ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41K subscribers
4.71K photos
4.12K videos
17 files
8.5K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
24-қисм.
Қишлоқ катталари келиб икки оилани аранг ажратиб олишди ва маҳалла раиси уларни муросага чақирди
   -Холиқ, Ҳамид жанжални бас қилиб икковинг ҳам мени эшит!- деди қатъият билан ҳали бу қишлоқда Ўктам бобони гапи икки бўлмаган шунинг учун ҳам у қишлоқ раиси!
-Холиқ аслида ҳамма айб сени ўғлингда бир бегуноҳ қизни шаънига ёмон гаплар тарқатди! Шу сабаб ҳам гулдек қизни фотихаси қайтиб ўтирибди! Ўзинг ҳам кўрдинг ўғлинг айбини тан олди шунинг учун гапни кўпайтирмай икки ўғлингдан бирига Ҳамидни қизини олиб бер! Ҳамид сен ҳам кўриб турибсан энди қизингни Холиқни ўғлига беришдан бошқа йўлинг йўқ! Шундай экан жанжални бас қилиб тўй бошланглар!
   -Йўқ! -деди Холиқ ака аммо раиснинг қарашидан дами чиқмай қолди
  -Ҳамид сен гапир ! Сен нима дейсан бу гапимга?
Ҳамид акани қон босими ошиб борарди шунинг учун аранг гапирди
  -Раис ота сизни хурмат қиламан лекин қизимни буларга бермайман!
   -Эее нимага ноз қиласан! Гап сўз бўлган қизингни ўғлимга олиб берсам жон дегин!-  деди Дўстёрни онаси Дилафруз опа.
  -Ўчир овозингни сени пасткаш ўғинг бўлмаса қизим ҳам гап бўлиб потаҳаси бузилмади!- бобилади Нафосат опа ҳам шу ондаёқ аёллар жанги бошланиб кетди.
   -Ўчир ҳамманг! -Бақирди Ўктам раис- бир қишлоқ одамимиз! Муросага келсаларингларчи!
   -Тўғрисиямда райис бува!  Бизни ўғлимиз билан гап сўз бўлган камига Шаҳдамбек билан ҳам юрган қизини олиб берсак жон жон  десинда!
  -Жон демайман керакмас!- буғилиб бақрди Ҳамид ака- сенларга бериб қизимни хўрлатиб қўйгандан кўра бошимда олиб ўтираман!
   -Эе олиб ўтир менга деса ёстиқ қимайсанми! Бари бир энди қизингни ит ҳам сўрамайди! Ким ҳам оларди сарқитингни...
  -Мен оламан!
Бу гапни ким айтганини тушунмай ҳамма бир бирига қаради
  -Мен оламан Парини!- деди Амин баландроқ овозда- Пари ерда қолган қиз эмас оғзингизга келганини гапиролмайсиз!
Ҳамма ҳайрат билан Аминга қаради хатто Алихон ҳам кўзи чиққудек бўлиб қараб турарди
  -Ҳой шаҳарлик олифта сен бизни ишларга аралашма!- деди кимдур орадан
   -Вой бу йигит шаҳарликми? Айтим бу ўралашиб қолди деб бежиз эмас эканда!
-Вой бу Рашид тиракторчини куёвимасми? Бедарак кетгандику!
-Вой ўлмасам Пари тоза суюғоёқ эканку Оромхонни эри билан юрарканми?!
Шу ерни ўзидаёқ пичир пичир бошланиб асли йўқ бўлган гаплар ҳам туғилиб болалаб ҳам кетди.
   -Бас қилинг қаршингизда олдинги бўш баёв Муҳаммад Амин эмас 
Салкам ярим шаҳарни сотиб олган Амин Азимов турипти! Ҳар ким ўзига эгалик қилсин. Йўқса ҳар бирингиз билан қонуний гаплашаман!
Ҳамма пилдирпис бўлиб қолди
   Базилар бизга нима буларнинг можароси деб тарқалса  баъзилар жанг давоми қандай бўларкин деб кутар эди.
     -Ҳее ўлаа эркак бўлмай!- деди Холиқ ака Ҳамид акага - эшигин гача келиб билганини қилиб юрса ҳам ҳеч нарса демас экансанда!
Ўзи қон босими кўтарилиб борган сари бўғилиб келаётган Ҳамид ака бу гапдан бир қалқиб кетди икки қадам Холиқ ака томон юрдию унга етмай йиқилди!
   -Дадаа!
-Амакии!
Ҳамма қараб турар ҳеч ким ёрдам берай демасди Ҳамид акани Алихон ва Амин бир амаллаб кўтариб олишди ва ҳовлига олиб киришди.
  -Васила! Василлла дедим бўл тез ёрдамга қўнғироқ қил!!!
Уй ичидан отилиб чиққан Пари ва Васила ҳам шошиб қолишди дарров тез ёрдам чақиришди аммо энди кеч эди Ҳамид акани жони узилган эди....
   Эхх одамлар нега бундай экан бир инсоннинг ҳаётини барбод қилишиб ўлгунча ғийбат қилиб яна уялмай жанозасига келиб ош ҳам еб кетишади. Қишлоқ жойларда эмас хатто Шаҳарда ҳам учрайдиган бундай тубан кимсалар ҳаётимизни ичидан емирувчи каламушлар дур!
    Асли Шарқда яшаш қийин ҳамма бир бирининг ишига аралашган ҳамма бир бирини ғийбат қилган! Шарқда аёлларга жуда қийин, кичик хатоси учун ҳам бутун умри давомида товон тўлайди! Гап сўз бўлган қизни у айбдорми айбсизми ахамяциз ўзи тенги ўзига муносиб йигитга сўрашмайди! Юзсизларча у шунга муносиб дея  ўлими яқин  қолган чолларга ёки ажрашган хотин қўйганлардан сўрашади ва бу аёл қизлarga noxaqlikdir
351😢181🔥4222👍18🙈5😇5😨5🤨32🌚2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
25-қисм
Пари отаси ўлган кунда адо бўлди! Айниқса унга ҳудди қотилдек энг катта айбдордек қарашлар янада эзиб юборди!
    Алихонни бугун бутун қишлоққа нафрати уйғонди нахот одамлар шу даражада тубан бўлса бир инсонни ҳаётига ўйламай айтган икки оғиз гаплари нуқта қўйиб қўйишини билишмаса! Ёки била туриб атай қилишармикан!
   Тобутни кўтариб чиқишаётганда шунча вақт жим турган Пари дод солди
   -Дадаааа! Қизингизни ЁЛҒИЗ ташлаб кетмаанг!  Мендан норози бўлиб кетмаанг! Дадааа!!!
   Азага келганлардан  биров Парига ачиниб қараса яна биров отасини бошига шу етди деб чақчайиб қараб туришарди...
   Ҳамма удумлар тугагунча майитнинг ,,йиттисиъъ ўтгунча Амин Алихон ва Равшанинг ёнида турди.
Пари энди Ҳаёт тугади деб ўйлаганди аммо йўқ ҳаёт тугамади хатто бир он тўхтаб қолмади аксинча Парига янги зарбалар билан пешвоз чиқиб келарди!....
    -Қани у мегажин! Қизимни эрини тортиб олаётган суюқоёқ қанниии?!!!
   Тушга яқин хабар олгани келганлар энди тарқалаётган вақт  Рашид тиракторчини хотини Салима опа аёллар уйига бостириб келди.
  Эшик олдида ўтирган Парига ташланиб юмдалай  кетди
  -Сенми ўшаа куёвимни йўлдан урган ифлос! Сенми қизимни оиласини бузадиган.....
Азага келган аёллар ана текин томоша деб томоша қилиб бир четда турар ажратиб олиш хаёлига ҳам келмасди.
Уй ичидан эридан айрилиб яримтадек бўлиб қолган Нафосат опа чиқиб Салима опанинг қўлига ёпишди
  -Қўйиб юбор қизимни! Сен кимсанки мени қизимни урасан?
-Қизингни уриш эмас ўлдириш керак! Бировни оиласини бузадиган суюқоёқни жазоси шундай бўлади!
  Салима опа ҳам Нафосат опани силтаб ташлади
  -Оғзинга қараб гапир! Қизим ҳеч кимни оиласига аралашгани йўқ!
Нафосат опани бу гал овози қалтираб чиқди охирги пайтлардаги можаролардан шу қадар чарчадикии асти қўяверинг!
-Билмасанг билиб ол! Амин мени куёвим Оромгинамни эри! Шунча вақт бедарак кетди деб юрсак сени тийиқсиз  қизинга илакишиб юрган эканда!
   Нафосат опанинг жон жонидан ўтиб кетди
-Етаар! Жонимга тегиб кетиларинг! Шугина қизимни ўлдирсам қутиламанми? Отасини ортидан буям қабрга кирса тинчийсизларми? Сизлар ҳеч оллохдан хаё қилмайсизларми? Бир бегунохга тухмат қилавериб чарчамадинглармии?!
   Аёлларни овози бемалол ташқарига эшитилиб турарди охири уят бўлса ҳам Амин ва Алихон ичкари киришди Аминни кўриб Салима опа унга ҳам ниш санчди.
  -Ҳаа куёв. Кўнгилcинангиз ёшини тусаб қолдими а? Мени қизим йитти йилдан бери сизни кутиб умр ўтказаётганини биласизми?
  -Ўзингиз ва қизингиздан фариштани ясаб олманг! Бази ҳақиқатларни айтсам бошингизни кўтаролмай қоласиз! Шунинг учун тинчгина кетинг!- деди Амин тахдид охангда.
   -Вой . Вой манавини қаранглар қайси ҳақиқатни айтасан а айт! Айт қўлингдан келса. Ўғлимни тан олмай қочиб кетганман де! Ота онамни ўлдирганман де! Айт ўйнашчанг ҳам билсин кимлигингни!
   -Бас қилинг!- Амин Салима опага яқин келди ва фақат Салима опа эшитадиган қилиб қулоғига шивирлади
