолда атрофга аланглади.
- Нега бақраясан, бор уйингга кетавер. Хўжайин келмади. Телефони ҳам ўчиқ. Керак бўлсанг ўзи чақириб олади. Мени кўчада ишим бор. Сени бу ерда қолдириб кетолмайман.
- Ҳа, - қиз ҳали ҳам ўзига келолмас фақат бу ердан кетиши кераклигидан бир оз тетиклашиб қўзғалди.
Соат тоннги 5 ни кўрсатиб турар, деразадан тонг шуласи сезилиб келмоқда эди.
Қиз тезроқ кетмаса кампир айниб қоладигандек апил тапил ювиниб кўчага отилди. Aнча вақт шаҳар кўчаларида дайдиб юрди. Кўнгли эса ҳамон ғаш. Жавоҳирни келмагани табирини нимага йўйишни билмасди. Кеча бошидан ўтган даҳшатли тун яна қайтарилишини ўйлаб юраги орқасига тортиб кетди. Кўнглига ваҳимали ўйлар кела бошлади. Юраги ва ақли қарама-қарши ўйлар ичида қолиб, фикрлари ва туйғулари чалкашиб кетди. Ҳозир жон деб ўзини бирон машина тагига ташларди, ҳатто Aллоҳдан бирон фалокатга йўлиқтиришини чин дилдан тилади. Ўзи учун ҳам оиласи учун ҳам исноддан ўлим афзал кўриниб кетди.
Шу он ҳаёлини телефон қўнғироғи бузди
-Aссалому алайкўм, ака, - деди сўник овозда
-Қачон қайтасан, - деди акаси аллақандай ташвиси бетоқат оҳангда.
-Тинчликми, бирон гап бўлдими?
-Эй сўрама. Кеча авария бўлиб синфдошим Жавоҳир ўтиб қолибди. Шундай яхши йигит ёрдам берганидан бери ойим билан қанча дуо қилгандик. Ўзи яхшига кун йўқ экан. Сен тезроқ қайт дадамни олдига ўтасан.
Aслида акасига нима деди, қанча шу аҳволда турди билмади. Ўзига келиб уйига йўл оларкан инсон тақдири олдида қанчалар ожизлиги, ҳаёти арзимаган тасодифларга боғлиқ эканини ҳис қилди.
Орадан йиллар ўтди. Бу воқеа ўзи билан Яратган ўртасида сир бўлиб қолди. Учинчиси эса тупроқ остида.

Мафтуна Абдуллаева.
81👏60😢34👍22🔥16🕊2😍2🙈1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏128😍1
#Ҳаётий ҳикоя

📝САРСОН ТАҚДИРЛАР...

