ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.7K subscribers
4.7K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Столлар сирини очган муҳаббат

Мен уни кўрганимга эндигина икки ҳафта бўлса-да, қалбимда нимадир узилмас боғланиш пайдо бўлди. Ҳатто ўтириб турганимда ҳам хаёлим унга боғланар, юрагим унинг суратини қайта-қайта чизарди. Ахир мен — катта бир эркак, севги деган машмашага ўралашиб юришим ўзимга ғалати туюларди. Севги ўйинлари ёшлар иши эмасми?

Биринчи марта кўрганимда уни турмушдан ажрашган деб ўйлагандим. Кейин билсам, у ҳали турмуш ҳам қурмаган экан. Танишганимизга ўн кун бўлганида, бизда бир одат пайдо бўлди: ҳар куни тушликда бир столга ўтириш. Бир вақтда ошхонага тушамиз, овқат танлаймиз, бироз суҳбатлашамиз ва кейин дераза ортига термулиб сукутга чўкамиз. Иккимиз ҳам камгап, аммо сукутимизда ҳам бир-биримизнинг овозини эшитардик.

Бир куни у мендан: — Хотираингиз яхшими? — деб сўради. — Албатта, — дедим.

Шунда биз қайси столларда ўтирганимизни эсладик. Менинг хотирамда рақамлар жонланди: 18, 8, бугун эса 24. У хотирамни мақтади. Мен осмонга учдим. Унга муҳаббатимни айтмоқчи бўлдим, аммо журъатим етмади.

Бир куни сирли кодни англаб қолдим. Биз ўтирган столлар гапирар экан. Телевизорда рақамлардан яширин сўз топиш ўйини кўрсатилаётган эди. Мен ҳам стол рақамларини эсладим. Улардан “Сиз менга...” деган сўз пайдо бўлди. Давоми нима бўлар экан?

Эртаси куни 23-стол банд эди. Биз ярим соат кутиб турдик. Ана шунда англадим: бу рақамлар орқали қалбларимиз яқинлашмоқда.

Бир куни қитмирлик қилдим. Сўз охирлашай деганда — “Сиз менга ёқ...” — деб тўхтаганимизда, м ҳарфига мос келадиган столга ўтиришни таклиф қилдим. У эса: — Бугун биринчи столга ўтирамиз, — деди.

Шунда тахминим тўғри чиқди. У сўзлар билан бошлаган гапни мен сирламасдан очиқ айтдим. Қўлимда мўжазгина гулдаста билан бордим ва: — Севаман, — дедим.

У рози бўлди. Энди насиб тўйга айтаман сизларни.

Қизиқ томони — қирқдан ўтган куёв ва қирққа яқинлашган келинни дугоналари гул отиб, поёндоз тортиб кутадилар. Улар базмга, ҳаётнинг янги саҳифасига, муҳаббатнинг янги қаҳрамонларига дош беролармикан? Ахир улар бироз кексайган, бироз кучдан қолган, биз бўлсак баралла янги ҳаёт остонасига қараб бораяпмиз...

Нуриддин Зиё
82👏47😍11👍8❤‍🔥2🔥2😇2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍2112👏3😢3🕊3
#Ҳикоялар

