ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.8K subscribers
4.69K photos
4.11K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
14-қисм
Алихон борган захоти энг яқин дўсти Амин билан боғланди суратни кўрсатиб бу фотошопми ёки ҳақийлигини билиб беришини ва бу ишни ким қилганини билиб беришни сўради.
Амин суратга диққат билан қараб турдида Алихонни бошига бир солди
- Хой тўнка!- деди зарда билан -шугина нарсага ўзингни фаросатинг етмадими кўриниб турибдику фотошоплиги мана бу ерига қара- Амин шундай деб суратнинг четидаги штрих кодни кўрсатди ва
- хақиқий суратда бу код бўлмайди мана қара қайси программада қилингани ҳам кўрсатилганку- деди.
Алихон енгил тортди
-Худога шукур!-  деди чуқур нафас оларкан Амин эса унга тегишди
-Ха келинболами дейман а бир ўтакангни ёрай дептида!- деди кулиб
Алихон эса хўрсиниб қўйди
-Синглим!
-Ааа- Амин эшитган гапига тушунмай Алихонга қаради- бу қанақаси энди?!
Алихон қисқа қилиб булган ишларни айтиб берди
-Шунинг учун ҳам бу ҳақиқийми йўқми ким қилган нега қилган аниқлашим керак! - деди ўйчан Амин дўстининг елкасига қўл ташлади
-Юр бир танишимникига олиб бораман! У бунақа ишларни суриштиришга уста - деди.Алихон ҳам тилла топгандек суюниб кетди. Улар Аминнинг танишинг уйига келишганда соат  кечки ўндан ошганди. Алихон кеч бўлганда бировни уйига таклифсиз келишганига хижолат бўлса Амин бунинг мутлоқо акси эди худди ўз уйидек беписанд кириб кетди.
-Садии- деди баланд овозда уй ичига кирар экан Алихон эса хайрон эди бировнинг уйига тақллатмасдан ҳам кераверарканда! Ичкаридан норози овоз эшитилди
-Келдингми безори!
Кўп ўтмай овоз эгаси Саид ҳам кўринди.
-Келавер Алихон ҳеч тортинмай ўтир бу менинг ҳам уйим дўстим билан бирга турамиз- деди тушунтирган бўлиб.Алихон ҳам креслога ўтирди. Саид келиб йигитлар билан қўл бериб кўришгач Амин бирдан мақсадга ўтиб қўя қолди.
- Менга қара Садик! Бу йигит мени яқиним туғилган шаҳримдан келган. Хуллас бошига бир иш тушган ва шу ишда кимни қўли борлигини сен аниқлаб берасан!
Амин Саиднинг олдига бояги суратни қўйди ва воқеани қисқача баён қилди. Саид суратга қараб туриб
-Бу фотошопку - деди Аминнинг эса энсаси қотди
-Қараяа сен айтмасанг шунга фаросатимиз етмай турганди.Саид бу сурат кимни иши шуни аниқлаш керак қайси студияда қилинган ким буюртма берган шуни аниқла!- деди Амин бироз қизишиб.
Саид Шаҳар ички ишлар бўлимида изқувар бўлиб ишлайди ва унинг билмаган нарсасининг ўзи йўқ.
-Яҳши бир ҳафталарда ҳал қиламан аммо вада бермайман бироз чўзилиши ҳам мумкин- деди Саид ўйчан бўлиб.
Алихон бироз енгил бўлди. Амин уни ётоқхонасига ташлаб уйга қайтаркан суратда кўрган кўзлари хаёлидан кетмасди
,,кўзлари жуда чиройли эканъъ ўйлади Амин.
  Қишлоқда эса Парини юрагини буткул яксон қиладиган янгилик бўлди нафақат Парини балки Алихонни ҳам эзғилаб ўтади бу янгилик.
Алихонинг илтимосидан сўнг Парига оила азолари бироз юмшагандек бўлишди вазият ҳалиям ўша ўша
ҳеч ким Пари билан гаплашмайди лекин ҳар қалай калтакламай қўйишди.Пари оз бўлсада ҳовлига чиқар ва бироз келинойисига қарашиб юборарди Нафосат опа эса қизига қараб эзилар қанийди ҳаммаси ёлғон бўлиб чиқса деб умид билан эшикка кўз тикиб Алихонни кутарди.
Алихонинг кетганига бугун учинчи кун Пари бугун ташқарига чиқди ва Василага овқат қилишда ёрдам бераётганида қадрдон овозни эшитиб қувониб кетди уни Дилноза йўқлаб келганди.
  -Дилноз!! Келдингми?!
Пари югуриб келиб дугонасини қучмоқчи бўлди аммо Дилноза ўзини ортга олиб қуриқина қилиб
-Яҳшимисан - деб қўя қолди Пари бироз унғайсизланиб қолган бўлса ҳам барибир дугонаси уни йўқлаб келганидан ҳурсанд эди ахир у билан унаштирув бўлгандан бери кўришмаганди.
-Кел Дилноз уйга кир!- дугонасини уйга киришга ундади Пари аммо Дилноза кўнмади
