#БИР КУНИ...
Аввал айтганимдек, туғилиб ўсган ҳовлимизда каттакон ҳовуз бўларди. Куннинг иссиғида ҳам, совуғида ҳам онам бизни сув бўйига боришга қўймасди. Боиси уч ёшли акам ўша ҳовузга тушиб кетиб бетобланганча, қайта ўзига келмай, нобуд бўлган экан. Ўша ҳасратли кунлар ёд этилса, онамнинг кўзларига ёш келарди.
Бир куни қозиқдаги сигир-бузоқни етаклаб кетаётган дадамни кўриб: “Сигирни қаерга олиб кетяпсиз, дадаси”, деб сўрабди. Бозорга, сотишга олиб кетаётганини эшитган онам отамни қайтаришга уринибди. “Бир қошиқ оққа зор бўламиз-ку, болаларнинг ризқи қийилмайдими?” – деган сўровига:
– Бу сигир сути билан битта менинг оиламга кор бўлади, сотиб ўйлаган ишимни амалга оширсам, эл-юртнинг кунига ярайдиган бўлади, – деб йўлида давом этибди.
Мол сотилгач, колхоз гаражида яроқсиз ётган “Победа” русумли автомобилни сотиб олиб таъмирлатибди. Кейин узоқ масофадан сим тортиб келиб телефон ўрнатибди. Уй манзили, телефон рақами ва “Тез ёрдам” машинаси борлиги ҳақида саккиз кўчага хабар берибди.
Онамнинг айтишича, ўша пайтларда шаҳар марказига боришга бизнинг уйдагидан бошқа автоулов йўқ экан. Дадам бояқиш тунда кимдир чақириб келса кечикиб қолмай, деб этигини ечмай омонат ётиб турар экан. Ўн икки йил элга шундай холис хизмат қилган.
Мен улғайиб ақлим етганида:
– Дада, сизга нима зарур эди, кундузи ишлаб келиб яна туни билан касал ташиб юрган экансиз. Ўшанда биров раҳмат деганми? Одамларни рози қилиб бўлармиди, – дея савол бердим. Шунда дадам:
– Қизим, мен бу эзгу ишларни одамларнинг розилиги учун эмас, Аллоҳ ризолиги йўлида қилдим. Холис қилинган хайрли ишнинг ортидан миннат қилмаслик керак. Ҳозирги замон билан ўша даврларни таққослаб бўлмайди. Халқ оч эди, ночор эди. Оналар, гўдаклар ўлими кўп эди. Қизамиқ, чечак, безгакдан боласи ўлганларнинг фарёди билан уйғонардик. Бир яқин қариндошимиз тўққиз фарзандни дунёга келтирган, аммо биттасига эга бўлмаган. Ҳаммасини гўдаклик пайтидаёқ ерга берган. Фалокат бўлиб куйган, чала туғилган, йиқилиб қон йўқотган она-болаларнинг қанчасини ҳаёти сақланди. Ҳар банда Аллоҳнинг берган умри, ризқи билан яшайди, аммо кимдир сабаб дардига малҳам топади. Мени сабабчи қилган Эгамга қуллуқ. Қани эди мендан олдин ҳам кимдир “Тез ёрдам” билан касалхонага етказиб олиб борганида мунчоқдек ўғлим кўзи очиқ ерга кўмилмаган бўларди, – деди...
Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг бош муҳаррири.

❤64👍60😢56🕊3
#Ҳаётий ҳикоя
📝КЕЛИН.....
Бугун қайнонасига қарагани эрининг опаси - қайнисинглиси Дилором опа келди. Кириб келганда қайнонаси уни “Кел, қизим” деб кутиб олди-ю, лекин бироздан кейин негадир “тескари тўнини кийди –қўйди”.
- Ойижонгинам, келинг ўзим егиздириб қўяман.
- Қўлингни тортте, қанақасига санга ойижон бўламан, мени ойижон дема.
- Ойии - қайниопасини кўзига ёш келди – мен қизингиз Дилоромман.
- Қанақасига қизим бўласан, мани қизим чиройли, сан қариб ётибсанку.
- Ўша чиройли Дилоромингиз ҳам қаридида онам, майли, келинг, оёқларингизни уқалаб қўяман.
- Йўқ, сен менга тегма, ана, ўзими қизим келяпти, ўша уқалайди – дея, уйга кириб келаётган келинга имо қилди.
Дилором опа келинни қаради. Анча озибди бечора. Унгаям қийин. Тўртта фарзанди бор. Бир ёқда инжиққина укаси, бир ёқда қариликданми, бироз гап-сўздан адашадиган, баъзан ўзининг фарзандларини ҳам танимайдиган бўлиб қолган 80 га яқинлашиб қолган онасига қарайди.
Она вақти келса ўзининг фарзандларини танимайди, лекин келинини жуда яхши танийди, келиндан бошқа одамни қўлидан овқат емайди, келиндан бошқа одамга ҳатто уст –бошини ушлатгиздирмайди.
Дилором бир неча йиллар аввал шу келинига ўтказган зулмларини эслади, ўзидан уялди. Ёш эканда, укасини, ота –онасини келинга қилаётган яхши муомаласига қараб, ичи куйиб, ғаши келарди. Ўша вақтларда ҳар куни ишдан қайтишда ота уйига бир кирарди. Келин уни кулиб кутиб олар, кулиб кутиб олмай ҳам кўрсинчи, уйни бошига кўтариб жанжал қиларди, ҳеч бўлмаганда келин бечора дарҳол нимадир тайёрлаб қайни опасини кўнглини олгиси келаётгани билиб турса ҳам, буни устамонликка, тиғёғламаликка, айёрликка ёйиб, битта аччиқ гап билан илондек “чақиб” олиб, кейин уйига кетарди.
"Шу келинни хайдатмасамми" дерди ўша вақтларда. Укасига ҳар ҳил гаплар айтиб урдириб ҳам кўрди, ота-онасига ёмонлаб, уларга "Мани десанглар шу келинни хайдайсизлар" деб хайдатиб ҳам кўрди, лекин келин жуда сабрли экан. Ҳаммасига чидади.
Дилором онасининг ёнида ўтган кунларни ўйлаб ўтираркан, уйга кичик синглиси кириб келди. Улар қучоқ очиб кўришишди.
- Сизлар онамни ёнида гаплашиб ўтира туринглар, ман дарҳол бирор овқатга харакат қилай – деди келин.
- Йўқ, кетма – ҳали келинни гапи тугамасдан қайнонасини гапга аралашди – анави иккиси ким? Нега мени уларни ёнига ташлаб кетяпсан?
- Ойижон, ман Дилдорангизман – деди ҳозиргина кириб келган кичик қизи.
Она барибир танимади, икки қизига тескари бўлиб ўтириб олди.
- Келинойи, ана иссиққина овқат қилиб келганман, қўйинг, ҳеч нимага уннаманг, ҳеч нарса қилманг, шу онамга қараганингиз етарли бизга. Кейин, нариги сумкани ичида сизга битта куйлак кўтариб келгандим.
- Вой, синглиме, нима қилардингиз овора бўлиб?
- Овора бўлганим йўқ, шундоқ ҳам онам сизни ёнидан бир зумга қуйиб юбормайди, анчадан бери бирор куйлак олганингизни билмайман. Қани, кийиб кўрингчи келинойи, лойиқ келармикан?
Жуда чиройли куйлак экан, ярашди, келинни кўзлари қувнади, қайни сингилларига миннатдорчилик билдирди.
- Бугун мани ясанадиган куним экан, Дилором опам румол олиб келгандилар. Раҳмат Дилдорахон. Опажон, сизга ҳам раҳмат. Борликларингизга шукур.
- Аслида сизга раҳмат, сизга тарбия берган ота – онангизга раҳмат – деди Дилором - Илоҳим онамга қилаётган яхшиликларингиз фарзандларингиздан қайтсин. Кейин, анчадан бери бир гап айтаман деб юргандим.- дея бироз тўхталиб турди - Бир вақтлар сизга роса зулм ўтказдирган эдик. Ўшалар учун бизни кечиринг, синглим.
- Унақа деманг опа, ҳаммаси эсимдан чиқиб кетган.
Дилором ўрнидан туриб келинини бағрига босди. Уларни ёнига Дилдора келди. Учаласи бир зум бир – бирини бағрига босиб турди. Уларни кўзларини қири билан кузатиб ўтирган онаси, қариликка хос ҳирқироқ овозда – Ҳой, мени қизимни қўйиб юборинглар, ўзим қучоқлайман уни – дея бақира кетди. Қизлар барчалари бирдек кулиб юборишди...
Малика Аъзамжоновна.

❤128😢24😍21👏15🔥4🕊1
#Кун ҳикояси
📝"МЕН СИЗДЕК ЭМАСМАН...”
