ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
41.7K subscribers
4.69K photos
4.11K videos
17 files
8.49K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
131- қисм.
Юсуф уйдан чиқиши билан Нафисага қўнғироқ қилди
  -Қалбим маликаси, аҳволингиз яхшими?
Нафиса кулди
-Ассалому алайкум. Ҳа яхшиман..
-Бугун уйингга меҳмон борса бўладими?
-Тушунмадим...ким келади?
-Ота онам, совчиликка боришади!!
Нафисанинг юраги ҳаприқиб кетди. Юсуф неча бор ҳавотир олма деса ҳам барибир ичида қўрқув бор эди. Юсуфнинг ота онаси рози бўлмайди деб ўйлаганди. Нафиса Юсуфнинг кейинги гапларини эшитмади. Юраги ҳаяжондан гупуллаб уриб бир нарсалар деб Юсуф билан ҳайирлашди. Кейин эса Исломга қўнғироқ қилди
-Ислом...мен билан бир жойга бориб келасанми?
Нафиса минг истихола билан қўнғироқ қилиб ҳадик билан Исломнинг жавобини кутди. Чамаси Ислом бироз ўйланиб кейин рози бўлди
  -Қаерга десангиз бораман!
Ислом алоқани узиб унга тикилиб турган Хонзодага қаради
-Тинчликми нега тикилаяпсан?
-Рашк қилдим!-деди Хонзода очиқчасига. Ислом кулди
-Сен қиз ҳазилларимизга жуда берилиб кетган кўринасан.
Ислом ортиқча сўз айтмай хонадан чиқди. Аммо негадир юраги хижил тортди. Қизни бекор хафа қилиб қўйдим деб ўйлаб ярим йўлдан ортига бурилиб хонасига қайтди. Кутганидек Хонзода кўзлари ёшланиб бир нуқтага тикилиб ўтирарди
  -Нега йиғлаяпсан?
Хонзода чўчиб кетди. Даров кўзёшларини артиб қош чимирди
-Сизга нима? Хар холда сиз учун эмаС!!
- Унда ким учун?- Исломнинг вужудида рашкка ўхшаш бир нима ўрмалади
-Мен билан ишингиз бўлмасин. - зарда қилди Хонзода. Ислом келиб қизнинг қаршисига ўтирди
  -Хонзода...мен сенга муносиб инсон эмасман...сени севиб қололмайман. Шунинг учун...мени севма!!
-Нимага орада Нафиса хоним борлиги учунми?! Ёки у қадар чиройли эмасманми?
-Ундай эмас. Сен жудаям гўзал қиздан. Муаммо сенда эмас..менда. мен уч йилдан ортиқ вақт...уни севганман. Менимча ҳеч қачон қалбимдан чиқиб кетмаса керак.
-Келинг гаров ўйнаймиз! Мана шу бир ойда мени севиб қоласиз! 
Ислом кулди
-Рост айтяпман. Агар бир ой ичида мени севиб қолмасангиз...сўзим сўз бу ердан кетаман.
-Ҳали менга уйланинг деб мажбурламасанг бўлди...-кулди Ислом.
-Келишдикми ё йўқми?
Ислом қизнинг қилиқларига завқи келиб узатилган қўлидан ушлади
-Келишдик!
Ислом эшик томон юргач Хонзода ортидан гапирди
-Биз газ ва тормозга ўхшаймиз?
Ислом кулди
-Шунда ким  тормоз?
-Албатта сиз! Чунки муносабатимизга фақат мен ҳаракат қиляпман...
Хонзоданинг бир лаҳза нафаси ичига тушиб кетди. Юзида Исломни лабларини  қайноқ тафтини хис этди.
-Тормоз эмаслигимни кўрдинг деган умиддаман. Энди тилингни калта қил қизалоқ!