-Пари уйга кирмайман!- деди ўзини ортга олиб- сенда гапим бор!
-Қандай гапинг бор!-сўради Пари
-Мен унаштирилдим!- деди Дилноз кўзлари ёниб- сени тўйга айтгани келдим!
-Вой ростданми! Сен учун жуда хурсанд бўлдим дугонажон!
Пари дугонаси унаштирилганидан хурсанд бўлди ва бир неча сониядан сўнг бошига осмон қулашидаn bexabar edi
377😢107🔥66👍51😇6🌚5🍓1
-Куёвбола ким мен танийманми?- деди Пари шу яқин орада эшитган энг яҳши хабаридан қувониб
-Ҳа танийсан дугонажон жуда яҳши танийсан!- Дилнозанинг сўзларида ўзини тутишидан кибр номоён эди
-Шаҳдамбек акам!
-Ааа- деди Пари тушунмай!
-Ҳа тўғри эшитдинг! Шаҳдамбек акамга унаштирилдим! Уч кундан кийин тўй- Дилноза хозир худбинларча Парини ахволидан завқ оларди ва унга сўнги зарбани йўллади
-Шаҳдамбек акам ойижонга ,,бокираъъ ва ,,тозаъъ қиз топинг деган экан ойижон эса мени танлабдилар!- деди Дилноза мағрур туриб ҳар гапига алохида урғу бераркан
-Шаҳдамбек акамни мен болалигимдан севаман! Аммо Шаҳдамбек акам сени танладилар яҳшиям асл юзинг очилдию хатоларини тўғрилаб менга уйланаяптилар! Хуллас дугонажон югурганики эмас буюрганики деб шуни айтишади!
Парининг бошига дунёлар қулади у шу кунгача ҳам умид қилаётганди айбсизлиги исботланиб ҳаммаси яҳши бўлишига Шаҳдамбек ҳам ёнига қайтишига ишонганди.
-Устимдан куляпсанми?- Пари хамон Дилноза ҳазилашдим дейишига умид қиларди
-Йўқ хазилашиб ўлибманми!- деди Дилноза тиржайиб - агар жуда ишонмаётган бўлсанг тўйимизга бор. Биз бир-биримизга қанчалик муносиб эканимизни кўриб келасан!
Дилноза Парининг ёшланган кўзларини абгор ахволини кўриб суйинди. Болаликдан бирга катта бўлган дугонаси экани ҳам энг яқин сирдоши экани ҳам ахамяциз эди гўё.
Дилноза кетди кетар экан озгина бош кўтарган виждонини ,,севгида ҳар қандай йўл тўғриъъ деб тинчлантирди.
🔥229142😨110😢51🙈22👍14🕊5🌚5😇3👏1
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
15-қисм
Пари гўё музлагандек ҳовли ўртасида туриб қолди на йиғлади на дугонасини қарғади у шунчаки жим қолди.Бугун ҳеч ким эсламаган бўлсада 10- октябр Парининг туғилган куни эди мана дугонаси унитилмас совға берди. Охх бу совғанинг юки шу қадар оғирки эндигина ўн йитти ёш бўлган қизни бутунлай синдириб қўйди.
Инсон ҳар нарсага чидаши мумкин аммо яқинларнинг хиёнати ҳар қандай кучли инсонни ҳам эзиб қўяди.
ПАРИ қанча шундай турди билмайди ошхонадан чиққан Васила қайнсинглисини бўздек оқариб турганини кўриб шошилиб ёнига борди
-Паригул яҳшимисиз?
Паридан жавоб бўлмади қўлидан боягина Дилноза тутқазиб кетган таклифнома сирғалиб тушиб кетти
Пари оғир қадамлар билан хонасига кирди. Пари матонат билан ушлаб турган кўз ёшларини озодликка чиқарди. Бу қандай синов бу қайси гунохига жазо бўлди. Пари шу ўн беш кунда адо бўлди энг яқинлари оила аъзолари юз бурди. Унга ишонмади севгани ва энг яқин ягона дугонаси бир бўлиб душман ҳам қилмайдиган ёмонликни қилишди. Пари эшик очилганидан ўзига келди.
-Пари!!
Васила келиб уни бағрига босди
-Йиғламанг гўзалим!
Парининг кўнгли батар бузилди
-Негааа янгаа нега? Нега мен билан бундай бўляпти! Айбим нима?!
Нега ҳеч ким менга ишонмайди?
Пари Василани қучганча ўксиб ўксиб йиғлади Васила эса сочларини силади
-Биласизми Пари Аллохнинг хар ишида бир ҳикмат бор! Аллохим шу йўл билан Шаҳдамбекни синовларга тез енгилишини сизга олдиндан кўрсатиб қўйди шу баҳона Дилнозанинг ҳам асл юзини билиб олдингиз! Ҳали Алихон акангиз келсалар ҳамма ҳақиқат юзага чиқади! Унгача сиз кучли бўлинг асло умидингизни сўндирманг мен ёнийиздаман!
Пари бош силкиб қўйди у хозир энг кучли оғриқни ҳис қилдим деб ўйларди
аммо ҳали бунданда оғирлари олдинда эди.
Алихон шаҳарда бир ҳафтани худди игна устида ўтиргандек ўтгазди аксига олиб Амин билан ҳам сира боғлана олмади.

