ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.3K subscribers
4.7K photos
4.12K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙️Saadiya
Sen meni shunday sev…🥰🫂🌸
😍10❤‍🔥2🕊21🍓1
Alloh bardoshing yetadigan darajada sinov beradi undan ortigini emas)


https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯5118
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
140- қисм.
Орадан бир ой ўтди. Ҳаёт Туркия сохилида Шохрухнинг қўлидан маҳкам ушлаб сайр қиларди. Агар бундан икки ой аввал ,,сен ҳудди ўзинг орзу қилганингдек, Шохрух билан сохилида қўл ушлашиб сайр қиласан!"" деса Ҳаёт аниқ ақлдан озиб шу гапни айтган одамни дўпосларди. Аммо бугун барча орзулари ўз рўёбини топиб бахт томон юз тутяпти! Психалог билан сианслар олиб бориш яхши натижа беряпти. Ким билсин балки Шохрух ёнида эканлиги уни шундай тез тез тузалишига сабаб бўлаётгандир....
   -Ҳаёт!
-Ҳа?
-Бир гап айтайми?
-Нима?
-Сени дунёларга севаман!!
Ҳаёт жилмайди
-Буни ҳар кун айтасиз!
Шохрух Ҳаётнинг юзларини силади
-Чунки сенга ҳар кун, ҳар сония қайта ошиқ бўламан!!
Шохрух бир ҳаракат билан Ҳаётни кўтариб олди
-Мени жуда талтайтириб юборяпсиз. Ўзбекистонга қайтгач бундай романтик бўлмасангиз келишолмай қоламиз!
Шохрух кулди
-Дунёнинг қайси бурчагида бўлсак ҳам сени ҳозиргидек севаман! Доим қўлларимда кўтариб юраман.
Ҳаёт Шохрухни илк бор юзидан ўпди. Шохрух мамнун жилмайиди. Бироз юргач қитмирлиги тутди
-Ҳаёт
-Лаббай?
-Ишқилиб...доим шундай ўпишиш билан чекланиб қолмаймизми?
-Шохрух!!
-Нимаа?? Ростиямда. Чидаш қийин бўляпти.
Ҳаёт типирчилаб Шохрухнинг қўлидан пастга тушиб олди
-Ким сизга чиданг деяпти?- деди лаб буриб. Шохрух Ҳаётни белидан ушлаб ўзига тортди
-Демак...ортиқ сабр қилишим шарт эмас, шундайми?!
Ҳаётнинг кўзлари катта катта очилиб пирпиради
  -Мен..мен ундай демадим!
-Нима дединг?!
Шохрухнинг эҳтиросли нафаслари бўйнига урилаётган Ҳаёт енгил титради. Аммо ўзини қўлга олиб қовоқ уйди
  -Шу пайтгача қандай чидагансиз?  Ёки кўнглингизни тўлдирадиганлар бормиди?
Шохрух Ҳаётни кўтариб олди
-Тентак! Сендан бошқасини нафақат юрагимга, хатто вужудимга ҳам яқинлаштирмайман!
290🔥89👍46🙈33👏18😍12😇6💘5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🆕Давлатимиз раҳбари Ашхободдаги халқаро форумда сўзга чиқди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
51💔17👏14👍11😢6🌚3💯3🙈3🕊21
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖 💛💛💛

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Yangi hikoya!!! Nurfariz Qurbonovadan!!!!

Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2312
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
10-қисм
-Нега бундай қилдинг Париии!- чуқур оғриқ билан гапирди Шаҳдамбек- бу қилмишнинг ҳаммамизни бошимизни эгди энг кўп даданга қийин бўлди!
  Шаҳдамбек ортига ўгрилиб
Кета бошлади.
  Пари Шаҳдамбекни йўлини тўсди
- Бундай кетолмайсиз менга ҳеч нарсани тушунтирмай оиламни бошини эгиб кетолмайсиз!- деди титраганча.
  -Тушунтирайми а сенга тушунтирайми унда эшит Покизахон!- кесатди Шаҳдамбек
-бугун сени Асл башарангни кўрдим! Мен билан хатто телифонда гаплашмай бегонанинг қучоғида қандай ётганингни кўрдим....
Шаҳдамбек гапини тугатолмади  Пари алам билан унга тарсаки тушурди.