-Болани отаси кимлигини бориб қизингиздан сўранг! Оллохга шукр қилинг сўз берганман! Аммо ўчакишаверсангиз мен ҳам қасамимни бузишга мажбур бўламан.
Салима опа оқариб кетди
-Буни... Шундайлигича қўйиб қўймайман...
  Салима опа шахт билан ташқарига чиқиб йўлида учраганларга ҳам парво қилмай уйига юриб эмас югуриб кетарди
   ,, Қандай билди! Ахир ҳеч ким билмасдику! Ором тентак айтиб қўйганмикан! Ер юсин сен қизни Ором! Ергина юцин!ъъ ичида жамики ёмон сўзлар билан қизини қарғаб Салима опа уйига етиб келди ва дарвозадан кириши билан
   -Ороом! Ором дедим! Қай ғўрдасан бошимни балоси?!
Ойисининг бақир чақиридан энсаси қотганча сочларини сариқ қилиб бўяб олган ва юзида саксон хил бўёқ бўлган  ўзига ҳаддан ортиқ бино қўйган Ором ичкаридан чиқиб ойисига ўшқирди
   -Нега бунча бақирасиз? Ахир телифонда гаплашаяпман....
  -Ер юцин сениям ўша телифонингниям! Сен бу ерда валақлаб ўтиравер!
  -Бошимни оғритиб бақираверманг! Нима бўлди ўзи?
-Амин қишлоққа қайтиб келибди!-деди onasi
356🔥88❤‍🔥48👍25😍18🌚12😇5🤨3
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
26-қисм.
Оромхон бир он ойисининг гапини тушунмай анграйиб қолди
-Ни..нима..дедингиз....
   -Амин қайтибди деяпман! Ҳаммасини биларкан деяпман ахмоқ қиз!
  -Бир бошидан гапирсангизчи ойи! Қайрда кўрдингиз! Сизга нима деди қайрдан билибди ахир!
Салима опа сўрига ўтириб бўлганларни айтиб берди ва
  -Ўша Пари ўлгурга уйланармиш эринг!
-Қайси Пари ойи ким у!
-Нариги маҳалладаги Ҳамидни қизи айтдимку бугун ўшаларникига бордим!
  -Анави гап сўз бўлган қизми?!- ҳайратланди Оромхон кейин бир онда ҳайрат ўрнини манманлик эгаллади
-Мен билган Амин унга уйланмайди! Ахир у қизни мендан нима фарқи бор!
Она эса бош чайқади
-Фарқи бордирки бутун қишлоққа қарши чиқиб химоя қиляпти! Ораларида бир гап бордирки ҳеч иккиланмай бутун қишлоқ олдида ўзим Парига уйланаман деганда!
  Ором эса бепарво қўл силтади
-Мен Оромхонман Амин акамнинг Ороми! Ўлақолса ҳам мендан воз кечмайди!
Салима опа қизиниг бепарволигидан тутақиб кетди
  -Воз кечиб олти йил йўқ бўлиб кетди ку! Мунча ўзинга бино қўймай уни қайтариш йўлини кўр!
  -Ойии ўзи уни бошимга ураманми?! Ахир оддий қашоқ етим бўлса! номимни оқлаган, бўлдида!
Салима опа эса баттар қизишди
-Хой аҳмоқ қиз! У шаҳарда бойиб кетганмиш! Шаҳарда ҳамма уни таниркан, бориб кўр етти уҳлаб тушимга кирмаган машинада келган камига маҳалладаги уйини ҳам қайта таъмир қилдирган! Менга қара ҳой қиз агар уни қўлдан чиқарсанг сени ўзим ўлдираман! Қани энди бориб ўйла нима қилиб бўлса ҳам ёнига қайтиб ўзинга оғдириб ол!
Оромхон узоқ ўйланиб нақд икки ҳафта қулай пайт пойлади. Ва нихоят ўша кун келди ва у ойисининг катта шарифини ва ўзининг энг кенг узун кўйлагини кийиб гўё хижоб ўрагандек кўчага чиқиб тўғри Аминнинг уйига борди, йўлда эса бўғилиб кетди
-Ууфф борича келсам ҳам бўлардику
нега ўраниб олдим! Ҳа майли, кўзига яҳши кўриниб олай кейин ўзим биламан.!
Оромхон йигирма дақиқалар шу атрофда ўралашиб юриб тоқати тоқ бўлди
  -Жин урсин ўша сўтакни! Ойпарисиникидан қайтмаган чоғи?!
Кетсамикин а..- деб турганда узоқдан ҳайбатли қора машина кўринди, Оромхонинг эса кўзи чақнаб кетди
-Ойимни ичи куйганча бор экан! Энди чин дилдан ҳаракат қиламан.
Оромхон юзига қайғу ва дардчиликни акс эттириб дарвозага суяниб олди, кутганидек сониялар ичида қора БМW олдида пайдо бўлди.Оромхон гўё машина тўхтаганини сезмагандек  кўз ёш тўкишни бошлади. Ичида эса ўзига тан бериб қўйди ,, Қойилее актрисалар ҳам мендек маромига етказиб ўйнолмайди!ъъ
  Амин уйининг дарвозасига суяниб йиғлаётган хижобли аёлни танимади
-Буниси ким бўлди энди?!
Машинадан тушган Амин бир икки юталиб овоз чиқарди
-Кечирасиз... хоним... А келинойи... Сиз кимсиз? Бу ерда нима қиляпсиз?..
Амин юзи кўринмай тургани учун Оромхонни танимади шунинг учун ҳам бегона аёлни ким деб аташни билмай бироз довдиради. Оромхон эса гўё чўчиб кетгандек ортга ўгирилди. Нигоҳлар бир лаҳза тўқнашди
  -Сенн...
-Амин...ака..
Амин сўз айтишга улгурмасидан Оромхон ўзини Аминнинг бағрига отди
-Амин ака... Келдингизми? Яна сизни кўриб турганимга ишонгим келмайди!! Амин ака...
Амин ҳеч нарсани эшитмай қолди қулоғи остида Оромхонинг олти йил аввал чимилдиқда  айтган гаплари жаранг сочарди ,,- Илтимос... Шарманда қиллманг... Бир ой.. ҳеч бўлмаса бир неча ой шу ерда қолай... Ҳозир қайтиб борсам отам мени ўлдиради.... Раҳим қилинг.. мен .. мен хомладорманъъ...
  Амин ғайри оддий куч билан Оромхонни ўзидан итариб ташлади.
-Ифлос қўлларингни менга текизма!!Йўқол бу ердан.-деди Амин Оромхонга нафрат билан қараб.
413👍77👏74🔥71😍23😇4❤‍🔥2🕊2🌚1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
27-қисм
Амин дарвозани зарб билан очиб ичкари кирди, дарвозани ёпиб улгурмай ортидан Оромхон тезликда кириб олди чунки у сониялар ичида режа тузиб улгурганди. Унга кўп нарса керакмас, бироз шантаж қилиб бақирса , ўткан кетган одамлар уни овозини эшитиб келади. Шунда асил режасини бошлайди. Ортидан Оромхони киришини кутмаган Амин эса ўзи билмаган ҳолда унга қабиҳ режаси учун ,,ёрдамъъ бериб юборди.
  -Сенга гап тасир қилмайдими?! Бу ердан қоронгни ўчир.
Ором эса унга ғалати ишайиб қараб турарди.
  -Чиқ ташқарига! Ифлос оёқларинг билан уйимни булғама..
Оромхон эса индамай бошидан рўмолини олиб бер четга улоқтириб, сариқ сочларини тўзғитиб юборди. Амин эса шу ерда катта хатога йўл қўйди, Оромхонинг билагидан сиқиб ташқарига тортқилади. Бундан эса Оромхон яхшигина фойдаланди кўйлак ёқасини йиртиб дод сола бошлади
-Ёрдам.... Ёрдам..  Амин ака... Ундай қилманг!! Ёрдаааам. Қутқаринглар... Қутқариииинглааар мении....
Амин эса баттар асабийлашди
-Лўликни уйингда қиласан! Йўқол бу ердан.
Амин Оромни ташқарига судрар экан эҳтиёсиз қадам ташлаб юборди ва оёғи чалишиб Оромни устидан босиб тушди. Айни шу пайт кўчадан ўтаётган бир икки эркаклар шовқинни эшитиб очиқ дарвозадан ичкарига бош суқишди.  Уларнинг аҳволини кўриб анқайиб қолишди Ором эса йиғлаб Аминни юз кўзини юмдалай бошлади
-Туш устимдан... Ёрдам беринглар... Зўрламоқчи...
Ўзини ўнглаб ўрнидан турган Амин гўё бечорадек қалтираб турган Оромхонга ғижиниб қараб қуйди ва тўпланган одамларга юзланди
-Бу ерда томоша бўлаётгани йўқ! Нега анқайиб қараб турибсизлар! Тарқалинг.-деди совуқ оҳангда.
Қишлоқда бундай нарсаларга бееътибор қарашмайди. Ҳар қандай ҳамиятли эркак албатта ожизамни ҳимоя қилади. Шунинг  учун ҳам Аминни гапини аҳамиясиз қолдириб бази эркаклар ичкарига кириб Оромни ўз ёнларига олишди ва Аминга нафрат билан қарашди. Қишлоқда тўғрисўзлик ва мардлик, ҳалоллик билан ҳурмат қозонган Марди полвон эса Аминга танбеҳ берди. Айни пайтда у даладан қайтаётган эди ва тўпланганлардан воқияни  қисқача эшитиб тўҳтаганди.
-Амин биламан узоқ вақт қишлоқда бўлмадинг,-вазмин гап бошлади Марди полвон - Аммо бу дегани қишлоқ қадриятларини, ор- номусини топташинг мумкин дегани эмас!
Биласан бизда номус масаласига жуда қатиқ қарашади.
😢276195🤨72👍4730🔥30👏125❤‍🔥3😍2🌚2
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
235❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😁6114👏8😇7👍2❤‍🔥1🌚1
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
45🔥7❤‍🔥1
#Юлдуз

