ЖИГАРЛАР!
Йиғладим. Кечагина жуда ҳурсанд эдим. Мўжиза рўй берган, бир ўзбек аёли учун, туғилажак фарзанди учун ҳурсанд эдим. Бугун эса бошқа бир ўзбек аёли қисмати учун йиғлаяпман. Қувонч ва ташвиш ёнма ён юришига бугун гувох бўлдим.
Ўтган йили октябрь ойининг ўрталари эди. Ижтимоий тармоқдан ҳабар келди. Мен Истанбулнинг Қояшаҳаридаман. Касал опамга қараяпман деб ёзилганди. Дарҳол қўнғироқ қилдим. Дилфуза опа билан танишдим. Опасига шифо тиладим. Бундай ҳабарлар менга кўп келгани учун унчалик эътибор бермадим. Орадан яна озроқ вақт ўтиб таниш рақамдан қўнғироқ бўлди.
- Сабо, Муқаддас опам етти ойдан бери жонлантириш бўлимида. Тил билмайман. Жуда катта миқдорда пул тўлашимиз керак экан.
- Касалхона манзилини айтинг. Эртагаёқ етиб бораман.
Эртасига Жам ва Сакура шахар касалхонасига бордим. Мақсадим касал опани кўриш, хол аҳвол сўраш, докторлар билан гаплашиш эди. Жам ва Сакура жуда катта касалхона. Б бўлимини қидириб топдим. Устидаги ўзбекча кўйлак ва рўмолидан Дилфуза опани дарров танидим. Мени кўриб шошилиб келиб қучоқлади. У пайтда бу оила билан шунчалик яқин бўлиб кетишимни хаёлимга келтирмагандим. Бироз гаплашдик. Оиланинг энг катта қизи Мамлакат опа гуруҳимизнинг фаол аъзоларидан экан.
Бизга жуда ўҳшаб кетишади. Мен ва сингилларим орасида парда йўқ. Ҳамма нарса ўртада. Топган тутганимиз, пулларимиз, ҳатто фарзандларимиз ҳам. Жигарлари учун навбат билан Истанбулга келиб кетаётган бу оилага меҳрим тушди. Сўнгра кириб доктор билан гаплашдим. Доктор гапирган гаплардан шокка тушдим. Олти марта жарроҳлик амалиёти қилинган, етти ойдан бери жонлантириш бўлимида қолган касал учун икки юз минг доллар нарҳ чиқарилибди. Кейин касални кўриш учун руҳсат олдим.
Кенг, ёруғ хона. Вужуди жиҳозларга уланган Муқаддас опа уйғоқ экан. Менга ҳайрон бўлиб қаради.
- Ассалому алайкум, опа. Яхшимисиз?
Муқаддас опа бошини қимирлатиб қўйди.
- Исмим Сабо. Сизни кўришга келдим. Ҳаммаси яхши бўлади.
Муқаддас опа бошини қимирлатишга ҳам қийналарди. Уни чарчатиб қўймаслик учун хонани тарк этдим.
Дилфуза опа билан ўтириб гаплашиб олдик. Муқаддас опанинг ягона қизи маълум сабабларга кўра Туркияга кела олмас экан. Онасининг бир оғиз сўзига маҳтал қизга, икки давлат орасида сарсон саргардон опа сингилларга ачиндим. Дилфуза опанинг гапидан ўйланиб қолдим.
- Аввали Аллоҳ билгучи. Опамнинг қанча умри қолганини билмаймиз. Хозир ягона мақсадимиз, касалхона пулини хал қилиб опамни мамлакатимизга олиб кетиш, қизи билан қовуштириш.
- Дилфуза опа, икки юз минг доллар кичкина пул эмас. Кейин Муқаддас опа учишни кўтара олмаслиги мумкин.
- Опам ҳам биз ҳам қийналдик. Биз қадарга розимиз. Лекин, хозир нима қилишни билмайман.
- Опа, ёнингиздаман. Қўлимдан нима келса қиламан.
Ҳаракатларни бошлаб юбордик. Давлатлараро Турксўй келишмасига биноан тўланадиган пул миқдори тўқсон минг долларга туширилди. Аммо, бу ҳам биз учун катта сумма. Ўзбекистон элчихонасидан келиб кўришди. Элчихона шифохона пулини тўлаш мажбуриятини олмаган. Шундай бўлса ҳам умид қилдик. Ёрдам сўраб гуруҳларимизга мурожаат қилдим.
Бу орада мансабдор дўстларимиздан тақиқлар, таҳдидлар олдим. Икки кун қон босимим ошиб ётиб қолдим. Дилфуза опанинг қўнғироқларига жавоб беришга ҳам холим бўлмади. Кейин ўзимга ўзим дедим.
Сабо оёққа туришинг керак. Ёрдамга муҳтож битта ўзбегинг қийналиб турса, сен роҳат ухлашинг мумкин эмас. Кўчада бир кучук, ёки мушук кўрсак. Ёрдамга муҳтож бўлса. Бу қутурмаганми, неча кишини тишлаган экан деб ўйлаб ўтирмай ёрдам берамиз. Бу ерда гап бутун бошли инсон тақдири ҳақида эди. Ўрнимдан турдим. Дилфуза опа билан кўришгани бордим. Совуқдан қунишиб, жавдираган кўзлари умид билан боқиб турган Дилфуза опага қараб сескандим. Кейин қўлларидан тутдим.
- Ким нима деса десин. Бу ишни оҳирига етказаман.

❤94😢41👏2✍1😇1
- Шу пулни олинг.
Дилфуза опанинг қўлидаги беш доллар пулни олдим.
- Опа, бу ҳамиртуруш. Ишимизни бошласак ҳам бўлади.
Аввалига касалхона билан гаплашдим. Докторлар, бухгалтерия бўлимидагилар йиғилишди. Бири қўйиб бири гапира бошлади. Албатта, сиз ҳақлисиз деб эшитиб ўтирдим. Оҳири бош шифокор жаҳл билан сўради.
- Сизда хеч виждон йўқми?
- Виждонимиз бор, доктор, пулимиз йўқ. Бўлмаса сизларнинг гапингизни эшитиб ўтирмасдим.
Улар билан келиша олмадим. Анқарага қўнғироқ қилдим. Дилафрўзни ҳам ишга жалб қилдим. Кирмаган эшигим, ёрдам сўрамаган инсоним қолмади. Истанбул чет эл фуқоролар билан ишлаш бўлимига бордим. Ижтимоий ёрдам ташкилотлари эшигига ётиб олмадим халос. Катта ёрдам Қизилой ташкилоти томонидан келди. Менга қўнғироқ қилган Дамла хоним бир эмас, иккита адвокат иш бошлашини касалхона учиш учун руҳсатнома беришга мажбурлигини айтди. Адвокат билан касалхонага бордик. Ишларни хал қилдик. Ҳабарни Дилфуза опага етказиш учун қўнғироқ қилдим.
- Ало, Сабо. Қаердасиз? Ўзбекистондан Ҳолида опам келдилар. Сиз билан кўришмоқчи эдик.
- Мени ҳам янгилигим бор. Эрталабдан бери хечнима емадим. Шифохона ёнидаги ошхонада бўламан. Шу ерга келинглар.
Опа сингиллар етиб келишди. Ҳолида опа билан танишдим.
- Сабо, Ҳолида опам келдилар. Мен энди учиб кетишим керак.
- Билетингизни орқароққа суриб туринг. Муқаддас опани бирга олиб кетасиз.
- Қандай қилиб?
- Пулни хал қилдим. Бир сўм ҳам тўламаймиз. Фақат самалётда жой тайёрлашимиз, жиҳозлар сотиб олишимиз керак.
Опа сингил баробар мени қучоқлашди, баробар йиғлашди.
- Жиҳозлар учун пул тайёр. Ҳалқимиздан йиғилган озроқ пул бор. Қолганини оиламиз ичида йиғамиз. Билет гаплашинг.
Оҳирги ҳафтани аэропорт ва касалхона ўртасида бориб келиш билан ўтказдим. Касал учун олти ўриндиқ ажратилди. Ҳамроҳлик қилувчи доктор Ўзбекистондан келди. Ҳолида опа бирга учадиган бўлди. Учиш руҳсатномасини олишим қийин бўлди. Касалхона маъмурияти мени анчагина сарсон қилди. Ҳатто аэропортга етказиб бориш учун тез ёрдам машинаси ҳам бермади. Мажбур ҳусусий касалхонадан машина гаплашдик. Ҳамма иш жойида кетаётган эди. Қўштирноқ ичидаги дўстларим мени кузатишар, ғийбатларда давом этишарди.