-Мен ҳақимда , мени номусим ҳақида оғзингизга келганини гапиролмайсиз!
-Нимааа сенда номус бор эканми- ғазаб билан бақрди Шаҳдамбек
-Унда исботла қани кўрайлик номусингни!
-Тушунмадим нималар дияпсиз!
Пари тушунқирамай қаради
-Қани юр буёққа -Шаҳдамбек уни  уй ичига судради бўш хонага киргач сал кам улоқтириб юборди
-Қани ечин!- бақрди Шаҳдамбек
-Мен билан бирга бўласан! Агар ростдан ҳам номусинг бут бўлса, агар бокира бўлсанг майли севгим учун  суратларга кўз юмаман
ва эртагаёқ турмуш қурамиз..
Пари унга яна тарсаки тушурди
,-Мени ким деб ўйлябсиз!- деб алам билан қичқирди.
-Хех кўрдингми бокира эмассан! Бу суратлар ростлигини исботладинг !
Икки қулоғинг билан эшитиб ол!
Мен сенга УЙЛАНМАЙМАН!
ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТЎЙ БЎЛМАЙДИ!- Шаҳдамбек чиқиб кетди.
Ҳатто ортига бир бора қарамади
у тўғри уйига кетди ойисига тўйни тўхтатишни айтгани.
Шаҳдамбек болаликдан ўта қизиққон бўлиб, тез қарор чиқарадиган лар тоифасидан эди.
Мана бугун ҳам ўйлаб кўрмай суриштирмай биргина суратга ишониб   севгисидан воз кечди. Эҳтимол суриштирса яҳшилаб ўйлаб кўрса балки вазият бу даражага келмасди.
297💔90👍67😢4530🤨23🌚76🔥4
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
11-қисм
Пари нималар бўлаётганига тушунмай қолди. Бу суратлар қандай пайдо бўлди бу кимнинг иши ақли етмасди.Пари кўзёшларини артиб дадаси ётган хонага кирди энди Ҳамид ака томон қадам босганди ҳамки Ҳамид ака уни келма ишораси билан тўхтатди ва Нафосат опага қараб
-Нафосат қизинга айт кўзимга кўринмасин! Мени энди бундай беномус қизим йўқ!- деди
-Дадаа...- Пари илтижоли қаради аммо Ҳамид ака юзини бурди хотинига қараб
-Нафосат мени эшитмадингми?!- деди ғазаб билан. Боядан бери эриниг ахволидан, қизиниг қисматидан хавотирда йиғлаб ўтирган Нафосат опа эрининг яна мазаси қочиб қолишидан қўрқиб даров ўрнидан турди ва Парини судрагудек бўлиб олиб чиқиб кетди
-Ойии.. ойи... Ҳеч бўлмаса сиз эшитинг....ойи....
Нафосат опа қизини хонасига улоқтириб юборди ва ўзи ҳам устига бостириб келиб юзига тарсаки тушурди
-Нимани эшитай беномуус! Нимани...номусларга ўлдирдингку...
Нафосат опа йиғлаганча қизини қарғаб аёвсиз ура бошлади
-Сенга шундай тарбия берганмидим......
Нафосат опа кўксига муштлади
-Шу умидларда катта қилганмидим?!....
Ишдан вақтлироқ қайтган Равшан синглисини хонасидан келаётган йиғини ва онасинг нолаларини эшитиб ўша томонга юрди эшикка етай деганда ерда ётган суратга кўзи тушиб эгилиб қўлига олди ва кўзлари чақчайиб кетди.Кўзлари ғазабдан қисилиб ўқдек отилиб Парининг хонасига кирди ва сўраб нетмай Парига тарсаки тушурди
-Бу нимааа?!!! Нима деяпман сенга гапирр...
Равшан синглисиниг сочларидан чангалаб сурат билан юзига урди
-Шунча йил кўз қорачиғимдек асрадим! Доим кўнглинга қарадим!
Кун келиб бошимни эгмасин деб қаттиқ турдим! Аммо сен барини бир пул қилиб шу ишларни қилиб юрибсанми ифлос!!!
Равшан синглисини аёвсиз тепкилашга тушиб кетди яҳшиямки Васила келиб қолди ва Парини аранг ажратиб олди.