106-қисм

Ё қ у б



Ҳамма бахтли яшашни истар, ҳамда ҳеч ёмон кунларни кўрмай. Аммо туннинг зулмати бўлмаса, ёруғ куннинг қиймати қоларми эди бунин кам одам тушунар экан. Бахтли ҳис этиш дегани, ёнингдагининг ҳам ўзини сенинг ёнингда ўзини бахтга лойиқ кўришида экан.


Қоронғу осмоним бор эди менинг. Тунлари ёлғиз, совуқ ва зулматли. Балкида минглаб юлдуз бор эди атфофда, аммо менинг кўзларимга лой булғанганди.

Ёнимда ширин уйқуда ётган аёлга қарадим. Худди кеча тунда осмондан бир юлдуз тушганди қўлларимга.
Узоқ вақт тикилдим ёйилган сочларига, юзининг ҳар қиррасига. Отахоннинг кеча кечқурунги гапларини эсладим.

“У энди сенга омонат. Аллоҳдан қўрқмаганлар омонатга хиёнат қиларлар.Мард бўлиб эрлигини билса эркак. Аёл деганинг ўзидан кетмаса керак”,-деганди.
Эслаган гапидан юзимда табассум пайдо бўлди.


Бирга нонушта қилдик.Юлдузнинг ҳар ҳаракатини кузата бошладим. Эски Юлдуз йўқ, ерига тортинчоқ уятчан бир аёл келганга ўхшарди. Гапирсам кўзимга тезлик билан қарамаган. Балки энди чин маънода бир- биримизни таниб яқиндан ўрганган бўламиз. У чойини ичар экан мен ўрнимдан туриб ётоқхонадан унга берадиган нарсамни олиб келдим. Ёнига ўтирдим. Менга уятчан кўзлари билан қаради. Унга узатган қўлимга қарди.

“Бу нима?”,-деб сўради.

“Пул”,-деб унга жилмайдим.

“Пул эканини кўряпман. Қаердан келди?”

“Илҳомдан”,-деганимда қошлари кўтарилди.

“Илҳом ким? Қарз олдингизми?”,-деди ҳайрат билан.

Оила қурганини иккинчи куни эрининг қарз олиб келганини кўрган камдан-кам аёллардан бўлса керак Юлдуз.

“Йўқ қарз олмадим. Шундоқ берди. Меҳнатимга берди”,-деб яна у билан ўйнашгим келди.

“Нима иш қилиб бунча доллар олдингиз?”,-деб ҳайрон қолди.

“Узоқ қийнамоқчи эдим,- лекин майли бу қўшиқларимни пули”,-деб яна унга тутқаздим.

Олмади қизиқмади. Ҳатто пулдан кўра менинг кўзларимга кўпроқ тикилди.

“Қўшиғимни сотдим деган эдингиз?”,-деб ҳақли савол берганди.

Унга қолган қўшиқларим ҳақида айтмаган эдим.