- Ака чарчадим. Уйга қайта қолайлик. Буни устига қорним ҳам очди.
- Бироз сабр қил. Ойимни дорилари тугай деб қолди. Пул топмасак бўлмайди. Бўлақол! Сен қоғозларни териб кет, мен баклашкаларни тераман...
Бехруз 6-ёшли укасини бир амаллаб кўндириб, аравачасини ипидан тортганча йўл четидаги баклашкаларни териб борарди.
Нозимбек ёлғиз бувисининг қарамоғида вояга етди. Қариялар берган тарбия барибир бошқача бўлар экан. Эсли-хушли, камтар, барчага бирдек ҳурмат билан қарайдиган ақлли йигит бўлиб улғайди.
"Кўзим очиқлигида ҳаётда ўрнини топиб олсин болам" дея нафақа пулларини жамғариб, Нозимбекни ўқитди Ойша буви. Коллежни 3-босқичида ўқиётганда эса ҳайдовчиликка ҳам ўқишга қиргазди. Эпчил йигитча тезда ҳаммасини ўрганиб олди. Ўқишларини тамомлаганда эса маҳалла раислари ёрдамлашиб сут фермасига ҳайдовчиликка ишга жойлаштириб қўйишди. Энди Нозимбек мустақил тарзда пешона тери билан пул топар, саксондан ошиб мункиллаб қолган бувиси эркин тин олишни бошлаган эди.
Афсус, вақт ўз ҳукмини ўтказиб, Ойша бувини ҳаётдан олиб кетди. Набирасини тўйини ҳам кўра олмай кетди. Ҳаётнинг бешафқатлигини қаранг...
Нозимбек ферма дамасида болалар уйига ҳам сут етказиб берар эди. Орадан вақтлар ўтди. Мана, неча йилдан бери шу меҳрибонлик уйига келади-ю лекин уни тинчини ўғирлаган қизга юрак ютиб бир оғиз гап айтгани ботина олмай яна ортига қайтади...
Дилноза болалар уйида эсини таниди. Ота-онаси ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, шу даргоҳдаги инсонларни ўз оила аъзолари деб биларди. Айнан оила аъзоларидек билгани учун ҳам вояга етгач ўқишга ҳам кирмай шу ерда ошпаз бўлиб ишлаб қолди. Ниҳоятда оқила, ибо-ҳаёли, меҳрибон Дилнозани ҳамма яхши кўрарди бу ерда.
Ҳар сафар "сутчи йигит" келганда, сутларни керакли идишларга қуйиб кетгунча унинг ёнида турарди. Ҳозир ҳам ўз ишини бажараётган йигитга сўзсиз тикилиб турарди нимадур сўраб қолмасмикан деб.
- Бўлди ҳаммасини жойлаштириб қўйдим.
- Катта раҳмат!
- Арзимайди.
"Яна индамай кетди..." дея ҳаёлдан ўтқазарди Дилноза дарвозадан чиқиб кетаётган дамас ортидан қараб қоларкан.
- Кимга ҳам керагим бор мени...
- Жасур, бир гап айтайми?
- Бемалол дўстим! Менга айтмасанг бошқа кимга айтасан. Тинчликми ўзи?
- Ҳа, тинчлик. Мен севиб қолдим назаримда.
- Ростданми? Зўрку дўстим! Ким экан у, мен танийманми?
- Менимча йўқ танимайсан. Рости ўзим ҳам танимайман. Фақат билганим-меҳрибонлик уйида ишлайди.
- Меҳрибонлик уйида ишлайдими, демак ундан ёмонлик чиқмайди. Қароринг қатъий бўлса тезроқ ҳаракат қил. Қуруқ қолишинг мумкин бўлмаса.
- Мен хатто уни исмини билмайман. Гаплашиб ҳам кўрмаганман.
- Мени мисолимда кўравер, Нозим. Юлдуз билан 3йил оддий дўстдек гаплашиб юрдим кўнглимни очишдан чўчиб. Бошқасига тегиб кетди. Юрагингга қулоқ сол. Айт унга ҳаммасини!
- Ассалому алейкум, Баҳром ака. Кирсам майлими?
- Кел, Нозимбек. Киравер бемалол. Кел! Тинчликми?
- Ҳа тинчлик. Бир илтимос билан келгандим.
- Қани айтчи. Ёрдам бера оламанми?
- Ҳуллас, агар имкони бўлса ойлигимни бир қисмини олдиндан олсам дегандим. Зарур бўлиб қолди. Бор пулимга ўтган ҳафта мол олиб қўйган эдим.
- Тушунарли. Қанча керак? сўм.
-Тушдан кейин келсанг тайёрлаб қўяман.
- Раҳмат сизга Баҳром ака.
- Неча йилдан бери келаману, исмингизни ҳам билмайман?
- Исмим Дилноза.
- Меники Нозимбек. Танишганимдан хурсандман. Мана бу қоғозларни директорингларга олиб кириб беринг. Мен шошилиб тургандим. Кирсам ушланиб қоламан
- Кейин менга айтинг дарров етказганингиз ҳақида кутиб тураман.
- Ҳўп бўлади.
Дилноза айтилганидек қоғозларни элтиб қайтиб чиқса Нозим аллақачон дарвозадан чиқиб кетаётган экан. Ҳайрон бўлиб яна ичкарига киришга чоғланган эди-ки, ҳозиргина сутга тўлдирилган бак устида кичкина, қизил қути турарди. Уни нималигини таҳминан билиб олиш қийин эмасди. Юзига табассум билан бирга юрагига ҳаяжон югурди. Қутичада жудаям бежирим ва нафис узук турарди...
113👏17😇7🕊1😍1
- Алло!
- Яхшимисиз, Дилноза?
- Ассалому алейкум, Нозим ака. Раҳмат.
- Ваалейкум ассалом. Бугун кўришсак бўладими?
- Майли. Ҳаракат қиламан. Ишим тугаши билан хабар бераман. Майли, мен ҳам ишдаман.
Сизларга сут ташлагани икки кундан кейин борарканман. Сабрим етмади
Чарчамай ишланг. Кутаман.
- Хўп, сиз ҳам.
- Шу жойни яхши кўраман. Тез-тез келиб тураман бу ерга чарчасам.
- Чиройли жой экан.
- Менга оилангиз ҳақида гапириб беринг Дилноза?
мен ўзим ишлайдиган меҳрибонлик уйида катта бўлганман...
- Кечиринг, билмагандим. Минг бор узр.
- Ҳечқиси йўқ.
- Тақдирларимиз ўхшаш экан. Мен ҳам ота-онасиз катта бўлганман. Раҳматли бувижоним қўлларида.
- Наҳотки?
- Ҳа, шундай...
- Демак, сизга ишонсам бўлади. Чунки етимлигимни юзимга солмайсиз...
Улар орасидаги илиқлик вақт ўтиб кучли севгига айланди. Висолга ҳам етишишди. Иҳчамгина, чиройли тўй қилишди. Бахтли кунларга етишганди ҳаётнинг аччиқ синовларидан ўтиб.
