ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
39.9K subscribers
4.69K photos
4.11K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
33-қисм
Кейин аста пичирлади
-Ўлай десам гунох... Қолай десам азоб!
Пари дарахтга суяниб унсиз йиғлай  бошлади. Энди уни қоронғу тушаётгани ҳам чўчитмасди. Пари юзини кафтлари билан ёпиб узоқ йиғлади токи кимдир елкасидан тутмагунча... Пари сесканиб ён томонга қаради ва унга қараб турган Аминни кўриб кўзлари катта катта очилиб кетди. Амин Парининг ёнинга ўтирди ва
-Кеч бўлганда бу ерда нима қилиб юрибсан?- деди. Пари жавоб бермади. Индамай Аминдан нари сурилиб ўтирди. Амин лаб четида жилмайиб қўйди.
-Турақол, кеч бўлди уйинга олиб бориб қўяман..
-Истамайман!- деди Пари қатъий- мени ташвишимни қилмай қолинг.
-Оила аъзоларни хавотирга қўйиш яҳшимас- деди Амин кичкина болага танбеҳ бергандек. Пари пичирлади
-Энди менинг оилам йўқ!
Ўз гапидан хўрлиги келиб Пари йиғлаб юборди. Аслида йиғлаш унга бегона  эмас. Охирги уч ойда энг яқин қадрдонига айланиб қолган. Амин Парининг йиғлашига чидолмади
-Илтимос... Илтимос йиғлама! Йиғлама, хали ҳаммаси яҳши бўлади! - Амин шу тобда Парини бағрига босиб овутишдан ўзини зўрға тийиб турарди. Пари бошини кўтариб ёшли кўзларини Аминга тикди ва
-Илтимос... Менга уйланинг!... Сўз бераман яҳши хотин бўламан! Ҳаётингизга аралашмайман... кун келиб кимгадур уйлансангиз ҳам қаршилик қилмайман... Ишонинг мени бор йўқлигимни сезмайсиз! Фақат мени бу ердан олиб кетинг... - деди. Дабдурустдан айтилган бу гапга жавобан Амин лол бўлиб бир сўз айтолмай қолди. Кейин эса вазмин оҳангда гап бошлади
-Пари оила ўйинчоқ эмас! Қолаверса мени сендан ёшим анча катта....
-Мени...бу қишлоқдан бош олиб кетишим учун бошқа йўлим йўқ! Бу ерларда яшолмайман... Мен... Сизга турмушга чиқиш эвазига фақат бир нарса сўрайман... Ўз
Пари ўзига сўзсиз қараб қолган Аминга бироз сўзсиз тикилиб турди ва ўрнидан турди
  -Бу аҳмоқона гапни унутинг...- деди ва кета бошлади. Амин ҳам шошилиб ўрнидан турди ва Парининг йўлини тўсди
-Шошма... Шошма бундай бўлмайди- деди ва доим жимжилоғига тақиб юрадиган онасининг узугини чиқарди. Бир оёғини тиззасидан букиб иккинчи аёғини ерга қўйди
-Менга турмушга чиқ Пари! Менга турмушга чиқишинг эвазига нима сўрсанг муҳайё қиламан!
347👍115🔥60👏4613😇2😍1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
34-қисм
Пари Амининг машинасига ўтириб уйи томон кетар экан ҳозиргина бўлиб ўтган ишларни миясида таҳлил қиларди. Бармоғида Амин таққан узук. Иккиси ҳам ўз ҳаёллари билан банд эди. Машина тўхташи билан Пари шошилиб эшик очди энди тушмоқчи эди Амин сўз қотди
-Эрталаб совчиликка келаман!- Парининг ўзи шундоғам қизариб кетган юзи баттар оловланиб кетди. Амин уни ортиқча уялтирмаслик учун жим бўлди. Пари эса уйига деярли югургудек кириб кетди. Пари остонадан хатлаши билан Алихонга тўқнашиб кетди.
-Қаерда эдинг Пари?!- Алихонинг биринчи саволи шу бўлди. Пари нима деярини билмай турганда ичкаридан Нафосат опа, Равшан ва Васила чиқиб келишди.
-Кеч бўлганда қаерда санқиб юрибсан?- ўшқирди Равшан. Васила эса жавдираб гапиролмай турган Парига жони ачишиб вазиятни ўз қўлига олди.
-Жуда ширинлик егим келганди ойижон..- деди Васила хижолатли оҳангда- шунга... кеч бўлса ҳам Паригулни магазинга жўнатгандим.
Пари эса бия дўкондан олган аммо янгасига бериш хаёлидан кўтарилган шокаладни чўнтагидан олиб Василага узатди
  -Шодиёр аканинг магазинидан олиб келдим...
Равшан энди Василага ўқрайди
-Ўласанми ўзимга айтсанг? Кеч бўлганда қиз болани кўчага чиқармай.
Васила индамай ерга қаради. Алихон эса негадир бу гапларга ишонмадию аммо индамади. Васила ва Парининг ерга қараб туришидан Нафосат опанинг юраги сиқди
-Бўлди уйга киринглар, овқатланайлик. Келин, энди бирор нарса емоқчи бўлсангиз ўзимга айтинг, қиз бола кўчада юрмасин!
-Хўп.- деди Васила ва ошхонага ўтиб кетди. Пари эса судралиб унинг ортидан юрди. Алихон овқатланиб бўлиб ҳамма ўз хонасига тарқалгунча зўрға чидади. Ҳамид ака оламдан ўтгандан бери Пари онасининг ёнида ётарди. Алихон нафосат опа хонасига кириб кетиши билан ошхонада идиш юваётган Василанинг ёнига борди
  -Янга... Сиз билан бироз гаплашсам бўлдими?
Васила ҳайрон бўлди
-Ҳа бемалол.... Ўзи тинчликми?
Алихон гапни нимадан бошлашни билмай бироз каловланди
-Ҳа... Бояги иш ҳақида гаплашмоқчи эдим. Парини сиз дўконга жўнатмагансиз а? Шунчаки чунтагида турган шокаладни кўриб қолиб, ёлғон гапирдингиз шундайми?
Васила бош эгиб жим тураверди. Нима қилсин Парини ўз синглисидек кўради. Агар ҳозир алдамаганда ким билсин яна калтак ейиши мумкин эди. Ахир шусиз ҳам Парининг аҳволи ёмон. Чидолмай ўзига бир нарса қилиб қўймасин дейдида.
  -Раҳмат янга!- Васила ялт этиб Алихонга қаради. Алихон эса жилмайди
-Чин дилдан раҳмат! Парини ўз синглингиздек яҳши кўрганингиз учун. Аммо менга ростини айтинг, мени биласиз Парини ҳатто чертмайман. Лекин шу вақтгача қаерда бўлганини билмасам бўлмайди.
Васила лаб тишлаб бироз ўйланиб қолди ва охири ҳақиқатни айтишга қарор қилди
  -Рости билмайман... Аммо боя ростдан дўконга бориб келганди. У ердан эса йиғлаб бир аҳволда келди.
-Нега йиғлайди? У бу ким нимадир дептими?
Васила йўқ ишорасини қилди ва овозини пасайтириб
-Дўконда Шаҳдамбекни кўриб қолибди. Сени ҳалиям....- Васила гапини айтолмай чайналиб қолди. Бироз ўйлаб юмшоқроқ варянтини топди - сени ҳалиям унутмадим. Агар менга тегаман десанг Дилноза билан ажрашаман... депти.
Васила шу гапни айтганча минг ҳижолат бўлди. Алихон эса асабийлашганидан юзлари боқиб кетганди.
  -Кейинчи, Пари нима депти?
Васила қош чимирди
-Нима ҳам деярди юзига ўхшатиб тарсаки тушириб келибди. Менимча шунинг учун уйда ўтиролмай юраги сиқган бўлса... кўчада бироз айланган бўлса керак. Аммо ростдан унча кўп бўлмаганди чиқиб кетганига.
Алихон ташқарига чиқди. Жуда алам қилди. Шаҳдамбекнинг қилган иши номардликдан бошқа нарса эмас. Ахир биларди Дилнозани севишини. Шунинг учун атайлаб унга уйланди. Ҳам Парини ҳам Алихонни бирдан юрагини ёқиш эди мақсади. Алихон юрагини устига қўлини қўйди. Бу юрак бунча беор бўлмаса. Дилнозанинг шунча қилганларидан сўнг ҳам хамон исмини эшитса ҳам бежо бўлиб кетади. Эҳтимол шу ишларни қилмагандаю... Аммо бошқага турмушга чиқиб ажрашган бўлса ҳам уйланган бўларди. Аmmo...