📝ОНАМНИНГ ЁЛҒОНЛАРИ

Ўша куни айни шом маҳали эди. Мен оғил айвонида боғлиқ турган соғин сигирга емиш – маккапоя ташлаш учун чиқиб кетаётганимда онам укамнинг оёқ-қўлини спиртлаб, уқалаб ўтирганди, аммо неча кундан бери йўталиб турган чақалоқ ғингшиб, тинчланмаётган эди. Мен онам ҳозир чиқиб сигирни соғади, деган хаёлда ийдириш учун онасига талпиниб турган бузоқни қўйиб юбордим. Шу пайт онам уйдан укамни кўтариб чиқди.
– Муроджон, бузоқни жойига боғлаб қўй. Сигирни келиб соғаман. Укангни дўхтрига олиб борайлик, иситмаси баттар кўтарилиб, қалтираб кетяпти. – Гапини тугатмасдан катта синглимга буюрди. – Болам, сизлар уйда яхшигина ўтириб туринглар. Дарров келамиз. Ташқарига чиқманглар, кун совуқ. Адёлни бер.
Мен бузоқни аранг тортиб, жойига боғладим-да, онамнинг ёнига бордим. Синглим адёлни олиб чиқди. Онам иситмалаб ётган укамни ўраб, йўлга тушди. Мен ёнида. Қор босган, яккам-дуккам из тушган тош кўчада кетяпмиз.
– Вой, каллам қурсин-а, – деди онам анча юриб қўйганимиздан ке­йин. – На пул олибман, на оёғимга тузукроқ нарса кийибман. Калишда чиқиб кетибман. Сен ҳам бошингга бирор нарса киймабсан.
– Совқотмайман, чопоним бор-ку…
Юриб кетаётганимиз учунми, ҳозир ҳавонинг совуқлиги билинмаётганди. Аммо кечки изғирин забтига ола бошлади. Эгнимда чопон бўлгани билан оёғимда мактабга кийиб бўлмай қолган, «оғзи» бир очилиб, ёпилган, эзилиб қолган кроссовка эди. Ҳадемай совқота бошладим.
– Она, дўхтирнинг уйи қаерда?
– А, йитиб кетган. Эски колхоз идорасининг олдида. – Онам юришдан тўхтаб, чирқираб йиғлаётган укамнинг юзини, адёлнинг олдини кенгроқ очди. Йўл чеккасига чиқиб, бир деворни шамолга пана қилиб, эмизмоқчи бўлиб кўкрак тутди. Чақалоқ эммади. Онам унинг пешанасига қўлини қўйди. Иссиқ, «ёниб» ётибди. Онам адёлни менга узатди-да, укамни узун жемперининг олдига ўраб, яна йўлга тушди.
– Ё Художон, ўзинг шарманда қилмагин. Нима бўлсаям, дўхтир уйида бўлсин…
Онам шундай нола қилиб, тошкўчанинг из тушган жойларидан юриб борарди. Чамаси, уч километрлар юргач, ниҳоят, қишлоқ врачининг ҳовлисига етиб бордик. Йўлда мен бир неча марта тўхтаб, нафас ростлаган киши бўлдим, аммо онам укамни опичлаганича ҳадаҳа кетаверди.
Хайрият, дўхтир уйида экан. Чамаси эллик ёшларда. Семизлигидан пилдираб- бир ғалати юрар экан. Бизларни кўриб, ачиниш билан бош чайқади.
– Киринг, киринг. У-ҳу, она-бола совуқдан кўкариб кетибсизлар-ку. – Фельдшернинг бемор аҳволини кўрганида ачинганиданми, «У-ҳу, чуқ-чуқ-чуқ» дейдиган одати бор экан. Бизларни уйга бошлаётиб ҳам шундай қилди. – У-ҳу, нима бўлди бу полвонга?
– Иситмалаб ётибди. Қаранг.
Укамнинг юзи менга кўринмагани учун онамга қарадим, юз-кўзи кўкариб, оёқлари қизариб кетибди. Қаттиқ калиш урганми ёки аввалдан йиртиқ бўлганми, пайпоғининг иккаласи ҳам товонидан йиртилиб кетибди. У ердан қор кириб, оёғини қизартириб юборибди.
Дўхтир бирдан укамнинг ҳароратини ўлчади.
– У-ҳу, чуқ-чуқ-чуқ, ўттиз тўққиз ярим! Келин, шу вақтгача олиб ўтирдингизми-а? Ҳозир. – У картон қутидан икки хил дори олиб, аралаштирди-да, укол қилди. Сўнг никель қошиқнинг тутқичини укамнинг оғзига тиқиб, томоғини кўрди. – У-ҳу, қизариб, йиринглаб кетибди-ку. Шунинг учун истмалаб ётибди-да. Буни даволаш керак. – У кўрсаткич бармоғига дока ўраб, спиртлади-да, укамни чирқиратиб томоғини икки марта артди. Иккаласида ҳам бармоғи учида қон аралаш йиринг чиқди. – Олинг, бир эмизиб юборинг.
Онам «Болажоним-а…» деб укамни олди-да, дўхтирга орқа ўгириб, чақалоқни эмиза бошлади. Шунда дўхтирнинг ҳам кўзи онамнинг йиртиқ пайпоқдан кўриниб турган товонига тушди.
– Ҳозир қиш бўлса, оёғингизга бутун, қалинроқ нарса кийиб юринг. Соғлиқ ўзингизга керак. Ҳозир ичаги узилгудай биғиллаб йиғлаб ётган бу болалар ҳадемай катта бўлиб, уйланса, сиз қолиб, хотинининг пинжига кириб кетади. Жон-жон, ўзингизнинг жонингиз. Ўзингизни ҳам ўйланг.
– Шошганимдан шундай чиқиб кетибман-да... Ўзимгаям билинди. Оёғим қақшаб кетди. Майли, дўхтир, қўяверинг. Ишқилиб, болам тузалиб кетса бўлди.
122😢54👍12😇6😍5🔥2🤨2❤‍🔥1🙈1
– Насиб бўлса, отдай бўлиб кетади. Томоғини рўмолча билан боғлаб юринг. Кейин, манави доридан кунига уч маҳал ичиринг.
Онам бир қўлини узатиб, дорини олди. Бу пайтга келиб, укам анча тинч­ланиб, уйқуга кета бошлаганди.
– Худога шукр, ухламоқчи. Кўзи илиняпти… – деди онам қувониб.
– Ҳа, индаманг, бирпас ухласин. Манави ерга ётқизинг. – Дўхтир ора-сира кириб-чиқиб юрган хотинига: «Чой-пойга қаранглар»,- деди.
Уй бекаси дастурхон ёзди. Онам билан менга чой узатди. Бир бурдадан нон ****, бир пиёладан чой ичдик.
– Энди кета қолайлик. Уйда болаларим ёлғиз қолган, – деди онам. – Дўхтир бува, сизга катта раҳмат. Илоё, қўлингиз дард кўрмасин. Болаларингизнинг ҳузурини кўринг. Бу дорига неча пул берайлик?
– Ҳа, шу… – дўхтир арзимас пул айтди, аммо онам каловланиб қолди.
– Кечирасиз-да. Шошганимдан, пул ҳам олмай чиқиб кетибман…
– У-ҳу, тушунаман. Онасиз-да. Эрта-индин етказарсиз…
– Раҳмат. Илоё, кам бўлманг.
Дўхтирнинг уйидан чиққанимизда хуфтон кириб, қишлоқда ғимир-симир тинган эди.
– Ўзларинг қўрқмайсизларми? Хўжайин қаерда? – сўради дўхтир.
– У киши ишга кетганди… – онам негадир чуқур хўрсинди.
– Ҳа, қайда бўлсаям, боши омон бўлсин. Ҳаммамиз ҳам рўзғор, бола-чақа деб яшаб юрибмиз.
Онам бошқа гапирмади. Йўлга тушдик. Онам ухлаб қолган укамни адёлга ўраб олганди. Теварак жим-жит. Фақат ён-атрофдан итларнинг ҳургани эшитилади. Ерда қор бўлгани учун ғира-шира ёруғлик бор эди. Бир маҳал онам негадир ҳиқ-ҳиқ қила бошлади. Сер солиб қарасам, йиғлаяпти…
– Нега йиғлаяпсиз, она? – деб сўрадим.
Онам аввалига жавоб бергиси келмади, кейин бурнини яна бир тортди-да, укамни янаям қаттиқроқ бағрига босди.
– Биласан-ку, кўнглим бўш. Ҳар нарсага кўзимга ёш келаверади... Уканг­нинг иситмаси тушганига хурсанд бўлиб… – онам бошқа гапиролмади.
Бироз юргач, совқота бошладим. Онам буни сезди-да, жемперини ечиб берди..
– Ма, буни кийиб ол. Совқот­япсан. Энди сен касал бўлиб қолмагин.
– Буни мен кийсам, сиз совқотиб қоласиз-ку! – дедим.
– Йўқ. Мен юрсам, исиб кетавераман… Ма, кийиб ол.
Онам мени мажбурлаб, жемперини кийдирди. Иссиққина экан. Танимга роҳат кирди, аммо энди бошим совқотаётган эди. Пича юргач, онам қизариб кетган бурним ва қулоқларимга қараб, чидолмади. Рўмолини ҳам ечиб берди, ўзи бошяланг қолди.
– Ма, буни бошингга ўраб ол.
– Она-аа? – дедим буни истамай.
– Айтганимни қил, болам. Укангга ўхшаб, иситмалаб қолсанг, мен сени бундай кўтариб юролмайман.
– Сизнинг бошингиз яхламайдими?
– Айтдим-ку, юрсам исиб кетавераман. Каллам ҳам қизиб кетади, шу рўмоллар оғирлик қилa бошлайди… Ма, болам, айтганимни қил. Шуни ўраб олгин. Кечаси ҳеч ким кўрмайди.
Онам мажбурлаб бошимга рўмолини боғлаб, қулоқ-бурнимни ўраб ташлади. Қизларга ўхшаб қолдим. Аммо бирдан танимга ором кирди. Исидим. Уйгача шундай бордим. Онам эса укамни қўлидан қўймади, бирор жойда тўхтаб дам ҳам олмади.
Уйга боргач, укамни бешикка ётқизди. Кун бўйи йиғлайвериб, ҳориб кетган эканми, укам бир ғингшиди-ю, яна дарров ухлаб қолди. Онам боя овқатга улгурмаган экан-да, катта синг­лим овқат қилибди. Кам қилган экан, ўзлари ****, бизларга бир коса қолдирган экан. Онам уни иситиб, менинг олдимга қўйди.
– Сиз ҳам енг, – дедим.
– Йўқ, сен еявер. Биласан-ку, кўп юрсам, бир жойга борсам, овқат егим келмайди… Олақол, болам. Е! Сен ҳам катта йигит бўлибсан. Отангнинг ўрнига отаўғил бўлиб, мени дўхтирнинг уйига олиб бориб келдинг-а! Айланай сендан!
Онам мени мақтади. Эркалатди. Овқатни ҳам едирди. Тамадди қилгач, уйқу элита бошлади.
– Жойингга кириб ёт, – деди онам.
Ухлаб қолибман. Бир маҳал уйғонсам, бешик жойида-ю, онам ўрнида йўқ. Сингилларим, укам, ҳамма ухлаб ётибди. Секин туриб, даҳлизга чиқдим. Чироқ ёниқ, онам қўлларини, оёқларини уқалаб ўтирибди. Негадир спирт ҳиди ҳам келди.
– Нега ухламаяпсиз? – дедим.
– Уйқум қочди. Биласан-ку, кам уйқу бўлиб қолганман. Кир болам, сен безовта бўлма, ухлайвер…
126🔥20😢15👍6❤‍🔥3😍1
​​– Яхшимисиз?
– Ҳа, яхшиман, болам, яхшиман. Мендан хавотир олма. Жойингга кириб ётавер.
Эрталаб турсак, укам яхши, аммо онам бошини кўтаролмайди…
– Дори олиб келайми? – дедим ёнига ўтириб. Онам эса менинг қўлларимни маҳкам ушлади. «Ёниб» ётибди.
– Мендан хавотир олма, Муроджон. Ҳадемай ўтиб кетади. Биласан-ку, кечаси яхши ухлолмасам,баъзан шундай иситмам чиқиб туради.
– Пул беринг, дўхтирнинг уйига бориб келай. Ҳам, кечаги қарзимизни бераман.
Онам чуқур хўрсинди.
– Индама қани. Отанг Янги йил арафасида келаман деганди. Унгача ҳали ўн беш кун бор. Бугун-эрта телефон қилиб қолар…
Дўхтир нима деркин?