“Аввалги қўшиғим бир неча кунда оммага ёйилган эди. Уни яхши нархга олди.
Аммо кейингилари унақа нархда кўтармади. Майли баракасини берсин. Ол буларни”,-деб яна қўлига тутқаздим.
71👍24🔥13❤‍🔥2
#Юлдуз

107-қисм


Акам билан гаплашиб келганимдан сўнг, Жамшид акага алоқага чиққандим. Қолган қўшиқларимни бир-бир овозли хабар кўринишда телеграмига жўнатдим. Орасидан фақат еттитаси хит бўлишга яроқли эканини ва уларнинг пиарига анча пул кетишини айтганди. Етти қўшиғимга ўн минг долларни олиб ҳафсалам пир бўлиб қайтдим.


Аввалгисига уч минг берганига, бу қўшиқларим камида йигирма минг бўлади деб умид қилган эканман. Кўзларида сўроқлар билан менга қараб турган Юлдузнинг қўлларига пулни тутқиздим.

“Бу пуллар сенга”,- деганимда бироз қараб турида кейин гапирди.

“Менга маҳр пулини кейинроқ берсангиз ҳам бўлади. Бу пул қўшиқларингиз пули бўлса, буни ишингизга тикиб кўпайтиринг”,-деб қайтиб қўлимга берди.

“Молга пулим бор, ўша етяпти”,-дегандим кулди.

“Неч кундан бери бозорга бориш учун, такси кутиб кеч қолганингизни биламан. Сиз яхшиси бир суриштиринг. Бу пулга бирорта кичик юк машинаси ёки дамас берар. Ўзингизда машина бўлса, юкка бемалол бориб келасиз. Сиз келганча мен савдода бўлиб тураман”,-деб кўзи чақнаб гапирди.

Юлдуз ёшлигидан пул топишга мажбур бўлганидан унинг мияси бунақа ишларга яхши ишларди. Унинг пешонасидан ўпиб, ичимда ўтмишнинг яраларининг устини бир умрга ёпдим.

Бир пайтлар қўлига топганимни берган аёл, ҳаммасини ўзига сарфлаб келарди. Бундан ҳозир шикоят қилмайман. Ҳамма айб ўзимда бўлган. Лекин Юлдузнинг бу иши шунчаки икки аёлнинг қаршилаштиришимга туртки бўлди.

“Бу пул машинага ҳам етади. Қолгани сеники.Хоҳлаган нарсангни ол”,-деганимда менга қараб кўзи яна чақнади.

“Хоҳлаган нарсамни олсам бўлади –а?”,-деб сўради.

“Албатта, ҳатто эртага бирга бориб машина танлаймиз.Қолгани сеники”,-деганимда хурсанд бўлди.

Мен бозорлик қилиб келдим. У эса қариндошларим учун дастурхон ёзди. Амакиларим оиласи билан,акам ва янгам Юлдузни кўриб кўнгиллари тинчди. Янгам раҳматли онамдан қолган бир узукни Юлдузнинг қўлига тақди. Онам бечора вафотидан олдин айтиб кетган экан. Ёқуб уйланса унинг аёлига берсан деб.

Ошхонада Юлдуз билан янгамнинг гаплашиб турганига кўзим тушди. Иккаласи яхши келишиб қуюқ суҳбатга киришганди.

“Ёқуб!”,-деб акам чақирди.

“Лаббай ака!”,-деб ёнига бордим.


“Кел жиян, ўтир”,-деб амаким орага кирди.

“Биз амаким билан маслаҳатлашдик. Отамиздан қолган бир ер бор эди. Бировга экин –текинга берилганди вақти замонида. Ҳозир шу ерлар қиммат бўлди. Сенга сотиб берсакми деган фикрдамиз. Нима дейсан?Ёки ерни номинга ўтказиб берайлик. Кадастр учун ёнида кичик временка қилинган. Хужжатлари бор”,-деди.
81🔥23👏21👍19🕊2❤‍🔥1
#Юлдуз

108-қисм


“Билмадим ака. У ерга сизнинг ҳам ҳаққингиз бор”,-дегандим амаким орага кирди.
“Аканга отангни уйи қоляпти-ку. Сен ол у ерни хоҳласанг сот, хоҳласанг ишлат”,-деди.

Оила давраси илиқ суҳбат билан давом этди. Юлдузнинг онаси кела оламди. Улар билан кейинроқ таништирадиган бўлдик. Юлдуз қўнғироқ қилганда, Қундузнинг эрини мазаси йўқлигини айтиб,кела олмагани учун узр сўради. Акамларга қайнонамнинг оёқлари ишламаслигини айтганимда улар ҳам шароитни тушунишди. Кейинги меҳмондорчилик акамларникида бўлишига келишиб яқинларимни кузатдик.
Ширин ташвишлар билан кунни якунландик. Бир одамга нима керак эди яна? Қорни тўқ, кўнгли хотиржам ва уйда сени ҳурмат қилган ва межр берган бир жон.

⭐️


“Сенга ҳам ўргатаман машина ҳайдашни”,-деб Юлдузга ҳазллашдим.
Аллоҳга шукур қўлимиздаги пул ва Юлдузнинг берган фикри билан янги бўлмасада яхши ҳолатдаги дамасимизни олдик. Машина бозордан тўғри қайнонам олдига бордик. Она дуосини олиб у кишини ҳам уйга олиб қайтдик.

⭐️

Қўлимиздаги молларни секин ёйиб савдони бошлаганимда, бир машина келиб тўхтади. Ичидан Гулини тушишини кутмагандим. Рулдан бир эркак тушди. Кўзида кўз ойнаги менсимай нарсаларга қаради.


“Сенга шартми шу ердан нарса олиш? Ким билади тозами йўқми?”,-деб Гулини жеркиб берди.

Унинг гапи зарра таъсир қилмади. Меванинг тозалигини суриштирганча ёнингдагининг тозалигига қара демоқчи бўлдим индамадим.

“Демак шу ерда қўним топдинг-а? Уйланди дейшиди. Кимга, сотувчи қизга уйландингми?”,-деб Юлдузни камсита бошлади.

Ёнида келган эркак телефонда гаплашиб қолганида у эшитмайдиган қилиб менга гапирарди.
Териб чиққан меваларимга бир- бир қўл юритди. Баъзиларини қастдан силаб менинг кўзларимга қарашга ҳаракат қиларди. Ёнида бошқа эркак бўла туриб унинг олдида бошқа эркакка суйкалганга нима дейиларди?
Мен айтдим сиз тушунган бўлинг.

“Уйландим тўғри. Фақат ўзини сотадиган қизга эмас, меҳр берган чин дилдан севган бирига”,-деганимда бурниннг учлари кенгайди. Кўзларимга худди ҳамма ерга ўт қўйишга тайёр кишидек боқарди.

Бир олмани олиб мендан кўзини узмай тишлади кейин ерга тупирди.

“Яхши эмас экан”,-деб бошқаларга эшиттириб гапирди.

“Ёқуб ака!”,-деб Юлдуз келиб қолди.

Ёки аввалроқ келиб кузатиб турган эдими?
Ортимга ўгирилиб унга қардим. Жилмайиб олдимга яқинлашди. Гулининг ерга тупирган олмасига қарди.

“Бу олма энг яхшиси”,-деб гапга кирди.

Гули юзини бурганди, Юлдуз расталар орасида турган пичоқни олиб, бир олмани иккига бўлди.
91👍36🤨8❤‍🔥2
#Юлдуз

109-қисм


Бўлган олмасининг ярмини менга, қолган ярмини Гулига узатди. Гули уни менсимаган ҳолатда

“Яхши эмас дедим-ку, мажбурлаб олдирасизми?”,-деб овозини кўтарганди.

