Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
143- қисм.
Нафиса ҳайратдан оғзи очилиб қолди.
Хона ўртасида қўлида Нафиса охирги икки йил давомида умуман кўрмаган мовий атиргуллар билан Юсуф жилмайиб турарди. Нафисанинг юзлари қизарди. Мажлислар хонаси жуда чиройли безатилган, жудаям романтик кўринишда эди.
-Мовий кўзмунчоғим!- Юсуф Нафисанинг рўпарасига келиб бир оёқда тиззалаб гулларни узатди
-Узуримни қабул қиласанми?
Нафиса ўзи жуда яхши кўрган гулларга қўл чўзди. Гулнинг ифори шу қадар ёқимли эдики, одамни маст қилади. Нафиса атиргулларни олгач Юсуф ўрнидан туриб Нафисанинг бир қўлидан ушлади
-Мени кечирасанми?!
Нафисанинг кўзлари ёшланди
-Юсуф ... Охирги пайтлар жуда ошириб юборяпсиз. Дош беролмайман...
Дархақиқат Юсуф Нафисага рашк сабаб кўп босим ўтказадиган бўлиб қолди. Авваллари унчалик билинмасди аммо шу ойда жуда ошириб юборди. Айниқса Ислом билан отасининг ёнига борганидан ҳабар топгач ораларида шундоғам тез тез содир бўладиган тортишув катта жанжалга айланиб кетди.
Юсуф шу уч кунда жуда ошириб юборганини айниқса бундан Нафиса қаттиқ ранжиганини сезиб ич этини еди. Шунинг учун ўзгача романтик муҳит яратиб узур сўрашга қарор қилди...
Юсуф Нафисанинг ёшланган кўзларига тикилди
-Нима қилай сени жуда севаман. Нафақат Исломдан, дунёдаги жамийки инсонлардан хатто соянгдан ҳам қизғонаман.
Нафисанинг кўзларидан ёш думалади
-Бошқа бундай можороларга дош беролмайман Юсуф. Ортиқ сиқилишни, хафа бўлиб кўз ёш тўкишни истамайман. Илтимос...мени шунчаки бахтли қилинг!
Юсуф кўзёшларини артиб рўмоли устидан пешонасидан ўпди.
-Ўзи мени қанчалик севасиз- ҳиққилаб сўради Нафиса. Юсуф жилмайди
-Худди анордек!
-Нима?? Бор-йўғи шуми?!
-Ҳа бор-йўғи шу! Ташқарида фақат мен борман. Ичимда эса сон саноқсиз сенга боғланган хисларим бор!
Нафиса ёқимли жилмайди. Ҳар қалай уч кундан буён юрагини сиқиб келаётган нарса уни қўйиб юборди.

👍208❤88🔥78😍20👏14🤨8😢3💘3😇2
#Ҳикоялар
Нажот қўнғироғини ким босган эди?
Шаҳарлараро автобус бекатига яқин минорадан таралган муқаддас чорлов қулоқлардан кириб, кўнгилларга тараларди. Абдуллоҳ рўзасини очди-ю, шошилганча Мерседес автобусининг орқа эшигидан ичкари кирди. Қўлидаги кичкина сумкани орқа ўриндиққа қўйиб, пастга тушди. Жомадонларни юкхонага жойлаётган ёрдамчи томон юрди. Ҳайдовчи ёрдамчиси ўрта бўйли, сабза мўйлабли йигит эди. Абдуллоҳ, мени тушунармикин, дея тараддудда қолди. Аммо сўраб кўришдан бошқа чораси йўқ эди.
— Салом ҳамшаҳар, — деди тортиниброқ.
— Лаббай акажон, — ёрдамчи унга юзланди.
— Автобусни беш дақиқа тўхтатиб туроласанми, шом номозини ўқиб келсам дегандим.
Ёрдамчи Абдуллоҳга бошдан оёқ разм солди. Сўнг:
— Ҳозироқ жўнаймиз ака, — деди қўлларини устига артаркан. — Вақт бўлди, кута олмаймиз.
— Беш дақиқада келаман, ахир!
— Йўлда ўқирсиз.
— Вақти жуда қисқа бўлади. Ҳозир улгурмасам…
— Узр ака!
Ёрдамчига қолса, беш дақиқа кутишнинг ҳечам зиёни йўқ эди. Аксинча, бир-иккита бўш қолган ўринни ҳам тўлдириб оларди. Лекин, иложи йўқ, деб қўйди. Сўзидан қайтгиси келмаяпти. Бунинг устига ишга янги келгани учун ҳайдовчининг феълини ҳам яхши билмайди. Танимаган кишиси учун танбеҳ эшитиб қолиши мумкин.
— Икки дақиқа кечроқ жўнасак нима қилади, — Абдуллоҳ ёлворишга тушганди.
— Нима гап, нега тортишаяпсан? — ён томондан дағал овоз эшитилди. Иккови ҳам овоз келган томонга қаради. Қорачадан келган, қорни кўйлагини йиртгудай осилган, қалин мўйловли, ўрта ёшлардаги бир киши улар томон келарди. Ёрдамчи бошлиғини кўриб сергакланди:
— Бу йўловчи намоз учун беш дақиқа сўраяпти.
— Бунинг нимаси баҳслашадиган масала. Борсин, ўқиб келсин. — Ҳайдовчи Абдуллоҳга юзланди. — Қани ҳамшаҳар, тезда ўқиб қайт, бизни ҳам дуо қил. Кутиб турамиз.
Абдуллоҳ севиниб кетди. У қайтгач, автобус қўзғалди. Жойига ўтирар экан, ҳамма жойи ҳорғинликдан сирқирарди. Улов Малатя автобекатидан чиққанда оқшомнинг ола-була қоронғулиги тобора қуюқлашиб борарди. Мерседеснинг ўткир чироқлари қоронғулик бағрини тилиб борарди.
Ҳайдовчи пештоқдаги ойнадан йўловчиларни кузатди. Кимдир газета ўқир, бошқаси ўриндиғини ётқизиб, ухлашга ҳозирлик кўрарди. У икки кундан буён тузук ухлаёлмади. Кеча тунда ҳам йўлда эди. Босиб келаётган ҳорғинликни кетказиш учун радионинг қулоғини буради. Ундан ажойиб қўшиқ тараларди. Ҳузурланган ҳайдовчи чўнтагидан сигарета олиб тутатди. Истанбул сафарларидан бирида яширинча сотиб олганди. Ютоқиб тутун тортаркан, «Шу сабил қолгурни эркин сотишга қўйишса нима қиларкин», дея ғудраниб қўйди. У узоқ йўлларга юришдан зерикканди. Осойишта бир иш бўлса жон деб ўтиб кетарди.
Абдуллоҳ эса орқа ўриндиқларни ҳеч ёқтирмасди. Бунинг устига икки семиз кишининг ўртасида сиқилиб қолган, оёқларини узатолмас, асабийлашарди. Ухлашга уринар, лекин ёта олмасди. У Малатяга тижорат учун келган, энди уйига қайтаётганди. Кундузи роса юриб чарчаган, аммо онаси, рафиқаси ва ширинтой ўғли Усмондан айро қолишга сабри чидамай йўлга отланганди.
Онаси у ҳар гал сафарга отланганида дуо қиларкан, «Мусофир йўловчиман, дея намозингни ташлаб қўйма», деб тайинларди. Отаси ўлганидан буён барча савдо ишлари унинг зиммасига тушган, ишни бошлаганига унча кўп бўлмагани учун ҳам заҳмат тортаётганди.
У уйқусизликдан қизарган кўзларини ёрдамчига тикди. Сўлғин қорача юзида умидсизлик акс этса-да, яна унга мурожат қилди. Орқа ойна билан ўриндиқлар орасидаги ёрдамчининг жойига ишора қилиб:
— Шу жойга бироз мизғиб олсам майлими? — деди.
Рад жавобини кутганди, аммо ёрдамчи унга жилмайиб қаради:
— Ўтинг ака, ётиб роҳатланиб ухланг.
— Раҳмат укажон, жонинг омон бўлсин!
Абдуллоҳ дарҳол ёнидаги кишидан узр сўраб орқага ўтди. Костюмини ечиб, ёстиқ қилди. Ўта толиққанидан мотор товуши ва уловнинг силкинишига ҳам кўникиб, тезда ухлаб қолди.
Автобус Малатя тепаликлари томон тирмашиб чиқаркан, овози шамолда кеча сукунатига қоришиб кетарди. Ҳайдовчининг кўзлари уйқусизликдан тез-тез юмилар, боши олдига эгилиб кетарди. Йўловчиларнинг аксарияти ухлагани учун унинг бу ҳолидан бехабар эди. Энди улов тоғ йўлига ўрлай бошлаганди.