Аёл хавога кўтарилиши билан ўлади, ана ундан кейин Сабо деганлари қандай жавоб берар экан деб гапиришибди.
Ўша куни аэропортга вақтлироқ бордим. Соат етти яримда учишлари керак эди. Касалиммз тез ёрдам машинасида кутиб турарди. Хужжатларни расмийлаштиришда муаммога дуч келдик.
- Касал уча олмайди.
- Нега?
- Кислород жиҳози газ билан тўлдирилган. У бизнинг талабларимизга жавоб бермайди.
- Буни менга айтишмади.
- Самалётда юздан ортиқ одам бор. Уларнинг ҳаётини таҳликага ота олмайман. Газ портлаши мумкин. Сизларни самалётга чиқармайман.
Кунлардир тўйиб ухламаганим, асабий тортишувлар, менга қилинган туҳматлар юрагимда йиғилиб қолган экан. Ҳаммаси бирданига кўзёшларим билан отилиб чиқди. Бақириб йиғлай бошладим.
- Бундай қилманглар. Тўққиз минг долларга билет олдик, ахир. Касалхона бизни қабул қилмайди. Бу оҳирги шансимиз. Бошқа кучим қолмади.
Дилфуза опа нима деётганимни тушунмаса ҳам, аксиллик бўлганини ҳис қилиб йиғлай бошлади. Холида опа ўтириб дуо ўқирди. Бирданига инсофга киришдими, ёки шикоят қиламан деганимдан қўрқишдими, ҳартугул тўққиз яримда учадиган самалётга жой тайёрлашди. Уларни кузатиб ҳам тинчимадим. Ўзбекистондан ҳабар келгунча ухламадим. Мени уялтирма Аллоҳим дея ялиниб ёлвордим. Ваниҳоят ҳабар келди. Муқаддас опани Тошкентдаги шифохонага жойлашгани, аҳволи яхши эканлигини айтишди. Эртаси куни Дилфуза опа ҳам учиб кетди. Кетмасидан аввал тувакда гул берди менга.
- Муқаддас опамнинг гули. Сиз ҳам бизнинг сингилимиз бўлиб қолдингиз. Сизда қолсин.
Гулга муққадас деб ном қўйдим. Сув қуяётганимда унга гапирардим.
- Чиройли бўлиб кўкаргин. Ният қилдим, бир кун Муқаддас опа тузалиб, ўзи етти йил яшаган бу шаҳарга келишни ҳоҳласа, аэропортда кутиб оламан ва сени ҳадя қиламан.

❤97👏20😇12🕊1
Бу воқеаларга икки ойдан ошди. Мамлакат опа, Дилфуза опа билан гаплашиб турамиз. Муқаддас опа учун Истанбулдан маҳсус бўтқалар етказиб бераман. Аллоҳ берган синглим, қиёматлик синглим деб ёзишларини ўзи дунёларга бадал. Уларни соғинаман. Куни кеча бир ҳикоямга изоҳ келди.
- Сабо опа, мен Муқаддас опанинг жияниман. Кеча холамни бериб қўйдик. Сизга ва гуруҳдагиларга рахмат. Сизнинг ҳаракатингиз билан холамни яқинларимиз ёнига мозорга қўйдик.
Бошимдан қайноқ сув тўкилиб кетди. Икки томчи аччиқ кўз ёш юзимга оқиб тушди. Аллоҳнинг иродаси. Ҳар доим ҳам биз истагандек бўлавермайди.
Уйимда кичкина бир жиҳоз ва беш дона бўтқа қолиб кетган эди. Уларни олиб Жам ва Сакура касалхонасига бордим. Докторни ёнига кирдим.
- Опамиз вафот этди. Сизларга қаттиқ гапирдим. Етти ойлик меҳнатингиз учун ҳаққингизни халол этинг. Мана буларни оғир касаллар учун ишлатинг. Муқаддас опамни эҳсони бўлсин.
- Халол бўлсин. Аллоҳ раҳмат қилсин.
Уйга келиб бироз ўтирдим. Кейин оний ҳаракат билан гулларимни ёнига бордим. Муқаддас деб ном берганим тувакдаги гулнинг япроқлари сарғайиб қуриётган эди.
Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. Сабо Маруфжонова.

😢111❤46😇9😍8👏5🕊1
МЕН ЎЗБЕКМАН!
Эрталабдан йўлга отландим. Туғилган кун тадбири бормиш. Юз кишилик таом тайёрлашим керак экан. Рестораннинг катта бўлимини чиройли қилиб ясатишибди. Казо казолар гуруҳи, шекилли. Бўйинбоғ таққанлар ҳизматга шай туришибди.
Эндигина, уст бошимни алмаштириб бўлгандим.Ресторан мудири шошилиб ошхонага кириб келди.
- Сабо, ҳаммаси мукаммал бўлиши керак. Сенга ишонаман. Меҳмонларимиз обрўли одамлар.
- Менга ҳамма бир хил. Обрўсига қараб одам ажратмайман.
- Сен нотўғри тушиндинг. Шаҳинбей катта лавозимда ишлайди. Бизга катта ёрдами теккан. Отасининг юз ёшини нишонлаяпти.
- Юз ёшми?
- Ҳада. Ота ҳам доктор. Профессор. Катта аудиторияга эга.
Хали гапимизни тугатиб бўлмасимиздан бир аёл кириб келди. Ёнида ёшгина йигит каттакон қути кўтариб олган. Торт бўлса керак деб ўйладим. Аёл салом берди. Кулимсираб, паст овозда киборларча гапириши юксак маданиятидан дарак бериб турарди.
- Тортни отам учун маҳсус тайёрлатдим. Илтимос, эҳтиёт қилинглар.
- Ҳавотир олманг. Музлаткич хонасига қўйиб қўяман.
- Раҳмат.
Аёл ташқарига йўналди. Бир нарса эсига тушгандек орқасига қайтиб кирди.
- Бир нарса сўрасам майлими?
- Албатта. Бемалол.
- Сиз ўзбекмисиз?
- Ҳа ўзбекман.
- Отамнинг боқувчиси ҳам ўзбек. Анча қидирдик. Дўстларим боқувчи олсанг фақат ўзбек аёлини топ, ўзбеклар ишини сидқидилдан бажаради дейишди.
- Ҳа, бизнинг аёллар шундай.
- Ҳозир келиб қолишади. Танишиб оласизлар.
Очиғи, ҳурсанд бўлиб кетдим. Бир иккита енгилтабиат аёлларимиз юзидан бизга кўп жойда янглиш кўз билан боқишлари ғазабимни келтирарди. Мана, ҳақиқий пешона тери билан халол пул топадиган ўзбек аёлларини қадрига етадиган оилалар бор эканку. Кўтаринки кайфият билан иш бошладим. Ҳамма нарса тахт бўлди. Сокин мусиқа билан туғилган кунни ҳам бошлаб юборишди. Иш тафти бироз босилгандан кейин, секингина чиқиб салонни кузата бошладим. Ногиронлар аравачасида ўтирган отахон юз ёшга кирганга ўҳшамайди. Яхши парвариш қилиниши кўриниб турибди. Ҳаммага қараб кулиб ўтирибди. Баъзида бошини силкиб қўяди. Ёнидаги ўттиз беш ёшлардаги аёл боқувчиси бўлса керак.
Ошхона ва салон ўртасида кичкина ўтиш йўлаги бор. Салондан қаралса йўлак кўринмайди. Ошхонадан эса яққол кўриниб туради.
Боқувчи аёл ногиронлар аравачасидаги чолни йўллакка етаклаб келди. Чолни йўлакда қолдириб ошхонага кирди. Кулиб қарши олдим.
- Ассалому алайкум. Хуш келибсиз.
Аёл менга ғалатироқ қаради. Кейин турк тилида гапирди.
- Қайнаган сув керак эди.
Энсам қотди. Ўзбекча гапираверда. Сени киндигингни турк кесганми дедим ичимда.
- Илиқ бўлсинми? Ёки, қайноқми?
-Тушунмадим?