Тез орада бу Бахт дарахти мева берди. Унга Бехруз деб исм беришди.
Ўша куни Нозимни ҳўжайини ёнига чақирди.
- Ассалому алейкум Баҳром ака.
- Ваалейкум ассалом Нозимжон укам. Табриклайман, ота бўлганинг билан-дея ҳудди ўзи набиралик бўлгандек Нозимбекни бағрига босиб табриклади.
- Раҳмат акажон, раҳмат.
- Тўйда ҳам тузуккина тўёна қила олмадим. Ўзинг биласан ўтган йили бироз зарарга кириб қолдик. Сен энг ҳалол ва тажрибали ишчилардансан. Сенга ишонаман. Мана бу фермамиз номидан сенга совғамиз.
- Баҳром ака ахир бу...
- Ҳижолат бўлма, олавер! Ҳали узоқ ишлаймиз сен билан насиб этса.
- Раҳмат сизга. Имконим борича ёрдам бераман сизга.
Нозимбек ҳўжайини хонасидан янги матизнинг калити билан қайтиб чиқди. - Раҳмат сизга Бувижон. Жойингиз жаннат бўлсин илоҳим...
Бахтиёр йиллар ўтаверди бир-бирини қувлаб. Улар яна бир пахлавондек ўғил кўришди.
- Нозимбек ака!
- Ҳа онаси?
- Шу келаётган туғилган кунимни ишхонамда нишонласак дегандим. Болалар билан.
- Майли, яхши фикр. Ҳаракатингни бошлайвер.
Дилнозанинг туғилган кунини меҳрибонлик уйида нишонлашди. Барча болаларга етарлик егуликлар, дастурхон ёзилди.
- Раҳмат қизим, Нозимжон билан жуда яхши, савоб иш қилдинглар.
- Ўзим ҳам шу ерда катта бўлдим Умида опа. Болаларни меҳрга қанчалик мухтож бўлишини яхши биламан.
- Илоҳим буёғига фақат яхши кунларни кўринглар.
- Нозимбек ака, Бехруз билан Қувончбекни қолдира қолайлик. Болалар билан танишиб, дўстлашиб олишди. Эртага ишдан қайтишимда олиб қайтаман.
- Ҳа майли. Қолақолишсин.
- Нозим ака шу ерда тўхтайлик. Нимагадир кўнглим ғаш. 10-дақиқалик йўл қолди, ҳозир етамиз уйга. Чарчадинг бугун.
Светофорга етиб келаётганда Нозим тезликни пасайтирди. Шу паллада матизнинг ортидан дахшатли зарба келиб урилди...
Дилнозанинг қулоқлари битиб, кўз олдини туман қоплади. Нозимбек эса машина олд ойнасидан отилиб чиқиб кетиб касалхонага етиб бормасдан жон берди...
Маст ҳолда машина бошқариб келаётган орқадаги ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб олдиндаги матизга катта тезликда урилган эди. Маст ҳайдовчи ҳам ўша жойдаёқ жон берди. Фақат дилноза тирик қолганди. Фақат энди уни оёқлари юришдан маҳрум... Бахтли кунлар ўрнини яна тақдирнинг аччиқ синовлари-ю, зарбалари эгаллади...
- Амаки бу кам-ку! Яна озроқ қўшиб беринг!
- Бор жўна, ўзи 5-килогина олиб келдинг. Бўлмаса пулимни қайтиб бергинда, қоғозларингни олиб кет!
Бехруз ноилож қоғоз қабул қилувчи берган пулларни олиб уйига қайтди.
- Ака, қорним очди. Овқат олиб келдингизми? - укасининг гапларидан бир ойисининг тугаётган дориси ҳақида ўйласа бир укасининг очликдан ғиншиб гапириши уни турткиларди.
- Мен ҳозир нон олиб келаман. Ойимни ёнида ўтиргин сен.
Эртага кўпроқ ишлаб, бугун ишлатилган пулларни ўрнини тўлдириб қўярмиз деган мақсадда дўконга отланди Бехруз.
Эндигина 10-ёшга тўлган болакайнинг бошига ҳам ота-онаси кўрган кунлар тушаётганди.
- Бехруз! Қаёққа кетаяпсан?
- Ассалому алейкум амаки. Дўконга кетаяпман нон олгани.
92😢28👍9🙈1
​​Улар билан бир маҳаллада турадиган доктор амаки уни кўриб саволга тутди. Дилнозанинг соғлигидан ҳам бохабар бўлиб турарди бу амаки.
Дилноза берган охирги тилла тақинчоқларни сотиб, ўрнига дори олиб келиб берарди ҳар замон.
- Ойингни аҳволи қандай?
- Яхшилар.
- Дорилари тугамадими ҳали?
- Бугун тугайди. Кечқурун охиргисини ичадилар.
- Бор тезроқ дўконга бориб кел. Кейин мен ҳам сен билан бориб ойингни кўриб келаман.
​​Улар уйга келишди.
- Ойи, дўхтир амаки келдилар.
- Ассалому алейкум Мақсуд ака, келинг.
- Уринманг келин, бехижолат. Мен бирровга келдим. Бехруз дориларингиз тугаганини айтди. Нега мени чақиртирмадингиз?
Шундоқ ҳам ҳар куни мактабга бориш ўрнига арава етаклаб кўчага чиқиб кетаётган болаларини кўриб юрган Дилноза алам билан йиғлаб юборди.
- Охирги тилла тақинчоқларимни ҳам сотиб юбордим амаки. Қайси пулимга дори оламан?! Энди нима фойда дори ичганимдан? Барибир оёқларим қайтиб ишламайдику!
Эшик ортида бу гапларни эшитиб турган Бехруз хонага дод солиб югуриб кирди.
- Ойинг юради дегандингизку, амакижон! Юра олмайдиларми ойим? Биз укам билан кўп пул ишлаймиз. Илтимос фақат ойим юрсинлар амаки! Ойим юрсинлар! Манави пулларга дори олиб келиб беринг илтимос? Етадими? -дея бир сиқим пулни Мақсуд амакига тутиб хўнграб турарди Бехруз. Дилноза эса юзига кўрпани босганча боласининг ҳолатига чидай олмай ўкириб йиғларди.
Мақсуд ака пуллар анча камлигини билсада, бироз пул қўшиб дори олиб келиш ниятида уларни олди.
- Қувонч, энди янада кўпроқ ишлашимиз керак. Ойимни албатта даволатамиз кўп пул топиб.
Укаси Бехрузнинг гапларини унчалик фахмламаётган бўлсада акасининг гапларини жим тингларди.
Ўша куни алламаҳалгача Бехруз аравачаси ёнига эски тахталардан боғлаб, кенгайтирди.
Тонгда кўчага чиққан Мақсуд ака кўз ёшларини тийиб тура олмади.
Маҳалла бўйлаб ака-ука болакайлар арава етаклаб кетиб борарди тонг саҳарлаб...
(Тамом)​​.