Холиёр САФАРОВ
😢15929🔥65💘5❤‍🔥2
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2876❤‍🔥1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
28-қисм
-Тўғри сен Оромни эрисан аммо лекин деган жойи бор... Ахир орангиздаги никох узилган...
-Марди ака...
-Гапимни бўлма Амин! Биз қишлоқ одамларимиз бола! Номус биз учун ўлим масаласи. Қадамингни билиб бос.
Амин ўзини оқлай олмаслигини билиб жим бўлди. Марди полвон яна бироз насиҳат қилиб тўпланганларни ҳам ўзи билан олиб чиқиб кетди. Амин бошини чангаллаб узоқ ўтирди. Аёл макри деб шуни айтишса керакда. Бу Оромни  нечанчи марта Аминни чув тушириши. Илк бор турмуш қуриш масаласида алдади. Севиб қолдим деб алдаб чув туширди. Қаёқдаги ҳаромисини унинг бўйнига илишга уринди. Шунда ҳам севгидан кўр бўлиб қолган Амин индамади ёлғон кўз ёшларига ишониб олиб қолди. Ким билсин балки ўрнида бошқа йигит бўлганда ўшандаёқ  уни қувиб солар балки маҳаллада шарманда қиларди. Аммо Амин ундай қилмади. Чунки унда Раҳим шафқат, одамийлик ҳисси жуда юқори эди. Балки шунинг учун ҳам ҳаётда кўп панд егандир. Иккинчисида эса ўша йигит билан алоқани буткул узганман деб алдади. Кўзига чўп суқиб ҳомиладор ҳолида Амин уни авайлаб яқинлашмай юрган бир пайтда... Эр хотинлик тўшагини у учун ҳаром қилиб уйигача олиб келди.  Учинчисида эса...  Аминнинг ота онасини ўлдирди. У буни ўз қўли билан эмас Аминнинг қўли билан қилди. Келинини чакки қадамларини сезиб қолган қайнона келинини қўрқитиб қўйиш учун бироз шама қилди. Қўрқиб кетган Оромхон нима қилишини билмай қолди бир икки кун ақлли келин бўлдию кейин мақсадини амалга оширди...
Қишнинг совуқ куни. Ҳамма бир уйда печка ёқиб, сандал қуриб ўтирибди. Қишлоққа газ янгидан келган ва уйдан тортиб ошхона, хаммомларгача газ турбаларда газ уланганди. Оромхон қайнона қайнотаси ўтирган уйга чой дамлаб кириб келди. Албатта оддий чой эмас, Очил акаси берган уйқу дори ҳам қўшилганди.  Уларни ёнига чойни қўйиб. Аста ташқарига чиқди. Бироз ховлида юриб сўнг деразадан мўралади. Қайнонаси ҳам қайнотаси ҳам уйқуга кетган. Иккиси икки ёнга ағанаб  ётарди. Аста уй ичига кириб газни очиб қўйди. Сандалга эса бир ховуч ёнмаган кўмир ташлади. Ором биларди бир соатдан кейин Амин келади. Унгача кетиш керак. У керакли нарсаларини олиб уйдан чиқиб кетди. Амин эса ҳеч нарсадан беҳабар холда уйга хуш кайфиятда келди. У бугун илк бор ишлаган жойидан пул олганди. Овоз бериб Оромни ҳам ойисини ҳам чақирди. Ҳеч ким жавоб бермагач айвонга чиқди. Қоронғу тушиб кетган бўлса ҳам ҳеч қаернинг чироғи ёқилмаганидан ажабланиб айвоннинг чироғини ёқди ва.... Ҳаммаси тамом бўлди... У шифохонада хушига келди. У қадар оғир жароҳатланмаган. Фақат бўш баёв йигит бундай ҳолатни умрида кўрмагани учун стрессга тушиб қолганди. Кўз олдидан ўша даҳшатли портлаш бир зум ҳам кетмасди... Энг ёмони эса у ўша портлашда айбдор деб топилди ва қамоққа олинди. Амин гапирмай қўйганди шунинг учун давлат томонидан белгиланган адвокат ҳеч нарса қилолмади ва узоқ муддатга ҳукм қилинди.  Беш йилга... Амин токи Саид билан танишмагунча жим эди. Аммо ишга янги келган Саид бу индамас маҳбусга қизиқиб қолди. Амин билан жуда кўплаб уринишлардан сўнг гаплашишга муваффақ бўлди. Амин бир йиллик қамоқ муддатини ўтаб ҳам ўзгармаган ҳамон ким нима деса кўниб кетаверарди.
-Мен аниқ биламан сиз айбдор    эмаслигингизни. Бир кун буни исботлайман!- деди Саид оҳирги суҳбатларида ва ишга киришди. Шу билан Амин учун жуда узоқ туйилган суриштирув ишлари бошланди ва уч ой деганда олдинга силжиш бўлди. Барча далиллар тўплангунча орадан яна икки ой ўтди. Амин бу вақт оралиғида оз бўлсада ўзини қўлга олди, дадиллашди. Ўз ҳақини ҳимоя қилишни ўрганди.... Саид унинг ёнига барча далиллар билан келган кун ҳамон эсида. Ахир бошига дунёларни қулатган, ер-у  осмонга сиғмай қолган кунини унитиб бўлармиди!!
-Амин ҳамма далиллар тайёр ишингни қайта судга оширамиз- деди  Саид у билан алоҳида кабинада учрашганида. Амин энтикди ва ниҳоят озод бўлиш имкони бор! Амин хаёлан ҳозирнинг ўзида хаёлан Оромнинг ёнига учиб боргандек бўлди...
365😢123🔥45👏25🤨12👍87🕊5💘2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
29-қисм
Оромнинг кўзи ёрий деб қолганди қамалишидан олдин. Эсон омон дунёга келтирган бўлса катта бўлиб қолгандир. Амин ширингина болачани ўйлаб юраги ҳаприқиб кетди. Майли ўз боласи эмасдир аммо Амин сўз берган ўз боласидек қабул қилади. Насиб этса бу ердан чиқиб олса ўзи ҳам фарзандли бўлар...
-Амин мени эшитяпсанми?!- хаёлга чўмган Аминни ўзига қаратди Саид. Амин хижолатли жилмайди
-Хаёлим кетибди... Қамалишимдан олдин хотиним хомладор эди... Болам катта бўлиб қолгандир деб...
-Сен шунча пайтдан бери аёлинг билан бирор марта кўришмадингми? - деди Саид хайрат билан. Амин бош чайқади
-Айтяпманку хомладор эди. Шу ҳолида қандай келади. Кейин кўзи ёриган бола билан ўралашиб қолганда- деди Амин самимий. Саид айтмоқчи бўлган гапини айтолмай бироз жимиб қолди ва
-Ўзи сени устингдан ким даво аризасини ёзганини биласанми? - деди ўйчан бўлиб. Амин бош эгди
-Ўша вақт қаттиқ стресда эдим... Сўрамаганман. Судда ҳам ҳеч бир гапга қулоқ солмаганман, ҳеч ким билан гаплашмаганман... Жимгина айбни бўйнимга олгандим. Асли... Ростдан ҳам мен айбдорман!- овози титраб кетди Аминнинг. Саид бироз жим турди. Чамаси гапни қандай бошлашни билмасди
-Ҳалиги... биласанми Амин. Сени устингдан даво аризасини ёзган одам... Бу Оромхон Рашидова!
Амин Саидга анқайиб қараб қолди