Hikoyaning yangi qismlari bugun 20:00 da.
15.12.2025
387👍127🔥66😢4835❤‍🔥10🌚7🕊6
Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm! Hikoya 200 qismdan ortiq!!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
49😇3🙈2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
33😢16🕊9👍6👏5🤨21😍1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
38😍13🔥6👏3💔1
Forwarded from ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ (🦋𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀🦋)
23😍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men bu videoni koʻrib bolaligimni.... Onamni... Dadajonimni.... Ukalarim bilan dasturxon atrofida oʻtirganimni esladim! Sizchi??? Sizni yodingizga nimalar tushdi???
😢3215👏10😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н 🌙

🌙Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор.

🌙Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр.🤍

🌙 ХАЙРЛИ ТУН УЗОҚДАГИ ЯҚИНЛАРИМ🌙

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
26👍4😍2🙈1
Ҳа Дилноз куёвни ўйлаяпсанми?
Дилноза ортига ўгирилдию унга қараб иршайиб турган Дўстёрни кўриб қўрқиб кетди ва бир ҳафта олдин бўлган иш кўз олдидан ўтиб танасида кучли оғриқ турди
-Бу ..бу ерда.. нима қиляпсиз...- деди Дилноза тутилиб.
-Қўрқма гўзалим бу гал оғримайди!-деди Дўстёр кўзлари ёниб ва бир ҳафта олдинги ишни эслаб лабини ялаб қўйди.
-Ке..кетинг...-деди Дилноза титраб- истамайман!
Дўстёрни кўзлари аввал ғазабдан қисилиб кетди ва Дилнозага яқин келиб телифонини юзига тиради
-Яҳши сени мажбурламайман! Аммо бу эсталик учун тушган суратларимизни бўлажак эржонинга кўрсатаман
Ерга қараб ёт гўзалим! Худди олдинги сафаргидек!
Дўстёр ишга киришди Дилноза юзтубан ёткизиб... 👇👇👇
107🙈30😢23👍3
Янги ўзгаришлар қилишдан ҳеч қачон ҳайиқманг...
Чунки янги нарсалар янги имкониятларни, янги мақсадларни, янги муҳитни, янги мулоқотларни ҳаётингизга олиб киради😍
Ассалому алайум янги куннинг янги одамлари хайрли кун!🤝🤗
14👏12👍2🔥2🕊1
-Inson davolab bo'lmas yaralarni yashiradi. Ba'zan bir tabassum ortiga, ba'zan esa chuqur sukuti bilan..
👍31😢2314💔10😍5👏1🕊1
БИР ОИЛА ТАҚДИРИ
ЁХУД БИЛЛУР ҚАНДДОН ФОЖИАСИ

Бир оила тақдирини бир дона биллур қанддон барбод қилди. Насиба хола ёлғиз ўғлини катта орзу-умидлар билан унаштирди. Холанинг қувончи чексиз, ниҳоясиз эди. Аммо... минг афсуслар бўлсинки, келин уқувсиз, ношуд чиқиб қолди. Қайнона ҳалимлик ва мулойимлик билан келинни йўлга солиб олмоқчи бўлди. Сабр-тоқат билан тарбия ишларини бошлаб юборди.

Орада ширингина қизалоқ дунёга келди. Насиба холанинг бағри янада кенгайди, сабр сандиғи катталашди. Ўзини зўрға эплайдиган келинига юмуш кўпайди. Уйда биронта бутун идиш, куймаган, қирқилмаган нарса қолмади. Насиба хола кечиримли, чидамли эди.

Йиллар йилларни қувлаб ўтарди. Қизалоқ тўрт ёшга тўлди. Туғилган кун муносабати билан йиғилган меҳмонлар тарқалишди. Дастурхонни йиғиштириб бўлган Насиба хола неварасини ухлатгани олиб кириб кетди. Идиш-товоқларни ювиб қўярсиз, деб келинига тайинлади. Энди кўзи илинган хола бир нарсанинг қаттиқ тарақлаганидан чўчиб уйғонди, ошхонага чиқди. Не кўз билан кўрсинки, бир нечта синган идишлар ёнида келини йиғлаб ўтирарди. Йиғи сабабини сўраган қайнона балога қолди.Чунки синган идишлар ичида битта биллур қанддон бор эди. “Синса синар, яхшиликка бўлсин, ахир, бу иш доимо бўлиб туради-ку”, – деб юпатди келинни Насиба хола.

– Ҳо, сизга барибир-да, бу қанддонни адам совға қилгандилар, – деб йиғига зўр берди келин.

Шунча йил идиш-товоқлар синиб туришига кўникиб қолган Насиба хола портлаб кетди:

– Аслида-ку ўзингиз ношудсиз, сал эпчилроқ бўлишга ҳаракат қилинг-да. Қанддон топиладиган нарса.

Шу билан ғавғо тугаса ҳам бўларди.Лекин келин тўғри берилган танбеҳдаги “ношуд” сўзини кўтара олмади. Қайнонасига бўлмағур таъна-дашномлар ёғдирди, дилини оғритди. Насиба хола ўғлига бир сўз демади, унинг ҳам кўнглини хуфтон қилгиси келмади.

Эртасига эса келин қизчасини зўрлик билан етаклаб, ношуд қилиб тарбиялаган онаси ҳузурига кетиб қолди. Набирасини соғинган Насиба хола қудаси олдига бориб, воқеани тушунтирмоқчи ва келини билан набирасини олиб келмоқчи бўлди. Дарвозадан кириши билан келиннинг онаси уни салом-аликсиз жеркиб ташлади. Куёви шаънига ҳам бўлмағур гапларни ёпиштирди. Кўпни кўрган, оғир-вазмин Насиба хола: “Арзимган сабаб билан оила барбод бўлмасин. Норасида гўдак тирик етим бўлиб қолмасин.Сиз ҳам, қизингиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўринглар”, – деди.