- Ўзбек эмасмисиз?
- Йўқ.
- Менга сизни ўзбек дейишганди.
- Худо сақласин. Ўзбек эмасман. Чолни болалари ўзбекларни яхши кўришади. Ойлиги яхши бўлгани учун ўзбекман деб ишга кирдим.
- Ҳмм... Яхши ҳам бизни худо сақлабди. Сени ўзбек қилиб яратмабди.
Энсам қотиброқ илиқ сув олиб келдим. Сувни аёлни қўлига бериб, орқамга қайрилдим. Қандайдир овоздан чўчиб улар тарафга қарадим. Чол кўзларини пирпиратиб боқувчига қараб турарди. Мен аниқ гувоҳи бўлмадим, аммо тарсаки туширганини ҳис қилдим. Боқувчи менга орқа қилиб тургани учун мени кузатётганимни сезмади. Тишларини орасидан таҳдид билан гапириб, чолни туртди.
- Жонимга тегдинг. Шу вақтда сув ичаман дейишингга бало борми? Ҳаммани олдида овқатлантирма деди қизинг. Мазза қилиб ўтиргандим. Ол, заҳрингга ич.
Бечора чол унинг хар туртишидан мункиб кетар, кўзларини пирпиратиб қўрқув ичида унга қараб турарди. Жуда ғазабландим. Учиб уларни ёнига бордим. Боқувчининг қўлидан сувни тортиб олдим. Унга бақирмоқчи эдим. Ҳавотир билан бизга қараб турган отахонга кўзим тушиб жим бўлдим. Унга сувни ичирдим. Оғзини сочиқ билан артиб қўйдим. Харакатларим унга ёқди шекилли, жилмайиб қўйди. Боқувчига нафрат билан тикилдим.
- Сени бир дақиқага мумкинми?
Лекин, гап бошлашга улгурмадим. Чолнинг қизи кириб келди.
- Ҳа, миллатдошлар топишиб олдингларми?

❤102🙈19🤨9😢3🌚3✍1👏1
Мендан олдин боқувчи бидирлаб жавоб берди.
- Отажонимга сув ичирдим. Овқатини ҳам едириб қўяман.
Бу опам билан гаплашиб турган эдик.
- Мен ҳам сен ҳақингда унга гапирган эдим. Сиз ўзбеклар...
- У ўзбек эмас. Ўзбек менман.
Гапини бўлганим учун аёл ҳайрон бўлиб менга қаради. Ўзимни тутиб тура олмадим.
- Биласизми, биз ўзбеклар ота онасига жудаям боғланган халқмиз. Биз хокисорларимизни боқувчи қўлига топширмаймиз. Ўзимиз қараймиз. Бизга йиллари берган, минг заҳмат билан катта қилган хокисорларимизни бегонага боқтириш, менинг миллатимда жуда катта уят хисобланади. Бир кун келиб бизнинг фарзандларимиз ҳам бизга шундай меҳр билан қарашларига ишонамиз. Отангиз дабдабали туғилган кундан кўра, сизнинг бир оғиз ширин сўзингизга, меҳрингизга муҳтож.
Қотиб қолган аёлга бошқа хеч нима дейишни ҳоҳламадим. Ошхона қараб кетаётиб, орқамга қарадим. Жуда паст овозда, аёл эшитадиган қилиб гапирдим.
- Боқувчингиз ўзбек эмас.
Кайфиятим ҳам расво бўлди. Қўлим ишга бормади. Ёрдамчи усталарга иш буюриб орқа боғчага чиқиб кетдим. Ўзбекистонга қўнғироқ қилдим. Жиянларимдан бири жавоб берди. Дадамни сўрадим. Хозир кўрсатаман деб ховлига чиқди. Экранда кенг ховлимиз кўринди. Сўри устида дадам ўтирибдилар. Набираларга гапирётганларини эшитдим.
- Ҳой, Қодирбек. Уйингга буғдой тўлгур, узумни баргини ўргатганимдек кес. Моҳизар, чой олиб кедингми? Ҳа, кам бўлмагур. Мухлисбек, ишинг битиб қолдими? Овқатланиб кейин қиларсан. Ҳа, орқамда қолгурлар.
Бир зум ҳовлимизда бўлгим келди. Дадамнинг тиззаларига бошимни қўйиб ётгим келди. Жиянимни овозидан ўзимга келдим.
- Оппоқдада, аммам қўнғироқ қиляптилар.
- Шунақами? Бер.
Аввал салом бердим. Кейин йиғлаб юбордим. Дадам хавотир олиб тез тез гапирдилар.
- Оппоқ қизим, тинчмисан? Нима бўлди? Соғлигинг яхшими? Нега йиғлаяпсан?
- Ҳаммаси яхши, дадажон. Сизни соғиндим.
- Мен ҳам соғиндим. Келиб қоласанми деб кун санаяпман.
- Ҳовлида менга ҳам иш борми?
- Ҳа. Энг катта ишни сенга қолдирдик. Ҳамма мевалар ғарқ пишди. Шоҳидан узиб есанг, сенга иш шуда.
Дадам билан ҳайрлашганимда ҳам маҳзун кайфият мени тарк этмаганди. Устимни алмаштириб чиқдим. Мудир ёнимга келди.
- Кетяпсанми? Хали тадбир тугамадику.
- Усталар давом этиришади. Ўзбекистонга чипта олишим керак. Дадамга кетаман.
Ресторандан чиққанимда юзимга муздек хаво урилди. Қандайдир юк елкамдан тушгандек бўлди. Ўйланиб, оғир қадамлар билан юриб кетдим.
Мен миллатпарастман, шекилли. Ўзбекни ёмон деганлар билан ётволиб уришадиганлар тоифасиданман. Миллатимни камчиликлари менга билинмайди. Ўзимга ўзим гапириб кетаётгандим. Хассасига суяниб йўлдан ўта олмай турган онахонга кўзим тушди. Югуриб бориб ўтказиб қўйдим. Онахон йўлдан ўткунча мени дуо қилди.
- Исминг нима, қизим?
- Сабо.
Кейин сўрамаса ҳам қўшиб қўйдим.
- Мен ўзбекман.
Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО МАРУФЖОНОВА.

❤161😍31👏18❤🔥17👍15🕊2🌚1
#Ҳикоялар
НИКОҲ УЗУГИ
Мен уйимиз ёнидаги хиёбонга набираларимни етаклаб тез-
тез чиқиб тураман. Баҳор фасли бỹлганлиги учун болалар ỹтларнинг устида думалаб-думалаб ỹйнашади, уларга қỹшилиб болалигимни эслайман. Ҳаводан тỹйиб-тỹйиб нафас оламан. Баъзан ким биландир суҳбатлашгинг келади, айрим пайтларда эса сокингина солланаётган анҳор сувларига қараб узоқ хаёлга ботаман.
Кунларнинг бирида хиёбон чеккасидаги ỹриндиқларнинг бирида йиғлаб ỹтирган ёшгина жувонга кỹзим тушди. Бир четдан жимгина кузатиб, унга астойдил ачиндим. У ỹкиниб-ỹкиниб йиғларди, сỹнг кимдир ỹзини кузатаётганини сездими, сумкасидан рỹмолчасини чиқариб, кỹз ёшларини артди. Кỹнглини кỹтаргим келиб, ỹриндиқнинг бир четига ỹтирдим.
- Қỹйинг, йиғламанг синглим, - дедим унга. – Ҳаммаси ỹтиб кетади.
У менга қараб ҳорғин жилмайди. Ниҳоятда истарали, чиройли жувон экан. Саломлашдик.
- Агар ёлғиз қолгингиз келаётган бỹлса… кетишим мумкин, - дедим бир оз ҳижолат тортиб.
- Йỹғ-е, нималар деяпсиз? – деди аёл. – Ахир, одамнинг тафтини одам олади-ку. Раҳмат сизга!
- Ҳозир сиз қаттиқ ташвиш чекаяпсиз, - дедим унга. – Касалланиб қолишингиз мумкин. Кейин «аттанг», деб юрасиз. Чунки бу дунёда ҳамма нарса: шодлик ҳам, ғам ҳам ỹткинчи. Келинг, яхшиси юрагингизни очинг. Енгил тортасиз. Сиз ỹзингизга келгунингизга қадар, мен набираларимдан хабар оламан.