-Оромми?...- деди пичирлаб. Саид эса тўплаган  маълумотларини Аминнинг олдига сурди
-Истасанг воқеа тафсилотлари билан танишиб чиқ...
Шу кундан бошлаб Амин  бир кун ҳам халоват туймади. Уйқнни унутди, кўзига дунёлар қоронғу бўлди. Бирдан ҳамма нарсага қўл силтади. Саид қанча ҳаракат қилиб эришган қайта бўлиб ўтадиган суд ишидан ҳам бош тортди. Шу билан ўзи икки йўли ўтган қамоқ жазосини қолган уч йил муддатни ҳам ўтаб озодликка чиқди. Қамоқда туну кун ўйлаган ва режа қилган ишларини секин секин амалга ошира бошлади. Энг биринчи бўлиб кичикроқ мини маркет очди. Албатта Саиднинг ёрдами билан. Кейин афтомойка ҳам очди. Иккала безнисидан келган фойдани тийнлаб йиғиб афтомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси очди. Алихон билан ҳам асли шу иш орқали танишиб қолганди. Тумандан пойтахтга ўсиш учун келган йигитча оиласига ёрдам бўлиши учун ўқишдан бўш пайтлари ишласа бўладиган иш қидириб келганди. Амин унга фақат битта сабаб билан ёрдам берганди. Иккиси бир тумандан, қўшни маҳалладан эдилар. Алихон билан ораларида йитти ёш фарқ бўлишига қарамай жуда тез иноқлашиб кетишди ва икки йил ичида қадрдонларга айланишди....
Амин оғир хаёллардан боши ёрилгудек бўлиб ўрнидан турди. Илгарилари Гулобод маҳалласини Хўжабаланд қишлоғи билан боғлаб турадиган катта канал бўларди. Икки маҳалла болалари ўша каналда чўмилиб, бирга ўйнаб бир қишлоқ боласидек катта бўлишган эди. Амин бу ерга келганидан бери қишлоқ кўчаларида яёв кезмаганини ўйлаб ним жилмайиб қўйди. Дарвозани қулфлаб қишлоқнинг ўнқир чўнқир  кўчаларидан канал томон  юриб кетди...
  Пари отади оламдан ўлгач буткул чўкиб қолди. Ҳозирги Пари ва  олдинги Паридан ер билан осмонча фарқ қиларди. Тўғри олдинги пари ҳам жуда шўх шодон эмасди. Аммо ҳар қалай бу қадар ҳаётдан узилиб, дарди дунёси қоронғу эмасди. Оила аъзолари билан ҳам бутунлай узилгандек. Гўё уларни фақат дадаси боғлаб турган-у дадасининг вафотидан кейин ҳамма ҳар қаёққа тарқаб кетди. Уйда ҳеч ким Парини бор йўқлиги билан қизиқмайди. Фақат у-бу юмуш бўласагина унга гапиришади. Иш битгач яна жимлик. Биргина Алихон хамон ўша-ўша. Парини доимгидек яхши кўрарди.  Васила хомладор.  Туғруқ вақтига ҳам яқин қолган. Шунинг учун уни авайлаб Нафосат опа рўзғор ишларни Парига юклаб қўйди. Мана бугун ҳам Алихон ўқишдан қайтадиган кун. Ош қилишмоқчи. Пари ошхонага кириб сабзи қилмаганинг кўрди.  Декабр келиб ҳаво бироз совуқ бўлиб қолган аммо кўчада қор йўқ. Шунинг учун пари унчалик қалин кийиниб ўтрмай дўконга отланди. Охирги марта Алихон келганда
-Айбдордек бўйин эгиб хонанга қамалиб ўтирма. Бўлган ишларда сени зарра алоқанг йўқ!- деб aytgandi
387👍55👏46😍25🔥18😢18🕊9😇7❤‍🔥5🙈1💘1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
30-қисм
Аммо буларнинг бари айтишга осон эди. Пари ҳам бугун илк бор кўчага чиқиши. Ҳайриятки кўчада одам кўп эмас экан. Бўлмаса Пари одамларни унга ачиниб ёки масхаромуз қарашларига дош беролмасди. Ўзи шундоғам кўчада бекорчиликдан нима қиларини билмай гап сотиб ўтирган уч тўрт хотинларнинг қарашидан оёғидан жон қочгандек бўлди. Зўрға салом бериб ўтиб олди. Пари ўзига ўзи товба деди. Одамлар бунча қизиқ бўлмаса худди ўзлари бе айбдек ҳаёт йўлида сал оёғи тойган одамни бемалол лойга қориштириб, худди ташвиши уларга қолгсндек муҳокама қилишади. Гап сўз бўлган қизни кеча кўйда кўриб қолишса борми... Худди азройилга қарагандек анқайиб
қолишади. Гўё унинг яшашга хаққи йўқдек. Шу бир гина аҳмоқона гап сўз ҳаётига нуқта қўйиши керакдек, ғалати қарашлар қиладилар...
Пари уй хаёллари билан маҳалланинг бошида қурилган кичкина мини маркетга етиб келганини билмай қолди. Мини маркет янги қурилган. Эгаси Алихоннинг синфдоши эди.
Пари дўконга кириб сабзи олди. Олиб келган пули кўпроқлиги учун Васила ёқтирган ширинликдан ҳам олмоқчи бўлди ва ширинликлар растаси томон ўтиб кетди. 
-Қалайсан... Шодии! Касса томондан келган овозни эшитиб Пари бир сапчиб тушди. Сархуш холда тебраниб кириб келган бу одам... Бор йўғи бир неча ойлар аввал Парини бутун дунёси эди. Пари бу овозни минглаб овозлар орасидан ҳам биттада таниб оларди.  Эндичи энди улар бир бирларига ким? Ҳеч ким! Бегона қиз ва... ва оилали эркак! Пари бир қадам ҳам ташлай олмай турган жойида қотиб қолди. Магазинчи Шодиёр эса Пари шу ердаги эсидан чиқиб Шаҳдамбекни қуюқ сўрашди
-Ха дўст ўзинг қалайсан? Бу кўринмай кетдинг, келин сенга бошқоронғи бўлганми дейман а? - иккиси қўл ташлаб кулишди. Кейин Шаҳдамбек бош қашиди
-Дўст ,,анавинданъъ борми? Бўлса бер бошим ёрилай деяпти...
-Шаҳдам бўлдида энди - деди Шодиёр ўни гапини бўлиб- охирги пайтлар кўпайиб кетяпти. Сал ўзингни қўлга олсангчи. Бу ёқда фарзандли бўламан деб турибсан. Ахир қандай йигит эдинг? Эндичи,  энди ахволинга бир қара! Ўзингни ўзинг хароб қиляпсан....
-Эйй...- қўл силтади Шаҳдамбек - сенам ақл ўргатма! Нима бу дунёда ҳамма ақлли фақат мен аҳмоқманми а аҳмоқманми?- бақириб юборди Шаҳдамбек. Шодиёрнинг дўстига жони ачишди
-Дўст ахир бу юришда соғлиғингни йўқотасан! Кейин кеч бўлади...
Шаҳдамбек Шодиёрга яқинроқ келиб энгашди
-Дўст мен йўқотишдан қўрқадиган нарсамни - кўксига нуқиб кўрсатди Шаҳдамбек - йўқотиб бўлдим! Энди бари аҳамиясиз. Ҳаёт ўз маъносини севгим эса ўз бахтини йўқотди!
Шаҳдамбек чайқалиб эшик томон юрди уни кетди деб ўйлаган Пари ҳам расталар орасидан чиқди. Шу пайт яна ортига қайтган Шаҳдамбек билан тўқнашди. Нигоҳлар тўқнашди. Атрофдаги бутун борлиқни унитиб нигоҳлар сўзлашди