357🔥101🤨48👏25👍12🕊2😇2💘2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
35-қисм
Алихон ҳовлида айланиб, юраги сиқилгач кўчага чиқди. Қиш кунлари бир тутам деб шуни айтишса керак. Дарров соат ўндан ошибди. Алихон чалкаш хаёллари билан юриб юриб ўхи билмаган холда Шаҳдамбекларнинг уйи олдига келиб қолибди. Алихон уфф тортди
-Аллоҳим нега насибимиз бўлмайдиган бирини қалбимизга киритдинг? Асло берган тақдиринга норози эмасман! Шунчаки... Базан юрак ўртанадида...
Алихон аста бурилиб ортига қайтди. Йўлда кетар экан ўзига ўзи пичирлади
-Майли, нима қилган бўлсанг ҳам мен сенга ёмонлик тиламайман! Менга нима бўлиши аҳамиясиз... Муҳими сен бахтли бўл.
Алихон кўчадан қайтиб келганда ҳамма ўз хонасига кириб кетган, ташқари чироқлар ўчирилганди. Фақатгина айвон устунига омонат суянганча ойга термулиб ўтирган Пари бедор эди. Алихон унга кўзи тушиб томоқ қирди ва
-Бу ерда нима қилиб ўтирипсан? -деди. Пари акасига қараб жилмайди
-Ҳеч нарса. Ўзин тоза ҳавога чиққандим.
Алихон келиб синглисини ёнига ўтирди
-Ўзингиз қаердан келяпсиз? Яна уларнинг кўчасига бордингизми?!
Алихон Парига ялт этиб қаради. Пари эса хўрсиниб қўйди
-Қаерда биласан деманг. Буни сезганимга анча бўлди...
Иккиси жимгина ойга термулиб ўтиришди. Бироздан сўнг Алихон Парини елкаси билан туртиб қўйди
-Тўғрисини айт. Боя қаердан келаётганинг?
Пари кулиб юборди
-Ҳалиям шу гапни дардида юрибсизми?- деди ва бирдан кўзларидаги кулгу сўниб пичирлади
-Ўзимни... Каналга ташламоқчи бўлдим...
-Нима?!- Бақириб юборди Алихон. Пари эса акасининг оғзини ёпди
-Жим ҳаммани уйғотиб бошимизга йиғманг!
-Жинни бўлдингми Пари? Нега ундай қилмоқчи бўлдинг?!
Пари ёшланган кўзларини олиб қочди. Ҳақиқатни яшириб
-Шунчаки... Дадамни ўлимида... ўзимни айбдор деб ўйладим...
-Тентак!- Алихон авайлабгина синглисини барига босди - бошқа бундай қилма хўпми... Дош беролмайман. Сен менга дадамдан қолган омонатимсан. Сени асраб авайлолмасам, нариги дунёда дадамга нима дейман?!..
Пари акасини янада маҳкамроқ қучди
  -Яҳшиям борсиз бахтимга ака!...
Эртасига эса Амин совчи бўлиб келди. Нафосат опа эса бермайман деб оёқ тираб туриб олди. Алихоннинг тутуни чиқиб кетди
-Ойи нега бундай қиляпсиз?!
-Бермайман унга!- деди зарда билан Нафосат опа- нима Аминга бериб одамларнинг, ,,шаҳарлик олифта билан дон олишиб юриптиъъ деган гапини тасдиқлаймизми?
-Ойи... Ҳеч йўқ бирор марта одамларни гапини эмас Парини тақдирини ўйладингизми?- деди Алихон асабий. Равшан Алихонинг ёқасидан олди
-Онамга ўша ҳаромини деб бақираверма! Етимни олдидаги қарзни  биларкансан, онани олдидаги фарзингни билмайсанми?!
Нафосат опа ўғилларини ажратди ва
-Алихон... Жон болам мени ҳам тўғри тушун. Амин Оромни эри. Битта бола билан ташлаб неча йиллар йўқ бўлиб кетган. Ором бечора уни кутиб ёш умрини ўтказди. Бу эса келиб Парини оламан деяпти. Бунда бир гап бор болам...
-Мен Амин акани яхши биламан...
-Қанчалик биласан?- тутоқиб кетди Равшан - айт қанчалик биласан? Хатто оиласи борлигини ҳам биздан эшитиб турибсан!
Алихон бошини ушлади
-Хўп майли сиз айтганча бўлсин. Мен берамиз демайман. Аммо Паридан сўраймиз! Пари кимни танласа ўшснга узатамиз! Ёки турмуш қуришдан бош тортиб ўқишни танласа ҳам ўқитамиз!
Нафосат опа йиғлаб юборди. Индамай меҳмонхонадан чиқиб ўз ётоғига кирди. Кўзидан ёшлари дувиллаб тўкилиб эски юклари тахланган сандиқни очди. Узоқ тимирскаланиб қўлига бир сурат олди.
Сочлари икки ёнга қилиб ўрилгсн ва ўша вақтларда урф бўлган бир хил ёқали шойи атлас кўйлак кийган икки аёл сурати. Бири Нафосат опа кўхликкина аёл. Биров бир кўришда битта туққан аёлнинг сурати демайди. Иккинчиси эса нихоятда кўзал, кўзлари порлаб турган бетакрор бир қиз. Бу гўзалликда ўша вақтлар тенги бўлмаган балки ким билсин хатто ҳозирги қизлар ҳам тенг келолмайдиган қиз Хуморхон эди....
Нафосат опа жон дугонасини эслаб юраги санчиб қўйди.
-Оҳҳ Хумор, Хумор... Ўлиб ҳам ҳаётимга заҳар солиш қўлингдан келди а...
458🔥121😢115👍45🤨157👏5🙈5😇3🐳1🌚1
BONUS😄
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
107👏48
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
36-қисм
Нафосат опа оғир хаёлларга чўмиб қолди...
Узоқ йилллар аввал.
-Хумоор бўлди! Бунча ойнага турмулмасанг. Мактабга кеч қоламиз. Ойим мени яна эшигинг олдида сарғайиб турганимни билса ўлдиради!- деди Нафосат куюниб. Хуморхон эса обдон ўзини кўзгуга солди. Мукаммал кўринишидан кўнгли тўлгач ташқарига чиқди
-Мана бўлдим Нафосс! Бунча бетоқатсан?- деди Хуморхон ўзига ярашган ноз билан. Нафосат доим Хуморхонинг гўзаллигига ҳаваси келарди.
  -Жуда гўзалсан!- дерди доим. Хумор эса қўл силтаб қўярди аммо негадир кўзларида мунг чўкиб қоларди. Бази пайтларда эса ўйга чўмиб қолар ва
-Одам гўзал бўлиб эмас, бахтли бўлиб туғулиши керак...- дерди. Нафосат эса тушунмасди. Мактабни ҳам тугатишди. Бирин кетин совчилар эшик қоқди. Хумор эса ҳеч кимга розилик бермади. Неча неча йигитлар ишқида ёниб кул бўлди. Хатто Ҳамид ака ҳам Хуморхонга совчи жўнатган. Аммо рози бўлмагач алам устида Нафосатга жўнатган совчиларини. Албатта буни Нафосат орқаваротдан эшитганди. Минг истиҳола билан Хуморхондан сўраганди. Хуморхон эса аввал қотиб кулганди. Кейин жиддий бўлиб
-Орамизда ҳеч нарса йўқ жинни! Эл қатори совчи жўнатди. Тегавер мени кўнглим бошқада!- деганди сирли жилмайиб. Шу бўлдию Ҳамид билан Нафосатни тўйи бўлди. Тўй даврасини Хуморхон қиздирди. Орадан йиллар ўтди. Нафосат битта ўғил туғиб иккинчисига хомладор бўлди. Аммо Хуморхон хамон ўша -ўша совчиларни қайтарарди.Хуморнинг ота онаси ҳам негадир уни турмушга беришга шошилмасди.  Бу орада қишлоқда гап сўз тарқалди
,,Хуморхон қиз бола эмас экан!ъъ гапга гап қўшилиб ўз ўзидан болалаб кўпайиб кетди. Биров ундай деди биров бундай деди охири Хуморхонга бузуқ деган тамға илинди. Хуморнинг ота онасини боши эгилди. Фақат Хуморхонгина бу гапларни унга алоқаси йўқдек шодон ҳаётида яшашда давом этарди. Нафосат билан ҳам дугоналиги узулмаган уни тез тез йўқлаб борарди. Аммо бир кун у Нафосатни ойиси билан қилаётган сухбатини эшитиб қолди. Қаттиқ алам қилди. Балки шунинг учун ҳам кечирилмас гуноҳга қўл ургандир...