Ислом чиқиб кетди. Хонзода эса ғалати хислар қуршовида қолди.
279🔥83😁40❤‍🔥22👍22👏14😍106🐳2🙈1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
132- қисм.
Ҳаёт Бодрум шахрини иштиёқсиз холда балкондан кузатиб ўтирарди.
Бодрум — оқ деворли, кўк деразали уйлар орасидан ўтувчи тор кўчалар, устидан пушти-бинафша гуллар осилиб турган шаҳар. Мовий денгиз бўйида оқ елканли яхталар аста тебранади, ҳавода туз ва янги қовурилган балиқ ҳиди. Қуёш ботганда қирғоқ олтин ва бинафша рангга бурканиб, Бодрум қалъаси сокин сукунатда денгизга қараб турарди. Бу гўзал манзарани олдинлари кўришни интизор кутган Ҳаёт хозир ҳеч бир маносиз қараб кузатарди. Денгиз бўйида худди кинолардек оёқ яланг сайр қилишни юраги сокинлик туйишини қанча кутганди. Энди эса ....юраги музлаб гўё бу оламдан узилиб қолгандек эди. Шохрух ҳамон муносабатларини тиклолмай хуноб эди. Балки ҳеч қачон тикланмас , деб ўйлаб қолади баъзида. Чунки Ҳаёт томон бир қадам ташлашнинг ҳам иложи бўлмаяпти. Бу ерга келганларидан бери бир марта гаплашишди аниқроғи Ҳаёт гапирди. Шохрух эса жим эшитди. Ундан буён гаплашиш тугул бирга овқатланишмади ҳам. Ўтган бир ой шунчаки сукунатга ғарқ бўлди.
Шохрух ўзи суриштириб топган психалог қабулига Ҳаётни ёздириб келди.  Аммо ҳаммаси бесамар эди. Чунки Ҳаёт психалог ҳақида эшитишни ҳам истамади
  -Мен бормайман!- деди қатъий. Шохрух уф тортди
-Ҳаёт бормасак бўлмайди. Қани бўл.
-Йўқ дедим!!
-Бунча қайсарлик қиласан?
-Қилиқларим ёқмаётган бўлса мени қўйиб юборинг. Ёқимсиз одам билан ўзингизни ортиқча қийнаманг!
Шохрух бошини ушлади
-Ҳаёт нега ҳар бир гапимни айлантириб бошқа маъно топаверасан?
Ҳаёт жавоб бермай юз бурди. Шохрух келиб авайлаб унинг елкасидан ушлади
  -Илтимос, юр борайлик... Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...
-Ҳеч нарса яҳши бўлмайди энди.
-Тез таслим бўлмай бироз курашиш керак Ҳаёт!
Ҳаёт аламли кулди
-Сизнигача мен иродасизман шундайми? Унда айтингчи, босиб ўтган йўлларим қай даражадаги иродасизликка тенг?!
-Ҳамма оғриқларинг бир кун ўтиб кетади
-Ўтиб кетгунча мени ўлдиради!
-Ундай дема, сенсиз мен ҳам ўламан.
Ҳаёт совуқ кулди
-Бир гал ўлмадингизку! Яна ҳеч нарса бўлмагандек яшайверасиз!
-Ўлмадим...Ўлгандан баттар бўлдим...
Ҳаёт кўзларини юмди
-Мен учун, соғайиб сизга қайтишим учун...беҳуда уриняпсиз! Кутганингиздан  фойда йўқ.
  -Севганингни сен томон бир  қадам ташлашни кутиш ҳам бир бахт!
244😢91👍5126❤‍🔥9💔8🔥6👏3🕊31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ko'zi ojiz inson ko'zlari ko'rishni boshlasa, birinchi bo'lib unga suyanch bo'lgan xassani unutadi❗️