-Хамон севаман...-деди эркак нигоҳи
-Энди бефойда! -деди қизнинг нигоҳи.
Пари қаршисида турган бу йиқитга қараб юраги зирқиради. Ростдан ҳам қандай йигит эди. Неча неча қизлар унга пинҳона ошиқ эди. Қалин қошлар, қайрилма киприклар жигарранг кўзлар ва ўнг юзидаги унга ўзгача кўрк берадиган бежирим қора хол. Баланд бўй, кенг елкалар. Қисқа қилиб айтганда кўп қизларни ақлини бир қарашда оладиган йигит охирги уч ойда батамом салбий томонга ўзгариб кетганди. Юзлари захл тортиб кетган, ҳамма қизларни бир қарашда ром этадиган ўша кўзлари ичига чўкиб кетганди...
Орадаги ноқулай сукутни Шодиёр бартараф этишга уринди
-Пари Алихон ўқишдан қатяптими? Янги йилда шу ерда бўларканда- деди овозига хушчақчақ тус бериб. Пари бош силкиб тасдиқлади
-Ҳаа... Мана пули...
Пари узатган пулни олмай Шодиёр унга қайтарди
-Олавер! Алихон учун мени ҳисобимдан....
-Йўқ керакмас! - Пари пулни касса устига қўйиб тезда ташқарига чиқиб кетди. Шу пайтгача карахт бўлиб турган Шаҳдамбек хаёлини йиғиб бирдан Парини ортидан ташқарига отилди
-Пари!...
Пари жойида тўхтаб қолди аммо ортига қарамади. Шаҳдамбек эса жадал юриб унга етиб олди
-Пари... Мени кечир!
411🔥63👏48😢4319👍11😍10🕊4😇3💘3🌚1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
31-қисм
Пари анчадан буён хис қилмай қўйган юрак оғриғини яна хис этди. Бу гал ҳар қачонгиданда кўпроқ оғриди. Пари ортига ўгрилиб Шаҳдамбекни  ўзига чорасиз қараб турганини кўрди. Парининг ичига енгил титроқ кирди. Қандай титрамасин ахир илк ва... эришолмаган муҳаббати!
Шаҳдамбек Пари томон яна бир қадам ташлади
   -Мени кечир...- деди овози титраб. Пари жилмайди
-Хафа эмасман... Айни сиз сабаб кўпларнинг асл юзини кўрдим!
Шаҳдамбек қизга умидсиз қаради
-Сени ҳалиям севаман...  Сенсиз... адо бўляпман!
Парининг бир дам атига бирдам хаёллари чалкашди. Агар ўша воқеа бўлмаганда... Хозир Дилнозанинг ўрнида у бўларди... Пари хаёлига келган фикрдан сесканди. Йўқ Пари бундай худбин, ҳасадгўй эмас! У бировларнинг бахтини ўғирламайди!
-Илтимос... Ўзингизни йиғиб олинг!-деди Пари кескин оҳангда- оилали ва ҳадемай фарзандли бўладиган эркакка... бундай гаплар ярашмайди!
Пари ортига ўгирилиб бир неча қадам ташлаши билан Шаҳдамбек уни яна тўхтатди
-Агар ўшанда... Агар ўшанда шошқалоқлик қилмаганимда ҳозир иккимиз ҳам бу аҳволда бўлмасдик.  Ҳозир Дилноза эмас сен хомладор бўлардинг ва мен...
Шаҳдамбекнинг юзига тарсаки келиб тушди
-Нақадар юзсиз одамсиз... Уялмайсизми шундай дейишга?!-деди алам билан Пари - Билсангиз мен шу кунгача ҳаётимда бўлган ишлардан норози эдим. Лекин энди ундай эмас! Аллоҳга шукур шу воқеалар бўлибди ва мен сизнинг асил юзингизни таниб олдим. Бўлмаса ҳозир Дилнозанинг ўрнида меня панд еб ўтирган бўлардим!
Пари шитоб билан бурилиб уйи томон югурди. Юзини кўзёшлари ювиб, йўлида учраган одамларга парво қилмай югурарди. Уйга етиб келиб бироз ўзини қўлга олишга уринди. Ахир уйга бу аҳволда кириб бўлмайди. Яна бошида калтак синиши мумкин. Ошхонага кирган Пари Василани кўриб бироз эсанкираб қолди
-Келинойи... Сиз дам олаверинг ўзим қиламан ошни..- деди бироз овози титраб. Васила унга бир қарашдаёқ йиғлаганини сезди
-Йиғладингизми?
Шундоқ ҳам ўзини аранг тутиб турган Пари Василанинг саволидан тўкилиб кетди
-Уни... Кўриб қолдим янга!...
Васила индамай келиб Парини бағрига босди
  -Ҳали ҳаммаси яҳши бўлади Пари! Бу кунлар ҳам ўтиб кетади..
Пари елкалари силкиниб йиғлар экан пичирлади
-Бугун у... Нақадар нотўғри танлов бўлганини тушундим. У... У на оилани, на севгини ва на у учун фидо бўлганларни қадрига етмайди...
-Бўлди йиғламанг Пари. Қани боринг бироз хонангизда дам олиб ўзингизга келинг ошни ўзим қиламан.
Пари янгасини бағридан чиқиб оғир қадамлар билан айвонга кўтарилди. Хонасига кирмоқчи бўлганда меҳмонхонадан келаётган овозлар сабаб тўхтаб қолди. Алихон келган кўринади. Пари меҳмонхона эшиги томон юрди. Эшик тутқичидан туриб энди очмоқчи эди  ичкаридан эшитилган овоздан сесканиб қотиб қолди
-Барибир Парини ўз қизингиздек кўрмадингиз а она?! - бу Алихонинг овози эди. Аммо гап моҳиятига Пари унча тушунмади бу қандай гап бўлди энди. Йиғи аралаш Нафосат опанинг ҳам овози эшитилди
-Нима бирор марта ўгай деб кўксидан итардимми? Кафтим устида катта қилдимку!
Парининг қулоқлари битиб қолди. Ё Аллоҳ, отасидан айрилгани камдек энди онасидан ҳам... Йўқ бўлиши мумкинмас улар адашяпти!
Аслида ичкаридаги сухбат моҳияти бундай эди
Қўшни қишлоқлик хотини битта бола туғиб ўлган нафосат опанинг жияни Асад Парига совчи жўнатган ва Нафосат опа Паридан сўраб ўтирмай розилик бериб юборганди. Алихон эса келиши билан эшитган бу янгилигини ҳазм қилолмай онаси билан тортишиб қолди ва беҳосдан ҳозирги гапларни айтиб юборди
  -Барибир Парини ўз қизингиздек кўрмадингиз а она?!
-Нима бирор марта ўгай деб кўксидан итардимми? Кафтим устида катта қилдимку!
Алихон бош чайқади
-Кафтингиз устида катта қилмадингиз. Сиз у ҳам кун келиб онасидек юзимизни ерга қаратмасин деб тазйиқ остида катта қилдингиз!
-Ўчир овозингни- бақирди Равшан - онамга бундай гапиришга нима ҳаққинг бор!!
-Ака... Пари онасидан бизга омонат эди. Энди эса дадамдан ҳам омонат! Бир етимни бу қадар эзғилашнинг гунохи оғир бўлади!...
👍319295😢142🔥8027😨27😇8❤‍🔥4🕊2😍2💘1
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2217😍1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏219🕊6👍5❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ЭКСКЛЮЗИВ