СУНГГИ УГИТ.

Болам! мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Дазмол босолмасам кўйлакларинга.
Хар бахор келганда тиловат айтиб,
Райҳон экарсан-а йўлакларингга!?

Эски рўмолимга тугун тугилса,
Кўйлагимни йиртиб чанг артсалар хам.
Арвох капалакни қувса аёлинг,
Сен менинг қошимга бориб тур болам.

Ис босса мен ёзган китобларимни,
Шеьрларим ичида жим ётса нолам.
Хеч ким эсламасин, розиман аммо,
Қизингни алқаб тур Онажон Онам!

Болам мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Тахмон тепасида қийиқчанг ва тўн.
Тобутим елкангга кетмасин ботиб,
Сен мени энг яқин қабристонга кўм.

«УМР БИТИКЛАРИ»гуруҳидан олинди.
😢9246👍6🙈5
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭
👆👆👆👆 қизиқарли, ўзига тортувчи асар. Ҳис хаяжон билан ўқийсиз. Қўшилиб олинг афсусланмайсиз.
6🕊1
#Бир чимдим кулги😂😂😂

Дейишади...

Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади.
Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади.
Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибти" дейишади.
Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади.
Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади.
Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади.
Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакааан" дейишади.
Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади.
16 ёшингда - "эрта катта бўб қоган" дейишади.
30 ёшингда эса, "қариб кетиптими?!" дейишади.
1 чи хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади.
2 чи хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади.
Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади. Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади.
Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади.
Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади.
Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади.
Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади.
Озғин бўлсанг, "сал семирса ўладими?!" дейишади.
Тўлача бўлсанг, "сал озса бўмидими?!" дейишади.
Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади.
Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади.
Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққанде" дейишади.
Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади.

Улар аввал ҳам гапиришган,
ҳозир ҳам гапиришди,
кейин ҳам гапиришади.
Ўзингиз учун яшанг.
Улар доим гапиришади.