Келиннинг онаси бир шарт билан қизини уйга жўнатишга рози бўлди. Бунинг учун қайнона келинига уйни ташлаб, ўзи бошқа жойда яшаши керак эди. Насиба хола шунга ҳам рози бўлди, ўғлига ялиниб-ёлворди. Ёлғиз ўғлини деб яшаган онанинг илтижолари қалбини ларзага солган йигит бу шартга кўнмади.Бувисини, дадасини жонидан ортиқ кўрадиган қизалоққа жабр бўлди. Унинг биллурдек шаффоф қалби парчаланган эди. Бу жажжи юрак ярасига нима малҳам бўла оларкин?!
146😢37💔21🤨5🙈4💯2🔥1🕊1
ИРОДАСИЗЛИК ОКИБАТИ.

(ёхуд ёмонлик курбони булган кизалок)

Фасллар келинчаги бахорнинг илк кунларида йигит хиёбон буйлаб сайр килгани чиккан эди, ногахон хиёбон чеккасидаги курсида ёлгиз хаёллар огушида утирган кизга кузи тушди. У киз билан танишиш максадида унинг ёнига якинлашиб, у билан хамсухбат булишини билдириб, курсидан жой олди. Дунё хаёлларига гарк булган киз ёнига келиб утирган барно йигитга куз кирини ташлаб, узини бепарво тутиб, хаёл суришда давом этди. Йигит салом-алик килиб, секингина гап бошлади ва киз билан танишиб олди. Бу вактда кун уз урнини аллакачон тунга бушатиб берган, сокин тун уз хукмронлигини бошлаб юборган эди. Киз мен кетишим керак кеч булиб колди дейиши билан йигит унга сизни кузатиб куйсам харкалай ёлгиз экансиз, уйингизга етиб олгунингизча хамрохингиз булай деб урнидан турди, киз эса бирор суз демай бир-икки кадам одимлаб кетди, сукут аломати ризо деб йигит хам кизнинг ортидан юрди. Кизни уйгача кузатиб куйиб, узи ортига кайтган йигит энди тунларни бедор утказадиган булди, факат ва факат хаёлида уша киз. Уларнинг илк танишувига гувох хиёбон яна канча висол онларига хам гувох булди. Йигит билан кизнинг юрагида севги куртак ёза бошлади, бу икки ёш бир-бирини ёниб севди, бир-бирисиз дунё кузларига тор курина бошлади, шу тарика орадан икки йил утиб, улар турмуш куришга ахд килишди, гуёки такдир буларни бир-бири учун атайин яратгандек, икки севишган калбнинг никох туйлари, висол онлари худди узлари хохлаганларидек жуда чиройли утди.

Никох туйига ташриф буюрган хар бир ёшу-кари узукка куз куйгандек бир-бирларига мос, илохим бахтларига куз тегмасин деб дуо килишди. Бир-бирисиз хаттоки нафас олмайдиган жуфтлик энди тунларни биргаликда бедор утказадиган булишди, шундай кунларнинг бирида киз йигитга якин кунларда иккаласи учун кувончли кун булишини, Яратган Тангри уларни ота-она булиш бахти билан сийламокчи эканлигини айтиб колди. Шу кундан бошлаб йигит хали тугилмаган гудакка исм излай бошлади, ва хар тун кизга менга ширингина кизалок хадя килгин, бир-биримизга булган севгимиз хурмати мухаббатимиз меваси уз номи билан «Мухаббат» булади деб илтижо киларди. Вакти-соати етиб икки севишган ёш фарзандли булишди, бедор тунлар килган илтижолари амалга ошиб, Аллох уларга ширингина кизалок хадя килганди, кизалок дунёга келди-ю,
юрагида бир канча орзулари билан киз ёруг оламни тарк этди. Бахт билан бахтсизлик ёнма-ён юради деганлари шудир балки…Севгилисининг бевакт куз юмиши йигитни телбага айлантирди гуё, ичкиликка ружу куйди. Хаттоки суюкли аёлининг хадяси севгисининг меваси Мухаббат хам унга таскин бера олмади. Севгилиси бокийга рихлат килган кундан бошлаб, йигит кизалоги Мухаббатга нафрат кузи билан карай бошлади, буни курган кариндошлари кизалокни узлари билан олиб кетишди, шунда хам йигит ичкиликни ташламади, кайтангга Мухаббатни олиб кетган кариндошларига бориб кизининг эвазига арокка пул сураб арок ичиб юраверди. Токатлари ток булган кариндошлар кизалокни уйига олиб келиб ташлашди. Йигит кизининг очлиги, усти юпунлиги билан умуман кизикмас, топган бир-икки сум пулини арокка сарфлаб кун курарди. Буни курган куни-кушнилари кизчага рахмлари келиб навбатма-навбат бир косадан овкат чикара бошлашди, ношуд, худбин ота эса менга арокка пул берсаларинг овкатни кизимга едираман, булмаса сенларнинг мурувватларинга зор эмасман деб олиб келинган овкатни тукиб ташларди. Кийинчиликлар билан вояга етаётган кизалокнинг яшашдан максади йук, бундан кура ойижонимнинг ёнига кетганим маъкул деб йиглаб турганини курган баккол амаки унга рахми келиб, ёнига чакирди, кизим мана бу овкатни ** олгин деб унга косадаги овкатни тутди, бир коса овкатни курган кизалокнинг кузларида умид учкунлади, апил-тапил овкатни ** олиб, амакижон овкатни эвазига сизга ёрдам берай, уй ишларингизни киламан, кирларингизни юваман деб ялиниб ёлворди. Баккол амаки эса кизим сенга бир иш бор хохласанг мени дуконимдан гугуртларни олиб бориб хиёбонда сотсанг яхшигина хак тулайман сени гугуртсотиб утирганингни курган хар кандай одам сенга рахми келганидан хам савдо килади деб унга бир канча гугурт берди.
135😢27🔥19🕊2👍1
Эндигина 7 ёшга кадам куйган кизалок баккол амакини дуконидан гугурт олиб хар куни хиёбонга чикадиган булди. Уни гугурт сотиб утирганини курган одамлар худди баккол амаки айтганидек рахми келганидан хам савдо килиша бошлади. Кизалок эса топган пулларини баккол амакига олиб келиб берар, ва эвазига унга амаки бир коса овкат ва ишлаб топган пулининг 10% микдорида маош туларди. Бир кун бирданига шамол туриб, хиёбонда гугурт сотиб утирган кизалокнинг гугуртларини хар тарафга учириб юборди бир сум хам савдо кила олмаган кизалок юм-юм йиглаб ортига кайтди. Курка-писа баккол амакига амакижон эртага бугунги шамол учириб юборган гугуртларни пулини икки хисса килиб тулайман, мен бугун савдо кила олмадим деб амаки берган овкатни чеккага суриб куйди. Кизалокнинг хали гудак булишига карамай виждони поклигини узи ишлаб топган хар бир лукмасини халлолаб ейишини курган амакининг кузлари беихтиёр намланди.