🇺🇿😀Японияга ташрифи аввалида Президент Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда ишлаётган ва ўқиётган ватандошларимиз билан Токио шаҳрида учрашди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥127❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
39🔥13👏8🕊31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум!

Янги кун билан азизим! 😍
Бир куни қорлар ёққан тонгни ҳам, қор бола ясалган кунни ҳам, айвонларда осилиб турган сумалакларни ҳам кўрармиз, унгача туманли ҳаводан баҳра олиб турайлигааа?!😇
Ташқарида салқин бўлишига қарамай, кўнглида илиқлик, қалбида муҳаббат, юрак қўри иссиқ чойдай ҳовурли бўлганларга кун хайрли бўлсин!🥰
17👍4🕊2
#Ҳикоялар

✒️Дарбадарлик изтироблари...

Солиҳа кўксига муштлаб, сочини юлиб йиғлаётган овсинининг қизлари, келинларига бир зум нафрат билан тикилиб турди. Сўнг хонага шахд билан кириб, уввос солиб йиғлаётганларни ярим жаҳл, ярим ҳамдардлик билан тинчлантиришга уринди:
Бўлди, кеч тушганда кўз ёшини йиғиштиринглар. Доду фарёд, йиғи-сиғиларнинг фойдаси йўқ энди.Мавлуда опам ҳозир қабрда сўроқ-саволдан ўтяптилар, сизларнинг нола-фарёдингиз марҳумага зиён бўлади. Опам  энди гўрида тинч ётсин.Дод-фиғон қилган билан бир нима ўзгарадими?! Ундан кўра ҳақига дуолар қилинг ётган жойлари нурга тўлсин.Бир пасда таъзияли хонадон совуқ сукунатга чўмди. Энди аҳён-аҳёнда марҳуманинг қизлари пиққиллаган,ҳиққиллаган товуш чиқариб жимжитликни бузар, ҳеч ким бир-бирига бир оғиз сўз дейишга журъат қилолмас эди. Кечга томон келди-кетдининг кети узилиб, ўлик чиққан уйда фақат марҳуманинг яқинлари, қариндош-уруғ қолди.Солиҳа дастурхон ёзиб қўшнилар чиқарган егуликларни қўйди. Уйнинг ҳар бурчагида  биқиниб, кўз ёш тўкиб ўтирганларни бир жойга тўплаб овқатлантирди.Қайноғасининг тўнғич ўғли Зафарбек товоқдаги ширгуручга бир-икки қошиқ солган бўлдию, бир нуқтага тикилган куйи жим қолди. Солиҳа йигитнинг ҳам айрилиқ доғида, ҳам орият зўридан қийналаётганини билиб турганди. Аммо энди минг қийналмасин, бошини тошларга урмасин фойдаси йўқ. Онаси қайтмайди. Ота-она вафоти фарзандга мерос дейдилар. Аллоҳдан келганини бандаси кўтаришга мажбур. Аммо куйгулиги бошқа нарсадан. Овсини шу болаларини, қизларини деб хорижга ишлагани кетганди. Ўша ерда касали ўтиб кетиб, бедаво хасталикка айланган экан. Бир аҳволда юртга қайтдию, бир ҳафта касалхонада ётиб жон берди…
- Дурустроқ емадингиз, Зафаржон. Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз-ку…
- Едим, келинойи, раҳмат сизга…
- Зафаржон, дардингиз оғирлигини биламан. Аммо сабр қилинг, бошқа чорамиз йўқ. Раҳматли Мавлуда опам учун еру осмон куйса ҳам энди уларга наф йўқ, қайтанга зараримиз тегади оҳ-воҳимиз билан. Хонадоннинг бош фарзандисиз, ука-сингилларингизга ҳам ота, ҳам она бўлинг. Ўзингизни бардам тутинг энди…
Солиҳа қайнисига сиртдан кўнгил кўтарувчи гапларни гапираётгани билан, кўнглида алам ва нафратдан ўзини қўярга жой тополмаётганди. «Эссиз, йигит, эссиз эркак,- дерди унинг кўзлари, онангни четга ишлагани жўнатиб қўйиб, ўзинг қайси юз билан у юборган пулларни хотин, бола-чақангга, ўзингга сарфлаб юрдинг?! Онанг бегона тупроқларда, ёт кишилар қўлига муте бўлиб топган пулга машина олиб миниб юришга чидаган ориятингга ўт тушсин-а!»
Солиҳа бу гапларни Зафарнинг ўзига айштишдан маъни йўқлигини жуда яхши билади. Ўшанда овсини Туркияга кетмоқчилигини эшитганида ҳам Солиҳанинг капалаги учиб кетганди. Аввал ишонмади, сўнг минг истиҳола билан овсинидан сўради:
- Опа, четга кетармишсиз, ишлагани?
- Ҳа, Солиҳабону, бироз ишлаб келмасам бўлмайди. Замонни кўряпсиз-ку… Ҳозир пули йўқ кишини одам ўрнида кўришмайди. Қизларни узатиш керак, ўғилларни уйлантириш керак. Зафарбекни уйлантириб роса қарзга ботиб кетганимиздан хабарингиз бор. Хуллас, оз-моз ишлаб келмасам бўлмайди…
- Опа, қўйинг шу четга чиқишни. Қизларингизни узатиш, ўғилларингизни уйлантириш бўлса, мана биз-амакилари, аммалари бор, ўзингизнинг яқинларингиз…
- Э, Солиҳабону, ҳозир ким ўзидан ортяпти? Қавм-қариндошга оғирлигини ташлаб, яқинлар ёрдамидан умид қилинадиган замонми ҳозир? Худога шукр, ҳаммангизнинг, яқинларимизнинг борига шукр, аммо ҳар ким ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Ҳамманинг ўзига яраша ташвиши етарли.
- Унда ўғилларингиз борсин, сиз қолинг, жон опа. Шу ёшингизда иш деб четга чиқсангиз болаларингизга иснод, ахир!
- Йўқ Зафарбек ҳам, Зуҳриддин ҳам сингилларининг ёнида қолади.  Уйни эркаксиз қолдириб бўладими? Тағин бўй қизлар бор хонадоннинг эркаксиз қолиши маъқул эмас. Зафарбек яқинда уйланди. Ҳозир эр-хотин бир-бирининг ҳуснига қараб тўймайдиган, бир-бирининг меҳрига қонмайдиган пайти. Бу вақтда уларни ажратиб, ўғлим билан келиннинг кўзига балодай кўринмайман. Икки-уч йил ишлаб келайин, унгача Зилола ҳам ўқишини битказади,узатамиз,келин ёш болаларга ўралашиб қолганида Зафарбекни жўнатарман
109😢21👍11😇5👏31🕊1
Хўп,бордингиз ҳам дейлик, нима қиласиз?Қаерга борасиз? Иш дегани сизга дарров тап-тайёр турмас?Унисини аниқладим-да, айланай Солиҳабону. Туркияга ўз-ўзидан кетадиган бўлибманми? Қудағайнинг бир дугонаси бор экан, Туркияга савдо иши билан қатнаб турармиш.Бир йиғинда ўша аёл билан танишиб, гаплашиб қолдик. Туркиядан менга иш топиб берадиган бўлди.Гаплашиб, келишиб борадиган жойимни аниқлаб олдим.Бир хонадоннинг иккита боласига энагалик қиларканман. Ҳаммасини ҳал қилган экансиз-ку, опа Майли, ўзингизга қаранг.Ишқилиб, хайрли бўлсин
Солиҳа ўша пайтлари овсинини деб эри билан ҳам жанжаллашишганди.
Қандай қайнисиз? Одамда орият бўлсин экан-да!?  Ахир, ўша  аёл раҳматли акангизнинг,бир қориндан талашиб тушган жигарингизнинг хотини-ку! У ҳақида бирор ножўя гап гапирилса, бир учи сизга тегмайдими?!