❤111😨22🔥15👍11🙈1
Абдуллоҳ уйқу асносида у ёқдан бу ёққа ағдарилар экан, оёғи ҳайдовчи билан ёрдамчи ўртасидаги алоқани таъминловчи, йўлда тушадиган йўловчиларни билдириш учун қўлланадиган тугмага тегиб кетди. Қўнғироқ товушидан уйқусираб уйғонган ҳайдовчи тормозни қаттиқ босиб юборди. Катта автобус қаттиқ силкиниб тўхтади. Йўловчилар саросима билан уйғонди. Энди кўзи илинган ёрдамчи ҳам нима бўлганига ҳайрон эди. Орқа ўриндиққа зарб билан урилган Абдуллоҳ аччиқланиб кўзларини очди. Ҳайдовчи ёрдамчидан сув сўради. Ташқари зим-зиё, уловнинг яқинни ёритувчи фаралари милтиллабгина турибди. Ҳайдовчи қўл тормозини тортиб, юзини ювиб олиш учун пастга тушди-ю, бақрайиб қолди. Мерседес тик жарлик томон бурилган ва бир қадам берида тўхтаган эди. Ҳайдовчи ўзига келгач, ҳаяжондан ёрдамчига бақириб юборди:
— Қўнғироқни ким босди?!
— Оқшомда биздан намоз учун беш дақиқа изн сўраган киши мендан илтимос қилиб, орқага ўтиб ётганди. Кечиринг устоз.
— Ҳайдовчининг эса ҳаяжони босилмас:
— Бу бир мўъжиза, мўъжиза! — дея такрорларди.
Абдуллоҳ эса бу воқеадан хабарсиз ҳолда орқа ўриндиқда ўтирганча сумкасидан саҳарлик учун олган егуликларини чиқараётганди…
Турк тилидан Абдулатиф Абдуллаев таржимаси

👍93❤63😢26🔥21😨5🤨2
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
144- қисм.
Иш вақти тугагач бирга офес дарвозасидан чиқиб кетаётган Юсуф ва Нафисани кузатиб турган Ислом хўрсиниб қўйиб жойига ўтирди. Хонзода эса Исломга қаради
-Уни шунчалар севсангиз, нега курашмадингиз?
Ислом бош чайқади
-Мағлуб бўлишинг аниқ бўлган жанга кирмаган маъқул!
-Мени фикримча сиз Нафиса хонимни севмайсиз! Шунчаки у доим ёрдамга муҳтож ва ҳеч кими йўқлиги учун ҳам унга боғланиб қолгансиз.
-Нимага асосланиб бундай деяпсан?
-Чунки, агар ростдан севганингизга бу қадар тез умидингизни узиб таслим бўлмасдингиз!
Ислом кулди
-Сен қиз ҳали ёшсандаа, тушунмайсан. Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улардан умид қилинмай шунчаки жимгина севилади.
-Бундай қилиш менинг принсипларимга тўғри келмайди. Кун келиб менда шундай муаммо бўлса сўнги нафасгача курашишни танлайман.
-Базан севгида принсипларга қарши чиқилади. Сен жондан ортиқ севган инсонинг сендан бошқани севса ва уни ёнида кўпроқ бахтли эканини кўрсанг, кетишдан бошқа йўлинг қолмайди!
Хонзоданинг юраги сиқиб гапни ҳазилга айлантирди
-Унда мен кетишим шарт эмас.
-Нимага?
-Ахир Нафиса хоним эрга тегяпти. Бундан кўринадики курашадиган рақибни ўзи йўқ.
Ислом кулиб қўйди. Хонзода баттар қитмирлик қилиб қош учирди
-Уйланасизми энди менга?
Ислом кулиб юборди. Хонзода баттар тегишди
-Қўрқманг. Кўзингиздан бир томчи ёш оқизмайман!
-Уйланаманми йўқми билмадиму, аммо шу кетиш бўлса ўлиб қолсам керак.
-Вой нимага экан?!
-Қилиқларинга кулавериб бир кун юрагим ёрилиб кетади.