Орага аралашмоқчи бўлдим.Юлдуз менга қўл ҳаракат билан тинчлан деди. Гули олмаган олмани олиб,

“Ёқмаган бўлса, ёқмагандир. Нега жаҳл қиласиз? Бу олма мени ҳаққим экан”,-деб менга қайрилиб жилмайди.

Унинг қўлидан ушлаб

“Унга энг ҳақли...бир сенсан”,-дегандим.

Гули билан келган эркак, Гулини онасидан сўкиб тезлашишини айтди. Гули юзидаги алами ҳамда мен ва хотиним олдида эшитган ҳақорати билан орқасига бурилиб кетди.

Улар кетди, мен Юлдузга қарадим.

“Юлдуз..”

“Мен сизга ўтмишингиз қизиқтирмайди дегандим”,-деб жилмайиб қўйди.


Замона шундай бўлган эди-ки, ҳамма ўқимишли ,қўлида ҳунари қиз қидиради. Менимча улар бўлса яхши аммо энг асосийси фароасти бор жуфт танлаш қанчалик муҳим эканини англадим.

⭐️


“Нега куласиз?”,-деб менга кўзини катта қилиб қарарди.


“Нега кулмай? Бу иш қаердан ақлинга келди?”


“Мен бу ишни неча йил қилдим хабарингиз борми? Дадам пулларимизни ароққа алмашмаганда ҳозир ўз уйимиз бўларди”


“Оламиз уй худо хоҳласа. Лекин бу пулни мен сенга ўзинга ишлат деб бердим”,-деб бироз унга жон куйдирдим.


“Мана ўзимга ишлатяпман-ку?”,-деб кулди.


“Ўзинга деганинг кардон олишинг эмасдир ахир?”


“Сиз кулинг, сиздан кўп пул топганимни кўрганингизда ҳамма ишингизни йиғиштириб менда ишлайсиз?”,-деб нозланди.


“Йўғе, хўжайин! Шунча ўзингизга ишонасиз яъни?”,-деб уни қитиқладим.

Кулгиси бутун хонани қоплади.

“Юлдуз!”,-деб онаси ичкаридан чақирди.

“Ҳҳ, ойим чақиряпти.Мен қараб келай”,- деб шошиб чиқди.


Унинг ортидан қараб қолдим. Ажойиб аёл эди. Содда лекин айни дамда меҳнат қилиб йиллар давомида ўз тажрибасига эга бўлганди. Унга қолдирган икки ярим нинг долларимни кардон иши қиламан деб тутирган эди.

“Барча чиқиндихоналар билан гаплашиб улардан нахтга сотиб олишимни айтаман”,- деди.

Чунки энг катта улгуржи оладиганнинг рақами бор экан. Гаплашиб олайлик деб ўз ҳолимга қўймаяпти.

“Машина бор, ҳатто бир ер топсак ўша ерда йиғсак. Улар ўзи келиб юклаб кетишади”,-деди.

Айтган гапларидан сўнг, ўйлаб қолдим. Балки отамдан қолган ерни сотгандан кўра, ўша ерни бир омбордек ишлатиб турсак бўлмайдими?
👏56👍4038🔥18❤‍🔥1
#Юлдуз

Сўнги бонус

110-қисм


Ю л д у з


Ва бир кун келиб ҳаёт сенга тайёрмисан, сен ҳам юзинг кулиб, бахтга етасан дер экан. Ичимдаги таърифи йўқ туйғулар билан қозондаги ошни дамладим. Ёқуб билан оила қурганимизга бугун икки ой бўлди. Икки ой ичида худди бир- бирмизни икки умрга етадигандек танирдик. Чунки биз бир-биримизнинг иккинчи имкони эдик.

Илкидан дили куйган, орзулари ярим қолган икки ярали қуш эдик. Учишни бирга ўрганяпмиз. Парвозимиз завқли ва баъзида чарчоқли бўляпти. Рахматли қайнотамдан қолган ерни атрофини ўратиб, бир айвон ясатдик. Йиғиб келган кардонларимизни ўша ерга тўплаяпмиз. Менинг айтганим бўлди. Ёқуб бу ишдаги пулни билиб савдо ерини топширди. Мева бузилди, чириди деган дарди йўқ.

Гаплашилган ерлардан айтилган вақтда йиғиб келсак бўлгани. Агар ишлар айтилгандек кетса Тошкентдан эмас лекин Ёқубнинг туғилган ерларидан уй олишга қурбимиз етар экан. Шунга ҳаракат қиляпмиз. Ойим биз билан бирга доим дуода.
Дадам эса афсуски эски одатига яна қайтган. Баъзи инсонлар ўзгармас экан. Унга қанчалик ичим ачимасин. Бизнинг гапимизга умуман қулоқ осмай қўйган.
Бугун Ёқубнинг туғилган куни. Уйимизга меҳмонлар келишади. Унга бир ҳадиям бор. Кўриб жуда хурсанд бўлади. Чунки бу унинг хоҳлаган нарсаси. Эрим томон мени яхши қабул қилди. Рахматли қайнонам ва қайнотамнинг қабрларини зиёрат қилиб келдик. Овсинимникида бир неча кун қолдик. Ойимни Қундуз, ора-сира уйига олиб кетганда Ёқуб билан унинг акасининг уйида бир –икки кун қолиб, кейин шаҳарга қайтамиз.
Иш еримиз ҳам деярли ўша томонда бўлганидан балкида уй олмасдан аввал кўчишимиз ҳам мумкин. Ёқуб ўзи қатнайдиган масжиди ва отахонини жуда яхши кўради. Ҳозир калом ёдлашни бошлади.Ширали овозидан қироат ҳам жуда гўзал чиқмоқда. Ойим унга “Сураларнинг таъсирли ва чироли чиқиши иймонингни, аҳлоқингни гўзаллашганидан”,-дерди.


“Юлдуз!”,-деб эшикдан кирди.

“Вой, кўзингизни юминг тез”,-деб уни шошилтирдим.

Қўлида нарсалари билан кўзини юмиб олди.

“Мен нега кўзим юмиқ туришим керак?”,-деб сўради.

Кулдим.

Қўлидан нарсаларни олиб Унинг кўзи юмиқ шаклда хонамизга олиб кирдим. Ойим бизни кўриб жилмайиб қўйди.

“Юлдуз, туғилган кунимга деб совға олдингми?”,-деб сўради.

“Ҳа, олдим лекин сизга сюрприз. Ўзингизни билмаганга олиб туринг”
Уни ётоғимиз устига ўтирғиздим.

“Кўзингизни очмай туринг”,-деб яна тайинладим.

“Бўлди мана кутяпман”,-деб кулди.

Оладиган нарсамни олиб тўғрилаб унга юзландим.

“Очинг!”

Кўзини очиб менга қаради.

“Қани совғам?”,-деб ҳайрон бўлиб сўради.

“Мана кўрмаяпсизми”,- деб ўзимни кўрсатдим.

“Сенми совға? Аммо бировни совғасини қайтиб совға қилиш яхши эмас Юлдузхон”,-деб бармоғи билан ишора қилди.
Юзим тушди. Наҳотки эътибор бермаган бўлса. Энди лабларимни буриб хафа бўлаётган эдим Ёнимга яқинлашим пешонамдан ўпти.

“Бу либос, бу рўмол ҳар аёлга- қизга ярашади. Лекин сенга бир бошқа ярашибди”,-деб икки кўзимнинг усидан ўпти.

“Аммо ёлғон бўлмасин бошқа ҳадия кутгандим?”

“Қанақа?”,-деб овозим зўрға чиқди.

“Бир эмизик, ёки гўдакнинг оёқ кийими?”,-дегнаида кўзимга ёш келди.

“Нега йиғлаяпсан?”,-деганди унга кафтим ичида яшириб турган нарсани кўрсатдим.
Унинг ҳам кўзига ёш келди.