Нима қил, дейсан?!Эрининг ҳам фиғони фалак бўлди.- Мен ўлган акамнинг хотинига хўжайинчилик қила оламанми? Иккита ўғли бор, қизлари бор, қолаверса, ўзининг ака-укаси бор, улар уялсин,ўшалар ор қилсин! Мен нима дейман? Нима қила оламан?! Ишлагиси келибди, борсин, кўрсин,ишласин. Мен ўз оиламни биламан,бошқаси билан ишим ҳам, ҳушим ҳам йўқ!
Солиҳанинг овсинининг чет элга кетишига қарши кураши шу кўйи мағлубиятга учради.Овсини Туркияга кетди.Онаси жўнатган пулларга ўғиллар уйларни таъмирлатишди,машина олишди. Оналарини узоқ юртларнинг бегона одамларига хизматкор қилиб, ўзлари юртда ялло қилиб юраверишди.Охир-оқибат онасининг бошига етиб, энди доду фарёд қилиб ўтиришибди.
Зафарбекнинг юзига қарашни истамай, ўйга ботиб ўтирган Солиҳанинг хаёлларини келин Дилфузахоннинг овози тўзғитди:
Келинойи,мана бу сизга экан. Ойижон касалхонага охирги борганимизда сизга бериб қўйишимни айтгандилар…
Солиҳа бир Дилфузага,бир қўлидаги дафтарга ҳайрон тикилиб ўзига узатилган дафтарни олди.Ҳайрати тошиб дафтарни варақлашга тушди.Бошида; Адашган кўнгил изтироби» деган ёзувга кўзи тушдию,бир қалқиб кетди. Дафтардаги битиклар нима ҳақидалиги ва уни овсини нега ўзига илинганини идрок этди.
Зафарбек, Дилфузахон, сиқилмайгина ўтиринглар, мен эртага эрталабда келаман. Энди уйга борайин,болаларга бирор иссиқлик тайёрлаб беришим керак. Амакингиз шу ерда қоладилар.
Солиҳа таъзия эгалари билан хайрлашиб, уйи томонга қадамини жадаллатди.
Уйига келиб болаларининг ош-овқатини тўғрилаб, овсинининг келини тутқазган дафтарни варақлашга тутинди.
Одамлари ғалати экан. Ўзларини жуда устун қўйишади. Хизматкор, ҳатто ундан ҳам баттар одамга муомала қилгандек ижирғаниб иш буюришади.Ёш болалари ҳам тап тортмай иш буюради. Айтилган иши вақтидан бироз кечикса, «сенга шунинг учун пул тўлайман-ку!» деб дағ-даға қилишади. Отаси тенги, онаси тенги одамларни ҳам бемалол сенлашади.Барибир ўзимизнинг одамларга етмас экан ҳеч бир миллат.Меҳр-оқибатли, юзи иссиқ халқимни соғиндим…»  Солиҳа дафтарни варақлаб, ундаги ёзувларни ўқигани сари ўксиниб йиғларди.Сўнгги варақлардаги ёзувлар Солиҳанинг юрак-бағрини ўртаб юборди:Қуриб кетсин бу грипп,пул тежайман деб оёқда ўтказиб юбордим. Тинка-мадоримни қуритди. Дори-дармон ҳам фалон пул, касалхонага ётиш учун ҳам пул керак. Нима қилсам экан?.. Ўзинг ёлғизлатма,мени Худойим…Ўпкам санчиб-санчиб оғрияпти. Овозим чиқмай қолди. Дори олиш учун кўчага, дорихонага чиққандим, уй эгаси уйга киритмади. «Сен юқумли касалликка чалингансан. Туберкулёзми, силми, баломи баттарми! Йўқол, болаларимга юқтирасан касалингни! Ол, мана, нарсаларинг. Сени идишларингни ахлатга ташлаб юбордим» деб юзимга эшик ёпди. Энди нима қиламан? Қайга бораман? Раҳм-шафқати йўқ экан, ҳатто охирги маошимни ҳам беришмади. Чипта олиш учун ҳам рейсни кутиш керак. Кейинги ҳафтага қайтсам… унгача кўчада ётаманми?..» Солиҳа шу ерга келганида овозининг борича ўкириб йиғлаб юборди. Тўшакка ўзини ташлаб, «опажоним, пул деб, болаларини деб хор бўлган опажоним» дея хўрсиниб-хўрсиниб кўз ёш тўкди. Айтиб-айтиб йиғлаб, бироз кўнгли бўшагач яна дафтардаги битикларга кўз тикди: «…Уч кундан бери туз тотмадим. Кўчада тунаяпман. Кундузлари дўкон, бозор айланиб вақт ўтказаман. Нафасим сиқиб, бошим айланяпти.
93😢38🔥6👍5🕊1🌚1
​Кейинги ҳафта уйга қайтаман. ​​​Кўчада ётганимда одамлар садақа ташлаб кетишади. Ишқилиб самолётим учадиган кунгача кўчада ётиб юрганимда полициянинг қўлига тушиб қолмайда… Мен бойиш учун, мол-давлат тўплаш учун келмагандим. Болаларим бировдан кам бўлмасин, қизларимнинг сарпо-сепини тўкис қилай, уч-тўрт сўмгина ишлай деб келгандим. Мен бу ерларга жаннат излаб келмагандим. Шунчаки тирикчилик ташвишлари бошлаганди. Аммо кўрган-кечирган хорликларим, изтиробларим топганимдан ортиқ бўлди. Мен йўқотганларимнинг ўрнини фиръавннинг мол-дунёси ҳам тўлдиролмайди. Художон, менга умр бер, Ўзинг куч-қувват бер, юртимга етиб олай. Ўлигим бегона тупроқларда хор бўлмасин, Художон! Ўз юртимга, истараси иссиқ халқимнинг бағрида, фарзандларим, яқинларим қўлида жон беришни насиб қилган, Худойим!.. »
Солиҳа шу тун овсинининг Туркияда тутган кундалигидаги ёзувларни ўқиш билан тонг оттирди. Бир хаёли овсинининг  болаларини олдига олиб, юрагидаги бор нафрату аламларини айтиб-айтиб олгиси келса-да, «қанийди бу билан бир нима ўзгарса? Ўзи шундоқ ҳам шум етим бўлиб бўлиб армонга тўлиб ўтиришибди, уларнинг дилини оғритиб нима қиламан» деган раҳмоний ўй билан ўз-ўзидан ёзғириб қўйди.
«… Барибир опамнинг кўрган-кечирган кунлари шундоқлигича қолиб кетмаслиги керак. Ахир ҳозир хорижга жаннат истаб кетаётган хотин-қизлар камми? Майли, ҳаммаям раҳматли  Мавлуда  опамдек қийналмас, азият чекмас, бироқ улар топган минглаб доллар йўқотишлар ўрнини тўлдирадими? Одамларнинг дунёқаришаи бойигани билан биз ўзбекмиз, бизда эгасиз бегона жойларга кетган аёлга одамлар яхши кўз билан қарамайди. Бу дафтарни бирор газета-журналда ишлайдиган журналистга берсам-чи? У шу асосда бир нима ёзса одамларга таъсири сезилар?… Мавлуда опамнинг болалари дафтардагиларни ўқиган бўлса-чи? Келин ойим бизни шарманда қилиш учун онамнинг кундалигини бегоналарга, тағин газетачиларга берибди, деб мендан хафа бўлишса-чи?..» Солиҳа узоқ ўйлади. Ҳар томоннинг ҳисобини олди. Ҳар қандайига ўйламасин, фикрлари овсинининг мусофирчиликдаги изтироблари ёзилган дафтарни шундайлигича қолдиролмаслигини тасдиқларди. Дафтарни яна бир марта қўлига олди-да, «опамнинг исмлари, аниқ манзиллари йўқ-ку бу ерда. Мен ҳам айтмайман. Бу ердаги гаплар газетага чиқса, уни ўқиган хорижнинг пулига орзумандларга ибрат бўлса, савоби опамга тегади…
Мавлуда опам ҳаёт бўлганларида ҳам менинг бу ишимни маъқуллаган бўлардилар…» дея кўнглидан кечган ўйдан дадилланиб, газета таҳририятларини кўзлаб йўлга отланди…