. Кизалок топган пулларини тийинигача санаб отаси олиб куйиб арок ичарди. Аёзли кунларнинг бирида бирданига хаво айниб, шаррослаб ёмгир куйди, хиёбонда гугурт сотиб утирган кизалокнинг гугуртлари ёмгирда колиб ивиб кетди, бир сум хам савдо кила олмаган кизалок баккол амакини ёнига боришдан чучиб, уйига кайтди. Уйига келиб уйга кирса отасининг газабига дучор булишидан, пул топиб келмагани учун аёвсиз калтакланишидан куркиб, уйга кирмай эшик тагида юпун холида тонгни отишини интизорлик билан кута бошлади. Отасининг калтагидан, кахру-газабидан ташкарида изгирин хавода утиришни афзал билди. Тонг отгач кизининг келмай колганини билган ота газаб билан ташкарига отилди. Эшикни зарб билан очган вакти, эшик нимагадир тегиб яна кайтиб ёпилиб колди. Бундан газабланган ота бор жон-жахди билан эшикни тепиб очиб, ташкарига чикканида эшик ортида тиззаларини кучоклаб утирган кизалок пастга думалаб кетди. Буни курган ота кизалокни аямай тепиб, ура бошлади. Сеними хали уйга келиб менга пул бермаслик учун уйга кирмай яшиниб утирган деб аёвсиз калтакларди. Худбин отанинг калтакларига инграмай бардош бераётган мургаккина уз пушти камаридан булган севгисининг меваси Мухаббат аллакачон ёруг дунёни тарк килган эди. Гумрох ота эса мик этган товуш чикмаётган кизалокни кани пулларинг менга арок олиб кел деб хамон жонсиз танани аёвсиз калтакларди.
Азизлар бу хикояни укиб куп ва хуп уйлаб, сизларнинг хукмингизга хавола килдим. Айтингларчи икки севишган ёшнинг севгиси, бир-бирларига булган мухаббатларининг меваси «Мухаббат» дунёга нимага келди-ю, нимага кетди?