“Ростанми? Ростанми?”,-деб мени кўтариб айлантирди.

“Рост! Мени қўйиб юборинг бошим айланяпти”,-дегандим.

“Сен-ку, менинг бошимни айлантирган”,-деб бағрига босди.


Т а м о м


Ҳаёт паст-баланд, ўнқир –чўнқир. Бир бор, бир йўқ билан давом этар экан. Энг тубда бўлганлар бир кун азиз. Энг бошда деганимиз залил бўлиши мумкин. Бу ҳикоя Юлдузнинг менга берган бир саволи билан бошланганди.
“Бир эркак, бир аёлни қаттиқ севиб унга қўшиқ ёзадиган даражада ошиқ бўлса. Кейин уни унута оладими?”,-деганди.
Биргина шу жумла билан оёқ усти уни бир соатдан ошиқ тингладим. Айтиб берган ҳикоясидаги одамнинг машҳур қўшиқлари борлигини билгач, ҳайрон қолгандим. Юлдуз ўзи ўтмиш қизиқтирмайди деган бўлсада, Гулини қизғонганини сездим. Аммо ҳар гапида Ёқубга бўлган ҳурмати ва марҳаматини ҳис этдим. Ишқ уч ҳарф. Марҳамат ва ҳурмат эса анча узун сўз.

Сизга чексиз ҳурмат билан бошқа ҳикояларда ғойибона учрашгунча, ожиза ёзувчингиз Сулҳида Даврон
🖊
👏137114👍56🔥28😍8❤‍🔥3
#Ноодатий ҳикоя
МАРҲУМНИНГ ТЕЛЕФОНИ

- Кечирасиз, телефон устаси қаерда ўтиради?
Дўконга кириб келган ёшгина жувон барча сотувчилар эътиборини тортди. У шунчаки истарали эмас, балки жуда чиройли эди. Қизларни “ўраш” бўйича устаси фаранг бўлиб кетган Фарҳод унинг олдида ҳозиру-нозир бўлди.
- Келинг, келинойи. Нима бўлди телефонизга?- қизларни мафтун этадиган табассумини ишга солиб сўради.
- Сиз телефон устасимисиз?
- Йўқ. Лекин бирор маслаҳат берарман. Қани бир кўрайчи,- деб қўлини узатди.
- Кечирасиз, менга уста керак..
Фарҳоднинг қўли ҳавода қолди ва ноқулай вазиятдан чиқиш учун кўрсатгич бармоғи билан устахона томон ишора қилди. Аёл усталар ичида энг жиддийи Тоҳир ака олдида тўхтади.
Уста Тоҳир ҳар доимгидек жиддий нигоҳини сочиб ташланган телефон деталларига тикканча бир нималарни тузатиш билан оввора эди. Боя аёлдан гап ололмаган Фарҳод бу одамдан бирор наф чиқмаслигини яхши билсада уриниб кўришга қарор қилди.
- Тоҳир ака, ҳозирги қизни телефонига нима бўлган экан?
- Блокировкага тушиб қолибди.
- Очиб бердизми?
- Йўқ.
Ҳар доимгидек совуққина жавоб. Фарҳод уни яна гапга сола бошлаганди Тоҳир бир хўмрайиб берди. Аёл қолдириб кетган телефонни унинг қўлига бермади ҳам... Йигит тарвузи қўлтиғидан тушиб яна жойига қайтди.
Тоҳир эса жувоннинг сўзларини эсларди: “Телефон ичидагилар омонат”. Албатта омонат, буни айтишмаса ҳам яхши тушунади. Бирор марта ҳам мижозлар ҳаққига, телефон ичидаги деталлар ёки маълумотларига ҳиёнат қилмаган уста учун бу каби огоҳлантириш ишончсизлик аломатидек туюларди. Қайсидир нопок усталар касрига бошқаларга ҳам шубҳа билан қараш нотўғри эди унинг наздида.
Кечки пайт ота-онаси уйқуга кетгач компютерини ёқиб жувон ташлаб кетган телефонни унга улади. Русуми жуда замонавий бўлса ҳам кодни бузиш қийин бўлмади.
Телефонни ўчириб, бир четга олиб қўймоқчи бўлганида кўнглида негадир ғашлик сезди. Жувоннинг сўзлари бўйича бу аппарат яқинда вафот этган эрига тегишли экан. Тоҳир унинг ичидаги файлларни бирров кўздан кечириш лозимлиги ҳақида ўйлади. Бошлагач эса “Эҳ! Афсус!” деб юборди. Мана унинг энг ёмон шубҳалари рўёбга чиқиб турибди.
Фаҳш видеолар ва расмлар солинган папкалар.
Телефон қайтариб берилганда оила аҳли марҳумнинг бу “қизиқиш”и ҳақида билишлари жуда хунук бўлиши ҳақида ўйлади. "Аллоҳ ўзи кечирсин" деб файлларни очиб кўрмасдан ҳам ўчира бошлади. Ёмон расмларни ҳам беш дақиқага қолмай тозалаб ташлади. Доим бундай нарсалардан ўзини тия билган Тоҳирнинг қизиқувчанлик ҳисси бу сафар ҳам унинг виждонини енга олмади.
Ҳирсни уйғотувчи файллар ўчирилгач бошқа папкаларни ҳам тафтиш қилишга киришди.
Оилавий суратлар. Булар раҳматликнинг ота-онаси бўлса керак. Сочларига оқ оралаган фариштали онахон ва юзидан нур таралувчи отахон. Ўғли ишга кетаётганида улар қўлларини дуога очиб туришларини, ишдан қайтганида эса бағриларини очиб кутиб олишларини тасаввур қилди беихтиёр.
Аёлини эса устахонада кўрган эди. Унинг суратларини катталаштирмади. Бегона жувон гарчи у энди бева бўлса ҳам суратларига разм солишни ўзига эп кўрмади...
Кейинги суратлар раҳматлик йигит ҳаётидаги энг бахтли онларни акс эттирарди.
Мана бу ширингина болакай ўғилчаси ҳойнаҳой. Онаси билан, бувиси ва буваси бағрида роса суратга тушибди. Бир неча дақиқадан бери қовоғидан қор ёғаётган Тоҳирнинг юзига табассум югурди. “Менга ҳам шундай ширин ўғилчалар берсин” деб ичида ният қилиб қўйди. Бир суратда эса болакай бир эркакни қучиб, оғзи қулоғига етгудек кулиб турибди. Мана ниҳоят телефон эгаси ҳам чиқди. Ўлган йигит жуда келишган, салобатли одам бўлган экан. Кўплаб қизларнинг орзу-ҳавасидагидек ҳақиқий шаҳзода. Бироқ умри қисқа экан.
Тоҳир оилавий папкадаги сўнгги суратга бироз тикилиб қолди. Ёш оила. Уларнинг нигоҳларидаги бахтни фақатгина кўзи ожиз кўра олмасди. Марҳум ўз аёли ва ўғли билан тушган бу сурат устага жуда қаттиқ таъсир қилди. Бир қарашда оддий сурат. Аммо бир оиланинг ҳақиқий бахтини ифода этади. У ўйланиб қолди. Вафот этган йигитнинг хавас қилса арзигулик аёли, оиласи бўла туриб нега фаҳш суратлар ва видеоларга қизиқиши бўлгани ҳақида ҳайратланди...
133😨30👍20😇7❤‍🔥3🔥2🕊1🙈1
Бошқа суратларни кетма-кет ўтказар экан раҳматликнинг