Болаларга музқаймоқ олиб бердим-да, бирпасдан сỹнг қайтиб келдим. Аёл ỹзига келиб қолган, ҳатто, юзида табассум кỹрдим.
- Мен жуда оғир аҳволдаман, - гап бошлади жувон. – Ичимга чироқ ёқса ёришмас, қаёққа кетаётганимни ҳам ỹзим идрок этмаган ҳолда мана шу хиёбонга келиб қолдим. Эсладим. Бу ерга аввал ҳам келганман, фақат ёлғиз ỹзим эмас. Эрим, болаларим билан овқатлангани келганмиз. Бу ерда яхши кабоб қилишади. Мазза қилиб еганмиз, чақчақлашиб ỹтирганмиз. Кейин музқаймоқ еганмиз. Қандай бахтиёр дамлар эди-я! Юзимизда ҳеч қандай ниқоб йỹқ эди. Одамларни қандай бỹлса, шундайлигича қабул қилардик, ỹзимизни ҳам шундай қабул қилишарди, деб ỹйлардик. Олаётган маошимизга қаноат қилар, ортиқчасига чиранмасдик. Ҳам кийинардик, ҳам қора қозонимиз қайнаб турар, эшикдан келаётган меҳмонларимизни ҳам тỹйдиришга, беш-олти кунлаб, баъзан кỹникиб, боқишга қурбимиз етарди. Кейинчалик эса…
Маошлар урвоқ ҳам бỹлмай қолди. Ёз ойларида кимдир ỹқишга, яна кимдир ỹқишни тугатган болаларини ишга жойлаштириш учун таниш излаб келишарди. Эрим олдин ҳам бу иш билан шуғулланиб кỹрган, танишлари ҳам талайгина. Қỹнғироқ қилиб, «Шу одам бир иш билан кепти, жияним, холамнинг ỹғли ёки аммамнинг қизи», деб ишини битирарди. Пулни олиб иш битирадиган “ўртакаш”ларнинг жиянингизми, етти ёт бегонами, ишлари йỹқ, чỹнтаклари қаппайса бỹлди. Эрим уларга одам топиб берарди. Хуллас, ёз ойларида бизнинг ҳам кỹп бỹлмаса-да, озроқ чỹнтагимиз қаппаярди.
«Кỹза кунда эмас, кунида синади» деганларига энди ишондим. Қинғир ишлар очилиб қолиб, ишларни битириб юрадиган танишимиз қамалиб қолди. Қỹлда эрим ва бошқалар берган пуллар ҳам қолиб кетган, танишларимиз бу гапни эшитиб қолишиб, «пулимизни топиб беринглар», деб эшик тақиллатиб келишдан чарчашмасди. Шундай ҳолатлар бỹлдики, эрим бир неча марта каравотнинг тагига кириб бекинишга мажбур бỹлган.
Қарзлардан қутулмасликнинг сира иложи йỹқ. Уч кишининг ҳар бирига «Ишимизни битирадиган танишимиз қамалиб қолган, қамоқдан қутулиб чиққанидан кейин қайтариб беради», деб кỹрайликчи, улар бизни нима қилишаркан? Эрим беш-олти йил қамалиши аниқ. Унгача булар кутиб тура олишмайди-ку? Бỹйнимизда нақ ўн минг долларлик қарз турибди. Яқинда яхши ниятлар билан беш юз долларга уй мебеллари олувдик. Аёллар билан гап ỹйнаб олганман. Бир дугонамнинг ҳаваси кетиб юрувди. Бир-икки марта «менга ҳам шунақа рангидан учрасайди», деганини эслаб, унга қỹнғироқ қилишим билан кечқурун етиб келди. Айтганимдан бир оз камроқ бериб, мебелни машинага ортиб олиб кетди. Аёл кишилигимга бордим барибир, мебелга ачиниб, йиғлаб-йиғлаб олдим.

❤88🔥19😢16😇4🌚2👏1
Қарз ёмон нарса. Бỹйнингда оғир юк бỹлиб тураверар экан. Қутулмасликнинг эса сира иложи йỹқ. Болаларнинг кравотларини, ошхона мебелларини, гиламларни сотиб, қарзимизга бердик. Яна тўрт минг доллар қарзимиз бор. Шуни ҳам бермасак бỹлмайди. Уйда ҳар куни жанжал. Болаларимнинг тỹс-тỹполондан юраклари безиллаб қолган.
-Энди нима қиламиз? – маслаҳат сỹради эрим мендан.
-Қилар ишни қилгансиз! – дедим жаҳл билан. – Яп-янги мебелларимни сотиб, уйни шип-шийдам қилдингиз. Энди нимани сотмоқчисиз? Уйними?
-Тилла буюмларингни сотамиз, - деди эрим ва қỹлларимдаги узукларимга тикилиб қолди. – Еч, шармандаликдан кỹра, буларни сотганимиз яхши. Кейинроқ ỹзим сенга бундан ҳам яхшиларини олиб бераман.
-Икки дунёда ҳам узукларимни бермайман, - дедим мен, - Ошна-оғайниларингиздан топинг. Уларни ҳафталаб меҳмон қиласиз, ичирасиз, едирасиз. Қарз бериб туришга ярашмайдими?
-Ҳаммасидан қарз сỹраб чиқдим, - деди эрим бỹйнини ночоргина қисиб. – Уларда ҳам пул йўқ.Тиллаларингни сотайлик. Ҳар доим шундай бỹлиб ётмайди-ку. Бу кунлар ҳам ўтиб кетар, хотин.
Мен рози бỹлмадим. Эрим узукларимни мажбуран ечиб олди. Ечганида ҳам қỹлларимни қақшатиб, оғритиб, ечиб олди.Тасаввур қилинг, аёлининг ўзи топган пулларига сотиб олган тақинчоқларини мажбуран ечиб олаётган эркакни ким деб аташ мумкин? Мен уни ҳеч қачон кечирмайман.
-Ундай деманг! – Кỹз ỹнгимда аёлининг қỹлидаги узукларини зỹравонлик билан ечаётган қўпол эркак гавдаланди. Лекин уни юпатишим керак. – Эрингиз ориятли одам экан. Бỹйнидаги қарзларидан уялиб… шундай қилишга мажбур бỹлган-ку? Қадрдон эрингиз, уни тушунишингиз, кечиришингиз керак.
-Йỹқ, опажон, уни ҳеч қачон кечирмайман, - деди аёл. – Майли, уни тушундим ҳам дейлик. Агар никоҳ узугимга тегмаганида, уни кечирардим. «Ҳеч бỹлмаганда шу узугимга тегманг», деб роса ялиниб-ёлвордим. Ахир, мен никоҳ узугимизни ỹн беш йилдан бери муҳаббат рамзи сифатида авайлаб-ардоқлаб келаман, бирон марта ечиб қỹймаганман. Кунига ҳеч бỹлмаганда бир марта боладек силардим. Мени тилла буюмларга ỹч аёл деб ỹйларсиз. Йўқ, ундай эмас. Кўнглим қолди ундан. Чунки … мен… никоҳ узугимиз…
Жувон яна йиғлади. Уни тушуниб турардим. Ỹз ҳолига қỹйдим. Майли, йиғласин. Йиғи кỹнгилни юмшатади. Набираларимдан бири чопқиллаб ёнимизга келди, елкалари титраб-титраб йиғлаётган аёлга ғалати тикилди. Уни акаларининг ёнига жỹнатдим.
-Мен сотилган буюмларимизга ачинганим йỹқ, - деди аёл йиғидан тỹхтаб. – Буюм топилади, аммо одам топилмайди. Одамнинг қадри топилмайди. Зỹравонлик билан шу чоққача сақлаб келганимиз – садоқатни зўравонлик билан топтади, ишончни, муҳаббатимизни топтади.Ундан кўнглим буткул совиди. Ёшингиз улуғ аёл сифатида сиз айтинг, маҳридаги аёлнинг буюмини тортиб олган эркакни ким деб аташ керак? Никоҳ узугимизни кимларга олиб бориб сотди, энди ỹн беш йиллик узугим қайси аёлнинг қỹлини безайди? Ўша аёл узукка қараганида, қайсидир аёлнинг бир маҳаллар бахт узуги бỹлгани ва никоҳ узугига боққанида келинчаклигини, ёшлигини эслашини хаёлидан ỹтказармикан, опажон?