❤247😁101🔥82👍34❤🔥3😍3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!
Азизларим
Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин!
Хайрли тун, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибдан кўришгунча !!
Хайрли тун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14😍3🌚3
🆕
Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя
Янги қисса
#Юлдуз
Муаллиф: Sulhida Davron
Огоҳлантириш бурчим⚠️
❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️
Ёқимли мутолаа 📔
Яратганнинг номи билан бошладик!

👍25❤16😍4👏2😇1
#Юлдуз
93-қисм
Касалхона ёнидаги дўкондан, телефонимга қувват олиши учун мослама сотиб олдим. Атрофдаги ошхоналардан бир идишга озроқ шўрва олдим. Ичидаги хом пиёзни кўриб юзим буришди.
Кечаги қолган овқатга хом пиёз тўғраб “свежий”-деб иситиб берадиган виждонсизлар ҳам бор. Дадамга бирор нарса едиришим керак эди. Ноилож ўзимни бу ҳолатдан қутқариб касалхонага қайтдим. Телефоним хона бурчагига қўйиб, дадамга овқат едиришни бошладим.
Ҳоли йўқ одам бир юз бурарди, бир узоқ вақт емайман деб инжиқланди. Унинг ҳар ҳаракатида “Ўзингни эсла Юлдуз”деган гап хаёлимдан ўтарди. Болаликда ота-она боласининг кетидан кўп югуради. Оғзига бир луқма кирсин, куч олсин дейди. Бу ҳаётда баъзи болалар ота-онасига “катта” бўлар, навбат алмашар экан.
Йилларча ойинга қарадинг, энди ёнига даданг қўшилди. Иккисига ҳам қарайсан, эплайсан, Юлдуз!
“Қундуз келмадими?”,-деб зўрға гапирди.
Унинг юзига қараб қаттиқ ютиндим. Дадам касалхонага тушганини, ўлим яқин деб қабул қилган кўринади. Йиллаб гаплашмаган қизини сўради. Қундуз оиланинг энг сокини бўлганидан унинг дакки эшитган пайталари деярли йўқ. Эшитса ҳам, менинг қилиқларимни деб эшитарди. Ичимда тушунарсиз бир бўшлиқ пайдо бўлди. Қундуз билан гаплашиб уни дадамни кўришга келишига кўндиришим лозим.
“Қундузнинг боласи ёш, биласиз дада. Сиз чиқсангиз уйга келади кўргани”,-дегандим қошиқни ўзидан итарди.
“Уйни сен сотдинг-ку!”,-деб жеркиб берди.
Унинг уй дегани эски иш еримиз, чиқиндихонадаги кичик ер эди.
“Дада бошқа уйимиз бўлади. Сиз тузалиб кетинг..”
“У мойип(майиб) онанг қани?”-деганида қоним қотгандек бўлди.
Аслида бироз аввал ўзига ўхшаган киндор қизини эслагани яхши бўлди. Шу баҳона виждон азобидан қутиладиган бўлдим. Овқатни бир бурчакка қўйиб, ўзим телефонимни озгина олган қувватига қарамай ёқдим. Устма- уст келган смс хабарларга қарамай ойимга қўнғироқ қилдим. Унинг овозини эшитишим керак эди.
“Алло!”,-деб гўшакни Қундуз кўтарди.
“Қундуз,яхшимисан? Ойим қани?”,-деб хавотир олиб сўрадим.
“Яхшиман,ойимнинг қон босими кўтарган. Тез ёрдам чақирдик, укол қилди. Сени нега телефонинг ўчиқ эди?”,-деб сўради.
“Қуввати ўчганди. Сен ойим билан тортишдингми?”,-деб тахминимни текшириб кўрмоқчи бўлдим.
Мен кетганимга ойим дадамдан хавотир олиб йиғлаган бўлса, юрагига тегадиган гаплар айтгандир.

❤96🔥27👍19😢15😍4👏2
#Юлдуз
94-қисм
Тонгнинг отиши ҳеч бунчалик оғир бўлмаган эди. Кечаги Гулининг намойишидан сўнг масжидга ҳам бора олмадим. Янги келган ишчини бир ўзини қолдирма деб танбеҳлаб кетди бошлиқ. Бу оддий ҳолат. Бировнинг айби кўзингизга бота бошласа унда ҳар ташлаган қадамингиз кўриниб қоларди.
Иш вақтим тугаб ижара уйга қайтдим. Ишим кўп, усталар Юлдузга кўрсатган уйга келиши керак. Совуқ сув яхши чиқмас экан. Керакли жойга ариза ташлаб келгандим бугун тузатиб беришлари лозим. Савдо растаси учун қурилиш бозоридан тахта олиб келсам,бошқа уста уни ясаб беради. Ҳаёт нега бунчалик қийин ва чалкаш. Бировга зарарим етмасин. Ўзим эплаб яшаб кетаман деган пайтинг, биттаси келиб ҳузурингни, мисқоллаб йиққан ишончингни ер билан битта қилса.
Кўпга бормайди дўконда ишлашим. Кеча бошқа одам йўқлигидан мажбур индамади. Аммо аллақачон еримга бировни топаётгани аниқ.
Талабалар йўқлигидан фойдланиб озроқ мизғиб олдим. Тонгда Юлдузга қўнғироқ қилганимда жавоб бермади. Агар орамиздаги аҳдлашувни бузиш бўлса нияти на илож нима дердим. Ичимдан бошқа бир овоз, ўтмишинг қизиқтирмайди деган, гапини эслатди. Ҳамма нарсани ўзим айтиб берсам, асли ҳеч гап бўлмаганини тушунар балким.
⭐️
Телефонимнинг баланд жиринглаган овозидан уйғондим. Экранда Юлдузнинг номини кўриб шошиб қолдим. Гўшакни кўтармасдан аввал бир чуқур нафас олиб кейин қулоғимга тутдим.
"Алло",-деганида овози жуда дардли эди.
Эшитган гапларини нотўғри тушунгани аниқ.
"Юлдуз! Мен сенга..."
"Кеча телефонимнинг қуввати очиб қолганди. Йўлда антена ҳам яхши ишламади"
Бу гал овозида шунчаки хабар бериш бор эди. Юлдуз ҳақиқатдан ўтмишимга қизиқмас эди демак.
“Даданг яхшими?”,-деб сўрадим.
“Яхши...”,-деб жим бўлди.
“Нима бўлди?”
Йиғлаган овози эшитиларди. Ёқуб яна бир аёл сенинг ўтмишингни деб кўз ёш тўкяпти.
“Чарчадим...ҳҳҳ,кучли кўринишдан чарчадим”,-деб хўрсинди.
“Юлдуз мен...”
“Яхшиям сиз ҳам борсиз. Охирги пайтлар ойимдан бошқа ҳеч ким менга яхшиям борсан демаганди. Рахмат сизга. Кеча бошлиғингиз келиб қолди шекилли гўшакни қўйдим. Ишингизга халақит беришни истамадим”,-деганида ичимдан бир тор узилди.
Чуқур нафас олиш навбати менга келганди. Эй, яратган эгам ўзинга шукурлар бўлсин. Бу Юлдуздан қўрқиш ҳисси эмас. Аксинча бировга сўз бериб йўлда қолдирмасликнинг юки эди. Чунки бировнинг ваъдасига ишониб йўлга чиққач, ярим йўлда қолишнинг ҳиссини жуда яхши билардим.
94-қисм
Ё қ у б