​​ҳаётига кириб бораётгандек ҳис қиларди ўзини. Мана у дўстлари даврасида. Чойхонада, қозон-ўчоқ олдида чиройли табассум билан капгир кўтариб турибди. Кейингилари ишхонасидан лавҳалар бўлса керак. Катта стол эгаси экан. Ёмон мансабда ишламаган кўринади.
Кейинги папка эса яна бир бор Тоҳирнинг нафратини қўзғотди. Телефон эгаси ишхонасида калта кўйлак кийган бир қизни белидан қучиб турарди. Бирин-кетин уларнинг муносабатларини акс эттирувчи лавҳалар чиқа бошлади. Суратлардан қиз унинг ўйнаши эканлиги сир эмасди. Ҳаттоки ундан бўса олаётгани ҳам муҳрланган суратлар бор экан.
Тоҳирнинг кўз олдида устахонага келган жувон намоён бўлди. Унинг мунгли кўзлари, дард тўла нигоҳи. Севган инсонидан, фарзандининг отаси, жуфту-ҳалолидан айрилгани аёлни ғамгин кўринишида ифода этарди. Бу аёл ўз эри ҳақида билмаган тафсилотлари маълум бўлса қай ҳолатга тушишини тасаввур қилди. Балки ёрқин, ширин хотиралар устини нафрат пардаси қоплаши мумкин эди.
Тоҳир телефонни барча кераксиз нарсалардан тозалашга аҳд қилди. Марҳум йигит ва ишхонадаги қизча муносабатларини акс эттирувчи барча суратлар ўчирилди. СМСлар орасида бир талай севги ёзишмалари бор экан. Мазмунидан ўша бегона қизга тегишли бўлганларини ҳаммасинини йўқ қилди. Уларнинг орасида йигитнинг аёлидан келганларига ҳам кўзи тушди. “Бегим, қачон келасиз? Сизни соғиндик”, “Адаси, чарчамаяпсизми? Сизни севаман”...
Раҳматликнинг шаънига доғ тушириши мумкин бўлган барча суратлар, ёзишмаларни ўчирилди. Мусиқалар орасида Қуръон суралари ёзилганлари бор экан. Тоҳир фаҳш файлларни муқаддас китоб оятлари янграган аудиолар билан қандай қилиб бир жойда сақланиши мумкинлигини тушунолмасди. Гўёки катта жавонда Қуръон китоби ва ёнгинасида шарманда кинолар акс этган дисклар тахлангандек. Ўлган йигитнинг қандай гуноҳларга ботганлигини таҳмин қилар экан уни мағфират қилишини Аллоҳ таолодан дилдан сўради.
Телефон ичини тозалаб бўлгач ўзини катта ишни амалга оширгандек ҳис қилди ва кўнгли ҳотиржам топди. Бамисоли катта жавонни тартибга келтириб, ифлосликни ахлат қутисига ташлагандек бўлди. Уйқуга кетаётганида бахтли оила суратини кўз олдига келтирди ва ўша жувон хотиралари энди нуқсонсиз бўлишини ўзича тасаввур қилди...
Шу уйқу Тоҳир устанинг сўнгги уйқуси вафотига уланиб кетди...
Одамлар орасида ўзининг яхши хулқи билан танилган Тоҳирнинг жанозасига кўп одам йиғилди. Йиғилганлар уни уйқуда жони узилганини таъкидлашарди. Маййит ётган хонага кириб чиққанлар эса Тоҳирнинг юзидан нур ёғилаётгандек кўрингани ҳақида тинмай гапирардилар...
Беш кундан кейин бева аёл яна ўша дўконга кириб келди. Сотувчи Фарҳод телефонни эгасига етказиш учун шошди. Тоҳирнинг кутилмаган ўлими унга қаттиқ таъсир қилган эди. Устанинг онасидан олган телефонни ичини кавлаганда бу эрли аёлнинг аппарати эканлигини англаган ва ва ҳушомад қилиш ниятидан қайтган эди.
- Келинойи, мана омонатиз. Тоҳир ака тузатиб қўйган эканлар.
- Уста ёш кетибдилар-да., - деди аёл- Сабаби нима экан?
- Ҳеч ким билмайди... Уйқуда жон берибдилар.
- Жойлари жаннатда бўлсин. Хизмат ҳақини уйдагиларига бериб қўйинг. Қиёматда бўйнимда қарз бўлиб қолмасин..
Фарҳод пулларни олгач аёлни сўзсиз кузатиб қолди...
Жувон эса ташқарига чиққач тўғри уйи томон юрмай яқин атрофдаги ҳиёбонга кирди. Бўш ўриндиқ топиб, раҳматлик эрининг телефонини очди.
Аёл кўзларидан сел каби қуйилаётган ёшлар аччиғини унча-мунча одам кўтаролмасди.
Бу томчиларда армон, изтироб, алам ва қайғу мужассам эди.
Оилавий расмларни кетма-кет кўрар экан ўзини йиғидан тиёлмасди.
Унга ҳаммадан ҳам таъсир қилгани – телефон дисплейидаги сурат эди. Бу расмни илгари кўрмаган экан. Ўзи ҳаёл суриб турганида эри билдирмай олган шекилли. Жуда табиий ва чиройли чиққан суратнинг бир чеккасида “Ягона бахтим” деган ёзув битилган эди...
Эслади.
Суратни ҳақиқатдан ҳам марҳум эри олганди. Бироқ унга сеҳрли сўзларни битиб, дисплейга жойлаштирган одам эса ўз ўлимидан бир неча соат аввал бегона одамнинг шаънини поклаб берган одам- Тоҳир уста эди.

Баҳром Муҳаммад
😢185👍9082👏18❤‍🔥13🔥10😇4🌚1
#Ҳикоялар

Дил оғриғи

Қизлик уй бозор. Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб: Ноила оқила,  чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
     Ота-она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
      Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ!" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан. Иккинчи марта яна келишди... ва келганларига минг пушаймон ейишди. Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли, яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
   - Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ, - гапни шарт кесди ота.
      Ота сўзида турди. Қизини тагли-тугли оилага келинликка берди.
      Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади. Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб суйганда ич-ичидан эзилади. У набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди.
     Қандай эркалансин? Уччови ҳам безабон бўлса...

Астағфируллоҳ.... Тилга эхтиёт бўлинг. Гохида ноҳақ айблов ёки ноҳақ айтилган сўз, қарғиш ва дуоибад каби ўзингизга қайтиши мумкин...

Хазонрезги
😢9038😇12👍85💯3❤‍🔥1🙈1
#Ҳикоялар
МУАЛЛИМ
Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.

Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…

Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ
😢13071👍14❤‍🔥31
Andijonda qor yogʻmayapti??
Qayerlarda qor avjida hozir
🕊194❤‍🔥1
#Ҳикоялар

​​📝ҒАФЛАТГА БОТГАН ОДАМ...