(хикоя)
- Нима?! Ўғлингнинг эси жойидами ўзи?! “Барибир, шу қизга уйланаман!” дегани нимаси энди? – дастурхон ёнига ўтириши билан хотинидан эшитган бу гапи унга худди чақмоқ ургандай таъсир қилди. Ўғли курсдошига кўнгил қўйганини анча аввал эшитган, қизни роса суриштиришганди, хотини қаршилик қилмаган бўлса-да, қизнинг оиласи ҳам, ўзи ҳам Шойим акага унчалик маъқул бўлмаганди. Тўғрироғи, қадрдон оғайниси билан ўзаро келишиб, қуда бўлишга ваъдалашиб қўйишгани учун ҳам қилдан қийиқ ахтариб, келинликка номзодни рад этди. Жасур отасининг норозилигини эшитиб, бир сўз айтмади. Шунинг учун “ҳали ёш-да, унутиб юборади”, деб ўйлаб юрганди. Мана энди бу гап! У иштаҳаси бўғилиб, косани нари сурди. Гулсара опа айбдордай бошини эгиб ўтираркан, ботинмайгина деди:
- Дадаси, чамамда, ўғлингиз ўша қизни қаттиқ севади-ёв! Қўйинг, рози бўлақолинг, уйланса, уйлансин...
Шойим ака баттар тутақиб кетди:
- Ўзи асли сени эсинг жойидамас! Мен Ботирга ваъда қилиб қўйганман, нима, унутдингми?
- Ботир ака тушунган одам, ётиғи билан айтсангиз, йўқ демас... – она ёлворувчан оҳангда гапида давом этди, - сиз билмайсиз, шу гап чиққанидан бери Жасур кечалари ухлолмай тўлғониб чиқади, уҳ тортгани-тортган... Кўнгли ўксимасин, дейман-да! Эрта бир кун таъна қилиб юрмасмикин...
- Бўлди, бас! – шахд билан унинг гапини кесди Шойим ака, - ўзи қани?
- Ҳали келмади, амалиётга чиқишган-ку ўқишидан, касалхонада бўлса керак.
Овқат томоғидан ўтмади. Индамай ўзининг хонасига кириб кетди. Севармиш! Ҳа энди, ёшликда бўлади-да, ўзи ҳам ёшлигида бошқа қизни ёқтирарди, лекин отаси айтганига уйланди, мана, кам бўлгани йўқ-ку! У чуқур уф тортиб, диванга ўтирди. Беихтиёр ёпирилиб келган ёшлик хотиралари хаёлини олис ўтмишга етаклаб кетди. Талабалик даври, ўт-олов ёшлиги, Санам, муҳаббати... Ҳа, у отасининг кўнгли учун шундай қиздан воз кечди, уни зор йиғлатиб кетди...
Санам Шойимлардан бир курс пастда ўқирди. Сочлари узун, жуссаси кичиккина бўлса-да, ўзи истарали, ёқимтойгина, юзларида кулгичи бор қиз эди. Аввалдан турли тадбирларда бирга бошловчилик қилишгани учунми, ўзаро яқин эдилар, Шойимлар битирадиган йили пахтага чиқишганида эса... Хуллас, чегарадан анчагина ҳатлаб ўтишган, аммо унинг кўнгли тўқ, чунки шу қизга уйланаман, деб қарор қилганди. Санам унга жуда ишонарди, шунинг учун яқин ”муносабат”лари пахтадан қайтишгач ҳам давом этаверди, ахийри, отасининг кутилмаган қарори уни эсанкиратиб, нима қилишни билмай юрган кезларида Санам бир гап айтди:
- Шойим ака, мен...ҳалиги...бўйимда бор, шекилли...
У бу хабарни эшитиб, баттарроқ гангиб қолди. Отаси билиб қолса, борми...Энг ёмони, Санамга ростини айтиш ўрнига уни алдади.
- Сен қишлоғингга кетавер, мен тез орада совчи юбораман, ҳаммаси яхши бўлади...
Қиз унинг ваъдасига ишониб, тамоман хотиржам ҳолда қишлоғига жўнади. Шойим отасига ҳеч нарсани айта олмади, қўрқди. Эҳтимол, гаплашиб кўрганида у киши рози бўлармиди? Бу орада у ўқишни битирган, отасининг яқин жўраси ўзи ишлайдиган идорага бирдан бўлим бошлиғи лавозимига ишга олганди. Тўй ҳам жуда тез ўтди, фотиҳадан сўнг икки ҳафта ўтар-ўтмас, данғиллама тўй қилиб, Гулсарани келин қилиб, тушириб олишди. У ишлари юришаётганидан, янги куёвликнинг иззат-икромли кунларидан сармаст юриб, Санамни унутиб ҳам юборди. Чамаси, олти ойлардан кейин курсдоши Шерзоддан у ҳақида эшитди.
- Айтганча, Санам бор эди-ку, бирга бошловчилик қилардинглар, ўша қизни кимдир ёмон алдаб кетибди-да! Ҳалигидай юришган экан, ҳомиладор бўлиб қолибди, ота-онаси “юзимизни ерга қаратдинг”, деб уйдан ҳайдаб юборишибди бечорани...
Унинг кўз олди қоронғулашиб кетди, бир сўз айта олмай, гапнинг давомини кутиб, ўртоғининг оғзига термулди, Шерзод унинг бу ҳолатини Санамга қаттиқ ачинаётганга йўйди.
- Собир уни чекка туманда ишлаб юрганини кўрибди, аввалги Санамдан асар ҳам йўқ эмиш, одамларга ишонмайдиган бўлиб қолибди, дейди. Ўзи айтиб берибди йиғлаб...

❤94😢40💔20👍12🔥1
Гап шу ерга келганида юрагини ваҳм босди, наҳотки, асл “айбдор” у эканлигини ҳам айтган бўлса?! Шерзод бепарво гапида давом этарди:
- Шунча қистасам ҳам кимлигини айтмади, дейди Собир, билганимда шундай қизни хароб қилган аблаҳни уриб, дабдала қилардим, дейди... Бечора Санам!
Шойим ака шунча йиллар ичида бу воқеани ҳар эслаганида, худди юрагида оғир тош бордай ҳис қилади. Бир-икки кун ўйлаб юради-да, ахийри, “Э, бирортага тегиб, бахтини топиб кетгандир аллақачон! Кўзга яқин қиз эди-ю”, деб ўзига тасалли берган бўлади.
Ҳозиргилар маҳмадона, у ўғлининг ёшида отасидан ўлгудай ҳайиқарди, бир оғиз гап қайтара олмасди. Ўғли бўлса... “Йўқ, менки, отамнинг сўзидан чиқмаган эканман, ўғлим учун ҳам менинг гапим қонун бўлиши керак!” Ўйлаб-ўйлаб, охири шу қарорга келди.
Бир маҳал ташқарида аввал дарвоза тарақлагани, кейин хотинининг “Вой ўлмасам!” деган ташвишли хитоби эшитилди. У шошиб, ҳовлига чиқди. Ёқавайрон, юзлари бўғриқиб, қизариб кетган Жасур онасига суяниб, чайқалганича бир-бир қадам босиб, келарди. Ота ўғлини бу аҳволда биринчи марта кўраётгани учун аввалига ҳайрон бўлди, кейин бирдан ғазабга минди.
Бу нима юриш?! Энди ичадиган ҳунар чиқардингми, хумпар?!
Жасурнинг ширакайф кўзлари отасига ўқдай қадалди.
- Ҳ-ҳа! – деди зўрға тили калимага келиб, - ним-ма қилай бўлм-маса? – у бирдан ойисини қўйиб юбориб, ҳовли ўртасида тўхтади, - ой-йи, ойижон-н, айти-и-инг, м-мен ал-ламимдан ичиб к-келдим бугун, б-биринчи марта, биринчи ва о-охирги мар-рта! Э-эртадан б-бошлаб, б-бу уйга қадам бос-смайман! С-салима б-билан-н бошимни олиб-б к-кетаман...
Гулсара опа лабини қаттиқ тишлаб, эрига қаради. Шойим аканинг ғазаби янаям қўзиб кетди. Ўзини тутолмай, қандай бориб, ўғлининг юзига тарсаки тортиб юборганини ўзиям сезмай қолди:
Кўрнамак! Битта қизни деб, ота-онангдан кечасанми, аҳмоқ?!
Вой шўрим, дадаси! – қичқириб, ўғлига ташланди она. Жасур юзини чангаллаб, ўтириб қолди, кейин ерга қараган кўйи мастлиги тарқагандай, астагина, дона-дона қилиб деди:
Ҳа, дадажон, кетаман! Чунки сизга ўхшаб, бир ожизани ишонтириб қўйиб, кейин номардларча ташлаб кетолмайман! – у бирдан шахд билан отасига қаради, - билдингизми, мен сиздай бўлолмайман!!!
Шойим ака турган ерида қотиб қолди. Ҳеч нарсага тушунолмай жавдираб турган хотинининг саволомуз нигоҳини ҳис этаркан, бирор оғиз сўз айта олмади, аста-аста юриб, ичкарига кириб кетди...
Эртасига эрталаб индамай кўчага отланди.
- Йўл бўлсин? Бугун дам олиш куни-ку?! – журъатсизгина сўради Гулсара опа.
- Ботирникига, онаси... Вазиятни тушунтиргани кетяпман...
тамом.