😂😂😂😂😂😂😂
👏5541😢15💯9😁8👍5😍21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😢13🕊84👏2
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍40🔥1753😇3
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
42-қисм
Нафосат ўғиллари уҳлагач аста кўрпачага чўзилди. Белида симиллаган оғриқ пайдо бўлган бўлса ҳам Нафосат бунга парво қилмади. Ҳозир унинг бутун жисми жони рашк, алам оловида ёниб кул бўлмоқда. Жуда хўрлиги келди. Эри ҳеч йўқ катта кўчагача у билан келса бўлардику. Нахот иккита ўғил туғиб ҳам, беминнат ҳизматини қилиб ҳам Хуморхончалик қадр тополмадими... Нафосат йиғлай- йиғлай оҳири уҳлаб қолди. Қанча ётди билмайди. Чидаб бўлмас оғриқдан уйғониб кетди. Кун бўйи туз тотмаганлиги учун оғриқ  зўрайганда кўнгли ҳам айниб кетарди. Нафосат оғриқ зўраёб кетгач амаллаб ўрнидан туриб ташқарига чиқди. Тун яримдан ошиб қолган ҳамма жойда сукунат ҳукмрон эди.
-Энажоон!!- Нафосат базўр овоз чиқариб қайнонасини чақирди. ( Ҳамид ва сингиллари эна деб чақиргани учун Нафосат ҳам қайнонасига энажон деб мурожат қиларди.) -Энажоон.... Бошландии....
Ичкаридан уйқусираб чиққан шарофат ая келинини аҳволини кўриб  шошиб қолди.
  -Вой ўлмасам бошландими болам! Ҳозир ҳозир келин! Чидаб туринг Дўрмон дояни  уйғотиб келай....
Шарофат ая югурганча қишлоқдаги ягона дояникига  кетди. Дўрмон доя ва Шарофат ая келганда Нафосат деярли хушсиз ахволда эди.
  -Уйга амаллаб олиб кирайлик. Бир кўраман, бўлмаса дўхтирга оборасан.
Икки кампир Нафосатни аммалаб уй ичига олиб киришди. Лозимини ечиб пастидан кўрмоқчи бўлган Дўрмон доянинг капалаги учиб кетди. Қон кетяпти!!
-Шаропат! Бор ўғлингни чақир Пирматни олиб келсин. Қон кетяпти!
Шарофат ая шошиб қолди.
-Вой ўлай энди нима қиламан?! Ўғлим уйда йўқ!!
-Унда ўзинг югур. Тезроқ бор кеч қолданг бола ҳам она ҳам нобуд бўлади. Бола кўндаланг келган...
Шарофат ая доянинг қолган гапларини эшитмади. Қишлоқда машинаси бор  ягона ҳайдовчи Пирматникига югурди. Пирматнинг уйига етиб келиб жонхолатда темир тарвозани тақиллатиб бақирди
-Пирматжон.... Жон болам уйғон! Ҳозир келиним ўлиб қолади...
Бақириқ овозидан ноилож уйғониб чиққан Пирмат Шарофат аянинг холини кўриб қўрқиб кетди. Рўмоли бошидан ечилиб оқариб қолган сочлари кўриниб турар. Оёқ яланг келганди.
-Нима бўлди эна?!
-Жон болам машинангни қўш... Ҳозир келиниб ўлиб қолади! Суқсурдай иккита ўғли етим бўлиб қолади... Жон болам бўлақол...
Шарофат ая то Пирмат ,,06"" машинасини қиздириб олиб чиққунча ҳам сабр қилолмай яна оёқяланг холда уйига югурди. Шарофат ая ҳозир келинини қорнидаги болани эмас кўпроқ Нафосатни ўзини ўйлаб хавотирда эди. Майли жони соғ бўлса яна туғаверади фақат  ўзи ўлиб қолмаса бас! Набиралари етим бўлиб бировнинг қўлида хор бўлиб қолмасин! Ахир Шарофат ая етимлик дардини ҳаммадан кўп билади. Набираларига асло бундай кунни раво кўрмайди..
Пирмат келгач икки кампир батамом хушдан кетган Нафосатни  судраб олиб чиқаётганини кўрган Пирмат шошиб қолди. У бировнинг аёли эканини бирдам унитиб даст кўтариб олдию машинага ётқизди. Олд ўриндиғда Шарофат ая жойлашиб олгач шифохона томон елдек учиб кетишди. Шифохонада Нафосатга шошилинч ёрдам кўрсатиб ўзига келтириб олишди. Онанинг ҳаётини сақлаб қолишнинг биргина чораси бор операция! Бу пайтда Пирмат иш жойига қидириб бориб зўрға топиб келган Ҳамид ҳам шу ерда эди. У нимадандир жуда саросимада шифокорларни бетоқат кутарди. Дам бадам қўлига олиб олган катта йўл халтасини очиб қараб қўярди...
-Нафосат Алиевага ким?
Ичкаридан чиққан хамшира қўлидаги бир парча қоғозни ўқиб бақирди.
-Нафосат Алиеванинг яқинлари кимлар?
Ҳамид шарт сумкасини ўзини ёпиб ўрнидан турди
-Мен...
-Бош врач сизни чақиряпти!
Ҳамид юраги бежо уриб хамширага эргашди. Сумкасини эса бу зум ҳам қўлидан қўймади. Шарофат ая келининг кўзи ёриса ичади деб атала қилгани уйига кетганди. Гўё вазият ҳам фақат Ҳамид учун ишларди.
-Келинг ука...- шифокор бироз каловланиб эшик олдида турган Ҳамидга рўпарасидан жой кўрсатди. Қисқа саломлашишдан сўнг шифокор минг истиҳола билан муддаога кўчди
  -Операция  тугади... Она яхши, ҳозир уҳлаяпти. Faqat... bola o'lik tug'ildi
281😢137👍25🔥1410😇9😨6🌚1
#QISMATIM
MUALLIF NURFARIZ QURBONOVA
43-qism.