❤83👍30😍10👏5
#Юлдуз
95-қисм
“Юкингни ярмини ҳозирча, сенга ўхшаганга бер. Никоҳдан кейин ҳаммасини ўзим оламан”,-деб уни ҳам кулдирмоқчи ҳамда озгина унга далда бермоқчи бўлдим.
“Сиз дадамнинг аҳволини қаердан билдингиз?”,-деб сўради.
“Кеча сенга қўнғироқ қилиб туша олмагач, тонг азонда кўчаларни супурган холани кўрдим. Шу кишидан ойингни рақамларини олиб қўнғироқ қилдим”
Менга шунчаки ўзини йўқ деб айттирди. Ёки онасининг хабари йўқдир деб фикр қилгандим. Йўлда антена бўлмади деганида тушундимки, вилоятга кетганди. Товба ичимдан биринчи марта бировнинг беътоб бўлиб қолганига қувондим. Юлдуз билан Гулини кўришмаслиги керак. Худо билади нима дерди унга. Гулининг нияти ҳаётимни расво қилиш. Кеча бунга илк қадамини қўйди.
Яна бир пухта иш қилишим ва ишидан қувилсам бошқа бир чиқиш йўлим бўлиши керак. Чўнтагимдаги пулнинг ҳисобини олиб, уйнинг камчилиги ва растани тайёрлаш зарур. Бўлмади яна бир қўшиқ записини Жамшид акага жўнатаман. Ёзилган 20 қўшиғимдан 19 таси ҳали бор. Улар менинг энг қийналган вақтим мажбур бўлиб сотадиган бор- будим эди.
"Қанча даволаниши керак экан?"
"Билмадим бирор ҳафта ётса керак" ,- деди. Овози ҳақиқатдан чарчаган одамникидек чиқди.
"Тошкентга олиб келсакчи?" ,- дегандим
"Йўқ пойтахтда даволатишга ҳозир.."
Жим бўлди. Нега жим бўлганини у айтмади лекин мен тушундим. Касал даволатиш кам пул эмас. Вилоятда ҳам яхши шифокорлар бор деб гапи давом этиши керак эди. Фақат Юлдуз андиша қилди. Уни нотўғри тушуниб пул сўрайди деб ўйламаслигимни истади ва жим бўлди.
“Зерикма Юлдуз, яхши бўлади ҳаммаси.Айтганча бир таклифим бор. Даданг шу пайт касалхонада унга ичишга рухсат йўқ бўлса керак. Отахонни олиб борсам-ми?”,-дегандим кулди.
“Шошманг, дадам яхши бўлиб чиқсин кейин”,-деб нозлангандек эшитилди овози.
Ичимдан ишқилиб бир иш чиқмай сенга уйланиб олсайдим Юлдуз дейиш келди. Лекин индамадим. Бу одамни бошқа қаерда “трезвий”тутардим у ҳам бор.
Юлдузнинг ўзидан олдин оиласини ўйлаши, мени унга бўлган ҳурматимни баттар ортирарди. Бошқа бировнинг дадаси мен кўрган ишларни қилса ким билади бир кун қарар эди-ми?
“Телефонинг ёнингда турсин.Сенга қўнғироқ қилиб тураман. Сен ҳам мендан хабар олиб тур”,-деб яна ҳазиллашгим келди.
Узоқда кайфияти кўтарилсин истадим.
“Майли, сиз ҳам эҳтиёт бўлинг атроф тўла чаён, илон”,-деганида томоғим қичиб йўталгим келди.
“Нега унақа дединг?”
“Ҳеч, ўзим. Давр газандалар даври бўлибди. Доим биров бошқани бир ерда чақиб олсам, заҳримни сочсам дейди”,-деб жавоб қайтарганда
Юрагиа тегадиган бирор гап бўлди деб, тахмин қилдим.