https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯18🔥532
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
133- қисм.
Ҳаёт хонасида қамалиб ўтирар экан, меҳмонхона эшигини тарақлаб очилишидан сергак тортди. Даров бориб ўз эшигини қулфлаб эшикка суянганча ташқарига қулоқ солди. 
  -Ҳаёт....
Ҳаёт келган одам Шохрух эканида бироз енгил тортди. Аммо қувончи узоққа чўзилмади
  -Ҳаёт...жоним мени! Сени нақадар севишимни биласанми? Ўзимни миттивойим....севгилим!!
Ҳаёт эшикка бутун гавдаси билан суяниб қолди. Шохрух яна ғудранди
  -Мен бугун...бироооз ичганман жоним! Шунинг учун...сен менга эшикни очма... хўпми!!
Шохрух ерга ўтириб эшикка суянди
-Мен сени шунчалар ранжитдимми?!!  Энди сира менга имкон бермайсанми? Ортиқ мени севолмайсанми Ҳаёт?!!
  Ҳаёт ҳам йиғлаганча эшикка суяниб ўтириб қолди
-Жон жонимдан ортиқ Севаман. Аммо...кўнглимнинг аламлари ўтиб кетмаса нима қилай?!....
-Бизни севгимиз бир имконга...арзимайдими Ҳаёт?
-Севги эмас...биз нолойиқмиз бу имконга! Бирга бўлсак, иккимиз ҳам ҳароб бўламиз.
-Мен шундоғам ҳароб бўлганман Ҳаёт. Мени бу дунёда ушлаб турган ягона илинж сенсан!!  Кун келиб сени қўлларингдан...қайта тутиш орзуси...мени ўлимдан тўхтатиб турибди!
Шохрухнинг кўзларидан ёш оқди
  -Сенсизлик, мени кун сайин йўқ қиляпти Ҳаёт!
-Мен энди сиз севган Ҳаёт эмасман! Ишонинг...мени фақат танам қолган... Мен энди, хатто сизга аёлигимни ҳам бағишлолмайдиган ҳолга келиб қолганман!
  -Мен сени ...фақат сен бўлганинг учун севаман...Сенсиз яшолмайман Ҳаёт!!
-Унда шунча пайт қандай яшадингиз? Қаерда эдингиз шунча азоблар чекгунимча?!
  -Германяда...даволанаётган дим. қайтганимга ҳали бир йил ҳам тўлмади!!
234😢122👍30💔2217🔥164
Makkaga boshimda olib ketaman, Dadamga dard berib quymagin Allohim…