Хуршида АБДУЛЛАЕВА

❤92😢39🔥30👏4😍3🌚1
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍50❤37😍15👏3😇1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
38-қисм
-Нима депти?- Сабоҳат жимиб қолгани учун сабрсизланди Хуморхон. Сабоҳат кўз қири билан деразага қаради
-Ҳалиги... Ўша ерда жўраларига... Хумор қиз боламас депти...
-Ааа?- Хуморхонинг бошига биров гурзи билан ургандай бўлди. Сабоҳат яна гапирайми йўқми деб Хуморга қараб иккиланиб қолди. Аммо айтмаса бўлмайди.
-Яна у дебдики... У билан қилар ишни қилиб ташлаб кетдим. Роса изимдан юрди... Ўхшатиб покизагина хотинимга уйланиб олдим деб мақтанибди....
-Кейинчи?- деди Хуморхон оғир нафас олиб.
-Кейин агар ҳозир ҳам бир имо қилсам қўйнимга киради. Аммо мен пок тўшагимни қаердаги қ....қ билан ҳаром қилмайман депти... Бу гапларини эшитган амаким ёқасидан олибди. У эса мастликда оғзига келганини қайтармай кўп оғир гапларни айтибди. Амаким чойхонадан чиқиб кейин йиқилиб қолган экан....
Хумор додлаб юборди
-Мени деб кун кўрмаган онажоним!! Боши ташвишдан чиқмаган дадажоним... Мени дунёга келтириб шунча азоб боқиб катта қилгунча бир ит боқсангиз бўлмасмиди!!...
-Хумор ўзингни бос..
-Ўлдираман... Ҳаммасини йўқ қиламан!! Шу ланатланган қишлоққа ўт қўяман!!
Сабоҳат дугонаси то ўзига келиб олгунча бағрига босиб ўтирди. Кейин кеч кириб келаётганини кўриб безовта бўлди
-Юрақол Хумор... Бир иккта зарур нарсаларингни олайлик бизникига чиқамиз..
Хуморхон қаршилик қиладиган холда эмасди индамай дугонасига эргашди. Сабоҳатларникига кириб боргач Умриниса хола билан қандай кўришди нима деди ёдида йўқ. Ўзи ва Сабоҳатга ажратилган хонага кириб солинган ўринга чўзилди. Кўзларини қаттиқ юмиб олди. Қани эди шу холича ўлиб сира уйғонмасам деб ўйларди Хуморхон...
Сабоҳат отасидан эрта етим қолган, қишлоқ тили билан айтганда ,, чўлоқъъ қиз эди. Эри ўлиб анча моддий қийинчиликда қолган Умриниса ая йиқилиб оёғи синган қизини тузук докторга ҳам кўрсатолмади. Уйда ўзи билганча тухум сариғи билан тахтакачлаб боғлаб қўйди. Охири натижа шу бўлдики суқсурдек қиз бир оёғи иккинчисидан узунроқ ва бироз қийшиқ бўлиб қолди. Қишлоқ аҳли бундай қизни ўғилларига раво кўрмас аксинча хотини ўлган ёши катта эркаклар ёки қариб қаровга мухтож бўлиб қолган чолларга сўрашарди. Шу сабабдан ҳам чиройли, одобли қиз бўлса ҳам Сабоҳат ҳамон турмуш қурмаганди.
Хуморхон қанча уҳлади билмайди. Уйғониб кетиб нариги хонага чиқди. Сабоҳатларнинг бор ё икки хонали пастаккина уйи ва бир ошхонаси бор эди. Хуморхон она бўла чой ичиб гаплашиб ўтирганини кўриб бир дам умидсиз тикилиб қолди. Яқиндагина у ҳам ойиси билан шунқа ширин суҳбат қуриб ўтирарди. Энди эса...
-Ойи боя сиз қўшниникига чиқиб кетгач уйимизга Нафосат келди.
-Нима деди?- қош чимирди Умриниса ая.Сабоҳат уф тортди
-Нимаям дерди, яна эридан нолийди. Индамай хасратини эшитиб ўтиргандим. Аммо Хумор ҳақида гапиргач чидолмадим. Ачиқ- ачиқ гап билан қайириб ташладим.
-Товба иккиси бир яқин дугона эдия! Нафосатни қилиғини қара. Товба қилдим...
-Нимамиш Хумор эрини йўлдан уришга уринаётганмиш? Ҳамид Хуморни деб Нафосатга қарамай қўйганмиш. Товба эр хотинлик сирини ҳам олиб чиқиб дастурхон қилади бу. Нимамиш эри неча кундан бери чапга қараб ётармиш. Эе ўргилдим дедим. Шунақа гап қиладиган бўлсанг, Хуморни яна бир марта номини тилинга олиб ёмонлайдиган бўлсанг бизникига келма дедим. Хуморни ҳеч кими бўлмаса ҳам мана биз бормиз ҳеч кимга талатиб қўймаймиз!
Умриниса ая ҳам уф тортди
-Бу она болалар ўзи шунақа эканда. Кеча Ҳошимнинг тўйига боргандим. Аёллар даврасида Ўғилхон ҳам бор экан. Ҳаммани оғзига қаратиб Хуморни ёмонлаяпти. Уялмай, бир икки ёрдам берган, шаҳарга духтирга олиб бориб келган раисни Хуморга ўйнаш қилиб қўйди. Куёвим ўзи тилла, Хумор ўлгур ўзи сузиляпти дейди. Ачиғим келиб гапирдим. Хумор қандайлигини ҳеч ким билмаса мана мен биламан. Уялинг оз бўлсаям дедим.
Сабоҳат овозини пасайтириб онасига энгашди
-Ойи Хумор эшитмасинуу... Уни уйимизга олиб келиб тўғри қилдик. Ана Ҳамид жувонмарг Хумор энди ёлғиз қолди. Бир кун бориб қўйнимга солсам, кейин ўлсам ham mayli debdi.

❤367😢153👍31🔥16😍11🙈7🌚6😇3👏2😁1🕊1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
39-қисм.
Она бола яна узоқ гаплашишди. Хуморхонга юраклари ачишди. Аммо Хуморхон... У энди ҳамма нарсага қўл силтаб фақат бир нарсани хоҳларди Қасос! У индамай ортига қайтди. Нима қилишни аниқ билмасди. Фақат юраги қаттиқ оғриди. Шунинг аламиданми балки, қолганларни ҳам юрагини оғритмоқчи бўлди. Кечаси билан ухламай режа тузиб чиқди. Мақсад аниқ эди Ҳамид ва Нафосатни ҳам адо қилиш. Ҳаётларини заҳарлаш эди. Хуморхонинг режаси дарров амалга ошди. Бир ойга қолмай Ҳамид Хуморхон нима деса сўзсиз бажарадиган малайга айланиб қолди. Хатто ота онасию, ўғиллари ҳам, ўсга ҳаммага мақтанган покиза хотини ҳам кўзига кўринмади. Бу бебош нафси энди фақат Хуморхоннинг рухсорини хоҳларди. Далада итдек ишлаб, тер тўкиб топган пулини бир сўмини ҳам оиласига бермас, фақат Хуморнинг кўнглига ёқиш учун аямай совурарди.
Кейинроқ эса Хуморхоннинг кўнгли шаҳарни тусаб қолди. У Ҳамид гўё ёш йигитчалардек ясаниб учрашувга келганда шундай деди
-Шаҳардан ижарага бўлса ҳам уй топинг! Фақат ҳеч ким билмасин. Мен бу ерлардан кетмоқчиман. Шундагина сизни никохингизга ўтишга рози бўламан.
Ҳамид қизнинг дадиллигидан шошиб қолди. Ушалмас орзудек бўлган Хуморхон унга турмушга чиқмоқчи. Майли нима бўлса бўлар аммо Хуморни қўлдан чиқармайди. Керак бўлса Нафосатни жавобини беради. Ўзиям иккита туғиб қаримсиқ бўлиб қолган. Худди битта у бола туғгандек нолигани нолиган...
Ҳамид шундай ўйлар билан уйига қандай етиб келганини билмади. Олдига чиқиб қарши олган хотинига ҳам, эркаланиб. Бўйнига осилган Равшанга ҳам қарамади. Фикри ёди қандай қилиб бўлса ҳам шаҳардан уй топиш эди. Ижара уйнинг ҳам ўзи бўлмас, нархи отни калласидек келар.
Ҳамид ёнига ўтириб энди дейдиёсини бошлаган хотинига бақириб ташлади
-Ҳиққилдоғимга келдинг Нафосс!! Нима битта сенми бола туққан ё рўзғор ишини қилган. Ахволингни қара рўдапо! Битта онам билан ҳам келишолмайсан, муомала маданиятини билмайсан. Яхшиям тўртта синглим бор ўрнинга дала ишларини қилди. Бўлмаса олдингга туриб ҳам бўлмасаканда. Эее онангни...