🔥53❤49👍26😢15🌚2👏1😇1
#Юлдуз
96-қисм
Ҳар ким сендан бир парча олиб кетар экан. Кимдир ғамингни яна кимдир ҳаловатингни. Қизиқ эди дунё иши шундай. Бир неча соат олдин бошим нима қиларимни билмай қотган бўлса, энди тезроқ бир ишни бошлай деб тургандим.
Юлдуз келгунича ишларни битиришим керак деб оёққа турдим. Дўконларга ташлайдиган юкларимдан аввал уйдан хабар олдим.Бошқача кўринди кўзимга деворлари, ҳар бурчаги. Гули билан йиллар аввал ижарада турган уйимни эсладим.Қандайдир тўқ ва оғир ранглар ҳукумрон эди. Бу уй эса оддий ва ёруғ ҳар тараф.
Юлдузга бир расм жўнатдим. Остига эса, “Мен бўлажак оиламиз учун ҳаракатдаман. Сен ҳам келажак учун оёқда туришга ҳаракат қил”,-деб ёздим.
Унинг ҳозир далдага эҳтиёжи бордек сездим. Ишларим бўлмасайди балки ростдан отасининг олдига бориб келардим.
Кунларим худди сувнинг оқимига бўйсунгандек ўтиб кетарди. Мен кутган ҳабар бир кун, кудуз вақти келганди. Аввал машина қўлимдан олинди кейин эса, тунги ишга одам топилди. Бир ёним бу нарсани кўнгил оғриғи билан қабул қилса, иккинчи ёним бордир бир яхшилик дерди.
Сўнги кун ишни топшириб отахоннинг олдига бордим. Бироз оғринган, кемтик томонимни қанча яширишга ҳаракат қилмай, барибир юзимда ифодаси билиб турган экан. Отахон билан уйининг олдидаги майдончада ўтирдик. Унинг шундай одати бор эди. Баъзан чиқиб, ўйнаётган болаларни томоша қиларди.
“Шуларга қара, қандай беғубор. Атрофдаги заҳматдан хабарсиз, ўз дунёлари бор”,-деб қий-чув билан чопган болаларни кўрсатди.
Мен ҳам уларга қарадим.
“Қачон бир нарсадан сиқилсам ёки умидим озайганини сезсам, болакайларни кузатаман. Қара уларни иш, рўзғор ташвиши йўқ. Бироздан сўнг қорни очқаб уйига киришади. Дунё ғамлари йўқ. Уйда овқат нимадан пишади ишлари йўқ. Чунки билишади-ки, отаси –онаси бунинг ғамини еб қўйган. Уларнинг биргина иши, уйига кирса бўлгани”,-деб бироз жим қолди.
“Ҳаёт деганинг мана шу ўғлим. Сенинг ризқ билан ишинг бўлмасин.У яратганни иши. Асл ишинг дунё деган ерда ўйнаб уйга қандай киришинг муҳим. Болларга қара. Ҳаммаси уйидан топ-тоза кийиниб чиққан. Лекин майдонда ўйнайвериб бир кўйлагини кир қилди. Бошқаси шимини йиртди. Яна қайси биридир оёқ кийимини йўқотди.Бутун булар бўлар экан, қайси бирининг хаёлига бориб нон топиш келди?”
“Ҳеч қайсисини”,-деб гапига жавоб бердим.
“Ҳеч қайсиси.Муҳими уйига соғ -омон кириб олиши. Қолганини ота-онасининг иши. Биз ҳам аслимиз шу.Дунё деган бир ғавғонинг ичидамиз. Баъзан кирланамиз баъзан қоқилиб йиқиламиз. Лекин болалардан фарқимиз бизнинг ризқимизни ғамини еган борлигини унутамиз”

❤86👍26👏16🔥10🐳1
#Юлдуз
97-қисм
“Ота бунча гапни қаердан биласиз? Қандай қилиб икки мисол билан мени қийнаган,ўйлантирган нарсани сезасиз”,-деб тўлқинланиб гапирдим.
“Тажриба ўғлим! Мен сенинг ёшингда бўлганимда менга ҳам бировлар йўл кўрсатган. Ҳаётда қоқилиб, адашиб шу ёшга келдим. Бир кун сенга ўхшаб ичим сиқилиб торайиб кетганимда, бир қария менга бир ажиб мисол келтирганди. Эгнингдаги либос қанча торайса, шунча тез йиртилади, деганди. Мен уни у пайтдаги ақлим билан тўғридан- тўғри тушунган эканман.Лекин йиллар ўтиб бир нарсани ўргандим.Аслида у либос дегани менинг руҳимни ўраб турган ғафлатимни айтган экан.Ғафлат либоси йиртилса ичингдаги асл ҳақиқат юзага чиқади демоқчи бўлган. Қийинчилик ва ташвишлар бандасини сиқилиб ич этини ейишига сабаб бўлади. Бу ноиложликни келтиради. Ноиложлик эса ожизликни. Ожизликдан бўйнинг икки букилганда, устун бўлган кучдан бошқача тиланади одам. Мен шуни ўргандим. Ожиз эканимни. Қолгани эса тафаккур(фикр қилиш) иши”,-деб кўнглимни яна ажиб ҳисларга тўлдирди.
“Тушундим ота, яхши ҳам сиз борсиз.Ўзимни жуда ёлғиз ҳис этаётган эдим”,-деб кемтик томонимни тилга келтирдим.
Ҳар қанча режа қилган ишим ва унга борган қадамларим бўлмасин.Янада ишдан чиқартилиш кўнглимни чўктирганди.
“Сен боланинг оиласи йўқми? Нега доим ёлғизман деб гапираверасан?”
Отахон бошқа оғриқли томонимни очганди.Унга оилам билан орамда бўлиб ўтган гапларни айтдим.Акамнинг мени уйдан қувганини, амакиларимнинг ҳам унча хушламагини,хуллас қондошларимдан кўнглим оғриганини айтдим.
Менга қараб туриб, яна ярамга малҳам бўладиган мисолни келтирди.
“Бир бир нечта типратикан совуқдан қийналиб қолишибди.Шунда ҳаммаси бир-бирига яқин туришса исинишни ўйлаб, бир ерда тўпланишибди. Бири иккинчисига қараб “Тиканинг суқиляпти”деса бошқаси бунга айтибди “Сенинг ҳам тиканинг суқиляпти”деб. Бу мисол шуни кўрсатади-ки, ҳеч ким мукаммал эмас. Сен акангдаан оғринган бўлсанг, у ҳам сендан оғринган ўғлим. Янги ҳаёт бошлаш арафасида турибсан бегоналарга ялингандан кўра акангни олдига бор. Нима бўлганда ҳам у сенинг жонинг, қонинг”,-деганида йиғлаб юбордим.
Типратикан мисолида акамга ва яқинларимга берган озоримни эсладим.
“Ҳаётингда ишларинг яхши кетмаяптими силлайи раҳмда муаммонг бор демак. Бор ва у ердаги риштани тикла шунда кўр баракани”,-деди.