https://t.me/ibratli_nomalar 📱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏14😢101🕊1💔1
Муаллиф: НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
134-қисм
Ҳаёт ҳайратланди. Нима деяпти Шоҳрух. Қанақа шифохона?
  -Сизга...нима бўлганди?
Шохрух ҳўрсинди
-Менда хуруж бўлардику.... Жамшид мени қаршиликларимга ҳам қарамай Германияга жўнатди. Чунки дадам қамалгандан кейин бўлган ўша хуруж...мени деярли ақлдан оздирганди!
-Бу қандай касалик экан. Нега ўзи бундай бўлиб қолгансиз?
Ҳаёт эшикка янаям тиқилиб олиб Шохрухга қулоқсолди. Шохрух дардли кулдир
-Масрура хонимнинг...меҳр муҳаббати сабаб...
Шохрух жим бўлиб қолди. Аммо мастлик тасирида ич ичидан гапиришни юрагини эзиб юборган дардларни айтиб енгил тортгси келарди.р Шунинг учун узоқ ўйлаб айтишга қарор қилди
  -Масрура хоним аслида биздан, оиламиздан қасд олиш учун дадамга турмушга чиққан экан ва энг биринчи нишон мен бўлганман!
Шохрух ҳаёт ҳикоясини энг бошидан бошлаб то шу кунгача бўлган воқиаларни бирма бир айтиб берди.  Аслида нега Ҳаётни кетгазганию, Масрура хоним, Жасур ҳамда Мурод Икромов ва Карим Бурҳонов билан боғлиқ воқиларгача.
  -Ҳатто бир гал Германияда вақтим ўз жонимга қасд қилишга уриндим. Шифокор менга ёзган барча дориларини бирдан ичишни кўзлаб турганимда Жамшиддан қўнғироқ келиб қолди. Сўнги бор жон дўстимни овозини эшитиш учун ва у билан видолашиш учун қўнғироққа жавоб берди. Аммо эшитган хабаридан шокка тушиб қолдим. Нафиса шифохонада комага тушиб қолган...ва аҳволи жуда оғирлигини айтди. Мен у учун ўзбекистонга қайтдим.  Миясида ўсимта бор деб ташхис қўйишди.
Шохрух чуқур нафас олди
-Қолганидан ўзингнинг ҳам  ҳабаринг бор. Нафисада бу хол тез тез қайталаниб турди. Мен у учун оёқда тик туришга ҳаракат қилаётган ва ич ичидан нураб кетган бир одам эдим. 
Ҳаёт жавоб бермади унинг кўзларидан изиллаб ёш оқар ва айни дамда бир нарсани тушунганди.
Бу ҳаётда, яқин икки йил ичида фақат ўзининг бошидан ўтганларини билибди. Фақат менда шундай ташвишлар, шундай катта дардлар бор дебди. Аслида Фатима тўғри айтган экан ,  Ҳаёт ўз дардидан бошқаларникини кўрмаган ва бошқаларнинг бошидан нималар ўтканидан беҳабар эди.
237😢131🔥41👍2015💯10🤨21🙈1
Муаллиф : НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
#Hayot 2-фасл
135- қисм.
Шохрух бироз эшикка суяниб ўтириб кейин ўрнидан турди
  -Ҳаёт....илтимос, бугун эшигингни очма. Мен мастман ва...сени хафа қилиб қўйишни истамайман.
Шохрух охиста юриб Ҳаётнинг хонасидан узоқлашди. Ҳаёт кўзёшларига ғарқ бўлганча бошини ушлаб ўтирарди.
Шохрух ичкилик таъсирида бутун вужуди қизиб шайтон минг васваса қилса ҳам қайтиб Ҳаётнинг эшигига яқинлашмади. Ўзини босиш учун ваннага кириб совуқ сувни ёқиб ювинди.
  -Сени....васлингни хумори тутяпти Ҳаёт...
Шохрух сув остида бироз ўтириб ўзига келди.  Аста секин мастлик тасири тарқагандек эди. Шохрух ҳал кийимларини алиштириб ўзини ётоққа отди. Ичкилик барибир ўз таъсирини кўрсатиб тез орада уйқуга кетди.
Ҳаёт ҳам ётоғида узоқ вақт уҳлолмай ётди. Ҳаёлан Шохрух билан гаплашди
-Мен сизга нима қилдим ўзи Шохрух? Нега на тушимда на ўнгимда...хатто ҳаёлларимда ҳам тинчлик бермайсиз...
  💓💓
273😢104🔥58👍4221👏6🤨2😇2
Meni obunachilarim xursandmi??? Hikoyalar maqulmi???
290👍107👏36😇30❤‍🔥17🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
49👏20🔥6🙈5
ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Мени 2 ойлик неварам бор 🤦🏻
Shu opaga kecha vada qilingan summa kartasiga tushirib berildi!
👏70👍2813
Forwarded from Sa'd (с`)
Baxtli boʼlish uchun koʼp narsaga hojat yoʼq aslida...
Koʼzing koʼrsin, qalbing anglasin va ruhing yashasin)
👍1812❤‍🔥5🕊3🍓2💘2🐳1🙈1
Агар аёл қайнона-қайнотасининг бирон хизматини қилишга қачондир озгина малолланса, эрининг кўзига балодай кўринади. Ўтган йилларда қилган барча хизматлари йўққа, ўзи эса ёмонга чиқади. Лекин эркаклар ўйлаб кўрармикан, ўзлари ўз ота-онаси билан эмас, хотинининг ота-онаси билан бирга яшаса... туғиб, катта қилган ота-онасининг эмас, хотинининг ота-онасини хизматини қилишса, йилларни қўя туринг, неча ҳафтага чидаркин?! Овқатини қилса, кирини ювса, десам унча ҳис қила олишмасов, яхшиси эркакларга мос мисол айтамиз: ишлаб топган пулини ўз ота-онасига эмас, фақат хотинининг ота-онасига сарфласа, машинасида ўз ота-онасини эмас, хотинининг ота-онасини олиб юрса, тансиқ таомларни доим ўз ота-онасидан алоҳида, яъни хотинининг ота-онаси билан бирга еса, ўша таомлардан ўз ота-онасининг ҳам ейишларини истаб, томоғидан ўтмаса, яхши-яхши жойларга айланишларга ўз ота-онасини эмас, доим хотинининг ота-онасини олиб бориб юрса, хотинининг ота-онасини хизматлари қолиб кетмаслиги учун ўз ота-онасининг ёнига қанчадир ҳафталарда ёки ойларда боришга, борганда ҳам тезроқ қайтишга мажбур бўлса...хўш қанча вақтга чидаркин эркак?!