Ҳамид сўкиниб ташқарига чиқиб кетди. Нафосат эса кўзда ёш билан ортидан қараб қолди. У ҳозиргина эскиларнинг ,,эринг севди , элинг севдиъъ деган мақолини маъносини тушуниб етди. Бу уйда ҳамма биттагина келин, ёлғиз акамизни хотини деб райига қарши ҳам Ҳамиднинг мана шундай беришлари олдида бир тийинга қиммат эди. У бу уйга келиб фақат Ҳамиддан меҳр кутди. Аммо Ҳамид унга бир суюкли ёр, болаларининг онаси деб эмас нафс қондирувчи ёстиқдошдек қаради. Базан ойлаб ҳам яқин келмай кетади. Бирозгина ширин сухбатнику хаёл қилмаса ҳам бўлади. Охирги ойларда эса бутунлай оралари совуган. Нима қилишни билмасди. Аслида Нафосатда ҳам айб бор эди. У дарахтдаги барг ерга тушмасдан супуриб оладиган, ошхонада картошкани ҳам санат асаридек пиширадиган эпли келин эди. Аммо жуда тўнг фелли одам эди. Дарди бўлса очиқ айтмас, ўзича ўзи аразлаб юрар ёки бирор гап эшитса суриштирмасдан ишониб қолганларга ҳам овоза қиладиганлар хилидан эди. Ҳеч қачон бир фикрда мустаҳкам турмас, дарров бошқа томонга оғиб кетарди. Эри билан гаплашишда ҳам меёрни билмас гап деб ҳар гапни гапиравериб ўзидан бездириб юборганди. Аммо Нафосат ўзини сира тафтиш қилмас, мени борим шу дерди...
Алихон турт ёшга тўлганда яна бўйида бўлганини билиб жуда қувонди. Қайнонасининг айтишича катта эҳтимол билан қиз экан. Даладан қайтган эрига суйинчилаб хушхабарни айтганида, эрининг гапдан биров устига совуқ сув қўйгандек бўлиб кетди. Ҳамид очиқчасига
-Қиз бўлса жуда яҳшида. Исмини Хумор қўяман!
Шу кундан эътиборан Нафосат болани ёмон кўриб қолди. Тушириб юбориш учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. Уксуз ичди, ҳамир туриш ичди, энг огир ишларни қилди. Аммо боланиям жони қаттиқ эканми тушмади. Кунга кун уланиб ой куни ҳам етиб келди. Бир куни қоқ туш пайти оёғи куйган товуқдек питирлаб Ҳамид келиб қолди
-Тез кейин! Сени бир жойга олиб бормасам бўлмайди.
-Қаёққа?-деди Нафосат.
-Хумор... Туғаяптi!

❤385👍70🤨43😢17🔥14😍11🌚4💘2😇1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
40-қисм.
Ҳеч ҳаётингизда кундошига доялик қилиб туғдириб олган аёлни кўрганмисиз? Кўрмагансиз балки эшитмагандурсиз ҳам. Аммо Нафосат шундай қилди. Ҳаётнинг барча қонунларига қарши чиқиб икки дунё орасида турган Хуморхони туғдириб олди. Хуморхонинг ҳам боласининг ҳам ҳаёти Нафосатнинг қўлида эди. Бир харакат билан уларни иккисини ҳам у дунёга равона қилиши мумкин эди. Лекин Нафосат бундай қилмади. Эрининг хиёнат мевасига ёруғ дунёни кўрсатди. Нафосат киндиги кесилиб чирқилаб йиғлаётган болага қараб ғалати бўлиб кетди. Қиз, Хуморнинг боласи қиз эди. Худди онасидек гўзал хозирдан сезилиб турарди. Чақалоқни йўргаклаб аста Хуморнинг ёнига ётқизди. Ёшланган кўзларини кўрсатмаслик учун аста ташқарига чиқди. Ташқарида Ҳамид бетоқат бўлиб у ёқдан бу ёққа юрарди. Иккисининг нигоҳи бир дам тўқнашди. Нафосатнинг юраги қаттиқ оғриди. Ич ичидан нимадир узилиб кетди. Балки Ҳамидга бўлган севгисидир. Аммо Нафосат йиғламади, бу икки хиёнаткор олдида йиғлаб ўзини баттар камситишни истамади. Бир кучини тўплаб жилмайди
-Суйинчи беринг! Қизли бўлдингиз...
Нафосатнинг овози титраб кетди. Нафосат... Нақадар матонатли аёл. Юраги ёнаётганини билдирмай кулиб турарди. Ҳамид каловланиб қолди. У Нафосатдан бунақа илтифот, бу қадар олийжаноблик кутмаганди. Нафосат эса ошхона томон юрди
-Атала қилай... Янги туққан аёлга куч бўлади.
Ҳамид Нафосатга бирор сўз айтолмади. Айни вақтда Нафосат ҳам ортиқча гапиришни истамасди. Ўзини кучли ва мағрур кўрсатиб, жилмайиб турарди. Орадан икки соат ўтгач Нафосат Хуморга атала олиб кирди. Йиғлаётган боласини эмизишга қийналаётган Хуморни кўриб ёрдамлашди
-Мана бундай- деди Нафосат икки бармоғини қайчи усулда қилиб кўкрагини бироз кўтариб- шундай қилсанг осонроқ бўлади...
Бироз муддат ўтгач Нафосат ўрнидан турди
-Энди мен борай... Қолганини ўзинглар бир амаларсиз...
Нафосат эшик томон юрди аммо ортидан эшитилган ожиз нидо сабаб тўхтаб қолди
-Нафос... Индамай кетаверасанми?- деди Хуморхон дардчил оҳангда. Нафосат изтиҳзо аралаш кулди
-Яна нима қилай? Яна қандай илтифот кутяпсан мендан?!...- Нафосатнинг бўғизига йиғи тиқилиб овози титраб кетди. Хуморхон холсиз эди. Бор кучини тўплаб гапирди
-Билмадим... Нимадир де. Аммо индамай кетма...
Нафосат дугонасининг кўзларига алам билан тикилди
-Яхши- деди у бўғиқ оҳангда- Бугундан дуҳоналигимиз батамом тугади. Энди қайтиб йўлимдан чиқма. Бугунги қилган ишим... Сенга эмас ёки Ҳамид акамга ҳам эмас... Бегуноҳ болага эҳсон деб бил. Сенга сўнги гапим... Тиригинг мени... Ўлигинг жаннат юзини кўрмасин!!
Нафосат эшикни қарс этиб ёпиб чиқиб кетди. Кўзларида шу вақтгача матонат билан ушлаб турган кўзёши шувиллаб тўкилди. Бир аёлга бундан ортиқ хорлик бўлиши мумкинми? Кўз очиб кўргани, ягона муҳаббати, болаларининг отаси томонидан... Худди эски бир буюмдек бошқа бир аёлга алмаштирилиши нақадар оғир зарба... Нафосат қанча юрди билмайди. Шаҳарнинг ўзи ҳам билмайдиган қайсидир кўчасига келиб қолганди. Атрофга қараб баттар хўрлиги келди. Лоақал ортидан кузатиб чиқмадия эри. Нахот бу катта шаҳардан қишлоққа қандай етиб боради деб ўйламади. Ахир оғир оёқ, тез кунда туғадику...
Нафосат миясида айланаётган фикрлар таъсирида баттар йиғлар кўзлари умуман йўлни кўрмай қолганди. Кимдир қўлидан секин ушлаб тортди. Нафосат қарамаса ҳам ичида бир енгиллик туйди. Эри ортидан келибди. Нафосат шу ўй билан қўлидан тутган одамга ўгрилиб қаради ва қотиб қолди. Қўлидан ушлаб турган Ҳамид эмас мутлақо бир бошқа эркак эди. Умрида бегонани ўзига яқинлаштирмаган Нафосатнинг ўтакаси ёрилай деди. Кўзлари катта очилиб кетди. Бир силтаниб қўлини чиқариб олди. Эркак эса шошилиб изоҳ берди
-Синглим... Нотўғри тушунманг яна. Шунчаки... Оғироёқ экансиз... Шунга бу хавода кўчада турманг. Ҳадемай ёмғир ёғади. Юринг манзилингизга элтиб қўяман.
Нафосат бош чайқади
-Йўқ овора бўлманг!
Нафосат яна атрофга аланглади. Ёзувларни ўқиб қишлоғи қайси томондалигини анiqlashga urindi

❤382🤨71👍46🔥39✍17😇7❤🔥4🌚4😢2👏1🕊1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
41-қисм
Бояги эркак эса уни бироз кузатиб бу ерликмаслигини даров тушунди ва яна гап қотди.
-Синглим юринг биз билан... Хавотир олманг ёмон одам эмасман. Шунчаки ёрдам бермоқчиман. Машинада аёлим ҳам бор.
Нафосат бироз иккиланиб унга қараб турди. Белида турган оғриқ сабаб ноилож рози бўлди. Ҳали уйга бориб шунча вақт қаерга йўқолганини қайнонасига тушунтириш керак.
-Қаердандиз синглим?- бояги эркакнинг аёли Нафосатни саволга тутди. Нафосат жилмайди
-Ургутдан...
-Бу ерларда нима қилиб юрибсиз ёлғиз? Нима шифокорга кўрингани келдингизми?- аёл чамаси жуда қизиқувчан эди. Нафосат эса иккита ўғил туғиб ҳам шифокор кўригидан бирор марта ўтмаганини ўйлади. Қайнонаси доим
-Бизлар ҳам туғганмиз! Тўртта- бешталаб лекин шифокор нималигини билмадик!- дейди. Нафосат ҳам шу гапга кўникиб қолган.