-Қимматбаҳомиди? – сỹрайман нима деяримни билмай.
-Узукми? – деди аёл сергак тортиб. – Йỹғ-е! Гап нарсанинг қиммат ёки арзонлигида эмас, опажон. Жуда ингичка, бежиримгина, ỹртасида жажжигина оқ тошчаси ҳам бор эди. Талабалик давримизда турмуш қурганмиз. Узук излаб дỹконма-дỹкон юрганимиз эсимга тушаяпти. Унга оғир бỹлмаслиги учун ҳам энг арзонини, энг нозигини ỹзим танлаган эдим… Биламан, узугим энди қỹлимга қайтиб келмайди. Никоҳ узуги таққан қỹлим энди бỹш қолди, юрагим ҳам бỹм-бỹш, ичим қоп-қоронғи. Юзта чироқ ёқилса ҳам ёришмайди. Кенг далаю-даштларга чиқсамда, «дод»деб бақирсам… Балки эрим сотилган узугим ỹрнига келгусида энг қимматини, энг чиройлисини олиб берар, аммо кỹнглимда бỹшлиқ пайдо бỹлган, унинг ỹрнини энди ҳеч нима тỹлдира олмайди…
Аёл кетди. Ортидан узоқ термулиб қолдим.
Меҳринисо Қурбонова.

❤112😢29👍19😇5👏2😁1
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍32❤17👍11👏3😇3
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
32-қисм
-Ким эзғилаяпти а? Номини оқлаб турмушга бериш эзизғилаш бўларканми?- қизишиб бақирди Равшан - унда Парининг онаси ойимга қилганлари эзғилаш бўлмайдими?
-Ака...
-Бас қил!- зарда қилди Нафосат опа. Чамаси унга ўтмишни эслаш жуда оғриқли эди.
-Сен нима деб тушунсанг ҳам мен Парини ўйлаб шундай қиляпман! Сен ҳозир тушунмайсан... Пари унаштируви бекор қилинган қиз! Камига ёмон отлиқ бўлган. Тухмат экани билан ҳеч кимни иши йўқ! Агар ҳозир Асадга бермасак, яна бир икки йилдан сўнг қари чолларга сўрашади. Унга яҳши бўлсин деяпман, номуси пок эканини одамлар билиб қўйсин деяпман!
-Ойиии ахир Асад икки марта уйланган! - қизишди Алихон- шу аёлларга суяги йўқ қариндошингиз Парининг тенгими? Пари энди ўн етти ёш бўлди!
-Нима қипти икки марта уйланган бўлса? ,,Затўъ боласи йўқ. Пари битта туғиб берса йўлига солиб олади...
Алихон ойисига қараб лаб тишлаб қолди. Бу унинг онаси эмас! Алихонинг онаси хатто кўчадаги дайди итга ҳам раҳми келадиган беозор аёл эди. Ҳозир эса мутлақо акси ўз уйидаги, бир парча этлигидан боқиб катта қилган қизга ачинмаяпти. Гўё йиллар давомида эрининг хурмати учун индамай йиғиб келган аламларини энди олаётгандек эди. Алихон аччиқ кулди
-Ажратмадим дейсизу она... Ўз қизингиз бўлганда минг чандон айби бўса ҳам бундай тақдирни раво кўрмасдингиз! Сиз шунча йил йиғиб келган аламларингизни шу йўл билан олмоқчисиз...
-Ҳаа айнан шундай! Бўлдими, шу гапни эшитмоқчимидинг? Ҳа балки ўз қизим бўлганда бундай қилмасдим... Аммо Парига шундай қилишга мажбурман! У ҳам бир кун ойисидек... Учраган одамнинг қўлида эрмак бўлиб кетмасин, бир ватани ўз оиласи бўлсин деяпман! Бир бегонага оналик бундан ортиқ бўлмайди!.
-Ойи ўзингизни босинг!- Равшан чойнакдан чой қуйиб онасига узатди. Кейин жахл билан Алихонга қаради
-Ҳозир ёнини оляпсан. Аммо қачонгача қўриқлайсан а? Бир кун у ҳам наслига тортиб кетса бошингни қайси тошга урасан? Уни қанча қайнатиб асл қиламан десанг ҳам фойдаси йўқ. Пари зинодан бўлган, Палаги нопок!
-Ҳа Палаги нопок! Аммо бунда дадамнинг ҳам хиссаси бор. Дадам ва ўша аёл қилган гунох учун Пари жавоб бермайди! Сиз Парига ҳар қараганингизда... Дадамнинг хиёнатини кўрасиз! Ич этингизни еб азоблансангиз ҳам фақат ўша аёлга берган вадангиз сабаб унга озор бермадингиз аммо... меҳр ҳам беролмадингиз ойи. Эсини таниганидан кучли босим остида ушлаб турдингиз. Яшаши учун чегаралар қўйиб бердингиз. Чин дилдан меҳр беролмаганингиз учун учраган биринчи имконданоқ фойдаландингиз! Мен буни ўласи қилиб калтаклаганингиздаёқ сезгандим...
-Хўп яхши сен айтганча ҳам бўлсин.- оғир нафас олди Нафосат опа -Парини Асадга бермаймиз. Лекин қани кўрайликчи сен кимни топиб узатаркансан?
-Амин акамга берамиз - деди Алихон ўйлаб ўтирмай. Аммо гап оҳангидаги ишончсизлик ўзига ҳам сезилди. Равшан хонтахтани муштлади
-Ўвв ақлли, Амин акангни ўзини ҳабари борми Парига уйланишидан?
Алихон индамади. Ўрнига яна равшан гапирди
-Хўп сен ялиниб ёлвориб Парини унга бердинг ҳам дейлик, лекин ўша Аминни Асаддан нима ортиқ томони бор? Уям уйланиб битта болани етим қилиб ажрашган бўлса а?!
Алихон Равшанга жавоб бермай ойисига юзланди
-Пари Асадга тегмайди ойи! Қариндошингизга айтинг келиб овора бўлмасин.
Алихон юзига фотиҳа тортиб ўрнидан турди аммо шу ондаёқ Равшан билагидан тортиб тўхтатди
-Савонимга жавоб бермайсанми?
-Қўявер- деди Нафосат опа Равшанга қараб- кетаверсин. Аммо бир кун онасига ўхшаб бошингни эгса мени сўзларимни эслайсан!
-Йўқ!- Деди Алихон кескин- у онасига ўхшамайди! Чунки у мени синглим ва мен ўлгунимча уни ҳимоя қилиб ёнида бўламан!...
Пари ортиқ эшитиб туролмади югурганча уйдан чиқиб кетди. Қаёққа кетаётганини аниқ билмаган холда тўхтамай югурарди. Охири чарчаб тўхтади аммо кўзёшлари тўхтамади. Атрофга қараб қаерда эканлигини тушунди. Икки маҳаллани боғлаб турадиган катта канал. Пари шайтон васвасасида канал томон юрди. Қиш бўлишига қарамай сув тўлиб оқарди. Пари жиlmayib suv tomon yurdi....

❤346😢135🔥62👍21🤨18✍5😇5👏4🙈4🕊2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
33-қисм
Кейин аста пичирлади
-Ўлай десам гунох... Қолай десам азоб!
Пари дарахтга суяниб унсиз йиғлай бошлади. Энди уни қоронғу тушаётгани ҳам чўчитмасди. Пари юзини кафтлари билан ёпиб узоқ йиғлади токи кимдир елкасидан тутмагунча... Пари сесканиб ён томонга қаради ва унга қараб турган Аминни кўриб кўзлари катта катта очилиб кетди. Амин Парининг ёнинга ўтирди ва
-Кеч бўлганда бу ерда нима қилиб юрибсан?- деди. Пари жавоб бермади. Индамай Аминдан нари сурилиб ўтирди. Амин лаб четида жилмайиб қўйди.
-Турақол, кеч бўлди уйинга олиб бориб қўяман..
-Истамайман!- деди Пари қатъий- мени ташвишимни қилмай қолинг.
-Оила аъзоларни хавотирга қўйиш яҳшимас- деди Амин кичкина болага танбеҳ бергандек. Пари пичирлади
-Энди менинг оилам йўқ!