Нафосат ўғли Равшан икки ёш бўлганда яна хомладор бўлиб қолди. Ҳам дала ишлари ҳам қайнота қайнона хизмати, мол хол дегандек, жуда қийналиб қолди. Шундай пайтлари онасини ёрдамга чақирар онаси Ўғилхон опа эса келиб қарашиб кетарди. Бир кун одатича иш кўпайганда онасини ёрдамга чақирди. Онаси билан ўғли уҳлагач айвонда кир ювиб сухбат қуриб ўтираркан дарвоза очилиб Хуморхон кирганини кўрмай қолди. Хуморхон тушга яқин келгани учун ўғли уҳлаган бўлса уйғотиб юбормай деб чақирмай келарди. Ва қуйидаги сухбатни эшитиб қолди
  -Менга қара Нафос, анави дугонанг билан ҳалиям орангни узмадингми?- деди Ўғилхон опа. Нафосат уфф тортди
-Ойи нега шунақасизаа? Сизга нима зарари тегяпти Хуморни? Нега орамни очарканман?!
Ўғилхон опа зарда билан қўлидаги кийимни қайтариб тоғорага ташлади.
  -Бир кун эрингни илиб кетса, кейин ўтирасан шимиғингни оқизиб, нега орамни очмадим экан ўшанда деб!
-Ойи Хумор унақа қизмас...
-Қанақа қиз унда?- Нафосатнинг гапи бўғзида қолиб ўшқирди Ўғилхон опа- менам кўча кўйда эшитиб юрипманку қандайлигини!
-Она одамлар гапираверади! Бу унга етолмаган аҳмоқлар тўқиган гап, шунга ишониб юрибсизми?- деди Нафосат бош чайқаб. Ўғилхон опа қизинг содалигидан куйинди
-Унда нега эрга тегмаяпти айби борки уйида ўтирипти.  Бўлмаса сен тенги қиз. Ҳалимда иккита туққан бўларди. Эшитишимча ,,қисиръъ ҳам эмиш. Тошканда дўхтирлар шунақа депти.
Нафосат болаликдан шундай эди. Ким  қаттиқроқ гапирса ўшанинг таъсирига тушиб қолар. Ўзи мустақил фикр қилолмасди. Ҳозир ҳам онасининг гаплари таъсирида худди Хуморхон келиб эрини тортиб оладигандек бўлиб кетди.
  -Ўзи менгаям ҳадеб келавериши ёқмайди ойи..- деди мўлтираб- Ўзини Ҳамид акамга яхши кўрсатмоқчими билмайман кунда кун ора келиб ишларимни қилиб кетади..
-Мана айтмадимми- деди жонланиб Ўғилхон опа - бир кун шу суюғаёқ эрингни илиб кетади. Эшитишимча райис билан юрармиш. Ўлее...
359🤨92👍42🔥2017👏15😢8❤‍🔥5🕊54😇2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
37-қисм
Шу куни Хуморхони она бола, яни энг яқин дугонаси ва онасидек кўрадиган Ўғилхон опа буткул лойга қоришиди. Хуморхон шу куни ўзини борлигини билдирмай ортга қайтди. Боягина қадрдон дугонасини кўриб, унинг боласини тўйгунча ўйнатишни хаёл қилиб,қувончдан ичига сиғмай борган кўчасидан энди зор зор йиғлаб ўлимига рози бўлиб қайтди.  Шу бўлдию Нафосатникига қадам босмади. Нафосат ҳам йўқламади ва дугоналиклари шу ерда бутунлай йўқолди. Вақтлар ўтди. Хуморхон ҳақидаги миш-мишлар кўпайса кўпайдики камаймади. Аммо у ҳам ота онаси ҳам бу миш-мишларга қарши бирор нарса  дейишмасди. Бир кун Хуморнинг бошига дунёлар қулади. Чойхонага чиқиб кетган отаси жони узилган холда аравада қайтиб келди. Эрининг жонсиз танасини кўриб Фотима ая бир оҳ дедию ўзини ташлади. Шу куни Дадахон ота ва Фотима ая ёлғиз қизларини бутунлай ёлғиз ташлаб бу оламни тарк этди. Хуморхон бутун оламдан узилиб девонага айланиб қолди. Ҳеч ким билан гаплашмай бир нуқтага тикилиб ўтираверди ,ўтираверди. Токи ўша кунгача
-Хумоор!Хумор уйдамисан?!- Сабоҳат дугонаси дарвозадан чақириб келди. Хуморхон жавоб бермагач уй ичига кирди. Бошини чангаллаб йиғлаб ўтирган  дугонасига жони ачишиб кетди. Аста келиб ёнига чўкди.
-Кел ўзимга...
Хуморхон дугонасининг қучоғига ўзини отиб ўкраб юборди
-Чидоллаяпман Сабо... Энди бу дунёда қандай яшайман? Нега менинг тақдирим бу қадар оғир, Сабо...
Сабоҳат дугонаси тўйиб йиғлаб олгунча индамай сочларини силаганча бағрига босиб ўтирди. Хумор бироз енгил тортгач Сабоҳатга хижолатли қаради
-Кечир.... Шунчаки ўпкам тўлиб кетганди...- Хуморхон ҳеч кимга дардини айтмайдиган, ўлақолса ҳам бировнинг ёнида йиғламасди. Шунинг учун ҳам Сабоҳатни ёнида ўзини хижолатли хис қилди. Сабоҳат уни яна бағрига босди
-Ўзингни ёлғиз хис қилма Хумор. Мана мен борман! Жаа Нафосатчалик қадрдон бўлмасам ҳам ҳар қалай дугонангман!- гап оҳангини ҳазилга бурди Сабоҳат. Аммо Хуморнинг қалбида оғриқ турди. Ўзини чалғитиш учун Сабоҳатни гапга солди
-Қани гапир. Қишлоқ одамлари қандай? Ота онамни гап сўз билан гўрга тиқиб... Мазза қилиб яшашяптими?...
Сабоҳат довдиради
-Эйй жинни... Нега ундай дейсан... Қишлоқ тинч. Нафос туғипти. Иккинчиси хам ўғил.- кейин кулиб юборди - биз тенгилар иккитадан болали бўлди. Сен ва мен ҳалиям юрипмиз, тенги йўқ тезакдек... Хаха- хаа!!
Хуморхон ҳам қўшилиб кулди. Ота онаси ўтгандан буён илк бор юзига табассум югурди
-Тенги йўқ тезак де...- кулди Хуморхон- бунча чиройли тариф бўлмаса.
Сабоҳат кулди
-Энди бу ёшимизда бизга бундан ортиқ тариф бўлмайдида ўртоқ. Гул дейишга кеч, ҳилол дейиш ҳам бўлмайди фақат шу гап мос келади.
-Хаа-хаа унда бизни тенгимиз ҳеч қачон топилмайди Сабо. Ким ҳам ўзига тезакни раво кўради..
-Ҳаа бордир бирорта қоп!- эски мақолга ишора қилиб маюслашган дугонасини яна кулдирди Сабоҳат.
Иккови бироз гаплашиб ўтиргач Сабоҳат асл мақсадига кўчди
   - Хумор... Мана амакимларни ҳам қирқи ўтди... Ойим айтаётганди Хумор энди ёлғиз қолди... Шунга бизникига чиқиб... Биз билан яшай қол?
Хуморхонинг кулиб турган кўзлари сўнди
-Одамларнинг гапини янада кўпайтириш учунми?
-Вой жиннимисан! Нега гап кўпаяркан? Отам бўлмаса... Акам бўлмаса. Битта укам бор уям ҳали бола. Нимага гап қилишади.
Хуморхон хўрсиниб қўйди
-Одамларга гап бўлса бўлди. Қаердан бўлса ҳам топишади...
-Хумор, ойим ўзи сени гап сўздан қутқармоқчи! Анави Ҳамид ҳар хил гап қилиб юрганмиш. Шунга ойим сендан хавотирда....
-Нима?! Қанақа гап?
Сабоҳат оғзидан чиқиб кетган гап энди қулоғига етиб келиб жим бўлиб қолди. Хумор эса уни елкасидан тутиб ўзига қаратди
  -Дугонам бўлсанг тўғрисини айт! Нафосни эри нима депти?! Сабоҳат гапир?!!
Сабоҳат ҳақиқатни айтмаса бўлмаслигини сезиб гап бошлади
-Амаким ўлган кун эсингдами?- узоқдан гап бошлади Сабоҳат. Хумор бетоқат бўлди
-Хаа эсимда... Унитиб бўларканми? Хўш кейинчи?
-Амаким чойхонадалигида... Жўралари билан ичиб олган Ҳамид бир гап қилибди...
384😢190🔥7325👍20👏12❤‍🔥5😇3🌚1🤨1
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
377👍5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ❄️