Ярим тун…
Лазиз ўзига келди. Кўзлари дераза дарпардаларининг майин ҳилпираб турганлигини кўргач, қўлларини қимирлатишни хоҳлади. Аммо қўл томирларига осма уколнинг уланганлигини кўрди. Оёқларини узатиб, керилмоқчи бўлди. Лекин негадир оёқлари қимирламади, бутун танасида шундай оғриқ сездики, хонани бошига кўтариб қичқириб юборди:
— Она… Онажон…
Унинг овозини эшитиб, навбатчи ҳамшира югуриб келди. Ҳамшира садафдек тишларини кўрсатиб, жилмайди:
— Ё худойим, у кўзини очди! — деди-ю шошиб хонани тарк этди. Ва ёнида дўхтирлар билан кириб келди. Улар рус тилида бир нималарни гапиришди. Лазиз касалхонада эканлигини билди-ю, лекин ўзи билан нима ҳодисалар юз берганлигини фаҳмлай олмади. Фақат танасидаги оғриқдан ингранди. Оёқлари устига оппоқ чойшаб ёпилганлигини кўрди. У узун бўйли бўлганлиги сабабли ҳар доим оёқларини каравотга сиғмай, четга осилтириб ётар эди. Бугун эса каравотда оёқлари йўқлигини сезди. Аммо кўзларига ишонмади, яна ва яна оёқларини излади. Иккала оёғининг тиззасидан паст қисми кесиб ташланганини кўрди. Чойшаб сиртидан унинг калта-калта сон болдирлари чойшаб юпқалиги учун кўриниб турарди.
— Оёқларим! – у қўлига уланган осма уколни бир зарбда узиб юборди, майда шланг осилиб, ерга суюқ модда томчилай бошлади. Яна икки нафар дўхтир югуриб хонага кирдилар, Лазизнинг ҳолатини кўриб, тез орада унга тинчлантирувчи укол қилдилар. Лазизни қора тер босди. У ўз ҳолига ачинганлигидан кўз ёшлари юзини юва бошлади. У яна ҳушидан кетди…
Лазиз 10 кун шу аҳволда ётди. Ўзига келганида ўрнида ўзи эмас, худди бошқа биров ётгандек туюлди. Ярим тунда босинқираб қичқирар, онасини чақирарди. Кўзларини очиб, ўзининг аҳволини кўришни истамади. Секин-секин рўй берган воқеаларни эслашга уринди…
Тоғасининг ўғли Аъзам неча йилки Россия давлатига ўз машинасида киракашлик қилади. Улар бехос Манғит шаҳрида учрашиб қолдилар.
Аъзам:
— Россия давлатига ишлаш учун кетмоқчиман, йўл тараддудини кўраяпман, – деди. Лазиз ҳам айнан шундай ниятда юрганини, 3-4 ой ишлаб келишни мўлжаллаётганини айтди.
— Агар бирор фабрика ёки заводга ишга жойлашсам, бир-икки сўм жамғариб, муаммоларимни ҳал этардим, — дейиши билан Аъзам уни ўзи билан бирга кетишга кўндирди.
Мана, тўрт ойки Россиянинг энг чекка бир қишлоғида, фермерга ёрдамчи бўлиб ишга жойлашди. Икки ойлик маошини олиб уйига жўнатди. Бугун эса яна маош беришди. Қишлоқ билан шаҳар оралиғи 13 километр масофа, у яёв шаҳарчага отланди. Керакли нарсаларини харид қилишни дилига тугди. Кафега кириб овқатланди, тўйиб ичди, ўзини буткул унутди. Кейин-чи? У оғир хўрсинди, эслашга қанча ҳаракат қилмасин, эслай олмади.
У ичкиликдан сармаст гандираклаб, қишлоқ йўлига чиқди.
Гоҳ тўхтаб, гоҳ ўтириб, дам олиб, иродаси ўзига бўйсунмаса ҳам қишлоқ сўқмоғига бир амаллаб чиқиб олди. Йўлни поезд йўли кесиб ўтарди. Поезд ўтадиган йўл анча баланд эди. У эмаклаб поезд йўлига чиқиб олди. Қаттиқ чарчади, оёқларини рельслар устига узатди-да гавдасини орқага ташлаб, кўзи илинди. Мастлик ва чарчоқ туфайли қаттиқ уйқуга кетди.
Узоқлардан келаётган поезд овози, унинг огоҳлантирувчи чинқириғи ҳам уни уйғота олмади. Узоқроқда қўй боқиб юрган чўпон ёрдамга югурди. Таёғини баландга кўтариб, жон ҳолатда қичқирар, аммо, ғофил банда уни эшитмасди. Шиддат билан чинқириб келаётган поезд Лазизнинг оёқларини мажақлаганча бир зумда кўздан ғойиб бўлди. Чўпон Лазизни шу ҳолатида ташлаб кета олмади. Танимаса ҳам уни касалхонага жойлаштириб, рўй берган ҳодисадан одамларни хабардор қилиб кетган эди.
Бу воқеаларни дўхтирлардан эшитгач, Лазиз ўзидан-ўзи жирканди. Аламдан кўкрагига муштлари билан уриб, «оёқларим, оёқларим”, дея ҳушидан кетди…
Мана азиз ватандошларим ичкиликнинг оқибати туфайли оёқларидан айрилиб колган Лазизбекнинг аччиқ қисмати ҳақидаги ҳикояни ўқиб чиқдингиз. Ичкиликбозлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаслигининг гувохи бўлдингиз. Қадрдон эркаклар ва йигитлар ўзингизни ичкиликдан тийинг ва эҳтиёт бўлинг!!!
Бундай ачинарли ҳодисалар сизнинг ҳам ҳаётингизга раҳна солмасин.

Самодил.
105😢45🔥8🙈8👏3❤‍🔥1😍1
Столлар сирини очган муҳаббат

Мен уни кўрганимга эндигина икки ҳафта бўлса-да, қалбимда нимадир узилмас боғланиш пайдо бўлди. Ҳатто ўтириб турганимда ҳам хаёлим унга боғланар, юрагим унинг суратини қайта-қайта чизарди. Ахир мен — катта бир эркак, севги деган машмашага ўралашиб юришим ўзимга ғалати туюларди. Севги ўйинлари ёшлар иши эмасми?

Биринчи марта кўрганимда уни турмушдан ажрашган деб ўйлагандим. Кейин билсам, у ҳали турмуш ҳам қурмаган экан. Танишганимизга ўн кун бўлганида, бизда бир одат пайдо бўлди: ҳар куни тушликда бир столга ўтириш. Бир вақтда ошхонага тушамиз, овқат танлаймиз, бироз суҳбатлашамиз ва кейин дераза ортига термулиб сукутга чўкамиз. Иккимиз ҳам камгап, аммо сукутимизда ҳам бир-биримизнинг овозини эшитардик.

Бир куни у мендан: — Хотираингиз яхшими? — деб сўради. — Албатта, — дедим.

Шунда биз қайси столларда ўтирганимизни эсладик. Менинг хотирамда рақамлар жонланди: 18, 8, бугун эса 24. У хотирамни мақтади. Мен осмонга учдим. Унга муҳаббатимни айтмоқчи бўлдим, аммо журъатим етмади.

Бир куни сирли кодни англаб қолдим. Биз ўтирган столлар гапирар экан. Телевизорда рақамлардан яширин сўз топиш ўйини кўрсатилаётган эди. Мен ҳам стол рақамларини эсладим. Улардан “Сиз менга...” деган сўз пайдо бўлди. Давоми нима бўлар экан?

Эртаси куни 23-стол банд эди. Биз ярим соат кутиб турдик. Ана шунда англадим: бу рақамлар орқали қалбларимиз яқинлашмоқда.

Бир куни қитмирлик қилдим. Сўз охирлашай деганда — “Сиз менга ёқ...” — деб тўхтаганимизда, м ҳарфига мос келадиган столга ўтиришни таклиф қилдим. У эса: — Бугун биринчи столга ўтирамиз, — деди.

Шунда тахминим тўғри чиқди. У сўзлар билан бошлаган гапни мен сирламасдан очиқ айтдим. Қўлимда мўжазгина гулдаста билан бордим ва: — Севаман, — дедим.

У рози бўлди. Энди насиб тўйга айтаман сизларни.

Қизиқ томони — қирқдан ўтган куёв ва қирққа яқинлашган келинни дугоналари гул отиб, поёндоз тортиб кутадилар. Улар базмга, ҳаётнинг янги саҳифасига, муҳаббатнинг янги қаҳрамонларига дош беролармикан? Ахир улар бироз кексайган, бироз кучдан қолган, биз бўлсак баралла янги ҳаёт остонасига қараб бораяпмиз...

Нуриддин Зиё
82👏47😍11👍8❤‍🔥2🔥2😇2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍2112👏3😢3🕊3