Тасаввур қилиб кўринг...

Эплолсангиз бу тасаввурга хотиннинг опа-синглиси, ака-укасини ҳам қўшиб кўринг...

Facebookdan olindi
👏9151😢29👍19💯16🔥5🐳2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
💯34👏1411👍4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
🔥2319😢83💔3
🆕


Янги ҳикоя, янги ҳаётлар ва у ҳикоянинг қаҳрамонлари билан танишамиз бироздан. Ҳар ҳикоя бошида бўлгани каби бир неча бўлим воқеа ҳодисаларни ва ундаги қаҳрамонларни танишга ўзингизга фурсат беринг. Ишонаманки, қолган ҳикояларим каби бу асар ҳам кўнглингиздан жой олади. Ўзидангина☝️ илҳом ва имкон сўраб қолувчи ожиза ёзувчингиз қаламидан навбатдаги ҳикоя

Янги қисса


#Юлдуз


Муаллиф: Sulhida Davron




Огоҳлантириш бурчим⚠️

❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️


Ёқимли мутолаа 📔


Яратганнинг номи билан бошладик!
32👏3😍2
#Юлдуз

83-қисм


“Хавотир олма топилиб қолар. Тезроқ топилса-ку, яхши бўларди”,-деганимда жим бўлиб қолди.

Балкида уялгандир ким билади. Гўшакни қўйгач, кўзларимни юмиб уйқумни чақирмоқчи бўлдим. Аммо қани энди кела қолса шу уйқу. Миямда минг хил ташвиш ва ўйлов. Етмагандек энди эски чипқон ҳам кун юзига чиққанди. Ўнга, чапга айланиб ухлолмай охири Ёдгорга қўнғироқ қилдим.

“Дарсда эмасмидинг?”,-деб сўраганимда.

“Йўқ, устозимиз келмаган. Бизга байрам”,-деб жавоб берди. Орқада бошқа бировларнинг шовқини эшитиларди.

“Сен у аёлни қаердан топдинг?”,-деб сўраганимда кимни айтганимни тушунди.

“Ака, мен сизнинг қўшиқларни ижтимоий тармоқларга қўйгандим. Бир неча кунда рекка чиқиб кетганди. Менга тик-токдан ёзган экан”

“Рекка деганинг нимаси?”

“ Оммабоп бўлибди дейлик. Кўпчилик кўрган яъни”

“Давом эт!”

“Хуллас, сизни танишини айтибди. Озгина гаплашдик.Кейин қаердасан деганди, ўқиш еримни айтгандим. Келди сиз билан учраштиришимни сўради. Мен айтдим унга, сизни ишда деб”

“Иш еримни ҳам бердингми?”,-деб дўқ қилгандим ду-дуқланиб қолди.

“Тўғрисини айт!”,-деб яна бақирдим.

“Йўқ ака, бир дўконда ишлайди дедим холос”,-деб овози титраб жавоб қайтарди.

“Яна сенга қўнғироқ қилса, гўшакни кўтармайсан тушиндингми?”

“Бўлди ака тушундим.Бизни устозимиз келди.Мен дарсга киришим керак, гаплашамиз”,-деб гўшакни қўйди.

Йигитлар ёш. Ижтимоий тармоқни фаол ишлатишарди. Ёдгорнинг бор йўғи 110 та обуначиси бор эди. Менинг қўшиқларимни қўйган пайти ўзи айтганди эсимда. Биров ёзса дарров кўриб жавоб ёзган кўринади. Гапим унга кор қилади деган умидда кўзларимни уйқуга таслим этдим.

⭐️


“Ҳа ўғлим, синов биз танлаган йўналишдан келмайди.Синов- синов бўлиши учун сен уни кутмаган бўлишинг керак”

“Ота, ўтмишда келиб ичимни ёндиргандек бўляпти. Аламимни ва ғазабимни эплай олмасамчи деб қўрқаяпман. Ёки акси. Мени қайтиб эски чуқурга туширишдан қўрқаман”,-дегандим менга бош қимирлатиб қараб қолди.

“Рўза тут!”,-деди бирдан.