-Йўқ... Бир танишимникига келгандим.-деди Нафосат. Ич ичидан хўрлик тошиб келди. Шу даражада ҳам виждонсиз бўладими одам. Нахот бир бегоначалик ҳам бўлмади Ҳамид. Нахот хавотир олмади. Йўқ хавотир олмаган. Хозир у... Хумор билан муҳаббат меваларига қараб ширин орзулар қилиб ўтиришгандир. Нафосат ўзи машинада бўлса ҳам хаёли алақаёқларда дарбадар кезарди.
-Синглим Ургутга келдик! Қишлоғингизни йўлини кўрсатсангиз олиб бориб қўяман!- деди ҳалиги эркак. Нафосат хижолат бўлди
-Йўғэе... Овора бўлманг ўзим кетавераман.
-Вой овораси бор эканми?- эркакнинг аёли гапга аралашди- шу холда юрасизми сарсон бўлиб. Бир томондан кеч тушаётган бўлса!
Эри хотин амаллаб Нафосатдан манзил олиб йўлга тушишди. Қоронғу тушай деб қолганда қишлоққа етиб келишди. Нафосат ёнида бир тиен ҳам олмаганидан жуда уялди. Ахир уларни шунча овора қилди.
-Ака- келинойи... Бироз кутиб туринг уйдан ул пули олиб берай...
-Йўқ! - Нафосатни гапни кесди эркак- биз бу ишни пул учун эмас савоб учун қилдик. Бе хижолат бораверинг.
Улар шундай деб янгигина ,,06ъъ машиналарини ҳайдаб кўздан узоқлашишди. Нафосат уйга кириши билан қайнонанинг ғзсбдан чақчайган кўзларига дуч келди
-Қаерларда юрипсиз келин пошшо?! Сўроқ сиз кетганингиз нимаси?.
Нафосат индамай бош эгди. Гапиришга холи ёки хоҳиши йўқ эди. Қайнонаси анча гапирди. Қандай келин бўлганию қандай хотин, она бўлганлигигача Нафосатга ўрнак қилиб кўрсатди. Нафосат доимгидек жим эшитди. Қайнонаси гапириб бўлгач энди ўз уйига кирмоқчи бўлганда йўлидан қайнисинглиси чиқди
-Янга иккита болам бор, кўчада сандроқлаб юрсам уларга ким қарайди деб ўйламадингизми? - деди зарда билан Зарифа- йўқ ўйламагансиз, биласизда тайёргина чўрингиз бор!
Нафосат гапириб юбормаслик учун лабини маҳкам тишлади. Аммо Зарифа гапдан тўхтай демади
-Жаа бизни малайингиз деб ўйлаб ҳадингиздан ошмадингизми? Ўзи дала ишларини биз қилсак, боларингизга онам қараса. Сиз кун бўйи уйда нима қиласиз. Мана шундай кеча кезиб, эшик санаб юрсангиз керакда...
-Бўлди!!- Зарифага қараб бақириб юборди Нафосат- биринчидан қараган бўлсангиз акангизни боласига қарагансиз битта меникига эмас. Иккинчидан қаерда юрганим билан ишингиз бўлмасин. Агар болаларимга қараш, дала ишларини қилиш ёқмаётган бўлса эрга тегинг. Шунда мени бошимда минғирлаб ўтирмайсиз!
-Хой келин, бир оғиз қаерда эдингиз деса шунча гап гапирдингизми...
Қайнонаси гапга аралашмоқчи бўлганда ўзи шундоғам бўғилиб тутган Нафосат портлади
-Вой дод! Ҳамма ишимга аралашаверадиган одамлар дастидан дод!- деди Нафосат алам билан бақириб- дўхтирга бордим бўлдими?! Ҳаа сиз зўрсиз, соғлом бўлгансиз докторга ишингиз тушмаган. Сизни вақтингизда уят бўлган. Аммо мен бордим. Бўлдими?!
Нафосат зарда билан қйнсинглисини қўлидан Алихонни олиб ўз уйига кириб кетди. Ортидан кириб гапирмоқчи бўлган Зарифани онаси қайтарди
-Қўй индама. Туғадиган вақти яқин аканг эса ҳалиям шаҳардан қайтган йўқ. Шунга асабий бўлиб қолган. Бу аканга ҳам хайронман. Хомладор аёлини ташлаб шаҳарга ишлагани кетди худди ўзимизда иш қуриб қолгандек...
Ҳамиднинг онаси ёлғиз арзандаси нималар қилиб yurganidan bexabar edi.

❤413😢167👏71👍43💔23🔥17✍11❤🔥4🙈4🕊3😇3
🔥QISMATIM🔥
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan👈 yashil yozuv ustiga bosing
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍41❤27👏2
#Ҳикоялар
📝Бир томчи ёш
(ҳикоя)
— Ҳамманинг келини абитта ўтири-иб кашта тикса, меники китобга термилади! «Олима-да!» — Қудаси Қурбон кампирнинг маъракада катта-кичикка эшиттириб ва атайин унга тегизиб шангиллаши Собира холага оғир ботди. Атрофида ўтирган бир-икки кампир лабини қимтиди. Қўшниси Пайзи отин унинг тиззасига қўлини босиб:
— Индаманг! — деди.
Собира хола оғиз очмади. Маъракадан сўнг бошда тугуни билан қудасиникига ўтди.
— Қуда, — деди. — Мана сиз келин-кеват кўрган кайвони хотинсиз. Мангина шу ёш, лодон қизимни сизга топширганманки, билмаганини ўргатар, ўзи бовлаб олар деб. Лекин, ҳалиги, маъракадаги гапингиз тешиб кетди-да, мани, қуда!
Шундай деди-ю, овози титраб, кўзига ёш келди. Собира холанинг кўнгли бўш. Сал дили озор чекса, дарров кўзи ғилтиллаб қолади бояқишнинг. Қурбон кампир кесатиғи қудасига алам қилганини сезди-да, ичидан яйраб кетди. «Ўла, ачитибди-ку, гапим», деб хаёлидан ўтказди ва юмшоқ оҳангда:
— Ҳа, энди, оғизнинг дарвозаси йўқ, бир чиқиб кетгандир-да, бунга хафа бўлманг, — деди. — Тўғри, Маъсумахон яхши, меҳнаткаш, қобил жувон. Келиним бор, деса арзигулик. Одоби ҳам жойида. Аммо… шу бўш қолдими, ўқувради-ўқувради… Юракларим сиқилиб кетади, унга қараб! Ҳой, дейман, келин, сиз ўзингиз бир колхозчи бўлсангиз, ўқиб, нима, шаҳар олиб берармидингиз эрингизга! Ундан кўра кашта тикинг, кўрпа-ёстиқ қопланг. Бекордан худо безор, деб мундоқ насиҳат қилсам, безрайиб тураверади. Миқ этмай уйига кириб яна китобга термилади. Ана, иннакейин меникиям аланга олади-да, қуда!
Собира хола билдики, кудаси ҳам чакана аламзада бўлмабди. У ётиғи билан гапира кетди.
— Маъсума ёшлигидан шундай: кўп ўқийди. Бу дард унга йўргакда теккан. Қизлик пайти неча марталаб олдидан отиб юборганману, китобни!
— Эрминан яхши, Худога шукур. — Унинг оғзидан гапни илиб кетди қудаси. — Қаттиқ-қуруқ иш кам ораларида. Энди… Ора-сира бўп туради. Бир куни Ражаббой даладан кеч қайтиб, дам олаётса, Маъсума унга ғазал ўқибди. Чарчаган эмасми, ноилождан эшитиб ўтирган боламни уйқу босибди. Шунга қанча аразлашди-ю…
— Аразлашга аразлайди, лекин менга ўхшаб дарров кўзининг сувини сел қилавермайди қизим. Сизга ёлғон, худога чин, қуда, шу қизни ўстириб, ҳали бир томчи кўз ёшини кўрганим йўқ! Эсини танибдики, биров билан уришса, аразлайди, тумтаяди, аммо йиғламайди! Менинг йиғимни ҳам сиз йиғлаб қўйгансиз, дейди.
— Ҳа, ишқилиб омон бўлишсин… — Қурбон кампир шаҳдидан тушди. Кўп ўтмай қудалар апоқ-чапоқ тарқалишди.
Маъсума кеч қоронғусида даладан қайтди. Далачилар тушган машина қишлоқ ўртасида тўхташи билан шовқин-сурон кўтарилди.
— Маъруф, тугунни узат!
— Ҳой, тушсангиз-чи, тезроқ!
Кўчадаги тиқ этган товушга қулоқлари динг бўладиган болалар кечки овқатларини ташлаб, оналари, опаларини қаршилагани югуриб чиқишди.
Жимжит кўча оломонга тўлди.
Маъсума уйига бурилаётиб, Маърифатхон билан хайрлашмоққа қаради-ю, машинадан «тап-тап» пастга ирғитилаётган ўт боғларини кўриб, бирдан бўшашди: бугун ҳам ўт юлмабди! Тушликдан сўнг дам олишаётганда Маърифатхон кетувди-я ўтга, у китобга қизиқиб унутибди. Ана энди жазосига эшитади қайнанасининг сайрашини! Нон тугунидаги китоб биқинига ботгандек бўлди. У тугунни орқасига яширди.