☃️Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин!
Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр ва ёрдамчингиз бўлсин!

☃️Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

☃️Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

☃️ шанба тонгингиз муборак бўлсин!
16👍1
#Жаҳон адабиёти
ТАЯНЧ...

Автобус бекатида бир чол ва бир ҳомиладор аёл автобус кутиб ўтиришар эди. Чол аёлнинг қорнига бир неча марта термулиб қарадида, сўнгра сўради:
- Нечанчи ойдасиз?
Аёлнинг хаёли паришон эди. Бунинг устига юзида қандайдир маҳзунлик ҳукмрон эди. У аввалига чолнинг саволига эътибор бермади. Бироз туриб унга жавоб берди:
- Мен йигирма учинчи ҳафтадаман!
Чол сўради:
- Бу биринчи фарзандингизми?
Аёл деди:
- Ҳа!
Чол деди:
- Хечқиси йўқ. Хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади!
Аёл қўлини қорнига қўйди. Унинг кўзларидан ёш оқар эди. Шу ҳолда чолга деди:
- Мен ҳам шуни умид қиламан!
Чол деди:
- Гоҳида инсон ўйламаслиги керак бўлган нарсалардан кўпроқ ташвишланади!
Аёл маҳзун ҳолатда деди:
- Эҳтимол!
Чол эзмалана бошлади:
- Афтидан қаттиқ асабийсиз. Нега эрингиз ёнингизда йўқ?!
Аёл деди:
- У мени тўрт ой олдин ташлаб кетган!
Чол сўради:
- Нега ташлаб кетади?
Аёл деди:
- Ишимиз бироз чалкашроқ!
Чол сўради:
- Оилангизга нима бўлган? Дўстларингиз, сиз билан бирор киши йўқми?
Аёл чуқур нафас олиб деди:
- Фақатгина бемор отам билан бирга яшайман!
Чол деди:
- Тушундим. Уни ёшлигингизда бўлганидек бугун ҳам ўзингизга суянч, таянч деб биласизми?
Аёл кўзларидан ёши оқиб туриб деди:
- Албатта. Ўзлари бир аҳволда бўлсалар ҳам...!
Чол сўради:
- Отангизга нима қилган?
Аёл деди:
- Менинг кимлигимни эслай олмайдилар!
Аёл охирги гапларини автобус келганида гапирди. Сўнгра ўрнидан туриб автобус томон йўналди. Чол эса ўтирган жойидан қимирламади. Аёл келиб чолнинг қўлидан тутиб деди:
- Туринг дада, автобусимиз келди!

Антон Чехов

«Саида Азиз ижоди»телеграм гуруҳидан олинди.
😢11742🔥16👏14😇7🙈1
#Ҳикоялар

​​С И Н Д И Р И Л Г А Н  

Ю Р А К Ч А


Маликанинг ёши энди бешга тўлди. Ҳовлилари ажойиб. Турли гулларга тўла. Бирам чиройли. Онаси гулларни яхши кўради. Айниқса бинафшани. Малика ўйлади:
--Онамга гуллардан териб совға қиламан. У бинафшани яхши кўради. Совғамдан жуда ҳурсанд бўлади. Мени қучоқлаб юзларимдан ўпади. Эркалайди. Онамнинг эркалашлари бирам ажойиб...

Малика боғчага кирди. Бинафшанинг энг чиройлиларидан беш-ўнтасини узди. Олиб чиқиб зинага ёйди. Чиройли қилиб тахлади. Гулдаста ҳосил бўлди. Шундай беришга кўнгли бўлмади. Бир идишга солиб бермоқчи бўлди. У ошхонага кириб чиройли стаканни олди. Уни сув билан тўлдирди. Гулларни унга солди. Қандай чиройли... Зўр бўлди... Кўнгли алланечук бўлди. Тезроқ онасига олиб бориш керак...

Уйга, телевизор қаршисида ўтирган онаси томон югурди. Уйга учиб кирар экан, остонага қоқилиб кетди. Қўлидаги стакан ерга тушиб чил-парчин бўлиб синди...

Ичкаридан идишнинг синганини эшитиб она югурди. Не кўз билан кўрсинки, ўзининг бир донагина энг севимли стакани синиб ётарди. Аччиғи келди. Болага бақирди:
-- Сен менинг энг севимли стаканимни синдирдингми?
Онанинг важоҳатини кўрган Малика нима дейишини билмай қолди.
--- Кечиринг, иккинчи қилмайман... дея олди холос.
Она:
--- Мен сенга кўрсатаман, деганча ошхонага кириб ўқловни олиб чиқди. Сенми ҳали стаканимни синдирадиган, деб савалай кетди. Малика йиғлар, «иккинчи қилмайман» деб қайтарар эди...

Малика ҳақиқатан ҳам бу ишни иккинчи марта қилмади. У умри мобайнида бирор марта бўлсада, онасига гул совға қилмади....
REGISTON TV саҳифасидан.
😢8543
#Руҳшунос минбари


#Уч_талоқ.

Уч талоқсан..

Бу сўзни овоз чиқармасдан ҳам айтиш мумкин эмас!

Бу сўздан Арши аъло ларзага келади, юраклар парам парча бўлиб кетади, фарзандлар ота-онасиз, эр хотинсиз, хотин эрсиз қолади.Тамом.