Пари деярли хушдан айрилган ҳеч нарсани кўрмас хис этмас эди.Равшан эса хамон ўзини босолмай асабий юрар Нафосат опа йиғлаб ўтирарди.
-Онаа!- деди Равшан ғазаб билан бақириб - бугундан! Йўқ шу ондан хонасидан бир қадам ҳам чиқмайди ўлдириб қўймай яна. Қайтиб кўзимга кўринмасин!
Равшан энди чиқмоқчи эдию бирдан ортга қайтди
-Бу суратларни ким олиб келди ўзи?! Ишқилиб куёв кўрмадими!- деди хавотир билан . Нафосат опа юзларини чангалади
- Охх болам қанийди кўрмаган бўлса! Ўзи олиб келдикууу ..
Келиб бу беномусингизни олмайман деб кетти ... Даданг ҳам бир ўлимдан қолдику болам....
-Нимааа- Равшан яна қутириб кетди ўзи чалажон бўлиб турган Парини яна тепкилади охир натижа шу бўлдики
Пари бир ох дедию хушдан кетди.
Уни хатто шифохонага ҳам олиб боришмади . Яҳшики Васила оз моз тиббиётдан хабардор бир амаллаб ўзига келтириб олди. Кўкарган тилинган жойларига маз суртиб қўйди аммо эрини буйруғи билан ич ичидан синглисидек бўлиб қолган қизга ачинса ҳам унга далда бўладиган, унга ишонишини кўрсатадиган бирор гап айтмади чунки Равшан бир оғиз ҳам гапиришни тақиқлаб қўйганди.
Шаҳдамбек тўғри уйига борди ва ойисига бу тўй бўлмаслигини айтди
-Вой эсингни едингми ўғлим?!- деди Феруза опа ўғлини гапларига тушунмай- ахир келиним ўзинга ёқардику бизга ҳам маъқул нега айниб қолдинг...
Феруза опанинг гапи бўғзида қолди
-сўраманг она сўраманг!!- деди Шаҳдамбек ҳайқириб - тўй бўлмайди тамом!
-Хой боласи тушмагур- ўғлини юмшатишга уринди Феруза опа
-Сал уришиб қолсанг даров тўйни тўхтатаверамизми а? унда келажакда қандай оила бўлиб яшайсан? Хечқиси йўқ уришган бўлсанг яна ярашиб оласан ўзи келиним ҳам ёшда .....
-Ўша ёш келинингиз беномус экан она!- ойисининг гапини бўлиб бақирди Шаҳдамбек - Мен билан гаплашгани учрашгани уялаяпти
майли ўзхолига қўяй дегандим аммо- Шаҳдамбек ачиқ кулди- у мен билан шунчаки гаплашишдан қониқмай бегонанинг қўйнига кирибди!
Феруза опа қотиб қолди
-Сен бола нима деяпсан- деди қулоқларига ишонмай. Шаҳдамбек кўксига муштлади
-Ичим ёняпти ойи...чидолмайман менга хиёнат қилганини кўзимга чўп тиқиб бошқа билан бўлганини ҳазм қилолмаyapman
327😢161👍34💔30🔥22155😇4💘4🌚2🤨2
#QISMATIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
12-қисм
Феруза опа ўғининг гапларини эшитиб фиғони фалак бўлди
-Вой ўлмасам! Вой менгина ўлай!
Ҳозир бориб маҳалани бошимга йиғаман! Беномус қизини менга тиқиштиришни кўрсатиб қўяман!
Феруза опани Шаҳдамбек тўхтатиб қолди
- Ойии керакмас! Жанжал қилманг бизга тўғри келмайди-деди онасини ховуридан тушириб
-Бориб унашувни бекор қилиб келинг!
Феруза опа ўғлига хўп дедию барибир ховури босилмади ўғли хонасига кериб кетгач аввал эрига кейин опа сингилларига қўнғироқ қилди.
Ҳамма бирдан йиғилиб келди энг аввал Асли бой келди чунки у хотини телифонда йиғлаб айтган гапларига яҳши тушунмай ҳаммасини аниқлаштириш учун келганди.
-Хой босиқроқ бўлсангчи-деди Асли бой хотини шаштидан туширмоқчи бўлди -ахир нима бўлганини аниқ билмаймизкуу!