Юк машинаси бир жиғиллаб қўзғалди-да, чироқларининг ёруғи йўл ёқасидаги теракларни, пахса деворни, икки тавақали сариқ дарвозани ва шу дарвозага йўналган Маъсуманинг хипча қоматини, бармоқдай-бармоқдай ўрилган сочини, елкасидаги кетмонини, чанг босган кирза этигини бир зум олтин нурга буркади. Сўнг икки думалоқ нур қўшни уй деворини, симёғочни кескин сузиб ўтди-да, узоқларга чузилган тасмадай, асфальт йўлга тўфиланди. Машина жўнади. Маъсума дарвоза тавақасини ичкарига итарди. Берк.
«Вой-ей, йўқ бўлсайди!» ширин тин олиб хаёлидан ўтказди у омадига ишонмай. Дарвоза тавақалари орасидан кўлини суқиб занжирни туширди.
Ўртаси даҳлиз, икки уй, айвонли иморат қоронғида хўмрайиб турарди. Айвон олди ишком. Ишкомдан нари — томорқа. Ҳовли пахса девор билан ўралган. Уй қаршисида молхона. Кимдир келганини сезиб, сигир шикоятомуз «мў…ў»лади.

❤154🔥22👏5😇3😍1
«Э, бугун Саври холаникида маърака-ку! Кечки ўтиришга жўнагандир, қайтмайди энди!» Маъсуманинг оёғи илдамлашиб, чарчоғи тарқаб кетди. Чироқни ёқиб, тугунини сўрига қўйди. Сўнг яна келиб қолса, хархаша қилмасин, деган мулоҳазага борди-да, тугун ичидаги китобни тўшак тагига яширди. Тушликдан ортган нонни қаёқдандир етиб келиб, кўзларини мўлтиратиб турган пахмоқ кучукка ташлади. Этигини айвонга ечиб, келинлик хонасига кирди. Кенггина, токчаванд хона дид билан безатилган эди. Тўрдаги меҳробга қўйилган нақшдор сандиқ устига духоба, атлас кўрпачалар тахланган, қозиқларга ҳар хил гуллар тикилган сочиқлар илиғлиқ. Хона четида ичи чинни идиш-товоқларга лиқ тўла буфет. Полга гилам тушалган. Токчалардан бирига «Кварц» телевизори ўрнатилган.
Маъсума уст-бошини ўзгартирди-да, кўчага чиқиб, артезиан қудуғидан сув келтирди. Даҳлиздаги обрезда яхшилаб ювинди. Ўсма қўйди. Шифоньер ойнасига қараб пардоз бошлади. Сочларини ёзиб «причёска» қилиб кўрди. Орқаси билан битта ипакдек сочи уни кинолардаги француз гўзалларига ўхшатиб юборди. У сочини гоҳ ўнг томонга, гоҳ чап томонга ағдариб, бундан завқланарди. Сочларини «лайлак уя»дай тепага турмаклади. Бу ҳам чиройли чиқди. Шифоньердаги янги атлас кўйлагини олиб кийди, ўзини ойнага солди. Кўйлак хиёл узун эди. Этагини букиб боқди. Бари бир кўнглига ўтирмади. У у ёқ-бу ёққа аланглади-да, лозимини ечди.
Кўйлагини тиззасидан тўрт энли юқорига кўтарди. О…Й! Ойнадан унга бағоят келишган, бели ингичка, оёқлари бежирим, сарвқад, сочлари елкасини қоплаб, бир қарашда юракларни жазиллатадиган жонон боқиб турарди.
Бирданига рақсга тушгиси келди. Ойнага муқом қилди-да, қўлларини ўйнатди. Қошини қоқиб, кўз қисди. Шу пайт эшик ғижирлади. У гул-гул очилиб ўша томонга ўгирилди. Эри эмас экан. Қора, ўғри мушук бир зўм тўхтаб, унга кўз югуртирди-да, ўлжасини тишлаб, ура қочди.
— Ҳа, худо олгур! — деб номига пўписа қилди Маъсума аллақачон кўздан ғойиб бўлган мушукка. Қоронғилик қаъридан унга жавобан мушукнинг масхараловчи «миёв»и эшитилдию уни ўчди.
Келинчак қайтадан кийинди-ю, овқатга уннади. Картошка, пиёз арчиб, газга шўрва қўйди. Хонани супуриб, кўрпача ёзгач, кўнгли тинчиб телевизорни буради. Телевизорда фильм кетарди.
Гўзал манзаралар, бир-биридан чиройли, сўнгги модада кийинган қаҳрамонлар… Мана, йигит билан киз қўлтиклашиб, парқда сайр қилиб юришибди. Бошларига кузнинг заъфарон барглари ёғилади. Қиз — раққоса, йигит — ашулачи. Қиз жаҳонга машҳур раққоса бўлиш орзусида, йигит ҳам ундан қолишадиган эмас…
Газ вишиллади. Шўрва қайнаб, тошган эди. Маъсума югуриб чиқиб, ўтни пасайтирди. Шўрвани шопириб, тузини кўрди. Помидорни кўп солган экан, шўрва қип-қизил. Тахирроқ. Картошкаси хиёл эзилибди, у бутун, лекин салга уқаланадиган даражада ҳил-хил пишган муштдай — тухумдай оппоқ картошкаларни чинни косага олди. Косадаги буғи кўтарилаётган, «ўлган» оқ пиёз ҳалқачалари, кўк пиёзлар холдай ёпишиб қолган картошка уюмини кўриб, кўнгли ғалати бўлиб кетди. Дилидаги яқин ўтмиш хотиралари энтиктириб юборди.
Болалигида, уйларида, одатда, шўрвани алоҳида, ҳар кимнинг ўз косасига сузишгач, картошкаси билан гўштини лаганга солиб, йўл-йўл чит дастурхонга қўярдилар. Улар обдан қайнаб етилган шўрва сувини терлаб ичишар, ўртадаги картошка ва гўшт уюми димоқни қитиқловчи ҳид таратиб, кўзларини ўйнатарди.
Овқатдан сўнг отаси серюнг оёқларини чўзиб, кўрпага ёнбошлар, агар кайфи хуш бўлса:
— Ўқи, қизим! — дерди Маъсумага.
Маъсума «Кунтуғмиш», «Ширин билан Шакар», «Малика айёр»ларни шариллатиб ўқиб берарди. Айвон рўпарасидаги ишкомда йирик-йирик узум бошлари чироқ нурида маржон тизимларидай осилиб ётарди. Баъзан достоннинг энг қизиқ жойлари келиб, атрофдагилар «оҳ-воҳ» кўтаришганда, узум бошлари ҳам оҳиста қимирлаб кетарди… Оҳ, қандай бахтли дамлар экан ўша оқшомлар!..
Кейин отаси вафот этди. Оилада каттаси Маъсума эди. Онасига эргашиб далага чиқди. Онаси ҳам индамади. Бир жўяк ғўза чопиқ қилса, бир боғ ўт юлса ҳам ҳарна, деди. Ўшанда Маъсума ўн иккига тўлган эди. Шундайича мана йигирма бирга кирибди, пахтазорнинг қўйнида! Ўқиш ҳам қолиб кетди! Саккизинчи синфни зўрға битирди-ю, у ёғига сабри чидамади.

❤130😢37👍6😇5🔥3✍1
Ўн саккизида уни Ражаббойга беришди.
Ражаббой қўшни маҳалладан, Маъсума диркиллаб, тўлишиб келаётган маҳалда у ўнинчини битирган, шаҳарга ўқишга бориб киролмай қайтган пайтлар эди. Уззукун мотоциклни «пат-патлатиб» изғиб юрарди. Кўплар катори Маъсуманинг ҳам кўзи тушганди унга. Кейин армияга кетибди, деб эшитди.
Кўп ўтмай Маъсумаларнинг эшигини ҳам гапдон, сермулозамат, чаққон кампирлар — совчилар черта бошлашди. Маъсума куёв танламади. Бир вақтлар қалбининг тубида туғилган жингалак соч, келишган зиёли йигит — Маъсума билан боғларда қўл ушлашиб сайр этиши керак бўлган йигит қалбининг ўша ерида ўлиб, дафн этилган эди.
Бир куни ойиси уни уй бурчагига тортди-да, кечагина армиядан тўлишиб, ақлли-ҳушли бўлиб қайтган қўшни маҳаллали Ражаббойни мақтай бошлади. Ҳамма қизлар нима қилса Маъсума ҳам шундай йўл тутди. Ахийри кўнди.