Бу сўзнинг қудрати шунча.
Бу мавзуда ёзаман,деб ўйламагандим.
Аммо,бу сўзнинг кучи, таъсири ҳақида ёзмасам бўлмайди.

Аслида, қурилган оила мустаҳкам бўлиши учун икки ёш оилавий ҳаётга, шахслараро муносабатларга ҳеч бўлмаса маънавий, психологик, иқтисодий тайёргарлик кўриб бориши кераклиги, бу масалада оила психологияси илми кераклигини деярли ҳар бир кўрсатувда гапириб келганман.

Қабулимга ажрим бўйича келаётган аксарият оилалар “Уч талоқ” дан кейин келаяпти.
Бир талоқ, икки талоқ, уч талоқ...Орқага йўл йўқ. Шу ерда оила тугади, парчаланди. Шу ерда муносабатлар тугади. Нуқта.
Йўўўқ, улар қайсидир чаламуллага бориб, юз, икки юз доллар бериб, никоҳни қайта ўқитиб яшайверади,оилага кулфат етаверади.Чунки бу энди никоҳ эмас, зино..

Талоқ сўзи билан қўрқитиб бўлмайди, бу сўз билан оилани бошқариб бўлмайди,муносабатларни яхшилаб бўлмайди. Бўлмайди.

Ўн йиллик оила шу сўз туфайли ажрашиш арафасида.
Эркак билмай гапириб қўйдим, деб ўтирибди. Ўртада иккита бола. Оила сарсон. Бир оғизда айтадими, бўлиб -бўлиб айтадими,фарқи йўқ, оила ва ундаги муносабатлар парчаланади.
Никоҳ илми бўйича мутахассисларга мурожаат қилдим.Улар “орқага йўл йўқ дейишди”.

- “Аёлимга севиб уйланганман, уни яхши кўраман, асабим бузилиб турганди. Ўзимни тиёлмадим. Уям “гиперактив” болани қарайман,деб асабий бўлиб қолган.Ўшанда билмай қолиб, уч талоқсан,дедим..Бошим қотган..Нима қилишимни билмайман..Оиламни тиклашим керак.”
- Қандай қилиб тиклайсиз, динимизда ортга йўл йўқ дейилган.Тилни тийиш керак эди. Бу сўзни айтмасликни ўрганиш,ғазаб келганда, уни жиловлашни ўрганиш керак эди.
-Билмадим ,бошим қотган...
Никоҳ бўйича кучли мутахассис билан олдида гаплашдим.
-Умуман йўл йўқ, Шоира опа. Фақат битта оғирроқ йўли бор, аёли бошқа одамга никоҳланади, у билан яшайди, кейин талоғини олади, кейин қайта никоҳ қилинади.
-Қандай қилиб,мени аёлим кимгадир никоҳланади, у билан бир кечани ўтказади, у билан яқинлик қилади..Мен бунга қандай чидайман? Кейин аёлим ўша эркакни севиб қолса-чи,ёқтириб қолса-чи,Ўша эркак аёлимнинг жавобини бермаса-чи,берса-ю,кейин мен уни қандай қабул қиламан,бир умр гумонда яшайманми?Азобда қолдим..Ажрашиб кимгадир уйлансам, уям бировнинг хотини, қиз бола олсам, ҳозир капсула билан қизман,деб эрга тегаяпти.Унгаям ишонч йўқ. Ичимда катта ғалаён.
Нима қилсам бўлади?

Сиздаги муаммода ечим йўқ. Бориям жудаям азобли.Кўтара олсангиз юринг!

Аммо..
Ечим бор!
Бу сўзни тилга олмаслик.
Тилни тийиш.
Қийин вазиятда жим бўлиш.
Сабр қилиш.
Ечимнинг бошқа йўлини топиш.
Чунки бу сўз бошқарув сўзи эмас.
Бу сўзни айтиш билан қўрқитиб бўлмайди,оиладаги муаммони бу сўз билан ечиб бўлмайди.

‼️Бу сўзни аёллар ҳам талаб қилмаслиги керак.
Эрнинг жаҳли чиқса “талоғимни беринг” деб турадиганлар бу сўз ўйинчоқ эмаслигини ҳис қилинг!
Оиладаги муаммолар,низоларни бошқа дипломатик йўл билан ҳал қилинг.

Шунга ўзингизни ўргатинг!

Шоира Исакова.
100💯23😢20💔10😇8🙈1
#Ҳаётий ҳикоя
Кеча тунда бизга чақириқ тушди -кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватида нафас олиш қийинлашган, ёши етмишдан ошган киши. Борганимизда у катта гавдали, жуда семиз одам экан. Ҳансираб нафас оларди, гавдасини кўтаришга ҳоли йўқ, ётган жойида қорни ва танаси алоҳида бўлиб кўринарди. Бошини зўрға кўтариб, ҳаёт учун курашарди.

Тезда текширдик -ўпка шиши. Ҳамкасбимга инъекция тайёрлашни буюриб, ўзим кислород баллон олиш учун машинага шошдим. Кислород бердик, дори дармонларни қилдик, бироқ беморни олиб чиқиш катта муаммо бўлди. Ётқизиб бўлмайди - нафаси тўхтаб қолиши мумкин. Фақат ярим ўтирган ҳолатда нафас ола оларди. Ўтиргичли замбил эса бизда йўқ, ёрдамга ёрдамга қўшимча бригада чақиришга тўғри келди.

Ниҳоят бригада етиб келди, келганда, врач йўқ эди - фақат ҳамшира билан ҳайдовчи. Уларга дори қутиси ва ЭКГни топшириб, ўзим беморни кўтаришга ёрдам бердим. Бизнинг ҳайдовчи -35 ёшларда, ўтган йили инфаркт бўлган, лекин бошқаларга нисбатан кўпроқ ҳаракат қилар, оғирликнинг асосий қисми унинг елкасига тушди.

Беморнинг ўғли эса юзаки ёрдам бериб турарди. Беморни зўрға олиб тушар эканмиз ҳайдовчимизга қараб ўйладим: инсон юраги соғлом бўлиши шарт эмас, муҳими - унинг ичидаги инсонийлик соғлом бўлсин.

Баллондаги кислород тугаб борарди. Бемор оғзини катта очиб, балиқдек ҳаво “ютиш”га уринарди, тили ташқарига чиқиб кетган. Дарҳол қўшимча муолажалар ўтказдик,, кислородни оширдик, мониторлар уладик.

Бу чақирув менда из қолдирди.

Шунда ўйлаб қолдим:

Нима учун инфаркт бўлган ҳайдовчи ўз соғлиғига хавф бўлса ҳам, оғир беморни кўтаришда барчадан фаол бўлди?

Нима учун ёрдамга чақирилган бригаданинг врачи ўзи келмади?

Нима учун беморнинг ўғли ўз отасини кўтаришга шунчалик бефарқ бўлди?

Инсонни гаплари билан эмас, ҳолатдаги ҳаракати билан баҳолаш керак. Ҳар ким ўзини яхши, меҳрибон, ҳалол деб ҳисоблайди. Лекин ҳаёт шундай синов қиладики - ҳақиқий юрак кимда эканини шу пайтда билисан.

Мен кўп марта гувоҳ бўлганман: сўз билан савоб ҳақида гапирганлар оғир пайтда йўқолиб кетади, аммо жимгина одамлар, ҳеч нима демайдиганлар, жонкуярлик кўрсатади. Ҳақиқий инсонни дипломи ёки лавозими эмас, балки бошқалар оғриғини ўз оғриғидек ҳис этиши аниқлайди.

Ҳайдовчи касал, юраги операция кўрган одам - ўша кеча бизга сабоқ берди.

У инсонийликни -юрак билан ишлашни кўрсатди.