❤85👍45😇19👏15
ЧИГАЛ ТАҚДИРЛАР.
Хадича опа эридан жуда эрта бева қолди. Ўғли Умиджон эндигина етти ёшга кирган эди. Ҳамширалик қилиб топган пулига, она бола яшашар эди. Вақт ўтиб унинг қўлини сўрайдиганлар кўпайиб қолди. Бир куни Умиджон мактабдан йиғлаб қайтди. Синфдошлари онангни тўйи бўларкан деб устидан кулишибди. Юм юм йиғлаётган ўғлини қучоқлаб, бирга йиғлади. Умиджоннинг йиғлатмасликка, совчиларни қайтариб юборишга аҳд қилди.
Ўзи киймади, ўғлига кийдирди, чиройли ҳаёт яшамади, лекин ўғлига энг бахтли болаликни ҳадя этди.
Умиджон у орзу қилгандек йигит бўлди. Мактабни аъло баҳоларга битириб, олийгоҳга ўқишга кирди. Учинчи курсга кўчганида, севган қизига уйланди.
Сайёра эса бу уйга нур олиб келди. Хадича опа уни қизидек яхши кўрарди. Хомиладорлиги маълум бўлган кун эса, уйда байрам бўлиб кетди. Хадича опа болаларини қучоқлаб қувончдан йиғлади. Ахир ёлғизи ўзидан кўпаядида. Сайёранинг ой куни яқинлашгани сари уни янада эҳтиёт қила бошлади.
Аммо аяган кўзга чўп тушар экан. Туғишига бир ой қолганда, эҳтиётсизлик қилиб йиқилиб тушди. Хали туғилиб, дунё юзини кўришга улгурмаган чақалоқ, она қорнида вафот этди. Докторлар Сайёранинг ҳаётини қутқариб қолишди. Лекин у бир умрга оналик бахтидан жудо бўлди. Қайтиб фарзанд кўролмайди. Она бўлиш унга насиб қилмаган экан.
Бу синов оилани боши берк кўчага олиб келиб қўйди. Умиджон Сайёрани жонидан ортиқ яхши кўради. Лекин ўзининг фарзанди бўлмаса сулола шу ерда тугайди.
Хадича хола қарорни Умиджонга қолдирди. Ҳар доимгидек сен нима десанг шу деди.
Умиджон Сайёрага хеч нарса демади. Одатдагидек яшайверишди. Сайёра уйдан кетишга кўп уринди. Севган инсонини, уни яхши кўрадиган қайнонасини ташлаб кетолмади.
Ўртоғининг ўғлини суннат тўйидан ичиб келган Умиджонни кўриб йиғлаб юборди. Бу сабр косасини тўлдирган охирги томчи бўлди.
Сайёра Умиджон уйда йўқлигида Ҳадича опани кўришга келарди. Қайнона келин гаплашиб тўйишмасди.
Умиджон Юлдузга уйланди. Негадир Юлдузнинг ҳар ҳаракатидан Сайёрани излайверади. Юлдуз оилада эрка ўсган қиз. Бу оилага кўникиши анча қийин бўлди. Бир неча маротаба аразлаб кетиб қолди. Аллоҳ бу оилага ўғил фарзанд берди. Умар бу оилага қувонч қўшди. Ишхонасидан уйига келишни ҳоҳламайдиган Умиджон, энди ўғли учун югуриб келадиган бўлди. Шундоқ ҳам уй ишларини ўлда жўлда бажарадиган Юлдуз, хеч ишни бошини тутмай қўйди. Хадича опа ўғлининг ҳаёти яхши бўлсин деб, унинг қилиқларига чидади.
Умар улгайгани сайин, уйдаги жанжаллар ҳам катталашиб бораверди. Хадича опа орада Сайёрадан ҳабар олишини Юлдуз сезиб қолди. Шартта ўғлини кўтардида ота уйига кетди. Бу сафар Хадича опа бориб ёлворишига ҳожат қолмади. Уч кундан кейин унинг ўзи уйга қайтди. Негадир ўзгариб қолди. Овқат пиширадиган бўлди. Уйларни тозалаб чиннидек қилиб қўярди. Умиджон ҳам,Хадича опа ҳам унинг инсофга келганидан ҳурсанд бўлишди.
Ошхонага кириб нимадир излаётган Хадича опанинг кўзи шкаф ичидаги халтага кўзи тушди. Овқат қилаётган келинидан сўради.
- Бу нима, қизим?
- Ҳа, уми. Ошхонада сичқон кўрдим. Уйдан маргимуш олиб келдим. Энди чиқмай қўйди. Ташлаб юбормоқчи эдим. Яна керак бўлиб қолар деб бекитиб қўйдим.
- Майли, қизим. Боладан эҳтиёт қилинг. Қўшниникига чиқиб келаман.
Қўшни уйда йўқ экан.Хадича опа орқасига қайтиб чиқди. Ошхона томонга келаётиб,Юлдузнинг овозини эшитиб тўҳтаб қолди.
- Ҳа,опа. Айтганингиздек,оз оз қўшиб беряпман.Бугун кўриб қолди ялмоғиз. Сичқон учун олиб келдим деб ишонтирдим. Бўлмаса ўғлига чақиб жанжал қиларди. Аввал бу тўнғиз қопсин,кейин ўғлини ўйлаб кўрармиз. Бу уй жойлар ҳаммаси боламники. Опа, ўлгандан кейин докторлар билиб қолмайдими? Бошим балога қолмасин,яна. Оз оздан беряпман. Ўзининг косасига қўшяпман. Кейин дарров ювиб ташлаяпман.
Хадича опа тошдек қотти. Ҳаммасига тушунди. Хонасига кириб, ётиб олди. Юраги қинидан чиқиб кетгудек ураяпти. Демак неча кундан бери заҳар ичяпти. Ўзгаришнинг сабаби бу эканда. Нима қилсин?. Ўғлига айтсинми? Кейин нима бўлади? Набирасининг тақдири нима бўлади? Тўҳта, кейин навбат ўғлига дедими? Умиджонни ўлдирмоқчи. Ёлғизини ўлдириб юбормоқчи.