Тамом...

Муаллиф номаълум.
85😢65👍6🕊1
#Ҳикоялар

ТОШГУЛ ХОЛАНИ ЖИН ЧАЛДИ

ҳикоя

(" Қишлоқ одамлари" туркумидан)

Тоштепа – тоғ тагидаги қишлоқ. Тубканинг тубида.
Хайри холаникида тадбиру тавозе – “Бўмишгул” бўляпти. Эскидан қолган аёлларнинг маросими бу. Динимизга алоқаси борми-йўқми, бунисини билмайман. (Хуллас, Сурхон томонларда “Бўмишгул”, водий ва Тошкент тарафларда “Биби сешанба”, “Мушкулкушод” дейишади...)
Хайри хола кўз қири билан разм солди – этаги бутуннинг бари шу ерда. Ойнали айвонда майнадай чуғур урган аҳли аёл бири қўйиб, бири олиб гап сотади. Хуллас, маҳалла-кўйнинг хотин-халажи жам, биргина Тошгул кам. Хола пойгакда патак калишини эндигина ечаётган келини Қирмизгулга сўроқ отди:
– Тошгулни айтмаганмидинг?
– Айтувдим эна, айтувдим. – Келин бешик тебратардай тебраниб турди. – Келмабди-да...
– Бор, яна бориб айт. Энам чақиряпти, де. Тавба, қуш беги билан шавла емабди...Сондан чиқса ҳам элдан чиқмасин. Бу гапимни ҳам айт!
Қари-қуридан иборат “момодавра”да пирпирак пиликдек нур таратиб турган Қирмизгулнинг қораси ўчди – чиқиб кетди.
– Дугон, сазайингни созойи қип нима қиласан! Барибир кемайди. – Ҳамиша фитнанинг уясига олов урадиган Турди момонинг туршак-тиришқоқ юзида киноя ўти гуриллади. Момонинг алами ичида эди; сабабки, ўтган куни неварасига “чилла чиқди” қилиб таниш-билишни чорлаб худойи қилишувди. Қаттиқроқ йўталсанг девори зириллайдиган жон ҳамсоя бўлиб шугина Тошгул чиқмади, ҳамма келди, яқин-йироқ, хешу бегона дегандай. Фақат Тошгул ўлгур...
– Холчучик момонинг, ундан сўнг Нормурод бованинг жанозасида ҳам кўринмади, – деди Раҳима хола.
– Ҳалима қиз узатди. Шуникига ҳам келмади. Тўғрими, Ҳалима? – ўсмоқчилади кимдир.
– Ойсоат опанинг қудачақирдисига ҳам келмади. Томир-помири сувга текканов шунинг, – кесатди Норой опа.
– Томирини билмадимов, боши осмонга теккани чин, – ўдағайлайди Раҳима хола.
– Нима мундай деяпсиз, овсин? – ижикилайди Норой опа.
– Бир боласи Англиями, Панглиями шу ёқларга оиласи билан кўчиб кетибди. Бизнесчи-ми, бир бало. Ҳа, анави Тошкентдаги бой парзанди (фарзанди демоқчи) бор эди-ку, Нурматми, Қулматми, шунисини айтаяпман. Яна бирови, индамасгина бўлиб юрадигани бориди, шунисининг оти...
– Ҳа, шунисини оти Нурмат. Анави Англияга кетгани Қулмат у, Қулмат, – гапга суқилади хотинлардан бири.
– Ҳа, – ишқилиб, шу Нурмати Оқтепа томонда узум завод қураман деяптимиш, – Раҳима хола ичидаги куйиндини босиш учун сопол косадаги ўрик шарбатини даст кўтарди.
– Ҳей, замонингдан айланай? Чет эл дегани ҳам катта ариқнинг нариги бетидай яқин бўп қолди. Харрак кўприкнинг нарёғи чет эл, хулласи гапи... – Ойдин момо билағонлик қилди.
Аммо... Аммо... уй соҳибаси Хайри холанинг алами ичида заҳм еб, ҳовури ҳамон босилмаганди. Шу пайтгача сухани сояда қолмаган эди-я. Ўқласа ўқлови ҳам ўқ отарди. Даврага қараб:
– Нима бало, бу Тошгулнинг элдан бети куйганмикан? Элга эт бўлмаган шайтонга кет бўлади, дегувчийди энам раҳматли, – деб юборди.
– Икки-уч ойдан бери кўчага чиқмай қўйган, – деди тўрдаги Замира хола.
– Нима бало, чиллага кирганми? – кесатди ёнидаги аёл.
Энди давранинг шамоли Тошгулнинг аъмолига қараб эсди.
– Эри ўлгандан бери одамови бўп қолди-ёв.
– Эри ўлганига бир йилдан ошди, келиб-келиб энди одамови бўладими, ўйнаб-кулиб юрувди-ку? Сиз ҳам қизиқ гапирасиз-а?
– Мен қаердан билай? Буни эри ўлганлардан сўранг, сизга қизиқчи бўлиб қолдимми-а?
– Мунча тизилламанг. Келмаса келмабди, Тошгулсиз қолдикма? Қўйинг. Сиз оғзимиз сенга бормасин...
Давранинг ўт олган ўчоғига Замира хола мой урди:
– Тошгул ҳамсоям ўзини ўқитиб-мўқитиб ташламаса бўлмайди. Ҳовлиси пешонамизда-ку, кўзим тушади: чорпояда уззукун нимагадир тикилиб ўтиргани-ўтирган. Тунов куни борувдим, мени кўриши билан шахт ўрнидан туриб қорасини ўчирди. Қўлида шапалоқдеккина бир ойнами, билмайман, шунга қараб-қараб қўйди-да, уйига кирди-кетди. Итмисан, эшакмисан, нимасан, демади-я...
128🤨17😢15😇10🔥4🌚1
– Иб-е-ей, Тошгулни жин чалибди, эмасам, – деди Хайри хола, – қўлидаги шайтоннинг ойнасидир-да. Одам бундай пайти нима кўтариб юрганини билмайди.
Шу тобда, хотинларнинг маърака-мажлиси авжига минаётган пайтда пешайвонда Қирмизгул келин қимтиниб бўй кўрсатди. Давра дими-дирс тортди. Ҳамманинг нигоҳи Қирмизгулда, ҳаммасининг қулоғи динг.
– Нима деди? – Хайри хола келинига кўз қадади.
– Боролмайман, деди...
– Энам чақиряпти демадингми? Бир уй аёл сизга муштоқ, кўзи учиб турибди, демадингми?
– Дедим.
– Хўш...
– Бетоб эканлар, – келин ийманиб бош эгди.
Шу маҳал айвонга ўн-ўн бир ёшдаги зумраша, кампирнинг эрка набираси Кенжавой учиб кирди-да, бурнини торта-торта, бада-банг арзи-ҳол этди:
– Момо, чечам алдаяпти. Тошгул хола бормайман, қишлоқнинг хотинларидай, сенинг момонгдай бекорчимасман, деди. Йиғин-пиғинингдан ўргилдим, дунёбехабарлар деб кулди. Чиндан ҳам Тошгул хола бошқача-да.
Давра муз ургандай бўлди. Кимдир иҳраб юборди.
– Чиниминан уни жин урган.
– Э-бей, ана бўлмасам.
– Сени еб-ютайин-да, ўзинг гўрда, сенинг дунёдан хабардорлигинг ер бўлармиди?!
– Бу бир нарсага йўлиққан.
Хотинлар гапининг калаваси чувалди.
Тошгулнинг “томорқаси” тошга тўлди:
– Яна нима деди? – кампир неварасига ўдағайлади.
– Ҳеч нарса демади. Менга... Менга... Айтаверайми?
– Нега каловланасан? Гапир.
– Менга қўлтилпонини кўрсатди. Айпон. Зўр. Ўғли Лондондан жўнатибди. Антинаси ҳам ўзи билан. Тилпонига кампутер улабди. Худди тиливизор дейсиз. Дунёни кўриб ётибди. Кимлар биландир гаплашяпти ҳам. Ўзим кўрдим, чачи сори (сочи сариқ демоқчи) ўрис, тағин қоп-қора негр аёллар билан ҳам тилпонда гаплашаркан. Шулар билан дугона бўлдим, деяпти Тошгул холам.
– Ҳой тирмизак, нима деб жавраяпсан? – Хайри хола набирасига анграйиб қараб қолди.
Набира ҳам дилидагини тили билан отди:
– Момо, мен жаврамайман. Сиз жавраяпсиз. Сиз, манави дугона-пугоналарингиз жаврашади. Сизлар тушунмайсизлар. Мен Тош­гул холаникига ҳар куни бораман, холанинг қўлтилпонида ажойиб-ажойиб, зўр нарсалар бор. Менга ҳам кўрсатади. Хола айтади, мен бутун дунёни кўриб тураман, булар эса мана шу Тоштепа қишлоғидан нарини кўрмайди, бечоралар деб сизларга раҳми келади. Тушундингизми? Менга ҳам шундайчакин тилпон оп беринглар...
Уй ичи бир қалқиб тушдиёв. Аҳли ожиза издиҳоми ғимирлаб қолди. Қош қоққан ким, кўз учирган ким, бош чайқаган ким, лаб бурган ким... Хуллас тирмизак набиранинг вайсаши тагидаги иддаони ҳеч ким тўлиқ ҳис этмаган бўлса-да, болакай тарафдан этни жунжиктирадиган совуқ бир эпкин эсгандай бўлди. Ҳа, куппа-кундуз куни, ёзнинг айни чилласида шундай бўлди. Буни деярли ҳамма ҳис қилди. Хайри холанинг эти жунжикди:
– Тошгулга қўшиб менинг неварамни ҳам жин чалганга ўхшайди...
...Қишлоқда ҳаёт давом этаверди. Тоштепада тонг отиб, кун ботаверди.
Қулмат бобонинг кампири Норой хола бандачилик қилди. Тошгул хола эшитмади. Бормади.
Ойдин момо омонатини топширди. Тошгул хола бехабар қолди.
Сайфи тоға ҳам бу дунёни бизга ташлаб кетди. Тошгул хола уйидан чиқмади...
...
Тошгул хола...
...
Тошгул хола...
Қўчқор НОРҚОБИЛ.
😢7065👍23👏7😇4😁3🔥2🙈2🌚1