Ҳусниддин Шарипов
100🔥36👏23😢6👍4🕊1
• Суратини кўриб турганингиз бу боланинг исми Женя. Женя Тобаков.
• У етти ёшида опасини жиноятчидан ҳимоя қилаётиб ҳалок бўлган.
• Жасорати учун унга вафотидан кейин «Жасорат» ордени берилди ва Женя давлат мукофотига сазовор бўлган энг ёш Россия фуқароси сифатида ҳам тарихга кирди.
• 2008 йилнинг 28 ноябрь оқшоми эди. Женя ва унинг 12 ёшли опаси Яна уйда ёлғиз эдилар.
• Шунда эшик тақиллайди. Нотаниш бир кимса почтачи эканлигини айтади ва оналарига мактуб келтирганини маълум қилади.
• Уйда катталар йўқлигидан хабар топган нотаниш эркак, қайтиб келади-да, Янадан имзо чекиб беришини сўрайди.
• Унинг ёвуз ниятидан бехабар болалар, "почтачи"ни уйга киритишади.
• Эркак квартирага кириб олгач, ёнидан хат ўрнига пичоқ чиқаради. Янани ушлаб олади. У пул ва қимматбаҳо буюмларни талаб қила бошлайди.
• Рад жавобини олгач, Женяни пулни қидиришга мажбур қилади, Янани эса хаммомга судраб кириб, кийимларини йиртиб ташлашга уринади.
• Нима бўлаётганини кўриб турган Женя ошхонага югуриб киради, пичоқни олади ва нотаниш одамни пичоқлайди.
• Кейинчалик суд-тиббий экспертлар боланинг заифлиги туфайли пичоқ жиноятчининг танасига атиги уч сантиметр тешиб ўтганини тасдиқлашган.
• Нотаниш эркак танасига кирган пичоқ туфайли йиқилиб тушади ва Янани қўйиб юборади. Аммо тез ўрнидан туриб Женяга ташланади.
• Ғазаб отига минган эркак Женянинг саккиз жойига пичоқ санчади.
• Бу орада Яна қочишга муваффақ бўлади ва қўшниларни ёрдамга чақиради.
• Шовқиндан қўрқиб кетган жиноятчи квартирадан қочиб кетади.
• Женя касалхонага олиб кетилади, аммо, афсуски ҳаётини сақлаб қолиб бўлмайди. У ўша куни олган жароҳатларидан вафот этади.

©️ Сарвар Раҳимий тайёрлади
😢12634🔥9👏6
ERKAK boʻlish uchun yoshni ahamiyati yoʻq! Baʼzilar 7 yoshda ham erkak boladi. Baʼzilar esa 30 40 ga kirsa ham bola. Oʻzingiz tushunib olavering!!!

#Moychechak
👍55👏16😢9🕊32😍1
ОТА ДУСТИНИНГ ХИЁНАТИ .
(хаётий хикоя)

Эрта тонгда уйига қайтаётган қабристон қоровули Қодир бобонинг кўзи қабрга суяниб ўтирган ёшгина қизга тушди. “Қизим, бу ерда нима қилиб ўтирибсан?” – дея унга яқинлашди бобо.
Қиз жавоб бермади, у жонсиз эди…
Қодир бобо шошилганча профилактика инспекторига хабар қилди.
Зудлик билан воқеа жойига етиб келган прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ходимлари қизнинг шахсини аниқлашга киришишди. Ўн етти, ўн саккиз ёшлар атрофидаги бу қизнинг ёнидан ҳамёнидан бошқа ҳеч нарса топилмади.
Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, қизнинг кўп миқдорда уйқу дори истеъмол қилиши оқибатида заҳарланиб, вафот этгани ойдинлашди. Тезкор суриштирув натижасида шахси аниқланган марҳуманинг исми Лобар эканлиги, унинг пардоз-андоз буюмлари билан савдо қилувчи дўконда сотувчи бўлиб ишлаши ҳақидаги маълумотлар капитан Норматовни атир-упа дўконига етаклади.
Сотувчиларнинг: “Лобарнинг ишдан бўшаганига бир йилдан ошди. Шундан буён уни кўрганимиз йўқ”, деган жавобидан қониқмаган тезкор вакил сотувчи аёлни яна саволга тутди: – Лобарни кўпдан бери танийсизми? Унинг яқинларини биларсиз?
– Йўқ, – кескин жавоб берди у.
– Яхшиси, Мардон акадан сўранг. У мана шу дўконнинг хўжайини.
Лобарни ҳам ўзи ишга олган…– Сафарга кетганди, – деди ўзини Мардон аканинг турмуш ўртоғи деб таништирган аёл дўкон хўжайинини қидириб, унинг уйига борган капитан Норматовга.
– Ўзингиз ким бўласиз?
– Дўстиман, – деди тезкор вакил.
– Уларда зарур ишим бор эди.
Норматов бир неча кундан сўнг Лобарнинг қишлоқдаги уйига келди ва онасидан Мардон ака ҳақида сўраб-суриштирди.– У киши раҳматли хўжайинимнинг яқин дўсти эди. Уйимизда кўп меҳмон бўлган.
Лобар қизимнинг тўйига ҳам ўзи бош-қош бўлмоқчи эди, – деди азаси эскирмаган онаизор.– Қизингиз коллежда ўқимай, ўша кишининг дўконида ишлаган экан-а? – сўради капитан.
Она бу гапни эшитиб, ҳайратланганча ўтириб қолди…
Орадан бир неча кун ўтиб, капитан Мардон акани иш жойидан топди ва ундан Лобар ҳақида сўради.
– Нима десам экан, ажойиб қиз. Лекин кейинги пайтларда нимагадир ишга келмай қўйди, – деди дўкон хўжайини ўзини хотиржам тутишга уриниб.
– Сабабини билмадингизми? – унга синчков тикилди капитан.
– Яхшиликни билмайдиган шундай одамлар ҳам бор-да, – тутақиб кетди Мардон ака, – уни ишга жойладим, ёрдам бердим. Мана оқибати…
– Оқибати нима бўлди?
– Ёнимга сизни юборибди-ку!
– Ака, бундан уч кун аввал қабристондан Лобарнинг жасади топилди,
– деди босиқлик билан капитан нигоҳини дўкон хўжайинидан узмай. Мардон ака кўзини олиб қочди
.– Ажали етгандир, бунга менинг нима алоқам бор?
– Лобар ҳамма гапни онасига айтиб берган экан, – Норматов ўз иш тажрибасидан келиб-чиқиб таваккал қилди. – Шунинг учун чайналиб, дудуқланмасдан бор гапни рўй-рост айтиб беринг!Мардон ака бир сесканиб тушди-ю, яна ўзини қўлга олди.
– Онасига нима дебди? Ўлган ўлиб кетгач, ким нима деса деяверади-да!.. Таваккали иш бермагач: “Бу доғули одамни ҳозир айблашга асосим йўқ. Лекин Лобарнинг ўлимида унинг қўли борлигини ички бир туйғу билан сезяпман”, деб ўйлади капитан…
Кутилмаганда саҳарлаб уйига Мардон аканинг дўконида ишловчи кекса фаррош аёлнинг кириб келиши капитаннинг қалбидаги умид учқунларини алангалатди. У дўконга борганида бу аёлдан ҳам марҳума ҳақида суриштириб, тайинли бир гап ололмаган эди.
– Ўша куни сиз билан суҳбатлашганимизда Лобарнинг ўлимидан бехабар эдим, – деди аёл оғир хўрсиниб.
– Жуда очиқкўнгил, самимий қиз эди. Уни ўйлайвериб, виждоним қийналиб кетди. Охири сизнинг олдингизга келишга, бор гапни рўй-рост айтиб беришга аҳд қилдим. У менга бошидан ўтган воқеани йиғлаб гапириб берганди. Ўшанда сизга бу гапни айтолмагандим. Чунки Мардон ака ҳар қандай ёмонликдан қайтмайдиган одам. Қўлидан ҳар бало келади. Кўп қизларни бахтиқаро қилиб, ўзи сувдан қуруқ чиқиб кетган. Агар сизга айтмоқчи бўлган гапларим унинг қулоғига бориб етса, мени соғ қўймайди.– Хотиржам бўлинг, – деди капитан.
– Сизни қонун ҳимоя қилади.
У энди ҳеч кимга зиён етказолмайди. Билганларингизни гапираверинг.
119😢63🔥20👍12👏43
– Мардон аканинг икки хонали уйи бор, – дея сўзида давом этди аёл.
– Буни уйдагилари билишмайди. Ўша уйда у қишлоқдан келган содда қизларнинг номусини поймол қилган. Лобар ҳам ана шундай қизларнинг бири. …Лобар оилада яккаю ёлғиз қиз эди. Отаси Абдусамад ака тадбиркорлик билан шуғулланар, қизининг ўқимишли бўлишини жуда-жуда орзу қиларди. “Мактабни тугатсанг, сени албатта, Тошкентга ўқишга юбораман. Ўзимга муносиб давомчи бўласан!” дерди ғурурланиб. Аммо тақдир Абдусамад акага бу бахтни насиб этмади. Лобар тўққизинчи синфни тамомлаш арафасида отаси автомобиль ҳалокатида вафот этди. Кутилмаганда бошларига тушган оғир мусибат Мадина опа ҳамда ёлғиз фарзанд – Лобарни гангитиб қўйди…
Тўққизинчи синфни тамомлаб, ҳужжатларини шаҳардаги иқтисодиёт коллежига топширмоқчи бўлиб юрган Лобар бир куни отасининг яқин дўсти Мардон акани учратиб қолди. У Лобарни машинасига ўтқазиб, ҳол-аҳвол сўради. Шаҳарга нима мақсадда келганини суриштирди. Лобарнинг кўнгли тўлиб, йиғлаб юборди. Сўнгра ўқишга кирмоқчи эканлигини, отасининг орзусини рўёбга чиқармоқчилигини айтди.
– Ўқишга кириб нима қиласан? Ҳозир ҳамма ўзини тадбиркорликка ураяпти. Сен ҳам шундай қил, ўзим ёрдам бераман. Ойингга тушунтир!
– деди Мардон ака.“Отамнинг қадрдон дўсти менга ёмонликни раво кўрмас, оила тебратишни ёлғиз онамга ташлаб қўйиш ҳам инсофданмас. Бироз оёққа туриб олиб, кейин ўқишга кирарман. Отамнинг мақсади ҳам мени тадбиркор қилиш эди-ку”…
Лобар узоқ ўйлаб ўтирмай шу қарорга келди.
Мардон ака гапининг устидан чиқди. Унга шаҳар марказидан ижарага икки хонали уй топиб берди. Орадан уч кун ўтгач, Мардон ака мева-чева, бироз егуликлар ҳамда турли ичимликлар кўтарганча Лобарникига кириб келди.
– Мен бир нарсани ваъда қилдимми, албатта, бажараман, – деди унга пешвоз чиққан Лобарнинг пешонасидан ўпиб. – Эртадан ишга тушасан.
– Сиздан бир умр миннатдорман, – деди Лобар қувончини ичига сиғдиролмай.
– Қанақа иш экан?
– Сотувчилик.
Онда-сонда сафарга чиқиб, мен билан мол олиб келиб турасан.