“Рамазон ҳозир эмас-ку?”

“Йўқ агар нафсингдан қийналган бўлсанг рўза тут”,-деб жавоб берди.

“Йўқ...”,-деб эътироз билдирмоқчи бўлдим бошқа гап билан давом этди.

“Нафс оловдир ўғлим. Яқинлашсанг куйдиради. Ёқиб кул қилади. Лекин сув одамни салқинлатади. Бир қозон сувни қайнатиш учун қанча ўтин ёқилади, вақт кетади.Аммо бир челак сув билан ўша олов лип этиб ўчади. Сув деганим таҳорат ва ортидан ибодатни назарда тутдим. Оч юрсанг нафсингни жиловлаш осон бўлади. Бу бир пайғамбар ( с.а.в) насиҳатидир”,-деди.
77👍40🔥11
#Юлдуз

84-қисм

Охирги пайтлар, “Яратган бандаларига меҳрибон”- деган сўзни кўп эшитадиган бўлдим.Унинг берган неъматларига шак-шубҳа йўқ албатта.Фақат доим ҳам кўз у неъматларни кўрмас, миянгиз англамай қолар экан.Энди ўйлаб қарасам бу отахон ва унинг насиҳатлари ҳам бир неъмат экан.

Бекорга қари билганини пари билмас, дейишмас эмиш. Ёки бобо-бувиси билан ўсган болалар бошқача улғаймас экан. Чунки доим ёнингда бир энсипклопедиядек одамлар бор. Улар ҳар дардинга даво топишиб, қимматли билмлари билан шунчаки текинга бўлишиб келишади.

Қадрдонимнинг келтирган мисоли миямда айланарди.
Гули-олов.
Юлдуз –сув.
Масжиддан отахон билан бирга чиқдик. Хуфтон намози тугаб бироз суҳбат қилгандик. Бу одам оёғи оғрисада, бир амаллаб жамоатга етишиб келарди. Жамоат билан ўқишнинг савоби ва файзи кўп дерди. У кишини уйига ташлаб, ўзим ишга ўтдим. Дўконда айни иш қизғин, янги бола тушунмайди деб кўп иш ўзимга қолганди.
Расталар орасидан ўтиб қўлимдаги нарсаларни эшик олдига қўймоқчи бўлдим. Фақат эгнига тор шим ва енги йўқ бир фудболка кийиб олган.Сочлари қоп-қора рангда елкасида ёйилган, пардози эса лабининг ва кўзларининг шаклини борича ўртага чиқарганди.

Вужудининг ҳар қисми нафақат эркак киши, балки аёлларнинг эътирборини тортадиган даражада яққол кўзга ташланиб турганди. Мени кўриб, юзида табассуми билан менга яқин кела бошлади. Ёндинг Ёқуб, жаҳаннамнинг ўзи сенга келди. Унга қараб қаттиқ ютинганимни кўрди. Йиллар аввал унга енгилган иродамни синашга келганди.


“Салом!”,-деб эркаланиб сўрашди.


“Нима ишинг бор бу ерда?”,-деб қовоқ уйишга ҳаракат қилдим .


Аммо сепган атири.Уни йиллар аввал қўйнимдаги ҳидини эслатди. Ўзимни қўлга олишим учун қўлимдаги қуттини қаттиқ қисдим. Кўзимдан-кўзларини узмасди.Мен орқага қадам ташладим у эса олдинга қараб юра бошлади.


Ёқуб ўзингни қўлга ол.

Бу сенга хиёнат қилди. Сени бошқасига алмашганди.

Ғуруринг қани Ёқууууб?!

Ўл бу кунингдан Ёқуб!
Бир шайтоннинг урғочиси олдида ожиз қолаётганингдан, ўлганинг яхши.

“Сизни узоқ йиллар кутдим”,-деганида ток ургандек бўлдим.

“Нима?!Мени узоқ йиллар кутдинг? Қаерда кутдинг? Ёки қайси ўйнашингнинг қўйнида кутдинг?!”,-деб бақиргандим, атрофдаги харидорлар қарай бошлади.

“Ёқуб ака нега унақа дейсиз?”,-деб баттар эзмаланарди.
88🤨27🔥17👏10👍31