Ўз гапидан хўрлиги келиб Пари йиғлаб юборди. Аслида йиғлаш унга бегона эмас. Охирги уч ойда энг яқин қадрдонига айланиб қолган. Амин Парининг йиғлашига чидолмади
-Илтимос... Илтимос йиғлама! Йиғлама, хали ҳаммаси яҳши бўлади! - Амин шу тобда Парини бағрига босиб овутишдан ўзини зўрға тийиб турарди. Пари бошини кўтариб ёшли кўзларини Аминга тикди ва
-Илтимос... Менга уйланинг!... Сўз бераман яҳши хотин бўламан! Ҳаётингизга аралашмайман... кун келиб кимгадур уйлансангиз ҳам қаршилик қилмайман... Ишонинг мени бор йўқлигимни сезмайсиз! Фақат мени бу ердан олиб кетинг... - деди. Дабдурустдан айтилган бу гапга жавобан Амин лол бўлиб бир сўз айтолмай қолди. Кейин эса вазмин оҳангда гап бошлади
-Пари оила ўйинчоқ эмас! Қолаверса мени сендан ёшим анча катта....
-Мени...бу қишлоқдан бош олиб кетишим учун бошқа йўлим йўқ! Бу ерларда яшолмайман... Мен... Сизга турмушга чиқиш эвазига фақат бир нарса сўрайман... Ўз
Пари ўзига сўзсиз қараб қолган Аминга бироз сўзсиз тикилиб турди ва ўрнидан турди
-Бу аҳмоқона гапни унутинг...- деди ва кета бошлади. Амин ҳам шошилиб ўрнидан турди ва Парининг йўлини тўсди
-Шошма... Шошма бундай бўлмайди- деди ва доим жимжилоғига тақиб юрадиган онасининг узугини чиқарди. Бир оёғини тиззасидан букиб иккинчи аёғини ерга қўйди
-Менга турмушга чиқ Пари! Менга турмушга чиқишинг эвазига нима сўрсанг муҳайё қиламан!

❤347👍115🔥60👏46✍13😇2😍1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
34-қисм
Пари Амининг машинасига ўтириб уйи томон кетар экан ҳозиргина бўлиб ўтган ишларни миясида таҳлил қиларди. Бармоғида Амин таққан узук. Иккиси ҳам ўз ҳаёллари билан банд эди. Машина тўхташи билан Пари шошилиб эшик очди энди тушмоқчи эди Амин сўз қотди
-Эрталаб совчиликка келаман!- Парининг ўзи шундоғам қизариб кетган юзи баттар оловланиб кетди. Амин уни ортиқча уялтирмаслик учун жим бўлди. Пари эса уйига деярли югургудек кириб кетди. Пари остонадан хатлаши билан Алихонга тўқнашиб кетди.
-Қаерда эдинг Пари?!- Алихонинг биринчи саволи шу бўлди. Пари нима деярини билмай турганда ичкаридан Нафосат опа, Равшан ва Васила чиқиб келишди.
-Кеч бўлганда қаерда санқиб юрибсан?- ўшқирди Равшан. Васила эса жавдираб гапиролмай турган Парига жони ачишиб вазиятни ўз қўлига олди.
-Жуда ширинлик егим келганди ойижон..- деди Васила хижолатли оҳангда- шунга... кеч бўлса ҳам Паригулни магазинга жўнатгандим.
Пари эса бия дўкондан олган аммо янгасига бериш хаёлидан кўтарилган шокаладни чўнтагидан олиб Василага узатди
-Шодиёр аканинг магазинидан олиб келдим...
Равшан энди Василага ўқрайди
-Ўласанми ўзимга айтсанг? Кеч бўлганда қиз болани кўчага чиқармай.
Васила индамай ерга қаради. Алихон эса негадир бу гапларга ишонмадию аммо индамади. Васила ва Парининг ерга қараб туришидан Нафосат опанинг юраги сиқди
-Бўлди уйга киринглар, овқатланайлик. Келин, энди бирор нарса емоқчи бўлсангиз ўзимга айтинг, қиз бола кўчада юрмасин!
-Хўп.- деди Васила ва ошхонага ўтиб кетди. Пари эса судралиб унинг ортидан юрди. Алихон овқатланиб бўлиб ҳамма ўз хонасига тарқалгунча зўрға чидади. Ҳамид ака оламдан ўтгандан бери Пари онасининг ёнида ётарди. Алихон нафосат опа хонасига кириб кетиши билан ошхонада идиш юваётган Василанинг ёнига борди
-Янга... Сиз билан бироз гаплашсам бўлдими?
Васила ҳайрон бўлди
-Ҳа бемалол.... Ўзи тинчликми?
Алихон гапни нимадан бошлашни билмай бироз каловланди
-Ҳа... Бояги иш ҳақида гаплашмоқчи эдим. Парини сиз дўконга жўнатмагансиз а? Шунчаки чунтагида турган шокаладни кўриб қолиб, ёлғон гапирдингиз шундайми?
Васила бош эгиб жим тураверди. Нима қилсин Парини ўз синглисидек кўради. Агар ҳозир алдамаганда ким билсин яна калтак ейиши мумкин эди. Ахир шусиз ҳам Парининг аҳволи ёмон. Чидолмай ўзига бир нарса қилиб қўймасин дейдида.
-Раҳмат янга!- Васила ялт этиб Алихонга қаради. Алихон эса жилмайди
-Чин дилдан раҳмат! Парини ўз синглингиздек яҳши кўрганингиз учун. Аммо менга ростини айтинг, мени биласиз Парини ҳатто чертмайман. Лекин шу вақтгача қаерда бўлганини билмасам бўлмайди.
Васила лаб тишлаб бироз ўйланиб қолди ва охири ҳақиқатни айтишга қарор қилди
-Рости билмайман... Аммо боя ростдан дўконга бориб келганди. У ердан эса йиғлаб бир аҳволда келди.
-Нега йиғлайди? У бу ким нимадир дептими?
Васила йўқ ишорасини қилди ва овозини пасайтириб
-Дўконда Шаҳдамбекни кўриб қолибди. Сени ҳалиям....- Васила гапини айтолмай чайналиб қолди. Бироз ўйлаб юмшоқроқ варянтини топди - сени ҳалиям унутмадим. Агар менга тегаман десанг Дилноза билан ажрашаман... депти.
Васила шу гапни айтганча минг ҳижолат бўлди. Алихон эса асабийлашганидан юзлари боқиб кетганди.
-Кейинчи, Пари нима депти?
Васила қош чимирди
-Нима ҳам деярди юзига ўхшатиб тарсаки тушириб келибди. Менимча шунинг учун уйда ўтиролмай юраги сиқган бўлса... кўчада бироз айланган бўлса керак. Аммо ростдан унча кўп бўлмаганди чиқиб кетганига.
Алихон ташқарига чиқди. Жуда алам қилди. Шаҳдамбекнинг қилган иши номардликдан бошқа нарса эмас. Ахир биларди Дилнозани севишини. Шунинг учун атайлаб унга уйланди. Ҳам Парини ҳам Алихонни бирдан юрагини ёқиш эди мақсади. Алихон юрагини устига қўлини қўйди. Бу юрак бунча беор бўлмаса. Дилнозанинг шунча қилганларидан сўнг ҳам хамон исмини эшитса ҳам бежо бўлиб кетади. Эҳтимол шу ишларни қилмагандаю... Аммо бошқага турмушга чиқиб ажрашган бўлса ҳам уйланган бўларди. Аmmo...

❤357🔥101🤨48👏25👍12🕊2😇2💘2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
35-қисм
Алихон ҳовлида айланиб, юраги сиқилгач кўчага чиқди. Қиш кунлари бир тутам деб шуни айтишса керак. Дарров соат ўндан ошибди. Алихон чалкаш хаёллари билан юриб юриб ўхи билмаган холда Шаҳдамбекларнинг уйи олдига келиб қолибди. Алихон уфф тортди
-Аллоҳим нега насибимиз бўлмайдиган бирини қалбимизга киритдинг? Асло берган тақдиринга норози эмасман! Шунчаки... Базан юрак ўртанадида...
Алихон аста бурилиб ортига қайтди. Йўлда кетар экан ўзига ўзи пичирлади
-Майли, нима қилган бўлсанг ҳам мен сенга ёмонлик тиламайман! Менга нима бўлиши аҳамиясиз... Муҳими сен бахтли бўл.