❤125😢53👍24⚡4🌚1😇1
Хадича опа дир дир титрарди.Кейин телбаларча ўрнидан туриб ошхонага чиқди. Маргимушни топди. Бир қошиқ тагида қолдирдида,қолганини қозонга ағдарди. Шошилиб хонасига кирди. Ғалати кулимсиради. Ўзига ўзи гапира бошлади.
- Аллоҳнинг ёнига баробар кетамиз. Нима гуноҳимиз бўлса ўша ерда жавоб берамиз. Сен ўғлимни ўлдиролмайсан. Мен уни киприкларим устида катта қилдим. Осонгина ўлдириб юборишингга йўл қўймайман. Умиджоним биздан кейин Сайёрамни олиб келади. Умарни катта қилишади. Хар қанча жанжалинг бўлса,у дунёда мен билан қилаверасан.
Деразадан Юлдуз мўралади.
- Ийе,ойижон. Қачон чиқдингиз. Овқатга чақирмоқчи эдим, Умар йиғлаб қолди. Ухлатиб қўйдим. Овқат сузаман чиқақолинг.
- Қўшниникида ҳам сичқон пайдо бўлибди. Сиз олиб келган маргимушдан бердим. Озроқ олиб қолдим. Махаллада кўпайиб қолиб шекилли. Сиз овқатни сузинг.Бирга суҳбатлашиб ичамиз. Мен тахорат олиб,кейин чиқаман.
Хадича опа таҳоратдан кейин, чиройли оппоқ кўйлагини кийди. Ошхонага кирганда Юлдуз иккита коссага овқат сузиб кутиб ўтирган экан.
- Вой,ойи. Очилиб кетибсиз. Бирор жойга борасизми?
- Ҳа,қизим. Узоққа кетаман.
Хадича опа овқатни узоқ чайнаб еди. Юлдуз шошилиб тугатиб қўйди. Негадир қизариб терлаб кетди.
- Қизим,маргимуш кучли заҳар. Мендек кекса одамга ҳам,сиздек ёш инсонга ҳам бирдек зарар беради. Мени жон беришим қийинроқ бўлади. Чунки, уйингиздан келган кундан ҳисобласак,бир ҳафтадан бери ичяпман. Вужудим ўргангани учун тезда ўлмайман. Сиз олдинроқ кетсангиз керак.Мен бугун кечириб бўлмайдиган гуноҳ қилдим. Лекин, бунга сиз мажбур қилдингиз.
Хадича опа гапини тугатиб бўлмасдан туриб, Юлдуз ерга йиқилди. Хадича опа гапирарди, йиғларди, овқат ичишни ҳам тўҳтатмади. Охири қошиқни ичолмади. Секингина ерга ўтирдида, бошини ерга қўйди.
Келиннинг жанозаси ўқилётган пайтда, жонлантириш бўлимида Хадича опа кўзини очди. Ўтган бир йил давомидаги воқеаларни ёзиб ўтирмадим. Кунни жойнамоз устида ўтказадиган бўлиб қолган, Хадича опа ғалатироқ бўлиб қолганди. Сайёранинг уйга қайтиши, Умиджон билан бирга Умарни катта қилишаётганига ҳам бепарво эди. умиджон Умра сафарига чипта олиб келганда сесканиб кетди. Бир йил кўзида қотиб қолган кўзёши булоққа айланди.
- Болам, мен у ерга боролмайман. У ерга ярашмайман. Аллоҳнинг уйига боришга уяламан. Сенинг онанг қотил. Гуноҳкор. Сен қотилнинг боласисан, болам.
Хадича опа ҳаммасини айтиб берди. Умиджонга буларни эшитиш осон бўлмади. Лекин, барибир ахдидан қайтмади. Онасини тоғасига қўшиб сафарга юборди.
Эрталаб, тонг саҳардаги телефон қўнғироғидан уйғониб кетди. Тоғаси экан.
- Умид, опамни бериб қўйдик. Саждадан бошини кўтармади. Беозоргина жон берди опам. Кўп йиғлади. Аллохга ёлворди. Умид.... Нега индамайсан? Опам ўлди деяпман. Уни олиб кетолмайман. Шу ерга кўмарканмиз. Ало.... Умид....
Қадрдоним, ҳикоя қаҳрамони Умиджон шу гуруҳимиз аъзоси. Воқеалар қандай рўй берган бўлса шундай ёздим. Фақатгина исмлар ўзгарди халос. Ҳикояни сизга тақдим қилишдан олдин, унинг розилигини олай деб қўнғироқ қилдим.
- Ассалому алайкум, Умиджон. Яхшимисиз. Хадича опа ҳақида ҳикоя ёздим. Изнингиз бўлса гурухга жойлаштирардим.
- Опа, сизни Она миллати ҳикоянгизни ёдлаб олдим. Фарзанди учун жонини беришга ҳам тайёр зот бу онадир. Сиз онангизни мозорига борасиз. Ойи мен келдим дейсиз. Мен эса, ҳали онамнинг қабрини ҳам кўрмадим. Кейинги ҳафтага учяпман, опа. Ойимни кўришга кетяпман. Ойи мен келдим дейман. Худди сизга ўхшаб. Она миллати ҳикоясини унга ўқиб бераман. Буларни сиз ёзинг деб айтиб бердимку. Жойлаштираверинг. Зора онажоним ҳаққига дуо қилувчилар топилиб қолса.
- Аллоҳдан умид узилмас укажоним. Хар ишда хайир бордир. Балки, Хадича опанинг муқаддас ерда жон бериши бир ҳикматдир. Дуоларим сиз билан.
Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО МАЪРУФЖОНОВА

❤159😢110🔥20👏1
Forwarded from Qo‘qonliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8😇1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА #Hayot 2-фасл 144- қисм. Иш вақти тугагач бирга офес дарвозасидан чиқиб кетаётган Юсуф ва Нафисани кузатиб турган Ислом хўрсиниб қўйиб жойига ўтирди. Хонзода эса Исломга қаради -Уни шунчалар севсангиз, нега курашмадингиз? Ислом…
HAYOT DAVOMİ 👇 👇 👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤28👏12
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
145- қисм.
Хонзода кун бўйи қўлига олмаган телифонини олди. Олдию қичқириб юборди.
-Аааа... Аййяайяаа...уреее..
Ислом ҳам унинг бақирганидсн чўчиб икки ҳатлаб ёнига келди
-Нима бўлди?!
Хонзода кутилмаганда Исломнинг бўйнидан қучиб сакрай бошлади
-Инстутга гранд асосида қабул қилинибан!! Ўқишга кирдим!!
Ислом Хонзоданинг елкасига номига уриб қўйди
-Табриклайман!
Хонзода сониялар ичида қилган ишини тушиниб дарров ўзини ортга олди
-Кечирасиз...
Ислом уни ортиқча хижолат қилмаслик учун жилмайди
-Бир ,,ҳақъъ берадиган бўпсанда?
Хонзода номига жилмайиб жойига ўтирди. Қилган ишининг уятидан бояги қувонч ҳам бироз тарк этганди. Ислом эса юрагида пайдо бўлган ғалати хислар тасирида Хонзодага ўғринча қараб, қараб турарди. Хонзода бироз шундай тургач аста нарсаларини йиғиб чиқиб кетди. Хатто Исломга хайр ҳам деёлмади. Хонзода йўл бўйи ўз ўзини койиб йиғлагудек юриб борарди.
-Ўл, аҳмоқ қиз. Ўл бу кунингдан. Бу қилган ишимдан кўзига қандай кўриндим экан, енгилтак, дуч келганинг бўйнига осилиб кетаверади дегандир!