Кейинги пайтларнинг расмини қилиб, куёв-қаллиқни район марказида учраштиришди. Маъсума уялиб, Ражаббойга тик қарай олмади. Маъсуманинг дугонаси билан Ражаббойнинг ўртоғи ўзаро қандайдир имолар билан келишиб, уларни ярим соатча холи қўйишди. Ражаббой у ёқ-бу ёқдан гапирди, кейин Маъсума билан дугонасига олиб келган совғаларини берди. Маъсума Ражаббойга кўш атлас дастрўмол узатди. Шу билан учрашув тугади. Бир ойдан сўнг уни тўй қилиб тушириб олишди. Тўйдан кейингина Маъсума Ражаббойнинг юзига тик боқиб термиладиган бўлди. Ражаббой қорача, қиррабурун, йирик кўзли, гавдали йигит. Маъсума ўн олти ёшлигида хаёлида чизган йигитдан унда бир нарса — жингалак соч бор эди. У Маъсумани яхши кўрар, истакларини бажо келтирарди. Китобларни ҳам у олиб келарди. Маъсума баъзан ёзган шеърларини Ражаббойга кўрсатар, у мийиғида кулиб қўя қоларди. Лекин бу масхаралаш эмас эди, буни Маъсума тушунар ва эрига муҳаббати жўш уриб кетарди.
Маъсуманинг кўп китоб ўқиши, натижада уй ишларининг қолиб кетишини қайнанаси жанжалларда дастак қилар, Ражаббой кечалари унинг сочини силаб:
— Хафа бўлма, — дерди. — Кампир одам, китобнинг нималигини қаёқдан тушунсин…
Лекин онаси турткилаб қўймаяпти шекилли, у ҳам кейинги пайтларда ўзгарди. Машина олиш дардига тушди. Икки гапнинг бирида фалончининг хотини мунча пул ишлабди, эр-хотин машиналик бўлибди ва ҳатто: «Э, ановими?.. Ҳа, унга машинани хотини ишлаб топган, ўзи кайф-сафодан бўшамайди», қабилида учириқлар қиладиган бўлди. Ўзини аямай колхозда бир иш қилса, томорқада икки ишни бажаради. Оилани овқатдан, кийим-кечакдан сиқиб, машинага пул жамғаради. Илгаригидай Маъсумага китоб келтириш ҳам камайган.
Маъсума узун бир сўлиш олиб, кострюль қопқоғини ёпди-да, хонасига кирди. Кино тугабди.
Маъсума телевизорни ўчирди-да, кўрпачага ёнбошлади. Жимжитлик юрагини сикди. Юзини ёстиққа босди. Қулоғида нимадир сокин шовуллар эди. Бу — жимжитликнинг товуши! Чалқанчасига ўгирилди. Ҳаво дим. Саратоннинг қайноқ нафасидан тунлари ҳам ҳеч ерда ором йўқ.
«Бир эзилди, буям қайлардадир-эй!» Хаёлидан ўтказди у эрини.
«Ҳозир келса… қучоқлаб ўпиб-ўпиб оламан!» деб пичирлади у қандайдир оташин ғазаб, нозли аламзадалик билан. Тўсатдан у ҳалитдан бери фақат эринигина кутиб ўтирганини сезди.
«Келсин-чи!..» Хаёлидан ўтказди аъзои бадани ёниб. У эрини эркалашни, бутун олам бошқа ёққа кетиб ўзлари танҳо қолганларида кўнгилларига сиққанича шўхлик қилишни ёқтиради. Баъзан шунақанги ёниқ эҳтирос билан эрини эркалардики, эри унинг қучоғида ўзини йўқотиб қўярди.
У кўрпа устига жой бўлолмай тўлғанди. Ичи қизиди. Нимадир юрагини тирнагандек, ҳоли жонига кўймасди. Кўнглини бўшатгиси келарди. У ўрнидан турди-да, шеър дафтарини очди.
Ойнадан қоронғи кўчадан «виз» этиб ўтган машинанинг ёруғи тушди. Маъсума пастки лабини тишлаб, кўзларини шўх ўйнатди-да, бир варақ қоғозга ёзди:Қирларда лолалар очилди,
Йигит-қизга гилам пойандоз.
Сизни кута бағрим эзилди,
Сиз-чи, кимга айтаяпсиз роз?Эри келган пайтда шеърни ёстиқ устига қўяди-да, ўзини уйқуга солади!

❤133👍21🕊11❤🔥3🔥2👏1
У шеър ёзилган қоғозни ёстиқ устига, кўзга кўринарли қилиб қўйди-да, ўзи юзини бошқа ёстиққа босиб, юраги дукуллаб урган ҳолда кута бошлади. Мана ҳозир у кириб келади. Шеърни ўқийди. Сўнг одатдагича, Маъсуманинг сочидан тортади. Маъсума қарамайди…
Гурсиллаган қадам товушлари бир зум тинди-да, сўнг яна хонага яқинлаша бошлади. Маъсума қиқирлаб кулиб юбормаслик учун юзини ёстиққа маҳкам босди.
Тўсатдан… Зарб билан тепилган эшикнинг тарақлаб очилишидан Маъсума сапчиб ўрнидан туриб кетди. Уй бурчагидаги буфет ичида чинни идишлар бир-бирига урилиб, жаранглади. Эшик ёнида турган чойнак ағдарилди.
Ражаббой кўзлари олайган, ғазабдан титраган ҳолда остонада турарди.
— Падарингга лаънат сендақа хотиннинг! Сигир очидан ўлай деб қопти! На ўт юлибсан, на уйдан бирон нима топиб солибсан! Дўмпайиб ётишингни қара!
У худди овоз қайтаргичи олинган мотоциклдай вағиллаб кетди. Қани энди тўхтатиб бўлса… Маъсума тўхтатишга ҳаракат ҳам қилмади. У карахт эди. Эшитмас, сезмас, фақат лаби-лабига тегмай очилиб-ёпилаётган оғизни кўрарди холос.
Бирдан кўзи ёстиқ устидаги қоғозга тушди-ю, кўнгли юмшаб кетди. Аста эгилиб уни олди-да, оҳиста парча-парча қилиб йиртди. Сўнг шеър дафтарини деразадан кўчага, бўтана сувлар лимиллаб оқаётган ариққа отди. Дафтар қаноти ёзилган каптардек «шиғғ» этиб учиб, ариққа қулади. Майда тўлқинлар бағрида бир-икки оқариб кўринди-да… Оқиб кетди!
Маъсуманинг кўзлари тубида ҳам аллақачонлардан бери пайт пойлаб ётган бир томчи ёш сизиб чиқиб киприкларига илашди, сўнг офтобда қорайган юзида из қолдириб, атлас кўйлагига юмалади, унга ҳам сингмай, пастга оқиб тушди.
тамом.
Алишер Ибодинов.

❤90😢58💔13😨5⚡2👏2🔥1🕊1
#Ҳикоялар
КУЛЧА
Ҳовли. Ошхона. Тандир…
Қуёш ҳовлига кираверишдаги йўлакчанинг ўнг ва сўл томонларига бир чизиқ қилиб экилган райҳонларни, томорқада кўкараётган сабзи, бодринг ва бошқа қатор экинларни, охурида суви тугаб қолганидан ба-балаб ишора бераётган қўй-қўзилар қамалган оғилхонадан тортиб, жамики атроф-оламни аямай қиздирарди.
Она шу атрофда куймаланиб юрарди. Унинг бақувват билакли кўллари меҳнатда қаварган, яноқлари ёз офтобида тобланиб куйган, тупроқ, чанг ва ариқ сувидан бошқасини кўрмайдиган товонларида тилим-тилим ёриқлар бор эди. Унинг юзи хорғин ва ташвишли кўринарди.
Кўча эшиги очилиб, читдан одмигина тикилган жажжи кўйлак-лозимни эгнига илиб олган Зумрад охшона томон югурди. Ҳойнаҳой, онаси шу ерда бўлиши тайинлиги унга яхши аён.
— Ойи, акам билан опам ҳалиям мактабдан қайтмадими? – сўради қизча бетоқатлик билан. Унинг ҳар нафасида томоғидан ғиқ-ғиқ этган товуш эшитиларди.
— Вой, болам-ей, ҳиққилашинг ўтиб кетмаяпти-ку! Энди нима қилсам экан?! – деди она ёнига келиб чўккалаган қизининг пешонасидан ўпиб. Аёлнинг юзидаги хавотир яна бир ҳиссага ошгандек эди.
Қизалоқ ўрнидан туриб, қизил гулли рўмол остидан чиқиб турган онасининг ўрама сочларини қўли билан таради. Гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга ташлаб кўрди.
Аёл эса катта ёзилган сурпа устида нон ясарди. Болалари мактабдан, хўжайини ишдан тушликка келишгунига қадар иссиқ нон тайёрлаш ҳаракатида эди. Ҳали беш ёшга тўлмаган кенжатойи эса кун-у тун онасининг изидан қолмасди.
— Бир, икки, уч, беш… – қизча нонларни санашга уринаркан сўради: — Ойййи, кулча ҳам ясайсизми?
Болакай гапириши билан яна томоғида бир нарса ғилт-ғилт ўйнар, бунга сайин бўйин томирлари бўртиб-бўртиб чиқарди.
— Вой, Худойим-ей! – она қаттиқ ташвишланганидан кўзида йилт-йилт ёш кўринар, овози, қўллари қалтирарди. — Ахир табиб тезда ўтиб кетади, деганди… Ишонган дўхтиримиз ҳам ёрдам беролмади… Энди кимга югурсам экан!… Шўрим қурсин-а! – пичирлади у синиқ, қалтироқ овозда.