Алихон кўчадан қайтиб келганда ҳамма ўз хонасига кириб кетган, ташқари чироқлар ўчирилганди. Фақатгина айвон устунига омонат суянганча ойга термулиб ўтирган Пари бедор эди. Алихон унга кўзи тушиб томоқ қирди ва
-Бу ерда нима қилиб ўтирипсан? -деди. Пари акасига қараб жилмайди
-Ҳеч нарса. Ўзин тоза ҳавога чиққандим.
Алихон келиб синглисини ёнига ўтирди
-Ўзингиз қаердан келяпсиз? Яна уларнинг кўчасига бордингизми?!
Алихон Парига ялт этиб қаради. Пари эса хўрсиниб қўйди
-Қаерда биласан деманг. Буни сезганимга анча бўлди...
Иккиси жимгина ойга термулиб ўтиришди. Бироздан сўнг Алихон Парини елкаси билан туртиб қўйди
-Тўғрисини айт. Боя қаердан келаётганинг?
Пари кулиб юборди
-Ҳалиям шу гапни дардида юрибсизми?- деди ва бирдан кўзларидаги кулгу сўниб пичирлади
-Ўзимни... Каналга ташламоқчи бўлдим...
-Нима?!- Бақириб юборди Алихон. Пари эса акасининг оғзини ёпди
-Жим ҳаммани уйғотиб бошимизга йиғманг!
-Жинни бўлдингми Пари? Нега ундай қилмоқчи бўлдинг?!
Пари ёшланган кўзларини олиб қочди. Ҳақиқатни яшириб
-Шунчаки... Дадамни ўлимида... ўзимни айбдор деб ўйладим...
-Тентак!- Алихон авайлабгина синглисини барига босди - бошқа бундай қилма хўпми... Дош беролмайман. Сен менга дадамдан қолган омонатимсан. Сени асраб авайлолмасам, нариги дунёда дадамга нима дейман?!..
Пари акасини янада маҳкамроқ қучди
-Яҳшиям борсиз бахтимга ака!...
Эртасига эса Амин совчи бўлиб келди. Нафосат опа эса бермайман деб оёқ тираб туриб олди. Алихоннинг тутуни чиқиб кетди
-Ойи нега бундай қиляпсиз?!
-Бермайман унга!- деди зарда билан Нафосат опа- нима Аминга бериб одамларнинг, ,,шаҳарлик олифта билан дон олишиб юриптиъъ деган гапини тасдиқлаймизми?
-Ойи... Ҳеч йўқ бирор марта одамларни гапини эмас Парини тақдирини ўйладингизми?- деди Алихон асабий. Равшан Алихонинг ёқасидан олди
-Онамга ўша ҳаромини деб бақираверма! Етимни олдидаги қарзни биларкансан, онани олдидаги фарзингни билмайсанми?!
Нафосат опа ўғилларини ажратди ва
-Алихон... Жон болам мени ҳам тўғри тушун. Амин Оромни эри. Битта бола билан ташлаб неча йиллар йўқ бўлиб кетган. Ором бечора уни кутиб ёш умрини ўтказди. Бу эса келиб Парини оламан деяпти. Бунда бир гап бор болам...
-Мен Амин акани яхши биламан...
-Қанчалик биласан?- тутоқиб кетди Равшан - айт қанчалик биласан? Хатто оиласи борлигини ҳам биздан эшитиб турибсан!
Алихон бошини ушлади
-Хўп майли сиз айтганча бўлсин. Мен берамиз демайман. Аммо Паридан сўраймиз! Пари кимни танласа ўшснга узатамиз! Ёки турмуш қуришдан бош тортиб ўқишни танласа ҳам ўқитамиз!
Нафосат опа йиғлаб юборди. Индамай меҳмонхонадан чиқиб ўз ётоғига кирди. Кўзидан ёшлари дувиллаб тўкилиб эски юклари тахланган сандиқни очди. Узоқ тимирскаланиб қўлига бир сурат олди.
Сочлари икки ёнга қилиб ўрилгсн ва ўша вақтларда урф бўлган бир хил ёқали шойи атлас кўйлак кийган икки аёл сурати. Бири Нафосат опа кўхликкина аёл. Биров бир кўришда битта туққан аёлнинг сурати демайди. Иккинчиси эса нихоятда кўзал, кўзлари порлаб турган бетакрор бир қиз. Бу гўзалликда ўша вақтлар тенги бўлмаган балки ким билсин хатто ҳозирги қизлар ҳам тенг келолмайдиган қиз Хуморхон эди....
Нафосат опа жон дугонасини эслаб юраги санчиб қўйди.
-Оҳҳ Хумор, Хумор... Ўлиб ҳам ҳаётимга заҳар солиш қўлингдан келди а...

❤458🔥121😢115👍45🤨15✍7👏5🙈5😇3🐳1🌚1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
36-қисм
Нафосат опа оғир хаёлларга чўмиб қолди...
Узоқ йилллар аввал.
-Хумоор бўлди! Бунча ойнага турмулмасанг. Мактабга кеч қоламиз. Ойим мени яна эшигинг олдида сарғайиб турганимни билса ўлдиради!- деди Нафосат куюниб. Хуморхон эса обдон ўзини кўзгуга солди. Мукаммал кўринишидан кўнгли тўлгач ташқарига чиқди
-Мана бўлдим Нафосс! Бунча бетоқатсан?- деди Хуморхон ўзига ярашган ноз билан. Нафосат доим Хуморхонинг гўзаллигига ҳаваси келарди.
-Жуда гўзалсан!- дерди доим. Хумор эса қўл силтаб қўярди аммо негадир кўзларида мунг чўкиб қоларди. Бази пайтларда эса ўйга чўмиб қолар ва
-Одам гўзал бўлиб эмас, бахтли бўлиб туғулиши керак...- дерди. Нафосат эса тушунмасди. Мактабни ҳам тугатишди. Бирин кетин совчилар эшик қоқди. Хумор эса ҳеч кимга розилик бермади. Неча неча йигитлар ишқида ёниб кул бўлди. Хатто Ҳамид ака ҳам Хуморхонга совчи жўнатган. Аммо рози бўлмагач алам устида Нафосатга жўнатган совчиларини. Албатта буни Нафосат орқаваротдан эшитганди. Минг истиҳола билан Хуморхондан сўраганди. Хуморхон эса аввал қотиб кулганди. Кейин жиддий бўлиб
-Орамизда ҳеч нарса йўқ жинни! Эл қатори совчи жўнатди. Тегавер мени кўнглим бошқада!- деганди сирли жилмайиб. Шу бўлдию Ҳамид билан Нафосатни тўйи бўлди. Тўй даврасини Хуморхон қиздирди. Орадан йиллар ўтди. Нафосат битта ўғил туғиб иккинчисига хомладор бўлди. Аммо Хуморхон хамон ўша -ўша совчиларни қайтарарди.Хуморнинг ота онаси ҳам негадир уни турмушга беришга шошилмасди. Бу орада қишлоқда гап сўз тарқалди
,,Хуморхон қиз бола эмас экан!ъъ гапга гап қўшилиб ўз ўзидан болалаб кўпайиб кетди. Биров ундай деди биров бундай деди охири Хуморхонга бузуқ деган тамға илинди. Хуморнинг ота онасини боши эгилди. Фақат Хуморхонгина бу гапларни унга алоқаси йўқдек шодон ҳаётида яшашда давом этарди. Нафосат билан ҳам дугоналиги узулмаган уни тез тез йўқлаб борарди. Аммо бир кун у Нафосатни ойиси билан қилаётган сухбатини эшитиб қолди. Қаттиқ алам қилди. Балки шунинг учун ҳам кечирилмас гуноҳга қўл ургандир...
Нафосат ўғли Равшан икки ёш бўлганда яна хомладор бўлиб қолди. Ҳам дала ишлари ҳам қайнота қайнона хизмати, мол хол дегандек, жуда қийналиб қолди. Шундай пайтлари онасини ёрдамга чақирар онаси Ўғилхон опа эса келиб қарашиб кетарди. Бир кун одатича иш кўпайганда онасини ёрдамга чақирди. Онаси билан ўғли уҳлагач айвонда кир ювиб сухбат қуриб ўтираркан дарвоза очилиб Хуморхон кирганини кўрмай қолди. Хуморхон тушга яқин келгани учун ўғли уҳлаган бўлса уйғотиб юбормай деб чақирмай келарди. Ва қуйидаги сухбатни эшитиб қолди
-Менга қара Нафос, анави дугонанг билан ҳалиям орангни узмадингми?- деди Ўғилхон опа. Нафосат уфф тортди
-Ойи нега шунақасизаа? Сизга нима зарари тегяпти Хуморни? Нега орамни очарканман?!