❤215😁69🙈36🔥34👍19😨11👏6😍6😇3
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
146- қисм.
-Шохрух, ўзбекистонга қайтмаймизми?
-Қайтишни хохлайсанми?
Ҳаёт ўйланиб қолди. Ўзига қолса сира ҳам боргиси йўқ. Аммо у ерда уни кутиб турган қанчадан қанча яқинлари бор. Шунинг учун қайтиши керак..
-Агар қайтмоқчи бўлмасанг бунга мажбур эмассан!
Ҳаёт жилмайди
-Йўқ, ростдан ҳам қайтмоқчиман. Самия билан гаплашгандим. Жамшиднинг тоқати тоқ бўлиб кетди дейди.
Шохрух ҳам кулди
-Ҳаа, Жамшид менга ҳам тинмай қўнғироқ қилади. Учаламиз бирга тўй қилайлик деяпти?
Шохрух Ҳаётга савол назари билан қаради. Ҳаёт эса киприкларини пирпиратди
-Нима, биз ҳам қайта тўй қиламизми?
Шохрух ёлғондан қовоқ уйди
-Ооо бу гапни ,,никох ўқитмасак бўлмайдиъъ деб туриб олган қиз айтяптими?
-Мени овозим унақа эмас!!- деди Ҳаёт Шохрух овозини ингичкалаштиргани учун аразлаб.
Шохрух Ҳаётни қучоқлаб ўпмоқчи бўлди. Ҳаёт силтаниб типирчилайвергач бор гавдаси билан босиб олиб икки қўлини тепага қилиб ушлаб олди
-Кеча психалогинг билан гаплашдим. Бир марта уриниб кўрсангиз бўлади деди!!
(Шохрух Ҳаёт билан ярашиб олгач домла топиб гаплашганда орага бир бўйин талоқ тушганини айтгач, қайта никох ўқитиб олганди)
-Психалог айтаверади..- Шохрухнинг қучоғидан чиқмоқчи бўлди Ҳаёт. Бироқ нозик жуссаси ожизлик қилиб кучи етмасди. Шохрух Ҳаётнинг қаршиликларига завқи келиб баттар тегиша бошлади
-Мен сени эрингман. Чақирганимда рад этишинг гунох! Шуни биласанми?
Ҳаёт қиқирлаб кулди
-Ҳохламасам рад этишга ҳаққим бор. Сиз ҳам шуни биласизми?!
Шохрух Ҳаётнинг бўйнига лаб босди.
-Билмайман. Айни шу дамда сендан бўлак ҳеч нарсани билмайман!

❤245🔥90🙈34👏14🍓9👍5😇1
-Тентак қиз!!
Шохрух ачишган бўйнини ушлаб Ҳаётнинг ортидан бақирди. Шохрух эҳтиросга берилиб эҳтиётлорликни унутиб қўйди. Бундан фойдаланган Ҳаёт эса уни қаттиқ тишлаб олди. Шохрух шарт ўрнидан турганида орқа олдига ҳам қарамай ўз хонаси томон югурди
-Шошма сен қиз, ҳозир мендан кўрасан!!
Шохрух шарт ўрнидан туриб Ҳаётни қувди. Ҳаёт хонасига кириб эшикни қулфлашга уринди аммо Шохрух ундан кўра кучли бўлгани сабаб эшикни ёпишга ҳам кучи етмади.
-Энди буёққа кел!
Шохрух эшикни қулфлаб Ҳаёт томон юрди. Ҳаёт айёрлик қилишга уринди
-Вой уйқум келди. Мен уҳлайман ҳайрли тун Шохрух...
Шохрух ётоғига ётиб кўра ичига бурканиб олган Ҳаётнинг устига ётиб олди.
-Бугун уҳлаш йўқ жоним!
-Шохрух ..қўрқаман...
-Ҳозир қўрқувни бартараф этамиз!
Ҳаёт Шохрухни ўзидан итаришга ҳаракат қилди
-Ҳеч бўлмаса тўй ўтсин?
Шохрух Ҳаётнинг лабларидан ўпишга уринди
-Бизнинг никоҳимиз бор. Демак Тўй керакмас.
Ҳаётнинг ичида енгил титроқ турди. У борган сари юз кўзларидан оҳиста ўпиб эркалаётган Шохрухга қаршилик қилолмай қолди. Шохрух Ҳаёт титраётганини сезиб унинг кўзларига тикилди
-Истамайсанми?!!
-Қўрқяпман....ҳали тайёр эмасман..
-Яна қанча кутай?
-Билмадим...- Ҳаётнинг кўзларидан ёш сизиб чиқди- балки ҳеч қачон тайёр бўлмасман?!
Шохрух Ҳаётнинг ёнига қулай жойлашиб қучоғига тортди
-Ундай дема!!
Ҳаёт Шохрухнинг кўксига бош қўйиб бироз ётгач Шохрух яна тегиша бошлади
-Шохрух, тек ётсангизчи?! -қовоw уйди Ҳаёт. Шохрух Ҳаётгавемас аксинча унинг бироз кўриниб турган сийналарига қараб турарди. Кейин худди бечоралардек ҳўрсиниб кулди
-Ишқилиб сен тайёр бўлгунча қариб қолмайда! - кейин Ҳаётга қараб айёрона кулди- қариганимда шўхликларга ярамай қоламан!
Ҳаёт ўзини жиддий ушлашга ҳаракат қилиб Шохрухнинг юзига енгил урди
-УяTциз!!

❤244🔥76😍28🙈23😁13👍5🕊5🍓4