Ҳамидга барибирмиди ёки ҳозир ўйлайдиган муҳимроқ ташвиши борлиги учунми бу гапга у қадар парво қилмади. Хатто болани асраб қололмагани учун виждони қийналаётган шифокорчалик ҳам оғринмади. Ниманидир ўйладими даров юзи ёришди
-Ҳа... Онаси яхши бўлса бўлди. Муҳими шу. Ўзини кириб кўрсам бўладими?
Шифокор соатга қаради
-Аёлингиз наркоз таъсирида. Ҳалиям уҳлаяпти. Чамаси икки соатдан кейин хабар берамиз.
Ҳамид индамай ташқарига чиқди. Нима қиларини билмасди. Атала олиб келган ойиси у томонга халослаб етиб келди.
-Нима бўлди Болам? Келин яхшими? Эсон омон туғиб олдими?
Ҳамид бир сониядаёқ қарор қабул қилди ва иккиланмай деди
-Нафос операциядан яхши чиқди . Энаа табрикланг Қизли бўлдим!
Шарофат ая ўғлини қучиб елкасига қоқди.
-Умрим билан ризқи билан берган бўлсин илоҳим. Қиз муборак бўлсин болажоним. Яна бир бор оталик мартабасига кўтарилганинг муборак!
Шарофат ая ўтириб узоқ дуо қилди. Набирасига, келинига узоқ умр соғлиқ тилади. Ҳамид эса бош эгиб жим ўтирарди.
Бироз муддат ўтгач бояги хамшира қиз яна чиқди
-Нафосат Алиеванинг яқинлари борми? Алиева палатага олинди!
Ҳамид шошилиб дарров хамширага эргашди. Катта сумкасини ҳам ўзи билан олди. Ҳамид хамшира кўрсатган хонага кирганда кўзлари жиққа ёш тўлган Нафосат бир аҳволда ётарди.
-Нафос яхшимисан...
Нафосат индамай юзини бурди. Бу юзсиз инсон унинг эри эканидан ич ичидан пушаймон эди. Ҳамид аста Нафосатнинг қўлидан тутди
-Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...
Нафосат қўлини силтаб тортиб олди
-Энди ҳеч нарса яхши бўлмайди... Мен сиз билан ажрашаман!
-Нафос ундай дема. Болаларни ўйла! Иккита бола билан қайси эшикка сиғасан...- Ҳамид Нафосатнинг нозик нуқтасига урди. Нафосат тўрт ўғилдан кейин туғилган қиз эди. Акалари шундоқ ҳам отасининг кичик ховлисида бир хонадан уй қилиб олиб тиқилиб яшашади. Нафосат у уйга иккта ўғил билан борса сиғмаслиги аниқ. Ҳамид яна гапиришга оғиз жуфтлаганди ҳамки қўлида кўтариб юрган катта йўл сумкасидан инграган овоз чиқди. Нафосат ялт этиб сумкага қаради. Овоз ожиз ожиз келарди. Бир икки эшитилиб тиниб қолди. Нафосатнинг кўзлари олайиб кетди
-Нима бу... Ниманинг овози?!...
Ҳамид эҳтиёткорлик билан сумкани очди. Ичида кечагина Хумор дунёга келтирган қизалоқ бор эди.
Нафосат карахт бўлиб қолди. Кечагина туғилган болани қандай қилиб бу тақлид олиб юриш мумкин?
Нафосат эрига хайрат билан қаради
-Нега уни бундай олиб юрибсиз? Онаси... Қани...
-Билмайман...- Ҳамид уҳ тортди- эмизиб бўлгач хожатга чиқаман, сиз қараб туринг деди. Хўп деди олдида ётгандим. Кейин бола йиғлади. Туриб чақириб келай десам... Мана бу хатни ошхонада қолдириб ўзи ғойиб бўлибди!..
Нафосат кўзларига ҳам қулоқларига ҳам ишонмади. Ўзини ҳалиям наркоз таъсиридаман деб ўйлаб бошини бир икки сараклатди. Боши айланиб кетди демаса бошқа нарса ўзгармади.
-Қачондан буён олиб юрипсиз? Очиқиб кетмадими?!
-Тўрт соатдан ошди. Очиқиб кетиб роса йиғлади.Кейин Чарчаб уҳлаб қолди. Нафос... Мени нима десанг де. Қандай қарасанг қарға. Фақат Шугина болага раҳминг келсин... Унга оналик қил.
Нафосат гапиршга оғиз жуфтладию аммо чақалоқнинг тамшана тамшани охири йиғлаб юбориши гапини бўлди. Ё Аллоҳ Хуморнинг қандай кўзи қийди сен яратган мўъжизани, жисму жонидан туғилган фариштачани ташлаб кетишга. Ахир не не одамлар тирноққа зорку. Мана биттаси Нафосат, тўғри бошида алам устида туширмоқчи эди. Кейин бари ўзгарди уни қимирлашини илк бор хис қилганда, ўзига худди сирдош топилгандек гаплашганда қорнидаги болага қайта мехр қўйганди. Аммо Аллоҳим уни Нафосатдан олиб қўйди. Мана энди дарди дунёси қоронғу бўлиб ўтирибди. Нафосат чирқилаб йиғлаётган болага бироз нима қилишини билмай қараб қолди. Кўкракларида чидаб бўлмас оғриқ турди ва сут кела бошлади. Нафосат йиғлаб юборди
-Оҳҳ нима қилай !! Кеча дунёларим остин устун бўлиб сени туғдириб олганим каммиди? Энди сенга оналик ҳам қилайми?! Йўқ! Мен бундай қилолмайман! Сен менга ўлгунимча хиёнатни эслатишинга чидолмайман!!
363💔84😨59👍38😢31🔥13😇65👏5❤‍🔥3🌚1
#QISMATIM
MUALLIF NURFARIZ QURBONOVA
44-qism.
Бир ҳафтадан сўнг.
Нафосат туғруқхонадан уйга қайтди. Ахволи унчалик яҳши эмасди. Ҳамид оила азъоларини тўплаб шундай деди