Ўғилхон опа зарда билан қўлидаги кийимни қайтариб тоғорага ташлади.
-Бир кун эрингни илиб кетса, кейин ўтирасан шимиғингни оқизиб, нега орамни очмадим экан ўшанда деб!
-Ойи Хумор унақа қизмас...
-Қанақа қиз унда?- Нафосатнинг гапи бўғзида қолиб ўшқирди Ўғилхон опа- менам кўча кўйда эшитиб юрипманку қандайлигини!
-Она одамлар гапираверади! Бу унга етолмаган аҳмоқлар тўқиган гап, шунга ишониб юрибсизми?- деди Нафосат бош чайқаб. Ўғилхон опа қизинг содалигидан куйинди
-Унда нега эрга тегмаяпти айби борки уйида ўтирипти. Бўлмаса сен тенги қиз. Ҳалимда иккита туққан бўларди. Эшитишимча ,,қисиръъ ҳам эмиш. Тошканда дўхтирлар шунақа депти.
Нафосат болаликдан шундай эди. Ким қаттиқроқ гапирса ўшанинг таъсирига тушиб қолар. Ўзи мустақил фикр қилолмасди. Ҳозир ҳам онасининг гаплари таъсирида худди Хуморхон келиб эрини тортиб оладигандек бўлиб кетди.
-Ўзи менгаям ҳадеб келавериши ёқмайди ойи..- деди мўлтираб- Ўзини Ҳамид акамга яхши кўрсатмоқчими билмайман кунда кун ора келиб ишларимни қилиб кетади..
-Мана айтмадимми- деди жонланиб Ўғилхон опа - бир кун шу суюғаёқ эрингни илиб кетади. Эшитишимча райис билан юрармиш. Ўлее...

❤359🤨92👍42🔥20✍17👏15😢8❤🔥5🕊5⚡4😇2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
37-қисм
Шу куни Хуморхони она бола, яни энг яқин дугонаси ва онасидек кўрадиган Ўғилхон опа буткул лойга қоришиди. Хуморхон шу куни ўзини борлигини билдирмай ортга қайтди. Боягина қадрдон дугонасини кўриб, унинг боласини тўйгунча ўйнатишни хаёл қилиб,қувончдан ичига сиғмай борган кўчасидан энди зор зор йиғлаб ўлимига рози бўлиб қайтди. Шу бўлдию Нафосатникига қадам босмади. Нафосат ҳам йўқламади ва дугоналиклари шу ерда бутунлай йўқолди. Вақтлар ўтди. Хуморхон ҳақидаги миш-мишлар кўпайса кўпайдики камаймади. Аммо у ҳам ота онаси ҳам бу миш-мишларга қарши бирор нарса дейишмасди. Бир кун Хуморнинг бошига дунёлар қулади. Чойхонага чиқиб кетган отаси жони узилган холда аравада қайтиб келди. Эрининг жонсиз танасини кўриб Фотима ая бир оҳ дедию ўзини ташлади. Шу куни Дадахон ота ва Фотима ая ёлғиз қизларини бутунлай ёлғиз ташлаб бу оламни тарк этди. Хуморхон бутун оламдан узилиб девонага айланиб қолди. Ҳеч ким билан гаплашмай бир нуқтага тикилиб ўтираверди ,ўтираверди. Токи ўша кунгача
-Хумоор!Хумор уйдамисан?!- Сабоҳат дугонаси дарвозадан чақириб келди. Хуморхон жавоб бермагач уй ичига кирди. Бошини чангаллаб йиғлаб ўтирган дугонасига жони ачишиб кетди. Аста келиб ёнига чўкди.
-Кел ўзимга...
Хуморхон дугонасининг қучоғига ўзини отиб ўкраб юборди
-Чидоллаяпман Сабо... Энди бу дунёда қандай яшайман? Нега менинг тақдирим бу қадар оғир, Сабо...
Сабоҳат дугонаси тўйиб йиғлаб олгунча индамай сочларини силаганча бағрига босиб ўтирди. Хумор бироз енгил тортгач Сабоҳатга хижолатли қаради
-Кечир.... Шунчаки ўпкам тўлиб кетганди...- Хуморхон ҳеч кимга дардини айтмайдиган, ўлақолса ҳам бировнинг ёнида йиғламасди. Шунинг учун ҳам Сабоҳатни ёнида ўзини хижолатли хис қилди. Сабоҳат уни яна бағрига босди
-Ўзингни ёлғиз хис қилма Хумор. Мана мен борман! Жаа Нафосатчалик қадрдон бўлмасам ҳам ҳар қалай дугонангман!- гап оҳангини ҳазилга бурди Сабоҳат. Аммо Хуморнинг қалбида оғриқ турди. Ўзини чалғитиш учун Сабоҳатни гапга солди
-Қани гапир. Қишлоқ одамлари қандай? Ота онамни гап сўз билан гўрга тиқиб... Мазза қилиб яшашяптими?...
Сабоҳат довдиради
-Эйй жинни... Нега ундай дейсан... Қишлоқ тинч. Нафос туғипти. Иккинчиси хам ўғил.- кейин кулиб юборди - биз тенгилар иккитадан болали бўлди. Сен ва мен ҳалиям юрипмиз, тенги йўқ тезакдек... Хаха- хаа!!
Хуморхон ҳам қўшилиб кулди. Ота онаси ўтгандан буён илк бор юзига табассум югурди
-Тенги йўқ тезак де...- кулди Хуморхон- бунча чиройли тариф бўлмаса.
Сабоҳат кулди
-Энди бу ёшимизда бизга бундан ортиқ тариф бўлмайдида ўртоқ. Гул дейишга кеч, ҳилол дейиш ҳам бўлмайди фақат шу гап мос келади.
-Хаа-хаа унда бизни тенгимиз ҳеч қачон топилмайди Сабо. Ким ҳам ўзига тезакни раво кўради..
-Ҳаа бордир бирорта қоп!- эски мақолга ишора қилиб маюслашган дугонасини яна кулдирди Сабоҳат.
Иккови бироз гаплашиб ўтиргач Сабоҳат асл мақсадига кўчди
- Хумор... Мана амакимларни ҳам қирқи ўтди... Ойим айтаётганди Хумор энди ёлғиз қолди... Шунга бизникига чиқиб... Биз билан яшай қол?
Хуморхонинг кулиб турган кўзлари сўнди
-Одамларнинг гапини янада кўпайтириш учунми?
-Вой жиннимисан! Нега гап кўпаяркан? Отам бўлмаса... Акам бўлмаса. Битта укам бор уям ҳали бола. Нимага гап қилишади.
Хуморхон хўрсиниб қўйди
-Одамларга гап бўлса бўлди. Қаердан бўлса ҳам топишади...
-Хумор, ойим ўзи сени гап сўздан қутқармоқчи! Анави Ҳамид ҳар хил гап қилиб юрганмиш. Шунга ойим сендан хавотирда....
-Нима?! Қанақа гап?
Сабоҳат оғзидан чиқиб кетган гап энди қулоғига етиб келиб жим бўлиб қолди. Хумор эса уни елкасидан тутиб ўзига қаратди
-Дугонам бўлсанг тўғрисини айт! Нафосни эри нима депти?! Сабоҳат гапир?!!
Сабоҳат ҳақиқатни айтмаса бўлмаслигини сезиб гап бошлади
-Амаким ўлган кун эсингдами?- узоқдан гап бошлади Сабоҳат. Хумор бетоқат бўлди
-Хаа эсимда... Унитиб бўларканми? Хўш кейинчи?
-Амаким чойхонадалигида... Жўралари билан ичиб олган Ҳамид бир гап қилибди...

❤384😢190🔥73✍25👍20👏12❤🔥5😇3🌚1🤨1
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun @A_lixan👈 yashil yozuv ustiga bosing
Murojaat uchun @A_lixan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤37✍7👍5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ❄️
☃️Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин!
Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр ва ёрдамчингиз бўлсин!
☃️Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
☃️Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
☃️ шанба тонгингиз муборак бўлсин!

❤16👍1