****

Лобар атир-упа дўконида ишлай бошлади. Иши ҳам, даромади ҳам ёмон эмасди. Мардон ака эса доим унга ғамхўрлик қилар, истаганини муҳайё қилишга интиларди…
Бир куни тунда Лобар яшайдиган ижара уйнинг қўнғироғи жиринглаб қолди. Қиз Мардон аканинг овозини эшитгач, ҳеч иккиланмай эшикни очди. У ғирт маст эди. Мардон аканинг бу ташрифи Лобарга ёқмаса-да, эшикни унинг юзига ёпа олмади. Боз устига, ўзига ош-нон, пул бериб турган хўжайинига қаршилик қилиш учун етарли даражада кучли, қатъиятли эмасди. Ўша мудҳиш тунда Лобар Мардон аканинг навбатдаги қурбонига айланди.
Шу кундан бошлаб Мардон ака Лобарникига тез-тез келадиган бўлиб қолди. Гоҳида уни ўзи билан бирга сафарга ҳам олиб кетар, турли қимматбаҳо совғалар ҳадя қиларди. Лобар баъзан “Пешонам шу экан”, дея тақдирга тан берар, гоҳида кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. … Қишлоқда эса унинг тақдири ҳал бўлаётганди. Онаси, қариндош-уруғлари уни яхши бир оиланинг фарзандига унашиш тараддудида эдилар. Бу янгиликдан хабар топган Лобар бўшашибгина:– Майли, онажон, ўзингиз биласиз, – деди, холос. Сўнг хонасига кириб узоқ йиғлади. Чунки онаси айтаётган йигит унинг ўзига ҳам жуда ёқарди. Қиз шаҳарга қайтгунича, отасининг дўсти сифатида хонадонга маслаҳатга чақирилган Мардон ака бу янгиликни эшитиб бўлган эди.
– Ҳали ҳеч нима бўлмагандек турмуш қуриб кетасан, – деди Мардон ака юзсизларча. – Аммо шаҳардан кетма. Хоҳлаган нарсангни олиб бераман. Ўзим сени “бокира қиз”лардек турмушга узатаман, – деди.
Лекин Лобарнинг дарди дунёси қоронғу эди. Ахир, қачонгача ёлғонлар ичида яшайди?! У йигитнинг кўзига қандай қарайди?! Оғир гуноҳининг юкини қандай кўтариб юради?!Ахийри у бир қарорга келди. Кафтида бир сиқим уйқу дориси билан отасининг қабрига келди.
– Мени кечиринг, отажон.
Сизнинг ишончингизни оқлай олмадим, – деди.

Бу унинг сўнгги гапи бўлди…
хикоя тугади.
😢150123💔17🔥12
Тун ярмидаги тақдир

(Тез ёрдам шифокорининг ҳикояси)

Ҳаёт… инсон ўйланмаган пайтда уни синовга тортадиган, тасодифларга тўла бир йўл. Тун яримдан ўтган,тонг нафаси кириб келишига атига бир неча соат қолганди. Олам қоронғи қуюнга бурканган, уйқу кўз қовоқларни тортиб борарди. Шундай дамларда инсоннинг кўзларига уйқу зилдек босилади, оёқ-кучлар бўшашади. Лекин дунёда бир сониялик ҳушёрлик неча инсон тақдирини ҳал қилишини фақат биз тунда юрадиганлар яхши биламиз. Ана шу дам… “Аллергия” сабаби билан чақирув тушди. Бундай вақтда чақирувлар кўпинча оғир бўлиши билан ажралиб туради.

Манзилга етиб борилганида эшикни беморнинг ўғли очди. Ювош, мулойим, ҳурмат билан кутиб олди. Унинг отаси 65-70 ёшлар атрофида, озғин, аммо кўзларида ҳаётга шукроналик жилваси бор оқсақол -орқасини деворга бериб ўтирган экан.

Ўғли қийналиб, бир оз хижолат билан шивирлади:

- Қон босимлари ошувди. Бир соатлар олдин магнезия қилувдик. Кейин териларига тошма тошиб кетди. Шунинг учун тез ёрдам чақирдик…

Беморни текшира бошладим. Қон босими, нафас,бошқа кўрсатгичлар меъёр-да,аллергия ҳақиқатдан бор. Лекин… юрак уриши… нотекис, ўртада секинлашиб қолади. Юракни эшитишим билан юрагининг қўрғон ичидаги ноласини эшитгандек бўлдим. Шубҳам қўзғалди. Шубҳа тўсатдан келади, аммо уни ҳайдаш учун ўн ўйлаш керак. Ёрдамчимга аллергияга қарши муолажаларни бошлашни буюриб, ЭКГ ускунасига қўл чўздим.