Одамзод бошига кандай мусибат тушмасин,бешавкат улим якинларидан жудо килмасин.. нима булган такдирда хам.. такдирга тан бериши лозим.. Биргина иродасизлик,катъиятсизлик туфайли.. шайтон йулига кириб колиб, куп хатоларга.. хаттоки котилликка хам кул уриши мумкин.
😢13585😨224🕊1🌚1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
149- қисм.
Туни билан тўйиб уҳлаган Ҳаёт йўл чарчоғи сабаб бомдодга зўрға улгурди. Узоқ вақт жойномз устида дуо қилиб бугунги кун учун ўзига куч сўради
  -Ё Раб, бугун мен учун муҳим кун. Бугун мени ўз фарзандидан яхши кўрган инсонлар билан учрашаман. Илтимос, улар олдида ўзимни тутиб туришим учун менга куч бер!!
Ҳаёт кийиниб пастга тушганда Шохрух аллақачон уни машинада кутиб ўтирарди. Шохрух Ҳаёт кўриниши билан машинадан тушиб олд ўриндиқ эшигини очди
-Қани марҳамат қилсинлар Хоним!
Ҳаёт кулди
-Эрталабдан жуда илтифотлисиз?
Шохрух ҳам машинага ўтиргач Ҳаётга қараб кўз қисди
-Сен ҳам менга тезроқ илтифот қилишинг кераклигига ишора қиляпман.
Ҳаёт шу кўйи жим кетди. Машина қадрдон кўчага бурилиши билан ўз ўзидан кўзёшлари қуйилиб кела бошлади. Машинада тушгач қадрдон уй дарвозасини авайлаб силади. Юраги гупириб урганча охиста тақиллатди. Бир, икки, уч! Ичкаридан меҳрибон келинойисини ёқимли овози эшитилди
-Ким у?
Ҳаёт жавоб беролмай такрор дарвозани тақиллатди. Ойдин опа шошилиб келиб дарвозани очди ва бир дам қотиб қолди. Лаблари беихтиёр пичирлади
-Ҳаёт....
-Келинойи!!
Ҳаёт келинойисини қучоқлаб олди. Димоғига қадрдонларини ёқимлли ифори урилди. Ойдин опа кўзларидан тинмай ёш оққанча қизима, қизгинама деб Ҳаётни ичкарига бошлади. Ҳаёт ўлди деб айбдорлик ҳисси сабаб анча ўзини олдириб қўйган Самад акани кўриб Ҳаёт буткул ўзини тутолмай қолди. Оиланинг барча аъзолари билан бирма-бир тилаб кўришди.
  Самира ўзларидек одмигина олиага келин бўлган экан дарров уни ҳам чақиришди. Уйда деярли тўй бўлиб кетди. Асли нима бўлганини сўрашганда Ҳаёт жавоб беришга қийналди. Ўрнига Шохрух гапирди
  -Бир эгасиз жасад билан адаштириб юборишибди. Аслида Ҳаёт у вақтда Туркияда бўлган экан. Ўзим қидириб топиб келдим! - деди ҳамма ҳақиқатни айтиб оила аъзоларини ортиқча хафа қилишни истамай. Ҳаёт кечгача амакисини уйида яқинлари билан вақт ўтказди. Аммо келинойиси нимадандир безовта тез тез Ҳаётга ўғринча қараб қўярди ва буни Ҳаёт сезмасдан қолмади.
296🔥58👏57👍379🤨8😇5💔4🕊1
ТУНГИ ҚЎНГИРОҚ

Телефоним соат тунги 3.05 дақиқа ўтганда уйғотди. Уйқусираганча жавоб бердим:
-Ало. Ассалому алайкум. Ким бу?

Нариги томондан пиқ-пиқ йиғи товуши эшитилди. Бир оздан сўнг эса мунглиғ овоз эшитилди;
-Ваалайкум ассалом опа. Назираман. Узр. Соатга ҳам қарамабман. Болам яна реанимацияга тушиб қолди. Ахволи роса оғир.

Уни танидим. Боласи касал. Водийдаги касалхоналарнинг бирида даволанишаётган эди. Бир ойдан бери мулоқотдамиз. Кеча кечқурун ҳам гаплашгандик. Тошкентга келишмоқчи эди. Пул ўлсин. Улгурмабдида. Нима дейишни билмай юпатишга тушдим;
-Келаверинг, ёрдам бервораман десам кўнмадингиз. Майли, йиғламанг. Ҳаммаси яхши бўлади.
У яна йиглаб юборди;
-Бу сафар оғирроқда опа. Бир нарса бўлса... мен чидолмайман.

Унга яна қўлдан келганича далда бераетсам жонлантириш бўлимидан шифокор чиқиб қолди чоғи гапимиз бўлинди. Нариги томондан керакли дориларнинг рўйҳатини ўқиган шифокорнинг овози ва аёлнинг "Хўп. Хўп дўхтиржон. Хўп. Олиб келамиз хозироқ. Дадаси ..." деган товушлари эшитилиб, телефон ўчди.
Ўзим қайта қўнгироқ қилиб, аёлга телефонни шифокорга беришини сўрадим. Унинг жони кириб, шошиб қолди;
-Дўхтиржон, бир дақиқа. Сизни Тошкентдан сўрашяпти- деди.

Телефонни олган шифокор " кимсиз?" деган саволига жавобни олгач елкасидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди:

-Ха...танишимисиз? Мен ким экааан, дебман-а.
Хуллас, ташҳисини биларсиз-а? Ў-Ле-еЛ (Ўткир лимфобластоз лейкоз) бемор тез ёрдам машинасида оғир ҳолатда олиб келинди. Қабул пайтида умумий аҳволи оғир. Жавоб реакцияси суст эди. Териси оқ-сариқ, лаб ва шиллиқ пардалари ифодали анемия белгиларини кўрсатмоқда. Нафас олиши тезлашган, сатурация 84% атрофида, нафас олишда қийинчилик бор. Тахикардия. минутига 160 та, артериал босими паст, 70/40 мм сим. уст. Лаборатория таҳлиллари юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигини тасдиқлади. Қонида гемоглобин даражаси кескин пасайган, лейкоцитлар сони жуда юқори, тромбоцитопения аниқланди. Бу суяк илигида лимфобластлар жадал кўпайиши ва қон айланишига чиқиб кетиши билан боғлиқ. Жигар ва талоқ катталашган, қорин перифериясида оғриқли ҳолат бор. Шунингдек, септик асоратлар хавфи юқори. Ҳозирда бола реанимацияга жойлаштирилди, сунъий нафас олдириш ускунасига уланди, интенсив терапия — кислород, инфузион дезинтоксикация ва антибактериал ёрдам бошланди. Бемор ҳолати ҳозирча барқарор эмас, прогноз шартли оғир.”
Хисоботни тинглаб бўлгач, қандай дорилар кераклигини сўрадим.
Дўхтирнинг жахли чиқди;
-Ўн марта айтмайманку опа. Мамаша суратга олиб, телеграмингизга ташаб берар. Биз болага қарасак майлими?