-Ҳабарингиз бор Нафосат операция бўлди. Шундай экан унга яҳши парвариш керак. Сен Зарифа - кичик синглисига қаради Ҳамид- бугундан рўзғорнинг ҳамма ишлари сени бўйнингда! Сен Шарифа болаларга қарайсан. Янгангизни безовта қилмайсизлар. Ойи сиз чақалоққа қарашга ёрдам беринг. Кўряпсизку аҳволи яҳшимас.
-Майли болам, ҳамма айтганингни қиламиз. Муҳими болаларини бахтига келиним соғ бўлсин.
Аслида Шарофат ая уқадар яҳши қайнона эмасди. Аммо Нафосатнинг аҳволидан ҳамда Ҳамиднинг гапларидан ҳайиқиб қолгани учун индамади. Орадан кунлар бирон кетин ўтиб борарди. Нафосат бошида жуда қийналди. Беозор гина чақалоқни жуда ёмон кўрди. Кейин эса... Кейин ўзи билмаган ҳолда боғланиб қолди. Миттигина Пари унинг бутун дунёсига айланиб қолди. Нафосатнинг табиатида бор кўнгли бўшлик, тасирчанлик кундошини боласини ҳам ўз боласидек қабул қилишга ундади. Пари уч ёш бўлганда қайнонаси оламдан ўтди. Кейин бирин кетин қайнсингилари турмуш қилди. Аммо Ҳамид ва Нафосат ўртасидаги сир сирлигича қолди. Бунинг эвазига Ҳамид жуда яҳши эр бўлди. Нафосатга кўпроқ этибор бера бошлади, бош вақтлари ишларига ёрдам берди. Фақат бир марта синган юрак дарров бутун бўлиб қолмади. Нафосат ошкора исён қилмаса ҳам, Ҳамидни олдингидек севолмади. Фақат болаларининг отаси деган унвон билан хурмат қиларди. Аммо Алихон саккиз ёшга ва Равшан ўн ёшга тўлиб ҳамма гапни тушунадиган бўлиб қолганда бир воқиа содир бўлди. Ишга кетган Ҳамид ҳаял ўтмай халослаб қайтиб келди.
-Нафосс, Нафос қаердасан?!
-Лаббай, Тинчликми дадаси?
Ҳамиднинг овозини эшитиб ичкаридан Парини кўтариб Нафосат чиқди. Кўнгли бир ёмонликни сездими юраги бежо бўла бошлади.
Ҳамид эса Парини кўриб бироз довдиради. Худди у гапини тушунадигандек айтмоқчи бўлган гапини ичига ютди. Нафосат бетоқат бўлди
-Тинчликми дадаси, нега барвақт қайтингиз?
Ҳамид атрофга аланглади ва
-Парини Алихонга бериб чиқ. Жуда муҳим гапим бор!- деди пичирлаб.
Нафосат даров кириб ичкарида ўйнаб ўтирган ўғиллари ёнига Парини ўтқазиб чиқди.
Нафосат эрининг оғзига тикилди. Ҳамид эса гапини қандай айтишни билмасди.
-Нафосат... Халиги бугун бир гап эшитдим. Нима десам экан...
Ҳамид аёлининг дилини хуфтон қилиб қўймаслик учун юмшоқроқ айтмоқчи бўлар аммо жўяли сўз тополмасди. Нафосат асабийлашди
-Нима бўлди ахир? Гапирсангизчи!
Ҳамид чуқур уф тортди
-Хумор... Ўлипти!...
-Ааа...? Нима деяпсиз... Қанақасига?...
Ҳамид кўчадан эшитган гапларини қисқагина Нафосатга айтиб берди.
-Тошкент катта вокзалида.... Бир жасад топилибди.... Кейин текширув олиб боришибди. Хужжатларни кўриб бу ерлик аёл эканини билишибди... Раисни чақиришибди. Райис борса... Ўша жаса... Хумор экан... Бу ёққа олиб келибди. Соат бирда жаноза!
Нафосатнинг ичидан бир нарса узилиб кетди. Истамаса ҳам кўзларидан ёш оқди. Э воҳ Нафосат кундоши учун куюниб йиғларди. Унга шунча азоблар берган, халоватидан айирган,эридан кўнглини совутган ўша Хуморхон учун эзилиб йиғлади. Йўқ, Нафосат хозир унга ачингани учун эмас, неча йилки юз кўрмас бўлиб кетган аммо барибир юрак юрагидан яхши кўрган, ягона дугонаси, сирдошидан батамом айрилганига куйиб йиғларди.
-Жанозага... борамизми?- умид билан эрига термулди Нафосат. Ҳамид иккиланиб қолди
-Билмадим... Борсак юрагинг сиқилмайдими?
-Йўқ! Уни сўнги бор кўришим керак!... Бормасам бўлмайди.
Нафосат саволга ўрин wолдирмай ичкарига кириб кетди. Бир пастда азадор аёллар киядиган қора кенг кўйлак ва оппоқ қарс ёпиниб чиқди. Ўғилларига синглисига қараб ўтиришларини тайинлаб Хуморхонинг уйи томон йўл олди. Ул бўйи кўз ёши тинмади. Ахир бу кўчаларда Хуморхон билан ўтказган қанча ширин хотиралари бор. Доим бу йўлдан уни мактабга ёки катта ховуздан сув олгани боришга чақирарди. Кейин иккиси мазза қилиб гаплашар, қитмир Хумор базан уни қўрқитиб қочар , Нафосат эса ортидан югуриб тутиб олмоқчи бўларди.
334😢146🔥57👍2010🙈8🌚3😇2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
45-қисм
Нафосат қандай етиб келди, жанозани қандай ўтказди билмади. Билгани энди Хуморхон йўқ! Дунёнинг энг гўзал қизи, Аллоҳ яратган беқиёс санъат асари ўлди...
Не-не йиқитлар унга етолмай доғда қолиб кетди. Раис доим бир гапни кўп айтарди
-Америка деган давлатда гўзаллик танлови бўларкан. Агар унда бизнинг Хумор қатнашса бормиии, бутун дунёни лол қолдириб биринчиликни оларди!