-Йўқ!- деди Феруза опа - кўзимни оқ у қораси ёлғизгина ўғлимни бошини эггани учун ўша беномус ҳам тарбия беролмаган ота онаси ҳам жавоб беради!!- деди алам билан йиғлаб
-Болагинам бир ахволда келди! Адо бўлди болагинам адо бўлдиии...
Асли бой минг қилса ҳам хотинини йўлидан қайтаролмади.опаси ва синглиси билан бирга Парини уйига келиб жанжал қилишди. Даров маҳалла қўни қўшни ҳам йиғилди. Феруза опа бор овозда шанғиллаб
-Беномус қизингиз бизга керакмас! Эплаб битта қиз тарбия қилмасангиз бало бормиди туғиб...- Феруза опа оғзига келганини қайтармай нима деса деб кетди.Нафосат опа эса бирор қарши гап айтолмади ичкарида бор гапларни эшитиб ўтирган Ҳамид аканинг кўзидан бир томчи ёш думалади ростдан ҳам қиз асрагунча бир сиқим туз асрасам бўлмасмиди деб ич этини еб битирди.
Орадан ўн кун ўтди бу орада қишлоқ жой эмасми Пари ҳақида гап тарқаб кетди кимдир ,,Пари биров билан ётиб қўйганмишъъ деса яна биров,, Шаҳдамбек Парини ўйнаши билан тутиб олибдиъъ дер бошқаси эса ,, Парининг ўйнашидан бўйида бўлиб қолиптиъъ дер Парига етишаолмаган бази бир оғзига кучи етмаган йигитлар ,,Пари мен билан ҳам юрардиъъдеб гап тарқатишди. Пари диярли ҳар куни калтак еб хонасидан чиқарилмади номига ўлмаси овқат берилди аммо Парининг томоғидан шу икки қошиқ овқат ҳам ўтмасди. Бора бора овқатни кўрса ўқчиждиган бўлиб қолди. Мана бугун ҳам Нафосат опа эшикдан овқат узатди аммо шусиз ҳам холдан тойган Пари овқатнинг ҳидидан кўнгли беҳузур бўлиб ичидан зардоб келди.Нсфосат опа буни кўриб капалаги учиб кетди. ,,Нахот одамларнинг гапи рост бўлсаъъ миясида яшин тезликда ўтган бу ўйдан музлаб кетди ва Парига ташланди...
Алихон шаҳарда ўқиганлиги сабаб қишлоққа ҳар икки ойда бир келиб икки кун туриб кетарди. Бугун ҳам қишлоққа кириб келар экан йўлда учраган бир икки одамларни унга изтеҳзоли мазаҳомуз қарашларидан хайрон бўлиб келарди. Чунки унга уйда бўлаётган ишларни ҳеч ким айтмаган эди. Ўз уйларига кириб хайрати янада ошди чунки онаси синглисини сочларидан судраб аямай урар Пари эса қалтираганча овози ҳам чиқмай йиғларди. Алихон хушини йиғиб айвонга югурди бир ҳаракат билан ойисининг қўлидан синглисини ажратиб олди.
-Ойии!!- деди бақриб- нега уряпсиз соғ жойи қолмабдику синглимни!!
Нафосат опа ўғлига бир қарадию йиғлаб юборди
-Қиз туғгунча ит туғсам бўлмасмидии...- кўксига шапатилади Нафосат опа Алихон хеч нарсага тушунмади Парини бағридан бўшатмай ойисига қаради
-Нималар деяпсиз ойи тушунтириб гапирсангизчи ахир- деди хуноб бўлиб.

Davomi uchun yashil yozuv ustiga bosing
😢31029738🔥27👍21👏20🌚4😍3😇3😨2🤨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
48👏10🙈5❤‍🔥44👍4🔥2🐳2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👏29👍15🔥116💯53💘1
Хайрли тонг, дўстлар! Туринглар, будилникдан олдин уйғонган бахтли инсонлар клубига ҳуш келибсизлар! Кофе ҳали тайёр булмаган бўлса ҳам, кайфиятингиз 100% бўлсин. Бугун ташвишлар сиздан қочсин, омад эса пахтадай юпкак қадамлар билан ўзингизга югурсин!!!
Сизнинг МОЙЧЕЧАГИНГИЗ!!!


https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27😍7👏5