Телефон ўчирилди. Бир оздан сўнг эса телеграмдан дорилар рўйҳати келди.

Уларни ўқидиму, яна аелга сим қоқдим.
-Телефонни шифокорга олиб киринг.

-Дорихонага кетаётган эдик опа...-деди у харсилаганча.

Мен орқага қайтишни ва дархол шифокорни топишни буюрдим.
У эрига бир нималар деб, сўнг менга жавоб қайтарди:
-Мен қайтяпман. Эрим топиб келадиган бўлди.

Эрини ҳам қайтаришни буюрдим.

Бир оздан сўнг бояги шифокорнинг норози овози эшитилди;
-Алооо...Опа яна нима дейсиз?

Жахлим чиққанини яшириб ўтирмадим:

-Рўйҳатни ўқидим. Ўзбекистонда 91 турдаги дори беморларга онкологик шифохоналарда бепул берилади. Нега дорихонага жўнатдингиз? Инсофингиз борми?

Дўхтирнинг мендан баттар жахли чиқди чоғи бақириб юборди:
-Эээ манга нима? Бола уларники. Инфузион терапия учун 0,9% натрий хлорид эритмаси (NaCl), 5% глюкоза эритмаси ва бошқа майда -чуйдалар ўзимизда бор, сиз айтгандай давлат томонидан бепул берилади. Мен Рингер лактат, Меронем, Эламсилат, Аминакапрон ёздим. Йўғини ёзаманда!

-Ростдан йўқми? -дедим бўш келмай. Яхши. Унда хозироқ Асилбек Анварович билан богланаман. Йўқ дориларни шахсан Соглиқни сақлаш Вазирини ўзи етказади.

Шундай дедиму телефонни ўчирдим.

Бир оздан сўнг телефон кетма -кет, асабий жиринглай бошлади. Атайин жавоб бермадим. Бечора аёл телеграмдан ёза бошлади.

"Опа, илтимос жавоб беринг. Дўхтир сўраяпти"
153👏27👍10😢2🕊2😇1
Жон опа, дўхтир тепамизда турибди

Опа, жавоб беринг...

Индамадим. Ҳеч нарса ёзмадим.

Телефоним яна бир неча марта жиринглади. Бир нечта смс келди.
Қиё ҳам боқмадим.

Яна бир оздан сўнг бегона рақамдан қўнгироқ бўлди:
-Ало...Ким бу? -дедим. Кимлигини таҳмин қилиб турган бўлсам ҳам эснаб.

-Мен, бояги дўхтирман-деди у ялинчоқ охангда- Муаззам опаман демайсизми? Фейсбукда подписчигингизманку. Ҳамма постларингизни ўқиб бораман. Халиги...халиги дорилар ўзимизда бор экан. Вазирни безовта қилиш шарт эмас. Минг бор узр -а! Сизни танимабман опа.

Ортиқ чидаб туролмадим;

-Ҳамма постларимни ўқибсизу, уқмабсизда укам. Бемор боласи оғир, моддий ахволи ундан ҳам оғир ғарибларни кечаси соат учда ўзингизда бор дорилар учун дорихонага югуртиришга виждонингиз йўл қўйдими?

У яна узр сўради. Мен баттар ғазаб отига миндим:
-Хайф сизга шифокорлик! Йигиштириб қўйинг!

Телефонни ўчирдиму, анча пайтгача уйқум келмади. Соат олтига яқин аёл яна қўнгироқ қилди:

-Опа, буларга нима дедингиз? Ҳаммаси югуриб қолди. Болам ҳам анча яхши экан. Дўхтирларнинг энг котталари реанимацияга келишди.

-Ҳеч нарса деганим йўқ синглим. Шунчаки, сизда йўқ дориларни шахсан вазир еткизади дедим холос. Менимча дорилар етиб келган. Шунга югуриб қолишган. Болангиз яхшилигидан хурсандман.

Аёл шошиб гапимни бўлди:
-Йўқ опа. Дориларни ўзи етиб келганида бунчалик югуришмасди. Менимча Вазирнинг ўзи етиб келди-ёв.

Соддагина ўзбек аёлининг гапларидан кулиб юбордим;

- Муомалалариям ўзгардими?

-Хаааа...- чўзилди у, овозини ҳиел пасайтириб, - Эр-хотин иккаламизни чиройли хонага олиб кириб, иссиқ кофе қилиб беришди. Ичиб ўтирибмиз.

У яна бир неча бор қуюқ раҳмат айгач, телефонни ўчирди.

Уйқу жанавор ўлган бўлсада, ҳаёлим ярим кечаси водийга "кетган" Вазирда, дорилар рўйҳатида ва хозир иссиқ кофе ичиб ўтирган содда одамларда эди.