Лентада мени ҳар доим сергак қиладиган чизиқлар -ўткир коронар синдромининг ўчоғини кўрдим.Лекин бемор юрак хасталиклари ҳақидаги саволларимни инкор этарди.

-Дадангиз юрак оғриқлари ҳақида сўрасам, ҳаммасини инкор қилаяпти, - дедим ўғлига.

Бемор эса ҳар саволимда ювошгина жавоб берди.

-Жудаям яхши ўтирибман-ку… - дерди.

Ана шу “яхшиман” деган гап ҳар сафар қалбимни титратади. Неча марта шу гап ортидан ҳаётини қўлдан берган одамларни кўрмаганман…

Бир пайт ўғли секин имлаб, мени йўлакқа чақирди.Қоронғу ёритилган йўлакда унинг шивирлаган овози эшитилди:

- Доктор… отам жуда таъсирчан одам. Нима бўлганини менга айтинг.

Мен чуқур нафас олдим:

Ҳолати шошилинч. ЭКГда ўткир коронар синдром бор. Дараҳол касалхонага ётқизиш керак.

Ўғил ер чизиб туриб деди:

- Эрталаб тонг отса… ўзимиз олиб борамиз. Дадам барибир боришга рози бўлмайдилар. Ҳозир қўшниларни безовта қиламиз…

Бу гапнинг ҳар бир ҳарфи кўнглимга тош каби ботди. Бу нимаси бўлди, камтарликми... ишончсизликми. Баъзан инсон ўз оғриғини ўзи тан олмайди. Ёки тан олгиси келмайди. Ёхуд… бу юрак хасталигини “эркакча сабр” деб ютишни афзал билишмикан.

- Йўқ. Бу ерда соатлар эмас - дақиқалар қиммат. Дадаингиз ҳозир яхши кўриниши… бу чалғитиш. Юрак ҳозир курашаётган бўлиши мумкин. Бироз кечиксак, афсус билан кечириб бўлмайди.

Унинг кўзидаги норозилик, хавотир ва ташвиш бир-бирига қоришиб кетди. Аммо отасига вазиятни мулойим тушунтирганда, оқсақол ёстиққа суяниб, заиф оҳангда деди:

-Эрталаб борсакчи, ўғлим… ахир ҳозир яхши бўламан…

Касалхонага келганимизда, кардиолог ҳам ЭКГни кўриб ҳайрон қолди. Қайта-қайта сўраб, беморни текширди. Лекин оқсақол бу ерда ҳам ўзгармади:

- Ҳаммаси яхши… бироз чарчоқ, холос…

Бироқ инсон касалликни яширса ҳам, аппаратлар алдамайди. Ташхис тасдиқланди. Бемор шошилинч реанимацион бўлимга ётқизилди.

Мен эса коридорда тўхтаб, чуқур нафас олдим. Туннинг совуқ ҳавоси юрагимдаги қўрқинч ва хавотирни бир оз ювиб кетди.

Тез ёрдам машинасига қайтарканман, ўша оила - ота ва ўғилнинг кўзларидаги эҳтимол "эртага" ва "бугун"нинг фарқи -бутун умрга эсда қоларли дарсдек ўтди.

Бу тун яна бир ҳаётнинг қайтишини кўрди.

Умр деб аталмиш нозик ип эса яна бир бор узилмай қолди.

Шундагина кўнглимдан бир енгиллик ўтди. Гўё эркин шамол келиб юрагимдаги қўрқинч парчасини олиб кетгандек.

“Яратганга шукур…” дедим ичимда. “Шукурки, бу кеча яна бир инсоннинг омонат турган умри узайди. Бугунги чақирув -яна бир ҳаётнинг такдир бурилишидир.”

Тунни ёритиб қоронғу йўлда тез ёрдам машинаси ҳаракатланарди. Мен эса машинанинг хавфли товушидан кўра… одамнинг “яхшиман, ҳозир ҳеч нарса қилмайди” деган
117👍17👏5😍4🙈1
ужарлигининг қай даражада хатарли эканини яна бир бор ҳис қилар эдим.

Бу тун…

Бир ота ҳаёти ўзгарди.

Бир ўғилнинг қўрқуви умидга айланди.

Мен эса яна бир ҳаёт учун курашиш бахтини ҳис қилдим.
79👏25🔥2
Qisqa hikoyalar maʼqulmi??? Kunduzi bilan qisqa hikoyalar oqshom serial hikoya beriladi
👍96😍36👏1713❤‍🔥4
#БИР КУНИ...

Аввал айтганимдек, туғилиб ўсган ҳовлимизда каттакон ҳовуз бўларди. Куннинг иссиғида ҳам, совуғида ҳам онам бизни сув бўйига боришга қўймасди. Боиси уч ёшли акам ўша ҳовузга тушиб кетиб бетобланганча, қайта ўзига келмай, нобуд бўлган экан. Ўша ҳасратли кунлар ёд этилса, онамнинг кўзларига ёш келарди.
Бир куни қозиқдаги сигир-бузоқни етаклаб кетаётган дадамни кўриб: “Сигирни қаерга олиб кетяпсиз, дадаси”, деб сўрабди. Бозорга, сотишга олиб кетаётганини эшитган онам отамни қайтаришга уринибди. “Бир қошиқ оққа зор бўламиз-ку, болаларнинг ризқи қийилмайдими?” – деган сўровига:
– Бу сигир сути билан битта менинг оиламга кор бўлади, сотиб ўйлаган ишимни амалга оширсам, эл-юртнинг кунига ярайдиган бўлади, – деб йўлида давом этибди.
Мол сотилгач, колхоз гаражида яроқсиз ётган “Победа” русумли автомобилни сотиб олиб таъмирлатибди. Кейин узоқ масофадан сим тортиб келиб телефон ўрнатибди. Уй манзили, телефон рақами ва “Тез ёрдам” машинаси борлиги ҳақида саккиз кўчага хабар берибди.
Онамнинг айтишича, ўша пайтларда шаҳар марказига боришга бизнинг уйдагидан бошқа автоулов йўқ экан. Дадам бояқиш тунда кимдир чақириб келса кечикиб қолмай, деб этигини ечмай омонат ётиб турар экан. Ўн икки йил элга шундай холис хизмат қилган.
Мен улғайиб ақлим етганида:
– Дада, сизга нима зарур эди, кундузи ишлаб келиб яна туни билан касал ташиб юрган экансиз. Ўшанда биров раҳмат деганми? Одамларни рози қилиб бўлармиди, – дея савол бердим. Шунда дадам:
– Қизим, мен бу эзгу ишларни одамларнинг розилиги учун эмас, Аллоҳ ризолиги йўлида қилдим. Холис қилинган хайрли ишнинг ортидан миннат қилмаслик керак. Ҳозирги замон билан ўша даврларни таққослаб бўлмайди. Халқ оч эди, ночор эди. Оналар, гўдаклар ўлими кўп эди. Қизамиқ, чечак, безгакдан боласи ўлганларнинг фарёди билан уйғонардик. Бир яқин қариндошимиз тўққиз фарзандни дунёга келтирган, аммо биттасига эга бўлмаган. Ҳаммасини гўдаклик пайтидаёқ ерга берган. Фалокат бўлиб куйган, чала туғилган, йиқилиб қон йўқотган она-болаларнинг қанчасини ҳаёти сақланди. Ҳар банда Аллоҳнинг берган умри, ризқи билан яшайди, аммо кимдир сабаб дардига малҳам топади. Мени сабабчи қилган Эгамга қуллуқ. Қани эди мендан олдин ҳам кимдир “Тез ёрдам” билан касалхонага етказиб олиб борганида мунчоқдек ўғлим кўзи очиқ ерга кўмилмаган бўларди, – деди...

Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг бош муҳаррири.
64👍60😢56🕊3