Унинг яна бир гапи бор
-Агар Чингиз Аҳмаров ўлмай турганда Хуморнинг расмини чизиб, бутун дунёга асл гўзаллик, асл ўзбек қизи қандай бўлишини кўрсатиб қўярди.
Ҳаа Хуморхон нихоятда гўзал эди. Шўх эди, оловли қиз эди. Қанча ошиқлари пойига жон тўшашди. Не-не жойларда унинг тарифини эшитиб йигитлар излаб келди. Аммо Хумор ўзини Ҳамидга тенг кўрди. Қанчадан қанча йигитларни юрагини ёққан Хуморхон жуфтим деб Нафосатни эрини танлади. Нафосат ер осмон оралиғида аросатда қолгандек эди. Айниқса Сабоҳатнинг ўзига нафрат билан қараб туриши... Нафосат ўзини бу ерда, бу қишлоқда умуман олганда бутун дунёда ортиқчадек хис қилди. Нафосат раис уни бир четга имлаб чақиргач бироз хаёлини йиғиб олди. Аста раиснинг ортидан чиқди.
-Нафосат... Халиги... - раис ён атрофга аланглаб чўнтак ковлади. Чунтагида иккита буклоғлиқ қоғоз олди. Нафосатнинг юраги шувиллаб кетди. Бу нима энди? Раис қўлидаги қоғозларни Нафосатга узатди
-Уларни Хуморнинг сумкасидан олдим... Сенга экан... Аллоҳ ҳаққи қасам ичини очганим йўқ.
Нафосат қўллари титраб иккта хатни ҳам олди. Биринчисини устига ,,Нафосатгаъъ иккинчисини устига эса ,,Қизимгаъъ деб ёзиб қўйилган эди. Нафосат титраб кетди. Қиёматлимиз деган дугоналар орасида нималар бўлиб кетмадия?!
-Ўзи... Хумор нега бирдан... Ўлиб қолибди?!- кетаётган раисни тўхтатиб сўради Нафосат. Раис хайрон қаради
-Нима касаллигини билмасмидинг?
Нафосатга бу гап ,,қанақа дугонасан?ъъ дегандек эшитилди.
-Йўқ!..-деди пичирлаб.
-Хумор... Туғма юрак пароги эди!
Неча бор ўзим шифокорга олиб борганман. Операция қилдиролмадик. Охирги бор олиб борганимда қишлоқда тарқалган гап сўзлардан хабаринг бор...- деди раис маъноли қилиб- кейин мен ҳам ўзимни тортгандим. Ота онасини ўлими, кейин бола туғиш унга зўрлик қилган. Парини бир кўриш унга армон бўлиб қолгани ёмон бўлди ...
Нафосат раисга ялт этиб қаради
-Билармидингиз?...
Раис бош эгди
-Хомладор вақтида кўриб қолгандим. Кейин Қизини... Қизингни ташлаб қочиб кетаётганда ҳам кўргандим. Ҳеч кимга айтманг деб илтимос қилганди. Шу вақтгача бу сирни тил ёриб бировга айтмадим Нафосат. Бундан кейин ҳам айтмайман. Ўлсам ўзим билан қабрга киради...
Раис яна аланарсалар деди аммо Нафосат эшитмади. Нахот яқинман деб юрган дугонасининг холини билмади. Илмоқли гапларини тушунмади. Илк бор болали бўлганда кўргани борган Хумор Равшанни бағрига босиб тўйиб тўйиб хидлаганда ҳам сезмади.
-Инсон гўзал бўлгандан кўра бахтли бўлгани маъқул!- деганда ҳам тушунмади. Тенгдошларига қараганда тез чарчашини, бирор марта дала ишларига чиқмаслигини касалликдан эмас танозликдан деб ўйларди. Ўзи Нафосат Хумор билан ростдан яқинмиди. Йўқ! Фақат Хумор Нафосатга яқин эди. Фақат Нафосат дардини айтар Хумор уни жим эшитар, сўнгида далда бериб кўнглини кўтарарди. Нафосат далада ишлаб чарчайди деб мактаб вақтида дарсларини ҳам таёрлаб қўярди. Фақат Хумор дуҳоналикни яхши уддалади. Ота онаси шахардан олиб берган кийимларни ҳам ҳеч қизғонмай Нафосатга берарди. Нафосат эса Хуморни шахарга айланишга борадиган тантиқ қиз, кийимларини Нафосатга мақтанадиган мақтанчоқ деб ўйларди. Нафосатчи ? У нима қилди Хумор учун! Хатто касал бўлиб шу аҳволга келгунча ҳам билмади. Бутун қишлоқ бир бўлиб номини қора қилганда ёнини олиш ўрнига ўзи ҳам қўшиб лойга қориштириб ташлади. У билан юзма юз гаплашиш ўрнига доим Хуморни кўролмаслар гапига кирди. Ҳеч кўнгил сўрамади, бирор марта дардлашмади. Хуморхондан холинг не деб сўролмади. Нафосатни юрагини пушаймонлик ва виждон аталмиш туйғулар ўтмас пичоқ билан қиймаларди гўё!
😢343246🔥75👍42💯1611🕊2🤨2😇2🙈1
🔥QISMATIM🔥

Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5612🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🔥4321👏6👍3😢2😇1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал тонг...
Ёқимли табассум..
Иссиқ чой...
Қовоғини очмаётган ҳаво...
Қуёшини қизғанаётган осмон қандай бахт буларни кўриш😇😍
Чиройли чеҳралар..
Бетакрор сўзлар...
Порлаган кўзларни учратиш қандай ёқимли!😍

Бахтни, севгини, муҳаббатни, табассумни, яхшиликни, дуоларни бўлишиш қандай гўзал азизим!🥰❤️
Кунингиз бахтга, муҳаббатга лиммо-лим бўлсин, ошиб кетса бизга ҳам улашинг😉😇
Хайрли кун азизим!🫶
21😍5