Муаззам Иброҳимова
😢177115👍72🔥17👏8😍5🕊1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
150- қисм.
Ҳаёт четга ўтган келинойисини ортидан борди
-Нима бўлди келин ойи?!
-Ҳаёт қизим....тағин сиқилиб қолмагинуу шу...ойингни ҳам чақирсакмикан...
Ойдин опа Ҳаётнинг ўзгариб кетган юзига қараб дарров гапини тўлдирди
  -Яна хафа бўлмагин мендан...энди уям онада... Шунга келсамикан дедимда...Тириклигингни билса хурсанд бўларди.
Ҳаёт жим эди. Онаси келган тақдирда ҳам орадаги музлар эриб у томон қадам босолармикан?!
-Келинойи...сиз буларни ўйламанг. Пайт топиб ўзим бораман.
Ойдин опа яна бир нарса айтишга оғиз жуфтлаб атрофга аланглади. Ҳеч ким кўринмагач Ҳаёт томон энгашди
-Ойинг...Эргаш ўлгандан кейин бироз  ақлдан озгандек. Яқинда бир қўшнисини кўрдим. Бориб Эргашни қабрини ёқиб юборганмиш....
-Эргаш ўлиптими....
Ойдин опа қисқа тафсилотини айтиб берди
-У нафси бузуқ уйига иккта суюғоёқ опкелиб ойингни кўчага ҳайдабди. Улар билан ичиб чекиб ўтириб эҳтиёцизлик сабаб уйга ўт кетган эмиш. Кийин ичкарида Эргаш ва ўша суюғоёқлар ёниб кетган. Одамлар оловни ўчириб жасадларини топганда куйиб кетган экан. Роса суриштирув бўлди. Яхшики кўча камераларида ойингни қувиб солгани ва ойинг қўшнисини уйига кирган тасвирлар бор экан. Бўлмаса ойинг айбдор бўлиб қоларди....
Ойдин опа яна алла нарсалар деди аммо Ҳаёт эшитмади. Унинг ақли буткул бошқа жойларга бош олиб кетганди.
165😢84👍28🔥25👏6🕊2😇2
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
151- қисм.
Ҳаёт Шохрух билан меҳмонхонага қайтди. Шохрух унинг ўзгариб қолганидан қанча хавотир олса ҳам Ҳаётнинг илтимоси сабаб ёлғиз қолдиришга мажбур бўлди. Ҳаёт ўз хонасига кириб ўзини ётоққа отди. Тўйиб йиғлади. Аниқ нима хис этаётганини изоҳлаш жуда қийин аммо юрагида нимадир чирсиллаб озор бераётгани аниқ эди.
Ҳаёт то Юсуф эшик тақиллатиб  келмагунча шундай ётди. Кейин чорасиз ўрнидан туриб Юсуфга эшикни очиб сохта жилмайди.
  -Сендан хавотир олдим. Ахволинг яхшими?
Ҳаёт йиғлаб юборди
-Яхшимисан деб сўраманглар  мендан!! Мен...жуда ёмонман....
Юсуф Ҳаётни елкасидан тутиб ичкарига бошлади
-Қани ўтир. Бугунча психалог менман. Истаганингча гапир.
Ҳаёт чуқур нафас олиб чиқарди ва Юсуфга қараб жилмайди
-Мен...жуда ошириб юборибман. Фатима айтганидек ўзимдан бошқаларнинг дардини кўрмасдим. Гўё фақат мен шундай озор чекяпману қолганлар ялло қилиб юргандек туюларди. Аммо билсам... Ҳамманинг ҳам ўзига яраша оғриқлари бор экан. Масалан Нафиса, қара у хатто ўз отасидан меҳр ололмаган. Ўз отаси унинг бошига не кунларни солди. Ахволи жуда оғир. Аммо ҳеч кимни айбламай ёлғиз ўзи оёқда тик турибди. Ёки Ҳасан дадам...бутун оиласи портлаб кетиб ҳеч кимсиз қолса ҳам Аллоҳдан юз бурмай ибодатда давом этди. Ёки Жамшидни қара, энг катта душмани тинмай унга ёмонлик қилган инсон ойиси бўлиб чиқди. Ёки сен... Ёки Ислом, Шохрух...хуллас ҳамманинг ўз дарди бор экан. Хатто Самияни ҳам. Ўйлаб қарасам хатто ойимнинг ҳам ўз дардлари, оғриқлари бор. Жудаям оғир тақдир эгаси. Тўғри тақдирини ўзи ёзган, аммо у доим ёлғиз ва чорасиЗ ҳам бўлган.
Уфф билмайман. Бошим қотган, ақлим кечир деса юрагим ....у кўнмаяпти...
Юсуф Ҳаётга диққат билан қараб шундай деди
-У нима қилган бўлса ҳам сени онанг. Ота оналар муҳокама қилинмайди. Фақат яҳши кўрилади холос. Қандайдир сабаблар билан эмас шунчаки ота она бўлганликлари, бизни яралишимзга сабабчи бўлиб дунёга келтирганлари учун. Хуллас ойингни кечиришинг эмас ....ёнига бориб кечирим сўрашинг керак. Билиб қўй Ҳаёт, она нима қилган бўлса ҳам, у ёмон деб баҳо бериб бўлмайди. У сени минг азобда дунёга келтириб, бедор тунларни ўтказиб катта қилгани ҳақини икки дунёда ҳам узолмайсан!!
262😢106👍61🔥34👏7😇6😍5🤨4🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
29👏15😢13💔53🔥2🕊2😍1🙈1