Унинг хамирга юмалоқ шакл бераётган қавариқ кўллари дир-дир титрарди. Рўмол соясидан бўлак дунёни кўрмаган пешонасида реза-реза терлар ялтирарди. Ахир уч кундан бери ҳаловати йўқ. Уч кундирки, қизининг бошида кечаларни бедор ўтказади. Уч кун… Аммо бу синов унинг назарида, уч ҳафта, уч ой, балки уч йил, балки уч асрдек туюлаётганди. Вақт ўта секин, жуда оҳиста одимларди.
Бу йил ҳовлидаги олма дарахти шоҳларига маржондек тизиб мева солди. Энди ранг ола бошлаган мевалар ҳали пишиб-етилмасдан кўни-қўшниларнинг болаларига ем бўлди. Олма ҳали хом, ҳам қаттиқ. Уй бекаси ҳарчанд болаларнинг соғлигидан хавотирланса-да, кўшниларнинг “қизғанибди” деган нотўғри ўйларидан истиҳола қилиб, уларга индамасди. Бир неча кун аввал ака-опалари билан хом олма еб, сакраб ўйнаётган Зумраднинг томоғида мева бўлаги туриб қолди. Ўтиб кетсин деб, сув ичиришди, нон едиришди. Фойдаси бўлмади. Ҳар нафас олганида қилт-қилт этган товуш эшитилади. Эртаси кун қишлоқ шифокорига, индинига табибга югуришди. Ҳеч қандай ёрдам бера олишмади.
Эҳ, онани яратмасин экан! Шу қисқа муддат ичида аёлнинг юзидаги ажинлар сони ортгандек, улар янада чуқурлашгандек кўзга ташланиб қолди. Ҳар бир фарзанднинг ўз ўрни, ўз қадри бор. Агар боласига бирор шикаст етгудек бўлса, она ҳаммадан кўп озор чекади. Минг бир тикан баданига қадалгандек, ҳам тани, ҳам руҳи зир титрайди. Онага осон тутманг… У ҳар бир дилбандини вояга етқизгунча оз-мунча синовларга дош бермайди, дейсиз! Афсуски, шундай фарзандлар борки, балоғатга етгач, ҳудди ўз-ўзидан униб-ўсгандек, онасига “мен учун нима қилиб қўйибсиз?!” дея даъво қилишади. Эҳ-ҳе… Волида-и муҳтараманинг жигарбанди учун кўрган-кечирганларини санаб-саноғига етиш мумкинми, ахир?!
Аёл нонни ясаб, устига енгил дастурхонни ташлади. Сурпани ичидаги унни қоқиб-қоқиб ўртага йиғиб, тахлаб тортмага жойлади. Қизи эса аллақачон кўзи илиниб, кўрпача устида уйқуга кетганди. “Ҳайрият, болам бечора ҳеч бўлмаса, уйқусида енгил нафас ютаяпти. Оллоҳим, ўзинг мушкулимни осон қил!” – дея ёлворди она кўзларини чирт юмиб, нималарнидир ичида такор-такрор қайтариб.

❤100🔥17❤🔥8😇4😍1🙈1
Жувон ясалган нонлар бироз кўтарилгунига қадар овқатга уннади. Аввалроқ тайёрлаб қўйган масаллиқларни ўчоқ қозонда жиз-биз қилиб, сўнгра сув қуйди. Помидор оралатиб экилган яшил ловиялардан териб келиб, пўстлоғидан ажратди. Иккита челакка сув тўлдириб, қўйхона тарафга отланди. Узоқдан эгасини таниган қўй-қўзилар янада овозини баландлатиб баради.
— Ҳозир, ҳозир жониволар… бораяман, бироз сабр қилинглар! — деди оғир юкни кўтаган аёл инқиллаб.
У оғилхона эшигини очиши биланоқ, бетоқат жониворлар унинг қўлидаги челакка интила бошлади. Бир амаллаб “чув-чувлаб” ўтиб, катта идишга сувни бўшатди. Қўйлар охурга бошини тиқиб, сувни симира кетди.
— Кун иссиқ, ичинглар жониворлар! Мен унгача яна сув келтираман, — дея шу кўйи икки-уч қатнади.
Сўнгра қўйхона эшигини маҳкамлаб ёпиб, челакларни ёнғоқ дарахти шохига илди. Бир боғ катта ўтин ғарамини қўлтиқлаб, ортга қайтди. Шу орада тандирга ўт қўйиб, овқатга ловия ва мошни чайиб солди.
Тандир аввал қоп-қора тусга кирди, кейин оқариб ёнишдан тўхтади. Жувон кесов билан қип-қизил чўғларни ўртага уйиб, нонни вақтидан олдин қизаришдан сақлаш мақсадида устига тунука тўсиқ ташлади.
Саватни олиб ошхонага кирганида, қизи мириқиб, тинч ухларди. “Нафас олиши бир маромда… Ишқилиб, уйғонганида ҳаммаси ўтиб кетган бўлсин-да!” – бека шуларни ҳаёлидан ўтказиш асносида саватга аввал нонларни, устидан кулчани терди. Гўё жажжи фариштадек ширингина ухлаётган қизининг пешонасидан оҳиста ўпиб, тандирхонага шошилди.
Ҳавонинг иссиғидан нафас олишгада мушкул паллада она жизиллаган тандир олдида куймаланарди. Унинг чўғ тафтидан куйган бўйин атрофлари, лўппидай яноқлари қизғиш тус олганди.
Бироз ўтиб, қизиб турган тунукаларни ушлагичлари ёрдамида еҳтиёткорлик билан тандир ичидан олиб ташлади. Она меҳри, муҳаббати қўшиб ёпилган нонлардан ҳовли бўйлаб хушбўй ис таралди. Уларни узиб олишдан аввал, юзларига сув сепалаганди ҳамки, гўё лола чеҳрали дуркун қизлардекнонларнинг ранги очилиб, ялтираб кетди.
Энг охирида кулчалар узилди ва бари саватга жойланди. Жувон уларни ўрик дарахти соясидаги супага келтириб қўйди. Нон ёпиш асносида таомни ҳам тайёрлаб бўлганди. Она ушбу юмушларни бажариш мобайнида тинмай ичида қизалоғига соғлик тилаб, Тангридан илтижо қиларди.Чин қалбидан, юрак-юрагидан ўтиниб сўрарди она…
— Қизим, турақол! Кулчанг аллақачон пишган, — деди у ховли тарафдан туриб. – Қорнинг ҳам очгандир?!
Нон иси димоғини қитиқлаётган Зумрад дарров уйғонди. Қуёшда туриб илиб қолган офтобадаги сувга юз-қўлини чайиб, сўрига чиқди. Унинг ҳиққилоғи ҳануз ўтиб кетмаганидан онанинг юраги эзилди. Қизча эса шошиб –пишиб саватдаги ўзи учун аталган кулчага кўл узатди.
— Эҳтиёт бўл, Зумрад! Ҳали иссиқ. Тағин қўлинг куйиб қолмасин! Сариёғ суриб берайми?
Зумрад ҳиққиллаганча бош ирғади. Қорни очганидан кулчани иккига бўлиб, ютоқиб-ютоқиб ея бошлади. Энди не қилишини билмай, она ўйга чўмганди.
— Ойи, мактабга бориб келай, хўпми? – деди қорни тўйган бола кутилмаганда.
— Нега? – сўради жувон қизининг дабдурустдан қилинган қароридан ҳайратланиб.
— Акамнинг, опамнинг ҳам қорни очиб кетгандир. Уларнинг кулчасини олиб бориб бераман – деди Зумрад қийналиб. У гапирган сайин тобора ҳиқиллоғи зўрайиб борарди.
Бундан онанинг баттар кўнгли бузилди. Бу бало ўлгур қайдан тамоғидан ўтиб кета қолмади! Нима қилса экан энди?! Кимдан нажот сўраб борсин?! Ким унга ёрдам бера оларкин?! Ким ахир?!
Саволлардан боши тарс ёрилаёзган она жигарларинининг ғамини чекаётган қизалоғига сўз қотди.
— Ўзим ўргилай сендан! Мактабдан қайтадиган вақт бўлиб қолди. Ҳали замон келиб қолишади ўзлари. – деди сўридан пастга тушиб шиппагини оёғига илар экан. Қизи ҳануз ҳиқиллаб, дастурхон учини ўйнаб ўтирарди. – Зумрад, кел бағримга, қўзичоғим ўзимни! – дея она қучоғини кенг очди. Иложсизликдан кўзларидан шашқатор ёшлар юмаларди.
Тўрда ўтирган Зумрад югуриб келиб, ўзини онасининг бағрига отган эди ҳамки, бўғзидаги бало-и азим шилқ этиб оғзидан отилиб чиқди. Боланинг нафас олиши ҳам аввалгидай бир маромга тушди. Нелар бўлганини англаб-англамай қолган она қувончдан унинг юз-кўзларидан ўпганча қаттиқ бағрига босиб, юм-юм йиғларди.

😢98❤64🔥18👏13😇3👍1
Лаблари эса тинмай шукроналик келтирарди…
ГУЛНОЗ МАМАРАСУЛОВА.
ГУЛНОЗ МАМАРАСУЛОВА.
👏66❤23😍8👍2